YANTOQSHAKAR (TARANGABIN) Tushdagi yantoqshakar halol rizqni bildiradi. Agar dalada yantoqshakar to‘playotganini ko‘rsa, safardan mol hosil qilishiga dalildir. Agar uyida ko‘pgina yantoqshakari borligini ko‘rsa, molidan to‘lig‘icha foyda hosil qilishiga dalildir. Agar yantoqshakar yeyayotganini ko‘rsa, molini oilasiga nafaqa qilishiga dalildir. Ibn Sirin (r.a.) aytadiki, tushdagi yantoqshakar beminnat halol mol bo‘ladi. Alloh ta’olo aytadi: Va soyabon qilib ber-dik sizlarga bulutni va tushirdik sizlar uchun manna va sal-voni, (dedik): . . .Sizlarga rizq sifatida berilgan pok narsa-larni yenglar. . . (Baqara surasi, 57-oyat). Agar ko‘pgina yantoqshakar borligini yoki kimdir unga berganini ko‘rsa, umid qilmagan joyidan ko‘pgina rizq yetishiga va ishlari tartibga tushishiga dalildir. Ja’far Sodiq (r.a.) aytadiki, tushdagi yantoqshakar, agar yesa yoki ko‘rsa, dalili uch narsagadir; molga va minnatsiz halol rizqqa; maishat va ishlarning yurishib ketishiga; dildagi muddaoga yetishishga.
ЯНТОҚШАКАР (ТАРАНГАБИН) Тушдаги янтоқшакар ҳалол ризқни билдиради. Агар далада янтоқшакар тўплаётганини кўрса, сафардан мол ҳосил қилишига далилдир. Агар уйида кўпгина янтоқшакари борлигини кўрса, молидан тўлиғича фойда ҳосил қилишига далилдир. Агар янтоқшакар еяётганини кўрса, молини оиласига нафақа қилишига далилдир. Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги янтоқшакар беминнат ҳалол мол бўлади. Аллоҳ таъоло айтади: Ва соябон қилиб бер-дик сизларга булутни ва туширдик сизлар учун манна ва сал-вони, (дедик): . . .Сизларга ризқ сифатида берилган пок нарса-ларни енглар. . . (Бақара сураси, 57-оят). Агар кўпгина янтоқшакар борлигини ёки кимдир унга берганини кўрса, умид қилмаган жойидан кўпгина ризқ етишига ва ишлари тартибга тушишига далилдир. Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушдаги янтоқшакар, агар еса ёки кўрса, далили уч нарсагадир; молга ва миннатсиз ҳалол ризққа; маишат ва ишларнинг юришиб кетишига; дилдаги муддаога етишишга.