QUROL (SILOH) — Bilginki, siloh arab tilida jang qurolidir va u quvvat, ulug‘lik va davlatga dalildir. Agar qurollanganini va qurollilar guruhi ichida begona ekanini ko‘rsa, ayollar guruhi unga ta’na toshlarini otishlariga dalildir, biroq unga zarar yetqizolmaydilar. Agar o‘sha guruh tanish ekanini ko‘rsa, dushmanlardan yoqimsiz bir hol unga yetishiga dalildir. Kirmoniyning aytishicha, agar o‘zini qurollangan holda notanish bir qavm ichida ko‘rsa va o‘sha guruh keksalardan iborat bo‘lsa, uning do‘stlari va tanishlariga dalil bo‘ladi. Agar yoshlar bo‘lsa, dushmanlariga dalil bo‘ladi. Agar qurol bilan birga kamon va o‘qi (tir) yoki boshqa narsasi borligi ko‘rsa, davlat va izzat egasi bo‘lishiga dalildir. Agar jang qurollarini yo‘qotib qo‘yganini ko‘rsa, ulug‘ligiga nuqson yetishini bildiradi. Agar bir kishi bilan jang qilayotganini va unga o‘q otib, yarador qilganini ko‘rsa, biror kishi bilan jang qilishiga dalildir. Jobir Mag‘ribiyning aytishicha, bir kishi uni yarador qilganini ko‘rsa, biroq kim ekanini bilmasa zarar yetishiga dalildir. Agar o‘sha yarada yiring yig‘ilganini ko‘rsa, o‘sha yiring miqdoricha mol yig‘ishiga dalildir. Agar yarador qilganda o‘q uning go‘sht va suyagidan o‘tganini ko‘rsa, o‘sha kishidan molu ne’mat topishiga dalildir. Agar jangda bir kishining qo‘lini kesib tashlaganini ko‘rsa, o‘sha kishiga qattiq so‘z aytishi va orada judolik yuz berishiga dalildir. Agar birovning boshini uzib yuborganini ko‘rsa, uning molini tortib olishiga dalildir. Ja’far Sodiq (r.a.)ning aytishicha, tushdagi qurol olti narsani bildiradi: quvvatni; ulug‘likni; davlatni; amalni; rayosatni; himoyani. Tushdagi qurolsoz adolatli ulug‘ podshoxdir.
ҚУРОЛ (СИЛОҲ) — Билгинки, силоҳ араб тилида жанг қуролидир ва у қувват, улуғлик ва давлатга далилдир. Агар қуролланганини ва қуроллилар гуруҳи ичида бегона эканини кўрса, аёллар гуруҳи унга таъна тошларини отишларига далилдир, бироқ унга зарар етқизолмайдилар. Агар ўша гуруҳ таниш эканини кўрса, душманлардан ёқимсиз бир ҳол унга етишига далилдир. Кирмонийнинг айтишича, агар ўзини қуролланган ҳолда нотаниш бир қавм ичида кўрса ва ўша гуруҳ кексалардан иборат бўлса, унинг дўстлари ва танишларига далил бўлади. Агар ёшлар бўлса, душманларига далил бўлади. Агар қурол билан бирга камон ва ўқи (тир) ёки бошқа нарсаси борлиги кўрса, давлат ва иззат эгаси бўлишига далилдир. Агар жанг қуролларини йўқотиб қўйганини кўрса, улуғлигига нуқсон етишини билдиради. Агар бир киши билан жанг қилаётганини ва унга ўқ отиб, ярадор қилганини кўрса, бирор киши билан жанг қилишига далилдир. Жобир Мағрибийнинг айтишича, бир киши уни ярадор қилганини кўрса, бироқ ким эканини билмаса зарар етишига далилдир. Агар ўша ярада йиринг йиғилганини кўрса, ўша йиринг миқдорича мол йиғишига далилдир. Агар ярадор қилганда ўқ унинг гўшт ва суягидан ўтганини кўрса, ўша кишидан молу неъмат топишига далилдир. Агар жангда бир кишининг қўлини кесиб ташлаганини кўрса, ўша кишига қаттиқ сўз айтиши ва орада жудолик юз беришига далилдир. Агар бировнинг бошини узиб юборганини кўрса, унинг молини тортиб олишига далилдир. Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қурол олти нарсани билдиради: қувватни; улуғликни; давлатни; амални; раёсатни; ҳимояни. Тушдаги қуролсоз адолатли улуғ подшохдир.
Tush.UZ - Tushlar tabiri