Борим шу нима дейсиз.

Юрагингиз занжирлаб,
Қалбимга кирма дейсиз,
Ранжитмадим атайлаб,
Борим шу нима дейсиз.

Шартакиман, шаддодман,
Ёлғончиликдан ётман,
Ҳафа қилдим наҳот - ман,
Борим шу нима дейсиз.

Айтай бир ҳақиқатни,
Хушламам, хиёнатни,
Билмайман хушомадни,
Борим шу нима дейсиз.

Онам шундай ўргатган,
Минг хил товланма деган,
Шўхлик отамдан ўтган,
Борим шу нима дейсиз.

Қизларга қарасам бас,
Юракда бошланар рақс,
Бу енгилтаклик эмас,
Борим шу нима дейсиз.

Не бўлар бир йилдан сўнг,
Кўнмасангиз кўча кенг,
Қуюларман тўйдан сўнг,
Борим шу нима дейсиз.

Аҳадни ғамин еманг,
Уни хато тушунманг,
факат хато тушунманг,
Борим шу нима дейсиз.

Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика