Tushda Hassa - Ҳасса ko'rsa

HASSA (ASO) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushdagi hassa ulug‘ va qadrli kishidir. Agar tushida hassasi borligini yoki birov unga berganini ko‘rsa, unga ulug‘ bir kishidan qadr va izzat yetishiga dalildir. Agar hassasi yo‘qolib qolganini ko‘rsa, ta’biri buning aksidir. Agar tushida hassaga suyanib turganini ko‘rsa, ulug‘ bir odamning ko‘magi bilan izlagan narsasiga yetishiga dalildir. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, tushida qo‘lidagi hassasi uzayib qolganini ko‘rsa, maqsadiga yetishiga dalildir, Agar qiskarib qolganini ko‘rsa, ta’biri buning aksi bo‘ladi. Agar hassasini birovga hadya qilganini ko‘rsa, halok bo‘lishiga dalildir. Agar tushida hassa u bilan so‘zlashganini ko‘rsa, oilasida farzand tug‘ilishi va undan foydalar ko‘rishini bildiradi. Ja’far Sodiq (r.a.)ning aytishicha, tushdagi hassa uch narsaga dalildir: ulug‘ bir odamga; podshohga; quvvatga.


ҲАССА (АСО) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ҳасса улуғ ва қадрли кишидир. Агар тушида ҳассаси борлигини ёки биров унга берганини кўрса, унга улуғ бир кишидан қадр ва иззат етишига далилдир. Агар ҳассаси йўқолиб қолганини кўрса, таъбири бунинг аксидир. Агар тушида ҳассага суяниб турганини кўрса, улуғ бир одамнинг кўмаги билан излаган нарсасига етишига далилдир. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида қўлидаги ҳассаси узайиб қолганини кўрса, мақсадига етишига далилдир, Агар қискариб қолганини кўрса, таъбири бунинг акси бўлади. Агар ҳассасини бировга ҳадя қилганини кўрса, ҳалок бўлишига далилдир. Агар тушида ҳасса у билан сўзлашганини кўрса, оиласида фарзанд туғилиши ва ундан фойдалар кўришини билдиради. Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ҳасса уч нарсага далилдир: улуғ бир одамга; подшоҳга; қувватга.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика