QULON (XARGUR) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, har kim tushida qulonni qo‘lga kiritganini ko‘rsa, birorta boylikni qo‘lga kiritishiga dalil bo‘ladi. Agar qulonga o‘tirganini va qulon mute’ ekanini tush ko‘rsa, osiy va gunohkor bo‘lishiga dalildir. Tushida qulon u bilan jangu jadal qilayotganini ko‘rsa, unga yetadigan qiyinchilik va ranjga dalildir. Agar qulonni ovda tutib olganini tush ko‘rsa, xayru manfaatga dalildir. Agar ikki qulonning o‘zaro urushayotganlarini tush ko‘rsa, ikki fosiq kishining u sababli bir-biri bilan jang qilishlariga dalildir. Agar qulonni o‘z uyiga olib kelganini tush ko‘rsa, bir fosiq kishini uyiga olib kelishiga dalildir. Kirmoniy (r.a.) aytadiki, tushdagi qulon — johil va ahmoq, ilmi va fahmi yo‘q odam bo‘ladi. Alloh ta’olo aytadi: . . .Ular hayvonlar kabidirlar. Balki, ular (yanada) adashganroqdir-lar. Ana o‘shalar g‘ofillardir (A’rof surasi, 179-oyat). Agar tushida kulon go‘tnti yeyayotgan bo‘lsa, ko‘p mol topishiga dalil bo‘ladi. Agar qulonga minganini so‘ng yiqilib tushganini tush ko‘rsa, biror ishni talab qilishiga, biroq yetolmasligiga dalildir. Tushida ko‘r qulonga minganini ko‘rsa, hisobsiz molga ega ekanini bildiradi. Mag‘ribiy (r.a.)ning aytishicha, tushda qulonning terisi va go‘shtini ko‘rish mol va izzat-obro‘ bo‘ladi. Agar tushida qulonning miyasiga eega ekanligini ko‘rsa, ming diram topishiga yoki bir ulug‘ odam bilan suhbat qurub, xayru manfaat topishiga dalildir. Agar qulonning boshini yeyayotganini tush ko‘rsa, ko‘p ibodat qilishi va din yo‘lini tutishini bildiradi. Tushida qulonning o‘zidan qochib ketayotganini ko‘rsa, musulmonlardan uzoqlashish yo‘lini izlayotganini bildiradi.
ҚУЛОН (ХАРГУР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида қулонни қўлга киритганини кўрса, бирорта бойликни қўлга киритишига далил бўлади. Агар қулонга ўтирганини ва қулон мутеъ эканини туш кўрса, осий ва гуноҳкор бўлишига далилдир. Тушида қулон у билан жангу жадал қилаётганини кўрса, унга етадиган қийинчилик ва ранжга далилдир. Агар қулонни овда тутиб олганини туш кўрса, хайру манфаатга далилдир. Агар икки қулоннинг ўзаро урушаётганларини туш кўрса, икки фосиқ кишининг у сабабли бир-бири билан жанг қилишларига далилдир. Агар қулонни ўз уйига олиб келганини туш кўрса, бир фосиқ кишини уйига олиб келишига далилдир. Кирмоний (р.а.) айтадики, тушдаги қулон — жоҳил ва аҳмоқ, илми ва фаҳми йўқ одам бўлади. Аллоҳ таъоло айтади: . . .Улар ҳайвонлар кабидирлар. Балки, улар (янада) адашганроқдир-лар. Ана ўшалар ғофиллардир (Аъроф сураси, 179-оят). Агар тушида кулон гўтнти еяётган бўлса, кўп мол топишига далил бўлади. Агар қулонга минганини сўнг йиқилиб тушганини туш кўрса, бирор ишни талаб қилишига, бироқ етолмаслигига далилдир. Тушида кўр қулонга минганини кўрса, ҳисобсиз молга эга эканини билдиради. Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушда қулоннинг териси ва гўштини кўриш мол ва иззат-обрў бўлади. Агар тушида қулоннинг миясига ээга эканлигини кўрса, минг дирам топишига ёки бир улуғ одам билан суҳбат қуруб, хайру манфаат топишига далилдир. Агар қулоннинг бошини еяётганини туш кўрса, кўп ибодат қилиши ва дин йўлини тутишини билдиради. Тушида қулоннинг ўзидан қочиб кетаётганини кўрса, мусулмонлардан узоқлашиш йўлини излаётганини билдиради.