ЮЗ ЙИЛДА БИР ТУҒИЛГАЙМИ СЕНДАЙ ГЎЗАЛ?

Бу ҳусну бу латофатинг танҳо сенинг,
Сўзларинг дур, кўзларинг ҳам шахло сенинг,
Севмоқ учун яратганми Худо сени,
Таърифингни сиғдиролмас минг бир ғазал,
Юз йилда бир туғилгайми сендай гўзал!

Сени излаб овораман, овораман,
Сени ўйлаб дилпораман, дилпораман,
Етолмайин бечораман, бечораман,
Таърифингни сиғдиролмас минг бир ғазал,
Юз йилда бир туғилгайми сендай гўзал!

Синовларинг кўпригидан ўтай десам,
Озорларинг дарёсида чўкай десам,
Сенга келган балоларни ютай десам,
Таърифингни сиғдиролмас минг бир ғазал,
Юз йилда бир туғилгайми сендай гўзал!

Дилим яро, юрар йўлим хатоми ё,
Бирлашмайин дилларимиз айроми ё,
Сени кутиб бори умрим қароми ё,
Таърифингни сиғдиролмас минг бир ғазал,
Юз йилда бир туғилгайми сендай гўзал!

Тингла энди ошиқ Аҳад розларини,
Йиғлаб-йиғлаб чалар энди созларини,
Минг бир достон, эртак дема сўзларини,
Таърифингни сиғдиролмас минг бир ғазал,
Юз йилда бир туғилгайми сендай гўзал!

Бу ҳусну бу латофатинг танҳо сенинг,
Сўзларинг дур, кўзларинг ҳам шахло сенинг,
Севмоқ учун яратганми Худо сени,
Таърифингни сиғдиролмас минг бир ғазал,
Минг йилда бир туғилгайми сендай гўзал!

Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика