QON OQMOQ (XUN OMADAN) Ibn Sirin (r.a.) aytadiki, jarohatsiz tanidan qon oqayotganini tush ko‘rsa, unga ziyon yetishiga dalildir. Agar tanida jarohat borligini ko‘rsa, moliga ziyon bo‘lib, g‘amu anduhga sababdir. Tushida xanjar yeganini va qon ravon bo‘lganini ko‘rsa, ziyon uzoqqa cho‘zilishi va bunda uning uchun savob bo‘lishiga dalildir. Tushida jarohat qoni uning libosini bulg‘aganini ko‘rsa, harom mol topishiga dalildir. Kirmoniy (r.a.) aytadiki, har kim tushida qon ichayotganini ko‘rsa, harom mol topishini yoki nohaq qon to‘kilishini bildiradi. Tushida tanining bir yerida teshik bo‘lib, undan qon va yiring oqqanini va libosini bulg‘aganini ko‘rsa, o‘sha narsa mikdoriga muvofiq harom mol topishini bildiradi. Agar olatidan qon oqayotganini tush ko‘rsa, qiz bola ona qornidan tushib ketishiga ishoradir. Tushida orqa teshigidan qon oqayotganini ko‘rsa, qon miqdoriga muvofiq harom mol topishiga dalildir. Tushida tish milklaridan qon oqayotganini ko‘rsa, qarindoshlaridan g‘am yetishiga dalildir. Tushida shahar ko‘chalarida qon oqayotganini ko‘rsa, o‘sha joyda ko‘p qon to‘kilishiga dalildir. Tushida burnidan ko‘p g‘on oqqanini ko‘rsa, harom mol topishiga dalildir.
ҚОН ОҚМОҚ (ХУН ОМАДАН) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, жароҳатсиз танидан қон оқаётганини туш кўрса, унга зиён етишига далилдир. Агар танида жароҳат борлигини кўрса, молига зиён бўлиб, ғаму андуҳга сабабдир. Тушида ханжар еганини ва қон равон бўлганини кўрса, зиён узоққа чўзилиши ва бунда унинг учун савоб бўлишига далилдир. Тушида жароҳат қони унинг либосини булғаганини кўрса, ҳаром мол топишига далилдир. Кирмоний (р.а.) айтадики, ҳар ким тушида қон ичаётганини кўрса, ҳаром мол топишини ёки ноҳақ қон тўкилишини билдиради. Тушида танининг бир ерида тешик бўлиб, ундан қон ва йиринг оққанини ва либосини булғаганини кўрса, ўша нарса микдорига мувофиқ ҳаром мол топишини билдиради. Агар олатидан қон оқаётганини туш кўрса, қиз бола она қорнидан тушиб кетишига ишорадир. Тушида орқа тешигидан қон оқаётганини кўрса, қон миқдорига мувофиқ ҳаром мол топишига далилдир. Тушида тиш милкларидан қон оқаётганини кўрса, қариндошларидан ғам етишига далилдир. Тушида шаҳар кўчаларида қон оқаётганини кўрса, ўша жойда кўп қон тўкилишига далилдир. Тушида бурнидан кўп ғон оққанини кўрса, ҳаром мол топишига далилдир.
Tush.UZ - Tushlar tabiri