ESHIK (DAR) Tushdagi eshik ayoldir. Tushida tanish yoki notanish yerda uning uchun darvozalarni ochib qo‘yganlarini, darvozalar ko‘cha tomon qaraganini ko‘rsa, qo‘lidagi molini xarj qilishiga dalildir. Tushida bir saroy darvozasi unga ochilganini ko‘rsa, podshoxdan mol topishi va ayolga undan nafaqa qilishiga dalildir. Tushida hovlisining darvozasi singanini ko‘rsa, musibat va katta mashaqqat yuz berishiga dalildir. Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushida ko‘cha eshigini o‘rnidan chiqarib, olib ketganlarini, hech kim uni qayoqqa olib ketganlarini bilmasa, uy egasiga musibat va mehnat yuz berishini bildiradi. Tushida eshigi kichik ekanini ko‘rsa, ayoliga ofat yetishini bildiradi. Tushida ko‘cha eshigining naqadar katta ekanini va hech bir eshik bu darajada katta emasligini ko‘rsa, bir itoatsiz qavm uning hovlisiga zo‘rlik bilan kelishi va xusumatli musibat yuz berishiga dalildir. Tushida hovli darvozasining halqasini qoqqanlarini, agar qoqilganiga javob berilganini ko‘rsa, uning duosi qabul bo‘lganiga dalildir, boylik topish ehtimoli ham bor. Tushida halqa qoqqanlarini, tezda hovli eshigini ochganlarini ko‘rsa, albatta Xudoyi ta’olo uning duosini ijobat qilishi va dushman ustidan zafar topishiga dalildir. Kirmoniy (r.a.) aytadiki, tushida yangi eshikni mahkam yopganini va qulf osganini ko‘rsa, xotini o‘lishi yoki unga taloq berishiga dalildir. Tushida xonasi uchun yangi eshik o‘rnatishni duradgorga buyurganini ko‘rsa, yosh kanizak sotib olishiga dalildir. Tushida uy eshigining qulfi yo‘qligini ko‘rsa, beva xotin olishiga dalildir. Jobir Mag‘ribiy (r.a.) aytadiki, tushida yirtqich va yovvoyi hayvonlar eshigi oldida sakrayotganlarini va qichqirayotganlarini ko‘rsa, yosh yigitlar uning ayoligi qasd qilishlariga dalildir. Tushida osmon eshiklarining ochilganini ko‘rsa, shu diyor ahliga yaxshiliklar eshigi ochilishiga dalildir. Ja’far Sodiq (r.a.) aytadiki, tushdagi eshik uch narsani bildiradi, saroy egasini; ayolni; xodimni.
ЭШИК (ДАР) Тушдаги эшик аёлдир. Тушида таниш ёки нотаниш ерда унинг учун дарвозаларни очиб қўйганларини, дарвозалар кўча томон қараганини кўрса, қўлидаги молини харж қилишига далилдир. Тушида бир сарой дарвозаси унга очилганини кўрса, подшохдан мол топиши ва аёлга ундан нафақа қилишига далилдир. Тушида ҳовлисининг дарвозаси синганини кўрса, мусибат ва катта машаққат юз беришига далилдир. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида кўча эшигини ўрнидан чиқариб, олиб кетганларини, ҳеч ким уни қаёққа олиб кетганларини билмаса, уй эгасига мусибат ва меҳнат юз беришини билдиради. Тушида эшиги кичик эканини кўрса, аёлига офат етишини билдиради. Тушида кўча эшигининг нақадар катта эканини ва ҳеч бир эшик бу даражада катта эмаслигини кўрса, бир итоатсиз қавм унинг ҳовлисига зўрлик билан келиши ва хусуматли мусибат юз беришига далилдир. Тушида ҳовли дарвозасининг ҳалқасини қоққанларини, агар қоқилганига жавоб берилганини кўрса, унинг дуоси қабул бўлганига далилдир, бойлик топиш эҳтимоли ҳам бор. Тушида ҳалқа қоққанларини, тезда ҳовли эшигини очганларини кўрса, албатта Худойи таъоло унинг дуосини ижобат қилиши ва душман устидан зафар топишига далилдир. Кирмоний (р.а.) айтадики, тушида янги эшикни маҳкам ёпганини ва қулф осганини кўрса, хотини ўлиши ёки унга талоқ беришига далилдир. Тушида хонаси учун янги эшик ўрнатишни дурадгорга буюрганини кўрса, ёш канизак сотиб олишига далилдир. Тушида уй эшигининг қулфи йўқлигини кўрса, бева хотин олишига далилдир. Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, тушида йиртқич ва ёввойи ҳайвонлар эшиги олдида сакраётганларини ва қичқираётганларини кўрса, ёш йигитлар унинг аёлиги қасд қилишларига далилдир. Тушида осмон эшикларининг очилганини кўрса, шу диёр аҳлига яхшиликлар эшиги очилишига далилдир. Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушдаги эшик уч нарсани билдиради, сарой эгасини; аёлни; ходимни.
Tush.UZ - Tushlar tabiri