Ёт қўйнида ётар дилхуш

Ёт қўйнида ётар дилхуш,
Бевафодур, бевафодур.
Шохдан шохга сакраган қуш,
Бедаводур, бедаводур.

Дон сочсанг бас куйлар санга,
Дон бўлмаса ташла танга,
Ўйнайверар чилдирмангга,
Бенаводур, бенаводур.

Минг қош қоқиб кўз сузади,
Авраш чорасин тузади,
Макри, шайтондан ўзади,
Беадодур, беаододур.

Танламас у бирор бир ёр,
Ҳар тусга кирмоққа тайёр,
Буқаламун унга бекор,
Бехудодур, бехудодур.

Нопоклик кўп аъмолида,
Тўзғир замон шамолида,
Аммо ўзин хаёлида,
Бебаҳодур, бебаҳодур…

Билгани шу фоний сафо,
Орттирар жонига жафо,
Не деб сўрсанг аҳд-у вафо,
Бесадодур, бесадодур.

Дарс бўлсин шу ҳаммамизга,
Дили хушёр ўғил-қизга,
Bunday ishni Ahad sizga
Beravodur beravo

Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика