«Эндиликда қўлларим менга бўйсунмай қўяди»,- дея сўз бошларкан, аёл гўё ўзга оламга тушиб қолгандек атрофга аланглай-ди. У аввалгидек жуда ҳам ёш, ҳали ўттиз баҳорини қаршиламаган, нав ниҳолдек сий-мода гавдалансада, аслида ундай эмас эди. «Келаси ҳафта етмиш ёшга тўламан»,-дея сўзида давом этаркан, унинг жозибали овози ҳали ўттиз ёшга етиб улгурмаган аёлларнинг майин оҳангидек жаранглайди. «Келаётган ҳафта умримда биринчи бор даволаниш учун Шарқий денгиз бўйига бораман. Ҳаётимнинг унутилмас онлари бўлиб қоладилар ўшал дамлар албат». Гўё ўттиз ёш бўсағасидаги аёллар севиклисига эҳтирос тўла оҳангда аста шивирлагани мисол. «Шарқий денгиз соҳилларига», – деди-ю, сўздан тўхтади буткул.
Олмониянинг мусаффо осмонини бир вақтлар фашист деган қора бир зулмат қоплаб олгани сабаб, умрининг икки йилини жонажонларидан айрилиқда ўтказган бир шўрлик қизчанинг аччиқ кечинмалари битилмиш номаларини ўқиб чиққинумга қадар вақт деган тутиб бўлмас жосус қайларга кетдийкан учиб. Бир йил ўтгач, бу оламни тарк этади қизалоқ, нацистлар олдилар мажбуран жонини танидан юлиб. Воажаб, қаерларни макон этди ўшал вақт?
Жамики дардларнинг бари инсон вужу-дини мавҳ эта бошларкан, йўриғига солади уни, танимизга жойлашиб олиб, ўз измидан юборади бошқа томонга буриб: сустлашти-ради, тезлаштириб юборадилар, меъёр сарҳадларини парчалаб ташлайдилар, итоатга солади бизни. Беаёв йиллар-чи, жажжи болажонларнинг юзларида бўлгани каби ёшимиз ўтгани сайин жигар ранг туслар билан суратимизга доғларни сола-ди. Кўз олдимиздаги дунёни жимирлатиб, илк қадамларини ташлайдилар, бизни ҳайратга соладилар, чунки бариси шунча-лик осойишта кечадики, пайқамай қоламиз, ҳатто соғлик фариштасин дард қўлларига бой бериб қўйганимизни. Йиллар ўтгани сайин, аста, навқирон йигитлик чоғида оқ қорларни ёғдиради уларнинг бошидан, аёл-ларнинг юзларига эса ўта нозик дид ва яна асталик билан солади ажинларни ҳам. Биз-чи, барига кўнамиз бошни эгиб, жим, кўз-ларимиз олдида намоён бўлган ўша майда ҳарфлар англаб бўлмас тус оладилар, ҳали кексайганимча йўқ-ку ахир, дея хаёл уммо-нига ғарқ бўламиз, шу боис ҳам ҳайрат қучади бизни. Мўъжизакор йиллар бизни шунчалик безабди. Ўйлаб қоламиз, агар истасак чин қалбдан, қайтиб оларди эҳти-мол берганларин танимиздан. Шундай дея кафтларимизни очиб, нигоҳ ташлаймиз уларга бир бор, қанчалик улғайган сари, шунчалик бегона тус олар улар, йиллар бизни қанчалик ўз азоблари-ю, иложсизлик қийноқлари билан бўйсундирмоқ истаса, аён, унинг яқинлигидан бизни ўшанчалик узоқлаштиради. Шу сабаб ақлимизни ҳай-рат енгади. Чарчоқлар бизни ҳолдан той-дирса, ўйларимиз охиратга қалин дўст ту-тинса, тириклигимизнинг жамики борини қисматимиз – кексайишга сарфлаганимизни билишни умуман истамас эдик. |