TIL (ZABON) Bilginki, til tush ko‘ruvchining tiliga dalil bo‘lib, yaxshi va yomon ishlarni yuzaga chiqaruvchidir. Ibn Sirin aytadiki, agar kishi hech qanday xusumatsiz tilining kesilganini va nuqsonli bo‘lib qolganini ko‘rsa, hujjat ko‘rsatish va isbot paytida tili bog‘lanib qolishiga dalildir. Agar tilining eniga yoki uzuniga ziyoda bo‘lib qolganini ko‘rsa, hujjat va isbot paytida tili ravon bo‘lishiga va zafar topishiga dalildir. Kirmoniy aytadiki, kishi tilining ikkita bo‘lib qolganini ko‘rsa, Haq ta’olo unga ilm va donolik ato qilishiga dalildir. Agar so‘zlamaslik uchun o‘zi o‘zining tilini kesganini ko‘rsa, yomon so‘zlarni aytmaslikni va gapirmaslikni ixtiyor qilishiga dalildir. Agar tilidan yomon xato sodir bo‘lganini ko‘rsa, Xudo rozi bo‘ladigan so‘z aytishiga dalildir. Agar biror kimsa uning og‘ziga til qo‘yayotganini ko‘rsa, so‘zlashda kimdir unga quvvat bo‘lishiga dalildir. Agar biror kimsaning tilini so‘rayotganini ko‘rsa, o‘sha odamdan ilm va donish hosil qilishiga dalildir. Jobir aytadiki, agar kishi tilining gung bo‘lib qolganini ko‘rsa, din va dunyosining buzilishiga dalildir. Agar bir darvishning tilini kesib olganini ko‘rsa, darvishga biror narsa berishi va uning tilini tiyib qo‘yishiga dalildir. Agar ayollarning tilini kesganini ko‘rsa, uning siri ochilishiga dalildir. Agar tilini og‘zida mahkam tutganini ko‘rsa, xatosi yoki qarzini inkor qilishiga dalildir. Doniyol alayhissalom aytadilarki, tili kuchli va qalin bo‘lganini ko‘rsa, munozaraga usta, so‘zga chechan bo‘lishiga va dushman ustidan g‘alaba qilishiga dalildir. Agar tilining uzun bo‘lib qolganini ko‘rsa, qo‘pol va yomon so‘zlovchi bo‘lishiga va odamlarni ranjitishiga dalildir. Agar tilining og‘izda aylanib qolganini ko‘rsa, xor va bemor bo‘lishiga dalildir. Agar tilining yara bo‘lganini ko‘rsa, biror kishiga bo‘hton qilishi yoki biror kimsaga yolg‘ondan guvohlik berishiga dalildir. Agar tilidan mo‘ylar chiqqanini ko‘rsa, tili tufayli balo va kulfatga uchrashiga dalildir. Agar tilining shish paydo qilganini ko‘rsa, tilining shishiga muvofiq so‘zi orqali mol topishiga dalildir. Ismoil Apgas aytadiki, agar kishi tilining uzun bo‘lib qolganini ko‘rsa, biror kishi uni g‘iybat qilishi yoki dashnom berishiga dalildir. Agar tilining osilib qolganini va ikki shoxga bo‘linib qolganini ko‘rsa, odamlar orasida munofiqlik qilishiga dalildir. Agar og‘zida tili umuman yo‘qligini ko‘rsa, barcha mashg‘ulotlardan qo‘l yuvishi va dushman unga yopishib qolishiga dalildir. Agar tilining uchi kesilgani va gapirolmay qolganini ko‘rsa, uning ishlari ko‘proq vakili tomonidan amalga oshishiga dalildir. Agar tili qurib qolganini ko‘rsa ishi og‘ir bo‘lishiga dalildir. Doniyol (a.s.) aytadilarki, tushdagi til besh narsani bildiradi: hikmatni; rayosatni; tarjimonlikni; hojatni; dalilni.
ТИЛ (ЗАБОН) Билгинки, тил туш кўрувчининг тилига далил бўлиб, яхши ва ёмон ишларни юзага чиқарувчидир. Ибн Сирин айтадики, агар киши ҳеч қандай хусуматсиз тилининг кесилганини ва нуқсонли бўлиб қолганини кўрса, ҳужжат кўрсатиш ва исбот пайтида тили боғланиб қолишига далилдир. Агар тилининг энига ёки узунига зиёда бўлиб қолганини кўрса, ҳужжат ва исбот пайтида тили равон бўлишига ва зафар топишига далилдир. Кирмоний айтадики, киши тилининг иккита бўлиб қолганини кўрса, Ҳақ таъоло унга илм ва донолик ато қилишига далилдир. Агар сўзламаслик учун ўзи ўзининг тилини кесганини кўрса, ёмон сўзларни айтмасликни ва гапирмасликни ихтиёр қилишига далилдир. Агар тилидан ёмон хато содир бўлганини кўрса, Худо рози бўладиган сўз айтишига далилдир. Агар бирор кимса унинг оғзига тил қўяётганини кўрса, сўзлашда кимдир унга қувват бўлишига далилдир. Агар бирор кимсанинг тилини сўраётганини кўрса, ўша одамдан илм ва дониш ҳосил қилишига далилдир. Жобир айтадики, агар киши тилининг гунг бўлиб қолганини кўрса, дин ва дунёсининг бузилишига далилдир. Агар бир дарвишнинг тилини кесиб олганини кўрса, дарвишга бирор нарса бериши ва унинг тилини тийиб қўйишига далилдир. Агар аёлларнинг тилини кесганини кўрса, унинг сири очилишига далилдир. Агар тилини оғзида маҳкам тутганини кўрса, хатоси ёки қарзини инкор қилишига далилдир. Дониёл алайҳиссалом айтадиларки, тили кучли ва қалин бўлганини кўрса, мунозарага уста, сўзга чечан бўлишига ва душман устидан ғалаба қилишига далилдир. Агар тилининг узун бўлиб қолганини кўрса, қўпол ва ёмон сўзловчи бўлишига ва одамларни ранжитишига далилдир. Агар тилининг оғизда айланиб қолганини кўрса, хор ва бемор бўлишига далилдир. Агар тилининг яра бўлганини кўрса, бирор кишига бўҳтон қилиши ёки бирор кимсага ёлғондан гувоҳлик беришига далилдир. Агар тилидан мўйлар чиққанини кўрса, тили туфайли бало ва кулфатга учрашига далилдир. Агар тилининг шиш пайдо қилганини кўрса, тилининг шишига мувофиқ сўзи орқали мол топишига далилдир. Исмоил Апгьас айтадики, агар киши тилининг узун бўлиб қолганини кўрса, бирор киши уни ғийбат қилиши ёки дашном беришига далилдир. Агар тилининг осилиб қолганини ва икки шохга бўлиниб қолганини кўрса, одамлар орасида мунофиқлик қилишига далилдир. Агар оғзида тили умуман йўқлигини кўрса, барча машғулотлардан қўл ювиши ва душман унга ёпишиб қолишига далилдир. Агар тилининг учи кесилгани ва гапиролмай қолганини кўрса, унинг ишлари кўпроқ вакили томонидан амалга ошишига далилдир. Агар тили қуриб қолганини кўрса иши оғир бўлишига далилдир. Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги тил беш нарсани билдиради: ҳикматни; раёсатни; таржимонликни; ҳожатни; далилни.