Шунчалик севасанми?

Азизим висол учун,
Жонингни берасанми?
Мен деб ёнасан нечун,
Шунчалик севасанми?

Ёринг бўламан дейсан,
Боринг бўламан дейсан,
Зоринг бўламан дейсан,
Шунчалик севасанми?

Ишқим балки ёлғондир,
Муҳаббатим гумондир,
Ниятим ҳам ёмондир,
Шунчалик севасанми?

Алдолмас бу кўзлар деб,
Ёнманг бошқа қизлар деб ,
Қучасан тўйиб-тўйиб,
Шунчалик севасанми?

Аҳад ҳам сенга зордир,
Сенсиз дунёси тордир,
Ахдидан кечиш ордир,
Шунчалик севасанми?

Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика