Манзара (ҳикоя) [Ivan Vazov]

Манзара (ҳикоя) [Ivan Vazov]
Манзара (ҳикоя) [Ivan Vazov]
Улуғ шоир, носир ва драматург Иван Вазов 1850 йилда Булғористоннинг Болқон тоғи этагидаги Сопоте шаҳрида бой тижоратчи оиласида туғилиб, 1921 йилда Софияда вафот этган. Отаси катта савдогар эди. Онаси китоб ўқишни севадиган уй бекаси ўғлини ҳам китобхон қилиб ўстирди. Олдин маҳаллий мактабда, сўнг ўша пайтдаги катта маданий марказ ҳисобланган Пловдив шаҳрининг гимназиясида ўқиди.
Биринчи шеърини ўн олти ёшида ёзган эди. Матбуотда илк бора «Қарағай» деган шеъри эълон қилинганида йигирма икки ёшда эди. Бу шеър дарҳол кенг ўқувчилар оммасининг диққатини қозонди. Отаси «бундай майда-чуйда ишларни қўй», деб уни савдо соҳасига бошлади, онаси эса «тинмай ёзавер», деб маслаҳат берди. У отаси билан Румыния ва бошқа мамлакатларда унча-мунча савдо билан шуғулланиб юрса ҳам, асосий вақтини адабиётга, ижодга бағишлар эди. Бора-бора бутунлай адабий фаолиятга берилди.
Тарихдан маълумки, бу пайтда Булғористон Усмонли империясининг бир қисми эди. 1877-78 йилларда Россия-Туркия уруши юз бериб, Туркия енгилди, натижада 1879 йилда Туркияга тобе Болгария князлиги ташкил топди. 1908 йилда эса бутунлай мустақил давлатга айланди.
Албатта, ҳамма мустамлакалар каби, Болгария ҳам мустақиллик учун курашган, ундан умиди катта эди. Аммо миллий давлат тепасига келган либераллар бойларнинг манфаатини ҳимоя қилди. Халқнинг ҳаёти оғирлашди.
Иван Вазов ҳам аввалига миллий озодлик учун курашчилар қаторида эди, аммо халқ турмушининг аянчли аҳволини кўриб, ўзи бойлардан бўлишига қарамай, худди рус ёзувчилари Пушкин, Лермонтов, Гогол, Толстой каби булғор халқининг, айниқса, эзилган деҳқонларнинг ҳақларини ҳимоя қилувчи асарлар ёзди. Ўзининг халқчил шеър ва достонлари, роман, қисса ва ҳикоялари, саҳна асарлари билан чин маънода халқ ёзувчисига айланди.

Иван Вазовнинг ижодий мероси жуда бой. «Байроқ ва гусла», «Болгария изтироблари», «Қутилиш», «Унутилганлар достони», «Далалар ва ўрмонлар», «Саргардонлар қўшиғи», «Осмонимиз остида», «Учта сўз — уч дара» каби ўнлаб шеърий тўпламлари, «Маҳобат», «Тепалик ортида» каби достонлари, «Янги ер», «Казалар юртининг шоҳинаси», «Зулм» каби романлари, «Хўрланганлар», «Митрофан ва Дормидолский», «Дали ўрмон саёҳати» сингари қиссалари ва юзларча ҳикоялари босилиб чиққан. Рус тилида унинг олти жилдли «Асарлар» тўплами нашр этилган.«Туркистон» газетасидан олинди
Об-ҳавосига сал-пал чидаса бўладиган қиш кунларининг бирида, нешиндан кейин Лом йўлига айлангани чиқдим. «Айлангани чиқдим» сўзларини эшитганда, олдинга ва орқага силжувчи ҳар хил одамлар орасида одоб сақлаб, аста-аста кетаётган, модага мувофиқ кийинган, танишлар учраганда, назокат ила жилмайиб, эҳтиром-ла тъзим бажо айлаб, тинмай шляпаларни кўтариб қўйишларни тушунадиган дўстларни огоҳлантириб қўяй, уларнинг умиди пучга чиқади: бу юл у қадар ёқимли кўринишга эга эмас. Софиядан ҳар хил юналишда ям-яшил далалар бўйлаб сариқ тасмалардай тарқалиб кетувчи катта йўллар орасида Дунай бўйидаги Лом шаҳри билан туташтирувчи бу юл энг кимсасиз ва бошкент одамлари менсимайдиган тарафдир. Софияликлар шапққа ва жанубга борадиган йўлларда айланиб юришни афзал кўрадилар. Лом йўлини фақат деҳқонларнинг гурсиллаган одамлари жонлантиради: ҳар пайшанба, яъни бсзор куни, оломон турнақатор манзара ҳосил қилиб, шовқинлаганча Софияга талпинади. Лекин бу йўлнинг бир бебаҳо устунлиги борки, унинг бошқа камчиликларини ортиғи билан қоплаб юборади: одам бу юлда маза килиб ёлгизланиши, тўғрироғи, ўзини эркин ҳис қилиши мумкин. Балки, бу менинг назаримда шундайдир. Чунки кўпинча одам шаҳар шовқини ва югур-югурларидан бир дақиқага бўлса ҳам бир қутилгиси, сиқилмасдан тоза ҳаводан бутунлай эркин нафас олгиси келади, маза қилиб фикр ва ҳаёлларга берилган ҳолда, жамият расм-русмлари исканжасидан фориғ бўлиб, золимларга сония сайин қулларча бўйинсуниш таомилидан четда, хоҳлаган ерида тентираб юргиси келади, гоҳ у ён, гоҳ бу ёнга қараб, хеч нарса керак бўлмаса ҳам, бировга тазим қилиб, бировнинг таъзимига жавоб қайтариб, турмуш беҳаловатлиги, ёлғон ва мунофиқлик (тилёғламалик) театрида қатнашиш, беихтиёр бунинг иштирокчиси бўлишдан қочгиси келади. Шу нуқтаи назардан қараганда, Лом йўли — бениҳоя гўзал жой, фавқулодда ишонарли бошпанадир.
Яна бир зўр томони шуки, бу ерда кўз ўнгингизда бағоят ажойиб, тасвирлаш имкони бўлмаган панорама, бетакрор кўринишлар ясланиб ётади. Кўзларни мафтун этувчи, кўнгилларни антиқа шодлик билан тўлдирувчи манзаралар: бу ерда шундай енгил-энгил тин оласизки, бу ердан кенг София текислиги узра ажиб тоғлар силсиласи бутун яхлитлиги билан, кўрки-жамоли-ю, гўзаллиги билан қад ростлаганча кўриниб туради. Бу ерда кўхна низмалар (Стара-планина) яп-яқин, унинг сон-саноқсиз паст-баланд тепаликларини роҳатланиб томоша қиласиз, битмас-туганмас тизмалари уфқнинг бутун шимолий қисмини эгаллаб ётади. Олис- олислардан бир қараганда бу унчалик баланд бўлмаган ва ўрмонсиз тоғ чўққиси худди бир хил ва ҳеч нимаси билан эътиборга лойиқмасга ўхшаб кўринади аммо мусаввирнинг ошиқ нигоҳи унда шундай кутилмаган тафсилотлар, шундай бир нафислик, чизгилар, шакллар, ранглар, бурилмаларини кўриш мумкинки... айниқса, қуёш уни ён томондан ёритганда табиятнинг бу комил асари қаршисида завқдан нафаси тиқилиб қолиши ҳеч гап эмас. Кўҳна тизмалар жанубдаги баҳайбат ва салмоғи оғир Витошанинг бутунлай тескариси, Витоша ҳақида ҳам шундай ҳаёлга боради киши.
Табият Мен қачон унинг қаршисида тўҳтасам, юрагим ивиб кетгандай бўлади, бугун борлиғим энг яҳши, сокин кечилмалар билан тўлмаган пайти бўлмайди. Фақат у билан бирга бўлган пайтларимдагина ичимдаги қабиҳ ховотирлар ва кундалик майда-чуйда манфатларининг овози ўчади.Инсон табият билан опоқ-чопоқликда ёлғиз ва қушдай эркин бўлади. болага айланган пайтлари оз бўлмайди, бу дунёда борлигидан англашилмас қувонч ҳис қилади, Оллоҳ гўзал, ёруғ, улуғвор қилиб яратган барча нарсалардан ҳеч қандай тўлиқсиз, тўйгунча ором олади, ундан лаззатланади, уни сидқидилдан яхши кўради. Агарки Холуқ инсонни чала қилиб яратган бўлса, агар айблари, ҳирслари, бузуқликлари, руўий ва жисмоний қусурлари олий комилликдан жуда узоқда бўлса, унутмаганки, табият унинг аслидай кўринишга эга унинг ўзидай улуғ, унинг ўзидай мангу, унинг ўзидай илоҳий ва меҳрибондир.
Мен феврал ойида Лом йўли бўйлаб бир сайрга чиққандим, бу сайр рухимда чуқур ва ҳчмас тассурот қолдирди. Кул рангидаги қуюқ булутлар бутун осмонни қоплади, аммо шундай баландликда, тоҳ тизмасиниг оппоқ чўққилари булутдан ҳоли қолди. Анчагина кучли, лекин соғлом ва ёқимли бир изғириқ об-ҳово тинч сал-пал кўкарган кузги арпапоялар билан ёнма-ён чўзилиб кетган йўлда аравалар заранг қилиб юборган излариниг охири кўринмайди. Бу изларнинг қоқ ўртасида бир сўққмоқ ўтганки, у хам юрилавериб қотиб кетган. Бу сўқмоқ бўйлаб кетишнинг у қадар оғирлиги йўқ. Қиш совуқлари қамарган кенгликлари мунгли сукут ичра мудрайди фақат қақилаганича қарғалар галаси учиб ўтади, ё телеграф симларига қўнади ва ё ерга қўнади. Оқсочли Витоша ва кўҳна тизмаларнинг қорли чўққилари ўз совуқ осмонлардан кафанлари йиртилиб ҳар ер ҳар ери очилиб қолган ўлик далаларга қандайдир оғир, англашилмас жиддий назар билан қараб туришарди. Ғарб томонда, унча тик бўлмаган, паст-баланд Вискер тизма тоғларнинг ёнбағирлари узоқ-узоқларга қараб кетган, у ёқларда булутлар даста-даста бўлиб бутун уфқ бўйи то ергача осилиб тушгани кўриниб туради. Ва у томонидан келаётган қуруқ ва совуқ шамолга қараб у ерда қор ёғаётганини фаҳимлаш қийин эмасди. Йўлда ҳеч зот йўқ эди. Бутун манзара сирди гўзаликка тўла - қиш осмони остида аллақандай шеърият уфуриб турарди ... Гап қишнинг жозибасиз ва маъюс манзараси устида кетаётганда, эҳтимол бу икки сўз ғалати эшитилар. Гўзалик ва шеърият ҳаёт тушунчаси боғлиқ улар одамда ёрқин ранглар чароғонлик байрами, биллур жилғаларинг шилдир-шилдири сокин сояларда пичирлашаётган ярпоқлар, ойдин кечаларнинг сеҳирловчи жимлиги ҳақидаги тасаввурини жонлантиради. Аммо ўлик сукунатчи, ҳеч қандай ҳарвкатнинг йўқлиги миқ этган бир овоз инсоний ҳароратнинг йўқлигичи? майитли тобут кўриниб турганда гўзалик туйғуси уйғонадими? Гўзаликнинг бирорта унсури бўлмаган жойда шеърият нафаси сезиладими? Билмадим, аммо бу ғамгин қиш манзарасида шундай гўзалик шундай шърият мавжуд эдики, шоирнинг қалами муссавирнинг мўйқалами буни гавдвлантиришга киришса, барча уринишлар зое кетарди улар кўкламниниг шодликларига тўла манзарасини бой оҳанг ва қирралари билан тасвирлашда қийналмай нозик саънат шакилларини яратган бўлсаларда мен айтган гўзалик ва шеъриятни яратишда анчагина қийналган бўладилар. Бу қиш манзарасиниг гўзалиги ва шеърияти ҳис қилинар идрок этдилар фикр гўзалигедай ғоянинг кучидай кўнглидан жой олар эди.
Бу ҳазин манзара бутунича шоирона ниятларга уйғун эди, неча кундан буён менинг ҳаёлимдан кетмай юрган режамга мос келарди. Мен теран уйларга чўмганча темирйўл бекатидан бир чақиримча беридаги қоровулҳонага етиб бордим.
Вискер томонидан эсаётган намчил шамол юзларимга майда қор учқунларини ура бошлади. Кейин ўовода чир-чир айланаётган ва бир-бири билан тўқнашаётган пара-пара қорлар изма-из келди. Энди қуюқ булутлар менинг бошим устида қалашади. Қош қорая бошлаши билан совуқнинг қаҳри ошди. Шу аснода бир қари деҳқон аёлни учратиб қолдим. У нимагадир улгурмай қолган, ҳассасини тўққилатиб ошққанча тез-тез келарди. Йўлимиз бараварлашганда, мен тўҳтаб уега салом бердим. Алик олиб, у ҳам тўҳтади. «тан-жонингиз соғ бўлсин» деб қўйди.
Мусичадеккина, жуда қари аёл эди. Кийим ва латта-путталар тугунга ўҳшаб кетадиган бир юк, ботиқ кўкраклари устидан кесишган иплар билан сиртига боғланганлиги сабабли, томирлари бўртиган, қоқ суяк қўллари бўш қолган эди.
— Қаёқдан келаяпсиз бувижон? - сўрадим мен.
У мен билмайдиган бир қишлоқнинг отини айтди.
— У бу ердан узоқми?
— Мен каллаий саҳарлаб йўлга чиққандим... Узоқ тоғларда яшаймиз. Демак роппо-роса ўн соат йўл юрибди, мен уни учратганимда ҳам деарли чопиб кетаётган эди.
Мен беихтиёр ёшини сўраганимда;
Етмишларга бордим-ов - деди Ҳа тақсир етмишлардаман. Унинг афт ангори ҳам буни тасдиҳлар эди. Вой худойим-э йиллар оғир меҳнат маҳрумиятлар исканжасида оҳ-воҳсиз ўтган қийинчилик ва машаққатлар унинег юзида на қадар чуқур емуровчи излар қолдирибди-я.
Бу қоқ суяк тика мадори қуриб қораеб тупроқ ранг бўлиб кетган юзини ҳамма йўналишида ҳунукдан - ҳуник ажинлар қоплаган эди. Ҳаёт барча шавқатсиз жабру жафоларини шу юзида акс этирган, аёлга ҳос бирон бир инсоний нафисликка ўрин қолдирмагандек туйиларди. Бу юз ҳоли жони қолмаган ва ғазаби қайнаган ҳўкизлардек аллақандай жирканч ифодали машъум бир ниқобга ўҳшаб кўринарди.
«Қорай, тери, чида, жон» - неча-неча асрлар бўйи давом этган қуллик азоблар таърифига сиғмайдиган уқибатлар буоғор ҳалғининг қалбидан мана шу сўзлар ақлга келарди. Фақат унинг хира ва сўник нигохили кўк кўзларида энди бу қўрқинчли ниқобни жонлантириб юрувчи аллақандайилиқ беозор маюс бир нур пайдо бўлди.
Бирдан қаердадир жуда яқин жойда аллақандай ховонча пиххилади. Мен атрофга англадим.
Зўрға эшитилувчи бўғиланган зайф овоз такрорланди.
— Болани қаёқа олиб кетаяпсиз бувижон? Кимнинг боласи у?- деб сўрадим ундан, бола уники эмаслигини тушундим.
— Келинимниг боласи -жавоб? ҳали зиғирдек кечагина туғулди.
— Кеча? уни қаёқа лоиб кетаяпсиз?
— Софияга олиб кетаяпман. Онаси кечани ўзида узилди... мен саҳарлаб йўлга чиқдим, Қоронғи тушганча етиб олай деб шошилиб кетаяпман... Ҳам қичқирди... Ҳали бир мартаям эгани йўқ. Етим қолди...
— Кампир менга титроқ овоз билан оиласидаги ғамгин воқияларни гапириб берди.
Кеча келини кўзи ёриётганда вафот этибдиб, бундан икки ой олдин унинг эри кампирниг навқирон ўғри қандайдир номаълум бир кассаликдан ўлган экан. Бор-йўғи ўн ҳондонли қишлоқда янги туғилган чақалоқни эмиза оладиган бирорта ҳам жувон топилмапди, бола эса очликдан ўлай депти . Уй совуқ, ўтин йўқ шамол латталарининг тагигача кириб баданни музлатади... Ғам-ғусса ва қашоқлик. Ўзи болани софияга олиб боришга аҳд қилибди балки кимдир олар. Уерда ҳеч кимни танимайдифақат бир карвонсаройнинг бошлиғини билади қачонлардир у ерда бир қўниб ўтган.
На отаси, на онаси бор... Оллоҳнинг ҳузурига кетишди. Мен қўлидан бир иш келмайдиган кампир уни парвариш қила олмайман. Эртага ўзим ўлиб қолиш ҳеч гап эмас... Мана кимгадир беришга шаҳарга олиб кетаяпман-хурсиниб такрорлади у- Олгиси келган одам топилиб қолар. Йўқса шўрлик очликдан ўлиб қолади, ҳализгача эмизилмаган.
Латта-путалар ичида бўғилиб кетган чақалоқ худди кампирнинг гапини тасдиқлагандай, қаттиқ аввалгидек ўткирроқ овоз билан чинқириб юборд, аммо шу ондаёқ яна жим бўлиб қолди. Мен кўкариб кетган тбошчасинининг латта-путталар бекитолмаган ва кескин шом совуғидан сағлолмаган бир қисмини кўрдим.
— Балки, Софияда худонинг розилиги учун шу қошиқдай болачаниасраб олишга кўнадиган яхши одамларни биларсан?
Мен, бола қизми,ё ўғилми деб сўрадим.
— Қиз деб жавоб берди кампир.
У ночор кўзларимдан ёрдам бераолмаслигимни англаб, менга таъзим қилди ва чопа-чопа илгарилаб кетди.
Бола латталар ичида биғиларди совуқ ҳовода гуппилаб ёғаётган қорнинг паға-паға учқунлари очиқ қолганбир бурдагина очиқ қолгшан бошчасига урилаётгандирки унинг овози оппоқ кенг далаларда гоҳ тиниб гоҳ таралиб борар эди.
Мен бўлсам қорли кенгликлар аро сиртида бола билан йўқ бўлиб бораётган пастгина бўйли кампирдан кўзларимни узолмай михлангандай турган жойимда қотиб турардим.
Ўшал дақиқада кўнглимни тўлатиб юборган оғир фикрлар ва иложсиз азобларни ҳеч қачон унитмайманю мен шундоқ ёнгигасида мамақалдироқ гулдираб гангиб қолган одамга ўҳшардим. Ўзгариб бўлмайдиган аёвсиз,шавқатсиз ҳаётнинг бу қўрқинчили фожияси, қаҳри қаттиқ турмушнинг бу ҳақиқати одам ҳар куни ҳар қадамда тўқнаш келадиган минг-минглаб одамларнинг бири менинг юрагимнинг илдиз-илдизгача зирқиратиб юборди.
У менга катта баҳтсизликни кўрганда ҳар қандай одамда ҳам уйғонадиган аянч ва хамдардликни эмас, аллақандай бошқа бундан дахшатлироқ виждон азобига яқин турадиган ички ғалаёнли ҳовотирга ўҳшаш бир туйғни уйғотди... Ҳозиргина шул дақиқада мениг қалбим ширин хаёлларнинг енгил тўлқинларда жон коитмай сузаётган бир пайтда тўсатдан шундоқ бурни-бурнига тўқнаш келган бир одамнинг чорасиз муносабати, менга.
Дунёвий ёвузлик шахси олдида, атрофимда хўнграётган, кўзёшлари сел бўлган, қутурган денгизга ўхшаб бутун борлиқни ютиб юбораётган буюк дунёвий Дард=алам қаршисида менинг жиноий манманлигим, менинг худбинлигимга қарши оташин норозиликдай, таънадай таъсир қилди... Шунда бошқаларнинг бошидаги офат ҳақида ўйлашга йўл бермайдиган тўқ ва фаровон ҳаётимиз кўз ўнгимда шундай жирканч бўлиб кўриндики! Биз кўнглимизда шундай эъзозлайдиган ва авайлайдиган нозик руҳий эҳтиёжларимиз ва дардларимиз менга бахтсиз халқнинг оғир тақдиридан шафқатсизларча кулишга ўхшаб кўринди.
Аянчли аҳволда ҳалок бўлган ота, кўзи ёриётганда ўлган она, икковининг ҳам ҳеч қандай тиббий ёрдам кўрмаганлиги, очлик= яланғочликда, шундай бир совуқ пайтда кечагина, эҳтимолки, бугун кечаси туғилган бахти қаро етимча, шундай осонгина ва кўзга ташланмай йўқолган бутун бир меҳнаткаш оила, — булар халқ оммасининг кундалик ҳаётидаги доим бўлиб турадиган оддий бир ҳодиса, холос. Ва бу омма сабр=тоқат билан, товуш чиқармай машаққат билан оғир кун кечиради, тараққиётимиз, маданий ютуқларимиз, нозик руҳий лаззатлар, эзгу мақсадлар ва аҳволни яхшилаш зарурлиги тўғрисидаги баландпарвоз гапларга қизиқмайди. У ҳатто биздайлар борлигини хаёлига ҳам келтирмайди, ишлаганда, қийналганда ва ўлаётганда бизга заррача муҳтожлиги ҳам бўлмайди...
Юрагимда бундай қизғин туйғулар уйғониши учун менда асосли сабаблар бормиди? Кутилмаганда оғир таассуротлар исканжасига тушиб қолганим учун азоб=уқубат чекаётган башариятнинг кўп қисмини ташкил этувчи биродарларимиз олдидаги масъулиятимиз кучини жуда ошириб юбормадимми? Озчиликни ташкил қилувчи биз, имтиёзли гуруҳларга, шаҳарларда югур-югур, дабдаба, олижаноб қуруқ гаплар билан овуниб юриш имконини бергани, аммо тақдир ҳамма нарсадан маҳрум қилган жуда катта кўпчиликнинг ярасига малҳам қўйишда тамоман кучсиз бўлгани учун маданиятимиз айбдорми? Билмадим. Аммо ўшал дақиқада бу туйғу ва фикрлар сели мени шиддат билан шундай босган эдики, мен унинг оқимидан қутулолмас эдим, аччиқланган қалбим ёвузликни шарҳлашни, тушунтириб беришни қатъиян талаб қилар эди ва мен ҳаммасини ижтимоий тузумда, бизнинг қаршимизда қад кўтарган Буюк Ёлғонда кўрар эдим... Ва мен онгсиз равишда жаҳоний ҳақиқат, умумбашарий маъмурлик, бахт-саодатни орзу қилган хаёлпараст толстойчилар, мурувватли туш соҳиблари ва бошқа қойилмақом хом хаёл кишилар гуруҳига назар ташладим.
Ўз-ўзимга тинмай савол берардим: бу бахти қаро қишлоқи бугун кимга ялинади, кимга, боламни асраб ол, дейди? Бу катта, унинг учун бегона шаҳарда қаёққа бош уради? Ким ўзига қабул қилади бу бола бечорани, агар бугун ўлмай қолса, ким боқиб олади, ўлай деб турган етимча учун бирон меҳрли она юрагини тополмаса, бир илиқ бешик, бу совуқда қотиб қолган қоши қошиқдаккина гавдачага ҳаёт ҳароратини оқизишга тайёр бир кўкракни тополмаса, кампир шўрлик нима қилади? Бола учун на бошпана, на меҳр-шафқат тополмаганидан кейин — гап бизнинг жамиятимиз ҳақида бораётгани учун шундай ҳол юз беришига шубҳа қилмаса ҳам бўлади — бир оёғи ерда, бир оёғи гўрда турган бу қари кампир унга қандай қарасин, уни қандай улғайтирсин? Бутунлай зое кетадиган уринишлар каби, ҳеч ҳал қилиб бўлмайдиган муаммолар ҳам бўлади. Бундай муаммолар қаршисида мардлик ва жасорат ҳам ўрнини бутунлай кучсизликка бўшатиб берар, инсон тақдирнинг аччиқ қарори олдида қўли ҳеч қандай ишга бормай қолар экан. Ҳақиқий ҳаётнинг машъум шарпасини кўрмаслик учуен ундан ўзини олиб қочар, уни ўзини кўрмасликка олар экан.
Кампир мендан тахминан ярим километрча узоққа кетиб ўлгўрган эди, мен бўлсам дамба-дам орқамга ўгирилиб, оппоқ лайлак қор тўрлари орасида унинг тез-тез кетаётган шаклчасини кўрардим. Кейин бирдан орқага қайтдим: унга етиб олиш керак! Нимага? Нимагалигини ўзим билмасдим, лекин нимадир қилишим, унга ёрдам беришим кераклигини, боланинг тақдири тўғрисида ғамхўрлик қилишим, ҳеч бўлмаганда шу совуқ кечада бирон ерга жойлаштиришим кераклигини, боланинг тақдири тўғрисида ғамхўрлик қилишим, ҳеч бўлмаганда шу совуқ кечада бирон ерга жойлаштиришим кераклигини сездим. Менинг шахсий шарт-шароитларим яқин кишим, биродарим учун чинакамига ўз манфаатларимдан кечиб, фидойилик қилиш бурчини адо этишга ҳеч қанақасига йўл бермас эди. Балки, бу бир баҳонадир... Инсон ўзининг тошбағирлигини одоб-аҳлоқнинг истаган бир ниқоби остига яширишга мойил бўлади. Аммо у ўзининг ичидаги ҳакам, илоҳий Қози — Виждонни алдай оладими? Асло. У фақат виждон азобининг шиддатини бироз пасайтириши, озгина тизгинлаши мумкин... Бу ҳолис қози ҳам ўзаро келишувга, муросага мойилроқ бўлади. Мен ҳам ўзимча бир муросага келдим: кампир бугун кечаси бошпана ва озгина сут топиб, болани тўйғазиши учун ҳозир унга бир қадар пул бераман, эрталаб эса у ёқ, бу ёқдан керакли маълумотлар қидираман, ҳеч бўлмаса бир кун яшаб туришига имкон топаман, шу тариқа уни муқаррар ўлимдан сақлаб қоламан.
Кўнглимда шундай чексиз режалар билан кампирнинг изидан югурдим. Қор кучайгандан кучайиб борар, мен энди унинг шарпасини аранг фарқлар эдим. У шлагбаум олдида тўхтади; билдимки, у қоровул билан гаплашяпти. У ушланиб қолган вақт бизни айириб турган масофани икки баравар қисқартиришга ёрдам берди. Шамол қор учқунларини учирар, гоҳида уларни бурқиратиб тикка кўтарарди. Темирйўл кўтармасига етиб, шлагбаумдан ўтганимда кампирнинг катта йўлдан ўнгга бурилганини ва сўқмоқ бўйлаб шошганча ўрмон яланглигига йўналганини кўрдим. Бу етмиш яшар кампир қандайдир серҳаракат қизалоқдай қийналмай югурарди! Мен уни қичқириб тўхтатмомоқчи бўлдим, аммо кучли шамол овозимнинг садоларини ён томонга суриб кетарди. Ниҳоят у кўҳна турк истеҳкомининг чап томонидаги Конювитсага етди ва Княжевск дарёси бўйига тушди. Икки=уч дақиқада мен бу дарё кўпригида эдим. Ҳар ёққа олазарак бўлганимдан фойда чиқмади. Кампир эски бир маҳалланинг тор кўчаларида ғойиб бўлган эди. Менинг қидириш ва тентирашларимдан бир натижа чиқмади: мен унинг изини ва яхшилик қилиб қувониш имконини бутунлай йўқотдим. Шамол, қаттиқ жазаваси тутиб қорбўронга айланган, шиддатли тезлик билан ҳуфтон қоронғисида қор булутларини у ёқдан бу ёққа қувар, эшик ва деразаларни тақиллатар, шу асно менинг назаримда ғазаби ошиб кетган табиий кучларнинг қўрқинчли гувиллашлари ичида совуқ изғириқдан қотиб қолган ва очликдан ўлаётган қошиқдаккина болачанинг зорланган ва қийналиб кетган йиғиси эшитилаётгандай бўларди...

Мен Авлиё Крал ёнидан ўтаётганимда, эзилиб, номусдан адойи тамом бўлиб, беихтиёр черковга кирдим ва узоқ-узоқ ибодат қилдим...
Mualifning boshqa asaralari
1 Manzara (hikoya) [Ivan Vazov] 611
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика