EGAR (ZIN) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushdagi egar, agar ulov ustida bo‘lmasa, ayolni bildiradi. Agar ulov ustida bo‘lsa, uning chiroyli va xunuk ekanligi egar sohibiga ta’bir qilinadi. Agar tushida egar sotib olganini yoki birov unga berganini ko‘rsa, kanizak sotib olishi yoki xotin olishi hamda ko‘p molga ega bo‘lishini, ehtimolki, merosga ega bo‘lishiga dalil bo‘ladi. Agar egari sinib qolganini ko‘rsa, xotini o‘ladi yoki bemor bo‘ladi. Agar egarining tilla yoki kumush bilan ziynat berilganini ko‘rsa, xotini xudbin va takabbur bo‘lishini bildiradi. Agar egarining qora ekanini va hech qanday ziynati yo‘q ekanini ko‘rsa, xotini porso va dindor bo‘lishiga dalildir. Tushdagi egar yasovchi dallol ayol bo‘lib, dallollik uning ishidir. Vallohu a’lam bi-s-savob.
ЭГАР (ЗИН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги эгар, агар улов устида бўлмаса, аёлни билдиради. Агар улов устида бўлса, унинг чиройли ва хунук эканлиги эгар соҳибига таъбир қилинади. Агар тушида эгар сотиб олганини ёки биров унга берганини кўрса, канизак сотиб олиши ёки хотин олиши ҳамда кўп молга эга бўлишини, эҳтимолки, меросга эга бўлишига далил бўлади. Агар эгари синиб қолганини кўрса, хотини ўлади ёки бемор бўлади. Агар эгарининг тилла ёки кумуш билан зийнат берилганини кўрса, хотини худбин ва такаббур бўлишини билдиради. Агар эгарининг қора эканини ва ҳеч қандай зийнати йўқ эканини кўрса, хотини порсо ва диндор бўлишига далилдир. Тушдаги эгар ясовчи даллол аёл бўлиб, даллоллик унинг ишидир. Валлоҳу аълам би-с-савоб.