SOVG‘A, HADYA (XADYA) Mag‘ribiy, (r.a.)ning aytishicha, tushda birov boshqa bir kimsaga hadya berganini ko‘rsa, agar hadya yaxshi narsa bo‘lib, xar ikkoviga loyiq va yoqimli bo‘lsa, har ikkoviga ham foyda bo‘lishiga dalildir. Agar yaxshi narsa bo‘lmasa, har ikkoviga ham bir-biridan foyda bo‘lmaydi, balki ziyon va zahmat bo‘ladi. Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushida birovning hadya berganini va bu hadya u yaxshi ko‘radigan narsa ekanini ko‘rsa, ezgulik va sozlikka dalildir. Agar hadya u yaxshi ko‘rmaydigan narsa bo‘lsa, ziyon va yomonlikka dalildir. Agar tushida keksa kishi yoki qari xotin hadya berganini ko‘rsa, ezgulik va foyda ko‘rishiga dalildir. Agar yosh yigit yoki yosh ayol hadya berganini ko‘rsa, ta’biri aksincha bo‘ladi.
СОВҒА, ҲАДЯ (ХАДЯ) Мағрибий, (р.а.)нинг айтишича, тушда биров бошқа бир кимсага ҳадя берганини кўрса, агар ҳадя яхши нарса бўлиб, хар икковига лойиқ ва ёқимли бўлса, ҳар икковига ҳам фойда бўлишига далилдир. Агар яхши нарса бўлмаса, ҳар икковига ҳам бир-биридан фойда бўлмайди, балки зиён ва заҳмат бўлади. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида бировнинг ҳадя берганини ва бу ҳадя у яхши кўрадиган нарса эканини кўрса, эзгулик ва созликка далилдир. Агар ҳадя у яхши кўрмайдиган нарса бўлса, зиён ва ёмонликка далилдир. Агар тушида кекса киши ёки қари хотин ҳадя берганини кўрса, эзгулик ва фойда кўришига далилдир. Агар ёш йигит ёки ёш аёл ҳадя берганини кўрса, таъбири аксинча бўлади.