SHAHODAT KELTIRISH (SHAHODAG OVARDAN) Ibn Si-rin (r.a.)ning aytishicha, tushida shahodat keltirayotganini ko‘rsa, g‘amlardan ozod bo‘lishiga ishlarining oqibati soz bo‘lishiga dalildir. Mag‘ribiy (r.a.)ning aytishicha, agar solih kishi shahodat keltirayotganini ko‘rsa, o‘lim vaqtida shahodat bilan ketishiga dalildir. Agar bu tushni ko‘ruvchi yomon odam bo‘lsa, tavba qilishi va gunohdan pushaymon bo‘lishiga dalildir. Agar tush ko‘ruvchi g‘ayridin bo‘lsa, musulmon bo‘lishi va oxirati xayrli bo‘lishiga dalildir.
ШАҲОДАТ КЕЛТИРИШ (ШАҲОДАГ ОВАРДАН) Ибн Си-рин (р.а.)нинг айтишича, тушида шаҳодат келтираётганини кўрса, ғамлардан озод бўлишига ишларининг оқибати соз бўлишига далилдир. Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, агар солиҳ киши шаҳодат келтираётганини кўрса, ўлим вақтида шаҳодат билан кетишига далилдир. Агар бу тушни кўрувчи ёмон одам бўлса, тавба қилиши ва гуноҳдан пушаймон бўлишига далилдир. Агар туш кўрувчи ғайридин бўлса, мусулмон бўлиши ва охирати хайрли бўлишига далилдир.