Бабангида (ҳажвия) [Anvar Obidjon]

Бабангида (ҳажвия) [Anvar Obidjon]
Бабангида (ҳажвия) [Anvar Obidjon]
Бекорчиликдан зериккан Хуррам танишларига қўнғироқ қилиб, биридан Маман банкирнинг ити Вилгелм нима еб ўлганини, иккинчисидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан бугунги қийматини, учинчисидан Пирхон терговчининг қайнанаси қайси жиннихонада ётганини эзмаларча суриштириб чиққач, сигарет қолдиғини кулдонга дўнқайтириб босди-да, дивандан лоҳасгина турди. Ялқовланиб керишаркан, шаллақиларча янграган қаҳқаҳадан сергак тортиб, аста ортга ўгрилди.
Телевизорда кўрсатилаётган «Сеними, шошмай тур» мултфилмида бўри қуённи тинимсиз қувалар, креслонинг суянчиғига қўниб олган тўтиқуш эса, экрандан кўз узмай, қанотларини пирпиратиб-пирпиратиб кулишда давом этарди.
Хуррам ўзига бошқа эрмак топиш илинжида энди тўтиқушга ёпишди:
– Бабангида! Бу ёққа кел! Ҳушт!
Тўтиқуш гоҳ Хуррамга, гоҳ телевизорга жаланглаб, жойида қўнқайиб тураверди. Хуррам дўқ урган оҳангда қайта чорлаганидан кейингина, ҳафсаласизлик билан учиб келиб, унинг елкасига қўнди.
– Телевизорга муккангдан кетма! – тўтиқушга дашном берди у. – Бошни керакли нарсага ишлат.
Хуррам «Дунё атласи» деган китобни олиб, жавончанинг устига қўйди. Унинг ўрта варағини очди ва харитага бармоқ тираб сўради:
– Хўш, бу қайси юрт?
– Тур-р-кия… Тур-р-кия, – елкада туриб жавоб қилди тўтиқуш.
– Балли, Бабангида! Буниси-чи?
– Австр-р-ралия! Чакалакзор-р! Вах-хах-ха, вах-хах-ха…
– Туғилган юртингни кўриб суюниб кетдинг-ку, олакўз. Лекин, мен сенга айтсам, ватан-патан деганлари умумий бир гап. Тирикчилигинг қаерда ўтса, ана ўша ҳақиқий ватан…
Тўтиқушнинг ғарғарадор кулгиси таралди дегунча, танасида тутқаноқ касаллигига мойиллик сезадиган бўлиб қолган Майнахон қўлида пичоғи билан ошхонадан чиқиб келди. Тўтиқуш уни кўрибоқ, пир-р этиб бориб, дераза токчасига қўниб олди.
– Бўлди-да, дадаси. Шу тўтиқушниям жинни қипқўйманг энди.
– Жинни қилаётганим йўқ, илм ўргатяпман бунга, – ўзини оқлаган бўлди Хуррам. Сўнг эшик қўнғироғининг жиринглаши жонига ора кириб, хотинини тезда ўша ёққа бадарға қилди. – Бор, эшикни оч!
Майнахон эшикни очишга борганича, Хуррам кутганидек, ошхона томонда қораси ўчиб қолиб кетди. Хонага куйдирилган калладек тиржайиб Одамҳожи кириб келди.
– Ассаломалайкум, Хуррам Товоғивич!
Хуррам нохушгина қўл чўзаётиб «Неччи марта айтаман сенга? Одмигина қилиб Хуррам ака деявермайсанми», деб зардаланди.
Столга ўтириб, юзларига фотиҳа тортишлари биланоқ, Одамҳожи: «Бир хизмат чиқиб қолди, хўжайин», дея гап бошлаган эдики, Хуррам пешанасини тириштириб, унинг оғзини чаплади:
– Э-э, олдин нафасингни ростла, Америкаликка ўхшаб дарров ишдан гапирмагин.
Дераза токчасидаги тўтиқуш шу заҳоти гапни илиб кетди:
– Амер-р-рика… доллар-р… доллар-р…
– Ие! Тўтиқушингиз зўр-ку, Хуррам ака, – қушга завқланиб тикилди Одамҳожи. – Тўғри топдинг, тўтиқуш. Доллар бу Американинг пули.
Тўтиқуш учиб келиб, Одамҳожининг ёнидаги бўш стулга қўнди, унга қиялаб разм солди.
– Мар-р-ка… мар-р-ка… Гер-р-мания.
– Ёпирай! Бунисиниям тўғри топди-ку! – ёқа ушлади Одамҳожи.
– Р-рубл… р– рубл…
Одамҳожи ҳўпланган чойини шошилинч ютиб, тўтиқушни тилидан илинтиришга ошиқди:
– Хўш, рубл қайси юртнинг пули?
– Р-россия… Р-россия, – ҳозиржавоблик билан ариллади тўтиқуш ва кўксига қанот босиб, кўзларини сузди.– Мар-р-рия… Мар-р-русия… Вах-хах-ха, вах-хах-ха…
Хуррам тўтиқушга қўшилиб, шарақлаб кулди-да, уни бармоғида ўдағайлаб илжайди:
– Ҳе, суюқ! Сенда иш кўп.
– Балони ўзи-ку бу қуш, – тан бериб ҳиринглади Одамҳожи. – Қойилман.
– Нима деб ўйловдинг? Бунга шахсан ўзим илм ўргатяпман.
Пича у ёқ-бу ёқдан гаплашиб ўтиришгач, Хуррам: «Хўш, хизмат, Одамҳожи?» – дея ниҳоят меҳмоннинг дардини суриштирди.
– Аввало, безовта қилганим учун узр, – дея сипо гап бошлади Одамҳожи. – Сизни дам олиш куни уйдан ушламасак, бошқа вақтда панд бериб кетяпсиз.
– Ўша куни сеникига бораман деб турганимда, бош буғолтиримиз туғилган кунини нишонлаб қолди. Ресторандан эртароқ жилай десам, давра совийди деб ҳеч қўйворишмади. Кейин секретарим Маржонахон рақсга тортиб, кайфчиликда ўйнайверибман, ўйнайверибман…
Хуррамнинг оғзига тикилиб турган тўтиқуш яна гурунгга суқилди:
– Р-ресторан… Р-ресторан… Мар-р-жона…
– Калласи зўр буни! – тўтиқушини мақтаб керилди Хуррам. – Кўрдингми, шу гапниям тезда илволди. Хи-хи-хи…
Одамҳожи ҳам тўтиқушнинг шаънига олди-қочди таҳсинлар айтган бўлди-ю, яна писмайиб мақсадга кўчди. Яқин мижозларидан ҳужжатсиз хорижий молни арзонроққа олиб, омборнинг бир четига босиб қўйган экан. Текширувчилар келиб, таппа босишибди.
– Ҳамма жойда танишларингиз бор, – мўлтираб ялинди Одамҳожи. – Шу ишга аралашмасангиз бўлмайди, ака.
– Ҳужжатсиз молни омборда сақлаб бўларканми, каллаварам, – танбеҳ берди Хуррам. – Ҳужжатсиз мол нима дейилишини биласанми?
Тўтиқуш гердайиб, дарҳол билимини пеш қилди:
– Контр-р-рабанда! Интер-р-пол!
– Ие! – бир сесканиб тушди Одамҳожи. – Бу қушми, ё айғоқчими?
Хуррам: «Юракни урдириб қўйибсан-ку, бола. Бу, шунчаки, телевизордан ўрганган бўлса керак», дея елка учириб кулди. Сўнг жиддийлашиб, текширувчиларнинг кимлигини сўради. Одамҳожи текширувчиларнинг исми ва иш жойлари ёзилган қоғозни узатгач, унга апил-тапил кўз ташлаб, димоғланиб деди:
– Бўпти. Чорасини топамиз.
Одамҳожининг чеҳрасида чироқ ёниб, Хуррамнинг бошидан ташаккур ёғдира кетди. Хуррам эса қуруқ раҳматлар билан қониқадиган ёшдан аллақачон ўтиб бўлган эди. Пайтдан фойдаланиб, энди ўзининг ишини битиришга чоғланди:
– Ҳалиги, кичик корхонаси бор божангга айтиб қўй. Келиб, ўринбосаримга учрашсин. Заводимиздаги баъзи ускуналарни ҳисобдан чиқариб, арзонроққа берворади. Божанг билан кейин ҳисоблашармиз.
– Бир оғиз гапингиз, ака.
Дам Хуррамга, дам Одамҳожига аланглаб, суҳбатни зоғланиб тинглаётган тўтиқуш бирдан қанотида бошини чангаллаб қичқирди:
– Кор-р-руптсия! Кор-р-руптсия!
Буни эшитиб, Хуррамнинг кўзлари олайди:
– Ҳей, нималар деяпсан? Ўчир!
– Айтдим-ку, Хуррам ака, – куйиниб чинғиллади Одамҳожи. – Бу қушдан яхшилик чиқмайди.
Тўтиқуш Хуррамга кўз ўйнатиб, қанотини осмонга бигизлади:
– Кор-р-руптсия! Тур-р-ма! Карамшўр-р-ва!
– Оғзингни юм, аблаҳ! – бўкирди Хуррам. – Турма нималигини кўрсатиб қўяман сенга! Ҳозир ўзингни қафасга тиқаман! Ушла уни, Одамҳожи!
Иккаласи стулларни ағдар-тўнтар қилиб, тўтиқушни қувлай кетишди. Тўтиқуш ўзини у бурчакдан-бу бурчакка уриб, тўхтовсиз айюҳаннос сола бошлади:
– Ёр-р-да-а-м! Ёр-р-да-а-м!
Қўлида капгири билан хонага ҳалпиллаб кириб келган Майнахон аҳволни кўриб, бир муддат донг қотиб турди. Сўнг бир эрининг, бир Одамҳожининг олдини тўсиб, уларни шаштидан туширишга уринди:
– Ҳой, нима бўлди кап-катта одамларга? Тўхтанглар! Тўхтанглар дейман! Ба-а-с!!!
Охирги қичқириқ янгради-ю, Хуррам билан Одамҳожи генералнинг овозини эшитган аскардек таққа ғўдайиб тўхташди. Патлари тўзиб кетган тўтиқуш учиб келиб, Майнахоннинг елкасидан паноҳ топди ва иккала таъқибчига галма-гал бақрайиб боқди.
– Ҳа, дадаси? Нима гап?
– Кўрмайсанми бу маразни. Тузимни ичиб, тузлиғимга тупуряпти.
Ўз навбатида тўтиқуш ҳам бўш келмади. Қанотини оғзига тираб, Майнахоннинг қулоғига ариллади:
– Мар-р-жона… Секретар-р…
Майнахон тўтиқушни авайлаб қўлига олди, кўзларига синчковланиб тикилди:
– Нима дединг? Қайтариб гапир-чи, Бабангида.
Тўтиқуш бу сафар батафсилроқ қилиб уқтиришга тиришди:
– Хур-р-рам… Мар-р-жона… р-ресторан… р-рақс… р-рақс…
– Вой, иғвогар-эй! – ғазаби қайнаб типирчилади Хуррам. – Энди гапни бошқа ёқдан кавлашини қаранглар!
Одамҳожи ҳам тўтиқушга тиш ғижирлатди:
– Ҳе, харомгўшт! Чет эллик сотқин!
Майнахоннинг юзи гезариб, эрига чимрилди:
– Ҳа-а, гап бу ёқдамиди? Тунов куни ўтиришда бўл-дик деб, ресторанда Маржонахон билан рақс тушганаканлар-да?
– Бош буғолтиримиз туғилган кунини ўтказувди. Ресторанга ҳамма борган.
– Ўша куни туришингиз бошқачалигини сезувдим-а! Хотинжон, сенга битта зў-ў-р совға мўлжаллаб қўйдим, деб қийшанглашингизда гап боракан-да, а?
Хуррам масовсираб пўнғиллади:
– Қўрқма, эртагаёқ опкеламан ўша совғани.
– Раҳмат!– терсланиб, биқинига қўл тиради Майнахон.– Совғани олиб бўлдик. Ўзларига қайтаришимиз қолди, холос. Хўш, кўнгиллари қанақа совға кусаяпти?
Хуррамнинг кўзлари пилдираб, пайсалланганича туриб, қолди. Унинг ўрнига тўтиқуш жавоб қилди:
– Тар-р-саки! Тар-р-саки! Вах-хах-ха, вах-хах-ха…
Майнахон нафратомуз лаб жимириб қўйиб, ошхонага кириб кетаётганида ҳам елкасидаги тўтиқуш қаҳ-қаҳ уришдан тийилмади.
Аммо, кар-карахт тусга кирган Хуррамнинг қулоғига энди бу қаҳқаҳалар чалинмас, унинг миясида раҳматли Масирқори айтган бир гап қайта-қайта жаранглаётган эди: «Аҳмоқ билан шаллақини илмга аралаштириш яхшиликка олиб бормайди».

2000
Mualifning boshqa asaralari
1 Aspan attorning arizalari (hajviya) [Anvar Obidjon] 828
2 Ayollar va xayollar (hajviya) [Anvar Obidjon] 787
3 Аспан атторнинг аризалари (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 632
4 Аёллар ва хаёллар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 850
5 Babangida (hajviya) [Anvar Obidjon] 655
6 Baqalarning niyati buzuq (hajviya) [Anvar Obidjon] 816
7 Bayram intyervyusi (hajviya) [Anvar Obidjon] 626
8 Berkinib olgan sirgʻacha (hikoya) [Anvar Obidjon] 924
9 Bezgakshamol-2 (hajviy hangomalar) [Anvar Obidjon] 1473
10 Boymamat Beshinchi (hikoya) [Anvar Obidjon] 714
11 Buguncha bayram... (hajviya) [Anvar Obidjon] 650
12 Buzoq guvohlikka chaqirilsin! (hajviya) [Anvar Obidjon] 642
13 Байрам интервюси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 745
14 Бақаларнинг нияти бузуқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 770
15 Безгакшамол-2 (ҳажвий ҳангомалар) [Anvar Obidjon] 778
16 Беркиниб олган сирғача (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 642
17 Боймамат Бешинчи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 630
18 Бугунча байрам... (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 637
19 Бузоқ гувоҳликка чақирилсин! (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 601
20 Dardingni stadionda ayt (hajviya) [Anvar Obidjon] 882
21 Davolanish (hajviya) [Anvar Obidjon] 597
22 Даволаниш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 586
23 Дардингни стадионда айт (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 571
24 Eh, la’nati ombor… [Anvar Obidjon] 949
25 Eh, shoʻrlik erkaklar! (hajviya) [Anvar Obidjon] 785
26 Eng iste’dodli oʻlik (hajviya) [Anvar Obidjon] 676
27 Энг истеъдодли ўлик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 518
28 Эҳ, лаънати омбор… [Anvar Obidjon] 861
29 Эҳ, шўрлик эркаклар! (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 605
30 Gulixonning gulzorchasi (hikoya) [Anvar Obidjon] 640
31 Гулихоннинг гулзорчаси (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 539
32 Hakka xolaning igʻvolari (hikoya) [Anvar Obidjon] 681
33 Halokatdan asrovchilar (hajviya) [Anvar Obidjon] 595
34 Hemma Malina (hajviya) [Anvar Obidjon] 601
35 Ҳакка холанинг иғволари (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 841
36 Ҳалокатдан асровчилар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 552
37 Ҳемма Малина (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 609
38 Impoʻrtbop yigit (hajviya) [Anvar Obidjon] 716
39 Импўртбоп йигит (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 556
40 Jaqqi (hikoya) [Anvar Obidjon] 1066
41 Жаққи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 705
42 Kambagʻalbop Gulmatiy (hajviya) [Anvar Obidjon] 1105
43 Kasofati temirtak (hajviya) [Anvar Obidjon] 552
44 Keksa yamoqchi (hikoya) [Anvar Obidjon] 651
45 Kemaga tushganning joni bir (hajviya) [Anvar Obidjon] 756
46 Kezargon Boychechak (qissa) [Anvar Obidjon] 904
47 Камбағалбоп Гулматий (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 534
48 Кезаргон Бойчечак (қисса) [Anvar Obidjon] 574
49 Кекса ямоқчи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 604
50 Кемага тушганнинг жони бир (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 802
51 Madaniy zoʻravonlik (hajviya) [Anvar Obidjon] 925
52 Maqolasiz sarlavha (hajviya) [Anvar Obidjon] 766
53 Maqtanchoq (hikoya) [Anvar Obidjon] 1164
54 Marayim gʻijjak (hajviya) [Anvar Obidjon] 719
55 Menga til oʻrgatmoqchi boʻlishgani (h... [Anvar Obidjon] 865
56 Meshpolvonning janglari [Anvar Obidjon] 4789
57 Ming soʻmlik poʻstak (hajviya) [Anvar Obidjon] 714
58 Mirzaqand naynovning hasratlari (hajviya) [Anvar Obidjon] 603
59 Mishmishali (hajviya) [Anvar Obidjon] 628
60 Маданий зўравонлик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 539
61 Марайим ғижжак (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 530
62 Мақоласиз сарлавҳа (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 560
63 Мақтанчоқ (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 671
64 Менга тил ўргатмоқчи бўлишгани (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 545
65 Мешполвоннинг жанглари [Anvar Obidjon] 800
66 Минг сўмлик пўстак (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 548
67 Мирзақанд найновнинг ҳасратлари (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 511
68 Мишмишали (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 543
69 Nishon buqoq va ritmik gimnastika (ha... [Anvar Obidjon] 784
70 Nokdaun (hajviya) [Anvar Obidjon] 547
71 Нишон буқоқ ва ритмик гимнастика (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 643
72 Нокдаун (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 567
73 O...o...jon (hikoya) [Anvar Obidjon] 570
74 Odobli boʻlish osonmi? (hikoya) [Anvar Obidjon] 0
75 Ola-bula sharf (hajviya) [Anvar Obidjon] 564
76 Olovjon (hikoya) [Anvar Obidjon] 510
77 Oltiariq hangomalaridan [Anvar Obidjon] 2119
78 Oltin vasvasasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 806
79 Oltin yurakli avtobola (qissa va hiko... [Anvar Obidjon] 6184
80 Ortigʻalining oʻzginasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 642
81 Oshqovoqsiz satira (hajviya) [Anvar Obidjon] 691
82 Oxirgi sedanatut qissasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 627
83 О...о...жон (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 565
84 Одобли бўлиш осонми? (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 0
85 Ола-була шарф (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 574
86 Олий табақали меҳмонлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 557
87 Оловжон (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 538
88 Олтиариқ ҳангомаларидан [Anvar Obidjon] 595
89 Олтин васвасаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 571
90 Олтин юракли автобола (қисса ва ҳикоялар) [Anvar Obidjon] 923
91 Ортиғалининг ўзгинаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 544
92 Охирги седанатут қиссаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 496
93 Ошқовоқсиз сатира (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 548
94 Pidboʻl (hajviya) [Anvar Obidjon] 587
95 Poygakdagilar (hajviya) [Anvar Obidjon] 586
96 Poʻpisaning ogʻirligi qancha? (hajviya) [Anvar Obidjon] 0
97 Пидбўл (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 617
98 Пойгакдагилар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 557
99 Пўписанинг оғирлиги қанча? (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 0
100 Qadrdon yigʻilar (hikoya) [Anvar Obidjon] 714
101 Qiygʻirakning shamoli (hajviya) [Anvar Obidjon] 630
102 Qora bodring (hajviya) [Anvar Obidjon] 598
103 Qorinbotir (doston) [Anvar Obidjon] 1178
104 Qoʻgʻirchoqlar (hikoya) [Anvar Obidjon] 943
105 Qoʻlaqabli bogʻkursi (hajviya) [Anvar Obidjon] 730
106 Quvish (hajviya) [Anvar Obidjon] 588
107 Қадрдон йиғилар (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 539
108 Қийғиракнинг шамоли (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 670
109 Қора бодринг (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 549
110 Қоринботир (достон) [Anvar Obidjon] 558
111 Қувиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 612
112 Қўлақабли боғкурси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 496
113 Қўғирчоқлар (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 579
114 Restoranda tanishganlar (hajviya) [Anvar Obidjon] 709
115 Ресторанда танишганлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 581
116 Serkaxonim (hajviya) [Anvar Obidjon] 604
117 Sotti satang hayotidan (hajviya) [Anvar Obidjon] 605
118 Sovigan koʻngil (hajviya) [Anvar Obidjon] 785
119 Soʻlim xiyobonda (hajviya) [Anvar Obidjon] 661
120 Sudxoʻrning ziyofati (hajviya) [Anvar Obidjon] 655
121 Серкахоним (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 600
122 Совиган кўнгил (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 574
123 Сотти сатанг ҳаётидан (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 613
124 Судхўрнинг зиёфати (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 499
125 Сўлим хиёбонда (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 541
126 Talablarga binoan (hajviya) [Anvar Obidjon] 605
127 Tip-tiniq vujud (hikoya) [Anvar Obidjon] 550
128 Tomoqqa taqaladigan gap (hajviya) [Anvar Obidjon] 672
129 Toʻgʻon Takayevning qoshiqbozi (hajviya) [Anvar Obidjon] 664
130 Toʻnni teskari kiyish (hajviya) [Anvar Obidjon] 919
131 Toʻporicha gap-gashtaklar (hajviya) [Anvar Obidjon] 683
132 Tushuntirish xati (hajviya) [Anvar Obidjon] 1193
133 Tutunfurush (hajviya) [Anvar Obidjon] 702
134 Талабларга биноан (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 530
135 Тип-тиниқ вужуд (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 575
136 Томоққа тақаладиган гап (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 508
137 Тутунфуруш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 509
138 Тушунтириш хати (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 982
139 Тўнни тескари кийиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 552
140 Тўпорича гап-гаштаклар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 547
141 Тўғон Такаевнинг қошиқбози (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 545
142 Uch ogʻa-ini (hikoya) [Anvar Obidjon] 809
143 Uyquda nimalar boʻlmaydi! (hikoya) [Anvar Obidjon] 891
144 Уйқуда нималар бўлмайди! (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 511
145 Уста Гулматнинг жумбоғи (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 526
146 Уч оға-ини (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 615
147 Val… valay… (hajviya) [Anvar Obidjon] 818
148 Вал… валай… (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 791
149 XX asr talonchiligi (hajviya) [Anvar Obidjon] 625
150 XX аср талончилиги (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 546
151 Xizmatchilik-da, xizmatchilik (hajviya) [Anvar Obidjon] 610
152 Xorij radiosi va... kalish (hajviya) [Anvar Obidjon] 670
153 Xususiy koʻprikcha (hajviya) [Anvar Obidjon] 599
154 Хизматчилик-да, хизматчилик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 560
155 Хориж радиоси ва... калиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 561
156 Хусусий кўприкча (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 575
157 Yerliklar (hajviya) [Anvar Obidjon] 630
158 Ерликлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 587
159 Ziyodbotirdan boshqasi topiladi (hajviya) [Anvar Obidjon] 635
160 Ziyolicha olishuv (hajviya) [Anvar Obidjon] 649
161 Зиёдботирдан бошқаси топилади (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 505
162 Зиёлича олишув (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 533
163 Oʻshaning erimikan? (hajviya) [Anvar Obidjon] 0
164 Ўшанинг эримикан? (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 0
165 Gʻilay sichqon (hajviya) [Anvar Obidjon] 738
166 Ғилай сичқон (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 526
167 Shiliqabiliq (hajviya) [Anvar Obidjon] 577
168 Shomurod hasibfurushning futbolga bor... [Anvar Obidjon] 522
169 Shubha (hajviya) [Anvar Obidjon] 592
170 Shumqadam (hajviya) [Anvar Obidjon] 579
171 Шилиқабилиқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 567
172 Шомурод ҳасибфурушнинг футболга борга... [Anvar Obidjon] 514
173 Шубҳа (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 579
174 Шумқадам (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 498
175 Chakalakzor afsonasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 709
176 Чакалакзор афсонаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 785
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика