QARIMOQ (PIR SHUDAN) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, agar kishi tushida qariganini, soqollarini oqarganini ko‘rsa, izzat va sharaf topishiga dalildir. Agar notanish bir qariyani shodu xurram ko‘rsa, do‘stidan murodi hosil bo‘lishi va g‘amdan qutulishini bildiradi. Agar tanish bir keksani shodu xurram ekanini ko‘rsa, unga biror narsa yetadi, biroq uni xafa va g‘amgin holda ko‘rsa, buning aksi bo‘ladi. Jobir Mag‘ribiy (r.a.) aytadiki, agar bir qariyaning yosh bo‘lib qolganini ko‘rsa, uning izzat va obro‘yiga nuqson yetishini va dunyoga mag‘rur bo‘lishini bildiradi. Agar yosh yigit yoki biror go‘dak tushida qarib qolganini ko‘rsa, izzat va obro‘ topishiga va oxirat ishlariga mashg‘ul bo‘lishiga dalildir.
ҚАРИМОҚ (ПИР ШУДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар киши тушида қариганини, соқолларини оқарганини кўрса, иззат ва шараф топишига далилдир. Агар нотаниш бир қарияни шоду хуррам кўрса, дўстидан муроди ҳосил бўлиши ва ғамдан қутулишини билдиради. Агар таниш бир кексани шоду хуррам эканини кўрса, унга бирор нарса етади, бироқ уни хафа ва ғамгин ҳолда кўрса, бунинг акси бўлади. Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, агар бир қариянинг ёш бўлиб қолганини кўрса, унинг иззат ва обрўйига нуқсон етишини ва дунёга мағрур бўлишини билдиради. Агар ёш йигит ёки бирор гўдак тушида қариб қолганини кўрса, иззат ва обрў топишига ва охират ишларига машғул бўлишига далилдир.