SUFFA, SUPPA (SUFFA) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushdagi suffa ota va onadir. Agar har kim tushida hovlisidagi suffani yangi, pokiza va baland holda ko‘rsa, umrining uzoq bo‘lishi va ota-yu onasining joni salomat bo‘lishiga dalildir. Agar suffaning yiqilganini va xarob bo‘lganini ko‘rsa, ota-onasining halok bo‘lishiga dalildir. Mag‘ribiy (r.a.)ning aytishicha, agar tushida suffa o‘ng tomonidan nuqsonli bo‘lsa va yorilishga uchrasa, otasi kasal bo‘lishiga dalildir. Agar yorilish chap tomondan bo‘lsa, onasi bemor bo‘lishiga dalildir. Agar ota-onasi bo‘lmasa, o‘ziga g‘amu anduh yetishiga dalildir.
СУФФА, СУППА (СУФФА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги суффа ота ва онадир. Агар ҳар ким тушида ҳовлисидаги суффани янги, покиза ва баланд ҳолда кўрса, умрининг узоқ бўлиши ва ота-ю онасининг жони саломат бўлишига далилдир. Агар суффанинг йиқилганини ва хароб бўлганини кўрса, ота-онасининг ҳалок бўлишига далилдир. Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, агар тушида суффа ўнг томонидан нуқсонли бўлса ва ёрилишга учраса, отаси касал бўлишига далилдир. Агар ёрилиш чап томондан бўлса, онаси бемор бўлишига далилдир. Агар ота-онаси бўлмаса, ўзига ғаму андуҳ етишига далилдир.