Маъқал ибн Йасор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Тонг отганида ким уч марта:

أَعُوذُ بِاللهِ السَّمِيعِ العَلِيمِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ

«Аъузу биллаҳис самийъул ъалийм минаш шайтонир рожийм», деб Ҳашр сурасидан уч оят ўқиса, Аллоҳ таоло унга кеч киргунича саловот айтиб турадиган етмиш минг фариштани вакил қилиб қўяди. Агар вафот этса, шаҳид кетади», дедилар.
(Маъноси: “Эшитувчи ва билувчи Аллоҳнинг номи ила лаънатланган шайтондан паноҳ тилайман”).

Термизий ва Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилишган.

Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика