Таъзим (ҳикоя) [Nazarmat] |
Мен яқинда тоғдаги олис бир қишлоқда бўлдим. Қишлоқ марказидаги гулзорда мангу олов ёниб турибди. Гулхан ёнида урушда ҳалок бўлган қишлоқ марди-майдонларининг хотирасига мармардан ёдгорлик тикланган. Соқоли кўксига тушган, ёши етмишларга борган бир мўйсафид олти-этти яшар неварасини етаклаб, ёдгорлик ёнига келди. Бобонинг ҳам, неваранинг ҳам қўлида анвойи гуллар. Улар гулларни ёдгорлик пойига қўйиб, анча вақт кўзларини гулхандан узмай, сукут сақлаб турдилар. Мен ҳам улар ёнида турдим. Тоғ шамоли гулхан чўғини ўйнарди. Қария бошини гулхандан кўтарди. Мен билан кўришиб, ҳол-аҳвол сураб, майдон ёнидаги булоқ бўйида савлат тўкиб турган азим чинор тагидаги сўрига бошлади. Дастурхон ёзилди. Невара чой келтирди. Отанинг суҳбатга муштоқ эканлигини сездим. Чой асносида дарду дилимиз очилиб кетди. Ота қирқ ёшида ғалаба билан уйига қайтиб келганлигини айтди. Фронтда зенитчи бўлиб, фашист калхатларини қийратган экан. Ёдгорликка гул қўйилган кун отанинг ҳам, неварасининг ҳам туғилган куни экан. Ота ўз тенгқурларидан кўп киши иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлигини айтди. Сўнг бундай деди: — Қани энди улар ҳаёт бўлганларида мана шу сизу биз соясида дам олиб ўтирган чинор тагида ош қилиб, етмиш йиллигимни нишонлаётган бўлар эдик. — Бошқа тенгқурларингиз ҳам бордир, совхоз улуғ ёшингизни эсга олгандир, — дедим. Ота менга хурсанд қаради: — Улуғ ёшимни яхши нишонладилар. Раҳмат уларга! Аммо тенгқурларим бўлганда янада бошқачароқ бўларди. Бир кўрпада катта бўлган кўпгина дўстларимдан айрилганман. Улар хотирасига шу ёдгорлик тикланиб, гулхан ёниб турибди. Шунинг учун ҳар куни бу ерга бир марта таъзимга келаман. 1976 |
№ | Mualifning boshqa asaralari |
---|---|
1 | Fazilat (hikoya) [Nazarmat] 408 |
2 | Фазилат (ҳикоя) [Nazarmat] 347 |
3 | Tabarruk javon (hikoya) [Nazarmat] 346 |
4 | Ta’zim (hikoya) [Nazarmat] 384 |
5 | Табаррук жавон (ҳикоя) [Nazarmat] 372 |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62428 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 57895 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40505 |
4 | Guliston [Sa’diy] 36642 |
5 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23312 |
6 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23179 |
7 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 21833 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19541 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18663 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14485 |