Tushda Toj - Тож ko'rsa

TOJ Muhammad ibn Sirin (r.a.) aytadiki, tushdagi toj podshohlar uchun mulku hidoyat, ayollar uchun umr yo‘ldoshi, oddiy odamlar uchun yaxshi ahvol bo‘ladi. Agar boshida oltindan qilingan va ziynatlangan toj borligini ko‘rsa, baland e’tibor va ulug‘ obro‘ topishiga dalil bo‘ladi. Biroq, dinda va shari’at yo‘lida zaif bo‘ladi. Agar bu tushni ayol kishi ko‘rsa, dunyo ishlarida shafqatga va izzatga ega bo‘lgan kishiga turmushga chiqishini bildiradi. Agar podshoh biror kishining boshiga toj kiydirganini ko‘rsa, o‘sha kishi podshoxdan ulug‘lik va murod topishiga dalildir. Agar podshoh toj berganini va bu tojni boshiga kiyganini ko‘rsa, boyvachcha xotinga uylanishini va u tufayli murodu maqsadiga yetishini bildiradi. Agar boshidan toj tushib ketganini va singanini ko‘rsa, xotinini taloq qilishiga dalildir. Agar uning boshidan tojni olib qo‘yilganini ko‘rsa, xotinidan judo bo‘lishiga dalildir. Agar boshidan toj tushib ketsa va sinsa, xotinining o‘lishi yoki ahli oilasidan kimdir vafot qilib, dunyodan ketishini bildiradi. Ja’far Sodiq (r.a.)ning aytishicha, agar ayol kishi boshida toj borligini ko‘rsa, eri bo‘lmasa erga tegishini, agar eri bo‘lsa, ayollarga bosh bo‘lishini bildiradi. Agar ayol kishining boshidan tojini olib qo‘yganlarini ko‘rsa, uning eri xotin olishini yoki uni taloq qilishini bildiradi. Agar podshohning boshida gavharlar bilan ziynatlangan toj borligini ko‘rsa, podshohning izzat va obro‘yi oshishiga va hurmati baland bo‘lishiga dalildir.


ТОЖ Муҳаммад ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги тож подшоҳлар учун мулку ҳидоят, аёллар учун умр йўлдоши, оддий одамлар учун яхши аҳвол бўлади. Агар бошида олтиндан қилинган ва зийнатланган тож борлигини кўрса, баланд эътибор ва улуғ обрў топишига далил бўлади. Бироқ, динда ва шариъат йўлида заиф бўлади. Агар бу тушни аёл киши кўрса, дунё ишларида шафқатга ва иззатга эга бўлган кишига турмушга чиқишини билдиради. Агар подшоҳ бирор кишининг бошига тож кийдирганини кўрса, ўша киши подшохдан улуғлик ва мурод топишига далилдир. Агар подшоҳ тож берганини ва бу тожни бошига кийганини кўрса, бойвачча хотинга уйланишини ва у туфайли муроду мақсадига етишини билдиради. Агар бошидан тож тушиб кетганини ва синганини кўрса, хотинини талоқ қилишига далилдир. Агар унинг бошидан тожни олиб қўйилганини кўрса, хотинидан жудо бўлишига далилдир. Агар бошидан тож тушиб кетса ва синса, хотинининг ўлиши ёки аҳли оиласидан кимдир вафот қилиб, дунёдан кетишини билдиради. Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, агар аёл киши бошида тож борлигини кўрса, эри бўлмаса эрга тегишини, агар эри бўлса, аёлларга бош бўлишини билдиради. Агар аёл кишининг бошидан тожини олиб қўйганларини кўрса, унинг эри хотин олишини ёки уни талоқ қилишини билдиради. Агар подшоҳнинг бошида гавҳарлар билан зийнатланган тож борлигини кўрса, подшоҳнинг иззат ва обрўйи ошишига ва ҳурмати баланд бўлишига далилдир.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика