Tushda O‘likning narsa berishi - Ўликнинг нарса бериши ko'rsa

O‘LIKNING NARSA BERISHI (MURDA CHIZI DODAN) - Doniyol (a.s.)ning aytishlaricha, tushida o‘lik unga dunyo matosidan biror narsa berganini ko‘rsa, umid qilmagan yerdan biror narsaga ega bo‘lishiga dalildir. Agar o‘lik yeyiladigan yoki ichiladigan narsadan unga biror narsa berganini va u yeganini ko‘rsa, qalol rizq topishiga dalildir. Agar yemagan bo‘lsa, ta’biri aksincha bo‘ladi. Agar murda o‘z libosidan biror narsa berganini va u kiyganini ko‘rsa, unga o‘z moli va joni haqida qayg‘u va g‘am yetishiga dalildir. Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushida o‘lik kiyim berganini, u esa kiyganini, so‘ng ichganini va odamlarga berganini ko‘rsa, unga hech qanday ziyon yetmaydi, balki moli ziyoda bo‘ladi. Agar o‘lik o‘z kiyimini unga omonatga berganini, so‘ng undan talab qilganini ko‘rsa, o‘likning yomon fe’lli bo‘lganiga dalildir. Agar murda unga eski kiyimni berganini ko‘rsa, tush egasi kambag‘al bo‘lishiga dalildir. Agar bergan kiyimi yangi bo‘lsa, izzat va ulug‘lik topishiga dalildir. Agar murda uni Qur’on, fiqh kitobi yoki shunga o‘xshash kitob berganini ko‘rsa, toatlar va yaxshiliklar tavfiqini topishiga dalildir. Tushida o‘likning libos sotganini ko‘rsa, kiyim sotuvchi bo‘lishiga dalildir. Tushida o‘likka biror narsa hadya qilganini, o‘lik esa qabul qilmaganini ko‘rsa, unga ziyon va zarar yetishiga dalildir.


ЎЛИКНИНГ НАРСА БЕРИШИ (МУРДА ЧИЗИ ДОДАН) - Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўлик унга дунё матосидан бирор нарса берганини кўрса, умид қилмаган ердан бирор нарсага эга бўлишига далилдир. Агар ўлик ейиладиган ёки ичиладиган нарсадан унга бирор нарса берганини ва у еганини кўрса, қалол ризқ топишига далилдир. Агар емаган бўлса, таъбири аксинча бўлади. Агар мурда ўз либосидан бирор нарса берганини ва у кийганини кўрса, унга ўз моли ва жони ҳақида қайғу ва ғам етишига далилдир. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида ўлик кийим берганини, у эса кийганини, сўнг ичганини ва одамларга берганини кўрса, унга ҳеч қандай зиён етмайди, балки моли зиёда бўлади. Агар ўлик ўз кийимини унга омонатга берганини, сўнг ундан талаб қилганини кўрса, ўликнинг ёмон феълли бўлганига далилдир. Агар мурда унга эски кийимни берганини кўрса, туш эгаси камбағал бўлишига далилдир. Агар берган кийими янги бўлса, иззат ва улуғлик топишига далилдир. Агар мурда уни Қуръон, фиқҳ китоби ёки шунга ўхшаш китоб берганини кўрса, тоатлар ва яхшиликлар тавфиқини топишига далилдир. Тушида ўликнинг либос сотганини кўрса, кийим сотувчи бўлишига далилдир. Тушида ўликка бирор нарса ҳадя қилганини, ўлик эса қабул қилмаганини кўрса, унга зиён ва зарар етишига далилдир.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика