Одамовига учёқлама қараш (новелла) [Ahmad A’zam]

Одамовига учёқлама қараш (новелла) [Ahmad A’zam]
Одамовига учёқлама қараш (новелла) [Ahmad A’zam]
Сурати
Бу одам жуда тоза юради.
Бу одам жуда озода кийинади.
Бу одам жуда чиройли сўзлайди, гапидан адашмайди ва ҳеч қачон ўзини йўкртиб кўймайди.
Бу одамни кўрганда беихтиёр ўзингизнинг чанг-чунгга беланиб, терлаб-пишиб юришингизни, шимингиз дазмолланмай, кўйлагингиз ёқаси нотоза эканлигини ўйлайсиз (аслида ҳеч бири шундай эмас, лекин сизга шундай туюлаверади) ва шу заҳоти, уясидан қулаб тушган полапонлардек, хаёлингизга лоп этиб келиб қолган шу куйди-пишди ўйларингизнинг ҳам бетартиб, узуқ-юлуқ ҳамда чала эканлигини англаб, довдираб тураверасиз — бу одамнинг қарашлари унинг нақадар музайян ва равон мушоҳада қилишини кўз-кўз қилади.
Бу одам жуда батартиб ўйлайди — ўйлашда унинг ўз тартиби бор.
Бу одам яна кўп йўллардан юра олади — унинг юрадиган ўз йўллари бор.
Бу одам яна тиллари осмонни ялаган оловлар ичидан куймай чиқиб келаверади.
Бу одам яна тўлқинлари кўкка сапчиган сувлар устидан ботмай юраверадн.
Бу одам паррихта мусичаларнинг ҳам кўнглини топади.
Бу одам кулча бўлиб турган илонларнинг ҳам тилини билади.
Бу одам тағин ўлаётган дўстга илжайиб қарайди,
Бу одам тағин тиш қайраган душманга кулиб боқади.
Яна... бу одам ботаётган офтобнинг қонталаш баркашига
қараганча, оғзини катта очиб, «ҳай-йий» деган товуш чиқаряб,
бамайлихотир эснайди; эсноқдан бадани яйраб, кўзларига ёш чиқиб кетади.
Бу одамни табиат ярлақаган — унинг
заха емаган шафтолидай,
тиш тегмаган жоноқи олмадай,
қўл тегмаган ҳуркак сийнадай,
онаси, йўқ, рўзғор ўпмаган бокира қиздай тоза, озода, ҳали унниқмаган, ҳали дунё кўрмаган,
дунёдаги виждонлар ичида энг чиройлиси бўлмиш виждони бор!
Бу виждонни у ҳар қандай кўздан асрайди; ҳеч кимга бермайди, кўрсатмайди.
Бу виждонни у шамоллар тегмайдиган, сувлар ўтмайдиган, оловлар яламайдиган, нигоҳлар тушмайдиган қилиб ўраб-чирмаб, кўнглининг тубига бекитиб қўйган ва баданини виждонининг устида пилла қилиб ўраб олган.
Қачон пилла ичидаги ғумбак капалакка айланиб, пиллани тешиб чиқади ва қанақа тухум қўяди —буни билолмаймиз.
Бу одам эса саволга жавоб қилмайди: у илжайганича кўнглингизнинг очиқ эшигидан ўтиб, тўхтамай, нариёғидан чиқиб кетаверади.

Сийрати
Бу одам яна устидан қулфлаб ўтиради.
Сиз билан бизга — устидан қулфламайдигаи одамларга уйда ўтирганимизда қулфнинг кераги йўқ: одам бор уйга дўст келиши, қўшни кириши мумкин; душман эса уйимизга келмайди, у катта йўлда оёғимиздан чалади.
Ўз уйида устидан қулфлаб ўтирадиган бу одам эса дўстдан ё, дейлик, ўғридан қўрқмайди, эгали уйдан ўғри қўрқади — у ҳам ўзини тўғриларга кўрсатмаслик пайида бўлади; бу одам дунёдан ҳадик олади: у ташқаридаги олам кириб келадиган эшикка қулф уриб, тағин дунё уйимга кириб-нетиб қолмасин, деб ҳушёр ўтиради.
Майли, дейлик — уй ўзиники бўлганидан кейин, билганини қилмайдими?
Лекин бу одам кўчага чиққанда ҳам офтобга, ҳавога, қушлар сайроғига, кўчанинг ўзига, кўчадаги одамларга, одамларнинг берган саломига ҳам ҳадик билан, тағин кўнглимга кириб кетмасин деб жуда ҳушёр тсарайди.
Бунисига ҳам майли, дейлик — кўчадаги одамни сен нега бунақа… ўзингдан-ўзинг хавфсираб юрибсан, деб қисти-бастига ололмаймиз.
Лекин бу одам ўзининг кўнглидан ҳам шубҳа қилади — ёпирай, бирон сўз, бирон фикр, бирон бебошвоқ ҳаяжон чиқиб кетмасин, деб кўнглини ҳам қулфлаб юради: оғзига маҳкам, одамлар билан гаплашмаслик чорасини қилолмаса, ноилож, оғзини очмай сўйлайди.

Турмуш Тарзи
Бу одам фақат уйинигина ватан деб билади: тўрт девор билан ўралган уйини ўз мамлакатим деб ҳисоблайди.
Бу одам ўзи шу мамлакатининг сиёсатини юритади — баайни қадимги пошшолардек.
Мамлакатининг ташқи сиёсати борасида ҳам бу одам ҳушёрликни қўлдан бермайди, мамлакатига чегарадош «мамлакатлар» билан (бу одам қўшниларининг уйини ҳам худди ўзиникига ўхшаган хорижий мамлакатлар деб ҳисоблайди) борди-келди муомалаларида қатъий бир тартибга амал қилади: уларнинг ички ишларига аралашса ҳам, ўзининг ички сиёсатига аралашишларига изн бермайди; бу одам ўша мамлакатларнинг элчилари билан (носоғлом тасаввурни қаранг!) ўз мамлакатининг ягона ва мутлақ ҳокими сифатида жуда усталик билам муносабатда бўлади: давлат сирларим чиқиб кетмасин, деб оғзини очмай гаплашади.
Мамлакат фуқаросиз бўлмайди албатта: бу одамнинг мамлакатида ҳам фуқаролар бор: хотини, болалари... Хотин ҳам, болалар ҳам бу одам юритган сиёсатни маъқуллайди. Шунга қараб, бу мамлакатдагилар якдил, яктан яшар эканлар, деган хулосага ҳам келишимиз мумкин эди, лекин сал чатоғи бор.
Бизнинг тушунчамиздаги мамлакатда фуқаролар ўз давлатининг ҳамма ишларидан доимо бохабар, тўғрироғи, ички ва ташқи сиёсатни уларнинг ўзлари белгилайди. Лекин бу одамнинг мамлакатидаги сиёсатдан унинг фуқаролари воқиф эмас. Мутлақ ҳоким уларни сиёсатга аралаштирмайди: хотин — хотин, бола — бола! Шунинг учун ҳам бу мамлакатда ҳар хил сайловлару намойишлар, бўйин товлашу ғалаёнлар йўқ. Ўзингиз ўйланг, ахир, кимга қарши ғалаён кўтариладию мутлақ ҳоким ағдарилса, ўрнига унинг ўзидан бошқа яна кимни қўйиш мумкин? Сал чатоғи бор, дейишимизнинг боиси ҳам шунда — демократия деган сув билан ҳаводек зарур ақида бу мамлакатнинг ички сиёсатига ҳалал беради.
Ана шуни ўйлаган тўрт девор ҳокими қўл остидагилар билан ҳушёрликни унутмай муносабатда бўлади: яъни хотин зотига сир бермасликни, болали уйда сир ётмаслигини бирон дақиқага ҳам эсдан чиқармайди.
Бу одам уйидагилар билан ҳам оғзини очмай сўйлашади!
Энди бу мамлакатнинг иқтисоди, маданияти, муҳити, тузум-тутуми қанақа экан, мутлақ ҳоким давлатни идора қилишдек сермашаққат ишни қандай уддалар экан, деб қизиқсинишимиз турган гап.
Биз бу одамнинг тоза юришига, озода кийинишига, чиройли сўйлашига, ўзини йўқотиб қўймаслигига, музайян ва равон мушоҳада юритишига, сувда чўкмай, ўтда куймай юришига, мусичаларнинг ҳам, илонларнинг ҳам кўнглини бирдек топишига, дўстга ҳам, душманга ҳам бирдек қарашига кўзни катта очиб қарайлик—ишлари яхши бўлмаса, ботаётгав офтобга қараб шундай эснармиди?!

Қараманг унга — эсноқ юқумли бўлади, ахир!
Mualifning boshqa asaralari
1 Almisoqdan qolgan Karim (hikoya) [Ahmad A’zam] 318
2 «Adabiy asar – til hodisasi» [Ahmad A’zam] 303
3 «Адабий асар – тил ҳодисаси» [Ahmad A’zam] 259
4 Bir kam dunyo (novella) [Ahmad A’zam] 269
5 Бир кам дунё (новелла) [Ahmad A’zam] 253
6 Dutor bilan tanbur (hikoya) [Ahmad A’zam] 255
7 Дутор билан танбур (ҳикоя) [Ahmad A’zam] 189
8 Goʻzallik qirralari (hikoya) [Ahmad A’zam] 264
9 Gul koʻtarib ketayotgan erkak (novella) [Ahmad A’zam] 303
10 Гул кўтариб кетаётган эркак (новелла) [Ahmad A’zam] 214
11 Гўзаллик қирралари (ҳикоя) [Ahmad A’zam] 187
12 Ҳали ҳаёт бор... (қисса) [Ahmad A’zam] 246
13 Kichik ilmiy xodim Hamdamov (hikoya) [Ahmad A’zam] 304
14 Кетган биров эди (новелла) [Ahmad A’zam] 207
15 Кичик илмий ходим Ҳамдамов (ҳикоя) [Ahmad A’zam] 207
16 Nima qilib qoʻygan ekanman? (novella) [Ahmad A’zam] 0
17 Noinsof Muso (hikoya) [Ahmad A’zam] 270
18 Нима қилиб қўйган эканман? (новелла) [Ahmad A’zam] 0
19 Ноинсоф Мусо (ҳикоя) [Ahmad A’zam] 205
20 Odamning olasi (hikoya) [Ahmad A’zam] 277
21 Odamoviga uchyoqlama qarash (novella) [Ahmad A’zam] 201
22 Oyimning garashalari (matn) [Ahmad A’zam] 194
23 Oyning gardishi (hikoya) [Ahmad A’zam] 266
24 Одамнинг оласи (ҳикоя) [Ahmad A’zam] 171
25 Ойимнинг гарашалари (матн) [Ahmad A’zam] 167
26 Ойнинг гардиши (ҳикоя) [Ahmad A’zam] 169
27 Qatagʻon yili (hikoya) [Ahmad A’zam] 168
28 Qulf tili (novella) [Ahmad A’zam] 322
29 Қатағон йили (ҳикоя) [Ahmad A’zam] 166
30 Қулф тили (новелла) [Ahmad A’zam] 199
31 Soyasini yoʻqotgan odam (hikoya) [Ahmad A’zam] 328
32 Соясини йўқотган одам (ҳикоя) [Ahmad A’zam] 176
33 Tiqin (hikoya) [Ahmad A’zam] 236
34 Tugmachagul (novella) [Ahmad A’zam] 263
35 Тиқин (ҳикоя) [Ahmad A’zam] 181
36 Тугмачагул (новелла) [Ahmad A’zam] 195
37 Vatan haqida yozishga kuchim yetmagan s... [Ahmad A’zam] 351
38 Ватан ҳақида ёзишга кучим етмаган шеъри... [Ahmad A’zam] 212
39 Oʻzim bilan oʻzim (novella) [Ahmad A’zam] 245
40 Ўзи уйланмаган совчи (роман) [Ahmad A’zam] 333
41 Ўзим билан ўзим (новелла) [Ahmad A’zam] 189
Tavsiya qilamiz
.
. .
Яндекс.Метрика