TAVROT Ibn Sirin (r.a.) aytadiki, har kim tushida Tavrot (Muso alayhissalomga Xudo tomonidan tushirilgan muqaddas kitob)ni o‘qiyotganini ko‘rsa, uning uchun e’tiborli odamlardan ne’mat yetishiga dalil bo‘ladi. Agar Tavrot o‘qiyotganini ko‘rsa, birov bilan dushmanlashishi, uning ustidan g‘alaba qazonib murodiga yetishiga dalildir. Agar birovga Tavrotdan ta’lim berayotganini ko‘rsa, unga o‘sha kishidan yaxshilik yetishiga dalildir.
ТАВРОТ Ибн Сирин (р.а.) айтадики, ҳар ким тушида Таврот (Мусо алайҳиссаломга Худо томонидан туширилган муқаддас китоб)ни ўқиётганини кўрса, унинг учун эътиборли одамлардан неъмат етишига далил бўлади. Агар Таврот ўқиётганини кўрса, биров билан душманлашиши, унинг устидан ғалаба қазониб муродига етишига далилдир. Агар бировга Тавротдан таълим бераётганини кўрса, унга ўша кишидан яхшилик етишига далилдир.