Ҳуқуқбузарлик | Жарима миқдори (сўмда) |
Рулни маст одамга берсангиз | 1 614 525 |
Транспорт воситасини бошқаришни алкоголик, наркотик ёки бошқа усулда маст бўлган шахсга топшириш | |
Ёнигизда ҳужжатсиз хайдасангиз | 53 818 |
Ўзи билан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ва транспорт воситасини рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжати, шунингдек транспорт воситасига эгалик, эгаси ёки суғурта полиси йўқлигида ундан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган ҳужжати бўлмаган хайдовчиларнинг транпорт воситасини бошқариши | |
Бошқарув ҳуқуқисиз хайдасангиз | 322 905 |
Транспорт воситасининг шу транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан бошқарилиши | |
Рулни бошқариш ҳуқуқисиз шахсга берсангиз | 322 905 |
Транспорт воситасини бошфаришни уни бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсга топшириш | |
Олиб қўйилган гувоҳнома билан хайдасангиз | 538 175 |
Транспорт воситасининг уни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс томонидан бошқарилиши | |
Суғурта муддатидан ташқари хайдасангиз | 107 635 |
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарликлари мажбурий суғуртаси муддатидан ташқари, шунингдек суғурта полиси ашрталрига зид тарзда транспорт воситасини бошқариш | |
Транспортни суғурта қилмасангиз | от 107 635 до 322 905 |
Транспорт воситаси эгалари томонидан фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртасини олмаслик, шунингдек суғурта қилинмаган транспорт воситасини бошқариш | |
Маст ёки бошқарув ҳуқуқисиз шахсни рулга қўйсангиз | 1 614 525 |
Алкоголик, наркотик ёки бошқа усулда маст бўлган шахслар, шунингдек бошқарув ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар транспорт воситасилан фойдаланишига йўл қўйиш |