XOCH (XOJ) Ibn Sirin (r.a.) aytadiki, har kim tushida xoch sotib olsa yoki kimdir unga bersa, dinida nuqson paydo bo‘lishi va kofirlarga moyil bo‘lishiga dalildir. Agar bo‘ynida xoch borligini ko‘rsa, e’tiqodi nosoz bo‘lishiga dalildir. Agar tushida xochga cho‘qinayotganini ko‘rsa, Xudoyi ta’ologa mushrik bo‘lishiga dalildir. Agar tushida kimdir unga xoch berganini, xochning singanini yoki uni uydan tashqariga otib yuborganini ko‘rsa, dini Islom uning dilida mahkam va ustivor bo‘lganiga va kofirlarga dushman bo‘lishiga dalildir. Agar tushida xochni o‘pganini va aziz tutganini ko‘rsa, yuqoridagining aksi bo‘ladi.
ХОЧ (ХОЖ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, ҳар ким тушида хоч сотиб олса ёки кимдир унга берса, динида нуқсон пайдо бўлиши ва кофирларга мойил бўлишига далилдир. Агар бўйнида хоч борлигини кўрса, эътиқоди носоз бўлишига далилдир. Агар тушида хочга чўқинаётганини кўрса, Худойи таъолога мушрик бўлишига далилдир. Агар тушида кимдир унга хоч берганини, хочнинг синганини ёки уни уйдан ташқарига отиб юборганини кўрса, дини Ислом унинг дилида маҳкам ва устивор бўлганига ва кофирларга душман бўлишига далилдир. Агар тушида хочни ўпганини ва азиз тутганини кўрса, юқоридагининг акси бўлади.