ДИЛИМДАГИ ТИЛИМДА
Дилимдаги тилимда,
Тилимдаги дилимда,
Мен омадни кутмайман,
Омад турар йўлимда.
Кўзлари хумормисиз,
Тўрт фасли баҳормисиз,
Ошиқларим кўп мени,
Айтингчи, хушёрмисиз.
Севилдимей, севилдим,
Қалбингизда сезилдим,
Соғинчдан бедормисиз,
Шуни ўйлаб эзилдим.
Учраб қолсам, “ҳм” дейсиз,
Ёнингизда ким дейсиз,
Бу қиз қўшнимиз десам,
Алдамагин жим дейсиз.
Эговламай ақлимни,
Чиқармагин жаҳлимни,
Шунчаки ҳазиллашсам,
Ростга йўйма гапимни.
Дилимдаги тилимда,
Тилимдаги дилимда,
Мен омадни кутмайман,
Омад турар йўлимда.