Бадойиъ ул-Бидоя (I- қисм) [Alisher Navoiy] |
Дебоча Фасоҳат девонининг ғазал саройлари табъ махзаанидин шўридаҳол ошиқлар хирмани жонига ўт солғудек бир оташин лаъл назм силкига торта олмағайлар, агар сўз дебочасин ул сониъ жавоҳири ҳамди била мурассаъ қилмағайларким, ишқ аҳлин олмоси лисон шарафи ва гавҳари баён лутфи била сойир инсоннинг дурратул-тожи қилди. Субҳоналлоҳу ҳувал-алиюл-мутаол, Ким айлади ишқ баҳрини моломол. Инсонни чу анда солди ғаввос мисол, Ҳам гавҳари ҳол берди, ҳам дурри мақол. Ва балоғат бўстонининг чаманоройлари хаёл гулшанидин соҳибжамол маъшуқлар гулбуни ҳусниға зийнат бергудек бир оташин гул вазн гулдастасиға боғлай олмағайлар, агар калом фиҳрастин ул қодир завоҳири шукри била муламмаъ қилмағайларким, ҳусн хайлин гулбарги узор боғи ва наргиси бемор чароғи била коффайи халойиқ қурратул-айни этти. Алҳамду лимужидил-ҳадоё ва ниъам, Ким кести вужуд боғидин хори адам. Ул боғда ҳар гул ўтиким, чекти алам, Жон эвини ёрутти, назар шамъинн ҳам. Бу ҳамди мазкур ва санойи мастурға кўнгул мойил ва тил қойил бўлуб, кўнгулга ором ва тилга ком етишмагай, то рисолат буржининг мунир ахтари ва нубувват дуржининг самин гавҳари ва «мо йантиқу ан-ил-ҳаво» таронасининг мушорун илайҳи ва «ин ҳува илло ваҳйун йуҳо» хазонасининг муътамадун алайҳи ва «ана афсаҳу» сурудининг мутаранними ва «ана амлаҳу» дурудининг мутакаллими наътининг туҳфаси анга восита ва дурудниинг ҳадияси анга васила бўлмағай. Муҳаммадким, русул анжумдур, ул ой, Қаю ой, балки меҳри оламорой. Вужудининг туфайли тўққуз афлок, Бу даъво шоҳиди маншури «лавлок». Олиб юз барқдин суръат саманди, Янги ой ул ой саманди сийнабанди. Ситоми маркаби Биржису Ноҳид, Ики ёндин чаноқи ою хуршид. Залолат кўйининг маҳзунлариға, Жаҳолат даштининг мажнунлариға, Шафиъ эткил они жовид, илоҳий, Мени ҳам қўймағил навмид, илоҳий. Ва саллаллоҳу алайҳи ва ало олиҳит-тайибин ва асҳобиҳиттоҳирин ва ало ман табаъаҳум ажмаъин ила явмидин. Бу паришон ажзонинг варақнигори ва бу ошуфта авроқнинг қиссагузори, меҳнат паймонасининг журъачаши ва маломат хумхонасининг сабукаши, шайдолиқ маҳалласининг расвоси ва расволиқ кўчасинннг шайдоси Вафо бўстонининг достонсаройи, Маломат булбули, яъни Навоий ғафараллоҳу зунубаҳу андоқ арз қилурким, ул чоғким Хуросон тахти кўрагонлиқ дувожи ила зийнатафзой ва Кўрагон фарқи жаҳонбонлиқ тожи била фалакфарсой эрди, умрум шабистони шабоб шамълари нуридин мунаввар ва ҳаётим гулистони йигитлик гуллари атридин муаттар эрди, синн муқтазосидин табиатға ҳаво ғолиб ва ҳаво ғалабасидин табиат лаҳвға толиб эрди, кўнглагим чокидин кўксумдаги эски тўганлар бир-бир аён ва кўкрагимда кесган янги алифлардин кўнглагим хат-хат қон, мудом май рағба-ти кўнгулга маҳбуб ва ҳамиша маҳбуб улфати хотирға марғуб, жоним ишқ бодасидин маст ва кўнглум бода ишқидин майпараст: Бўлмаса оллимда гулрух соқий, аҳволим хароб, Йўқ эса соқийда гулгун жоми май, бағрим кабоб. Оз вақтда бода селидин ҳушу ақлим эви йиқилди ва ишқ барқи салоҳу офиятим хирманин кул қилди: Бировки, ишқу май илгида мубтало бўлғай, Не тонг, агар анга ҳар лаҳза юз бало бўлғай. Агарчи саъб балодур, вале будур тилагим, Ки бу бало манга бўлғай ҳамиша, то бўлғай. Бори шуур сурати кўнглумдин кетди ва кўнгул сурати ҳоли бир ерга етдиким, Тун-кун аёғим яланг, ёқам чок, Майхона йўлида масту бебок. Ҳар дам етибон фалакка ҳуюм, Авбош ила барча гуфтугўюм. Чун табъи жибиллий саломатдин ва жибиллат зоти истиқоматдин орий эрмас эрди, ошиқлиқ кўчасидаким, ажиб ҳолотға ғоят ва хуморлиқ маҳалласидаким, ғариб мушкилотға ниҳоят йўқтурур; ишқда хоҳ ҳабиб жамоли ҳайратидин ва хоҳ рақиб хаёли ғайратидин ва хоҳ висол баҳори интизоридин ва хоҳ фироқ хазони хор-хори изтироридин ҳар навъ иш юзланса эрди; ва майда хоҳ мастлиқ айшу тарабидин ва хоҳ махмурлиқ ранжу таабидин ва хоҳ майфуруш иноятидин ва хоҳ муҳтасиб шикоятидин ҳар амр воқиъ бўлса эрди, ул ҳолға лойиқ ва ул хаёлға мувофиқ: Кўнглумда не маъни ўлса эрди пайдо, Тил айлар эди назм либосида адо. Ул назмға жонин қилибон халқ фидо, Солурлар эди гунбази гардунға садо. Бу вайрон табъни байт этса мастур, Тутуб шуҳрат нечукким байти маъмур. Харобот ичра пайдову ниҳоний, Ул эрди халқнинг ратбул-лисони. Йўқким, харобот дурднўшлари, балки муножот хирқапўшлари ва демайким, авом арозили, балки хавос афозилининг тилларига жорий ва кўнгулларига корий тушар эрди ва ул замоннинг каримул-хулқ озодалари, балки азимуш-шаън шаҳзодалари илтифотиға мушарраф бўлур эрди. Хусусан, салтанат ганжининг дурри самини ва қаноат кунжининг хокнишини, илму зако аҳлининг ягонаси ва фақру фано хайлининг бенишонаси, итик зеҳни дақойиқ ришталарининг гириҳкушойи ва ариғ табъи ҳақойиқ чеҳраларининг пардарабойи Табъи дарвешу ўзи шоҳнишон, Шоҳи дарвеш Муҳаммад Султон абқол-лоҳу канза фаноиҳи ва адома изза ғиноиҳиким, матлаъе ё ортуқроқ, ё тамом ғазал тилим хомаси тақририға келса эрди, ё хомам тили таҳрир қилса эрди, филҳол ани мушкбор қалам бирла кофуркирдор сафҳаға рақам қилиб, оқу қарони андин махтут қилур эрди ва яна ҳам анга қаробат ҳисоблиқ тезфаҳм шаҳзодалар ва мусоҳиб интисоблиқ хуштабъ мирзодалар мутааддид савод қилиб, сойир улусға ёйилур эрди ва ошиқпеша беқарорларнинг жа-лиси меҳнати ва маъшуқшева гулъузорларнинг аниси суҳбати бўлуб, хавосу авом орасида иштиҳори тамом ва интишори молокалом топар эрди. Ва лекин хотиримға келмаским, бу паришон абётни жамъ қилмоқ хотиримға келмиш бўлғай ва кўнглумга кечмаским, бу пароканда ашъорға тартиб бермак кўнглумга кечмиш бўлғай. Агарчи, аларким ахасси асҳоб ва ааззи аҳбоб эрдилар, кўп қатла бу иш иртикобиға илтимос ва таклиф қилур эрди-лар, аммо ошуфта хаёлға андоқ келур эрдиким, Кулмакка ўрганур эл ҳар сўзки деса мажнун, Ул сўзни жамъ қилса, кулмакни истар афзун. Девонаки, маст бўлса дойим, Кулмакка эрур сўзи мулойим. Ўрганса улус, эмас таҳайюр, Гоҳи керак элга ҳам тамасхур. Ва фарзанким, бу сўзлардин баъзи завқу ҳол юзидин тадвинға мустаҳиқ ва ааззаҳу анинг тартиби истидъосидо муҳаққиқ бўлғайлар, аммо қойилеким, Ҳар кун яна бир ишқ иладур афсона, Ҳар тун яна бир шайъғадур парвона, Иш анга жунун, манзил анга майхона, Девон ясамоқни не билур девона?! Ва бар тақдиреким, қойил жунуни илож қобили бўлғай ва авқоти жоми салоҳ бодасидин тулғай, Бартараф бўлғай маю ишқу жунун, Барчаға қойиммақом ўлғай фунун. Аммо ашъор тадвин қилғонлардин баъзиким, бақо мулкида фоний ва баъзиким, ҳоло фано дайрида боқий дурурлар. Аввалғи зумрадин бовужуди дард бешасининг ғазанфари ва ишқ оташгохининг самандари, маъдани жавоҳири маънавий Амир Хусрав Деҳлавий қаддасал-лоҳу таоло руҳаҳ ва фано майхонасинннг ринди хиркачоки ва бало паймонасининг масти бебоки, ишқу муҳаббат асрори аминларининг ҳамрози Хожа Ҳофиз Шерозий сақол-лоҳу сароҳ. Ва сўнгғи фирқадин қудс шабистонининг шамъи анвари ва унс гулистонининг андалиби суханвари, балоғат шаккаристонининг тўтийи ширинкаломи жаноби махдумий мавлоно Абдураҳмон Жомий маддал-лоҳу таоло зилола иршодиҳи ало мафориқит-толибин девонлари орада бўлғай. Ва уйғур иборатининг фусаҳосидин ва турк алфозининг булағосидин мавлоно Саккокий ва мавлоно Лутфий раҳимаҳумол-лоҳким, бирининг ширин абёти иштиҳори Туркистонда беғоят ва бирининг латиф ғазалиёти интишори Ироқу Хуросонда бениҳоятдурур, ҳам девонлари мавжуд бўлғаи. Ва ғариброқ буким, ғаройиби маоний иктисоби учун ғаробат иқлимларида табъ сайёҳини ғурбатға солғон форсийдисор ва туркийшиор йигитлар сархайли ёри азиз Суҳайлий дома тавфиқаҳким, форсий ашъор баҳорида файз саҳобидин ёққан маоний ёмғуринннг ҳар қатраси риштасиға шўхтабъ абкори бармоғлари учи била юз гириҳ тугар ва туркий абёт майдонида азимат бодпойин пўяға солса, юз йилғи ўлган дақойиқ паривашларининг силсилайи зулфидин чобуклуқ заман шаҳсувори синони нўги била юз зириҳ кўтарур. Ҳолиё иккаласи алфоз назмиға қойил, балки девон такмилиға мойил бўлғай. Ва яна доғи латофатшиор нозимлар заройифи ва зарофатдисор роқимлар латойифи ҳар ёндин истимоъ тушарким, кўпраги ғазал услубиға машғул ва айтилғон ғазалларидин кўпраги матбуъ ва мақбулдур. Маъно дарёсида мунча ғаввос орасида бир биёбонға хўй қилған девонаким, шино фанидин доғи бегона бўлғай, ўзин не навъ бу дарёға солғай ва солса ҳам, не гавҳар топа олғай? Бу қофила аҳлиға ҳарам шавқи тамом, Жаммозалари пўя била абрхиром. Мен хастаки, ердин ола олмон бир гом, Ҳамраҳлиқ алар бирла хаёледур хом. Доим эл қошида бу навъ мақбул узр била машҳур ва ўз оллимда бу тавр маъқул баҳона била маъзур эрдим, то рўзгор ҳаводиси ул жаҳондор салтанати асосин барҳам урди ва ел таҳарруклук сипеҳр ул комгор шамъи ҳаётин ўчурди, мулкситонлиқ тахти бир шаҳаншоҳ мақдами била тафохур қилдиким, саодат ахтари тожининг гавҳари бўлмоқлиқ била бошин кўкка еткурди ва жаҳонбонлиқ тожи бир анжумсипоҳ фарқи била мубоҳот кўр-гуздиким, иқбол кавкаби чатрининг қуббаси бўлмоғлиқ била фарқин қуёшға еткурди. Мулк шабистони бир давлат машъали била равшан бўлдиким, учқунининг ашиъасида бадри мунир бадр оллида Суҳодек ёшунди ва адл шаҳристони бир маъдилат хуршиди била ёрудиким, ашиъасининг партавида меҳри оламгир меҳр оллида заррадек кўрунди. Иқлимгиреким, ҳумоюн алқоби шарафидин фармонраволиқ хутбасининг минбари пояси Муштарий авжиға етти ва ғанжбахшеким, рўзафзун жаноби исмидин кишваркушойлиқ сиккасининг миръоти беҳбуд нақшин зоҳир этти. Покдинеким, шариат ривожида хуршиди раъяти ихтисобидин Зуҳра уди юзидаги торлардин мусҳаф битир мистар юзига чекти. Адлойинеким, раият риоятида инсофи деҳқони мададидин Миррихи қаҳтандеш савобит доналарин сипеҳр мазраъида экти. Соҳибқиронеким, тийғи суйидин разм бўстонида фатҳ гуллари очилди, мулкситонеким, азми асаридин базми анжуманида иноят саҳобидин зафар дурлари сочилди. Шаҳеким, васфи юз минг йил туганмас, деса юз минг тил, Бу айтилғонча юз минг бил, яна ҳар бирни юз минг қил. Ки юз мингдин бири зикр ўлмағай зикр ўлса юз минг қарн, Бу юз минг қаридин ҳам бўлса ҳар бир лаҳза юз минг йил. Олий насаби била қувониб хонлар, Тун-кун эшигини ястаниб хоқонлар, Ой-йил қадамида бош қўюб қоонлар, Жонлар била қуллуғин қилиб султонлар. Гардун қади ҳилми юкидин хам бўлди, Ой ламъаси раъйи нуридин кам бўлди, Султонлиғ анга гарчи мусаллам бўлди, Бу турфаки, дарвешсифат ҳам бўлди. Бу янглиғ ёзди алқобини даврон, Ки султон ибни султон ибни султон — Абулғозий Султон Ҳусайн Баҳодирхон халладал-лоҳу таоло мулкаҳу ва салтанаҳу ва афоза алал-оламина бирраҳу ва иҳсонаҳ Рўзий анга барча ком бўлсун, ё раб, Иқболи майи мудом бўлсун, ё раб, Ҳам ишрати бардавом бўлсун, ё раб, Ҳам давлати мустадом бўлсун, ё раб. Омин, ё раббул-оламин. Ҳосилким, чун ул салтанат сипеҳрининг қуёши анжум шохи тўртунчи сипеҳр анжуманини мусаххар қилғондек, тўртунчи иқлим тахтида мутамаккин бўлди. Рубъи маскун халойиқи фароғат масканида мураффаҳул-ҳол ва рифоҳият маъманида фориғул-бол бўлуб, Нечукким қамар теграсида нужум Улус ул қуёш сори:қилди ҳужум. Жаҳон мулкатининг улуғ беклари, Яна пояда ўртароғдеклари. Улуғ нею, ўрта неким, хосу ом Рафиъ остониға айлаб хиром. Етиб даргаҳиға, топиб бор ҳам, Будур турфароқким, мени зор ҳам. Фалак жавфида бир овуч хокдек, Каронсиз тенгиз ичра хошокдек. Жанобиғаким, арсасидур сипеҳр, Ўшул арса кирпичлари моҳу меҳр. Узумни солиб заррадек беқарор, Итиб ул қуёш нурида зарравор. Куёш арсасин чун матоф айладим, Ани зарра янглиғ тазоф айладим. Чун юзум бу сипеҳросо даргоҳ туфроғидин баҳраманд ва бошим бу фалакфарсо боргоҳ итлари аёғидин аржуманд бўлди, агарчи ота-отадин етти пуштға дегинча бу рафиъ дудмоннинг бойири бандаси ва бу васиъ остоннинг мавруси туғмаси, яъни бу хоназоданинг хонаводаси ва бу хонаводанинг хоназодаси эрди: Отам бу остоннинг хокбези, Онам ҳам бу саро бўстон канизи. Манга, гар худ бўлай булбул, вагар зоғ, Ким ушбу даргаҳ ўлғай гулшану боғ. Вале умре бу гулшандин ҳаводис Қилиб жонимга ҳижрон ранжи ҳодис. Ва лекин қобилият қиллатидин ва ҳақорат касратидин ҳаргиз салотини олиймиқдор мулозамати муддаоси хотиримға хутур қилмайдурур эрди ва хавоқини сипеҳриқтидор хусусияти таманноси ботинимда зуҳур этмайдурур эрди. Аммо ул ҳазратнинг кимё хосиятлиқ илтифотларидин ва иксир манфаатлиқ муроотларидин мулозаматда беихтиёр ва убудиятда девонавор эрдим ва хуршиди раъятидин ниҳоятсиз тарбиятлар қуёш тоғдин анвоъи жавоҳир пайдо қилғондек, кўнглум конин дақойиқ гавҳарлари бирла ороста қилиб ва саҳоби кафидин ғоятсиз тақвиятлар бўлуб, туфроғдин турлук раёҳин ҳувайдо қилғондек, хотирим бўстонин латойиф гуллари бирла пероста айлар эрди. Ва дурарбор тилига мажолисда баъзи абётим мазкур ва гавҳарнисор илгига маҳофилда баъзи ғазалиётим мастур бўлур эрди. Ва гоҳи иборатим қусурин тағйир бермак била айбдин мубарро, ва гоҳи маонийимдин футурин ислоҳ қилмоқ била нуқсондин муарро қилур эрди. Баъзи байтимдин бирор номуносиб лафзни чиқориб, бир даста субҳа ичра бир дурри шаҳвор тортқондек бирор лафз киюрур эрди ва баъзи ғазалимдин бирор ноҳанжор байтқа хат уруб, бир бузуғ дашт ичра бир қасри зарнигор ясағондек, бирор байтға дахл берур эрди. Бу ошуфта абётимда ул лафз ва бу паришон ғазалиётимда ул байт Хоро орасинда эрди гавҳар янглиғ, Ё куллар ичинда эрди ахгар янглиғ, Ёхуд тикан ичра гули аҳмар янглиғ, Балким тан аро руҳи мусаввар янглиғ. Чун бу байтлар айвони ул ислоҳлар нақшу нигоридин рашк» нигорхонайи Чин ва бу ғазаллар бўстони ул иҳтимомлар баҳоридин ғайрати хулди барин бўла бошлади; соҳибназарлар кўзига маҳбуброқ ва аҳли диллар кўнглига марғуброқ бўлуб, ҳурмати ғоятдин ва шуҳрати ниҳоятдин ўтти, вал-ҳақ Бўлди, чу шоҳ сурди ислоҳ этарга хома, Ҳар байти — шоҳбайте, ҳар нома — шоҳнома. Мен бу вайронани ул жавоҳир нақди махзан қилған ҳайратдин мутафаккир ва бу кошонани ул машоил нури равшан этган фикратдин мутаҳаййир: Равшан қилиб ул чароғи тобанда мени, Масъуд этиб ул ахтари фарханда мени, Ҳар нуктаси юз қатла қилиб банда мени. Ҳар шафқати бандалиқда шарманда мени. Мундоқ ҳолатда: Нидо еткурди ногаҳ мунҳийи роз, Ки:— «Эй афсунгару афсонапардоз, Балоғат кишварининг нуктадони, Фасоҳат мулкининг соҳибқирони, Равон хоманг учун айлаб мураттаб, Аторуд кўз қаросидин мураккаб, Маоний хайликим, маръий эмас ул, Ҳамоно қилди хоманг жавфидин йўл. Улус табъинг саҳоби ёмғуридин Бўлуб сероб, бал назминг дуридин Сўзунг бир авж уза чекти аламни, Ки сурдунг арш лавҳиға қаламни. Агарчи ахтаредур ҳар сўзунг пок, Ки эврулур анинг бошиға афлок. Валекин бу қадар бикри парисон Банотун-наъшдек бўлмиш паришон. Тиларбиз, бу паришон бўлса мажмуъ, Равон бўлким, эмастур узр масмуъ. Чу олий ҳимматимиз бўлди мойил, Сен ўлдунг мунча нодир сўзга қойил. Бу навъ истайдур эмди ройи олий, Ки қилғай фикратинг девон хаёли. Жаҳонда кимга бўлса мунча фарзанд, Ки бўлғай барча руҳафзову дилбанд. Равомудур бизинг фаррух замонда Аларни дарбадар қилмоқ жаҳонда?! Барин йиғ эмди андоғким атолар, Сурук тифлин нечукким кадхудолар. Ки бор ул хайли саргардони сода Санга фарзанд, бизга хоназода. Алар бечораву биз чорарасбиз, Сен ар номеҳрибонсен, биз эмасбиз. Чу билдинг ҳукм, бор иштин ружуъ эт, Равон мақсуд сори-ўқ шуруъ эт. Мураттаб қилмағунча тинма бир дам, Сўз ўлди мухтасар, валлоҳу аълам”. Бу вожибул-иттибоъ амр вуқуъидин ва бу ясиҳус-сукут ҳукм судуридин дуд бошимға ошти ва ўт думоғимга тутошти, хомам тили лол ва тилим хомаси шикастамақол бўлди. Не шургь қилурға қувват ва не узр айтурға қудрат; ғояти изтироб, балки изтирордин ўз воқиъамға содиқ ва ўз ҳолимға мувофиқ тилим бу байтға мутакаллим ва кўнглум бу навоға мутаранним эрдиким: Навоий ғамға қолди ўз каломи жонфизосидин, Анингдекким, етар булбулға меҳнат ўз навосидин. Ки ногаҳ хирад пири наҳиб урди ва ақл хабири юзумга югурди: Ки:—«Фалон, бу не тийражонлиқдур? Не бало ажзу нотавонлиқдур? Ранж кўрмай киши топарму фароғ?! Кўнгли ўртанмайин ёнарму чароғ?! Тухм ерга кириб чечак бўлди, Қурт жондин кечиб ипак бўлди. Лола тухмича ғайратинг йўқму?! Пилла қуртича ҳимматинг йўқму?! Айласанг ҳам шуруъу жон чексанг, Саъйда юз пиёла қон чексанг. Сенму бергунгдурур анга тазйин? Балки шаҳ саъйи этгуси тадвин». Чун хираддин етишти буйла навид, Манга бўлди ўзумдин ўзга умид. Тенгри тавфиқин иддио айлаб, Шаҳ жанобиға илтижо айлаб, Ҳукм мазмуниға қалам чектим, Сафҳа тартибиға рақам чектим. Арзимас гар йиғарға ул хошок, Чун бу дурлар ниҳондур анда, не бок? Гарчи бас тийрарўдур ул зулумот, Ғам эмас, чун бор анда оби ҳаёт. Бу девон, иншооллоҳ, бу зобита билаким мазкур бўлур, мураттаб бўлғай ва бу робита билаким мастур бўлур, иҳё топқай. Неча навъ ишким, мунда маръий бўлубтурур, ўзга давовинда кўрулмайдурур. Аввал будурким, ҳар кишиким девон тартиб қилибдурур, ўттиз икки ҳарфдинки, халойиқ иборатида воқиъдурур ва улус китобатида шойиъ, тўрт ҳарфға таарруз қилмайдурурлар. Чун сўз аруси назм ҳарирининг матбуъ кисватин ва мавзун хилъатин кийиб, жилва оғоз қилса, ҳуққайи ёқути доғи ўттуз иккита гавҳардин қачонким тўртиға нуқсон воқиъ бўлса, муқаррардурким, жамолиға андин қусур ва каломиға андин футур воқиъ бўлғусидурур. Шўхеки, ўкуш ҳусну жамол ўлғай анга, Бир ҳусн яна ҳусни мақол ўлғай анга. Лаъли аро дурларида гар бўлса қусур, Сўз дерда керакким, инфиол ўлғай анга, Бу жиҳатдин ул тўрт ҳарф гавҳарларин доғи ўзга ҳуруф жавоҳири силкига тортиб, ғазалиётни ўттуз икки ҳарф тартиби била мураттаб қилинди. Яна буким, ҳар ҳарф ғазалиётининг аввал битиган ғазал била ўзга ғазаллар орасида услуб хайсиятидин тафовут риоят қилмайдурурлар. Муқаррардурким, ҳар амрда бир лаҳза ҳақ субҳонаҳу ва таоло ҳамдидин ё расул алайҳис-салом наътидин, ё бу икки ишга далолат қилурдек бир амрдин ғофил бўлмамоғлиқ авлодурур. Агар лаҳзае бу саодат муяссар бўлмаса, ҳар мутааййин амр ифтигоҳида худ не навъ тағофул ва такосул раво кўрулгай: Гарчи эрур тенгри таоло сўзи Боштин-аёғиға каломи қадим. Кўрки, эрур аввали ҳар суранинг «Бисмиллоҳир-раҳмонир-раҳим». Бу ишга ҳадис ҳам эрур шоҳиди ҳол, Ким собит эрурки кулли амрин зи бол. Ҳам буйла аён қилди худойи мутаол, Ҳам улча расул деди, бордур анга дол. Бу навъ хаёле хотирға келган учун ҳар ҳарф ғазалиётининг аввалғи ғазалини ё тангри таоло ҳамди била мувашшаҳ, ё расул алайҳис-салом наъти била муфаттаҳ, ё бир мавъиза билаким, бу икки ишдин бирига дол бўлғай, муваззаҳ қилинди. Яна бир буким, гўйиё баъзи эл ашъор таҳсилидин ва девон такмилидин ғараз мажозий ҳусну жамол тавсифи ва мақсуд зоҳирий хатту хол таърифидин ўзга нима англамайдурурлар. Девон топилғайким, анда маърифатомиз бир ғазал топилмағай ва ғазал бўлғайким, анда мавъизатангиз бир байт бўлмағай. Мундоқ девон битилса, худ асру беҳуда заҳмах ва зойиъ машаққат тортилғон бўлгай. Ул жиҳатдин бу девонда ҳамду наът ва мавъизадин бошқа ҳар шўрангиз ғазалдинким, истимоъи маҳвашларға мужиби саркашлик ва ғамкашларға боиси мушаввашлиқ бўлғай, бирор-иккирор насиҳаторо ва мавъизатосо байт иртикоб қилиндиким, аларнинг ламъайи рухсори иффат бурқаъидин кўп ташқари ломиъ бўлмағай, то буларнинг вужуди хирмани ул барқ ихроқидин билқул зойиъ бўлмағай, йўқким, бу ғазаллар ғазолалари жилвагарлик соз, балки пардадарлик оғоз қилсалар, бу байтларнинг насиҳатсоз воъизлари ва мавъизапардоз носиҳлари мониъ бўлғайлар. Яъни ул гулчеҳралар ноз этсалар, Ақлу дин яғмосин оғоз этсалар. Ишвагарлик қилсалар ғаммоз ўлуб, Пардадарлик этсалар танноз ўлуб. Ламъайи оразларидин ҳар нафас, Қилсалар оламни куйдурмак ҳавас. Бу насойиҳ аҳли ҳикматлар била, Юз туман панду насиҳатлар била, Мониъ ўлғайлар аларға ҳар замон, То замон ул фитнадин топқай омон. Яна буким, сойир давовинда расмий ғазал услубидинким, шойиъдурур, тажовуз қилиб, махсус навъларда сўз арусининг жилвасиға намойиш ва жамолиға оройиш бермайдурурлар. Ба агар аҳёнан матлаъе махсус навъда воқиъ бўлғон бўлса, ҳамул матлаъ услуби била итмом хилъатин ва анжом кисватин кийдурмайдурурлар, балки туганғунча агар бир байт мазмуни висол баҳорида гулоройлиқ қилса, яна бири фироқ хазонида хорнамойлиқ қилибдурур. Бу сурат доғи муносабатдин йироқ ва мулояматдин қироқ кўрунди. Ул жиҳатдин саъй қилиндиким, ҳар мазмунда матлаъе воқиъ бўлса, аксар андоғ бўлғайким, мақтаъғача сурат хайсиятидин мувофиқ ва маъни жонибидин мутобиқ тушкай. Ҳар ерда баҳор ўлса, чаман бўлса керак, Ҳар ерда чаман, гулу суман бўлса керак. Ҳар қайда хазон бўлса, тикан бўлса керак, Ҳар қайда тикан, ранжу миҳан бўлса керак. Зоҳид хуш эмастурур харобот ичра, Фосиқ не тилар аҳли муножот ичра? Ғурбатки, қотиқ тутубтур они бори халқ, Будурки, тушар киши сурук ёт ичра. Яна маснавий била қасойиддин бошқаким, иншооллоҳ, алар доғи ҳар қайси бошқа мужаллад бўлғай, ҳар навъ шеърдин, масалан, руҳафзо мухаммаслар, барча хамсазийнат; ва равоносо мусаддаслар, барча ситтазийнат; ва муфид рубоиёт, барча латофатомиз; ва нофиъ муқаттаот, барча манфаатангиз; ва дилпазир мустазодлар, барчанинг васфи зойидул-ҳад; ва беназир фардлар, барча лутфу равонлиқда муфрад; ва номий муаммолар, барчаси от ёшурмоқда сотир; ва киромий луғзлар, барчанинг мабтунлуғи зоҳир; ва мусалсал таржиълар, барча марғуб; ва муътадил туюғ-лар, барча туркий услуб бу абёт зайлида мухайял ва бу ашъор хайлида музайял бўлди. Ва ғараз бу фиҳрастдинким, бу зебо узориға ёзилди, ва мақсад бу дебочаданким, бу раъно рухсориға битилди, ул эрдиким, чун салотиндин қай бириким биное қўйубдурурлар маннъ ва айвоне чекибтурурлар рафиъ, ул бино равоқида ва ул айвон тоқида ўз исмларин таҳрир ва ўз алқобларин танқир қилибдурурларким, то ул айвон тоқи бўлғай, ул исм анда боқий бўлғай: Ким қилса иморатеки, мақдур ўлғай, Чун исми китобасида мастур ўлғай Не чоққача ул биноки маъмур ўлғай, Ул исм улус тилига мазкур ўлғай. Чун бу қуббайи сипеҳртимсол қасредурур муалло, ул ҳазратнинг табъи латифининг меъмори бино қилғон ва бу равзайи фирдавсмисол боғедурур жаҳоноро, ул жанобнинг хаёли шарифининг боғбони тарҳ солғон ва бу қаср асосининг тоқида ул рўзафзун жаноб ёзилса, не ғариб ва бу боғ кирёсининг равоқида ул ҳумоюн алқоб битилса, не ажиб: Ғараз ул эрдиким, бу қасри олий, Қи ҳаргиз бўлмағай, ё раб, заволи, Биноедурки, шаҳ бунёд қилмиш, Замона қасридек обод қилмиш. Ани шаҳ ихтимоми қилди маъмур, Мени меъмор фарз эт, балки муздур, Агар муздур, агар меъмори моҳир, Ишича минг чу музди бўлди зоҳир. Тугангач шоҳ қасри зарнигори, Аларға қаср аро не дахл бори? Халил ар Каъбани обод қилди, Яқин бормуки, не устод қилди?! Ҳамул садким, Сикандар қилди маъмур, Ким айтурким, анга ким эрди муздур? Иморат саъйида ким бўлса зарпош, Бино онинг оти бирла бўлур фош. Биноға гарчи ҳар ким бўлса боний, Атарлар боний исми бирла они. Ва лекин халқ аро бу бўлди дастур, Ки бўлғай онда боний исми мастур. Шаҳ отин, чунки бу маънини билдим, Бу қаср айвони узра сабт қилдим. Ки то бўлғай бу қасри чархкирдор, Бу исм айвонида бўлғай намудор. Ало, то чарх қасри сойир ўлғай, Нужум айвони узра дойир ўлғай, Бу шоҳ айвони умрининг биноси Матин ўлсун, нечукким чарх асоси. Қадар девонидин ҳар лаҳза комин Қазо дилхоҳидек еткурсун, омин! Яна дақойиқшиор мухаққиқлар хизматида ва ҳақойиқдисор мудаққиқлар ҳазратида арзим улдурурким, бу паришон абётким, шарҳ қилғондек тартиб топти, бу зобита қайдиға кирмасдин ва бу робита силкига тортилмасдин бурун, бу жиҳатдинким, агар баъзиси васати синда айтилғон бўлса, баъзи сиғари синда дейилиб эрди ва баъзи фикрий бўлса, баъзи бадиҳа ва баъзи соғ эрканда бўлса, баъзи усруклукда, ва баъзи ҳушмандликда бўлса, баъзи девоналиқда воқиъ бўлуб эрди; ораларида, шоядки, фоҳиш тафовут бўлғай деб жамъ қилмоғида далирлик қилинмас эрди, аммо халойиқ аросида минг байт-икки минг байт ортуғроқ-ўксукракким ўзлари жамъ қилиб эрдилар, бағоят машҳур бўлуб эрди. Буларнинг тартибиға ҳукм бўлғондин сўнгра баъзи абётеким, хомроқ ва баъзи ғазалиётеким, нотамомроқ эрди, китобат шуюъидин ва шуҳрат вуқуъидин ўзгалар орасидин хориж қилмоқлиқ мутааззир, балки муҳол кўринди, ул жиҳатдин ҳар қайси ўз ерида назм силкига кирди. Гул бўлса, тикан доғи бўлур бўстонда, Дур бўлса, садаф доғи бўлур уммонда. Сукр ўлса, хуммор ҳам бўлур давронда, Айб айлама, сода байт бу девонда. Юз гул аросида бир тикан бўлса, не тонг?! Юз яхши ичинда бир ёман бўлса, не тонг?! Минг соғар ичилса, уйлаким оби ҳаёт, Бирининг таҳида дурди дан бўлса, не тонг?! Сўз риштаси узолди ва мақсуд гавҳари орада қолди. Бу мазкур бўлғон маҳодимға ҳосилки, илтимосим будурурким, яъни: Бу номағаким, хомам этибтур таҳрир, Айларда наззора аҳли маьни бир-бир, Тақсир топилса, айласунлар тағйир, Тағйир берурда қилмасунлар тақсир. Айб истагучики, сўзидур барча хилоф, Ферузани хармуҳра дебон сурса газоф. Чун жавҳарини зоҳир этар, айла муоф, Мундоқ жавҳарийға тенгри бергай инсоф. Ё раб, чекибон кўп рақам журму гуноҳ Номамни қаро қилдиму умрумни табоҳ. Раҳмат суйидин юмасанг ул номани, оҳ, Маҳшар куни неткамен мени номасиёҳ?! Ком айла Навоийға фанони, ё раб! Чун бўлди сенинг йўлингда фоний, ё раб! Лутф айла бақойи жовидоний, ё раб! Ул дам сен бил, не қилсанг они, ё раб! Ғазаллар 1 Ашрақат мин акси шамсил-каъси анворул-худо, Ёр аксин майда кўр, деб жомдин чиқти садо. Ғайр нақшидин кўнгул жомида бўлса занги ғам, Йўқтур, эй соқий, майи ваҳдат масаллик ғамзудо. Эй хуш ул майким, анга зарф ўлса бир синғон сафол, Жом ўлур гетинамо, Жамшид ани ичган гадо. Жому май гар буйладур, ул жом учун қилмоқ бўлур Юз жаҳон ҳар дам нисор, ул май учун минг жон фидо. Дайр аро ҳуш аҳли расво бўлғали, эй муғбача, Жоми май тутсанг мени девонадин қил ибтидо. Токи ул майдин кўнгул жомида бўлғач жилвагар Чеҳрайи мақсуд, маҳв ўлғай ҳамул дам моадо. Ваҳдате бўлғай муяссар май била жом ичраким, Жому май лафзин деган бир исм ила қилғай адо, Сен гумон қилғондин ўзга жому май мавжуд эрур, Билмайин нафй этма бу майхона аҳлин, зоҳидо. Ташналаб ўлма, Навоий, чун азал соқийсидин «Ишрабу ё айюҳал-атшон» келур ҳар дам нидо. 2 Зиҳи ҳуснунг зуҳуридин тушуб ҳар кимга бир савдо, Бу савдолар била кавнайн бозорида юз ғавғо. Сени топмоқ басе мушкилдурур, топмаслиғ осонким, Эрур пайдолиғинг пинҳон, вале пинҳонлиғинг пайдо. Чаман оташгаҳига оташин гулдин чу ўт солдинг, Самандардек ул ўтдин кулга ботти булбули шайдо. Не ишга бўлди беором кўзгу аксидек Мажнун, Юзи кўзгусида аксингни кўргузмади Лайло. Қуёшға гаҳ қизормоқ, гоҳ сорғормоқ эрур андин, Ки сунъунг боғида бор ул сифат юз минг гули раъно. Недин юз гул очар ишқ ўтидин булбул киби Вомиқ, Юзунгдин гар узори боғида гул очмади Узро? Каломингни агар Ширин лабида қилмадинг музмар, Недин бас лаъл ўлур Фарҳоднинг қон ёшидин хоро? Жамолинг партавидин шамъ ўти гар гулситон эрмас, Недин парвона ўт ичра ўзин солур Халилосо? Малоҳат бирла туздунг сарвқадлар қоматин, яъни Ки мундоқ зеб бирла ул алифни айладинг зебо. Қаноатнинг далилин инзиво қилдинг, яна бир ҳам Далил ушбуки қониъ ҳарфидин халқ айладинг анқо. Навоий қайси тил бирла сенинг ҳамдинг баён қилсун, Тикан жаннат гули васфин қилурда гунг эрур гўё. 3 Эй, мусҳафи рухсоринг азал хаттидин иншо, Дебочайи ҳуснунгда абад нуқтаси туғро. Заррот аро ҳар зарраки бор, зикринга зокир, Амтор аро ҳар қатраки бор, ҳамдинга гўё. Машшотайи ҳуснунгдурур улким, нафас ичра Кун кўзгусин оқшом кулидин қилди мужалло. Кун шакли юзунг саждасидин бўлди мушаккал, Тун турраси қаҳринг елидин бўлда мутарро. Сунъунг қилибон субҳни ул навъ мушаъбад, Ким меҳр ўти оғзидин этар ҳар нафас ифшо. Гўёки куяр оғзи ул ўт хирқатидинким, Анжумдин ўлур обилалар гирдида пайдо. Муҳтож сенинг даргаҳинга хусраву дарвеш, Парварда сенинг неъматинга жоҳилу доно. Гул юзида булбул сенинг асроринга нотиқ, Шамъ ўтида парвона сенинг ҳуснунга шайдо. Ушшоқ аро, ё рабки, Навоийға мақоме Бергилки, сенинг ҳамдинга бўлсун тили гўё. 4 Эй, ҳамд ўлуб маҳол фасоҳат била санга, Андоқки, қурби тақвию тоат била санга. Топмоқ ажиб фикру тахайюл била сени, Етмак хаёл ақлу фаросат била санга. Чун коинот зубдаси ожиз кўруб ўзин, Ҳамд эта олмас онча фасоҳат била санга. Изҳори ажз биздин адаб таркидур басе, Юз минг қусуру нуқсу касофат била санга. Ҳар тийра рўзгорки, васлингға йўл топиб, Сендин етиб чароғи ҳидоят била санга. Лутфунг рафиқим ўлмаса, не ҳадки, еткамен Боштин-аёқ гуноҳу залолат била санга. Чун сендин ўзга йўқ панаҳим, қочмайин нетай Журму гунаҳдин оҳу надомат била санга? Исёни кўп Навоийнингу йўқ уётиким, Истар етишса мунча хижолат била санга. Лутф айлагилки, мумкин эмас қилмасанг қабул, Етмак тамоми умр ибодат била санга. 5 Ё раб, улус ниҳони эмастур ниҳон санга, Не дей ниҳон ғамимни, эрур чун аён санга. Қайси макон аро сени истайки, кавнда Сенсиз эмас маконию йўқтур макон санга. Амрингдин айру тилга такаллум чу йўқ, не айб, Гар ҳамд айта олмаса бу безабон санга. Эй кош, топса жону кўнгул онча қурбким, Жонни кўнгул, кўнгулнн фидо қилса жон санга Зоҳир қилурда ҳожат эрур ҳазратингда тенг Султони асру сойили бехонумон санга. Изҳори ажз этарда жанобингда бирдурур Неши синуқ сингак била пили дамон санга. Чун пашша ожиз ўлдики, юз менча қурби бор, Ҳайҳот, агар етарни мен этсам гумон санга. Ҳақ сирридин, Навоий, агар истасанг нишон, Жаҳд айлагилки, қолмасун аввал нишон санга. Ё раб, бу хаста улча таманно қилибдурур, Чун бор аён санга, несин айлай баён санга? 6 Эй, нубувват хайлиға хотам бани Одам аро, Гар алар хотам, сен ул отким, бўлур хотам аро. Юз эшигинг туфроғиға сурта олғайменму деб Чарх қасридин қуёш ҳар кун тушар олам аро. Анжум ичра оразинг меърож шоми уйлаким, Тушса дурри шабчароғи ҳар тараф шабнам аро. Не учун киймиш қаро ҳар ён солиб жайбиға чок, Фурқатингдин Каъба гар қолмайдурур мотам аро? Соф кўнглида юзунг меҳрини гўё асрамиш, Туш чоғи ҳар кун қуёш акси эмас Замзам аро. Машъале бўлмиш малак илгида равзанг бошиға Ой чароғи ҳар кеча бу нилгун торам аро. Қум эмас Батҳодаким, меҳри жамолинг ҳажридин Зарра-зарра жисми бир-бирдин тўкулди ғам аро. Йўл эмас, Ясрибда йиртибтур юзин тирноғ ила Мақдаминг то етмади ул водийи хуррам аро. Итларинг махсусу маҳзундур Навоий, кошки, Кирса бу маҳрум ҳам ул зумрайи маҳрам аро. 7 Зиҳи жавлонгаҳинг афлок уза майдони «ав адно», Буроқингға тўқуз гунбаз бу тўққуз гунбази хазро. Қилиб чун хай гулобе мил наълайнинг, бўлуб ондин Малак раъноларининг жабҳасиға чархи сандалсо. Эсиб раҳмат насими чун дамодам сунбулунг сори, Бўлуб руҳонилар жайби лаболаб анбари соро. Малак қолиб буроқингдин, эмас васфи фалак суръат, Қамар ёруб жамолингдин, эмас наътинг қамар сиймо. Юзунгдин анжум, анжумдин қуёш нур иктисоб айлаб, Анингдекким қуёшдин ою ойдин қийргун ғабро. Фалак водийлари қатьиға азминг чун суруб маркаб, Хирад пайкига ҳам аввал қадамда ранж ўлуб пайдо. Рафиқинг тойир андоқким Сулаймон оллида ҳудҳуд, Буроқинг сойир анжум шоҳи остида сариросо. Қилиб бу сайр аро маъшуқ васли кўйида манзил, Тилаб саргашта ушшоқиға ҳам раҳмат эвин маъво. Навоий хуш кўрар оламни онинг ёдидин, йўқса Анга хошок аро ўтдекдурур дунёву мофиҳо. 8 Зиҳи ҳилолинг ўлуб ой бошиға тийғи бало, Бир олма сан икки ёрғон сену қуёш масло. Тутуб санга чу майи лутф соқийи раҳмат, Шафоатинг уруб икки жаҳон элига сало. Рисолатинг дамидин шаръ кўзгусида жило, Сиёсатинг ўтидин куфр роҳибиға жало. Ҳам аҳли равзаға фирдавс сенсизин чаҳи вайл, Ҳам аҳли вайл иши ҳажринг ўтида вовайло. Хумор дофиъи бўлғайму, соқийи кавсар, Бу дайр ичиада майи ишқинг ичмаганга тўло. Тилимда зикрингу кўнглумда хаёлингдур, шукр, Ки бори сенсиз эмас суҳбатим халову мало. Навоий ўлди басе хору паст хас янглиғ, Сенинг йўлунгда эса бас анга бу иззу ало. 9 Ҳар гадоким, бўрёйи фақр эрур кисват анга, Салтанат зарбафтидин ҳожат эмас хилъат анга. Ким фано туфроғиға ётиб қўяр тош узра бош, Тахт уза эрмас музаҳҳаб муттако ҳожат анга. Шаҳ юруб олам очар, дарвеш оламдин қочар; Ҳам ўзунг инсоф бергилким, бу не нисбат анга?! Ҳар не шаҳ мақсудидур — дарвешнинг мардудидур Кўр недур ҳиммат мунга, не навъ эрур ҳолат анга. Фақр кўйи туфроғин шаҳ мулкига бермас фақир, Мулк, кўрким, тенг эмас туфроғ ила қиймат анга. Шаҳ сипаҳ чекса, фақир аҳволиға етмас футур, Бу вале чеккач нафас, барбод ўлур ҳашмат анга. Шоҳ эмастур бир нафас осуда дўзах ваҳмидин, Эй хушо дарвешким, мардуд эрур жаннат анга. Шаҳға сидқ аҳли дамидин машъали давлат ёрур, Меҳрдекким, субҳ анфоси очар талъат анга. Шоҳға шаҳлиғ мусалламдур, агар бўлғай мудом Шоҳға таркин қилиб, дарвеш ўлур ният анга. Мумкин эрмас шаҳлар ичра буйла ниятлиғ, магар Шоҳи Ғозийким, муяссар бўлди бу давлат анга. Шоҳлар дарвешию дарвешлар шоҳики, бор Шоҳлиғ сурат анга, дарвешлик сийрат анга. То шаҳу дарвеш бўлғай, айлагил, ё раб, аён Шоҳдин хизмат анга, дарвешдин ҳиммат анга. Гар Навоий сўз узатти, фақрдин эрмас деманг, Бўлмағунча ҳукм шаҳдин, қайда бу журъат анга? 10 Фалак нилуфаридин чашмайи меҳр ўлди гар пайдо, Юзунгда нилдин ул чашма қилмиш нилуфар пайдо. Ўқунг кўнглумга етгач, қатра қонлар томди, ким кўрмиш Ниҳол андоқки они теккач ўқ, бўлғай самар пайдо. Ачиғ сўз бирла бел қатлимға боғлар, турфароқ, буким, Назарға не оғиз зоҳирдур андин, не камар пайдо. Лаби шавқи ичимда, юзда қон ёшим, ажаб эрмас. Юзида лаъл ютқоннинг бўлур дерлар асар пайдо. Кўнгулни то паришон айладинг, юз барқи ғам сочти, Нечаким ўтни қўзғарлар, бўлур андин шарар пайдо. Ёрутти васл шамъи аҳли ҳижрон тийра авқотин, Менинг шомимға, ваҳким, қилмади даврон саҳар пайдо. Ажал қасрин ҳакими сунъ бас мушкил тилсим этмиш, Ки ҳар ким анда кирди, бўлмади андин хабар пайдо. Масиҳодин дам урмангким, ҳабибим гардиға етмас, Агар Жибрилдек илкидин онинг бўлса пар пайдо. Навоий ишқин, эй зоҳид, сенинг пандинг аён қилди, Бале, айб ўлмағунча ошкор, ўлмас ҳунар пайдо. 11 Манга не манзилу маъво аён, не хонумон пайдо, Не жонимдин асар зоҳир, не кўнглумдин нишон пайдо. Хирад махфий, бадан фоний, кўнгул ғойиб, тараб маъдум, Бори саҳл эрди, бўлса эрди ул номеҳрибон пайдо. Шикебу ақлу ҳуш итмиш, қарору сабру жон кетмиш, Не ғам, гар бўлса ул ороми руҳу қути жон пайдо. Хаёли жонда пайдодур, сўзи афғонда пайдодур, Ўзи ҳам ваҳ, нетай, оллимда бўлса бир замон пайдо. Ўлар ҳолатдамен онсиз, тарабдин ўлмайин кўрмай, Деманг, таъжил ила ул умр бўлса ногаҳон пайдо. Қиёмат эрди ул маҳким, юз очти, эй мусулмонлар, Бўлунг воқифки, бўлди фитнайи охир замон пайдо. Кесар юз сарвни ҳар дам, қилур юз нахлни хуррам, Таажжуб, кўрки, бу гулшанда эрмас боғбон пайдо. Ҳазар қилмоқ қазо жаллодидин бўлмаски, йиллардур Қилур қатл, уйлаким, не тийғ эрур зоҳир, не қон пайдо. Санга жон шавқидин берди Навоий, йўқ ажалдинким, Ажал топқунча эрмас ул заифу нотавон пайдо. 12 Ҳам рамад теккан кўзунгга жисми беморим фидо, Ҳам учуқ чиққан лабингға жони афгорим фидо. Ашкким, андин томар гирён кўз онинг садқаси, Қонғаким мундин чиқар, бу чашми хунборим фидо. Ул кўзу бу лабға умрум боғу гулзориндағи Наргису гулбарги йўқким, боғу гулзорим фидо. Кўзу оғзингдин кетарга бору йўқ ошубу ранж, Сабру, ишқим садқа, яъниким йўқу борим фидо. Гар кўнгул оҳу кўзунг оллинда лойиқ бўлмаса, Итларингга бўлсун, эй шўхи ситамкорим, фидо. Жон агар ширин лабингға ўлгали дархўр эмас, Айла алфозинг учун, эй талхгуфторим, фидо. Узлугумнунг қайдидин бир май била қилдинг халос, Ваҳ, не дей, эй муғ, санга бут бирла зуннорим фидо. Бода миръотида шоҳид акси зоҳир бўлмади, Бодаву шоҳидға бўлмай нақди пиндорим фидо. Эй Навоий, демаким жону кўнгулни найладинг, Айладим жавлон қилиб чиққанда дилдорим фидо. 13 Нуқтайи мушкдур бу ё холи анинг жабин аро, Куфр саводини не хуш сизди баёзи дин аро. Хотами лаъл оғзидур, лек ҳадиси жон олур, Заҳр ниҳон қилибдурур лаъли магар нигин аро? Саждададур юзум, вале жон аро ул санам ғами, Бўйнума субҳадур, вале бутдурур остин аро. Жон кўнгул неча деди: асрали ўзни, келгач ул, Ваҳ, яна қўзғалиштилар кўргач они ичин аро. Лаъли ҳадисида демангким сифат уйла кирпигин, Оғзима чунки санчилур неш бу ангубин аро. Ақлу ҳавос эрур адам, жону кўнгулга йўқ вужуд, Тафриқа тушгали мену ул бутн нозанин аро. Эсти магар хазон еликим, хам ўлуб видоъ учун Воқеъайи фироқ эрур сунбулу ёсамин аро. Бу чаман ичра ҳар гулеким очилур, фиғонки, бор Ҳодиса тифли мунтазир узмак учун камин аро. Белингу инжу тишларинг ҳасратида Навоийнинг Жисмию ашки бордурур ришта дури самин аро. 14 Эй, алифдек қоматинг мили бузулғон жон аро, Ганжи ҳуснунг жавҳари бу хотири вайрон аро. Кулмагинг ичра малоҳат уйладурким, шўхлар Ўйнамоқдин юз ёшурурлар гули хандон аро. Гар каломингни Масиҳ анфоси дедим, эй ҳабиб, Айб қилмаким, ғалат гоҳи тушар Қуръон аро. Ўқларингдин жон топармен, гўйиё пайконлари Сув ичарда ғўта топмиш чашмайи ҳайвон аро. Хаста кўнглум оҳи кўнглунгга деди қилғай асар, Қайда ўлтурсун вале бемор ўқи сандон аро? Бошта гавҳар гўйининг фикридин ортар дарди сар, Кимки кечти бошидин, гўй урди бу майдон аро. Уйки, ўйнаб тебратур сокинга хотир жамъ эмас, Не ажаб, гар амн йўқтур гунбази гардон аро. Лаълинг олған кўнглум аҳволин мунажжим чун кўрар, Айтур ул оввора бўлғон ғойибингдур қон аро. Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузар, Ҳар харошеким унунг зоҳир қилур афғон аро. 15 Меҳнат ўқидин қабақдек қолмишам афғон аро, Ким бугун чобуксуворим йўқтурур майдон аро. Тийраликдин кўр этибтур кўзларим ҳар кунги гард Ким, бор эрди тўтиё бу дийдайи гирён аро. Сенки бу майдонда йўқсен, пайкаредур жони йўқ, Ҳар пари пайкарки маркаб секретур жавлон аро. Гарчи ҳар шўхе сурар майдонға ўқ янглиғ саманд,. Чун сенинг рахшинг эмас, биллаҳ, ўқидур жон аро. Тер оқизған аблақингдекдур сени келгайму деб, Ҳар сари тушган кўзум юз минг дури ғалтон аро. Онсиз урмиш ҳалқа чобуклар, не янглиғ итмайин, Ким кўрунмас зарра, хуршид ўлмаса даврон аро. Меҳрдек кел тавсани гардунга мингилким, сипеҳр Паст этарда фарқ йўқ хуршид ила Кайвон аро. Кел қуёш зангин фалакрафторлиғ рахшингға ос, Ким тўзар ул занг навҳанг нағмасин афғон аро. Эй Навоий, кет бу майдондинки ул ҳур ўлмаса, Биллаҳ, ўлсам турмағаймен равзайи ризвон аро. 16 Кимки кўрса мушки ноб ул сунбули сероб аро, Бир қаро туфроғ дегайким тушти мушки ноб аро. Қошинг ичра риштайи жонимға чирманғон кўнгул Анкабутедурки, айлабтур ватан меҳроб аро. Ул қуёшдин айру ашким ёмғурининг барқидур Ўт туташқан ришта янглиғ жисми печу тоб аро. Ул лаби уннобгун кўнглумда эккан тухми меҳр Кўнглум ичра ёшурун дурдонадек унноб аро. Уйқу сайди қасдиға отқон тошингдиндур нишон, Кўз қароси демагил бу дийдайи бехоб аро. Чархи доир баҳридин эл тутмасун соҳил умид, Ким қутулмас ҳар кишиким, тушти ул гирдоб аро. Гар Навоий ёдини қилмоқ ҳабиб имкон эмас, Басдудур мазкур ҳам бўлса гаҳи аҳбоб аро. 17 Ваҳки, расвомен яна девонаву оқил аро, Булъажаб ҳолим эрур афсона ҳар маҳфил аро. Музтар эрдим ҳажридин, ёр этган эрмиш тарки меҳр, Мушкуледур ишқдин ҳар дам манга мушкил аро. Ақлу сабру ҳуш итиб, кўнглумда қолди доғлар, Корвон кўчса қолур ўтлар ери манзил аро. Ўқларинг мужгон киби гирён кўзум атрофида,— Рост бордур ул қамишлиқким бўлур соҳил аро. Кирпигинг тушган кўнгул ичра хаёлинг, эй пари, Гўйиё Юсуф нузул этмиш чаҳи Бобил аро. Қуллуғунг доғидин ўлсам, истамон озодлик, Ким бу тамғодур нишоне мудбиру муқбил аро. Кўюнг-ўқ истар Навоий, нася жаннат аҳли зуҳд, Мунча-ўқ бўлғай тафовут олиму жоҳил аро. 18 Заврақ ичра ул қуёш сайр айламас Жайҳун аро, Ахтари саъде ҳилол ичра кезар гардун аро. Англамон Жайҳунда ул ой кема бирла сайр этар Ё ҳилолу меҳр аксин эл кўрар Жайҳун аро. Кемадин ҳар дам чиқиб рангин сув кўзум қонидек, Анда ёр андоқки мардум дийдайи пурхун аро. Борғил, эй Мажнунким, ул ой заврақидек тез эмас Жўнгким Лайли аморийсин чекар ҳомун аро. Олма хум гирдобидин бир лаҳза соғар заврақни, Баҳри ғамдин истасанг махлас бу даҳри дун аро. Баҳр мавжидин мушавваш бўлмасун деб хотиринг, Мавж урар юз баҳри ғам бу хотири маҳзун аро. Дур бўлур баҳр ичра пинҳон, назмидин шаҳ мадҳида Баҳр ёшурмиш Навоий ҳар дури макнун аро. 19 Эй, алифдек рост қаддинг ҳасрати жонлар аро, Жисм ичинда жон киби сен барча султонлар аро. Қушға ўхшарким, тикандур ошёни, то кўнгул Тийрборони ғамингдин қолди пайконлар аро. Ғам топар ҳажрингда ашким ичра кўнглум порасин, Иш куни топқан киби эл ғойибин қонлар аро. Чок кўнглум хўблар кўнгли аро топти шикаст, Ваҳ, бутун қолғайму ёруқ шиша сандонлар аро? Доғлар ичра алифлар зор жисмим мулкида Ғам сипоҳиға, қиличлар бўлди қолғонлар аро. Элга кўюнгдур макон, мен қулни қавмоғлиқ недур, Булбул ўлса, зоғ ҳам бўлур гулистонлар аро. Иста йиртуқ жанда кийганларда маъни махзанин, Ким бу янглиғ ганж ўлур ул навъ вайронлар аро. Атласу зарбафт аро нодон анингдек ҳажв эрур, Ким хатойе сафҳада сабт ўлди афшонлар аро. Бу эшикни чун тилаб келди Навоий тенгридин, Ул сабабдин гўйиёким қолди дарбонлар аро. 20 Саводи холи анинг лаъли руҳпарвар аро, Магарки мўрча нисфи узулди шаккар аро. Кўнгулда нуқтайи холинг хаёли тўш-тўшдин Ёғин асарларидур нуқта-нуқта ахгар аро. Юзунгда қатрайи хай касрати аросида хол, Бириси мунхасиф ўлмиш бу хайли ахтар аро. Кеча не навъ юмай кирпигинг хаёлида кўз, Мангаки, игна бутар тонгға тегру бистар аро. Бу ўтки мендадурур, дўзах ичра қочқай халқ, Киюрсалар мени ошуб бирла маҳшар аро. Қадаҳ кетурки, фалак жавридин амон ҳирзи, Замона ёзмади жуз даври жому соғар аро. Навоий, айла макон чарх гулшанин, яъни Ки чуғз бўлма бу вайронайи муҳаққар аро. 21 Минг захм урди ханжари ишқинг бу тан аро, Бу танни ҳажр ташлади юз минг тикан аро. Лек ул тиканлар узра хаёлинг била кўнгул Ўйнар магар гул узраву ағнар суман аро. Жисм уйидин кўнгул тилар ул кўйни, валек Ғурбат суубатин киши билмас ватан аро. Эрмас учуқ лабингдаки, ул юз Суҳайлидин Ранг олмади бу қатра ақиқи Яман аро. Жоним лабинг шаҳиди эканга тонуқ дурур, Ҳар ол ришта қонға бўялғон кафан аро. Булбул не куймасунки, бир ўт ёқти қасдиға Ҳар оташин гул ушбу вафосиз чаман аро. Кўрдунг, Навоий, ул сари зулф узра юз шикан, Кўр эмди, юз шикаста кўнгул ҳар шикан аро. 22 Неча кўнглум ёра бўлса, раҳм қилмас ёр анга, Неча бағрим тўлса қон, боқмас даме дилдор анга. Бир югурук тифл эрур кирпикларим ичинда ёш, Ким, йиқилиб сончилибтур ҳар тарафдин хор анга. Номам элтур қуш агар мазмунин элтиб қилса шарҳ, Сочқай ўт қақнус киби минг чок ўлуб минқор анга. Лаълинг оллида чекар эл жонини олғач кўзунг, Ваҳ, не шарбатдур лабингким, жон берур бемор анга. Ақл эви сори инонин бошламоқ, носиҳ, не суд, Телбаким, дашт узра маркабдур бузуқ девор анга. Тортасен исён юкин, хам қил қадинг тоатғаким, Юк оғир бўлса, рукуъ ул дам бўлур ночор анга. Умр ғафлат уйқуси бирла тиларсен, кеча, оҳ, Кўз юмуб-очқунча кимнинг иътимоди бор анга? Мен худ ўлдум, эй сабо, кўнглумни кўрсанг кўйида, Чиқма андин, деб насиҳат қилғасен зинҳор анга. Зор жисмим тушгали ҳажр ўтидин ғам чангига, Эй Навоий, ўхшашур ҳам уд анга, ҳам тор анга. 23 Ул паривашким, бўлубмен зору саргардон анга, Ишқидин олам манга ҳайрону мен ҳайрон анга. Ўқларингдин ҳар замон таскин топар кўнглум ўти, Бордурур бир қатра сув гўёки ҳар пайкон анга. Бир диловардур кўнгулким ғам сипоҳи қалбида, Оҳи новак тоза доғидур қизил қалқон анга. Новакининг парру пайконида рангин тус эрур, Ёки кўнглумдин чу паррон ўтти, юқмиш қон анга. Номайи шавқум не навъ ул ойға етгай, чунки мен Эл отин ўқур ҳасаддин ёзмадим унвон анга. Хизр хаттингнинг ажаб йўқ сабзу хуррам бўлмоғи, Лаб-балаб чунким сув берур чашмайи ҳайвон анга. Эй хушо муғ дайриким, зийнат била рифъатда бор Меҳр анга бир шамсаву кўк тоқи бир айвон анга. Истамиш булбул вафо гулдин, магарким жоладин Бағри қотмиш ғунчанинг баским эрур хандон анга. Қилмағон жонин фидо жононға етмас дер эмиш, Эй Навоий, ушбу сўз бирла фидо юз жон анга. 24 Синса кўнглумда ўқунг суртуб исиғ қондин анга, Пай масаллик чирмағаймен риштайи жондин анга. Бодайи лаълинг мизожи руҳпарвардур басе, Гўйиё мамзуж этибсен оби ҳайвондин анга. Ўти кўнглум шуъласин гаҳ сокин этти, гоҳ тез, Гаҳ ўтун бўлди, гаҳи сув урди пайкондин анга. Дарду ғам бўстонининг товусидур кўнглум қуши, Гул бўлуб жисмимда кесган наъл ҳар ёндин анга. Не кабутар ета олур ул қуёшға, не насим, Эй кўнгул, ҳолингни иълом айла афғондин анга. Кўзга то кирди хаёлинг совуғ оҳим ваҳмидин, Боғламишмен қўрё ҳар сори мужгондин анга. Эй Навоий, йиғламоқ оҳимға таскин бермади, Ваҳ, бу не ўттурки, йўқ таъсир тўфондин анга. 25 Чин кийиги десам кўзин, ваҳ недурур итоб анга, Чунки қароси кўргузур ҳар сори мушки ноб анга. Лаъли лабингда тер бўлуб оби ҳаёт қатраси, Ёки Хизр суйи лабинг қатра бўлуб ҳубоб анга. Ёпмади кўзни ашкким, боқмасун ўзга юзга деб, Ҳар сори айн рашкидин ёпти ғаминг ниқоб анга. Жисмим агар куяр, кўнгул толпинури ажаб эмас, Кимки уйига тушса ўт, йўқ ажаб, изтироб анга. Оқмади хўй узоридин лаълиғаким, ҳакими сунъ Эзди ҳаёт шарбатин, эмди урар гулоб анга. Зулфи хаёлидин кўнгул ҳар ён этар ҳаво, валек Сайдға не халос чун боғлиғ эрур таноб анга. Ўзлукининг ҳижобидин кимки ўзин халос этар, Ўзга қаёнки солса кўз, мумкин эмас ҳижоб анга. Аҳли мазаллат оҳининг новакидин сипеҳр агар Қочмади, мунча бас недур хам бўлубон шитоб анга? Ваъдайи васл этиб эди, тушда аёғин ўпмишам, Дема, Навоий, ул пари айламасун ҳисоб анга. 26 Кўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эдиким, ошно бўлдум санга. Ҳар неча дедимки, кун-кундин узай сендин кўнгул, Ваҳки, кун-кундин батаррак мубтало бўлдум санга. Мен қачон дедим, вафо қилғил манга, зулм айладинг, Сен қачон дединг, фидо бўлғил фидо, бўлдум санга. Қай пари пайкарга дерсен телба бўлдунг бу сифат, Эй пари пайкар, не қилсанг қил, санга бўлдум, санга. Эй кўнгул, тарки насиҳат айладим, овора бўл, Юз бало етмаски, мен ҳам бир бало бўлдум санга. Жоми Жам ичра Хизр суйи насибимдур мудом, Соқиё, то тарки жоҳ айлаб гадо бўлдум санга. Ғусса чангидин навое топмадим ушшоқ аро, То Навоийдек асиру бенаво бўлдум санга. 27 Қаҳринг ўлса барча ишимдин малолаттур санга, Лутфунг ўлса юз менингдекдин фароғаттур санга. Эй, мени саргаштадин гаҳ фориғу гоҳи малул, Қаҳринг ул, лутфунг бу, ё рабким, не одаттур санга?! Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурур, Булъажаб ҳоледурур, оё, не ҳолаттур санга?! Панд эшитмай севдунг они, эй кўнгул, чек дарду ранж,— Оздурур ҳар лаҳза гар юз мунча офаттур санга. Ваҳм эт оҳим ўтидин, эй гулки, даврон боғида Кўз ёшимдин бу қадар лутфу тароваттур санга. Эй қуёш, меҳр аҳлини куйдурма бу водийдаким, Гармрўлар оҳидин мунча ҳарораттур санга. Эй Навоий, истама васл ул қуёшдин заррадек, Чун неча ул қилса истиғно — ҳақораттур санга. 28 Ийди рухсоринг кўруб, бўлди улус ҳайрон санга, Эй улус ийди юзунг, жоним менинг қурбон санга. Шамъ эмас ердин, кавокиб чархдин байрам туни, Ким эрур ер-кўк туман минг кўз билан ҳайрон санга. Ийдгаҳда гард эмас, балким етишгач мақдаминг, Қўпти ердин садқа бўлмоқ истабон майдон санга. Хусрави анжум дегайсен, секретур кўк тавсанин, Ийдгаҳда кимки кўрса рахш ила жавлон санга. Чатр шаклидин самовий барча офат дафъиға Тенгри айлабтур насиб ўз ҳифзидин қалқон санга. Нотавон жисмимға байрамлиқ била бер суҳбате, Ким кўнгул уммедвору мунтазирдур жон санга. Неча байрамларда кийган жандасин фақр аҳлининг Хор кўрма, эйки, хилъаттур неча алвон санга. Ийдгоҳ аҳлин даме қилма паришон, эй сипеҳр, Ким эрур бу жамъ бир-икки замон меҳмон санга. Эй Навоий, дурри назминг хутбадек топқай шараф, Лутф ила қилса назар байрам куни султон санга. 29 Жавру зулминг гарчи ўлмаклик нишонидур манга, Чунки сендиндур ҳаёти жовидонидур манга. Ул париваш ишқидин, носиҳ, мени манъ этмаким, Телбалик вақтию ошиқлик замонидур манга. То ўқубмен ишқ ҳарфин дарсу такрору сабақ Вомиқу Фарҳоду Мажнун достонидур манга. Музтарибмен чарх янглиғким, нужуми тийрадин Танда ҳар кун юз туман доғи ниҳонидур манга. Ҳеч ранже зоҳир ўлмай мен худ ўлдум, эй табиб, Лек билким, қасди жон этган фалонидур манга. Эйки, дерсен ишқ аро ўлмоқ зиёндур, умр суд, Ҳар не судедур санга, неким зиёнидур манга. Кўрмишам вожиб бақосин равшан андоқким қуёш, Токи имкон соя янглиғ кўзда фонидур манга. Бу фано дайрин бақосиз эрканин то англадим, Эл суруди ишрати Мотам фиғонидур манга. Эй Навоий, воизу фирдавси аъло зикриким, Боғи хулд ул ҳури пайкар остонидур манга. 30 Ул малоҳат кунжи ҳажрида бузуғ маскан манга, Уйладурким жондин айру юз яролиғ тан манга. Меҳр ила маҳ партавидин кўзни равшан қилмадим, Бўлғали меҳри рухунг моҳияти равшан манга. Бўлди равзан-равзан ул қотил хадангидин кўнгул, Жон қуши чиқмоққа бир йўл англа ҳар равзан манга. Мен ўлармен ғамдину йиғлаб куюб бошимда шамъ, Дудидин чирмаб ҳаро ҳар тун тутар шеван манга. Раҳм зтиб ҳолимға душман дўст бўлмоқ, ваҳ, не суд, Дўст учун раҳм айламай бўлмиштурур душман манга, Ғам туни зулмида хандон бўлмади ҳолимға субҳ, Субҳдек, не тонгки, бўлғай чок пироҳан манга. Эй Навоий, ишқ мушкил деб нечук таркин тутай, Эйла гар бу иш ҳунар бўлса, бўлубтур фан манга. 31 Ваҳки, ишқинг зоҳир этсам ваҳм эрур ўлмак манга, Гар ниҳон тутсам доғи жон хавфидур бешак манга. Келган эрмиш ул Масиҳ ўлганларин тиргузгали, Мен тирик, ваҳ, яхшироқ бу умрдин ўлмак манга. Жузв-жузвимни, фиғонким, мунфак этти тийғи ҳажр, Бир-биридин лек ўзидур жузви лоянфак манга. Кўнглум ўтидин йиғоч кулдур, бошоқ бир қатра сув, Ногаҳ ул шўхи жафокаш отса бир новак манга. Олтун эзиб, эриб куйган сойи холис бўлур, Не ажаб, сорғорса юз етган сойи эмгак манга. Чок айлармен яқо ул қоши ёни кўргач-ўқ, Ким хадангин отса ҳойил бўлмағай кўнглак манга. Бода ҳажридин оқармиш кўзларим, эи пири дайр, Айлагил май шишасидин синдуруб айнак манга. Сарсари ҳижрон, вужудум хирманин андоқ совур, Ким фано йўлида сарсар бўлмасун ҳамтак манга. Эй Навоий, гар манга кўпрак эмас уммеди васл, Бас нағў ушшоқдин жаври эрур кўпрак манга, 32 Агарчи йўқ талабингдин даме қарор манга, Иродат эмгагидур бу, не ихтиёр манга?! Висол давлатин ул кун ўзумга жазм эттим, Ки ҳажр ғуссасин этти ҳавола ёр манга. Чу ёр кўнглида бўлса, бало манга ёвумас, Бу важҳ илаки, темурдин бўлур ҳисор манга. Не билсун ул кишиким, чекмамиш фироқ туни, Ки не сифат кечадур тийра рўзгор манга. Қочиб адамға борай-ақлу фаҳму донишдин, Ватан боринда бу ёт эл аро не бор манга?! Буюрмағин яна сабр, эй табиб, тенгри учун, Ки ушбу шарбат эмас эмди сазовор манга. Навоийдек қадидин қилсам ўлгали оҳанг, Бийик мақом топибон ясанг мазор манга. 33 Лабларингдин гарчи қон ютмоқ дамо-дамдур манга, Гар даме жоми висолинг йиқса, не ғамдур манга? Панд эшитмай, кўруб они, юз балоға учрадим, Кўзларим чиқсунки, юз мунча сазо камдур манга! Қофи шавқум шарҳини таҳрир қилдим, ваҳ, ие суд, Ким анга ирсол учун симурғ маҳрамдур манга. Ёр мундоқким ниҳондур кўздину мен телбамен, Ким дегайким, фитна бўлғон насли Одамдур манга. Қора чирмаб ёш тўкуб, афғон қилурмен хомадек, Этгали нолон кўнгул бу навъ мотамдур манга. Ўзга юзга боқма деб, ҳар бир кўзумга бости муҳр, Ийнак-ийнак ҳар қаро бир нақши хотамдур манга. Даҳр аро тушган ҳаводис ўтидин мониъ эмас, Кўз ёшимдин гарчи кўз тушгунча бир намдур манга Соқиё, жоми жаҳонбин тутки, андин кашф этай, Ким кўп иш бу коргаҳ вазъида мубҳамдур манга. Дилбари оллида Мажнун нақди жон сарф этмади, Эй Навоий, ишқ атвори мусалламдур манга. 34 То сенингдек қотили хунхорае бордур манга, Биллаҳ, ар ўлмакдин ўзга чорае бордур манга? Нўши жон ҳар бодаким аҳбоб ила нўш айладинг, Гарчи ҳаргиз демадинг оворае бордур манга. Васлинг иқболию мен, ҳайҳот, басдур бу шараф, Ким йироқдин давлати наззорае бордур манга. Деб эмиш ҳар кимда бор захме, отай марҳам бир ўқ, Шукр эрурким, ҳар сари мў ёрае бордур манга. Борди ул хуршиду ашким оқти, ваҳ, толиъ кўрунг, Ким не янглиғ ахтари сайёрае бордур манга. Сабр солдим кўнглума васлинг тилаб, ваҳ, бот келиб, Турфа кўрким, шиша ичра хорае бордур манга. Дема кўп, эй нафским, дунё арусин ақд қил, Уйда баъзидек соғин маккорае бордур манга. Дев уруб ишқи мажозий ичра мажнун айлаган, Ёва дер, буким пари рухсорае бордур манга. Эй Навоий, куймагимни қилмағайсан манъ, агар Жон аро билсанг не оташпорае бордур манга. 35 Лабинг сори токим назардур манга, Ёш ўрнида хуни жигардур манга. Дема, мендин айрил, доғи умр сур, Ки ул умр ўлумдин батардур манга. Туганлар дирам шаклидур зод учун, Адам сори чунким сафардур манга. Қилур айб ошиқлиғим барча халқ, Улус айби, ваҳким, ҳунардур манга. Табибо, яна сабрдин дема сўз, Ки бу шарбатингдин зарардур манга. Дема, майни тарк этки, соқий юзи Бу кўзгу аро жилвагардур манга. Чучукдур қамиш ўқларинг жонима, Бу най ичра гўё шакардур манга. Навоий, ул ой ҳажрида туну кун Қотиқ шому тийра саҳардур манга. 36 Шаҳр бир ой фурқатидин байтул-аҳзандур манга, Бир гули раъно ғамидин боғ зиндондур манга. Базми ишрат ичра сиз май нўш этинг, эй дўстлар, Ким насиб ул лаъли лаб ҳижронидин қондур манга. Чиқти ақлу фаҳм ила сабру кўнгул тан мулкидин, Чиқмайин ҳар лаҳза заҳмат бергучи жондур манга. Ўқи баским тандадур, тегмас танимға ўзга ўқ, Улки ўқ деб нола қилдим, эмди қалқондур манга. Уйла расвоменки, кўю кўчада ҳолим кўруб Баъзи эл гирёну баъзи халқ хандондур манга. Ҳажридин бағрим сувдур, ул сув аро болиғ киби Дарду меҳнат ўқидин бир неча пайкондур манга. Ҳур мужгонин агар суртай деса қилмон қабул, Ким аёқда орзу хори муғилондур манга. Май ичиб тоатни фавт этмангки, ул ўт тобидин Неча боқсам баҳра ҳоло доғи ҳирмондур манга. Эй Навоий, халқ дер: жон бер, ваё кеч ишқидин, Гарчи бу душвор эрур, лекин ул осондур манга. 37 Менмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга, Бахти гумраҳдин қачон бу қисса бовардур манга. Ҳақ тонуқтурким, тирикликдин манга сенсен мурод, Йўқса оламнинг йўқи-бори баробардур манга. Эй кўнгул, ғаввоси баҳри васл ўлубмен, не ажаб, Ким насиб эмди ўшул покиза гавҳардур манга. Не учун базми висол ичинда ичмай бодаким, Кўзию оғзи букун бодому шаккардур манга. Ою хуршидингни йиғ эй чархи гардунким, бу дам Ҳамдам ул ой чеҳралиғ хуршид пайкардур манга. Сарвни ўртаб, суманни елга бер, эй боғбон, Ким букун ҳамсуҳбат ул сарви суманбардур манга. Қўрқарам ҳирмон саҳобин ёпмағай фаҳм зтса чарх, Ким шабистон меҳр йамъидин мунаввардур манга. Эй Навоий, ҳеч билмонким топибмен васлини, Ё магарким жумлайи олам мусаххардур манга? 38 Кўзларимда ишқдин сув эрди уйқу ўрнида, Турфа кўрким, ҳажрдин қон бўлди ул су ўрнида. Кимгаким кирпик ўқин ёғдурса ул гул, рашкдин Жисмим ичра бир тикандур ҳар сари мў ўрнида. Ғайр нақшидин қилибмен пок кўнглум сафҳасин, Тут ул ой оллида, эй машшота, кўзгу ўрнида. Шахсуворимнинг аёғин ўпкали розидурур Ой била кун ҳар бириси бир тепингу ўрнида. Изтироб этса қошинг кўргач, не тонг, шайдо кўнгул Телба ким кўрди янги ой ўлтурурму ўрнида? Даҳр бўстони аро барқу булутдин англаким, Йиғламоқ юз қатладур бир қатла кулгу ўрнида. Эй Навоий, дерсен ул қоматни кўнглунгдин чиқар, Не ниҳол ўлтуртайин ул сарви дилжў ўрнида?! 39 Беҳи рангидек ўлмиш дарди ҳажрингдин манга сиймо, Димоғим ичра ҳар бир тухми янглиғ донайи савдо. Мазаллат туфроғи сориғ юзумда бордур андоқким, Беҳида гард ўлтурғон масаллик тук бўлур пайдо. Оқартиб ишқ бошимни, ниҳон бўлди сариғ чеҳрам, Момуғ ичра беҳини чирмағон янглиғ киши умдо. Юзумда тийғи ҳажринг захми ҳар сори эрур беважҳ, Беҳини тийғ ила чун қатъ қилмоқ расм эмас қатъо. Юзум туфроғдадур ҳар дам қуруғон жисм ранжидин, Беҳига сарнигунлук шохи заъфидин бўлур гўё. Бу гулшан ичра беҳбуд истаган доим беҳи янглиғ Кийиб пашминайи тоат қадин ҳам асрамоқ авло. Навоий гар қуёш норанжидин беҳрак кўрар, тонг йўқ Беҳиким лутф қилмиш маҳди улъё исматуд-дунё. 40 Ёр акси чунки айлар жилва май кўзгусида, Май ичарменким, юзи бўлғай юзум ўтрусида. Ул сабоҳат бирлаким кулдунг, манга меҳр ўлди фаҳм, Меҳр фаҳм ўлмоқ, тонг эрмас, субҳнинг кулгусида. Уйлаким хайли ҳубоб ичра тушар хас, бормен Ашк аро саргашта ул султони ҳусн ўрдусида. Урди олам бузғали бир-бирга кирпик сафларин, Фитналар бедор қилмоқ, кўр, ул ой уйқусида. Не хато қилғай кўнгулларга кўзунг мужгон ўқин Ҳар қаён чун боқса, сайдедур анинг қобусида. Навбаҳори даҳрға қўйманг кўнгулким, йўқ вафо Не гули бўстонида, не лолайи худрўсида. Шоҳлар побўсунг этгандин, Навоий, яхшироқ Ким бошингни хоки раҳ этсанг анинг побўсида. 41 Кимса ҳаргиз кўрмади чун аҳли даврондин вафо Улки даврон офатидур, не тамаъ ондин вафо?! Жониму умрумдур ул ой, бевафо бўлса, не тонг, Қайда кўрмиш кимса ҳаргиз умр ила жондии вафо? Гар вафо қилсанг эрур, андинки, бордурсен, пари, Йўқса, ким оламда кўрмиш навъи инсондин вафо? Ваҳки, даврон аҳлидин жуз бевафолиғ келмади, Ҳар нечаким кўрдилар мен зору ҳайрондин вафо. Чун вафо гулбарги даврон боғида ер топмади, Бежиҳатдур кимки истар бу гулистондин вафо. Кимса қўнглин кимсадин истаб вафо, олдурмасун, Ким манга худ етмади ул кўнглум олғондин вафо. 42 Миръоти ҳуснунг тийрадур бу оҳи дардолуд аро, Равшанлиғи мумкин эмас чун шамъ қолди дуд аро. Бутганга ўхшар дегасен ҳар ён қизил тол узра барг, Ҳар соридин пайконларинг бу жисми хунолуд аро. Шоми ғам оҳим дудидур, ул дуд аро ҳар ён шарар, Билгил, нуҳусат анжуми бу шоми қийрандуд аро. Хўй қатрасидан ғарқ эрур холинг саводи, ваҳ, нетар, Бир тийра кавкаб фитнаси юз ахтари масъуд аро. Очтинг чу зулф, ул икки кўз ҳар ён ҳаданг отмоқ, не тонг, Ким қолмиш икки турки Чин ҳиндуйи номаъдуд аро. Ул кўй қасди этмишам, эй воиз, они манъ этиб, Ҳар дам дема жаннат сўзин, сўз солмағил мақсуд аро. Қочса Навоий шайхдин пири муғон сори, не айб, Ким бор тафовутлар басе мақбул ила мардуд аро. 43 Ер тутар кўнглумда гардундин жудо бўлғон бало, Жондадур девона кўнглумдин хато бўлғон бало. Истамонким ишқ мендин ўзгани қилғай асир, Ҳеч кишига бўлмасун, ё раб, манга бўлғон бало. Шод юзланманг, балолар, бизгаким, бўлмас халос Бу кўнгул зиндони ичра мубтало бўлғон бало. Хўблардин ҳар кишига бир бало етган куни Бизга етмиш отидур жавру жафо бўлғон бало. Васлида рашк ўлтурур ҳажрида ғам, ваҳким, манга Васл аро бўлғон балодур ҳажр аро бўлғон бало. Ўлтурурлар ҳамдаминг бўлсам, ўлармен бўлмасам Бўлмағон, жоно, сенинг бирла бало бўлғон бало. Носиҳо, ошиқлиғимни манъ қилдинг, билмадинг, Ким насиҳат бирла дафъ ўлмас қазо бўлғон бало. Чун балосиз ком йўқ, топмас бақо комин, магар Кимки они ўртамас оти фано бўлғон бало. 44 Оразу холингни бир дам кўрмасам, эй дилрабо, Уйладурменким кўрунмас кўзума оқу қаро. Ҳажр аро раъно қадинг нахлин тилармен тенгридин, Шомлар шамъ истагандек хайр аҳлидин гадо. Гар фироқ айёмининг билмон ҳисобин, не ажаб, Ким юзунг ҳажрида кундуз кеча янглиғдур манго.. Барқ эмас, оламға юз қўймишдур оҳимдин шарар, Раъд эмас, гардунға чирманмиш фиғонимдин садо. Бошинг ол, кет ўз пайи вақтингға, эй шайдо кўнгул, Ким эмассен хаста жоннинг ҳеч дардиға даво. Неча оқғай кўз ёшим, еткур ғуборин, эй насим, Фарзи айн эрур яшарур кўзга солмоқ тўтиё. Умр елдек ўтмагин дебсен магар, эй боғбон, Ким яқоси чоксиз гул бутмади бу боғ аро? Жон топай дерсен сабуҳийдин, вале ғофилки, субҳ Чок этиб кўнглак, сенинг ҳолингга тутмиштур азо. Эй Навоий, хаста кўнглумга мададдур новаки, Рост андоқким заиф элга берур қувват асо. 45 Равшандурурки, меҳр юзунгдин олур сафо, Йўқса, не зажҳ ила қамар андин топар зиё? Ғарқи муҳити ишқинг эди жон ила кўнгул, Ул дамки, руҳ эмас эди тан бирла ошно. Гулда юзунг латофатидин ранге кўрмаса, Булбулға не эди бу фиғон бирла, бу наво? Бир зарра оғзи рамзини ҳар кимки англади, Йўли адам тариқидуру зоди раҳ — фано. Ул зиндадил ҳаёти абад васлидин топар, Ким неши ғамни нўш деру дардни даво. Ломики, васл аёғиға топмиштур иттисол, Ул «лом»дурки, ўртаға олмиш они «бало». Ўздин қутул, Навойию мақсадға етки, қуш Етмас чаманға, бўлса қафас ичра мубтало. 46 Зор жисмимға хадангинг захмидин ортар наво, Создекким, тешсалар они фузун айлар садо. Қадди ҳажрида ғамим шамъини ҳар деворға, Ким таябмен сарв андоми била бўлмиш қаро. Ғунчанг анфоси насими заврақи жон қасдиға Еткурур ҳар дам адам дарёсидин мавжи фано. Орзуйи васлидин ранжур зрур мунглуғ кўнгул, Қут учун тазвир ила бемор бўлғондек гадо. Нега йиғлаб анбарий зулфин кесар ҳижрон туни, Ўлмагимни англабон гар шамъ тутмайдур азо? Ҳажр дардин кўнглума кам қилди холинг оқибат, Доғ эмиш дарди шалойин хастаға охир даво. Руҳпарвардур Навоий оҳу ул юз шавқидин, Ул сифатким лолаву гул юзидин келгай сабо. 47 Ёр дардим сўрмайин кўнглумни маҳзун қилдило, Жоним ошубини кам қилмоқдин афзун қилдило. Бермайин захмин жигар қониға таскин гунае, Лаъли кулмак бирла ашкимни жигаргун қилдило. Дафъи савдо истадим лаъли майидин, бир йўли Ул пари савдозада кўнглумни мажнун қилдило. Эй кўнгулким, сабр тоғин маскан эттинг оқибат, Тунд сайли ишқ ул тоғингни ҳомун қилдило. Бесутунғаким сутун Фарҳод бўлди, қофи ишқ Ул сутунни Бесутун остидаги «нун» қилдило. Недур учмоқ жоҳ ила, охир фалак Намруднинг Осмони тахту жоҳин ганжи Қорун қилдило. Қатра хўйлиқ оразинг васфин Навоий қилғали, Лутфи табъ абёти назмин дурри макнун қилдило. 48 Сориғ оғриқ бўлдум, зй соқий, хазони ҳажр аро, Қони асфар майки, бор ҳар қатраси бир каҳрабо. Юзу жисмимдур сориғ барге қуруғон шох уза, Шоху баргеким қуруб сорғорса, ким кўрмиш даво? Не мараздур буки, бир гулрух шарори ишқидин Бўлди сориғ лола кўзум оқию доғи қаро, Суд эмиш кўз тушса асфар жинси сори, ваҳ, қани Сарвинозимким, сориғ гул барғидин киймиш қабо? Сорғориб қолдим ҳаводис кожиға ҳижрда куни, Бир сориғ қушдекки, кундуз қолғай ул қушлар аро. Шом ила субҳ ар сориғ оғриқ эмаслар, бас недур Тун сочин ёйиб, қуёш йиртиб юзин, тутмоқ азо? Дард туфроққа ниҳон қилди Навоий жисмини, Топибон бир шиша олтун дафн қилғондек гадо. 49 Кўнглум ўртансун агар ғайрингга парво айласа, Ҳар кўнгул ҳамким сенинг шавқунгни пайдо айласа Ҳар киши васлин таманно айласам навмид ўлай, Ҳар киши ҳамким сенинг васлинг таманно айласа. Ўзгалар ҳуснин тамошо айласам чиқсун кўзум, Ўзга бир кўз ҳамки ҳуснунгни тамошо айласа. Ғайр зикрин ошкора қилса лол ўлсун тилим, Қайси бир тил ҳамки зикринг ошкоро айласа. Рашкдин жонимға ҳар наргис кўзи бир шуъладур,, Боғ аро ногаҳ хиром ул сарви раъно айласа. Йўқ оғиздин нукта айтур маҳвашимдек бўлмағай, Гар қуёш ҳар заррасидин бир Масиҳо айласа. Оқибат жонимға етти, эй хушо муғким, мени Бир қадаҳ бирла харобот ичра расво айласа. Қелтурунг дафъи жунунумға парихон, йўқ табиб, Ким ул ансабдур пари ҳар кимни шайдо айласа. Субҳдек бир дамда гардун қўймағай осоршш Ногаҳ аҳли сидқ кўнгли меҳрин ифшо айласа. Даҳр шўхиға, Навоий, сайд бўлма, нечаким Кун узори узра тун зулфин мутарро айласа. 50 Қосидеким ёрдин бир сўз ривоят айласа, Истарам сўрғон сойи боштин ҳикоят айласа. Телбалар янглиғ гаҳ ўз ҳолимдадурмен, гоҳ йўқ, Ул паридин ҳар киши бир сўз ривоят айласа. Эй кўнгул, оҳингни дерсенким сув айлар тошни, Чин эрур, гар кўнглига онинг сироят айласа. Жонға басдур ҳар нафас бир доғ, невчун бўлмасун Қониъ улким, бир дирам ҳар дам кифоят айласа. Топти Мажнун шуҳрату қолди менинг қиссам ниҳон, Ким ўлар ҳар ким фасонамни бидоят айласа. Ғам сипаҳ қасдимға тортибтур, не бўлди пири дайр Бир қадаҳ бирла бу маҳзунни ҳимоят айласа? Эй Навоий, фақрдин бебаҳрадур юз ғам етиб, Соликеким шукр боринда шикоят айласа. 51 Бағир хунобидин заъф ўлди ғолиб хаста жонимға, Оғир эрди ғизо, авд этти заҳмат нотаванимға, Лабинг ҳажрида жисмим конидин ҳар пора лаъледур, Кўнгул захмида яхши боқсалар бир қатра ҳонимға. Адам дуржики оғзинг ҳуққасидур, марҳаме ондин, Даводур ғунчадек кўнглумдаги доғи ниҳонимға. Сариғ юзумдин эл йиғлар, магарким ўлмагим етти, Ким мундоғ хосият баракс бўлди заъфаронимға. Салоҳим пардаси куйди ул ўтлуғ юз хаёлидин, Фиғонким, ойни ёд этмак зарар қилди катонимға. Ул ой кулбамга келди жондурур хуноб ила оҳим, Бу тортиғлар мураттаб айламишмен меҳмонимға.. Қарору ақлу ҳушум ишқинг ўти бирла чурканди, Самум эсди бало даштида озған карвонимға. Замон авроқию ишқим эди Фарҳоду Мажнундин, Фалак бир-икки фасл этти изофат достонимға. Навоий, Зуҳра удин мотамим тутқонда куйдурди, Фалак сори эришиб борғон учқунлар фиғонимға. 52 Не наво соз айлагай булбул гулистондин жудо, Айламас тўти такаллум шаккаристондин жудо. Ул қуёш ҳажрида қўрқармен фалакни ўртагай Ҳар шарореким, бўлур бу ўтлуғ афғондин жудо. Дема, ҳижронимда чекмайсен фиғону нола кўп, Жисм айларму фиғон бўлғон нафас жондин жудо? Бўлса юз минг жоним ол, эй ҳажр, лекин қилмағил Ёрни мендин жудо ёхуд мени ондин жудо. Ҳажр ўлумдин талх эмиш, мундин сўнг, эй гардун, мени Айлагил жондин жудо, қилғунча жонондин жудо. Васл аро парвона ўртанди, ҳамоно билдиким Қилғудекдур субҳ ани шамъи шабистондин жудо. Бир иёсиз ит бўлуб эрди Навоий ёрсиз, Бўлмасун, ё рабки, ҳаргиз банда султондин жудо. 53 Зиҳи висолингга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳабиб атаб маҳбуб. Уружунг ақшоми бўлмай тўқуз снпеҳр ҳижоб, Юзунг хижолатидин меҳр ўлуб вале маҳжуб. Ўт ичра тушса бўлур нисбати самандардек, Кишики, ишқинг ўтиға ўзин қилиб мансуб. Итинг ҳисобиға кирган ҳисоб вақтида, Агарчи журми эрур беҳисоб, эмас маҳсуб. Китобат этмаганингдин қаламда нол эрмас, Ки тушти кўнгли аро тоб уйлаким мактуб. Либоси мотам аро қолди то абад соя, Ки меҳрдин нега ёнингда бўлмади масҳуб. Мутиъи амринг агар подшоҳ, агар сойил, Гадойи хонунг агар ҳушманд, агар мажзуб. Ажаб йўқ, олса кўнгул ҳушин ул ики гису, Бу бўлса силсила, кўп телбани қилур мағлуб. Тиласа равзани зоҳид, Навойию кўюнг, Ки ҳар киши ани истарки, бор анга марғуб. 54 Сочса анжумдин фалак бошингға юз минг дурри ноб, Жолайи ғам, билки, ёғдурғай бир офатлиқ саҳоб. Не ғараз бу жолани ёғдурса андин ўзгаким, Умр нахлин синдурўб, тан гулбунин қилғай хароб. Рўзий ортуғ бўлмағин ҳар кимки билгай чархдин, Зол янглиғдурки розииқ чархини қилғай хитоб. Офариниш баҳридин гардун ҳубоби беш эмас, Борму имкон кимсайа бир қатра сув бермак ҳубоб? Бўлса эрди қудратиким лаҳзае тобқай қарор, Туну кун тинмай бу навъ этгайму эрди изтироб? Ул доғи ўз ҳолиға ҳайрон эрур андоғки мен, Анда ҳам саргашталиқ андоқки менда печу тоб. Жисми онинг ҳам ҳаводис зарбасидин нилгун, Топмайин мақсудини мендек неча айлаб шитоб. Қудрат илгида бўлуб ул ҳам забун андоқки мен, Олмай ул мендии ҳисоб, андоқки мен андин ҳисоб. Эй Навоий, солик эрсанг ҳақ вужудин бил вужуд, Мосиволлоҳни адам, валлоҳу аълам бис-савоб. 55 Икки ўтлуғ наргисингким қилдилар бағрим кабоб Биридур айни хумор ичинда, бири масти хоб. Тийғ тортиб дам ола олмай етиштинг бошима, Гўйиё хуршид янглиғ йўлда кўргуздунг шитоб. Офариниш баски аҳволимға йиғлар ҳар кеча, Ашк дарёси эрур гардуну кавкаблар ҳубоб. Толпинурмен ашк аро ҳар дамки тишлар лаълини, Ким тенгизга тушса, жон ваҳмидин айлар изтироб. Ранжу заъфим бўлмиш андоқким, сўра келган улус Ҳолим айларлар савол, аммо эшитмаслар жавоб. Неча тасбиҳинг ҳисоби, зоҳидо, ич бодаким, Сену мендекларга худ бу коргаҳда не ҳисоб?! Гар карам дарёсининг мавжи будурким, чоғладим, Қони ўз бўйниға ким ишратдин этса ижтиноб. Ич, Навоий, майки, фаҳм эттук табиби ишқдин: Ғуссаву ғам заҳриға тарёк эмиш ёқути ноб. Хосса базмиким қуёш жомин шафақ роҳи била Элга тутқай хусрави анжумсипоҳи Жамжаноб. 56 Қошу кўзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, қавс буржидин туғубтур офтоб. Бир лабинг жон олди андоқким, бириси билмади, Эмдиким билди, ароларинда бордур шаккароб. Гар фалак қошинг била баҳсе ҳилолидин қилур, Бир деса пайваста, жоно, эшитур икки жавоб. Гул киби юзунгда тер фард этти ҳушумдин мени, Гарчи беҳуш элга ҳуш учун муқаввийдур гулоб. Ким сиришким кўрди, маълум этти ишқим ҳосилин, Дона бирла уйлаким эл нақдини айлар ҳисоб. Гарчи ишқ ўтида кўнглумни ўқунгға шишладинг, Гарм бўлмаким, ҳануз не сих куймиш, не кабоб. Не чамандур буки, ҳасрат суйию дард ўтидин Парвариш топмиш қаю бир гулдаким бор обу тоб. Гар Навоийнинг куюк бағрида қондур, не ажаб, Хомсўз ўлур ёлин узра тушуб куйган кабоб. 57 Етти ҳажр айёми, қатлимға недур ҳар дам итоб? Мен худ ўлгумдур яқин, эй умр, кўп қилма шитоб! Элга меҳрингдин куярмен, менга қаҳринг саҳл эрур, Дўзах аҳлиға эрур жаннатни кўрмаклик азоб. Ўлтурур чун ҳажр, бепарволиғинг ортуқсидур, Дард муҳликдур, не ҳожат шарбат ичра заҳри ноб? Невчун элдек йўқ манга меҳрингки, сарву гул уза Тушса, хору хасни ҳам маҳрум қўймас офтоб. Бодпойинг йўлида хоки таним гард айладим, Ваҳки, ул гард-ўқ муродим юзига бўлди ҳижоб. Ашк сувидин қадинг сарвини қилдим сарбаланд, Ваҳки, ҳам ул сувдин умидим уйин қилдинг хароб. Ул қуёш ҳажри мени ўлтургали бас, эй сипеҳр, Сен қуёш тийғин чекиб, қилмоқ не ҳожат изтироб?! Бу чаманда сув масаллик покравни чархдин Кўрмадикким, кўнгли синмай қолди андоқким ҳубоб. Чун Навоийдин узулдунг, бор савоб ўлмак анга, Жонидин маҳжур ўлар валлоҳу аълам бис-савоб. 58 Эйки рухсоринг эрур хўбу хатинг ҳам марғуб, Хўблардин неки бош урса, эрур бешак хўб. Токи севдум сени, жаврингни доғи севмишмен, Ҳар не маҳбуб қилур, бордурур ул ҳам маҳбуб. Риштайи жон била номанг бошини чирмар эдим, Ул шарар тори била куймаса эрди мактуб. Хаста дилларға не жон олғучи юздур улким, Қолибин қилди тиҳи кўргач они аҳли қулуб. То лабинг волиҳи бўлдум, тиламон оби ҳаёт, Сувни найлар кишиким, бодаға бўлғай мағлуб? Аҳли ишқ ичра манга ёқма вараъ туҳматини, Зоҳидо, қилма ҳунар аҳлиға бизни маъюб. Истасанг мулки бақо, салб қил ўзлукни бурун, Ки сулук ичра фано аҳлиға будур услуб. Эй Навоий, тиласа шоҳ мушавваш рақаминг, Ҳар не матлуб анга, бизга ҳам улдур матлуб. 59 Тийғ ила хоки танимни ҳар тараф ёрдинг келиб, Нақди жон олмоққа бу туфроғни охтординг келиб. Келдингу кўнглумни юз чок этмагунча бормадинг, Баъд умре, эй ситамгар, яхшилар бординг келиб. Жон сенга қурбонки, олиб жон кўнгул афғонидин, Ҳам ўзунгни, ҳам мени, ҳам элни қутқординг келиб. Қатл бас эрди, таним ул кўйдин судратмагинг Ортуғ эрди, эй жафожў, ҳаддин ўткординг келиб. Эй кўнгул, оздур сенга бу ҳамки, ул ой кўйидин Манълар қилдим, вале юз қатла ёлбординг келиб. Соқиё, еткурмиш эрди жонни оғзимға хумор, Жон фидонг ўлсунки, бир май бирла қойтординг келиб. Зуҳд этиб эрди Навоийни хароб, эй муғбача, Тенгри ёрингким, фано дайриға бошқординг келиб. 60 Чобукеким, ҳар тараф майдон аро айлар шитоб, Барқи ломиъдур саманди, гарди андоқким саҳоб. Ўқи рашкидин эрур кўксум аро кўнглум қуши Ул кабутарким, қабақ нчинда қилғай изтироб. Отса ўқ ул қоши ё юз печ урар жон риштаси, Ким манга ҳирмону онинг ўқиға етгай таноб. Ногаҳон отқайму деб бир ўқ қабақ шакли била Боши устига келур майдонда ҳар кун офтоб. Ул қуёшдин бошқа ким отқай қабақ, ваҳ, кўрмадук Ахтари Саъдеки, ҳар дам зоҳир этгай бир саҳоб. Жон берурмен қайрилур чоғда кўруб белида печ, Ўлса тонг йўқ улки, жони риштасиға тушса тоб. Кимки саркашрак — ҳаводис ўқиға кўпрак ҳадаф, Ушбу ҳолатни қабақ аҳволидин қилғил ҳисоб. Эй Навоий, чун ўқи ҳар дам фалак майли қилур, Сен оти гардига қониъ бўлки, бордурсен туроб. 61 Ҳаво хуш эрдию илкимда бир қадаҳ майи ноб. Ичар эдим вале ғамдин қадаҳ-қадаҳ хуноб. Ки ҳозир эрди ўшул сарви наргиси махмур, Валек рағмима қилмас эди қадаҳға шитоб. Манга не заҳрае улким, десамки, бир қадаҳ ич, Не онсиз ичгали май, не қарору тоқату тоб. Бу ғусса бирла ичим қон бўлуб нечукки қадаҳ, Кўзумга ҳар нафас ашк эврулуб мисоли ҳубоб. Чу англадики, борур ихтиёр илгимдин, Кулуб қадаҳ киби лутф айладию қўйди итоб. Қадаҳни ичтию юз лоба бирла тутти манга, Ки онинг ичгани-ўқ қилди мени масту хароб. Чу соқий этти қадаҳ кўзгусида жилвайи ҳусн, Не айб, ошиқи майхора кўнгли бўлса ябоб? Навоий, васл биҳиштида шукр қил бу нафас, Ки ёна чекмагасен ҳажр дўзахида азоб. 62 Лабингдин хаста жонким бўлди бетоб, Эмас бетоб, анга эрур шакархоб. Ёшимдии обрўюм борди, билдим, Ки равнақсиз қилур олтунни сиймоб. Қошинг ҳажрида ҳар наълеки кессам, Келур пайваста, жоно шакли меҳроб. Қилич боғи белинг қучқан ҳасаддин Кўзумга аждаредур шакли қуллоб. Кўзум оллиндадур лаълинг хаёли, Эмас кирпикларим устида хуноб. Фироқ илги, фиғон, жон риштасидин Чиқорур тордин андоқки мизроб. Фалак бошингға қоплаб ит терисин, Сен они жаҳлдин деб кишу синжоб. Ажаб йўқ, одамийлиқни унутсанг, Ўзунгни телба ит чармида асроб. Навоий, ранж кўрма, оғзин истаб, Ким ул бир жавҳаредур асру ноёб. 63 Бовужудиким адам бўлдум ғамидин қайғуруб, Ҳеч оғзининг сўроғин лаълидин топмон сўруб. Жонки, қат-қат қон бўлубтур доғи ишқинг кетмагай, Лола баргидек ани бир-бир совурсанг куйдуруб. Новакинг кўнглумда қилмиш хона, бовар қилмасанг, Кўксума илгингни келтурким, турубтур билгуруб. Ишқидур жон пардасида, равшан эттим, дўстлар, Неча куйгаймен ҳарир ичинда ўтни ёшуруб? Барқдек пўямни айб этманг, саломат аҳликим, Мундоқ ўтеким туташибдур манга, бўлмас туруб. Истама таҳсинки, шокирмен не келса оллима, Шукр қилмай, найлай олурсен қазони ёзғуруб? Чун Навоий жониға марҳам эрур пайконларннг, Кош, ёқса марҳами ўқунг ёнимға ўлтуруб. 64 Хоки пойи бўлди жони хоксорим қон ютуб, Ким чиқиб лаълини ўпгай риштайн зулфин тутуб. Зулфин очқонда занах чоҳиға тушгай минг кўшул, Қўймаса ул чоҳ уза рухсори шамъин ёрутуб. Ишқ муҳриқ даштини қать айламак душвор эрур, Кирмасам оҳим ели бирла ҳавосин совутуб. Куйгали мойилмену ҳажриға йўқ, ваҳким, мени Айлади рози иситмоққа ўлумдин қўрқутуб. Дер эмиш, бир кун келиб кўнгли яросин буткарай, Келса бутгил, эй кўнгул, бу сўзга худ бўлмас бутуб. Даҳр бўстонида қилмоқ сайр айлаб ҳою ҳуй Ҳарза кезмакдур ҳаётинг қушларини ҳуркутуб. Жоми васлингдинки, элни тиргузурсен, бил яқин, Ким Навоий ўлгуси хунобайи ҳижрон ютуб. 65 Сен лабинг сўрғон сойи мен қон ютармен, эй ҳабиб, Сен май ичгилким, менга хуни жигар бўлмиш насиб. Дедилар, аҳбоб дардиға ҳабиб айлар даво, Ваҳки, мен куйдум, муҳаббатдин эмас воқиф ҳабиб. Кўюнгга киргач кўнгул қошингға майл айлар, бале, Гўшайи меҳроб этар пайваста манзилгаҳ ғариб. Чеҳра сорғорғон сойи ортар кўнгулнинг ноласи, Бор ажаб воқиъ хазон фаслида нолон андалиб. Хоссалиллаҳ шарбатимни заҳри қотил бирла эз, Чун иш ондин ўттиким, келгай Масиҳим, эй табиб. Неча ул ой меҳридин шайдо кўнгулни овутай, Телбага ёлғон ҳикоят бирла бергандек фириб. Майға раҳн ўлмай фано дайрида тасбиҳу ридо, Пири дайр этмас ҳавола элға зуннору салиб. Нафсинг этса шўхлуғ чарх эмгагидин қил адаб, Тифлни андоқки зажр айлар фалак бирла адиб. Эй Навоий, зулмидин дерменки ишқин тарк этай, То назардин ғойиб ўлди, йўқ яна сабру шикиб. 66 Ваҳ, не қотилдур, келур ойини зулму кин солиб, Ошиқ ўлтурмак учун ҳар қошиға юз чин солиб. Чун ўтуб ишқ аҳлидин — ошуби сабру фаҳм ўлуб, Чун етиб зуҳд аҳлиға — торожи ақлу дин солиб. Ҳар тарафким гом уруб — юз порсо йўлин уруб, Ҳар қаёнким кўз солиб — яғмову қатлойин солиб. Эл сориким юзланиб — қиндин чиқариб тийғи кин, Чун манга маркаб суруб — бошимға тийғи кин солиб. Бу сориғ рухсора бирла қон ёшимдин ёд қил, Ичсанг олтун жом ичинда бодайи рангин солиб. Сенсизин, эй умр, чун мумкин эмас орому сабр, Борма ҳар дам бизни мундоқ бедилу ғамгин солиб. Боғи ҳуснунгким, гул очти ранг-ранг, эй муғбача, Гўйи ичтинг майға барги лолаву насрин солиб. Шаръсиз хошок аро хашхошдекдур, эй ҳаким, Кўкка чиқсанг жайбинг ичра субҳайи парвин солиб. Дарду ғам қолиб, Навоий жони чиқти оқибат, Ҳажр элидин хонумонин борди ул мискин солиб. 67 Юз тўшук кўксумни ўртарсен жафодин қон қилиб, Халқ куйдурган киби занбур эвин вайрон қилиб. Жавҳари ишқинг ёшурғач ўртадим кўнглумга доғ, Уйлаким қўйғай нишон эл нақдини пинҳон қилиб. Кўҳи оҳандек ғаминг кўнглумдин олғон не осиғ, Ким яна жонимға отдинг барчасин пайкон қилиб. Юз ўлук тиргузди лаълингға етишган жоми май, Гўйиё бердинг онинг ҳар қатрасин бир жон қилиб. Ақлу дин нақдин ўғурлар гўйи ул айёрваш, Буки беҳуш айлар элни ҳусниға ҳайрон қилиб. Бўлубон ҳар шамъға парвона, куйма, эй кўнгул, Ишқ ўтлуғ зулматида ўзни саргардон қилиб. Эй Навоий, дема лаълин тишлар эл қатлиға ёр, Балки элга жон бағишлар бизга қасди жон қилиб. 68 Юз сўзумдин бирига бермас жавоб ул нўшлаб, Оғзини йўқтур десам, воқиъки, ҳеч эрмас ажаб. Нуқтайи холинг недин ширин лабинг устидадур, Нуқта чун остин бўлур ҳар қайдаким ёзилса «лаб». Васл не янглиғ муяссар бўлғусидур, чун эрур Дилбарим нозикмизожу мен бағоят беадаб. Гар қуёш дерлар юзунгни, гарм бўлуб чекма тийғ, Элга журме йўқ, инар чун осмондин ҳар лақаб. Лаълинг олса чоклик бемор кўнглумни, не тонг, Эй малоҳат нахли, чунким хастасиз бўлмас рутаб. Зиндадил Мажнуннинг ўлмиш кўнгли чун Лайлиға ҳай, Бас, не осиғ они ҳайдин қовламоғлиқ, эй араб?! Толиб улким топмасанг доғи бу баским, айламас Бир нафас ғофил сени матлуб ёдидин талаб. Қаҳр барқи бирла раҳмат ёмғури гар буйладур, Эммин эрмас Бу-л-Ало, навмид эмастур Бу Лаҳаб. Гар наво топса Навоий лабларингнинг зикридин, Тонг эмастур, чун мудом афзун бўлур майдин тараб. 69 Ханжаринг жонимға етти кўкрагимга санчилиб, Новакинг ёнимға ўлтурди иёдатға келиб. Қириб ўтган ўқларинг жон пардасин реш этгали Сафҳадекдурким, қирилғай саҳв хатлар ёзилиб. Югурар ҳар кирпигимга ортилиб бир қатра ёш, Шўх ёшлардекки ўйнарлар чубуқ маркаб қилиб. Ушбу ҳижрон кечасин туш кўрсам эрди ногаҳон, Ўлгай эрдим ваҳмдин, албатта, заҳрам ёрилиб. Наълим ичра доғ учун қўйғон фатнлам дуд ила Дард ўчоқида тутайдур андуҳ ўти ёқилиб. Ул қуёш бирла борур эл соядек, мен хоксор, Ваҳки, қолурмен изининг туфроғидек айрилиб. Сирри ваҳдат чун фано дайрида сиғмас лафз аро, Невчун, оё, хонақаҳ ичра туганмас айтилиб? Нуктайи тавҳидни билган қила олмас баён, Ким баён қилдим деса, билгинки, қилмайдур билиб. Эй Навоий, майда соқий лаълидин эрмиш фуруғ, Кайфиятни чунки фаҳм эттинг, нетарсен ойилиб? 71 Хаста жоним заъфин англа кўнглум афғонин кўруб, Сўрма кўнглум ёрасин, фаҳм эт кўзум қонин кўруб. Васлида лаъли уза ҳолин кўруб куйган киби Ўртанурмен жонда эмди доғи ҳижронин кўруб. Водийи сабримдағи хори хашак қилдим гумон, Кўнглум атрофида ҳар ён нўги пайконин кўруб. Англадим қилмиш кўзи олғон кўнгул сайдиға қасд, Ҳар тарафдин чирга тузган хайли мужгонин кўруб. Еру кўкта истабон пайдо эмас Хизру Масиҳ, Қочтилар гўё дудоғинг оби ҳайвонин кўруб. Жисм боғида равон шакле тасаввур қилди ақл, Бўстони ҳусн аро сарви хиромонин кўруб. Шабнам эрмас, наргис ашкидур, недин қон йиғламас Кўз юмуб-очқунча гулшан умри поёнин кўруб? Чархдин сидқ аҳли мотам ичрадур, фаҳм айлагил, Ҳар саҳаргаҳ субҳнунг чоки гирибонин кўруб. Номасин, ваҳким, очиб солмоқ назар мумкин эмас, Чун Навоий ҳуши зойил бўлди унвонин кўруб. 72 Ичсангиз май суйидин ишрат уйин обод этиб, Журъае ҳам қуйғасиз туфроққа бизни ёд этиб. Соз этинг аввал ғамимдин нағмаким, барасл эрур Уй иморат айламак хоро била бунёд этиб. То ҳавойиймен ул ой ҳажрида андоқким булут, Тоққа ҳар дам юзланурмен ёш тўкуб, фарёд этиб. Ваъдайи васл этса ул Ширин санам, ғам тоғини Қозғамен тирноғларимни тешайи Фарҳод этиб. Ул қуюндурмен фано даштидаким, бўлдум адам, Ҳар не боримни бошимдин чивуруб, озод этиб. Ҳар замон кўнглум қатиқ эрмас, дема, эй сиймбар, Ёшурун қолмас билур ичра ниҳон фўлод этиб, Воқиф ўлким, даҳр деҳқони сенинг қасдингдадур, Исмин онинг гул қилиб, отин мунунг шамшод этиб. Майға тарғиб этмагинг кофийдурур, эй пири дайр, Мундин ўзга ишни найларсен манга иршод этиб? Истама лаълин, Навоийким, маразда эмганур Табъини сиҳҳатлиғ эл шарбат била муътод этиб. 73 Сўзи ҳажринг ичра ҳар дам заъфлиғ жисмим ёниб, Ўтқа тушган қил масаллик ўртанурмен тўлғаниб. Очқил ўтлуғ оразинг, эй шамъким, парвонадек Ўртанай бошинг уза бир неча қатла айланиб. Солғасен оламға ўт, гар гул совуғи тобидин Ғунчадек гулшанға чиқсанғ ҳуллаларға чирманиб. Бийм эрурким офаринишдин чиқарғайсен дамор, Базмдин усрук чиқиб майдонға чопсанг отланиб. Ёр ила хўй айлаған кўнглум эрур ул навъ қуш, Ким кишидин айрила олмас кичикдин ўрганиб. Қабрим узра қўйғасиз тошеки, заъф айёмида Ул пари кўйида ётмишмен бошимға ястаниб. Молдин умрунгға осойиш агар етмас, не суд, Нуҳ умри ҳосил этсанг, ганжи Қорун қозғониб? Эй Навоий, тушта гар кўрмак ани мумкин эса, Барча гар худ сўнгғи уйқудур, нетарсен уйғониб? 74 Қон ёшим йўлунгда томмайдур кўзум гирён бўлуб, Ким аёғингға тушубтур кўз қароси қон бўлуб. Ғунчадек кўнглум чекар ул ғарқ ўлуб хуноб аро, Сўз деганда оғзинг икки лаъл аро пинҳон бўлуб. Сўрса Мажнун ишқ даштида мени, айт, эй рафиқ, Ким қуюндек итти бу водийда саргардон бўлуб. Ҳажри кўнглумни бўзуб, ғам сели ҳамвор этти, вой, Ким асар ҳам йўқтур ул маъмурадин вайрон бўлуб. Тийғи худ ўтти, суубат кўрки, муҳлик ёраси Бу замон бошимға қолибтур балойи жон бўлуб. Ҳар замон оғзинг хаёли санчилур кўнглум аро, Гўйиё бу ғунча они захм этар пайкон бўлуб. Чарх ушшоқ оҳи ўтидин магар ваҳм эттиким, Қубба қилди меҳрини ўз ҳайъати қалқон бўлуб. Ҳашр хуршидиға мониъ фикр қилмассен, не суд, Атласи гардунсаро пардангға шодурвон бўлуб. Эй Навоий, фоний ўл ёр истасангким, хўб эмас Жонни севмаклик баҳона ўртада жонон бўлуб. 75 Ўлукни тиргузур лаълинг Масиҳосо калом айлаб, Такаллум чошнисин шарбати юҳйил-изом айлаб. Азалда лаълингга сайд этгали кўнглум қушин гўё Қазо сайёди жонлар риштасидин ёйди дом айлаб. Чаманда тозалиғдин ҳар қуруқ шохе эрур Хизре, Магарким андин ўтмиш оби ҳайвоним хиром айлаб. Агар ҳарф ўлса мудғам, ваҳки, холинг нуқта идғомин Аён қилди кўзумнунг мардуми ичра мақом айлаб. Не бўлғай тийра бўлмай рўзгоримким, очиб гису Қаро шомимни муҳлик айладинг субҳумни шом айлаб. Ғараз ул юзни мастур асрамоқдурким, ҳакими сунъ Улусқа оҳ этар қисмат ани ойинафом айлаб. Чу ҳақ даргоҳидин мардуд этар, найларсен, эй зоҳид, Қабули халқ учун ортқуси тоат илтизом айлаб. Ёшингни дона, бағрингни сув қилким, тутти фақр аҳли Ҳидоят қушларин бу донаву сув бирла ром айлаб. Навоий кунда чун бир қурси мақсум ортмас, не еуд, Фалакдек бўлмоғинг саргашта тун-кун иҳтимом айлаб. 76 Туганмас меҳри йўқ ҳажрим туни шарҳин савод айдаб Варақ афлок ўлуб, ул тун саводин-ўқ мидод айлаб. Улусни оқизур ашким, фалакни куйдурур оҳим, Чекиб ун йиғласам ғам шоми ул маҳвашни ёд айлаб. Муроди номурод ўлмоқдин ортуғроқ эмас мумкин, Муродин гар топар ул шўх бизни номурод айлаб. Инониб васлиға ҳажрин унуттунг, эй кўнгул, лекин Қутулғайму ўлумдин умриға эл иътимод айлаб? Мени худ ул пари ҳажри қилиб саҳрода саргардон, Чекиб бечора Лайли оҳу Мажнун эътиқод айлаб. Совурғил ақл эвин, гардун, мени мажнун қачон ўлсам, Таним туфроғию оҳим елидин гирдибод айлаб. Аёғ ёланг бориб қилдинг иморат Каъбани гўё, Аёғинг ўпмаки бирла бузуқ кўнглумни шод айлаб. Бошим ҳам зуҳд уётидин қуйи тушмуш, ҳам андинким Борурмен дайр сори хонақаҳға хайрбод айлаб. Навоий кўнглини кўп меҳр ила олди ул ой андоқ, Ки олғай муштарий қаллошлар молин музод айлаб. 77 Мендин ул чобукнинг, эй пайки сабо, майдонин ўп Кўйига бошим ниёзин еткуруб, чавгонин ўп. Бодпойи сайриға ҳамтаклик айлай олмасанг, Ерга мендин юз қўюб кўрган сойи жавлонин ўп. Гар аёғи рахшининг ўпмак муяссар бўлмаса, Кўз солиб ҳар ердаким топсанг аёқ босқонин ўп Қоши ёси ғамза ўқин отса, ваҳ, мен хастадин, Кўзларингга суртубон сувфорини, пайконин ўп. Кулса лаъли, ваҳки, қолмас менда бир ўпгунча ҳуш, Ҳашв эрур, кўнглумки, айтурсен лаби хандонин ўп. Пок этак истар эсанг, бир пок этаклик истабон, Хоки наълайниға юз қўй, гўшайи домонин ўп. Эй Навоий, Каъбайи мақсуд васлин истасанг, Шоҳи Ғозий қасрининг даргоҳи олий шонин ўп. 78 Қасри жоҳингға сипеҳр авжида айвон бўлди тут, Ҳам сипеҳр осийбидин ер бирла яксон бўлди тут. Лаъли руммоний тиларсен дам-бадам зийнат учун, Қатра-қатра бағринг андин нордек қон бўлди тут. Нафъ чун куймактин ўзга кўрмагунг парвонадек, Бир қуёш ҳар тун санга шамъи шабистон бўлди тут. Дайр қасди қилмағил ҳар лаҳза ошиқ бўлғали, Қасди дининг қилғасен бир номусулмон бўлди тут. Истадинг дунё арусин туштаги маҳбубдек, Топмас эркач ком лаълидин, пушаймон бўлди тут. Шўхлар қошин тиларсен, лек андоқким ҳилол Жонға етганда кўрунгач кўзга пинҳон бўлди тут. Бир муғаннийдин наво топмоқ тиларсен чангдек, Эгри қад бирла ишинг фарёду афғон бўлди тут. Кўси шавкат етти дўзахқа эшик қоқмоқ дурур, Бас ети иқлим мулки узра султон бўлди тут. Эй Навоий, ўзни жамъ эт, йўқса олам махзанин Қон ютуб жамъ айлабон ўлгач паришон бўлди сут. 79 Эй кўнгул, ул аҳди ёлғон меҳр шартин қилди тут, Аҳдини поёнига еткурмайин айрилди тут. Ханжари ҳижрон била охир кесар чун риштани, . Меҳр торин риштайи жонингға маҳкам қилди тут. Чун майи васл ўзгалар ичмакка боис бўлғуси, Ҳар нафас хуноби ҳижрон ютмоғингни билди тут. Ё эшитмас, ё эшитгач зулмин айлар бирга юз, Ҳолинг ул золимға юз минг қатла бас айтилди тут. Дема, санчиб неши ҳижрон, еткурай нўши висол, Чун бу нўшунг ўлтурур, ул неш ҳам санчилди тут. Мотам ашки дурри чун туфроғингга сочилғуси, Гавҳари анжум фалакдин бошингга сочилди тут. Эй Навоий, кисвати фақр иста, йўқса чархнинг Атласин кийдинг, гумон зт оқибат эскилди тут. 80 Келгил, эй қурбон кўнгул, ул қоши ё меҳрин унут, Чун вафодин тортилур, сен ҳам бориб бир гўша тут. Чунки ул бизни унутмоғни соғинди яхши иш, Сен доғи, кел, бир нафас они соғинмоғни унут. Ул қуёш ҳар дам бўлур бир зарра бирла гарм меҳр, Меҳр шамъин сен доғи бир ўзга ой бирла ёрут. Ҳайф эрур ҳар шўхи раъно юзига чун пок ишқ, Шавқ ўтин, кел, сен доғи-бу ишвагарлардин совут. Эй пари, бир телба гар овора бўлди ғам ема, Одамийвашлар била нозук мизожингни овут. Гар кўзум ёшиға ул гул мултафит бўлмас, не ғам, Гул булутдин тозадур, сероб эмас гулдин булут. Даҳр боғида гиёҳи меҳр ҳаргиз бутмади, Гар десангким кўрмайин бемеҳрлик бу сўзга бут. Шаҳди ишқинг заҳр этар гардун, сен ушбу жомдин Хоҳ комингни очит, хоҳи мазоқингни чучут. Тарк қил, сен ҳам Навоийдек ҳавосин, эй кўнгул, Ёки ҳар дам бир тараф майлин кўруб, хуноба ют. 81 Оҳким, ул ошно бегона бўлди оқибат, Ҳажридин беҳудлуғум афсона бўлди оқибат. Ақлу дониш лофини урғон кўнгул йиғлай юруй, Ул париваш ҳажридин девона бўлди оқибат. Қатра-қатра шодлиғ ашкини сочтим васлида, Барча ҳижрон қушлариға дона бўлди оқибат. Борғали ул ҳусн ганжи ғам бузуғ кўнглумдадур, Аждаҳо эви бизинг вайрона бўлди оқибат. Масту беҳудлуғ эмиш ҳажр андуҳининг дофиъи, Бас муқимий манзилим майхона бўлди оқибат. Соқиё, май тутки, ҳажр андуҳидин мен телбани Фориғ этган соғару паймона бўлди оқибат. Чекма ун, оҳим кўр, эй Мажнунки, булбул кўп фиғон Чекти, ўртанган вале парвона бўлди оқибат. Бутға гар бош қўймадим, кўргилки, диним туҳфаси Дайр пири оллида журмона бўлди оқибат. Дединг ўлгилким, Навоий, сени гаҳ-гаҳ тиргузай, Ҳеч билмонким санга, жоно, на бўлди оқибат?! 82 Ёшурун дардимни зоҳир қилди афғон оқибат, Асрағон розимни ёйди сели мужгон оқибат. Ёшуруб эрдим бағир чокини, ваҳким, қилди фош Ҳар тараф кўздин тарашшуҳ айлаган қон оқибат. Тийғи ҳажрингдин ниҳон кўксум шикофин, оҳким, Элга равшан айлади чоки гирибон оқибат. Войким, кўксум шикофидин улусқа бўлди фаҳм Ишқ ўти бағримға қўйғон доғи пинҳон оқибат. Шавқидин дам урмайин бедодиға хурсанд эдим, Ваҳки, бўлдум ҳажридин расвойи даврон оқибат. Гар будур кофир кўзу зуннор зулфи, эй фақиҳ, Бўлғудекмен дайр аро масту паришон оқибат. Ишқ кўйида жунунумни мунодий айлади Даҳр тошидин мунаққаш жисми урён оқибат. Даҳр бўстони аро саркаш ниҳоле кўрмадук Соя янглиғ бўлмағон ер билан яксон оқибат. Эй Навоий, давлати боқий тиларсен васлидин, Они касб этмак фано бўлмай, не имкон оқибат? 83 Жаҳдим андоқдур етишгайменму деб васлингға бот, Ким қабул этмон оғир деб чиқса эгнимдин қанот. Сабр тоғи бирла қилмоқ пўя бўлмас, эй кўнгул, Ташла ул юкни етишмак истасанг васлиға бот. Шаҳсуворимнинг буроқи пўясидин қолди барқ, Ким анинг феъли шитоб эрмиш, мунунг расми сабот. Кўп Масиҳодин дам урма, қил ҳаётингни туфайл,— Ангаким топмиш Масиҳ онинг туфайлидин ҳаёт. Меҳр юз кўрмай ўчашти пардадин чиққач юзунг, Олғали қўймас сориғ юзин қаро ердин уёт. Чун ювди кўзлар саводин ашк, ёрут юз очиб, Ким дирамсиз элга бой эл фарздур бермак закот. Эй Навоий, хоки пойи васфида ширин сўзунг Бор биайниҳ тўтиё ичинда солғондек набот. 84 Тийра кулбамға кириб, жоно, ўлумдин бер нажот, Зулмат ичра Хизрға ул навъким оби ҳаёт. Сода кўнглум ичра лаълингнинг хаёли тушгали Шишаедурким, анинг ичига солмишлар набот. Оразинг меҳрида оғзингдур гадолиғ қилғоним, Ҳақ сени хуршид қилмиш, заррае бергил закот. То кўнгулдин бош чиқармиш ҳар тараф пайконларинг, Қуш боласидек бўлубтурким, бўлур темурқанот. Васл умидиға тилармен умр, лекин войким, Сенсизин кўрсам тирикмен, ўлтурур мени уёт. Истасангким, ул қуёш чиққач санга қилғай тулуъ, Эй кўнгул, ғам сели етгач, тоғдек тутқил сабот. Ишқинг ўтин гар Навоий десаким айлай рақам, Сўзидин куяр қалам, қурур қаро, эрир давот. 85 Кўзум учарки, ҳумоюн юзунгни кўргай бот. Биайниҳ анга кирпиклар ўлмиш икки қанот. Безанса дарду бало шоҳиди ҳалоким учун, Мижам тароғдурур, эски тўганларим миръот. Лабинг хаёлида ашким эрур ҳаёт суйи, Фироқинг ичра қорорғон кўзум анга зулмот. Закот ўлур эди юзунг жамоли нақдиға меҳр, Тажаммул аҳлиға юздин бир ўлса эрди закот. Десангки, жонима ўт солмағайсен, эй соқий, Такаллум этма майолуд лаб била, ҳайҳот! Қолурлар оғзин очиб ишқ аҳли пўямдин, Соғ элга кулгу эрур телба айлаган ҳаракот. Лабингки жон берадур аҳли дард қони учун, Навоий қониға гар майл этар, мумидди ҳаёт. 86 Эй кўнгул, ёр ўзгалар домиға бўлди пойбаст, Сенга мушкил ҳолату бизга қотиқ иш берди даст. Васл торин чекти ул, мен доғи чектим, оҳким, Риштани урдию бўлдум ҳажр туфроғиға паст. Неча бош қўйдум йўлиға, ваҳки, қилди поймол, Заъфлиқ жисмимға зулфи торидек солиб шикаст. Заҳра йўқ, мужиб сўрарға бўлмасун, ё раб, киши Муфлису ошиқ, севар дилдори мустағнию маст. Соқиё, бу ишга беҳудлуғдин ўзга йўқ илож, Мужда муғ кўйига еткургилки, бўлдум майпараст. Ғарқ ўлай май баҳри ичра рост ул ғоятқача, Гаҳ солиб бўғзум аро чеккай ажал қуллоби шаст. Эй Навоий, журм узри даштида қил пўяким, Яхши эрмас зуҳд занжириға бўлмоғ пойбаст. 87 Субҳ эрур соқию мен махмурмен, сен майпараст, Тут қуёшдек жомни, мониъ недур бўлмоққа маст? Тийра шоми ҳажр аро, ваҳ, асру кўп чектук хумор, Маст ўлоли бу нафаским васл субҳи берди даст. Кун бийиқ чиққунча ҳўю нолани паст этмали, Кўп бийик чиққай бу кунким, бўлғабиз биз ерга паст. Анжуман аҳли юзин гул-гул қилоли май била, Меҳрдин топқунча анжум гуллари бир-бир шикаст. Чарх мотам еткурур, биз доғи онча йиғлали, Ким куҳан ғамхонаси ул селдин қилсун нишаст. Гар шафоатға малойик келса номаҳрам дебон, Меҳр шаклидин фалак йўлин қилоли хорбаст. Тонг эмас, бўлса Навоий маст то шоми абад, Ким азал субҳида бўлмиш қисмати жоми аласт. 88 Жунун тоши уруб ҳар ён янги доғимни афгор эт, Ичимда лоладек ишқ ичра тошимни намудор эт. Чу мажнун қилдинг эмди, эй муғанний, гўша тобингни Кўнгул савдоси таскини учун бўйнумға тумор эт. Десанг, кўнглум қуши айлаб ҳаво, чеккай навойи ишқ, Хадангингнинг парин айлаб қанот, пайконни минқор эт. Сочинг куфрида ўлсам қабрим узра қўйма хирқамни, Чекиб ҳар торини бир барҳаман белига зуннор эт. Кўнгул айвонида оҳим елидин пардайи ишқинг, Десангким, учмасун, мужгондин атрофиға мисмор эт. Десанг, оғзин кўрай, эй ақл, марказ нуқтасин иста, Вале шарт ушбуким, аввал қуёш даврини паргор эт. Иморат тарҳидур наълу алифдин ҳар тараф кўксум, Вафо қасрин қўпарсанг бу бинолар узра девор эт. Эрур мақсад йироқ, водий узун, тун тийра, йўл бўртоқ Бу йўлда салб этиб ўзлук юкин, ўзни сабукбор эт. Навоий ўлса тиргузгил юзига юз қўюб, яъни Юзига сув уриб, ул уйқусидин они бедор эт. 89 Вужудум ўртадинг, эй ишқ, эмди тарким тут, Худой учунки, мени қайда кўрдунг, анда унут. Кўнгулни васл чароғи била, дединг, ёрутай, Туташти чун бизинг уй, эмди ўзга уйни ёрут. Чу васл куймак ила ҳосил ўлмади, эй кўз, Таҳассур ашки била шуълалиқ кўнгулни совут. Жунуни дафъиға кўнглумни доғ этай дебсен, Бу доғ саҳлдурур, ҳажр доғидин қўрқут. Бухори оҳим эрур лойиқ англағил, эй ашк, Баҳори ҳусниға ногаҳ кераклик ўлса булут. Не воқиъ ўлса чу тақдирдин эмас хориж, Бас ўктадур қилуридин кишига бермак ўгут. Навойиё, бу ўтар олам ичра беш кун қил Ўзунгни май била машғулу ишқ бирла овут. 90 Қачонки ул бути ширинкалом қилди ҳадис, Хавоси шарбати юҳйил-изом қилди ҳадис. Масиҳ дам ура олмас анга уруж туни, Магар бизинг маҳи улвийхиром қилди ҳадис. Қаёнки ёзди ҳадис, ўлди сайд эл гўё, Нуқтани дона, хутутини дом қилди ҳадис. Лабидин айру тушуб сўг учун китобатдин, Не тонг, либосин агар мушкфом қилди ҳадис. Чибинни шаҳд нечукким йиғар, такаллумдин Рамидаларни нафас ичра ром қилди ҳадис. Зиҳи такаллуми муъжизнизомким, келгач Араб фасиҳлариға ҳаром қилди ҳадис. Улусни тутти Навоий сўзи, анинг бирла Магар Расули алайҳис-салом қилди ҳадис. 91 Агар жаҳонға фалакднн ғаме бўлур ҳодис, Эрур бу хастани ғамнок айламак боис. Магар ўларин Фарҳод бирла Мажнуннинг Балову дардиға ишқ айлади мени ворис. Фироқ хирмани йиғдим висол тухмин экиб, Замона мазраъида борму сен киби ҳорис? Иёдатимдин ул ой гар қўпар, чиқар жоним, Тирикмен ар бўлур ул умр бир замон мокис. Тариқи ишқу меҳнат мангаву Мажнунға Анингдек ўлдики, топмас сипеҳр анга солис. Сен иста файзи фано дайр гунгу лолидин, Ки ишқ дарсини билмас мужодилу боҳис. Эрур Навойию ишқ минг бало, гўё Фалак ҳаводиси барча анга бўлур ҳодис. 92 Нутқи жон бермак қилур ул лаъли хандон бирла баҳс, Рост Исодекки қилғай оби ҳайвон бирла баҳс. Ёр дерким, баҳс қил эрним билаким, не учун Кўнглунг олиб қасди жон этти, қилай жон бирла баҳс. Эй кўнгул, гар ақл этар манъи жунун, қилма жадал, Айб эрурким аҳли дониш қилса нодон бирла баҳс. Жонни жонон гар тилар, биллаҳки, миннат жонғадур, Ҳар нечук ҳукм этса тегмас жонға жонон бирла баҳс. Носиҳо, қилма жадал айрил кийиклардин дебон, Олими шаҳр этмагай гули биёбон бирла баҳс. Фақр кўйида мусаллам тут не қилсанг истимоъ, Ориф эрмас ҳар кишиким қилса ирфон бирла баҳс. Эй Навоий, ҳар нечук зулм этса чек, дам урмағил, Ким гадо ҳадди эмас ҳеч ишда султон бирла баҳс 93 Менинг расволиғимға бодайи гулгун эрур боис, Майи гулгун ичарга соқийи мавзун эрур боис. Паривашлар жафосиға гина бил телба кўнглумдин, Буким тош ёғдурур атфол, анга Мажнун эрур боис. Фалак бежурм эрур, ғам келса бу маҳзун сориким, ҳузн, Топиб ўз жинсини келмакка бу маҳзун эрур боис. Совурсам кўкка туфроғ дард водийсида, тонг йўқки Қуюндек буйлаким саргаштамен, гардун эрур боис. Не тонг, бу телба оғзида сўзи доим ул ойнингким, Пари васлиға аксар эл аро афсун эрур боис. Лабинг жонбахш аёғдин бошингга, қотил, не айб, ўлсам, Тирилмакликдин ўлмакликка чун афзун эрур боис. Рақибингға десам лаънат, ёри борким сенга ноҳақ, Менинг қонимни тўктурмакка ул малъун эрур боис. Ридо дайр ичра раҳн этганга чун қилдинг ғазаб, эй шайх, Яна ёзғурма борсам ул сари марҳун эрур боис. Навоий бода ичмас, лек чун соқий қадаҳ қуйди, Ул офат шакл эрур мужиб, бу дилкаш ун эрур боис. 94 Бузуқ кўнгулга фано бўлса ком чексун ранж, Ки ранж чекмаса ҳаргиз муяссар ўлмас ганж. Агар кишига чекиб ранж ганж бўлди насиб, Деса бу ганжни асрай, йўқ андин ортуқ ранж. Кишики нақдини вазн айлабон қилур мадфун, Бу ғуссасанждур, олғон киши фароғатсанж. Йилон киби, не ажаб, ганж асрағон кишининг Ҳамиша комида гар заҳр эрур, танида шиканж. Замона жоҳи учун ҳар ғулулайи ташвиш, Ки келса кўнглинг эвини анга қилурсен ганж. Десангки, фард ўлай элдин, кўнгулни холи тут, Ки тоқ дерлар агар ганж сори отсанг ганж. Боши қуйидурур озода савсан оллида, Чу наргис ўлди чаман махзанида нақдул-фарж. Тариғ киби суюлур талхкомлиқ бирла, Тариғ-тариғки йиғиштурди олтунин норанж. Итур кўнгул ҳарамидин хавотир асномин, Навоий, ўлса мақоминг Мадина, гар Афранж. 95 Эй, гадойингнинг гадойи барча аҳли тахту тож, Ким гадойингдур, анга йўқ тахт ила тож эҳтиёж. Кўзларинг оз журм учун қилса итоб эрмас ажаб, Бор муайянким, бўлур беморлар нозикмизож. Гар санубар тузмамиш сарвинг хилофин кўнглида, Ел чинор илги била невчун урар юзига кож? Эйки, кўнглумни бузуб, дерсен, хаёлимни чиқар, Ҳеч ким вайронадин ганж истамас ҳаргиз хирож. Сен жафо қилғач, кўнгул жон бирла тарким туттилар, Бўлса шаҳ золим, эл ичра зулмға эрмиш ривож. Ҳажрдин дод истадим, дединг, сабур ўл, войким, Тоза доғимға ёнар ўт бирла айларсен илож. Чун фано гарди ёпар, не суд тахту жоҳингга, Кўкнинг анжумдин мукаллал атласин қилсанг дувож. То гадойингдур, Навоий тахт ила тож истамас, Эй, гадойингнинг гадойи барча аҳли тахту тож. 96 Кўнгуллар ноласи зулфунг камандин ногаҳон кўргач, Эрур андоқки қушлар қичқиришқайлар йилон кўргач. Кўнгул чокин кўзумда ашки рангин элга фош этти, Балиғ захмини фаҳм айларлар эл дарёда қон кўргач. Кўзум қон ёш тўкар, нетиб кўнгул захмин ёшурайким, Топарлар ерда захмин сайд қонидин нишон кўргач. Бўёлғон қон аро жон пардаси етгач ғами ҳажринг, Кўнгул боғида баргедурки, ол ўлмиш хазон кўргач. Хадангинг захми ичиндин балоларни юғон ёшим Эрур тифлеки, олғай қуш боласин ошён кўргач. Кўнгуллар нақдини торож этарга ёпмоғинг бурқаъ Анингдекдурки, юз боғлар қароқчи карвон кўргач. Юзин зулф ичра то кўрдум, ўлуб васлиға етмасмен, Ғалат эрмиш юз урмоқ кеча ўтни ҳар қаён кўргач. Эрур чун олам ичра жоҳ фоний, яхши от боқий, Бас, эл комин раво айла ўзунгни комрон кўргач. Навоий, хурдайи назмингни андоқ айладинг таҳрир, Ки сочқай хурда бошинг узра шоҳи хурдадон кўргач. 97 Гириҳ-гириҳ чу тугарсен — етар аёғингга соч, Гириҳларин чу очарсен — тушар қулоч-қулоч. Кўнгулни қийди итик ғамзасию қилмади раҳм Қиё-қиё боқибон ул икки кўзи қиймоч. Чаманда кеча ётиб маст оразин ёпмиш, Қўп эмди, тонг ели, ул гулни лутф бирлан оч. Қадинг чаманда кўруб боғбон агар сарвин Кўзига илса, ҳамоно керактур анга йиғоч. Жунунға тушти санубар қадингдин уйлаки сув, Бўлуб аёғиға занжир узалди бошида соч. Сипеҳр наъл кўруб кўксум узра меҳробе, Бало ўқиға ҳамоноки айлади омоч. Навойиё, дер эсанг кўрмайин вафосизлиқ, Таваққуф этма, замон аҳлидин вафо киби ҳоч. 98 Кўруб дардим, тараҳҳум қилмадинг ҳеч, Тўкуб ашким, табассум қилмадинг ҳеч. Фироқинг ўти ичра неча йиғлаб, Фиғон чектим, тараҳҳум қилмадинг ҳеч Жаҳонға оҳу ашким солди ошуб, Бу тўфондин таваҳҳум қилмадинг ҳеч. Сўзунг шавқидин эрдим хаста умре, Сўрарға бир такаллум қилмадинг ҳеч. Мусаллам ишқ, эй кўнглум, сенгаким, Кўруб зулмин, тазаллум қилмадинг ҳеч. Муҳаббат аҳли қисмин невчун, эй чарх, Қилиб меҳнат, танаъум қилмадинг ҳеч. Навоий сори, эй даври мухолиф, Наво савтин тараннум қилмадинг ҳеч?! 99 Жамолин васф этармен ҳамдамим ул гулузор ўлғоч, Қуруқ шох уйлаким гуллар қилур зоҳир баҳор ўлғоч. Қошин кўргач ҳасаддин истарам эл кўзи боғланғай Нечукким кўз тутарлар эл янги ой ошкор ўлғоч. Жунун эрмас кийиклар суҳбати дермен манга шояд,. Бир ўқ теккай ғалат ул қоши ё гарми шикор ўлғоч. Ҳавас ишқ айлаган озода кечгил бу хаёлингдин, Ки чиқмас бу тикан кўнглунгда ногаҳ устувор ўлғоч. Дей олмас дард ила иттим, вале билгилки, чекмишмен Бир оҳе, барча олам ғусса дуди бирла тор ўлғоч. Қилиб манъи жунунум ул пари кўйига юзланган, Сўзи ҳашв ўлғонин фаҳм айлагай беихтиёр ўлғоч. Қани Ҳотам, қани Қорун, қани Жамшиду Афридун? Бас, эҳсон қил санга гардундин адно эътибор ўлғоч? Ғурури жаҳл жоми бирла маст ўлмаки, ўлмакдур, Маозаллаҳ, бу майға чарх давридин хумор ўлғоч. Навоий шамъдек йиғлаб-куюб ҳолимни шарҳ айлай, Ул ой базмида бир тўн рост ошиқларға бор ўлғоч. 100 Ҳусни ортар юзда зулфин анбарафшон айлагач, Шамъ равшанроқ бўлур торин паришон айлагач. Юзни гуллардин безабму бизни қурбон айладинг? Ё юзунгга тегди қонлар бизни қурбон айлагач? Тийғ ила пайконларинг етти кўнғул бўлғоч хароб, Сув қуюб тухм эктинг ул кишварни вайрон айлагач. Қон эмаским ёпти гулгун ҳулла жаннат хозини, Ишқму танни шаҳид айларда урён айлагач? Ошкор айлаб юзин кўзумни ҳайрон айлади, Ёшурун олди кўнгул кўзумни ҳайрон айлагач, Жонда қўйғоч нақди ишқин қилди кўнглумни ҳалок, Ўлтурур маҳрамни султон ганж пинҳон айлагач. Эй Навоий, ишқ агар кўнглунгни мажруҳ этмади, Бас, недурким қон келур оғзингдин афғон айлагач? 101 Зиҳи тилинг «ана афсаҳ» такаллумида фасиҳ, Сен амлаҳ ўлдунг, агар дилраболар ўлди малиҳ. Тулуъи субҳи саодат юзунг сабоҳатидин, Зиҳи камоли сабоҳат, зиҳи жамоли сабиҳ. Хамири мояйи жисмингдин ортқанни қазо Ики баданда қилиб руҳ, атади Хизру Масиҳ. Фалакни чок қилиб ўтганингда гар баъзи Таваҳҳум айлади, шаққул-қамарда бўлди сариҳ. Қадам қуёш уза қўйдунг уруж шоми, не тонг, Хафингни гар яди байзоға қилсалар таржиҳ. Эрур каломеким, анда ҳуруфи иллат йўқ, Қаю ҳадиски сендин баёнға келди саҳиҳ. Эмас Навойию мадҳинг демакка ҳад, басдур Анга бу қадрки, модиҳларингға бўлса мадиҳ. 102 Баданға келмади то азми кўюнг айлади руҳ, Ки руҳ шахсини ул ғамза айламиш мажруҳ. Ҳаётбахш эса ул Ҳур аксиндин бода, Маҳалли ҳайрат эмас, ҳур аксидиндур руҳ. Қизарди лолаву сарғарди субҳ хижлатдин, Бу лолаларки, узорингда очти жоми сабуҳ. Вафоға ваъда қилибтур деб ўтма, эй қосид, Худой учун манга кайфиятин дегил машруҳ. Ҳаёт ёр висолидур, эй кўнгул, йўқ, эса, Сени фироқда фараз айлайинки, бўлдунг Нуҳ. Буюрма тавба яна, носиҳоки, муғбачалар Ҳавоси қилди мени тавба, тавбасида насуҳ. Фиғонки, тийра кўнгул кунжида ниҳон розим Пиёла шаъшаъсидин эл ичра топти вузуҳ. Басо кишики иши масжид ичра банд ўлди, Чу очти дайри фано эшигин, етишти футуҳ. Навойиё, недин ул ғамза тийғ тортибдур, Гар истамаски, кўнгул сайдин айлагай мазбуҳ. 103 Кўнгулни муғбача олди, муғона тут ақдоҳ, Ки йўқ салоҳ ила бўлмоғлиқ эмди бизга салоҳ. Бир ой фироқида бехудлуғ истарам, тўла тут, Агар қилиб эсанг афлок журмидин ақдоҳ. Ҳалол бўлди хароботи ишқ аҳлиға май, Тутарбиз аҳли вараъ, кимки они тутса мубоҳ. Ҳаётбахш майинг руҳ эмиштук, эй соқий, Магарки вовини иълол этиб, қилибсен роҳ. Йўқ эрса жисмда ул ҳосил айлаган қондин, Ҳаким не учун ажзосини деди арвоҳ? Сабоҳ майкада боғлиқтуру хуморим тунд, Таажжу^б этманг агар зикрим ўлса «ё фаттоҳ». Не эрди майкада ғавғоси, раз қизин гўё Бу шом қилди Навоийға пири дайр никоҳ. 104 Нега кўргузди совуғ оҳу сариғ рухсор субҳ, Гар ниҳоний меҳридин мендек эмас бемор субҳ? Гар ҳавойий бўлмаса мен телба янглиғ, бас, недур, Кўнглагин чок айлабон боғ узра мажнунвор субҳ? Меҳридин мендек ниҳоний тоза доғи бўлмаса, Юзда невчун кавкаби ашкин қилур изҳор субҳ? Дема шингарфий булут ҳар ён эрур қонлиғ момуқ, Тоза доғидин эрур мендек магар хунбор субҳ. Ғам туни оҳим шароридин туташти кўкка ўт, Ким анинг отин қўюбтур гунбази даввор субҳ. Кун шуоъий хатлари эрмаски, тутмиш мотамим Юзни анжум тирноғи бирла қилиб афгор субҳ. Соқиё, тутқил сабуҳий бодаким, бу дайрдин Биз кетиб, бу навъ толиъ бўлғуси бисёр субҳ. Эй Навоий, истасанг баргу наво бу боғ аро Гулдек ўл рокиъ кеча, булбул киби бедор субҳ. 105 Равзаю гул еттию ичмас ул ой гулгун қадаҳ, Не кўнгулхушлуғ била тортай мени маҳзун қадаҳ? Ё мени маҳрумға хунобайи ҳижрон бериб, Ўзга маҳрамлар била ул ой ичар гулгун қадаҳ. Бори ҳар тақдир илаким, бор мен лабташнаға Тутмас эрмиш заҳри ғамдин ўзга даҳри дун қадаҳ. Соқиё, бу ғусса дафъи масту беҳудлуғдурур, Тут шафақгун май тўла, гар худ эрур гардун қадаҳ. Равза ойин кўрмай илгингдин қадаҳни солмағил, Лек ол байрам ҳилоли ҳам кўрунган тун қадаҳ. Жом эрур мен телбага қонлиғ кўзумнунг косаси, Лолалар саҳрода бас, гар истаса Мажнун қадаҳ. Чун фано дайриға кирдим, бода тут, эй пири дайр, Зарф хоҳ эски сафол ўлсун, вагар олтун қадаҳ. Юз қадаҳ қилғил мурассаъким, чекарсен жоми марг, Ҳеч ким худ топмади Жамшиддин афзун қадаҳ. Эй Навоий, бизни ёд этгайму барқандон куни Ичса жоми Жам тилаб сонийи Афридун қадаҳ? 106 Гадойи фаҳр ила сўз айта олмас подшо густох, Шаҳ оллинда нечукким дам ура олмас гадо густох. Не қувват бирла шаҳ густох сўзлашгай анинг бирла, Ки ваҳм этгай бошиға соя солмоқтин ҳумо густох. Уруж истар эсанг бу дайр ичинда фоний ўлғилким, Малак узра қадам босиб ўтар аҳли фано густох. Бало ичра далер урма қадам то ошиқ ўлмайсен, Самандар бўлмағунча кирса бўлмас ўт аро густох. Не муҳриқ водий эрмиш ишқ кўйи даштиким, ул ён Ўта олмас самум ўлмоқ ҳаросидин сабо густох. Шижоат бирла кирмак кулбайи фақр ичра бўлмаским, Бу вайронни қила олмас ватан ҳар аждаҳо густох. Чу топмас ҳар неки тақдирдур бу дайр аро тағйир, Адаб эрмастурур қилмоқ ҳар ишни муддао густох. Не нозик хўйи бор ул дилрабонингким, ниёз аҳли, Шикоятқа не етгайким, дей олмаслар дуо густох. Навоий ишқ истиғносини то англади, ваҳким, Қила олмас фиғон фориғ, чека олмас наво густох. 107 Баҳор сенсиз ўлубтур манга ажаб дўзах, Қизил гул анда ўту оқ шукуфалардур ях. Баҳор сенсиз агар дўзах ўлса, тонг зрмас, Биҳишт ичинда лиқо бўлмаса эрур дўзах. Хаёли хайли кўзумга келургадур гўё Юзумки йўллар ўлубтур сиришкдин рах-рах. Ғариб келмади ширин лабингдин аччиғ сўз, Эмас ғариб, чучук мева бўлса хастаға талх. Кўнгул фано кучидин зўрбозу истарким, Ҳавос панжасини англамиш бағоят шах. Навоий эши ялангдур, демангки, бордур анга Фано ҳасири, бало хораси насиж ила нах. Магар шаҳ ашҳаби оллинда пайк бўлди сипеҳр, Ки қилди ўн кечалик ойдин эгнида ночах. 108 Тонг эмас, гар бўлса ҳар сарви парирухсор шўх, Лек эрур сарви парирўюм менинг бисёр шўх. Гар менинг шўхи ситамкорим паризод ўлмаса, Мумкин эрмас одамий бўлмоғлиғ ул миқдор шўх. Турмаса қон бу кеча кўксум шикофидин, не тонг, Ким эрур кўнглумга кирган чобуки айёр шўх. Ваҳ, не тонг, ҳар лаҳза бетоқатлиғимким, дилбарим Бовужуди ҳусн ҳам ширин эрур, ҳам бор шўх. То етишгай жонни куйдурган кўнгулга юз бало, Шукр этарменким, насиб ўлмиш манга дилдор шўх. Шўхлардин туз қадам қўймоқ чу келмас, воқиф ўл, Ҳам ситамгар чобукедур чархи кажрафтор шўх. Гар десангким, жонға етмай ҳар замон бир жаврдин, Эй Навоий, панд эшит, ёр истама бисёр шўх. 109 Ваҳки, ҳижрон шарбатидин бизга бўлди ком талх, Ҳар киши заҳр ичса бўлғай ком анга ноком талх. Ҳажр етса май била дедим овунғаймен, валек Ёрсиз бор эрмиш ичмак бодайи гулфом талх. Шоми ҳажримдин не огоҳ улки, ҳижрон тунлари Тонгға тегру тўкмади шўробани бир шом талх. Шарбати сабр отини тутмангки, бир ой ҳажрида Оғзима ҳайвон зулолин айламиш айём талх. Оғзидин аччиғ сўз айтиб зоҳир этса заҳрчашм, Айб змастур, писта шўру, тонг эмас, бодом талх. Жоми ҳижрон ичгали билдимки жавринг саъб эмас, Май неча талх ўлса, кўрмас они заҳрошом талх. Носабур ўлур кўнгулга етса хуноби фироқ, Не учунким талх май ичгандин ўлмас жом талх. Умр шаҳди бас чучукдур, лекин охир қилмаса, Марг заҳри бирла они даҳри нофаржом талх. Васл жомидин Навоий элга бўлди баҳра нўш, Ваҳки, ҳижрон шарбатидин бизга бўлди ком талх. 110 Сен ўз хулқунгни тузгил, бўлма эл ахлоқидин хурсанд, Кишига чун киши фарзанди ҳаргиз бўлмади фарзанд. Замон аҳлидин уз пайванд, агар десанг биров бирла Қилай пайванд бори қилмағил ноаҳл ила пайванд. Кўнгул комини қўй, гар худ менинг девона кўнглумни Топарсен уйла юз парканду сол ҳар итга бир парканд. Эшитмай халқ пандин, турфаким панд элга ҳам дерсен, Қила олсанг эшитгил панд, сен ким — элга бермак панд?! Бу фоний дайр аро гар шоҳлиғ истар эсанг, бўлғил Гадолиғ нониға хурсанду бўлма шаҳға ҳожатманд. Бўлуб нафсингға тобиъ, банд этарсен тушса душманни, Санга йўқ нафсдек душман, қила олсанг ани қил банд. Шакар лаблар табассум қилғонин кўргач кўнгул берма, Ки бедилларни аччиғ йиғлатур охир бу шаккарханд. Жаҳон лаззотини ширин кўрарсен, лек бандингдур, Гирифтор ўлма, воқиф бўлки, қанду қайдур эрур монанд. Кўнгулдин жаҳл ранжи дофъи гар истасанг, бордур Навоий боғи назми шаккаристонида ул гулқанд. 111 Ёп ул юз ойинасин чексам оҳи дардолуд, Бу важҳдинки, қилур майл хўблар сори дуд. Жаҳонки, оҳим ила тийрадур, эмас мумкин Бу шом дафъи юзунг субҳи бўлмайин мавжуд. Юзунгда ҳар соридин эгма қош эрур, ёхуд Бут оллида ики ҳиндуға воқиъ ўлди сужуд. Май ичти деб мени ёзғурманг, эй мусулмонлар, Ки раҳматидин эмас ноумид габру жуҳуд. Қадаҳки дайрдин истармен, ушбу кўзгудин, Билингки, муғбача акси эрур манга мақсуд. Қоварлар итлари ул кўй аро фиғонимдин, Не итки кўп улуса эл аро эрур мардуд. Дедимки, суд қилай жон бериб висоли учун, Навойиё, чу фироқида умр кечти, не суд? 112 Дуди оҳ эрмас кўнгул уйин қаро қилғонда дард, Чун йиқилди ишқ зулмидин, ҳавоға чиқти гард. Ҳар тараф азм этмагинг кўп дардлар дармонидур, Келки, асру дарди дил изҳор этарлар аҳли дард. Қайдаким тушса назар пайки сиришким баҳридур, Ким кўрубтур сув уза бу навъ пайки раҳнавард. Лола янглиғ бўлди гулгун бодадин ул юз гули, Ваҳ, не рангин очилур эрмиш қизил сув ичса вард. Уйла чиқтинг секретиб шабрангу тортиб тийғи кин, Шаҳсувори чарх юз қайтарди бўлмай ҳамнабард. Тез эвур даврингда, эй соқий, сипеҳросо қадаҳ, Барҳам урмастин бурун мажлисни чархи тезгард. Басдурур ул ойни кўргандин таним титратмаси, Эй Навоий, чекмагил сен доғи бир дам оҳи сард. 113 Қошинг меҳробини васл аҳли этмиш қиблайи мақсуд, Бошим юз қатла урсам ерга ҳажрингдин, манга не суд? Ичимда ишқдин юз барқу дам урмоққа заҳрам йўқ, Уй ичра ўт солиб, ваҳ, мушкил эрмиш асрамоғлиғ дуд. Яда тошиға қон етгач ёғин ёққандек, эй соқий, Ёғар ёмғурдек ашким чун бўлур лаълинг шароболуд. Чу қўйдунг доғ, тиндурдунг кўнгулни дардинг истардин, Дирам бирла гадони уйлаким қилғай киши хушнуд. Жунун бу бўлсаким ёғди париваш тифллар тоши, Муносибдур бу тошлар ақл эшигин қилғали масдуд. Тўкулди гул, фиғон бас қилди булбул, шукрким, бори Сенинг ҳуснунг менинг ишқимда нуқсон бўлмади мавжуд. Туну анжум дема давронға роҳат қилмасун деб майл, Қазо гулмихлар қоқти қилиб гардунни қийрандуд. Хароботу муножот аҳлининг матлуби сендурсен, Манга кўрсатмасанг йўл, найлайин, қай соридур беҳбуд? Навоий, Каъба зикрин қўйки, биз дайри фано истаб Заҳабко водиял-мақсад, важадно моҳувал-мақсуд. 114 Эй орази насрин, сочи сунбул, қади шамшод, Булбул киби ҳажрингда ишим нолаву фарёд. Кўзларингга сайд ўлди кўнгул, ваҳ, қутулурму Бир қушки, анинг қасдида бўлғай ики сайёд? Ул мактаб ароким ўқудунг ноз рамузин, Гўёки вафо илмин унутмиш эди устод. Ашкимни кўруб тез бўлур кўнгли жафоға, Оре, итимас чунки суйи бўлмаса фўлод. Мингдин бир эмас ўз юраги захмларидин Ҳар нечаки тоғ бағрини захм айлади Фарҳод. Ўлукни киши дафн эта олмас, вале ҳар кун Юз тиғ қилур дафн кўзунг бўлғали жаллод. Гул яфроғи тирноғлар эрур бу чаман ичра Булбул пару болини юлуб, бергали барбод. Не айб, Навоий киби девоналиғ этса, Ҳар одамеким, бўлса анинг ёри паризод. 115 Айламас ҳар навъ бўлсам ул бути раъно писанд, Бўлмағон кўп яхшироқ оламда мендек нописанд. Умр ўтуб, бир хизматим ул ой писанди тушмади, Ваҳ, не умр эрур, не қилсам айлагай, оё, писанд? Ёр агар мушкилписанд ўлмиш, кўрунг мушкилки, бор Менда юз мушкил ишу қилмас бирин аммо писанд. Ишқида қилдим жаҳондин қатъу жондин ҳам, не суд, Чунки ул жону жаҳоним айламас қатъо писанд. Эй кўнгул, куйдур тамаъ тухмин, таманно мазраъин, Бу экин невчунки ҳаргиз айламас доно писанд. Давлати фақр истагил, невчунки бор ул кўй аро Сидқ ила киргач агар аълову гар адно писанд. Чун фано шолини кийдим, атласинг йиғ, эй сипеҳр, Ким бу бозор ичра эрмас ҳаргиз ул коло писанд. Соқиё, бир ўтки, кул қилғай вужудим хирманин, Айламон ҳайвон суйинки, айлагай иҳё писанд. Бу не ақлу зуҳд бўлғай, зоҳидоким, қилмағай Мен киби оламда бир девонайи расво писанд. Кеч бу боғу гулларидин ҳам, Навоийким, эмас Аҳли тахқиқ оллида дунёву мофиҳо писанд. 116 Буки ҳар ёндин кўкартибдур юзумни кожи дард, Жисм уйи тоқини олтун бирла қилдим ложувард. Май юзунгда гуллар очти, қилма фарёдимни манъ, Булбул афғони, не тонг, гулшанда чун очилди вард. Булъажаблиқлардурур ишқ ичраким, зоҳир қилур Меҳрдек ўтлуғ кўнгулдин дай елидек оҳи сард. Ғам тоши хокий танимдин ҳар сори элтур ғубор, Бошима туфроғ совурмоғдин эмас теграмда гард. Ул қуёш зулфи хамидин чиқса оҳим тўлғаниб, Бир қуюн бил ониким, даври эрур гардуннавард. Эйки, истарсен ўзунгни фард ул ой ишқида, Аввал онинг ғайри ёдидин ўзунгни айла фард. Эй Навоий, дардлиқ назмингни дард аҳли билур, Дардсиз доғи бўлур они ўқуғач аҳли дард. 117 Топқали хокий танимға новаки ишқинг кушод, Кўнглум айтур хайр мақдам, жоним айтур хайрбод, Хатмудур ёхуд баёзида юзининг килки сунъ Хўблуғ туғросини зангор ила қилди савод? Хаттининг васфин ёзармен кирпику холи била, Хат ёзарда чун заруратдур қалам бирла мидод. Кирди гар шайдо кўнгул, эй ишқ, носиҳ пандиға, Ғам ема, девоналар хўйиға бўлмас иътимод. Бу нафаским ўлгали етмишбиз онинг ёдидин, Ул Масиҳо бир иёдат бирла қилмас бизни ёд. Таън қилмангким, бўлуб ошиқ, муроде топмади, Ким эрур бизга бу иштин номурод ўлмоқ мурод. Эй Навоий, ғам ема бошингға бўлсун мустадом, Улки бордур вориси тахти Жаму тожи Қубод. 118 Оразинг муштоқидур бу кўзки бўлмиш дардманд, Гарчи бордур дардлиқ кўзга ёруғлуқдин газанд. Дард ўтин ёқти кўзумга ҳажрким, кўрдум юзин, Куйдурур албатта ҳар доруки бўлғай судманд. Бу қизарғон кўз аро мардум эмаским, эл кўзи Тегмасун ҳуснунгға деб ўт узра солибмен сипанд. Токи ул бемор кўз ошуфтаси бўлмиш кўзум, Истабон жинсият оғриқ шевасин қилмиш писанд. Кўзларим лаълинға ҳамранг ўлди, ваҳ, не ҳол экин, Ким ул ачиғ йиғлағон сойи бу айлар нўшханд. Кўзни бир из туфроғидин равшан этким, суд эмас Шофи кофурий чекиб, офоқ анга мушкин паранд. Ул қуёш ҳажринда билмонким, Навоий кўзига Барча олам тийрадур ё боғламишдур чашмбанд. 119 Эмас ғамимни ёзар хатға зарафшон коғаз, Ки шуъла чекти дамимдин битир замон коғаз. Сипеҳр даври бу саргашта оҳидин бўлмиш, Магарки оҳ қуюн бўлди, осмон коғаз. Тирилмишам битигингдин, қилурда муҳр магар Лабингға тегдию келтурди туҳфа жон коғаз. Узору лаъли лабинг васфини қачон ёздим, Оқиб кўзум ёши гулранг, бўлди қон коғаз. Очилди хаста кўнгул руқъасин ярамға ёпиб, Ёруқ бўлур эмиш уй бўлса тобдон коғаз. Кўнгул шикофиға коғаз аро эрур марҳам, Ғамим сўрарға рақам қилса дилситон коғаз. Ёзар фаришта қуёш сафҳасиға васфингни, Магарки ул фалакий топмас обдон коғаз? Кўнгул саҳифасин асра хутур баҳридин, Ки сувға зойиъ ўлур тушса ногаҳон коғаз. Хумор дафъиға қуллуқ хатин тилар соқий, Навойиё, дема ҳужжат кетур равон коғаз. 120 Зуҳду тоат шаҳдини аҳли замон кўрмас лазиз, Ҳар не нофиъдур, маризи нотавон кўрмас лазиз. Зулмат аҳли ғафлат истарларки, олам комини Уйқуча шабгир қилғон карвон кўрмас лазиз. Қути ботин истаким, зоҳир ғизоси бирла табъ Бир замон гар топса лаззат, бир замон кўрмас лазиз. Ор этар пашминадин аблақ тилаб зарриштани, Ким эшак ҳалвони андоқким сомон кўрмас лазиз. Хар не элдин қутқарур лаззатлиғ улдурким, фақир Меҳр қурсин уйлаким бир пора нон кўрмас лазиз. Ютмайин хуноба етмас васли онинг, аҳли ишқ Топса кавсар шарбати андоқки қон кўрмас лазиз. Топмайин лаззат Навоий солди кўздин ашкдек, Бодани то хусрави соҳибқирон кўрмас лазиз. 121 Эй, зотингга ҳар неча қилиб ақл тафаккур, Ул фикрга бўлмай самаре ғайри таҳайюр. Юз меҳрга нетсун чу эрур мужиби ҳайрат, Ҳар зарраки таҳқиқида ақл этса тафаккур. Идроки камолингни хирад ҳадди соғинғон Ҳар қатра аро айлади юз баҳр тасаввур. Кавнайн адам бўлса, вужудунгға не тағйир? Гар мавж сукун топса, тенгизга не тағайюр? Қаҳринг йўқ этар халқниким, турғали бўлмас Сарсар йўлида пашша гуруҳига таҳаввур. Бу турфаки, дафъини ярим пашшаға қўйдунг, Ҳар пилниҳодийки санга қилди такаббур. Ҳажринг тунида шамъ киби қолди Навоий, Ҳар тун, не ажаб, куйса тўкуб ашки таҳассур. 122 Сипеҳр осийбидин солим қутулмоғлиқ не имкондур, Ки меҳри ташту тийғу кулгуси барқи дурахшондур. Мунунгдек меҳр кўргач, шод ўлуб кулган зиҳи ғофил, Бу янглиғ кулгу сори меҳр солғон асру нодондур. Тенгиз кўнглида андоқ меҳрдин юз шуъла пайдодур, Қиё бағрида мундоқ кулгудин минг дашна пинҳондур. Ҳижоридин қиёдур анга юз минг тийғ ила ожиз, Ҳубобидин тенгиз юз минг кўз ила анга ҳайрондур. Чекиб қавси қузаҳтин ё кўнгуллар қасдиға онинг, Ёғин мадди хадангу қатра сувлар анда пайкондур. Бу ё бирла анингдек ўқни ёғдурғач, халойиқнинг Ҳаёти қасрида ҳар сори қилмоқ раҳна осондур. Ҳаёт ичра бақо чун мумкин эрмас, Нуҳ бўлсинким Улар ҳолатда туғмай ўлган ўғли бирла яксондур. Бақо сарчашмаси зулматда дерлар, йўқки, ул зулмат Сикандар оҳи ўтидин йиғилғон дуди ҳирмондур. Навоий, ўртабон ўзлук, қадам бу йўлға қўй, яъни Ки ҳар ҳамроҳким бўлғай тажарруд мониъи ёндур. 123 Парим бўлса учуб қочсам улусдин то қанотим бор, Қанотим куйса учмоғдин, югурсам то ҳаётим бор. Чиқиб бу дайрдин Исоға невчун ҳамнафас бўлмай, Биҳамдиллаҳ, тажарруд бирла ҳимматдин қанотим бор. Халойиқ суҳбатидин минг ғамим бордурки, муфт ўлғай Агар минг жон бериб билсамки, бир ғамдин нажотим бор. Чекиб ағёрдин юз жавру тортиб ёрдин минг ғам, Не ўзга халқдин ғайрат, не ўзумдин уётим бор. Кечиб кўздин ёзай бир хатки, даҳр аҳлиға кўз солмай, Бу дамким кўз саводидин қаро, кўздин давотим бор. Тилар кўнглум қуши анқодин ўтгай нори юз водий, Мунунгдек сайр этарга Қофдин ортуқ саботим бор. Навоий, билки шаҳ кўнгли манга қайд ўлмаса, биллаҳ, Агар кавнайнға хошок чоғлиғ илтифотим бор. 124 Кема оғзи демаким, ишқингда кўксум чокидур, Баҳр мавжи йўқки, ашким селининг кўлокидур. Сувда эрмас меҳр акси, балки дарё жониға Солғон ўтлар хаста кўнлум оҳи оташнокидур. Хас эмас гирдоб ароким, бошингга эврулгали Сув уза саргашта ошиқ жисмининг хошокидур. Ваҳки, ул киштида дарёкаш, манга худ йўқ ҳаёт, Эл дегандинким фалоннинг кофири бебокидур. Ул балиғ тутмоққа солиб шасту онинг рашкидин Сувдин айрилғон балиғ янглиғ кўнгул тобокидур. Кўрма фақр аҳли сиришки баҳрида ҳар ён ҳубоб, Ким фано кавкаблари, балким бало афлокидур. Эй Навоий, кема тийри кўксум ичра ҳажр ўқи, Кема оғзи гўйиё ишқида кўксум чокидур. 125 Захмим ачитқон дам-бадам ул лаъли шаккарханд эрур, Ваҳ-ваҳ, туз эрмиш улки, мен қилдим гумонким қанд эрур. Ўтсанг ғамим саҳросидин, қонлиғ кўнгул ажзосидин, Ҳар лола баргин англаким бир доғлиқ парканд эрур. Кўюнгда мунғлуғ жонға тан юз заҳм иландур хирқае, Марҳам била қўйғон момуқ ҳар ён анга пайванд эрур. Мажнун кўнгул қилмас ҳаво ҳар ён ўқунгдин гўйиё, Ким бу темур бирла йиғоч ҳибсиға онинг банд эрур. Боққач қуёш рухсориға андин қилурмен кўз ёши, Ким ул мусофир ойима ҳусн ичра бас монанд эрур. Ғам барқию меҳнат туни зоянда бўлса ишқдин, Тонг йўқки, ўтқа гаҳ шарар, гоҳи тутун фарзанд эрур. Дунё аруси зулфини тутқон не огаҳ фақрдин, Ганж истамас улким йилон тутмоқ била хурсанд эрур. Минг нола тортиб кўрмай ул гул васлин охир ўлганим, Бу боғнинг булбуллари гар билсалар хуш панд эрур. Кўз учи бирла боқтингу қийдинг Навоий кўнглини, Билдинг ониким бир қиё боқмоққа ҳожатманд эрур. 126 Эл тилидин жонима гар юз бало мавжуд эрур, Ғам емон, гар ул қизил тил тийғи хунолуд эрур. Юз уза сиймин занахдонингда хатти мушкбўй Ўтқа қўйғон олмадин гўёки чиққон дуд эрур. Жон бериб олдим жунуни ишқ то бўлдум фано, Оллоҳ-оллоҳ, ул не хуш савдо, бу не хуш суд эрур?! Ҳажр бедодидин ул юз шавқи ортар ҳар неча, Ким хазон осийбидин гул яфроғи нобуд эрур. Кисватидур хилқатим ишқ офати шахсиғаким, Риштайи жон анда тору тори жисмим пуд эрур. Қилмадинг аҳдингға бир аҳдеки, қилғайсен вафо, Бевафолар аҳди мундоқ гўйиё маъҳуд эрур. Меҳр иси бу мижмари ферузадин кўз тутмаким, Барча қад шамшоди бу мижмар ичинда уд эрур. Эйки, қаддинг бўлди хам, олам била қил хайрбод, Ким хам этмак қад ҳамиша лозими падруд эрур. Эй Навоий, эрмас ул золим кўзи уйқудаким, Зулм эшиги шоҳи Ғозий адлидин масдуд эрур. 127 Йиғласам, кўнглумга ишим оҳи дардолуд эрур, Ўтқаким ёмғур ёғар, онинг нишони дуд эрур. Лаъли шавқидин кўнгул хурсанд эрур хуноб ичиб, Телбага рангин сув берса, май дебон хушнуд эрур. Юз аёғи туфроғидин олмон ушбу важҳ ила, Ким неча туфроғ ичинда турса олтун, суд эрур. Чиқмас оҳим шиддатидин ул маҳи хиргаҳнишин, Шамъға фонус елдин асрамоқ мақсуд эрур. Яаслин истаб кўп инолдим, қовди кўйидин мени, Бўлса мубримшева, албатта, гадо мардуд эрур. Талх майдин, соқиё, топти чучук жоним ҳаёт, Эй басо макруҳким, зимнида бир беҳбуд эрур. Телба итдекдур Навоий ул паривашсиз, не тонг, Оғзидин гар ўт сочиб, аъзоси гардолуд эрур? 128 Улки юз меҳнатға жоним ишқидин помол эрур, Анга раҳму манга тоқат йўқ, ажойиб ҳол эрур. Зеб эрур ҳуси аҳлиға аҳли назар наззораси, Кўзки булбул тикти гул рухсори узра хол эрур. Хатти шавқидин тўкулди жисмим ул янглиғ қуруб, Ким сўнгакларда қалам кўрган соғинғай нол эрур. Лаълидин ком олмағунча билмадим ширинлиғин, Барги гул занбур коми ичра киргач бол эрур. Гулхани мажнундек оҳим чиққоч, оқған ёшларим Телба кейнидин югурган гўйиё атфол эрур. Бу чаман гулбарги хушранг ўлса, майл этмангки, ул Ғоза булбул қонидин суртарки, лавни ол эрур. Эй Навоий, кимгаким бир журъа чекти жоми васл, Сўнгра ҳижрон заҳридин юз жоми моломол эрур. 129 Йўқ ажаб, лаълингдин ар бехудлуғум ойин эрур, Чунки усрукрак бўлур ҳар майки лаб ширин эрур. Раз қизи то пардадарлик айлагай талбис учун, Шиша меъжардур ангаву мавжи онинг Чин эрур. Қон ёшим таъсиридин сориғ юзумнинг сафҳаси Коғазедурким, ҳино суйи била рангин эрур. Муҳлик ўтумни дамингдин тез қилма, эй Масиҳ, Ким бу ўтқа мотам ашки суйидин таскин эрур. Ул пари ишқида ашким лаҳв тухмидур деманг, Ким малак тасбиҳиға бу донадин тазйин эрур. Олмайин ердин қадам сайри мақомот айламак, Чанг пиридин бу базм аҳлиға хуш талқин эрур. Сизу васл, зй айш аҳликим, Навоий жониға Андуҳи ҳижрон азал девонидин таъйин эрур. 130 То лабинг шавқида жисмим гарқайи хуноб эрур, Ҳар жунун тоши ангаким тегди, лаъли ноб эрур. Гар асир ўлдум, тонг эрмаским, кўнгулнунг ломидек Мубтало кўнглумда зулфи торидин қуллоб эрур. Қадди ёдекларни зор этмиш ҳилолий жом учун, Эгма қошингким ўзи рокиъ, ўзи меҳроб эрур. Кўз қаросин юб, сориғ оразни беқадр этти ашк, Гўйиё ҳар важҳ ила айн офати сиймоб эрур. Ғам туни гар тобсиз жисмим куяр, ваҳ, не ажаб, Куйдурурлар кеча кўпрак риштаким бетоб эрур. Ҳар тараф наълу алиф жисмимда гўё ишқ аро Хатти идборимни возиҳ қилғали иъроб эрур. Сендадур мақсуд ганжи, лек жисмингдур тилисм, Ваҳки, бу ганж ул тилисм ичра ажаб ноёб эрур. Эй Навоий, жисм аро жон риштасин тутқил азиз, Ким бори лўливашим лаъби учун асбоб эрур. 131 Ул пари кўнгли учун руҳум асиру зор эрур, Булъажаб тоши қанотсиз қушға бадрафтор эрур. Ҳар кеча қон бирла жисмим сафҳайи тақвимдек Гўйи анжум тирноғидин сарбасар афгор эрур. Кофири мастедур ул кўзким, каманди зулф анга Ешибон ёнида қўйғон риштайи зуннор эрур. Бахтим уйқусидин афғонлар чекардин гўйиё Ҳар кеча кўз юммай анжуж то саҳар бедор эрур. Янгла кўнглум васл топти, раҳм қил, эй оҳким, Тунд елдин янги бутган ёраға озор эрур. Қатлима ул кўз саводи ҳайъатидин бағриға Бир қаро тош боғлағон қон қилғучи хунхор эрур. Ўқусам номангни печу тоблиғ беҳуд таним Гўйиёким номани чирмаб йиборган тор эрур. Чун қуёшдек ерга киргунг, не асиғ гар юз қуёш Маснадинг тоқида ҳар ён шамсайи девор эрур? Тиргузуб, дебсен, Навоий жониға миннат қўяй, Гар сен ўлтурсангки, ул жон бирла миннатдор эрур. 132 Кўнгулки, ишқида дерсен бало не бўлғусидур? Неким бўлур санга бўлғай, манго не бўлғусидур? Ул ой жамолиға ишқим худ ортадур ҳар дам, Бу ишда оқибатим, ваҳки, то не бўлғусидур? Дема, не бўлғуси ул зулф қайдида кўнглунг, Асиру волаву шайдо, яно не бўлғусидур? Фироқ дардиға дебсен даво не бўлғай экин, Бу дардға ҳам ўзунг де, даво не бўлғусидур? Биҳишти меҳнат эмас, бўлса ваъдайи дийдор, Висол умиди бор эрса, жафо не бўлғусидур? Бу йўл мусофирининг ҳоли, оҳким, мутлақ Билинмадики не ўлди, ваё не бўлғусидур? Навойиё, дема, фоний бўлуб висолға ет, Мангаки ҳажр чекибмен, фано не бўлғусидур? 133 Жафо қилур бари гулчеҳралар, вафо қилакўр, Вафо ҳам элга қилурсен, вале манго қилакўр. Не телбаники муқайяд тиларсен, эй гардун, Анинг салосили зулфиға мубтало қилакўр. Десанг ҳижобни олғайлар, эй кўз, оллингдин, Не гард онинг йўлидин қўпса, тўтиё қилакўр. Тажалло истасанг ул юздин ўртабон жисминг, Кули била кўнгул ойинасин жило қилакўр. Умиди васл ила кўюнгга борди хаста кўнгул, Йигитлигинг ҳақи, ул ҳожатин раво қилакўр. Бийик нишиман эрур, эй кўнгул, висол авжи, Талаб қаноти била ул тараф ҳаво қилакўр. Навойиё, чу аламсиз мурод мумкин эмас, Десангки васл топай, ҳажр ўтиға ёқилакўр. 134 Жоним ороми учун қосидки жонондин келур, Гўё жонпарвар насиме оби ҳайвондин келур. Нома қосид илгидин, қосид ҳабибим оллидин, Муждайи жон елдину ел моҳи Канъондин келур. Ваъдайи васлики, жонондин келур ҳижрон куни, Тиндурур кўнглумни сўз янглиғким, ул жондин келур. Гавҳаредекдурки, чиқмиш хомасининг нўгидин Нома узра шодлиғ ашкимки мужгондин келур. Шодлиғдин жон нисор этсам, не тонгким, бу хабар Ҳам кўнгулдин, филмасал, ҳам кўнглум олғондин келур. Ваҳки, мазмунидур аҳли дард саргардонлиғи, Ҳар бало мактубиким, бу чархи гардондин келур. Деб эмиш номамға қилмайдур Навоий жон нисор, Анда жон бўлса, қачон бу навъ иш ондин келур?! 135 Тутулмиш эрди ғазабдин улусни қилди асир, Қуёш тутулса, бале, фитнадур анга таъсир. Агарчи ёда гириҳ бўлса, ўқи туз чиқмас, Қоши гириҳ била зулм ўқин этмади тақсир. Кўнгулни кўзларинг олди, не тонг, ики бўлмак Бир аҳли динни ики маст кофир этса асир? Кўруб юзида ғазаб, зулфи сори қочти кўнгул, Кўнгулга соя керак итик ўлса меҳри мунир. Хаданггинг ўтти кўнгул пардасиға етмас экач, Не ҳадди манъ, хусусан, қазо ўқиға ҳарир. Ғам ўлса солма гириҳлар қошингғаким, қилмас Ғализ ўлуб бу қаро манъи хомайи тақдир. Навойиё, санга бу сўзда шубҳае бўлса, Қадаҳ кетурки, хутутида кўргузай бир-бир. 136 Войки, бағрим яна ҳажр ўқидин ёрадур, Ҳар нафас ул ёрадин жон ўзидин борадур. Жонима офат лаби, ҳажри бало, оҳким, Бахтима бир ҳукми бор лаъл, вагар хорадур. Дард сипеҳри таним тўзғану ўтган ўқунг Ламъайи пайкон била собиту сайёрадур. Кўйида топмоқ сени мумкин эмас, эй кўнгул, Анда чу сен телбадек юз туман оворадур. Чарх арусиға йўқ ғайри ямонлиқ шиор, Ақдиға майл этмаким, шоҳиду бадкорадур. Вўсмаси қавси қузаҳ, ғозаси гулгун шафақ, Зулфу юзи туну кун, кўрки, не маккорадур. Ишқ ажаб дард эмиш, дардғадур чора сабр, Ваҳки, Навоий басе ошиқи бечорадур. 137 Телбараб итган кўнгул ёдимға келса гоҳлар, Йиғлаб эл кўнгли бузулғудек чекармен оҳлар. Утти хўблар ой киби, йўқтур арода ул қуёш, Ваҳки, ул бадмеҳрни кўрмон, ўтадур моҳлар. Хўблар зулфу занахдониға бординг, эй кўнгул, Ҳозир ўл, тундур қаронғу, йўлда бордур чоҳлар. Гар мусаввир чизса девор узра ул гул хирманин, Жав-бажав мендин нишон бергуси бир-бир коҳлар. Эй кўнгул, Фарҳод ила Вомиқ доғи Мажнун қани? Бўлмағил ғофилки, бир-бир бордилар ҳамроҳлар. Тўкти қон гулгун либосин кийгач ул хўблар шаҳи, Қон тўкар эрмиш қизил тўн кийса, бешак, шоҳлар. Эй баҳори ҳусн, эшитсанг гар Навоий оҳини Керак, албатта, хазон елин соғинсанг гоҳлар. 138 Юз туман меҳнат ўти андуҳлиғ жонимдадур, То ҳаводин сарзаниш сарви хиромонимдадур. Ҳожатим будур, худоёким, каромат қилғасен, Нотавон жонимға ҳар заҳматки жононимдадур. Дард менда сендин ортуқ бўлса, жоно, не ажаб, Ким сенинг жисмингдадур, заҳмат менинг жонимдадур. Сўрдум оғзи таъми талх эрмиш, ажаб йўқ ўлмагим Менки, бу янғлиғ ачиғ таъм оби ҳайвонимдадур. Эй Масиҳо, субҳи айшим тийра бўлмиш, гўйиё Заррае бетоблиғ хуршиди тобонимдадур. Даҳр боғи ичра барбод ўлмағон гул чиқмади, Йўқ ажаб, гар елдин осибе гулистонимдадур. Эй Навоий, сўрмадинг дерсен малул ўлғанда ёр, Соғинурсен гўйиёким бахт фармонимдадур. 139 Кирди сиймобий либос ичра яна ул гулузор, Ул қуёшдекким, анга мониъ бўлур абри баҳор. Ул булут янглиғ либос узра сизилғон хатлари Бор анингдекким, ёғин тушгай булутдин тор-тор. Бу либоси сиймгун ичра сенинг нозик танинг Ул кумушдекдурким, ул сиймоб аро тутқай қарор. Меҳри рухсоринг либоси сиймгундин мутлақо Ул қуёшдурким, қилур кўзгуда аксин ошкор. Бўлди сиймобий -либосинг ранги баским, айладим Кўз саҳобидин бошингға ашк сиймобин нисор. Танни чун сиймоб этар бу чархи ахзар оқибат, Тўн агар сиймобий ўлсун, гар яшил, бир ҳукми бор. Эй Навоий, кисвати гар обгундур, не ажаб, Бу яқиндурким, бўлур сув ичра дурри шоҳвор. 140 Фурқатингдин заъфарон узра тўкармен лолалар, Лолалар эрмаски, бағримдин эрур парголалар. Дур тишингдин донайи сабрим қолур бебар десам, Кулуб айтурким, экиннинг офатидур жолалар. Барги гул узра ёпишибтур шакар ҳар соридин, Ё магар-лаълинг уза қайнабтурур табхолалар? Тола-тола най ўқунг кўксумда гўё синдиким, Теврулубтур нотавон кўнглумда бир-бир толалар. Фитналик тўққуз фалақ гирдингда, жоно, турфадур, Ким кўрубтур бир қуёш давринда мундоқ ҳолалар? Бордилар аҳбобу мен йиғлармен ўз аҳволима, Корвондин қолғон ит янглиғки, қилғай нолалар. Кўҳи ғам бўлди Навоий, лолалар гулгун сиришк, Тоғ агар будур, бале, ашк ўлғусидур лолалар. 141 Ул малоҳат шамъидин мундоқки жисмим ёнадур, Ҳар бир учқун ғам шабистонида бир парвонадур. Шоми ҳажрим шарҳин эл афсона қилди, оҳким, Уйқуға солғон қаро бахтимни бу афсонадур. Ғайрким, маҳв ўлдию сенсен бузуғ кўнглум аро,— Чуғз итиб, товус ер тутмиш, ажаб вайронадур. Кўксум ичраким, ғамингдин нордек бўлди инкоф, Гўйиё ҳар бир бағир парголаси бир донадур. Кўйида сўрсанг кўнгулларни унутма, эй сабо, Менинг оворамниким, ҳам хаста, ҳам девонадур. Чарх шабгардиға гўё нақди умрингдур ғараз, Тегрангга ҳар тунки икки букрайиб айлонадур. Сўрма ҳажрингда Навоий ёрину сарманзилин, Ёр анга дардинг, ватан бир кунжи меҳнатхонадур. 142 То хаёлинг гаҳ кўнгул, гаҳ кўз аро меҳмон эрур, Кўз била кўнглум аросинда ҳасаддин қон эрур. Кўнглума пайконларингдин қатра-қатра сув эмас, Ҳолима кўздек биайниҳ ул доғи гирён эрур. Ғарқамен ашк ичраким, ишқинг танимни ўртамас, Йўқса, ўт ким кўрдиким, хошок аро пинҳон эрур? Ҳажр ўқидинким эрур бағрим аро юз минг тўшук, Ҳар тўшук бир кўздурурким, ҳолима ҳайрон эрур. Ҳусн майдонида ул кўз чобукедурким, анга Холи мушкин гўю зулфунг анбарин чавгон эрур. Даҳр бўстонида бош чеккан ниҳол атрофида Шох эмас, новак дегил, яфроғ эмас, пайкон эрур. Тийғ ила душвор айлабсен Навоий қатлини, Чеҳрадин бурқаъни олғилким, басе осон эрур. 143 Ғунчайи хандон била ҳуснунг гули хуррам баҳор, Хаттинг андоқ сабзаким, бўлғай анга ҳамдам баҳор. Юз уза тердин хатинг гар бош чекар, эй гул, не тонг Сабзаға боисдурур чун бўлди эрса нам баҳор. Шодлиғдин гулшани васлингда йиғлаб чексам оҳ, Ёпма юзким, гулга бўлмас ел-ёғиндин ғам баҳор. Оразим акси юзунг ойина тушган турфадур, Ким кўрубтур ҳам хазон бир ойда бўлғай, ҳам баҳор?! Войким, бир гул хазонға солди айшим гулбунин, Ушбу фасл ичраки топмиш жумлайи олам баҳор. Барқу сел эрмас, фиғону ашк эрур, буким, ҳар эл Гул юзунг кўргач тутар ўз ҳолиға мотам баҳор. Қасди булбул кўнгли қайди бўлмаса, невчун солур Боғ шўхи сунбули зулфиға печу хам баҳор? Гул эмас, бу боғ торожиға ийнак лаълдин Айлади овиза меҳри даврйға хотам баҳор. Эй Навоий, чин баҳор эркин бу, ёхуд кўргузур Боғи хулқидин улусға довари аъзам баҳор. 144 Ваҳки, кўнглум ғуссаси ҳар лаҳза қасди жон қилур Ҳажрим андуҳи бузуғ сабрим уйин вайрон қилур. Кўп мададдур ҳажр андуҳида совуғ оҳлар, Ким сингурса мен киби ўзига қасди жон қилур. Неча йиллик меҳнатим ишқ ичра билгай ошиқе, Ким ҳадисин ёр ила ағёрдин пинҳон қилур. Жонни истармен чиқарсам уйидин, кўзларни ҳам, Кўнглум ул дамким хаёлин лаҳзае меҳмон қилур. Асрадим жон ичра меҳрин, билмадим охир нафас Ул Масиҳо ўлмагим англаб, ўзин нодон қилур. Фақр йўлинда ирик пашминадин ор этмаким, Ҳар таҳаррукдин таайюн бандини суҳон қилур. Соқиё, ҳолимни билдинг, эмди тутқил бодаким, Бу суубатларни бехудлуғ манга осон қилур. Ростларға чарх агар ҳар лаҳза қилмас сарзаниш, Шамъ бас ҳар тун недин йиғлаб-куюб афғон қилур? Дафъ этар дардин Навоийнинг ўшул майким, мудом Хусрави Хусравнишон соқийлари эҳсон қилур. 145 Тарарда уҳдалиқ зулфин мусалсал айлади чинлар, Гириҳ «мим», икки зулфи икки «лом», ийнак тароғ «син»лар» Гириҳлар зулфида гўё ҳисоб асрабдур ул кофир, Олурда зуҳду таҳво аҳлидин торож этиб динлар. Ешиб, невчун фиғонға солди зулфидин кўнгулларни, Қарору сабр нақдин олғали гар айламас қинлар. Не юздур, оллоҳ-оллоҳ, бода тобидинки, ҳар соат Очар насринлар узра гул, сочар гул узра насринлар. Келур ул сарвким, гуллар муллавван қилди гулшанни, Кирарда шаҳ нечукким мулк эли боғларлар ойинлар. Десам ҳусн аҳлини кўрмангки, золимдурлару қотил, Қўнгул айтур: кўрай, шоядки мундоғ эрмас эркинлар? Эрур маҳзун кўнгуллар зулмати зулфида зор андоғ, Ки шоми ҳажрида ишқ аҳлидин ҳар сори ғамгинлар. Не елланмакдур, эй шаҳ, мўр хайлидек чирикдинким, Сулаймондек бу водий ичра барбод ўлди чандинлар! Навоий, бўлмайин зору заиф ўлмас наво топмоқ, Бу эрмиш пири чанг авторидин дайр ичра талқинлар. 146 Оллим ул бут саждасидин реш эрур, ҳолим будур, Тоати мақбулум улдур, доғи иқболим будур. Ўқларидин қушдек ўлдум жонға ул кўй орзу, Учмоғ истармен, вале кўрким, пару болим будур. Бас, ғаниймен кўҳи ғам бирла жунун тоши аро, Ийнак-ийнак тахти жоҳим; улдуру молим будур. Ёр шавқидин ўлар ҳолатдадурмен, эй табиб, Не иложинг бор, менинг худ заъф аҳволим будур. Чўмғали қўймас қуруқ найдек сўнгаклар ашк аро, Турфа кўрким, баҳри бепоён аро солим будур, Топмайин дунёда коме, динни барбод айладим, Ҳайф дўзах ҳам манга, биллаҳ гар аъмолим будур. Эй Навоий, гар ўларда жон талашсам, қилма айб, Дермен ул ойни кўруб: жон берсам, иҳмолим будур. 147 Тиргузур ҳар дам рақибларнию мани ўлтурур, Ўт ёқиб эл жониға, менинг ичимни куйдурур. Кўнглум аҳволин сабодйн сўрдум эрса дедиким: «Телбалардек бир пари кўйида саргардон юрур». Ул қуёш юзига боққан сойи ортар кўз ёшим, Меҳр тобидин агарчи ҳар нима ўлдур қурур. Қон ёшим ранги ёшурди хотами лаъл оғзини, Ўйнамоқда ёшлар андоқким узукни ёшурур. Сенки йўқсен, моҳрухлар жилва айларлар, валек Кеча ишнар қурт нури меҳр чиққач билгурур. Ул қуёш ҳижронида ҳар тун ики мунглуғ кўзум Тонгға тегру субҳидам йўлиға боқиб телмурур. Тузлук айлаб шамъдек, ваҳ, билмадимким, бу ниҳол Меҳнат ўти гул очар, ёш қатраси бар келтурур. Булъажаблиғлар баҳори ишқ аро кўрким, мени Гаҳ булутдек йиғлатур, гоҳи чоқиндек кулдурур. Зуҳд оҳангин Навоий ҳар нечаким соз этар, Бир наво бирла муғанний ёна йўлдин озғурур. 148 Яна сенсизин мунисим ғам бўлубтур, Кўзумга юрак қони ҳамдам бўлубтур. Қарориб кўзум дам-бадам зор йиғлар, Анга шоми ҳажрингда мотам бўлубтур. Ярамдин чекарга ўқин саъй қилманг, Ки пайкон сўнгак ичра маҳкам бўлубтур. Ичимдин нечук тортқайлар ўқинким, Кўнгул қўймасу жон мадад ҳам бўлубтур. Кўнгулга ёқар кирпигингнинг хаёли, Менинг захмима неш марҳам бўлубтур. Ғуборин тилаб йиғлама ҳар дам, эй кўз, Ки ашкингдин-ўқ ер юзи нам бўлубтур. Бу гулшан аро барг тўтилариға Хазон тифли бас боиси рам бўлубтур. Вафо шахсининг фарқини чарх тийғи Ики бўлди, ваҳким, бири кам бўлубтур. Эмас ғам юкидинки, қошингни кўргач, Навоий сужуд этгали хам блубтур. 149 Кўзунг не бало қаро бўлубтур, Ким жонға қаро бало бўлубтур. Мажмуъи давони дард қилди Дардингки, манго даво бўлубтур. Ишқ ичра онинг фидоси юз жон, Ҳар жонки санго фидо бўлубтур. Бегона бўлубтур ошнодин, Бегонағо ошно бўлубтур. То қилди юзунг ҳавоси жоним, Юз сори анго ҳаво бўлубтур. Боқий топар улки бўлди фоний, Раҳравға фано бақо бўлубтур. То тузди Навоий ояти ишқ, Ишқ аҳли аро наво бўлубтур. 150 Кўк ғазоли чунки кофур узра мушкафшон бўлур, Кавкабафшон кўзларимдин ул қуёш пинҳон бўлур. Мунғайиб андоғ синуғ кўнглум бузулурким, сипеҳр Булъажаб ҳолимға юз минг кўз била ҳайрон бўлур. Гаҳ юруб, гаҳ ўлтуруб, бир лаҳза тутмасмен қарор, Ғусса бандидин бари олам манга зиндон бўлур. Гаҳ кўнгул ўти урар кўксум шикофидин алам, Гаҳ бағир парголаси кўз йўлидин ғалтон бўлур. Ўлтурур уй сақфиға оҳим тафидин қатралар, Ё менинг ҳолимғадурким тому тош гирён бўлур. Эйки истарсен саломат, ишқ кўйин сўрмағил, Ким бу йўлға ҳар кишиким тушти, саргардон бўлур. Истаганга дўст комин истабон куймак, не тонг, Гар тутун сунбул, ўтун ашжору ўт райҳон бўлур. Ични урён қилки, тошинг зеби манъи фақр эмас, Фақр эмастур гар ичинг мамлу, тошинг урён бўлур. Эй Навоий, ишқ манъин элга иршод айладинг, Оллоҳ-оллоҳ, бу не макру ҳийлаву достон бўлур?! 151 Ваҳки, майдон азмиға секретти ул чобук сувор, Кимдурурким асрағай эмди инони ихтиёр? Қошу юзунгдин агар ортар жунуним, не ажаб, Телбаликка ҳам янги ойдур мадад, ҳам навбаҳор. Чок этинг кўксумки, чиқсун ўтлуғ оҳим шуъласи, Бир нафас бўлғайки, бу андуҳ ўти топқай қарор. Ақлу фаҳм ошуфтаҳол ўлди йигит жонинг учун, Ким яна уйдин мунунгдек чиқмағил олуфтавор. Бир замонлиғ ҳажр чун минг йилча бор, ўлсам, не тонг Чунки бўлмас ҳеч кишининг умри минг йил пойдор. Соқиё, чун ичкумиздур оқибат жоми ажал, Бода тут ондин бурунким, бизни ўлтургай хумор. Орази боғидағи тер кўнглум ўтин қилди тез, Маркаби наълидағи ўт жонима урди шарор. Эй Навоий, шукрким, майдонға ул шаҳ қўйди юз„ Ким йўлида қолмади навмид жони хоксор. 152 Ваҳй нозил бўлди ёхуд ёрнинг пайғомидур, Ким ғамим таскини ғамгин хотирим оромидур. Сафҳайи кофур уза мушкин раҳамким айламиш, Гўйиё субҳи саодат узра давлат шомидур. Ҳажридин жоним аросиға агар худ кирмади, Нега шакли жон аро кирган алиф андомидур? Кирди жону жисмға хат сафҳасин кўргач, магар Элга жон бермакка меҳр узра Масиҳ арқомидур? Ваъдайи васл эрди мазмун, гаҳ ўлукмен, гаҳ тирик Англамон, қотилмудур бу мужда, руҳафзомидур? Водийи ҳайратда қолғонларға жон ҳирзи учун Руқъайи мақсуд комил нутқи ё иъломидур. Эй Навоий, нега суртуб кўзга, солмай жонғаким, Ҳам кўзумнунг нури, ҳам озурда жоним комидур. 153 Икки кўзумки дарду бало жўйборидур, Оҳим бухори устида абри баҳоридур. Ушшоқ тийра ахтари ҳар ён шафақ аро Гўё сипеҳр сабзасининг лолазоридур. Билмай дединг, узулмиш экан субҳайи ақиқ, Лаълинг ғамида ҳон киби ашким қаторидур. Ғам гулшанида қаддим эрур ул йиғочким, Пайкону бори ҳажринг онинг баргу боридур. Ҳар кимки Юсуфум ғамидин ўлди дашт аро, Ҳар тун магар бўри кўзи шамъи мазоридур. Бу дашт туфроғин дема мушкинки, ҳар овуч Бир мушкбў ғазола тани хоксоридур. Бергил, тутуб пиёла Навоийға руҳким, Жонин етурган оғзиға лаълинг хуморидур. 154 Бармоғи ҳайрат билаким лаъли хандон ичрадур, Ул «алиф» янглиғ дурурким филмасал «жон» ичрадур. Хони ҳусни завқини билмакка ёхуд бармоғи Лаъли хандон ичра зрмаским, намакдон ичрадур. Лаъли бир сўз бирла юз йиллиқ ўлукни Хизр этар, Гўйиё Руҳуллоҳ ушбу оби ҳайвон ичрадур. Мунфаилдур юзу зулфидинки, титратгай насим, Жилвагар товуским фирдавси ризвон ичрадур. Оразинг ҳажринда ҳар қонлиғ кўзумдур лолае, Доғлар кўзнунг қаросин, англаким, қон ичрадур. Тутма улфат боғ ароким, сарсари дайдин дурур Эмин ул қушким, анинг маъвоси вайрон ичрадур. Эй Навоий, бирга юз жоми бало турмиш тўла, Ҳар нечаким соғари ишрат бу даврон ичрадур. 155 Қошинг кўздин ниҳон, андин ниҳонроқ холи мушкиндур, Бу онинг нуқтасидур, гўйиё ул нуни танвиндур. Кўнгул зулфунг ғамидин тоза-тоза доғ ила гўё, Ки нисфи қону нисфи мушк бўлғон нофайи Чиндур. Итингнинг гоҳ изи, гаҳ панжасидиндур димоғим хуш, Бу бирдур мушки бийд, ул бир анга гўёки насриндур. Недин билмон юзум сорғорди муҳриқ ишқ тобидин, Юзи ўтқа яқинроқ бўлғон элнинг чунки рангиндур. Ичимда андоқ ўтдурким, туган жисмимда куйдурсам, Анга бу ўтдин андоқким, судин бу ўтқа таскиндур. Юзунгга боқса бўлғай ою кунча нури ўксулса, Яқин эрмас бу ҳам, астағфируллоҳ, балки тахминдур. Қизил тўн бирла чиқти, лоларухлар не кўрунгай, ваҳ, Бу гулдин хилъат этган сарв, алар ҳар ён раёҳиндур. Жаҳон маккораси дилкашдур, аммо кимки ақд этса, Ипак жон риштаси ёрмоқ, анга дин нақди кобиндур. Қошинг меҳробиға, эй муғбача, юз қўйғали қўйким, Бу тоат дайр пиридин манга ишқ ичра талқиндур. Юзунг кўрмак тилаб тинмас Навоий кўнгли солмоқдин, Худой учун олиб бурқаъни, онинг кўнглини тиндур. 156 Қатлима тийғ ўлгаликим чарх иши озордур, Мавжи ашким аксидин пўлоди жавҳардордур. Кўк тегирмон тоши айландурмоқ истар бошима, Дема ою кун бошим узра буким сайёрдур. Ишқ даштида қуюн эрмаски, мен девонаға Дашт аро саргашталик хаттин сизар паргордур. Дард тоғида чоқинлар дема, де ўтлуғ каманд, Ким солурда бўйнума чарх илгидин такрордур. Раҳм қил, гардунки, бир дилхастадин мақдур эмас Чекмаги гар меҳнату бедод бу миқдордур. Мунча дарду ғуссадин махлас топар ер истасанг, Эй Навоий, билки, ул ер кулбайи хаммордур. Эй хушо хумхонаким, қилғонни анда тарки ҳуш, Кўк хумидин ҳар неким келгай, фароғи бордур. 157 Нуқтайи холингки кўздин доимо маъдум эрур, Нуқтайи хол эрмас улким, нуқтайи мавҳум эрур. Тонг эмас, ул нуқта гар кўздин ниҳондур, ваҳ, не тонг Мардумин кўрмаклигидин кўз агар маҳрум эрур. Баски, холи кўздадур бўлмиш жаҳон бир сафҳаким, Рамл машқи янглиғ анда нуқта-ўқ марқум эрур. Ахтари бахтимдурур ул хол, йўқса кўрмадук Кавкаб андоқ тийраким, ҳуршид уза маълум эрур. Холи рухсоринг кумиш маснадда Ҳиндустон шаҳи, Оллида саф тортибон хат тобиъу маҳкум эрур. Эйки, майдин холи эрмас деб мени таън айладинг, Бори кўргуз ониким бу дайр аро маъсум эрур. Доғи пинҳондур Навоий кўнглида, эй лоларух, Нуқтайи холингки кўздин доимо маъдум эрур. 158 Ҳар лабинг ўлганни тиргузмакда, жоно, жон эрур, Бу жиҳатдин бир-бириси бирла жонажон эрур. Жоним андоқ тўлди жонондинки, бўлмас фаҳмким, Жон эрур жонон эмас ё жон эмас, жонон эрур. Бўлса жонон, бордурур жон ҳам, чу жонон қилди азм, Жон кетиб жонон била, жондин менга ҳижрон эрур. Жон манга жонон учундур, йўқки жонон жон учун, Умр жононсиз қотиқ, жонсиз вале осон эрур. Борса жон, жонон йитар, гар борса жонон, жон кетар, Кимсага жонону жонсиз умр не имкон эрур? Хуштурур жону жаҳон жонон била, жонон агар Бўлмаса жон уйлаким ўлмак жаҳон зиндон эрур. Жоним ол, эй ҳажру жононсиз манга ранж истама, Чунки жононсиз Навоий жонидин ранжон эрур. 159 Ҳар қачонким кемага ул ой сафар рахтин солур, Мавжлуқ дарё киби ошуфта кўнглум қўзғолур. Йиғлама, эй кўз, недин соҳилға чиқмас кема деб, Кўз ёшим дарёсидур ҳар сориким эл кўз солур. Титрабон сиймобдек кўнглум, етар жон оғзима, Тунд ел таҳрикидин ҳар дамки дарё чайқолур. Сабр кўнглумда, кўнгул ул ойда, ул ой кемада, Ваҳки, бориб, телмуруб кўз, мунғайиб жоним қолур. Дам тутулғондин ўлар элдек етибмен ўлгали, Сурмасун деб кемасин баским нафаслар асролур. Кирма савдо баҳрида оламдин истаб судким, Сийм нақди тушса, лекин умр нақди сийғолур. Ғарқ этар баҳри фано ғам заврақин, эй пири дайр, Илгига чунким Навоий бода киштисин олур. 160 Жон берур элга агарчи лабидин қон томадур, Ваҳ, дема қон томадур, балки чучук жон томадур. Ноз ўқи бирла кўзум мардумин этдинг мажруҳ, Ашки гулгун дема, захмидин анинг қон томадур. Ваҳ, ярам ичра не қондур буки, девона кўнгул Топса таскин — турадур, айласа афғон — томадур. Гўйиё фитна саҳобидин эрур сели бало, Рахшидин қатраки жавлон аро ҳар ён томадур. Томчидек ашким эмас, кўнглум ўти дафъи учун Гаҳ бадан кулбасини қилғали вайрон томадур. Ваҳки, гул шамъин ўчурмаклик учундур, гар худ Қатра ўрниға булутдин дурри ғалтон томадур. Лаъли васфида Навоий сўзидин оби ҳаёт Қилса пайдо оқадур, айласа пинҳон томадур. 161 Холу хатинг хаёлидин, эй сарви гулузор, Гоҳи кўзумга хол тўшубтур, гаҳи ғубор. Юзунгда хол сафҳада томған киби қаро, Холинг малоҳати туз эрурким қарода бор. Жонимни ўртаган юзу холингни билмасанг, Ут шуъласида айла гумон бир ўчук шарор. Билмон, кўнгулда холларингнинг хаёлидур, Ё кирпигинг тиканларин айлабсен устувор? Ҳар дам кўнгул ҳалоку кўзум тийра бўлмоғин Билгай бировки, ёри эрур шўху холдор. Машшотайи қазо безамиш холу хаттини, Беихтиёрлиқда манга борму ихтиёр? Мискин Навоий холи лабинг кўрса жон берур, Боқсанг не бўлди сурати ҳолиға, эй нигор?! 162 Чиқти ов азмиға жавлон айлаб ул чобуксувор, Жон нисор ул сайд учунким, жон анга қилғай нисор Бу эди қасдимки, бир кун сайди фитрок айлагай, Қилғаним умре кийиклар бирла суҳбат ихтиёр. Чун кийик қатлини истар, кошки руҳум учуб, Бир қатил этган кийик жисми аро тутқай қарор. Токи еткурсам рикобиға бошимни, кошки, Қилса шахсимни қазо ит шакли бирла ошкор. Қомати ҳажрида ҳар ён ёрадин қонлиғ кўнгул Бир кийикдекдурки, ўқ захми била бўлмиш фигор. Гўр учун очмоқ недур ҳар лаҳза баҳроми каманд, Чун сени Баҳромдек айлар ажал гўри шикор. Эй Навоий, ул қуёшнинг соясида кўр итин Комрону йўқ санга оллида итча эътибор. 163 Барги гул юзинда лаълинг рашкидин хуноблар, Ғунча кўнгли ичра оғзинг ҳасратидин тоблар. Сафҳаедур оразим дебоча ишқ авроқиға, Қон ёшимнинг хатлари шингарф бирла боблар. Ашким артилғон учун хам бўлмамиш кирпикларим, Ким ясабдур кўз хаёлин чеккали қуллоблар. Ҳажридин кўзларгаким ашк эврулур, ул ашк эмас, Ким эрур дарду бало дарёсиға гирдоблар. Айбим этманг, бош кўтармайдур дебон хумхонадин, Қилмайинму сажда топсам бу сифат меҳроблар? Ҳажр аро икки кўзум ичра белингнинг нақшидур, Ўткарур тунни хаёл айлаб кеча бехоблар. Рўзгорин қилди мазлум оҳининг дуди қаро, Кўрма.золим хилватининг кўргасин синжоблар. Терга ботқон гармрўлардин магар дафъ айламиш, Ўзлуки чиркин таҳаррукдин ирик мошоблар. Дўстлар, мискин Навоий тийра шомин ёд этинг, Ёр ила жоми ҳилолий чексангиз маҳтоблар. 164 Ул қуёшким салтанат авжи уза тобон эрур, Барча шаҳлар жисм эрур, ул барчасиға жон эрур. Ул малаксиймо қудумидин қиёмат кўрки, боғ Зебу ойин бирла рашки равзайи ризвон эрур. Умри жовид элгаким бермиш арода ул Масиҳ, Юз туман минг Хизр аро бир чашмайи ҳайвон эрур. Оллида сочиқму эркин ёки гуллар баргидин Сарв бошиға сабо ҳар лаҳза сиймафшон эрур? Эл Навоийдек танаъум бирла бўлса, не ажаб, Чун бориға ифтихор ул хусрави даврон эрур. 165 Телба кўнглум, ваҳки, ҳар соат биров сори борур, Манъ қилдим эрса бағрим оғриғудек ёлборур. Қўйдум эрса келтурур мунглуғ бошимға юз бало, Қўймасам жонға зарар етгудек ўзидин борур. Қўймасам — бу, қўйсам— ул, ваҳ, бўлса юз жоним фидо Ул кишигаким, ҳазин жонимни андин қутқорур. Ақл васвосини қўйсам авло улким, мен доғи Бошим олиб кетгамен ҳар сориким, ул бошқорур. Соқиё, бир навъ мен лабташна йўқким оғзима, Ҳар ярам оғзиға қуйсанг бир қадаҳни сипқорур. Икки юзлук бўлмаким, бу боғнинг раъно гули Гар қизорур бир юзи, лекин яна бир сорғорур. Кулда пинҳон ўт киби топмас Навоий кўнглини, Ҳар нечаким ишқ кул қилди вужудин охторур. 166 Ул ойки, жафо нардини хўблардин утубтур, Ё раб, не бало, меҳру вафони унутубтур?! Оғзинг била писта ўчашур пучлуғидин, Билмонки, ўшул оғзи очуқ қайда бутубтур? Ҳар дам қизиғ оҳим тафидин музтар ўлурмен, Ўтлуғ нафас, эй войки, кўклардин ўтубтур. Йиллар лаби лаълинг ғамидин жони ҳазиним Ҳасрат суйини хуни жигар бирла ютубтур. Ул наргиси бемор ила ул ғунчайи хандон Кўзумни ўл айлабтуру оғзим қурутубтур1. Аксини кўнгул кўзгусида кўрдуму ўлдум, Ким ғайрин анинг эвига невчун ёвутубтур? Ҳижрон куни ишқ аҳлини ўртарга магар чарх Оташкадасида шафақ ўтин ёрутубтур. Булбул киби хушгўй Наворйни қилиб хор, Ул гулни кўрунг, жониби бадгўй тутубтур. 167 Барча хўбларнинг қаду рухсору хатту холи бор? Лек улким бизни беҳол айлар, ўзга ҳоли бор. Юзум олтундекдурур, бу важҳдинким ҳолиё Сиймбарлар ул кишинингдурким, онинг моли бор. Киргали кўнглум аро бир-бир ўқунг бўлмиш таним Ул қаламдекким, онинг ичида туз-туз ноли бор. Сунбулунг тушса оёғинг остида, не айбким, «Гул» била «хуршид»нинг остида «лом»у «дол»и бор. Ул сабабдин, зоҳидо, машғул эмасмен зуҳд ила, Ким кўнгулнинг мутрибу май бирла кўп ашғоли бор. Одам ўлмишменки, ишқ аҳли манга авлод эрур, Йўқса, ёшдин менча кимнинг юз сари атфоли бор? Гавҳари мақсуд чун вобастайи тавфиқ эрур, Деса бўлмаским, мунунг саъйи, онинг иҳмоли бор. Эй Навоий, топмасанг коме лаби жонбахшидин, Сенинг учун бўлсун онинг ғамзайи қаттоли бор. 168 Чорайи кор истабон бечоралиқ кўнглум тилар, Хонумон таркин қилиб, оворалиқ кўнглум тилар. Истарам оллингда қилсам саждаву ўпсам лабинг, Бут парастиш айлабон, майхоралиқ кўнглум тилар. Бағриму кўксум била кўнглумни қилдинг ёралиқ, Жони ҳам бу ҳол бирла ёралиқ кўнглум тилар. Ошиқ иши чун саводул-важҳи фид-дорайн эрур, Бу маломат кўйида юз қоралиқ кўнглум тилар. Қасдима ҳар ёндин ул кўй итларин қўй, эй рақиб, Ким саломат пардасин юз поралиқ кўнглум тилар. Тан ғуборин жон юзидин рафъ қил, эй дардким, Кўзни ул ён гаҳ-гаҳи наззоралиқ кўнглум тилар. Эй Навоий, нечаким кўнглумга тушган дард учун Чора истармен, вале бечоралиқ кўнглум тилар. 169 Ҳар ўқи ул қоши ёнинг элниким қурбон қилур, Рост бир ўқдурки, қурбон кўнглум ичра санчилур. Истаса васлин кўнгул, кўз рашкдин қон ёш тўкар, Кўз юзин кўргач, кўнгул юз нола ғайратдин қилур. Тийғи кўксум чок этиб, кўнглумни очса, не ажаб, Ким равон сувдин ҳамиша халқ кўнгли очилур. Гарм ўлуб, ҳар ён ул оташ пораким новак отар, Рост ўтдекдурки, гирдидин шарарлар айрилур. Юзни ўн тирноғ илаким ғуссадин қилдим фигор, Дона эркин кўз ёшимким, ҳар дам анда сочилур. Бода ичким, чарх жоми сиррини Жам қилмади, Гарчи ул юз Жам киби майхоранинг даврин билур. Оҳ ўтидин шиква гар айлар Навоий, айб эмас, Телбаларнинг ҳар неким оғзиға келса айтилур. 170 Ё раб, бу не гулдурким, бошиға чечак санчар, Гаҳ эгри қўяр бўркин, гаҳ белга этак санчар. Кўнглумга чекиб новак, ож айлади пайвандин, Ҳар захмки ул тешти, эл анга сўнгак санчар. Бошимға ҳавас лаълинг, оламни видоъ эттим, Чиқса киши мажлисдин, бошиға газак санчар. Ғам кулбасида, жоно, ул хастаға раҳм этким, Тебранса бағир оғрир, дам урса юрак санчар. Қуллоби муҳаббаттур саргашта кўнгулларга, Чун қуш солиб ул чобук, бошиға гажак санчар. Ҳар кавкаб учин гардун неш этти шуоъидин, Ғам шоми вафо аҳлин ҳар навъ керак санчар. Санчилғон ажал хори ишқ учраса билгайсен, Ким жонға бало нешин ҳажр ўзгачарак санчар. Жисмин чу Навоийнинғ пайкони темур қилди, Билмонки, синон эмди бағриға нетак санчар? 171 Ғаминг ўқики, кўнгуллар уйин нишона қилур, Менинг чу хокий таним ичра етти, хона қилур. Лабинг баҳонасиз эл қонини тўкар ҳар дам, Манга чу етти иш, албатта, бир баҳона қилур. Кўнгул берурда фусунлуғ кўзига билмас эдим, Ки эл ичинда мени оқибат фасона қилур. Кўнгулда жавҳари пайкониники йиғмиш жон, Ажаб эмаски, бу вайронани хазона қилур. Десаки, меҳргиёҳин кўкартайин гардун, Замона аҳли вафо кўз ёшини дона қилур. Ҳалок доми ёяр субҳхез қушлар учун Саҳар елики, чаман сунбулини шона қилур. Насиб булбул учун хори ғамдурур, ул ҳам Навоий нағмаси бирла магар тарона қилур? 172 Дуреки, менинг жонима офат етилибтур, Тўби киби қад бирла қиёмат етилибтур. Ушшоҳ кўзидин дуру гавҳар оқизурға Бир баҳри жафо, кони малоҳат етилибтур. Лаълинг майиким, сўрғали девона бўлубмен, Ширин кўрунур, лек бағоят етилибтур. Ишқинг чаманида не тараб шохики эктим, Ҳар бириси бир нахли надомат етилибтур. Юз заррача саргашталигим бўлса, не тонгким, Юз меҳрдин ул шўх зиёдат етилибтур. Бу боғ аро ҳолмайдур ажал елидин озод Ҳар гулгаки, савсан киби қомат етилибтур. Ҳижрон ғамидин ваҳм эту шукр айла, Навонй, Бу лаҳзаки, васлиға саломат етилибтур. 173 То бўлди кўнгул ул кўзи усрукка гирифтор, Эл кўзига соғмен, вале ўз-ўзума бемор. Тонгдин таним оқшомғача тош захми била реш, Тундин баданим тонгғача тиш захмидин афгор. Кулбамнинг эмас хиштлари дарзеки, очмиш Ҳолимға фиғон қилғали оғзин дару девор. Халқ ичра кўнгул ишқини фош айлади оҳим, Уй ичида ўт бор эканин дуд этар изҳор. Ул бут ғамидин кофири ишқ ўлғали кўнглум Жон ришталарин жамъ қилиб боғлади зуннор. Хуш гулшан эрур даҳр, будур айбики, анда Пайваста хазон елидин озурдадур ашжор. Ёр оллида гар бор-йўқ эрса, ажаб эрмас, Ағёр чу бор анда, Навоий, санга не бор?! 174 Юз олмон йўлидин қатлимға чун ташриф ёр элтур, Намоз ичра ўлумлук макс этардин рўзгор элтур. Қачонким масти лояқил чиқар, ваҳким, анга бермон Кўнгулни ихтиёрим бирла, ул беихтиёр элтур. Итига тўъма дарбойист бўлғай деб қаён борса, Кўнгул сайдини фитрокиға айлаб устувор элтур. Менинг мажнунлуғумни ул пари ишқида манъ этманг, Ки ақли кулни савдо даштиға девонавор элтур. Шабистонингда анжум маҳраму кун бўлғали маҳрум Бу гул-гул очилиб ҳар кеча, ул бир хор-хор элтур. Насими субҳ хайли сунбули зулфунгни тарқатқач, Саводи тунча мушки судадин ҳар ён ғубор элтур. Юзу зулфунг тилаб боғ ичра оҳим оташин гулдин Узар яфроғлар ўтдин дуд андоқким шарор элтур. Мени майхонаға бординг дебон ёзғурма, эй зоҳид, Ки усрук шаҳнадек ул ён қазо илги тутор, элтур. Қазо нарроди кўк тосида ой-кун каъбатайнидин Душаш нақши била эл умри нақди ҳар не бор элтур. Навоий қатлиға чун ваъдае қилдинг, вафо қилким, Йўлунгда телмуруб умредурурким интизор элтур. 175 Фиғонки, ёр вафо аҳлиға ситам қиладур, Ниёзу ажз гуноҳиға муттаҳам қиладур. Наими васлида хўй айлаган кўнгулларни, Асири ҳажр этибон, мубталойи ғам қиладур. Рақиб беҳуда тақрири бирла юз тақсир Заиф ғамзадалар отиға рақам қиладур. Не ҳукм қилса вафо хайли журмида ғам эмас, Бу зулм эрурки, жафо аҳлини ҳакам қиладур. Уз илги бирла гар ўлтурса бок йўқ, ваҳким, Рақиб оллида афтодаву дижам қиладур. Муҳаббат аҳлини «во ҳасрато»ки кўп ўртаб, Аларнинг оҳи ўтидин ҳарос кам қиладур. Чу гул вафосиз эрур, неча асраса, ваҳким, Кўнгул қуши бу гулистондин эмди рам қиладур. Замона ўқ киби тузларни синдуруб ёдек, Аларки эгридурур, шаҳға муҳтарам қиладур. Навоий ўлгай эди бўлмаса умиди висол, Бу қасдларки, анга ҳажр дам-бадам қиладур. 176 Сариғ либос аро ул нўшлабки хандондур, Эрур Масиҳки хуршид ичинда пинҳондур. Либосу жисм ила ул гулузор кўргузди Хазон ичида баҳореки, ақл ҳайрондур. Либоси ўт киби асфар, тани ҳаёт суйи, Ажойиб ўтки, аросинда оби ҳайвондур. Ўшул дур орзусидики, зарварақ киймиш, Юзумнинг олтунида дуррш ашк ғалтондур. Фироқ даштидағи лолалар сариғ бутмиш, Магарки доғлари барча доғи ҳижрондур. Юз ул этакдин агар олмасам, не тонгки, сомон Чу каҳрабоға етар, қўймоғи не имкондур? Сариғ юзумдек этиб субҳ ўзин соғиндиким, Совуғ нафас била меҳрин ёшурмоқ осондур. Навоийға берур эл панду ул муни дерким: Сариғ либоси фалон шўхнинг ее часпондур? 177 Улки, онсиз хаста кўнглумнунг юз оҳу войи бор, Ҳажридин юз минг менингдек ўлса, не парвойи бор? Чарх тонг отқунча йиғлар меҳрин элдин ёшуруб, Гўё ул саргаштанинг ҳам бир мусофир ойи бор, Ганжи ҳуснунг янглиғ ўлмиш махзани меҳрим менинг, Ким неча исроф бирла харж қилғон сойи бор. Заҳри ҳижронким чекармен, таъмини билгай магар Бедилеким, бир вафосиз кофири худройи бор. Ишқ мулкидин хабарлар топса Лайли, тонг эмас, Ким анинг Мажнун киби пайки жаҳонпаймойи бор. .Меҳрнинг кўрма шафақ ичра шуоъий хатларин, Ким сипеҳр осийбидин мужгони хунполойи бор. Ҳажр аро қилди Навоий қошларинг кўнглида нақш, Разм элидек иш куни қурбонда икки ёйи бор. 178 Вою юз минг войким, тарки муҳаббат қилди ёр, Билмайин қолдим мену қилмай хабар айрилди ёр. Борди ўқдек тезу ёдек қоматим ёд этмади, Ишқ аро гўё менинг эгрилигимни билди ёр. Чун гадолар бирла шаҳлар қилмас эрмиш ёрлиғ, Мен гадони кўзга, бас, невчун бурундин илди ёр? Панд эшитиб,. дўстлар, ҳеч ким била ёр ўлмангиз, Ким менинг бағримни тийғи ҳажр бирла тилди ёр. Мендин айрилғон балову дард учунму йиғлайин? Ё ангаким, борибон ағёр ила қотилди ёр? Йиғлашиб ғам шоми зоҳир айласунлар дард уйин Кимгаким байтул-ҳазанда шамъдек топилди ёр. Эй Навоий, ёр учун тортар эдинг ғурбатда ранж, Йўлға туш, эмди равонроқким, азимат қилди ёр. 179 Ҳар қаён боқсам кўзумға ул қуёшдин нур эрур, Ҳар сори қилсам назар ул ой манга манзур эрур. Чун масал бўлди сочинг зулм ичра, ёшурмоқ не суд, Мушк исин ёшурса бўлмас,— бу масал машҳур эрур Телбарармен то ани кўрмон, ажойибдур буким, Ул пари девана кўзидин доғи мастур эрур. Чун мудом эрнинг майи кошиндадур кофир кўзунг Недин эркинким даме усрук, даме махмур эрур. Дилраболар доғн жоним сафҳасида гўйиё Дард эли ишқим учун муҳр айлагон маншур эрур. Пар уруб бошингға тутма авжким, ҳар неча мўр, Ким қанотлонғой, қачон учмоқ анга мақдур эрур? Гар Навоий сиймбарлар васлин истаб кўрса ранж, Йўқ ажаб, невчунки хом этган тамаъ ранжур эрур. 180 Ер бордию кўнглумда анинг нози қолибтур, Андоғки қулоғим тўла овози қолибтур. Кўз хонасини қилди барандохта бу ашк, Кўз борди, вале хона барандозн қолибтур. Кўнглум қуши то сунбулунгуз домиға тушти, Булбул киби ҳар гул сори парвози қолибтур. Ул қуш сафар айлаб, не тараб гулбунин очқай, Ким боғ аро бир сарви сарафрози қолибтур. Мен ишқ рамузин демай ўлдум, назар этким, Фарҳод ила Мажнуннунг ўкуш рози қолибтур. Тақлид қилиб кўнглума ишқ аҳли чекар оҳ, Ул иттию эл ичра саровози қолибтур. Ҳижрону висолин кўпу оз дема, Навоий, Юз шукр, деким: кўпи бориб, ози қолибтур. 181 Ул малаксиймо париким, халқ анинг ҳайронидур, Жонлар ошуби, вале ошуфта жонлар жонидур. Тифл авроқ ичра бир-бир барги гул терган киби, Номайи ҳижрон аро тим-тим сиришким қонидур. Кўрса жон захмида қонлиғ марҳамин айлар гумон, Ким бузулғон кўнглум ўтидин қизил пайконидур. Юзунгга май гуллари юз фитна қилди, гўйиё Фитна ҳар гулким очар, юзунг анинг бўстонидур. Бормудур кўнглумда кесган ҳам алиф, ҳам наълу доғ, Ё бу миръот ичра солғон акси ҳуснунг онидур? Даҳр торожи қилур урён чаман раъноларин, Елдин ун чекмас йиғочларким чаман афғонидур. Эй Навоий, билки, тонг отқунча йиғлар ҳар кеча Чархдек ҳар кимки бир бадмеҳр саргардонидур. 182 Шаҳсуворим ҳар қачон жавлон қилур, Маҳвнлуб, билмон ўзумни, ҳақ билур. Анга ҳар кўзким тушар, кирпиклари Хаста кўнглумга тикандеқ санчилур. Очилур кўнглум саманди сайридин, Ғунча янглиғким сабодин очилур. Айрилур гўё қуёшдин бир шиҳоб, Оти наълидин ҳар ўтким айрилур. Оҳ тортарда магар жон печ урар, Ўқ отарда ҳар қачонким қайрилур. Тавсани гардунни маркаб қилмаким, Ер била рокибни охир тенг қилур. Тез этар тиғинг Навоий ишқини, Гарчи ўт ўчар, агар сув еочилур. 183 Қайси бир кўкнинг юзунгдек меҳри оламтоби бор? Қайси гулшаннинг жамолингдек гули сероби бор? Зулфидин, эй захмлиқ кўнглум, қутулғунг йўқтурур, Ким сенинг ҳар ҳалқайи зулфунгда бир қуллобн бор. Зулфу юзидин дам урманг, тун била кун чашмаси, Ким бу сунбул бирла гулнинг ўзга обу тоби бор. Не учун ҳар дам сариғроқтур юзумнинг олтуни, Бовужудиким юзимда ашкдин сиймоби бор. Сажда гар айлар малак, не тонгким, ул ой қасрининг Кунгири шаклидин атрофида кўп меҳроби бор. Давлати зоҳирки маҳбуб айладинг, тарк айлаким, Қайдингга зулфини долу ломидин асбоби бор. Юзу лаълиигдин Навоий бехуд ўлса, сўрмағил, Бир итингдурким, саҳар вақтида шаккархоби бор. 184 Йўлида кош мени пора-пора қилғайлар, Ки халқ ҳолима бир-бир назора қилғайлар. Бу ҳолатимни кўруб бори ишқ асирлари, Вафосиз элни севардин канора қилғайлар. Васиятим буки, кўнглумни кўргач-ўқ аҳбоб, Тутуб юзини ҳамул лаҳза қора қилғайлар. Бу дард илаки ўлармен, мараз чу зоҳир эмас, Табиблар бу балоға не чора қилғайлар? Тамуғни равза соғинғайлар аҳли ҳашр ул кун, Ки телба кўнглум ўтин ошкора қилғайлар. Май ички, англамағайлар бу дайрдин рамзе, Гар аҳли зуҳд юз йил истихора қилғайлар. Сабо, дегилки, Навоийға тортсунлар хат, Аларки аҳли вафони шумора қилғайлар. 185 Хаста кўнглум азм этар ул сориким жонон борур, Дам-бадам жоним чиқар, гўё бу ҳам ул ён борур. Кўнглум ичра тўқтамас лаълинг хаёли бир замон, Не ажаб, ўлсам, бу захмимдин чу ҳар дам қон борур. Ондаким сенсиз етар бешак фиғоним, эй қуёш, Мен бора олмой, нетай, ул ердаким афғон борур. Қоматинг жон қасди этса, кирпигингдур раҳнамой, Ҳар қаён ўқ борса, онинг оллида пайкон борур. Ёд этарлар водийи ишқ аҳли Мажнун сайрини, Бехабар ҳар ён қуюндекким бу саргардон борур. Йўлдин охир сурма «султонмен» дебон дарвешни, Ёд эт ул йўлдинки ҳам дарвешу ҳам султон борур. Ҳажридин андоқ заиф ўлмиш Навоий, эй пари, Ким қаёнким борса, сендек халқдин пинҳон борур. 186 Кўнглумни фигор эттингу жонимда балодур, Билмон яна, эй сарв, бошингда не ҳаводур? Бошингға гириҳ, юзунгга тер, олдингга сандал, Эл жониға ул шаклни билмон, не балодур? Ўз дардинг унут бўлғай агар шаммае билсанг, Ҳажринг туни ичра бу уқубатки мангодур. Жон эврулубон бошингга, сен чирмаб ўзунгни, Ғунча кибиким гирдида саргашта сабодур. Кўнглум солибон набз киби борур иликдин, Набзинг сори кўрсамки, табиб илги бородур. Афғонки, хазон меҳнатидин қолмади солим, Ҳар сарви гуландомки бу гулшан ародур. Ё рабки, Навоий ғаму дардиға даво бер, Ким ёр саломатлиғи дардимға даводур. 187 Кўзум ёшики, юрак қониға тутош кўрунур, Берур қонимға тонуғлуқ, агарчи ёш кўрунур. Лабини сўрғали ақлим жунунға бўлди бадал, Май ичса тез ўлур эл, соғда гар ёвош кўрунур. Шикаста кўнглума оз ғам бўлубтурур куллий, Кесак қаноти синуқ қуш кўзига тош кўрунур. Не кунки юзини кўрсам, тушумга кирса, не тонг, Қуёшқа боқсаю кўз юмса ҳам, қуёш кўрунур. Не руд оқиздинг улус қонидинки, тегрангда Назарға сой тошидек неча боқса, бош кўрунур. Муғ эшигин турадек ёп юзингғаким, гардун, Қуёш синони чекиб таврида савош кўрунур. Навоийнинг бу намози не навъ экин, ё раб, Ки сажда вақти кўзига ул эгма қош кўрунур. 188 Ваелидин гар барги гулдур ҳажрдин гар нўги хор Чунким эрур ёр учун хуштур керак ёр ўлса бор. Ёр агар худ ёрдур бўлсун бари офоҳ хасм, Тенгри ёвар бўлса, эъдо қасдиға не эътибор? Эл ямон-яхши дегандин хурраму ғамгин эмон, Чун эрур ёр оллида мофиз замирим ошкор. Ҳар муҳаббат тухмиким эктим вафо бўстонида, Ваҳки, бўлди барчаға ҳажру маломат баргу бор. Эй Навоий, бода ич, дарду балодин ғам ема, Чун санга ҳомийдурур шоҳаншаҳи жам иқтидор. 189 Бағримни тийғи ҳажр ила юз пора қилдилар, То ёр кўйидин мени овора қилдилар. Буткудек эрди васл ила кўнглум жароҳати, Ҳижрон қиличи бирла яна ёра қилдилар. Мазмуни ўлмаку оти ҳижрон ғами деган, Юз минг жафони жонима якбора қилдилар. Турғон ёшим оқиздилар ул ой фироқида, Собитларимни кавкаби сайёра қилдилар. Воиз уни суруд эрур ишғоли айшиға, Қисмат кўйинда оники майхора қилдилар. Май тутки, жом давридин-ўқ топтилар илож, Жамъики чарх даврини наззора қилдилар. Ё раб, не дей аларники, мискин Навоийни Беҳушу ақлу бедилу бечора қилдилар. 190 Улки, юз мендек жаҳонда волаву шайдоси бор, Нечаким бордур ниёзим, онинг истиғноси бор. Дам-бадам кўнглум бериб жон нақдин истар васлини Оллоҳ-оллоҳ, телба кўнглумнунг ажаб савдоси бор. Кўнглагим қонлиқ туганлар ўрнидин ой-ой эрур, Ул катондекким, юзида ҳар тараф тамғоси бор. То ўқунг ёмғур киби келди, кўзум бўлмиш садаф, Бовужуди улки дурдин юз сари дарёси бор. Жон бериб, дардинг олиб кўксумда асрармен, не айб, Асраса сандуқ аро улким самин колоси бор. Бўлма эмин чархдин бир дам мураққаъпўш деб, Ким қуёшдин бу мураққаъ ичра ўтлуғ тоси бор. Итларинг бўлмиш Навоий кўнгли учун меҳмон, Бу кеча ул кўй аро, кўрким, ажаб ғавғоси бор. 191 Жонда ишқинг бўлғуси, то танда жон бўлғусидур, Танда жондек жон аро ишқинг ниҳон бўлғусидур. То тирикдурмен ичига жола тушган ғунчадек, Хаста кўнглум дурри ишқингға макон бўлғусидур. Дарду ишқинг доғи ул соатки ўлсам жон аро, «Жон»нинг икки нуқтаси янглиғ нишон бўлғусидур. Қилди ашкимни шафақгун ҳажр бепоён туни, Ҳулласин чек тонгнинг, эй гардунки, қон бўлғусидур. Ул Масиҳ анфоси жонбахшу лаби ҳайвон суйи, Оллоҳ-оллоҳ, неча жоним нотавон бўлғусидур? Меҳр шамъи дудидин қиссамни ёз, эй чархким, Зийнати авроқинг ушбу достон бўлғусидур. Ўқидин кўнглунг қачонға тегру захм ўлғай деманг, То бу қуш бўлғусидур — ул ошён бўлғусидур. Гул қулоғин чун оғир қилмиш кириб шабнам суви, Неча, эй булбул, ишинг доим фиғон бўлғусидур. Эй Навоий, кўкка тегру дарди оҳимдин шиканж, Етгали ул ойға гўё нардбон бўлғусидур. 192 Ҳар ниёзу ажзким бу жони ношодимда бор, Ваҳки, юз минг онча ноз ул сарви озодимда бор. Ваъдайи меҳру вафоға мункир ўлма, эй пари, Ким неча мажнуну воламен, вале ёдимда бор. Ўтидин Мажнуннинг, эй ровий, не ҳайрат қилғамен, Менки юз парвона андоғ меҳнатободимда бор? Кўнглума кўҳи ғаму мужгонларинг кирмиш, вале, Не ғам ул тоғдин, бу метинларки Фарҳодимда бор. Ишқ дуррин кўргузур қотиқ ғамим, ваҳким, эрур Дарду ғам дарёси ул жавҳарки пўлодимда бор. Кесгали ҳушу хирад нахлини эрур аррае, Ҳар харошеким жунун шарҳида фарёдимда бор. Дайр пири ўзлукум қайдин кетарди, ваҳ, не тонг, Гар дуоси ҳар сабуҳий вақти авродимда бор. Эй Навоий, телбаратмишдур мени ифрот ила, Баски муфрит одамийлиғлар паризодимда бор. 193 Кеча ҳар кавкаб кўрунгач, ёдима ойим келур, Ой чу толеъ бўлди — меҳри оламоройим келур. Зуҳду тақво, бутрашингким, бу кеча май ичгали Байтул-аҳзонимға шўхи бодапаймойим келур. Бу сориғ рангини кўрмаски, қилғай кўнгли раҳм, Баски, юзга қонлиғ ашки чеҳраолойим келур. Ваҳ, не ҳижрондур буким, айлай десам зикри висол, Дам-бадам оғзимға оҳи меҳнатафзойим келур. Шайх ибриқу ридосин чун кўрармен, ёдима Дайр аро паймона бирла бодаполойим келур. Озими дашти фано бўлдум, келур Мажнун доғи, Гар қадам тез урмон ондиндурки, ҳампойим келур. Кўзлару жону кўнгулда манзил эт ороста, Эй Навоийким, букун маҳбуби худройим келур. 194 Яна ғариб гуле жонима жафо қиладур, Яна ажаб тикане кўнглум ичра санчиладур. Яна бир ўзгача ишқ икки илги зўридин Бағир била юрагим бир-биридин айриладур. Қалади, ваҳки, ўтундек сўнгакларимни сипеҳр, Бу янги ўтқаки тан кулбасида ёқиладур. Фироқ кожлари бирла, ваҳки, не ўтлар Булутдек ашкфишон кўзларимга чоқиладур. Сиришк айлади хокий танимни андоғким, Қадам қўяй деса, уйқу кўзумга ёйиладур. Қочар бу телба кўнгул, яна воқиф ўл, эй ақл, Ки толпинур кўпу кўксум шикофи очиладур. Ғариб қисса эрур ишқким, туганмади ҳеч, Агарчи бўлғали олам биноси айтиладур. Навоий, аҳли жунун қайди ёр зулфи эмиш, Хирад танобини уз, банд агар бу силсиладур. 195 Холи ҳижронида кўнглум дарди беандозадур, Доғдин борғач қаро ташвиши онинг тозадур. Тушта Юсуф ҳайъатин кўрдум ҳабибим ёдидин? Гўйи ул қолаб бу руҳи маҳз учун андозадур. Заҳмим оғзи бутмасидин уйқум учмиш, эй рафиқ. Гўйиё бу ўзга уйқу келтирур хамёзадур. Ғамзаси жаллодида ҳолин кўнгулнинг билмадим, Эй сабо, тенгри учун кўйида не овозадур? Лаъли васфин ёзмишам жон сафҳасидин дафтаре, Ҳар тараф жон риштаси бирла анга шерозадур. Захмидин қон кўп оқиб ёхуд жунундиндур, буким, Ул пари кўйида ҳар дам телба кўнглум озадур. Итлари қут этсун ўлтургач Навоий қонини, Барча гар ҳар қатра бир жаннат гулиға ғозадур. Воқиф ўлким, бешайи жаҳл ичра жисминг ҳужраси Нафс сайёди ҳаво сайдин тутарға козадур. 196 Икки зулфунг хаста кўнглумга қаронғу кечалар, Заъфдин бехудлуғум уйқу анга бу кечалар. То гирифтор ўлди зулфинг домиға кўнглум қуши, Тўлғаниб жисмим, кўзумдин учмиш уйқу кечалар. Қайда бўлсун уйқуким, оқизмиш уйқу хайлини, Тинмайин оққан сиришким қонидин су кечалар. Ҳар не навъ ўлса ўтар кундуз иши, лекин бўлур Ҳажр дардидин хароб аҳволим асру кечалар. Тийра шомим шиддатин, кўргилкн, чарху субҳдин, Ҳолима гаҳ йиғлағудур, гоҳ кулгу кечалар. Субҳдек соф истасанг кўнглунгни, андин чархдек Тийралик чиркини сиймин ашк ила ю(в) кечалар. Эй Навоий, чарх янглиғ истар ўлсанг субҳи васл, Тонгғача ашк ахтарин тўкмай бўлурму кечалар? 197 Донайи ашкимки ёғмоғлиғ била афсонадур, Тухми меҳрин экмак учун ҳам ёғин, ҳам донадур, Ишқи комил бўлса, маъшуқ арғувон хад бўлмасун, Каҳрабо шамъиға ҳар каҳ барг бир парвонадур. Шишадек кўнглумки тўлмиш бодайи ҳажринг била, Гўйиёким ўлмагим учун тўла паймонадур. Ишқ атфоли кўруб коғазда Мажнун суратин, Қилдилар ғавғо гумон айлабки бу девонадур. Васлдин қолған бузуғ кўнгдумни, эй ҳажр, асраким, Ганж аро йиллар ниҳоний асрағон вайронадур. Даҳрнинг бегонаваш золиға бўлма ошно, Ким сени то ошно этти ўзи бегонадур. Ул санам кўйида кундуз гум кеча сойир кўнгул, Шаппаредурким, анга кундуз мақар бутхонадур. Эй Навоий, мужиби саргашталик эрмиш жунун, Ичгали бу майни ҳар соат бошим айлонадур. 198 Лолагун тўн ичра, ё раб, ул ғазоли Чин эрур Ё кўзумнунг мардуми қон ёш ила рангин эрур. Билмон, оёким, шафақ ичра эрур заррин ғазол Лолагун тўн ичра ёхуд ул ғазоли Чин эрур? Айламиш гулдаста банд сунъ тўну жисмини, Санъатиким, арғувон барги аро насрин эрур. Қадмудур бу ё эрур шингарф ила ёзғон алиф, Белму ё тореки, лаъл ичра анга таскин эрур. Кўнглум ичра солди ул тўн акс ёхуд бўлди қон, Халқ кўнглин қон этарга, ваҳ, бу не ойин эрур? Бир қадаҳ гулгун май, эй соқий, тўла тутким, кўнгул Ул бути гулгунқабо бедодидин ғамгин эрур. Эй Навоий, қатл учун гар худ қизил тўн кийди ёр, Басдур ул тўн ранги, не муҳтожи қатлу кин эрур? Дема тоғу лола даҳр ичра — ажал қаплони бил, Ким кийиклар қонидин бошдин-аёғ рангин эрур. 199 Кундуз ул хуршиди рахшондин кўзумда ёш эрур, Кеча ҳолим зулфи савдоси била чирмош эрур. Олмағон дин нақди бирла йиқмағон меҳроб йўқ, Эй мусулмонлар, не кофир кўз, муфаттин қош эрур? Чок кўксумдин ичимга солиб ул ой кўнглидек Асрарамким, ҳам ул-ўқ бошимға урғон тош эрур. Раҳм эмас, бераҳмлиқдур сурмасанг бошимға рахш Ким бу кўп қатла онинг помоли бўлғон бош эрур. Ишқи сиррин неча кўнглум ичра пинҳон асрасам, Ҳам кўнгул ўти забона чеккач элга фош эрур. Қайси гул базмики сувға, йўқса елга бормади, Бу чаманда то булут саққо, сабо фаррош эрур. Масжид ичра истаманг зуҳду риё аҳли аро, Ким Навоий дайр ичинда дохили авбош эрур. 200 Қошинг авжи малоҳатнинг янги туққан ҳилолидур, Қадинг нахли латофат боғининг наврас ниҳолидур. Фидо жоним қадинг нахлигаким, гарчи эрур наврас, Вале андому раънолиқда ҳадди иътидолидур. Назокат гулшанида тоза гулбун қоматинг шибҳи, Онинг табъида музмар ғунча йўқ оғзинг мисолидур. Чучук лафзинг Масиҳонинг туфулиятдағи нутқи, Белинг жонбахшлиқта кўнглига кирган хаёлидур. Не тонг, кўнглум агар мажруҳ ўлуб, қон борса захмидин, Ки узган ғунчадек бир тифлвашнинг поймолидур. Юру, эй Хизриким, ҳайвон суйидур заҳр агар ичсам, Бу дамким, жомим ул шўх итлари синғон сафолидур. Хало мавжуд эмас сув зарфидин чиққач ҳаво тўлди, Ҳавойий ишқдин мамлудур ўздин кимки холидур. Навоий ашкидек ул шўх агар тинмас, ажаб эрмас, Қилурлар пўя ёшлар то югурмак эҳтимолидур. Фано дайрин тилармен мен, вале учмоғни зоҳидким, Менинг комим қадаҳ дурди, анинг кавсар зулолидур. 201 Майдин айру гул эмас гўё эрур гулгун ҳарир, Ким кесиб гул ҳайъати бирла сепибтурлар абир. Базм эмас боғ ичра майсизким, ҳунарвар илгидин Бўлди рангин мум ҳар қолаб бнла ҳайъатпазир. То қизитмайдур қулоғин май гули яксон эрур, Булбул оғзидин сафиру боғ эшигидин сарир. Соқиё, жонимға еттим тавбадин, жонинг учун Бўл манга бир лаб-балаб паймона бирла дастгир. Бодаеким, етгач оғзимға, чиқарғай нашъаси Тақвию ислому ақлу зуҳд жонидин нафир. То бўлуб расво яна бир жом учун, муғ кўйида Ҳар замон ўзумни кофирларға қилғаймен асир. Эй Навоий, маъсият узрида ўлсанг яхшироқ, Зуҳд ужбидин мукаддар бўлғуча лавҳи замир. 202 Ул ўтлуғ чеҳраға зарбафт хилъат не ярошибдур, Магар хилъатқа ул юз ламъасидин ўт тутошибдур. Фалакнинг боргоҳиға кўмоч ўлмиш қуёш жирми, Анга оҳим сутундек дуди мундоқким улошибдур. Малойик қушлари ғам шоми қўзғалмоқ, тонг эрмаским, Етибдур кўкка юз оҳим хаданги, балки ошибдур. Бало дашти аро юз минг ўлуктур, онда қотил ишқ Хирад мағлуб хайли бирла гўёким савошибдур. Лабингдин жон топай деб, кўп талашти ҳажр аро кўнглум, Улар ҳолатда ул бемордекким жон талошибдур. Қадаҳға бода тарёкини қуй тошқунча, эй соқий, Ки ғам заҳри била жомим тўлубдур, балки тошибдур. Навоий гар лаби ёди била қон ютди, жон тутди, Табибо, билки, бу шарбат анга беҳад ярошибдур. 203 Маркаб эрмаским, сабо майдонда гардангез эрур, Рокиб эрмас, барги гулдурким, сабодин тез эрур. Ташлади ҳар ён улус жонини саргардон қилиб, Гирдбоди фитна гўёким ғуборангез эрур. Наъл эмас, равшан ҳилоли эл кўзин ёрутқали, Пўяда ҳар сори шабрангига дастовез эрур. Рокибу маркаб юзу аъзосидин терму оқар, Ё булут дурбор ўлуб, хуршид анжумрез эрур. Бодайи гулгун кетурким, шоми ҳижрон мен киби, Юз туман Фарҳодни паст айлаган Шабдез эрур. Ошуқуб, терлаб иложимға етиштинг, эй Масиҳ, Не ажаб, гар шарбати лаълинг гулобомез эрур. Гар яна маст отланиб кўнглакча жавлон қилмади, Бас, қулоқ сол шаҳр сориким, не рустохез эрур. Ҳийла ожизлиқдин айлар ошиқ, англа, эй кўнгул, Ким забунроқ ишқ аро Фарҳоддин Парвез эрур. Эй Навоий, ёр агар майхорадур, юз қатла шукр, Ким эмассен порсову хаста, не парҳез эрур? 204 Борди улким, сендин айрилғай кўнгул то жони бор, Жаврунгга қўйдум кўнгул, қил ончаким, имкони бор. Эй Масиҳим, мен қатили ишқмен, тиргуз мени, Бир нафас, дедим қабул этким, нафаснинг жони бор. Новакинг етгач, ики нов очти ашким суйидин, Гўйи ул новакнинг икки новлиқ пайкони бор. Хозини жаннат сени учмоғ гуликим бас манга, Буки ҳар ён тийғининг жисмимда томғон қони бор. Ёрса кўксумни, фиғон зоҳир қилур жон риштаси, Кўнглак ўлса чок, узулган торнинг афғони бор. Жон қуши учқач, туз этти жисм уйин сели фано, Эй ҳумоюнфол ўшул чуғзеки, бир вайрони бор. Шайху бир бодому қон ютмоқки, пири дайрнинг Нуқл ила майдин фано аҳлиға кўп эҳсони бор. Даҳр шўхи макриға берма кўнгул, йўл баргин эт, Сен киби ҳар гўшада невчунки юз меҳмони бор. Лаъли ҳажрида Навоий қони қайнар демангиз, Янги майдек руҳидурким, нолайи пинҳони бор. 206 Соқиё, дай шиддатидин ақлу ҳис бетоб эрур, Чораси жоми билурин ичра лаъли ноб эрур. Тийину қоқимни рокиб шўхдар ўз эгнидин Тоб бирла юзга чеккандин кўнгул бетоб эрур. Ишқдин, йўқким совуғдин оташин гул истабон, Топмоғондин булбул аъзосида пар синжоб эрур. Сийм ўтдин сув бўлур, елдин ажойибдур буким, Титрамакдин сиймбарлар жисми чун сиймоб эрур. Тўлун ой эрмас, тун оқшомким қуёшнинг чашмаси Муз тўнгубтурким, зиёси тийра чун маҳтоб эрур. Сиймдин баҳман чаман Қофини то зол айлади, Қушлар ул сийм остида симурғдек ноёб эрур. Эй хуш улким, лаългун май ич дебон таклиф учун, Илги бир заррин камарнинг бўйниға қуллоб эрур. Кишу ўрмак қайдидин ўт, айшни фавт этмаким, Киш қаророқ тулку ўрмак юпқароқ мошоб эрур. Эй Навоий, гар муҳайё топмасанг асбоби айш, Ғам ема, шаҳ қуллуғи юз айш учун асбоб эрур. Ул сарафрозеки, олий даргаҳининг ҳайъати Барча саркашларга бош қўймоқ учун меҳроб эрур. 207 Товушким уй тошидин келса, дермен бағри тошимдур, Эшикдин соя киргач, соғинурменким қуёшимдур. Ичинда тоғнинг қон, тошида юз минг бало тоши, Онинг тошу ичи мутлақ дегайсен ичу тошимдур. Эмастур гарду гўй ул шўх майдонида, гўёким Бири фарсуда жисмимдур, бири саргашта бошимдур. Сиришкимни жигар парголаси бил, доғи кўз нури, Кўнгул сиррини, ваҳким, зоҳир этган ушбу ёшимдур. Демай, паст ўлди афғоним елидин нахли айшимким, Бу нахлим арраси муҳлик фиғон ичра харошимдур. Урармен ерга бошимни ғамингдин жон талошурда, Фироқинг хайли бирла ул урушум, бу талошимдур. Ёмон ҳолимға ҳайрат қилманг, эй Фарҳод ила Мажнун, Букун сиз меҳмонсизким, тараб бирла маошимдур. Фалак қасри била кавн муттакосидин деманг сўзким, Фано дайри маконим, фақр туфроғи фарошимдур. Дедимким: «Тушта меҳроб ичра кўрдум кофири масте», Деди: «Кўргил, Навоий, кўз очибким, кўзу қошимдур». 208 Хаста кўнглум ўртанур гўё севар жоним борур, Йиғлағум келур, магар гулбарги хандоним борур. Ул қуёш ҳажриндаким жонимни ўртар ғам туни, Шамъ янглиғ, не ажаб, гар дурри ғалтоним борур. Нил ила ҳар ён алиф кўксумга қозған, ваҳ, не суд, Ким алифдек қад била сарви хиромоним борур. Эврулуб бошиға, рухсоридин ўртан, эй кўнгул, Куйгуча ҳажринда чун шамъи шабистоним борур. Мен худ ўлгум, шукрким, ул ҳам бора олғуси йўқ, Тийғи ҳажри захмидин бу навъким қоним борур. Рози ўлдумким, ажал бўғзумни бўққайким, недин Мен қолиб маҳжур анга ҳар лаҳза афғоним борур. Не намоз ўлғайки, ўзни кўргузуб жамъ ичра жамъ, Юз паришонлиғ сари табъи паришоним борур. Эй Навоий, шуълалиқ жонинг овучлаб, бошла йўл, Кечқурун чун отланиб ул маст меҳмоним борур. 209 Не лўливашдур ул қотил, ки қон тўкмаккадур яксар, Қиё боқмоқлари — поки, итик мужгонлари — ништар. Юзидинким хижилдур гул, паришон ҳар тараф кокул Сочиб гулбарг уза сунбул, тўкуб кофур уза анбар. Югурмакликда ҳар гунбад, ки секрер ул маҳи гулхад, Гули меҳр олдорар беҳад, уёлур гунбаза ахзар. Чу лаъб асбобини тузди, саломат риштасин узди, Қамардек ҳола кўргузди, узори давридин чамбар. Либоси нози часпондур, гаҳи туз қадди чавгондур, Замоне гўйи ғалтондур, зиҳи чобук, зиҳи дилбар. Бошиға сим ўлуб паррон, тушуб гирдиға анжумсон, Тулуъ эткан киби ҳар ён қамар атрофида ахтар. Тўкуб қон неши ғам бирла, очиб майдон ситам бирла, Олиб таблу алам бирла кўнгуллар кишварин яксар. Жунун шамъин қилиб равшан, кўнгулга телбаликдур фан, Паридек бўлғали парранда ул шўхи пари пайкар. Навоий бўлди лўливаш, ки келмиш анга лўли хаш, Қани бир жоми лўликаш, ки лўли тутса бир соғар. Тамаъ қилма фалакдин ком, ким ханжар қилур ошом Янги ой шаклидин ҳар шом ул лўлийи бозигар. 210 Чун мени мажнун бошин атфол тоши синдурур, Оҳ ўти жўлида сочимдин анга киз куйдурур. Аҳли диллар, чеҳра очди ёр, очманг дийдаким, Ҳар киши ул юзга кўз олдурди — кўнглин олдурур. Кўргач ул юзни бошимға урди юз тийғи бало, Кўрки, чиққур кўз бошимға не балолар келтирур?! Кўзда асрабмен бағир қонин, тилар бўлсанг ҳино, Суртсам кўзни аёғингға ҳамул дам билгурур. Булъажаблиқлар жунунум ичра кўрким, халқин Ишқ бир дам йиғлатур ҳолимға, бир дам кулдурур. Навбаҳори ҳуснидин топма фириб, эй шўхким, Чарх даври навбаҳор ўтмай хазонин еткурур. Эй Навоий, ҳажр андуҳида маст ўл зинҳор, Ким кўнгулдин ғамни бирдам зойил этган майдурур. 211 Оташин гул баргидин хилъатки жононимдадур, Хилъат эрмас, ул бир ўтдурким, менинг жонимдадур. Оташин лаъледурурким, анда музмар бўлди жон, Оташин гул баргидан хилъатки жононимдадур. Жон қуши хунобидин тутмиш малоҳат нахли ранг, Ё либоси лолагун сарви хиромонимдадур. Қатл биймидур, тараҳҳумнинг доғи уммеди бор, Бу либоси олким ул номусулмонимдадур. Васл шоми куймаган парвона шояд қолмағай, Бу шафақгун ҳуллаким шамъи шабистонимдадур. Тутмасун гул суҳбатидин сарв ўзин кўп сарфароз, Эй сабоким, ул тўни гулгун менинг ёнимдадур. Соқиё, гулранг май солиб кетур паймонаким, Зуҳд биймидин халал фақр ичра паймонимдадур. Эй Навоий, истама жон булбулин ҳар гулдаким, Ул тўни гулгун, лаби гулбарги хандонимдадур. 212 Шамъ ул ой ҳажрида ҳар тун куймагим огоҳидур, Дуди эрмаским, менинг ҳолимға ўтлуқ оҳидур. Чиқти жон, рози эмон кўюнгга борғай, негаким Ҳар қаён азм этса, дарду ғам анинг ҳамроҳидур. Гар самандинг гардидин қолмон, не тонгким, бордур ул Каҳрабоеким, бу хасдек жисм барги коҳидур. Бир маҳи хиргаҳнишин кўнглумни олмиш, эй рафиқ, Йўқ ажаб, гар хаста кўнглум ноласи хиргоҳидур. Ёр кўнгли истамиш кўнглумга сурмак тийғи кин, Ҳар не дилхоҳи онинг — мен хастанинг дилхоҳидур. Мисри иззат истаган зиндони ғамдин қочмаким, Моҳи Канъон тахтиға боис мазаллат чоҳидур. Эй Навоий, мен худ асрабмен ғами ишқин ниҳон, Айлаган зоҳир кўнгулнинг нолайи гаҳ-гоҳидур. 213 Савсаний тўн бирла ул қад савсани озод эрур, Ё бинафша баргидин зеб айлаган шамшод эрур. Оллоҳ-оллоҳ, билмон ул қадники, савсан баргидин Зеблик шамшод эрур ё савсани озод эрур? Ваҳ, не сарведурки, то хилъат кийибтур савсанин, Чок ўлуб гул хилъати, булбул иши фарёд эрур. Савсану сарве агар йўқтур, дамимдин боғ аро Ўртанибон сарву савсан ҳулласи барбод эрур. Айни иффатдин ўшул покиза гавҳар жисмида Хилъат эрмаским, бинафш этган киби пўлод эрур Шоми ғам кўнглум узору ҳулласин ёд айлабон, Меҳр ўти ҳар ён бинафш этган булутдин шод эрур Қозғали ғам Бесутун тоғин Навоий илгида, Ваҳки, савсан барги эрмас, тешайи Фарҳод эрур. Юз тили бўлса, дам урмоқ шарт эмас озодадин, Эй кўнгул, савсан тилидин бизга бу иршод эрур. 214 Оразинг хуршиду оғзинг заррадин тимсол эрур, Зарра узра нуқта янглиғ оғзинг узра хол эрур. Кокулунгдур мушку устида гириҳ мушк узра «мим», Қоматинг шамшоду зулф остида тушган «дол» эрур. Қошу қадду зулфидин пайваста то наълу алиф Танда кестим, ноладин озурда жисмим нол эрур. Чун дедим, холинг била кўз мардумининг ҳоли бор, Деди улким: хол дейсен, нуқтасиз ҳам ҳол эрур. Нукта дер ҳолатда тор оғзингни кўргузган лабинг Гўйиё занбур нешидин тешилган бол эрур. Дурдкашмен пири дайр оллида мақбул ўлғали, Давлат аҳлининг қабули, кўрки, не иқбол эрур. Соқиё, гар давр таъжилин кўруб қон йиғламас, Бас, Навоийдек суроҳий ашки невчун ол эрур? 215 Менда бир ўтдурки, гар дам урсам афлок ўртанур, Асрасам кўнглумда, жону жисми ғамнок ўртанур. Меҳр эмас оҳнм ўтидин кўкка етмиш бир шарар, Айб эмастур гар десам, дам урсам, афлок ўртанур. Бас таним ўртарга қонлиғ новакинг, ҳижронни қўй, Барқ не ҳожат, бир учқун бирла хошок ўртанур. Шамъ ўти моҳиятин англай деган парвонадек Оразинг меҳрини фаҳм айларда идрок ўртанур. Ишқ аро кўнглум неча толпинса ортар шуъласи, Ўтқа тушган телба қилғон сойи топок ўртанур. Ашк юб жисмим кудуратдин, қурутмиш оҳ ўти, Ламъае тушгач узоринг барқидин пок ўртанур. Эй Навоий, чун рутабдек оташин лаъли аро Хаста кўнглум тушти, тонг йўқ, гар бўлуб чок ўртанур. 216 Биров ғами яна кўнглумга қўзғолон соладур, Биров демайки, бу ошубни фалон соладур. Неча яқин бўладур ул оғиз йўқи, лекин Такаллуми яна кўнглум аро гумон соладур. Таажжуб айламангиз дафъа-дафъа фарёдим, Ки шавқ кўнглума ёдин замон-замон соладур. Рафиқлар, билингизким, мусофирим ёди Бошимға ҳар нафасе тарки хонумон соладур. Десам, шикиб била ўзни забт айлай, ишқ Яна бу шуълани кўнглумга ногаҳон соладур. Не навъ булбули зор этмасун фиғонки, сипеҳр Бу гулшан ичра баҳор ўлмайин хазон соладур. Навоий ўлса, кўҳанпиру куйса, айб этманг, Ки мундоқ ўт анга бир шўхи навжувон соладур. 217 Ҳаёт боғида то сарву лола бўлғусидур, Менинг мумидди ҳаётим пиёла бўлғусидур. Суроҳий ўлғусндур манга сиймтан маҳбуб, Бошида қил анга мушкин кулола бўлғусидур. Ҳаёт гулшани муғ кулбасию муғбачанинг Юзию қадди манга сарву лола бўлғусидур. Не айб, базмим ичинда ҳазин фиғонки, суруд, Ангаки қон ютар, албатта, нола бўлғусидур. Қадаҳки, ҳолима қон йиғлар, эмди оҳимдин Сиришки қатраси гулранг жола бўлғусидур, Дединг фано недурур, мухтасар дейин: ўлмак, Ки шарҳини тиласанг, юз рисола бўлғусидур. Қачон май ичра юзунг акси тушса, эй соқий, Пиёла даври ўшул ойға ҳола бўлғусидур. Навоий, истама кавсар майини зуҳд била, Ки бода ичкучи элга ҳавола бўлғусидур. 218 Барги най тўн ичида нол киби бели ниҳондур, Қалами фўта қамиш бандидек устида аёкдур. Айладим тарҳ вафо қасрини кўксум уза, кўрким, Наъллар тарҳида айвонларидин ерда нишондур. Зулфи ҳижронида мундоғки таним ҳар сори санчар, Рагларим жисм аро қатлимға магар неча йилондур Чуғз вайрона аро англади гўёки ўлармен, Мотамимға иши ҳар лаҳза ғарибона фиғондур. Ўқунг оғзида қизил тус эмас кўнглум ароким, Тонг эмас, оғзи қизил бўлса, ғизо чун анга қондур Ҳуллайи тоат этар дўзах ўтин дафъ, йўқ эрса, Ул ҳароратқа не дафъ, кафанинғ гарчи катондур. Воизеким, ўзи қилмас амалу элга берур панд, Гар эмас уйқуда, бас мунчаки дер, не ҳазаёндур?! Хас киби тушти Навоий май уза, ғам нета олғай, Хоссакнм, анга ҳубоб уйи киби дори амондур. 219 Ҳар кишиким, бир сўз ул бадмеҳрдин тақрири бор. Ҳолатимнинг токим ул тақрир этар тағйири бор. Муҳтариз бўл шуълайи оҳимдин, эй гул хирмани, Ким чоқин хирмонға тушганнинг ажаб таъсири бор. Кўнглума йўқ чора ўртанмакдин ўзга ишқ аро, Ғайри куймак мўрнинг ўт ичра не тадбири бор? Ҳиндуйи зулфиким, ул юз тахти фармонидадур, Жодуедурким, анга гўё пари тасхири бор. Сабзайи хаттинг эрур ҳар сори зулфунг торидин Хатти зангорийки, мушки ноб ила таҳрири бор. Фақр дашти не қотиқ йўлдурки, солик ҳар неча Қилса диққат бирла ҳақ амрин адо, тақсири бор. Гар Навоий жон бериб, ул зулфнинг бир торини Олса, айб этмангки, бу савдо аро тавфири бор. 220 Оразинг кўзгусиму тер касратидин судадур? Ёҳуд ул ораз суйининг аксиму кўзгудадур? Дема айни ноздин ул кўз очилмайдурки, бор Кофиреким мастлиқ ифротидин уйқудадур. Топмоғим ўзни маҳол ўлмиш фироқинг шомиким, Тоб ародур хаста жисму тоб ул гисудадур. Сен урарсен новаку кўксум шикофидин кўнгул Кўргали келмиш, хато қилмаки, хуш қопудадур. Сажда қилмоқ не тафовут Каъба ёҳуд бутғаким, Қоши меҳроби қаён қилсам сужуд ўтрудадур. Ўлмагимдин зулфунгга гўё паришонлиғ етиб, Мотам аҳлидек қуйи солиб бошин қайғудадур. Нуҳ умрию Сулаймон мулкига йўқтур бақо, Ич, Навоий, бодаким, олам ғами беҳудадур. 221 Бу тоза туганким ғамидин кўнглум ародур, Кўнглум қуши ғам дашти аро бағри қародур. Жисмим аро пайконинг эмас ҳар сори, гўё Ҳар гўшада ёмғур суйи ғам тоғи ародур. То боғи ҳалокимда не гулларки очилғай, Захмимдағи қон сув киби тинмайки бородур. Жонимни чиқармоққа агар йўл ясамас ишқ, Ғам тийғи недин ҳар сори кўксумни ёродур? Ғам шоми деманг субҳки кўк шамъин ўчурган, Ашким сувидур улки, йироқтин оқародур. Кир водийи ишқ ичра енгилракки, бу йўлда Ўзлук юкини ташламағон асру ҳородур. Майхона Навоийғаву зоҳидға ики кавн, Ким анга ғараз икки сародин бу сародур. 222 Белию оғзи кўрар-кўрмасда чун пинҳон эрур, Бас, муни ўпмак, они қучмоқ қачон имкон эрур? Мен доғи дей белину оғзинки кўрдум-кўрмадим, Йўқ таманноларни топқон-топмоғтон яксон эрур. Бевафолар қадду мужгонини кўп қилманг хаёл, Ким бири туз ўқдурур, бу бир итик пайкон эрур Ишвагарлар лаблари қасдиға жондин кечмангиз, Негаким ўз қасди жони қилғон эл нодон эрур. Туну кун деб истаманг ҳар лаҳза зулфу юзларин, Ким бу бир дуди бало, ул шуълайи ҳижрон эрур. Нўш эмастур даҳр базмида газакким нешдур, Май демаким, соғари даврон ичинда қон эрур. Эй Навоий, бу ғариб ишларга таклиф айладинг, Бизгадур бисёр мушкул, гар санга осон эрур. 223 Юзи гулчеҳра соқийнинг тараб ҳукмиға туғродур, Юзинда май гули ул ёрлиғ узра ол тамғодур. Лаби лаъли ҳалокимен, агарчи жонфизолиқда Масиҳо бирла ул гўё ўлук бирла Масиҳодур. Дамим дуди хирад аҳлин қилур ҳар лаҳза савдойи, Димоғимда, кўрунг, ул зулф мушкидин не савдодур?! Синонин кўксума то тикти ул чобук, бу хам қаддим Ҳамоно ғам сипоҳи қалбида ул ўқ учун ёдур. Лабинг акси кўзум- шўробаси баҳрида гўёким Чучук сувдурки, атрофида онинг талх дарёдур. Жаҳонни чун кўзумга ҳажр шоми айламиш тийра, Не суд андин мангаким, васл субҳи оламородур. Бошим қуш ошёни, тан жунун торожидин урён, Не тонг, ёшлар югурмак ҳар тарафдинким, тамошодур! Фидоси нақди исломимки, муғ дайридағи соқий Улус қонин тўкардин ваҳм қилмас, гарчи тарсодур. Навоий, дайр пири гўйиёким шаҳр шайхиға Фано жоми ичурдиким, харобот ичра ғавғодур. 224 Дуд янглиғ дема кўнглум оҳи дардолудидур, Ким кўнгул узра туган қўйған фатилам дудидур. Абри ҳасрат ёмғирию тийрборони фано Кисвати мавту ҳалоким турфа тору пудидур. Дард нақшин қилди ҳар доғим уза султони ҳусн, Ул дирамларнинг бу гўё сиккайи беҳбудидур. Ишқ савдосида жонимға зиёндур, демаким, Ҳар киши мундоқ зиён ишқ ичра қилса, судидур. Хўблар кўйида истиғно елидин ҳар ғубор, Ким қўпар бир нотавоннинг жисми ғамфарсудидур. Жавҳари жоним олиб, тут журъае, эй муғбача, Ким бу нақд аҳли фанонинг будию нобудидур. То Навоий бўлса муғ дайрида масту жомачок, Ким тирикликдин бу султонлиқ анинг мақсудидур. 225 Сочбоғингдин чиққон, оё, сунбули пурчинмудур? Ё терисин солғон икки афъийи мушкинмудур? Иффатингдиндурмуким меъжар юзига тушти чин, Ёхуд анда зеб учуи машшота солғон чинмудур? Нўшханд этганда лаълингдин кўрунмишму тишинг, Англамон, ёхуд асал ичра ёзилғон «син»мудур? Сунбулин кўргач, кўзум бўлди қаронғу, эй сабо, Сочи мундоғ тийра ёхуд сочбоғи эпкинмудур? Чиқса ақдингдин аруси даҳр, бергил нақди жон, Демагилким, хунбаҳодур ушбу ё кобинмудур? Даҳр золин гар десам Фарҳодкуш, айб этмангиз, Гар эмас Фарҳокуш, охир денгиз, Ширинмудур? Шавқ ўти топқач сукун дерсенки, ишқи таркин эт, Эй Навоий, бир нафас бу шуълаға таскинмудур? 226 Оразинг кўзгусида хат сабзадурким суда бор, Ё магар зангор сув таъсиридин кўзгуда бор. Ўқларинг пайкон била ҳар ён қуруқ жисмимдадур, Шохлар узра кўнгуллардекки ул ножуда бор. Заҳри ҳажрин қилди дафъ ул кўз қароси, ваҳ, бу навъ Қайда бергай хосият позаҳрким оҳуда бор. Бордурур меҳроб турғоч бутға қилғондек сужуд, Сажда қилсам қиблаға то қошларинг қоршуда бор. Зулф аро холинг агар дин қасди айлар, не ажаб, Мунча кофирлиғ раги, ваҳ, қайси бир ҳиндуда бор? Ишқ водийсин хатардур илм ила қатъ айламак, Солик эрсанг ташла маълумунгнию осуда бор. Юзин истарсен, Навоий, қочма зулфи фикридин, Ким сен истар айшнинг уммиди бу қайғуда бор. 227 Оразинг ҳуснун фузун қилғон ҳилолий қош эрур, Ёхуд ул юз шамъини ёрутқали минқош эрур. Кўз ёшим дурри ятимин маҳрами ишқ айламон, Ҳар нечаким пок гавҳардур, ва лекин ёш эрур. Онча ёғдурди бало тошин танимға ишқким, Юз минг эл ишқ аҳли гар кўксига урса тош эрур. Хўблар лаъли хаёлотин пиширмакдур ишим, Шуълалиқ кўнглум бу согарларға гўё дош эрур. Қолди аввал тоғ аро Фарҳоду Мажнун дашт аро, Ишқ йўлинда манга икки ажаб йўлдош эрур. Ул Масиҳанфос тарсо сайдидур кўнглум қуши, Ким малак дайри равоқи кунжида хуффош эрур. Чун оғиз очти Навоий кўнгли ҳар ён захмидин, Не ажаб, гар ёшурун дарди эл ичра фош эрур. 228 Нетиб туз этай қадким — жисмимда шиканлардур, Найлаб туз урай дамким — бағримда тиканлардур. Тирноғ ила хатларким рухсорим уза чектим, Юз боғида гуллардин ҳар сори чаманлардур. Юз ёптию жон олди, очқанда равон олди, Ўлтургали ошиқни, билмон, бу не фанлардур. Зулфунгда тугун эрмас, кўюнгда ғубор эрмас, Афтода кўнгуллардур, фарсуда баданлардур. Юз аҳд ила маҳвашлар кўнглумнн олиб, эмди Қатл айладилар, асру бадаҳд эканлардур. Майхонада ҳар сори бир мастки бош қўймиш, Кирпичлари гўёким жонларға ватанлардур. Жисмида Навоийнинг юз момуқ ила марҳам, Бир неча ўқунг захми бир неча туганлардур. 229 Кўнгул эвига ғаму ғусса селидин не қусур, Ки бода лойи била қилмишам они маъмур. Биравни мумкин эмас тийра айламак қайғу, Ки солмиш ўлғай анга жоми бода ламъаси нур. Хуш ул майеки, эмастур сафову лавн ичра, Тамуғ ўти била жаннат суйиға ул мақдур. Десам: бу ўт кул этар ғусса хирманин — не ажаб? Десам: бу сўз тузатур фикр қасрини — не қусур? Жаҳон ғамию узум бодаси гумон қилманг, Ки зоҳир аҳлиға бу маъни этти буйла зуҳур. Валек аҳли ҳақиқатға май эрур ваҳдат, Ғам ушбу касрат эрурким, қилур кўнгулга хутур. Ичилса соқийи тавфиқ илгидин ул май, Кўнгул бу ғамдин эмас, шубҳаким бўлур маҳжур. Манга бу май била бир жом келтур, эй соқий, Ки кўнглум ул ғам аро бўлмиш асру кўп ранжур. Маломат аҳлиға, эй пири дайр, аёғ тутсанг, Бу навъ қўйма Навоийни бир йўли мастур. 230 Не ажаб, ҳар ён мени мажнун бошида ёралар, Баски ёғди устига атфол элидин хоралар. Оразинг атрофида гулдур кўрунган, эй пари, Ё қамар даврида саф тортибдурур сайёралар? Ҳар қуюн гўёки бир саргашта ошиқ гардидур, Баски, туфроғ ўлди ишқинг даштида овворалар. Англаким, аҳбобни кулбамда меҳмон этмишам, Итлари оғзида гар кўрсанг бағирдин поралар. Анда Мажнун, мен буён Лайли, сен этгач ижтимоъ: Бир тараф девоналар, бир ён пари рухсоралар. Хонақаҳ вақфи суйин ичмаслар, эй шайх, анлағил, Гар хумор ўлса фано дайридағи майхоралар. Эй Навоий, ишқ аро ўлмакдин ўзга чора йўқ, Бас, ғалат бўлғай демак ушшоқни бечоралар. 231 Боштин-аёғ яланг таним узраким тоза доғ эрур, Ҳуснунгға қилғали назар ҳар бири бир қароғ эрур. Ишқ гадолари дегай кўнглак эрур мураққаъйим, Тоза туган нишонидин ҳар сори баски доғ эрур. Захмларим фатиласи жон ўтидин туташқали Тийра кўнгулға дарду ғам базми учун чароғ эрур. Кўҳи балодурур таним, чашмаси кўзки, қон тўкар, Тонг йўқ, агар бу тоғ уза қон оқизур булоғ эрур. Хурдасидин ичинда ўт ғунча эмаски боғ аро, Ҳар сори ишқинг ўтидин бир қизиғон думоғ эрур. Зоҳиду учмоғу томуғ бийми била уммидеким, Аҳли фаноға мосиваллоҳ ғамидин фароғ эрур. Дайрда кўр Навоийни муғбачалар ғамидаким, Эгнида чок хирқаву илгида бир аёғ эрур. 232 Юзунгда зарварақ ҳар ёнки лутфи бениҳоятдур, Жамолинг мусҳафида ҳар бири гўё бир оятдур. Сочингда зарфишон чеҳранг залолат шомида ҳар ён Тажалло машъалидин ёруғон шамъи ҳидоятдур. Юзунгда нил холи равза ичра нилуфар шибҳи, Бинафша гулшан ичра юзда нилингдин киноятдур. Кўнгул сайдиға очма сунбулунг домин, юз очғилким, Гул-ўқ очилса, қайд этмакка булбулни кифоятдур. Эл ичра кўпдурур афсона Лайли ҳуснидин, лекин Сенинг ҳуснунгға ташбиҳ этмак они не ҳикоятдур? Кўнгул қонин кўп ул хунхора кўз ичти, эмас, гўё Юзунг гулгунадин гулгунким, ул қондин сироятдур. Дема, туш вақти ул юз кундин ортуқтур, муни кўргил, Ким ул ёндин ниҳоят бўлса, бу ёндин бидоятдур. Эрур бедод боринда тараҳҳум дўстдии, юз ҳайф Ангаким, шукр боринда иши доим шикоятдур. Навоийға кўнгул бердингки, жонин олғасен бир кун, Эрур ўз нафъи шаҳдин гар раиятға риоятдур. 233 Жаҳони буқаламун ичра тушмиш элга гудоз, Магарки тосиға ўт ёқти чархи шуъбадабоз. Бу турфароқки, мунунгдек томуғ аро тушмиш Самуру қоқим учун олам аҳлиға таку тоз. Не кўкка чиқмоқ эрур долбою ўтоға била, Ки болу пар бу эса, мумкин эрмас ул парвоз. Не гармлиғни қўяр, не фусурдалиғни башар, Нечаки куюб эрир ўту муз киби қишу ёз. Фалак арусида йўқ меҳру дилраболиғ кўп, Нечукки ҳусну жамол аҳлиға вафо била ноз. Эгилиб ўпса ер аҳли ғурур ҳурмат учун, Шабиҳ эрур анга мутлақки маст қилса намоз. Хуш ул жаридаки, бир навъ қилса сайру сулук, Ки соя ҳамқадам ўлса анга камар ҳамроз. Наво агар тиласанг, тут қироқки, эгри бами Не кўп тапонча еру не бийик чекар овоз. Навоий, ёр ила бўлким, будур ҳарам васли, Мақоминг ўлса Ажам ё Ироқ ёки Ҳижоз. 234 Рафиқлар, мени маҳзун нечук бўлай ғамсиз? Ки кўнглум эрмас аламсиз, кўзум эмас намсиз. Синуқ кўнгулда чу йўқ шодлиғ, соғинурмен, Ки йўқтурур бори оламда бир кўнгул ғамсиз. Демангки, ҳажрда май ҳамдам ўлса ғам кам ўлур, Ки ҳамдурур дам эмас бода ёру ҳамдамсиз. Хуш улки, ёр фироқию ё кўнгил ғамидин Тамом умрида бир лаҳза эрди мотамсиз. Кўнгул ғамини деб аҳбоб раҳм қилди ҳабиб, Менинг жароҳатим зрдики қолди марҳамсиз. Кўзумдин этмагил, эй сарв, ҳеч жониби майл, Ки яхшироқ кўрунур сарвким бўлур хамсиз. Навоийни вараъу зуҳд қайди ўзлугидин Халос қилмади, эй ишқу май, магар ҳам сиз. 235 Тиргузур юз хастани бир ноз ила ул дилнавоз, Чун етар мен хастаға навбат, қилур юз навъ ноз. Зоҳидо, ҳар дам демаким мазҳабингда бор қусур, Қайси масжидда сенинг бирла қилиб эрдим намоз?! Ишқ аро кўнглумни ул юз меҳридин манъ айламанг, Ким эмас мумкин самандар ўтдин этмак иҳтироз. Бир кун оҳимдин ўшул бадмеҳр кўнгли юмшағай, Нечаким пўлод эрур қаттиқ, топар ўтдин гудоз. Ё раб, охир нетгамен ул шўхи бадхў бирлаким, Зулм этар, қилсам тазаллум, ноз этар, қилсам ниёз. Чархи минойи хати шарҳиға ҳамроз истама, Ким бу хат мазмунидин дам урмай ўтмиш аҳли роз. Эй Навоий, сен басе олудадомансен, магар Ишқ ул пок ила ўйнарсенки, дерлар покбоз. 236 Не ғам, хумор қилди эса қасди жонимиз, Бордур чу кунжи майкада дорул-амонимиз. Муғ кулбасики, тенгри анга бермасун завол, Бор хулду салсабил даме арғувонимиз. Кел бир дам, эй ҳариф, харобот сориким, Май важҳидур бу хирқа била жилсонимиз. Ул шўх биздин айруки айши ниҳон қилур, Биллаҳ, бу навъ йўқ эди андин гумонимиз. Эй ақл, қўй фасонаки, бир вақт бор эди Ҳар поя минбар уза мулки дарсхонимиз. Тутмадуқ ихтиёр ила майхона шаръин, Қисмат ҳакими буйла чевурди инонимиз. Май ичмасанг, Навоий, зиёндур дебон, не суд, Йўқтур ўз илгимизда чу суду зиёнимиз. 237 Рамида кўнглум эрур ишқ мубталоси ҳануз, Бошимда бордурур ул сарвқад ҳавоси ҳануз. Юзунг фироқида ҳар бир кўзум менинг бир доғ Қуюбтурур, вале тушмайдурур қароси ҳануз. Фақиҳ қилди дуо: «Ишқдин қутулғил» деб, Қабул қурбида эрмас эмиш дуоси ҳануз. Нечук тамаъ қилайин меҳр ила вафосинким, Ҳақир жонима дархўрд эмас жафоси ҳануз. Ҳалок ўқи кўзунг урмиш кўнгулга, тонмаки, бор Ёнида кирпику қошингдин ўқу ёси ҳануз. Ҳалокинг ўлғали жон кўз қарорди, ваҳ, юз очиб, Қародин они чиқарғилки, бор азоси ҳануз. Сипеҳр зулмидин ул навъ мотамийдур субх, Ки умрлар ўтубон чок эрур либоси ҳануз. Навоий жон берур, ул муддаини маҳрам этар, Бу ишга юз минг эмастур анинг сазоси ҳануз, 238 Жамоатеки, жунун манъини манга қиласиз, Тош отибон не учун телбаларга қотиласиз? Кетинг, кўнгул била жонким, видоъингиз қилдим, Фироқ агар будурур, эрта кунни кеч қиласиз. Фироқ кунидур, эй кўзлар, эмди қон йиғланг, Билурмусизки, букун не кишидин айриласиз? Кўзум ҳақини биҳил қилдим, эй жавоҳири ашк, Ки бори ҳам анинг-ўқ мақдамиға сочиласиз. Фироқ нешлари, ваҳки, яна раҳм этмай, Нафас-нафае нега мажруҳ ичимга сончиласиз? Кўнгул фасоналари, сизни, ваҳ, нетиб яшурай, Бу навъким, юз уза қон ёш ила ёзиласиз. Навоий ҳажрға қолди, қилинг висолда шукр, Жамоатеки, севар ёрингиз била биласиз. 239 Навбаҳор айёми бўлмиш, мен диёру ёрсиз, Булбул ўлғондек хазон фасли гулу гулзорсиз. Гоҳ сарв узра, гаҳи гул узра булбул нағмасоз, Ваҳки, менмен гунгу лол ул сарви гулрухсорсиз. Тонг эмастур, гар диёру ёрсиз озурдамен, Ким эмас булбул гулу гулзорсиз озорсиз. Равза ашжори ўтундур, гуллари жонимға ўт, Мумкин ўлса анда бўлмоғлиғ даме дилдорсиз. Май чу бердинг, зулф ила банд эт мени, эй муғбача, Ким хуш эрмас муғ била ичмак қадаҳ зуннорсиз. Топмадуқ гулранг жоме бехумор, эй боғбон, Ваҳки, бу гулшан аро гул бутмас эрмиш хорснз. Аҳли зуҳд ичра Навоий топмади мақсадқа йўл, Вақтингизни хуш тутунг, эй жамъким, хумморсиз. 240 Ўзга бўлди ёру меҳри менда боқийдур ҳануз, Нотавон кўнглумда ул ой иштиёқидур ҳануз. Гарчи ўзта ёр истар хотирим, бордур валек Жон анга манзил, кўнгул онинг висоқидур ҳануз. Ғайр ишқи кўнглум эвинда нечук қилғай нузул, Ким хаёли маскани кўзум равоқидур ҳануз. Ишқ ила май таркин, эй носиҳ, не навъ айлай қабул, Ким кўнгулга орзу ул турфа соқийдур ҳануз. Фурқат ўти дофиъи доғ ўртамакдур демаким, Ўртаган жоним ул ой доғи фироқидур ҳануз. Чарх ёлғуз қилмади Фарҳод қонин лолазор, Лола қонин тўккучи онинг нифоқидур ҳануз. Эй Навоий, гарчи мени меҳрсиз дер эрди ёр, Ўзга бўлди ёру меҳри менда боқийдур ҳануз. 241 Кўюнг борида қилмон жаннатға гузар ҳаргиз, Қаддинг қошида солмон тўбиға назар ҳаргиз. Ўқунға кўнгул мойил, мужиб недур, эй қотил, Ким ўтганидин бўлмас кўнглумга хабар ҳаргиз. Бу жисми низор ичра кўнглумни гумон қилманг, Шохеки қурур, анда ким кўрди самар ҳаргиз? Лаълингда малоҳатдин жон комидадур лаззат, Бу таъм қачон бергай туз бирла шакар ҳаргиз? Кўнглига фиғонимдин раҳм ўлмаса, эй булбул, Гул ғунчасиға борму нолангдин асар ҳаргиз? Пил ўлса сенинг хасминг, десангки зарар топмай, Бир пашшаға оламда еткурма зарар ҳаргиз. Махлас тиласанг ғамдин даҳр ичра Навоийдек, Қўймағасен илгингдин соғарни магар ҳаргиз. 242 Замоне гарчи ёдим қилмас ул номеҳрибон ҳаргиз, Фиғонким, ёди чиқмас хотиримдин бир замон ҳаргиз. Оти оғзим аро мазкур, ўлармен, оҳким, бўлмай Отим оғзиға бир мазкур ўларға комрон ҳаргиз. Кўнгул то водийи ишқиға тушти, қилмади бир ҳам Ватанни ёд ул оворайи бехонумон ҳаргиз. Лабидинким, кўзум ёши жаҳонни лаългун қилди, Бағир жузвидин айру топмади бир қатра қон ҳаргиз. Ити фарёдини ёқманг мангаким, хўйидин умре Улуғроқ тинмадим, не навъ чеккаймен фиғон ҳаргиз? Ёриб кўксум, жунун таъвизидек жон пардасин очма, Ки фош ўлмайдур ул қонлиғ неча доғи ниҳон ҳаргиз. Ғаму андуҳ яъжужиға ҳар девор саддедур, Фано майхонасидек топмадуқ дорул-амон ҳаргиз. Бу дамни тут ғаниматким, келур дамдин асар йўқтур Не дамким ўтти, худ андин киши топмас нишон ҳаргиз. Қирон қилдинг, Навоий, назм ароким илтифот этмас, Сўзунгдин ўзга сўзга хусрави соҳибқирон ҳаргиз. 243 Хуррам ўлди боғу бир гулдин ичимда ғам ҳануз, Кулди ҳар ён ғунчаву кўнглум иши мотам ҳануз. Булбул ўлди гул ҳарими хирманининг маҳрами, Гулъузорим кўйида мен телба номаҳрам ҳануз. Чиқти туз ҳар нахл уза бир ишқпечон ёрмашиб, Ваҳки, бир қад ишқидин жисмимда печу хам ҳануз. Очти савдо дафъиға сунбул мусалсал туррасин, Оҳким, бўйнумда занжири жунун маҳкам ҳануз. Соқиё, раҳмики тортиб лола соғар дам-бадам, Лолагун соғарға мен бўлмай даме ҳамдам ҳануз. Фақр нахлидин гули мақсуд узмак истама, Етмай анда оҳу ашкингдин ҳавову нам ҳануз. Бир сўзин истаб Навоий ўлди, ваҳким, етмамиш Ҳуққайи ёқутидин кўнглумга ул марҳам ҳануз. 244 Бўлди шому жонға ул ой ҳажридин қайғу ҳануз, Етти субҳу кўзларимга кирмамиш уйқу ҳануз. Оби ҳайвонинг ғамидин токи заъфим бўлди саъб, Бормамиш бир қатра бўғзум ичра, жоно, су ҳануз. Жавр ўқин оттинг, вале бийм эрди ҳижрон тийғидин, Етти ул ҳам бошима кўнглумдин ўтмай бу ҳануз. Новакинг умредурур кўнглумда хандон бўлғали, Бор онинг муфрит жунунидан манга кулгу ҳануз. Сеҳр ила ул кўз қилиб зулфунг камандин аждаҳо Бузди олам халқину бас айламас жоду ҳануз. Шоҳиди мақсуд акси кўнглума тушмас дединг, Ғайр нақшидин магар пок эрмас ул кўзгу ҳануз. Деди, бўл фоний висолим истасанг, бўлдум фано, Эй Навоий, сўрки мундин ортуғ истарму ҳануз? 245 Ҳар неча кўнглумни чок этсанг, қилур ишқинг ситез, Ул сифатким, ўтни ёрғон сойи бўлур шуъла тез. Сабр ила ишқим хусумат бошлаб ўртарлар мени, Ўт бўлур зоянда, тош этса темур бирла ситез. Ғам туни риҳлат саҳоби жоласидур ё эрур Мотамимға чарх анжум жавҳаридин ашкрез. Васл аро ашким қилур туғён ўшул юз тобидин, Ёз фаслида қуёш тез ўлса, бўлур сейл хез. Сарву ғунчанг жилваси куйдурди элни, оҳким, Даҳр аро тўбию кавсар бирла солдинг рустхез. Кўз уйидин ул пари рам қилди, мардум ашкидин Бўлди чун ҳамхона тардоман, эрур авло гурез. Чун Навоий васл топти, эмди бирдур, эй табиб, Шарбатин гар заҳр ёхуд оби ҳайвон бирла эз. 246 Бўлмаса ул бут қоши меҳробим ичра жилвасоз, Қиблаға, кофирмен, ар бош индуруб қилсам намоз. Қон ёшимдин лаългун кирпик била айтур кўзум Оразинг наззорасин айларда юз тил бирла роз. Қадди васлин истасам раънолиғ айлар ноз ила, Ҳусн бўстонида ул саркаш қад эрмиш сарвиноз. Одамийлиқдин қочиб, еттим жунун ўтин сочиб, Эй саломат аҳли, айланг телба итдин иҳтироз. Чеҳра оч кўнглумни десанг куйдурай, ҳижронни қўй, Ўт не ҳожат мум топса меҳр тобидин гудоз? Риштайи ашкин тутуб туфроғ сори тортар фано, Ул сабабдин эгма қад зоҳир қилур аҳли ниёз. Эй Навоий, ғайр нақшин пок юб жон лавҳидин, Ёр учун жон ўйнасанг, ул лаҳза борсен покбоз. 247 Меҳнат ўтидин ёруқтур ҳар тараф кошонамиз, Бўлди гўё аждаҳо коми бизинг вайронамиз. Тойири васл учти ашким жоласидин ваҳм этиб, Қушқа, ваҳким, рам берур толиъ йўқидин донамиз. Ул чароғи ҳусн вайрон кулбани ёрутқали Меҳр шамъин ёрутубтур ҳар куюк парвонамиз. Бўлди ошиқ ақл ила ҳазл айлабон вола кўнгул, Ўтқа тушти ўйнай-ўйнай кул била девонамиз. Эл тилидин уйқу учмиштур кўзумдин гўйиё, Ким эрур бахт уйқусининг боиси афсонамиз. Ўлтурай бир май била деб, тиргузурсен, соқиё, Оби ҳайвон бирла гўёким тўлар паймонамиз. Муршидеким, қилса иршоду фано, биллаҳ, анга Бу вужуди оразидин ўзга йўқ шукронамиз. Кўйида кўнглум кўнгуллар ичра кўрдум, турфа кўр, Турфароқким, ошнолиқ бермади бегонамиз. 248 Сарвқадлар агар биру гар оз, Юздин эрмас бири бизинг била туз. Ғаразим ул санамға сажда дурур, Ер ўпай деб қошида қўйсам юз. Юзидин зулфиға кўнгул бормас, Кимса шабравлиғ айламас кундуз. Не биров бўлса ҳамраҳинг тоқат, Не таҳаммулки, кезгасен ёлғуз. Ҳар кўзум ул қуёш фироқи туни Бир фалакча аён қилур юлдуз. Бормен, эй пири дайр, бас махмур, Карам айла, каромате кўргуз. Қадди ҳажринда тортсанг нола, Рост оҳанги, эй Навоий, туз. 249 Сейл ун чектию савдо менда бепоён ҳануз, Дашт сарсабз ўлдию мен талба саргардон ҳануз. Гунбазин қилди иморат ғунчанинг ёз ёмғури, Телба кўнглум уйи савдо селидин вайрон ҳануз. Ҳар қуруғ шох ўлди дашт узра сабодин ҳуллапўш, Тинмағур жисмим жунун водийсида урён ҳануз. Тонг насими бирла найсон ёмғури не судким, Оҳу ашким даҳр аро ҳар дам солур тўфон ҳануз. Ёнғил, эй Исодамим, ҳуснунг баҳори ҳаққиким, Бордурур муҳлик жунунумға даво имкон ҳануз. Не осиғ, ҳар оқ гул ўлса марҳам учун бир момуқ Чунки чиқмайдур ярамдин ғунчадек пайкон ҳануз. Дашт ҳайвони қочарлар суҳбатимдин рам қилиб, Ақли йўқ носиҳ гумон айлар мени инсон ҳануз. Ком еткурмак ғанимат англа ҳожат аҳлиға, Эй ғани, бу дамки коминг бирладур даврон ҳануз. Шайх манъ айлар жунун ҳар дам Навоийға, кўрунг, Ким баҳор айёмида ғофилдур ул нодон ҳануз. 250 Ул пари кўйида мен девонани банд айлангиз, Банд-бандим зулфи занжириға пайванд айлангиз, Халқ тарки ишқ айларга мени дилхастани, Ўлтуруб олам элига мужиби панд айлангиз. Телба кўнглум топсангиз, эй ёр кўйи итлари, Тўш-тўшидан тишлабон парканд-парканд айлангиз. Бодайи ишқ асру маст этмиш мени, эй дўстлар, Жомима афюн эзиб ҳар дам хирадманд айлангиз. Йиғласам аччиғ малул ўлмоқ недур, эй хўблар, Ҳазл учун гоҳи боқиб, сиз ҳам шакарханд айлангиз. Ишқ баҳрида дури васл истасанг, эй аҳли дард, Кўнглунгуз ул нақд ёди бирла хурсанд айлангиз. Қилсангиз тасвир Лайли ҳуснин ул ойдек сизинг, Лек Мажнунни Навоий бирла монанд айлангиз. 251 Туфроғимдин, кошки, жисме мураттаб қилсангиз, Бир ит ўлса кўйида руҳиға қолаб қилсангиз. Етмагай чобуксуворим гардиға, эй аҳли ишқ, Меҳрни рокиб қилиб, гардунни маркаб қилсангиз. Боданўшум базми ғавғосидин, эй жону кўнгул, Самъиға етмас неча фарёду «ё раб» қилсангиз. Олами ишқ узра бас лойиқдурур, эй дарду шавқ, Дуди оҳимни сипеҳр, ашкимни кавкаб қилсангиз. Маркаби наълин мужалло қилғучилар зеб учун, Оразимға суртунг ул дамким, музаҳҳаб қилсангиз. Ғайри нўшо-нўш азал соқийсидин келмас хитоб, Бизни, бас, май журмидин бўлмас мухотаб қилсангиз. То Навоий, қисмат ўлғон майни ичмас чора йўқ, Дўстлар, авло буким жомин лабо-лаб қилсангиз. 252 Юзунг фироқида ҳар оҳ ўтинки чектим тез, Ул ўт шароралари бўлди ҳар тараф гулрез. Қазо мусаввири гўё ҳал этти лаълий ранг, Лабинг ақиқини айлар маҳалда рангомез. Лабинг малоҳати ғавғо қўпорди оламдин, Шакарни буйла киши қайда кўрди шўрангез? Итингки шерзабундур, анга топа олмон Десам, кўрай ани бошимдин ўзга дастовез. Чу келди хасталиғим сўрғали қадаҳнўшум, Кетур пиёлаки, ўлсам ҳам айламон парҳез. Десанг замона ситезини ҳар замон кўрмай, Замонни хуш туту қилма замона бирла ситез. Гули сабоҳ юзин кўрмагайсен, эй булбул, Бу гулшан ичра Навоийдек ўлмасанг шабхез. 253 Онсиз ўлмоқ эрур ўлмоқ жонсиз, Бўлайин жонсизу бўлмай онсиз. Қоши бу чок кўнгулдин айру Филмасал ёйе эрур қурбонсиз. Оҳким, дард юзидин чиқмас, Ўқ эмас бўлса эрур пайконсиз. Ишқ дарёсиға, эйким, кирдинг, Билки, бу баҳр эрур поёнсиз. Ёрсиз кўнглум эрур ошуфта, Мулк ошуб топар султонсиз. Суву ўт ичра сиз, эй кўзу кўнгул, То ул ой оразиға ҳайронсиз. Гар Навоий чекар ун ҳажр туни, Йўқ ажаб, тун эмас ит афғонсиз. 254 Ёрдин айрилғали шайдо кўнгул, бехоб кўз, Ҳар замон зоҳир қилур савдо кўнгул, хуноб кўз. Кўзу кўнглум баҳру бар сайр эттилар ёр истабон, Бу сафарда топтилар яғмо кўнгул, ғарқоб кўз. Кўзу кўнглумдин бири кўюб, бирисин бузди сел, Йўқса невчун бўлди нопайдо кўнгул, ноёб кўз? Деб эмиш, ҳажримда мендек кўзу кўнглин асрасун, Войким, йўқтур манга хоро кўнгул, қассоб кўз. Ваҳ, не кун бўлғайки, етгай васлингга кўзу кўнгул, Тортибон фарёду вовайло кўнгул, йиғлаб кўз. Кўрмайин деб кўрди кўз, кўргач кўнгул қилди ҳаво, Бўлди зор этган мени расво кўнгул, қаллоб кўз. Дўст кўзла, хасмдин узгил кўнгулким, тушса иш Бермасу олмас эмиш аъло кўнгул, аҳбоб кўз. Эй Навоий, гўйиёким ёр меҳмон бўлғуси, Ким мураттаб айламиш маъво кўнгул, абвоб кўз, 255 Жилваму қилди сариғ бўркин кийиб ул сарвиноз, Ёки чекти шуъла ахзар жисм ила шамъи тироз. Куйса мажнун кўнглум ул юз ламъасидин, тонг эмон, Не учунким айламас девона ўтдин иҳтироз. Улки эрмас ишқи поку сажда айлар кўрса ҳусн, Уйладурким, айлагай фосиқ таҳоратсиз намоз. Рози ишқинг дерга пайконинг эрур кўнглумга тил, Лол тил бирла қилур эрмиш такаллум аҳли роз. Секритиб чиқти яна майдон сари ул турк маст, То яна қайси кўнгул мулкига қилғай турктоз. Ишқ агар комилдурур, ошиқ қилур маъшуқни, Йўқса, невчун айлади Маҳмудқа қуллуқ Аёз? Ҳар мақом ичраки бўлсанг айру бўлма ёрдин, Эй Навоий, ҳожат эрмас қилмоқ оҳанги Ҳижоз. 256 Ғам юки қилмайдурур ёлғуз мени маҳзунни кўж. Ҳам бу юк қилмиш эди Фарҳод ила Мажнунни кўж. Қилди чун Фарҳод ила Мажнун қадин хам, не ажаб, Юз аларча заъф ила гар қилса бу маҳзунни кўж. Юк агар будур не Фарҳоду, не Мажнуну, не мен, Рост гар дерсен, бу юк айлабдурур гардунни кўж. Ваҳ, не юкдур буки гардун қоматин кўж айлади, Ўйлаким «гардун»нунг остида кўрарсен «нун»ни кўж. Юзи маҳтобида мушкин қрши невчун кўж эрур, Ўғрилиқ гар қилмади ул ҳиндуйи мавзунни кўж. Эгриликка шуҳра бўлмоқ истамассен, айлама Аҳли исён хизматида қадди беқонунни кўж. Гар Навоий кўж эрур шаҳ хизматида, не ажаб, Чунки қилмиш қуллуғи Жамшиду Афридунни кўж. 257 Даҳр судидин тамаъ узким, зиёне беш эмас, Умрни тутқил ғаниматким замоне беш эмас. Уй бино айлаб ажабдур элни меҳмон айламак, Улки бу уй ичра беш кун меҳмоне беш эмас. Қўй тавонолиқ сўзин, ёд эт ажал хоринки, пил Пашшалар ниши қошинда нотавоне беш эмас. Кир фано дайридаким, ҳар шайху юз савдо анга, Улки отин хонақаҳ қўймиш, дўконе беш эмас. Эйким, ўлмиш хилъатинг зарбафт, бори билким, ул Маъни аҳлин кулдурурга заъфароне беш эмас. Меҳр тожу чарх тахтинг бўлса ғофил бўлмаким, Меҳр бемеҳру фалак номеҳрибоне беш эмас. Шаҳға иш эл фикрини қилмоқдур улким, зебким, Бир сурук қўйдур раоё, ул шубоне беш эмас. Гар Навоий истади оворалиғ, эи аҳли ҳуш, Ғам еманг, девонайи бехонумоне беш эмас. Авжи давлат узра бўлсун доимо Билқиси аҳд, Ким Зуҳал қасринда ҳар тун посбоне беш эмас. 258 Не ажаб, гар нуқл тухми ғам қушин ром айламас, Маст чун бир дам овуч қоқмоқдин ором айламас, Тун қуёшқа ёвуй олмасдекдур улким, май сари Тийралик шахси азимат бир-ики гом айламас. Фикру ғам қочмоққа майдин истасанг равшан далил, Шайх ё зоҳид недурким бода ошом айламас. Айни нозу шевадин кофир кўзунг, эй муғбача, Турфатул-айни эмаским қасди ислом айламас. Жисм аро пайконларинг сув қилди кўнглум оҳ ила, Бодайи шавқин, ажабким, ичгали жом айламас. Воизо, айлаб тамаъ қон ютмағилким, пири дайр Лаълидин ўзга савол аҳлиға инъом айламас. Дема, ишқ ўйнаб Навоий оқибат не бўлғуси? Ким бу иш оғоз қилғон фикри анжом айламас. 259 Кийик чарми заиф эгнимга мажнунлуғ нишони бас, Жунун тоши синуқ бошим уза қуш ошёни бас. Дамингни асра, эй Исоки, ранжим дафъиға ҳар кун, Ғизо ул ой қиличи захмининг бир қатра қони бас. Сену ҳайвон суйи, эй Хизр, тутқил тарки жонимким, Манга ёр оллида ўлмак ҳаёти жовидоний бас. Шаҳу иззат саририким, агар будур жаҳон жоҳи, Манга идбор кўйида мазаллат хокдони бас. Ғанию кўнглида пинҳон дирам фикрию ишқ ўти Менинг кўнглумда куйдургон неча доғи ниҳоний бас. Санга кавсар суйию лаҳни Довудийки, дайр ичра Муғанний нағмаси бирла манга жоми муғоний бас. Ҳаводис дафъиға шаҳ кўк ҳисори узра гар чиқсун, Ки фақр аҳли учун дайри фано дорул-амони бас. Фиғонким, лутфу қаҳриға тафовут йўқни ҳам англаб, Фано аҳлиға жаврин қилмади бу дайри фоний бас. Навоийдек ўлар ҳолимда деманг ҳуру жаннатни, Сизинг барчаки бу овораға бир кўрмак они бас. 260 Нафис кийгулук ўлса яланг танимға ҳавас, Ҳасир нақши ҳасири либос ўрниға бас. Сиришк йўлини хас бирла туттилар, ёхуд Кўзумни йўлиға суртарда мунча тўлмиш хас. Бир ўт димоғима ҳажр урдиким, нафас андин Чиқар самум ўлуб, ар худ бўлай Масиҳнафас. Азим анингдек эрур ишқ маҳмиликим, анга Қазо фалакни икки бўлса, бўлғай икки жарас. Танимға чоклар очти, не айб, агар ўлсам, Ки руҳ булбулининг лойиқи эмас бу қафас. Кўнгулки, кофири ишқ ўлди, ор эрур зуннор, Нединки, муғбача зулфин белига қилди марас. Фано ҳавас қилу фақр эт ҳаво Навоийдек, Вале ҳавову ҳавас қилмағил ҳавову ҳавас. 261 Даме эрмаски, лаълингдин кўнгул юз лахт қон эрмас, Доғи ҳар лахт қон ёшим била кўздин равон эрмас. Юзунг меҳри ичинда кўз солиб оғзингни кўрмасмен, Агарчи зарра хуршид оллида кўздин ниҳон эрмас. Ушалғон ҳар сўнгак жисмимда гўё каъбатайнедур, Ниҳоний доғи зоид нуқтасидурким, аён эрмас. Эрур дардимға таскин бу кеча, лекин тўшук кўксум, Ажаб гар новаки кўнглумга киргандин нишон эрмас. Мени ўлтургали ғамзанг ўқи умредурур, лекин Тирик лаълинг хаёли бирламен, жисмимда жон эрмас. Лаҳад кунжин ватан айлаб минибтур умридин Мажнун, Не бўлса, мен киби оворайи бехонумон эрмас. Бу давр ичра қачон жоми фароғе етгай, эй соқий, Чу бир дам дарду меҳнат заҳри чекмакдин амон эрмас. Агарчи қон ютар булбул, вале не ғам анга, чунким Навола ғунчадин айруву гулдин ўзга хон эрмас. Навоий ўлди, гар парвона куйди, булбул ун чекти, Булар гар яхшидурлар, ишқ аро ул ҳам ямон эрмас. 262 Сунбулин Лайли очибтур — ел абиросо эмас, Доғини Мажнун қонатмиш — лолайи ҳумро эмас. Настаран кўзгусида бир сори мен, бир сори ёр Чеҳра аксин кўргузубтур бир, гули раъно эмас, Гулни ўхшотқон учун ёрумға гўё боғ аро Музтариб кўнглум қушидур, булбули шайдо эмас. Сунбул устидин насим эсгач, нигорим туррасин Ёд қилдимким, димоғ ошуфтадур, савдо эмас. Наргис олтун жомининг оллида кофурий ҳарир Пардайи жонимдурур, марҳун қадаҳполо эмас. Дема, афғонимда булбул ноласидек йўқ нишот, Бу ҳам андуҳзо эмас, гар гул нишотафзо эмас. Гулни сарв узра хаёл эттим кўнгул бўстонида, Рост айтай, сарви гулрўюм киби зебо эмас. Бўлмангиз мағрури ҳусн, эй шўхларким, боғ аро Сиз киби билтурғи гуллардин бири пайдо эмас. Манга гулрух соқию булбулға гул тутти қадаҳ, Маст эрур ул ҳам, Навоийдек вале расво эмас. 263 Демаким, нўши лабидин қути жон қилдим ҳавас, Оби ҳайвондин ҳаёти жовидон қилдим ҳавас. Лаъли нўшидин гар ўлсам ҳам эмастур айбким, Ҳазм эта олмас ғизо мен нотавон қилдим ҳавас. Тош ебон, атфол гоми бирла жон берсам, не тонг, Ким пари васлиға жони комрон қилдим ҳавас. Остонинг истадим бош қўйсам, эрмас айбким, Салтанат тахтин мени бехонумон қилдим ҳавас. Ҳар фатила захм ароким эрди, чектим жон аро, Кўнглума қўймоқ неча доғи ниҳон қилдим ҳавас. Зуҳд ила йўл топмадим мақсадға, май тут, пири дайр, Ким ўзумни эмди расвойи жаҳон қилдим ҳавас. Эй Навоий, тоғу водий тутмоғим айб этмаким, Ёшурун дардим демак тортиб фиғон қилдим ҳавас. 264 Бас недур, кўз гар хаёлинг хайлиға манзил эмас, Ҳар қаро бир ўт ери давринда кирпик хору хос. Жаннат аҳлиға эрур ҳар лаҳза кўюнг орзу, Дўзах аҳли уйлаким жаннатни қилғайлар ҳавас. Новакинг пайконини то чектилар, нолон кўнгул Айламас афғон кўнгулсизликдин андоғким жарас. Дема мен мажнунға, эй носиҳки, бас қил оҳни, Ким манга иш ул пари ишқида бўлмиш оҳу бас. Заъфдин бехуд кўруб, оғзимға ул юз кўзгусин Қўйсанг ул дам урмағаймен, биллаҳ, ар ўлсам нафас. Дайри пири хизматиға чекмайинму белни чуст, Ким неча зуннордин тонгмиш белимга бир марас. Соқиё, даврон агар будур, Навоий ҳар замон Жомиға беҳушдору қотмоғ айлар мултамас. 265 Оҳ ўқин жон ичра асраб, кўнглум изҳор айламас, Йўқса бир дам бормуким, юз жонни афгор айламас. Ваҳ, не юздур улки, тақлидин қилиб наққоши Чин Чекса юз сурат, бирин юздин намудор айламас. Ишқдин чун мункир ўлмиш кўнглум, ўлтурмак не суд, Ҳажр ила то они қўрқутмассен, иқрор айламас. Қўйдунг, эй ақл, очқали юз пора кўнглум зулфини, Ҳар бири бир риштасин қондинки зуннор айламас. Жон фидо қилғумдурур, лаълинг қабул этсун десам, Дерки: «Руҳуллаҳ бу навъ ишларга бегор айламас». Не осиғ, ҳар зарраға оҳим қуёшдек солса ўт, Ул қуёш кўнглига чунким заррае кор айламс. Соқиё, давр ичра ул юз акси кўргузган қадаҳ, Фитна айларким, сипеҳру меҳри сайёр айламас. Фоний ўл, гар истар эрсанг васлким, қилмас насиб, Кимни бир давлатғаким тенгри сазовор айламас. Демангизким, бархабар бўл телба кўнглунгдин, чу ул Қайдаким борса Навоийни хабардор айламас. 266 Мени мен истаган ўз суҳбатиға аржуманд этмас, Мени истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас. Не баҳра топқамен ондинки, мендин истагай баҳра, Чу улким, баҳрае ондин тилармен, баҳраманд этмас. Нетай ҳуру пари базминки, қатлим ё ҳаётимға Аён ул заҳрчашм айлаб, ниҳон бу нўшханд этмас. Керакмас ой ила кун шакликим, ҳусну малоҳатдин Ичим ул чок-чок этмас, таним бу банд-банд этмас. Керак ўз чобуки қотилваши Мажнуншиоримким, Бузуғ кўнглумдин ўзга ерда жавлони саманд этмас. Кўнгул уз чарх золидин, фирибин емаким, охир Ажал сарриштасидин ўзга бўйнунгға каманд этмас. Ул ой ўтлуғ юзин очса, Навоий, тегмасун кўз теб, Муҳаббат тухмидин ўзга ул ўт узра сипанд этмас. 267 Дам- бадам лаълинг хаёлидин ичим қонму эмас?! Қатра-қатра кўз йўлидин юзга ғалтонму эмас?! Гаҳ ўлуб, гоҳи тирилсам, тонг эмас, ваҳ, ғамзаси Қотил эрмастурму ё нўши лаби жонму эмас?! Не ажаб, ишқ офатидин чиқса жон тан мулкидин, Шаҳнайи золимму эмас ё мулки вайронму эмас?! Новаки зулм урмоғингдин тонмағил, эй қоши ё, Танда захм эрмасму ё кўнглумда пайконму эмас?! Телба кўнглумни дема кўп вола эрмас ишқ аро, Шуҳрайи офоқ ё расвойи давронму эмас?! Даҳр шўхиға кўнгул гар бермадим, айб этмангиз, Ишваси чинму змас ё аҳди ёлғонму эмас?! Дашт аро кўрсанг Навоийни эмас Мажнун, дема, Тошму урмас кўксига ё жисми урёнму эмас?! 268 Зулфидин айру жунунимға десам тадбир эмас, Телба итга чора дерким қатл эрур, занжир эмас. Оразин кўрсам, недур деб сўрма кўнглум ҳолатин, Чеҳра тағйиридин англа ҳожати тақрир эмас. Ҳар тун анжумдин менинг ҳолимға гардун ашки бил, Чарх уза оҳим бухори тафидин таъсир эмас. Зулфи печу тобиға бориб келур шайдо кўнгул, Бовужуди тийралик, кўргилки, кўп дилгир эмас. Истасанг қатлим чиқарғил тийғу иҳмол этмаким, Не десанг мендин бўюн сунмоқда худ тақсир эмас. Дайр аро усрук кўруб, зоҳид мени айб айламиш, Билмамиш мискинки, ҳеч иш хорижи тақдир эмас. Ул пари қилмиш мени мажнуну расво шаҳр аро, Эй Навоий, гўша тутким, ҳожати ташҳир эмас. 269 Гар менингдур ёр лўли бўлса шоҳ этмон ҳавас, Найлай ул шаҳники, ҳар лўлиға бўлғай ҳамнафас Шиква қилмон гар жафодин бошима ёғдурса тош, Тоқатим йўқ элга қилса барги гул урмоқ ҳавас. Ёрдин ҳар неча бедод ўлса айлармен қабул, Лек бўлса ғайр бирла мултафит, мақбул эмас. Жонни қўймасмен чибиндек лаъли узра рашкдин, Ул шакар узра чибин қилсам тахайюл — хол бас. Бу балони кўрмасун ошиқки, қилғай илтимос Васлин онингким, биров бўлғай анга ҳам мултамас. Ўз нигори маҳмилидин қилмасун деб кўз хато, Ишқ дашти аҳлиға ҳар дам нидо айлар жарас. Эй Навоий, ишқ атворида будур зулмким, Гул мақоми базм ўлуб, булбул ери бўлғай қафас. 270 Чок бўлғон кўнглума қилмоқ илож осон эмас, Ғунчаким очилди, буткармак они имкон эмас. Кўнглум ичра гулбуни дард узра ҳар ён ғунчадур, Эй муолиж, дафъиға саъй этмаким, пайкон эмас. Меҳрим ўтин ҳушу ақлу фаҳму ҳис ёшурмади, Меҳри ломиъ тўрт бурқаъ кейнидин пинҳон эмас. Оташин лаълинг ғамидин кўнглум эрур пистае, Ким куюбон чок ўлубтур, ғунчайи хандон эмас. Ишқ ичинда, эйки, юз муҳлик балоға учрадим, Бор санга минг шукр вожиб, гар ғами ҳижрон эмас. Зоҳидо, манъ айладинг кўнглумга майдин, билмадинг,— Ким самандарға ёлиндин суд эрур, нуқсон эмас. Енгса дайр ичра мени ҳайрат, не тонг, эй муғбача, Кимдурур бу коргаҳ вазъиғаким ҳайрон эмас? Дарди ҳажрингдин Навоий кўкси узра доғу наъл, Тан ҳаримиға ажаб гар шамсаву девон эмас. 271 Зиҳи камол ила кавнайн нақшиға наққош, Мукавванот вужудин вужудунг айлаб фош. Вужудунг айлади мавжуд улусниким, бўлмас Вужуд зарраға мавжуд бўлмағунча қуёш. Санга етишмаса, тонг йўқ, бу ақли зулмоний, Ки меҳр шамъиға парвона бўлмади хуффош. Қаю париғаки қилдинг юзин қуёш, бердинг Кўнгул жунуни учун анбарин ҳилол ила қош. Ангаки, бўлди жунун ишқ ичинда, ёғдурдунг Хирад қушини учурмоққа тифллардин тош. Анингки, кўнглида ишқ ахгарини ёшурдунг, Ниҳоний ўтин улуғ тинмоғидин эттинг фош. Муҳаввисеки, маошини ақл ила туздунг, Фано йўлида аядинг берурга ақл маош. Ҳакими қудратинг илкинда чарх ила анжум Муҳаққар уйлаки хашхошу донайи хашхош. Йўлунгда ўлди Навойио бўлди туфроғ ҳам, Ёпушса эрди бу куй итлари аёғиға кош. 272 Жамоли юзини чеккан тарозу ою қуёш, Магар бу бирида нур эрди, ул бирисида тош. Гар ойда тош эмас эрди, қуёшда нуриндин Қудурат ичра қолиб ой, мунаввар ўлди қуёш. Қуёшға нурки юқмиш, ҳануз эрур ул нур, Ҳануз ой ичра ҳамул тош эрурки бўлмиш фош. Уруж ақшоми тегрангда ою кавкаблар, Масиҳ гирдида андоқки бир неча хуффош. Юзи тубон тушубон маркабинг изиға малак, Ер узра қурсни қилғон киби гадой талош. Чу қурб Қофиға еттинг, етишмади Жибрил, Не навъ ҳудҳуд симурғ ила бўлур йўлдош? Аёғиға чу малойик бошин қўя олмас, Навойиё, қўякўр итлари аёғиға бош. 273 Ёзуқсиз, журмсиз бедод этар фош, Манга ул сурмасиз кўз, вўсмасиз қош. Фиғонким, бу тараф боқмай ўтарсен, Нечаким кўзларим юммай тўкар ёш, Сиришким сейли ҳар ён уйла сурди, Ки топмон кўксума урмоқ учун тош. Илигинг ўпгали очмиш оғизлар Қиличингдин саросар захмлиқ бош. Ҳамоно қолмас ўз ҳолида ранги, Сизарда суратингни кўрса наққош. Баҳодур нақди дин, эй дайр пири, Карам қил майки, борбиз асру қаллош. Демиш, келсам Навоий қатли айлай, Келиб, не кўнгли истар, айлагай кош. 274 Мени саргашта жисмин доғ ила қон лолазор этмиш, Қуюн ёхуд тўкулган лолазор ичра гузор этмиш? Танимдин қон чиқорғон ҳар тараф пайконларинг гўё Эрур ёмғурки, туфроғдин чечаклар ошкор этмиш. Кўнгул бирла сўнгак манқал аро ўту ўтундектур, Маломат тошларин то чарх теграмдин ҳисор этмиш. Юзин май гул-гул этгандин харош эрмас унум, балким Кўнгулда хор-хори нолам андомин фигор этмиш. Лабинг жонимға солған шуълалар ичра қазо гўё Улуғроқ лаълдин ахгар, кичикракдин шарор этмиш. Бўла олсам улусқа ул қуёшни кўргали мониъ, Не ғамдур, гар йўлида чарх жисмимни ғубор этмиш, Ҳалоким билгай улким, бордур ул янглиғ жафокори, Ки таврин ҳусн бепарволиғи олуфтавор этмиш. Кабутар қаср буржида эмас шаҳ шастидин эмин, Хушо ул чуғзким, вайрона кунжин ихтиёр этмиш. Маоф эрмас қаён гом урса раҳрав ноқайи жисми, Нафас торин қазо чун бурниға онинг миҳор этмиш. Муғанний нағмаси жон берса базм аҳлиға, тонг йўқким, Навоий риштайи жонин эшиб, чангига тор этмиш. 275 Манга эмди сарз ила гул муддаоси қолмамиш, Сарв бўйлуғ гулжабинликлар ҳавоси қолмамиш. Уйла тутмиш меҳнату ғам хайли кўнглум кишварин. Ким нашот онда сиғинғуча фазоси қолмамиш, Мен балият ичрамен, эл шод, гўё чархнинг Эмди дард аҳлиға еткунча балоси қолмамиш. Ёрким қилмас жафову жавр эрмас раҳмдин, Ким манга кўргузмаган жавру жафоси қолмамиш. Баски ҳар торин бало атфоли уздилар чекиб, Ваҳки, урён жисм уза меҳнат палоси қолмамиш. Гул чоғи боғингғаким йўл бермадинг, эй боғбон, Чинмудур дай бўлғали дерлар сафоси қолмамиш. Эй Навоий, гар вафоси қолмамиш онинг санга, Ғам емаким, анга ҳуснининг вафоси қолмамиш. 276 Кўнгулким зарнишон пайконларингдин нотавон бўлмиш, Магар бу боғ аро ул барглар бирла хазон бўлмиш. Гули раъно киби коғаз уза номингнн ёзмаймен, Сариғ эрди юзи, хуноби ашким бирла қон бўлмиш. Юзумни ашкму йўллар қилибтур ё назар пайки — Сени истарга кўп ҳар ён югурмакдин нишон бўлмиш. Қуруқ шохедурур жисмимки, кўз даврида кирпикдин Хаёлинг қушлариға анда икки ошён бўлмиш. Кўзум хуноб аро бўлмиш биайних уйлаким, кўнглум Қароси қон аро кўнглумдаги доғи ниҳон бўлмиш. Сиришк оллида мужгон шохи санчиб, боғлайин дермен Йўлин бу селнингким, элга андин кўп зиён бўлмиш. Юзунг ҳажрида, билким, қон ёшим оқмиш, чаман ичра Қачон кўрсангки, ҳар бир шох уза гул арғувон бўлмиш. Мурассаъ қилма чатринг ложувардий атласин, эй шаҳ, Гадо оллидаким бу навъ чатри осмон бўлмиш. Навоийға деманг ул тифл ишқин асрағил махфий, Бу дамким ҳоли шаҳр атфоли ичра достон бўлмиш. 277 Суроҳий то майи лаълинг висолин орзу қилмиш, Ани бу мастлиқ девонайи жўлидамў қилмиш. Чибинлар шаккари лаълингда йўқ жон қушларидурким, Сув ичмакликка ҳайвон чашмаси узра ғулу қилмиш. Адамдур ул оғизким, хурдабини ақл топмайдур Вужудин гарчи ул қатлим ишида гуфтугў қилмиш. Ғаминг жон пардасин чок айлагач, гардун, не янглиғким Лабинг ориттинг анинг риштаси бирла руфу қилмиш. Кўнгулким, ташнайи лаъли лабингдур, ваҳки, сув этмас, Анга гарчи висолинг ваъдаси бағримни су қилмиш. Лабинг етган қадаҳ тарёқидин еткургил, эй соқий, Ки ҳажр аччиғлиғи жомим аро майни оғу қилмиш. Висолинг нўши бирла ўзгаларга нўши жон бўлким, Навоий жони муҳлик ҳажр неши бирла хў қилмиш. 278 Зарра-зарра жисмим ўртади ғамингдин, эй қуёш, Ваҳки, сендин бўлмади меҳру вафо бир зарра фош. Ҳар неча қилсам вафо, сендин вафодин йўқ асар, Тош экин бағрингму ёхуд боғладинг бағрингға тош? Кўз ёшим дурри ятими қўйдилар йўлингда юз, Ваҳки, раҳминг йўқ аёқ остинда кўруб мунча бош. Гар кенгаш бошлар кўнгул сайдини қурбон қилғали, Қошларинг ёси недур келтурдилар бир ерга бош? Эй Навоий, жонға ул кўздин не еткай ғайри захм, Ўқу ё олдинда қўймиш хосса ул мужгону қош. 279 Чиқти ёрим кеча йўл азмин қилиб ул бағри тош, Бас ажойибдур қаронғу кеча чиқмоқлик қуёш. Гар қуёшға эл назар қилса кўзига ёш тўлар, Ул қуёш борғач назардин, кўзларимга тўлди ёш. Захмидин қон кўп борурдин қолди чок ўлғон кўнгул Зангдек афғон чекиб хайлида бўлғай эрди кош. Фурқатингда йиғлабон ҳақдин висолинг истарам, Гаҳ сочармен бошға туфроғ, гаҳ қўярмен ерга бош. Қатра қонлар гар томар кўксумга урғон тошдин, Захмдиндур демаким, қон йиғлар аҳволимға тош. Чун тўшарлар оқибат устунга хоро бирла фарш, Не осиғ, остингда гар чарх атласидиндур фирош. Фош этар меҳрин Навоийнинг сариғ рухсораси, Субҳдекким, сорғориб рухсори айлар меҳр фош. 280 Қатиқ дардим зулоли ашк этар фош, Сузук сув ичра қолмас ёшурун тош. Ҳалоким васл аро мингдин бир эттинг, Ки бергай тенгри бир ёшингға минг ёш. Демакка фитна таълимин бўлуб хам, Қулоғинг сори бош элтибтур ул қош. Магар сочингни тийдинг фитнадинким, Паришонҳол аёғингға қўяр бош. Ясар чоғда лабинг рангини гўё Эзибтур оби ҳайвон бирла наққош. Қадаҳ, эй муғки, жон айлай нисоринг, Неча бўлсам харобот ичра қаллош. Навоий жони сенсиз дардисардур, Борурда они ҳам олғай эдинг кош. 281 Оразин кўрдум ниҳон, ашк айлади сирримни фош, Ёшурун қолмас ўғурлуқ уй ароким бўлса ёш. Зулфи саркашлик қилур ҳар неча ул ой чекса қад, Соя гарчи қисқарур доим бийик бўлғач қуёш. Ҳар сари мў ул пари ҳижронида бир ёрадур, Баски атфоли жунун бошим уза ёғдурди тош. Айлагил нолам харошидин ҳазар, эй сиймбар, Ким бу суҳон бирла ногаҳ топмағай сийминг харош. Каъбадур кўнглум уйи, айланг тавоф, эй дарду ишқ, Анда меҳроб ўрниға ер тутқали ул эгма қош. Даҳр боғи ичра чун бир гулга йўқ бўйи вафо, Қилмағай эрди ҳаво кўнглум қуши ул гулга кош. Эй Навоий дайр аро тутса аёғ ул муғбача, Нўш этиб олма аёғидин анинг ўлгунча бош. 282 Чу билди шамъким, ғам шоми кўнглумни ҳалок этмиш, Танин ашк этмади йўлким, яқо ҳолимға чок этмиш. Чаманда йўқки булбул, зоғ ҳам ун чекса заъф айлар, Ҳазин кўнглумни, кўрким, фурқатинг не дарднок этмиш. Кўнгулдин ғайр ёди чиқти етгач тийрборонинг, Қудурат нақшидин ёмғур суйи бу уйни пок этмиш. Қуюн янглиғ гузар кўйига қилмоқ гар эрур мумкин, Ғам эрмас, водийи ҳижрони гар жисмимни хок этмиш. Сув ичмай кўнгли зуҳдумдин агар кетмиш эди, соқий, Вузу ибриқида майдур, тўла келсун, не бок этмиш. Фалак пайкони зулми, ваҳки, тешмиш хаста кўнглумни, Нечукким томчи бир ер узра кўп томиб, мағок этмиш. Қадаҳ тутким, қизортай чеҳра, эй соқийки, ҳижронинг Юзумни асфар андоқким хазони барги ток этмиш. Балодур нафс ширки фақр йўлида, хуш ул фоний, Ки бир раҳравға жисми туфроғин гарди широк этмиш, Навоийни дедингким бир жафо бирла ҳалок айлай, Вафо қил эмдиким; бу орзу они ҳалок этмиш. 283 Кўз кўтармен ул қуёшдин гар кўзум қилмоққа реш, Пашшалар янглиғ ҳаво узра чекар ҳар зарра неш. Телбалик боғи гули нилуфари эркин буким, Ҳам кўкарди халқ тошидин таним, ҳам бўлди реш. Хуштурур кўнглумда зулфу қаддидин наълу алиф, Ким бу қурбондек топилмас андоқ ўқу ёға кеш. Бели тори ҳажридин жисмим бўлубтур тордек, Эй фалак, раҳм эт, бу икки риштани бир-бирга эш. Турфа кўрким, кўнглума ишқинг кирарга йўл бўлур, Нечаким, ишқ имни тарк этгил, дебон кўксумни теш. Истасанг дайри фано тавфин, белингдин, эй фақиҳ, Қайд зуннорин узуб, зуннор қайдин доғи еш. Таън қилмангким, Навоий бекасу бекор эрур, Ким анга оламда ошиқлиқ йш ўлмиш, ишқ эш. 284 Не хам қошлардурурким, ҳайрати қаддимни ё қилмиш, Не кирпиклар ўқиким, рўзгоримни қаро қилмиш. Не печу тоби ҳадсиз доми зулф эркинки, очилғач, Демай кўнглум қушиким, уйла юзни мубтало қилмиш. Не кўзлардурки, олмиш кўз юмуб-очқунча кўнглумни, Қилиб ҳар гўшада бемору қисми юз бало қилмиш. Не ораз лоласидурким, кўнгулни қон этиб дарди, Туган қўйғон била дафъиға ул қоннинг даво қилмиш. Не нозук хўй эрурким, айламиш ўтруда юз дашном, Гадоеким онинг зулфу кўзу қаддин дуо қилмиш. Биравким, жаннату дўзах сўзин шарҳ айламиш, гўё Киноят важҳи бирла васлу ҳижронни адо қилмиш. Ажаб кўр ишқ ароким, мўр этарга аждаҳоларни Фусундин мўрхатлар қайди зулфин аждаҳо қилмиш. Қазодиндур манга ишқ ўйнамоқ, эй носиҳи нодон, Кўрубсенму киши ҳаргизки тағйири қазо қилмиш? Навоийдек халосим йўқ эди ул ғамза куфридин, Хусусан, зулфи зуннори доғн бўйнумға тоқилмиш. 285 Оразин ёпқач кўзумдин сочилур ҳар лаҳза ёш, Уйлаким пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш. Қут бир бодому ерим гўшайи меҳроб эди, Ғорати дин этти ногаҳ бир балолиқ кўзу қош. Бу дамодам оҳим ифшо айлар ул ой ишқини, Субҳнунг бот-бот дами андоғки айлар меҳр фош. Бўсае қилмас мурувват, асру қаттиқдур лабинг, Десам оғзи ичра айтур: лаъл ҳам бор навъи тош. Новакинг кўнглумга киргач, жон талашмоқ бу экин, Ким қилур пайконини кўнглум била жоним талош. Умри жовид истасанг фард ўлки, бўстон Хизридур Сарвким, даъб айлади озодалиқ бирла маош. Коши оллинда Навоий берса жон, айб этмангиз, Гар будур меҳроб, бир-бир қўйғусидур барча бош. 286 Сориғ гул демаким, чун сарвинозим боғ аро бормиш, Юзин кўргач қизил гул заъф этиб, ул навъ сорғормиш. Кўнгул атрофида очқон учун ҳижрон ўқи йўллар, Бало хайлини ишқинг шаҳнаси ул сори бошқормиш. Ғаминг миннат қўюб жон олди, ваҳ, жонимға юз миннат., Ки худ бори тириклик миннатидин жонни қутқормиш. Каломинг гавҳаридек топмамиш, гарчи сабо илги Яқосин ғунчанинг йиртиб нечаким қўйнин ахтармиш. Кўнгулни чок-чок этгач, етишти ўқи ҳар ёндин, Ўтун қўймоққа гўёким бу ўтнинг тўш-тўшин ёрмиш. Нечаким қад чекар, саркашлик айлар анбарин зулфи, Агарчи кун бийик чиққонда: доим соя қисқормиш. Илик бўғзига элтиб, шиша тўкмиш қон ёшин мендек. Магар соқий аёғин ўпкали ўл доғи ёлбормиш. Югурма ризқ учун, не етса ҳақдин англаким, комил Не келтургил демиш, не ғайбдин етганни қайтормиш. Фироқу зуҳд дафъиға Навоий ишқ саҳбосин Магар тўққуз тутуб, тўққуз фалак жомини сипқормиш. 287 Тузмагай эрди қазо бу жисми вайронимни кош, Чунки тузди, солмағай эрди анга жонимни кош.. Тан уйига жонни солғач, қилмағай эрди муқим, Ул уй ичра кўнгул отлиғ зори ҳайронимни кош. Бўлди чун жону кўнгил бори назар шамъи била, Қилмағай эрди мунаввар чашми гирёнимни кош. Чун адам саҳросидин келдим вужуд айвониға, Бузғай зрди марг селоби ул айвонимни кош. Чун тузалди жисм уйи, қовғай эди ондин равон Йўқ кўнгул — девонайи расвойи нодонимни кош. Чун ани ҳам қовмади, кўр этса эрди тиғ ила Кўз деган қон ёш ила олудадомонимни кош. Чун бу доғи бўлмади, қилмаса эрди жонима Мунча зебову малиҳу шўх жононимни кош. Чун бу янглиғ бўлди жонон қўйса эрди марҳаме Гаҳ-гаҳи кўргач кўнгулда доғи ҳижронимни кош. Ишқ ичинда чора ўлмакдур Навоий дема, ҳақ Рўзи этгай лаъли жонбахш оби ҳайвонимни кош. 288 Порсоваш дилситоним бўлған эрмиш боданўш, То бошим бўлғай аёғинг бўлғуси, эй майфуруш. Ичганин кўрган замон-ўқ маст бўлғунгдур, деманг, Ким эшитган лаҳза мендин зойил ўлмиш ақлу ҳуш? Базми васлидин йироқ оғзимда хумдек муҳр эрур, Тонг эмас, қонимға майдек шавқ ўтидин тушса жўш. Жону кўнглум қон ютуб афғон чекарлар ҳажридин, Ишрат аҳли май ичиб базмида қилғондек хуруш, Чок кўнглак бирла то усрук чиқибсен, оҳким, Кисватин майхона раҳни айламиш юз хирқапўш. Субҳидамул бут сабуҳий базмин эттим орзу, Чиқмағил дайри фанодин деб нидо қилди суруш. Эй Навоий, қору эрмас бўлса юз минг жон фидо, Гар қадаҳнўшум ики лаъли майидин тутса қўш. 289 Сени кўргач, дер эдим бир меҳрибоним бор эмиш, Оллоҳ-оллоҳ, не бало ботил гумоним бор эмиш. Оразинг моҳияту оғзинг сўзин шарҳ айларам, Ваҳ, не табъи поку зеҳни хурдадоним бор эмиш. Чок қил кўксумни, эй бадмеҳр, токим билгасен, Тиғи ҳажрингдин не навъ, озурда жоним бор эмиш. Не ҳаёт эрди, ўлар ҳолимдаким кўргач мени, Ноз ила деди: ҳануз ул нотавоним бор эмиш? Жавҳари ишқин олурға халқ махфий нақдидек Жон ичинда бир неча доғи ниҳоним бор эмиш. Юз ғамим бор эрди, муғ кўйига киргач бўлди дафъ, Ваҳки, мен ғофил, ажаб дорул-амоним бор эмиш. Дерки, ёлқибмен Навоий унидин, ваҳ, яхшидур, Ким тирикликдин нишон тек бир фиғоним бор эмиш. 290 Ошиқ ўлдум, билмадим ёр ўзгаларга ёр эмиш, Оллоҳ-оллоҳ, ишқ аро мундоқ балолар бор эмиш. Қаддиға эл майли бўлғондин кўнгул озурдадур, Ул алифдин зорларнинг ҳосили озор эмиш. Элга новак урди, мен ўлдум, эрур бас турфаким, Жоним эткан реш эл бағриға кирган хор эмиш. Риштаким муҳлик ёрам оғзини тикти, англадим, Ким кафан жинси қироғидин сувурғон тор эмиш. Кўйи деворидин оғриқ танға тушган соядек, Сели ғамдин эмди соя ўрниға девор эмиш. Жонға тахвиф айладим тийғи ҳалокидин онинг, Билмадим, бу ишдин ул ўлгунча миннатдор эмиш. Эй Навоий, хўбларни кўрма осонлиғ била, Ким бировким солди кўз, узмак кўнгул душвор эмиш. 291 Вўсма бирла қошин ул маҳвашки рангин айламиш, Кўзи жаллоди қиличиға яшил қин айламиш. Кўнглум ўтин демаким, тортар забона зулфидин, Ким ул афъи тил чиқармоғлиғни ойин айламиш. Сунбулунг афъисидин захме емиш гўё тароғ, Йўқса, невчун оразин бошдин-оёқ чин айламиш? Титрагучдин қилмиш ул кирпик ясолиға алам, Ваҳ, яна то не кўнгул яғмосиға кин айламиш. Уйладурким илгини ҳино уза қилмиш нигор, Улки гулгун кўнглак узра тўнин эпкин айламиш. Раз қизидин, соқиё, бир дам мени шод айлаким, Чарх золи ғуссаси кўнглумни ғамгин айламиш. Гар Навоийға Сулаймон мулкича бордур, не тонг, Буки Билқиси замон назмини таҳсин айламиш. 292 Не абрашдурки, секретмиш яна майдонға ул маҳваш, Қизил, оқ гул била елдин магар халқ ўлди ул абраш. Жаҳон майдонида то шўх чобуклар қилур жавлон, Киши кўрмайдур андоқ абраш узра ул сифат маҳваш.. Эмас абраш, сипеҳредур, шафақдин кўргузуб анжум, Қуёш турки анга рокиб, тонг эрмас, гар эрур саркаш. Нечук ўлмай ул абраш узра ул маҳвашни кўргачким, Ҳамул абраш эрур саркаш, ҳамул маҳваш эрур сархаш. Мени мажнун йиқилсам кўргач-ўқ, ҳайрат ери эрмас, Ки ақли кулга ҳар соат эрур наззорасидин ғаш. Париваш рахш уза сархуш пари жавлон қилур, нетсун Жунун жомиға қилмай бодаполо аҳли тақво фаш? Қуюн янглиғ эгарса абрашин ул шўх, дам урмон Навоийдек, нединким ушбу сўз бор асру кўп чирмаш. 293 Ул сарв узори гули серобдек эрмиш, Лаъли лаби гул узра майи нобдек эрмиш. Кўрдум қоши аксини кўнгул кузгуси ичра, Бу қибланамо, ул мунга меҳробдек эрмиш. Кўрдум кўнгул аҳзолини кўксум тўшугидин, Лаълинг ғамидин қатрайи хунобдек эрмиш. Девона кўнгул қайди жунундин не қутулсун, Ким ҳар хами зулфунг анга қуллобдек зрмиш. Ҳусн анжумани ичра юзин кўрмамиш эрдим, Анжум аро хуршиди жаҳонтобдек эрмиш. Тут фақр этагин, атласи зарбафт сўзин қўй, Ким ул доғи тан ҳифзида мошобдек эрмиш. Бир йўли Навоийни йироқ солма назардин, Ким ул доғи бир кун санга аҳбобдек эрмиш. 294 Не ажаб, гар бор эсам девонавашлиқ бирла хаш, Ким кўнгул олғон парирўйум эрур девонаваш. Манъ этарсиз ҳуши йўқ кўнглумга лаъли бодасин, Айтинг, эй ҳуш аҳли, келгайму бу сўз усрукка хаш? Софи васли бўлмаса гар барча заҳри ҳажридур, Соқиё, бир журъа тутким, олди жонимни аташ. Солди кўнглумни ғами ҳижрон гудози ичра ёр, Гўйиёким ишқ аро ул қалбда бор эрди ғаш. Ваҳ, не янглиғ соғ ўлай мен телба бу ҳолатдаким, Ул пари ҳам бордурур девонаваш, ҳам журъакаш. Шайх бошиға бало эркандурур дасторким, Ишқ асрорин эшитмакликка мониъ бўлди фаш. Демаким, бир яхши сўз бирла Навоий жонини Олсам, ул бўлғайму рози, яхши сўзга не кенгаш? 295 То кўз била кўнглумни ул ғамза мақом этмиш, Қонимни ҳалол айлаб, уйқумни ҳаром этмиш. Сарв ўлмади боғ ичра оҳим ели бирла хам, Боқ кўз учи бирланким, қаддингға салом этмиш. Ҳайвон суйидур шудрун, Исо дамидур салқин — Бўстон сари жононим гўёки хиром этмиш. Ҳажр ўқлари захмидин жисмим била ашкимни Тутмоққа бало сайдин ғам донаву дом этмиш. То ошиқу шайдомен қатлим қилур ул кўзлар, Мажнунға кийикларни ишқ улфати ром этмиш. Маъшуқ қилур жилва, ҳар кимки анинг кўнглин Дард ўти кули бирла ишқ ойинафом этмиш. Искандару Жамлиқдур ишқингда Навоийға, Ким рахшинг изу наълин кўзгу била жом этмиш. 296 Борғонингдин жон талашмоқ эрди мен маҳзунға иш, Келдингу жонимни олдинг: ул боришға — бу келиш. Васл ошиқ жонидур, мен жон талоштим ҳажр аро, Ҳажр бориб, васл етгач, ўлмак эрур турфа иш. Тиғи то кўксумни ёрди нола қилмон заъфдин, Рост андоқким, қўяр афғонни чок ўлғон қамиш. Қиймамиш ул сарв гулгун тўнки, тонг эрмас, бу ранг, Нахлким кўз боғида қон бирла топти парвариш. Иътидоледур ҳавойи ишқ ароким хуш кечар Совуғ оҳим бирла ёзу кўнглум ўти бирла қиш. Жисмим узра бор янги бутган кўкумтул доғдек, Сўзи ҳажрингдинки урдум ғуссадин ҳар ерга ниш. Кишу синжобини, тонг йўқ, кийса музий бозгун, Ким чиқармиштур кишиликдин ани синжобу киш. Туз бўл ўқтек гар тиларсен авж, ёким эгридур — Давр ҳар бир гўшадин бўғзиға солибтур кериш. Эй Навоий, ҳар дам ул ой меҳри ортар кўнглума, Гарчи йиллардурким, ул тарки муҳаббат айламиш. 297 Олур жонимни ишқу манга дам урмоқ маҳол ўлмиш Бировдекким, тили онинг ўлар ҳолатда лол ўлмиш. Эрур ҳар сори кесган наъл ё рахшинг изи, билмон, Таним туфроғи то жавлонгаҳингда поймол ўлмиш. Ичиб қонимни ул кўзким қизармиш, нотавонедур, Ки ҳам беморлиқда май чекиб, рухсори ол ўлмиш. Таним то риштайи зулфунг хаёли бирла чирмашти, Биайниҳ риштайи зулфунгға чирмашқон хаёл ўлмиш. Қошинг ҳажрида тишлар бирлаким жисмимни нақш эттим, Назора айлаким, ҳар бири бир мушкин ҳилол эрмиш. Кўнгил боғида оҳим ўқлари қаддинг фироқидин Бари ғам бергали ҳар қайси бир раъно ниҳол ўлмиш. Фано кўйига кирким, Жам ила жоми жаҳонбиндур Гадоким, жом анга бу дайр аро синғон сафол ўлмиш. Сен уйқу ичрасен, хуршиди авжи давлатинг тушдур, Ҳам ушбу тушда ул хуршидға доим завол ўлмиш. Юзунг кўргач Навоий кўнгли озди, зулфдин банд эт, Ким ул мажнун баҳори васлдин ошуфтаҳол ўлмиш. 298 Дема, не суд эрур ўлмоқ фано ҳаримиға хос, Яна не суд керак ўзлукунгдин этса халос. Авомдин, демаким, ўзни қутқарай, эр эсанг, Ўзунгдин ўзни қутулмоққа жаҳд қилғил хос. Кўнгул алил эса фориғ эмас хавотирдин, Жароҳат узра йиғилмоқдурур чибинга хос. Ажаб эмастур, агар топти гавҳари мақсуд, Бировки бўлди фано ашки баҳрида ғаввос. Овуч қоқармен ўз аҳволима таҳайюрдин, Рамида кўнглум эрур бу усул ила раққос. Десанг, бу йўлда ўлай, нафсни бурун ўлтур, Ки ишқ шаръида гўё бу навъ келди қисос. Ризо йўлида Навоий борур қаён чексанг, Чу ишқ боғлади бўйниға риштайи ихлос. 299 Гулрухум ёди била кўнглум эрур гулга ҳарис, Ким берур Юсуф иси қон аро юз пора қамис. Лутф вақтида ул ой оллида элдур махсус, Ваҳки, бедод қилурда мени айлар тахсис. Эй ажал, келмак эмиш бошима ул умр, манга Раҳм қил, жонинг учун берма замоне танқис. Бода кўнглумни халос айлади даврон ғашидин, Гўйи ул ўт била бу қалбға бўлди тахлис. Ишқим айлар сени қон тўккали ҳар дам тарғиб, Ҳуснунг айлар мени жон бергали ҳар дам таҳрис. Банд этибтур жадал аҳли ишин ишкол, андоқ, Ким не «Мифтоҳ» анга суд қилур, не «Талхис». Васл ҳирмони Навоийға эмас ҳеч ажаб, Чунки маҳрум бўлур ҳар кишиким бўлса ҳарис. 300 Жон етиб оғзимға, топмон дарди ҳижрондин халос, Жонни ҳижрондин халос эт, ё мени жондин халос. Андоқ очти сунбулин гул узра елким, бўлмағай Бир кўнгул оламда ул зулфи паришондин халос. Дема, нолангдин учар ҳар шом элдин уйқуким, Туннинг ул бошида эл эрмас бу афғондин халос. Гарчи ер топтинг кўнгулда, ваҳм эт оҳу ашкдин, Ким кириб вайронға, бўлмас кимса тўфондин халос. Ёғса мажнун кўнглум узра шўхлар дарди, не тонг Телба атфол ичра бўлмас сангборондин халос. Истамас бир-бирни сенсиз жону тан, тенгри учун, Ким они мундин халос этгил, муни ондин халос. Ҳажр уйи ичра қоболмиш ёр ҳажридин кўнгул, Ваҳ, қачон бўлғай бизинг тутқун бу зиндондин халос? Жом давридин халос ўлмоқни зинҳор истама, Эйки, бўлмоқ истадинг андуҳи даврондин халос. Банди зулфунгдин Навоийни халос этгил десам, Дерки: бўлмас, бўлмағунча ҳукм султондин халос. 301 Бировки амр хилофидин айлагач иъроз, Агар улус шаҳидур, йўқ онинг киби муртоз. Риёву ужбу ҳасад дафъин эт фано билаким, Кетар бу дору ила мунча мухталиф амроз. Амалға боқмаки, бебаҳри фазл эрур яксон, Фузайл Бармакий ўлсун, вагар Фузайл Аёз. Замона аҳлини бу коргоҳ аро билгил, Зуруфким тўладур анда мухталиф ағроз. Ҳалоки нафс вали нутқи, билки, риштайи куфр Кесар ишига Али зулфиқоридур миқроз. Замона мушкунгга кофур қотти, кўз очғил, Ки чун кўз оллидадур бўлмас айламак иғмоз. Савод жаҳлини юб, вақт эрурки уйғонсанг, Ки умр шомиға субҳи ажал кетурди баёз. Фақир яшурун оҳиға боқмаким, ўртар Жаҳонни, гарчи эрур бу чоқин иши иймоз. Бўлур ўлукка Навоий ҳадиси жон берса, Нединки файз эшигин боғламайдурур файёз. 302 Ичиб ул шўх гул-гул қилди лаъли ноб ила ораз. Мени маҳзун нечукким дам-бадам хуноб ила ораз. Магар симоби ашким қилғали шиягарфгун ул шўх Қилур шингарфдин гулгуна, юб симоб ила ораз. Ҳам ул кун меҳри иқболимни шоми ғам ниҳон қилди Ким ул гул қилди пинҳон сунбули сероб ила ораз. Қуёшнинг партави бирла агар ул юзни тенг тутса, Эрур андоқки тенг тутқай қуёш маҳтоб ила ораз. Магар занжири зулфунг шомида мотам насибимдур, Ки ҳар соат харош айлармен ул қуллоб ила ораз. Қоши бирла ишорат саждага айлар, хуш ул давлат. Ки айлаб сажда равшан қилсам ул меҳроб ила ораз, Дема, қиш совуғ оҳимдин дурурким, чекти ул чобук Қоши устида киш бўркин ёпиб синжоб ила ораз. Талаб йўлинда юз қўй ҳар эшик туфроғиға, яъни Бир аҳли дил аёғиға етур ҳар боб ила ораз. Навоий орази сорғорди ғам еб бехуд ўлмоғдин, Нечук сорғормағай бу навъ, хўрду хоб ила ораз? 303 Жонға зулфунг тобидин ул лаъли хандондур ғараз, Хизрға зулмат тилардин оби ҳайвондур ғараз. Шавқ ўтиға урмасам сув, куйдурур кўнглумни пок, Истагандин ўқларинг кўнглумга пайкондур ғараз. Невчун, эй ҳижрон, азоб айларсен онсиз жонима, Истагилким, топшурай гар ҳуд санга жондур ғараз. Юз туган қўйдум эмас қонъ, кетинг, жону кўнгул, Гўйиё ул бевафоға доғи ҳижрондур ғараз. Ол этар бўлсанг кафингни даҳшат этма, тиғ сур, Мен биҳилдурмен санга гар бир овуч қондур ғараз. Оламу одам фидонг ўлсунки борсен, эй ҳабиб, Сен ғараз инсондин, ар оламдин инсондур ғараз. Эй Навоий, воқиф ўл ҳолингғаким, ёр оллида Бас фаровондур ғаразгў, асру паррондур ғараз. 304 Эй сабо, жоним ҳалокин айла жононимға арз, Йўқки, жисми нотавон аҳволин эт жонимға арз. Оҳ дудин, ашк қонин, нола маддин айлагил Зулфи сунбул, юзи гул, сарви хиромоиимға арз. Куфри зулфи дину имонимни барбод айлабон, Қилғанин жон қасди этғил номусулмонимға арз. Ваъдайи васлиға етмай ўлганимни, эй рафиқ, Қилғасен ҳар ерда кўрсанг аҳди ёлғонимға арз. Ошиқ ўлтурмакка чиқмиш маст, ваҳ, ишқим сўзин, Эй рақиб, этсанг не ул бебоки нодонимға арз?! Васл шавқи ғолибу мен гунгменким, айламак Ҳожат эрмас кошифи асрори пинҳонимға арз, Эй Навоий, ҳажр зиндонида жоннинг хавфи бор, Қилғасен топсанг маҳал, албатта, султонимға арз. 305 Нафс қуттоъут-тариқн манзилидур бу работ, Нақди дин ҳифзиға қил ўтгунча андин эҳтиёт. Манзил этсанг бу работ ичра иқомат қилмаким, Ҳар кун ўзга карвон оромгоҳидур работ. Не тўшарсен тахти жоҳинг фаршин олтун хишт ила, Ким сенингдек шоҳни кўп ўткарибтур бу бисот. Тавқи лаънат десалар бўйнинда тасбиҳин, не тонг, Макру ҳийла узра шайх эл бирла қилса ихтилот. Зарқ жоми бирла важд этган эрур ул тифлким, Май дебон рангин сувни қилғай ичиб умда нишот. Шайхи жоҳил бўлмоқ ўз асрори бирла мунбасит, Ғафлат аҳли банг ила қилғон кибидур инбисот. Фақр кўйи итларидин кимки кам кўрди ўзин, Топсанг они итлари силкида топқил инхирот. Васлға йўл ҳажридин фақр ўлди, кўргил, турфаким, Бирдин учмоғдур хижил, бирдин томуғ, бирдин сирот. Эй Навоий, ишқ аро берабт агар сурсам ҳадис, Анда мазмун бил ғараз, мақсуд кўрма иртибот. 306 Юзда холингдурму ё таҳрир этар ҳолатда хат Томди қудрат килкидин кўн сафҳасиға бир нуқат? Сабзайи хаттинг кўзумни ёрутур боққан сайи, Кўп назар қилеа агарчи тийра айлар кўзни хат. Ойни рухсоринг дедим гўё қаронғу эрди тун, Ким манга асру йироқтин воқиъ ўлмиш бу ғалат. Жон аросиға кирар ҳар дам хиромон қоматинг, Гарчи сокиндур алифким жонға бўлмишдур васат. Турки анжум шоми ҳажримни ёрутмас, гўйиё Новаки оҳимдин ўлмиш тавсани гардун сақат. Масканинг май ўтидин, эй муғ, эрур оташкада, Анда бир ўтлуғ самандар май тўла ҳар сори бат. Зоҳид ўлдум деб, Навоий, ишқни тарк этмаким, Бўлмаса ул шўр тузсиз луқмадур зуҳд фақат. 307 Тариқи ишқдин ўлмиш манга бало малҳуз, Нечукки фақр тилардин эрур фано малҳуз. Агарчи дардсиз ўлмас даво, валек менинг Бу дард истаганимдин эмас даво малҳуз. Аёққа кирса не бўшқай бало муғилони, Гар ўлса бодиядин Каъбайи сафо малҳуз? Эрур мулоҳазам ул ой ризоси ишқ ичра, Агарчи элга висол ўлди ишқ аро малҳуз. Фириб берма манга интиҳодин, эй зоҳид, Ки бордур аҳли ҳақиқатқа ибтидо малҳуз. Ниёзинг ўлса етар дайр пиридин қадаҳе? Йўқ эрса, базмида эрмас шаҳу гадо малҳуз. Май ички, халқ гуноҳин юмоққа абри карам Ёғар маҳалда эмас ринду порсо малҳуз. Ажабки, файз чароғи ишига солғай нур, Биравки бўлғай анинг зуҳдидин риё малҳуз. Навоий, эмди қадаҳ шамъини ёрутқилким, Ёруғлуғ ўлмади тақво била манго малҳуз. 308 Риштайи диққатдур каломингда дури шаҳвор лафз, Риштаға дурлар чекарсен чун топар такрор лафз. Лаъли жонбахшинг эрур гўёки Руҳуллоҳким, Сочилур жон ҳар тараф қилғон сойи изҳор лафз. Гўйиё ҳайвон суйидин қатра секрир ҳар сори, Чун такаллум вақти лаълингдин чиқар дурбор лафз. Гар ўлукни тиргизур, ваҳким, тирикни ўлтурур, Лаълидин қилғач аён ул шўхи ширинкор лафз. Дема, лафзинким тили эврулмагондиндур синуқ, Ким топар тор оғзидин чиққунча кўп озор лафз. Сирри ишқимни тилармен шарҳ қилмай англасанг, Ким эмас ишқ оятиға маҳрами асрор лафз. Эй Навоий, чун гуҳар беқадр эрур шоҳ оллида, Не ажаб, гар бўлса назмингдин қошида хор лафз. 309 Истасангким, урғасен давронға тиғи инқитоъ, Ул видоъ этгунча сен қилғил бурунроғ алвидоъ. Жон бериб ширину муҳлик жоҳ учун илгингда тиғ, Назъ вақти шарбати марг истаб айлайсен низоъ. Асрадинг каттон кафан қилмоқ учун, не судким, Ҳашр бозорида беқийматдурур мундоғ матоъ. Масканинг охир чу туфроғдур, не ўткармакдурур Мадфанинг айвониға кўк гунбазидин иртифоъ? Сандалогин уй ясаб, элдин кўрарсен сарзаниш, Ким бу янглиғ кўрди сандалники, еткургай судоъ. Ер ўпарсен ризқ учун миннат юкидин хам бўлуб, Тенгри ёрингким, қилибсен хуш намозе ихтироъ. Дур қулоғингда момуқдин бир чигитдур, эл сўзин Бу момуғ бирла чигитдин. айламассен истимоъ. Беша шерин гар забун қилсанг шижоатдин эмас, Нафс итин қилсанг забун, оламда йўқ сендек шужоъ. Эй Навоий, тенгри асрориға тил маҳрам эмас, Чок кўнглунг ичра тутким «жовазал-иснайни шоъ». 310 Жисми васлин қилдим ул зулфи сумансодин тамаъ, Ул киши янглиғки қилғай сийм савдодин тамаъ. Лаълидин тиргузмак этсам орзу, айб этмангиз, Ҳеч ким ўлтурмак этмайдур Масиҳодин тамаъ. Заррани хуршиддек равшан тамаъ қилғонча бор Заррача меҳр этмак ул хуршидсиймодин тамаъ. Не ажаб, қилсам тамаъ овора кўнглумдин жунун, Қилса бўлмас ақл худ Мажнуни шайдодин тамаъ. Доғ этиб кўнглум таваққуъ қилди сабрим нақдини, Аҳли зулм андоқки қилғай нақд тамғодин тамаъ. Гулханийдин гулхан олотин тамаъ қилмоқдурур Ҳар киши дунёлик этса аҳли дунёдин тамаъ. Сарву гулдин кўп деманг сўзким, Навоий айламиш Барги гулдин хилъат этган сарви озодин тамаъ. 311 Кўзумни токи қилмиш ул саодат ахтари матлаъ, Қаро эрмаски, шабгун ҳулладин қилдим анга бурқаъ. Лабинг ҳажринда қон ёшим келур бағрим шикофидин, Ажаб эрмас, бу янглиғ сувға бўлса ул сифат манбаъ. Қилурлар қасди жоним келтуруб бир-бирга бош, гўё Буким, пайконларинг кўнглум ҳаримин қилдилар мажмаъ. Бу не рокибдуру маркабки, жавлон вақти бор эрди Қуёшдин пояда аъло, фалакдин пўяда асраъ. Тушар кўнглумга ул юз партави кўксум шикофидин, Бу равзанни не бўлғай қилсанг, эй тийғи қазо, авсаъ? Не тонг, ҳар кун агар бар берса юз офатки, анжумдин Сочибтур юз мухолиф хосиятлиғ тухм бу мазраъ. Навоий, воқиф ўл гардун арусидинки, қасдингға Очар гаҳ шомдин гису, кияр гаҳ субҳдин миқнаъ. 312 Учуқ эрмаски чун бўлди Суҳайли оразинг толиъ, Ақиқинг ранг олурда бўлди холинг сояси мониъ. Гулистон демаким, чеҳранг очарда сунъ наққоши Қилурға имтиҳон ул рангларни айлади зойиъ. Чу ҳар ён тиғ солдинг ул ҳасаддин йиғладим, лекин Нетайким, барқ ўтиға бўлмади ёмғур суйи дофиъ. Кўнгул қасдиға ёлғуз тийрборон қилмади ғамзанг, Балову фитна хайли келгали ҳам айлади шориъ. Ҳалоким қасди воқиъ бўлмади ул ғамзадин, лекин Лабингдин элни тиргузмак мени ўлтурди фил-воқиъ. Чу тиғинғ кирди қонимға, фараҳ бўлди манга афзун, Нечукким майға сув мамзуж ўлур, кўпрак бўлур нофиъ. Лабингға жон бўлур мойил, таним хоки раҳинг бўлса, Ажаб эрмас, бўлур чун барча ашё аслиға рожиъ. Нечук зуннор боғлаб, бода ичмай, эй мусулмонлар, Ки пири дайр ҳар ишким қилур, бормен анга тобиъ. Навоий, фақр кўйида тааллуқ куфри маҳз эрмиш, Бир оллоҳ дўстдин неким насибинг бўлса, бўл қониъ. 313 Доғ уза доғдин овора кўнгулдур зойиъ, Не қаро кунлар анга воқиъ эрур фил-воқиъ. Тийрборони ғаминг қилди зириҳ жисмимни, Гар зириҳ бу эса, кўп бўлғуси ўқдин мониъ. Даҳр ўти дуди кўзумдин, не ажаб, тўкса сиришк, Чунки тун хайлиға анжум сипаҳидур тобиъ. Лаъли шавқида сариғ юзни ёшурди қон ёш, Гарчи сафроға чучук шарбат эмастур дофиъ. Ўртанур ишқда парвона, чекар ун булбул, Ул гули шамъжабин ишқида менмен жомиъ. Эл насиби чу азал қисматида топти рақам, Сенки саъй ортуқ этарсен, нечук ўлғай нофиъ? Ул қуёш ҳар кишига толиъ эрур, ваҳ, нетайин, Ким Навоийға бу савъ ўлмади бир кун толиъ. 314 Васл шоми хилватимда ёқсалар ногоҳ шамъ, Рашкдин жонимни гоҳи соя ўртар, гоҳ шамъ. Равшан этса уйни дилхоҳим, ёрутманг шамъким, Шамъи базмим бўлди чун дилхоҳ, змас дилхоҳ шамь Урмасун кўп лоф куймакдинки, ҳижрон тунлари Тузмас эрди оллида тортай десам бир оҳ шамъ. Риштайи жони куяр ашки оқиб, жисми эриб, Тийра шомим зулмидин бўлмиш магар огоҳ шамъ. Оҳим андоғ тийра қилди кўкниким, тонмас ўзин Гар қуёшдин ёқмаса Исойи Руҳуллоҳ шамъ. Топса ҳирмон зулмати ичра, не тонг, ҳайвон суйин, Кимгаким бўлса ҳидоят нуридин ҳамроҳ шамъ. Ҳажр аро иитар жамолинг ҳам Навоий, ҳам кўнгул, Ким тиларлар тийра тунларда гадову шоҳ шамъ. 315 Кўзум ёшарди аён бўлғач ул жамоли бадиъ, Булутға сув тўлар ул дамки, бўлди фасли рабиъ. Тасаввур этса қошинг тоқини кўнгул титрар, Қазо муҳаддиси баским чекибтур они рафиъ. Недия аёғингга тушгай бошингға эврулубон, Қуёш гар ўлмаса ҳусн ичра куллуғингға мутиъ? Қошинг хаёли ториқмай кўнгулда эврулсун, Эрур чу қибланамо пўясиға ҳуққа васиъ. Не навъ барқни дейким, буроқ янглиғ эрур, Ки ул батедурур музлам, бу бир муниру сариъ. Навоий, уйла тирилким, уятдин ўлмагасен Агар расули алайҳис-салом бўлса шариъ. Қилурни айла риоят, демакта асра адаб, Ки дўст феълингу қавлунгғадур басиру самиъ. 316 Юзига кўзгуни ҳар дам қилур ул сиймбар мониъ, Онингдекким қуёш рухсориға бўлғай қамар мониъ. Жаҳонни ул қуёшнинг барқи ҳусни ўртагай эрди, Каронсиз баҳри ашким бўлмаса эрди агар мониъ. Қуруқ жисмимни ғам тиғидин асрар дард ила шавқунг, Йиғочға кесмагидин уйлаким бўлғай самар мониъ. Қабул этмон қанот эгним уза чиқса оғир дебким, Йўлунгда барқдек пўямға бўлғай болу пар моииъ. Кўзум узра ҳубоби ашк ул юз мониъи эрмас, Биайниҳ шишадекким, бўлмас айларга назар мониъ. Дема, зоҳидки, тақвоға не мониъдурки, бордурлар Шабобу бодаву ишқу жунуним сарбасар мониъ. Оғиз бирла қаду қошу кўзунг зуҳдумға қўймаслар, Нечук қилғай киши бир ишки, бўлғай бу қадар мониъ. Кўнгул байтул-ҳарами тавфиға мониъ хавотирдур, Сафарға Каъба сори уйлаким бўлғай хатар мониъ. Навоий жониға тан гарди эрмиш мониъи мақсуд, Насими васл эсгач файз боғидин, кетар мониъ. 317 Меҳрсизликдин фалак эл қатлин айлар бедариғ, Йўқса, невчун дафн этар ҳар кун қуёштин ерга тиғ? Тиғи зулми захмидин ҳар шом андоқким шафақ, Қону туфроғ ичрадур хуршид оразлар, дариғ. Кун эмас — олам кўзига мунташир айлар баёз, Тун эмас — балки чекар хуршид рухсориға миғ. Кимгаким дўлоби чархидек солур саргашталик, Бўғзин ип бирла бўғар қилғон сойи фарёду жиғ. Нечаким йиғса ўзин шаҳрар боши узра чекар, Чатрдек кимни сарафроз айламаклик қилса биғ. Гўйиё они сабаб қилди мусаббиб не учун, Ким анга бу қилмоғидин не зиёндур, не осиғ. Эй Навоий, бил неким бўлғанни ҳақ тақдиридин, Мундин ўзга амрдин кўнглунгни уз, илгингни йиғ. 318 Заиф танда ғамингдин юз эски бўлғон доғ, Ҳар эски доғ бу шох узра бир қуруқ яфроғ. Юзунгга ҳусн фузун бўлди нил зийнатидин, Магарки ёруди гугирд ўтидин бу чароғ. Қадинг чу айлади гулгашт сарву гул демаким, Бўялди қонға алифлар кесиб ғамингдин боғ. Сочи асиримен ўпмай ҳануз холин, ваҳ, Ки донаға оғиз урмай насибим ўлди тузоғ. Илож силсилайи зулфидур жунунумға, Агарчи мушк исидин эмганур заиф димоғ. Чу бўлса ғайр ҳужуми, висол мумкин эмас, Шуҳуд ўлурму хавотирдин ўлмағунча фароғ? Агар Навоий ики наргисинг хаёли била Маризу маст жаҳондин ўтар, сен ўлғил соғ. 319 Соқиё, ҳажр илгидин кўп тортадурмен зорлиғ, Май кетурким, маслаҳат эрмас манга ҳушёрлиғ. Қасдим этмиш ҳажру бехудлуғ, иложимдур даме Майға афюн ёр қил гар айлар эрсанг ёрлиғ. Маст қил андоқки, бош қўйсам магар бўлғай манга Маҳшар аҳли «ё раб»у ғавғосидин бедорлиғ. Чораси ё бодадур, ё васл, ё марг, эй табиб, Ҳар кишиким топса ҳижрон дардидин беморлиғ. Бар егил, ё раб, ҳаётинг боғидин, эй муғбача, Ким майи лаълингдин ўлди бизга бархурдорлиғ. Зуҳд, эй соқий, бало эрмиш, хуш ул майхораким, Ичгали жом, бале, бўлмиш иши хамморлиғ. Эй Навоий, зуҳддин юз қатла ортуқ, дарбадар Бир сафол илгимда муғ кўйида қилсам зорлиғ. 320 Ул суманбар қаддининг сарвиға кўнглум бўлди боғ, Оташин гуллар анга ҳар янғи қонлиғ тоза доғ. Ҳажр аро ул шўх кўнглум сайд этар рухсор очиб, Тифл оқшом қуш тутарға равшан этгандек чароғ. Мужиби кўп йиғламоқ эрмиш назар пок ўлмоғи, Ўйлаким айлар суйин афзун оритмоғдин булоғ. Эй ҳаким, олғил суроҳий лўласидин пахтаким, Суд эрур қонин неча дафъ этса маҳрури димоғ. Ғунчадин то чиқти гул маст ўлди булбул, соқиё, Май суроҳидинки чиқмас даҳрдин топмон фароғ. Хатту холи нуқтаси юз чоклик кўнглумдадур, Бир қафасда турфадур, ваҳ-ваҳ кўрунг тўтию зоғ. Неча рангин ашк тўксам кўзда ул юз нақшидур, Лоладин ўзга не гул бергай суйи қон бўлса боғ? Ёғмағунча ашк дафъ ўлмас кўнгулдин тийралик, Бу ёғинни гўйиё дебтур қазо ул ўтға ёғ. Фақр йўлинда, Навоий, айлагил боштин қадам, Ким бу йўл қатъида бош қўймоқдурур қўймоқ аёғ. 321 Ўртанурмен кечалар ҳажрингда андоғким чароғ, Равшан айлай: ришта жисмимдур, кўнгул ўт, ашк ёғ. Сарву сунбул лоладек қад зулфу юзунг ҳажридин, Ҳам алиф, ҳам наъл кестим куйдуруб юз ерда доғ. Бир кўзумга сарв ўқдур, бир кўзумга гул тикан, Сенсизин, эй сарви гулрух, ногаҳ этсам гашти боғ. Жоним ичра ўтдурур бир лаъли майгун ҳажридин Соқиё, навбат манга еткач лаболаб тут аёғ. Соғ бўл, девона этсанг мени бир май бирлаким, Ҳажрдин девонамен бўлдум эса бир лаҳза соғ. Истарам оғзин қилиб лаълу хату холини васф, Халқ ғойибдин нишонлар айтиб этгандек сўроғ. Ул фароғу бу тараддуд этти мақсуд ўртада, Ким бўлуб мақсуд ўтти ҳам тараддуд, ҳам фароғ. Рўзгори тийра, нутқи лол булбулдур, магар Ким хазон фаслида айларлар тасаввур они зоғ. Телба деб қилма Навоийнинг иложин, эй ҳаким, Ким мушаввашдур анга бир ўзга савдодин димоғ. 322 Гарчи мен ҳажрингдин ўлдум тортибон кўп зорлиғ Сен ҳаётингдин топ, эй бадмеҳр, бархўрдорлиғ. Хаста эрдим кўзидин, еткурди лаълин оғзима, Тенгри жон берди, вале чектим басе беморлиғ. Кечаеким тушга киргай ул саодат ахтари, Бермагил, ё раб, манга ул уйқудин бедорлиғ. Бодайи лаълинг била мундоқки усрукмен мудом Кофири ишқ ўлғамен гар истасам ҳушёрлиғ. Бу кўнгул озоридин безормен, бор муддате Бўлғали бизлар аро озорлиғ безорлиғ. Не бино эркин буким, бир пора коши тушмади, Қилғали бу тоқни сунъ илги мийнокорлиғ. Эй Навоий, суҳбатингдин қилса ор ул кўркабой, Йўқ ажаб, невчунки сенсен бир гадо, ул борлиғ. 323 Неча, эй ороми жон, ҳажрингда беоромлиғ? Дўстлуқ кўргузки, ҳаддин ошти душманкомлиғ. Шукр шамъин ёқмадим, васлингда етти доғи ҳажр, Бизни бу ўтларға куйдурган эрур ул хомлиғ. Эрмас ўтлуғ кўнглум оғзинг нақшидур кўксум аро, Қатрае қон оташин гул ғунчаси андомлиғ. Деб эмишсен тарк этиб ишқу муҳаббат шевасин, От чиқармишсен салоҳ ичра, зиҳи бадномлиғ. Лаълидин заъф этти қон бўлғон кўнгул, ваҳ, бодадин, Нафъ топмас эрмиш улким, қилса хуношомлиғ. Кўз ёшимдин нам топибдур, гарчи меъмори қазо Боғлади кўк гунбази тоқини истеҳкомлиғ. Зулфида дарду бало истар Навоий ишқидин, Ул гадодекким тилар аҳли карамдин шомлиғ. 324 Лолагун бўлмиш сурарда қатлима дилдор тийғ, Ё бало тоғидин этмиш лолазор изҳор тийғ. Гул тани юз чок ўлуб буким бўялмиш қон аро, Тегди ғамзанг хайлидин гўё анга бисёр тийғ. Тийғ тортиб етгач-ўқ қилдим фидоси жонниким, Бўлмағай озурда қотил, кўрмагай озор тийғ. Жисм пайконинг била тўлдию жондур ғамдаким, Айласанг қатлимға рағбат бўлмағай нокор тийғ. Ишқ дашти сабзасидин лола ҳар ён сочилур, Яъни ул саҳро гиёҳи бор; эмиш хунбор тийғ. Олам аҳли қатлини бир дамда қилсанг орзу, Юздин ол бурқаъни, қиндин чекмагил зинҳор тийғ. Назм мулкин тил чекиб олмиш Навоий уйлаким, Чекса оламни олур шоҳи фалакмиқдор тийғ. 324 Лолагун бўлмиш сурарда қатлима дилдор тийғ, Ё бало тоғидин этмиш лолазор изҳор тийғ. Гул тани юз чок ўлуб буким бўялмиш қон аро, Тегди ғамзанг хайлидин гўё анга бисёр тийғ. Тийғ тортиб етгач-ўқ қилдим фидоси жонниким, Бўлмағай озурда қотил, кўрмагай озор тийғ. Жисм пайконинг била тўлдию жондур ғамдаким, Айласанг қатлимға рағбат бўлмағай нокор тийғ. Ишқ дашти сабзасидин лола ҳар ён сочилур, Яъни ул саҳро гиёҳи бор; эмиш хунбор тийғ. Олам аҳли қатлини бир дамда қилсанг орзу, Юздин ол бурқаъни, қиндин чекмагил зинҳор тийғ. Назм мулкин тил чекиб олмиш Навоий уйлаким, Чекса оламни олур шоҳи фалакмиқдор тийғ. 325 Кечти умрум нақди ғафлат бирла нодонлиқда ҳайф, Қолғани сарф ўлди андуҳу пушаймонлиқда ҳайф. Жонға бир душворлиқ қўймай риёзат ранжидин, Сарф бўлди нақди авқоним тан осонлиқда ҳайф. Боғладим паймонадин паймон, фиғонким, ақлу дин Бўлди бу паймонаву ул сустпаймонлиқда ҳайф. Эй мусулмонлар, билингким, бўлди умрум ҳосили Нафси кофир фитнасидин номусулмонлиқда ҳайф. Ҳайфким, нафъ айламас ҳар нечаким тортиб илик, Десам ўз аҳволима бу навъ ҳайронлиқда ҳайф. Андоқ иш қилким пушаймон бўлмағайсенким, эмас Ҳеч осиғ чун иш хато бўлди пушаймонлиқда ҳайф. Ҳар не ўтган сўзларим чиндур десам ёлғон эрур, Чин будурким, дегамен умр ўтти ёлғонлиқда ҳайф. Чун енгилракдур ҳисоб ўлғанда султондин гадо, Ҳайфким, бўлғай гадо авқоти султонлиқда ҳайф. Эй Навоий, воқиф эрмон халқдин, бори менинг Кечти умрум нақди ғафлат бирла нодонлиқда ҳайф. 326 Зор жисмимда қиличинг захми ҳар ён мухталиф, Ҳар биридур сарв қаддинг ҳасратидан бир алиф. Тол ниҳолида эмас яфроғки, тиллар тортибон Сарви озодим учун қуллуққа бўлмиш муътариф. Қошу кўзин кўргали, эй шайх, билдим макри бор, Ҳар сияҳпўшеки меҳроб ичра бўлғай муътакиф. Анбарин хат бирла ул юз бўлди олам офати, Олам офатсиз эмас хуршид бўлғач мункасиф. Соқиё, ул кавсаросо бодадин бир журъа тут, Ким мени ҳайронға бўлғай кашф сирри «лав кашиф». Бодайи мақсуд жоми завқидин табъим юзин, Ваҳ, неча доим хумори жаҳл тутқай мунхасиф. Жон бериб олсанг, Навоий, бок эмас ул бодадин, Ким эрур «юҳйил-изом» авсофи бирла муттасиф. 327 Ёшурун ғамзанг қиличиким қилур кўксум шикоф, Буки махфийдур анга гўё қошинг бўлмиш ғилоф. Қошларингни саф чекиб, бўлмиш қаровул кирпикинг, Ким кўнгул султони хайлиға эмас ҳожат масоф. Меҳр англаб ошиқ ўлдум сўнгра етса кўҳи ғам, Не ажаб, ишқ ибтидоси айн эрур, поёни қоф. Қоши кўнглум ўғрисидур, рокиъ ўлмоғлиғ не суд, Ўғри бош солғоч қуйи, бордур далили эътироф. Ишқ аро Мажнунни дер баъзи фузун, баъзи мени, Лек ҳолим англағон топмас маҳалли ихтилоф. Бўл сафо аҳлиға ҳамдам ёр васлин истасанг, Аксини солғайму соқий бўлмағунча бода соф? Эй Навоий, гар қилур кўнглунг ҳарам тавфини қасд, Қатъ этиб дашти фано, мақсад ҳаримин қил тавоф. 328 Кўргузур ҳижрон ҳуруфи нуқтасин жон ҳар тараф, Сенсизин, яъники қўймиш доғи ҳижрон ҳар тараф. Уйла шиддат бирла чарх айлар мени саргаштаким, Захми кўп тандин ёғар шудрун киби қон ҳар тараф. Кўнглум аҳволин не дейким, шарҳиға бир тилдурур Кўкрагимдин бош чиқорғон нўги пайкон ҳар тараф. Ташладим етгач жунун хайли туганлар тахтасин, Яъни очтим меҳмонлар оллида хон ҳар тараф. Ашк қонлиқ кўзни элтур уйлаким сув лолани, Бўлмаса йўлинда мониъ хори мужгон ҳар тараф. Рашкдин кўп музтариброқдур кўнгул ул гўйдин, Ким кесиб бошимни ул шўх урса чавгон ҳар тараф. Қўй башарни, гар малойик доми эрмас яхшидур, Ул пари мундоқки зулф этмиш паришон ҳар тараф. Нетиб ўлмайким, яна ул шўх усрук отланиб, Тер суйи маркаб елидин солди тўфон ҳар тараф. Кўр, не ҳайратдур мангаким, бордурур бу дайр аро Дониши юз менчалар юз менча ҳайрон ҳар тараф. Шишадек кўнглумни пайдо ўртади соқий, валек Доғин этти май ҳубоб остида пинҳон ҳар тараф. Эй Навоий, навҳайи ҳижрон тузуб ун чекма кўп, Ким киши қолмас тирик, еткач бу афғон ҳар тараф. 329 Зиҳи азалда карам айлабон санга халлоқ, Карими хилқат ичинда макорими ахлоқ. Сипеҳр гунбазини равшан этгали зотинг Чароғ ўлуб, анга қандил арсайи офоқ. Нужум кўзларини гарди маркабинг ёрутуб, Гаҳики секритибон чарх соҳатида Буроқ. Рикобинг ўпмагининг орзусида ою кун Бериб Буроқинг учун ўзларига шакли чаноқ. Ҳилолу меҳру шиҳоб ўлди наълу доғу алиф, Фалакка бўлғали сендин насиб дарди фироқ. Сипеҳр ҳар кеча юз минг кўзин недин юммас, Висолингға яна бир кеча гар эмас муштоқ? Мақомингга етайин деб Навоий айлар сайр, Гаҳи Ажам била Неруз, гаҳи Ҳижозу Ироқ. 330 Чарх дард аҳлиға ҳар дам ёғдурур гарди фироқ, Ўт равонроқким, хатарлиқдур басе бу эски тоқ. Аждаредур ҳалқа урган песа кавкаб холидин, Жуз ажал заҳрини ком ондин топа олмас мазоқ. Ҳазм этар фикрин ҳам этгил, фарз этай нонинг учун Қилди чарх анжумни дона, ою кунни ёрғучоқ. Чарх бир уйдур, иши бўлмоқ онинг ҳар дам нигун, Тушмаган яхши иқомат мундоқ уйда иттифоқ. Сунъи баҳридин ҳубобе англағил кўк гунбазин, Сиймгун гунбаз деб ўлмас айламак они висоқ. Истасанг беш кун фароғат гарчи кобин умр эрур? Даҳр золин тўрт мазҳаб бирла қилғил уч талоқ. Эл нифоқин кўрмайин десанг, Навоий, фоний ўл, Чунки сен чиқсанг ародин, кимга қилғайлар нифоқ! 331 Ёрдин айру кўнгул мулкедурур султони йўқ, Мулкким султони йўқ, жисмедурурким жони йўқ. Жисмдин жонсиз не ҳосил, эй мусулмонларким, ул Бир қаро туфроғдекдурким, гулу райҳони йўқ. Бир қаро туфроғким, йўқтур гулу райҳон анга, Ул қаронғу кечадекдурким, маҳи тобони йўқ. Ул қаронғу кечаким йўқтур маҳи тобон анга, Зулматедурким, анинг сарчашмайи ҳайвони йўқ. Зулматеким, чашмайи ҳайвони онинг бўлмағай, Дўзахедурким, ёнида равзайи ризвони йўқ. Дўзахеким, равзайи ризвондин ўлғай ноумид, Бир хуморедурки, анда мастлиқ имкони йўқ. Эй Навоий, бор анга мундоғ уқубатларки, бор Ҳажрдин дарди, ва лекин васлдин дармони йўқ. 332 Бўлмас эрмиш дилраболар аҳди маҳкам, эй рафиқ! Гар киши дерким: бўлур, тутма мусаллам, эй рафиқ! Ҳар паризодийки ўз мажнуниға қилмиш вафо, Билки, андиндурки эрмас насли одам, эй рафиқ! Моҳвашлар шоми зулфи не учун ошуфтадур, Тутмамиш бўлса вафо аҳлиға мотам, эй рафиқ! Дард муҳлик умрнинг таъжили кўп жонинг учун, Ким Масиҳимни кетур бошимға бир дам, эй рафиқ? Қўйди бир ўтлуғ фатила доғ учун ҳар ғунчадин, Чарх то гулшанни кўрди сабзу хуррам, эй рафиқ! Гул эмас гулбунда қонлиғ доғ эрурким настаран, Теврук айлабдур момуқ қўймоққа марҳам, эй рафиқ! Бу мунаққаш сақф тарихи ёзиғлиқ чун эмас, Кўп машаққат чектим, аммо қолди мубҳам, эй рафиқ! Мен худ эттим азм муғ кўйида расво бўлғали, Сўз эшит, албатта, мендин қолма сен ҳам, эй рафиқ! Ич, доғи тутқил Навоийға қадаҳким, арзимас Бир нафас ҳушёр бўлмонлиққа олам, эй рафиқ! 333 Санга иш жавлон қилиб майдонда чавгон ўйнамоқ, Манга оллингда бошимни гўй этиб, жон ўйнамоқ. Бош овучлаб эгма қомат бирла қолмон рахшидин, То тилар чобуксуворим кўнгли чавгон ўйнамоқ. Кўз қаросин ўйнатур ҳар лаҳза ул мардумни кўр, Ҳиндуедекким эрур ойини қалқон ўйнамоқ. Ўйнай-ўйнай айладинг куфр ила динимни бадал, Оллоҳ-оллоҳ, бумудур, эй номусулмон, ўйнамоқ?! Жавр тошин ул пари ўйнаб отай дер эл сари, Ваҳки, бу девонаға етгач, не имкон ўйнамоқ? Ҳар сари ашким югурмак не ажабким, айб эмас, Тийра уйдин чиққач-ўқ ёшларға ҳар ён ўйнамоқ. Чарх ўюн бирла олур дин нақдин элдин, воқиф ўл, Бу мушаъбид бирла бўлмас аҳли ирфон ўйнамоқ. Ваъда кўп қилдинг Навонйға ва лекин ўйнабон, Мунча бўлғай эл била, эй аҳди ёлғон, ўйнамоқ. 334 Эй, каломи жонфизойинг нақди жондин яхшироқ, Лаъли жонбахшинг ҳаёти жовидондин яхшироқ. Гарчи ҳажрингдин ёмон ҳолатдамен, лекин манга Кимки ондин яхшироқ йўқ, сенсен ондин яхшироқ. Халқ тарки ишқинг айларга биравни қатл учун Гар тиларсен, топмоғунг мен нотавондин яхшироқ. Ишқ саҳросида ёд этма ватандин, эй хирад, Ким бу навъ оворалиқ юз хонумондин яхшироқ. Истасанг, эй ишқ, Мажнун ўрниға саргаштае, Билки, топқунг йўқ бу расвойи жаҳондин яхшироқ. Дайр аро яхши-ямон оллида бош қўйсам, не тонг, Кимки йўқ андин ямонроқ, мен ямондин яхшироқ. Эй Навоий, хурдайи назмингға ислоҳ истасанг, Кимса қилмас они шоҳи хурдадондин яхшироқ. 335 Оҳким, ғам тийғидин кўксумни қилди чок ишқ, Дуди оҳимдин кўзумни айлади ғамнок ишқ. Дард кирмак бирла жон чиқмоққа гар йўл қилмади, Не учун ғам тийғидин кўксумни қилди чок ишқ? Ул пари кўйидаким ҳар лаҳза юз минг бош борур, Судрабон элтур мени девонани бебок ишқ. Кўзума ҳар дам ёруғроқдур юзунгнунг кўзгуси, Хосият мундоқ эмиш ҳар кимда бўлса пок ишқ. Ошиқ ўлди хаста жон кўргач ул оташпорани, Оллоҳ-оллоҳ, барқ ила ўйнайдурур хошок ишқ. Ишқ водийсиға кирган ёнки, андин ҳар қуюн, Ким чиқар саргаштаедурким қилибдур хок ишқ. Эй Навоий, ошиқеким сен киби истар фароғ, Гар эрур Мажнунки, ул қилмайдурур идрок ишқ. 336 Ваҳ, неча жисмимни ғамдин нотавон этгай фироқ, Нотавон жисмимға ҳар дам қасди жон этгай фироқ. Жисмим айлаб нотавон, жонимға қасд айлаб ниҳон, Қасд қилғон жонни расвойи, жаҳон этгай фироқ. Жонни расво айлагандин сўнг қаноат қилмайин, Юз ғаму андуҳ хадангига нишон этгай фироқ. Эмдиким андуҳу меҳнат ўқиға қилди нишон, Ҳар жароҳат узра юз доғи ниҳон этгай фироқ. Эй кўнгул, солма ўзунгни дард ила, мардона бўл, Бизни, шоядким, бу янглиғ имтиҳон этгай фироқ? Васлидин дам урмайин қилсоқ фироқ ила басар, Шояд ўзин бизга бир кун меҳрибон этгай фироқ. Куйди жоним васлида эл рашкидин, то етти ҳажр, Васл мунглуғ жонима ўт солди, то нетгай фироқ? Дўстдин истар ризо зинҳор они кўрмакин, Васл қилғай комрон ё нотавон этгай фироқ. Ич, Навоий, май бағир қонидину бехуд йиқил, Неча васл уммидидин бағрингни қон этгай фироқ? 337 Қон ёшим сориғ юз узра ошкор этти фироқ, Заъфаронзоримни ғамдин лолазор этти фироқ. То фироқ уйига кирдим, ваҳки, ашкимдин эди, Гарчи юз гавҳар аёғимға нисор этти фироқ. Дам-бадам оҳим чекарга сабр ила тоқатни ақл Ихтиёр этти, вале беихтиёр этти фироқ. Жон талошур элни марг андоқки айлар музтариб, Лабларинг истар кўнгулни беқарор этти фироқ. Деб эдук ишқ андуҳидин ҳар дам афғон қилмоли, Ваҳки, бу даъвода бизни шармисор этти фироқ. Кет, фараҳким, ғамни меҳнат тошин олиб кўнглума Юз туман мисмор бирла устувор этти фироқ. Эй Навоий, васл аро бўлғайки боқиб кўргамен Доғларниким, кўнгулга ёдгор этти фироқ. Демангиз нетти фироқ охирки бўлдунг душмани, Манъи васли хусрави Жам иқтидор этти фироқ. 338 Жунун тошин харобот ичра ҳар дам кўксума урмоқ Эрур тақвию дониш бутларин тош бирла синдурмоқ. Қуёшким зарра қўзғаб кирса вайронимға ҳажрингда, Кўзумга кул совурмоқ бил ани кўнглумга ўт урмоқ. Чу пири дайр тақво хирқасин куйдур деди, гар худ Анинг ҳар торидур жон риштаси, бўлмас боқиб турмоқ. Лабинг ҳажринда хокий тан аро кўнглумни ҳибс эттим, Нечукким жонсиз элни расм эрур туфроққа топшурмоқ. Дема, ул дилрабоға не учун кўнглунгни олдурдунг? Ўз эрки бирла не мумкин киши ўз кўнглин олдурмоқ? Агар оҳимдин айлаб жилва ёғдурди жафо тошин, Не тонг, гулбун сабо таҳрикидин гулбарги ёғдурмоқ. Бинафша солхўрд элдекки бош солди қуйи, гўё Яқин англаб хазони умр анга даъб ўлди қайғурмоқ. Қадаҳ ичмак ёзуқ деб асру мардуд этмагил, эй шайх, Бу қисм эрса азалдин, бежиҳатдур бизни ёзғурмоқ. Қароғлардин пўлак, жон риштасидин чиллавор этмиш, Қошинг ёсин Навоий қасдиға гар истасанг қурмоқ. 339 Кўнглум бўлур ғаминг туни ҳар лаҳза қайғулуқ, Чун шом бўлди, ҳар нафас ортар қаронғулуқ. Ул кўзки олам аҳлидин олмишдур уйқуни, Бахтим киби, не айб, агар бўлса уйқулуқ. Сабру қарору ҳушни олмоғлиғинг недур, Эй жонлар офати, санга жонимдур олғулуқ. Дашти фироқ ичра тирик йўқ чу ваҳшу тайр, Гўё ели самуму гиёҳидур оғулуқ. Муғ дайри азмидин мени манъ этма, эй рафиқ, Бу йўл эрур чу аҳли маломатқа борғулуқ. Ойдин фалакни илмас экан кўзга пири дайр, Ким бу эрур ҳақиру жаноби онинг улуқ. То ғамдадур Навоий, анга даҳр тийрадур, Шод англамас улусни бирав бўлса қайғулуқ. 340 Ёр чун истарки, бўлғаймен мудом ондин йироқ, Ул жиҳатдин барча васл истар, мени маҳзун фироқ. Яхшиларға бас ёмондур ҳолким, ёр оллида Тенгдурур яхши-ёмон, балким ёмонроқ яхшироқ. Шаҳ ёнин фарзин киби кажлар мақом этмиш, не тонг, Ростравлар арсадин гар чиқсалар руҳдек қироқ. Тоза ҳар ён доғ эмас жисмимда ул юз ишқидин, Ким бу кавкабларға бўлмиш ул қуёшдин ихтироқ. Бу йироқлиқдин яқиндур ўлгамен, ваҳ, ёрнинг Истабон ройин бўлубтурмен яқинлиқдин йироқ. Маҳжабинлардин сияҳдиллиқ не тонгким, ойнинг Ботинин кўрсанг қародур, гар кўрунур зоҳир оқ. Кўп Ҳижоз оҳанги тузма, ёр ила бўл барча вақт, Эй Навоий, гар Ажам бўлсун мақоминг, гар Ироқ. 341 Чиқса жоним, айб қилма, жисми беморимға боқ, Куйса жисмим, ҳайрат этма, нолайи зоримға боқ. Ҳажр даштининг гули гар лола бўлса, сели қон, Қилмағил, эй гул, таажжуб, чашми хунборимға боқ. Эйки, кўрмайсен қуруқ шохе безалган гул била, Ҳажр тошидин саросар жисми афгоримға боқ. Зулфин очти ул санам, эй шайх, бовар қилмасанг, Ким асири куфрмен, бут бирла зунноримға боқ. Ер била тенг қилди хокий тан уйин ашким суйи, Ишқ селидин йиқилғон эски деворимға боқ. Қилмасанг тавбамни синдурғонни бовар, эй фақиҳ, Хирқайи чокимни кўр, ошуфта дасторимға боқ. Бош кўтармай майдин, эктим журм тухми барча умр, Эй Навоий, умр этиб зойиъ, сару коримға боқ. 342 Демангиз, аҳбобким, қилмасмусен бас йиғламоқ? Ким манга тенгри насиб этмиш туганмас йиғламоқ. Асрай олмон ўзни, ашким тутти дашту тоғни, Нечаким Фарҳоду Мажнун дедилар бас йиғламоқ. Масту ошиқмен, доғи кўнглумда айрилғон кишим, Эй мусулмонлар, не тонг, мен зори бекас йиғламоқ? Тонг эмас, жисмим оқизурғунча кўз гар тўкти ашк, Не ажаб, абри баҳорий оққуча хас йиғламоқ? Тийра ҳажринг шомида гар жон талашмоқ тонгғача, Бошима шамъу суроҳий недурур, бас йиғламоқ. Даҳр боғидин вафосизлиғ агар фаҳм этмади, Нега шабнам ашкидин фан қилди наргис йиғламоқ? Эй Навоий, тоқини мен доғи ашкимдин йиқай, Чун манга қисм этти бу чархи муқарнас йиғламоқ. 343 Ғамим кўп — айта олмасмен, не тонг, кўнглум ҳалок ўлмоқ, Ичимда юз килич, не айб, кўксум чок-чок ўлмоқ. Ўлар деб шод ўлур кўп кўрса дардим муддаи билмас, Ки ишқ ичра ҳаётим боисидур дарднок ўлмоқ. Агарчи ҳусн ичинда сенча пок ўлмоқ эмас мумкин, Ашк ҳам, кўрки, ишқ ичра бўлурму менча пок ўлмоқ? Агар заҳр ичсам илгингдин таажжуб қилма, эй соқий, Ки бўлмиш масту ошиқ шеваси беваҳму бок ўлмоқ. Чу мен бир жом учун деҳқон асиримен, ажаб эрмас, Либосим ток барги, ришта бел боғларга ток ўлмоқ. Жаҳондин силкиниб чиққан этак топиб ёпишмоғлиғ Муяссар бўлса не ишдур, талаб йўлинда хок ўлмоқ. Навоий кўксида ишқ этмас ўлса дафн ғам нақдин, Уюлуб тоза доғи ҳар тараф недур мағок ўлмоқ? 344 Зиҳи секрибон чарх узра раҳнавардинг, Назар топмайин тўтиёлиққа гардинг. Кўрунуб кавокиб раёҳини шабнам, Чу кўк гулшаниға етиб тоза вардинг. Учуб етти дўзах ўти, чунки уммат Гуноҳин тиларда чиқиб оҳи сардинг. Изингдин қуёш чеҳра ёрутмағондин, Қилиб заъфарон кун узорини зардинг. Раёҳин аро сарви озод янглиғ Кўрунуб русул хайлида зоти фардинг. Русул сўрмади ломакон ура маркаб, Сен эрдинг бу майдондаким от чиқардинг. Навоий, наби наътидин жамъ қилғил Паришон эса хотири ҳарзагардинг. 345 Бўлур гаҳики ғамим шуъшасин аён қилсанг, Шарарни шуъла уза нуқталар гумон қилсанг. Кўзум ёруқ талар эрсанг, ёшурма холингни, Ки кўр ўлур кўз агар нуқтасин ниҳон қилсанг. Хаданги оҳим ила, эй фалак, хато қилмай, Қаронғу тунда не кавкабниким нишон қилсанг. Илож қилмаки, ботроқ куярга ансаб эрур, Таним хасин неча ҳажрингда нотавон қилсанг. Кўз ичра ҳалқа урубтур сиришк, ўлур, эй ишқ, Кўзум қаросини ул ёшлар ичра хон қилсанг. Чу жаврунг ўртади парвонани, не суд, эй шамъ, Кесиб сочингни, азоси учун фиғон қилсанг? Кўзунгни кўнглума андоқки мезбон қилдинг, Юзунгни кўзума ҳам кош меҳмон қилсанг. Бу боғ гуллари баргида топмас, эй булбул, Димоғи меҳр иси юз қатла имтиҳон қилсанг. Навоий, айлагасен васл кишварини ватан, Фано йўлиға кириб, тарки хонумон қилсанг. 346 Қаро-қаро мижа ханжарларин ититмак ишинг, Ҳаёт нахлини кесган қиё-қиё боқишинг. Ишинг бу эрдики, жонимни олғасен, танни Ки судратурсен эшиктин, гар туганди ишинг. Зулоли Хизр лабинг, ул зулол қатралари Ки жола бўлди узоринг баҳори ичра тишинг. Не ғунчасен, кўнгул, охирки елу сув ерига Бўлубтур оҳу бағир қони бирла парваришинг. Кўзумга қўйди қадам, ваҳ, ўтар хаёл айлаб, Олай деса аёғ, эй кўз қаролари, ёпишинг. Эрур чу даҳр бузуқ гулхан, ушбу авлоким: Бузуғда кечса ёзинг, гулхан ичра ўтса қишинг. Навоий, истама элдин жунун иложинким, Бу телбалик аро йўқ ул паридин ўзга кишинг. 347 Ишва айлаб элга, оҳимдин таваҳҳум қилмадинг, Тишлабон лаълингни, жонимға тараҳҳум қилмадинг. Лаълинг ичра дурларинг шавқида сарғарди юзум, Оҳким, бу заъфарондин бир табассум қилмадинг. Орзу қилдим ҳадисинг, айладинг қатлимға ҳукм, Ул доғи эрди ишоратким такаллум қилмадинг. Элга жон бермак санга душвор келса, тонг эмас, Сенки то жон олмадинг, элдин танаъум қилмадинг. Эй кўнгул, олдинки аввал дуд эрур, андин сунг ўт, Ишқ аро Фарҳоду Мажнунға тақаддум қилмадинг. Эй қазо ҳукмиға ожиз, бу сифат маҳкум ўлуб, Фақр атворида ҳеч иш жуз таҳаккум қилмадинг. Тушгали ул гулдин, эй булбул, Навоийдек йироқ, Ғайри дилкаш лаҳну жонпарвар тараннум қилмадинг. 348 Кулмадинг, то кўзларимни кавкабафшон қилмадинг, Тўкмадинг қонимни, то бағрим тўла қон қилмадинг. Тифлдекким ғунча очқай, қилмадинг, эй бағри тош, Хотирингни жамъ, то кўнглум паришон қилмадинг. Элга айтур заҳра йўқ, ваҳ, иуқса, қай бир турктоз Айладингким, юз кўнгул мулкини вайрон қилмадинг. То қуёшдек жилва қилдинг, қўймадинг бир зарраким, Офариниш ичра рухсорингға ҳайрон қилмадинг. Юз бало тошини ишқ атфолидин ёғдурмадинг, То жунун торожидин жисмимни урён қилмадинг. Эй фалак, қайси қуёш юзлукни бир кун чарх уза Жилвагар қилдингки, оқшом ерга пинҳон қилмадинг? Демаким, қўйдум Навоий жониға доғи ажал, Шукр бори мубталойи доғи ҳижрок қилмадинг. 349 Ваҳ, недур майдонда ҳар ён азми жавлон айламак, Бизга етгач ўзга ён оҳанги майдон айламак. Зулфдин чавгон чекиб эл бошини гўй этгали, Кўз ёшимни гўйдек ҳар сори ғалтон айламак. Қон аро жисмим бўяб, дерсенки, ишқим таркин эт, Бу экин оламда кофирни мусулмон айламак?! Тан ғуборинда ёшурдум доғи ишқинким, эмас Айб муфлисдин дирам туфроққа пинҳон айламак. Кўкда гар анжум эмас оҳим ўқининг ёраси, Шомлар недур шафақдин кўнглагин қон айламак? Чарх сидқ аҳли ғамин истарки бўлмиш субҳ иши Ашкдин кавкаб сочиб, чоки гирибон айламак. Гар Навоий жисмини ишқ истамас тошдин фигор, Бас, недур они жунун кўйида урён айламак?! 350 Бу не ҳусну ноз эрурким, интиҳоси йўқ анинг, Бир нафас йўқким, кўнгулда юз балоси йўқ анинг. Холи ҳижронида тим-тим ерга томғон қон ёшим, Ҳар бири бир лолаедурким, қароси йўқ анинг. Кўнглум андоқ тўлди қон бирлаки, чиқмас ноласи, Бода тўлғон жом янглиғким, садоси йўқ анинг. Зоҳир этти хаста кўнглум ёраси оғзида қон, Ким бағир хунобидин айру ғизоси йўқ анинг. Қуллуғунг доғин қўюб, кўнглумни ғамдин сотқун ол, Ким бу нақди қалбдин ортуқ баҳоси йўқ анинг. Ганжи ишратдур аруси даҳр васли, оҳким, Анбарин зулфидин ўзга аждаҳоси йўқ анинг. Ҳажр ўқи захмин Навоий боғламиш боштин-аёқ, Йўқ эса, жисмин ёпар чоғлиқ либоси йўқ анинг? 351 Тоза доғ атрофида жисмимда тим-тим қон кўрунг, Дарду ғам тоғида, ваҳ-ваҳ, лолайи нуъмон кўрунг. Нафй қилғонлар қуруқ жисмим ҳалоку заъфини, Танға кўнглумдин тиралғон ҳар тараф пайкон кўрунг. Халқ йиғлаб туфроғим бошида юз ҳасрат била, Ўқларин ҳар ён таним омочида хандон кўрунг. Ғам туни юммас кўзум давринда кирпик хайлини Саф чекиб, кўзнунг қарорғон ҳолиға ҳайрон кўрунг. Ишқин этганлар ҳавас, ийнак бу туҳматдин мени, Боғлатиб бўйнум фано бозорида, урён кўрунг. Чарх баҳри қаърини қилғон таманно зарравор, Меҳр ғаввосин бу ишқим ичра саргардон кўрунг. Ўқларидиндур Навоий жисми меҳнат гулбуни, Гуллар ийнак тоза қонлиғ доғидин ҳар ён кўрунг. 352 Гар жафо қил, гар вафоким, дилситоним сен менинг, Гар мени ўлтур, агар тиргузки, жоним сен менннг. Хоҳ раъно қад била борғил ёнимдин жилвагар, Хоҳ кел қошимғаким, сарвиравоним сен менинг. Кўнглум ичра сенсену ишқинг, не дей ҳолим сенга? Чун бу янглиғ маҳрами рози ниҳоним сен менинг. Жилва айлаб ҳар замон, афғону оҳим қилма айб, Ҳам сен-ўқ чун боиси оҳу фиғоним сен менинг. Лаълидин бир-икки сўз мазкур қил, эй хаста жон, Бори бу бир-икки дамким меҳмоним сен менинг. Телбалардин гарчи рад қилдинг мени, лек англағил, Ким пари рухсоралардин танлағоним сен менинг. Ўлди меҳрингдин Навоий, бевафо дебсен ани, Эртаки нозукмизожи бадгумоним сен менинг. 353 Мутрибо, ғам базмида то навҳа оҳанг айладинг, Заъфлиғ жисмимни тору қоматим чанг айладинг. Бўлди бўстони узоринг бодадин афрухта, Майни гўё бўстонафрўз ила ранг айладинг. Чок этиб эл кўнглин, эттинг ғунчадек кўнглум гириҳ, Очтинг эл кўнглин, агарчи бизни дилтанг айладинг. Буки ташбиҳ эттинг, эй кўз, хоки пойин сурмаға, Билки, жавҳарни қаро туфроғқа ҳамсанг айладинг. Ишқ сирри маҳмилин кўк пили чекмас, эй қазо, Гар ҳилолидин гажак, хуршидидин ранг айладинг. Не қатиқ водий экин, ё раб, санга, эй ишқким, Ақли саркаш тавсанин қўйғач қадам ланг айладинг. Қил Навоийии вужуди нангидин, ё раб, халос, Чун вужудин барча олам аҳлиға нанг айладинг. 354 Оразинг субҳидин эл айшини жовид айладинг, Субҳи васлингдин менинг шомимни навмид айладинг. Лаъли серобин тила, қўй Исову ҳайвон суйин, Эй кўнгулким, орзуйи умри жозид айладинг. Қошу юзи акси кўк жомиға тушгач, эй қазо, Бу бирин қилдинг ҳилол, уд бирни хуршид айладинг. Эй муғанний, Зуҳрасидин кўкни қилғунг мунфаил, Сенки ҳар тер қатрасин бир турфа Ноҳид айладинг. Эй кўнгул, охир қиличи хаттиға қўйдум бўюн, Ваҳки, сайфи ҳирзини бўйнумға таъвид айладинг. Васл саркаш қаддидин қилдинг таманно, эй кўнгул, Ул «алиф»ким «яъс» ародур, нахли уммид айладинг. Итлари синғон сафоли ичра чектинг дурди шавқ, Эй Навоий, они жом, ўзунгни Жамшид айладинг. 355 Оразинг гулдур, гул узра сабзайи тар кокулунг, Оллоҳ-оллоҳ, гул юзун қилмиш муанбар кокулунг, Қоматингдур шамъу рухсорингдур онинг шуъласи. Шуъланинг дудидур, эй шўхи ситамгар, кокулунг. Очқанингда нега ҳар тори ародур юз гириҳ, Гар кўнгуллар накд қилмайдур саросар кокулунг? Не ажаб, ҳусн аҳлининг султони бўлсанг, хоссаким, Мушкдин қўйди қуёш бошиға афсар кокулунг. Сунбуледурким, саросар чирмашибтур сарв ила, Нахли қаддинг бирлаким бўлмиш баробар кокулунг. Истасангким, бўлмағай ошуфтазу дарҳам, дегил, Қилмасун бизки паришонҳолу абтар кокулунг. Гар Навоийға димоғ ошуфта бўлса, тонг эмас, Чун сепар ҳар дам юзунг ўтиға анбар кокулунг. 356 Ишқ аро васлинг тилаб, ҳажрингда бўлдум дарднок. Хаста янглиғким хаёт уммидидин бўлғай халок. Йўқ ажаб, гар ул қуёш навҳангға боқмас, эй кўнгул, Ўтқа не ғам, гарчи куйган нола айлар дарднок?! Тикканин етгач очар пайкони кўксум чокининг, Ул калид ўлмиш, ажал дарвозаси гўё бу чок. Айлар эрдук пок ишқ ўтиға куймак орзу, Шукрлиллаҳ, оқибат куйдурди ишқинг бизни пок. Солди май ул ҳур шавқин кўнглума, эй боғбон, Бердинг ўхшар парвариш кавсар зилоли бирла ток. Ишқ аро дўзахдин, эй зоҳид, мени қўрқутмаким, Ҳажр ўтин кўрган самандарға шарардин қайда бок?! То танинг авжи ҳаёт устидадур сен хок бўл, Истасангким авж тутқайсен танинг бўлғанда хок. Эй Навоий, шоми ғамдин айру йўқтур субҳи васл, Оқ эрур, лекин қарортур ҳар нени ранг этса зок. 357 Ишқим ортар хатти зоҳир бўлғали жононанинг, Шамъ дуди шуъласин афзун қилур парвонанинг. Ҳар дам ашким келтурур юз таън мажнун кўнглума, Жисми ёшлардин ҳамиша тош эрур девонанинг. Оразингнинг нақшидин бутхонадур кўнглум уйи, Ишқ бўлмиш барҳаман ичинда ул бутхонанинг. Шоми ҳажрим шарҳи элни беҳуд этса, не ажаб, Уйқу келтурмакдурур хосияти афсонанинг. Сувдурур бағримки, пайкони кўнгулдин чекти бош, Нам ҳавода сабза чиққандек учидин донанинг. Йиқмади кўк гунбазин ёғиб ҳаводис ёмғури, Ким сузар эркин чиқиб томини бу кошонанинг? Ўқларинг чок эттилар ҳар ён Навоий кўнглини, Ўўллар этгандек ёғин деворини вайронанинг. 358 Қуюндек васл даштидин гар, эй Лайли, мени сурдунг, Дегач саргашта Мажнунум, бошимни кўкка еткурдунг. Сотарлар дашт уза мен телбани ким тутса ҳинду деб, Танимни ҳажр дуду шуъласиға баски куйдурдунг. Тегиб туфроққа андин секраган тошлар ҳалок этти, Неча бошимға қалқон тутқунг, ар ғам тоши ёғдурдунг. Ҳазин кўнглум қушининг парлари чурканди ул кунким Бузуғ тан ошёнин шуълайи ҳажрингға куйдурдунг. Нетиб нахли умидимдин гули васл орзу айлай? Ки ҳажринг илгидин они қўнгардинг, йўқки синдурдунг. Бошимға келди ғам тийғи, бало тоши, ажал захми, Кўр, эй ҳижрони золимким, нелар бошимға келтурдунг. Яса, эй дайр пири, бодаким, келгум кафоратға, Эшиттимким, мени айлабдурур деб тавба, ёзғурдунг, Бу гулшан гулларининг чун вафоси йўқтур, эй булбул, Не очилғай тутайким, сен фиғонинг кўктин ошурдунг. Навоий, йўл йироқ, мақсуд нопайдо, қадам урғил, Ки қолдинг карвондин, гар тинарға бир нафас турдунг. 359 Келгусн ул сарви сийминбар гули серобдек, Ким танимда ҳар замон титрар кўнгул сиймобдек. Ваҳ, не янглиғ ахтари Саъд эрдиким, қилғач тулуъ Тун кеча кўзум ёрутти меҳри оламтобдек. Қучқамен белин камар занжир ила деб бўлди хам Нотавон жисмим муталло алагон қуллобдек. Сажда ул чобуксувор оллида андин айларам, Ким аёғи узра нақше кўрмишам меҳробдек. Ақл саррофи лабин рангину нозик сўз била Топти гулгун ришта ўткарган ақиқи нобдек. Силк этак зарришта бирла гул тўқулғон жинсдин, Ким эмас тори чу бўлғон вуслалиғ мошобдек. Кўр Навоий маснадин ишқ ичраким, гулхан аро Шуъла олтойию куллардур анга синжобдек. 360 Тилагим сенинг ҳузурунг, талабим сенинг жамолинг Неча кун тириклигимдин ғаразим сенинг висолинг. Чидай олмасим фироқинг, ўпа олмасим аёқинг, Кўра олмасим назиринг, топа олмасим мисолинг. Манга даштдин фараҳ йўқ, манга боғдин тараб йўқ, Фараҳим сенинг ҳадисинг тарабим сенинг хаёлинг. Ажал ушбу дамки, кўюнгдамен олса жонки, бори Бошим ўлса хоки пойинг, таним ўлса поймолинг. Юзида урубсен, эй меҳр, камоли ҳусндин дам, Манга равшан ўлди бу дамки етибтурур заволинг. Нега таркинг этмай, эй чархки, шому ахтарингдин Қародур юзунг, ва лекин оҳ эрур юзунгда холинг. Майи ишқ чун Навоийни жаҳонда қилди расво, Бу қадаҳни, дўстлар, эмди онинг қошидин олинг. 361 Тийра қилмиш тун киби офоқни оҳим менинг, То эшиттимким қилур шабгардлиҳ моҳим менинг. Тун қаросидек каро пашминадурму сайрида, Ё тутубтур ул жафогар шўхни оҳим менинг? Учрамас ҳар кўй бошида туруб йўл асрасам, Равшан эрмас ваҳки, шамъи бахти гумроҳим менинг, Ё қочар мендин халойиқ тониғай деб ногаҳон, Ёрутур чун тунни ҳар дам оҳи ногоҳим менинг. Хизматида нега йўл топмон экин мен тийрарўз, Шом мулкин чун мусаххар айлади шоҳим менинг. Мен доғи аҳбобдек мақбули эрдим, оҳким, Жоҳи идбор ўлди ул иқбол ила жоҳим менинг. Элга ҳар лутфи Навоий жониға бир доғ эрур, Неча қўйғай бағрима доғ ул юзи моҳим менинг? 362 Тонг насимин сойир этган гулъузоримдур менинг, Секритиб майдонға кирган шаҳсуворимдур менинг. Гард эмас гирдинда, балким кўрмасун деб эл кўзи Волаву саргашта жони хоксоримдур менинг. Маркабининг наълидин ҳар дам чоқилғон ўт эмас, Ким кўнгул отлиғ заифи беқароримдур менинг. Баски, телмурди кўзум киргайму деб майдон аро, Кўз қароси йўқки, доғи интизоримдур менинг. Ул баҳори ҳусн минган қатраафшон бодпой Гулшани айш очқали абри баҳоримдур менинг. Чобуки меҳр ўлди бемеҳру ҳарун кўк тавсани, Тутманг отинким, эшитмак они оримдур менинг. Йўлида айлай фидо кўз гавҳарин, жон жавҳарин, Эй Навоий, етса ул чобук нисоримдур менинг. 363 Кўкрагимдур субҳнинг пираҳанидин чокрок, Кирпиким шабнам тўкулган сабзадин намнокрок. Бу кўнгул ғамнокидин то шодмон кўрдум сени, Истарам ҳар дамки бўлғай хотирим ғамнокрок. Лайли андин қўйди Мажнун кўнглида рахти ғамин, Ким йўқ эрди манзил ул водийда андин покрок. Уйла мужгон ханжариға ёпишибдур дурри ашк, Ким магар ондин ятиме йўқтурур бебокрок. Жон олурда лабларингдин барча эл қулдур санга, Жон берурда бир қўлунг йўқ бандадин чолокрок. Одамийлиқ туфроғин берса фано елига чарх, оҳким, Йўқтур киши аҳли вафодин хокрок. Неча ўқласанг Навоий кўнгли захминроқ бўлур, Кўрмадук захмеки, теккан сойи бўлғай чокрок. 364 Коғаз уза қаламни фусунсоз қилмадинг, Бир руқъа бирла бизни сарафроз қилмадинг. Жонсиз таним ҳаёти учун нома ёзмадинг, Килкинг учини мўъжизапардоз қилмадинг. Васлинг кунию шоми фироқинг баёнида Кофур бирла мушкни ҳамроз қилмадинг. Бир меҳр номаси била саргашта заррани Кундек жаҳонда мужиби эъзоз қилмадинг. То рўзгорим айламадинг дудадек қаро, Бир номанинг саводини оғоз қилмадинг. Эй кўк Дабири, кимсага бир нома ёзмадинг, Ким хома янглиғ ани сарандоз қилмадинг. Раҳмат, Навойиё, сангаким, ёр ҳар неча Зулмин кўп этти, меҳру вафо оз қилмадинг. 365 Бир ўт эсаки, манга журмсиз вафони кам эттинг, Юз ўтдур улки, жиҳатсиз улусни муҳтарам эттинг. Бошимға тиғ урубон нақди дард кўнглума солдинг, Вафо тариқида тақсир қилмадинг, карам эттинг. Юзумни нақш этибон ашк тийра қонидин, эй ишқ, Тошимда қонлиғ ичим ҳоли шарҳини рақам эттинг. Фасонайи ғаму меҳнат буюрдунг айламак азбар, Қаноат этмай, улусқа мени фасона ҳам эттинг. Кўнгулда ишқим ўти чун фалакка тортти шуъла, Бало ливоси бошиға бу шуъладин алам эттинг. Дедингки, фақр йўлинда топилди мақсади аслий, Вужуд нақшини жон лавҳидин магар адам эттинг. Магарки ёр сени истар, эй шикаста Навоий, Ки нақд жонни қилиб туҳфа, фарқдин қадам эттинг. 366 Ғам хазонин зоҳир этмиш чеҳрайи зардим менинг, Борғали елдек баҳори нозпавардим менинг. Телбалардек сўзлашурмен ўзум бирла мудом, Чун ўзумдин ўзга йўқ оламда ҳамдардим менинг. Туфроғ ўлсам кўйида, эй абри раҳмат ёмғури, Қил мадад ончаким, андин чиқмағай гардим менинг. Чиқти жон билмай мақомин, муждае бер, эй Масиҳ, Ким қаю манзилдадур меҳри жаҳонгардим менинг. Ҳар неча кўнглум совуғ оҳидин айтур, оҳким, Ёрға ёқмас неким айтур бу дамсардим менинг. Ризқ чун мақсум эрур, бир қурс учун ҳар кун недур Чархдек саргашталик кўйида новардим менинг? Эй Навоий, токи урди меҳр нақшин тоси чарх, Бу бисот ичра ажаб шашдардадур нардим менинг. 367 Ҳар кўнгул ороми чун бўлмиш дилоромим менинг, Ул сабабдин йўқтурур кўнглумда оромим менинг. Дуди оҳим сарвдек чиқтию гулгун бўлди ашк, Қилғали тарки вафо сарви гуландомим менинг. Нега кўргузди шафақдин шуъла, кавкабдин шарор, Гар эмас ғам дўзахи бу субҳи йўқ шомим менинг? Дилраболар аҳдиға ҳеч этмасунлар иътимод, Эй сабо, ишқ аҳлиға еткур бу пайғомим менинг. Ошиқ отиға кирибтур кўнглуму топмас висол, Фосиқи маҳрумдек бўлмиш бу бадномим менинг. Донайи тасбиҳ майли айламас кўнглум қуши, Риштайи зуннори зулфунг бўлғали домим менинг. Эй Навоий, мендек ул бут кўйи сори кирмаким, Куфр ила бўлди бадал бу йўлда исломим менинг. 368 Не ажаб, сарв сиҳийга инмаса бошинг сенинг, Ким эмастур қадди раънолиқда бўйдошинг сенинг. Гар нихоний фитна таълим айламас, бас, не учун Бошини чекмиш баногўшунгғача қошинг сенинг? Сангборони ғамингдин бош не янглиғ ёшурай, Ким саодат гавҳаридур бошима тошинг сенинг. Оби ҳайвон бирла гўё қилди лаълий ранг ҳал, Суврат ичра чун лабингға етти наққошинг сенинг. Ўта олмас хонақоҳи қудс эли, эй муғбача, Дайр эшигинда чу тузгай базм авбошинг сенинг. Дема, эй носиҳки, қилмайсен сўзум бирла амал, Хотиримда қайда қолмиш онча қўлмошинг сенинг? Эй Навоий, бўлди қонлиғ душманингким, ёшурур Ёрдин сориғ юзунг рангини қон ёшинг сенинг. 369 Не лутф эдики, мени нома бирла ёд эттинг, Не нома эрдики, ғамгин кўнгулни шод эттинг. Тилим қалам тилидек шукрдин эрур ожиз, Бу нома бирлаки бу нотавонни ёд эттинг. Ўқурда оқти ёшим ихтиёрсиз, гўё Қи ҳажр дудасидин номағ мидод эттинг. Етурди жисмима руҳ, эй қуёш, магарки Масиҳ. Муаллим эрди дамеким ани савод эттинг Жавоҳиреки йибординг бу номуродинг учун, Кўнгул харобасини махзани мурод эттинг. Не суд бўлса амал номаси қаро, гар худ Отинг нишон узра Жамшид ё Қубод эттинг. Навоий, жисмингга руҳ ул қуёш ҳадиси эмиш, Масиҳ нутқиға йўқ ерда эътиқод эттинг. 370 Эй ишқ, яна фурқат ўтин жонима урдунг, Жисмимни кул айлаб, кулини кўкка совурдунг. Анжум дема, гўёки малоикка туташти, Оҳим ўти учқунлариким, қўкка етурдунг. Қайд этмадингу бас хами зулфунгни кўнгулга, Ким ғайр хаёлин ҳам онинг бирла супурдунг. Побўсини истаб магар, эй шодлиғ ашки, Бу зор ила дилбар кўрунур чоғда югурдунг. Фурқат куни бас тийрадур, эй ишқ, ҳамоно, Ким сарсари оҳим била кўкшамъин ўчурдунг. Ҳижрон туни, эй чарх, мушаъбид гар эмассен, Не навъ қуёш тосини хирқангда ёшурдунг? Тарк этмади бош қўймоқ эшигингда Навоий, Бу кўйдин ит деб они ҳам нечаки сурдунг. 371 Не хаёл эди янаким, кўнгул қуши сайдини ҳавас айладинг, Баданимға ҳар соридин хаданг урубон, анга қафас айладинг. Кўнгул ичра шуълайи ишқким, етадур фалакка забонаси, Таниму сўнгакларим ул ўтунгни ёқарға хору хас айладинг. Кўз ичиндаким тўла қон эди, оғиз ичра дағи тутундек оҳ, Они дам-бадам қилибон фузун, муни ҳам нафас-нафас айладинг. Етиб эрдим ўлгали ҳажр шоми анинг жафоси ҳадисидин, Нега уйқудин бурун ул фасонани, эй рафиқ, бас айладинг?! Манга ишқ ранжи аро ўлум эрди чора, ваҳ, бу не ранжким, Ани дафъ этарга фироқ дарду ғамини чорарас айладинг. Чу гум ўлди чоку ҳазин кўнгул ғами ҳажр даштида, эй фалак, Йўл озарға. аҳли саломат ул кўнгул уйини жарас айладинг. Чу фироқ шиддати, эй кўнгул, ғами ишқ лозимаси эмиш, Не етишса чек, чу ўз.унг бурун бу балони мултамас айладинг. Туну кун сабу чекиб, эгнингга сол ўзунгни ҳалқайи дайр аро, Чу белингга муғбачалар каманди хаёлини марас айладинг. Чу замона аҳли аро вафо тиладинг, чек эмди, Навойиё, Аламу-бало, не учунки эл аро йўқ нима ҳавас айладинг. 372 Неча жаврин тортайин ул сарви ҳуризоднинг? Йўқмудур поёни, оё, зулм ила бедоднинг?! Ақл дер: сол кўнглунгга зуҳду вараъ бунёдини; Ишқ айтур: йўқтурур бунёди ул бунёднинг. Тош эритти, ваҳки, Хусрав кўнглига кор этмади, Шуълаларким тешасидин секреди Фарҳоднинг. Кўнгли меҳр айлар аён, кўргач рақиби юзини, Кўрмагунча зок, чиқмас жавҳари пўлоднинг. Токи сайдингмен, ишинг невчун ғазабдур, чун мудом Қуш гирифтор ўлса кўнгли хуш бўлур сайёднинг. Ўлмагимни ёқма ҳижронингға, эй султони ҳусн, Қатл ҳукми қилса шаҳ не эрки бор жаллоднинг? Рокиъ эрдим, чанг уни келди саҳаргаҳ, оҳким, Борди мутриб нағмасиға ҳосили авроднинг. Йўл қоронғудур, талаб ноқис, қадам не навъ урай, Ёрумай комил дамидин машъали иршоднинг. Эй Навоий, неча булбулдек фиғон ул гул учун, Йўқ анга таъсири чун бу нолаву фарёднинг. 373 Кўнгуллар қути ширин достонинг, Бағирлар қони лаъли дурфишонинг. Ниҳону ошкоро мен санга ёр, Сенинг ағёр ила рози ниҳонинг. Муҳиблар бирла ҳар тун биздин айру Қадаҳларким чекарсен, нўши жонинг. Вале ваҳм айла андинким чекиб вой, Дамодам қон ютар бир нотавонинг. Ажаб лаълесен, эй ашки жигаргун, Ажаб йўқким, эрур ғам тоғи конинг. Кулар, эй боғбон, ҳар ғунча, гўё — Ки ғофилдур хазондин гулситонинг. Навоий ишқ водийсиға кирди, Хатарлиқ йўлдурур, аҳбоб, ёнинг. 374 Раҳм этиб, эй дўстлар, мажруҳ кўксумни ёринг, Қўл ёланг айлаб солиб, ҳар ён ичимни ахтаринг. Учраса юзи қаро кўнглум тутуб, тортиб, уруб, Ўтқа солиб, ўртабон, жонимни андин қутқаринг. Кетган эрса чоклик кўксум тикиб, воқиф бўлуб, Келса бу жониб, синонлар бирла санчиб қайтаринг. Чун ўлармен — ёрни истанг, бошимға келмаса, Бош ёланг айлаб, қўюб туфроғ уза юз, ёлборинг. Келса, айтурда ошуқмангким, фараҳдин ўлмайин, Нуктадонлиғ бирла ул сўзни қошимда ўткаринг. Бошима етса, чу ўлгумдур неча фарёд этиб, Бир нафас тенгри учун ҳар қайсингиз бир ён боринг. Гар муяссар бўлмаса бу иш, Навоий хастани Қўлдабон ё судрабон майхона сори бошқоринг. 375 Рафиқларни борин ёру муътамад қилдинг, Арода тек мени мардуд эдимки, рад қилдинг. Фалак жафоси, улус таънию фироқинг ўти Бас эрмас эрдики, сен ҳам яна мадад қилдинг. Кечиб жаҳон била жондин сени дедим, жоно, Магарки қатлима бу журмни санад қилдинг. Ғараз чу ўлмагим эрди, бар эрди лутфунг ҳам, Ғазаб не эрдики, эй шўхи сарвқад, қилдинг? Ғамингни чеккали ёлғуз кўнгул эди ожиз, Ки тиғи фурқат ила они юз адад қилдинг. Чу бахт ахтари Саъд ўлмади, не суд, эйким, Сипеҳр зижини ҳал қилғали расад қилдинг. Навоий, ёр не жавр этса, жонға миннат қўй, Азалда чунки бу даъвони то абад қилдинг. 376 Бир хабар бер, эй сабо, сарви равонимдин менинг, Ким куяр жон лоладек сарви равонимдин менинг. Ногаҳон фикр айласамким, не кишидин айрумен, Мен билурмен не кечар ул лаҳза жонимдин менинг. Заъфидин, войким, унумни фаҳм қилмайдур табиб, Гар бурун бемор эдн хулқи фиғонимдин менинг. Бир насимеким келур ул соридин, сўрдум хабар Кўнгул отлиғ бир ғарибе нотавонимдин менинг. Носиҳо, куйган юрак исланғали қилмас ниҳон, Худ сабо англатмиш элни достонимдин менинг. Санчилур ҳар соридин ёнимға ҳижрон ханжари, Ўқ киби ул қоши ё то борди ёнимдин менинг. Эй Навоий, мақбаримдин бош чиқорғон лоладек, Доғи кўнглумдин менингдур, ранги қонимдин менинг. 377 Басе дард бердингу даво қилмадинг, Ғаму ранжим англаб, шифо қилмадинг, Басе ваъда бердинг қилай деб вафо, Хамин ваъда қилдинг, вафо қилмадинг. Гунаҳсизки, ҳажр ўқи оттинг менга, Хато эрди, аммо хато қилмадииг. Висолингда кўнглумни тиндурмадинг, Фироқингда то мубтало қилмадинг. Кўнгул бирла жонни ҳам эттинг асир, Бу шиддатни ёлғуз манго қилмадинг. Яқин истамак даст агар бермади Йироқтин доғи марҳабо қилмадинг. Наво бирла гарчи ҳеч кимсани Навоий киби бенаво килмадинг. 378 Юзунг оқ, эй ғамки, ашким рангини ол айладинг, Жон фидонг, эй дардким, жисмимни поймол айладинг. Ҳолатим халқ англамас, ё раб, сен-ўқ раҳм айлагил, Чун ғаме бердингки, айтурдин тилим лол айладинг. Сен тараҳҳум қил, худоё; бу қотиғ ҳолатдаким, Мени зору дилбаримни фориғул-бол айладинг. Сафҳайи рухсор уза хатким чиқардинг— фитнадур, Фитна узра нуқталардурким, отин хол айладинг. Шарҳи ишқинг ёзғали жисмим қуруттунг хомадек, Ҳар тараф жон риштасин ул хомаға нол айладинг. Ваҳ, не ҳол эрдики, мажлис ичра лаълинг жомидин Элни хушҳол эттинг, аммо бизни беҳол айладинг. Элга жавлон ичра солдинг тийғ, юз минг войким, Ҳар қачон еттинг Навоий сори, иҳмол айладинг. 379 Не ҳуш уммидеким, урён нигун қад бирла урсам так Париларға жунун туморидур бўйнумда силкинчак. Тери жисмимда ҳар ён тоза доғу қон ила гўё Қазо Мажнунға тикмиш лолалар яфроғидин кўнглак. Яро кўзлар бўлуб танда ру бўлди хира ул юздин, Ясабмен ҳар тараф эски фуганлар шаклидин айнак. Юлуб пар жон қушидин, оҳ пайконин йиғиб кўнглум, Ўқунг синғанларин гўё ясар афғон учун новак. Назар солса юзунгдин ўзига юзга кўзни кўр айлай, Қилибон тийғ ила мардумни онинг нуқтасидек ҳак. Ҳаво қилғонда зулфунг ҳалқа домидин кўнгул билдим, Бу қушнинг ҳам аёғ, ҳам бўйнида маҳкам эмиш илмак. Изин ердин кетар деб асрадим раглар киби кўзда, Олиб жон риштаси бирла аёғи ўрнидин ўлчак. Фалак зарфин тўла берди қазо ул ой майи ишқин, Бу майдин бизга, ваҳким, тегмади бир қатрадин кўпрак. Лиқо мумкин эса учмоқ-томуғдин қочмаким, бўлмас Кишига ҳеч мақсуде муяссар чекмайин эмгак. Чу бўлдум ишқида фоний, ҳадисин сўрмангиз мендин, Ки қолмас зикри зокир бўлса мазкуринда мустаҳлак. Тиларсен ўзлукунгнинг Жузв-Жузвин мунфак эткайсен, Навоий назмининг жузвини қилғил жузви лоянфак. 380 Ҳажрдин кўзумга оламни қаронғу айладинг, Умрдин кўз юмғаним ул тунда уйқу айладинг. Жону кўнглум муддате саргаштадур кўюнг аро, Бошларин айландурурға буйла жоду айладинг. Ҳолима қолур таажжубдин эл оғзи очилиб, Йўқса аҳволим жаҳон ақлиға кулгу айладинг? Ашки сиймобиймудур ҳажрингда ё кўз оқини Ҳал қилйб, кўздин равон ул навъким су айладинг. Қолди маҳмизингдин ой юзинда, эй чобук, нишон, Гўйиё жавлон куни они тепингу айладинг. Шоҳиди давронға гўё, эй тараб машшотаси, Бодани гулгунаву соғарни кўзгу айладинг. Эйки, айтуреен замон аҳлиға йўқ эрмиш вафо, Они маълум, эй Навоий, бу замонму айладинг?! 381 Юзунг очиб, не ажаб, юз хонумонни ўртамак, Ким бўлур бир шамъ ўти бирла жаҳонни ўртамак. Чун кўнгул сайд айладинг, жисмимға ўт солмоқ недур? Расм бўлмас қушни олиб, ошённи ўртамак. Заъфлиқ жисмимни ўртаб бўлма оҳимдин малул, Хосият жуз дуд не бўлғай самонни ўртамак? Бил шафақ ўтию анжум учқунидин ғам туни, Ким қилибтур майл оҳим осмонни ўртамак. Ўртади кўнглум тан ичра ўқларингни уйлаким — Тушса ўт-ул навъ бўлмас найситонни ўртамак. Халқ ўлуб ошиқ санга, мен ўртанурмен, ваҳ, неча Элга солған ўт била мен нотавонни ўртамак?! Чарх оҳим ўқидин юз минг тўшукдур, эй кўнгул, Ўртамак жони ҳамулдур парниённи ўртамак. Не учун кул бўлди ўт, ашжор ўтун, сунбул тутун, Истамайдур гар фалак бу бўстонни ўртамак? Солма ўт ушшоқ жониға Навоий борида, Не учунким яхшидур аввал ямонни ўртамак. 382 Ё раб, ул ойники эл кўнглига марғуб айладинг, Гарчи ишқидин хароб эттинг мени — хўб айладинг. Шоҳ эсам ишқ аҳлиға, тонг йўқким, эй гардун, мени Ул жамол аҳли шаҳи ишқиға мансуб айладинг. Не ажаб, боштин-аёғим дард бўлса, эй қазо, Ким нигоримни қадам то фарқ маҳбуб айладинг. Телбараб эрмишден, эй роқим, ҳамул кундин бери, Ким жунунумни паризодимға мактуб айладинг. Туҳмати зуҳд айлабон, эй шайхи козиб, не учуи Бегунаҳ бизни харобот ичра маъюб айладинг?! Жон бериб ўлсам ажаб йўқ толибинг, эй ишқким, Ҳар не матлубидур онинг, бизга матлуб айладинг. Эй Навоий, ўзни солдинг итлари хайли аро, Итни гўё одамий хайлида маҳсуб айладинг. 383 Истаб ул бутни хирад белида зуннорин кўрунг, Бир калоба ип била Юсуф харидорин кўрунг. Лаълу холи нақши жонда, танда қону тоза доғ, Зоҳиримда ботин аҳволи намудорин кўрунг. Зор жисмим чирмашур ул ойға ёзған номаға, Васл умидидин битикка чирмағон торин кўрунг. Заъфлиқ жисмим эгилди касрати пайконидин, Бу йиғочнинг, шохини хам айлагон борин кўрунг. Умр даврининг бақосин билмаганлар, ҳар тараф Сувда ёмғур нуқтасининг даври паргорин кўрунг. Эйки, кўрмайсиз бино аҳли фано туфроғиға, Соясида мен бўлур вайрона деворин кўрунг. Демангиз, ҳажр асру захм этмиш Навоий жисмини, Жисмида захмича юз жонида озорин кўрунг. 384 Раҳмсиз бўлғай кўнгул куффори Хайбар кўнглидек, Мумкин эрмас бўлмоқ ул шўхи ситамгар кўнглидек. Кести атфоли ғаминг кўнглум уза наъл узра наъл, Ончаким бўлди ҳазин кўнглум санубар кўнглидек. Кўнглум ул хат шавқидин юз заҳмлик жисм ичра бор Ўт ичинда анбар этган дуди мижмар кўнглидек. Неча захм этсанг қизиқ кўнглумни, ўттур — қон эмас Ҳумратеким анда зоҳир бўлса ахгар кўнглидек. Гарчи Лайли маҳмилидин нола кўп чеккай дарой, Савти муҳлик бўлмағай Мажнуни музтар кўнглидек. Мужда, дайр аҳлики, соқий акси эрмиш жилвагар, Дар киши берса сафо кўнглига соғар кўнглидек. Ҳажр тийғидин Навоий қору захмин, кўрки, бор Кўнгли мамлу жисмидек, жисми саросар кўнглидек. AvvalgiI- qism Keyingi |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62712 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 59957 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40602 |
4 | Guliston [Sa’diy] 37048 |
5 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 24030 |
6 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23717 |
7 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23410 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19894 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18936 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14684 |