TANGLAY (KOM) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushida tanglayining uzayib ketganini va tomog‘ini yopib qo‘yganini ko‘rsa, dunyoga haris bo‘lishi va odamlarni g‘iybat qilishiga dalildir. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, tushida tanglayi pastki labiga yopishib qolganini ko‘rsa, ishlari yurishmay qolishiga dalildir. Agar tanglayi uzayib ketganini, uni kesib, tashlab yuborganini ko‘rsa, hirs va ochko‘zlikni tashlash va odamlarni g‘iybat qilmasligiga dalildir.
ТАНГЛАЙ (КОМ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида танглайининг узайиб кетганини ва томоғини ёпиб қўйганини кўрса, дунёга ҳарис бўлиши ва одамларни ғийбат қилишига далилдир. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида танглайи пастки лабига ёпишиб қолганини кўрса, ишлари юришмай қолишига далилдир. Агар танглайи узайиб кетганини, уни кесиб, ташлаб юборганини кўрса, ҳирс ва очкўзликни ташлаш ва одамларни ғийбат қилмаслигига далилдир.