Мен қайда-ю, сен қайда, аттанг,
Иккимизни ажратади йўл.
Туйғуларим бошлаганда жанг,
Соғинч ғолиб чиқади нуқул.
Учиб кетар бошимдан ҳушим,
Сени ўйлаб ўйга толаман.
Қолиб кетар жамики ишим,
О, мен сени шундай севаман.
Кундуз десам кундузим тундай,
Тонгларим ҳам ёришмас гўё.
Дилфигорлик ҳолатда шундай,
Яшамоқдан бормикин маъно?
Наҳот ошиқ чекади жафо?
Наҳот шафқат қилмас муҳаббат?!
Қалби пора бўлиб дилсиё,
Оташларда ёнарму фақат?
Қийналяпман, қара қанчалар,
Ҳолатимни ҳаёлдан ўтказ.
Қўлларимдан келиб тут, ёки-
Юрагимдан Исмини Кетказ..