Бухоронинг ҳоли [Abdurauf Fitrat]

Бухоронинг ҳоли [Abdurauf Fitrat]
Бухоронинг ҳоли [Abdurauf Fitrat]
Бухоро ҳукумати ва Бухоро амирининг уч юзи букун ўртаға чиққан, «мафъиу-л-замири[1]» маълум бўлғайдир.
Русия инқилоби. Императорнинг тахтдан тушгани, рус ҳукуматининг халқ қўлиға қўчдиги Бухоро ҳукуматиға инқилобнинг ҳақиқати ва инқилобчиларнинг тилакларини билдурди. Инқилобчиларнинг ҳимоясиға сиғинған ёшлардан Бухоро ҳукумати бироқ қўрқди. Кўб ўйловлар, тушунчалар ва қарорсизликлардан сўнг белгули бир қарорға келди. Ўзи учун икки йўл тайин этди: виждон ва имонларини сотатурған «оқча қули» афандиларни сотиб олмоқ ва олтун тузоқға тушмас ёхуд олтунға қарамасларини турли баҳоналар билан у дунёға юбормак!
Бундан биринчи йўлни амирнинг ўзи қабул қилиб, иккинчисини қушбегисига[2] ҳавола этди.
Амир жаноблари юборған «еҳсон»нинг қобуғини очиб ярамас, арзимас кимсаларга меҳрохўрлик[3], тўхсобалиқ[4] рутбаларини бағишламоқ, ҳатто фоҳиша хотунлариға мадраса мутаваллиликларини бермак йўли билан ўзига тарафдор тўплаб турубдир. Қушбегиси эса, ангиз исиюн[5] мазмунини эсга келтирур йўллар билан ёзиқсиз, гуноҳсиз кимсаларни маҳв қилмоқ ила машғул!
Ҳукуматдан бўлмаған ва кўнглидагини тилинда олған мазлумларни ўғрилик туҳматила тутдириб, қинаб[6] иқрор қилдирмоқ баҳонаси билан яланғоч қоринлариға юз-икки юз таёқ урғандан кейин тарбуз суйи ичирадир. Бечоралар тарбуз суйини ичкандан сўнг шишиб ўларлар!.. Сўнг бир ой муддатда шу сурат билан ўлганларнинг сони юз элликдан ортмишдир.
Яқинларда яна қушбегининг пилони[7] билан бўғдирилған икки ёш бухорийнинг шаҳодатларини газитга ёзған эдик[8], бу кун олдигимиз хабарға кўра, Бухоро амири амлокига, иккинчисининг аклиға буюк бир муосийлар[9] берибдир. Яъни бу жиноятнинг ўз иши ва ҳуқуқини ҳаракати билан исбот қилибдур. Мана шу сўнг ҳодисалар, зулмлар ва инсофсизлиқлар Бухоро ҳукуматининг «маъфиу-л-за-мири»ни онглатадир. Ортиқ Бухоро ислоҳоти йўлинда чин кўнгил ва ўз тилаги билан баённома чиқарған бир «жинояли»[10] ва у баённомани юрутмоқ учун тайин бўлған бир «вазуротпаноҳи»[11] йўқдир. Бунлар ёлғон ва бўш сўзлардир. Бунлар зулм қуллари билан қурулған тузоқлардир. Бунларға ишонмоқ ўзимизни алдамоқдир.
Энди Бухоро ёшлари учун лозимдирким «баённома - ҳамма бунга кўмак этмак»[12] шиорини мияларидан чиқарғайлар. Бухоро инқилобини истар эсалар, инқилобчиларға ярашур ҳаракатлар қилғайлар. Яхши сўзлар билан, тавозелар билан, ёлборишлар билан Бухоро ҳукуматини йўлга кетурмак бўлмас. Золимнинг «...» табиатига ўхшаш бир табиати бордир: қочғанга қувар, қувғанга қочар. Золимларнинг шу табиатларини, шу «аҳволи руҳия»ларини кўзда тутмайин ҳаракат қилатурғанлар(нинг) хато йўлдадирлар, зарар кўрарлар. Қўрқмайин, тортинмайин кескинроқ ҳаракат қилмоқ керак бу кун: Русия харобаларидан чиқған Қафқос, Туркман, Тотор, Туркистоннинг мухтор ҳукуматлари Бухоро ёшлиғига[13] ҳар жиҳатдан кўмак қиларлар. Адолат, ҳуррият ва машварат билан идора бўлатурған бу мухториятли ислом ўлкалари ёнинда Бухородағи зулм ҳимоянинг йиқилури муқаррардир. Мунча адолат ва ҳаққоният қуёшлари билан ёруған, ойдинлашған бир қитъанинг ўта сохта, инсофсизлиқ қоронғуси туролмас, йўқолур.

(«Ҳуррият», 1918 йил, 62-сон)


↑ мафъиу-л-замири - замирига (остига) яширилган нарса.

↑ қушбегиси - Бухоро амири Олимхоннинг қушбегиси Насруллоҳбий парвоначи назардатутилади. Ҳозирги бош вазирга яқин лавозим.

↑ меҳрохўр - йиғилган солиқларни қабул қилувчи.

↑ тўхсобалиқ - Бухоро амирлигидаги олий ҳарбий вазифалардан. Негадир луғатларда «тўқсабо» деб форсча талаффуз билан берилган. Бу асл туркча сўз «Фарҳанги забони точики»да нисбатан тўғри ёзилган: Фарҳанги забони точики, 2-жилд, Москва, 1969, 383-бет.

↑ ангиз исиюн - «ангиз» қасд, қасос. Қасос олишни тезлатиш маъносида.

↑ қинаб - қийноқ, азоб бериш.

↑ пилон - режа, план.

↑ «Ҳуррият» газетасининг 57-58-сонларидаги Бухородаги аҳволга тааллуқли мақолалар назарда тутилади.

↑ муосий - гуноҳкорлик.

↑ жинояли - жинояткорона демоқчи. Бухоро амири Олимхоннинг 1918 йил 17 март Фармони назарда тутилади. Фармоннинг тўла матни учун қаранг: Ф. Хўжаев. Танланган асарлар, уч томлик, 1-том, Тошкент, 1976, 108- 109-бетлар.

↑ вазуротпаноҳ - вазирлар кенгаши.

↑ «баённома - ҳамма бунга кўмак этмак» шиори ёш бухоролилар партиясининг «Колесов воқеалари» деб номланган воқеаларгача бўлган шиори бўлиб, дастлаб улар амирдан ислоҳот талаб қилган эдилар. Кейинроқ март воқеаларида амир гарчи ислоҳот ваъда қилган юқоридаги баённомани чиқарган бўлса-да, воқеалар рус ҳарбийларининг аралашуви билан жанговар тус олиб кетганди.

↑ Бухоро ёшлиғи - еш бухоролилар партияси.
Muallifning boshqa asarlari
1 Yurt qaygʻusi [Abdurauf Fitrat] 7242
2 Muxtasar Islom tarixi [Abdurauf Fitrat] 6440
3 Yopishmagan gajjaklar [Abdurauf Fitrat] 2761
4 Publitsistik asarlar [Abdurauf Fitrat] 2631
5 «Shoʻroyi islomiya»ning xatosi [Abdurauf Fitrat] 1699
6 Yurt qaygʻusi (ona bilan oʻgʻil) [Abdurauf Fitrat] 1636
7 Musulmon sevgisi (hikoyat) [Abdurauf Fitrat] 1630
8 Мухтасар Ислом тарихи [Abdurauf Fitrat] 1620
9 Turkistonda ruslar [Abdurauf Fitrat] 1530
10 Sharq siyosati [Abdurauf Fitrat] 1508
11 Buxoro ulamosi [Abdurauf Fitrat] 1469
12 Musulmonlar, gʻofil qolmang! [Abdurauf Fitrat] 1442
13 Muxtoriyat [Abdurauf Fitrat] 1425
14 Публицистик асарлар [Abdurauf Fitrat] 1390
15 Юрт қайғуси [Abdurauf Fitrat] 1384
16 Johilona taassubgʻa misol [Abdurauf Fitrat] 1375
17 Buxoroning holi [Abdurauf Fitrat] 1352
18 Angliz va Turkiston [Abdurauf Fitrat] 1342
19 Buxoro vaziri Nasrullohbey parvonac... [Abdurauf Fitrat] 1334
20 Buxoroda inqilob [Abdurauf Fitrat] 1316
21 Siyosiy hollar [Abdurauf Fitrat] 1316
22 Мухторият [Abdurauf Fitrat] 1290
23 Бухоро вазири Насруллоҳбей парвонач... [Abdurauf Fitrat] 1278
24 Бухорода инқилоб [Abdurauf Fitrat] 1269
25 «Шўройи исломия»нинг хатоси [Abdurauf Fitrat] 1264
26 Англиз ва Туркистон [Abdurauf Fitrat] 1261
27 Бухоро уламоси [Abdurauf Fitrat] 1258
28 Юрт қайғуси (она билан ўғил) [Abdurauf Fitrat] 1249
29 Туркистонда руслар [Abdurauf Fitrat] 1247
30 Шарқ сиёсати [Abdurauf Fitrat] 1234
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика