СЕН ЙЎҚСАН

Тонг отади сен йўқсан,
Кун ботади сен йўқсан.
Тунда дайди хаёллар,
Уйғотади сен йўқсан.

Дилим танҳо, зор йиғлар,
Юракда бир ор йиғлар.
Кимдир интизор йиғлар,
Жим кутади сен йўқсан.

Мени хаёл алдайди,
Аммо умид қўллайди.
Дилда армон гуллайди,
Дард ютади сен йўқсан.

Бағримда ёнган чўғсан,
Бахтимга нишон ўқсан.
Бир куни бор дунёйим,
Унутади сен йўқсан...

Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика