TOMOQ (GULU) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushida tomog‘ini sog‘u salomat va hech qanday og‘riqsiz holda ko‘rsa, omonatni topishirishi va qarzidan qutilishini bildiradi. Agar tomog‘ida ranj va illat borligini ko‘rsa, ta’biri aksincha bo‘ladi. Tushida tomog‘ini keng bo‘lib qolganini ko‘rsa, rizqi farovon bo‘lishini, agar tor bo‘lib qolganini ko‘rsa, buning aksi bo‘lishini bildiradi. Agar tomog‘ini soz va kuchli ekanini ko‘rsa, omonatlarni yaxshi saqlashiga dalildir. Mag‘ribiy (r.a.)ning aytishicha, tushida tomog‘idan so‘yganlarini ko‘rsa, so‘yuvchi unga zulm qilishiga yoki dini haqida ta’na urishiga dalildir. So‘yish ravo bo‘lmagan han qanday jonivorning bo‘ynidan so‘yganlarini ko‘rsa, so‘yuvchi odamlarga sitam qiluvchi odam ekaniga dalil bo‘ladi. Tushida bir hayvonni tomog‘idan so‘yganini ko‘rsa, og‘ir ishga qolishiga dalildir. Agar hayvonni zarur bo‘lgani sababli so‘yganin va go‘shtini yeganini ko‘rsa, agar uning go‘shti halol bo‘lsa, halol mol topishi, agar go‘shti harom bo‘lsa, harom mol topishiga dalildir. Tushida birorta odamning tomog‘idan so‘yganini ko‘rsa, o‘sha odamga nisbatan adolatsizlik qilishi yoki diniga ta’na urishiga dalildir. Tushida kimnidir tomog‘idan ushlaganini va bo‘g‘ib qo‘yganini ko‘rsa, ulug‘lik va izzatdan judo bo‘lishiga dalildir. Ja’far Sodiq (r.a.)ning aytishicha, tushdagi tomoq odamlar uchun kirim va chiqim qilishdir. Ismoil Ash’as (r.a.)ning aytishicha, tushda tomoqni siqish mag‘lub tomonning hayotida tanglik yuz berishiga dalildir.
ТОМОҚ (ГУЛУ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида томоғини соғу саломат ва ҳеч қандай оғриқсиз ҳолда кўрса, омонатни топишириши ва қарзидан қутилишини билдиради. Агар томоғида ранж ва иллат борлигини кўрса, таъбири аксинча бўлади. Тушида томоғини кенг бўлиб қолганини кўрса, ризқи фаровон бўлишини, агар тор бўлиб қолганини кўрса, бунинг акси бўлишини билдиради. Агар томоғини соз ва кучли эканини кўрса, омонатларни яхши сақлашига далилдир. Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида томоғидан сўйганларини кўрса, сўювчи унга зулм қилишига ёки дини ҳақида таъна уришига далилдир. Сўйиш раво бўлмаган ҳан қандай жониворнинг бўйнидан сўйганларини кўрса, сўювчи одамларга ситам қилувчи одам эканига далил бўлади. Тушида бир ҳайвонни томоғидан сўйганини кўрса, оғир ишга қолишига далилдир. Агар ҳайвонни зарур бўлгани сабабли сўйганин ва гўштини еганини кўрса, агар унинг гўшти ҳалол бўлса, ҳалол мол топиши, агар гўшти ҳаром бўлса, ҳаром мол топишига далилдир. Тушида бирорта одамнинг томоғидан сўйганини кўрса, ўша одамга нисбатан адолатсизлик қилиши ёки динига таъна уришига далилдир. Тушида кимнидир томоғидан ушлаганини ва бўғиб қўйганини кўрса, улуғлик ва иззатдан жудо бўлишига далилдир. Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги томоқ одамлар учун кирим ва чиқим қилишдир. Исмоил Ашъас (р.а.)нинг айтишича, тушда томоқни сиқиш мағлуб томоннинг ҳаётида танглик юз беришига далилдир.