Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир киши келиб: «Эй Расулуллоҳ, кеча мени чаён чақиб олди», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кеч кирганида:

أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ

«Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин шарри ма холақ», деб уч марта айтсанг, сенга ҳеч нарса зарар бермайди», дедилар.
(Маъноси: “Аллоҳнинг ҳамма калималари билан У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман”).

Имом Муслим ва Аҳмад ривояти.

Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика