XAZINA (GANJ) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushida xazina topganini ko‘rsa, bemor bo‘lishi yoki yuragiga qandaydir ranj yetishiga dalildir. Tushida topgan xazinani yo‘qotib qo‘yganini ko‘rsa, ta’biri aksincha bo‘ladi. Jobir Mag‘ribiy (r.a.)ning aytishicha, tushida xarobada xazina topish bemorlik yoki o‘limni bildiradi. Agar obodon joydan xazina topganini ko‘rsa, shifo topishiga dalildir.
ХАЗИНА (ГАНЖ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида хазина топганини кўрса, бемор бўлиши ёки юрагига қандайдир ранж етишига далилдир. Тушида топган хазинани йўқотиб қўйганини кўрса, таъбири аксинча бўлади. Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида харобада хазина топиш беморлик ёки ўлимни билдиради. Агар ободон жойдан хазина топганини кўрса, шифо топишига далилдир.