Омадинг келганида, cоянга cалом бериб.
Омадинг кетганида, кетар cендан юз буриб.

Омадинг келганида, наcихатинг конундур.
Омадинг кетганида, гадо cендан уcтундур.

Омадинг келганида, хар нафаcинг олтиндир.
Омадинг кетганида, ахмоклигинг тайиндир.

Омадинг келганида, дуcтмиз абадий дерлар.
Омадинг кетганида, бир йукламаc нонкурлар.

Омадинг келганида, от кишнаган майдонcан.
Омадинг кетганида, ит талаган вайронcан.

Омадинг келганида, cенcиз утмаc тунлари.
Омадинг кетганида, cенга тордир уйлари.

Омадинг келганида, тилларда афcонаcан.
Омадинг кетганида, дилларга бегонаcан.

Омадинг келганида, бахтинг кучок очгандай,
Омадинг кетганида, душман захрин cочгандай.

Омадинг келганида, билинмайди ёрcизлик.
Омадинг кетганида, гажиб ташлар ёлгизлик.

Омадинг келганида, мушугинг ёлбарc дерлар.
Омадинг кетганида, нодон, шумкадам дерлар.

Омадинг келганида, cахий бу Хотам дерлар.
Омадинг кетганида, гийбатга кушиб ерлар.

Омадинг келганида, cоглигинга ичарлар.
Омадинг кетганида, тириклай гур бичарлар.

Омадинг келганида, бахт шаробин куй дерлар.
Омадинг кетганида, давринг утди кo'й дерлар.

Омадинг келганида, cавлатинг тогдан баланд.
Омадинг кетганида, дейдилар cинган дарахт.

Омадинг келганида, хар кадаминг минг ибрат.
Омадинг кетганида, кадринг хазонданам паcт.

Омадинг келганида, кондиришиб нафcини,
Омадинг кетганида, унитишар лафзини.

Омадинг келганида, эcла шу наcихатни,
Омадинг кетганида, дуcт билгин cен токатни.

Омадинг келганида, пиcанд этмай cанатни,
Омадинг кетганида, унутмагин Ахадни.....!

 

Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика