Tushda Tog‘ - Тоғ ko'rsa

TOG‘ (KO‘H) Doniyol (a.s.)ning aytishlaricha, tushida o‘zini baland tog‘ ustida ekanini va bu tog‘ o‘zining mulki ekanini ko‘rsa, bir ulug‘ kishi uni o‘z himoyasiga olishiga dalildir. Tushida tog‘ni o‘z joyidan qo‘porib yuborganini ko‘rsa, birulug‘ odamga qahr qilishiga dalildir. Tushida toqqa joylashib olganini ko‘rsa, bir ulug‘ odamdan izzat va ulug‘lik topishiga dalildir. Ba’zi ta’birchilarning aytishicha, toqqa qiyinchilik bilan chiqib borayotganini ko‘rsa, g‘am va anduh tortishiga dalildir. Tushida tog‘dan pastga tushganini ko‘rsa, uning izzat va obro‘yiga nuqson yetishini bildiradi. Agar tog‘ cho‘qqisiga joylashib olganini ko‘rsa podshoxdan hurmat topishi va uning yaqiniga aylanishiga dalildir. Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tog‘ ustida namoz o‘qiyotganini yoki azon aytayotganini tush ko‘rsa, ishlari yaxshi bo‘lishiga dalildir. Mag‘ribiy (r.a.)ning aytishicha, tushida tog‘ ustiga yoki ko‘shk ustiga chiqqanini ko‘rsa, maqsadiga yetishni bildiradi. Agar pastga tushganini ko‘rsa, yuqoridagining aksidir. Agar tushida tog‘ etagiga yiqilib tushganini ko‘rsa, g‘amgin bo‘lishiga dalildir. Agar tog‘ etagida namoz o‘qiyotganini ko‘rsa, dinga mos keladigan ish qilishiga dalildir. Tushida tog‘da podshoh odamlari o‘zi bilan birga ekanini ko‘rsa, podshoxdan hurmat topishiga dalildir. Tushida tog‘ning silkinganini, so‘ng tinchib qolganini ko‘rsa, bir ulug‘ odamdan ranj ko‘rib, so‘ng shifo topishini bildiradi. Tushida tog‘ni kavlayotganini va uni kavlash o‘zi uchun oson kechayotganini ko‘rsa, tez orada hadya topishiga dalildir. Tushida tog‘ni tuproqdan ekanini ko‘rsa, bir xasis odamdan biror narsa tama’ qilishini bildiradi. Agar tushida Ko‘hi Qof ustida o‘tirganini ko‘rsa, ajali yaqin qolganiga dalildir. Tushida Sino tog‘i ustida ekanini ko‘rsa, podshohning unga ishonchi borligi va murodi hosil bo‘lishiga dalildir. Tushida Arafot tog‘i ustida ekanini ko‘rsa, tavba qilishi va gunoxdan pushaymon bo‘lishiga dalildir. Tushida Lubnon (Livan) tog‘i ustida ekanini ko‘rsa, olimlar va solih kishilar bilan suhbatdosh bo‘lishiga dalildir. Tushida qorong‘i tog‘ ustida turganini ko‘rsa, o‘lim xavfi borligiga dalildir. Tushida yorug‘ tog‘ ustidaligini ko‘rsa mol topishiga dalildir. Ismoil Apgas (r.a.)ning aytishicha, tushida bir xarob tog‘ ustida ekanini, toshlar dumalab yotganini va qiyinchilik bilan yurib ketayotganini va o‘q otayotganini ko‘rsa, zolim podshoxdan unga xavf borligiga dalildir. Tushida ikkita tog‘ orasidan ketayotganini va o‘q otayotganini ko‘rsa, ikki ulug‘ odam orasida vositachilik qilishini bildiradi. Tog‘da teshik borligini va shu teshikka kirganini ko‘rsa, podshoh sirlaridan xabardor bo‘lishni bildiradi. O‘sha teshikdan nimanidir olib chiqqanini ko‘rsa, o‘sha podshoxdan hadyalar topishini bildiradi. Hofiz Muabbir (r.a.)ning aytishichag tushida tog‘ ustiga chiqib ketayotganini ko‘rsa, ulug‘ bir odamning ishi bilan mashg‘ul bo‘lishini bildiradi. Tushida birov tog‘dan toshlarni olib, har joyga otayotganini, bu esa ularni olib, joyiga qo‘yayotganini ko‘rsa, molni kuch bilan yig‘ishiga dalildir. Tushda tog‘ni quchog‘iga olganini ko‘rsa, o‘zini bir ulug‘ odam yetkazishini va undan xayru manfaat ko‘rishini bildiradi. Tushida tog‘dan pastga qulab ketganini ko‘rsa, murodi hosil bo‘lmasligini ko‘rsatadi. Tushida gaj va pishiq g‘ishtdan narvon qurganini va u orqali tog‘ ustiga chiqayotganini ko‘rsa, maqsadi tez kunda hosil bo‘lishini bildiradi. Agar o‘sha narvonning loy va xom g‘inggdan ekanini ko‘rsa, yaxshiroq bo‘ladi, agar misdan bo‘lsa yomon bo‘ladi, agar bronzadan bo‘lsa, murodi hosil bo‘lmaydi. Agar tog‘ ustida tik turganini ko‘rsa, podshohning xos yaqiniga aylanishi va mol topishiga dalildir. Ja’far Sodiq (r.a.)ning aytishicha, tushda tog‘ni ko‘rish besh narsani bildiradi: podshohlikni; dabir (kotib)likni; zafarni; balandlikni; raislik topishni


ТОҒ (КЎҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўзини баланд тоғ устида эканини ва бу тоғ ўзининг мулки эканини кўрса, бир улуғ киши уни ўз ҳимоясига олишига далилдир. Тушида тоғни ўз жойидан қўпориб юборганини кўрса, бирулуғ одамга қаҳр қилишига далилдир. Тушида тоққа жойлашиб олганини кўрса, бир улуғ одамдан иззат ва улуғлик топишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, тоққа қийинчилик билан чиқиб бораётганини кўрса, ғам ва андуҳ тортишига далилдир. Тушида тоғдан пастга тушганини кўрса, унинг иззат ва обрўйига нуқсон етишини билдиради. Агар тоғ чўққисига жойлашиб олганини кўрса подшохдан ҳурмат топиши ва унинг яқинига айланишига далилдир. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тоғ устида намоз ўқиётганини ёки азон айтаётганини туш кўрса, ишлари яхши бўлишига далилдир. Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида тоғ устига ёки кўшк устига чиққанини кўрса, мақсадига етишни билдиради. Агар пастга тушганини кўрса, юқоридагининг аксидир. Агар тушида тоғ этагига йиқилиб тушганини кўрса, ғамгин бўлишига далилдир. Агар тоғ этагида намоз ўқиётганини кўрса, динга мос келадиган иш қилишига далилдир. Тушида тоғда подшоҳ одамлари ўзи билан бирга эканини кўрса, подшохдан ҳурмат топишига далилдир. Тушида тоғнинг силкинганини, сўнг тинчиб қолганини кўрса, бир улуғ одамдан ранж кўриб, сўнг шифо топишини билдиради. Тушида тоғни кавлаётганини ва уни кавлаш ўзи учун осон кечаётганини кўрса, тез орада ҳадя топишига далилдир. Тушида тоғни тупроқдан эканини кўрса, бир хасис одамдан бирор нарса тамаъ қилишини билдиради. Агар тушида Кўҳи Қоф устида ўтирганини кўрса, ажали яқин қолганига далилдир. Тушида Сино тоғи устида эканини кўрса, подшоҳнинг унга ишончи борлиги ва муроди ҳосил бўлишига далилдир. Тушида Арафот тоғи устида эканини кўрса, тавба қилиши ва гунохдан пушаймон бўлишига далилдир. Тушида Лубнон (Ливан) тоғи устида эканини кўрса, олимлар ва солиҳ кишилар билан суҳбатдош бўлишига далилдир. Тушида қоронғи тоғ устида турганини кўрса, ўлим хавфи борлигига далилдир. Тушида ёруғ тоғ устидалигини кўрса мол топишига далилдир. Исмоил Апгьас (р.а.)нинг айтишича, тушида бир хароб тоғ устида эканини, тошлар думалаб ётганини ва қийинчилик билан юриб кетаётганини ва ўқ отаётганини кўрса, золим подшохдан унга хавф борлигига далилдир. Тушида иккита тоғ орасидан кетаётганини ва ўқ отаётганини кўрса, икки улуғ одам орасида воситачилик қилишини билдиради. Тоғда тешик борлигини ва шу тешикка кирганини кўрса, подшоҳ сирларидан хабардор бўлишни билдиради. Ўша тешикдан ниманидир олиб чиққанини кўрса, ўша подшохдан ҳадялар топишини билдиради. Ҳофиз Муаббир (р.а.)нинг айтишичаг тушида тоғ устига чиқиб кетаётганини кўрса, улуғ бир одамнинг иши билан машғул бўлишини билдиради. Тушида биров тоғдан тошларни олиб, ҳар жойга отаётганини, бу эса уларни олиб, жойига қўяётганини кўрса, молни куч билан йиғишига далилдир. Тушда тоғни қучоғига олганини кўрса, ўзини бир улуғ одам етказишини ва ундан хайру манфаат кўришини билдиради. Тушида тоғдан пастга қулаб кетганини кўрса, муроди ҳосил бўлмаслигини кўрсатади. Тушида гаж ва пишиқ ғиштдан нарвон қурганини ва у орқали тоғ устига чиқаётганини кўрса, мақсади тез кунда ҳосил бўлишини билдиради. Агар ўша нарвоннинг лой ва хом ғинггдан эканини кўрса, яхшироқ бўлади, агар мисдан бўлса ёмон бўлади, агар бронзадан бўлса, муроди ҳосил бўлмайди. Агар тоғ устида тик турганини кўрса, подшоҳнинг хос яқинига айланиши ва мол топишига далилдир. Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда тоғни кўриш беш нарсани билдиради: подшоҳликни; дабир (котиб)ликни; зафарни; баландликни; раислик топишни
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика