TERLASH (ARAQ KARDAN) Har kim tushida badanida ter oqib chiqayotganini, xususan yerga tomib tushayotganini ko‘rsa, ter mikdoriga muvofiq ziyon tortishiga dalildir. Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushida kiyimi terdan ho‘l bo‘lganini ko‘rsa, uning mikdoricha oilaga mol xarj qilishiga dalildir. Agar tushida o‘zining terini o‘zi ichayotganini ko‘rsa, o‘z molini o‘zi yeyishiga dalildir. Agar teri oq bo‘lib, hidi xushbo‘y ekanini ko‘rsa, halol molga dalildir. Agar buning aksi bo‘lsa, harom molga dalil bo‘ladi. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, tushdagi terlash hojatning ravo bo‘lishiga dalildir. Agar tushida terlaganini ko‘rsa, hojati hosil bo‘lishiga dalildir. Agar bemor tushida terlaganini ko‘rsa, shifo topishiga dalildir.
ТЕРЛАШ (АРАҚ КАРДАН) Ҳар ким тушида баданида тер оқиб чиқаётганини, хусусан ерга томиб тушаётганини кўрса, тер микдорига мувофиқ зиён тортишига далилдир. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида кийими тердан ҳўл бўлганини кўрса, унинг микдорича оилага мол харж қилишига далилдир. Агар тушида ўзининг терини ўзи ичаётганини кўрса, ўз молини ўзи ейишига далилдир. Агар тери оқ бўлиб, ҳиди хушбўй эканини кўрса, ҳалол молга далилдир. Агар бунинг акси бўлса, ҳаром молга далил бўлади. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушдаги терлаш ҳожатнинг раво бўлишига далилдир. Агар тушида терлаганини кўрса, ҳожати ҳосил бўлишига далилдир. Агар бемор тушида терлаганини кўрса, шифо топишига далилдир.