TONG (SUBH) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, agar tushida chin tong otib, olam ravshan bo‘lganini ko‘rsa, o‘sha diyor ahliga omonlik bo‘lishiga dalildir. Agar tushida tongdan so‘ng qorong‘ulik paydo bo‘lganini ko‘rsa, ta’biri buning aksi bo‘ladi. Mag‘ribiy (r.a.)ning aytishicha, tushida tong otganini, tong qizil ekanini va uning aksidan yer ham qip-qizil bo‘lganini ko‘rsa, o‘sha diyorda o‘ldirish va qon to‘kish yuz berishiga dalildir. Agar tong rangi sariq bo‘lsa, kasallik bo‘ladi. Ja’far Sodiq (r.a.)ning aytishicha, tushdagi tong o‘sha diyor xalqining quvvati va dinining sozligiga dalildir.
ТОНГ (СУБҲ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида чин тонг отиб, олам равшан бўлганини кўрса, ўша диёр аҳлига омонлик бўлишига далилдир. Агар тушида тонгдан сўнг қоронғулик пайдо бўлганини кўрса, таъбири бунинг акси бўлади. Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида тонг отганини, тонг қизил эканини ва унинг аксидан ер ҳам қип-қизил бўлганини кўрса, ўша диёрда ўлдириш ва қон тўкиш юз беришига далилдир. Агар тонг ранги сариқ бўлса, касаллик бўлади. Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги тонг ўша диёр халқининг қуввати ва динининг созлигига далилдир.