СЎНГИ ВИДО АНТИҚА ХАЙРЛАШУВ (ТУРКУМ)
Хаста оқшом тўлиб кетди хаста юлдузга,
Хаста кўнглим куяр мендек хаста ёлғизга,
Қанотларим учолмайди фалакка сизсиз-
Дардларимга дармонг бўлинг муҳтожман сизга.
Йўлларимни ёритгувчи йўлчироқ бўлинг,
Бахтлиларнинг орасида бахтлироқ бўлинг,
Тўлинг ойни қўлинггизга тутқазиб қўяй-
Яна тушириб юборманг эҳтиёт бўлинг...
Темирни ҳам эритсангиз суюқ бир сувдир,
Йўлларимда битта эмас мингта сулувдир,
Гап сизнинг у гўзалликда, чиройда эмас,
Cўзларингиз кўзингиздан анча хунукдир.
Мастмасман деб бақираркан ароқхўр, алкаш,
Сизнинг ҳам усулингиз шуларга ўхшаш,
Бизлар қўйган битта шартга кўнаолмайин-
Талабингиз устма устдир этажма-этаж.
Юрагимда светафор ранг алмашади,
Оёқларим газ тормозда хўп чалкашади,
Ахир ҳаёт ўзимники руль ўз қўлимда-
Ҳаётимга нега биров аралашади.
Баъзан дейман яшаяпман қайси асрда,
Қулоқларим Шарқда бўлса, кўзим Мисрда,
Ярим тунда ақлимни мен кўчадан топдим,
Тилло-тилло фикрларим чиқди мусрдан.
Хуллас, менга фарқи йўқдир бахт билан дардни,
Энди излаб ҳоримасман бир дўсти мардни,
Умр, Дунё-ҳаммаси ҳам бевафо экан-
Жаназасин ўқийверинг, Кўминг Аҳадни...