UY (XONA) Ibn Sirin (r.a.) aytadiki, tushdagi uy erkak kishi uchun xotin bo‘ladi. Agar tushida uyning ustunlari bilan ko‘targanini ko‘rsa, muruvvatli va karamli ayolga uylanishi mumkin. Agar tushida yangi uyga kirganini ko‘rsa, boyvachcha xotin olib, o‘zi ham boy bo‘lib ketishini bildiradi. Agar xonani ohak bilan oqlanganini, lekin bu xona kimniki ekanligini bilmasa, bu xonaning sohibi dunyodan ketishiga dalildir. Agar tushida bir uyga qochib kirganini va bu xona boshqa xonalarga ulanib ketganligini ko‘rsa, ranju g‘amdan qutulishyni, agar bemor bo‘lsa shifo topishini bildiradi. Agar tushida uyining eshigi sinib ketganligini ko‘rsa, mol sarflashiga dalil bo‘ladi. Agar tushida uyi odatdagidan kattaroq bo‘lib qolganligini ko‘rsa, molu ne’mati farovon bo‘lishiga dalildir, bordi-yu, buning aksini ko‘rsa, molu ne’mati kam bo‘lishiga dalildir. Kirmoniy (r.a.) aytadiki, tushida uyining yiqilganini yoki devori qulab ketganini ko‘rsa, ko‘p mol topishiga dalildir. Agar tushida uyining sababsiz xarob bo‘lganligini ko‘rsa, pulu mol topishiga dalildir. Agar tushida uyi po‘latdan ekanligini ko‘rsa, boy bo‘lishini bildiradi. Agar tushida uyi kumushdan ekanini ko‘rsa, tavba qilishi zarurdir. Alloh ta’olo aytadi: . . .Rahmonga kofir bo‘ladigan kimsalarga uylarining shnftlarini ham, unga chiqadigan narvonlarni ham kumushdan qilib qo‘ygan bo‘lur edik (Zuxruf surasi, 33-oyat). Agar tush ko‘ruvchi boy bo‘lsa, ne’mati yanada ziyoda bo‘ladi. Agar tushida uyining atrofida boshqa hech qanday uy yo‘qligini ko‘rsa, ahvoli yomon bo‘lishiga dalildir.
УЙ (ХОНА) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги уй эркак киши учун хотин бўлади. Агар тушида уйнинг устунлари билан кўтарганини кўрса, мурувватли ва карамли аёлга уйланиши мумкин. Агар тушида янги уйга кирганини кўрса, бойвачча хотин олиб, ўзи ҳам бой бўлиб кетишини билдиради. Агар хонани оҳак билан оқланганини, лекин бу хона кимники эканлигини билмаса, бу хонанинг соҳиби дунёдан кетишига далилдир. Агар тушида бир уйга қочиб кирганини ва бу хона бошқа хоналарга уланиб кетганлигини кўрса, ранжу ғамдан қутулишйни, агар бемор бўлса шифо топишини билдиради. Агар тушида уйининг эшиги синиб кетганлигини кўрса, мол сарфлашига далил бўлади. Агар тушида уйи одатдагидан каттароқ бўлиб қолганлигини кўрса, молу неъмати фаровон бўлишига далилдир, борди-ю, бунинг аксини кўрса, молу неъмати кам бўлишига далилдир. Кирмоний (р.а.) айтадики, тушида уйининг йиқилганини ёки девори қулаб кетганини кўрса, кўп мол топишига далилдир. Агар тушида уйининг сабабсиз хароб бўлганлигини кўрса, пулу мол топишига далилдир. Агар тушида уйи пўлатдан эканлигини кўрса, бой бўлишини билдиради. Агар тушида уйи кумушдан эканини кўрса, тавба қилиши зарурдир. Аллоҳ таъоло айтади: . . .Раҳмонга кофир бўладиган кимсаларга уйларининг шнфтларини ҳам, унга чиқадиган нарвонларни ҳам кумушдан қилиб қўйган бўлур эдик (Зухруф сураси, 33-оят). Агар туш кўрувчи бой бўлса, неъмати янада зиёда бўлади. Агар тушида уйининг атрофида бошқа ҳеч қандай уй йўқлигини кўрса, аҳволи ёмон бўлишига далилдир.