Бадойиъ ул-Бидоя (II- қисм) [Alisher Navoiy]

Бадойиъ ул-Бидоя (II- қисм) [Alisher Navoiy]
Бадойиъ ул-Бидоя (II- қисм) [Alisher Navoiy]
Ғазаллар (давоми)
385

Саманди ноз уза ул чобуки балоға боқинг,
Пари бошинда малак парридин ўтоға боқинг.
Нечукки қавси қузаҳ даври меҳр акси эрур,
Топиб ҳам эгнидин айланғон икки ёға боқинг.
Садоғи жонибиким илгига синон тутмиш,
Юз ўқ йилонию бир қотил аждаҳоға боқинг.
Агар бу ўқу синон урмоғин инонмасангиз,
Очиб танимни, ададдин фузун яроға боқинг.
Бу шакл бирла жаҳон бузмоғи яқин гар эмас,
Улусда ҳар тараф ошубу ибтилоға боқинг.
Бу боғ гулларини ерга сочмайин қўймас,
Хазон елини кўрунг, чархи бевафоға боқинг.
Навоий ўлди жамол аҳлидин вафо топмай,
Не бўлди бир назар ул зори бенавоға боқинг.

386

Хаёлинг ҳусниға кўнглумда зийнат берса ҳижронинг,
Эрур гулгуна қон, машшота ишқу кўзгу пайқонннг.
Жафо сарлавҳида қилди алиф машқи кўзунғ ёхуд
Алифдек жонға неш урмоққа сафлар чекти мужгонинг.
Лабинг хат зоҳир этти, Ҳизр умри берсалар ўлгум,
Хусусанким, Хизрға ҳамдам ўлғай оби ҳайвонинг.
Тушумда васли эрди, эй кўнгул, ё раб, бало урсун
Сангаким, мени уйғотти ажаб ҳолатда афғонинг.
Димоғи йўқ мушавваш бўлмағин, гўёки бутратмиш
Жаҳон боғида савдо сунбули зулфи паришонинг.
Неча ёғдурса ғам тошин фироқ атфоли, эй Мажнун,
Не ғам бош узра Лайли боргоҳи бўлса қалқонинг.
Қафас қайдидадур булбул, буким вайрона тутмиш чуғз,
Вафоси йўқ эканни билди гўё аҳли дунёнинг.
Бу базм аҳли нифоқидин ториқмиш кўнглум, эй соқий,
Эзиб беҳушдору, тут манга етганда давронинг.
Навоий, ҳажрида не навъ сели ашк оқиздингким,
Висоли бўлди чун мумкин, ўтарга йўқтур имконинг.

387

Шикоф эмас буки кўксумга солди тийғи ҳалок,
Ки жони хаста ғамингдин яқосин айлади чок.
Улусға ўт солур эрсанг мени бурун ўрта,
Нединки ўтни туташтурғали керак хошок.
Неким бошимда эди учти, етгач ул чобук,
Ёниға боғласа бори узилмағай фитрок.
Ғамингни элга бериб, йўқки бизни шод эттинг,
Ки элни шод этибон, бизни айладинг ғамнок.
Ғамингдин оҳим ўқи етти чархдин ўтти,
Нишон эрур ети кавкабки кўргузур афлок.
Кўнгул ўти била захмин кўруб не раҳм этгай,
Ўзин чу доғу алифдин аёмас ул бебок.
Тиканда гул очилур, андалиб янглиғ анга,
Ки ишқи ўлса табиат хиёнатидин пок.
Ич ул биҳишт суйин муғ сафолидинким, ақл
Томуғ ўтидин анинг рангин этмагай идрок.
Навоий ичти маю фориғ ўлди ўзлугидин,
Кўрунг, не заҳрни дафъ айлади ичиб тарёк.

388

Кўнгулки, ҳажр туни қўймади қарорин анинг,
Мунунг ҳам оҳи қаро этди рўзгорин анинг.
Висол гулшани бирла кўп ўлмағил машъуф,
Хазони ҳажр чу барбод этар баҳорин анинг.
Тутуб нишоту тараб чанг зулфин этма суруд,
Ки бир-бир узгуси ғам чанги тор-торин анинг.
Қадаҳ нишоти учун давр ичинда қон ютқон,
Чекарга, билки, гарм айламас хуморин анинг.
Сипеҳр ком ила эврулмаса, ҳазин бўлма,
Кишига бермадн чунким ҳақ ихтиёрин анинг.
Агар бақойи абад истасанг, фано йўли тут,
Ёрут кўзунгни қилиб тўтиё ғуборин анинг.
Навоий, ул киши топти фароғ оламдин,
Ки ҳиммати кўзи тенг кўрди йўқу борин анинг.

389

Кўнгулким, ҳар ёниға наъл кестим бўлғали зоринг,
Қушедур талланинг чанбарлари ичра гирифторинг.
Улус қатлидин ул кўз нотавонроқдур, не ҳол эркин,
Ки жон олған била майл айламас сиҳҳатқа беморинг.
Юзу зулфунг чу дин қасдиқилур, кофир десам тонма,
Демон юз узра зулфунг, балки мусҳаф узра зунноринг.
Кўзи оллида, эй бодом, қилдинг ишва даъвосин,
Магар кирпикларидиндур нишони жисми афгоринг.
Ўзунгни сотмоғингда ҳусн савдосидин, эй Юсуф,
Ҳабибим етса эрди, не ушалғой эрди бозоринг.
Юзунг гулгун бўлубтур бодадин, ваҳ, кўзгуга боқким,
Не янглиғ тоза-тоза гуллар очмиш боғи рухсоринг.
Ғамим айтурға ёре топмағондин, соқиё, ўлгум,
Манга бир журъа бирла ёрлиқ қилсанг, худо ёринг.
Агар рангин май ичсам, эй қазо наққоши, ёзғурма,
Иҳота қилмағон иш қўймамиш чун даври паргоринг.
Навоийни адам водийсиға солди фано сели,
Итурганлар ани, ул селнинг, хошокин ахторинг.

390

Элга ишқидин ғараз меҳру вафосидур анинг,
Гар мени ўлтурса, мақсудум ризосидур аиинг.
Бўлмас ул бегонаваш чун ошно, бўл, эй кўнгул,
Бир кишига ошноким — ошносидур анинг.
Новаки завқи кўзумдин чиқмасун деб, захмини
Қийр ила туттум, соғинмангким, қаросидур анинг.
Ўқи суфори кўнгулда гар қизарди, не ажаб,
Ким бағир парголаси ҳар дам, ғизосидур анинг.
Сабр хайлин кўнглум ўз гирдинда қўймас, гўйиё
Кирпику қошинг хаёли ўқу ёсидур анинг.
Даҳр бўстонида буким чок эрур гул кўнглаги,
Булбул аҳволиға гўёким азосидур анинг.
Шод ўлубтур фақр куйида Навоий уйлаким
Салтанат фарши гадолиғ бўрёсидур анинг.

391

Кимга бир мажлисда оҳу дард ила сўзе керак,
Мундоқ ўт ёқмоққа аввал мажлисафрўзе керак.
Мажлисафрўзе агар ҳам бўлса, мажлис аҳлининг
Бағрини куйдургали оҳи жигарсўзе керак.
Субҳи васлинг ичра тиргуз хайли ушшоқингниким,
Шоми ҳажр, ўлтурғали мендек сияҳрўзе керак.
Кўюнгга ҳар кун бориб ҳар дам кўрай дермен сени,
Менга ҳар кун байраму ҳар лаҳза наврўзе керак.
Яхши асра ғам туни оҳим ўқин, эй чархким,
Сен иваз отмоққа ҳам чун тийри дилдўзе керак.
Бир Хизрваш ҳимматин берма иликдин, негаким
Дашти ҳирмон қатъига охир қаловузе керак.
Ишқ таълимин Навоийдин олурлар аҳли дард,
Уйла дарс аҳлиға мундоқ донишомузе керак.

392

Яна, эй ишқ, гули рухсорин ошуби чаман қилдинг,
Ҳазин булбул таниға ҳар паридин бир тикан қилдинг,
Кўнгулни телба айлаб, қайдиға ҳар ён оқар сувдии
Чаман занжири гисусинда юз чину шикан қилдинг.
Саҳоб атфоли жола тошларин ёғдурғали, эй гул,
Пари янглиғ зуҳур айлаб, жунун булбулға фан қилдинг.
Раёҳин хайлини чекмакка ер зиндонидин гўё,
Булут айёридин ҳар қатра торин бир расан қилдинг.
Ниҳоли гул нишиман гулшан эттинг гўйи, эй булбул,
Фироқ ичра тикандин бистару хасдин ватан қилдинг.
Юзунг шамъида шабнам, йўқса тердур, соқиё, ваҳким,
Ул анжумдин шабистон ичра қатли анжуман қилдинг.
Чаманда маст елдин, ваҳки, ҳар ён хам бўлур гулдек
Замоне жилва айлаб, бизни расвойи заман қилдинг.
Ўлук деб ужбдин зоҳид анга хилватни гўр айлаб,
Ҳамоно пардайи пиндорин, эй гардун, кафан қилдинг.
Навоий қайда ғам сейли яка кўнглунг уйин бузғай,
Ки айларда иморат анда балчиғ дурдидан қилдинг.

393

Шоми ҳажрим кўрдунг, аммо зулм таркин тутмадинг,
Ваъдайи шамъи висол эттинг, вале ёрутмадинг.
Гавҳари васлинг илик бергай деб ашким бўлди баҳр,
Чунким ул дарё аро ғарқ ўлдум — илгим тутмадинг.
Васл нўшидин кўнгулни қилмадинг бир лаҳза хуш,
Ҳажр заҳри биймидин юз катл то қўрқутмадинг.
Донайи ашкимгаким ром ўлди ҳижрон қушлари,
Эй кўнгул, бир кун фиғонингдин они ўркутмадинг.
Оташин гул ғунчасидек ўртадинг кўнглумни, лек
Очибон, они насими васлдин совутмадинг.
Хаста кўнглумким ғаму хуноба қилдинг қисмати,
Бу ғизову шарбат ул бемордин ўксутмадинг.
Бодайи васлин ғанимат тут, Навоий, зинҳор,
Ким не қонларким, бу гулгун сувни истаб, ютмадинг.

394

Чаманда чеҳра фуруғи учун қадаҳ олдинг,
Не ачиғ эрдики гул хирманиға ўт солдинг.
Ажаб йўқ, ашкинг агар юммайин оқар, эй кўз,
Ки ёр боқмайин ўттию сен боқиб қолдинг.
Саманди пўясидин сарсар урғон ўт янглиғ,
Не ҳолат эрди санга, эй, кўнгулки, қўзғолдинг.
Ғамим юкин кўтариб, эй сипеҳр, ҳажр туни
Чу қилмадинг ҳаракат гўйи асру тавшолдинг.
Дедим таронае жонбахш, мутрибо, сен худ
Фироқ сози тузуб, ўлтурур кўки чолдинг.
Висол гулшанин, эй жон қуши, кўп истарсен,
Бу домгаҳ аро гўёки асру қийнолдинг.
Фано йўлида Навоийға бўлмадинг ҳамраҳ,
Бу дашт пўясидин, зоҳидо, магар толдинг?!

395

Донайи холинг била кўнглум қушин ром айладшг,
Гарди Яздий меъжаринг дин қасдиға дом айладинг.
Сабзаву гул истамон то вўсмаву гулгунадин
Қошни айлаб сабзагун, оразни гулфом айладинг.
Ҳусн боғида қадинг бўлмиш латофат гулбуни,
Тўнни гулгун, тугмани то ғунчаандом айладинг.
Қоматим долу ёшим гулранг эрур, то ноз ила
Долугул етган ниҳоле узра ором айладинг.
Юз уза очтинг сочинг зуннорин, эй кофир, магар
Фош этиб куфрунгни қасди аҳли ислом айладинг.
Тонгла жаннат ҳуридин кеч, эй кўнгул, ноком ила
Гар бу кун дунё аруси васлини ком айладинг.
Эй Навоий, зулфиға бўлдунг паришон оқибат,
Яхши жамъият бу савдодин саранжом айладинг.

396

Зулфеким, боғлиқдурур ҳар жонга бир тори анинг,
Тандин эл жонин, ажаб йўқ, чекса рафтори анинг.
Тийғи захминким тикармен, сиҳҳатим эрмас ғараз,
Чиқмасун дермен ҳазин кўнглумдин озори анинг.
Дона-дона хол ила ғунчангни истаб, кўрки, бор
Тоза-тоза доғ ила кўнглум намудори анинг.
Лабларинг шавқида ўлган ҳалқдин кўюнда зоғ
Тўъма айлабдурки, бўлмиш лаъл минқори анинг.
Мумкин эрмас ул пари мажнуниға ҳуш, эй ҳаким,
Ким жунун хаттидурур бўйнинда тумори анииг.
Эй мусулмонлар, фиғонким, кофире кўнглумдадур,
Ким эмас жон риштасидин ўзга зуннори анинг.
Ташнамен, соқий шафақгун май тўла тут соғаре,
Ким фалакни нуқта қилғай давр паргори анинг.
То қуюб оғзимға андоқ сипқорай ул майниким,
Қолмасун ул навъ соғар ичра осори анинг.
Айта олмон, асрай олмон ишқ сиррин, оҳким,
Саъб эрур ихфосию мушкилдир изҳори анинг.
Эй Навоий, фард бўл васл истасангким, халқдин
Ҳар кишиким ёрлиғ узгай, худо ёри анинг.
Мужда, эй толибки, ердин олмоғи мумкин эмас,
Бир қадам матлуб бошқармай талабгори анинг.

397

Дуди оҳимнинг қуюндеқ печ ила тобин кўрунг,
Тийра ҳажрим оқшомининг баҳри гирдобин кўрунг.
Қушким ул ойдин келтурмиш нома, ҳар тирноғидин
Чоклар бўлғон кўнгул элтурга қуллобин кўрунг.
Ҳиндуйи соҳирдурур даври занаҳдонида хол,
Тавқи ғабғаб шаклидин бир акси меҳробин кўрунг,
Ишқ ўти туғёнидин жонимки булмиш ташналаб,
Дафъиға ул ойнинг икки лаъли серобин кўрунг.
Олмағон бўлса чучук жоним лаби бирла кўзи,
Ҳам шакархандиға боқинг, ҳам шакархобин кўрунг.
Солики маҳрумким, матлубидин тўлмиш жаҳон,
Оллоҳ-оллоҳ, жонин ўртар дарди ноёбин кўрунг.
Ёр кўйин истай ўзлукдин Навоий бўлди фард,
Каъба иҳромиға истеъдоду асбобин кўрунг.

398

Латофат ойи ул юз шоми савдо сунбули тобинг,
Соч узра гарди Яздий меъжар ул шом ичра маҳтобинг.
Кўнгуллар хайлиға хуш-хуш кирарга шоҳроҳ ўлмиш
Тароғ чеккан замон йўл-йўлки бўлди сунбули тобинг.
Безарда оразинг машшота ҳайвон чашмаси ичра
Тушуб гулгуна гулгун қилмиш, эрмас лаъли серобинг.
Ипакларким эшипсен жисмлар захми учун гўё,
Муқайяд қилғали жонлар қушин ҳам улдур асбобинг.
Улусни саждаға тарғиб этарға Хизри раҳ бўлди,
Демасмен вўсмалиқ қошингки, мийноранг меҳробинг.
Учи хам игна бирла кўз дуоси бошқа осқондин,
Ёмон кўз тегмасун, ул бўлди мен чекмакка қуллобинг.
Кетургил раз қизи. соқий, муғанний, нағмае тузгил,
Ки ул кўктин кетургай Зуҳрани афғанға мизробинг.
Туну кун жилва қилма, эй аруси даҳр, билмишмен,
Ки меҳнат субҳи ўлмиш қоқумунг, ғам шоми синжобинг,
Навоий, офият истар эсанг, қўй даҳр золинким,
Ҳариф эрмасдур ул маккораға бу жисми бетобинг.

399

Зиҳи қути ҳаётим ҳажр муҳлик дардида ёдинг,
Агар лутфунгға лойиқ бўлмасам, йўқтурму бедодинг?
Манга лаззат сенинг зикринг, манга қувват сенинг фикринг,
Манга ишрат сенинг васлинг, манга тоат сенинг ёдинг.
Агар хуршиди рахшон орзу қилсам — гули рўюнг,
Магар тўбийи жаннат майли этсам — сарви озодинг.
Бағир қонин лаболаб айлаган ошом ики лаълинг,
Кўнгул сайдин дамодам бисмил этган икки сайёдинг.
Улусни тиргизур қатл айламакдин оби ҳайвонинг,
Ва лекин ўлтурур қатл айламасдин бизни жаллодинг.
Муҳиқдур, эй кўнгул, буким ул ой фарёдингга етмас,
Ки ёлқибдур нединким, етти кўп ул ойға фарёдннг.
Демон девона, балким дев ўлубмен ул пари рухдин,
Не тонг, эй шайх, акс этсам тахайюл барча иршодинг.
Улусқа софийи ишрат тутуб, эй соқийи даврон,
Ҳамоно заҳри меҳнатни менинг жонимға асродинг.
Навоий, Каъбайи мақсуд сори гар қадам қўйсанг,
Тажарруд басдурур ҳамроҳингу бетўшалиғ зодинг.

400

Чаманда сарвинозим жилва қилмоқ айламас оҳанг,
Жаҳон бўстонидин, биллаҳ, бўлубмен ғунчадек дилтанг.
Мизожиким тилар хилват, худоё, бўлмасун офат,
Биҳилмен гар қилиб ишрат, ичар махфий майи гулранг.
Яшил яфроғлиқ ашжор эмас ҳажрингда, эй дилдор,
Ки оҳим тафидин гулзор миръоти тутубтур занг.
Солибтур чорболиш гул, тутубтур чоргаҳ булбул,
Не суд, ул шаҳ ичай деб мул мушарраф айламас авранг.
Малолат бўлса жононда тиканча бордурур жонда,
Агар ҳар гул гулистонда кўрунса бир ҳарифи шанг.
Бу гулшанда гули раъно тўкулмак ваҳмидин гўё
Жамолин кеч қилур пайдо дема, булбулдин айлар нанг.
Навоий кўрмайин они етибтур оғзиға жони,
Магарким қилғай афғони гаҳи ул гул сори оҳанг.

401

Чаманда сабза манга ханжар ўлди, сарв — хаданг,
Кўнгулни олғали ул сарвқадди сабзаранг.
Агар гул исламас ул кўркабой, ҳайрат эмас,
Ғанийдурур, тўни юз пора элдин айлар нанг.
Кўтарса маҳмили ҳуснунгни чарх бухтиси
Ики ёнида муносибдур ою кундин занг.
Нафас-нафас қадаҳ ичмасни жазм этармен, лек,
Нетайки, ишва қилур лаҳза-лаҳза соқийи шанг.
Синуқ сафол нла вайрон аро гадо Жам эрур,
Ул анға жому бу Жамшид боғлаған авранг.
Бу базм ичинда наво ул топарки, хизматда
Қади хам ўлса доғи кўнгли ҳоли уйлаки чанг.
Бадан аносирининг чоргоҳин эт хориж,
Навойиё, десанғ айлай фалак сари оҳанг.

402

Май била майхонанинг хиштня тош узра ҳал қилинг,
Чун хуморидин судоъ ўлеа, ани сандал қилинг.
Ҳар не қолса суда бўлғон хиштдин таъзим учун,
Ип тоқиб ҳар жонибидин бўйнума ҳайкал қилинг.
Эй харобот аҳли, соқий орази акси учун
Соф қилмоғлиғ била май кўзгусин сайқал қилинг.
Муғбача оллида чун бўлди сужуд этмак ишим,
Майға марҳун қилсангиз, сажжодани аввал қилинг.
Саҳл эрур жон нақдини соқий учун қилмоқ нисор,
Лек бир паймона тўлдурмоқ била асҳал қилинг.
Масту мажнун чиқмишам майхонадин, эй шўхлар,
Комингиз гар ҳазл эса, ийнак мени маҳзал қилинг.
Кўйидин қувлган ҳавору ақлни» эй дарду ишқ,
Анда саргардон Навоийни вале анкал қилинг.

403

Ғам тошин жисмимға пайконинг била банд айладинг,
Ул самарнн бу йиғочқа паркпайванд айладинг.
Чун шакар ширинлик изҳор этти лаълинг оллида,
Демайин, қилдинг табассумким, шакарханд айладинг.
Элга ишрат бодаси туттунг ёйиб хони висол,
Ваҳки, бизни қон ютуб ғам ерга хурсанд айладинг.
Истамас бўлсанг мени булбул киби шайдо, недин
Юзни гулгун бода бирла гулга монанд айладинг?
Қилдинг ул юз жаннатидин айру бу кўз мардумин,
Одаму ҳар сори ёшин анга фарзанд айладинг.
Даҳр боғининг гулида йўқтурур бўйи вафо,
Ўзни, эй булбул, агар парканд-парканд айладинг.
Эй пари, дебсен Навоий бор эмиш Мажнун киби,
Бир йўли ул телбани қайдга хирадманд айладинг?

404

Эй муғанний ёр базмида наво соз айласанг,
Жон фидонг ўлсун ғамим шарҳидин оғоз айласанг.
Уддек куймаклигим шарҳ эг лисони ҳол ила,
Нағмада удунг лисонин сеҳрпардоз айласанг.
Ўзга оламдин хабар деб бизни тиргуздунг, не тонг,
Бу рисолат бирла гар изҳори иъжоз айласанг.
Розим ар созинг лисонидин баъидул-фаҳм эса,
Анга руҳафзо унунгни доғй ҳамроз айласанг.
Отланиб, бошимни рахшингнинг аёғи остиға
Тийғ бирла солғудек масти сарандоз айласанг.
Парда ёп роз узраву дохил бўл ушбу базм аро,
Ким эрур хориж агар бепарда овоз айласанг.
Чекмадинг лаҳне Навоий кўнглун истаб, айб эмас
Англаб ўзунгни наво аҳлиға шаҳ, ноз айласанг.

405

Ишқ ўтидин қисматим дарду балому қилмадинг?!
Дуди бирла хонумонимни қарому қилмадинг?!
Куймагимга барқн офат қилмадингму оҳни?!
Ўлмагимга ашкни сели балому қилмадинг?!
Зулм тиғидин танимни этмадингму банд-банд?!
Фурқатингдин банд-бандимни жудому қилмадинг?!
Дема, эй кўзким, не қилдим, гар сени кўр истасам,
Бир боқиб, юз минг балоға мубталому қилмадинг?
Эй кўнгул, ҳолимни қилдинг арзу афзун қилди зулм,
Билмадингму, ё билиб яхши адому қилмадинг?!
Шиква қилсоқ сендин, эй гардун, раво эрмас дема,
Бизни беком айлаб, эл комин равому қилмадинг?!
Баҳри ишқ ичра, Навоий, ошнолиғ топмадинг,
То бу бир кўзни Арас, ул бирни Ому қилмадинг!

406

Эй кўнгул, ер-кўк асосин асру бебунёд бил,
Ул кесакни сувда кўр, бу сафҳани барбод бил.
Жисм уйи чунким эрур фаний, тафовут йўқ, ани
Гар фано селобидин вайрону гар обод бил.
Тўрт унсур қайдидин то чиқмағайсен, нафъ эмас
Осмоний тўрт дафтарни тутайким ёд бил.
Эйки дебсен, ҳақни не таърифу васф ила билай?
Васфдин мустағнию таърифдин озод бил.
Тенгри зикриким, малойикка ғизойи руҳ эрур,
Бу ғизони ҳақ йўлиға кирган элга зод бил.
Гар ҳабибим қилса изҳори калом, эй пири дайр,
Исийи Марямни ул дам гунги модарзод бил.
Мантиқи ишқ ичра ошиқил тасаввур айла навъ,
Фард бўлғонларни бу йўлда анга афрод бил.
Эл оёғига тушардин бошқа чиқмоқ расмини
Май куҳанпиридин ушбу дайр аро иршод бил.
Эй сулук аҳли, қачон мақсуд топқумдур десанг,
Мосиваллоҳни фано кўрган кунин мийод бил.
Эйки дебсенким, билай тавҳид сирридин хабар,
Шаръдин неким тажовуз айлади, илҳод бил.
Дўст васлин топмоғон дунёву уқбодин кечиб,
Ушбу дардингға Навоий ҳолин истишҳод бил.

407

Оғзидин чиққан ҳадиси нфуку рангинни бил,
Лаъл суфтидин чиқорғон риштадур ранги қизил,
Бир забона ҳар ярамда сўзи ишқингдин эрур,
Кўнглум ўти шарҳига очқон оғизлар ичра тил.
Эй ажал, кўйида бошим қил оғирким, айламиш
Ҳажр ашким селин илдам, заъф жисмимни енгил.
Қон ёш ичра ғарқадур жисмим, чиқар, эй муғбача,
Кўрсанг андоқким олурсен лаългун май ичра қил.
Хўблар ҳар дам ўтар сенсиз қошимдин, ваҳки, бор
Ҳар нафас ҳажринг манга бу ойлар ўтган бирла йил.
Сарсаредур ҳар даминг мақсуд изин гум қилғали,
Гар бу водий ичра ғафлат бирла юз минг йил тирил.
Эй Навоий, фақр туфроғиға кўп тўктунг сиришк,
Гар тилар бўлсанг фано ҳам анда-ўқ эмди йиқил.

408

Анингдек мастмен дай субҳиким, бу мушкил эрмас ҳал,
Ки майлиқ шиша қўйғон ширадур ё шуълалиқ манқал.
Қуёшдек титрамак дафъин саҳаргаҳ орзу қилсанг,
Қуёшдек жомни титраб сумурмак фарз эрур аввал.
Мунунгдек фаслким, тун мушкини чарх этти кофурий,
Сабуҳий майдин улким бўлса лояъқил эрур аъқал.
Судоъим ғолибу гулгун майимни муҳтасиб тўкмиш,
Топиб олдимға ул балчиғдин-ўқ суртай қизил сандал.
Совуғ ё тийра эрса дай сабуҳи, иста равшан май,
Нетарсен меҳр ўтидин шуъла ё ой нуридин машъал?
Хуш ўл махмурлуғдин тийра кўзким, очқач-ўқ бўлса
Ўшул кўзгуга соқийнинг ҳилолий қошидин мисқал.
Маҳосин субҳдин боғлаб, сочар ўт оғзидин гардун,
Сабуҳ аҳли, нишот айлангки, топмишсиз ажаб маҳзал.
Май ичра акс эрур соқий юзидин, англамон, ёхуд
Кўзум наззорадин тўрт ўлди, ёхуд бўлмишам аҳвал.
Қулоқ ҳар сўзга солма истасанг ишқ ичра расволиқ,
Ки воиз кўп чекиб фарёду носиқ кўп дегай муҳмал.
Муяссардур, Навоий, ёр васли хилвате топсанг,
Ки яъни бўлмаса ул хилват ичра ўзлукунг анкал.

409

Юзунгни кўрдум, эмди кўзларимни боғла, эй қотил,
Ки ногаҳ бўлмағайлар ўзга юзни кўргали мойил.
Китоб авроқидек бўлғай мусаттаҳ қолмайин даври
Ғамим тошиға бўлса бир нафас тўқуз фалак ҳомил.
Мени бедилнинг оҳин ўкмаким, оламни куйдурди,
Ҳануз эрмас кўнгулнинг шуъласи бу ўт аро дохил.
Танимда кул эмас гулхан нишони телбаликдинким,
Кул ўлдум ўртаниб ишқинг ўтидин, лек сен ғофил.
Лабинг шавқи кўнгулдин халқ таън айлаб қачон кетсун,
Сабодин ғунчанинг ҳаргиз бўлурму ҳумрати зойил?
Недур ой сафҳаси бўлғон қародин доғлиқ, гўё
Жамолинг дафтарин ёзғонда бўлмиш бир варақ ботил.
Менинг журм ичра узрум шайхнинг зуҳд ичра ужбидин
Батардур, дўст лутфи ҳолима гар бўлмаса шомил.
Фиғони ўқидин булбулнинг, эй гулбун, ҳазар қилким,
Тикан пайкониға гул жавшани ҳаргиз эмас ҳойил.
Навоий қуллуғин фақр аҳлининг пири қабул этса,
Эрур бир банда озод айлаган янглиғ шаҳи одил.

410

Ҳажр ўтиға истасанг ёқилмағайсен, эй кўнгул,
Ёрдин зинҳорким айрилмағайсен, эй кўнгул.
Ваҳ, не толиъдурки топмай умре истаб ёрни,
Чун сени ёр истагай, топилмағайсен, эй кўнгул.
Буки қон бўлдунг десангким, ошкоро бўлмасун,
Майл этиб ёшлар сари қотилмағайсен, эй кўнгул.
Десалар: Лайлиму ортуқ ҳусн аро ё ул пари?
Гарчи Мажнунсен, керак ёнғилмағайсен, эй кўнгул.
Қилди чун соқий лаби етган қадаҳ ҳушунгни маҳв,
То абад зинҳорким ойилмағайсен, эй кўнгул.
Ғунчасин ғамдин вале соқий баҳори оразин
Очса, билмонким, недин очилмағайсен, эй кўнгул?
Давлати боқий Навоийдек эрур топмоқ маҳол,
То тамом ўзлукни фоний қилмағайсен, эй кўнгул.

411

Чаманда қонини баским оқизди зор кўнгул,
Соғинма ғунчаки, гулбун кетурди бор кўнгул.
Не гуллар очқай алам гулшанида ғунча киби,
Ниҳоний захмларин қилса ошкор кўнгул,
Тўнунгда тугма эмас барча лаъл пайкони,
Лабинг ҳавоеиға борур тузуб қатор кўнгул.
Чаманда қон ёғар ўтсанг магар санубар уза,
Очар жароҳати оғзини ҳар фигор кўнгул.
Туташқон ўтдурур ўтун аро буким топмас
Фироқннг ўқлари бирла даме қарор кўнгул.
Фатилаларни ярамдин чекиб туташтурди,
Магар ғамингда қўяр доғи интизор кўнгул.
Фироқ захмида очмиш оғиз, кетур, соқий,
Қадаҳки, истамас ўлмоғни ҳушёр кўнгул,
Не меҳр иси, не вафо ранги топқунг, эй булбул,
Бу боғ гулларига берма зинҳор кўнгул.
Навоий этғай онинг таркин ихтиёр, валек
Қачон берур анга бу ишда ихтиёр кўнгул?

412

Мен жаҳондин кечтиму кечмас менинг жонимдин эл,
Мек илик жондин юдум, чекмас илик қонимдин эл.
Тўш-тўшумдин баски расволиғ ўти лов-лов ёнар,
Ҳар тараф йўлдин чиқарлар ўтсалар ёнимдин эл.
Бахтим уйқусиға гўёким сурудедур ҳазин,
Кўйида буким уюмас ҳар тун афғонимдин эл.
Тонимаслар бир-бирин ёққон мазаллат гардидин,
Сўрғали ҳолим кириб чиққунча вайронимдин эл.
Менда тумори жунундек печ, ваҳким, бехабар
Ҳар тараф кўнглумда қонлиғ доғи пинҳонимдин эл.
Истарам, эй Хизр, келгаймен қилиб жон бирла тавф,
Каъбайи кўйин хабар топқунча борғонимдин эл.
Эй Навоий, қилмағайлар айб агар девонамен,
Ул пари васфин ўқуғон сойи девонимдин эл.

413

Қаро кўзум, келу мардумлуғ эмди фан қилғил,
Кўзум қаросида мардум киби ватан қилғил.
Юзунг гулига кўнгул равзасин яса гулшан,
Қадинг ниҳолиға жон гулшанин чаман қилғил.
Таковарингға бағир қонидин ҳино боғла,
Итингға ғамзада жон риштасин расан қилғил.
Фироқ тоғида топилса туфроғим, эй чарх,
Хамир этиб, яна ул тоғда кўҳкан қилғил.
Юзунг висолиға етсун десанг кўнгулларни,
Сочингни боштин аёғ чин ила шикан қилғил.
Хазон сипоҳиға, эй боғбон, эмас монеъ,
Бу боғ томида гар игнадин тикан қилғил.
Юзида терни кўруб ўлсам, эй рафиқ, мени
Гулоб ила юву гул баргидин кафан қилғил.
Навоий анжумани шавқ жон аро тузсанг,
Анинг бошоғлиғ ўқин шамъи анжуман қилғил.

414

Номаси қўйнумда, баским изтироб айлар кўнгул,
Ўпгали чиқмоққа гўёким шитоб айлар кўнгул.
Тоза бутмиш эрди кўксум чоки, ваҳким, толпиниб
Чиққали ул рахнани ҳар дам хароб айлар кўнгул.
Ўқи захми йўлидин солсам ичимга номасин,
Бир фатила марҳам ўрниға ҳисоб айлар кўнгул.
Чирмабон жон пардасин маншур уза воло киби
Кўрмасун деб ғайр они, гўр ниқоб айлар кўнгул.
Ғунчадек қат-қат бўлуб қон ул мусофир шавқидин,
Номаси янглиғ дамо-дам печу тоб айлар кўнгул.
Мубҳам эрмиш руқъаси давроннинг асру ёваким,
Жонға бу андишадин ҳар дам азоб айлар кўнгул.
Эй Навоий, очти кўксумнинг тикилган чокини,
Номаси қўйнумда, баским изтироб айлар кўнгул.

415

Ёрдин келмиш манга бир турфа мактуб, эй кўнгул,
Ким эрур ҳар сатри, бал ҳар лафзи марғуб, эй кўнгул,
Лафз йўқ, ҳар ҳарфи жон ҳирзи, доғи ҳар нуқтаси
Мардумак янглиғ биайниҳ кўзга матлуб, эй кўнгул.
Айладим тумор, агар тумор этар дафъи жунун,
Бу мени қилмиш жунун илгида мағлуб, эй кўнгул.
Сафҳада эрмас муҳаббат шарҳиким, келмиш кийиб
Ҳуллайи кофурғун бир турфа маҳбуб, эй кўнгул.
Асру кўп такрор этардин ул париваш номасин
Бўлмишам эл ичра мажнунлуққа мансуб, эй кўнгул.
Ғайрдин сафҳангни қилғил пок, яъни айлама
Хотиринг лавҳини ҳар хат бирла маъюб, эй кўнгул.
Ғамдин озод ўлди хаттидин Навоий, бермаса
Бегига қуллуққа хат бўлғайму маҳсуб, эй кўнгул?

416

Эй кўнгул, бир навъ ўлубмен аҳли даврондин малул,
Ким эрурмен кимки ондин яхши йўқ, ондин малул.
Ҳажр агар будур, нетай мен жонни, жон нетсун мени,
Ким эрур ҳар лаҳза мендин жону мен жондин малул.
Тенгри халқ этмиш мени гўё малолат чеккали,
Ким даме йўқким, эмасмен халқи нодондин малул.
Неча диним узра титрай дилраболар кўйида,
Эй мусулмонлар, бўлубмен кофиристондин малул.
Истасанг мақсад, қадам қўй, таън тошидин не бок,
Каъба топти бўлмағон хори муғилондин малул.
Эй кўнгул, фикрингни қилким, дўсту душманлар юзин,
Кўрмас эрди, бўлмаса сен зори ҳайрондин малул.
Эй муғанний, тут «Ироқ» оҳангию кўргуз «Ҳижоз»,
Ким Навоий хотири бўлмиш «Хуросон»дин малул.

417

Ул париким банди зулфиға мажониндур уқул,
Мен киби девоналар қайдин қачон қилсун қабул.
Зарра эрмаским қуёш ажзоси нур айларга касб,
Ул пари қасриға равзандин қилур ҳар дам нузул.
Оламоро ҳусн ила жонбахш нутқунгму экин,
Ё Масиҳо руҳи Юсуф жисмида қилмиш ҳулул?
Эйки дерсен, келдингу шод ўлғуси васлингға ёр,
Шод бўлғай эрди бўлғон бўлса ҳажримдин малул.
Мусҳаф авсофингда эрмиш, оллоҳ-оллоҳ, мужмале,
Сура-сура ҳар карашманг шарҳида ийнак фусул.
Ерга сочинг судралур кулбамга кирсанг хам бўлуб,
Меҳр паст ўлғон замон андоқки топқай соя тул.
Икки зулфунг тўлғонур ҳар дам сабо таҳрикидин,
Икки ҳинду нағма бнрла зоҳир этгандек усул.
Ростлиқдин дайр тоқиға мадор ўлмоқ, не айб,
Соликеким бўлса хизматда сутун янглиғ ҳамул.
Бўлмаса эрди Навоий сирри ишқингға амин,
Не залум этгай эдинг онииг хитобин, не жаҳул.

418

Қон тўкар кўз оразинг гулгуналиқ кўрган маҳал,
Не учунким суйи онинг қон ила бўлмиш бадал.
Тоқи ахзар қотти барча фитнаву бедодини,
Қошингга машшота гўё вўсма айлар чоғда ҳал.
Нилдин гулгун узоринг боғида ҳар сори хол,
Нилуфар гулшан аро ҳар ён очилмиш фил-масал.
Кечрак очмоқ бурқаъ эрмас эл ўлар деб раҳм учун,
Балки айларсен улус кўпрак йиғилсун деб ҳаял.
Боғ аро ҳар ранг тўн эгнида чиқмиш уйлаким,
Ҳур жаннат сайриға чиққай кийиб турлук ҳулал.
То юдунг зуннори зулфунгни, сочилғон суйидин
Кишвари ислом аро юз минг бино топмиш халал.
Даҳр шўхидин, Навоий, тут қироқким, боғласанг
Бир аёқ сув бирла ақдин, улдурур жоми ажал.

419

Ёр ҳижронида сарвақтимға еттинг, эй ажал,
Жон фидонг этсам ҳануз оздурки, келдинг дармаҳал.
Жон талашмоқлиққа қўйма лаъли ҳажридин мени,
Чун эрур таъхир аро офот, кўп қилма ҳаял.
Жонни бот олмоқ санга мушкул эса, жон чекма кўп,
Қўйки, бу мушкулни бот айлар анинг ҳижрони ҳал.
Ҳажридин ўлмай висоли нўшидии топсам умид,
Айлагувдур саъй ўлмакдин тирилмак фил-масал.
Ҳажр бемориға қотил заҳр эрур ҳайвон суйи,
Эй Масиҳ, асра нафас, бу нуқтада қилма жадал.
Сўнгғи кундин ҳалқ тарсон, мен бурун кундин ваҳим,
Элга ғам шоми абад келди, манға субҳи азал.
Ич Навоий, ғусса таҳлилиға гулгун бодаким,
Бир пиёла лаъли маҳлул ўлмади андин бадал.

420

Кўзумда ҳажр ўтининг ҳумратин кўр, дема қондур ул,
Қаро соғнима, пайконинг суйи томғон нишондур ул.
Лабинг холики хат ёшурди жонни ёшурун ўртар,
Ҳамоно ишқдин жонимдағи доғи ниҳондур ул.
Кўнгул боғи аро ҳар ён ўқунг захми эмас, гўё
Ниҳоли меҳринг экмаклик учун қозғон макондур ул.
Кўзумнунг мардумиким, то саҳар кавкаб санар ҳар тун,
Ул ойдин уйқу айёрин қоварға посбондур ул.
Кўнгулдин келган оҳим хайлини манъ этмасам авло,
Ки меҳнат кишваридин азм қилғон корвондур ул.
Қадинг сарвидадур кўнглум қуши, ваҳ, сунбулунг эрмас,
Ким ул сарв узра қуш қасдиға чирмашқон йилондур ул.
Суроҳий оғзида қил шаклидин хушдилмен, эй соқий,
Магар айшу фароғат тойириға ошёндур ул.
Эмас бўлсанг таайюн хонақоҳи шуғлидин эмин,
Фано дайриға кир фил-ҳолким, дорул-амондур ул.
Навоий заъфин англаб, ўзгага ҳамл этма жаврунгни
Ки йиллар ушбу оғир юкни чеккан нотавондур ул.

421

Қуруди чеккали қондин кўзум ниқоб қизил,
Бале, ёғинсиз ўлур чин бўлур саҳоб қизил.
Кўзумда лоладек ул юз ғариб эрур қон ёш,
Ки бўлса гул қизил, ўлмас анга гулоб қизил.
Бошим сипеҳрдек эврулди, қон ёшим сари боқ,
Ки ҳар замон югурур анда бир шиҳоб қизил.
Кўзум қизарди қизил ашк рангидин, гарчи
Қизил бўлур суву бўлмас анга ҳубоб қизил.
Кўнгулии чуркади ишқинг, валек эрур тўла қон,
Ёлинда куймишу кессанг эрур кабоб қизил.
Бу қонки, водийи ишқ ичра оқти, борса, не тонг,
Самум рангидек ул дашт уза сароб қизил.
Не жилва эрди қизил тўн билаки, қон ёшдин
Либосин айлади ишқингда шайху шоб қизил.
Лабинг ғамида Навоий ўзин тилар бехуд,
Не тонг, май ичса анингдекки, лаъли ноб қизил.

422

Эй мусаввир, дилбаримға суврате монанд қил,
Кўрмагидин хотиримни гаҳ-гаҳе хурсанд қил.
Ул ҳарир узраки тарҳ этгунгдурур тимсолини,
Сиғмаса, зайлиға жоним пардасин пайванд қил.
Бўлмасун бу тўъмадин маҳрум ул куй итлари,
Эй ажал, тақсим учун бағримни юз парканд қил.
Ул париваш чиқти усрук секретиб кўнглагча, вой,
Носиҳо, девона бўлдум, эмди тарки панд қил.
Лаъли шириндинки қилдинг айшни жонимға талх,
Неча ачиғ сўз демак, бир қатла шаккарханд қил.
Жоми Жамнинг роҳи Афридун йилони заҳридур,
Эй кўнгул, ўзни сафоли фақр ила хурсанд қил.
Ҳожати будур Навоийнинг, худоёким, ани
Муғбача ҳусниға муғ дайрида ҳожатманд қил.

423

Қани бир чеҳраки, майл этгай анга хаста кўнгул,
Қани бир зулфки, бўлғай анга вобаста кўнгул.
Захми оғзида лабинг зикрию аҳволи қатиқ,
Жон етиб оғзиға ҳол устидадур хаста кўнгул.
Ғусса тирноғи билаким қилур атрофини реш,
Нақш этар эгма қошинг шаклини пайваста кўнгул.
Ғам емон бузди эса кўнглум уйинким, қўймас
Махзани ишқини то бўлмас, шойиста кўнгул.
Таҳ-батаҳ қон демаким, икки юзунг шавқидин
Дард боғида қилур лолаву гул даста кўнгул.
Кўнглум ар бўлмаса вобаста, тонг эрмас, эй шайх,
Борму охир бори олам аро вораста кўнгул?
Зулмидин деса Навоийки қилай ишқин тарк,
Манъ этиб, ичкаридин ёлбарур оҳиста кўнгул.

424

Қасди жоним қилди ҳажр, эй қотили хунхор, кел,
Қон тўкуб жонимни олмоқ истасанг, зинҳор кел.
Ашк дуррин кўзда, жон нақдин овучда асрадим,
Ким қачон келсанг, йўлунгда қилғамен исор, кел.
Руҳум айрилмиш бадандин гар тиларсен, эй ҳабиб,
Айламак Исойи Руҳуллоҳ дамин изҳор, кел.
Айтмон келгил, доғи қилғил таваққуф лаҳзае,
Келгач-ўқ борғил, вале жонимни олғоч, бор, кел.
Жон етибтур оғзима, дермен лабингға топшурай,
Лутф этиб қилғил мени жон бирла миннатдор, кел.
Дайр аро май ичкали келгум, десам дер муғбача,
Бут қошида бош қўюб боғлар эсанг зуннор, кел.
Жон Навоийни, Навоий жонни сенсиз истамас,
Они жоннинг, жонни онинг ранжидин қутқор, кел.

425

Юзи ойина қилди кўзгуни ул сиймбар ҳойил,
Анингдекким қуёш рухсориға бўлғай қамар ҳойил.
Ул ўтлуғ юзни қилмоқ зарварақ пинҳон эмас мумкин,
Не имкондур кўрарда шуълани бўлмоқ шарар ҳойил?
Кўрунмас зор кўнглум жаҳд этиб пайканларинг ичра,
Магар ул қушқа бўлмиш касрати барги шажар ҳойил.
Суни андоқки ёпқай сафҳа-сафҳа барги гул тушгач,
Ёшимға пора-пора бўлмиш ажзойи жигар ҳойил.
Сочингға гарди Яздий меъжаринг ҳойил бўла олғай,
Бўла олса саводи шом уза шабнам агар ҳойил.
Сафардур мужиби ҳирмони дийдор аҳли шавқ ичра
Ҳамоно васл хуршидиғадур гарди сафар ҳойил.
Юзунгни оч, агар худ риштайи жондин дурур бурқаъ,
Бериб жон истамас дийдорға аҳли назар ҳойил.
Дема, соликка ҳойил не экин мақсуд васлидин,
Эрур ақлу ҳису дунёву уқбо сарбасар ҳойил.
Десангким, ўзлугумдин, ўзга ҳойил борму жононға,
Бўлурму, эй Навоий, ишқ аро мундин батар ҳойил?!

426

Ҳар киши кўрса қизил хорода ул маҳваш жамол,
Қон ёшим мавжи аро қилғай қуёш акси хаёл.
Новакин чекмангки, чирмалмиш анга жон риштаси,
Куч била чиқмоқ не имкон реша беркитган ниҳол?
Ул қуёшнинг маркаби кўк тавсанидур, не ажаб,
Гар рикоб ўлмоққа бош бир-бирга еткургай ҳилол.
Нун бошинда шамра янглиғдур қошинг узра гириҳ,
Ораз узра нуқта мислидуф узоринг узра хол.
Гўйиё қилғай қуёш бирла шафақдин ранги ҳал,
Сунъ наққоши тасаввур қипса чеҳрангдин мисол.
Майда соқий аксини кўрган эгилдим ўпгали,
Бош кўтармон эмди, яъниким топибмен инфиол.
Эй Навоий, ўлгил ондин бурнаким, етгай ажал,
Ким ажал етгач ўларга бурмагай шояд мажол.

427

Сарвдек хазро либосинг бирла, эй нозик ниҳол,
Тўтиесен жилвагар, шаккар санга ширин мақол.
Оғзингу белинг ҳадису рамзини билмай яқин,
Эл аро пайдову пинҳон мунча тушти қилу қол.
Билгурур юзунғ тиҳидин турфа хатти мушкбў,
Сабзадекким, бўлғай анинг устида равшан зулол,
Ишқ аро топсам малолат сабрдин, йўқ ҳайрате,
Дарддин беморға парҳез эрур кўпрак малол.
Эй кўнгул, гар тори жисмимда наво йўқ, не ажаб
Нола қилмас гарчи печу тоб урар саргашта нол.
Ҳасрат оҳидин фалакка ўт солурмен ҳар нафас,
Не экин ҳикмат буким, топмас асоси ихтилол.
Бегунаҳ тўксанг Навоий қонини, йўқтур ғами,
Ким сени кўрган дами қонин санга қилмиш ҳалол.

428

Ким деди меҳринги ул маҳвашқа равшан айлагил
Куч била жонингға жононингни душман айлагил.
Ул пари чун борди, хоҳи телбалардек дашт тут,
Хоҳ зуҳду офият кунжини маскан айлагил.
Чун бўлур ул турфа қуш кўпрак рамида, не осиғ,
Ҳар замон юз қатла гар фарёду шеван айлагил?
Эй қуёш, ишқингда гар саргашта бўлди заррае,
Гарм ўлуб куйдурма, балким меҳр анга фан айлагил,
Бўлмаса ул сарви гулрух ҳамраҳинг, дўзахча бор
Хоҳ азми дашт, хоҳи майли гулшан айлагил.
Ҳар не даврондин келур, таслим хуштур, эй рафиқ,
Нафъ чун йўқ, ўзни гар юз қатла тавсан айлагил.
Ғам сипоҳи дафъиға майхонадур дорул-амон,
Эй Навоий, зинҳор ул уйин маъман айлагил.

429

Гулбуни ишратдин узгил барги пайванд, эй кўнгул,
Ғунчадек бўл қон ютуб кулмакка монанд, эй кўнгул.
Қилма тарк эврулмак ул гул гирдиға булбул киби,
Қилсалар гар ғунчадек парканд-парканд, эй кўнгул.
Оразу лаъли хаёли бирла сен то хастасен,
Нафъ этар гўёки бу заъфингға гулқанд, эй кўнгул.
Лаъли не кондиндурур, невчун ҳадис этмас дема,
Не ато бордур Масиҳоға, не фарзанд, эй кўнгул.
Оразинг очқач, демаким, ошиқ этма халқни,
Ўтқа бермаклик дурур куйдурма деб панд, эй кўнгул.
Бисмил этти сайд кўнглидек сени тийғи қазо,
Ёхуд ул лаб шавқндин қилдинг шакарханд, эй кўнгул?
Эй Навоий, боқма тун-кун холию рухсориға,
Донаву сув бирла сайд ўлмас хирадманд, эй кўнгул.

430

Қилди овора мени хастани овора кўнгул,
Хонумонимни қаро этти юзи қора кўнгул.
Итларинг оллида юз пора кўнгулни солдим,
Муна кўр, ҳар бирининг оллида бир пора кўнгул.
Ёр юз пора қилиб борди ҳазин кўнглумни,
Ҳеч ўсанмай яна ҳар лаҳза борур ёра кўнгул.
Ёш тўкар кўнглум анинг васлиға майл айласа кўз,
Қон ютар кўз, юзини айласа наззора кўнгул.
Ноз ўқин жон била жисмимға уруб худ ўттунғ,
Боқки, қолди боқибон ёлбора-ёлбора кўнгул.
Луъбати даҳр фириби била бозий емаким,
Бермади кимсага бу шоҳиди маккора кўнгул.
Кўнгли истарки, синуқ бўлса Навоий кўнгли,
Бўлмасун шиша кўнгул қасдида, ваҳ, хора кўнгул.

431

Эй, жамолинг равзаси фирдавс боғидек жамил,
Лабларингнинг кавсари айнан тусаммо салсабил.
Истамас бўлса муҳаббат аҳли ёшин Дажладек,
Не учун чекти қазо машшотаси оллингға Нил?
Кўзума йўлунгда туфроғлиғ тиканким санчилур,
Бор биайниҳ сурма ул туфроғ, тикан андоқки мил.
Барги гулдек ҳулла жисмингда сабо таҳрикидин
Титрар андоқким кумуш устида бир муфлис бахил.
Эй кабутар, восил ўлдум, нома келтурмакни қўй,
Ким ҳарими ломаконда маҳрам эрмас Жабраил.
Оразинг ойина юз маҳваш сафодин урса дам,
Кўзгу олким, кўргузур юз важҳдин равшан далил.
Эй Навоий, бода ол, ич хосса бу шукронаға,
Ким саломатдур асолат гавҳари сайид асил.

432

Ул қуёш оғзи уза мушкин ҳол,
Зарранинг нуқтасидин келди мисол.
Гар равондур, не тонг, ул қадки, эрур
Руҳ сарчашмасида тоза ниҳол.
Рахш ҳар ёнки сурар ул чобук,
Югурур теграсида пайки хаёл.
Чобукумнинг отининг наъли эмас,
Тушти шабранг аёғиға ҳилол.
Ғунча оғзики такаллум қилмас,
Ул оғиз ғунчаси қилмиш ани лол.
Ҳажрнинг чораси бехудлуғ эмиш,
Соқиё, жом кетур моломол.
То Навоийдек ўлай они ичиб,
Масту Мажнунсифату шифтҳол.

433

Не қошу юздурур санга, эй ҳусни лоязол.
Бир ой бошида кўрмади ҳеч ким ики ҳилол.
Оғзи сўзин демакда бели ёдима келур,
Оре, дақиқ нукта аро юз берур хаёл.
Кўзу қошинг биайниҳ наргиз бошинда «нун»,
Зулфунг аёғинг остида чун вард аёғи «дол».
«Хат» лафзи кимки ёзса қўяр нуқта юқори,
Мушкин хатингнинг устида андоғ кўрунди хол.
Сарсабз эрур ҳамиша бу гулшанда сарвдек,
Озодаеки бўлса мизожида иътидол.
Васл истарам аён қилибон ашк дурларин,
Сойил ятимлар йиғиб этган киби савол.
Ул чобук оллида бошин этти Навоий гўй,
Чавгони саргузаштима басдур гувоҳи ҳол.

434

Ё раб, ул ой ҳуснин эл фаҳмиға номафҳум қил,
Буйла мавжуд этмасанг, аввал мени маъдум қил.
Барча юздин уйлаким кўзумни маҳрум айладинг,
Барча кўзни ул париваш юзидин маҳрум қил.
Бўлса ишқимда қусуре, кўнглини мендин совут,
Ишким ар пок ўлса, тошдек кўнглин онинг мум қил.
Қилса зулм ул золим элни қилмағил, ё раб, забун,
Чун тазаллумдур ишим, доим мени мазлум қил.
То кўзум қутлуғ юзидин ўзга сори тушмасун,
Ҳар не кўз кўргай, менинг бахтимға они шум қил.
То тирикмен ишқи ҳарфидур ичимда, эй рафиқ,
Ўлсам они-ўқ мазорим тошида марқум қил.
Демаким, борму экин меҳрим Навоий кўнглида?
Анда сенсен, бир тааммул айлабон маълум қил.

435

Қон ёшим ичра таним тўлғанғанин наззора қил,
Лолазор ичра йилон гар кўрмадинг, ўт узра қил.
Бодадинму эркин усрук кўзларингнинг ҳумрати,
Ё узоринг ўти тобидин бўлубтурлар қизил?
Кўнглум ичра ҳар яра оғзида пайконинг учи,
Келди дардинг лаззатининг шукрини айтурға тил.
То тушубмен ул узору икки гису ҳажриға,
Эй қуёш, раҳм айлаким, бўлмиш бир ою икки йил.
Доғима андоза марҳамлик момуғдин истаган,
Кўнглум ичра буйла ҳар ён доғи беандоза бил.
Даҳр бўстонида чун йўқтур вафое, эй кўнгул,
Лоладек гулгун қадаҳ тут, ғунчадек бир дам очил.
Илтифотинг озидин итти Навоий телбараб,
Эй пари, бир ҳам бу мажнунунгға парво айлагил.

436

Нолани ҳар нечаким элдин ниҳон айлар кўнгул,
Сени соғинғоч, яна бехуд фиғон айлар кўнгул.
Ҳар нечаким рози ишқинг яшурурмен халқ аро,
Бир маҳалсиз оҳ ила борин аён айлар кўнгул.
Май тарашшуҳ айлагандек чок бўлғон шишадин,
Захмидин хунобасин ҳар дам равон айлар кўнгул,
Қасд этар кўнглумки, олғай лабларингдин коми дил,
Эмди таҳқиқ айладимким, қасди жон айлар кўнгул.
Кўз кўрар юзунгнию кўнглум мени расво қилур,
Зор этар кўнғлумни кўз, бағримни қон айлар кўнгул.
Шуълайи гугирд кўргузди қазо куйдургали,
Дард ишқ аҳлин буким гардун гумон айлар кўнгул.
Эй Навоий, аввал ул номеҳрибонға учратур,
Кимниким мен бенаводек нотавон айлар кўнгул.

437

Зулфини очмиш сабо, юзига чиқмиш тоби мул,
Зулфу юзи аксидин тўниға тушмиш долугул.
Қон ютуб кўнглум тилар ҳар лаҳза ишқинг доғини,
Курси лиму истагандек аҳли ишрат ичса мул.
Пар эмас булбулда, балким оташин гул шавқидин
Гулханий девонадурким, юқмиш аъзосида кул.
Юзу холинг ўти то доғ этти, бўлмиш лоладек
Кўҳи ғам тиғи жафодин чок-чок этган кўнгул.
Борғуси гардинг фалакка бодполар сайридин,
Бодпойингға, не осиғ, атласи афлок жул.
Гар бинафша хатингга қуллуғ қилурдин қочмади,
Эл аро невчун эрур боши қуйи, бўйнида ғул?
Кирпик эрмаским, Навоий ўтгай ул чобук дебон,
Кўз қаро суйиға боғлайдур қамишлар бирла пул.

438

Қасди жон айлар дамодамким анга юз жон туфайл,
Тифл учун гўё қилур ҳар дам чучуклик сори майл.
Гул юзунгдин келса ашким лолагун, йўқтур ажаб,
Ким баҳор айёмида рангин келур, албатта, сайл.
Тушта кўз суртар эдим юзунга гўё хат эмас,
Бўлди мужгондин тикан бирла тўла ҳуснунгға зайл.
Варқдин бир ламъаву хошоку хасдин кўҳ-кўҳ,
Ишқ ёлғуз зуҳду тақзо черигидин хайл-хайл.
Ул саодат ахтарин кўргач сиришким қон бўлур,
Чун ақиқеким они раигин қилур тоби Суҳайл.
Мазраъи ишқ ичра сочмоққа балият донасин
Айлади кўк тосидин гўё қазо деҳқони кайл.
Зулфу юзи фурқати аёмидин сўрманг ҳисоб,
Ким Навоий кўзига бирдек бўлубтур явму лайл.

439

Кўнглунг истар ёрлар бирла ҳамиша шод бўл,
Мендину кимдинки кўнглуну истамас, озод бўл.
Гарчи сабрим уйи янглиғ айладинг вайрон мени,
Доимо, ё рабки, ҳуснунг мулкидек обод бўл.
Мен чекиб андуҳ, ўлай, эл жони бўлсун ул Масиҳ,
Совурул, эй чархи нигун, эй даҳри дун, барбод бўл!
Бевафолар зулму бедодиға эрмассен ҳариф,
Эй синуқ кўнглум, агар худ шиша, гар фўлод бўл.
Туттум ўлмакдин тирилмак, ҳажр, ваҳ, тенгдур манга
Эмди гар бергил зилоли Хизр, агар жаллод бўл.
Чекма бошким, эмин эрмассен хазон яғмосидин,
Бу чаман ичра агар савсан, агар шамшод бўл.
Эй Навоий, олам аҳлиға чу йўқ эрмиш вафо,
Келу мундин нори бекаслик била муътод бўл.

440

Гар етар ағёрдин юз минг жароҳат, эй кўнгул,
Чунки эрур ёр учун бор айшу роҳат, эй кўнгул.
Каъба истарсен, муғилон чекса тил қайғурмағил,
Бемаломат топмади ҳеч ким саломат, эй кўнгул.
Менмену ул ой ғами сен ҳам агар мардонасен,
Дарду ғам чек, истама кому фароғат, эй кўнгул.
Кимга етгай васл иқболи, агар ҳижрон аро
Сенда бўлса ғам чекарга сабру тоқат, эй кўнгул.
Хурдайи розингни асра ғунча янглиғ қон ютуб,
Ҳар неча қилса жафо ул сарвқомат, эй кўнгул.
Дема, ишқи сўзи кам бўлғай бошимға урса тийғ,
Ким бу сувдин сокин ўлмас ул ҳарорат, эй кўнгул.
Ўртадинг охир Навоийни шарори оҳ ила,
Анга невчун мунча кўргуздунг шарорат, эй кўнгул?!

441

Қоматингға ҳар замон юз жилва, эй зебо ниҳол,
Нотавон кўнглумга ҳар бир жилвасидин ўзга ҳол.
Эврулур кўнглумда ул чобук хаёли ҳар кеча,
Шуълалиқ кўнглумни қилди ишқ фонуси хаёл.
Бош қўяй дедим оёғи туфроғиға, деди: «қўй»,
Бўса истаб лаъли рангин сўрдум, эрса деди: «ол»,
Ғунчайи хандонки дерлар мунфаилдур оғзидин,
Лек кулмак бирла истар қилса дафъи инфиол.
Хатту холи ҳасратидин онча ашким оқтиким,
Бир кўзум тутти ғубору бир кўзумга тушти хол.
Давр ҳам қилди қадингни, ушак тут, йўқ асо,
Негаким дард-ўҳ бўлур зоҳир алиф ёндошса дол.
Эй кўз, онсиз ўзга юз кўрмакни қилмишсен ҳавас,
Ҳажр тиғидин ўюл, ёхуд Навоийдин уёл.

442

Англадинг ё йўқмуким айлар сафар ёр, эй кўнгул,
Ваҳки, бўлдуқ ёна ҳажри илкидин зор, эй кўнгул.
Ул худ айлар азм, мен ҳам хастадурмен, ҳам ғариб,
Гоҳ-гоҳи бўлғасен мендин яабардор, эй кўнгул.
Не борурға қувватим бор, не турарға тоқатим,
Бизни бу ҳолатқа сен қилдинг гирифтор, эй кўнгул.
Бора худ олмон туруб ҳам чун тирилгум йўқтурур,
Бас видоъйинг қилдим, ондин қолма зинҳор, эй кўнгул.
Маҳрами гар бўлмасанг хуштур бу ҳамким, бўлғасен
Итларига ҳамнишину соҳиб асрор, эй кўнгул.
Гар бўлубон ногаҳон толиъ мусоид, бахт ёр,
Топсанг ул ой бирла сўзлашгунча миқдор, эй кўнгул.
Илтимосим будурурким, барча элдин ёшурун
Қилғасен мискин Навоий дардин изҳор, эй кўнгул.
Бўлса сенлик, васл йўқтур ҳар неча қилсанг талаб,
Бўлмаса, матлуб эрур ул дам талабгор, эй кўнгул.

443

Эй кўнгул, ҳижрон кунидур, тортиб афғон йиғлағил,
В-эй кўз, айрулғунгдур ул гулчеҳрадин, қон йиғлағил.
Қўз тутармен, эй булутким, ўтсанг ул гулшан сари,
Чун соғинсанг бизни, ун тортиб, фаровон йиғлағил.
Ростлиқ ҳаққи учун, эй шамъ, бир тун базмида
Чиқса сўз мендин, куюб беҳадду поён йиғлағил.
Эй қадаҳ, қон ютмоғимни мажлисида соғиниб,
Чекса гулгун бода ул гулбарги хандон, йиғлағил.
Кўнглум олғон чоғда, эй кўз, манъи ашк эттим, валек
Қасди жон ҳам қилди чун ул кўнглум олғон, йиғлағил.
Йўл қотиқ, мақсуд мубҳам, яъс ғолиб, эй кўнгул,
Ун чекиб бу ҳолингга, то бордур имкон йиғлағил.
Эй Навоий, белу оғзидин санга йўқтур насиб,
Хоҳ пайдо нола чеккил, хоҳ пинҳон йиғлағил.

444

Боғ мендек сорғориб, булбул менингдек бўлди лол,
Гўйиё мундоғ эмиш бир гулдин айрилғонға ҳол.
Ердаги яфроғ ғарибу хоксор ар бўлмаса,
Мен киби не важҳдин юзи сориғдур, ашки ол?
Сувғаким тушмиш қизорғон барглар, кўрган киши,
Кўз ёшим ичра бағир парголаси айлар хаёл.
Шох Мажнундурки, урён бўлубон айлар фиғон,
Барг Лайлидурки, нилу игна бирла қозди хол.
Ҳажр аро оҳимға боқмай борди, лекин шукр эрур
Ким хазонда сарвға осийб еткурмас шамол.
Бу сориғ рухсор уза ҳар сори ашким ўхшашур
Бир хазонлиғ боғ ичинда ҳар тараф равшан зилол.
Васл англа ишқ боғининг баҳоридин нишон,
Ҳажр билгил гар тилар бўлсанг хазонидин мисол.
Бу чаман раънолари саркашлик этгандин не суд
Ким хазон торожидин эмин эмастур бир ниҳол.
Эй Навоий, бу хазон ўлғай баҳор ила бадал,
Келса давлат гулбуни шаҳзодайи соҳиб жамол.

445

Эй, латофат касбида ҳуснунга ҳожатманд гул,
Юз гулистон ичра йўқ юзунгға бир монанд гул.
Хилъати хазро била ул қомату рухсор эрур
Рост бир сарвеки, қилғайлар анга пайванд гул.
Юзу ғамзангдин мужам қон ёш аро зояндадур,
Йўқ ажаб, чун бор тиканга доимо фарзанд гул.
Жолалар эрмас гули садбарг узаким, айламиш
Жисмини тишлар била ҳажрингда юз парканд гул.
Қайси важҳ ила юзунгга даъво этгай, чун эрур
Ганжи ҳуснунгдин муҳаққир важҳ ила хурсанд гул.
Сарвсен, эй гулъузор, ар бўлса хушрафтор сарв,
Гулсен, эй сарвиравон, гар ҳилса шаккарханд гул.
Эй Навоий, гар сўзунгни ёр эшитмас, айб эмас,
Турғони бирла қулоқдур, лек эшитмас панд гул.

446

Сарвинозим, йўқ ажаб, гар рўзадин топмиш малол,
Ким сув ичмасдан топар пажмурдалик нозик ниҳол.
Йиллар оғзимким қурутмишсен зилоли васл учун,
Билдинг эркин шаммаеким саъб эркандур бу ҳол.
Кун туш ўлмай рўзаву иссиғдин ул ой қилди заъф,
Не ҳарораттур, қуёш, ё рабки, топқайсен завол.
Рўза заъфидинки чиқмас уйдин ўлмиш моҳи нав,
Заъф, кўргилким, тўлун ойимни айлабтур ҳилол.
Рўза муҳри соғиниб дерменки олсам тишлабон
Ҳар қачон кўрсам анинг ширин дудоғи узра хол.
Шарбатин дермен эзай жон ширасидин, ҳил мадад
Зулматингдин тийралиқ, эй Хизру чашмангднн зилол.
Элга шом ўлмиш, Навоийға юзунгдин субҳ эрур,
Ким соғинсун рўза шомин бор экан субҳи висол?

447

Эй, манга сенсиз баҳору боғу бўстондин малол,
Қайси бўстону баҳору боғким, жондин малол.
Сенсизин кўнглум, тонг эрмас, бўлса жаннатдин малул,
Не ажаб, булбулға гулдин айру бўстондин малол.
Бўлмаса кофир кўзунг шайдоси мажнун кўнглума,
Ақлу донишдин танаффур, дину имондин малол.
Ишқи туғёнида юз кўрсатса гулрухлар, не суд,
Ким топар муҳриқ иситғон меҳри рахшондин малол.
Куйдурурлар доғ дафъ ўлсун малоли ҳажр деб,
Вой ангаким, воқиъ ўлғай доғи ҳижрондин малол.
Касрати пайконидяи кўнглум ториқмас, гарчи бор
Иътидолидинки ўтгач оби ҳайвондин малол.
Базм аро ҳар дам қадаҳ кўнгли тўла хуноб эрур,
Мен киби гўё анга ҳам етти даврондин малол.
Қиблайи мақсад тиларсен, дард ўқидин ғам ема,
Истаган тавфи ҳарам кўрмас муғилондин малол.
Чарх анжумдин қулоққа пахталар тиқти, магар
Ғам туни топмиш Навоий чеккан афғондин малол?

448

Уйғониб субҳ уйқусидин, меҳр шамъин тор қил,
Кўз очиб, ҳар гўшадин бир фитнани бедор қил.
Кўзни афсунсоз этиб жонбахш лабдин нукта айт,
Сомирий сеҳрин, Масиҳо мўъжизин изҳор қил.
Кўз тўла уйқу оғирлиқ солмоқ учун қўл очиб,
Ул маҳол уммед бирла бизни миннатдор қил.
Сеп қаро ер узра хоболуд кўзга сув уруб,
Кўз етарча ерни ул сув бирла наргисзор қил.
Лаб этиб нукта, хоболуд кўзга чин солиб,
Жон бериб ўлганга, жонли халқни бемор қил.
Уйқудин ул гулни кўрмак гар муродим бўлмаса,
Кўзума, ё рабки, ҳар бир кирпигин бир хор қил.
Дўст матлуб эрса, ғафлат уйқусидин кўз очиб,
Учмоқ уммеди, томуғ биймидин истиғфор қил.
Эй Навоий, тушта ул ой дедиким васл истама,
Акс эрур тош, сен талабни улча мумкин бор қил.

449

Кеча ул ой бирла эрдим, ваҳ, бу тушдур ё хаёл,
Туш эмас, чун йўқтурур уйқу хаёледур муҳол.
Ишқин изҳор айлабон васлин тилар мунглуғ кўнгул,
Бир гадо янглиғки, айбин кўргузуб айлар савол.
Ораз узра айн янғлиғдур узоринг узра кўз,
Наргиз узра нуқта янглиғдур кўзунг устида хол.
Эгма қаддим заъфи ҳаддин ошти ул юз қошида,
Нотавон бўлғон киби хуршид васлидин ҳилол.
Йиғлабон ул сарвнинг йўлиға тушсам ноз этар,
Сув била туфроғдин бош тортқон янғлиғ ниҳол.
Ҳажр тиғидин қуруқ жисмим қаламдек бўлди шақ,
Лек печон нолалар кўнглумдадур андоғки нол.
Ком эрур жонимға ул олудалиғдин пок лаб,
Эй Навоий, ўлсам ичмон Хизр нўш этган зулол.

450

Ул мукаҳҳал кўз жафосидин агар бўлсам қатилу
Сурма тошидин ясаб қабрим, қўюнг бошида мил.
Лаъли жон олғон далили улки, йўқтур элга жон,
Буки элга жон бағишлайдур, бу доғи бир далил.
Рашкдин ҳар сори ишқинг доғин айлармен ниҳон
Боғлабон марҳам дирам ҳар ён ёшурғондек бахил.
Юзда йўллар шакли тутмиш қон ёшимнинг хатлари
Келки, келмиш кўз хаёлинг хайлиға қонин сабил.
Оразингдин хай манга томғайму деб туфроғмен,
Ул киши янглиғки бўлғай обрў истаб залил.
Соқиё тут бир қадаҳ майким, эритгай тошии,
Ким ғаму андуҳ ғизосидин эрур кўнглум сақил.
То ани ичгач Навоийға очилғай гулситон,
Гар сабук руҳона кирса ўтқа андоғким Халил.

451

Бўлмиш андоғ мунқатиъ аҳли замонднн улфатим,
Ким ўзум бирла чиқишмас ҳамзамоне суҳбатим.
Эй хуш улким, тутмиш эрди ваҳш ила саҳрода унс,
Муҳиш аҳволе мангаким, бор ўзумдин ваҳшатим.
Истарам қочмоқ адам водийсидинким, киргали
Вомиқу Фарҳоду Мажнун бас ғулудур хилватим.
Тўлғанурмен ўзлугумдин чиққали, буким зрур
Дард водийсида саргардон қуюндек ҳайъатим.
Эй ажал, тан хирқасин куйдурки, бўлмиш бас оғир
Бу маломат ўқлари бирла тикилган кисватим.
Эй фалак, анжум ушоқ тошин йиғиб бошингға ур,
Чун фано майхонаси хиштидин ўлди турбатим.
Етти кўкни кўк варақлардек совурғай ҳар тараф,
Тоқи мийнойи аро чирмашса оҳи ҳасратим.
Қўй дуру феруза баҳсинким, нужуму чархни
Нилуфар барги уза шабнамча кўрмас ҳимматим.
Лаълдек бошим осилсун ғарқайи хуноб ўлуб,
Лаъл тиккан салтанат тожиға бўлса рағбатим.
Турфа кўрким, халқ коми бирла умрум бўлди сарф,
Турфароқ буким, бировга ёқмади бир хизматим.
Эй Навоий, икки оламдин кечиб топтим висол,
Бу ики бутхонадин эрмиш бу йўлда офатим.

452

Ул пари наззорасиға, ваҳки, йўқтур тоқатим,
Ким қачон қилсам назар, девона айлар ҳайратим.
Бас, не навъ айлай таманноким, висоли шамъидин
Ҳажр шоми гаҳ-гаҳи бўлғай мунаввар суҳбатим.
Суҳбатида бор ҳам топсам бу толиъ қайдаким,
Бир нафас маҳрамлари силкида бўлғай хизматим.
Хизматиға маҳрам ўлсам ҳам қачон имкони бор,
Ким дегай бир лаҳзае бўлғил ҳарифи хилватим.
Бўлса ҳам хилват муяссар, ваҳки, ҳаргиз йўқтурур
Пойбўси давлатин зоҳир қилурға журъатим.
Гар аёқ сунса кўзумга ҳам кўнгулни, войким,
Ул замон кўз рашкидин куйдургусидур ғайратим.
Васл умидин қўй, Навоийким, хаёледур маҳол,
Бу маҳол уммед ила ҳар лаҳза берма заҳматим,

453

Чаманда мунисим не сарв зрур, не гул, не сунбул ҳам,
Манга сарве керакким, сочи сунбулдур, юзи гул ҳам.
Ажаб йўқ, тўлғаниб жисмим, қорорса субҳи айшимким,
Тушуб ул кокул узра чин, юзига тушти кокул ҳам.
Деманг, ул шўх ила асҳоб базмин қил тафарружким,
Талаффуз айлай олмон бу ҳикоятни, тахайюол ҳам.
Юзунг бирла қуёш таърифида гар давр эрур ҳосил,
Келур занжири зулфунг васфида лозим тасалсул ҳам.
Юзу қаддиға ҳуру тўби ўхшар дебсен, эй воиз,
Йироқ эрмас сўз айтурда гаҳи қилсанг тааммул ҳам.
Чекиб кўҳи фироқин сабр қилдим васлиға етгач,
Фиғон чексам, ажаб йўқ, мунча-ўқ бўлғай таҳаммул ҳам.
Юзунг шавқида кўнглум оҳи шамъу гулга ўт солди,
Ки куйди нотавон парвонаву кул бўлди булбул ҳам.
Ғанимат англасун булбулни гул етгачки, бўстондин
Учар гул яфроғи ҳам, қолмас учмай гарчи булбул ҳам.
Хумор ўлтурмиш эрди бўлмасанг муғ дайриға озим,
Бу ишга, эй Навоий, айлади тенгри сени мулҳам.

454

Урармен кўксума тошлар ғам этгач қасди жон ҳар дам,
Қоқармен бу эшикниким, етар бир меҳмон ҳар дам.
Улук топиб бузуғ ичра мени мажнунни гўё чуғз,
Навоҳий аҳдин огаҳ қилғали тортар фиғон ҳар дам.
Ҳамоно туфроғимни лаългун қилмоққадур буким,
Келур бағрим шикофидин лабинғ шавқида қон ҳар дам.
Магар мажнун кўнгулга ҳар дам айлар ул пари жилва,
Йўқ эрса, невчун ўздин борур бу нотавон ҳар дам?
Очар гўё сабо ул гул юзидин ҳар замон бурқаъ,
Буким бир фитна бирла қўзғалур аҳли замон ҳар дам.
Совуғ оҳим бурудат солди олам ичра, ҳиш эрмас,
Булут йўқ— дуди оҳимдин кўрунмас осмон ҳар дам.
Керак ҳар дам қадаҳким, май суйи ҳар лаҳза қайтарғай,
Буким даврон жафосидин етар оғзимға қон ҳар дам.
Бу манзилдин санга йўл азмиға боисдурур буким,
Етар бир карвон ҳар дам, ўтар бир карвон ҳар дам.
Дамодам жавр ила буздунг Навоий кўнглин андоғким,
Бузулғай мулки бир зулм этса шоҳи комрон ҳар дам.

455

Не итни ул бути бегонаваш итики соғиндим,
Ит ошноға ёлинғон киби ул итга ёлиндим.
Юзи назораси дафъ айлади совуғ нафасимни,
Еланг гадой киби офтобрўда исиндим.
Жунун йўлида бу расвоға ёпма пардайи исмат,
Ки йўл қолур агар андоғ оғир либос ёпиндим.
Чу тиғ чекти манга бўлди қатл давлати рўзий,
Ки эл қочиб, анга-ўқ мен заиф хаста сиғиндим.
Ўчурди шуълайи оҳимни тийғи, шукрки, бори
Гудозу сўздин андоғки шамъ ғам туни тиндим.
Бурунқи кам ажаб йўқ гар ўлса Каъбайи мақсад,
Талаб йўлинда бу дамким фано самандиға миндим.
Сочи кўнгул қушининг ҳар париға боғлади торе,
Навоий, эмди сен ўтгилки, мен бу навъ илиндим.

456

Ҳажр тошининг кўкумтул доғидин куйди таним,
Оҳким, гугирд ўти бирла туташти хирманим.
Тийра кулбам ичра ўт солди фироқинг, войким,
Ёруди куймак ўти бирла қоронғу масканим.
Нилдин холу алиф юз узра то нақш айладинг,
Доғ куйдурмак ишим бўлмиш, алиф кесмак фаним.
Ишқ аро бўлдум ғани, кўнглум аро пайконидин,
Ким тўлубтур ул жавоҳир бирла ушбу махзаним.
Зарварақ бирла безабдур гул юзин, ваҳ, турфа кўр,
Ким баҳор ичра хазон зоҳир қилибтур гулшаним.
Эмин ўлмон хонақоҳу хилват ичра ужбдин,
Зоҳидо, майхона, балким куп ичидур маъманим.
Эй Навоий, ул хат этмиш рўзгоримни қаро,
Тонг эмас, йиртуқ яқо бирла қаламдек шеваним.

457

Ўртанур эл фурқатингдин навҳа бунёд айласам,
Қўзғалур олам ўкурмак бирла фарёд айласам.
Емрулур бошимға гўёким фалак ғамхонаси,
Ул қуёш ҳамхонам эрканни қачон ёд айласам.
Ҳажр бийми чун етар ғамгин қилур беихтиёр,
Васл умиди бирла кўнглумни неча шод айласам.
Чарху анжумдин куюбмен, айб эмас, гар оҳ ила
Бу неча ахгар била ул кулни барбод айласам.
Дафъ этай дермен жаҳондин ашк ила ғам туфроғин,
Бу бузуғни сел ила истармен обод айласам.
Салтанатдин бода ортуқдур манга юз қатлаким,
Хушроқ эл бедодидин ўзумга бедод айласам.
Эй Навоий, ҳажр аро етти ажал, қилғайму сабр
Ул Масиҳо ваъдайи васлини мийод айласам?

458

Қилғали юз тил киби кўнглумни чок ул қотилим,
Тиғи ишқи лаззатин айлар ҳикоят ҳар тилим.
Ҳар кеча ғам тоғи ичра жон етиб оғзимға, бор
Мушфиқим бош узра буму кўзи шамъи маҳфилим.
Йиғлағон сойи сариғроғдур юзум, толиъ кўрунг,
Ким сочармен донаву андин сомондур ҳосилим.
Ҳалқа-ҳалқа зулфи доми ичрамен, ваҳким, келур
Тўш-тўшумдин неши ҳажру бу зириҳдур ҳойилим.
Ғам сипоҳи оллидин қочмоқ не имконким, берур
Оҳ ўтию ашк қонидан нишон ҳар манзилим.
Нега даҳр, оё, вафо аҳлининг истар ўлмагин?
Оҳким, ўлгумдурур ҳал бўлмайин бу мушкилим.
Эй Навоий, қилма кўп Мажнун ҳадиси нақлини,
Ким мен этсам нақл, Мажнун бўлғусидур ноқилим.

459

Бу кун аҳли жаҳондин хастахотирмен, жаҳондин ҳам,
Демон аҳли жаҳон бирла жаҳон, биллаҳки, жондин ҳам.
Мени жону жаҳондин ҳажр вақтиким малул этгай,
Ватан ё мулкдин худким десун, бал хонумондин ҳам.
Кўнгулдин жонға еттим, эй ажал, нетгай халос этсанг
Мени ул телбадин, ул телбани мен нотавондин ҳам.
Не айрилмоқ дурурким ёр то айрилди, айрилмиш
Кўнгул мендин, фиғон кўнглумдину ўтлар фиғондин ҳам.
Манга жононсиз ўлмак яхшироқ, эй Хизр, юз қатла
Қетурсанг мужда ўлмоқ бирла умри жовидондин ҳам.
Нафас қатъ ўлди ул юз фурқатидш, кўзгу келтурманг,
Ки мен эмди қутулдум ибтилосиз имтиҳондин ҳам.
Ямон-яхшиға кўп зулм этмагилким, гар будур даврон
Қутулғунг кимки андин яхшироқ йўқ, мен ямондин ҳам,
Итига тўъма, дарбониға бўлсун муттако, ўлсам,
Таним ул кўйдин олманг, бошим ул остондин ҳам.
Фақиҳу Каъба, ринду майкада, хушдур Навоийким,
Сенинг ёдинг била мундин эрур озоду ондин ҳам.

460

Баҳор бўлдию гул майли қилмади кўнглум,
Очилди ғунчаву лекин очилмади кўнглум.
Юзунг хаёли ила вола эрди андоғким,
Баҳор келгану кетганни билмади кўнглум.
Гум ўлди боғда оғзинг хаёлидин, юз ваҳ,
Ки ғунчалар аро истаб, топилмади кўнглум.
Кўзумда жилва қилиб, кўнглум олмоқ истади гул.
Итинг изича ани кўзга илмади кўнглум.
Юзунг назорасида маҳву маст эди, яъни
Ки гул чоғида замоне ойилмади кўнглум.
Замона гулбунида ғунчадекдур эл кўнгли,
Аларға, шукрки, бори қотилмади кўнглум.
Навоий, ғунча тилаб кўнглум оғзин этти ҳавас,
Агарчи топмадн, лекин ёнгилмади кўнглум.

461

Лоладек юзунг хаёлидин тўла қондур кўзум,
Балки лола жомидек қон ичра пинҳондур кўзум.
Ичида сув теграсида ёш қоборғон шакл ила
Сенсизин бир тоза қўйғон доғи ҳижрондур кўзум.
Ел хам этган шамъ ўти андоми бирла ўртанур,
Йўқ ажаб, гар кеча тонг отқунча гирёндур кўзум.
Шохи маржондур қизил раглар, дури ғалтон сиришк,
Бу зарофатдин биайниҳ баҳри Уммондур кўзум.
Ҳар ёрам жисмимда бир ҳайрон кўз ўлмиш ҳолима,
Турфа кўрким, мунча ҳайрон кўзга ҳайрондур кўзум.
То тўкар жонбахш лаълингнинг хаёлидин сиришк,
Баҳри ашк эрмаски, айни оби ҳайвондур кўзум.
Кўз назар йўлин тилар, тутқай видоъ ашкин тўкуб,
Кўз юмуб-очқунча юз кўргузки, меҳмондур кўзум.

462

Магарки, кўз йўлидин оқти қон бўлуб юрагим,
Ки тоғ этакларидек лолагундурур этагим.
Не тушки, ҳажри балосин кўрарда сескансам,
Дукулдамак била қўшнини уйғотур юрагим.
Раминг бўғун-бўғунумни ойирди, ҳам хуштур
Итингга ташламоқ учун бирин-бирин сўнгагим.
Эмас бу холки, кўз оразиға етганда
Қолибдурур ёпишиб айни шавқдин нинагим.
Не базм эрур майи ҳажринг сумурмагим, ҳайҳот,
Ки ҳасрат илги овуч қоқмоқимдурур газагим.
Демангки, қошлари меҳробида тилак тилагин,
Манғаки қошлари меҳроби-ўқдурур тилагим.
Чаманда савсану раъно қадиға мойилмен,
Ки савсаний тўн ила жилва кўп қилур мирагим.

463

Қадингға тўби ўлубтур мутиъу чокар ҳам,
Бу ишга адл тонуқ сарв эрур, санубар ҳам.
Бир учиғаки, момуқ чирмалибтурур бошоғинг,
Кўнгул яросиға бўлмиш фатилалиқ марҳам.
Кўнгулки, оҳи тафидин қорорди пайконинг,
Мени ул этти сияҳрўзу тийра ахтар ҳам.
Ёпишти қонима ҳажринг палоси, уйлаки бор
Шаҳидлиқда кафан, хасталиқда бистар ҳам.
Ишимни муғбачалар ишқи ичра сўрса фақиҳ,
Денгизки, боғлади зуннору чекти соғар ҳам.
Кўнгулга шамъи жамолинг солибдурур бир ўт,
Ки тўзмагай анга парвона, бал самандар ҳам.
Хумор заъфида май баҳри ичра гар тушсам,
Ғариқ мумкин эрур бўлмоғим шиновар ҳам.
Гадойи васлинг эрур булбул, айла раҳм, эй гул,
Ки бир қарор ила қолмас гадо тавонгар ҳам.
Навоий айтса гаҳ ёва, гоҳ лол ўлса,
Не тонгки, музтариб айлабсен ани, музтар ҳам.

464

Кўнгул жон бирла борди ҳамраҳинг, мен дард ила турдум,
Санга жон бирла кўнглумни, сени тенгрига топшурдум.
Нишондур тийра бўлғон ахтари бахтим саводидин
Туганларким, фироқинг ўтидин ғам шоми куйдурдум.
Йиғоч бирла бошоқким, танда қолмиш улдурур марҳам,
Жунундинким, фироқинг ўқларин жисмимда синдурдум.
Туташти шамъдек ҳар бармоғим ҳижрон шароридин,
Илик марҳам қўяй деб чун кўнгул чокига еткурдум.
Чу ул кофир чиқар кўз солмағайсиз, эй мусулмонлар,
Ки мен бечора кўнглумни боқиб турғунча олдурдум.
Қотибдур кўзларимки, не ёпилмоқ, не таҳаррук бор,
Қиё боққайму бир деб, азм этарда баски телмурдум.
Юзин кўргач бошимға тушти мушкин зулфи савдоси,
Фиғонким, бир боқишда юз бало бошимға келтурдум.
Кўйгул тинмасқа қолмиш эрди ҳар навъ орзу бирла,
Ризо кўйида то қўйдум қадам, кўнглумни тиндурдум.
Макон гулхан кулин қилдим, Навоий, телбадек, яъни
Жунун торожидин охир қаро туфроққа ўлтурдум.

465

Чу ёпса наъшим уза муғ палоси идборим,
Белин тонгорға палос узра яхши зуннорим.
Чекиб май аҳли хароботу хирқа чок айлаб,
Кўтарсалар йиғилиб наъш ила тани зорим.
Муғона навҳа била дайр сори азм айлаб,
Чекиб суруди вафо ёр, балки ағёрим.
Ясарда дайри фано даргаҳида қабримни,
Борисиға будурур илтимосу зияҳорим.
Ки дайр пирининг оллида бош қўюб, ер ўпуб,
Ниёзлар била арз этсалар бу гуфторим:
Ки мен худ англамай иш сирридин хабар, ўттим,
Иш улдурурки, гаҳи бўлмасанг хабардорим.
Қадам агар лаҳадим узра қўйсанг, эрмас тонг,
Ки бўлса равзайи жаннат бу кулбайи торим.
Умидим охир эрур дайр пирининг карами,
Гар эмди муғбачалар бирладур сару корим.
Навойиё, боқибон фазл баҳри мавжи сари,
Худой учун тилама тавба бирла озорим.

466

Айни заъфимдин қўлум чун қўлдадинг, эй дилбарим,
Қўйма илгимники, қўрқармен тўкулгай пайкарим.
То жунун беморимен, гулханнинг ўтлуқ куллари
Бўлди гулгун риштадин гуллар тикилган бистарим.
Совуғ оҳимдин зарар топқай эдим ғам базмида
Жисм уйида бўлмаса ўтлуғ кўнгулдин мижмарим,
Қатра хўйлар ичра ул оразни кўрдум, эй рафиқ,
Ўлмагим эрмас ажабким, сувга тушмиш ахтарим.
Дема, лаълим шавқидин сипқормадинг қон бир қадаҳ,
Мен ичармен, кўз тўкар, нетиб тугансун соғарим?
Гулшани фақр ичра-то кирдим эрур, балким эмас
Гунбази нилуфарий гулшанда бир нилуфарим.
Ҳажр тиғи кўп учун жисмимда ҳар ён чекти бош,
Эй Навоий, мен мазаллат тойири, будур парим.

467

Кўнглума ёр истабон, меҳнат келурни билмадим,
Жонға етмай ул ҳануз офат келурни билмадим.
Суратин кўрмак таманно айлабон, кўрмай ҳануз,
Оллима юз минг ажаб сурат келурни билмадим.
Мен юзин кўрмай ҳануз эл васл этар эрмиш тамаъ,
Кўнглума мундоқ қотиқ ҳолат келурни билмадим.
Кўрмай охир таркин эттим, ваҳки, мунглуғ жонима
Васл етмай, жовидон фурқат келурни билмадим.
Ишқ кўйида бало кўп кўрмагин билдим, валек
Ёр таркин тутқуча ғайрат келурни билмадим.
Реш этиб жоннмни улким, деди марҳам келтурай,
Марҳам андин ништари ҳасрат келурни билмадим.
Ул рафиқеким анга дедимки, жон айлай туфайл,
Мунча ондин жонима ваҳшат келурни билмадим.
Кўнглума асҳоб зулми жунбида «во ҳасрато»,
Чарх нешин марҳами роҳат келурни билмадим.
Ишқ шаҳроҳиға кирмаши хаёл этмак била
Оллима юз водийи ҳайрат келурни билмадим.
Эй Навоий, қилмағунча мосиволлоҳ таркини,
Комим ичра журъайи ваҳдат келурни билмадим.

468

Тун оқшом келдию келмас менинг шамъи шабистоним,
Бу андуҳ ўтидин ҳар дам куяр парвонадек жоним.
Не ғам, кўргузса кўксум порасин чоки гирибоним,
Кўрунмас бўлса кўксум ёрасидин доғи пинҳоним.
Ғамидин дурри макнундек сиришким оқти Жайҳундек,
Музайян қилди гардундек жаҳонни ашки ғалтоним.
Фалак ҳам тўлди кавкабдин, қуёш ҳам тушти ашҳабдин
Келиб тушмасму маркабдин менинг хуршиди рахшоним?
Жаҳонни зулмат этти чаҳ, бу зулмат ичра ўлгум, ваҳ,
Манга бўлсанг не Хизри раҳ, етиб, эй оби ҳайвоним.
Дема кўкдин қуёш кетмиш, фалакка тийралик етмиш,
Ул ой ҳажрида тор этмиш фалакни дуди афғоним.
Қуёш қочиб юзин уйди, шафақ ўтқа тушуб куйди,
Фалакка доғлар қўйди ғамингдин сўзи пинҳоним.
Навоий киби ҳижрондин бу оқшом ўлдум афғондин,
Ғамим йўқ буйла юз жондин, етиб гар келса жононим.

469

Зулмати ҳижрон қилур қатъи ҳаётим дам-бадам,
Эй Масиҳи Хизрпай, бошимға еткур бир қадам.
Новакинг кўнглум аро синғай дебон пайванд учун,
Кўз қароси обнўсу қон ёшим бўлмиш бақам.
Бошда тийғинг, жон аро новакларингнинг шарҳини
Ёзарам доимки, бор бу ишда ҳамдардим қалам.
Ёр келмиш қабрима, ҳар ён соғинманг лолаким,
Ғайрини ўртарга ғайрат ўтлари урмиш алам.
Руҳ учар ул ён, вале ўртар парин ҳижрон ўти,
Оҳ, агар ул тойири давлат бу ўттин қилса рам.
Эйки, шоҳид кўзу зулфу оғзиға ошуфтасен,
Бир тааммул айлаким, бордур бу мақсудинг адам.
Гар Навоий ишқи ортар, оҳидин сен ваҳм қил,
Ким ўчурур шамъни гарчи ёрутур ўтни дам.

470

Ишқ ила бўлдум масал савдо била афсона ҳам,
Шукрилиллоҳким, яна ошиқмену девона ҳам.
То унутди ошнолиғ расмин ул бегонаваш,
Ошно йиғлар менинг ҳолим кўруб, бегона ҳам.
Ғам туни мендурмен оҳу ашкдин шамъим ўчуб,
Бошима емрулгали турмиш бузуқ кошона ҳам.
Элга меҳринг бор, бузуқ кўнглумга ҳам бир зарра боқ,
Ким қуёшнинг тобидин маҳрум эмас вайрона ҳам.
Эй малоҳат шамъи, ҳар соат мени куйдурмаким,
Кўп ёрумас шамъ агарчи ўртанур парвона ҳам.
Йўқ, бу дайр ичра берур жоми ажал таъмини май,
Ким эрур паймона тўлмоқдин нишон паймона ҳам.
Эй Навоий, гар десанг ул турфа қушни сайд этай,
Риштайи жисмингни дом эт, кўз ёшингни дона ҳам.

471

Лаълингки, соғиндим ани жон розиға маҳрам,
Билмонки. недин хат чиқарур қонима ҳар дам?
Терлаб гул уза сабзанг ўлубтур тару тоза,
Хат гарчи ҳамиша бузулур бўлса варақ нам.
Бош саждаға роғибдуру кўз сурмаға толиб,
Йўлунгда, ажаб эрмас, агар бўлса қадим хам.
Эл панд берур кўнглума, сен новак отарсен,
Нетгак эдим ул захмға бўлмаса бу марҳам.
Билгинки, кўнгул шуъласин изҳор қилибмен,
Ул кунки, туташқай ғам ўтидин бори алам.
Гар оқибат аҳволиға мен воқиф эмасмен,
Кимдурки анга қолмади бу масъала мубҳам.
Гар итти эса хаста кўнгул ғам ема, эй ақл,
Ғам егали бордур чу Навоий, санга не ғам?!

472

Кеча ул маҳвашни ёд айлаб фаровон йиғладим,
Меҳрим ошти субҳдек ҳар нечаким қон йиғладим.
Шамъ аввал оқшом-ўқ куйди фиғоним ўтидин,
Ким мен ўт сочқон булутдек, тортиб афғон йнғладим.
Тун қоронғу, кулба хилват, ҳажридин кўнглум тўла,
Тош уруб кўксумга то бор эрди имкон йиғладим.
Ёр ҳажридин кишига айта олмас ғуссани
Кўнглум этти шарҳу мен маҳжуру пазмон йиғладим.
Чарх ҳам тўкти қуёшнинг ҳажридин кавкаб, вале
Йиғламоқ ул эрдиким, мен зор гирён йиғладим.
Субҳдек хуршид васлидин агар кулсам, не тонг,
Менки субҳи васл учун кўп шоми ҳижрон йиғладим.
Эй Навоий, тош эшитса навҳа қилғай ошкор,
Йўқ ажаб, гар бир тун ўз ҳолимға пинҳон йиғладим.

473

Соқиё, кечаги май нашъасидин жон топтим,
Зулмат ичра масалан чашмайи ҳайвон топтим.
Оғзингга олма олибким, манга тишлаб бердинг,
Ҳам ўшул оғиз ила, гўйи занахдон топтим.
Бода тобию юзунг партавидин тийра кеча
Тўлун ой кўрдуму хуршиди дурахшон топтим.
Меҳрдин кўп нафас урма дер эдим тонгға боқиб,
Ким мен ушбу кеча хуршидни меҳмон топтим.
Мен тўкуб ашк фалакдек, вале беҳудлуғума
Дам-бадам ёрумағур субҳки хандон топтим.
Телба кўнглумки, лабу зулфунғ учун итмиш эди,
Кеча майхона аро масту паришон топтим.
Чархдин меҳр тамаъ туттуму офат кўрдум,
Ёрдин васл талаб қилдиму ҳижрон топтим.
Зулфи фикрида Навоийни лаби тиргузди,
Соқиё, кечаги май нашъасидин жон топтим.

474

Битигингдинки, саводини кўруб жон топтим,
Зулмат ичра масалан чашмайи ҳайвон топтим.
Баҳрдин қатраға таъзим ила таҳсин кўрдум,
Меҳрдин зарраға эъзоз ила эҳсон топтим.
Ҳар «алиф» сарв эди, «ҳе» ғунчаву «дол»и сунбул,
Демайин номаки, бир тоза гулистон топтим.
Анбарин мадлариким меҳр эди мазмуни анинг,
Ҳар узун кечада бир меҳри дурахшон топтим.
Қатра қонларки, кўзум сочти ўқур ҳолатида
Ҳар шабиҳ устида бир лаъли Бадахшон топтим.
Не шабиҳ эрдики мазмуни била ашкимдин
Тошида лаъл, ичида гавҳари Уммон топтим.
Гаҳ-гаҳи хаста Навоий таниға жон еткур,
Битигингдинки, саводини кўруб жон топтим.

475

Висол тухмини эктим, фироқ бар топтим,
Вафо ниҳолини тиктим, жафо самар топтим.
Муҳаббат ўтики ёқтим висол шамъи учун,
Узумни оқибат ул ўтда-ўқ шарар топтим.
Мен ашк бирла юдум ғайр нақшини кўздин,
Валек ғайрға-ўқ ёрдин назар топтим.
Умид баҳрида ҳар неча ғўтаким урдум,
Садаф кўзумдину кўз ёшидин гуҳар топтим.
Дедим, бу рамзни англай, вале хирад пирин
Бу нукта кайфияти ичра бехабар топтим.
Чу дарди ишқ биёбонларини қилдим қатъ,
Адам вилоятидин нори юз хатар топтим.
Навойиё, кеча-кундуз хату юзини тилаб,
Шабона навҳа била нолайи саҳар топтим.

476

Васл баргин узки, мен ҳижрон гулин бўй этмишам,
Меҳр таркин тутки, мен меҳнат била хўй этмишам.
Нахли қаддингғаки бердим кўз ёшидин парвариш,
Эмди бош тортарки ёшдин юз сори жўй этмишам.
Ҳар сори жавлон қилиб етгач манга чектинг инон,
Бу экин журмумки йўлунгда бошим гўй этмишам?
Нома ичра чирмашибон санга етгайменму деб,
Оразим каҳбаргу жисмим риштасин мўй этмишам.
Май бўлуб ашким, ғизо бағрим, суруд афғонларим,
Келинг, аҳли ишқким, ғам хайлиға тўй этмишам.
Шайх боқий бўлсуну зарқ ичра тинмаслиқки, мен
Тинмишам, токим фано дайри сари рўй этмишам.
Топмадим гулчеҳралардин шаммае бўйи вафо,
Эй Навоий, нечаким елдек таку пўй этмишам.

477

Тирик юрурмену бор мендин айру жононим,
Бу умр бирла юруб ўлмаган менинг жоним.
Бағирда юз халаву, ваҳ, демакка йўқ заҳрам,
Кўнгулда қон тўлаву йўқ дам урмоқ имконим.
Не бир аниски, оритса лолайи ашким,
Не бир рафиқки, англаса доғи пинҳоним.
Кўруб қошида муҳибларни жамъу мен мардуд,
Мункайибон бузулур хотири паришоним.
Кўнгул худ иттию жон ҳамдами бўла олмон,
Бир-икки лаҳзаки бор ул заиф меҳмоним.
Азимат этгали ул ганжи ҳусн андоқдур,
Ки чуғз ор қилур кўрса эмди вайроним.
Навойиё, бу наволарки кеча тортармен,
Зуҳал эшитуру хуршид эшитмас афғоним.

478

Эй, қадинг сарви равон, кўюнг баҳору гулшаним,
Меҳнату афғон сенинг ҳажрингда кўрган-билганим.
Қабр тошидур безаклик сарбасар гул баргидин,
Тоза-тоза доғ ила кўҳи бало бўлғон таним.
Чарх меҳнат тошидин то равзан очти ҳар тараф,
Мен маломат булбули, гўё қафасдур масканим.
Меҳнату ғам ўқлариға, ваҳки, юз минг захмлиқ,
Ашки сиймандуд қилғон ҳайъат ўлди жавшаним.
Тиғиким кўксум уйин очти, эшикдекдур анга
Очилиб ёпилса ҳар дам чоклик пироҳаним.
Дўстлар, мени кўнгулсиз деб сўрарсиз, шодмен,
Бўлмайинму шодким, дафъ ўлмиш андоғ душманим?
Ишҳ нақди доғи ғам кирмиш Навоий кўнглига,
Ваҳки, бир дам аждаҳодин холи эрмас махзаним.

479

Эйки, аввал қоматинг васфини шамшод айладим,
Сарви жаннат бўлки, эмди сени озод айладим.
Ўзгаларни давлати васлингда хуш тут, чунки мен
Хаста кўнглумни ғами ҳижрон била шод айладим.
Хоҳ сен ёр ўл манга, хоҳ ўзгаларнинг ёри бўл,
Чун мен ўз табъимни бекасликка муътод айладим.
Мужда бер, эй шайхким, тортиб надомат оҳидин,
Булъҳаваслиқ жузви авроқини барбод айладим.
Неча мен маҳрум ўлуб, бўлғай анга маҳрам рақиб,
Шукрким, ғайрат тариқин оқибат ёд айладим.
Ул вафосиз ишқини тарк этмагунча тинмадим,
Не ёмон соатда бу шум ишни бунёд айладим?
Эй Навоий, ҳеч билмонким, унағайму кўнгул,
Онга мунча ажнабий сўзларки иршод айладим.

480

Жунундин уйла туфроғ ўлди жисми ранжпарвардим,
Ки ҳар тош урсалар атфол жисмимға, чиқар гардим.
Неча ҳажринда ўлгум оҳу ашкимдин солиб тўфон,
Вале қўйманг, кўрарга келса сарви нозпарвардим.
Йўлида баски қўйдум чеҳра сончилғон хасу хошок,
Сомонлар билки чекмиш каҳрабодек чеҳрайи зардим.
Паёпай не экан абри баҳорийдин чоқин тушмак,
Булут узра бир учқун солди гўё шуълайи дардим.
Қуюндек гар талаб даштида йўқ мен етмаган водий,
Не ғам, саргашталикда учраса моҳи жаҳонгардим.
Вафо бўстонин ашким бирла сероб айладим умре,
Эрур ғам новаки сарвим, бағир парголаси вардим.
Муҳиқдур, эй Навоий, ул пари мендин малул ўлмоқ,
Нединким, кўйида девоналиғни ҳаддин ўткардим.

481

Меҳр кўп кўргуздум, аммо меҳрибоне топмадим,
Жон басе қилдим фидо, ороми жоне топмадим.
Ғам била жонимға еттим, ғамгусоре кўрмадим,
Ҳажр ила дилхаста бўлдум, дилситоне топмадим.
Ишқ аро юз минг маломат ўқиға бўлдум нишон,
Бир камон абрўда тузлукдин нишоне топмадим.
Кўнглум ичра сарв ўқдур, ғунча пайкон, гул тикан,
Даҳр боғи ичра мундоғ гулситоне топмадим.
Ҳусн мулки ичра сендек шоҳи золим кўрмадим,
Ишқ кўйида ўзумдек нотавоне топмадим.
Кўп ўқудум Вомиқу Фарҳоду Мажнун қиссасин,
Ўз ишимдин булъажаброқ достоне топмадим.
Ул амон ичинда бўлсун, эй Навоий, гарчи мен
Бир замон ишқида меҳнатдин амоне толмадим.
Табъ ганжидан маоний хурдасии, юз қатла ҳайф,
Ким нисор этмакка шоҳи хурдадоне топмадим.

482

Етти сўзи ҳажру чектим оҳи дардолуд ҳам,
Хаста жоним куйдию бошимға чиқти дуд ҳам.
Ким вафо аҳлин синуқтурса, билурмен ончаким,
Кўп зиён қилмаса, боре қилмағай кўп суд ҳам.
Истаган Мажнун мазорин, келки, андин кам эмас
Телба кўнглумни ёшурғон жисми ғамфарсуд ҳам.
Анжум эрмас, ғам туниким ишрат айвонин сипеҳр
Михдўз айлаб, саросар қилди қийрандуд ҳам.
Муддаий, кўп кулма идборимғаким, ёр оллида
Сен киби мақбул эдим бир чоқ мени мардуд ҳам.
Кўп ториқма, эй кўнгул, ул шўх ҳижрони аро,
Шояд ушбу ишда-ўқ эрди экин беҳбуд ҳам.
Эй Навоий, ўлмаса бори фироқингдин малул,
Айрилурда яхшироқким қилмасанг падруд ҳам.

483

Ёғлиғинг илгимда, ашкимни равона айларам,
Кўзга суртуб ашк аритмоғни баҳона айларам.
Ул кўзумга чум етиб, таскин топиб гирёнлиғи,
Кўздин олғач, ёна ашкимни равона айларам.
Ёна етгач, кўзга ашким турса олурмен они,
Ёна борса, чорасин бу навъ ёна айларам.
Кўзда кирпикларни тиллар айлабон ҳар ториға,
Заъфи ҳолим кўз тили бирла фасона айларам.
Балки ҳар ториға жоним риштасин чирмаштуруб,
Жонима касби ҳаёти жовидона айларам.
Бир қадаҳ қуйсангки, тутса муғбача, эй пири дайр,
Нақди дин сармояйи жоми муғона айларам.
Эй Навоий, токи бўлмишмен фано дайрида маст,
Ақлу дин ташвишидин фориғ тарона айларам.

484

Оқизди лимуйи бўркунгни кўргач онча қон кўнглум,
Ки заъф этти сориғ гул ғунчасидек нотавон кўнглум.
Кўнгулда баски ғуячанг фикратидин хурдайи маъни
Йиғибмен, ғунча кўнглидек бўлубтур хурдадон кўнглум.
Санубар кўнглига кўнглумни ўқшатмангки, ўртабдур
Ниҳон ҳар тухм уммедига бир доғи ниҳон кўнглум.
Бадан вайронида ул ҳусн ганжи ҳажридин гоҳи,
Гаҳ ўз ёлғузлуғидин чуғздек тортар фиғон кўнглум.
Дури ишқингни то топмиш, агар чок ўлса сар-тосар,
Гуҳар ютқон балиғ янглиғ дам урмас безабон кўнглум.
Анингдек топти сиймин сойидинг ёди била улфат,
Ки дастомуз қушдек онсиз ўлмас бир замон кўнглум.
Мақоми гаҳ бало тоғидурур, гоҳи фано дашти,
Ки ишқ ичра берур Фарҳоду Мажнундин нишон кўнглум.
Фалак золи ғаму дардин чекардин ўлдум, эй соқий,
Кетургил раз қизин ботким, тилар бир н-авжувон кўнглум.
Навоий, дерки, кўнглунгни кетургил ишқ кўйидин,
Бағоят яхшидур, гар бўлса рози ул ёмон кўнглум.

485

Яна фироқ ўтиға тушти тоблиғ кўнглум,
Тараҳҳумеки қиладур хароблиғ кўнглум.
Соғинса ғунчанг учун қонға эврулур ҳар дам,
Бу юз жароҳат ила печу тоблиғ кўнглум.
Фироқу дард қачон тузса базм кулбамда,
Берур кўзум майи лаълу кабоблиғ кўнглум.
Эрур шарораки хуршид сори борғай тез,
Юзунг висолиға жаҳду шитоблиғ кўнглум.
Юзунгаи кўрдум эса сув била балиғдек ўлур,
Қарорсиз таниму изтироблиғ кўнглум.
Фано ели қониким очса чеҳрайи мақсуд,
Ки тан ғуборида бўлмиш ҳижоблиғ кўнглум.
Навоий ғам едию ўлди, доғи топти висол,
Не топмасун бу сифат хўрду хоблиғ кўнглум?

486

Не кун келгайки, келгай нозаниним,
Не хуш бўлғайки, бўлғай ҳамнишиним.
Саодат хатлари қилмиш ҳувайдо
Отинг чангига суртулган жабиним.
Эрур ул шўх отқан каж гуруҳа
Кўнгул ганжи аро дурри саминим.
Недин ул кўз чекар ўқ гўшалардин,
Гар ўлтурмакка қилмайдур каминим?
Тегурма оташин лаълингға бода,
Ким ул ўтдин куяр жони ҳазиним.
Кетур, эй муғбача, жоми муғона,
Эрур олсанг баҳоси нақди диним.
Навоий, не осиғ, жононға етмас,
Наволарким чекар жони ҳазиним.

487

Не айб, агар майи софий ғамидадур кўнглум,
Ки чанги ҳалқайи зулфи хамидадур кўнглум.
Фалак ҳақиқати фикрида куйди эрса, ие тонг,
Ки аждаҳойе дамоннинг дамидадур кўнглум.
Муғанниё, келу тузгил харошлиқ унума
Ҳазин таронаки, рудунг базмидадур кўнглум.
Нишотдин дема сўз, навҳа бирла бошла суруд,
Ки дарду ғамзадалиқ оламидадур кўнглум.
Фироқ ўтиға тушуб дам-бадам тўкар қон ёш,
Ки охир ўлгуси ўз мотамидадур кўнглум.
Не айб, васлидин ар марҳал ўлса кўнглумда,
Ҳамиша чунки анинг марҳамидадур кўнглум.
Май ич, Навойию, аҳли замондин айлама ёд,
Ки ушбу хайлдин асру рамидадур кўнглум.

488

Вайранаедур масканим, андин манга бисёр ғам,
Оҳим била эшикда ўт, ашким била девор нам.
Нўшидин элда гуфтугў, эй ҳажр, ичармен мен оғу,
Кош ўлсаму кўнглумни бу андуҳдин қутқорсам.
Қил ишқ дайрида мақар, суккониға солғил назар,
Ким бор бу мажмаъ ичра ҳар бир дурдкаш хуммор Жам.
Ҳар ерки анда бир нафас ишратқа топсам дастрас
Юз қатла айлармен ҳавас, ким бўлса эрди ёр ҳам.
Соқий, бугун майин унут, мендек даме хуноба ют;
Мутриб, навое навҳа тут, созингға боғла тори бам.
Десамки, эй бадмеҳр ўғул, юзунг кўруб ой тутти йўл,
Дер: «Ер қуйи гар борди ул, бир шабрави айёр кам».
Мискин Навоий берса жон, эй дийда, ҳар дам тўкма қон,
Ул ҳар неча қилса фиғон, сен асрағил зннҳор дам.

489

Чун ўлармен бир нафас ул дилрабони кўрмасам,
Не ҳаёт имкони бўлғай бир кун они кўрмасам.
Кўнглум ичра топилур ғам новакидин юз нишон,
Ўқидин ҳар кун танимда юз нишоне кўрмасам.
Кўнгул итти, кўзни доғи истарам ашк этса кўр,
Ким тилармен ҳаргиз ул юзи қарони кўрмасам.
Соғинурмен куфр зулфи можаросидин басе,
Гар даме ул шўхи кофир можарони кўрмасам.
Ким вафо гулчеҳралардин кўрдиким, мен кўргамен,
Бўлмас ушбу айб ила ул бевафони кўрмасам.
Ҳар бири юз миннат айларлар, эрур бу ҳам жафо,
Олам аҳлидин не кунким минг жафони кўрмасам.
Эй Навоий, не балодурким, ўлармен қайғудин,
Гар даме оллимда ул шўхи балони кўрмасам.

490

Онча кавкаб тўкти шоми ғам хаёлингдин кўзум,
Ким ёруди оқибат субҳи висолингдин кўзум.
Холдин кўз тийра бўлмоқ расм эрур, бу турфаким,
Ёруди кўз мардумидек турфа холингдин кўзум.
Қуй ақиқи май суҳайли жом аро, эй муғбача,
Ким ёрур ул ахтари фархундафолингдин кўзум.
Васлингга еттим, биҳамдиллаҳки, зойиъ бўлмади,
Улки қон йиғлар эди ҳар дам хаёлингдин кўзум.
Бу сабабдинким недин сенсиз қолиб кўр ўлмади,
Боқа олмайдур юзунгга инфиолингдин кўзум.
Янги ой кўргач халойиқ кўзни юммоқ расм эрур
Лекин очилди кўруб мушкин ҳилолингдин кўзум.
Шукрлиллаҳким, Навоийдек мунаввардур яна
Хоки пойингдин юзум, шамъи жамолингдин кўзум.

491

Ер юзини тутти ашким, кўкка етти нолишим,
Юқори тенгрию қуйи сендин ўзга йўқ кишим.
Ложарам девонаву расвойи олам бўлғамен,
Чун тушубтур, эй пари пайкар, сенинг бирла ишим.
Тиш қадабмен лаълингга узмасмен андин бу тамаъ
Анбури ҳижрон ила бир-бир суғурсалар тишим.
Ҳар бири юз миннат айларлар, эрур бу ҳам жафо,
Юзу зулфунг даврида мундоқ кечар ёзу қишим.
Тийралик дуду шафақдур шуълаву анжум шарор,
Гўйиёким солди ўт ҳижрон тунига қарғишим.
Меҳри йўқлуғдин зрур ҳар тун синони оҳ ила
Кўк ҳисори хайли бирла тонгға тегру сончишим.
Эй Навоий, гар сенинг нолангға йиғлар андалиб,
Бир кун ул гул кўнглига ҳам кор қнлғай нолишим.

492

Не учун тарки муҳаббат қилди моҳим, билмадим,
Бу ғазабким айлади моҳим, гуноҳим билмадим.
Ошиқ ўлдум ёрдин топқай дебон кўнглум висол,
Ҳажр бу янглиғ бўлурни кийнахоҳим билмадим.
Ёр кўйи ичра итти зор жисмим оҳдим,
Қайда тушганни бу елдин барги коҳим билмадим.
Ишқ бўстониға кирганда ҳавойий қуш киби,
Сунбули зулфи бўлурни доми роҳим билмадим.
Ақлу ҳушу сабрим итти кўргач ул кирпик сафин,
Бир-бир ўлмоғни ҳаро кўргач сипоҳим билмадим.
Кирмагунча дайр аро тинч ўлмадим, тут бодаким,
Ғуссадин бу қалъа эрканни паноҳим билмадим.
Эй Навоий, буйла қилғон рўзгоримни қаро
Ҳажр шоми эрди ёхуд дуди оҳим билмадим?

493

Лаълинг ғамидин дийдайи гирён била бордим,
Кўрмай сени юз нолаву афғон била бордим.
Васлингға етай дедиму ҳажрингға йўлуқтум,
Уммед ила келдим, вале армон била бордим.
Васлингға шитоб айлаб ўкуш ғам била ёндим,
Ўқдек келибон бир неча пайкон била бордим.
Оламға видоъ эттим ўшул юз ҳавасидин,
Юз шукрки, охир даме имон била бордим.
Умре тилаб иш сиррини кетмак керак охир,
Ким шаммае андин мени ҳайрон била бордим.
Оламға видоъ эттим, оч ул юзни дамеким,
Зоди абад этай, чу бу борғон била бордим.
Дедимки: Навоийдек ўлай меҳринг ила-ўқ,
Юз шукрки, ул ваъдаву паймон била бордим.

494

Водийи ҳажрингда бир дам қон ютардин қонмадим,
Ушбу ўтлуғ водий ичра тинмадим, то ёнмадим.
Ўлганимдин сўнгра келди сўрғали дардимни ёр,
Уйқу, кўрким, бошима етиб қуёш, уйғонмадим.
Оразим сорғорди олтундек сочинг савдосидин,
Мундин ўзга нақд ул савдо аро қозғонмадим.
Кўйига айландурунг наъшимки, ҳижрон заъфида
Ўлтуруб ҳайрат мени бир уд тараф айлонмадим,
Нол янглиғ гарчи хаттинг шавқидин бўлдум заиф,
Лек жаврунг тиғи бошимға келиб тўлғонмадим.
Салтанат, кўрким, ниҳоли меҳрдин арз эттилар,
Жуз фано майхонасининг кирпичин ёстонмадим.
Ишқида иқрор кўп чекма мени ўлтургали,
Эй Навоий, чунки мен ҳаргиз бу ишдин тонмадим.

495

Саҳар кўрдум юзин, оқшомғача куйди ҳазин жоним,
Бу эрди субҳи васлим, то не бўлғай шоми ҳижроним?
Қуёш кулбамға ингандин манга юз қатла хушроқдур
Қаро шомимни равшан айлаган шамъи шабистоним.
Не янглиғ ёшурай ҳижрон ғаминким, фош этар ҳардам
Оғиздин шуълалиқ оҳим, назардин ашксиз қоним.
Ажабдур тойири васл истамак кулбамға қўнмоқким,
Яқиндур насри воқиъни учурғай кўкдин афғоним.
Қадинг нахли хаёли кўздадур, эй навбаҳори ҳусн,
Маозоллоҳ, агар они қўнғарғой сели мужгоним.
Дедим: сўзон кўнгулдин чекмагил бир дам хадангингни,
Дедиким: қолса бир дам сув бўлур ул ўтта пайконим.
Балият тоши ёғдурғон киби вайронима гардун,
Мазаллат гарди ҳар дам ёғдурур бошимға вайроним.
Қадаҳ даврин эвур, эй дайр пири, токи мумкиндур,
Ки даврон ранжини тортарға эмди йўқтур имконим.
Дема, жоми фано ичра эзилмишдур ажал заҳри,
Навоий, жон бериб, ул жомни чекмакдур армоним.

496

Мувофиқ кийдилар, бўлмиш магар наврўз ила байрам,
Чаман сарви яшил хилъат, менинг сарви равоним ҳам.
Чаман сарви қолиб ҳайрон, менинг сарвим қилиб жавлон,
Анинг шайдоси бир деҳқон, мунга шайдо бари олам.
Чаман сарви қолиб бебар, менинг сарвим бўлуб дилбар,
Ани ел айлабон музтар, бу елдек секратиб адҳам.
Қўнуб ул сарв уза булбул, чекиб гул шавқидан ғулғул
Бу сарв узра очилиб гул, анга тердин тушуб шабнам.
Қилиб оҳим сари парво, бу ён майл этмадинг қатъо,
Сабодин, эй қади раъно, бўлур ҳам сарв гаҳ-гаҳ хам.
Бу боғ ичра май, эй соқий, ки бормен асру муштоқий
Ки анда сарв ҳам боқий эмас, гул аҳди ҳам маҳкам.
Навоий, кўйин эт манзил, юзу қаддиға бўл мойил,
Ки боғ этмас сени хушдил, тулу сарв айламас хуррам.

497

Жонға кўксум чокидин жононни меҳмон айладим,
Гавҳаре топтим, они қўйнумда пинҳон айладим.
Кавкаб эрмас, пахталар тиқмиш қулоғиға сипеҳр,
Ул қуёш ҳажрида тунлар баски афғон айладим.
Жонға, эй гул, хори ғам кўп урдунг, эт ваҳм эмдиким,
Ҳар бирин бир новаки оҳимға пайкон айладим.
Кўксум узра неки марҳам эрди, ашк оқизди, вой,
Ким саломат тарҳин ул сув бирла вайрон айладим.
Фитна тоши ё саломат соҳили тенгдур манга,
Ким ҳубоби ашкдин бошимға қалқон айладим.
Боиси мақсуд зоҳид зуҳд қилди, мен фано,
Фақр иқболидин ул мушкулни осон айладим.
Эй Навоий, боғлаб эрди Каъба иҳромин кўнгул,
Кўйидин бир нуқта шарҳ айлаб, пушаймон айладим.

498

Не тонғ, гар муҳлик ўлса дуди оҳим имтидоди ҳам,
Ки бир ҳижрон тунича бор анинг қадди саводи ҳам.
Лаби бирла менги васфин ёзай десам, муносибдур
Варақ жон сафҳаси, доғим қаросидин мидоди ҳам.
Агар бир дам унутсам они, ҳақдин истарам ўлмак,
Агарчи ўлтурур ҳар дам мени бедилни ёди ҳам.
Тутулмиш зулфунга, лекин юз очсанг очилур кўнглум,
Сенинг илкингдадур ул телбанинг банди кушоди ҳам.
Ҳаётим нахлини ҳажрингда ашким сели чун йиқти
Мадад қилди нигун айларда оҳим тундбоди ҳам.
Уқубатлар била ҳажрида ўлтурсанг мени, эй ишқ,
Жаҳон аҳли аро ибрат ўчун еткур мунодий ҳам.
Керакмас ғарра бўлмоқ шоҳиди давлат бош индурса,
Ки пурхамлиқ эрур онинг салому хайрбоди ҳам.
Мени зуҳди риёий сори тарғиб эттинг, эй зоҳид.
Салоҳи бор эса, зоҳирдурур онинг фасоди ҳам.
Навоий эгнига қўйдунг сабу ичмакка дайр аҳли,
Бу эрди умрлар, эй муғбача, онинг муроди ҳам.

499

Ақлу жон қасдида кўрдум ул кўзу мужгонни ҳам,
Чектим ул мужгону кўз оллида ақлу жонни ҳам.
Новакинг етгач қизиқ кўнглум йиғочин куйдуруб,
Қатрайи сув янглиғ ошом айлади пайконни ҳам.
Кўз ёшимни қон қилиб, бағрим сув эттинғ, эй фироқ,
Йўқки ёлғуз сувни қон қилдинг, сув қилдинг қонни ҳам.
Ишқ даштида қуюндек хоксорингмен, гаҳе
Истасанг ушшоқни, ёд эт бу саргардонни ҳам.
Гўйдек бошим неча рахшинг аёғи зарбидин
Пўя қилғай; гаҳ-гаҳи еткур анга чавгонни ҳам.
Эй тавонгар, нечаким қасрингни қилдинг заркигор,
Асру холи кўрма дарвеш ўлтурур вайронни ҳам.
Кўнглум олиб бордингу қомиш манга бир хаста жон,
Ҳар қачон келсанг Навоий топшурур қолғонни ҳам.

500

Ажойиб тийрадур ҳажрим туни, эй меҳри йўқ моҳим,
Магар совурди ишқинг ўртаганларнинг кулин оҳим.
Вужудум ул қуёш ҳажрида андоқ муртафиъ бўлди,
Ки мумкин йўқ ани истарда бўлмоқ соя ҳамроҳим.
Юзумнинг акси коҳий қилди кўюнгнинг ушоқ тошин
Камоли ишқ, кўрким, каҳрабо ижод этар гоҳим.
Кўкгул ҳам ғамзаси ўқинки бордур орзу қилди,
Биҳамдиллаҳки, еткурди неким бор эрди дилхоҳим,
Ясай дард ўқларидин бир оқ уй жон гулшани ичра,
Ки кўнглумда ториқса, анда киргай моҳи хиргоҳим.
Кўнгул афсонасин гоҳи десам, элни тутар уйқу,
Ва лекин ҳар замон сескандурур афғони ногоҳим.
Қилиб майхона туфроғин ватан, қон ютмоғим, кўргил,
Ки бу бир бодайи айшимдурур, ул маснади жоҳим.
Эрур бир муғбача илгидин ичмак орзусидин
Фано дайрида ҳар дам бир эшикдин шайилиллоҳим.
Умид улким қадам сарвақтима еткургай огоҳе,
Навоий, гар талаб йўлида бўлса жони огоҳим.

501

Баҳору боғ сайридин не гул, не сарвдур комим,
Будур комимки, шояд учрағай сарви гуландомим.
Ўқунг кўп захмидин дом ўлди жисмим, захмлар эрмас,
Чиқарға жон қуши йўллар ясабтур ҳар тараф домим.
Жамолинг кўзгуси чун элга рўбарў бўлур ҳар дам,
Не тонг, гар кўзгу аксидек замоне йўқтур оромим.
Хушо Мажнунки, маънуси эди бошиға қўнғон қуш,
Жунун тоши ёғардин бошима ул ҳам эмас ромим.
Мангаким ҳажр заъфидин нафас маълум эмас келмак,
Не имкон бас етишмак ул Масиҳодамға пайғомим.
Фироқим кечаси бас муҳлик ўлмиш, гар саҳар бўлмас,
Нафас урмоққа гўё субҳни қўймас қаро шомим.
Анингдек ташнамен, эй муғбачаким, қўш тутар бўлсанг,
Фалакнинг ҳуққасин бўл икки, то бўлсин ики жомим.
Баҳо бу бенаводин гар қабул айлар эсанг, бордур
Бирига жавҳари жоним, бирига нақди исломим.
Ҳаром эттим Навоий, дунёву уқбо таманносин,
Нединким Каъбайи кўйи сари боғланди иҳромим.

502

Тандин ўқунгни чексалар оғрирдин эрмас шеваним,
Аидин қилурмен навҳаким, айру тушар жондин таним.
Гулхан кули ичра ниҳон жисмим жунундиндур нишон,
То телбалик барқи аён бўлғач куюбтур хирманим.
То ишқ аро афсонамен, ўт ичраки девонамен,
Ул шамъ учун парвонамен, ким бўлмиш ўртанмак фаним.
Ул шўх секритти саманд, эрмас насиҳат судманд,
Ҳар дўст эмди берса панд, улдур улуғроқ душманим.
Май ичгали ул нўшлаб зоҳир қилур ҳар дам тараб,
Бу навъ очилмоқ, не ажаб, андоқ сув ичган гулшаним.
Чун одамийда йўқ вафо, кўр ул пари ишқи аро
Жавлонгаҳим дашти фано, вайронайи ғам масканим.
Ғам тиғидин қочмоқ ҳавас қилма, Навоий, ҳар нафас,
Ул тиғнинг дафъиға бас юз пора хирқа жавшаним.

503

Қуруқ танимға туган куйдурурда бебоким
Фатила ўти етишгач туташти хошоким.
Тан ичра телба кўнгул изтироб этар асру,
Тикиб не навъ ўнгалсун бу сийнайи чоким?
Ҳазин кўнгулни магар чок қилғасен, эй гул,
Ки ғунча янглиғ очилғай даме бу ғамноким.
Давойи ишқинг аро ўзга оламим бордур,
Ки ашким анжум эрур, оҳ—дуди афлоким.
Дедим: бошимни чопиб, элт тўъма итлариннга,
Деди: бу юкдин узулмиш яқинда фитроким.
Фиғонки, ишқ ҳадиси дақнқ эрур андоқ,
Ки қосир ўлмиш ани англамоқдин идроким,
Дединг, Навоий эмиш ҳушманд, бори дегил,
Жаҳонда кимдурур андоқ харобу расво ким?!

504

Нўши лабини ҳар неча сўрдум, ўсонмадим,
Ичмак била ҳаёт зулолини қонмадим.
Зоҳид дедики, раҳн этибон ҳирқа дайр аро,
Қилмишсен анда бутға доғи сажда, тонмадим.
Муғ пири май бориб, тилади жонни муғбача,
Ҳар неки дедилар, қилуридин тажонмадим.
Сархайл эдим бу кеча харобот аҳлиға,
Ул салтанатни лек ўзумга инонмадим.
Ақл этти манъ муғбачаву дайрдин басе,
Кўп ўкди ҳуру равзани, лекин бегонмадим.
Шукр, эй кўнгулки, бўлмадим афлок жавридин
Ошуфтаҳолу жоҳиға доғи қувонмадим.
Азм эттим, эй Навоий, ул-ой сори бу кеча,
Маҳвашлар очти шуълайи рухсору ёнмадим.

505

Висол ичра ул ойнинг фурқатин осон гумон қилдим,
Чу борди, войким, не навъ душвор эрканин билдим.
Дер эрдим ҳажрида шояд ўзумни асрай олғаймен,
Бу сўз ҳашв эрканин билдим, ҳамул соатки айрилдим.
Фиғонким, дарду ғам кирмакка хуш-хуш рахналар бўлди,
Кўнгулким тўш-тўшидин дарду ғам чиқсун дебон тилдим.
Ҳамул дам ишқ даштида мени гум қилди бехудлуқ,
Агар ҳушу хирад саъйи била бир лаҳза топилдим.
Фано йўлиға туштум етгалй Фарҳоду Мажнунға,
Нечук йўл бормайинким, яҳши ҳамраҳларға қотилдим.
Чу ичтим ишқ жомин, бехуд ўлдум тарки ҳуш айлаб,
Анингдек май ичиб, бу навъ усруклукдин ойилдим.
Фироқи мушкил эрмиш, билмайин мен ҳам Навоийдек
Висол ичра ул ойнинг фурқатин осон гумон қилдим.

506

Қироғ эрмаски, қилмишмен кўзум сели йўлин маҳкам,
Сиришк эрмаски, ул йўл беркимай қилмиш тарашшуҳ нам.
Итининг гар аёғи куйди ўтган чоғда қабримдин,
Сўнгаклар туфроғимдин куйдуруб, айланг анга марҳам.
Кўнгулдур ул паридин ишқ мулкининг Сулаймони,
Ки ҳам бор оҳидин, бил, ҳукмида, ҳам доғидин ҳотам.
Қуёшнинг қурбидин ойким ҳилол ўлғай эрур андоқ,
Ки бир маҳваш санга еткач, ер ўпмакликка бўлғай хам.
Париваш тифллардин ҳар замон ортар жунунумким,
Берурлар ҳушу ақлим қушлариға тош отардин рам.
Улусдин чиқтиму ҳар дам қочармен соядин ҳам, ваҳ,
Ки ногаҳ ул қуёш сиррин десам ул ҳам эмас маҳрам.
Шикоф эрмас қаламдаким, фироқим шарҳи ёзғандин
Яқо чок айлабон, чирмаб қаро, бўлмиш анга мотам.
Бу эрса майки куйдурди вужудум кишварин атри,
Яқин бил, соқиёким, жом сиррин билмай ўтмиш Жам.
Май ич даҳр ичраким иш сирридин англай десанг рамзе
Эрур ҳар зарранинг моҳияти хуршиддин мубҳам.
Саҳар кун ашҳабиға чун керактур поймол ўлмоқ,
Фалак майдониға ҳар тун қамардек сурди тут адҳам.
Навоий дарди ҳолидин дам очмас бўлса, айб этманг,
Не дам очсун бировким, топмади оламда бир ҳамдам?

507

Не ул қулоққа етар, арзи ҳол адо қилсам,
Не ул кўнгулга ёқар, нақди жон фидо қилсам.
Кўнгул шикофиға ул кўй туфроғи қаниким,
Бу хушк дору ила захмима даво қилсам.
Керак қуёш дирами танга ўлса байъона,
Чу Юсуфумни ики даҳрға баҳо қилсам.
Фиғонки, ишқ чекар боғлаб они бўйнумға
Нечаки зуҳду вараъ пардасин ридо қилсам.
Кўзумга даҳрни ҳар лаҳза тийрарак айлар
Саводи холингга ҳар неча кўз қаро қилсам.
Ишим чу савмаа шайхи бкла тузолмади, кош,
Ки эмди майкада пириға илтижо қилсам.
Навоийиё, чу сабо ҳамнафасдур ул гулга
Не бўлди, сарсари оҳимни гар сабо қилсам.

506

Ҳажр ила кўрма раво жонимға бепоён ўлум,
Тиғ сурким, хушдурур оз оғриғу осон ўлум.
Жон бериб истармен ўлмаки, ўлум хушроқки жон,
Жоним ўлмакдур чу истайдур манга жонон ўлум.
Халқ душвор ўлмагим ҳайронидурлар, турфа кўр,
Ким эрур душвор ҳажрим оллида ҳайрон ўлум.
Ҳажр қолмас ёшурун, оҳу фиғон чек, эй кўнгул,
Ким яшурмоқ бирла ҳаргиз қолмади пинҳон ўлум.
Дарди ҳижрон саъбу етмас шарбати васл, эй табиб,
Гўйиёким ушбу дардимға эрур дармон ўлум.
Фоний ўлмай қилғон изҳори фано, билким, эрур
Ул гадоким, рнзқ учун зоҳир қилур ёлғон ўлум.
Эй Навоий, жаҳл ила ўлмак қатиқ ишдур, валек
Чун камоли маърифат касб ўлди, не нуқсон ўлум?

509

Сарви озодимни боғ ичра хиромон истарам,
Сабзаснн сарсабзу гулбаргини хандон истарам.
Дард жононимда, балким юз алам жонимдадур,
Йўқки жононимға, бал жонимға дармон истарам.
Тийрадур вайроним онсиз, ваҳ, яна бир қатла ҳам
Ул қуёшни байтул-аҳзонимда меҳмон истарам.
Нафъ этар бўлса ҳино янглиғ кафи пойинға қон,
Чок этиб кўксум, они бағримда пинҳон истарам.
Эй Хизр, ҳайвон суйи тут дам-бадамким ёр учун,
Садқа қилмоқлиқ учун ҳар лаҳза бир жон истарам.
Муждае бергил мизожи сиҳҳатидин, эй табиб,
Ким бу пайғоминг учун жонимни қурбон истарам.
Уқ киби қаддин кўруб афтода чун кўр ўлмадинг,
Эй Навоий, кўзларингда нўги пайкон истарам.

510

Бўлмасун кўнглунг қушиға дурру гавҳар васли ком,
Ким қазо ул доналарға баҳр мавжин қилди дом.
Гар малак тасбиҳи дона ҳур зулфи дом эрур,
Ким бу дому донаға зийрак қуш эрсанг, бўлма ром.
Даҳр боғининг ҳавосидур самуму суйи заҳр,
Анда бўлмас бу ҳавову сув била қилмоқ мақом.
Боғким, нилуфари гугирд ўтидур, англаким,
Не муаттар бўлғай андин тарбият топқон машом.
Май ўти бирла димоғингни қизитмаким, бу ўт
Эл димоғида пиширмайдур бажуз савдойи хом.
То ўзунгни хасча кўргунгдур, эмассен одамий,
Гар ҳавода сайр қил, гар сув уза кўргуз хиром.
Кул қил ул хасни фано оташгаҳиға ташлабон,
То кўнгул миръоти ул кулдин жило топқай тамом.
Истарам, кўзгуда кўрсам ёр аксин бир нафас,
Соқиё, майким, эрур ишқ аҳлининг кўзгуси жом.

511

Истарам юз манзил ўтгаймен адам саҳросидин,
То замоне тинғамен олам эли ғавғосидин.
Умр нақдин сарф этай дермен фано бозорида,
То қутулғай хотирим суду зиён савдосидин.
Хуштурур вайронае таскин учун, лекин йироқ
Юз минг иллиқ йўл фалақнинг гунбази мийносидин.
Чиқмайин бу дайрдин, мумкин эмас бўлмоқ халос
Ҳар кеча юз минг бути сиймин бадан яғмосидин.
Ҳар сўнгак ёнимда қасди умр этар, ваҳ, хўшае
Борму имконким, қутулғай мунча меҳнат досидин.
Заъфароний юзда гулгун ашк тўкмак не осиғ,
Ишва кўрган даҳр боғининг гули раъносидин.
Ғарқа эл дафни учун сардобаедур ҳар ҳубоб,
Ишқ водийсинда ашким селининг дарёсидин.
Ишвагарлар доғидин жон пардасин кўр, оҳким,
Бу ҳарир эскирди золим шоҳлар тамғосиднн.
Эй Навоий, даҳр боғидин қутулмоқ истаким,
Булбул учқон яхшироқ зоғу заған маъвосидин.

512

Кўнгулни айладим юз чок ишқингдан мени маҳзун,
Ки ҳуснунг васфи ёзғаймен китобе, коғази гулгун.
Кўнгулнунг мазраъиким новакингдин бўлди юз хирман,
Бошоқ термак учун келгай магар Фарҳод ила Мажнун.
Қабоб ҳар тун чекиб юз минг синон анжум шуоъидин,
Магар сабрим сипоҳиға шабихун келтурур гардун.
Лабинг шавқида кўнглум ҳар не борин бошидин қўйди,
Май истаб ринди муфлис айлади дасторини марҳун.
Кўнгулда шўхлар нозидин ортар ҳар нафас оҳим,
Ёнар ўтқа чу атфол эврушурлар, дуд ўлур афзун.
Майи лаълинг учун беҳудлуғум андоқдур, эй соқий,
Ки қотсат, тонг эмас, жомимға касби ҳуш учун афюн.
Улик зулфунгға элтур орзудин ёва айтурмен,
Бировдекким йилон тутмоқ учун оғзидадур афсун.
Тўкуб ферузагун кўк мотамингға гавҳари анжум,
Сени ферузаву гавҳар хаёли айлабон мафтун.
Навоий, назм лофин қўйки, кўз бир кунлуги эрмас,
Агар юз йил сочарсен табъ баҳридин дури макнун.

513

Булут ҳайвон зилоли бирла тиргузди ҳаво жонин,
Севунмак ашкидин шодоб қилди сабза мужгонин.
Эмастур сабзаву лолаки, жола тошидин гардун
Кўкартиб ер юзин, ҳар сори зоҳир айлади қоннн.
Ирик невчундурур шох узрна гулбун барги суҳондек,
Ититмас бўлса булбул жони учун ғунча пайконин?
Чаман Лайлисидин айру дегайсен лола Мажнуядур,
Ки гардун жола тошидин қонатмиш доғи ҳижронин.
Чаман баҳри латофат бўлди найсон дурлари бирла,
Қизил толдек муҳайё қилди ҳар ён шохи маржонин.
Бу фасл ичра маломат тошидин солим биров қолғай
Ки чеккай май сумурмакда юзига жоми қалқонин.
Майиким оташин чиқғай сариғ гуллар, агар деҳқон
Томизса қатрае андин суворур чоғда бўстонин.
Бировким даҳр боғииинг фирибин билди наргисдек,
Қадаҳдин бош кўтармай сурди ишрат бирла давронин.
Гули мақсуд ул қондур, Навоийким, аёғингдин
Чиқар чекканда мақсад Каъбаси хори муғилонин.

514

Муҳаббат риштасин уздики, ўлтургай бу ғамнокин,
Магар ул ришта бирла тикмиш эрди кўкрагим чокин.
Эмас гирён кўзум кирпиклариким, сарсари оҳим
Солиб мавж ул тенгизга, бир қироққа солди хошокин.
Мунажжим кўнглум ўти дафъиға деди топай соат,
Дамим дуди аро не анжумин топти, не афлокин.
Бошим чопқонда ул чобук ёшингни асрағил, эй кўз,
Ким ул сувдин ювғайсен, қон юқардек бўлса фитрокин.
Назар йўлин сиришким пок юб, кўз пардасин очти,
Ки чиққач пардадин кўргаймен онинг чеҳрайи покин.
Кўзин уйқуда кўргач, ўлдум, оё, ўлмайин нетгай
Киши гулшанда беҳуд кўрса турки маст бебокин?
Юзунг кўп очма, гоҳи сўз дегилким, ақл деҳқони
Не гул исрофини яхши демиш, не ғунча имсокин.
Ўкуб жаннат гулин воиз, тиларким, айласам савдо
Неча эски дирамға Юсуфум, ваҳ, кўргил идрокин.
Десам, ул ой бориб, чиқмас ғами кўнглумдин, айтурким,
Навоий, не ажаб, бўлмоқ қамар сойир, ҳажар сокин?

515

Баски қадди ғунчадек эл кўнглин олиб қилди қон,
Гулбуни ноз ўлмиш эл кўнглидин ул сарви равон.
Кўзларинг хунхоралиқдин доимо бемор эрур,
Бода кўп ичгандин андоқким бўлур эл нотавон.
Ёшурун ҳуснунгда парронедурурким жон аро,
Ҳам алиф, ҳам наъл уза доғим эрур андин нишон.
Юзидин бийномен арчи юз чиқармас пардадин,
Нурдин кўрмакдур, аммо нур эрур кўздин ниҳон.
Ишқи комил бўлса, меҳнат ўқларидин бок эмас,
Не зарур булбулғаким, бўлғай тикандин ошён?
Ишқ боғининг суйи қондур, не тонг, гар оҳу ашк
Анда ёхуд оташин гул очсалар, ё арғувон.
Субҳнинг ҳар тонг эрур эл ғафлатидин кулгуси,
Меҳр хонидин гумон қилмаки, ебдур заъфарон.
Топмадим бу дайр ҳолидин хабар, эй муғбача,
Бехабар қил мени ўз ҳолимдин эмди бир замон.
Дард агар будур, Навоий чиқса оламдин, не тонг,
Масту урён кўкрагига тош уруб, тортиб фиғон.

516

Ишқида яхши-ямон бедодидин топмон амон,
Яхши то қилсам назар — йўқтур киши мендин ямон.
Лаҳза-лаҳза бош чекар ишқим шарори, эй рафиқ,
Алъамон шавқу муҳаббат шуъласидин, алъамон!
Юз адам мулкига қўйдум, келки, истайдур кўнгул
Бу узун йўл зоди кўз тикмак юзунгга бир замон.
Ўртабон ушшоқ жисмин, ғофил ўлма оҳдин,
Ким зарарлиқ дуд зоҳир айлар ўт тушган сомон.
Куймакимга новакинг пайкони бас, ҳижронни қўй,
Хасға ўт солмоқ учун учқун ҳамон, дўзах ҳамон,
Сен магар туққонда кун туққондурурким, заррае
Фарқ фаҳм ўлмас орангизда невчунким тавъамон.
Ул қуёш ҳажрида оҳим ўқидин ваҳм этмаса,
Кўк темур ичра ниҳон невчун бўлубтур осмон?
Вақтдин ол нақди айшингники, мундоқким эрур
Дам-бадам кўздин ниҳон бўлмас анга бўлмоқ зимон.
Эй Навоий, телба кўнглум дардини англай десам,
Онча айтур ёваким, бир лафз андин англамон.

517

Юзу зулфунгни соғиниб келмишам, эй маҳжабин,
Кечани кеча демай, кундузни кундуз демайин.
Оҳу афғон чекма деб, оғзимға, жоно, муҳр қўй,
Чунки лаълинг хотаму ёқути нобингдур нигин.
Лаълининг бир-бир ҳадиси шаҳддек ширин эрур,
Оре-оре, доимо гул баргидиндур ангубин.
Лаъл уза хат ичра холингдур ниҳон, ё ҳиндуйе
Сабзада ёшунди шаккар қасдиға айлаб камин?
Янги ой хуршид аро бўлмоқ аён маъҳуд эмас,
Ваҳ, недур айлаб ғазаб, солмоқ жабининг узра чин?
Шамъни парвона куйдурмакдин, эй гул, қилма айб
Булбул эрмасдурму кул, ё сен эмассен оташин?
Эй Навоий, очмағай қонимдин ўзга лолае,
Ҳар гияҳ бу йўлдаким, қатлимға чекмиш тиғи кин.

518

Шикеб уйин бузадур бенаво кўнгул нетайин?!
Хароблиғ қиладур мубтало кўнгул, нетайин?!
Дедингки, асра кўнгулни ўзунгдаву сабр эт,
Чу менда турмасу борур санго кўнгул, нетайин?!
Кўнгулни қайди жунундин чиқар дединг, эй ақл,
Кетурса бошингга юз минг бало кўнгул, нетайин?!
Кўнгулни ўтға солиб, кўзни истарам ўйсам,
Балони кўз кетурур жонға, ё кўнгул, нетайин?!
Мен ул кўзи қаро ишқин қўюб эдим, биллаҳ,
Таҳаммул этмади юзи қаро кўнгул, нетайин?!
Тағофул этсам итарсен, ўларсен этсам қайд,
Сенинг била дегил, эй бевафо кўнгул, нетайин?!
Навойиё, деб эдинг зуҳд тарҳи бунёд эт,
Шикеб уйин бузадур бенаво кўнгул, нетайин?!

519

Не тонг, сариғ юзумда ашки рангин,
Ки киймиш сабзи талх ул сабзи ширин.
Ўзи гавҳар, тўни дарёйи офат,
Бўлуб мавжи бало ул тўн уза чин.
Санга ҳамранг тўнлуқ шўхлар бор,
Нечукким сарв аёғинда раёҳин.
Эрур жиемингда ахзар хилъат ул навъ,
Ки гулбун баргидин тўн қилса насрин.
Дегайлар сарв қадду хилъатингни,
Ва лекин сарв ким кўрмиш гулогин?
Хатинг шавқида кўнглум тўтиедур,
Ки йўқ зикрингдин ўзга анга талқин.
Навоий, чархи ахзардур сияҳкор,
Тамаъ сарсабз бўлмоқ қилма андин.

520

Арғувоний тўнмудурким киймиш ул сарвиравон,
Ё магар сарвиравон қилмиш либосин арғувон?
Сарвининг ҳар барги бағрим қонидин сероб эрур,
Йўқса, бўлмас арғувоний барглик сарвиравон.
Сарвдин то топти зийнат арғувон юз шавқ ила,
Бошқа санчар арғувон ҳар зод сарви навжувон.
Арғувону сарв истармен чаманда, то мени
Арғувоний тўн била ул сарв қилди нотавон.
Кўргузур қадду либосинг шавқидин қонлиғ мижа,
Кўзда ҳар дам арғувону сарвдин бир карвон.
Арғувоний тўн била қатл айламас ул сарвким,
Қон ила қилмиш либосин арғувоний бир авон.
Арғувону сарвдин то даҳр боғи зебидур,
Бўлсун улким даҳр аро ҳам шоҳ эрур, ҳам паҳлавон.

521

Ишқ аро менмен даме бемеҳнату ғам бўлмағон,
Жонидин маҳрум ўлуб, жононға маҳрам бўлмағон.
Юз вафо айлаб, жафодин ўзга нафъе кўрмаган,
Минг жафо кўруб, вафоси заррае кам бўлмағон.
Минг қуёшча кўрган ўз ёрин, вале ёр оллида
Минг улушидин биринча зарранинг ҳам бўлмағон.
Олам аҳли ишқ аро расволиғим таън этмангиз,
Кимдурур ошиқ бўлуб, расвойи олам бўлмағон?!
Анжум эрмас, тердур оҳим ўтидин кўк сақфида,
Ваҳки, бу тердин бинойе қолмади нам бўлмағон.
Дастгире истаким ғамдин халос имкон эмас,
Илги бир заррин камар белига маҳкам бўлмағон.
Эй Навоий, билки, топмас лаълидин қути ҳаёт
Жонни таслим айламакликда мусаллам бўлмағон.

522

Хуршид тулуъ этса, қуёшинг соғинурмен,
Кўргач янги ой милини, қошинг соғинурмен.
Ҳар гулки жаҳон гулшанидин жисмима, эй шўх,
Етгач, мени савдозада тошинг соғинурмен.
Эй кўз, қурудунг, лек қаю сели балоким
Бир уйни хароб айлади, ёшинг соғинурмен.
Эй жисм, ажал чобуки ҳар гўйки ўйнар,
Майдони фано ичида бошинг соғинурмен.
Най шарҳин эшитгач қилиб, эй нола, сени ёд,
Кўз шарҳаларин кўрса, харошинг соғинурмен.
Эй хаста кўнгул, бўлғали сен ишқда Мажнун,
Кўргач сени саргашта, адошинг соғинурмен.
Ўлган итин, эй хаста Навойию рақибин
Чун кўрсам ити оллида, лошинг соғинурмен.

523

Ҳар хазон барги эрур зореки даҳр озоридин,
Сарғариб мендек тушар айру сиҳий қад ёридин.
Ҳар қуруғон шох мажнундурки, туфроғ уйига
Топширур ҳар дам илик юб нозанин беморидин.
Боғ аро, деманг, хазонким ошиқ ўлмиш мен киби,
Билгурур совуғ нафас бирла сориғ рухсоридин.
Ҳар оқар сувни хазон тиғи қилибдур зарнишон,
Кесгали меҳру вафо нахлин жаҳон гулзоридин.
Бу сориғ юз бирла ўлсам кўйида, тобутума
Шохлар боғланг хазони ишқпечон торидин.
Кўйида куймиш кўнгул буким, хазондур боғ аро
Эсти бир ел гўйиё куйган ғарибим соридин.
Коҳий юз бирла ўлармен, Исавийдам соқиё,
Бода тут хуршид жоми каҳрабо кирдоридин.
Бодаеким журъаси томғач, хазон яфроғлари
Ток баргидек қизарғай сарбасар ашжоридин.

524

Шавқдин ашк ичра ғарқ ўлуб, дей олмасмен ғамин.
Ким тенгизда гавҳар истар, асрамоқ керак дамин.
Айшу суҳбат хайлиға тушгай насимидин вабо,
Қайда солсам захме исланғон юракнинг марҳамин.
Пайкарим гардин совурғудфк эсар ҳижран ели,
Лутф этиб, эй гул, саҳоби васлнинг еткур намин.
Қолаб этти янги ойни тоқ учун меъмори сунъ
Қудрат илги боғлағон соат қошинг тоқи хамин.
Кўнглагидур чоку киз бўйнида фонус, ой, ажаб,
Тутти ул ҳам шамъдек ғам шоми кўнглум мотамин.
Шамъ чобуклук аро лўливашимға етмади,
Дудидин ҳар нечаким қилди мутарро парчамин.
Мотами ҳижронда созедур Навоий жисмиким,
Ноласидин зерини тоқмиш, ўкурмакдин бамин.

525

Мени бедил санга жон ўйнамоқ бирла ярайдурмен,
Бале, сен тифлни бу туҳфа бирла арғадайдурмен.
Лабинг кўргач, илигим тишларам ҳар дам таҳайюрдин,
Ажаб ҳолатки, болни тутмайин, бармоқ ялайдурмен.
Дедим: «кўнглумга ҳар ёндин хадангинг недурур ёро?»
«Муҳаббат ўтиға, — деди, — ўтундурким қалайдурмен».
Чу аҳли дард учун пайваста қош ёсини тортибсен,
Манга-ўқ новакингни хуш кушод этким, қулайдурмен.
Анга айтур сўзум кўп, оҳким, ул ҳусн миръоти
Чу қилди жилва, кўзгу акси янглиғ алдарайдурмен.
Магар элтур парилар, эй фусунгар, телба кўнглумни,
Ки турмайдур, нечаким жисмим уйинда қабайдурмен.
Навоий телбараб то ул пари кўйига юзланмиш,
Эшитурмен фиғон, лекин ҳадисин англамайдурмен.

526

Тикмишам мажруҳ кўнглум захмини ғам нешидин,
Чиқмасун деб ханжаринг завқи кўнгулнинг решидин.
Лаълдин маҳрур эди кўнглум, чу фасод очти қон,
Қатра қонлар йўқки, жонлар томди ул дам нешидин.
Қоши милин олмаса қурбон кўнгулдин, бас манга,
Йўқса, не ғам, чекса ё қатлимға ҳар дам кешидин.
Кўнглум андоғким, итиб Мажнун атодин, тутти тоғ,
Дарди ишқ истар қочиб ақли салоҳ андешидин.
Соқнё, чун давр иши маълум эмас, бир май била
Фориғ эт жонимни ақли хурдадон ташвишидин.
Ул майеким, тўлғуча паймона озод айлагай
Будни хумхона дурду софининг тафтишидин.
Асради мунглуғ Навоий риштайи жонин чекиб,
Асрағондек шоҳлар сарриштае дарвешидин.

527

Англамон сувдек юзунгдурму кўрунган кўзгудин,
Ё юзунгдин кўзгу сув бўлди юзунг зоҳир судин?
Рўбарў бўлғач юзунг ғам шоми оллимдин кетар,
Соя тушгандек кейин хуршид бўлғач ўтрудин.
Йиғламоқ чун айлади даъво кўзум бирла булут,
Барқ гўё муни фаҳм айлаб йиқилди кулгудин.
Тушта ул маҳваш юзига то кўз очтим, ҳар кеча
Истамасмен турфатул-айне кўз очмоқ уйқудин.
Ҳоли ул юз васли топқан важҳдин, бир гўшада
Зулфи янглиғ тўлғаниб, бошим қуйидур қайғудин.
Ком соқий лабларидин топтим, аммо олди жон,
Эйки, даврондин қўш ичтинг, ғофил ўлма қорудин.
Борған эрмишмен ўзумдин жилва қилған чоғда ёр
Сўрмай ўтмиш, эй Навоий, худнамойим бехудин.

528

Ёна не қад жилва қилдиким, демакдин лолмен,
Ёна қайси зулф очилдиким, паришонҳолмен.
Заъфдин қаддим «алиф» бўлди, ул икки «лом»и зулф
Ҳар ёнимдин жилвагар, ваҳ, не ажаб гар лолмен.
Итларингнинг изидин юз гул кўзум боғидадур,
Шукр эрур бу ҳамки ишқинг йўлида помолмен.
Жисмим андуҳ ичра дард остида қолмиш, не ажаб
Эгма қад бирла агар зулфунг ғамидин «дол»мен.
Итти ул кўнглумки, васл учун тилар эрди ҳаёт,
Шукр эмди, ўлгали ишқингда фориғболмен.
Ишқ ўти бу навъким урён танимни чуркади,
Аҳли дард учун фано юзига мушкин холмен.
Эй Навоий, не ажаб юзум уза югурса ёш,
Чунки Мажнун бўлғали бозичайи атфолмен.

529

Ваҳки, мендин айру юз жон, йўқса жононму экин?!
Манга онсиз минг ўлум ё дарди ҳижронму экин?!
Сўрғали заъфимни лаълидинму эркин бир ҳадис,
Ё бузуғ жисмимда мамлу юз туман жонму экин?
Равзанимни то ёруттунг, кулбам ичра ҳар тараф
Зарралар сойирму ёхуд меҳри рахшонму экин?!
Олам аҳлиға лабинг зикримудур ратбул-лисон,
Ё бори олам лаболаб оби ҳайвонму экин?!
Зулф аро қаддинг хаёлидин кўзум ёрутқали
Анбарин юз шамъ ёхуд хайли мужгонму экин?!
Кўнглума ул юзу лаб ёдиму эркин ғам туни,
Ё шабистоним тўла гулбарги хандонму экин?!
Ғайриға боққан учун кўз мардумин қатл айладим,
Ашки гулгун ёхуд онинг захмидин қонму экин?!

530

Ярамни тиккали бошинг уза бичакму экин?
Бичакда риштайи жонимму ё ипакму экин?
Кўз асру тиктим анинг ўймоғиға, билмонким
Кўзум оқиму экин анда, ё сўнгакму экин?
Тун узра ойдину ойдинда субҳ зркинму,
Ваё сочингда бурунчак уза лачакму экин?
Гул узра ҳар сори тоб урди сунбулунг, ёхуд
Юзунгда зийнат учун сончқон гажакму экин?
Лабингдин истади жоним ҳаёт, билмасмен
Ки бир сўкунчму ё қасди бир мучакму экин?
Бир усрук элни чиқиб қирғон эрмиш, эй Лутфий,
Сенингму бегинг экин, ё бизинг миракму зкин?
Навоий, ушбу паришон ҳадис ила ғаразинг
Авом хотирини сайд айламакму экин?

531

Юзунг ўтиға тутун зулфи муанбарму экин?
Оташин лаълинг ул ўт ичида ахгарму экин?
Меҳр сарчашмасидин қатраему томди, ёхуд
Оразинг бирла қулоғингдағи гавҳарму экин?
Ғам туни ҳар тараф оҳим ўқи ул ой ғамида
Чархдин ўтганининг ўрниму, ахтарму экин?
Музтариб кўнглум экинму куядурган тан аро,
Ё бу оташкада кунжида самандарму экин?
Қон экинму янги доғим аро, ё ҳажрингда
Жоми гулнорий ичинда майи аҳмарму экин?
Зоҳид учмоғ тилади ёрдину мен ҳам ўзин,
Ё раб, ушбу ики матлуб баробарму акин?
Эй Навоий, дема Фарҳод паришонлиғидин,
Ул бу мажнунча бало тоғида абтарму экин?

532

Улки, ҳар тун уйғониб ёнида кўрмас ҳамдамин,
Йўқ ажаб, гар сояни ҳамдам қилиб айтур ғамин.
Қўйнида афъи, не мумкин кўзга уйқу кирмаги,
Улки, ҳар тун ёд этар бир зулфнинг печу хамин.
Такя не имкон тушуб бистар аро юз минг тикан,
Улки, бир мужгон хаёли тийра қилмиш оламин.
Кеча афғон қилмасам, тонг йўқ, бировким кўнглига
Ҳажр ўқи теврулди, мушкилдур қатиқ урмоқ дамин.
Не ёруғ бўлғай ҳаёти шамъи улким, ишқ анга
Ғам шабистони аро ёғдурди ҳижрон шабнамин.
Захмингга сеп, эй кўнгул, навмидлиғ туфроғиким,
Топмади кўк ҳуққасинда кимса вуслат марҳамин.
Чарх анжум ашкини сочиб, недин киймиш қаро,
Ҳажр шоми тутмағон бўлса Навоий мотамин?

533

Порсо ёрим соғинмас масжиду сажжодадин,
Не учунким то май ичмиш, бош кўтармас бодадин.
Боқмаса тасбиҳу мусҳаф хаттиға, йўқ айбким,
Фориғ эрмас донайи нуқлу ҳарифи содадин.
Рўзасин се рўза май қилса, не тонгким, саъб эрур
Нася уммедиға кечмак ишрати омодадин.
Токим ул гулсиз булут янглиғ ҳавойий бўлмишам,
Базми айши ёдидин ашким қолинмас бодадин.
Майға жоним раҳн этай махмур эсангким, фарз эрур
Сарви озодийға қуллуқ ошиқи озодадин.
Ким қизитти ишқ ўти бирла кўнгул, майдин димоғ,
Не ғами бор носиҳи беақлу шайхи лодадин?
Заъфдин махмурлуғ йиқти Навоий жисмини,
Ёр базми айшида ёд айланг у афтодадин.

534

Чиқорғач ул маҳи маҳмилнишин ораз ниқобидин,
Жарасдек нола айлармен кўнгулнинг изтиробидин.
Эмас кўксумга эски доғлар, бал суқбалардурким,
Сувабмен то хаёлинг чиқмағай кўнглум харобидин.
Ҳавойи ишқинг асрарға эрур ҳар ён кумиш гунбаз,
Ки қилмишмен иморат баҳри ашкимнинг ҳубобидин.
Бағирда неши ғам ўлтурдию кўнғлумда юз ғамким,
Итинг қут этмагай ногаҳ куюк бағрим кабобидин.
Тану жон заврақин ғарқ этгали гирдоби офатдур,
Қуюнларким, югурур ишқ даштининг саробидин.
Қоши меҳробидин юз қиблаға қўй дерсен, эй носиҳ,
Муважжаҳ дер экинсен, ваҳки, ожизмен жавобидин.
Хирад мулкини сабрим кишваридек буздунг, эй соқий,
Бу селиким равон қилдинг қадаҳполо саҳобидин.
Бу базм аҳлини бот йиқмоқдин ўзга соқийи даврон,
Не қилди қасд бу нилин қадаҳ даври шитобидин.
Навоий риштайи фикри чекар маъни суманбўйин,
Хуш ул тожирки, Юсуф чеҳра кўргузгай танобидин.

535

Субҳ еткурди сабо гулбарги хандон муждасин,
Ё кўнгул топти Масиҳ анфосидин жон муждасин.
Ё фалак берди йиғи, кўр айлаган Яъқубнинг
Кўзлари очилмоқ учун моҳи Канъон муждасин.
Не гули хандон, не Исодур, не Юсуф муждаси,
Топти бир маҳжур ўлар ҳолатда жонон муждасин.
Ғунча эрдим ғам елидин, тўнға сиғмон ғунчадек,
То сабо еткурди ул сарви хиромон муждасин.
Ҳажр аро, эй пайк, агар сен нома еткурсанг, не тонг
Тонг ели ҳар кун берур хуршиди тобон муждасин.
Нақди жон бердим, мусулмонлар, уятлиғмен ҳануз,
То эшиттим пайкдин ул номусулмон муждасин.
Эй Навоий, шоми ҳижрои йиғларим дафъ ўлдиким,
Субҳ еткурди сабо гулбарги хандон муждасин.

536

Ёнида бўлмаcам нафасе, дарднокмен,
Кўрcам ёнида ғайр, худ ул дам ҳалокмен.
Жонимға юз ғам игнасини тикти ул Масиҳ,
То билдиким, қуёш киби ишқида покмен.
Васлинг тахайюлию мен, инсофдин эмас
Ким, руҳи пок сенсену мен тайра хокмен.
Ваҳм айла, эй сипеҳр, бугун оҳим ўқидин,
Ким ҳажр дардидин яна беваҳму бокмен.
Жуз васл шарбати манга суд этмас, эй табиб,
Ким мен фироқ меҳнатидин дарднокмен.
Зотимда чун майи азалий чошниси бор,
Ҳар сори маст қўл солиб андоқки токмен.
Оҳим, Навойиё, нечук асрай кўнгул аро,
Чун мен фироқ тиғи била сийнайи чокмен.

537

Ул сабабдин тийрадур кўнглум уйи ҳижронидин,
Ким эмас тобон кўзум шамъй онинг тобонидин.
Бошиға десамки эврулуб ўпай тобонини,
Войким, ҳар дам аёғ тортар бу саргардонидин.
Чун тикандин айру эрмас дойимо гул яфроғи,
Не учун олур кафи пойин кўзум мужгонидин?
Кирпигимдин захм ўлуб гўёки ёқибдур хино,
Ё қизорибтур кафи пойи сиришким қонидин.
Қилмамиш тирноғларин рангинки, пайдодур асар
Кўз қароси ҳар бирига саждалар қилғонидин.
Чеҳрайи мақсуд кўрди улки қилди тўтиё,
Гармрў соҳибназарлар соҳати майдонидин.
Келмаса равшан зулол, албатта, бўлур чашма кўр,
Бас аёқ чекма, Навоий, дилдайи гирёнидин.

538

Кўнглум уйин ҳар нечаким, истасанг ғам топқасен,
Доғи ҳажру ғуссайи бесабрлиғ ҳам топқасен,
Ким эмас ошиқ санга солсанг мени кўздин, вале
Ошиқеким содиқ ўлғай мен киби кам топқасен.
Нўши васл, эйким, тиларсен неши ҳижрон кўрмайин,
Чун эмас бағринг жароҳатлиқ, не марҳам топқасен?
Не ғаминг юз зарра саргардонлиғидин, эй қуёш,
Сенки рифъатдин Масиҳо киби ҳамдам топқасен?
Кулма хам қаддимғаким, юкланса ишқинг Қоф аро,
Ишқ остида ёзилғон қофдек хам топқасен.
Мунча фурқат ашки бирла бўлса дўзах масканим,
Тўлғасанг юз қарн ўтуб, хирқам тегин нам топқасен.
Эй насиҳатгў, Навоий яхшидур деб истадинг,
Билмадингким, буйла бир!раевойн олам топқасен.

539

Юз бало ҳар дам топар ҳижрон бу маҳзун жон учун,
Тенгри гўёким яратмиштур мени ҳижрон учун.
Ҳажр уйида манъ ашкимга маломат тошлари
Фарш эрур, гўё йиқилғур кулбайи аҳзон учун.
Қоматинг ҳажринда кўнглум сўрғучи носиҳ тили
Ништаредурким, ёрар ўқ захмини пайкон учун.
Ҳажр аро ҳолимни ёздим, ёд тут, эй навҳагар.
Ким басе лойиқдурур сен ёд этар дастон учун.
Ишқ ғам базмида згри қаддима жон риштасин
Тор этиб, соз айлади кўнглум чекар афғон учун.
Аждаҳо оғзи бил ўтлуғким очибтур қасдинғга,
Мунчаким волиҳсен, эй булбул, гули хандон учун.
Чун Навоий номайи шавқин етурсанг, эй рафиқ,
Тенгри ҳаққи руқъае бу зори саргардон учун.

540

Фурқатингдин кечалар ўртар мени бахти забун,
Гўйиё мен бир ёнар ўтмен, қаронғулуқ тутун.
Ашк этиб ғаммозлиғ, кўнглум бузулса, не ажаб,
Ким топар озор ёшлардин мудом аҳли жунун.
Мен тилармен васлу онинг кўнгли ҳар ағёр ила,
Манга икки тош аросинда керак албатта ун.
Қаддингу ирнинг ҳавоси жондадур, айб этмагил,
Бўлса афғоним бийик, сели сиришким лаългун.
Ким кафанни ёд этар, андин ўлук огоҳроқ,
Гар либосин билсаким эрур катан ёхуд катун.
Сели ашкимдин фалак ғамхонаси вайрон эди,
Қилмаса эрди жафоси дуди оҳимдин сутун.
Кўрмасам қошинг бўлурмен турғоним бирла фиғон,
«Войий» эрур бас чу бўлмаса «Навоий» бирла «нун».

541

Сенсизин, эй умр, бир соат манга жон бўлмасун,
Сен бўлу бас, тўбию фирдавсу ризвон бўлмасун.
Деб эмишсен, куйдурай бир доғ ила кўнглин анинг,
Ҳар нечук доғ ўлса ўлсун, доғи ҳнжрон бўлмасун.
Қошиға қилғач сужуд, ўлтурди ул кофир мени,
Ҳеч мусулмон ёри, ё раб, номусулмон бўлмасун.
Ишқида жоним уқубатлар била ол, эй ажал,
То анинг ошиқлиғи ҳеч кимга осон бўлмасун.
Ул пари кўнглумда меҳмон бўлмиш, эй жон, воқиф ўл,
Оҳ ўти дуд этмасун, захм ичра пайкон бўлмасун.
Эй кўнгул, масте чиқиб шаҳр ичра солмиш рустахез,
Ваҳ, хабар тутким, бизинг бебоки нодон бўлмасун.
Дедиким, жон бер, доғи ўпгил аёғим туфроғин,
Эй Навоий, тезрак бўлким, пушаймон бўлмасун.

542

Васлингға етибон соғинурмен хаёл экин,
Ҳолимни англамон манга, ё раб, не ҳол экин?
Ушшоқ ашкидин сув ичиб, бар жафо берур,
Ё рабки, қоматинг не ажойиб ниҳол экин?
Зулфунгда хол «жим» аросиндағи нуқтадек,
Юзунгда зулф «вард» ёниндағи «дол» экин.
Ҳар нечаким куярмен, анинг зарра меҳри йўқ,
Оёки, толеъим кунига не завол экин?
Дерсенки, сени қайси пари телба айламиш?
Эй бағри тош, билиб яна бу не савол экин?!
Занбурнинг эви киби кўнглум тўшук-тўшук,
Лаълинг хаёли ҳар тўшук ичинда бол экин.
Мискин Навоий жониға кўюнгда қилма қасд,
Сайд айламак ҳарам қуши охир вубол экин.

543

Ишқинг этагин жон илиги бирла тутубмен,
Сен киргали ёдимға ўзумни унутубмен.
Кўнглумга келур ҳар сори ўқ отса, нединким
Жон ширасидин оғзини онинг чучутубмен.
«Ёринг, — дедилар, — ғайр била бода ичибтур»,
Таҳқиқини билгунча не қочларки ютубмен.
Гарм ўлмангиз, аҳбоб тилаб васл чароғин,
Менким юрагим куйди, не чоғлиғ ёрутубмен.
Ҳажринг туни оллимға не меҳнатки етибтур,
Васлииг куни ёдидин ўзумни овутубмен.
Хилват асари ужб эканин англадим, эй шайх,
Айб этма, фано дайрида гар кулба тутубмен.
Ашк ила Навоий сув берур, сабр ниҳолин
Билмаски, они оҳим ўтидин қурутубмен.

544

Ўлгумдурур чу фурқат ила иштиёқдин,
Кел қутқар, эй ажал, мени ушбу фироқдин.
Тонг йўқ, қизорса лола киби кўз, чу мардуми
Ҳар дам ғамингда қон ютадур ул аёқдин.
Сен май ичарсен эл била, ул ғамза қон қилур,
Мен қон ютуб назора қилурмен йироқдин.
Атфол санг арбадаси ваҳмидин даме
Девоналар киби чиқа олмон висоқдин.
Ичтим итинг сафолида май, ваҳ, қачон ювғай
Ҳайвон зилоли завқини онннг мазоқдин?
Майдин ҳаёт тутки, бегонмас Масиҳни
Ҳар шаппареки, учса бу эски равоқдии.
Мутриб била не кўнгли очилсун Навоийнинг,
Ким мен фироқдин десам, ул дер «Ироқ»дин.

545

Эйким, танимға жон берасен ҳар тариқдин,
Ўлсам не айру тушгуча сендек рафиқдин.
Белингмудурки, анга қизил фўта боғладинг,
Ё риштаеки ўткарилибтур ақиқдин.
Савдову ришта захматиға учради кўнгул
Зулфу белинг хаёлида фикри дақиқдин.
Ҳар дам демаки, кўз ёшидин саргузаште айт,
Дарё фасонасин не сўрарсен ғариқдин?
Оҳим кўнгулни кўюнг аро солса, не ажаб,
Гулзор аро Халил тушар манжаниқдин.
Зуҳд аҳли ужб тафриқасидин халос эмас,
Шарти фано фироқдурур ул фариқдин.
Талпинма ашкинг ичра, Навоийки, чиқмади
Ҳеч кимса ғўта бирла бу баҳри амиқдин.

546

Ғамингда ҳар кеча, эй гулъузор, йиғлармен,
Саҳарға тегру чекиб интизор йиғлармен.
Мену қаро кеча, йўқ нисбатим санга, эй субҳ,
Ки сен куларсену мен шамъвор йиғлармен.
Бурунғи меҳру вафо, сўнгғи жавру зулмунгни
Бирин-бирин соғиниб, зор-зор йиғлармен.
Куларлар эл манга беихтиёрким, ҳар дам
Эшитсам отини, беихтиёр йиғлармен.
Мунғайди кўнглум анингдек, ҳазл нағмасидин
Ки элга кулгу этар, ошкор йиғлармен.
Кулар сипеҳри даний изтиробиға кўнғлум,
Валек ўзумда кўруб изтироб йиғлармен.
Навоий, ашким оқизғай ғамим тунин мундоғ,
Ки чархдек кеча тутмай қарор, йиғлармен.

547

Лоланинг ғунчасидек кўнглум ўлубтур тўла қон,
Ваҳки, эл ғофилу куйдурди мени доғи ниҳон.
Заҳри ҳажр ичгали дерменки, қилай ишқинг тарк,
Айтқондек киши муҳлик мараз ичра ҳазаён.
Рўзғоримки қаро бўлди, эрур ишқ асари,
Қайда ўт тушса, қаролиғи қолур ерда нишон.
Ишқинг ўтинки ёшурдум, эл аро ёйди рақиб,
Ким иситмани ниҳон тутса, қилур марг аён.
Хатинг ичинда лабингнинг ики холи, не ажаб,
Икидур нуқта ёзилур эса хат ичида «жон».
Ҳажр чун қоним ичар ҳар сори қонлиғ туганим,
Хон эрур оллида, то кўнглума бўлмиш меҳмон.
Чархдин меҳр иси топқонға такаббур не ажаб,
Эл димоғиға чу гугирд ўти айлар нуқсон.
Халқ таън этса, Навоий эгилиб нола қилур,
Игри янглиғга қилур ел асари бирла фиғон.

548

Сафҳайи ҳуснунгда жонбахш ирнинг, эй сийминбадан,
Ўхшашурким айлагай Исо қуёш ичра ватан.
Йўқ ажаб, эй гул, кўнгул захми аро новакларинг,
Расм эрур чун рахна бўлғон ерга қўймоғлиғ тикан.
Ҳасратингдин, билки, ўлмишмен, агар кўюнг аро
Бир гадо ногаҳ тилар бўлса ғариб учун кафан.
Кўзунгу зулфу қошингдин инжудек бўлди ёшим,
Халқ ушбу важҳдин дерлар ани дурри Адан.
Воқиф, ўл, эй боғбонким, ҳар тараф пул шаклидин
Сендек элнинг қабридурким, зоҳир этмиш бу чаман.
Кўнглагининг атри жонсиз жисмима берди ҳаёт,
Гўйиё эл жонидин махлуқ ўлубтур ул бадан.
Чун Навоий назмининг ҳар ҳарфидур шарҳи ғаминг,
Деса бўлурким эрур ҳар байти бир байтул-ҳазан.

549

Фалак ситезасидин бўлма, соқиё, маҳзун,
Қадаҳ кетурки, эрур бесабот олами дун.
Манга тамаъ карам аҳлидин ўлди май важҳи,
Йўқ эрса, ер қуйи ул ганжким йиғар Қорун.
Мураққаъ узра дирам киби вуслалар не осиғ,
Ки бир дирамға чоғир учун ўлмағай марҳун.
Бу шукр учун гаҳи, эй шўх, бер назрки, ҳудой
Сени азизу шариф этти, бизни хору забун.
Ема бу лавҳайи мийно рамузи ҳаллиға ғам,
Май ички, топмади ҳеч ким бу сафҳаға мазмун.
Хумор жонима қасд этти, соқиё, май бер,
Ки жонға солса бир ўтким, бошимға чиқса тутун.
Навоий назмидурур яхши гар қулоқ солсанг,
Тараннумеки қилур ўзи бирла аҳли жунун.

550

Ғам елидин, ё раб, ул гулга ғуборе бўлмасун,
Балки онсиз даҳр боғида баҳоре бўлмасун.
Қаддининг сарвиғаким, боғи латофат нахлидур,
Чашмайи ҳайвондин ўзга жўйборе бўлмасун.
Айшу ишрат жомидин бўлсун юзи гул-гул, валек
Кўнглига ғам гулбунидин хор-хоре бўлмасун.
Жилвасоз ўлғонда майдон ичра чобук шўхлар,
Шоҳу сархайл андин ўзга шаҳсуворе бўлмасун.
Гар буюрсанг садқа бошиға эвурмак, эй рафиқ,
Будур уммедимки, мендин ўзга боре бўлмасун.
Даҳр боғининг насими совурур гул хирманин,
Анга ул гул гулшани сори гузоре бўлмасун.
Эй Навоий, қил дуо жониғаву жаҳд айлаким,
Майлинг онинг қуллуғидин ўзга сори бўлмасун.

551

Эйким, нафасе ғойиб эмассен назаримдин,
Ваҳким, ғами ҳажринг оқизур қон жигаримдин.
Расволиғ ўти бирла туташиб келадурмен,
Эй аҳли саломат, қўпунгуз раҳгузаримдин.
Сен ғофилу мен ваҳм қилурмен кеча-кундуз,
Бу нолайи шабгир ила оҳи саҳаримдин.
Ғам елидин ул навъ ўтум ўрди аламким,
Юз барқ ясар абри бало ҳар шараримдин.
Белинг ғамидин мўя била йиғладим онча,
Ким ашк дуру гавҳари ўтти камаримдин.
Эй зуҳд, йўлум урмаки, бу марҳала ичра
Мақсадғача сенсен бири юз минг хатаримдин.
Эй ишқ, фано йўли сари бошлаки, тинмон
Гар топса Навоий хабар ушбу сафаримдин.

552

Не тирикмен, не ўлук; не соғ, не бемормен,
Айта олмонким фироқингдин не янглиғ зормен.
Нуқтайи оғзинг ғамидин тортибон жадвалдек оҳ,
Ашк селин оқизиб саргашта чун паргормен.
Дўстлар, кўнглум ҳадисин демангиз тенгри учун,
Ким мен ул девонайи саргаштадин безормен.
Кўнглагингдинким, топар жон дам-бадам Юсуф иси,
Эй Азизим, мен ҳам ул кўнглак аро бир тормен.
Бир қуёш ҳажринда тундеқ рўзгорим тийрадур,
Тонг эмас, гар тун киби мотам тутуб йиғлормен.
Майда афюн эзгил, эй муғким, бу эски дайр аро
Телбарармен ғуссадин гар бир нафас ҳушёрмен.
Невчун эл дашному таънидин бўлай ошуфтаҳол,
Эй Навоий, чун неким дерлар, юз онча бормен.

553

Васл этти ёр ваъда лаби жонфизосидин,
Гўё бу сўзни айтти жоним аросидин.
Гар кўрмадинг шафақ уза хуршид, эй кўнгул,
Иҳсос қил они юзу гулгун қабосидин.
Мунглуғ кўнгулнинг оҳидин этмас рақиб ваҳм,
Йўқ итга бок ишқ гадоси асосидин.
Ишқ ичра ўлдум, оҳки, қутқармади мени
Давр офати ул офати даврон жафосидин.
Оламни ҳажр зулмати тутқай, совурса ел
Куйган фатилани янги доғим қаросидин.
Чархи данийда бодайи ғам тўлмиш, эй рафиқ,
Жуз ҳажр заҳри қилма тамаъ давр косидин.
Сабт ўлмаса Навоий оти назми зайлида,
Фаҳм айлар аҳли дард каломи адосидин.

554

Сарвеки, нолишим бийик ўлди ҳавосидин,
Юз минг фиғонки, огаҳ эмас мубталосидин.
Кўнглумни кўзларидин айирмангки, чиқмағай
Мажнун насиҳат ила кийиклар аросидин.
Мен тийра уйда беҳуду юз навъ гуфтугў
Ҳар кў бошинда телбалигим можаросидин.
Кўнглумда тоза доғларинг шаклини истасанг,
Фаҳм айла ўтлуғ ики кўзумнинг қаросидин.
Қувват тутар лабинг ғамини еб ҳазин кўнгул,
Гўёки қон таваллуд этар бу ғизосидин.
Давлат либоси шаҳғаки, йўқтур шикоятим
Муғ дайри теграсида гадолиғ палосидин.
Ғам шомидин Навоийни нетгай халос этиб,
Ёрутсанг уйини шамъи жамолинг зиёсидин?

555

Дўстлар, бир чора мен девонае шайдо учун,
Ким ўлармен ул парипайкар малаксиймо учун.
Оташин гул теграснда лаългун юз барг эмас,
Балки юз наъл ўтқа солмиш булбули шайдо учун.
Хом кўнглумким, дудоғингни тилаб афғон қилур,
Бор дурур ул тифлдекким йиғлағай ҳалво учун.
Ашк ичинда ғарқамен зулфунгнн тутқайменму деб,
Уйлаким тожир тенгиз ранжин чекар савдо учун.
Турки мастедур кўзунг уйқуда, кўз кунжида хол
Ўғриким қилмиш камин ёнида қўйғон ё учун,
Гулханийдекдурки, истар ғулхану олотини,
Сифлаким меҳнат чекар дунёву мофиҳо учун.
Бу Навоий бандани, эй сарв, озод асраким,
Буйла бир булбул керак сендек гули раъно учун.

556

Ўртама кўнглумни комин ҳосил этмасдин бурун,
Қушни ким бирён этибдур бисмил этмасдин бурун?
Жисм аро ишқинг ватан қилмай, ҳануз олди кўнгул,
Ўт ёқар ер топти уйни манзил этмасдин бурун.
Ошиқ ўлдум, жонни осонлиқ била ол, эй ажал,
Ишқ дарди жонға ишни мушкил этмасдин бурун.
Эй кўнгул, ёр очти юз, ҳижронда ўлмак саъб эрур,
Жон фидо қил юзга бурқаъ ҳойил этмасдин бурун.
Пандлар берди хирад кўнглумга, юз шукр, эй пари,
Телба қилдинг носиқ они оқил этмасдин бурун.
Фоний ўлсунким, бақойи жовидон истар они,
Фоний ўлғанларға даврон дохил этмасдин бурун.
Эй Навоий, ғайр нақшидин орит кўнглунгниким,
Файз мумкин эрмас ўзни қобил этмасдин бурун.

557

Кўнгул олурда ажаб дилрабо эмиштуксен,
Не дилрабоки, балойи худо эмиштуксен.
Кўнгул берурда санга билмас эрдим, эй бадмеҳр,
Ки хаста кўнглума мундоқ бало эмиштуксен.
Табиб ожиз ўлуб оқибат деди, билдим,
Ки ишқ дарди била мубтало эмиштуксен.
Гадолиғ эттим эса бўсае, ачиғланибон,
Дедики: «Асру уятсиз гадо эмиштуксен».
Кўнгулни куйдурубон жон олурсен, эй янги доғ,
Фиғонки, бир йўли кўнгли қаро эмиштуксен.
Черик вуҳушу сенга, тахт — қулла, эй Мажнун,
Фано мамоликида подшо эмиштуксен.
Дедим: «камина итингмен», кулуб манга айтур:
«Навойиё, не бало худнамо эмиштуксен?!»

558

Лаълу ғамзанг бирла баским нуктадон устодсен,
Бир нафас борсен Масиҳо, бир замон жаллодсен.
Лаъли шавқидинки ғам тоғин қозарсен, эй кўнгул,
Не бало Ширин ҳаваслиқ нотавон Фарҳодсен.
Аҳли диллар чеҳраси олтун, сиришки сийм эрур,
Токи сийми ноб аро қилдинг ниҳон фўлод сен.
Наргисингдин бир назар қилғилки, асру бир йўли
Қулларинг ҳолидин, эй сарви равон, озодсен.
Найшакардек қаддингға, ваҳ барги най тўн демаким,
Ишқпечон баргида бўлғон ниҳон шамшодсен.
Хуррам ўлмассен сумурмай бир қадаҳ, эйким, мудом
Чархдин кўнглунг бўлуб юз лахт қон, ношодсен.
Эй Навоий, жисминга пайконларидин лангар эт,
Йўқса, бу оҳинг елидин ногаҳон барбодсен.

559

Чок-чок эттинг кўнгул комини ҳосил қилмайин,
Кескулорттинг нотавон сайдингни бисмил қилмайин
Ҳажр ўқининг манзили бўлмоқ кўнгул, не судким,
Етгач-ўқ ўтти хадангинг анда манзил қилмайин.
Тушмасун ҳар кўз юзунгга, элга ҳам ўт тушмасун,
Чиқма уйдин парда ўтлуғ юзга ҳойил қилмайин.
Гарчи ҳажри рўзгорим тийра қилмиш, эй сипеҳр,
Маҳфилим ёрутма, они шамъи маҳфил қилмайин.
Ул пари мажнунидур, кўнглумни зинҳор, эй ҳаким,
Панд қилма зулфи қайдидин салосил қилмайин.
Даҳр иши олудалиқдур, эй хушо ул покрав,
Ким ўтар бу жийфаға кўнглини мойил қилмайин.
Эй Навоий, шарт қилдимким қутулсам ҳажридин,
Неча кўнглум десаким, ишқ орзу қил, қилмайин.

560

Ёридин ҳеч ким менингдек зору маҳжур ўлмасун,
Жумлайи оламда расволиққа машҳур ўлмасун.
Мен бўлай овора то ишқимдин айлаб гуфтугўй,
Оти онинг ҳар киши оғзиға мазкур ўлмасун.
Жонима бедоду зулмин, ё раб, ул миқдор қил,
Ким анинг ошиқлиғи ҳар кимга мақдур ўлмасун.
Мен худ ўлдум, лек ҳар ошиқки эрур покбоз,
Навҳа тортиб мотамим тутмоқда маъзур ўлмасун.
Панд ила кўнглум уйин қилма иморат, эй рафиқ
Бизни бузди, ҳаргиз ул, ё рабки, маъмур ўлмасун.
Кечалар ул гул чекар эрмиш қадаҳ, эй тонг ели,
Воқиф ўл, ҳолимни айтур чоғда махмур ўлмасун.
Ёр васлиға қувондим, қовди кўйидин мени,
Эй Навоий, ҳеч киши давлатға мағрур ўлмасун.

561

Ноумиде мен киби борму экин жононидин,
Жонға етган кўнглидин, кўнгли тутулғон жонидин?
Фард ҳушу сабридин, маҳжур зуҳду илмидин,
Айру шаҳру мулкидин, овора хонумонидии?
Танға меҳнат равзанин очқон яқонинг чокидин,
Жонға риҳлат навҳасин тузган кўнгул афғонидин?
Ҳам салоҳ уйин қаро айлаб туганлар давридин,
Ҳам бало юзин қизил қилғон алифлар қонидин?
Мен доғи бир кун салоҳ аҳли эдим, эй порсо,
Бу уқубатлар аро қолдим биров ҳижронидин.
Жомима ҳар давр қуй, соқий, ҳалоҳил заҳриким,
Таҳ~батаҳ қондур ичим тоси нигун давронидин.
Эй муғанний, туз мақоми навҳаким, чиқмоқтадур
Хаста жон жисм уйи отлиғ кулбайи аҳзонидин.
Жон берур ҳар дам Навоий, не ажаб, гар берса жон
Қулки айрилғай бегидин, бек неким, султонидин.
Ростлиқда сарви озодий йигитлик боғидин,
Покликда лаъли рахшоний эранлик конидин.

562

Ақлу жону кўнглум ул ой фурқати озоридин
Бори бир-бирдин малул ўлмишлару мен боридин.
Шоми ҳажрим тору бепоёнлиғин англай десанг,
Фаҳм ўлур ялдо туни янглиғ сочинг ҳар торидин.
Бордур андоқким, бузуғ кўнглумда қону ҳар ён доғ,
Лолаларким, чиқти вайрон масканим деворидин.
Ул пари кўнглум қуши қонин оқизғон фаҳм ўлур,
Очсалар бўйнумдағи дафъи жунун туморидин.
Ғунчайи васлим очар, шамъи фироқим тиндурур,
Ҳар насимеким келур гулрух баҳорим соридин.
Даҳр боғи лола бирла сабзасидин кечки, йўқ
Ғайри қону заҳр бу шингарф ила зангоридин.
Эй Навоий, нуқтайи айш истасанг майхонада,
Бош кўтарма май тағори даврайи паргоридин.

563

Ёр пайғоми не осиғ ўзгалар таҳриридин?
Жон қачон берсун Масиҳ алфози эл тақриридин?
Руқъаси гар барчд қатлим ҳукмидур, хушдурки, бор
Қатл ҳукми ҳирзи жон Исодамим таҳриридин.
Кимки кўрса, ваҳки, махфий ишқим ўтин фаҳм этар,
Руқъасин очиб ўқурда ҳайъатим тағйиридин.
Номасин очқанда юз девоналиқ қилдинг, дема,
Ким хабар йўқтур манга, биллаҳ, аларнинг биридин.
Не фусун қилмиш эди, билмонки, йўқтур ақлу ҳуш
Нотавон кўнглум аро алфозининг таъсиридин.
Руқъаедур чарх чирмошлиқки, мазмун суратин
Ҳеч ким фаҳм этмади унвонининг тасвирндин.
Ҳар не ёзмиш оллингга килки қазо, кўрмак керак,
Эй Навоий, қочмоқ ўлмас тенгрининг тақдиридин.

564

Келки, васлингдин ҳазин жонимнн хурсанд айлайин,
Сен жигар парголасин бағримға пайванд айлайин.
Чок этиб кўксумни, маҳв айлай сени бағрим аро,
Неча бу уммед ила кўнглумни хурсанд айлайин.
Кўзда мардум бўл, кўнгулда жон ерин тут, ваҳ, неча
Кўзни муштоқу кўнгулни орзуманд айлайин.
Юз бало солди кўнгул бошимға, они, эй рафиқ,
Қўйки, тишлаб-тишлабон парканд-парканд айлайин.
Не ачиғланмоқдур андин, не чучук сўз, эй кўнгул,
Хоҳ аччиғ йиғлайин, хоҳи шакарханд айлайин,
Гулшани васлин тилар жон, ер қуйи, жисм заиф,
Неча қудсий қушқа мундоқ торни банд айлайин.
Дер, Навоий, Вомиқу Мажнундек ўлғил, ваҳ, не навъ
Куч била ҳуш аҳлиға ўзумни монанд айлайин?!

565

Масиҳодин лабинг афсаҳ, қуёштин оразинг аҳсан,
Қуёшингға фалак ҳайрон, Масиҳингға қуёш маскан.
Кўзумда гарди майдонинг, танимда нақди пайконинг,
Анга кўз мардуми хозин, мунга жон кулбаси махзан,
Ясармен юз мақолат, ваҳ, бўлур кўргач ани ногаҳ
Кўзум ҳайрон, таним ларзон, эсим вола, тилим алкан.
Шикебу сабр уйин бузди, ки рухсоринда кўргузди
Хатидин нур уза зулмат, юзидин ўт аро гулшан.
Тўкарсен қон кўзунг бирла, берурсен жон сўзунг бирла,
Ажойиб зуфунунесенки, ҳар фан ичра сен якфан.
Маломат тоши доғидин ёруди ишратим шамъи,
Ажаб гугирд ўтидин айладим бу шамъни равшан.
Ясарда сунъ меъмори фалак ғамхонаснн гўё,
Ки қилди дарду ғам кирмакка ҳар кавкабни бир равзан.
Сен истаб Хизр умри, турфа буким, гунбази хазро
Юзига тун қаросин суртубон, айлар санга шеван.
Навоий, асрабон тамкин, кишидин истама таҳсин,
Чу шаҳ кўргузди истиҳсон, кўруб назмингни мустаҳсан.

566

Азал наққоши тарҳ айларда гул барги намудорин,
Магар паргор ҳилди булбули саргашта минҳорин.
Қазо машшотаси парвоналар жисми кули бирла
Ҳамоноким ёрутди шамънинг миръоти рухсорин.
Дегин, Мажнун қаро жонининг узган риштасидиндур,
Ки сунъ илги мутарро қилди Лайли зулфи зуннорин.
Магар Фарҳод жонидин сизиб, қонидин этти ранг
Қадар суратгари Ширин лаби лаъли шакарборин,
Тарозу барги гул, ип риштайи жон, тош лаъл этти
Чекарда хозини ҳикмат лабинг ёқути миқдорин.
Қароғларим эмастур, балки топқач кўзга қоқмишмен
Итардин ваҳм этиб рахшинг ситомин, балки мисморин.
Аёғинг кирпигимдин оғриғон бўлса, ёриб кўксум
Исиғ қонимға қўйким, ул ҳино-ўқ чексун озорин.
Харобот аҳли авру доғ дерким куйдурунг, соқий,
Даво йўқ сирмабон қочмоқдин ўзга шайх дасторин.
Магар бўлди қуюн туфроғ ила ел, май сув бирла ўт
Ясарда масти саргардон Навоий хилқати зорин.

567

Рашкдин дерменки, меҳр итсун сипеҳр айвонидин,
Бори этгай соя айвон ичра онинг ёнидин.
Кўксума урмоққа олған тошқа ўқи тегди, лек
Қилди кул жисмимни ўтким, секриди пайкониднн.
Оташин очилди ичгач боғнинг оқ гуллари,
Ашк ила ҳар қатраеким, борди кўнглим қонидин.
Анжум эрмаским, фалак миръоти ичра тушти акс,
Баски дур сочилди ер узра кўзум уммонидин.
Дема, нолангдин юмулмас кўзларимким, тонг эмас,
Келмаса беморларға уйқу ит афғонидин.
Меҳрнинг эрмас шафақ ичра шуоъий хатлари,
Чарх зулми қон тўкар ҳар шом анинг мужгонидин.
Жон олур лаълим ҳадиси, деб мени қўрқутмағил,
Ким бу бир сўздурки, айтурсен Навоий жонидин.

568

Кўрубмен кирпигинг боштин-аёқ тешган кўнгул ҳолин,
Қушедурким, тириклай юлмиш ўлғайлар пару болин.
Экиб тухмшш андоғким очилғай бўстонафрўз,
Очар хуноба кўз боғида эксам донайи холин.
Жамолин ваъд агар дебмен, кўп этма, эй араб, ҳайрат
Юзи айнин кўруб ҳар ён назар қил зулфидин долин.
Танимкиким қурубтур хомадек нол ўқларингдиндур,
Қалам қилсанг қил, аммо ташлама ҳар ён чекиб нолин.
Бу мажнун қатлин ул тифли париваш истамас бўлса,
Недин тошлар била қасдимға солди шаҳр атфолин?
Ғамин кўрманг бало тоғида, лаъли шавқидин жонни,
Ки ҳар бир тошидин сотмас абад умриға мисқолин.
Чу бўлмас шамъсиз парвонаву гул бирладур булбул,
Фироқ ўртар кўнгулни чун кўрар васл ичра амсолин.
Сабуҳий жом ила хушмен, нечук хуш бўлмағай улким,
Мунингдек ахтари фархунда қилғай субҳ анинг фолин?
Жавод илгида пири дайрнинг май заврақин кўрсун,
Бировким, кўрмамиш дарё ичинда жунг тимсолин.
Шаҳ эгнида мурассаъ тугмалик хилъатға бермасмен,
Йиғочлар бирла оллин теврабон кийган фано шолин.
Навоий, истасанг кўйин, итига ошно бўлғил,
Ялинғон янглиғ ул ит ошноға, сен анга ёлин.

569

Шаҳид ўлсам либоси лолагун сарви равонимдин,
Ясанг қабрим уза миле, бўянг гулранг қонимдин.
Кўруб тумордек чирмонмоғим ҳажрида раҳм этмас,
Ки ғофилдур ичимда ҳар тараф доғи ниҳонимдин.
Қуруғ тандинки қилдинг шарҳа-шарҳа нола тортармен,
Не тонг, важд ўлса элга дам-бадам найдек фиғонимдин.
Алифсиз жон киби йўқ ул паридин ўзга мавжуде,
Ҳазин жонимда то ҳижрон хаданги чиқти жанимдин.
Кўрунуб зулфииинг тори, кўрунмас заъфлиқ кўнглум
Нединким ул тавонороқдурур бу нотавонимднн.
Кўнгул кўз ўту селидин келиб ҳолим кўра олмас,
Малойик равзанимдин, бал халойиқ остонимднн.
Эрур қотилдин этмак орзу жонбахшлиқ расми,
Умиди меҳрибонлиқ боғламоқ номеҳрибонимдин.
Мени уйқуға солмиш даҳр боғининг насими, ваҳ,
Не гул тергаймен ушбу тушта кўрган бўстонимдин?
Навоий, билки, топмишмен нишон мақсуддин бешак,
Ўшал кунким нишоне топмасанг истаб нишонимдин.

570

Соғинманг соя ғам шоми малул эрмас фиғонимдин,
Босиб ўлтурмасам юз қатла, қочқай эрди ёнимдин.
Учуқ захми лабида билгурур, билгурмасун, кўрунг,
Нишона кимки истар жон аро доғи ниҳонимдин.
Балият шоҳиди гулгуна қилса, бас муносибдур
Момуғларким, яро оғзида гулгун бўлди қонимдин.
Ичимда баски тўлди новакинг, ҳар ён алиф эрмас,
Ки раглардек ўқунг билгурди жисми нотавонимдин.
Кўз ичра уйқу хайли гар кира олмас, ажаб эрмас,
Ки холи турфатул-айни эмас ашки равонимдин.
Дема, ровий, эрур Фарҳоду Мажнун қиссаси муҳлик,
Ани, алқисса, бир «долу алиф» бил достонимдин.
Юзумни, эй баҳори ҳусн, қон ёш ичра кўргулким,
Юзунг шавқида не гуллар зуҳур этти хазонимдин.
Улус таклифидин кўп хаста қилдим жонни, ваҳ, эмди
Яқиндур ўлгамен, баским хижилмен хаста жонимдин.
Навоий, вақтни тоатға ё ишратға сарф этким,
Соғинсам ўртанурмен тийра ўткарган замонимдин.

571

Тўла қондур кўзумнунг ҳалқаси то қолди ёримдин,
Магар тушмиш қароси тоза доғи интизоримдин.
Қавокиб демагил, гардун кўзи гўё ёшармишдур,
Тутундинким, чиқар гардун сари шамъи мазоримдин.
Ярамға ҳеч марҳамдин етишмас онча роҳатким,
Чиқориб тил, итинг қонин ялар жисми фигоримдин.
Мен ул ой рашкидинким эл кўрар туфроғ агар бўлсам,
Кўрар эл кўзларин кўр айла, эй гардун, ғуборимдин.
Эгармас кўк ҳисори давриға турки фалак кўргач,
Эвурмак ашҳабин бир хишт уза чобуксуворимдин.
Эрур қонлиғ кўнгулда кўзларинг, ваҳ, турфадур асру,
Ки чиқмаслар даме ул икки жайрон лолазоримдин.
Ичиб, гар тутмасанг эрди қадаҳ, эй нўшлаб соқий,
Не имкон эрди қутқармоқ мени муҳлик хуморимдин.
Мени ёзғурмангиз қилсам сабуҳийким, азал субҳи
Чиқибтур ихтиёр илгимдину иш ихтиёримдин.
Иноят ёмғури оллида дафъш саҳл эрур, гарчи
Ёғар идбор гарди, эй Навоий, рўзгоримдин.

572

Мени заифни саргашта айлади гардун,
Шитобу давр ила хошокни нечукки қуюн.
Туташти телба кўнгул ул пари узоридин,
Бу ўтни гул соғиниб, ваҳки, куйди ул мажнун.
Ҳубоб ончаки Жайҳун уза эрур мумкин,
Тасаввур айла кўзумнунг ҳубобидин гардун.
Юзунг шаҳидлари туфроғин совурмиш ел,
Буким булут кўрунур кўкта ҳар тараф гулгун.
Не айб, шодлиғ ашким кўп оқса васлингда,
Баҳор фасли бўлур чашмалар суйи афзун.
Қадингға сарв бош индурмамиш эмас акси,
Ки даҳр адаб қилур они солиб сув ичра нигун.
Ушатиб ўқини, маҳзун кўнгулни синдурманг,
Ки уй шикаст топар ҳар қачонки синди сутун.
Ер остидин куп ила лаълни чиқар, эй муғ,
Ки борди ер қуйи, чун сўз эшитмади Қорун.
Ғам ўлтурур мени, қўй панду бир қадаҳ берким,
Қилур бу заҳрни тарёк дафъ, йўқ афюн.
Навоий, истар эсанг салтанат, фано бўлким,
Жаҳон забунунг эрур, бўлмасанг жаҳонға забун.

573

Елга берди куйдуруб ул гул таним хокистарин,
Оташин гул ҳажри совурғон киби булбул парин.
Англамон булбул қизиқ кўнглимудур ё атр учун
Ғунчасидин гул мураттаб қилди ўтлуғ мижмарин.
Барги гулдур, йўқса булбулнинг туташмиш ҳар пари,
Баски, ёрутди сабо гул мижмарининг ахгарин.
Гул эмастур, балки булбул ошёнин ўртаган
Ишқ ўти бил, кўрсанг онинг давру лавни аҳмарин.
Қўй гулу булбулни, гулгун май тўла тут балбала,
То ўқуй булбул мақолотин очиб гул дафтарин.
Даҳр боғида гулу булбулға йўқ баргу наво,
Солмади бу ғуссадин наргис иликдин соғарин.
Соқиё, ҳайвон суйи мамзуж қилсанг ичмагай,
Гар Навоий топмаса май ичра лаълинг жавҳарин.

574

Ниҳон ишқингки, кўнглум ичра тушти юз шарор андин,
Ниҳоний доғлар қолмиш ичимда ёдгор андин.
Муқаввас қошларингнинг нақшидин гирён кўзум бўлмиш
Булутдекким, бўлур қавси қузаҳлар ошкор андин.
Бўлубтур сарвинозим ҳусн шамъи, бошида онинг
Барак зарриштаси улким, ёнар бир неча тор андин.
Бузуғ кўнглумки, атрофида ул юз шавқидин қондур,
Эрур вайронаеким лолалар бутгай баҳор андин.
Не кирпиклар экин улким, тахайюл айламак бирла
Бўлур жисм ичра ҳар дам жоним андоми фигор андин.
Қади нахлидин ўлсам, дўстлар, будур васиятким,
Бошим узра экиб сарве, қилинг мили мазор андин.
Жафодин юмса кўз, таскин топар кўнглум ўти, гўё
Қарори йўқ кўзи ҳар дам олур сабру қарор андин.
Жаҳон баҳри эмиш муҳлик, туман минг шукрким, гарчи
Кўп урдум дасту по, туттум валек охир канор андин.
Навоий янглиғ ўлмиш хонақаҳ аҳли сурук мажнун,
Магарким сархуш ўтмиш ул пари девонавор андин.

575

Дема, меҳнат тоғининг Фарҳоди саргардонимен,
Тоза юз минг доғ ила ул қулланинг қаплонимен.
Ламъайи рухсоридин парвонадек куйсам, не тонг,
Менки йиллар ул малоҳат шамъи саргардонимен.
Ҳуснунгга ҳайрон эсам, келмас улус ҳайронлиғи,
Кимки ҳайронинг эмастур, мен анинг ҳайронимен.
Мен ўлар ҳолатдаву жон қасди айлар ул пари,
Одамийлиқ кўргузурким, бир нафас меҳмонимен.
Гар кўнгул бузди мени, ёр эрди боис, шукрким,
Чуғзнинг йўқ, бир малоҳат ганжининг вайронимен.
Дайр пири тутса май, нўш этсам эрмас айбким,
Заҳр агар ич дерким, анинг бандайи фармонимен.
Телбаликдин ақл сори истамиш зоҳид мени,
Эй Навоий, мунча нодон билмас эрдим они мен.

576

Кўрса не фикри таним захмию кўнглум куйганин,
Улки наълу доғдин ҳайф этмас ўз нозук танин.
Қайда кўрсун, кўрса не қилсун ёқам чоки асар,
Мастлиғдин улки ҳар дам чок этар пироҳанин.
Хирмани сабрим куярдин не ғам ул кофирғаким,
Ўт солибтур бодадин, кўргил, жамоли хирманин.
Гарчи ранжим саъб эрур, ваҳ, қайда парво айласун
Қотиле ким кўрди тиргузмакча ўлтурмак фанин?
Англағоч қатл айлар эрди, шукрким, билмас киши
Базми ғавғоси аро аҳли мусибат шеванин.
Неча тавсанлиқ сукун андин бурунроқ кўзлаким,
Олмағай коме, неча сурсанг йигитлик тавсанин.
Гулшани ишратқа сиз азм айлангиз, эй аҳли айш,
Ким Навоий бас оғир олмиш мазаллат гулханин.

577

Фироқингда кўзумдин йиғламоқ бўлғайму кам бир кун?
Кулуб киргайму вайрон кулбам ичра ул санам бир кун?
Малойик, тарқашингким, ул қуёш ҳажринда қўрқармен
Тешиб ўтгай фалакни оҳим ўтидин алам бир кун.
Ҳарими васлиға маҳрамлар охир шукр этинг, кулманг,
Мени маҳрум дебким, мен ҳам эрдим муҳтарам бир кун.
Фасонам ёзғучи, билким, битик узра сочар кулдек
Куюб сочилғуси коғазга илгингдин қалам бир кун.
Эмас ғам шоми анжум қатралар оҳим тафидин бил,
Не тонг, кун кўзгусин гар тийра қилса ушбу нам бир кун.
Эшнттим, телба ит кўйида қатл айлар эмиш, айтинг,
Ким ул кўй итларидин эрди бу девона ҳам бир кун.
Талаб даштида йиллар пўя айлаб, ваҳки, то еттим
Ҳарими васлиға, дерким, бўлур тавфи ҳарам бир кун.
Кўнгулдин тавба қайдин рафъ қилмас хонақаҳ шайхи,
Магар ҳам дайр пири зоҳир этгай бу карам бир қун.
Навоий, руҳпарвар нуктаву муҳлнк тажарруддин,
Ажаб гар қўймағай кўкка Масиҳодек қадам бир кун.

578

Юзинда май гулидур ё юзин кўргузди кўзгудин,
Ваё жаннат гули аксини зоҳир айладн судин.
Юзунгга чун таважжуҳ айладим, қолди қаро қайғу,
Қейин тушган киби соя кўрунгач меҳр ўтрудин.
Тушумда дедиким, кўксунгга бир ўҳ урсам, илгим ўп,
Кўрунг толиъким, ул ўқ етгач-ўқ сескандим уйқудин.
Дема, ҳижрон туни муҳлик ғамимдин субҳ сарғарди,
Ҳамоно булъажаб ҳолим кўруб заъф этти кулгудин.
Бор эрди ҳуснунг афзун ғам туни чун чеҳра кўргуздунг,
Кўрунур шамъ равшанроқ зуҳур этгач қаронғудин.
Дема, менсиз нечукдурким сени ўлтурмади қайғу,
Санга йўқтур хабар, мен худ ўлубмен ушбу қайғудин.
Қадаҳ наззораси ҳушумни зойил қилса айб эрмас,
Ки шоҳид акси ҳар дам жилва айлар ушбу кўзгудин.
Бу гулшандинки, булбул зоғ ила тенгдур, фироқ авло,
Нетар ул ердаким, йўқтур арабға фарқ ҳиндудин.
Навоий Каъба қасдин айласун, эй шайх, дей олсанг,
Ким имкон йўқтурур топмоқ киши дайр ичра мақсудин.

579

Ёзарда ишқинг ўтин секрир оҳимдин шарар ҳар ён,
Варақда нуқталар ийнак шарарлардин асар ҳар ён.
Рақиб илги жафо тошин кўп отса, боис оҳимдур,
Анингдекким, итик ел шохдин сочқай самар ҳар ён.
Дам урмассен лабинг ширинлиғин васф айласам, гўё
Ики лаълингни бир-бирига ёпиштурди шакар ҳар ён.
Кўкарган доғидур ғам тошларининг хаста жисмимда,
Қуруғ шоҳ узра чирмашиб очилған нилуфар ҳар ён.
Суда гулбарглар оққан масаллик лаъли ҳажринда,
Оқар ашким аро ҳар қатра қон бўлған жигар ҳар ён.
Кўнгулда ўқларингдин бар есам бир кун, ажаб эрмас,
Мунингдекким бу боғ атрофида эктинг шажар ҳар ён.
Белинг сарриштасиға мубтало бўлған кўнгул сайди
Кийикдекдурким, маҳкам айламиш йўлин камар ҳар ён.
Не муҳлик водий эрмиш Каъбайи мақсад биёбони,
Ки адно мўридин бор аждаҳоларға хатар ҳар ён.
Навоий риштайи зуҳди узулса, қилмангиз ҳайрат,
Мунингдекким они усрук чекар бир сиймбар ҳар ён.

580

Жамолинг шавқидин ғам шоми куймак ибтилосидин,
Кўзум шамъи кул айлабтур аён қонлиқ қаросидин.
Фироқингда туган узра туган қўйдум, не ҳосилким,
Манга ун бўлмади ҳосил бу икки тош аросидин.
Қуёшни Юсуфим байъиға бермак бор эса мумкин,
Дегаймен тангайи байъонадур эрмас баҳосидин.
Чекай ишқинг юкин деб хаста кўнглум қон ютуб, ғам ер,
Не қувват касб эта олғай бу шарбат ул ғизосидин?
Жафоси тиргузур элнию мен бу айшдин маҳрум,
Мусулмонлар, билингким, ўлгум ул кофир жафосидин.
Эрур мажнун кўнгулда юз гиреҳким, не сабабдиндур
Мусалсал қиссалар эл ичра зулфунг можаросидин.
Хумори ҳажрдиндур тийра кўзу кўнглум, эй соқий,
Ёрутқил ҳам жамолинг шамъидин, ҳам май сафосидин.
Гар ўлсам, дайр пири танг белнн зуннор нла маҳкам,
Манга тобутпўш айлаб фано дайри палосидин.
Адам фаршида то қўйди фано тоши уза бошин,
Навоий ор этар кўк наътию кун муттакосидин.

581

Гар мени ёд этмас ул ой зулм ила бедодидин,
Шукрким, ғофил змасмен бир дам онинг ёдидин.
Лутф ила гар ёд этар, ё зулм ила бедод зтар,
Мен ризосин истарам ёдидину бедодидин.
Кеча айш аҳли муғанний лаҳнидин хушҳол эмас,
Ончаким мен тонгға тегру итлари фарёдидин.
Хотирим синмоқ тилар, кўнгли тилармен мен доғи,
Ҳар не бу шишамга келгай, хуштур ул пўлодидин.
Сабр тошидин кўнгулга кўп бино тарҳ айладим,
Кўз ёшим сели қўнғорди барчани бунёдидин.
Дайр пирк дедн: майдин бош кўтарма, эи рафиқ
Солик улдур, чекмагай бошини пир иршодидин.
Сўрма, эй ҳамдам, Навоийнинг ғаминким, оламе
Ғам била тўлғай дам урса хотири ношодидин.

582

Чоклик кўксум эшикдур, жисм уйи байтул-ҳазан,
Ул эшикнинг ҳалқасидур наълу гулмихи туган.
Гул юзунг шавқида тийғи ишқ ила бўлсам шаҳид,
Бўлғусидур ҳурлар гулгунаси қонлиғ кафан.
Арғадол ичра қароқчи махфий ўлғандекдурур
Фитна хайлиға панаҳ зулфунгдағи чину шикан.
Чуғз ташбиҳин манга, эй ҳусн ганжи, қилмаким,
Мен ватан бузмишмен, ул қилмиш бузуғ ичра ватан.
Судраманг ул кўйдин юз захм ила мен хастани,
Ким ёпишмиш остони фаршиға қонлиғ бадан.
Уйла, эй булбул, баҳор ўлмиш хазон бирла қарин,
Ким дегайсен бир гули раъно бўлубтур бу чаман.
Юз ҳиял қилдинг Навоий қатлиға, фарёдким,
Айладинг бир таргузур учун юз ўлтурмакни фан.

583

Ичимдаги ёшурун ғамки, айта олмасмен,
Бир ўт солур манга ҳар дамки, айта олмасмен.
Ғамики, ўлсам эмас айта олмоғи мумкин,
Агарчи ўлтурур ул ҳамки, айта олмасмен.
Десамки, дардини дей, ишқ илги бўғзумни
Тутар анинг киби маҳкамки, айта олмасмен.
Не нукта ншқидин айтай десам, мени ул шўх
Қилур анинг киби мулзамки, айта олмасмен.
Ғаминг ниҳон мени ўлтурди зулм тийғи била,
Эрур бугун манга мотамки, айта олмасмен.
Кетур пиёлаки, ишқ сиррини ҳакими азал
Анингдек айлади мубҳамки, айта олмасмен.
Навоий айтсун ўз дардиники, дард мени
Килибтур ул сифат абкамки, айта олмасмен.

584

Юз ўтида юз қатра сув, не тонг, ҳайи ғалтонидин,,
Кўнглум ўтида йўқмудур юз қатра сув пайконидин.
Қилғонда рахшин гармпўй ул шаҳсувори тундхўй,
Қилғай дебон оллида гўй олмон бошим майдонидин.
Бу дарду ғамдин лолмен майдон аро помолмен,
Ким кўргач-ўқ беҳолмен ул ишвагар жавлонидин.
Бошим сари наззора қил, эй чарху идборингни бил,
Доғи саодат англағил бир захм онинг чавгонидин.
Майдонға ул чобук суруб, бошимға чавгон еткуруб,
Саргашта жоним куйдуруб эл пўяси ҳар ёнидин.
Кўк мазраъидин хўшае касб айласанг қил тўшае,
Ком истабон тут гўшае гўйи фалак давронидин.
Гардун чекиб тийғин ниҳои, юз жавр бирла тўкти қон,
Охир Навоий топти жон, топқач вафо жононидин.

585

Қош кўнглумдин чиқорғай эрдим ул ой улфатин,
Васл айёмида-ўқ хўй этгай эрдим фурқатин.
Васлини зикр этмагай эрди тилим, бал ишқини,
Билсам эрди ҳажрида бу навъ кўнглум ҳолатин.
Қўрмамиш бўлсанг яғочким баргин ол этмиш хазон,
Жисмим узра кўр янги қонлиғ туганлар ҳайъатин.
Танда ҳар ён ҳажр тийғи захми тиктим, қилма чок,
Жоннинг, эй тийғи ажал, юз минг ямоғлиғ кисватин.
Тийғ ила ғамгин кўнгул ўтиға таскин бермадинг,
Элткумдур, оҳким, туфроққа ул сув ҳасратин.
Демагил узр, эй муғаннийким, унум топмиш харош,
Қир ўшул суҳон била қўнглумдин андуҳ сувратин,
Эй Навоий, истасанг касб этмак ойини фано,
Хонақаҳ шайхин қўюб, қил дайр пнри хизматин.

586

Манъ қилмас ашк лаълингднн туташқон жон ўтин,
Паст не навъ айлагай дарё суйи маржон ўтин?
Улки, айтур ҳажр таскини учун доғ ўртагил,
Қўрмамиш боштин-аёғим ўртаган ҳижрон ўтин.
Ишқ даштининг самумидин гумон этгай қуюн,
Водийи ҳижрон аро кўрган бу саргардон ўтин.
Булъажаблиқ ишқ аро, кўргилки, кўнглум чекса оҳ
Захми оғзидин мушаъбиддек сочар ҳар ён ўтин.
Оташин гулдин қизармиш боғ ёхуд андалиб
Урди гулбунларға гул ҳижронидин афғон ўтин,
Чарх уза эрмас шафақким, ўртанурга аҳли дард
Тез этар ҳар тун қазо оташгаҳи даврон ўтин.
Эй Навоий, ҳар насим ул гул ҳарими тавфидин,
Ким етар равшан қилур кўнглумдаги ҳирмон ўтин.

587

Тушта лаълин кўрдум, уйғонмай дебон қайғудамен,
Урма дам, эй субҳким, бир дам чучук уйқудамен.
Кўзгуда то кўрдум они қилмағил аксим гумон,
Ким кириб қилмоққа васлин жустужў кўзгудамен.
Ногаҳ ул қотил нишон айлаб бир ўқ отқайму деб
Кўйида йиллар сўнгакдек жисм ила ўтрудамен.
Ишқ баҳрининг наҳанги деса бўлғай, негаким
Ашк дарёсин чекиб гардунға мен ул судамен,
Ҳолима кулмакка ҳар захмим бир очилғон оғиз,
Турфаким, мен ҳам алар кулгусидин кулгудамен.
Ҳар балият ўқиким чархи муқаввасдин келур,
Гўйиё менменки олам аҳлидин қобудамен.
Эй Навоий, ул пари ишқиға марҳам йўқидин
Телбалар янглиғ ўз-ўзум бирла гуфтугўдамен.

588

Хаёлинг келса кўнглумга бўлур озурда мужгондин,
Ҳарамға азм қилған уйлаким хори муғилондин.
Ўқунг кўнглумга тегмасдин ғуборе эрди кўнглумда,
Ғубори ўлтурушмиш то сув септинг анда пайкондин.
Кўзум хуноби лаълинг шавқидин баҳр ўлди, тонг эрмас,
Чиқиб гулгун бу дарёнинг саҳоби, ёғса қон ондин.
Хатинг нақши бузуғ кўнглумда айлар қасди жон, ваҳким,
Бўлур неши бало ҳар сабзаким буткай бу вайрондин.
Жунун туфроғин, эй аҳбоб, аритманг зор жисмимдин,
Либосин сўймангиз ҳазл айлабон мажнуни урёндин.
Лабинг васфида жонбахш ўлса анфосим, тонг эрмаским,
Дамим ул дам насимидурки, эсгай оби ҳайвондин.
Сочинг ҳар риштасидин бир гириҳ кўнглумда жамъ ўлди,
Бу жамъият эрур кўнглумга ул зулфи паришондин.
Буюрди шайх паймон майдину муғ тутти паймона,
Ризо йўлида не паймонадин қочтим, не паймондин,
На гулгун бодае мумкин, на гулрух соқие мавжуд,
Жиҳат будур, Навоий гар тилар кетмак Хуросондин.

589

Кўнгул тошлар қаросин доғларким қўйди ғам ҳар ён,
Жунун ифротидин девона сочқондек дирам ҳар ён.
Мен ашк ичра чўмуб, ҳар тун қилиб ҳамсоялар ошуб,
Менинг ҳолимға йўқ, ўтган учун уйларга нам ҳар ён.
Эрур ҳар сори ушшоқ оҳидин, майдин эмас буким,
Бўлур нахли қадиға жилва айлар чоғда хам ҳар ён.
Булутға ҳумрат эрмас меҳрдин, балким тутошибдур,
Момуқдек баски чиқти оҳим ўтидин алам ҳар ён.
Бўлур қон мушки, ишқинг мушкини қон эттиким, бўлмиш
Қаро шанжарф, ҳолим ёзғали қўйсам қалам ҳар ён.
Итибтур телба кўнглум ҳар тараф, эй ишқу дард, истанг,
Сўрайин ул париваш кўйида мен хаста ҳам ҳар ён.
Не водий қатъи қилмоқдур фано даврида сокин бўл,
Ки қай равзанға қўйсанг кўз, бўлур маръий ҳарам ҳар ён.
Даме ўксутмагил, ё раб, харобот аҳли ғавғосин,
Қи ул ундин кудурат қушлариға бўлди рам ҳар ён.
Навоийдек қадам майхонага беркит сутун янглиғ,
Десанг оллингға юз ғам кекмағай қўйсанг қадам ҳар ён.

590

Лабларинг шарбатини чашмайи ҳайвонму дейин?
Демасам чашмайи ҳайвон, не дейин, жонму дейин?
Тун-кунумким ёруғ ул юздин эрур, ваҳки, ани
Моҳи анварму дейин, меҳр дурахшонму дейин?
Кулубон жилва қилур чоғда қаду оғзин анинг
Сарви раъному дейин, чунғайи хандонму дейин?
Ғамзайи қотил ила кофири хунрез кўзин
Душмани жонму атай, офг ти имонму дейин?
Ишқ дардини десам саъб, мрни айб этманг,
Ишки минг мушкил эрур, зимнида осонму дейин?
Ақл агар ишқ ўтидин қочса, нечук манъ қилай,
Шуъладин саъй қилиб чиқса бирав, ёнму дейин?
Ичмагим зоҳид агар билди, Навоий, найлай,
Сўрса сўз уйла киши оллида ёлғонму дейин?

591

Ишқ аҳли сотқун олса изинг тўтиёсидин,
Қилғил тарозу икки кўзумнинг қаросидин.
Қошингки жузв, жузвида бор қавс ҳайъати,
Ўқ ёғдурурға жонға отар барча ёсидин.
Кўрмак тилар юзунгни кўнгул, кош итларинг
Ёнимни қилса тўъма сўнгаклар аросидин.
Эй ноз шамъи, кокулунг эрмаски, дуд эрур,
Ким зоҳир ўлди шуълайи ҳуснунг зиёсидин.
Гар ўлтурур ҳабиб муродимға етмайин,
Истай десам ҳаёти Масиҳо давосидин.
Мендек қул ўлғай элга қўюб тенгри қуллуғин,
Мингдин бир эрмас эмгагим онинг сазосидин.
Дам урма бу чаманда, Навоийки, бир гуле
Билмас заған фиғонини булбул навосидин.

592

Сиришк қонин аёғинг учун ҳино қилайин,
Қабул тушса, қароғим эзиб қаро қилайин.
Ақиқ лаълингга жон жавҳарин нисор айлай,
Саводи холингға кўз мардумин фидо қилайин.
Қаро менгинг била қаддинг хаёли келса, ватан
Мунга кўз ичра ясай, анга жон аро қилайин.
Қадингки, соя солибтур, улай анга, яъни,
Ки ишқ илмин алифбедин ибтидо қилайин.
Лабини қасдима тишлар юрига телмурсам,
Боқиб туруб неча ўз жонима жафо қилайин.
Кўнгул қушиким, эрур жилвагоҳи гулшани қудс,
Бу домгоҳда недин они мубтало қилайин?
Навойиё, ғамим аҳли вараъдин ўлмади гум,
Қўй эмди майкада пирига илтижо қилайин.

593

Вафо йўлинда, эйким, топмадинг истаб асар мендин,
Дегайсен билганинг ул бевафо сўрса хабар мендин.
Танимда қаддингу лаълинг фироқи тийрборонин
Киши кўрса, гумон қилғайки бутмиш найшакар мендин,
Жигаргун бўлди қасринг тоши лаълинг ҳажрида баским,
Сиришк ўрниға ҳажр оқизди қон бўлғон жигар мендин.
Анингдек солди ишқинг шуъла жоним ичраким, шаксиз,
Малойик ошиқ ўлғай кўкка тушса бир шарар мендин.
Бўлубмен ул париваш фурқатидин телба ит янглиғ,
Қаён юзлансам, эй аҳли салоҳ, айланг ҳазар мендин.
Қилиб Фарҳоду Мажнун ишқи ўтин шарҳ, эй ровий,
Бўлуб гарми такаллум ғофил ўлмишсен магар мендин?
Не тонг, сиймоб янглиғ оқса кўздин сиймгун ашким,
Ки сиймоб айламиш, ҳушу хирад бир сиймбар мендин.
Амал сарриштасин қилма мутаввал, келганин хуш кўр,
Тутунг, аҳбоб, ёд ушбу каломи мухтасар мендин.
Жаҳону жонни тарк айлаб, онинг кўйига азм эттим,
Навоий, бас муносиб эрди бу янглиғ сафар мендин.

594

Агар ишқинг ҳавосида ёғар ҳар жола тош ўлсун,
Нишона ҳар бирига дермен ушбу хаста бош ўлсун.
Юзунгнунг меҳридин бир зарра сотмон, гар фалак жавфи
Тўла бўлсун филурий, ҳар филурий бир қуёш ўлсун.
Ситам зангин темурдек кўнлидин, ваҳким, қира олмас,
Нечаким нолайи зоримда суҳондек харош ўлсун.
Қуёшни бўлмас, эй гардун, ул ойға айламак ташбиҳ,
Оғиз гар зарра, Чўлпон – кўз, янги ой анга қош ўлсун.
Агар пайконларин кўз истабон топти кўнгул, ғам йўқ,
Келиб йиғлар маҳал ул қатра сувлар кўзга ёш ўлсун.
Сипоҳи ҳуснунга бир маҳчаси рахшон алам бўлғай,
Қуёш кўзгусига оҳим сутуни гар тутош ўлсун.
Кўнгулда сирри ишқин асрай-асрай ўлдум, эй соқий,
Қадаҳ тутким, харобот аҳлиға фош ўлса фош ўлсун.
Чу сидқи ишқ ўлур, офат кетарким, гулдурур қолғон,
Агар булбул учун ҳар бир тикан бир дурбош ўлсун.
Кўнгулга жон била доғинғ оздур, қўй яна бир ҳам,
Неча икки гадоға бир дирам узра талош ўлсун.
Ўларда тенгдур ар шоҳ айласун гулшан гулин мафраш,
Вагар гулхан кули узра гадо соҳибфирош ўлсун.
Навоий ашк дурридек тиларким кўзда ер бергай,
Агар ишқинг ҳавосида ёғад ҳар жола тош ўлсун.

595

Аҳд қилдим: ишқ лафзин тйлга мазкур этмайин,
Тил неким, хомам тилидин доғи мастур этмайин.
Барча элга фитна бўлған кўзга мафтун бўлмайин,
Ҳар киши наззора айлар юзни манзур этмайин.
Ишқ куфри бирла тақво хонақосин бузмайин,
Бут хаёлидин кўнгул дайрини маъмур этмайин.
Ҳар кеча бир лаб майи васлидин этмай жонни маст,
Ҳар кун онинг ҳажридин кўнглумни махмур этмайин.
Гар чидай олмай. кўнгул берсам биравга ногаҳон,
Бори эл ичра чидай олғанча машҳур этмайин.
Ишқу май анжоми чун ҳажр ўлди, қўй, эй шайхким,
Ўзни бу иқболдин куч бирла маҳжур этмайин.
Зулм ила эл жониға ўт ёқма, эйким, шоҳсен,
Гар десанг дўзах ўтиға жонни маҳрур этмайин.
Гарчи маъзур ўлди маъмур, эй Навоий, ўзни мен
Дўст маъмур айлаган хизматда маъзур этмайин.

596

Кул ўлса рахши наъли барқидин ишқ ичра бир хирман,
Вафо аҳли кўзи ул кулдий ўлғай сурмадек равшан.
Хаёлинг ҳар кўнгулга киргач, они ўртасанг, тонг йўқ,
Анга невчунки ўтлуғ кўнглум оташгоҳидур маскан.
Чу кўнглум мазраъида хирмани сабримға ўт солдинг,
Янги доғим эмас, қолмиш қаро ўрни куюб хирман.
Ниҳон ишқинг агар қатлимға боисдур, бўйун сундум,
Кечар жон нақдидин улким, ёшурғай шоҳ учун махзан.
Фироқинг биймидин бир ерда йўқ ғам шоми оромим,
Кеча ер кўп йивутгар кимки бор қасдида бир душман.
Бошинда савсаний белбоқ ила ул сарв этар жилва,
Назар айланг, очилғон боғ аро озода қад савсан.
Бузуғ кўнглумда равзан бўлди тийғинг захмидин ёхуд,
Бу вайрон уй, ҳамоноким ёрилмишдур, эмас равзан.
Сипеҳр ўлса санга маркаб, шафақ анжум билан ранги,
Кўп илдам сурмаким, сен маст эрурсен, абрашинг тавсан.
Наво чек васл ғулзорида гул шавқидин, эй булбул,
Ки ҳижрон боғида бўлмиш Навоий шеваси шеван.

597

Билгасен, чекмас киши дарду бало андоқки мен,
Гар бировга мубтало бўлсанг, санго андоқки мен.
Ишқ дардиға давоким васл дебсен, эй ҳаким,
Бу балоға кимса эрмас мубтало андоқки мен.
Уйлаким йўқ сен киби ҳусн аҳли ичра бир пари,
Йўқтурур бир телба аҳли ишқ аро айдоқки мен.
Эйки қўймассен, танимни тўъма қилғай итларинг,
Итларингга жонни ким қилди фидо андоқки мен?!
Гарчи ўлтурдунг жафо бирла мени, лекин тилаб
Топмоғунгдур анда бир аҳли вафо андоқки мен.
Йўқтурур даврон жафосидин қутулмоқ, эй рафиқ,
Тутмасанг майхонанинг кўнжини то андоқки мен.
Гар берур ҳусни закотин, эй Навоий, йўқтурур
Хастае зори ғариби бенаво андоқки мен.

598

Етишти байраму дафъ этти рўза қайғусин,
Ҳилол мусқили ёғутти бода кўзгусин.
Сипеҳр жоми ҳилолийға жилва берди магар,
Ки бода забт эта олмас нашот кулгусин.
Магарки қилди шабистонға азм шоҳиди ийд,
Ки тўкти чарх аёғиға ахтар инжусин.
Далил роҳи шафақ рангу жоми мийнони,
Шафақ майини кўру чарх жоми мийнусин.
Фароғате тилар эрсанг, куп оғзи хиштини ол,
Ушат бу хишт била зуҳд нангу номусин.
Саҳарки халқ Мусаллоға юз қўяр, хуш тут,
Борурға дайри фано сори тонг қороғусин.
Навоий, ич қадаҳу фоний ўлки, топти бақо,
Биравки, топмадилар эл сўроғу белгусин.

599

Чекканда наққоши қазо ул сарви гулрух суратин,
Гўё беганмай ташламиш тарҳ айлаб ой кун ҳайъатин.
То жилва қилди ул санам, Лайли сўзи бўлди адам,
Савдом ўти чеккач алам, паст этти Мажнун шуҳратин.
Рухсор очиб ул сиймбар, қоматни айлаб жилвагар,
Уздию кетти сарбасар гул рағбатин, сарв улфатин.
Кўнглум юзунг бечораси, жоним лабинг хунхораси,
Сўр, эй жаҳон айёраси, гоҳи аларнинг ҳолатин.
Тақво уйи ҳамвор зрур, субҳам ипи зуннор эрур,
Уй кулбайи хаммор эрур, то кўрдум ул Чин лўъбатин.
Жаннатға қилмасмен нузул ул кўй аро топсам вусул,
Дўзахни айлармен қабул, аммо йўқ онинг фурқатин.
Айлаб салосил орзу, ортар жунуним мўбамў,
Ногаҳ насими мушкбў еткурса зулфунг накҳатин.
Иш сиррин, оё, ким билур, кимдин бу мушкил очилур,
Ваҳким, бу ғам муҳлик қилур ҳар лаҳза кўнгдум ҳайратин.
Бўлғил, Навоий, рўбараҳ, қилғил фано кўйин панаҳ,
Тарк айла зуҳду хонақаҳ, қил дайр пири хизматин.

600

Ҳуққайи лаълингда кўптур хурдайи маъни ниҳон,
Ушбу маънидин ани гўёки дерлар хурдадон.
Ҳуш ила сабрим сипоҳи уйларин куйдурди ишқ,
Ҳар янги доғим ул уйлар ўрнидин қолмиш нишон.
Кўзда ашким қонидин ҳар сори кўргил қатралар,
Нуқталар янглиғки, қўйғайлар қачон ёзилса «қон».
Тийғ чун бошимға еткурдунг, таваққуф қилмаким,
Сув мақом этмас бийик ердин қуйи бўлмай равон.
Бир момуқ тиққан қулоқдур ҳар ярам марҳам била,
Хаста кўнглум баски ўқи захмидин тортар фиғон.
Дурди жоми бирла йиқ, эй соқийи даврон, мени,
Ким ўлармен ишқ кўйида соғалсам ҳар замон.
Эй Навоий, эмин эрман зуҳд аро мундин нари,
Дайрни маъман қилай, гар умрдин топсам омон.

601

Базм ичинда андоқ ул маҳваш хаёли бирламен,
Ким хаёл андоқ қилурменким висоли бирламен.
Сўзлашурда ўз-ўзум бирла жунун аҳли киби,
Ул париваш белу оғзи қилу қоли бирламен.
Гаҳ кулуб, гоҳики йиғлармен хаёл айлаб ани,
Васли уммедию ҳижрони малоли бирламен.
Демагил, майдин юзум рангин, қулоғимдур қизиқ,
Ким бу янглиғ ҳажр кожу гўшмоли бирламен.
Оғзию зулфи ғамидинким эрур ноламда мад,
Буйла мад тортарда онинг «мим»у «дол»и бирламен.
Соқиё, бир жоми май бирла мени девона қил,
Ким мушавваш ақл савдойи муҳоли бирламен.
Эй Навоий, ақл сори эмди бўлма раҳнамун,
Ким бўлуб девонае, ишқ лоуболи бирламен.

602

Музайян қилма мармар тоши бирла туфроғим бошин,
Ки кўнглум дуди Машҳад тоши айлар машҳадим тошин.
Булут бирла ёғин эрмаски, ул ой ҳажрида ҳар дам
Тия олмон дамим дудин, йиға олмон кўзум ёшин.
Азал наққошиким чекти янги ой шаклини, гўё
Қалам соф айлар эрди сизғали ул дилрабо қошин.
Қувонди шайх зикри ҳалқасидин, найласун мискин,
Алола ичра кўрмайдур маломат кўйи авбошин.
Халойиқ ўлганимни бахтим уйқуси соғинмишлар,
Нечукким тонимас эл тавъамоннинг кўрса қардошин.
Сочинг фикрига то туштум, мусалсал бўлди ул савдо,
Қачон билдим мен ул сарриштанинг бу навъ чирмошин.
Жаҳонни куйдурур, эй муғбачча, паймонойи лаълинг,
Магар кўнглум ўти бирла қизитмишлар анинг дошин.
Ажаб меҳру сипеҳр эрмасмудурким, топмади ҳаргиз
Хирад бу тоқ меъморин, назар ул шамса наққошин.
Навоий, хонақаҳла хирқаву сажжоданг ўлмиш қайд,
Булардин махлас истарсен, фано дайри сори ёшин.

603

Борсанг ол жонимни, то сенсиз манга жон қолмасун,
Жон қолиб, жон ичра ногаҳ доғи ҳижрон қолмасун.
Чун ўлармен, чин дейин, ишқи бузуғ кўнглумдадур,
Мен ўлуб, ул ганж бу вайронда пинҳон қолмасун.
Эй кўнгул, дей кўзга бу дамким тирикмен, келса ёр
Оразидин баҳра олсун, асру ҳайрон қолмасун.
Ҳажрида онча бало еткур манга, эй чархким,
Ўзгалар ишқин ҳавас қилмоққа имкон қолмасун.
Муждайи васлин дебон, эйким, кўнгулдин ҳажр ўқив
Тортасен, ваҳ, онча воқиф бўлки, пайкон қолмасун.
Даҳр аро андоқ маош этгилки, сендин қолмаса
Тоат андоқким, керактур бор исён қолмасун.
Эй Навоий, собит ўлсун шоҳи Ғозий давлати,
Оллида қул бўлмағон оламда султон қолмасун.

604

Тилаб жаннатни ўтмон дўст кўйида гадолиғдин,
Муҳаққар боғ учун кечмак бўлурму подшолиғдин?
Бўлуб бегона майдин доғи то хирқамдадур билдим,
Ки доғи ҳажр эмиш охир натижа ошнолиғдин.
Фироқинг ичра қолғач, ўлганимга қилма ҳайратким,
Улумдин ўзга иш йўқ, жисмға жондин жудолиғдин.
Ажойиб ибтилодур банди зулфунг ичра жонларға,
Ки бор ўлмакча бир соат нажот ул мубталолиғдин.
Ёрут май ламъасидин хилватимни бир кун эй муғким,
Ёруғлуғ топмадим хилватда йиллар порсолиғдин.
Кўзум андоқ қорормиш тийра зуҳд ичраки, гар соқий,
Демон май тутса, заҳр ичгаймен они кўз қаролиғдин.
Бу гулшан ғунчасида жола эрмаским, тиш иржайтиб,
Кулар ошуфта булбул навҳасиға бевафолиғдин.
Жаҳон шўхинки, эл маҳбубидур ақд айладинг, лекин
Тааммул қилки, не лозим келур бу кадхудолиғдин.
Навоий, бенаволиқ шевасин берма иликдинким,
Наво ҳар кимки истабтур, топибтур бенаволиғдин.

605

Вафо аҳлиға даврондин етар жавру жафо асру,
Жафосидин анинг озурдадур аҳли вафо асру.
Буким, аҳли вафо ноёб эрурлар, ондин эркинким
Бу эски тоқ аларға ёғдурур гарди бало асру.
Фалак дарди иложи чиқмай ондин кимса топмайдур,
Магар ноёб эрур ул ҳуққа ичра бу даво асру.
Гаронжонлиғни қўй, жон бер, тилар бўлсанг дури мақсуд,
Ки оламда оғирдур ушбу жавҳарға баҳо асру.
Фидо жонимни айлаб, олам аҳлидин тамаъ қилдим
Вафо, астағфируллоҳ, қилғон эрмишмен хато асру.
Ризо аҳлин сиёсат тиғидин қўрқутмағил, эй шаҳ,
Ки қатлингдин сенинг қўрқарға ўлмайдур гадо асру.
Табиат комидин руҳунгни қутқарким, хуш эрмастур
Қафас қайди аро булбулға бўлмоқ мубтало асру.
Чу кавсар жоми зикри қилмади рафъ ўзлугум қайдин,
Бу ранжимға ҳамоно нафъ этар жоми фано асру.
Ҳавойи гулшани қудс эт, Навоийким, хуш эрмастур
Зағанлар бирла бу гулханда бўлмоқ бенаво асру.

606

Ёр мустағнию муҳлик ғами ҳижрон асру,
Оҳким, қолмишам ўз ҳолима ҳайрон асру.
Раҳналар солди ўқунг касрати кўнглум эвига,
Ул ёғин айлади бу кулбани вайрон асру.
Эй рафиқ, ўқини захмимдин агар чектинг, лек
Етадур жонима кўнглумдаги пайкон асру.
Шайх таклифи намоз этти, вале билмаским
Ишқ тиғи ярасидин борадур қон асру.
Ноз этиб ғамза ўқин гар отар эй жон, асра,
Ким отар ғамза ўқин ноз ила жонон асру.
Ғусса жомики бу давр ичра лаболабдур, они
Ваҳки, бот-бот тутадур соқийи даврон асру.
Эй Навоий, дема иқболи бақо мушкил эрур,
Фоний ўлғонға эрур ушбу иш осон асру.

607

Юзунгда май гули ё гул очилғон бўстондур бу,
Гулунгда қатра хай бўстондағи сувдин нишондур бу.
Кўзумда қатра қонлар боғлағон эрмас ҳамоноким,
Назар боғида шавқунгдин очилғон арғувондур бу.
Эмас васлинг тилаб учқон кўзум атрофида кирпик,
Ким ул дарёйий қушларға қамишдин ошёндур бу.
Кўнгулдин чиққон оҳим айлар афзун халқ савдосин,
Ки шайдолиқ диёридин етишған карвондур бу.
Қизил раглар кўзумда кўрган англар ашк селинким,
Оқарға келган ул йўллар била ҳар сори қондур бу.
Лабиндин хастадур кўнглум, дам очмай, эй Масиҳ, ўтким,
Иложин юз сенингдекнинг бегонмас нотавондур бу.
Қуюндек дашт аро кўрсанг мени, кўп қочмаким, ҳар дам
Бошингға эврулур саргаштайи бехонумондур бу.
Кўнгул майхона роми, хотирим хуш май батидинким,
Мунга руҳул-аминдур ул, анга дорул-амондур бу.
Дема, ҳижрон туни ҳар дам етар ул ойға фарёдим,
Ул ой фарёдингга етмас, Навоий, не фиғондур бу?!

608

Ёрдин айру май ичмак қиндурур балким оғу,
Хоҳ оғизда талх сув, хоҳи бурунда шўр су.
Деб эдинг, эй ҳажр, ёринг келмаса, жон бергасен,
Чиқти жоним бирга, ваҳ, бу иккидин вақт ўтдиму?
Истасам ҳуснунг закотин, гар бўлур мониъ рақиб,
Не ажаб, чун ит бўлур доим гадо бирла аду.
Невчун оғзингға етар деб жоми гулгун дам-бадам,
Хаста кўнглум ғунчадек қон боғланибтур тў-батў.
Менки ўлдум кўйида, кўнглум ўтининг дудидур,
Зоғдин қилманг гумон, қонлиғ таним узра ғулу.
Зоҳиди худбинға хирқам зайли тегди, эй рафиқ,
Олиб эгнимдин, фано дайри аро май бирла ю (в).
Эй Навоий, кўргач ул қотилни, қўйдунг ерга бош,
Буйла бош қўйғач нафас ташвишидин фориғ ую

609

Ҳажрида кўнглумга бор ул лаъли сероб орзу,
Не ажаб, махмур қилса бодайи ноб орзу.
Ул пари мажнуни ўлдум бу сабабдинким, эрур
Зулфининг занжиридин бўйнумға қуллоб орзу.
Лаълидин беҳуш бўлмоқлиқ ҳавасдур жонима,
Кимга, ваҳким, бўлмағай мундоқ шакархоб орзу.
Эттим оғзин истабон мен йўқ таманнолиғни, вой,
Ким адам йўлида гум қилди бу ноёб орзу.
Кўрдум ул бут қошлари, кофирмен, ар исломи бор,
Каъба аҳли қилмаса бу навъ меҳроб орзу.
Фақр кўйининг қаро шоли била гулхан кулин
Топқали, биллаҳки, қилмон кишу синжоб орзу.
Гар Навоий тарки ишқ этти ҳавас, ўлтурмаким,
Чин эмастур айламиш бу ишни ўйнаб орзу.

610

Ҳар ён ул юзда тер оқиздингму?
Ё оқар меҳр чашмасидин су?
Қолди холинг тер остида, ёхуд
Дамин асрар сувға чўмуб ҳинду.
Тердин ул юзга бўлмиш ўзга сафо,
Қатрадин гарчи тийрадур кўзгу.
Гулда шабнам ажаб худ эрмас, лек
Ойда анжум ғариб эрур асру.
Сенда тер, менда ашкдур юз уза,
Йиғласам мен, сенга келур кулгу.
Уёлиб тер оқизди анжум эмас,
Шоми ҳажримда торами мийну.
Дер Навоийки ғайр эмас мавжуд,
Турфа сўз «лоилоҳа иллоҳу».

611

Гул сочар ел боғ аро, сарви равоним келдиму?
Жон иси гулдин келур, ороми жоним келдиму?
Бехуд эрдим айтгали кўнглум, чу келдим ҳолима,
Айтинг: ул оворайи бехонумоким келдиму?
Қолмиш эрди хаста жон кирганда мен майхонаға,
Англамонким, ул заифи нотавоним келдиму?
Демангизким, келди маҳвашлар сени ўлтургали,
Муни денгким, қотили номеҳрибоним келдиму?
Ҳажридин ўлдум демангким, бошима келмиш Масиҳ,
Айтинг, ул осойиши руҳу равоним келдиму?
Кўюнгга ушшоқ келгандин хабар туттунг, валек
Демадинг ул зори беномунишоним келдиму?
Зуҳд кўйига кўнгул бирла, дедингким, келмадинг,
Эй Навоий, неча айтиб ул ёмоним келдиму?

612

Соқиё, мен ютмағон хуноби ҳижрон қолдиму?
Бермасанг май, эмди қон ютмоққа имкон қолдиму?
Эйки дерсен, истасанг васлимни жон қилғил фидо,
Муни сўр аввалки, ҳажрингдин манга жон қолдиму?
Ишқ махфий қолмас охир, эй кўнгул, кўп чекма жон,
Мен ҳам аввал кўп ёшурдум, кўрки, пинҳон қолдиму?
Чектилар мажруҳ кўнглумдин хадангин куч била,
Бори, эй жон, муждае бергилки, пайкон қолдиму?
Кўргач ул ойни, жунундинким йиқилдим, эй рафиқ,
Тенгри учун айтким, ҳолимға ҳайрон қолдиму?
Эй кўнгул, бу гулшан атрофиға боқким, ғунчае,
Ким кўнгул жамъ айлади, бўлмай паришон қолдиму?
Эй Навоий, қочмағил ҳамдамлиғимдин, кўрки, ёр
Гар санга меҳрин кам этти, бизга яксон қолдиму?

613

Белингу зулфунг хаёлин шарҳ этармен мў-бамў,
Ташнадурмен лаълингга то бордурур жонимда су.
Орзу айлар лабинг оллинда жон бермакни Хизр,
Хизр суйидин ўлук умр айлагандек орзу.
Шарбати лаълинг қўюб нўш айлаган ҳайвон суйи
Бўлғай андоқким қўюб ҳайвон суйин, ичгай оғу.
Сунбулунгни қилғали ошуфта йўл топмас насим,
Баски атрофидадур шайдо кўнгуллардин ғулу.
Терлаган юз қатрасидинким юзум қонин юдунг,
Ваҳ, не дейким, ишқ аро топтим не янглиғ обрў.
Кўнглакинг лавнидин ўлдум, атридин топтим ҳаёт,
Қайси гул баргинда бор эркин бу янглиғ рангу бў?
Эй Навоий, ёр сарвақтингға етмак истасанг,
Оҳу ашкингдин супур вақтинг ҳаримин, балки ю(в).

614

Қаён қилса ҳаво ул турфа қуш уйқум олур қайғу,
Вагар кулбамда бир тун қўнса худ кўздин учар уйқу.
Фироқинг шомида субҳи висолинг ёдима киргач,
Келур ҳар лаҳза тинмай йиғламоқ ичра манга кулгу.
Қуёшим сарвдек қад бирлаким ҳар ён қилур жилва,
Аёғи остида, ваҳ, соядур ё сунбули гису.
Янги жон топқамен бўлса лабинг оби ҳаётидин,
Ўларда оғзима чун томизурлар пахта бирла су.
Лабингнинг холидин жон истадим, ул олди жонимни,
Гунаҳ мендиндур, андин йўқ, чу ишни акс этар ҳинду.
Қул ўлдум холу зулфу қаддинга, гар жаврдин қочсам,
Эрур кўксумда ҳар ён доғ ила наълу алиф белгу.
Қадаҳ миръати руҳ, эй соқию махмурлуқ ранжи
Мени ўлтурди, бовар қилмасанг, қўй оғзима кўзгу.
Чу даврон бевафодур неча соҳибжоҳ эсанг, эй шаҳ,
Гадолар хотирин асраву мағрур ўлмағил асру.
Ичар эрмиш ул ой ушшоқ ёди бирла соғарлар,
Сени ул эл туфайли, эй Навоий, ёд қилғайму?

615

Ул ойға не ғам тушса бу девонадин айру,
Бўлмас зараре шамъға парвонадин айру.
Холингни тилаб руҳум агар учса, эмас айб,
Бу қушқа таҳаммул қани ул донадин айру?
Меҳнат қуши кўнглум эвидин чиқмаса, тонг йўқ,
Ким кўргани бор чуғзни вайронадин айру?
Андуҳу хирад қасдим этар, войки, меҳнат
Ўздин манга айрудуру бегонадин айру.
Қиссамни эшитган ўладур ишқ аро, ваҳким,
Эрмас ул оғир уйқу бу афсонадин айру.
Туфроғ агар бўлса таним дайрда қилма,
Эй чарх, они соғару паймонадин айру.
Масжидда Навоий гар эмас, нукта будурким,
Нуқсон қилур ўлмоқ анга майхонадин айру.

616

Тутқали ламъайи рухсориға жонон кўзгу,
Сувдурур баски қолибтур анга ҳайрон кўзгу.
Чарх золи санга машшотадурурким, бўлмиш
Анга гулгуна шафақ, меҳри дурахшон кўзгу.
Не қатиқ кўнгли бор, оёким, ўшул маҳвашнинг,
Рўбарўйиға келур ҳар нафас осон кўзгу.
Жон эви ичра хаёлингни безар бўлса кўнгул,
Пари ўлур тароғ ўқунгнунгу пайкон кўзгу.
Ул пари юзига девона гар эрмас, не учун
Бўлди бозорда саргаштаву урён кўзгу.
Соф қил сафҳайи хотирни тилар бўлсанг файз,
Акс топмоқ гар эрур тийра, не имкон кўзгу?
Кўзгудек борса Навоий ўзидин, не тонгким,
Айлади май қуёшин соқийи даврон кўзгу.

617

Хатинг эрмас, гул узра сабзайн боғи Ирамдур бу,
На сабза, кун юзида тун саводидин рақамдур бу.
Гар оҳим шуъласи ўтти қуёштин, тонг йўқ, эй маҳваш,
Сен аҳли ҳусн аро шаҳлиғ учун чеккан аламдур бу.
Латофат суйидин тўлмиш занахдонинг чаҳи гўё,
Тарашшуҳ айлаган кун чашмасидин барча намдур бу.
Жафо доғин қўйибким жоним олдинг, асрасам, тонг йўқ,
Ниҳон кўксум ароким, жон бериб топқон дирамдур бу.
Иложимдин бўлуб ожиз дедилар ҳикмат аҳликим,
Ғарибу хаста йўқким, ошиқу девона ҳамдур бу.
Бутеким куч била чекти бошимни саждаға, эмди
Вафодин бош чекар, кўргилки, не саркаш санамдур бу.
Олиб дин нақди пири дайрким, қилди мани сархуш,
Кўрунг, охир не камлик ўтрусида, не карамдур бу.
Қадаҳ даврини хуш тут, чарх жаврин боқма, эй соқий
Ки ул тутқач вужуд, албатта билким, калъадамдур бу.
Навоий ғофил ўлма, ул санамнинг қасрин айлансанг,
Самад зикрини мазкур айлаким, тавфи ҳарамдур бу.

618

Сочти тердин гул уза ул сарви гулрухсор сув,
Куймагим дафъиға қилди ўт уза изҳор сув.
Юзда хай туғёнидин гар кулса оғзи, йўқ ажаб,
Ғунчаға бўлмас очилмоқ ичмайин гулзор сув.
Тиғи бот-бот захм урардин зор жисмим қилди заъф
Замзам ўлсунким, кўп ичса еткурур озор сув.
Ёр аёғи туфроғидин ўзга кўрмон доруйе,
Эй муолиж, кўзларимдинким келур бисёр сув.
Меҳрким ул чеҳра аксидур, недур гар бўлмамиш
Ўтлуғ оҳим шуъласидин гунбази даввор сув.
Ғам ўтидин, эй ҳаким, ўлмак тилармен, жомима
Заҳр қўшсанг қўш, ва лейн қотмағил зинҳор сув.
Хаста кўнглум оғзи захми пахталиғ пайконидин,
Бор анингдекким момуқ бирла нчар бемор сув.
Шаръдин айри риёзатдин сафо касб айлаган
Уйладурким соф ўлур таскин била мурдор сув.
Тўрт ёндин ўқи йўл қилмиш Навоий кўнглини,
Ишқ савдоси учун гўё ясабтур чорсу.

619

Солса зуҳдунг тунига жоми ҳилолий партав,
Субҳа анжумларин эт бода қуёшиға гарав.
Тийра хилватин нетай, хилват они билки, солур
Онда соқий юзию бода қуёши партав.
Ул пари ишқида қочмоқдур ўзумдин ғаразим,
Буки ғам даштида Мажнундек этармен таку дав.
Зулфи ҳажрида дамим дуди жаҳонни тутти,
Мени савдойий ўшул зулмат аромен шабрав.
Даҳр хусравлиғин улким талади, чарх онинг
Бошиға қўйди туганким, дер улус Кайхусрав.
Файз кўз тутма риёзатда тешилмай юрагинг,
Очмайин равзана, уй ичра қуёш солмади зав.
Эй Навоий, хуш эрур хилват, агар бўлса киши
Дилбари бирла иков, бўлмаса лек онда бирав.

620

Сужуд этар қуёш оллинда уйлаким ҳинду
Юзунг қошинда қуёш лоилоҳа иллоҳу.
Қуёш юзига қобардин назар эрур ожиз,
Юзунгдин этти магар акс зоҳир ул кўзгу.
Юзунг нишониға ҳар зарра гар эмас толиб,
Қуёш жамолиға заррот невчун этти ғулу.
Магар тажаллийи ҳуснунгға мазҳар ўлди қуёш,
Ки зоҳир айлади онча жило била ёғду.
Юзунг хижолатидин меҳр уйла сорғормиш,
Ки субҳ айлар анинг заъфаронидин кулгу.
Юзунгни тушта кўрар мумкин ўлса, истармен
Онингдек уйқуки, андин сўнг ўлмағай уйқу.
Навоий, иста висолин, биҳишт истамагил,
Киши биҳишт боринда тамуғни истарму?

611

Юзу кўзунгда муайян камоли сунъи илоҳ,
Не юздурур бу, не кўз, лоилоҳа иллаллоҳ.
Жамолинг ойина «ваш-шамс» кўзгуси нозил,
Кўзунг қорасиға «мозоғ» сурмаси ҳамроҳ.
Тилинг ҳамиша ладуний улумиға нотиқ,
Мудом кўнглунг илоҳий румузидин огоҳ.
Қамар ҳар ой боши муъжизнамой илгингдин
Қочиб бошини ўғурларки, бўлди уйла дутоҳ.
Чу сен сипеҳрдин ўттунг, шиҳобу ҳалқайи бадр
Эмаски, чарх чекар кеча ҳасратингдин оҳ.
Сенинг шафоатинг уммеди чун эрур мумкин,
Гуноҳкор бировдурки, йўқтур анга гуноҳ,
Навоий гулшанининг наргиси нужум ўлғай,
Кўз учидин анга қилсанг ҳисоб вақти нигоҳ.

622

Оташин гул гарчи зийнатдур жаҳон бўстониға,
Барқ эрур ҳар ел учурғон барги булбул жониға.
Гарчи шамъ ўлди шабистон зеби, кўрким, шуъладин
Тил чиқармиштур сусаб парвоналарнинг қониға.
Майки қуйғай соқийи гулрух, эрур ҳайвон суйи,
Ваҳки, офат селидур ишқ аҳли хонумониға.
Най елин Исо дами тутқилки, ул бордур самум
Ҳар нафас аҳли муҳаббат хотири вайрониға.
Бир қадаҳ май ичмади бу дайр аҳли бехумор,
То таҳаррук бўлди бу тоси нигун даврониға.
Бода беранжи хумор эрур фано жомида, лек
Ичмак они келмамиш ҳар булҳаваснинг шониға.
Ҳасрат ўлтурди мени, эй муғ, кетур жоми фано,
Ким чидай олмон бугундин сўнг онинг ҳижрониға.
Бўлмайин фоний, муҳаббат жомин ичмакдур маҳол,
Сабт этинг бу нактани дайри фано айвониға.
Ком топмай кимки ҳирмон дардиға бўлмиш асир,
Истаса ҳамдард, ўлтуртунг Навоий ёниға.

623

Кўнгулким васлин истар ҳар тараф доғи ситам бирла,
Эрур Юсуф харидори неча эски дирам бирла.
Фиғонлиғ кўнглуму ўтлуғ дамимни саҳл тутмангким,
Олибмен ишқ иқлимини бу таблу алам бирла.
Итурдум оҳ ила ағёрни ул юз ҳавосидин,
Анингдекким, киши сувдин кетаргай хасни дам бирла.
Қуруғ жисмимда қонлиғ захм эмастур қатъ учун ҳар ён,
Ки пайванд айламишсен ул сўнгакларни бақам бирла.
Туган бирла алифдин, эй мунажжим, ҳолатим кўргил,
Ки кўксум тахтайи рамл ўлди ҳар ён бу рақам бирла.
Кўнгул машҳудиға чун бўлди восил, бўлса бўлсун тил
Агар қойил самад бирла, вагар зокир санам бирла.
Таайюн хирманин куйдургай, аммо барқ рафтори
Ки кўкдин ерча манзил қатъ қилғай бир қадам бирла.
Дема, кўксумда эскиргай туганларким, кўзум ҳар ён
Чу тўкти қатра, доғ ўлди бу сариғ сафҳа нам бирла.
Қаду зулфунг била оғзинг тилаб кўз юмди оламдин,
Навоийға тараҳҳум айлаким, борди алам бирла.

624

Куйди кўнглумким, недин манзил эмас жононаға,
Тушти ўт ганж орзусидин бизинг вайронаға.
Ул пари усрук кўзин истаб биёбон тутмишам,
Ким кийик бирла мудом улфат бўлур девонаға.
Келдиму кўрдум юзин, қайтурмен эмди ўртаниб,
Шамъни кўрган нафас ёнмоқ керак парвонаға.
То манга бегона бўлдунг, кўнглум ўлди шодким,
Ошнодин улфатинг кўпракдурур бегонаға.
Чархдин йиғларсен, эй кўз, билки бўлмиш еткудек
Сели ашкингдин халал бу эртаги ғамхонаға.
Эйки, истарсен бериб жон, васл топқонлар сўзин,
Сафҳаға ўт сол қачон етсанг бизинг афсонаға.
Эй Навоий, неча бағринг сув бўлуб тўктунг сиришк,
Тойири давлат чу боқмас буйла суву донаға.

625

Ёнида эл кўрсам, ўқ санчилмасунму жонима,
Менки ғайратдин раво кўрмон ани ўз ёнима.
Захмлиқ жонимки ишқи ўтидин хурсанд эрур,
Ўт эмас ул марҳамедурким, ёқибтур жонима.
Васлиға кўз маҳрам эрмастур, нетиб маҳрам бўлур
Икки тардоманки, тонуғлуқ берурлар қонима?
Чун етар ул ойға афғоним, эрур бу дам-бадам
Ким чиқиб жон доғи ҳамраҳ бўлғуси афғонима.
Ақлу жондин ишқида бегона бўлдунг, эй кўнгул,
Кет худой учун, бугундин сўнг мени ҳам тонима.
Тан эвин дард ўқи кўп захм этти, аммо шукрким,
Кирмади ношукрлуғ селоби бу вайронима.
Эй Навоий, кулди ул гул ашкима, бўлмай халос
Йиғламоқдин, ком агар будур гули хандошша.

626

Анбари тар истамон юз узра холинг борида,
Кам кўрунур янги ой мушкин ҳилолинг борида.
Сийми ашким итларингнинг йўлида сарф айларам,
Чун демиштурларки: қозғон дўст молинг борида.
Чашмайи ҳайвондин, эй жоним, сув ичмайдур кўнгул,
Хизрваш хаттинг аро ширин зилолинг борида.
Чун вафо қилмас кишига оқибат даврони ҳусн,
Бас ғанимат бил вафо қилмдқ жамолинг борида.
Дегасен, мискин Навоий ноласин булбул киби,
Эй сабо, ул гул ҳаримиға мажолинг борида.

627

Ғамидин гарчи жон йўқ эрда танда,
Тирилдим лаълидин ўлдум деганда.
Неча боғ ичра борсам бўйе топмон,
Қадингдин сарв бирла норванда.
Ёшурун неча кўз солсам адамнинг
Вужуди йўқтур оғзинг бор эканда.
Тилар кирпикларингни зор кўнглум,
Бўлур булбул ери дойим тиканда.
Дема гул умрин оз, эй боғбонким,
Сенингдек кўпни кўрмиш бу чаманда.
Навоий гарчи ўлди лола янглиғ,
Эрур доғинг била қонлиғ кафанда.
Нечаким шоҳ бепарволиғ этса,
Керак ўксутмаса қуллуғни банда.

628

Кўнглумнинг оҳи қатрае хуни жигар била
Дудедурурки, айрилур ўтдин шарар била.
Лаъл узра холу хатки юзунг кўзгусидадур,
Тўтиға ҳинду ўргатадур сўз шакар била.
Ул шўх кўнглум олди солиб жисмима шикаст,
Бир тифлдекки, шохин ушатқай самар била.
Нозиклугидин эркин, ваё мен ҳасудмен,
Буким белин онинг кўра олмон камар била.
Дардоки, олам аҳлида бир ёр топмадим
Тун-кун дуойи шому ниёзи саҳар била.
Бу ғуссадин дедимки: бўлай умрум охири
Шоҳи сипеҳрқадр Муҳаммад Умар била.
Эл мониъ ўлса, тушти Навоий киби ишим
Мажнун бўлуб адам йўли сори сафар била.

629

Зиҳи ҳайвон суйидек лабларингнинг ҳасрати жонда,
Хатинг Хизрики пинҳондур ва лекин оби ҳайвонда.
Юзунг ҳаҳ нур, жисминг руҳи пок, эй руҳдек ғойиб,
Сенингдек бир малаксиймо париваш йўқтур инсонда.
Ики кўзким, аросидин чиқиб ёш ўтти бошимдин,
Биайниҳ ғарқ бўлғон кемалардур баҳри Уммонда.
Дегайсен баҳр даврида қамишлиғ ичра ўт тушмиш,
Кўзум гирдида қон ёшким югурур хори мужгонда.
Эмас пайконининг равшанлиғидин бу кўнгул акси,
Ҳар ўқким ул отар, кўнглум эрур албатта, пайконда.
Ўтуб йиллар, ул ой бир кунки кулбам сори йўл озғай,
Ёмон толиъдин ул кун бўлмағаймен байтул-аҳзонда.
Навоий қон ёш ичра ғарқу ёри май ичиб доим
Дер эрмиш: «зарқ айлайдур, кўрунг мен қонда, ул қонда?»

630

Пардаға кирган киби хуршиди рахшон ҳар кеча
Азми хилват айлар ул шамъи шабистон ҳар кеча.
Ул кулуб аҳбоб бирла субҳдек, мен шамъвор
Ўртаниб кўнглум, тўкармен ашки ғалтон ҳар кеча.
Бир қуёш ҳижронида урён таним гардун киби
Меҳр ўтидин кўргузур минг доғи пинҳон ҳар кеча.
Гаҳ-гаҳ, эй махмури хоболуд, сўр ул хастани,
Ким етар оғзиға лаълинг ёдидин жон ҳар кеча.
Носиҳо, не навъ пинҳон тоат айлайким олур,
Дину дониш нақдини бир номусулмон ҳар кеча.
Бир кеча сўрғил мени ондин бурунким, сўрғасен:
Қони ул бедилки, айлар эрди афғон ҳар кеча?
Чек, Навоий, нола, кўз май берсуну бағрим кабоб,
Чун бўлур ул ой хаёли бизга меҳмон ҳар кеча.

631

Ё раб, ул юзни даме кўзумга пинҳон айлама,
Ё кўзумни ондин ўзга юзга ҳайрон айлама.
Чеҳрасиға мезбон ўлсун кўзум, ул чеҳрани
Кўзларим уйидин ўзга уйга меҳмон айлама.
Очмайин зулфин, паришон кўнглума чектурма оҳ,
Етмайин оҳим ели, зулфин паришон айлама.
Жонима лаълидин ўзга лаълдин берма ҳаёт,
Лаълиға жонимдин ўзга жонни қурбон айлама.
Бошима кўйидин ўзга кўйни қилма ватан,
Кўйида бошимдин ўзга бошни ғалтон айлама.
Эй кўнгул, давр аҳлидин минг йилчилиқ йўл гўша тут,
Ё алардин етса юз минг ғусса, афғон айлама.
Истасанг, эй гул, Навоийдек хушилҳон булбуле,
Ғунчадек кўнглин маломат хоридин қон айлама.

632

Ул мусофирким эрур барча сипоҳ аҳлиға шоҳ,
Жисму руҳи хоксоримдур анга гарди сипоҳ.
Дедилар, ул шаҳ қилур йўл азми, бу уммед ила
Кўксума тирноғлар бирла чекибмен шоҳроҳ.
Рахшининг жавлонини кўргач ер ўпсам мен заиф,
Йўқ ажаб, чун хам бўлур эрмиш итик елдин гиёҳ.
Новаки бирла тўшук бўлғон кўнгул аҳволини
Неча шарҳ айлай десам, оғзимға келмас ғайри оҳ.
Кўзда ашкимдин қочиб, кирди хаёли кўнглума,
Кўп ёғиндин йўлда эл вайрона қилғандек паноҳ.
Буки ҳажрингдин ўлубмен, бўлмаса бовар санга,
Жону кўнглумким сенинг бирладурур, басдур гувоҳ.
Келса ёрутқай сипаҳ гарди Навоий кўзларин,
Ул мусофирким эрур барча сипоҳ аҳлиға шоҳ.

633

Жон олса найлай ул бути паймон гусил била,
Чун бермишам кўнгулни айга ишқи дил била.
Келди манга чу белини чектим, масалдурур,
Ким тортса бўлур келури бўлса қил била.
Ашкимки қон бўлуб юзум узра тушар, эрур
Ёшеки майл бор анга сориқ-қизил била.
Қадди ҳавосида лабидин роҳат истарам,
Ичсам керак мудом чоғири муътадил била.
Зулм аҳли халқ қони учун тил узатмоғи
Бор уйлаким сибоъ ичар сувни тил била.
Кавсар майини шаҳд уза сунъ илги томизиб,
Лаълинг мухаммар айлади ул обу гил била
Доим қошингда бўлса Навоий ажаб эмас,
Гул бирла булбул ўлса, не тонг, муттасил била.

634

Оҳким, жон бўйниға зулфунг таноб ўлди яна,
Кеча тонг отқунча ишим печу тоб ўлди яна.
Ишқ асир этган жунунлуғ кўнглум иши ҳар замон
Ўтқа тушган телба янглиғ изтироб ўлди яна.
Ганжи илм эттим кўнгул кунжин, етишгач сели ишқ
Ҳар иморатким қилиб эрдим, хароб ўлди яна.
Бир ўқ урди ғамзангу итти кўнгул мажнун бўлуб,
Ул бало урғонға, билмон, не бало ўлди яна?
Гул шабистон базмида ўт ёқти, ваҳким, ғунчадин
Барча булбул кўнгли ул ўтға кабоб ўлди яна.
Дедилар, ул шўх ҳар дам ошуқуб уйдин чиқар,
Жон иши чиқмоқ учун, ваҳким, шитоб ўлди яна.
Эй Навоий, бир сори бўлди бу ғамлар чун санга,
Азми даргоҳи шаҳи олийжаноб ўлди яна.

635

Бода тут, соқийки, айёми висол ўлди яна,
Даст берди шодлиғ, ғам поймол ўлди яна.
Май мудом ич ул лаби майгун санам давриндаким,
Зуҳд ила тақво ҳарому май ҳалол ўлди яна.
Ғамза бирла кўзлари айни бало бўлғон учун,
Ушбу маъниға каришон зулфи дол ўлди яна.
Хўблар кўйига сайр айлай бориб эрди кўнгул,
Кеч келурда анга, билмон, ким завол ўлди яна?
То лаби жонбахшидин топти Навоий коми дил,
Эй ажал, ўлмак анга асру маҳол ўлди яна.

636

Кўзни лаълинг шавқидин дурбор қилғунгдур яна,
Жонни кўзунг ҳажридин хунбор қилғунгдур яна.
Яъни, эй товус пайкар, айлабон азми сафар,
Тавсанингни кабки хушрафтор қилғунгдур яна.
Эй кўнгул, васлин ғанимат тут, даме қилма фиғон,
Ким они топмай, фиғон бисёр қилғунгдур яна.
Борғанидин хастамен, қилсанг иложим, эй табиб,
Умр зойиъ айлабон, бекор қилғунгдур яна.
Гул киби юзунг Навоий кўзидин айлаб ниҳон,
Кўзунга ҳар кирпигин бир хор қилғунгдур яна.

637

Орази ёниға гул санчар жамол изҳориға,
Англатур ҳуснин ани ёндоштуруб рухсориға.
Эврулур бошиға жонлар, ваҳки, ҳар жон риштаси
Чирмашибтур гарди Яздий меъжари ҳар ториға.
Сочбоғ эрмасдурки, ул кофир ғилоф айлабдурур
Олам ичра куфр таъзими учун зуннориға.
Кўз дуоси чун битирсиз, садқаси айлаб мени,
Тори жоним риштасидин тортингиз тумориға.
Енг била невчун ёпар оғзин такаллум ҳолида,
Лабларидин шаҳд олиб, йўл очмаса гуфториға.
Барг эвурмай лавн гул сўлма, тўкар эрмиш хазон,
Боғлама кўнглунгни, эй булбул, жаҳон гулзориға.
Каъбайи кўйин Навоий эврулурга заъфи бор,
Бас мададтур етса илги қасрининг девориға.

638

Насиҳат аҳли манга дерки: «Майни тарк эт», ваҳ,
Илик олиб келур, оғиз ичар, манга не гунаҳ?
Манга май ичмак эмас ўзлугимдин, эй носиҳ,
Бу ишга чанг қади долу шоҳид ўлди гуваҳ.
Қилур жунуну қадаҳ манъини манга зоҳид,
Дегайму телбага бу сўзни бўлмаса аблаҳ?!
Қадаҳ чароғини оллимға тутқил, эй соқий,
Ки зуҳд зулматида асру бўлмишам гумраҳ.
Бу шамъ бирла харобот сори бошла мени,
Ки тийра зуҳд туни ичра ўлмайин ногаҳ.
Бошимни пири харобот даргаҳида қўяй,
Ки бор эшигида шоҳу гадо гадо била шаҳ.
Навоий айтур эмиш дайр аро санам зикрин,
Бу исм зикрига ким қилса майл бисмиллаҳ.

639

Қил учи кўрмай оғзингдин нишона,
Анга ошиқ бўлубмен ғойибона.
Хатинг бош чеккали холинг кўрунмас,
Кўкарди чун экин, гум бўлди дона.
Баҳона қилмай эл қонин тўкарсен,
Манга етгач, қилурсен бир баҳона.
Булут эрмаски, гардун юз ёшурмиш,
Ки тортар шуълайи оҳим забона.
Бу жавлонким қилурсен, ваҳ, замоне
Инон чеккилки, қўзғалди замона.
Фано аҳл сўзин кўп айла мазкур,
Ки уйқу дафъ этар ушбу фасона.
Ўтар ёринг, Навоий, арз қилким,
Қадам қўйсанг яқиндур бандахона.

640

То кўрубон юзин қуёш қолғали иштиёқиға
Гоҳ бошиға эврулур, гоҳ тушар аёқиға.
Қошида холи ҳиндуйий кофир эрурки, аҳли дин
Қатли учун чиқибдурур кўз сола дайр тоқиға.
Дарду балову ғуссани кўнглум аро кетурди ишқ,
Дўстларин бирав кибиким тилагай висоқиға.
Васл мени чу ўлтурур, бор санга ўлмагим ғараз,
Раҳм этиб, эй ажал, мени солма анинг фироқиға.
Пўя қилурда чобукум учти рикобида пари,
Нақш соғинма зеб учун сизғон анинг жаноқиға.
Толиби фақр бор эсанг барча била мувофиқ ўл,
Сен киму эътироз ким аҳли замон нифоқиға?!
Нўши лабинг зилолидин хаста Навоий ичгали
Чекса ҳаёт чашмасин, заҳр келур мазоқиға.

641

Ваҳки умрум барча зойиъ бўлди эл коми била,
Бодайи ноб ўрнида хуноба ошоми била.
Кимса юз йил комронлиқ қилса, билким, арзимас
Даҳр аро бир лаҳза бўлмоққа биров коми била.
Заҳрни ўз коми бирла ичса ондин яхшиким,
Ичса ҳайвон шарбатин нокомлиқ жоми била.
Юз дилором айлагандин равза ҳибси яхшироқ
Бўлмоқ ўз вайрони ичра кўнгли ороми била.
Эй кўнгул, эл субҳи айши сори боқма, хўй қил
Фардлиғ вайронида меҳнат қаро шоми била.
Қушқа юнг маскан аро хушроқ дурур озодлиғ,
Бўлғонидин банд аро сайёд ипак доми била.
Бўлмоқ итлар мунъими тан тўъма айлаб яхшироқ,
Танни қилғунча самин нокаслар инъоми била.
Жоҳу маркаб бирла, эйким, бормадинг мақсад йўлин,
Қатъ ўлур бетўшалиғ зоди фано коми била.
Эй Навоий, ҳузн ила ўткар қорилиқ меҳнатин,
Чун йигитлик борди айшу ишрат айёми била.

642

Тушти ўт кўнглум эвига оҳи дардолуд ила,
Кўзда кирпик дема, бу равзан қарормиш дуд ила.
Телба ит деб ҳар тараф йўлдин қочарлар аҳли ҳуш,
Ўт сочиб оғзим, югурсам жисми гардолуд ила.
Чарх сайр этмас, нечук субҳ истагаймен ғам туни,
Жавфи чун мадрус эрур бу шоми қийрандуд ила.
Юсуфим ҳажрида Яъқубий ғам ичра, мутрибо,
Уйла менким, хушлуғум йўқ нағмайи Довуд ила.
Дема, ҳар дардингға айлай бир даво, қўйким ўлай,
Ким малул ўлғунгдурур бу дарди номаъдуд ила.
Шаҳ тилар давлат бақосин, мен гадо ёр оғзини,
Ранжадур шоҳу гадо бир коми номавжуд ила.
Эй Навоий, қилдилар дунёни рад аҳли қабул,
Гар десанг мақбул ўлай, ёр ўлма бу мардуд ила.

643

Лабларингким, ҳайф эрур тенг тутмоқ они қанд ила,
Синдурур юз қанд бозорини шаккарханд ила.
Токи ҳайронмен санга номус ила итмиш кўнгул,
Телба янглиғким қочар эл ғофил ўлғач банд ила.
Одам ул соатки жаннат ичра авлодин кўрар,
Не қувонғай дам-бадам сен нозанин фарзанд ила.
Қўй насиҳат, зоҳиду, ўтлуғ дамимдин ваҳм қил,
Телба ит имкони йўқтурким соғалғай панд ила.
Ҳожатингни элга арз этмакка ҳожат бўлмасун,
Хуш чиқишсанг лаҳзае бу зори ҳожатманд ила.
Лабларинг ҳажринда юз паркандким бўлмиш кўнгул,
Лаъл эрур маҳлул қон ўрниға ҳар парканд ила.
Чун Навоий кўнгли синди, эмди лутфунг не осиғ,
Ким ушатса шишани, бутмас яна пайванд ила.

644

Бўлур шом ул маҳи Нахшаб равона,
Каманди зулфин очиб шаб равона.
Қаро тун азм этарким, кўрмагай эл,
Жамолидин вале ёрур замона.
Мени манъ этмиш ўз ҳамраҳлиғидин,
Манга, ваҳким, ажаб иш тушти ёна.
Ҳаётим эмди худ мумкин эмастур,
Ки ўлмакка тилар эрдим баҳона.
Кўз очқаймен магар маҳшар сабоҳи,
Ки ичмишмен ажаб жоми шабона.
Бу гулшан гуллари чун бевафодур,
Алардин чекма, эй булбул, тарона.
Навоий ўлса, ёдин қилмағилким,
Улар эл ҳам, десанг ондин фасона.

645

Меҳрдин дерменки бўлсам дойим ул ойим била,
Найлайинким, чарх эврулмас менинг ройим била.
Ҳажр аро мендурмену бир оҳу бир хам қоматим,
Ғам чериги хасму мен бу навъ ўқ-ёйим била.
Аҳли мажлис куйдурур тилин кесиб, бошин узуб,
Шамъ даъво қилса моҳи мажлисоройим била.
Кўҳи дарду тешайи ҳижронни сўр Фарҳоддин,
Англамас Хусравкн, Ширин бирладур дойим била.
Ҳусниға ҳар лаҳза ҳайронроқмен, охир яхшидур
Ўлмасам ногаҳ бу ишқи ҳайратафзойим била.
Бўлмайин дайри фано хаммори, гар қилсам бадал
Зоҳиди худбин ридосин бодаполойим била.
Дам-бадам мискин Навоийнинг дегил қон ютмоғин,
Эй қадаҳ, гар ҳамдам ўлсанг бодапаймойим била.

646

Гар сабодек ҳамдам эрмон сарви озодинг била,
Бормен, эй гул, қайдаким бўлсам сенинг ёдинг била.
Ранге йўқтур чун қизил гулдин санга, эй андалиб,
Эл қулоғин асру кўп ёлқитма фарёдинг била.
Эйки дерсен, кўзларим кўнглунгни не навъ этти сайд,
Бир кабутар нетсун ахир икки сайёдинг била?
Масжид ичра бутпараст ўлмоқ неча, эй пири ишқ,
Дин учун кирдим фано дайриға иршодинг била.
Сеҳр эрур, эй ишқким, кўнглум била пайконидин
Сирқайи жисм ичра ўту сувни асродинг била.
Гар итобе зоҳир этсанг, ўзгаларнинг кўнглин ол,
Нешгаким мен хўй этибмен зулму бедодинг била.
Эй Навоий, телбалик тарк этгасен кўргач висол,
Ҳур сийратлик, малак хўлуқ паризодинг била.

647

Солиб қон онча қўйдунг доғ бу жисми фигор ичра,
Ки онча доғ ила қон бўлмағай бир лолазор ичра.
Қушеким тушса, оҳим гирдбодидин чиқа олмас,
Биров янглиғки қолғай эшиги боғлиғ манор ичра.
Ики рухсори икки зулф ёпқондин ниҳон ўлмас,
Нечукким шуъла дуд ичра, қуёш ёхуд ғубор ичра.
Юзунг шавқида ашким кўзлар ичра жола боғланмиш,
Ёғин ул навъким дур боғлағай абри баҳор ичра.
Қолибтур анбарин зулфунг ичинда боғланиб кўнглум,
Кийикдин қатра қон қолғон киби мушки татор ичра.
Қизиғ кўнглумдаги пайконлари дардин не фаҳм этгай,
Ангаким қатралар хайдиндурур ўтлуғ узор ичра.
Чу ўлгум ҳасратидин, шояд ўтган чоғда кўргаймен,
Мени судранг гадолар кўйида бир раҳгузор ичра.
Гар ул шаҳ базмидин бир журъа май топмон, ажаб эрмас,
Ки май шўхи кирибдур ширадин маҳкам ҳисор ичра.
Мениким айламиш ул муғбача ишқи майи махмур,
Магар ҳам дайр пири чора қилғай бу хумор ичра.
Вафо айларда элга рўзгоринг айлама зойиъ,
Ки улким сен тиларсен, йўқтур аҳли рўзгор ичра.
Навоий, гар фалак даври санга еткурмас ул ойни,
Не чора, чун сипеҳр эрмас кишига ихтиёр ичра.

648

Ваҳки, ул шўх бориб, жонима ўт солди яна,
Телмуруб икки кўзум йўлға боқиб қолди яна.
Нечўк ўлмай мени беморки, Исонафасим
Кўрди ҳолимнию кўрмасга ўзин солди яна.
Йиғланг, эй шамъу суроҳийки, ўларимни билиб,
Мутриби нағмасаро навҳа кўкин солди яна.
Захме истар эди кўнглум қиличидин гўё,—
Илгига тиғ менинг кўнглум учун олди яна.
Ақлу дин нақди фано дайри аро кирмас экач,
Май била муғбачалар йўлида сойғолди яна.
Сабр элин йиғмиш эдим чиқмас экач ул хуршид,
Войким, зарра киби ҳар сори қўзғолди яна.
Қўлда, эй Хизри раҳим, хаста Навоий қўлини,
Ким бу йўл пўясидин бағри онинг толди яна.

649

Кўнглум оғзингнинг хаёлидинки тўлмиш ғам била,
Нақд уза мумедурурким, нақш эрур хотам била.
Ғам туни анжумни оҳим ўқлари захмиға чарх
Ул момуқлар билки, қўймишдур ясаб марҳам била.
Йиғлама, эй кўзки, бормас зулм нақши кўнглидин,
Тошда ёзғон хат не имконким бузулғай нам била?
Ул алифдурким, аёндур ҳар тарафдин шамраси,
Қадди бир ёндин осилғон мушкбў парчам била.
Шайхи ғофил кўнглин этти зарқ оҳиднн қаро,
Тифлдекким кўзгуни қилғай мукаддар дам била.
Оҳким, оввора бўлдум айта олмай шаммае
Ёшурун кўнглумдаги дардимни бир ҳамдам била.
Эй Навоий, гар десангким бевафолиқ кўрмайин,
Ошнолиқ қилмағил жинси бани Одам била.

650

Новакингнинг тўсдин эрмас нишони бўйниға,
Ким эрур қатл айлаган аҳбоб қоии буйниға.
Бегуноҳ ишқ аҳлиға тийғи жафо сургум десанг,
Билки, мендин ўзга тутмас кимса они бўйниға.
Ҳажридин гар юз қилич бўйнумға урдунг, эй сипеҳр,
Сарбасар қилдим қўлум етган замоне бўйниға.
Қотилимни кимса билмай, захм еб ўлдум, валек,
Мен билурменким, эрур қоним фалони бўйниға.
Тавқ бил жаннат қуши бўйниға то мушкин ипак
Тушти таъвиз этгали ҳирзи ямони бўйниға.
Майға эгнимдинки сажжодам гаравдир, қилди манъ
Гўйиё зоҳид кўра олмас ридони бўйниға.
Гар Навоий ўлса, ул кофир диёриға чекинг,
Боғлабон судрарда зуннори фанони бўйниға.

651

Яна не ўт эдиким, тушти хонумонимға,
Яна не шуъла эдиким, туташти жонимға.
Яна не барқ эдиким, тушгач ўртади хасдек
Бир ўт шарорасидин жисми нотавонимға.
Яна не новаки мужгон эдики, қатлим учун
Тикилди кўнглума, яъники кирди қонимға.
Яна ичимга магар ишқ солди ўтки, чиқар
Шарарлари қотилиб оҳ ила фиғонимға.
Бало ўти ёнадур тўш-тўшимдин, эй носиҳ,
Эшит насиҳату зинҳор келма ёнимға.
Сариғ юзумни қизил қилмади висол майи,
Бу гулшан ичра баҳор ўлмади хазонимға.
Навоий итти қўюб ёдгор хаста кўнгул
Дедики, еткурунг албатта дилситонимға.

652

Мени гадой қачон еттим эрса шоҳимға,
Юзумни ерга қўюб шукр дей илоҳимға.
Кўрушмагимга агар бўлса мултафит, бўлғай
Висол тўбийи жаннат била гиёҳимға.
Гунаҳ йироқлиғим эрди, чу лутф мазҳарисен,
Иноят айлагилу боқмағил гуноҳимға.
Деди, сафарда сутун бирла боргоҳимдур,
Кишики, боқти фалак бирла дуди оҳимға.
Баҳо туганларим ўлмиш висол учун, ҳайҳот,
Киши бу туҳфани сотқайму ул дароҳимға?
Бузулди кўзу кўнгулдин ишим, магар тушгай
Бир аҳли дил кўзи бу ҳолати табоҳимға.
Навойиё, яна гар ёр юзин кўрсам,
Мутиъу қул бўлайин бахт, екхоҳимға.

653

Кўнглума андуҳ елидин ғуборедур яна,
Гўйи они қўзғоғон чобуксуворедур яна.
То не гуллар очқай охир ишқ айлаб чок-чок,
Ғунчадек кўнглумда буким хор-хоредур яна.
Оҳ дудин саҳл туттум, оҳким, ул дуд аро
Сабр уйин куйдургали ҳар ён шароредур яна.
То лабинг ушшоқдин жон олмоқ этти ихтиёр,
Жон берурга ҳар тараф беихтиёредур яна.
Тонг елидин бўлди гўё сунбулунг ошуфтаким,
Ҳар қаён боқсам паришон рўзгоредур яна.
Ерга сочқон тер фано даштида солик жабҳаси
Гавҳари мақсуддин ҳар дам нисоредур яна.
Рафъ ўлуб эрди Навоийнинг жунуни, эй пари,
Та санга тушмиш кўзи, мажнуншиоредур яна.

654

Оразинг холи недин қилди мени девона,
Қушни сайд этмади чун суда кўрунган дона.
Кириб оқ уй аро жонлар қушинн куйдурдунг,
Гарчи фонусда шамъ ўртамади парвона.
Тийрборони ғаминг бузди кўнгул масканини,
Бизинг уй бўлди ёғин касратидин вайрона.
Ҳажр заъфидин ўлубмен танимасдек, не ажаб,
Ошнолар манга бўлдилар эса бегона.
Бузди ул шўхи қадаҳнўш салоҳим уйини,
Манга мундин нари манзил бас эрур майхона.
Соқиё, тўлғуча паймона ерим майкададур,
Мени маст этгали кўп яхшидурур паймона.
Журм эса ёр бошим узра етиб ўлмаганим,
Эй Навоий, мени ўлтурмак эрур журмона.

655

Кўрадурменки борур ёру қолурмен мени гумраҳ,
Бора олмон, тура олмон, не қотиқ ҳолат эрур, ваҳ?!
Ҳажридин жонима юз бийм, қолайин деса ондин,
Хўйидин кўнглума минг ваҳм, бўлайин деса ҳамраҳ.
Қўюнг уммеди, юзунг ҳасрати бирла агар ўлсам,
Ёвумай равзаға, валлоҳ, тиламай ҳурни, биллаҳ.
Майға машғул ўлубон ҳажрни амдо унутурмен,
Бузулур зор кўнгул кирди эса ёдима ногаҳ.
Ақл таклиф қилур кўнглумаким, тарки жунун қил,
Телбадин ким бу тамаъ тутқай агар бўлмаса аблаҳ?
Шоҳу сойилға насиб ар кўпу оздур, не тафовут,
Тенг насиб ўлди чу туфроққа ағар сойил, агар шаҳ.
Ёр ғофиллиғидин зулфида жон берди Навоий,
Сайд ўлар домда сайёд агар бўлмаса огаҳ,

656

Ваҳки, бир бадмеҳр ўқи жонимға паррондур яна,
Тийра кўнглум кулбасининг шамъи пайкондур яна.
Бир пари ишқида жоннинг нуқта бирла нунидек,
Нотавон жонимда наълу доғ пинҳондур яна.
Баски пайконинг йиғилди, йиқти тан кошонасин,
Бу бино сув касратидин, ваҳки, вайрондур яна.
Танға жузв ўлди ўқунг ул навъким, ондин они
Олмоқ анбурлар била тортиб не имкондур яна?
Эйки, кўнглумни дединг мажруҳ эмастур ишқдин,
Кўрмадинг, оёки, мужгоним аро қондур яна.
Чиқмишам муғ кўйидин сархуш, ёшун, эй чархким,
Ер била тенг қилмоғинг оллимда осондур яна.
Дашт аро Мажнунни кўрганлар Навоийни кўруб
Қилдилар ҳайратки, не ғули биёбондур яна?!

657

Танимда заъфдурур то иситмиш ул дилхоҳ,
Қуёш ҳароратидин, не ажаб, қуруса гиёҳ.
Анинг ниҳол қади титрабон терак янглиғ,
Мен эврулуб бошиға, тортибон сабодек оҳ.
Танини ғунча киби тўнға чирмабон қат-қат,
Валек талфасадин гулдек очилиб гаҳ-гоҳ.
Гулобхонадағи гул киби сўлуб жисми,
Қилиб гулоб киби тернинг ўртасида шиноҳ.
Ётиб кўзи киби гулгун ҳарир уза бемор,
Валек мендек этиб сиҳҳат аҳлини гумроҳ.
Демонки, шарбат учун яхшидур чучук жоним,
Яраса садқа учун қилғасиз мени огоҳ.
Навойиё, дема невчун танинг заиф ўлмиш,
Танимдд заъфдурур то иситмиш ул дилхоҳ.

658

Ҳайҳотким, бирав ғамидий зормен яна,
Фарёдким, балоға гирифтормен яна.
Эй муддаики, орим эди таъну сўкмакинг,
Фориғ дегилки, ҳар не десанг бормен яна.
Дафъ ўлмиш эрди нўши лабингдин малолатим,
Лутф айла, эй табибки, бемормен яна.
Ҳар кеча бир қуёш ғамида ғусса тошидин
Боштин-аёқ сипеҳрдек афгормен яна.
Сўфийи ақл савмаасин, шукрким, бузуб,
Дорул-фанойи ишқда хаммормен яна.
Оғзим қуруб, дамим тутулуб, секририм не тонг,
Ким телба чобукумга жилавдормен яна.
Ақл итти, ҳуш кетти, кўнгул куйди, чиқти жон,
Шукр эт, Навойиёки, сабукбормен яна.

659

Ҳар гулки очибдур май ул орази дилжўда,
Гулларму экин суда, гул аксиму кўзгуда?
Кўзгуда юзунг акси гар яхши назар қилсанг,
Бор уйла биайниҳким кун акси тушар суда.
Ноз уйқусида ул кўз ошуби жаҳон ичра,
Уйғонса кўзунг нетгай олам бузуб уйқуда.
Оллимға юзунг келгач, ҳусн аҳлини кўрмасмен,
Кўз англамас ашёни бўлғач қуёш ўтруда.
Гар шаҳрни тарк айлаб, саҳроға қўюбмен юз,
Маъзур эрурменким, моҳим эрур ўрдуда.
Олам иши сар-тосар ғам ерга гари қилмас,
Соқий, тутубон жоме, қўйма мени қайғуда.
Васл истасанг, ўл фоний андоқки Навоийким,
Ҳар ишки мунунг ғайри, бордур бори беҳуда.

660

Яна ҳар дам ишим сочмоқдурур кўз боғидин лола,
Ки бўлмиш лоладек қонлиғ кўнгул паргола-паргола.
Кўзунгдур фитнаву афсун саводидин қаро наргис,
Юзумдур меҳнату идбор доғидин сариғ лола.
Умидим мазраъин дедим кўкартай ашкдин, ваҳким,
Совуғ оҳимдин ўлди ул экинга бу ёғин жола.
Шафақ ичра эмас анжумки, гардун жавфида оҳим
Ҳарорат онча кўргуздики эрни бўлди табхола.
Маразлиқ захми кўп тандин паёпай кўнглум афғони,
Бузуғдин уйлардурким чуғз қилғай дам-бадам нола.
Деб эрдинг, жон берай ўлсанг, етишти ул маҳал, ваҳким,
Гадо султонға нетгай жуз гадолиғ ўтса ҳам ҳола.
Навоий даҳрнинг кун юзи, тун сочиға майл этма,
Ки охир умр нақдин мухтал айлар ушбу мухтола.

661

Тийралик хаттинг саводидин лаби хандон уза,
Хизр солди соя гўё чашмайи ҳайвон уза.
То ҳазин кўнглумни лаълинг ҳасрати қон айламиш,
Анда холинг нақши ўлтурғон чибиндур қон уза.
Жону кўнглум ноласидин икки ҳақгў қуш киби
Кеча ул ой кўйида афғон эрур афғон уза.
Тойири меҳнат бузуғ кўнглумда қўймиш ошён,
Чуғз андоқким нишиман айлагай вайрон уза.
Эй мусулмонлар, етинг фарёдимаким, кофире
Жону кўнглум олди, эмди сўз борур имон уза.
Чарх тоқидин топар кун шамсаси ҳар кун завол,
Зарварақдин шамса чекмак не осиғ айвон уза?!
Эй Навоий, то деди дардим юкин кўнглунгга қўй,
Кўнглум узра қўйдум ул юкнию миннат жон уза.

662

Нилдин ҳар ён алиф ул маҳжабин рухсорида,
Бир ниҳоли сарв эрур гўё Ирам гулзорида.
Ишқ султони сиёсат айлади ушшоқни,
Халқ жисмидур, сомон эрмас бало деворида.
Тоза доғедур фиғоним ўтидин бўйнумдағи
Ҳар мудаввар шакл шингарфий жунун туморида.
Тавқлар бўлмиш жели тортарға имон аҳлини,
Ҳалқалар занжири зулфунг риштаси зуннорида.
Телбалик тоғи танимдур, бош уза жўлида соч,
Ҳар бири бир нотавон Мажнун жунун кўҳсорида.
Тушса юз дастор бошдин, бош эгиндин, ваҳ, не тонг,
Ким эрур гулранг май бошида, гул дасторида.
Бору йўқин тенг кўрармен зарраву хуршиднинг,
Йўқ оғиз бирла жаҳоноро жамолинг борида.
Шамъ ила май ахтариға бер саботу сайрким,
Меҳр фаҳм ўлмас фалакнинг собиту сайёрида.
Эй Навоий, зор жисминг нола қилмас заъфдин,
Уйлаким суст ўлса, ун бўлмас муғанний торида.

663

Ваъда айлаб васл, жисми нотавоним ўртама,
Келмагунгдур, интизор ўтиға жоним ўртама.
Ишқ ўтининг ўртари бастур, яна жоним аро
Доғи ҳижрон ҳар дам, эй номеҳрибоним, ўртама
Жонни олдинг, солма охир нотавон жисмимға ўрт,
Нақд чун яғмоға борди, хонумоним ўртама.
Новакингнинг касратидинким, найистондур кўнгул,
Ўт олиб кирма қамишқа, найситоним ўртама.
Жонима ўт солди ишқинг, бал жаҳоним ўртади,
Раҳм этиб, мундин нари жону жаҳоним ўртама.
Ҳар нафас куйдурма бир ўт бирла, эй ғардун, мени,
Куйдурурга ҳар дам айлаб имтиҳоним ўртама.
Қилма нисбат хўблар бирла Навоийдек мени,
Туҳмат айлаб ҳар замон, эй бадгумоним, ўртама.

664

Кўнгул қушидур онинг зулфи тобдори била
Чибинки, боғлиғ эрур анкабут тори била.
Сипанди офат эмас, лолазори офат эрур,
Юзинда ҳар сари хол оташин узори била.
Магарки зулфида ишқ аҳлининг кўнгулларидур,
Не дудким, нафасимдин чиқар шарори била.
Ниҳоли васл онингдек қурубтурурки, ани
Кўкарта олмади кўз иккй жўйбори била.
Сипеҳр эмин эмас манжаниқи оҳимдин
Ўн икки буржлуқ ушбу бийик ҳисори била.
Муваффақ ўлмаса, тавфиқ ила эмас мумкин
Ўз ихтиёрини қўймоқ ўз ихтиёри била.
Чурук сўнгакларим ўлмиш қуюн аро хошок,
Бошингға эвруладургон таним ғубори била.

665

Фалакдин яхшилиқ етгай дебон кўнглунгни шод этма,
Ямонлиғким етар, ҳоло унут, ўтганни ёд этма.
Замона аҳлиға гар юз қуёшча кўргузубсен меҳр,
Вафо зинҳорким бир зарра чоғлиғ иътимод этма.
Нужуму чарх деб ўкма гадонинг баҳъялиқ шолин,
Тутунни чарху учқунларни анжум эътиқод этма.
Фано аҳли аёғи туфроғи шарҳин ёзар бўлсанг,
Қароғимни ҳал айла, эй рафиқ, ўзга мидод этма.
Мидод этган қароғимни қилибон кирпигим хома,
Кўзумнинг пардасидин ўзга коғазга савод этма.
Қилиб солиҳ амал касби шиорингни салоҳ этгил,
Вале фосид хаёлинг бирла ҳар дам бир фасод этма.
Чу билдинг, ризқ эрур мақсум, чекма дўстдин миннат,
Қазодин хориж эрмас иш, адуға инқиёд этма.
Тиларсен фақр даштин қатъ қилғайсен эранлардек,
Бағир сув қил, юрак парголасидин ўзга зод этма.
Навоий, истасанг уқбо муродин номурод ўлғил,
Агар дунё муроди йўқтур ўзни номурод этма.

666

Ҳар ойки, ғайрима бир зарра меҳри фош ўлса,
Онинг сори боқа олмон, агар қуёш ўлса.
Кўзумда ашкдек ул тифл парвариш топмиш,
Назар ҳақини керак билса неча ёш ўлса.
Висол умидига ўзни яқин солур ошиқ,
Фироқдин неча жонида давр бош ўлса.
Не тонг, фиғони бағирдин харошлиқ чиқмоқ,
Бировки бағрида ғам чангидин харош ўлса.
Баҳорим ўлди чу гулчеҳра шўхлар, не ажаб,
Ёғар нима бошима жолавор тош ўлса.
Хуш улки, тоғ этагин тутса халқдин қочибон,
Узалса, остида хора анга фарош ўлса.
Деманг, Навоий, агар бўлса ёр қатлинг этар,
Неким муродидурур – уйла қилса, кош ўлса.

667

Дардини жисмим аро асрай дебон тадбир ила
Тоза доғ эрмас, ўқи захмин тутубмен қир ила.
Токи шамъи анжумандур моҳи шабгардим менинг,
Кўк шабистонидин ой ҳар тун қочар шабгир ила.
Зулфи ичра зор жисмим ҳолатин қилсанг рақам,
Эй муҳаррир, зарҳал этгайсен қаро таҳрир ила.
Ҳаддинг эрмастур менинг ишқим дебон ёзғурмаким,
Мен ҳам англармен, вале не чорадур тақдир ила?
Ул пари зулфи саводин ёзғали бўлмиш давот
Уйла савдойийки, асрарлар ани занжир ила.
Қабр аро айланг юзумни чум қароким ухмр ўтуб,
Дўст кўйи азми қилдим юз туман тақсир ила.
Ишқ шаръида Навоий қатл ила топсанг халос,
Билки, ўлмакдин қутулғондекдурур таъзир ила.

668

Илгин ул гулранг этибдур лола яфроғи била,
Кафларин барги била, тирноғларин доғи била.
Риштайи зулфи хаёлидин ҳаво қилған кўнгул
Бир қушедурким, қочибдур гўйиё боғи била.
Решалар кўксумда кўр, Фарҳод баҳсин қўйким, ул
Қозмади мендек бало тоғини тирноғи била.
Шамъ ҳамдардимдурур ҳижрон туниким, мен киби
Ҳажр ўтида қоврулур ул доғи ўз ёғи била.
Оташин лаълинг шаҳиди қабридин гулгун ғубор,
Ким қўпар, ўттур эмас қон ранги туфроғи била.
Бемаҳал гулбонг ила ёлқитма, булбул, элниким,
Даҳр боғи гуллари хуштур вале чоғи била.
Лола эрмас, урди ўт гулшанға бир гул ҳажридин
Ўртаниб ҳар дам Навоий нола қилмоғи била.

669

Эй сабо, ҳолимни арз эт гулрухи таннозима,
Эгма қаддимнинг саломин айт сарвинозима.
Айт кўптин кўп ғам, оздин оз ашким шарҳини,
Дарду сабрим нақди садқанг, боқма кўпу озима.
Чунки ўлгум, ёшурун ишқим аён қил, шаммае
Воқиф этма лек ишқ аҳлин бу махфий розима.
Новакандозимки, элни йиқти кўп андозадин,
Ваҳки, эмди тортмиш новак менинг андозима.
Ул кабутарға фидо жонимки, шавқум номасин
Қилса таслим элтибон шўхи кабутарбозима.
Чангдек ғам базмида қаддим хам ўлди, эй рафиқ,
Ашк ҳар торидин ортар нолае бу созима.
Эй Навоий, ишқ аро қочма балодин зинҳор,
Чунки ошиққа балокашлик келибтур лозима.

670

Эрур кўнгулда сафо ишқ тоза доғи била,
Нечукки кўзда ёруғлуқ эрур қароғи била.
Фироқ шоми ёнгилмас ўқунг кўнгул йўлини,
Ки борур ул сори пайконидин чароғи била.
Эрур сукуту фано ишқ лозими булбул,
Не воқиф онча фиғону улуғ димоғи била.
Ул ўтки ўртади парвонани, ҳамул ўтдин
Кўрунгки қовруладур шамъ доғи ёғи била.
Шаҳу улус ғамию жоми Жам, хушо улким,
Синуқ сафол ила дурд ичгай ўз фароғи била.
Хумор аро тиладим соқию қадаҳ, юз шукр,
Ки улки мен тиладим, келди ўз аёғи била.
Қучарға сарв ниҳоли бири қадингдек эмас,
Агар кетурса ани боғбон қучоғи била.

671

Мен масти ғарқи бодамен, аксим эмас май ичра, ваҳ,
Соқийға бовар бўлмаса беҳудлуғум бастур гуваҳ.
Тақво ридоси бирлаким масжидға бордим дайрдин,
Эй муғбача, ийнак ридо бўйнумда гар қилдим гунаҳ.
Келдим қочиб ғам хайлидин майхонаға, эй пири дайр,
Тенгри паноҳинг гар манга хум кейнида берсанг панаҳ.
Дайр ичра сархуш муғбача дилимни торож айлади,
Айб этмангиз гар келмаса ёдимга шайху хонақаҳ.
Наззорадин ҳуш аҳлининг дастори тушмак не ажаб,
Мундоғки сархуш секритур ҳар ён саманд ул кажкулаҳ.
Тасбиҳни май раҳни қил, ҳар донаға майл этмагил,
Гар истасанг кўнглунг қушин сайд этмагай бу домгаҳ.
Май тулғининг ҳар пашшаси пиледурур хартумлуқ,
Дафъ этгали дайр аҳлиға гар чекса дарду ғам сипаҳ.
Юз бирла гар дайри фано йўлин супурсам, важҳи бор,
Ким дайр пири оллида бу навъ ўлубмен рўбараҳ.
Гулхан аро остингда кул, урён бошингда ишқ ўти,
Бу навъ тахту тож ила сенсен Навоий подшаҳ.

672

Очиб кўксум шикофин, айладим кўнглумни наззора,
Эрур юз пораву ғам тийғидин ҳар пора юз пора.
Таним меҳнат сипеҳри, анда, ваҳ, паиконингу ашким
Кўнгулга ғусса еткурмакка собит бирла сайёра.
Манга бедардлиқ дард эрди, ваҳким, ҳажрингдин
Чу менда бўлди дард, эмди эрур бечоралик чора.
Утарсен ўйнай-ўйнай, мен гадойи хаста йўл узра,
Қолурмен бир қиё боқмоқ учун ёлбора-ёлбора.
Кўнгул-саргашталикдин бўлди йўқ оғзинг киби, гўё
Ани чарх айлагандур ғунча йўнмоғлиққа инкора.
Улумдин ҳажр душвор ўлмаса дард аҳлиға, невчун
Ажал Мажнунни асраб, айлагай Лайлини оввора?
Навоий кўксини чок этти ҳажр андоқки, фаҳм этгай
Тахайюл ҳайъатин кўнгул аро ким қилса наззора.

673

Фироқинг тийғидинким хаста жисмим бўлди юз пора
Эрур ҳар пора бир кўз қилғали ҳолимни наззора.
Ғуборим жисми ҳижрон даштида саргашта ошиқнинг,
Қуюндек ҳар қаёнким мойил ўлди, бўлди оввора.
Не тош урён танимға урди, кўксум чокиға солдим,
Мени бедил кўнгул касб эттим они кўнглидек хора.
Олиб юз пора кўнглум итларингга айладинг қисмат,
Итингмен, айб эмас, жоно, манга ҳам тегса бир пора.
Танимни ишқ асири айладинг, манъ этма оҳимни,
Чу қил ўт ичра тушти дуд бўлмоқтин эмас чора.
Малак таслими шайтон кибридекдур, буки ақл ўзин
Қилиб маъмури амр, истар аморат нафс аммора.
Навоий бода ютқон кўрса қон ютқон гумон айлар,
Сув ичганни май ичган соғинур, ким бўлса майхора.

674

Чаманда сарв ё гул чун сабодин тебранур ногаҳ,
Соғиниб сарви гулрўюм келур, афғон чекармен, ваҳ.
Бошимни олмағаймен саждайи шукр айлаю ердин,
Агар сарви хиромонимға бўлсам соядек ҳамраҳ.
Ўзум ҳам эрмон ўз ҳолимдин огаҳ то ани кўрдум,
Йўқ улким, эрмас аҳволимдин ул номеҳрибон огаҳ.
Юз олмоқ сарв бирла гул аёғидинки, ваҳ, йўқтур
Анинг қадду юзига боғ аро бу иккидин ашбаҳ.
Занохдонингда хай эрмаски, оби зиндагонийдур,
Ки ҳайвон чашмасининг остида воқиъдурур ул чаҳ.
Юзунг васфини юз таҳ сафҳаға ёзсам тамом ўлмас,
Ки бўлғай сафҳайи хуршидча ул сафҳадин ҳар таҳ.
Жунунум манъ қилдинг ул пари ишқида, эй зоҳид,
Киши девона бўлса яхшироқ юз қатлаким, аблаҳ.
Тажаммул рахшидин, эй шаҳ, гадоға қилма истиғно,
Чу боғлар рахт бу дайри фанодин гар гадо, гар шаҳ.
Навоий, кўп дема ғам хайлидин майхона маъмандур,
Азимат қилсанг ул дорул-амонға фи амонуллоҳ.

675

Хуш улким, бор эди илгимда печон сунбулунг гаҳ-гаҳ,
Тутунлар чирмашур бошимға они чун соғинсам, ваҳ.
Юзунгдур поклик меҳри, кўзумдур ростлиқ айни,
Анингдек юзга мундоғ кўздин ўзга кўз маозаллаҳ.
Кўнгул парголасидур ҳар тараф ишқингдин ўртанган,
Шарарларким чиқар оҳим ўти дуди била ҳамраҳ.
Тушумда лаълию рухсоридур, уйғотманг мени, гар худ
Масиҳо бирла Юсуф бошим узра етсалар ногаҳ.
Учуб руҳум қуши ҳар дам ҳаво айлар занахдонин,
Анингдек қуш масалликким нишиман қилмиш ўлғай чаҳ,
Муҳаббат кўйида буким гадо шаҳни қилур ошиқ,
Биайниҳ бор анингдекким гадони ошиқ этгай шаҳ.
Қазойи момазо чун фавти ҳол айлар зиҳи ҳасрат,
Муваффақ улки аввалдин бўлур ўз вақтидин огаҳ.
Қалам ёзғон балодин муҳтариз бўлғой зиҳи нодон,
Муқаррар бўлмағон рўзий талаб қилғон зиҳи аблаҳ.
Навоий, дафтари ҳажринг ёзиб, кўз тўкти хунобин,
Чу очсанг сафҳа-сафҳа, кўргасен қон ўтганин таҳ-таҳ.

676

Ваҳки, келтурдунг фироқингдин балолар бошима,
Ул балолардинки қочтим, келди олар бошима.
Захм агар бўлса бошимнинг ҳар туки сойи, не тонг?
Мунча тошким ёғдурурлар дилраболар бошима.
Сарвқадларнинг таманноси бошимдин чиқмағай,
Қаҳр этиб, эй шайх, синдурсанг асолар бошима.
Кўрмайин кўзлар қачон келди бошимға юз бало,
Кўр, нелар келтурди бу юзи қаролар бошима!
Ишқ аро гаҳ-гаҳки эл пандиға бош индурмадим,
Келди турлук-турлук ондин можаролар бошима.
Муддаолар бошима тушгунча ҳар дам ақлдин,
Келса хушроқ ишқ тийғидин яролар бошима.
Кўйида ўлди Навоий, қочти ондин итлари,
Йўқ эди ўлганда ёру ошнолар бошима.

677

Соқиё, талх ўлди айшим ҳажр бедоди била,
Тут ачиғ майким, ичай Мирзо Чучук ёди била.
Сипқориб, жоми сипеҳр ақдоҳин айлай рез-рез,
Неча чеккаймен забунлуғ чарх бедоди била?
Зуҳд кўнглум кўзгусин қилмиш мукаддар, эй ҳариф.
Синдурурмен тавба пири ишқ иршоди била.
Бевафолиғ гар будурким ҳилди ул шўх, эй кўнгул,
Сирфа қилмас ошнолиғ Одам авлоди била.
Ваҳки, синди нахли уммедим, хушо ул боғбон,
Ким эрур хушҳол бир навраста шамшоди била.
Чун ҳудий Лайли қулоғин ёлқитур, Мажнун, не суд
Тоғни ғар келтурур афғонға фарёди била?!
Эй Навоий, ишқ саҳросида худ қўйдунг қадам,
То нечук лошгойсен ул поёни йўқ водий била.

678

Бўлсам ул қотил шаҳиди ҳасрату ҳирмон била,
Бир қилич тортинг мазорим лавҳи узра қон била.
Бир фатила англағил марҳам била ул шўхдин,
Жонға ҳар момуқки чирманғон келур пайкон била.
Чексалар тандин ўқин чун ул чиқар, жон ҳам чиқар,
Уйдин эл чиққан киби таъзим учун меҳмон била.
Қоши гар кўнглумда куймак боисидур, айб эмас,
Ёй агар бўлса бўлур ўт барги ҳам қурбон била.
Ишқ даштининг самумидин дегай бўлмиш қуюн,
Ҳажр ўтин боштин-аёқ кўрган бу саргардон била.
Дўзах аҳли, ғам емангким, дўст раҳми келгудек
Келгум ул ён оҳу ашкимдин ажаб тўфон била.
Эй Навоий, итларига тўъма дарбойист ўлуб,
Ёр агар истар, кўнгул тайлим қилғил жон била.

679

Сочиб сиришк, югурсам қошинг хаёли била,
Сипеҳр менча эмас кавкабу ҳилоли била.
Кўзунгки мардум ила жон олур, эрур шўхе,
Ки сайд айлагай элдин кўнгулни холи била.
Кўнгулда қадду узоринг хаёлин эттим нақш,
Бу боғни безадим сарву гул ниҳоли била.
Улусни жавр ила ҳусн аҳли ўлтурур, лекин
Далок этар мени ул сарв иътидоли била.
Эмас ясанғали гар солмас илгидин кўзгу,
Ки бўлди кўргали дармонда ўз жамоли била.
Хирад кўнгул сипаҳин тўқтатай деди, ваҳким,
Бузулди кирпиги хайлин кўруб ясоли била.
Қуёш сени кўруб андоғ уялди ўз юзидин,
Ки ерга кирди тура олмай инфиоли била.
Хазон каминдадур, эй булбул, ўлмағил ғофил,
Дамеки даст берур айш гул висоли била.
Мукаддар этса кўнгул шишасини зуҳд, не ғам,
Навойиё, келу югил қадаҳ зилоли била.

680

Зиҳи ҳар лаҳни булбул савтининг зотингға исботи,
Жаҳон боғида ҳар гул яфроғи ҳуснунгға миръоти.
Вужуди зарранинг мумкин эмас то собит ўлмас меҳр,
Не ҳожат зарра хайлидин қуёш зотиға исботи?
Бўлуб зотингда ожиз ҳар сифат ичинда мавсуфи,
Онингдекким қила олмай сифотинг шарҳини зоти.
Хирад зотингни ташбиҳ этгали ҳар фикрким айлаб,
Такаллум анда йўл топмай магар ҳайҳот-ҳайҳоти.
Не қаҳринг заҳридин эмин бўлуб ҳар сокини масжид,
Не лутфунг бодасидин ноумид аҳли хароботи.
Не зарра бўлса мақбулунг қуёшднн зарра қилғондек,
Қуёш ул заррадин айлаб шараф бирла мубоҳоти.
Навоий зикри отингдур, умиди улки, қутқорсанг,
Ани от истамакдин, балки андинким бўлур оти.

681

Эй, юзунг устида тер гулбарг узра шабнаме,
Лек ҳар бир қатрадин бўлуб гулистон оламе.
Қатрадин олам гулистон бўлмоғи тонг йўқки, бор
Баҳри раҳмат оразинг боғиға тушган шабнаме.
Гул недин ер тутти эл бошида солу меҳрдек,
Топмағон бўлса риёзингнинг шамимидин шаме.
Кўкка чун элтиб, малак рахшинг ғуборин топмайин,
Зуҳра андоқ сурмае, Кайвон анингдек парчаме.
Йўқ ажаб, отингға гар муқри нубувват бўлса хатм,
Ким нубувват ҳалқасида йўқ сенингдек хотаме.
Сочқай эрди чашмайи хуршиддин ҳайвон суви,
Ҳамдаминг бўлса эди Исойи Руҳуллоҳ даме.
Чун Навоий наътинг айтурға тилар бўлғай алам,
Не ажаб, гар бўлса бот олимлар ичра аъламе.

682

Чун илик бермаски ўпсам, ул ситамкор илгини,
Бир киши илгин ўпайким, ўпкай ул ёр илгини.
Чун аёғи туфроғин ўпкунча топмон эътибор,
Сунса ҳам ногаҳ, ўпарга не ҳадим бор, илгини?
Жон сотармен хоки пойингға, нединким аҳли байъ
Туттурурлар сотқучи бирла харидор илгини.
Зулфидин, тонг йўқ, Калимуллоҳдек этса аждаҳо,
Ким яди байзодин айлабдур намудор илгини.
Сўрғали келса Масиҳим бошима доманкашон,
Ул этакдин ким ола олғай бу бемор илгини?
Доғу қондин борур ул қўлким очилмиш лолазор,
Ҳажринг айёмида чексанг ошиқи зор илгини.
Эй Навоий, билки, ҳижрон даштидин бўлмас халос,
Сайр аро матлуб агар тутмас талабгор илгини.

683

Жилваму айлар қизил тўн бирла ҳар ён ул пари,
Ё магарким лолазор ичра кезар кабки дарий?
Телбалар қатли қизил қилмиш либосин, оҳким,
Бир йўли девоналар қониға кирмиш ул пари.
Ҳулласин хуноблиғ жон риштасидин қилди чарх,
Бўлди жонлар жони, ваҳ-ваҳ, ул париваш пайкари,
Оразинг нақшимудур қонлиғ кўнгулда жилвагар,
Ё шафақдин бўлди толиъ офтоби ховарий.
Ич шафақгун майки, гардун қотиледурким, эрур
Янги ой бирла шафақ тиғу либоси аҳмарий.
Қон уза кўнглум юзунг шавқидин андоғ хастадур,
Ким эрур гулгун ҳарир оллида онинг бистари.
Ул пари лаълида жонинг, эй Навоий, бўлди маҳв,
Лаългун кисватда маҳв этгандек ўзни ул пари.

684

Ул қуёш оқ уйдаву мен музтарибмен ҳар сари,
Уйлаким фонусдин парвона қолғай ташқари.
Садқаси бўлмақ эрур мақсуд мен саргаштаға,
Оқ уйи давриға буким айланурмен ҳар сари.
Ичкари ул гул тувурлуғни кўтармаслар, нетай,
Эй сабо фарроши, бир лутф айлабон ул ён дари.
Парда кетгач, мен заифи зорға осон эрур
Йўлларидин чиғнинг солмоқ ўзумни ичкари.
Оқ уй ичра ҳар недур зоҳирдур ул юз тобидин,
Шамъ бўлса уйда, ташқардин бўлур зоҳир бари.
Гар фалак хиргоҳи бўлса пеши хонанг, не осиғ,
Умр хайли чунки кундин-кунга келмас илгари.
Эй Навоий, ул маҳи хиргаҳнишин ҳифзи учун
Кўзунак эрмаски, ҳар сори тикилмиш кўзлари.

685

Сўзи ҳажринг ичра йўқ бирён кўнгулнинг тоқати,
Бўлмас эрмиш куйган элнинг ўт била кўп улфати.
Ашк тим-тим қонидин кулбам безанса, не ажаб,
Ким эрур гул баргидин булбул уйининг зийнати.
Толпинур кул ичра мендек шуъла тортиб, гўйиё,
Ким қуёшнинг жисмиға ўт ёқти ул юз ҳасрати.
Лаъли серобидин ар хат зоҳир ўлмас, айб эмас,
Хизрнинг ҳайвон суйи ичгандин ўлмиш ғайбати.
Ҳар сори махфий туганлик жисм ила мунглуғ кўнгул
Сойиледурким, эрур мамлу дирамдин кисвати.
Эй мусаввир, чекма нозир мендин ўзга зинҳор,
Дафтари ишқим аро ёзилса ул ой сурати.
Мудбире топтуқ Навоийни саломатдин йироқ,
Кўрким, ул не навъу не янглиғ жаҳонда шуҳрати.

686

Тавсанинг наълидин истармен бошимға афсаре,
Ҳиндудекким бошиға товусдин санчар паре.
Оразингда май, май ичра оразинг зоҳир қилур
Гоҳи ахтардин шафақ, гоҳи шафаҳдин ахтаре.
Базми айшин кўкка невчун чекмагай улким, анга
Тутса Руҳуллоҳ дами ҳар дам қуёшдек соғаре.
Маснадим кўргилки, ҳар тун қасри тошу фаршидин
Бошқа хоро муттакодур, танға коши бистаре.
Ваҳ, не лўливашдур ул қотилки, умда халқнинг
Қонини тўкмакка ҳар бир кирпигидур ништаре.
Оразинг васфи туганмас котиби сунъ айласа
Даҳр бўстонида гул яфроғларидин дафтаре.
Эй Навоий, сарвдек озод бўл гар истасанг,
Гул масаллик шоҳиде, булбул киби хунёгаре.

687

Интизоридин ул ойнинг кўзки солдим ҳар сари,
Кўз юмуб-очқунча ўтти қон ёшим андин нари.
Ёлиниб ул кўй ити бирла борурмен кўйига,
Ваҳки, ул кўй ичра бормен мен кейин, ит илгари.
Дарду ғам турмиш ясовулдек кўнгул чоки аро
Қўймамоққа келса ҳушу сабр хайли ичкари.
Кўрмасангким ўтни сув тез айлагай, бир-бир қурур
Кўнглум ичра қатра-қатра сув киби пайконлари.
Лаб аро оғзинг чучук тил бирла гўё англасам,
Шаҳдлиқ неши била гул баргини тешмиш ари.
Зоҳиду ҳар лаҳза ўлмак хонақаҳ фикридаким,
То тирикмен чиқмағум дайри фанодин мен бари.
Эй Навоий, дема ҳар дамким қадаҳни қуй тўла,
Майни охир қуйса худ бўлжас қадаҳдин ташқари.

688

Давлат тонги юзию сочи тонг қаронғуси,
Масти сабуҳ кўзларин элтиб тонг уйқуси.
Булбул пари эмас, кул эрур бергали жило
Ҳар барги гулки, елдин эрур тийра кўзгуси.
Гулзор даҳр шуъбадасин гўйи англамиш,
Ичинда заъфарондин эмас ғунча кулгуси.
Бошимни юқори қила олмон бинафшадек,
Кўнглумга чунки чирмашур ул турра қайғуси.
Кўз баҳри ичра шиша кийиб мардум этти ғавс,
Ёйилди ушбу важҳ ила юз сори инжуси.
Ҳолимға ҳажр базми аро тортсам суруд,
Бор мадди навҳи телба кўнгулнинг аёлғуси.
Қатлимға мужда бердию ўлтурди интизор,
Бир умрдин сўнг элга йигит ваъда бергуси.

689

Ҳушсиз жонким, ёшурмиш жисми ғампарвард ани,
Мутлақ ул девонадекдурким ёпибтур гард ани.
Йиғлайин фориғ дебон ваъз ичра айлармен мақом,
Ўз фиғонидин соғинур воизи дамсард ани.
Билгай ул овора саргардонлиғим кайфиятин,
Ким чиқармиш бўлғай элдин бир де олмас дард ани.
Ул қуёшни истасанг, жон берки, эрур банди роҳ,
Топмас улким, бўлмағай Исо масаллик фард ани.
Эй Навоий, бир хаданги текса ўлган жисмима,
Ул дам-ўқ жон деб тирилгай жисми ғампарвард ани.

690

Жонға чун дермен: «Не эрди чиқмоғинг кайфияти?»
Дерки: «Боис бўлди жисм ичра маразнинг шиддати».
Жисмдин сўрсамки: «Бу заъфинға не бўлди сабаб?»
Дер: «Анга бўлди сабаб ўтлуқ бағирнинг хирқати».
Чун бағирдин сўрсам, айтур: «Анда ўт тушди манга,
Ким кўнгулга шуъла солди ишқ барқи офати».
Кўнглумга қилсам ғазаб, айтурки: «Кўздиндур гунаҳ»
Кўрмайин ул тушмади бизга бу ишнинг туҳмати».
Кўзга чун дерменки: «Эй тардомани юзи қаро,
Сендин ўлмиш телба кўнглумнинг балову ваҳшати?!»
Йиғлаб айтур кўзки: «Йўқ эрди манга ҳам ихтиёр,
Ким кўрунди ногаҳон ул шўх маҳваш талъати».
Эй Навоий, барча ўз узрин деди, ўлгунча куй,
Ким санга ишқ ўти-ўқ эрмиш азалнинг қисмати.

691

Зоҳир айлар оҳ ила ашкимни ҳажринг оғуси,
Гўйи мундоқ эснатур охир нафаснинг уйқуси.
Ҳажри бепоён, туни муҳлик, жунуним булъажаб,
Субҳ гўё мотамим тутмишки, келмас кулгуси.
Куйдуруб жисмимни бергайсен кулум бирла жило,
Тийра бўлса қон ила қатлимда тиғинг кўзгуси.
Мени Мажнундек тутубтур дашт, демангким, бу дашт
Тоғлар эрдики, ҳомун қилди кўнглум қайғуси.
Эй кўнгул, оҳ ўқларин ул ғамзанинг оллиға чек,
Ким ўқ отмоғлиғда сендин туздур онинг қобуси.
Демангиз, ошиқ кўзига не ёруғлуғдур муфид,
Ғам куни дилбар юзи, ҳижрон туни тонг ёғдуси.
Ҳажр аро тузди Навоий васл мулкин берди ёр,
Андоғ иш қилғонға мундин кам керакмас жулдуси.

692

Ўт солур эл жониға ҳар дам совуғлуғ бирла дай,
Соқиё, синмас ҳаво заҳри, кетур тарёк, май.
Туз шабистон ичра суҳбатким, ишорат майғадур,
Шамъи кофурийки, ости шуша музлар бирла дай.
Оташин май бирла, эй соқий, қизитқил базмни,
Мутрибо, ул ўтни тез этмакка ол оғзингға най.
Даҳр мушкин чун ҳаво кофури пинҳон айлади,
Бодайи мушкин кофурий мизож ичмай нетай?
Ичгали ихфо учун тун мушкини истар ҳаким,
Шукр, бу кофур аро ҳам зоҳир эрмас ҳеч шай.
Ул қуёш қор узра чиққач, юзум узра англамон
Ашк ё кўз оқи ҳал бўлуб оқарму, йўқса хай?
Илгида майлик сафол, усрук Навоий қор уза,
Эй фалак, қил жоми Жам бирла тамошо тахти Кай.

693

Бир кун мени ул қотили мажнуншиор ўлтургуси,
Усрук чиқиб, жавлон қилиб, девонавор ўлтургуси.
Гар заъф ила ожизлиғим кўнглига раҳме солса ҳам,
Бошимға етгач секретиб беихтиёр ўлтургуси.
Васли аро гар ўлтурур, жонимға юз минг шукр эрур,
Чун қолсам ондин бир замон, ҳижрони зор ўлтургуси.
Ошиқ бўлурда билмадим мен нотавони хастаким,
Ҳажр ўлса, ғам куйдургуси; васл ўлса, ёр ўлтургуси.
Майдон аро, эй аҳли дин, кирманг тамошосиғаким,
Юз кўрмайин ул кофири чобуксувор ўлтургуси.
Лаълинг закоти май тутуб тиргузмасанг, эй муғбача,
Дайр ичра мен дилхастани ранжи хумор ўлтургуси.
Дерлар Навоий қатлиға гул-гул очибтур оразин,
Кўргунча они, войким, бу хор-хор ўлтургуси.

694

Шукрлиллаҳ, эй кўнгулким, рафъ ўлуб ҳижрон туни,
Ул қуёш юзин кўрармен тенгрининг қутлуғ куни.
Оташин лаълинг анингдеқ ўртади оламниким,
Ҳар тараф бир ўт туташқон жондур онинг учқуни.
Меҳрдин рухсора сорғорғон сойи саргаштамен,
Зарра саргардонлиғин афзун қилур меҳр олтуни.
Бодадин тим-тим қизармиш орази, ваҳ-ваҳ, кўрунг,
Ким ажаб гуллар очибтур ул малоҳат гулбуни.
Шоми ҳижрон меҳнатин шарҳ айлай олмон заъфдин,
Ул қаро босқон кишидекким анинг чиқмас уни.
Ахтаредур наҳс ушшоқи бадахтар жониға,
Улки ҳар ён илтирар ҳижрон тунининг шудруни.
Эй Навоий, демаким васлини туш кўргай кўзунг,
Йиғламоқ бу эрса, туш кўргай магар кўз уйқуни?!

695

Ғамингдин чун ажал гўр огзида жисмим ниҳон этгай,
Мазорим лавҳн дардинг шарҳини тилдек баён этгай.
Қанотлиқ мўрдек жисмимни уй қилмиш ажал хайли,
Магар ул навъ қушлар бу бузуғни ошён этгай.
Юз очқач эгма қаддим заъф қилди, ваҳ, не билдимким,
Қуёш васли янги ойимни мундоғ нотавон этгай.
Оғиз бўлди кўнгулга чокию тил анда пайконинг,
Не тонг, бу тил оғиз бирла агар муҳлик фиғон этгай.
Қиличинг суйини истар қуруғон нахлдек қаддим,
Ажаб эрмас, қазо онинг гулин гар арғувон этгай.
Дер эрдим кўйини юй ашк ила эл захми қонидин,
Не билдимким ҳамул эл рашки-ўқ ашкимни қон этгай.
Натижа куймагу ашкидин ўзга топмағай улким,
Бу гулшан шуълаву дудин гулу сунбул гумон этгай.
Тилар юз лахт қон этгай насибин даҳр деҳқони,
Қаю булбулниким гул хони узра меҳмон этгай.
Жигаргундур Навоий жисми қон ёшдин, маҳалдурким
Қазо бу навъ лаъл учун фано тоғини кон этгай.

696

Кўксумда наъл бўлди хадангинг нишонаси,
Кўксум уйи эрур анинг омочхонаси.
Пайконларингки, тил киби кўнглумдин урди бош,
Гўё бир ўтдур улки, булардур забонаси.
Кўп сўз ясади Лайлию Мажнун сўзида халқ,
Эрмас нечукки ҳуснунгу ишқим фасонаси.
Деб эрди бир баҳона била сени ўлтурай,
Ўлтурди, ваҳки, ҳар дам анинг бир баҳонаси.
Меҳри руҳунгда меҳригияҳ сабзайи хатинг,
Гўёки холинг ўлди ҳамул сабза донаси.
Муғ дайри пирининг қулименким, ғам этса қасд,
Айлар халос бир тўла жоми муғонаси.
Ишқинг Навоий айлар улусдин ниҳон, вале
Фош айлар элга замзамайи бехудонаси.

697

Сиҳҳатим озурда жононимда бўлғай кошки,
Дарди онинг тинмағур жонимда бўлғай кошки.
Нотавон кўргунча бистарда синондек қоматин,
Юз синон бу чашми гирёнимда бўлғай кошки.
Бўлғуча ашки равоним сели ҳар ён жилвагар,
Жилва ул сарви хиромонимда бўлғай кошки.
Ул аёқ озурда бўлғунча бўлуб бошим фидо,
Заҳмати боштин-аёқ жонимда бўлғай кошки.
Кўзума гар кирпигим осийбидин сунмас аёқ,
Барқи офат бу найистонимда бўлғай кошки.
Нолам ул ойға етиб, жон васлидин маҳрум эрур,
Жош доғи пайваста афғонимда бўлғай кошки.
Эй Навоий, дема розисенму умрунг истаса,
Юз менинг умрумча султонимда бўлғай кошки.

698

Нечаким, ул ойға мендин меҳрибонроқ йўқ киши,
Яхши то қилсам назар, мендин ямонроқ йўқ киши.
Хасталар жониға ул бемор кўздин новаке
Гар отарсен, билки, мендин нотавонроқ йўқ киши.
Оҳу хунобимни лаҳну бода қилмишсен гумон,
Дилраболар ичра сендин бадгумонроқ йўқ киши.
Аҳли ишқ озори жонин истабон тишлар лабин,
Мендин ушбу қиссада озурдажонроқ йўқ киши.
Ёр этар эрмиш ватан бехонумонлар кўнглини,
Шукр, мендин кўйида бехонумонроқ йўқ киши.
Хослар васл истагайлар, ваҳки, мен девонадин
Ул пари кўйида беномунишонроқ йўқ киши.
Эй Навоий, хурдайи назмингға ислоҳ истасанг,
Шоҳи Ғозийдин жаҳонда хурдадонроқ йўқ киши

699

Бошимға кош гоҳе етса рахшин секретиб моҳе,
Супурсам кўзларимға хайфишон рухсоридин гоҳе.
Малоҳат авжи бирла ҳусн бўстонида йўқ равнақ,
Қани у боғ аро сарве, қани ул авж уза моҳе?
Дема охирки йўқтур ишқ савдосида бир бедил,
Они кўргилки, борму ҳусн бозорида дилхоҳе.
Не тонг, афсурдадил бўлсамки, то ҳусн ўти ўчмиштур,
Кўнгулдин доғи ҳаргиз чиқмамиш бир шуълалик оҳе.
Не бўлғайким, баҳори ҳусн аро очилса бир гулким,
Тушуб бир барқи ишқ, ўртансам андоқким бир коҳе.
Кириб ишқу муҳаббат даштиға, эй ким, яна ёндинг,
Муҳиқдурсен, нединким тапмадинг бу йўлда ҳамроҳе
Навоий, бор эсанг огаҳ, саломат мулки ҳам хуштур,
Ва лекин раҳбаринг бўлса йўли қатъида огоҳе.

700

Сенсизин базм ичра қат-қат қон кўнгул бетоб эди,
Дам-бадам жоми лаболаб чекканим хуноб эди.
Ҳар муқаннад пистаким, базм ичра эрди жилвагар,
Лаълингу оғзинг хаёлидин кўнгул бетоб эди.
Базм эди жонбахш май бирла ёруғ, ваҳким, манга
Зулмат эрдиким, ҳаётим чашмаси ноёб эди.
Ҳалқайи базм элга қайду,бир мусалсал туррадин
Чеккали ул базмдин жонимда юз қуллоб эди.
Етти кўк жавфи тўла ғамни азалдин гўйиё
Ишқ жамъ айлаб, менинг жоним учун асроб эди.
Сиймгун ғалтон сиришкимдурки, ҳоло бўлди қон,
Буки эл шингарф дейдурлар бурун сиймоб эди.
Нўши васл ар етмаса ғам йўқ, Навоийким, мудом
Ҳажрдин аҳли вафо жомида заҳри ноб эди,

701

Тилармен музтар этса офати осуда жонимни,
Совурса офият бирла тузулган хонумонимни.
Чиқиб сархуш, чопиб абраш, қилиб жавлон, олиб майдон,
Вужуд иқлимидин маҳв айласа ному нишонимни.
Уруб жонимға неши ғам, тузуб қатлим учун марҳам,
Ҳино қилса бало шоҳидлари илгига қонимни.
Фироқ ичра алифдек қаддима ғам тоғини юклаб,
Уҳуд остидаги дол этса жисми нотавонимни.
Жунун кўйида усрук судратиб ратбул-лисон қилса,
Фано авбошиға дайр ичра бу рози ниҳонимни.
Юзин айлаб қаро, кейнича солиб ишқ атфолин,
Бари масту маланг ўйнатса ақли хурдадонимни.
Навоий, не май эрдиким, ичиб оламға фош эттим
Улустин ёшурун йиллар кўнгулда асрағонимни.

702

Неча килки тахайюл бирла бир сурат нигор айлай,
Анга ошиқ ясаб кўнглумни умда беқарор айлай?
Неча чирмаштуруб бир зулф савдосин димоғимға,
Узумни аҳли савдодек паришонрўзгор айлай?
Неча бир сарвдек қомат ҳавоси бирла ҳар соат
Жаҳонда оҳу афғондин қиёмат ошкор айлай?
Неча бир лоларух доғи ғамин истаб таним узра,
Қўюб юз доғ, ани қонлиғ ёшимдин лолазор айлай?
Неча ғам дашти ичра бир пари меҳрида соямни
Жунундин бир замон қовуб, гаҳи андин фирор айлай?
Неча анжум била чарх офатидин чарху анжумдек
Ҳавони оҳим ўтидин тўла дуди шарор айлай?
Эрур бас тийра шоми ишқ, ё раб, ҳусн шамъин ёқ,
Ки жон бирла кўнгул ўртанмагин парвонавор айлай.
Чу ҳеч иш ихтиёри кимсада йўқтур, қўй, эй зоҳид,
Ки тарки ихтиёр этмакни мен ҳам ихтиёр айлай.
Навоий, бода баҳри бекорониға мени солғил,
Ки гардун баҳрининг мавжи балосидин канор айлай.

703

Соқиё, тут бодаким бир лаҳза ўзумдин борай,
Шарт буким, ҳар неча тутсанг, лаболаб сипқорай.
Бўғзума жоме қуюб, қутқар гадолиқдин мени,
Ваҳ, неча бўғзум чекиб, бир журъа учун ёлборай.
Бир қадаҳ май берсалар, ваҳ, ғояти ифлосдин,
Неча лаъли қийматий топқон гадодек олдорай.
Тортай ўзумни иваз ким қилса эҳсон бир қадаҳ,
Бу баҳона бирла ўзлукдий ўзумни қутқарай.
Важҳи май жон нақдию тан доғидур, эй муғбача,
Хилқатим ганжинасин юз қатла гар худ ахтарай.
Жонға еттим ақл васвоси била, тенгри учун,
Соқиё, жомимда афюн эзки, ботроқ телбарай.
Эйки, дебсен ғайрдин айру келу чек жоми васл,
Гар бу хилватда Навоий маҳрам эрмас, қайтарай.

704

Бўлғай эрди юз туман минг ранжу меҳнат кошки,
Бўлмағай эрди балову дарди фурқат кошки.
Елдек айларда ҳаво сайр этгали жисмим хасин,
Ўртагай эрди уруб бир барқи офат кошки.
Хосият чун телбараб саҳроға юзланмак эмиш,
Тутмағай эрдим парилар бирла улфат кошки.
Офият кунжин дедим истай, бузулдим бир йўли,
Кўнглум ичра кечмагай эрди бу ният кошки.
Юз ғариб аҳвол бекасликда ҳар дам бор эмиш,
Ўтмагай эрди тилимга лафзи ғурбат кошки.
Жилва қилғунча тилаб товус янглиғ ганжи зеб,
Чуғз янглиғ тутқай эрдим кунжи узлат кошки.
Ёрдин эл рашкидин бўлдум жудо, бўлғай эди
Илтифотин ғайр ила кўрмакка тоқат кошки.
Демаким, жон эт фидо аҳбоб ила топқач висол,
Эй Навоий, умр бергай онча муҳлат кошки.

705

Бугун ақшомға тегру менки кўрмаймен қуёшимни,
Не тонг, тўксам фалакдек кеча тонг отқунча ёшимни.
Балият тошидин юз пора бўлғон ҳам эрур хушким,
Итингга етмагай заҳмат қилурда тўъма бошимни.
Юзу холинг ғамидин бўстонафруз эрур жисмим,
Ки тутмишдур ичимни тухми ғам хуноб тошимни.
Ўлук жисмимни кўрган тоза қўйғон доғлар бирла,
Қаро қилғон соғинғай зоғлар ғавғоси лошимни.
Вазифа кўнглума ҳар кун эрур бир доғ ишқингдин,
Қаноатдин тузубмен бир дирам бирла маошимни.
Қазо тағйир топмас, чунки зўру зорлиғ бирла
Узубмен даҳр халқидин уруш бирла ярошимни.
Навоий, дегасен ғам тоғи қозмиш тешайи Фарҳод,
Кўруб кўксумдаги тирноғ ила қилғон харошимни.

706

Хуштурур гулгун қадаҳ гирдинда гулбарги тари,
Хосса байрам аввали бўлғай, доғи гул охири.
Ҳар варақ бир номайи ишратдурур фаҳм айлагил,
Тонг елидин абтар ўлмасдин бурун гул дафтари.
Ғунча худи бирла гул қалқониға етти шикаст,
Бўлғали пайдо сариғ савсарнинг олтун шашпари.
Гул адам шомиға юзланган учун занбақ гули
Бор кумиш машъал доғию хурдалардур ахгари.
Лола қон узра бўёлиб, ўт уза анбар қўюб,
Бор парихон чиқмоғон ғойиб чечаклардур пари.
Нилуфар тутмиш сипеҳр ложувардий ҳайъатин,
Жолалар юзинда андоқким нужуму ахтари.
Ўкса лаълингни Навоий санга хуш келмас, вале
Хуштурур гулгун қадаҳ гирдинда гулбарги тари.

707

Севунгил, эй кўнгул, охирки жисминг ичра жон келди,
Қувон, эй жони маҳзунким, ҳаёти жовидон келди.
Сафардин ул пари етти, мени маҳзунни шод этти,
Кўнгулдин эски ғам кетти, тан ичра янги жон келди.
Хирад, йиғ бу масофингни, таҳаммул, қўй газофингни,
Вараъ, тарк айла лофингни, ки ошуби жаҳон келди.
Дамеким андин айрилдим, кўнгулни ҳамраҳи қилдим,
Бугун келди кўнгул, билдим, ким ул номеҳрибон келди.
Келибтур ёшурун ул шаҳ, мени мажнун эмон огаҳ,
Пари эрмас эса, бас ваҳ, нечук кўздин ниҳон келди?!
Фалак боқти фиғонимға, ажал раҳм этти жонимға,
Хазонлиғ бўстонимға гули боғи жинон келди.
Муғанний, бир навое туз, Навоий, нағмае кўргуз,
Аёқчи, томса тут тўққуз, ки Доройи жаҳон келди.

708

Не бир субҳ ул қуёш базми аро ичтим тўла жоме,
Не ёттим маст рухсорим аёғиға қўюб шоме.
Не бир қуш ҳаргиз ул гулшан сори еткурди пайғомим,
Не бир ел ҳаргиз ул гулдин манга еткурди пайғоме.
Ўқунгдин минг тўшуклук кўнглак ичра толпинур жисмим,
Ҳамул қуш мисликим они муқайяд айлагай доме.
Нечукким тутмадинг, эй умр, вайроним аро ором,
Ғамингдин тутмади жон ҳам бузуғ жисмимда ороме.
Ҳамул кундин сариғ чеҳрамда гулгун ашкдур, эй шайх,
Ки бир зарбафти гулфомий кийиб чиқти гуландоме.
Югурдунг Каъбайи мақсад тилаб кўп, лек тинмайсен,
Чиқарсанг ўзлукунгнинг дайридин ўзни, эрур коме.
Навоий, тонгла ҳуру софийи кавсардин ортуғдур,
Бугун ул муғбача ишқида бўлсанг дурдиошоме.

709

Икки ҳамдамким эрур май базм аро ҳамдамлари,
Топмасун биздин малолат хотири хуррамлари.
Ою кунким базм тузгайлар фалак хиргоҳида,
Заррайи саргаштадин не бўлғусидур ғамлари?
Гул била насринки, чеккак бода наргис жомидин,
Зулм эрур воқиъки, булбул бўлмағай маҳрамлари.
Чуғздин рам айласа, не айб, дуррожу тазарв,
Хосса бўлса мастлиқдин ўзгача оламлари.
Эй табиб, ўлгумдурур, гўёки ушбу кечадин
Захмлик кўнглумга ўқдек |санчилур марҳамлари.
Эй муғанний, бўлма ғофилким, забони ҳол ила
Навҳа айлайдур менинг ҳолимға созинг бамлари.
Кечалар афлок невчун ёш тўкар кийиб қаро,
Бўлмаса мискин Навоий ҳолиға мотамлари?

710

Юз урма ҳар тараф, эй шўху, зор қилма мени,
Қарор тут нафасе, беқарор қилма мени.
Кўзумни шамъи жамолинг фуруғи бирла ёрут,
Тонг отқуча кечалар ашкбор қилма мени.
Худой учун яна ҳар сори бехабар борма,
Фиғону нолада беихтиёр қилма мени.
Тараҳҳум айлагил, эй ихтиёрсиз нола,
Дамо-дам эл ичида шармсор қилма мени.
Ҳаёт ранжи, ўлум ёди саъб эмиш, соқий,
Бу дайр ичинда даме ҳушёр қилма мени.
Мен ўзга, Вомиқу Фарҳод ўзгадур, эй ишқ,
Танаъум аҳли аро эътибор қилма мени.
Қаёнки борсанг, ўлармен Навоий янглиғ зор,
Юз урма ҳар тараф, эй шўху, зор қилма мени.

711

Эй, гули сарви чаманда оразинг шармандаси,
Сарв бу озодлиқ бирла қадингнинг бандаси.
Гар ўғурламайдурур жон нақдини ширин лабинг,
Бас, недур сўрсам табассум бирла шаккар хандаси.
Васлин иста, эй кўнгул, шоядки охир топқасен,
Чун масалдурким, топар ҳар нимани жўяндаси.
Айтур эрмишсенки, ой бир камтарин қулдур манга,
Кўрки, ёри етмиш ойнинг толиъи фархандаси.
Тожи Кайхусрав била мулки Сулаймон истамас,
То Навоий бўлди ул султони олам бандаси.

712

Йўқтур андуҳу малолат ўтиға хас мен киби,
Бедилу бечораву бемору бекас мен киби.
Эйки, Мажнун васфин эттинг, ўлмади ёр оллида,
Мен қилиб юз жон фидо, ул бўлмағай, бас, мен киби.
Дема, парвона куяр мендекки, сўз шамъ узрадур,
Не учунким ул доғи ғам шоми куймас мен киби.
Турки анжумға дедим, ҳусн ичра сен ё ул фузун,
Дедиким, бўлғай анга юз банда чаркас мен киби.
Қошларинг ёсиға қурбон қилғали йиллар тилаб
Топмағай бир бу кўҳан тоқи муқввас мен киби.
Эйки, давр аҳлин вафоси йўқ дебон озурдасен,
Ошнолиғни алардин сен ҳам эт бас мен киби.
Эй Навоий, ишқ ўтин ҳар ким ёрутмоғ истаса,
Ер юзинда топмағай тутруғ учун хас мен киби.

713

Эй, дудоғинг шарбатида оби ҳайвон лаззати,
Лаззати бўлғай насибим бўлса лаълинг шарбати.
Кечалар ҳажрингда бехудмен, менинг ҳолимғадур
Шамънинг гаҳ куймаги, гаҳ ноласи, гаҳ риққати.
Меҳнати ҳажрингда ишим оҳ ила фарёд эрур,
Оҳ, агар фарёдима етмас висолинг давлати.
Лабларингнинг ҳасрати кўнглумда бўлса, не ажаб,
Шиша бирла боданинг бир-бирига кўптур нисбати.
Оразингға, эй пари, мажнун кўнгулнинг майли бор,
Телба янглиғким, анинг ўт бирла бўлғай улфати.
Умр эрур ишқ аҳлиға пайки насим, эй боғбон,
Басдурур бу муддаоға шоҳид онинг суръати.
Юзу холингдин Навоийнинг кўзидур қон аро
Лоладекким, доғи бўлмиш кўз қароси ҳайъати.

714

Наргисин гул узраким бемор этар ноз уйқуси,
Мисли шўхедурки, суст этгай ани ёз уйқуси.
Кўз очиб беҳудлуғумни кўрмаса, йўқтур ажаб,
Ким манга бахт уйқуси бўлмиш анга ноз уйқуси.
Чархи сойир гўйиё ошиқдурурким, кечалар
Бор анинг ҳам мен киби кўп ашкию оз уйқуси.
Бизни дафъ ўлсун дебон солмиш ўзини уйқуға,
Зарқдин холи эмастур ул фусунсоз уйқуси.
Ҳар тун айлар истимоъ эл қиссасин, ваҳким, келур
Менки ўз ҳолим десам, ул қиссапардоз уйқуси.
Иста комил хизматин ғафлатни рафъ айлай десанг,
Бордур ўздин ғойиб ўлмоқ зумрайи роз уйқуси.
Эй Навоий, очма ғамдин кўзки, сиррим қилди фош,
Яхшироқ бедорлиқдин буйла ғаммоз уйқуси.

715

Менинг бахтим юзи ғам кожидин ул кун қаро бўлди,
Ки кўнглум ул кўзи-қоши қароға мубтало бўлди.
Қутулмиш эрди ошиқлик балосидин кўнгул, кетмиш
Ул ой кўйига, ёна анга билмон не бало бўлди?!
Қошу кирпикларинг кўнглум уйин қилди камонхона,
Алифлардин ўқу ҳар наъл анга бир ҳалқа ё бўлди.
Бузулғон хаста кўнглумдин ўқин зинҳор чекмангким,
Ул уйга бу сутун, ул нотавонға бу асо бўлди.
Лабингға қайси тил бирла фидо дей хаста жонимни,
Анга жоним фидоким, жони лаълингға фидо бўлди.
Ажаб муҳлик эмасму ишқ дашти, эй мусулмонлар,
Ки бир мўриға ҳар кун тўьма икки аждаҳо бўлди.
Фано истар эсанг, ич дайр пири илгидин жоме,
Нединким хонақаҳ шайхи иши зарқу риё бўлди.
Вужудим фоний айлаб, олди дин бир муғбача, тонг йўқ,
Агар зуннор боғлаб, масканим дайри фано бўлди.
Навоий, ғуссадин махлас тиларсен, масту бехуд бўл,
Ки даврон дарду ранжиға даво бу бўлди, то бўлди.

716

Тануредур ичим гўё қизитқон ишқ ўти они,
Ёпиштурғон кабоб ўрни анга ҳар доғи пинҳони.
Қизил раглар эмас кўз ичраким, кўз мардумин ғамзанг
Анингдек нешлар урдики, оқмиш ҳар тараф қони.
Эрур қаддинг хаёли гаҳ кўнгул, гаҳ кўзда, гўёким,
Будур ул жўйбору боғнинг сарви хиромони.
Тариқи ишқ аро кўнглумдадур ҳар дам ғами, ул уй
Ажаб йўл узрадурким, ўксумас бир лаҳза меҳмони.
Ғамим шомин ёрутти қаддинг ул юз шуъласи бирла,
Нетар кундузни улким, буйладур шамъи шабистони.
Яна ўтлуқ кўнгулда оташин лаълинг фироқидин
Қизиқ ҳар лаългун пайкон эрур бир лаъл пайкони.
Хати райҳони ичра бодайи лаълин хаёл айлаб,
Учар ҳар лаҳза руҳум, соқиё, тут роҳи райҳоний.
Мунунгдекким, йироқдур Каъбайи мақсад ҳамоноким,
Эрур манзилға етмасдин жараснинг тинмай афғони.
Навоий давлати боқий тилар бўлсанг, яқин билким,
Эрур соликка мушкил топмоқ они бўлмайин фоний.

717

Эй кўнгул, бердинг иликдин васлининг давронини,
Билмадинг бу навъ талх эрмиш ғами ҳижронини.
Гўйиё Фарҳод эрур тоғ ичраким, чексам фиғон,
Ул доғи ҳамдардлиқдин тенг чекар афғонини.
Тўтиёйи кўз тутарменким, кетурсанг, эй насим,
Кўрсанг ул бадмеҳри чобук туркнинг жавлонини.
Қолди кўнглум сенда, лекин асрадим, эй қоши ё,
Хаста кўнглум ўрнида хокиларинг пайконини.
Не учун киймиш қизил тўн даҳр бўстонида гул,
Гар оқизмоқ истамас ошуфта булбул қонини?
Тийрборони ғаминг жисмимни қилди ерга паст,
Ваҳки, ёмғур касрати йиқти ғаминг вайронини.
Эй ажал, тенгри учун кетким, биҳил қилмон санга,
Қўймасангким, дарди-ўқ олғай Навоий жонини.

718

Неча тийғ урдунг кўнгулга, тийра оҳи итмади,
Кимса ўттин дуд чиркин сув била оритмади.
Бош қўярмен шукрдинким қилмайин бошимни гўй,
Чобукум майдонға ҳаргиз рахшини секритмади.
Хоҳ тийғи жавр ё тийғи забон бирла рақиб
Илтифоте қилмади кўнглумгаким, оғритмади.
Айлади юз қатла сув бир қатла қон кўнглумниким
Урмади бир тийғ ани юз қатла то инжитмади.
Қилмади маҳбус кўнглум хулбасида ғамни ишқ,
Рахналарни то маломат тошидин беркитмади.
Эй хуш ул қушким, тегиб жисмиға ҳар пар бир тикан,
Эл қулоғин ноладин булбул киби ёлқитмади.
Баҳри ашк ичра Навоий собит эрди тоғдек,
Ким эсиб бир ел, танининг тахтасин қолқитмади.

719

Ул ойки, меҳр ила оламни муҳтарам қилди,
Бу телбага недин, оё, назарни кам қилди?
Юзум изига яқиндур, мунга доғи юз шукр,
Агарчи йўлида гардун қадимни хам қилди.
Насиҳат этса улус, тезрак бўлур ишқим,
Бале, итикрак этар ўтни улки дам қилди.
Фироқ шарҳини ҳар кирпигим ёзар, гўё
Фалак мижамни тенгиз ичраки қалам қилди.
Ул ой азимат этиб юз ғаму бало нақдин
Насибим этти, ёмон бормади, карам қилди.
Сипеҳр ишқда Мажнунға ёзди кўп таъриф,
Муқобилида замона мени рақам қилди.
Кўзумки қон аро бўлди ниҳон, ажаб эрмас,
Ки айнға чу дам ўлди қарин адам қилди.
Шукуфа сийм чиқорғоч бу гулшан ичра хазон,
Ҳавоға баргини сочмоқ била ситам қилди.
Навоий жисмин ўқунг захми этти доми бало,
Висол қушлари андин магарки рам қилди.

720

Маҳвашеким, меҳридин бўлдум жаҳон овораси,
Раҳм этиб бир чора қилмас ўлса ҳам бечораси.
Захмлар қилдинг яна ғам нешидин, эй бевафо,
Бутмиш эрди васл нўши бирла бағрим ёраси.
Бевафолар кўнгли, тонг йўқ, лабларингға бўлса сайд,
Қайдаким лаъл ўлса атрофида бўлур хораси.
Юзига боққоч, ажаб йўқ кўзларимга тўлса ашк,
Эл кўзига ёш тўлар қилса қуёш наззораси.
Дарди ҳажрингдин Навоий кўнгли, кўкси, бағридур
Ҳар бири юз пораву минг ёра ҳар бир пораси.

721

Аҳли дил оллинда дилдор илтифоти камлиғи
Онча саъб эрмаски, ҳар ноаҳл ила ҳамдамлиғи.
Гар ўғурлуқ истамас лаълинг доғи жон нақдидин,
Бас, недур ўғри киби пайваста қошинг хамлиғи?
Зулфи торин торта олмас кимса кўнглумдинки, бор
Беркрак жон риштасидин ҳам анинг маҳкамлиғи.
Уйлаким тун дудини оҳим паришон айлади,
Тонг елидиндур муанбар сунбулунг дарҳамлиғи.
Ҳар не эл кўнглига хуррамлиғ, менинг кўнглумға ғам,
Ким ғамингдин бўлмиш ул девонанинг хуррамлиғи.
Соқиё, май берки, дардим зоҳир айлай маст ўлуб,
Ким ичим қон айлади иш сиррининг мубҳамлиғи.
Гар Навоий айлади бадмастлиғ, эй пири дайр,
Сен карам кам қилмағилким, кўптур онинг камлиғи.

722

Қилдим ул ой оллида ошиқлиғим изҳорини,
Мен анга сиррим дедим, билмон анинг асрорини.
Кўз қаросин ҳал қилиб ул ойға ёзғум номае,
Бори бу тазвир ила кўргай кўзум рухсорини.
Кўзидин то жонға етмон, лаълидин бермас ҳаёт,
Ул Масиҳ ўлдум деганда тиргизур беморини.
Ҳайфдурким, риштайи тасбиҳ қилғай аҳли зуҳд
Куфр зулфи ичра ўлган халқнинг зуннорини.
Оразинг даврин чекарда гўйиё наққоши сунъ
Меҳр даври бирла тенг очмиш эди паргорини.
Тўкма жоминким, бало сели жаҳонни бузмасун,
Маст кўрсанг, зоҳидо, дайри фано хамморини.
Эй Навоий, шавқидин ўлсам, иморат қилғасен
Туфроғим бирла муҳаббат кўйининг деворини.

723

Оҳким, ул ганж ёд этмас бизинг вайронани,
Ул қуёш бир зарра ёрутмас бузуғ кошонани.
Эгма қошин кўргузуб айлар манга манъи жунун,
Янги ой бирла керак соғ эгса бу девонани.
Кўзума ул важҳдин дермен юзунг афсонасин,
Ким севарлар уйқусизлар доимо афсонани.
Ўзгалар ҳуснидин ўртанмонки, гардун ҳар кеча
Ёрутур минг шамъу куйдурмас бири парвонани.
Чиқти жоним бодайи лаълинг кўруб, эй муғбача,
Ваҳ, тўла айлаб нетарсен қасдима паймонани?
Билмадиким, аввал айлар нафй ранжидин халос,
Нафй қилғон шайх муғ кўйидаги майхонани.
Ашк йўлин тут, Навоий, хоки пойи бирлаким,
Ғусса бар берур қаёнким сочсам ушбу донани.

724

Ҳар тикан бу ғунчадек кўнглумда пайкон боғлади,
Эй жигар парголаси, сенсиз ичим қон боғлади.
Сендин айрилмоқ кўнгулга мумкин эрмас то абад,
Чу сенинг бирла азалдин аҳду паймон боғлади.
Лабларингнинг шавқидин ҳар қатра қонким тўкти кўз,
Совуғ оҳимдин ҳамул дам лаълу маржой боғлади.
Деди ақлу фаҳм они кўргач, шикеби кўзлоли,
Ваҳки, тун боғин яна ул шўх часпон боғлади.
Қонидин ул дард боғининг гули бир пахтаким,
Доғима сабр илги марҳам бирла ҳар ён боғлади.
Совуруб тифли хазон туфроғ ила тенг қилмағон
Қайси бир гулдаста бу боғ ичра деҳқон боғлади?
Иштиёқингдин Навоий ўлдию етмас санга,
Гўйиё бу навъ оёғин банди ҳижрон боғлади.

725

Не май хуштур манга, не гул керакликтур, не гулзори,
Керак майдин гул очқон ёрнинг гулзори рухсори.
Не жонимға керак ҳайвон суйи, балким хироми ҳам,
Керак чун ул ҳаётим гулшанининг сарви рафтори.
Жунун туморима зангору шингарф айламанг зойиъ,
Ки дафъ айлар они ул лаълу хат шингарфу зангори.
Менинг худ рўзгорим тийра бўлди шоми ҳижрондин,
Қилинг субҳи висоли шукрии, эй ишқ аҳли, сиз бори.
Не суд этгай аёғимдин тикан чекмаклик, эй мушфиқ,
Ки тошлар бирла кўксумга қоқилмиш ҳажр мисмори.
Ниҳоний юз ярам бор ҳажри тийғидинки, шарҳ этсам
Қилур озурда бир олам элин ҳар бирнинг озори.
Басе саргаштамен гардундин, эй соқий, қадаҳ бергил
Шафақгун май тўла айлаб менга гардун намудори.
Қи даврон жавридин илкимга олиб сипқорай андоқ,
Ким анжум қатраси ҳам қолмағай кўз тушса ҳар сори
Анингдек мастлиғ уйқусидин очқай Навоий кўз,
Сабоҳи ҳашр ул ҳам ёвар ўлса бахти бедори.

726

Эй кўнгул, келким, иков бўлуб нигоре кўзлоли,
Сарвқадде истабон, сиймин узоре кўзлоли.
Ёрлиғ кўз тутқанимиз кўзлади чун ўзга ёр,
Бизда ҳам кўз бор, бориб бир ерда ёре кўзлоли.
Чун ғубори маркабидин равшан айлар эл кўзин,
Телмуруб турғунча бориб, шаҳсуворе кўзлоли.
Сайри боғу дашт этарбиз ҳам яна бир ёр учун,
Боғ сори кўз сололи, дашт сори кўзлоли.
Гар анингдек шўхи шаҳрошуби офат топмасак,
Бир фақири меҳрибоне, ғамгусоре кўзлоли.
Гарчи нопайдо эрур мақсуд, армон қолмасун,
Хосу ом ичра қила олғанча бори кўзлоли.
Эй Навоий, бўлмоғунг андин булар бирла халос,
Келки, ҳам васлин тилаб сабру қароре кўзлоли.

727

Ғунчадек қон боғланибдур кўнглум, эй гул хирмани,
Борғали кўз жўйборидин жамолинг гулшани.
Кўз қаросидин ёзай дермен битик, ҳайҳотким,
Куйдурур ғайратки, мен маҳруму кўз кўргай ани.
Ақл қочти кўнглум ичра сокин ўлғач дарди ишқ,
Мўр манзилгоҳи эрмас аждаҳолар маскани.
Кўнглум уйида ғами ториқмасун ҳар захмидин,
Марҳамин ташлангки, ҳар ёндин очилсун равзани.
Арғувоний ашк аро савсан масаллик лолмен,
То тўнингдур арғувоний, кўнглагингдур савсаний.
Ҳар гул ушбу боғ аро кўрсанг, тикан осибидин,
Ғарқайи хуноб ўлуб, юз чок эрур пироҳани.
Ашк қонида Навоийдур сўнгак жисми била
Ул муборизким, қизил жинс ичра бўлғай жавшани.

728

Ҳафтаедур кўрмамишмен ул бути чолокни,
Не ажаб, гар ўртаса оҳим ети афлокни.
Солди тийғи фурқатинг бағримға андоқ чокким,
Бағри бўлғай чок-чок улким, кўрар ул чокни.
Ҳажр ўти жисмимға ортуқдур, анга бас бир шарар,
Ўртамак дўзах била, яъни не бир хошокни?
Отланибдур маст кўнглакчан чекиб тийғи жафо,
То не ўт солғай жаҳонға, кўргил ул бебокни.
Ишқ ўт бирла, кўнгул сув бирла кўзни қилди пок,
Пок манзилларда меҳмон қилғали ул покни.
Дайр аро даврон ғамидин қочмишам, эй муғбача,
Бир муғона жом ила шод айла бу ғамнокни.
Бода бирла юнг Навоийни хумор этса ҳалок,
Боғлангиз тобути узра нахли барги токни.

729

Ғариблиқ яна кўнглумни дарднок этти,
Шикасталиқ яна кўксумни чок-чок этти.
Бу барча бир сорию ёр ҳолатимни билиб,
Тағофул этмаги мен хастани ҳалок этти.
Дамингни асра, Масиҳоки, чиқмағай гардим,
Бу дамки кўйида жисмимни даҳр хок этти.
Юзунгга улки қуёш тоби берди, юз минг шукр,
Қуёш киби мени ҳам ишқинг ичра пок этти.
Хуш ул дамеки, дегайлар фано ўтиға фалон
Қадам қўярда не ваҳм айлади, не бок этти.
Не май, не жом, мен усрук ҳамиша, гўё ишқ
Таним ҳадиқасида рангларимни ток этти.
Навоийни тила андин бурунки, дегайлар:
«Адам йўлин тутуб ул зори бенаво кетти».

730

Лаълингга боғланди жоним, ҳажр элиндин ол ани,
Зулфунгга чирмашти кўнглум, қилмағил помол ани,
Боғлади кўнглум манга ошиқлиғининг туҳматин,
Шарт қилдим кўргач-ўқ расво қилай филҳол ани.
Сендин айру хўблардин очилур кўнглум, вале
Ғунча янглиғким очарлар куч била атфол ани.
Эй сабо, бағримға санчилғон тиканким, англадинг,
Бўлсанг ул гул бирла ҳамдам қилғасен ирсол ани.
Ул алифким, нил ила чектинг узоринг ёнида,
Ҳусн ичинда бирга ўн қилмиш ёнида хол ани.
Бу чаман кайфиятин озюдаеким қилди фаҳм,
Ўн тили савсандек ўлса, ҳайрат айлар лол ани.
Эй Навоий, деб эдинг кўргач, ани жон топшурай,
Бўлса бу давлат муяссар, қилмағил иҳмол ани.

731

Турфа гулзор айламиш май гуллари рухсорини,
Турфароқ буким, арақ сероб этар гулзорини.
Эй кўнгул, ҳар ториға юз жон муқайяддур, буким
Юз гиреҳ бирла кўрарсен зулфининг ҳар торини.
Ёқмангиз захмимға марҳамким, ўлармен қилса гум
Чоклик бағримдин ул ой тийғининг озорини.
Боғлағайлар атридин дин аҳли кофурлиққа бел,
Ел паришон этса куфри зулфининг зуннорини.
Бумни зоғ этгай оҳим дуди қнлса ошён,
Дашт ичинда мен бўлур вайронанинг деворини.
Фош этар кўнглум шарори, тийра оҳим дуди ҳам,
Неча дермен қилмайин ишқим ўти изҳоринн.
Ғам ҳужумидин не ғам, азми харобот айлаким,
Қўймайин бир жом ила ул хайлнинг осорини.
Сойир айларда қадаҳ топсанг сабот, эй муғбача,
Айлайин барҳам фалакнинг собиту сайёрини.
Англағил, жоноки, кўюнгда Навоий ўлди зор,
Топмасанг итлар уни ичра фиғони зорини.

732

Тушда сарву гулдин ислаб бирни, қучтум бирини,
Айлагил, эй сарви гулрух, бу тушум таъбирини.
Англадик ўтлуғ юзи кўнглум не янглиғ қилди сув,
Мум аро ким кўрмамишдур шуъланинг таъсирини.
Дўстлар, дафъи жунунум гар тиларсиз, боғлангиз
Ул пари кўйида бу девонанинг занжирини.
Сувратингдин ожиз ўлса Моний, эрмастур ажаб,
Қайда наққош айлагай килки қазо тасвирини?
Васл ила қилғил бузуғ кўнглум иложинким, қилур
Шоҳ адл этмак била вайроналар таъмирини.
Ишқу май, эй шайх, азалдин сарнавишт эрмиш манга,
Ваҳ, нетиб хуш кўрмагаймен тенгрининг тақдирини?
Эй Навоий, дерсен ул ой ишқини элдин ёшур,
Оти мазкур ўлса, найлай ҳолатим тағйирини?

733

Қани висолингга бир мендек орзуманде,
Висол умиди била меҳнатингға хурсанде.
Фано майин ичиб оворалиғ йўлин туттум,
Насиҳат аҳли, манга эмди бермангиз панде.
Эрур танимдағи юз доғ бирла мунглуғ жон,
Гадоки, тўниға ҳар сори солса пайванде.
Сабаб бу эрди экин хилқатидин Одамнинг,
Ки бўлғай анга сенингдеқ хужаста фарзанде.
Кўнгулни шўхлар андоқ талаштилар кесишиб,
Ки қолмади мени бедил насиби парканде.
Чоғирни оқил эсанг, лаъл деб қизитма димоғ,
Ки ўтни исламади гул дебон хирадманде.
Ажал, Навоийни қутқаз балойи хирмондин,
Ки ул заиф бу дард ичра асру эмганди.

734

Ўтум худ этмади ул тошбағирға таъсире,
Бу ёна ўтки, топилмас бу ишга тадбире.
Не турфа сурати бордурки, ҳеч сурат ила
Қазо мусаввири қилмади буйла тасвире.
Шикоятим кўпу қолмас қачон сени кўрсам
Танимга тобу тилимга мажоли тақрире.
Тушумда оби ҳаёт ичтим, оҳким, келмас
Кўнгулга лаълини ўпмакдин ўзга таъбире.
Мени муқайяд этар бўлсанг, очма ҳалқайи зулф,
Ки пашша қайдиға йўқ эҳтиёжи занжире.
Гул ичра шабнам ила хурдадур суву дона,
Магарки қайдиға булбулнунг этти тазвире.
Навоий ёрдин ар зулм эрурки, лутфча бор,
Сен этмасанг керак ўз қуллуғунгда тақсире.

735

Жоним чиқадур, ҳажр ила жонон керак эрди,
Кўнглум куядур, дард ила дармон керак эрди.
Ғам шомида парвона сифатким куядурмен,
Бошим уза ул шамъи шабистон керак эрди.
Кўз боғида юз гул очадур ишқ, ва лекин
Юзу хатидин лолаву райҳон керак эрди.
Хуш келди ҳазин кўнглум аро ғамзаларингким,
Оҳ ўқлариға бир неча пайкон керак эрди.
Қабримға хиром эттингу йўқ туҳфае, ваҳким,
Бу хас киби жисм ичра бугун жон керак эрди.
Хуш зийнати кўп номадурур умр, ва лекин
Тавқийи вафодин анга унвон керак эрди.
Билмай сени ул гул қовар, эй зор Навоий,
Сендек анга бир булбулу нолон керак эрди.

736

Бўлди ийд, ул турки чобук азми майдон қилғуси,
Ваҳки, эл бехудлуғи жонимни қурбон қилғуси.
Барқи офат бўлғуси ҳар шуълаеким айрилур
Маркаби туйноғидин, ул дамки жавлон қилғуси.
Ўқ ҳунилаб, ўт-ёлиндек ҳар тарафким қўйса юз,
Юз кўнгулни куйдуруб, воз жонни вайрон қилғуси.
Ошкоро жон олиб ҳар ён қилур машғул ўзин,
Элни билмас деб йигит ўзини нодон қилғуси.
Шамъ эмас, кўз очтилар наззораға аҳли қубур,
Ким ул ой ийд оқшоми сайри хиёбон қилғуси.
Субҳ майдон азми қилғоч, ваҳки, йўқ ёлғуз мени
Олам аҳлин ийди рухсорйға ҳайрон қилғуси.
Ийдгоҳ аҳли ҳужуми бирла, эй шаҳ, қилма кибр,
Ким фалак бу жамъни ҳоли паришон қилғуси.
Эй Навоий, рашкдин ўлдумки, ул қотил бугун
Ҳар тараф бу шакл ила юзланса юз, қон қилғуси.

737

Мушки тардур сабзайи хаттинг, юзунг гул хирмани,
Равза нахли қоматинг, кўюнг латофат гулшани.
Зинҳор айт, эй сабо, кўнглумгаким, ул дилрабо
Бўлса ногаҳ қай сари мойил, соғиндурғай мани.
Йўқ ажаб, гар жоми ҳажринг ваҳмидин тўксам сиришк,
Заҳрдин ваҳм айлар улким подшаҳдур душмани.
Ёшу қон эрмас ики кўзумда, балким ҳажру дард
Қилди бирин лаъл кони, бирни инжу махзани.
Дарди ҳажрингдин Навоий юзи олтун, ашки дур,
Ҳар киши сенинг гадойингдур, эрур мундоқ ғани.

738

Эй, ҳаётим нақди лаъли хурдадонинг садқаси,
Жавҳари жоним ақиқи дурфишонинг садқаси.
Кўзларимнинг мардуми холин саводиға фидо,
Боғу умрум гулбуни сарви равонинг садқаси.
Кўзларинг гар нотавондур, садқа вожибдур анга,
Юз менингдек нотавон бнр нотавонинг садқаси.
Қомату қошинг алиф-нуниким ул ҳусн онидур,
Ҳар малоҳат аҳликим бор, бўлсун онинг садқаси.
Қулни боштин эвуруб озод этарлар, ваҳ, мени
Бошқа эвур, лек озод этма, жонинг садқаси.
Тинғасен саргашталикдин, эй кўнгул, гар бўлғасен
Меҳрибонлиғ боғида номеҳрибонинг садқаси.
Бўлур ул гул садқаси ҳолимни арз этмиш сабо,
Эй Навоий, бўлса юз жоним, сабонинг садқаси.

739

Тоғ аро Фарҳоду ҳар ён сурма қилғон тошни,
Кўзга чеккан, не ажаб, юз мил, оқизмоқ ёшни.
Аҳли ишқ ул кўй аро саргашта жоду кўзларинг,
Сеҳр ила гўё бу навъ айландурурлар бошни.
Кўкта ҳар ой бир ҳилол, ул машқдурким, килки сунъ
Айламиш сизғонда ул икки муқаввас қошни.
Эй сабо, ушшоқ нақди жонларин еткур йиғиб,
Қайда топсанг ул муқаммирпешайи қаллошни.
Келди Чин наққоши ул юз нақшини қилмоққа тарҳ,
Чеҳра очиб, нақши девор айладинг наққошни.
Кимни мендек хонақаҳдин сурдилар аҳли салоҳ,
Муғтанам тутдик фано дайри аро авбошни.
Лаълини кавсар майиға гарчи ташбиҳ айладинг,
Эй Навоий, бордурур бу майда ўзга чошни.

746

Ёр ила бир хилват истарменки, ағёр ўлмағай,
Балки ул хилватнинг атрофида дайёр ўлмағай,
Элдин андоқ ёшурун истармен ул хилватниким,
Кўнглум андин воқифу жойим хабардор ўлмағай.
Кўзга кўнглум дардидин йиғларға имкон қолмағай,
Тилга дардим шарҳини айларга гуфтор ўлмағай.
Ёр буди ичра нобуд ўлғаменким, ўртада
Ўзгаликдин демаким, ўзлукни осор ўлмағай.
Буки, дерлар бордурур девор кейнида қулоқ,
Ул фазо даврида кўз етгунча девор ўлмағай.
Махфий асроримға бўлғай ёр лафзидин адо,
Ёрдин айру ва лекин соҳиб асрор ўлмағай.
Эй Навоий, қилма ҳар ёр оллида сиррингни фош,
Бормудур имкониким ул ёрға ёр ўлмағай?

741

Оғиз ичра тилингдек ғунчада гулбарги тар бўлғай,
Вале бу шарт илаким барги гул ичра шакар бўлғай.
Қадингға сарви раъно ўхшағай, лек ул замонким сарв
Хиромон бўлғаю гул бергай, ул гулдин самар бўлғай.
Юзунг давриға ой даврини ташбиҳ эткамен, вақте,
Ки анда хол ила хат фитнайи даври қамар бўлғай.
Кўзунгга ўхшағай наргис, агар қиймоч ўлуб оқи,
Мудаввар асфари ичра қаролиғдин асар бўлғай.
Хатингға қадр шоми ўхшағай бу шарт бирлаким,
Тажалло нуридин ул шом аросинда саҳар бўлғай.
Чу минсанг ашҳабинг ул дам қуёш булғай санга монанд,
Ки берса кўкбўзин жавлон жаҳон зеру забар бўлғай.
Манга ишқингда Мажнун бирла Фарҳод ўхшағай ул чоғ,
Ки бу бўлғай жаҳон расвоси, ул мундин батар бўлғай
Хабардор они билгил, эй кўнгул, бу давр жавридин
Ким ул тун-кун харобот ичра масту бехабар бўлғай
Дедим, назм аҳлининг сархайли ким бўлғай, деди ҳотиф:
Навоий бўлгай, улким сен тилайдурсан агар бўлғай.

742

Яна бало чоқинин ишқ телба жонима урди,
Фано қуюни етибон кулумни кўкка совурди.
Магарки, мен киби элдин қочарни айлади варзиш,
Кийиклар ичраки Мажнун тамоми умр югурди.
Мен арчи кўйида ўлдум, қовунгки, телбарар охир
Чурук сўнгакни танимдин узуб не итки кўмурди.
Ғаминг қўюб туган узра туган, бу макр ила кўрким,
Танимда ҳар туган ичра неча туганни ёшурди.
Кўнгулда гар ўқунг итмиш, яна бир ўқ доғи отким,
Бу навъ топса бўлур ҳар кишики, бир ўқ итурди.
Дам урмаву қадаҳ ичгилки, телба бўлмаса воиз,
Недин эди урунуб, қичқирибки оғиз кўпурди?
Фироқ доғиға машъал фатиласи кетурунгким,
Навоий оғзини чун купка қўйди, пок сумурди.

743

Лабинг такаллум этиб, сўзда лол қилди мени,
Очилди зулфунгу ошуфтаҳол қилди мени.
Юзи кўрунди, очинг эмди зулфи силсиласин,
Ки ул пари яна мажнунмисол қилди мени.
Аёғин ўпгали бошим йўлиға еткурдум,
Фиғонки, зулфи киби поймол қилди мени.
Қоши хаёлида пайваста баски чектим ранж,
Фалак бу ғамда нечукким ҳилол қилди мени.
Бели ғамида хаёл ўлдум оҳу афғондин,
Бу мўя мўй этиб, ул нола нол қилди мени.
Куп оғзима қую қўй адл жомин, эй муғким,
Қазо бу шевада беиътидол қилди менн.
Навоий, англаки, журмумча юз умидам бор,
Фақири зоҳид ўзидек хаёл қилди мени.

744

Хароб айладинг, эй ишқ, хонумонимни,
Тасаввур айлаки ўлдум, бағишла жонимни.
Магарки, ишқ маломат ўтин ёрутмоқ учун
Қурутти уйлаки хас жисми нотавонимни.
Бу турфа кўрки, фузун бўлди лаългун ашким,
Агарчи шуълайи ишқинг қурутти қонимни.
Фиғонки, ўлдуму кўйида халқ ғавғоси
Анинг қулоғиға еткурмади фиғонимни.
Бугун танимға нишон ул ҳаётднн келибон,
Ки тонгла топмағасен истабон нишонимни.
Чу ишқ оятида савту ҳарф йўл топмас,
Камоли ишқ итурмиш магар баёнимни.

745

Эй қуёш, невчун қошингдин соядек сурдунг мени,
Равшан айлаб жумлайи оламни, куйдурдунг мени.
Куйдуруб, эй ишқ ўти, гардунға совурдунг кулум,
Пояда охир бу янглиғ кўкка еткурдунг мени.
Ҳажр ўти тоби яна беҳол қилди, нечаким,
Эй насими васл, ўз ҳолимға келтурдунг мени.
Ишқ манъида сўзунг чун ҳашв эди, бўлдум хамуш,
Қилма, эй воиз, гумонким йўлдин озғурдунг мени.
Найладим, эй ишқким, бўлдум ўлум муставжиби,
Ким бу янглиғ ҳажр жаллдиға топшурдунг мени?!
Васлинг эттинг ваъда аммо ҳажрингга қилдинг асир,
Кўкка чектинг, лек ерга оқибат урдунг мени.
Эй Навоий, васл агар рўзий эмастур чора йўқ,
Қилмадинг деб саъй бас, не ишга ёзғурдунг мени?!

746

Дедимки, кўзга чекай гарди раҳнавардингни,
Фиғонки, топмади кўз тўтиёға гардингни.
Магар замона кўзи сурма истар эркандур,
Ки гард қолмади сурганда раҳнавардингни.
Фироқу орзуву шавқ ҳар бири бир дард,
Десамки, дардинг этай шарҳ, қайси дардингни?
Сафарда ёмғуру ел бўлмасун музоҳим анга,
Кўз, асра ашку, кўнгул, чекма оҳи сардингни.
Тўшаб самандиға фарш, эй замона, ўткардинг
Сипеҳру ахтаридин сабза бирла вардингни.
Кўк аблақин игориб, эй қуёш, синон тортиб,
Магар бу зарраға қилдинг аён набардингни.
Навоий, эмди нишот авжи тутки, гардиши чарх
Кетурди моҳи фалак сайри тезгардингни.

747

Қўзғади оҳим сўнгак бирла тани ғамнокни,
Ел совурди бир овуч туфроғ ила хошокни.
Демагил сиҳҳат сўзинким, кўксум узра тиғи ишқ
Айлар икки чок тикмасдин бурун бир чокни.
Буки оламға ҳаводис тушти, гўё қўзғамиш
Ул ҳуёш ҳажрида оҳим анжуму афлокни.
Мен худ эттим азми масжид, эй мусулмонлар, валек
Бок эмас гар кўрмасам ул кофири бебокни.
Қилди чун ҳижрон мени нобуд, тутма жоми васл,
Заҳр чун ўлтурди, зойиъ қилмағил тарёкни.
Қаддидин оғзимда ҳайрат бармоғидур, зоҳидо,
Ўтға сол эмди асо, бошингға ур мисвокни.
Ғайри лоф эрмас Навоий покравлиқдин ҳадис,
Топмайин бир ғайр нақшидин замири покни.

748

Сўрмангиз ашким суйинким муттасилму келгуси,
То кўнгул ишқ ўтидин куйгуси – ул су келгуси.
Зулфунгга етгач кўнгул бехуд йиқилди атридин,
Билмадим ул шомға кирганга уйқу келгуси.
Тийра бўлди ламъайи пайконинг ўтгандин кўнгул,
Чун қуёш борғуси оламдин, қоройғу келгуси.
Ҳаддин ўтти оразим, кўргач лабинг хандонлиғи,
Билмадим бу заъфарондин мунча кулгу келгуси.
Чиқти кўнглумдин ҳавосу ақл ишқинг оллиға,
Қўйса юз мулкига шоҳи, халқ ўтру келгуси.
Соқиё, тут майки, ўзлук нақшидин бўлғум халос,
Ҳар қачон илгимга ул рахшанда кўзгу келгуси.
Эй Навоий, ўлма ҳар дам ул мусофир ёр учун,
Ғам ема, шаҳ ёнғусидур, тонгла ўрду келгуси.

749

Ишқинг ичра кўксума онча жунун тошин урай,
Ким хираднинг шавкатин, тақво шукуҳин синдурай.
Қилса тавсанлиқ кўнгул, тортиб жунун занжириға,
Ҳажр зиндонида ишқинг шаҳнасиға топшурай.
Ул пари кўздин чу махфийдур ҳамиша, ваҳ, неча
Истаб они топмаса, мажнун кўнгулни ёзғурай.
Ғам туни анжум кўзи янглиғ юмулмас кўз била,
Ваҳ, неча гоҳи юруй, гоҳи турай, гоҳ ўлтурай.
Чун не тақдир ўлса, тағйир ўлмас эрмиш саъй ила,
Қайғу қисмим бўлди деб ортуқси невчун қайғурай?
Ул қуёшқа заррае таъсир чун йўқтур, не суд
Гар тўқуз афлокни оҳим ўтидин куйдурай.
Эй Навоий, истасам ўлмак, не ғам эл таънидин,
Бори мен ҳар навъ этиб, жононға жонни еткурай.

750

Эй кўнгул, келким, бало базмида жоми ғам тутай,
Ўз қатиқ ҳолимға ўлмасдин бурун мотам тутай.
Йиғлабон бошимға оҳим дудидин чирмаб қаро,
Мотамим эл сўнгра тутқунча, ўзум бу дам тутай.
Олам аҳлиға неча қилдим вафо, кўрдум жафо,
Эй кўнгул, келгилки, тарки жумлайи олам тутай.
Эмдиким, ишрат сурудидин очилманг, эй кўнгул,
Навҳа оҳангин тузуб, бир дам сени хуррам тутай.
Мастлиқдин ўзга йўқ дардим иложи, соқиё,
Май кетурким, ҳам ичай бир лаҳза они, ҳам тутай.
Қўйғил, эй носиҳки, муғ дайрида ўз аҳволима,
Масти лояъқил ёқам йиртиб, суруди ғам тутай.
Чун жаҳон бирла жаҳон аҳлиға йўқ эрмиш бақо,
Эй Навоий, мен фано сарриштасин маҳкам тутай.

751

Бир пари пайкар ғами ошуфтаҳол этмиш мени,
Элга аҳволим демакдин гунгу лол этмиш мени.
Мен ҳавойийни, не тонг, кўргузсалар бир-биргаким,
Эгма қошинг фикри андоқким ҳилол этмиш мени.
Ошкор этсам эдим ишқин, вале ўтган кеча
Бода зўр айлаб, йиғи беиътидол этмиш мени.
Ёр кўйи ичраким туфроғ ила тенг бўлмишам,
Ишқ ғавғоси бу янглиғ поймол этмиш мени.
То танимға ўт туташмиш, барқдекдур ҳайъатим,
Фурқатинг то заъфдин андоқки нол этмиш мени.
Ўт солурмен оҳ ила оламға, мен ким – зуҳд ким?
Зоҳиди афсурда, оё, не хаёл этмиш мени?!
Дашт ваҳшиға анис ўлсам Навоийдек, не тонг.
Ул пари савдоси чун Мажнунмисол этмиш мени.

752

Олса жонимни лабинг даврон тўкуб қон ёшини,
Тонг эмас, ул ёш ила лаъл этса қабрим тошини.
Фитна таълим этмаса қошинг санга бедод учун,
Хам бўлуб невчун қулоғингға кетурмиш бошини?
Кўз тутар эрдим қалам кирпикларимдин боғла деб,
Гар азалда кўрсам эрди суратинг наққошини.
Майл этар кўнглум қуши жон пардасин қилғай қанот,
Кўргали ҳар кеча маҳрам кўйининг хуффошини.
Ошиқ ўлди кимга май бердинг, магар, эй муғбача,
Ишқ ўти бирла пишурмишлар пиёланг дошини?
Шайху аҳли хонақаҳ, тенгри тута берсун манга
Ҳақ йўлин кўргузгали дайри фано авбошини.
Жон қуши қасдиға соғинғай гуруҳа бирла ёй,
Эй Навоий, кимки кўрса холи бирла қошини.

753

Захмиға марҳам ёқиб, ғамгин кўнгул шод ўлмади,
Рахнаға балчиғ суваб, вайроним обод ўлмади.
Ул муваллаҳ чархе гар совурди ақлим хирманин,
Бу қуюндин қайси бир хирманки барбод ўлмади.
Аҳли ишқ ар мен киби мажнун эмаслар, эй рафиқ,
Ондин эркинким, алар ёри паризод ўлмади.
Эй ажал, қатл этмак ол ул ғамзадин таълимким,
Қилмоғон шогирдлиғ ҳеч ишта устод ўлмади.
Кўнглидин бўлмас муҳаббат жавҳарин қилмоқ тамаъ.
Ҳар нечаким юмшаса, бир йўли пўлод ўлмади.
Зоҳиди нодон ғамим ошубидин ҳар дам кулар,
Хуррам улким, ишқ атворида муътод ўлмади.
Эй Навоий, ўлсам ул тарсо учун, айб этмаким,
Дайр пиридин манга жуз бу фан иршод ўлмади.

754

Эй кўнгул, қўйғилки, мундин сўнг гадолиғ фан қилай
Кўйида бу фан била бир йўл бошин маскан қилай.
Гаҳ бу ишратдинки ул кўй ичрадурмен, шод ўлай,
Гаҳ бу меҳнатдинки андин айрумен, шеван қилай.
Айламакдин танға андуҳу бало тошин ҳисор,
Жонима хайру саломат хайлини душман қилай.
Ул юзу қомат керак, ваҳ, ўзни куч бирла неча
Мойили гул айлайин ё волайи савсан қилай?
Ёшурун ғам солди равзанлар кўнгулга, эй рафиқ,
Қўйки, мен ҳам оҳ ила гардунни юз равшан қилай
Соқиё, кўз бирла кўнглумни қаро қилмиш хумор,
Қелки, бу уйларни май ҳуршидидин равшан қилай.
Гар Навоий маст агар махмур ўтар бу дайрдин,
Бодаполодин кафан, муғ дайридин мадфан қилай.

755

Кўнглумга шўр солди бировнинг малоҳати,
Ваҳким, ажаб туз ўлди яна захмим офати.
Тер қатрасин юзида кўруб ишқим ўлди тез,
Афзун бу сувдин ўлди ўтумнинг ҳарорати,
Ўйнатти қошу, оҳким, ул дос нўгидин
Бағримнинг ўлди тоза ўнгалғон жароҳати.
Секритти рахшу куйди кўнгулнинг ул ўт била
Жон мазраъида хирмани орому тоқати.
Кўнглум сўрарға келди, вале олди жонни ҳам,
Мундоғ бўлурму дилшудаларнинг иёдати?
Шарбати висол ё май эмиш қайси хастанинг
Ким ишқ андуҳидин ўлубтур малолати.
Майға Навоий этти кўнгул шишасини зарф,
Бу бўлди риндлиқ аро онинг зарофати.

756

Бўлса кўюнг туфроғи заъф ичра жисмим бистари,
Сўзи жисмимдин анинг ранги бўлур хокистари.
Уйладур заъфимки, одам қилмағай эрди гумон,
Гар йўлуқса эрди Мажнунға вужудум пайкари.
Дема, ашким жоласин ғам шоми дурри шабчароғ,
Ким эрур айни малолатдин нуҳусат ахтари.
Дашт аро эл англамас девонадурмен, йўқса дев,
Уйлаким билмон сениким – одамийсен ё пари?
Оразинг узра эрур хай касрати дарёйи лутф,
Нилдин холинг латофат баҳрининг нилуфари.
Гулшани давронға мойил бўлма зийрак қуш эсанг,
Ким тикан торий қилур ҳар тоза гулбарги тари.
Сабзайи хаттинг хаёли бирла савдо даштидин
Гар Навоий чиқса, тонг йўқ, Хизр эрди раҳбари.

757

Қилса кул жисмимни ўртаб оташин ораз гули,
Ҳар овуч кул даҳр бўстонида бўлғай булбуле.
Хатту рухсорин тилаб ғам шоми чексам ўтлуғ оҳ,
Ҳар шарардин кўк шабистонида очилғай гуле.
Зулфи савдосида ўлсам, тортқай қабримда бош
Ҳар гияҳдин хўшае, ҳар хўша бўлғай сунбуле.
Тушда айшим субҳиға кирди бало шоми, магар
Қасдима шўхе узори узра очмиш кокуле?
Лаъли руҳафзосини кўрсун биравким, кўрмамиш
Руҳошом айлабон сармаст бўлғудек муле.
Май ниҳон ичсам керак оғзим қўюб куп оғзиға,
Ким тугатсам чиқмағай андин садойи ғулғуле.
Эй Навоий, истасанг бўлмоқ замиринг лавҳи пок,
Май суйин келтурким, они ғайр нақшидин ю(в)ли.

758

Оразинг зар ҳуққалардин, эй малоҳат машъали,
Мусҳафедур ложуварду олтун онинг жадвали,
Турфа ойедур узоринг, кўк анга мовий либос,
Анжум онинг танга-танга босма қилғон зарҳали.
Ҳар нафас ортар жамолингнинг сафоси кўзгудин,
Кўзгунинг андоқки кулдин бўлғай афзун сайқали.
Бир паридур лолазор ичра сариғ гуллар аро,
Ё ул ой устидадур зарбафт гулгун махмали.
Ҳусни атрофида, эй машшота, ҳар ён қўйма хол,
Ким Хўтан мулкида ҳиндуларнинг ўлмас мадхали.
Нав аруси даҳр ақдин истама кўпким, арус
Охири ифрит ўлур гарчи паридур азвали.
Эй Навоий, вўсма бирла кесмадин топқан фириб,
Гар малакдурким, бўлур шайтонсифатлар маҳзали.

759

Каманд учиға еткурмас ғаму андиша айёри,
Бийик чекмиш магар майхона томин сунъ меъмори.
Хуморим заъфида каҳгил иси то етти маст ўлдум,
Сувалмишдур магар май лойидин майхона девори.
Тўла куп оғзи май хуршидидур, гўё тенг очилмиш
Чекарда бу ики хуршид даврин сунъ паргори.
Май ичмиш хонақаҳ шайхи, харобат аҳли айш айланг,
Ки чиқмиш баҳя урғон хирқасидин маблағи кори.
Қуёш аксимудур ҳайвон суйида ё кўрунмишдур
Равоносо май ичра соқийи гулчеҳра рухсори?
Кўрунган мосиваллоҳ буд эмас, балким намудидур,
Май устида ҳубобу мавж шаклининг намудори.
Ҳубобу мавж май таҳрикидин зоҳир бўлур, лекин
Сукун топқач вужуди майдин ўзга қайдадур бори.
Фано дайрин кўнгул истарки, бир-бир пири дайр элга
Тутарда бода шояд журъае сунғай бизинг сори.
Навосидин фано чун ҳосил ўлди қилғасен, эй ишқ,
Навоий риштайи жонин муғанний удининг тори.

760

Эмас боғ ичра сориғ лола занбақ, билки, ҳар сори
Янги доғ ўртаб ул гул ишқидин сорғорди рухсори.
Бу ҳумрат бирла эрмас оташин гул оқ гул эрдиким,
Юзунг барқидин ўт тушти ангаким бўлди гулнорий.
Қадинг оллида бўлғон жилвагар оқ савсан англаким,
Кўк этти барча аъзосин сабо кожининг озори.
Шажар яфроғлари ўқдек қадингнинг ҳажрида бордур
Бошоқларким, чаман ашки намидин чиқти зангори.
Дема, кундуз қаронғу тун эди, чун пардадин чиқтинг,
Жаҳонни қилди кундуздек юзунг меҳрининг анвори
Десамким, ҳақдурур мавжуду ашё ҳар недур нобуд.
Ҳубобу мавжи баҳр узра эрур онинг намудори.
Навоийнинг ақиқ ашки оқ эрдики, тутмиш ранг,
Суҳайли оразинг гўёки қилмиш ламъа изҳори.

761

Кўнгул, ўт берки, бир ой ҳажридин кўксумга доғ ўртаи,
Фатила чирмаб ой даврича, солиб анда ёғ ўртай.
Эмас мушкин ғазолим мултафит, мен уйлаким лола,
Неча бағримни қон айлай, неча кўнглумга доғ ўртай.
Анингдек тийрадур шоми ғамимким, бўлмағай равшан
Агар хуршид шамъи янглиғ анда юз чароғ ўртай.
Қочинг, Фарҳоду Мажнун, ишқ ўти лофидин урмай дам,
Ки ҳижрон сўзидин бир оҳ тортиб, дашту тоғ ўртай.
Эмастур ул қуёш ҳаргиз ёрутмоқ кулбам, эй гардун,
Ўзумни шамъдек ҳар тун неча боштин-аёғ ўртай.
Мени дўзах сари бошлангки, ташлаб сарнигун ўзни,
Бу янглиғ ҳажр ўти бедодидин истаб фароғ ўртай.
Неча ул шўх элга нўшханду лоба қилмоқдин
Йиғимни ҳой-ҳой айлай, ичимни лоғ-лоғ ўртай.
Бу гулшан гулларида чунки йўқ бўйи вафо, невчуй
Тилаб они, таманно ўтидин ҳар дам димоғ ўртай?
Замон аҳли вафосиз дебки қилдим достонлар сабт,
Навоий, бир кишида гар вафо топсанг, сўроғ ўртай.

762

Донайи холи узра кўр сабзайи хат нишонаси,
Донайи хол эмас, эрур меҳригиёҳ донаси.
Ўртанурумни ишқида билмаган, эт наззораким,
Тилдур онинг баёниға кўнглум ўти забонаси.
Қатлима бас баҳонаким қилди, баҳона қолмамиш,
Эмди баҳона узрини қўлмоқ эрур баҳонаси.
Тийра фироқ тунлари шарҳини айт, демаким,
Минг кеча деб туганмагай бир кечанинг фасонаси.
Истама ишқ баҳрининг соҳилин, эйки ғарқасен,
Бир-бирига етишти чун тўш-тўшидин каронаси.
Тавсан эди кўнгул майи ишқини тортқон замон,
Кўрки, не ром этибдурур эмди они замонаси.
Бошиму дайр пирининг даргаҳи чун тушубтурур,
Ваҳми тааққул айламас вазъ ила корхонаси.
Фикри бу корхонанинг қилғай эди ҳалок агар,
Бўлмаса ақл зойили жоми майи муғонаси.
Баски Навоий айлади дард сурудида наво,
Аҳли тарабни йиғлатур мажлисининг таронаси.

763

Саҳар куяр ғами ҳажрингда хаста жисм хаси,
Магар ўтумни қилур тез субҳнунг нафаси.
Кўнгулга онча хадангинг тикилди ҳар ёндин,
Ки бўлди хаста кўнгул андалибининг қафаси.
Кўнгулки толпинадур танда, кўюнг истайдур,
Қафасда секреса қуш, учмоқ ўлғуси ҳаваси.
Ул ойға етмаса қўл ўтлуғ оҳ ила, не ажаб,
Чинор куйса, бўлурму қуёшқа дастраси?
Не ринд ўлса сочинг куфрида етар зуннор,
Жаҳон юзидаги дин аҳлиға анинг мараси.
Талаб йўлидағи овораларға мужда денгиз,
Ки йўлға ҳодий эрур дўст маҳмили жараси.
Фиғонки, хасталарин ул Масиҳ тиргузубон,
Вале Навойийи дилхастани унутти басе.

764

Ишқ аҳли гўристонида қабрим чу зоҳир бўлғуси,
Фарҳод онинг тошин йўнуб, Мажнун мужовир бўлғуси.
Дерсен, юзум сори кўзунг кўп боқмасун, гар юз будур,
Ул меҳр тобидин эриб оққунча нозир бўлғуси.
Ғамзангдин ўлтурмак ишин таълим ола келмиш ажал,
Бу навъ устод ўлса, ул оз чоғда моҳир бўлғуси.
Хатти ғуборин демаким, бўлғуси ул юз мониъи,
Тун пардаси ой нуриға не навъ сотир бўлғуси?
Ул ғамза куфриднн кўнгул навъи келур исломға,
Ким тарки ислом айлабон гўёки кофир бўлғуси.
Бўлғуси мутлақ шуълалар ичра самандар сайридек,
Сенсиз кўнгул гулзор аро ул дамки сойир бўлғуси.
Кўнглумдаги ҳар нешдин гар бўлса бир тил, ҳар бири
Юз тил била ўз ҳолининг шарҳида қосир бўлғуси.
Хотирни жамъ истар эсанг, аввал хавотир дафъин эт,
Кимда хавотир бўлмаса, осудахотир бўлғуси.
Қилди Навоий қаддингга сарви сиҳи ташбиҳини,
Бу табъи номавзун ила бечора шоир бўлғуси.

765

Бутмади гулшан тавофи бирла бағрим ёраси,
Бермади ўтумға таскин сарву гул наззораси.
Бир замоне сарву бир дам гулга кўп қилдим назар,
Бўлмади ул сарви гулрух фурқатининг чораси.
Гул била сарв истабон гулшан сари майл айламас
Даштдин ул сарви гулрухсоранинг овораси.
Қадди ҳажрида ҳар оҳим дуд сарведур баланд,
Юзидин айру гуледур кўкрагим ҳар пораси.
Сарву гул мафтуни бўлмаким, нигору зеб учун
Синдуруб ҳар дам узар они фалак маккораси.
Сарв ўқдур, гул тикан боғ ичра то кўз оллидин
Борғали ул сарви гулрухнинг қаду рухсораси.
Эй Навоий, сарву гулдин кечки, қадду юзидин
Бор эмиш юз йилчилиқ йўл сарв ила гул ораси.

766

Лаб уза хатти анбаролуди
Оташин лаълининг эрур дуди.
Дарду сабрин нисоринг этти кўнгул,
Ким булар эрди буду нобуди.
Жон бериб, кўнглум олди нақди ғаминг,
Аҳли савдонинг ушбудур суди.
Гар ўқунг жонға қасд қилди, не бок,
Ки онинг бу-ўқ эрди мақсуди.
Тану жон риштаси ғамингға либос,
Бу бири тори, ул бири пуди.
Тенгдурур даҳрға вужуду адам,
Балки маъдум барча мавжуди.
Гар Навоий, кўзи оқарди, не тонг,
Ашк онинг қаросини юди.

767

Ғам чекар жисму кўнгулни кулбайи аҳзон сари.
Хасға ўт солиб гадо элтур киби вайрон сари.
Дирз қалқони, дуо диръи недур, эй порсо,
Чун бало тоши ёғар мен телбайи урён сари.
Ёр истар ҳажру айни васл эрурким, кўнглума
Бўлди майл онинг ризосин истабон ҳижрон сари.
Сабза ништар, барг пайкон, гул ўт эрди жонима,
Ҳар қачонким сенсизин азм айладим бўстон сари.
Не футур ислом аро тушгайки, ул кофир яна
Маст ўлуб, кўнглакча чиқти секритиб майдон сари
Гар харобот ичра мумкиндур сумурмак бир қадаҳ,
Хизр агар ўлтурса бормон чашмайи ҳайвон сари.
Соқиё, тезгиндурур ҳар лаҳза бошимни хумор,
Давр эвурсанг, журъае сунғил бу саргардон сари.
Юз Хизр умридин ортуқроқдурур, минг жон бериб
Бир қадам қўймоқ муяссар гар бўлур жонон сари.
Эй Навоий, гар десангким фитна кўрмай, солмағил
Бир назар ҳар турфатул-айн ул кўзи фаттон сари

768

Гарди Яздий миъжар остида қошинг, эй кўркабой,
Бор анингдекким кўрунгай гард ичинда янги ой.
Вўсмадур ул қош уза ёхуд зарофатдин кўзунг
Олди бу қурбон кўнгул қасдиға мийноранг ёй.
Гар ниҳон сочинг тарар машшота, келсунким, эрур
Кирпигимдин шона, ашкимдин сув, кўз хилват сарой.
Дилраболар ичра ҳар дам кўзгуга боқмоқ недур,
Ваҳки, билмон, эй пари, худбинмусен ё худнамой?
Оташин гул баргидин кўнглак кийибдурсен, валек
Десанг ўт солмай жаҳонға, чиқмағил кўнглакча, вой,
Гаҳ тутулса, гаҳ очилса кўнглум эрмас айбким,
Сунбулунг дилбанд, хандон ғунчанг ўлмиш дилкушой
Эй Навоий, даҳр шўхи ошиқи бўлдунг, валек
Билки, кобин нақди жондур гар бўлурсен кадхудой.

769

Ёрдин айрилса қотилмоғлиғин билмас киши,
Билсаким чун айрилур, қотилмас, айрилмас киши.
Кимса ўлса ёридин айрилмағай, юз войким,
Айрилурда буйла ҳижрон шиддатин билмас киши.
Васли қадрин билмайин ўлдум ғами ҳажрида, оҳ,
Ким висол айёми ҳажр андишасин қилмас киши.
Ҳажр биймидин ўлубмен, соқиё, тут жомким,
Кўзга маст ўлғон замон Жамшидни илмас киши.
Ёшурун дардимни қилмай ошкор ўлгумдурур,
Оҳким, оламда аҳли дард топилмас киши.
Мендин эрмас, ҳажридиндур ҳар тараф бағримда чок,
Йўқса, тийғи қатл ила ўз бағрини тилмас киши.
Тўйди жонидин Навоий ҳажр аро тут, эй ажал,
Уйла майким чун ичар то ҳашр ойилмас киши.

770

Бода бу мақбуллуқ зотимда мавжуд айлади,
Ким мени зуҳду риё аҳлиға мардуд айлади.
Май ўтининг ламъаси ўртаб вужудум хирманин,
Кулларин най нағмаси бир дамда нобуд айлади.
Бодадин хушнуд ўлубмен то мени жоми фано
Давр элининг софию дурдиға хушнуд айлади.
Майға раҳн этгил риё сажжодасин, эй шайхким,
Ҳар киши бу навъ савдо айлади, суд айлади.
Майға ашким лаълидин олудалиғ гар истамас,
Не учун соқий лаби лаълин майолуд айлади?
Одамийлиқ кўргузуб қилдинг паривашларни қул,
Одам улдурким, малойик они масжуд айлади.
Эл тилар муғ кўйину истар Навоий муғбача,
Азми мақсад айлаб эл, ул қасди мақсуд айлади.

771

Оҳима ёр оғзи бир дам кулмагин кам қилмади,
Чун сабодин ғунча очилди, яна ёпилмади.
Ништари оҳим, ажаб йўқ, кўнглунгга кор этмаса,
Тезликдин игна ҳаргиз хораға сончилмади.
Қатрае томизма бизга тутқон асфар бодадин,
Шамъ ўтидин, соқиё, ҳаргиз шарор айрилмади.
Ишқким ҳар бир ишида ёзди юз минг турфа халқ,
Турфароқ будурки, юз мингдин бири ёзилмади,
Кўйида оҳим ели рафъ этти ул юз бурқаъин,
Ҳеч гулшанда сабодин буйла гул очилмади.
Қайси жоҳилға надомат бўлғай ул олимчаким,
Ҳар не билди қилмади, ҳар неки қилди билмади.
Эй Навоий, ёр васлин истабон ул топтиким,
Аҳли ҳижрон зумрасида истабон топилмади.

772

Кўрма сориғ баргу қил наззора рухсорим сари
Қўй хазон боғин, гузар қил заъфаронзорим сари.
Боқма асфар барг уза, ҳар ён қизорғон обкаш,
Заъфароний юз уза кўр ашки хунборим сари.
Ким хазон ели қурутқон шох ҳолин кўрмамиш,
Айладик наззора урён жисми беморим сари.
Сарвға бўлмас хазону лола ул мавсумда йўқ,
Қилма майл, эй оҳ, сарви лола рухсорим сари.
Англа бошимға туташқон шуълайи ҳажр, эй рафиқ
Кўрма санчилғон хазоний барг дасторим сари.
Умр баргин то хазон тўкмайдур, этсам кош азм
Навбаҳори ҳусн аро сармаст хумморим сари.
Эй Навоий, чун бу фасл ичра қадаҳ марғуб эрур,
Тортай ўзни мажлиси шоҳи қадаҳхорим сари.

773

Баски кўнглумни фалак мажруҳу вайрон истагай,
Истарам ўлмакни андоқким ўлук жон истагай.
Фурқатинг ошубидин истар кўнгул қўймоқ туган,
Кимса андоқким яра манъиға қалқон истагай.
Ҳажрким жоним тилар ҳар дам азоб айлаб, эрур
Золимеким, қийнаб элдин нақди пинҳон истагай.
Бўлмасун ошиқ менингдекким, кўруб дилдорини,
Ўзгаларга мултафит ҳар лаҳза ҳижрон истагай.
Ваҳ, неча меҳнат тоши атфолидин ёғдурғали
Ишқ шаҳру кўй аро жисмимни урён истагай.
Ул пари ушшоқиға раҳм этса этсун, ушбу бас,
Ким мени девонаву расвойи даврои истагай.
Ўқларингдин ўлганимдин сўнгра топқай қатл учун
Туфроғимдин чарх агар юз қарн пайкон истагай.
Қилсун осон ўзлукидин бўлса бир душворлиқ,
Ҳар киши даврон ғами душворин осон истагай.
Эй Навоий, сен киби маҳрум қолғай, кимки ул
Олам аҳлидин вафое аҳду паймон истагай.

774

Кўнглум оҳидин табассум лаълингга фан бўлмади
Уйлаким лаъл ахгари ел бирла равшан бўлмади.
Истади жисм уйи бир равзан ўқунгдин, войким,
Қолмади равзан ериким, неча равзан бўлмади.
Деди, бир дашном учун жонингни олғумдур, баҳо
Ўлтурур, савдоки миоди муайян бўлмади.
Эл чаманда ул пари бирла кезиб, мен телбага,
Ваҳки, ишрат жилвагоҳи ғайри гулхан бўлмади.
Оҳ ўтидин хирқани пок ўртаким, ҳар булҳавас
Зарқ ашкидин этак юб, пок доман бўлмади.
Лофи ишқ урғон кўнгул ғам дўзахидин қочмасун,
Ким самандарға ёлиндин ўзга маскан бўлмади.
Эй Навоий, кимни севсанг қилма зоҳирким, санга
Кимдурурким дўстлуғ фаҳм этти, душман бўлмади.

775

Май халос этти риёйи порсолиқдин мени,
Шукрким, қутқарди зуҳду худнамолиқдин мени.
Бўлди нобуд ўзлугум, юз шукрким, қилди халос
Ҳар замон бу коргаҳда беҳаёлиқдин мени.
Даҳр золин тўрт мазҳаб бирла қилдим уч талоқ,
Фард қилди бори мундоғ кадхудолиқдин мени.
Бўлдилар бегона аҳли зуҳд, хуш давлат буким:
Қилди манъ ул қавм бирла ошнолиқдин мени.
Оразимдин ғусса кожининг саводин қилди ол,
Шукрким, қутқарди мундоғ юз қаролиқдин мени.
Бандамен соқийғаким, бир жоми моломол ила
Айлади озод юз минг мубталолиқдин мени.
Тавба аҳли, ёруманг мундоғки, маҳрум эттингиз
Дайр ичинда масти лояъқил гадолиқдин мени.
Душманимсиз, дўстларким, қовдингиз айлаб ҳужум,
Бенаволиқ кишваридин подшолиқдин мени.
Эй Навоий, ҳам магар ё муғбача, ё пири дайр
Синдуруб тавбам, чиқорғай бенаволиқдин мени.

776

Гул эмас ҳар ён юзунг даврида оро қилғали
Ҳалқа урмишлар жамолингни тамошо қилғали.
Оразинг Чин нақши, зулфунг мушку ҳар ён хол эрур,
Ҳинд эликим Чинға келмиш мушк савдо қилғали.
Юз уза оғзинг ўғурлаб нақди дин бўлди ниҳон,
Чекти хаттинг хайли саф ўғрини пайдо қилғали.
Қилғали ишқингни пинҳон айладинг кўксумни чок,
Дема пинҳон қилғаликим, ошкоро қилғали.
Эйки, сўрдунгким қачондин сен жунун ошубида,
Ул пари хайли ғами кўнглумда ғавғо қилғали.
Бодаға раҳн айлаганда офият дасторини
Йирттим бир гўшасидин бодаполо қилғали.
Йўл чиқармен тийра шомимдин Навоийдек, вале
Мунтазирдурмен ҳидоят барқи бир чоқилғали.

777

Юзунгдин ўлмаса, ё раб, раво кўзум тилаги,
Тазаллумум илигидур адолатинг этаги.
Кўнгулда фурқат ўқи биркишибтур андоқким,
Киши чекарда гумон айлагай онинг сўнгаги.
Чаманда ғунча эмаским, бўлубтур ул гул учун
Фиғоним ончаки, қон боғланибдурур юраги.
Чечак нечукки ёпар кўзни тийра айлабтур,
Кўзум баҳорини гулгун сиришкнинг чечаги.
Лаби хаёлида бағрим шикофини тиксам,
Алифдин игна қилур жону риштадин ипаги.
Хазон чаманға шабихун келурга бўлди далил,
Санубар ушбу чамандин канора айламаги.
Не кўнглини бузадур дарду ғам Навоийнинг,
Чу ул паридуру бас ушбу телба кўнглидаги.

Мустазодлар
1

Эй, ҳуснунгга зарроти жаҳон ичра тажалло,
мазҳар санга ашё,
Сен лутф била кавну макон ичида мавло,
олам санга мавло.
Ҳар ён кезарам телба сифат токи ёшундунг
кўздин пари янглиғ,
Мажнундин ўзин токи ниҳон қилмади Лайло,
ул бўлмади шайдо.
Урён баданим захмлари ичра эмас қон,
юз пора кўнгулдур,
Бу равзаналардин қиладур ҳар бири, яъни
ҳуснунгға тамошо.
Ҳар ён назарим тушса, сен оллимда турурсен,
кўрмас вале ағёр.
Равшандурур ушбуки, эмас қобили аъмо
наззорайи байзо.
Ул нодирадинким, лақабин ҳур демишлар,
ҳуснунг эрур аҳсан.
Ул манзарадинким, отидур жаннати аъло,
кўйунг эрур аъло.
Зуҳд ичида топмади Навоий чу мақоме,
эмди қилур оҳанг,
Ким бўлғай улу бодаву бир турфа муғанний,
муғ кулбаси маъво.
Ҳар гавҳари туфроғ уза бир қатра сув янглиғ
тушгач адам ўлғай,
Гар қилмаса ишфоқ этибон хусрави Ғозий
назминг сори парво.

2

Дин офати бир муғбачайи моҳлиқодур,
майхораву бебок,
Ким ишқидин онинг ватаним дайри фанодур,
сармасту ёқам чок.
Ҳам туррасининг дуди вараъ белига зуннор,
мен кофири ишқи,
Ҳам юзи маъжус ўти киби шуълафизодур,
мен ўртанибон пок.
Ул чеҳра фуруғи тушубон зор танимға
бир навъ куярким,
Ҳар кимса ани кўрди, соғиндики ёнадур
ўт ичида хошок.
Ҳайвон суйи жонимни олур лаълидин айру
ул журъайи майким,
Тегмиш анга майгун лаби, жонимға даводур
не заҳру, не тарёк.
Бу навъки, ойлар майи васли ҳавасидин
махмур бўлубмен,
Мушкилки, ёзилғай бу хумореки мангадур,
соғар бўлуб афлок.
Сойилмену мақсудум эрур нақди висолинг,
бухл айлама, жоно,
Ким барча мазоҳибдаки ишқ аҳли ародур
мазмум эрир имсок.
Ҳажрингда юзи сорғорибон, дам ура олмас
бечора Навоий,
Гўёки хазон фаслида бебаргу наводур
ул булбули ғамнок.

3

Не вўсмаву не кесмадур ул зулфи сумансой,
не ғамзайи жоду,
Машшота санга золи фалакдур магар, эй ой,
хуршид анга кўзгу.
Қош ёси била кирпик ўқин ҳар сори отсанг,
имкони хато йўқ,
Ҳар кимсаки, бўлғай анга бу навъ ўқу ёй,
туз бўлғуси қобу.
Масжид йўлин асраб неча дин аҳли йўлуқса,
раҳзанлик этарсен,
Тенгри йўлини асрамоқ, эй кофири худрой,
бу навъ бўлурму?!
Гар истамади субҳи умидимни ёшурғай
меҳнат қаро шоми,
Ҳар ён сочилиб, бас не учун бўлди сумансой
ул туррайи ҳинду?
Ҳижрон кунининг тийралиғин кавкаби ашким
дафъ айласа, тонг йўқ,
Анжум сипаҳи кўпрак эрур анжуманорой
тун бўлса қаронғу.
Ғам даштини қатъ айлабон ул кўйиға етмон,
кўрмон они туш ҳам,
Ким бўлса ҳарам шавқи била бодияпаймой,
кўздин учар уйқу.
Ул шўх Навоийни дедиким қилайин қатл
бир кўз учи бирла,
Эй войки, бир ҳам анга кўз солмади, эй вой,
қатл ушбудур, ушбу!

Мухаммаслар
1

Шарбати «юҳйил-изом» эрни майи нобиндадур,
Сурайи «ваш-шамс» тафсири юзи бобиндадур,
Шарҳи «мозоғал-басар» наргислари хобиндадур,
Лайлатул-меърожнинг шарҳи сочи тобиндадур,
Қоба қавсайн иттиҳоди қоши меҳробиндадур.
Эй, қади тўбидин ортуқ, юзи ризвондин жамил,
Ким берур жон лаъли ҳар ким бўлса кўзидин қатил,
Лаъли рашкидин фиғон айлаб, қилиб ашкин сабил,
Кўп югурди равзада айнан тусаммо салсабил,
Топмади ул чошниким, шаккари нобиндадур.
Жон берур эрди Хизр суйи халойиққа сариҳ,
Исо ўлук тиргузур эрди деб алфози фасиҳ,
Лаълидин токим такаллум қилди ул шўхи малиҳ,
Хизрнинг айни ёшунмиш, кўкдин инмас ҳам Масиҳ,
Нетсун, ул муъжиз бу дам ёқути серобиндадур.
Хаттидин бўлди хижил сунбул била мушки татор,
Қоматиға сарв ила шамшоддин юз қатла ор,
Фаррух эрмас орази наврўзидек ийду баҳор,
Зулфиға қадру барот ўхшар, вале юз фарқи бор,
Сўз онинг ёниндағи хуршиду маҳтобиндадур.
Ҳар гадо эгнида бўлса эски тўн ё чоки жайб,
Билмай асли ниятин қилмоқ ғалатдур шакку райб,
Эй Навоий, чун санга маълум эмастур сирри ғайб,
Лутфийни майхонада ошуфта кўрсанг, қилма айб,
Ким бу мажнун ихтиёри зулфи қуллобиндадур.

2

Маснади ҳусн узра токим кўрмишам ул шоҳни,
Тийра айлабмен фиғондин нийлгун хиргоҳни,
Эй сабо, арз айла ногаҳ кўрсанг ул дилхоҳни,
Кўкдадур ҳар дам фиғоним кўргали сен моҳни,
Даъвийи меҳрингга тонуқ тортадурмен оҳни.
Эй, ғубори маркабинг кун кўзгусининг сайқали,
Нечаким мен бир гадо, сен подшаҳдурсен, бале,
Йўқ ажаб, сен ҳусн шоҳин майл қилсам севгали,
Сен киби султонни севмак ҳаддим эрмастур, вале
Бу балолиқ ишқ фарқ этмас гадову шоҳни.
Хирмани васлинг тўла сенда, эй халқ аҳсани,
Сабзайи хаттинг тамошосинда, эй кўз равшани,
Сунбули зулфунг хаёлотида, эй жон гулшани,
Донайи холинг таманносинда, эй гул хирмани,
Раҳм қилким, чеҳрайи зардим ёшурди коҳни.
Зулфу юзунг кўрдию куйди кўнгул ҳасрат била,
Васлинг уммедиға жон қилди фидо рағбат била,
Сенда йўқ эрмиш вафо, тек мен куюб меҳнат била,
Зулфунгу юзунг фироқинда туман ҳасрат била,
Ҳайфким, зойиъ кечурдум мунча солу моҳни.
Эйки, йўқтур ҳусн иқлимида сендек подшо,
Ошиқингни неча тутқайсен мунунгдек бенаво,
Нечаким бўлди эшигингда Навоийдек гадо,
Қовма Лутфийни эшикдин, бер закоти ҳусн анго,
Қайда айтсун сен ғани боринда шайъаллоҳни?

3

Ҳалқайи зулфунгда кўнглум бўлғали ғам маҳрами,
Ул қаро қайғу била савдода чун ортар ғами,
Дер санга девонаву шайдолиғидин ҳар дами,
Эй, сочинг шайдо кўнгулларнинг саводи аъзами,
Ҳалқа-ҳалқа руҳнинг сарманзилидур ҳар хами.
Эй, гули саврий жамолинг дафтаридин бир варақ,
Сабзаву райҳон сенинг хаттингдин элтурлар сабақ,
Чини зулфунгни очибон, илгингта олсанг тарақ,
Сунбулингни тарағанда гул уза тонгдур арақ,
Ким булутлуқ кечанинг, албатта, бўлмас шабнами.
Рашкдин ҳар дам яқиндур бағрим эриб оққали,
Юзунгга машшотаву кўзгуси мундоқ ёққали,
Зулфунгга машғул эрур машшота зезар тоққали,
Мен йироқдин жон берурмен, тоқатим йўқ боққали,
Юзи қаттиқ кўзгуким, бўлмиш жамолинг ҳамдами.
Оғзининг рамзини мушкилдур фаровон сахламоқ,
Ким адам бўлса билур ул рози пинҳон сахламоқ,
Барча дилбарлардин ўлур жонни осон сахламоқ,
Сен париваш ҳурдин мушкилдурур жон сахламоқ,
Ким малак ҳайрондур ул суратға, нетсун одамий?
Зулфи васлин истасам рухсори меҳрафрўзидин,
Йўқ ажаб, чун йил келиши билгурур наврўзидин,
Кўзларим уйи бузулди ашки селандузидин,
Мен бу кўз бирла уётлиғмен жамолинг юзидин,
Ким келур ҳар лаҳзаву ул гўшакинг бордур нами.
Атласи гардунға етти ростий ушшоқ уни,
Ким қабо невчун қучар нозик танин вуслат туни,
Йўқ ажаб, сарриштадур, кўргил, аро ерда муни,
Ул баданнинг давлатидин туғди кўнглакнинг куни,
Ҳусни толиъ кўрким, улдур ҳоли ички маҳрами.
Эй, лабинг Исо дамидек хаста жонға чорарас,
Ваҳ, неча ғамзанг Навоий қатлин этгай мултамас,
Ул муборак кўнглига бўлғай муяссар бу ҳавас,
Лутфийни боштин яна тиргузсанг, эй Исонафас,
Ким етибдур, ваҳ, ани ўлтургали ҳижрон ғами.

4

Оҳким, тарки муҳаббат қилди жонон оқибат,
Бўлдум ушбу ғуссадин расвойи даврон оқибат,
Қолмади махфий ғамим эл ичра пинҳон оқибат,
Ёшурун дардимни зоҳир қилди афғон оқибат,
Асрағон розимни ёйди сели мужгон оқибат.
Токи чекти ўқу ё қасдимға ул мужгону қош,
Айлади пайконлари ҳар сори бағримни харош,
Пардайи сабру саломат ёйибон, эй бағри тош,
Ёшуруб эрдим бағир чокини, ваҳким, қилди фош
Ҳар тараф кўздин тарашшуҳ айлаган қон оқибат.
Кўп югурдум ишқ йўлида мени гумроҳким,
Билгасен ҳолимни, лекин бўлмадинг огоҳким,
Ишқ аро ўлгумдурур, бил эмди, эй дилхоҳким,
Тиғи ҳажрингдин ниҳон кўксум шикофин, оҳким,
Элга равшан айлади чоки гирибон оқибат.
Тийрборони ғаминг ёғдурғали кўнглумга саҳм,
Юз туман доғи ниҳон қўймиш эди ул хавфу саҳм,
Халқ ани фаҳм этмасун деб, бор эди кўнглумда ваҳм,
Войким, кўксум шикофидин улусға бўлди фаҳм
Ишқ ўти бағримда қўйғон доғи пинҳон оқибат.
Ул париким, телбаларга ишқидин монанд эдим,
Зулфи занжирида Мажнундек асири банд эдим,
Жавриға қониъ бўлуб, васлиға ҳожатманд эдим,
Шавқидин дам урмайин, бедодиға хурсанд эдим,
Ваҳки, бўлдум ҳажридин расвойи даврон оқибат.
Орази қошида гул юз важҳ ила бордур кариҳ,
Минг жиҳатдин нутқи оллинда эрур булбул сафиҳ.
Кўзию зулфиға эрмас наргису сунбул шабиҳ,
Гар будур кофир кўзу зуннор зулфи, эй фақиҳ,
Бўлғудекмен дайр аро масту паришон оқибат.
Жонни мажнун ул пари рухсора ёди айлади,
Кўзни гирён ишқ зулми май фасоди айлади,
Танни урён, ақлу дониш хайрбоди айлади,
Ишқ кўйида жунунумни муноди айлади
Ҳажр тошидин мунаққаш жисми урён оқибат.
Бода ичким, давр ишида иътидоле кўрмадук,
Навбаҳори ҳусн аро соҳибжамоле кўрмадук,
Ким хазони умрдин анда заволе кўрмадук,
Даҳр бўстони аро саркаш ниҳоле кўрмадук
Соя янглиғ бўлмағон ер бирла яксон оқибат.
Шаҳлиқ этгандин не ҳосил фақр сиррин билмайин,
Ҳеч ким мулки бақо султони бўлғонму экин,
Фонийи маҳз ўлмайин султон Абулғозий бикин,
Эй Навоий, давлати боқий тиларсен васлидин,
Они касб этмак фано бўлмай, не имкон оқибат?

5
{{poem|:Оҳким, воламен ул сарви хиромондин жудо,

Кўзларим гирёндур ул гулбарги хандондин жудо,
Бенаводур жон доғи ул ҳури ризвондин жудо,
Не наво соз айлагай булбул гулистондин жудо,
Айламас тўти такаллум шаккаристондин жудо.
Ваҳ, неча ишқ ўти жисмимда сўнгакни ўртагай.
Кўнглагим жайбиға ўт солғай, этакни ўртагай,
Телбалик оҳим самодин то самакни ўртагай,
Ул қуёш ҳажрида қўрқармен фалакни ўртагай
Ҳар шарореким бўлур бу ўтлуғ афғондин жудо.
Ваҳки, бағрим тўкти кўзлар йўлидин паргола кўп,
Кўз ҳам ул гул ҳажридин ёғдурди гулгун жола кўп,
Заъф этибмен қонлиғ ашким баски тўкти лола кўп,
Дема, ҳижронимда чекмайсен фиғону нола кўп,
Жисм айларму фиғон бўлғон нафас жондин жудо?
Қилғали маҳрум жоми васлдин жонон мени,
Талхком этмиш тириклик бодасидин жон мени,
Ҳар замоне ўлтурур ғам заҳридин ҳижрон мени,
Ҳажр ўлумдин талх эмиш, мундин сўнг, эй даврон, мени
Айлагил жондин жудо қилғунча жонондин жудо.
Бағрима, эй хори ҳижрон, ҳар замон санчилмағил,
Эй кўнгул, юз жавр етса, кўзга ғайрин илмағил,
Минг бало юзланса, эй жон, ёрдин айрилмағил,
Бўлса юз минг жоним ол, эй ҳажр, лекин қилмағил
Ёрни мендин жудо ёхуд мени ондин жудо.
Жонни андоқ ҳуснунг ўти шуъласи кул қилдиким,
Жисм ўтундек шуълайи рухсориға ёқилдиким,
Шарҳи ҳолиға аларнинг бу рақам ёзилдиким,
Васл аро парвона ўртанди ҳамоно билдиким,
Қилғудекдур субҳ они шамъи шабистондин жудо.
Ошиқеким, бўлғай ул бир шўхи гулрухсорсиз,
Уйла булбулдурки қолмишдур гулу гулзорсиз,
Вой ул бедилғаким, қолғай тирик дилдорсиз,
Бир иёсиз ит бўлуб эрди Навоий ёрсиз,
Бўлмасун, ё рабки, ҳаргиз банда султондин жудо.
Мусаддаслар
1

Жоним ўртарга ул ўтлуғ чеҳра гулзори Халил,
Они равшан айлаган гугирд ўти ёнида нил,
Ё раб, ул ҳусну жамол авжида юз минг ою йил,
Не жамолингға завол ўлсун, не ҳуснунгга бадил,
Эй, жамолинг лоязолу бебадал ҳуснунг жамил,
Ой юзунгдур аҳсани тақвим учун равшан далил.
Турфа кўрким, юз уза икки лабинг гўё бўлур,
Бир қуёш икки Масиҳоға қачон маъво бўлур,
Кўнглум ичра қошларингдин ҳайратим пайдо бўлур,
Ким қачон бу навъ бир қурбонда икки ё бўлур,
Зулфунгиз ҳайронименким, йилда бир ялдо бўлур,
Ойда ким кўрди ики ялдо туни мундоқ тавил?
Ул оғиз пайдо эмастур нуктае айтилмайин,
Бел доғи мавжуд эмас борикбинлиқ қилмайин,
Ул аён эрмас адам сори назар очилмайин,
Бу яқин бўлмас вужуд асбобидин айрилмайин,
Оғзингу белингнинг асрорин камоҳий билмайин,
Мушигофу хурдабинлар ичра тушти қолу қил.
Кўзларинг бодоми ҳажридин бўлуб жисмим сақим,
Чиқти жоним эй қарокўз, баски ҳажринг берди бийм,
Бу васият қилмишамким, мушфиқу ёру надим
Наъшима ул кўй туфроғини қилғайлар ҳарим,
Чун қаро бодом тобут узра расмедур қадим,
Кўз жанозам сори солким, сенсизин бўлдум қатил.
Боракаллоҳ, эй сабо, аҳлан ва саҳлан марҳабо,
Ким хабар кўп бердинг ул гулчеҳрадин қилмай ибо,
Васлиға чун еттиму очти жамол ул дилрабо,
Узлукум борди фано елига андоқким ҳабо,
Ишқ маҳв этти мени, сен чиқ ародин, эй сабо,
Ли маъаллоҳнинг мақомида не ҳожат Жабраил?
Нечаким сурсун Масиҳ анфоси жонпарвар калом,
Ёки жаннат васфида Идрис қилсун иҳтимом,
Чарх боғи бирла жаннат гулшанин қилмон мақом,
Ким манга ҳоло банақд, эй зоди сарви хушхиром,
Сунбулунгдур уқдайи раъсу юзунг моҳи тамом,
Оразинг Фирдавсу қад тўбию лаълинг салсабил.
Ул парининг чун эрур қон тўккали моҳир кўзи,
Ул сабабдин ҳар нафас юз қатл этар зоҳир кўзи,
Эй Навоий, сеҳр бирла чун бўлур нозир кўзи,
Бир назарда ўлтурур сен хастани соҳир кўзи,
Жон берур Лутфию қилмас бир назар кофир кўзи,
Толиъимға, оҳким, усрук экач бўлди бахил.

2

Зулфу сиймин жисминг афъи ганжи Қорун устина,
Ганж уза соҳир кўзунг афъиға афсун устина,
Дарди ишқинг улки қўйди жони маҳзун устина,
Деди, кўргач оразинг ул қадди мавзун устина,
Эй, қадинг тўбию жаннат хадди гулгун устина,
Кўрмади даврон сенингдек ой гардун устина.
Топти жон ҳар дам ўлар ҳолатда бу жисми заиф,
Лаълидин жонбахш сўз айтурда ул шўхи зариф,
Қолди кўзум тийра, жисмим хаставу жоним наҳиф,
Зулфу кўзу лаъли ҳажриға бўла олмай ҳариф.
Бўлди сўзум нозуку кўнглим хушу табъим латиф,
Ҳар қачон солдим назар ул шакли мавзун устина.
Келса Чин суратгари бир дам жамолинг қошиға,
Жон фидо қилғай ҳамул дам суратинг наққошиға,
Лоладур ширин лабинг, Фарҳодеким қон ёшиға
Ғарқ ўлуб, тушмиш гузори ҳажр тоғу тошиға,
Сарв анингдек қоматинг ҳайронидурким, бошиға
Қилди қушлар ошён андоқки Мажнун устина.
Кўз йўлин, эй ишқ, ҳар соат тўла ёш айлама,
Эй кўнгул, ёшимға парголангни йўлдош айлама,
Эй кўз, ашкимни сориғ юзумга дурпош айлама,
Ёшурун ишқим сўзин машҳури авбош айлама,
Ҳар дам, эй кўз ёши, юз кўрмай, мени фош айлама,
Давлатимдин ағнадинг йиллар чу олтун устина.
Жуббайи синжобинг ичра вусла-вусла қоқуми,
Туғди ҳижрон шомида бир-бир саодат анжуми,
Бор қамар, ақраб демай, ишқинг маломат қулзуми,
Оразинг кофурида ул зулфи мушкин гаждуми,
Анбарин қошинг хамида холдек кўз мардуми,
Мушки тардин нуқтайи сулсийдурур нун устина.
То кўнгул сайдиға қўйди ул ғазоли Чин кўнгул,
Бўлди шерафганлар аъзоси аро хунин кўнгул,
Баски тортар ҳар санамдин бир жафо ғамгин кўнгул,
Қилди жавридин аларнинг тарки ақлу дин кўнгул,
Неча чексун хўблар илгидин жафо мискин кўнгул,
Мунчаму офат келур бир қатрайи хун устина?
Чун Навоий ашки баҳр ўлди чекиб ранжу тааб,
Кемаликдин кўзлари ул баҳр аро топти лақаб,
Кўзида, тонг йўқ, агар туттунг мақом, эй нўшлаб,
Чун кирар эл кемага қилмоқ учун айшу тараб,
Гар ватан Лутфий кўзида тутмадинг, йўқтур ажаб,
Уй қўпормоғлиғ эрур душвор Жайҳун устина.



Таржиъбандлар
1
I

Кетур соқий, ул майки, субҳи аласт
Анинг нашъасидин кўнгул эрди маст.
Майеким, қилур қуйсалар жом аро,
Ўзи масту кайфияти майпараст.
Эшит саргузаштеки, бугун манга
Неча майпараст ўлдилар ҳамнишаст.
Май олмоққа пири муғон жазбаси
Мени чекти андоқки, моҳини шаст.
Қилиб хирқа май раҳнию зарфининг
Этиб оғзини мум ила сангбаст.
Қелур эрдим эгнимда майлиқ сабу,
Бўлуб тўқуз афлок оллимда паст.
Ки огоҳ ўлуб тўш-тўшимдин қобоб,
Манга топтилар иҳтисоб аҳли даст.
Шикастим менинг онча эрмас эди,
Ки май зарфи топти арода шикаст.
Чу синди сабу, чорае топмадим,
Мени муфлиси уру гирёни маст.
Харобот аро кирдим ошуфтаҳол,
Май истарга илгимда синғон сафол.

II

Кетур, соқиё, муждае жомдин,
Ки пажмурда бўлмишмен анжомдин.
Бу гулшан гулига чу йўқтур вафо,
Не парҳез этай жоми гулфомдин?
Чу йўқ шоми ҳижрон хумориға субҳ,
Ичиб англамай субҳни шомдин.
Халос айлай ўзни маю нуқлнинг
Суву донаси бирла бу домдин.
Бўлай дайр пириға андоқ мурид,
Ки ёд этмайин шайхул-исломдин.
Кирай дайр аро уйла мажнуну маст,
Ки кетсун хирад хос ила омдин.
Солай бир алоло харобот аро,
Ки чиқсун фиғон аҳли айёмдин.
Хароботий ўлмоқлиғим, зоҳидо,
Савол этма мен зори бадномдин.
Гарав қилғали майға чун қолмади
Не тасбиҳу, не ҳирқа нокомдин.
Харобот аро кирдим ошуфтаҳол,
Май истарга илгимда синғон сафол.

III

Сафол ичра бир журъа лое манга
Эрур жоми гитинамое манга.
Кетармакка худбинлиғим ранжини
Қони бода янглиғ давое манга?
Чу мен дайр пири вафосидамен,
Фалакдин етишмас жафое манга.
Фалакдин жафо етса, эй муғбача,
Не ғам сендин ўлса вафое манга.
Тариқат сулукини касб этгали,
Ҳамул кунки, бўлди ҳавое манга.
Бурун зуҳду тақвони айлаб шиор,
Дедимким, етишгай сафое манга.
Бориб хонақаҳ ичра қилдим мақом,
Бу маъни худ ўлди балое манга.
Боқиб хилвату зикру сажжодани
Зуҳур этти ҳар дам риёе манга,
Булардин ўзумни халос айладим,
Ки то ҳосил ўлғай фаное манга.
Харобот аро кирдим ошуфтаҳол,
Май истарга илгимда синғон сафол.

IV

Тилармен бу дайр ичра кошонае,
Ки бўлғай живорида хумхонае.
Бу хумхона саҳнидағи майфуруш
Сахо шевалик пири фарзонае.
Онинг қурратул-айни куп оллида,
Илигида паймона, жононае.
Суманбарлар ичра паричеҳрае,
Паричеҳралар ичра девонае.
Менга гоҳи ул берса май бирла жон,
Бу қилса гаҳи қатл мастонае.
Эрур телбаликдин ишим туну кун
Хаёл айламак била афсонае.
Неча муфлис истаб, дедим май учун
Қилоли ичин ора дангонае.
Эшиттимки, қилмиш яна пири дайр
Харобот аҳлиға майхонае.
Бугун очиб ул майкада эшигин,
Берур ҳар гадо етса паймонае.
Харобот аро кирдим ошуфтаҳол,
Май истарга илгимда синғон сафол.

V

Яна бўлмишам ошиқу зор ҳам,
Хароботию ринду хаммор ҳам.
Мубоҳот этиб дурдкашлик била,
Қилиб тавқию зуҳддин ор ҳам.
Суроҳийни бут айлабон оғзида,
Қилидин эшиб белга зуннор ҳам.
Бўлуб майға сажжодаву хирқа раҳн,
Бориб нуқл учун кафшу дастор ҳам.
Фано дайри ичра қаландар сифат
Кезиб, балки девонакирдор ҳам.
Паричеҳра атфолнинг тошидин
Бўлуб сарбасар жисмим афгор ҳам.
Мени ишқдин ўртаган муғбача,
Ки девонавашдур, паривор ҳам.
Чу билдимки, бу навъ бирла эрур
Харобот кўйида майхор ҳам.
Эрур чунки якранглик шарти ишқ,
Бу тақриб бирла мени зор ҳам
Харобот аро кирдим ошуфтаҳол,
Май истарга илгимда синғон сафол.

VI

Қани соқийи гулъузорим менинг?
Ки жон қасди этмиш хуморим менинг.
Фироқ ичра кўп меҳнату дарду ранж,
Чекибтур тани хоксорим менинг.
Хумор эмгагидек вале кўрмамиш
Тани ғамкашу жони зорим менинг.
Бу хайли бало дафъиға авло ул,
Ки майхона бўлғай ҳисорим менинг.
Кўпу оздин тутса май пири дайр,
Фидоси анинг йўқу борим менинг.
Етурса қадам бошима муғбача,
Эрур жавҳари жон нисорим менинг.
Харобот аро кирганим, эй фақиҳ,
Дейин, бўл даме роздорим менинг.
Кеча хонақаҳ ичра сармаст эдим,
Бугун майсиз итти қарорим менинг.
Хумор айлаб ул навъ ошуфтаким,
Иликдин бориб ихтиёрим менинг,
Харобот аро кирдим ошуфтаҳол,
Май истарга илгимда синғон сафол.

VII

Мени май бас ошуфтаҳол айлади,
Бу водийда Мажнунмисол айлади.
Бошимни куп атрофида майфуруш
Узум жисмидек поймол айлади.
Чоғир касрати май батидек манга
Хирад булбулин гунгу лол айлади.
Сабукашлигим айни идбордин
Қадимни юк остида дол айлади.
Майи лаъл олтун қадаҳ шаклидек
Юзум сориғ, ашкимни ол айлади.
Қадимдин фалак офият хирқасин
Чекиб, раҳни жоми зилол айлади.
Сипеҳр атласи дайр кўйи аро
Менинг кисватим эски шол айлади.
Май истарда идбору ошуфталиқ
Манга жом синғон сафол айлади.
Харобот пири чу бир жом учун
Мени мундоқ ошуфтаҳол айлади.
Харобот аро кирдим ошуфтаҳол,
Май истарга илгимда синғон сафол.

VIII

Яна дурдкашмен мубоҳот учун,
Бериб жон ҳавойи харобот учун.
Кетур, соқиё, бода оғзимға қуй,
Дамеким, ўлубмен бу миръот учун.
Не миръот, балким қуёшеки, файз
Анга ом эрур барча заррот учун.
Манга зоҳид этти басе сарзаниш
Май ичмакка сарф ўлғон авқот учун.
Дедим: «яхшироқ бода ул зуҳддин,
Ки қилғой киши шуҳрату от учун.
Манга бодадин бўлди нафйи вужуд,.
Санга зуҳд гўёки исбот учун».
Бўлуб тунд, масжид сори қилди азм,
Мени қарғайин деб муножот учун.
Муножот этиб кирди хилват аро,
Ясалғон риёйи каромот учун.
Каромот мен қилдим ул лаҳзаким,
Риё биймидин дафъи офот учун, —
Харобот аро кирдим ошуфтаҳол,
Май истарга илгимда синғон сафол.

IX

Яна бошламиш бода ичмак ҳабиб,
Манга ичмай ўлғайму сабру шикиб?
Ичармен вале қон, нединким ичар
Ҳабибим била бода ҳар дам рақиб.
Насиби рақибининг ар май бўлуб,
Насибим менинг бўлса қон, ё насиб.
Не зулмеки, гулшанда гул маҳрами
Бўлуб зоғу маҳрум эрур андалиб.
Не тонг, боғламоқ кофири ишқ ўлуб
Киши белга зуннору осмоқ салиб.
Ёқам чок этиб, кўксума тош уруб,
Солиб рустахез эл аро мен ғариб.
Булар нафъ чун қилмади кўнглума,
Лаболаб қадаҳ бирла бердим фириб.
Чу билдимки, бехудлуғумдур илож,
Харобот йўлида бўлдум нишиб.
Нечукким етиб Рустаме кўйиға,
Қирар эрди сармаст Маҳмуди Ҳабиб.
Харобот аро кирдим ошуфтаҳол,
Май истарга илгимда синғон сафол.

X

Нечук май била бўлмасун улфатим,
Ки жон қасди айлар ғаму меҳнатим.
Назар айла бу коргаҳ вазъиға,
Ки ортар тамошосида ҳайратим.
Қуёш йўқки, бир зарра моҳиятин
Топа олмади саъй ила фикратим.
Не келмак аён бўлди, не кетмагим,
Не мабдаъ яқин бўлди, не ражъатим.
Не касби улум этти ҳал мушкилим,
Не тутти илик тақвию тоатим.
Топай деб хабар ушбу мақсуддин,
Туташти басе қавм ила суҳбатим.
Не қилди бу дардим иложин ҳаким,
Не шайх айлади дафъ бу иллатим.
Не қилмоққа бир амрдин ҳосилим,
Не кечмакка бу фикрдин журъатим.
Менинг бошима бас қотиқ тушти иш,
Чу тоқ ўлди бу дард ила тоқатим.
Харобот аро кирдим ошуфтаҳол,
Май истарга илгимда синғон сафол.,

2
I

Жаҳон қасриғадур сув узра бунёд,
Чу йўқ бунёди, ондин бўлмағил шод.
Не шод ўлғай киши бир қасрдинким,
Они тенгри яратмиш меҳнатобод.
Эмастур қаср, балким қосиредур,
Ки тақсир айламас айларга бедод.
Тириклик қушлариға ёйибон дом,
Тенгиз амвожидин андоқки сайёд.
Кийиб қатл айламакка лоладин тўн,
Қиёдин тийғ тортиб мисли жаллод.
Эмас қотил, париваш дилбаредур,
Ки жавридин қутулмас одамизод.
Фунуну лобаси андоқ муассир,
Ки мум айлар кўнгул гар бўлса пўлод.
Вале не ишвасиға иътимоде,
Не онинг ваъдайи васлиға бунёд.
Висоли кўз юмуб-очқунча охир,
Фироқи кўз очиб-юмғунча барбод.
Кўнгул қўйма ангаким боқий эрмас,
Инонмас бўлсалар айлай қасамёд:
«Бақосиздур жаҳон раъноси, валлоҳ,
Жаҳон раъноси йўқким, мосиваллоҳ».

II

Жаҳон туфроғ эрур, шакли мудаввар,
Анга қайдин бақо бўлсун муяссар?
Хусусанким, фано даштидин эсгай
Ўшал туфроғ атрофиға сарсар.
Бу туфроғ узра ул сарсар йўлида
Мақар ким қилса ғофилдур муқаррар.
Қаро туфроғки, ел совурғай они,
Яқиндурким бўлур зулмат саросар.
Бу зулмат ичра бир сув ҳасратида
Ҳалок айлар агар бўлсун Сикандар.
Чекар гўр ичра охир гар жаҳонни
Киши Баҳромдек қилсун мусаххар.
Фано ғориға Кайхусрав масаллик
Солур гар худ сенингдур етти кишвар.
Кўрар ондин футур ар бўлса фағфур,
Топар ондин қусур ар бўлса Қайсар.
Кечиб ондин, кўнгул тенгрига боғла,
Таоло шаънауллоҳу акбар.
Ки ҳақ боқийдурур, дунё аруси
Эрур фоний, неча кўргузса зевар.
Дедингким, айт панди мушфиқона,
Агар мендин қилурсен сўзни бовар:
«Бақосиздир жаҳон раъноси, валлоҳ,
Жаҳон раъноси йўқким, мосиваллоҳ».

III

Жаҳон шўхидин олмиш ҳақ вафони,
Не олмоқким, анга бермайдур они.
Буким йўқтур вафоси, бас эмастур,
Ки дарду меҳнатидур жовидоний.
Бу меҳнатлар била истар они халқ
Фаҳўм лояърифу ҳозал-маоний.
Тикандин гулга ҳар дам еткуруб неш,
Ки айлар лаългун жисмини қони.
Сабо кожин уруб савсанға андоқ,
Ки қолиб кўклуги ондин нишони.
Чоқин тийғидин айлаб пора-пора,
Чаманда ғунчанинг кўнглин ниҳоний.
Ёғиннинг йиғлабон ондин нафири,
Булутнинг титрабон ондин фиғони.
Ғалат қилдим, бу туҳматдин баридур,
Жаҳон раъно аруси дилситоне.
Ки ҳақ тақдиридиндур олам ичра
Ёмону яхшининг яхши-ёмони.
Жаҳон фонийдурур, эй хожа, зинҳор,
Ки сен боқий тасаввур қилма они.
Кўнгул берма ўшул раъноғаким, ҳақ
Эрур боқию боқий барча фоний.
Бақосиздур жаҳон раъноси, валлоҳ,
Жаҳон раъноси йўқким, мосиваллоҳ.

IV

Жаҳонким, зоҳир айлар лолаву боғ,
Эрур ул боғ зиндон, лоласи доғ.
Аруседур фусунсоз, ул дилошуб,
Иши кўргузмак элга лобаву лоғ.
Кишиким, сайди доми бўлди, бордур
Онинг оллида минг булбулча бир зоғ.
Ёқибон оташин гул жониға ўт,
Қуёр ёмғурдин ул ўт устига тоғ.
Кўруб наргисни савсан ғунчасидин,
Чекар онинг кўзи қасдиға бармоғ.
Таадди бирла насрин яфроғидин
Ясар гул чеҳрасин йиртарға тирноғ.
Хазон бедодидин ел саъйи бирла
Сочар шамшоду гул бошиға туфроғ.
Жафоси тошидин ёғдурди пайкон,
Гумон қилма шажар жисмида яфроғ.
Нечукким бўстоннинг йўқ бақоси,
Хусусунким, хазон ели эсар чоғ.
Онинг ҳам нисбатин гар истар ўлсанг.
Онингдекким, хазон айёмида боғ.
Бақосиздур жаҳон раъноси, валлоҳ,
Жаҳон раъноси йўқким, мосиваллоҳ.

V

Жаҳон раъносидин бўлғил мужаррад,
Ки қилмишлар қабул аҳли они рад.
Нечук мақбулунг ўлғай улки, бўлғай
Анга мардудлуғ асбоби беҳад.
Агар ҳикматда ул миқдор бўлким,
Ўқусин Бу Али оллингда абжад.
Вагар бўлсанг фасоҳат ичра навъе,
Ки назминг айлагай Ҳассонни бехад.
Тамаввул касратидин бўлсанг андоғ,
Ки даргоҳингда Қорун айлагай кад.
Шижоат даштида рахшингға бўлса,
Рикоб ўпмак учун Рустам нигунқад.
Сикандар янглиғ олиб баҳру барни,
Бало яъжужи учун боғласанг сад.
Анингдек бўлса тахтинг рифъатиким,
Гуҳарлиқ айласа тожингға фарқад.
Жаҳонға чун бақо йўқтур, бу барча
Неча кундур вале эрмас мухаллад.
Таманно айласанг бир навъ иқбол,
Ки бўлғай ҳам мухаллад, ҳам муаббад.
Демон ёлғуз жаҳондин айла тажрид,
Неким ҳақ ғайридур, бўлғил мужаррад.
Бақосиздур жаҳон раъноси, валлоҳ,
Жаҳон раъноси йўқким, мосиваллоҳ.

VI

Жаҳон раъноси бирла қилма пайванд,
Эр ўлсанг бўл анинг ҳажриға хурсанд.
Эрур олам уйи раҳравға зиндон,
Онинг ҳар қайди йўл манъиға бир банд.
Ушатмоқ истасанг бу бандларни
Муқайяд бўлма анда, ушбудур панд.
Жаҳон нўши аро қилмиш ниҳон заҳр,
Сен они нўш этарсен уйлаким қанд.
Топиб лаззатким, айларсен табассум,
Эрур ул заҳрханд, эрмас шакарханд.
Ғараз ирфон экандурким, адамдин
Сени мавжуд айлабтур худованд.
Қўюб кўнглунг аро нақди амонат,
Малак бўлмай санга бу ишга монанд.
Сени ғофил қилиб асли ишингдин,
Сарову боғу роғу завжу фарзанд.
Ўзунгга келсанг, оздур гар ўзунгни
Бу ғамдин айласанг парканд-парканд,
Жаҳон жоҳилға маҳбуб ўлди, лекин
Онинг оллиндаким, бўлғай хирадманд:
Бақосиздур жаҳон раъноси, валлоҳ,
Жаҳон раъноси йўқким, мосиваллоҳ.

VII

Жаҳон жоми тўладур заҳри қотил,
Анга майл айламас ким бўлса оқил.
Ажаб ишдурки, мундоқ заҳр ичарга
Жаҳон аҳли эрур жон бирла мойил.
Ажаброқ буки, ичган сойи бўлмас,
Бу заҳр ичганга ичмак ҳирси зойил.
Ғаробат кўрки, гар юз мингни ҳар кун
Қилур ул заҳр ўлган элга дохил.
Яна юз мингдурур ичмакка машғул,
Яна юз минг они истарга шоғил.
Магар бу заҳрдин қутқарғай элни
Фано тарёқи бирла пири комил.
Вале Қоф устида ул кимёгар,
Они кўрмакка Анқо парри ҳойил.
Жиҳатсиз, эй кўнгул, севдунг жаҳонни,
Менинг пандимдин айлаб ўзни отил.
Чу бердинг барча сармоянгни барбод,
Пушаймон бўлмоғинг эмди не ҳосил?
Магар ёдингда йўқтурким, санга мен
Дедим юз қатла: к-эй мажнуни ғофил,
Бақосиздур жаҳон раъноси, валлоҳ,
Жаҳон раъноси йўқким, мосиваллоҳ.

VIII

Жаҳон айёрасидин тут канора,
Ки макру фанниға йўқтур шумора.
Аёқу илгида зарринаси ўт,
Тўни зар басмаси ондин шарора.
Бўлубон руҳ тўтисиға сайёд,
Иши қилмоқ анинг қасдиға чора.
Бу ишга гарди Яздий меъжари дом,
Ичинда инжу дона гўшвора.
Назар мақсуд рухсориға солмоқ
Тилар бўлсанг, анга қилма назора.
Чекибон кун шуоъийдин синонлар,
Қилайин деб улус бағрини ёра.
Анга ҳино шафақ рангида айлаб,
Кеча нушодридин они қора.
Йироқ бўл, эй кўнгул, ул дилрабодин,
Rи сенсен шиша, онинг кўнгли хора.
Бориб хуш-хуш анга сайд ўлғанингдин,
Қилай дермен ёқамни пора-пора.
Дединг, кечмоқ нечук бўлғай жаҳондин,
Не ҳожат хайр ишига истихора.
Демон, ёлғуз жаҳондин тут каноре,
Ки тутқил мосиваллоҳдин канора.
Бақосиздур жаҳон раъноси, валлоҳ,
Жаҳон раъноси йўқким, мосиваллоҳ.

IX

Жаҳон шўхин арусе қилғил ихсос,
Rи киймиш тун била кундин кишу ос.
Бу рангомезлиқдин ганжи Қорун
Кишида бўлса, тутқай ганжи ифлос.
Тириклик мазраъи қасдиға ҳар ой
Аён айлаб янги ой шаклидин дос.
Фалак бирла шафақ эрмаски, қилмиш .
Муҳайё дам-бадам қон тўккали тос.
Эмас қон, бодадурким, бехуд айлаб
Йиқарға элни қилмиш чархдин кос.
Соғинма бодайи лаъл, ониким, бор
Улус қониға рангин бўлғон олмос.
Бу қон тўкмак била кимдурки йўқтур
Анинг савдосидин кўнглида васвос.
Бу пандимни эшит сен доғи, эй дўст,
Иродат юзидин тут поси анфос.
Жафоларким, мен онглабмен жаҳондин,
Вафосидин манга ғолибдурур ёс.
Валавҳозал-маоний анта қултум,
Тақулу иъламу ё айюҳаннос.
Бақосиздур жаҳон раъноси, валлоҳ,
Жаҳон раъноси йўқким, мосиваллоҳ.

3
I

Эй, кирпики нешу кўзи хунхор,
Жонимни неча қилурсен афгор?
Лаълинг ғамидин кўнгулда эрди
Ҳар қонки, сиришким этти изҳор.
Ҳайҳотки, ҳажр илгидиндур
Жонимда алам, танимда озор.
Юзунгни кўруб мени рамида,
Ишқ ўтиға бўлғали гирифтор.
Сен эрдинг мажлисим ҳарифи,
Ким еди ҳасад сипеҳри ғаддор.
Юз ҳасрат ила мени айирди
Васлингдин, аё, хужаста дийдор.
Эмдики, фироқ аро тушубмен,
Топқунча яна ҳариф ё ёр,—
Ёдингни қилай ҳарифй мажлис,
Фикрингни этай кўнгулга мунис.

II

Жонимға қилур эсанг жафони,
Гаҳ-гоҳ арода кўр худони.
Дардинг била уйла шодменким,
Ўлсам доғи истамон давони.
Сендин дер эдимки, чора бўлғай,
Ҳажр этса ҳазин бу мубталони.
Ҳар лутфки, мен тутар эдим кўз,
Юз войки, сенда кўрмай они.
Васлинг била дедим айлайин шод
Бу шифтайи жони бенавони.
Қасдимға вале чекибдурур халқ
Юз ханжару новаки жафони.
Мен доғи қачон зарурат ўлса,
Бир гўшада ўлтуруб ниҳоний,—
Ёдингни қилай ҳарифи мажлис,
Фикрингни этай кўнгулга мунис.

III

Гаҳ-гоҳ итим деб айлагил ёд
Девона қулунгни, эй паризод.
Бир лаҳзада бузди сели ашким
Ҳар тарҳки сабр қилди бунёд.
Ҳар руқъаки ёзди сабр ила ҳуш,
Совуғ нафасимдин ўлди барбод.
Кўп истама кўнглум изтиробин,
Қуш талпинурин нечукки сайёд.
Сен гарчи ғамимдин этмадинг фикр,
Ётелбалигимни қилмадинг ёд.
Султонсену йўқтурур санга ҳукм,
Лекин мени дардманди ношод.
Бу ғуссаға топмасам чу тадбир,
Ҳар лаҳза чекиб фиғону фарёд,—
Ёдингни қилай ҳарифи мажлис,
Фикрингни этай кўнгулга мунис.
Таҳқиқ чу англадимки, эмди
Васлингға етарга йўқтур имкон,—
Ёдингни қилай ҳарифи мажлис,
Фикрингни этай кўнгулга мунис.

V

Жисмингки, эмас ҳаёттин кам,
Не жисмки, руҳ эрур мужассам.
Бир-бир соғиниб лабинг ҳадисин,
Қон йиғлар ики кўзум дамо-дам.
Ғаминг тиласанг мени қутулмай,
Ғамдин тиласам ўзумни хуррам.
То ўлди бу зори хаста маҳрум
Васлингдин, ғамға бўлди маҳрам.
Чекти кўнгул андоқ ўтлуғ оҳе,
Ким куйди шарори бирла олам.
Бу навъ шароралиқ ўтумнинг
Таскини учун мени ҳазин ҳам
Ранжингни тилай танимға роҳат,
Нешингни дейин ярамға марҳам,—
Ёдингни қилай ҳарифи мажлис,
Фикрингни этай кўнгулга мунис.

VI

Ул дуржи ақиқу лаъли сероб
Жузғимдин оқиздилар дури ноб.
То жоми муҳаббатингни тортиб,
Кўнглумга етишти ишқдин тоб.
Ҳам дўстлар ўлди манга душман,
Ҳам тарки муҳаббат этти аҳбоб.
Сендин ажаб эрди бори, эй дўст,
Душманлар учун тузатмак асбоб.
Маҳрум қулунгни маҳрам этса
Васлинг ҳарамиға ҳаййи ваҳҳоб.
Кўюнгни қилай ўзумга қибла,
Қошингни этай кўзумга меҳроб.
Ёхуд етибон хумори ҳижрон,
Васлинг майи бўлди эрса ноёб,-—
Ёдингни қилай ҳарифи мажлис,
Фикрингни этай кўнгулга мунис.

VII

Эй, кишвари ҳусн узра ҳоким,
Хўблар бори ҳазратингда ходим.
Буздунг бу кўнгулни, ложарам мулк
Вайрон бўлур, ўлса шоҳи золим.
Ҳижрон мени чунки ўлтурур зор,
Сен ҳам мадад этмагинг не лозим?
Дар нечаки беиноят ўлуб,
Қилдинг мени бегуноҳ мужрим.
Уммед будурки, ёна тенгри
Солса мени мақдамингға солим.
Иқбол киби туруб қошингда,
Бўлсам яна хизматингға озим.
Васлингға ғазал тафаккур айлаб,
Унутғамен ушбу байтниким,—
«Ёдингни қилай ҳарифи мажлис,
Фикрингни этай кўнгулга мунис».

Қитъалар
1

Ҳақ зотиға биравки хирад бирла фикр этар,
Отин эл ичра оқилу фарзона айлабон.
Миқдорини тенгиз суйининг истар англамоқ,
Лекин ҳубоб жомини паймона айлабон.

2

Муҳаммади арабий шаъни ондин аъзам эрур,
Ки нуқс бўлғай улус бўлса нафйиға қойил.
Қуёш ашиъасиға ламъа андин ортуқ эрур,
Ки зарра касрати бўлғай зиёсиға ҳойил.

3

Фонийи мутлақ ўлмайин солик,
Анга йўқтур умиди мақсади кул.
Қаро туфроққа сингмайин қатра,
Андин имкони йўқ очилмоқ гул.

4

Солики озодани кўрсанг, ғаний қилғай дебон,
Мол анинг манъи сулуки қилмағил инкор анга.
Кема тийри мол аро бўлмиш муқайяд, демагил,
Кўрки, онча мол ўлурму мониъи рафтор анга.

5

Эй кўнгул, тан тахтасин бу қаъри йўқ гирдобдин
Истасанг соҳилға чекмак, билки, бу осон эмас.
Пиру истеъдоду тавфиқ ўлмаса бўлмас бу иш,
Кимдурурким, бағри бу ҳасратдин онинг қон эмас.

6

Важҳи маош учун кишиким деса фикр этай,
Қисмат ризосидин анга бегоналиқ керак.
Ганжи қаноат арчи эрур салтанат, валек
Элдин тамаъни узгали мардоналиқ керак.
Лаззоти нафс тарки самари офият берур,
Лек ул шажарни эккали фарзоналиқ керак.
Ким ишқ асири бўлсаки, мумкин эмас висол,
Дарду балоға ҳамдаму ҳамхоналиқ керак,
Тажрид нуридин киши кўз ёрутай деса,
Аҳбоб ҳажри шамъиға парвоналиқ керак,
Гар анжуманни деса муриду мутиъ этай,
Кўп нуктаву фасонада афсоналиқ керак.
Ботин ҳаримида тиласа махзани ҳузур,
Зоҳир уйи асосиға вайроналиқ керак.
Зоҳир юзидин ар тиласа тожу иззу жоҳ,
Дарду бало муҳитиға дурдоналиқ керак.

7

Қаноат тариқиға кир, эй кўнгул,
Ки хатм ўлғай ойини иззат санга.
Десанг, шоҳ ўлай, еру кўк басдурур,
Бу бир тахту ул чатри рифъат санга.
Фано шуъласида ёшур жисмни,
Керак бўлса зарбафт хилъат санга.
Етар лола бутган қиё қулласи,
Мурод ўлса гулгун ҳашмат санга.
Эрур бас ариғ нуктаву қон ёшинг,
Дуру лаълдин зебу зийнат санга.
Десанг, хилватим анжуман бўлмасун,
Керак анжуман ичра хилват санга.
Ватан ичра сокин бўлуб сойир ўл,
Сафардин агар етса меҳнат санга.
Назарни қадамдин йироқ солмағил,
Бу йўл азми гар бўлса рағбат санга.
Дамингдин йироқ тутмағил ҳушни,
Ки юзланмагай ҳар дам офат санга.
Бу тўрт иш била рубъи маскун аро
Чолинмоқ, не тонг, кўси давлат санга.
Бу оҳанг ила бўлғасен нақшбанд,
Навоий, агар етса навбат санга.

8

Таваккулни улким қўюб хотириға,
Тушар шоҳ оллинда қуллуқ ҳавоси.
Насиби анинг бир аёқ ош эрур бас,
Агар ганжи Қорун эрур муддаоси.
Биравким, бўлур бир аёқ ош учун қул,
Юзига керактур қазоннинг қароси.

9

Кимки махлуқ хизматиға камар
Чуст этар — яхшироқ ушалса бели.
Қўл қовуштурғуча бу авлодур,
Ки анинг чиқса эгни, синса или.
Чун хушомад демакии бошласа кош,
Ким тутулса дами, кесилса тили.

10

Камол эт касбким, олам уйидин
Санга фарз ўлмағай ғамнок чиқмоқ.
Жаҳондин нотамом ўтмак биайниҳ
Эрур ҳаммомдин нопок чиқмоқ.

11

Биравки, жабҳасида чин эрур тута олмас
Мурод шоҳидининг соидини коми била.
Агарчи фаннида соҳиб камол эрур сайёд,
Қачон балиғ тута олғай сув мавжи доми била?

12

Қулоқда асра гаронмоя сўзнию фикр эт,
Ки дурсиз ўлса, не бўлғусидур садаф ҳоли.
Сўзунгни доғи кўнгул ичра асрағилким, ҳайф,—
Ким уйла дуржни гуҳардин этгасен холи.
Бу даржу икки садафни тўла дур этганга,
Зиҳи улувви гуҳар, балки гавҳари олий.

13

Не раҳравеки, тожи ҳидоят бошидадур,
Йўқ бок анга ҳаводиси афлок тошидин.
Ҳудҳудки, қўйдилар азалий тож бошиға,
Тушгайму жола ёққон ила тожи бошидин?

14

Кўрсанг, эй зоҳид, муқомирваш қаландарпешае,
Бўлма кўп машғулу дунё шуғлидин қил ижтиноб.
Дона ўйнаб важҳин исор этсанг, андин яхшиким,
Эвуруб тасбиҳу ёрмоқ судин этгайсен ҳисоб.

15

Юзига асли ямоннинг кўп очма гулшани хулқ,
Сияҳ гилемга албатта меҳр айлама фош.
Қи қилмади гул иси бирла тоза руҳ жуал,
Қуёш чароғиға парвона бўлмади хуффош.

16

Чу душман ўлди қадимий, зиёнидин ҳазар эт,
Агарчи нутқи равонбахши жонға роҳат эрур.
Сув бирла ўт аро зиддият ўлди чун азалий,
Агар ҳаёт суйидурки, ўтға офат эрур.

17

Виқор гавҳарию ҳилм маъдани бўлакўр,
Десангки, қилғай итоат санга гадо била шоҳ.
Бу шева тоғда зоҳирдурурки, даврондин
Қачонки тафриқа етти, улусға бўлди паноҳ,

18

Бийик мақомиға улким тилар сабот керак,
Ки эгриликни қўюб, тузлук айласа қонун.
Туз ўлса соясида эл тиниб минор киби,
Сипеҳр уйида турар қарнлар нечукки сутун.
Гар эгридур, ёғибон ўқу боғланиб бўйни,
Бўлур қабақ йиғочидек беш-ўнча кунда нигун.

19

Хиромон сувда сойир бўлмоқу учмоқ ҳаво узра,
Ажаб эрмас, қачонким ростравлиқ қилса озода.
Шиор айлаб бу ишни кема тийри, кўрки, сув узра
Хиром айлаб ҳавоға бодбондин солди сажжода.

20

Поклар жони бўлур озурда тазвир ашкидин,
Кўзгу рухсори нечукким занг тутқай нам била.
Ростлар кўнглини айлар тийра нодон ёвадин,
Шамъни ул навъким жоҳил ўчурғай дам била.

21

Сахий улдурки, навъи базл қилғай,
Агар худ суфра ичра бўлса нони.
Ким ул чодир кўмочидек етишгай
Гадо уйига кўзлардин ниҳоний.
Фалакдек йўқки, аввал жилва бергай
Қуёшнинг қурсидек оламға они.

22

Тўнни зарбафт айлабон хиффатдин учқон ҳар тараф,
Йўқ ажаб, гар бор эса дунё матоъи ком анга.
Ул чибинким, кўзга олтун янглиғ ишнор хилъати,
Кўпраги билким, нажосат узрадур ором анга.

23

Навоий, тилинг асрағил зинҳор,
Десангким, емай даҳр ишидин фусус.
Назар ҳилки, ўқ оғзи тилсиз учун
Қилур тожварлар била дастбўс.
Неча тожвардур, кесарлар бошин,
Чу ҳангомсиз нағма тортар хурўс.

24

Иссиғ нафас била ҳиндуға тарбият қилсанг,
Хисоли ҳар ён ўлур жаҳл тавсанин сурмак.
Кўмурни ўтқа солиб, лаъли оташин этсанг,
Натижа бўлғай анга қайда тушса куйдурмак.

25

Лаим фарқиға иқбол тожини қўймоқ,
Яқинки, бўлғусидур мужиби азоби анинг.
Нутуқчи бошиға шунқор тумоғаси тонг эмас,
Ки бўлғуси сабаби ранжу изтироби анинг.

26

Бийик мақомлиқ эл тифл эканда ҳам бўлмас,
Ки тийра қилғай они жаҳлу зулмат аҳли тили.
Қамар чароғи агар бўлса барча бир кечалик,
Не навъ ўчургай они шабпарак қанота ели?

27

Дебон берган киши эрдур, ва лекин
Демай берганга эрлик бил мусаллам.
Не деб, не берса, билгил они хотун,
Дебон бермасни хотундин доғи кам.

28

Не рўза бўлғай ангаким, очуқ бўлиб оғзи
Дамеким ўлмағай ондин калому ҳарза калом.
Ғариброқ буки, қилғай баҳонае суннат,
Ки шарбат айлагай ошом зоҳир ўлмай шом.
Намоз қилмағаю қилса ҳам намоз ичра
Тахайюл айламагай ғайри лавн-лавн таом.
Чиқиб намоздин, ўлғай таом ила мамлу,
Бу шарт бирлаки, бўлғай таоми барча ҳаром.
Димоғ топса рутубат бу навъ атъимадин,
Кунас бош урғуча уйғонмағай касе ноком.
Кўзин чу очти яна рўза айлагай ният,
Агарчи фосид эрур меъдаву сақил андом.
Бу турфаким, тилагай бу қадар қабоҳат ила
Ки рўза тутмоғини англағай хосу авом.
Бу савм илаки, малак они ёзмағай жуз фисқ,—
Зихи малакваш сойим, зихи хужаста саём.
Навойиё, эрур ортуқ. бу емак-ичмакдин
Йилон этини ебон, заҳрин айламак ошом!

29

Уйла ғарқи майдурурлар халқ бу дайр ичраким,
Шарънинг айнул-ҳаётидин асар мафҳум эмас.
Ул сифатким, баҳрнинг аччиғ суйида баъзи эл,
Топилур дерлар чучук сув ҳам, вале маълум эмас.

30

Шаҳға муқарраб ўлса бирав барча хайлидин,
Эл барча душман ўлса анинг бирла важҳи бор.
Ким хайлу шоҳ ошиқу маъшуқ эрур яқин,
Гулчеҳраеки, ошиқ анча бўлса бешумор.
Ул барчасидин ўлса бирисига мултафит,
Душман бўлурда ўзгаларига не ихтиёр?

31

Биравнинг хавфи кўпрак шаҳ қошинда,
Ки шаҳнинг бор анга таъзими кўпрак.
Эрур шаҳ мажлиси ўт, кимки ўтға
Яқинроқ бўлса, куймак бийми кўпрак.

33

Шаҳо, эл жавҳари жонин чиқардинг,
Жавоҳир ҳирсидин бедод этиб фош.
Чу ўлгунгдур, не осиғ, тўкмак они
Мазоринг узра андоқким ушоқ тош.

34

Қарилар хотири нозикдур, эй тифл,
Шикастидин қилиб ваҳм, ўлма густох.
Унуттунгмуки, атфол ўйнағанда
Синар оз майл кўргандин қуруқ шох.

35

Не толиъдурки, ҳар кимии десам ёр,
Манга ул оқибат бўлур бадандеш.
Биравдурким, они десам кўзумсен,
Чекар мужгон киби қасдимға юз неш.

36

Ул турфа қуш ҳавосида кўз тўкти дурри ашк,
Жон ёйди риштасин анга айлаб ҳавойи қайд.
Лекин гар инжу сочса киши дона ўрниға,
Товусни қачон қилур ўргамчи доми сайд?

37

Кийиб самур ила киш, қилма асру раънолиқ,
Ипак либос ила тутма ғурур жоми тўло.
Тийннинг ўз туки-ўқ бўлди жониға офат,
Фарисанинг паридин келди ўз бошиға бало.

38

Шоҳи сипеҳрқадр Абобакр, ул шаҳе,
Ким кўк равоқи даргаҳи қадриға тоқ эрур.
Бу чархи ложувард уза хуршид гўйиё
Кўкбўз таковариға музаҳҳаб жаноқ эрур.
Бир пора ложувард сари гўйи англади,
Ким бу заифи хастаға кўп иштиёқ эрур.

39

Чу кўрдиким, сафол ичинда солиб
Ичадур бода бу меҳнат қарини.
Деди, чиний сароҳим бордур, олғил,
Сўзи деди, вале йўқ эрди чини.

40

Фалон бойким, қўйи беш мингдин ўтмиш,
Яна ҳам мингдин ортуқ соғлиғ ўчку.
Қўзилиқ қўй дедию тонди охир,
Ки ондин яхшироқ ўғлоғлиғ ўчку.

41

Соҳиби аъзам Низомул-мулк, чунким бўлди азал,
Ҳажвлар қилди Уторуд чархи кажрафторни.
Чун ҳаводис тундбоди эсди, барбод айлади,
Йўқки муҳру дафтару зелуча йўқу борни.
Банду тутқунлуқ бас эрмас эрдиким, беморлиғ
Бир йўли солди аёқдин ул фақири зорни.
Келтурурлар сўрғали девонға они хожалар,
Воқиан бу навъ сўрғай дўстлар беморни.

42

Бу юрушда ики улоғим бор,
Лек бормен сипоҳийлиқда яёқ.
Ики шатранж отидек, бириси
Кўтара олмай ўз еридин аёқ.
Чопса шатранж хонаси хатидин,
Секремаклик аларға беҳад шоқ.
Бири ранги қародурур, бири бўз,
Қаро ердур доғию бўз туфроқ.

45

Фалон котиб ар хатни мундоқ ёзар,
Бу мансабдин ани қўпормоқ керак,
Юзин номасидек қаро айлабон,
Қаламдек бошин доғи ёрмоқ керак.
Қародин қароға берибон улоғ,
Қаламравдин ани чиқармоқ керак.

46

Садр котиб йўқ менинг шеъримки, ҳар ким шеърина
Ёзғали олди қалам, борин ғалат қилди рақам.
То қалам урди қароға, ёзмади бир ҳарф рост,
Ким худо қилғай анинг юзин қаро, илгин қалам.



Рубоийлар
1

Субҳоналлоҳу холиқи зул-мажду ало,
Ким андин эрур тўла хало бирла мало,
Гар меҳр анинг мисли дегайлар уқало,
Меҳр оллида зарра янглиғ ўлғай масало.

2

Кўк пўяву сайр ила талабгор санга,
Кун сорғорибон ишқда бемор санга,
Ой доғ ила қуллуқ айлаб изҳор санга,
Тун анжуми нақдидин харидор санга.

3

Ё рабки, иноятингни ёр айла манга,
Йўқлуққа ҳидоятингни бор айла манга,
Ҳар каҳфи кифоятингни дор айла манга,
Ҳар дурри иноятинг нисор айла манга.

5

Жонимдоғи «жим» икки долингға фидо,
Андинг сўнг «алиф» тоза ниҳолингға фидо,
«Нун»и доғи анбарин ҳилолингға фидо,
Қолғон ики нуқта икки холингға фидо.

6

Бу қосид ишим оҳу фиғон айладило,
Бу руқъа танимни нотавон айладило,
Бу саъб хабар ичимни қон айладило,
Бу қонлиғ ичим ҳалоки жон айладило.

7

Номангки, тириклигимдин улдур матлуб,
Очиб ўқуғоч бир неча лафзи марғуб,
Кўп тўлғониб, ашк ичра ўзумдин бордим,
Ул навъки, сув ичига тушгай мактуб.

8

Номангким, эрур боиси иқболу тараб,
Еткурса тараб мени ҳазинға, не ажаб,
Ёлғуз мендин кетармади ранжу тааб,
Ким бўлди басе халқ ҳаётиға сабаб.

9

Бир айбға гарчи халқ қилғай мансуб,
Фақр аҳлидин изтироб эмастур маҳсуб,
Сидқ эрса худ этмак керак ўз феълини хўб,
Кизб эрса маломат доғи бордур матлуб.

10

Сув кўзгусини боғ аро айларда шитоб,
Сиймоб қилур эрди таҳаррук била тоб.
Дай қилди бу симобни андоқ кўзгу,
Ким кўзгу анинг қошида бўлғай сиймоб.

11

Эй улки, сўзунг тушти ҳабиб оллида хўп,
Мендин йўлиға бошинг қўюб, туфроғин ўп,
Аҳбобға ҳам бирин-бирин хизмат этиб,
Арз айла, ниёз ила дуо кўптин-кўп.

12

Гардун уза базм учун мақом айлади тут,
Ул базмда хуршидни жом айлади тут,
Ул жом ила ишратни мудом айлади тут,
Охир даме ер қуйи хиром айлади тут.

13

Гар ошиқ эсанг, зебу такаллуфни унут,
Яхшию ямон ишда тахаллуфни унут,
Ўтган гар эрур ямон, таассуфни унут,
Келган гар эрур яхши, тасарруфни унут.

14

Эй ишқ, анинг кўйида тавфи ҳарам эт,
Бизни доғи ул тавфға бошла, карам эт,
Бир доира кўйи теграсида рақам эт,
Гар чиқса аёғим, рақамингдвн қалам эт.


15

Чун ханжари ҳажринг манга қатъ этти ҳаёт,
Бори ғаму дардинг ўқини тинмайин от,
Ким онча қовурсун пар ўлуб бутса қанот,
Тойир бўлубон етгамен охир санга бот.

16

Бўлди менинг ўлмагимга савдо боис,
Савдоға ҳавойи жоми саҳбо боис,
Саҳбоға доғи дайру чалипо боис,
Бу барчаға ул дилбари тарсо боис.

17

Кўнглумни олибдур ул шаҳи сабздавож,
Ким ғамза била олур мамоликдин бож.
Боши узра мамлакат хирожи бир тож,
Тожи уза гавҳари мамоликка хирож.


18

Кундуз кўрсанг ўзунгни маҳзун қадаҳ ич,
Андоқки қуёш равшану мавзун қадаҳ ич,
Ул дамки қуёш ботти, шафақгун қадаҳ ич,
Жомингни қилиб нечукки гардун, қадаҳ ич.

19

Гул вақти муяссар ўлса гулфом қадаҳ,
Андин сўнг тутса бир гуландом қадаҳ,
Манъ айласа барча аҳли ислом қадаҳ,
Қофирмен агар қилмасам ошом қадаҳ.

20

Руҳумғаки майдин эрди ҳар лаҳза футуҳ,
Носиҳ тили неши қилди ани мажруҳ.
Май лойини марҳам қилайин шому сабуҳ,
Ул вақтқачаки, тоза бўлғай манга руҳ.

21

Қўрқутма мени томуғдин, эй зоҳиди ях,
Жаннат манга бўлғуси дебон урма занах,
Ким дўзах онинг ёди била жаннат эрур,
Жаннат бори сенинг биладур дўзах.

22

Рухсори уза холларин ул дилбанд
Очти чу мени кўрди басе ҳожатманд.
Айшимға ямон кўз этмагай эмди газанд,
Хоссаки, ул-ўқ бўлубтур ўт узра сипанд.

23

Ёшимға бағир қони чу эрди монанд,
Кўз асради ёшдек бўлуб андин хурсанд.
Турмади кўзумда еткач ул сарви баланд,
Бўлмас киши фарзанди кишига фарзанд.

24

Эй, шарбати лаълинг оби ҳайвондин алаз,
Ҳайвон суйини қўйки, чучук жондин алаз.
Не жондин алаз, не оби ҳайвондин алаз,
Ким ҳар неки йўқ, ондин алаз, ондин алаз.

25

Будур тилагимки, улки маъбудунг эрур,
Туткай сени улёнки, сенинг судунг эрур.
Кўнглунгга етургай улча беҳбудунг эрур,
Илгингга кетургай улча мақсудунг эрур.

26

Гул зикрин эшитурмену йўқ гулдин асар,
Бу боғ эшигидин истарам онча гузар,
Ким топмаса гул жамолидин баҳра назар,
Бори исидин етса димоғимға хабар,

27


Соқий, баданимни нотавон этти хумор,
Кўнглумни қадаҳдек тўла қон этти хумор,
Ҳар узвума юз ранж аён этти хумор,
Тутқил қадаҳеки, қасди жон этти хумор.

28

Кўзум учадур, магарки ёрим келадур,
Эс ҳар дам озар, магар нигорим келадур.
Ё бодияйи фироқ сайрида қилиб
Юз марҳала қатъ шаҳсуворим келадур.

30

Ҳар гармрўйки, бўлғай ул кошифи роз,
Мақсуд ҳарими сори қилғач парвоз,
Тонг йўқ, фалак узра айлабон жилваву ноз,
Наълайни малакка бўлса меҳроби намоз.

31

Олам бор эмиш, Навойиё, шўрангиз,
Олам доғи эл боштин-аёқ рангомиз.
Ишқ истар эмиш сени адам мисри сари
Борғилки, эрур эл тилаган ерда азиз.

32

Аҳбоб, денгизки, хонумондин тамаъ уз,
Не хону не мон, кавну макондин тамаъ уз,
Не кавну макон, жону жаҳондин тамаъ уз,
Лекин демангиз муники ондин тамаъ уз.

33

Лаълингни қилиб нуктасаро, эй қарокўз,
Ишқ аҳли ҳаётиға яро, эй қарокўз.
Чекма яна сурма кўз аро, эй қарокўз,
Эл жониға қилма кўз қаро, эй қарокўз.

34

Ул кўзки, даме бўлмади соғ, эй қарокўз,
Қонимдин ичар мудом аёғ, эй қарокўз.
Билмонки, эрур анга қароғ, эй қарокўз,
Ё маст эди, қўйди тоза доғ, эй қарокўз?

35

Жонбахш лабинг чашмайи ҳайвонму эмас?!
Ҳажридин онинг ичим тўла қонму эмас?!
Ҳар қатрайи қон лаъли Бадахшонму эмас?!
Ҳар порайи лаъли жавҳари жонму эмас?!

39

Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш,
Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш.
Олтун қафас ичра гар қизил гул бутса,
Булбулға тикандек ошён бўлмас эмиш.


40


Ул дурри саминки, бор эди кўзума ёш,
Айларда ажал анга жафо расмини фош.
Ғам тнрноғидин қилиб қароғимни харош,
Ёшурғай эдим они кўзум уйида кош.

41

Йўқ бодайи васл, оби ҳайзон ул эмиш,
Аҳбоб мулоқоти, дема, жон ул эмиш.
Гардун ғаму ранж суратин нақш этса,
Жон чеҳраси атрофиға ҳижрон ул эмиш.

42

Йиллар тутубон шайх мақолотиға гўш,
Не кўнглума завқ етти, не жонима жўш.
Жонимға наво солдию кўнглумга хуруш,
Бир журъа била муғбачайи бодафуруш.

43

Соқий, мени хор-хордин айла халос,
Гул-гул юзунг оч, баҳордин айла халос,
Ё май беру интизордин айла халос,
Ё ўлтурубон хумордин айла халос.

44

Бер жому ол, эй муғбача, жонимни иваз,
Қўш тутқилу, ол икки жаҳонимни иваз.
Они сумурурда қатрае томса агар,
Сен ҳам тўк анинг ўрнида қонимни иваз.

45

Ким истаса салтанат, саходур анга шарт,
Ҳар ваъдаки айласа, вафодур анга шарт.
Ким фақр талаб қилса, фанодур анга шарт,
Оллиға неким келса, ризодур анга шарт.

46

Бу даврда йўқ сен киби хушхон ҳофиз,
Ҳуффоз аро сарҳалқайи даврон ҳофиз.
Қуръонга сен ўлғон киби яксон ҳофиз,
Бўлсун санга барча ишда қуръон ҳофиз.

47

Ким айласа соқийи гуландом тамаъ,
Илгидин онинг соғари гулфом тамаъ,
Андин сўнг агар тақвию ислом тамаъ
Айлар эса ул мардак эрур хом тамаъ.

48

Ул дамки, қуёш айлади мағрибқа ружуъ,
Гар суҳбат ўшул қуёш била топса вуқуъ,
Хуштур қилмоқ жом қуёшиға шуруъ,
Ул дамғачаким, қилур қуёш жоми тулуъ.

49

Муғ дайрида даст берса бир лаҳза фароғ,
Ким муғбача ишқидин қизиғ бўлса димоғ.
Ул тутса муғона лаҳн ила ҳар дам аёғ,
Бош олсам аёғидин, керак бошима доғ,

50

Бир гул ғамидин дедим қўяй бағрима доғ,
Бергайму дебон атри димоғимға фароғ,
Баргин чу мулаввас айлади бум ила зоғ,
Эмди они исламоққа юз ҳайф димоғ.

51

Бердинг манга дайр аро иқомат, эй муғ,
Туттунг қадаҳи майи маломат, эй муғ,
Бу ишни худ айладинг каромат, эй муғ,
Ё рабки, ҳамиша бўл саломат, эй муғ.

52

Номанг етибон топти кўнгул иззу шараф,
Ҳар лафзи бўлуб мурод дурриға садаф.
Ҳар сатри алам черикининг дафъи учун
Иқбол сипоҳидин чекибон бир саф.

53

Соқий, баданимни қилди ғам тиғи шикоф,
Қоним бори оқти, тутма ўзунгни маоф.
Тутқил бадали моятаҳаллал майи соф,
То маст қилай ғам черики бирла масоф.

54

Юз меҳнату ғам кўнглума еткурди фироқ,
Жонимға балову дард ўқин урди фироқ,
Жисмимни фано ўтиға куйдурди фироқ,
Чун куйди, кулини кўкка совурди фироқ.

55

Кўнглумни ғаму дард ила қон айлади ишқ,
Кўз йўлидин ул қонни равон айлади ишқ,
Ҳар қатрани билмадим қаён айлади ишқ,
Бедил эканим буйла аён айлади ишқ.

56

Ул дамки қуёш боттию сорғорди шафақ,
Базмингға шафақгун май ила бер равнақ.
Не ҳақни унут, не майни куйғил мутлак,
Ким тонгла эрур тенгри кариму барҳақ.

57

Йўқ даҳрда бир бесару сомон мендек,
Ўз ҳолиға саргаштаву ҳайрон мендек,
Ғам кўйида хонумони вайрои мендек,
Яъники, алохону аломон мендек.

55

Бераҳмдурур оламу золим афлок,
Бемеҳрдурур анжуму даврон бебок.
Қай сарви чаманки, жилва қилди чолок,
Ким ерга тўкулмади нечукким хошок.

59

Зоҳид сену ҳур, манга жонона керак,
Жаннат санга бўлсун, манга майхона керак.
Майхона аро соқию паймона керак,
Паймона неча бўлса, тўла ёна керак.

60

Гар дилбар эмас малаквашу ҳур хисол,
Андин сўнг улуснинг кўзи кўру тили лол.
Не ҳусниға руъяту не ишқимға мақол,
Биллаҳ, мену ошиқлик эрур амримаҳол.

61

Бир сори сориғ пўлову мен тутсоғ йўл,
Не тоғу, не туз десанг, не ободу, не чўл.
Йиртуқ капанакдин чиқориб яланг қўл,
Ул қочсаву мен қовсаму, мен қочсаму ул.

62

Турмай мени зору нотавон бирла кўнгул,
Улфат тутмиш ул остон бирла кўнгул.
Ёреки манга жон эди ҳам азм этти,
Мен мундаву хизматингда жон бирла кўнгул.

63

Умрунг қуёшиға бермасун чарх завол,
Жонинг қамарини қилмасун давр ҳилол.
Тун-кун бўлғил маҳравишу меҳрхисол,
Даҳр аҳлиға нурбахшу фархунда жамол.

64

Эй, жони ҳабибу кўнгли аҳбобға лол,
Мен ҳам қилдим жону кўнгулни ирсол.
Кўнглумга бер аҳбоб била жоми висол,
Жонимни ҳабиб аёғи туфроғиға сол.


65

Муғ дайри сори букун таманно қилдим,
Ул муғбача ҳуснини тамошо қилдим,
Дин нақдини куфри бирла савдо қилдим,
Ким қилди бу ишким, мени расво қилдим?

66

Ёшунғон эмиш қаро булутға моҳим,
Гардунни совурмоғлиғ эрур дилхоҳим.
Кирмиш қаро туфроққа қуёшдек шоҳим,
Невчун қаро қилмасун қуёшни оҳим?!

67

Жоҳилки, ҳасад бўлғай анинг жаҳлиға зам,
Нур эл кўзидин англаса ўз кўзида кам.
Кўзларни олишмоққа чекиб тиғи ситам,
Эл кўзини ҳам ўйғаю ўз кўзини ҳам.

68

Баҳру кемадин кўнгулда кўпдур аламим,
Ким секримайин қадам, югурмай қаламим.
Мақсуддин онча солди бир дамда йироқ,
Ким юз йил они тай қила олмас қадамим.

69

Масжидға неча аҳли риёдек етайин,
Ё ринд киби азимати дайр этайин.
Мақсуд топилса яхши, йўқса нетайин,
Бошимни олиб қай сори эмди кетайин?!

70

Гул борди эса, чаман муаттар бўлсун,
Шамъ ўчти эса, қамар мунаввар бўлсун.
Шаҳзодаға гар равза муяссар бўлди,
Султонға жаҳон мулки муяссар бўлсун.

71

Жоним аро ўт лаъли сухандонинг учун,
Юзум уза кавкаб маҳи тобонинг учун,
Кўксумда алиф сарви хиромонинг учун,
Сўзлаб, юз очиб кел бу тараф жонинг учун.

72

Зулфунг гириҳиға пойбаст ўлмишмен,
Лаълинг майидин бодапараст ўлмишмен,
Ул майни ичиб йўлунгда паст ўлмишмен,
Ҳай-ҳай, не дедим, магарки маст ўлмишмен?

73

Менменму висол умидидин шод ўлғон,
Бир-бир ғаму андуҳдин озод ўлғон.
Оз-озғина берган сойи гул атри насим,
Булбулдек ишим нолаву фарёд ўлғон.

74

Зоғеки чўқуб оқизди қон кўнглумдин,
Тирноғ ила узди нотавон кўнглумдин,
Аъзосида кўр асар дамим дудидия,
Минқор ила чангида нишон кўнглумдин.

75

Кўнглум гулу сарв майли қилмас, нетайин?
Сарву гул ила даме очилмас, нетайин?
Дар шўх кўрунса, кўзга илмас, нетайнн?
Бир шўхким, ул тилар — топилмас, нетайин?

76

Дайр ичра тилаб жоми ҳилолий партав,
Сажжода гарав бўлса, не тонг, эй раҳрав.
Чун муғбача оллида қилур сажда бирав,
Йўқ айб мусаллоси онинг майға гарав.

77

Гар қилса киши қилиб гуноҳе тавба,
Ул журмға бўлса узрхоҳи тавба.
Қилмоқ неча гоҳ журму гоҳи тавба,
Бу журм ила тавбадин, илоҳи, тавба!

78

Ё кошифи асрори ниҳон бўлса киши,
Ҳаллоли рамузи осмон бўлса киши,
Ё ошиқи зори нотавои бўлса киши,
Девонаву расвойи жаҳон бўлса киши.

79

Эйким, борасен, кўнгулни қайтарғил ахи,
Бедиллиқ ўтидин мени қутқарғил ахи.
Ё тиғ чекиб тўш-тўшидин ёрғил ахи,
Бир порасини бизга бериб, борғил ахи.

80

Сен борғали ортмиш кўнгул зорлиғи,
Оҳ ўқларидин ҳар нафас афгорлиғи.
Билмон, унутулғонму экандур манга ҳажр,
Ё кўпрак эрур бу қатла душворлиғи?
81
Жонимға етибтурур хумор, эй соқий,
Май тутқилу берма интизор, эй соқий,
Аввал ўзунг айла ихтиёр, эй соқий,
Тутқил манга сўнгра зинҳор, эй соқий.


82
Охир даме умр этса шитоб, эй соқий,
Тутқил манга онча майи ноб, эй соқий,
Ким ҳашрда маст ўлай хароб, эй соқий,
То англамай этсалар азоб, эй соқий.
83
Дедим зақанинг тутуб сақоғингни ўпай,
Кўз қошингга суртубон қабоғингни ўпай,
Гулдек юзунг ислабон, дудоғингни ўпай,
Йўқ, йўқ, йўқ, агар десанг аёғингни ўпай.
84
Ҳар зулф хамиға қилма вобаста мени,
Ҳар кўз ҳавасидин этмагил хаста мени,
Ҳар қош тамаъиға солма пайваста мени,
Ё раб, борисидин айла вораста мени.
85
Тил сўз била то қизитти ҳангомамни,
Бир ҳам тия олмадим бу худкомамни.
Ҳар неча итикрак айладим хомамни,
Ул хома қаророқ айлади номамни.



Луғзлар
Қалам

Не лўлидурки, чун ҳангома тутса,
Қадам боштин қилиб тортар навозир.
Бошин кескандин ортиб анга таҳрик,
Тилин ёрғандин ўлуб анга таҳрир.
Қаро сувға бошин юз ғўта берса,
Тўлар оғзию бўлмас лек дамгир.
Киромул-котибин ондин қилиб сабт,
Эл эткондин ямон-яхшини бир-бир.
Вале ошиқ била мажнун ишига
Қазо еткурмай андин ранжу ташвир.
Биҳамдиллаҳки, оллимда азалдин
Жунуну ишқ ёзди килки тақдир.

Танга

Не шўх эрурки, улус кўнгли ичра савдоси
Онинг юзидаги хатлар киби муҳаррардур.
Кумишдурур таяию қиймати онинг лекин
Ўн икки ўз танидек важҳ ила муқаррардур.
Иши ул ўн иккидин ҳар бирисидур дийнор,
Ки адл сиккасидин юзларида зевардур.
Магарки англади хумсул-муборак асрорин,
Ки сони бу адад ўлмиш, агарчи юз мардур.
Гадоға хумсидин ар салтанатдурур, не ажаб,
Қачонки беклик онинг рубъидин муяссардур.

Игна

Қайси айёр эркин улким, нақб урар санъатда бор
Бир синон янглиғ аёғдин, бош қотиқлиқдин таен.
Нозанинлариинг либоси «ечаким сангин эрур,
Тору пуди кўзларидин ичкари кирмак фани.
Пардайи исматда ҳар гулрухки урсун лофи зуҳд,
Кўнглакининг дарзи-дарзи ичра кўрмишлар ани,
Бу сифатким топти ул айёрлиқ сарриштасин,
Тонгэмастур, гар отин қўйғайлар онинг сўзани.

Миқроз

Не қушлар эркин аларким, бирардурур қаноти,
Қанотининг учида ҳар бирисига минқор.
Бирор аёғлари ҳам бору турфароқ буким,
Аёғ учида бирор кўз ҳам эттилар изҳор.
Қачон аёғларин олмаштурурлар, ул соат
Қанот урарға бўлурлар туюрдек тайёр.
Қанот кўп урмоғ ила бир қори учарлари йўқ,
Учарда гарчи қоридур аларға истизҳор.

Ўқ

Не қушдурурки, учар уч қанот била, лекин
Агар қўнар ҳам, очуқдур қанотлари бори.
Қаноти соридур оғзи, валек доим очуқ,
Бу турфароқки, бўлур қуйруғида минқори.
Эрур анинг киби туз кўнгли ошёнида ўқ,
Сипеҳр жаъбасидин истасанг намудори.

Анор

Не мижмардур, тўла ахгар, вале ул мижмар андоми
Эрур сунъ илгидин гоҳе мусаддас, гаҳ мусамман ҳам.
Чиқар равзандин ахгари дудию бу турфаким, онинг
Ўтиға дуд йўқтур, мижмариға балки равзан ҳам.
Ўту мижмар дема, бор ул садафким, дурларин онинг
Эвурди қонға даврони мушаъбид, чархи пурфан ҳам.
Агар бу навъ эмас, бас не учун, бармоқ кучи бирла
Бўшар жисми, оқар қони, анга мажруҳ ўлуб тан ҳам.
Нечаким табъи норидур, ва лекин меъда нориға
Берур таскин, мунунг нафъин топибмен воқиан мен ҳам.

Бел

Не навъ пайкар конидур ул узун тиллик,
Ки оғзиға қоқилур бнр узун йиғоч маҳкам.
Мунунгдек оғзини маҳкам қилиб эмас мумкин,
Ки ул узун тилидии ҳеч навъ қилғай кам.
Тепарлар, ончаки мақдур эрур, ва лекин ул
Бу тепмак ила қотиқ ерни чок этар ҳар дам.
Бу навъ ер ёра олмас жаҳонда ул кишиким,
Йўқ эрса белида куч, гар они дегил Рустам.

Юмуртқа

Ул ҳуққайи оҳким, қилурлар гулфом,
Ким жавфи паниру маскадин тўлди тамом.
Ким онинг уруштурмоғидин истар ком,
Ноком ушатқусидур они, ноком.

Поки

Не жоҳилдурки, айлар ночахин тез,
Ўзи бирла дурур лекин масофий.
Магар Баҳроми Чўбин наслидиндур,
Ки аҳволида зоҳирдур хилофий.
Равондур тиғи эл бошида доим,
Вале ўз кўксидур онинг ғилофи.
Бу ҳолатда тонуғдур эл бошининг
Сафоси, доғи ўз кўкси шикофи.
Чу мен қилдим аён покий нишонин,
Керакким, топқай эмди табъи софий.

Парвона

Ул қушки, таашшуқдурур андеша анга,
Бир нахлғаким шомдадур беша анга.
Шохи учидин бўлиб аён реша анга,
Гул очмоқ ўшул решасидин пеша анга.

Муаммолар
1
Одам


Қон тўкар юздин дамодам ашку, ваҳким, ҳар замон
Боғланиб оҳимдин айлар кўкка майл ул қатра қон.

2
Аҳмад


Майда икки юз агар кўргузмаса ул маҳжабин,
Дурд дардин истабон жон бермагай аҳли яқин.

3
Боқий Ва Боқир


Жаннат гулу насриниға бўлсанг муштоқ,
Гаҳ ёр юзи.га, гаҳ кафи пойиға боқ.

4
Баҳо


Дайр аро кир, пандни гўш айлагил,
Бода бешак соф эрур, нўш айлагил.


5
Тақий


Мустақим эрди кўнгул ишқингда, эй оромижон,
Ўртанур ул мустақимим эмди ғамдин ҳар замон.

6
Тож


Юз кўнгул сайдин ажал домидин озод айлади,
То жамолинг тоблиғ зулфини барбод айлади.

10
Ҳасан


Қошинг гўшаси чеккали ғамза досин
Янги ойнинг устида кўргузди ёсин.


11
Ҳамза


Ёшун, эй гулки, ул гулрух жамоли
Эрур ҳам содаву ҳам тоза ҳоли.

12
Холид


Нуқтайи мушкинки ул юз узра бўлмиш жилвагар
То ҳисобин англасун эл юз ёшур, эй сиймбар.

13
Хусрав


Ул ниҳолеким қадингға йўқ шабиҳ, андоқ ниҳол
Бошида кўргузса юз хуршид ўлур сендин мисол.

14
Довуд


Ўт тушти ваҳм дуди аро фурқатидин,
То куйдию ўрта-нди кўнгул ҳирқатидин.

15
Дарвеш


Ҳар не топсанг давр аро, соқий, аёққа сол они,
Юз кўрардин ўтти иш, тут змди моломол они.

16
Зуннун


Васли саъйидин эмиш ишқ аҳли ичра можаро,
Завқдин, кўрким, юзум олтундек ўлмиш ишқ аро.

17
Рустам


Нечаким ёр ситам этган ила узди вафо,
Ёдин этганча оти вирди забон бўлди манго.

18
Ражаб


Ою қуёш айламиш юзунг била даъво,
Бизга алардин ажаб кўрунди бу маъно.

19
Зайни Ва Зайд


Кўз учи қоши ёсидур соҳир,
Они ёд ол олардин, эй сомир.

20
Зоҳид


Ой юзида ҳолини кўргач, ул ой топти жамол,
Охир ул юздинки ёпти, ваҳки, пинҳон бўлди хол.

21
Саъд


Бу гулшан ичраки йўқтур бақо гулига сабот,
Ажаб саодат эрур чиқса яхшилиқ била от.

22
Салмон


Қилур эсанг манга сомон, аё рафиқ, ҳавас,
Онинг аёгиға еткур менинг бошимнию бас.

23
Шоҳ


Жон қуши чу бўлди донайи холиға зор,
Шод ўлдию ҳалқа айлади зулфини ёр.

24
Шукуруллоҳ


Қаро эрди кўзум ҳажрингдин, эй моҳ,
Яна кўрдум юзунгни шукрилиллоҳ.

25
Сиддиқ


Юзунг била юзума кош бўлса уйла висол,
Ки бўлмаса ораларинда ғайр ул хату хол.

26
Сафий Ва Сафо


Қасди жонимға чу мужгонинг икки саф тузди,
Бири қош ёси, бири ғамзанг ўқин кўргузди.

27
Зиё


Гул авроқин сабо қилди паришон,
Қабул этти нечаким топти имкон.

28
Тоҳир


Гириҳни туррадин то очти моҳим,
Паришон қилди филҳол они оҳим.


29
Толиб


Оғиз лабиға чу қўйдум, яна талаб қилайин,
Ки ғайр нақши гум ўлғай, яна тараб қилайин.

30
Заҳир


Халқ ичра зуҳури ҳусн ул сийминбар
Кўргузди, ваё бўлди қиёмат яксар?
Ким жилвагар эрди гар кичик, ёхуд улуғ,
Бир-бир ҳаракатин айлади зеру забар.

31
Омир


Жумлайи ашёға бўлдум ошиқу ошуфтаҳол,
Оламу одам юзин чин қилди миръот ул жамол.

32
Одил


Ҳам қоши бирла орази хуш эрур,
Ҳам кўзи бирла қадди дилкаш эрур.

33
Ғариб


Чок бағрим тарфин айладинг икки парканд,
Бирини ташлабон охир бирин эттинг пайванд.

34
Ғайбий


Сўзга эвурди икки лабингни такаллумунг,
Ё барги гулни ики ойирди табассумунг.

35
Фарҳод


Ҳар кеча кўнглум ғаминг тоғида фарёд айлагай,
Уйлаким фарёд, фарёдини Фарҳод айлагай.

36
Фаррух


Гар юзунгдин ҳусн эли юзинда бир хол этса фош,
Ул арода бесарупо заррадек киргай қуёш.

37
Қубод


Сочинг ғубори гаҳи юз ёпар, гаҳи юз очар,
Не зулфдурки ёпар ойни, чунки мушк сочар.

38
Қосим


Рухсораси узра, эй кўнгул, хол недур?
Зулфи аёғи остида помол недур?
Қони они кўрган сени кўрса, мени ҳам,
Ким ойидин айру элга аҳвол недур?

39
Камол


Юзинким қатра хай сероб қилмиш,
Гулдурким, сув ичгандин очилмиш.

40
Коко


Жон қилғай икки юзунг гули сори шитоб,
Гар бўлмаса икки сунбулунгдин қуллоб.

41
Лоло


Сабодин кўрди чун машшота икки зулфини дарҳам,
Онингдек учларин кестики, қатъ ўлди гириҳлар ҳам.

42
Латиф


Саф чекти ҳар тараф юзидин кирпик, эй кўнгул,
Ул шаклни кўруб хираду сабрдин тўнгул.

43
Муҳсин


Мажлисда шайх бу кеча кўп шайн бошлади,
Синдурди шамъу нуқлни ҳавз ичра ташлади.

44
Мурод


Лутфунг ели чун эсти бу мардудға филҳол,
Идбор ниҳоятқа етиб келди юз иқбол.

45
Некий


Ўқунгға тан, ваъдангға жон хуш қилмиш эрди хотирин,
Кести чу пайконинг бирин, куйдурди пайғоминг бирин.

46
Носир


Кўрунса кўзга ногаҳ-ногаҳ ул ой,
Кўзум ҳайрон қолур юзига, эй вой.

47
Вали


Чун ул ойға қул ўлди бу ғамкаш,
Қулидин юз ёшурди ул маҳваш.

48
Варқа


Жавр ила қаҳрингки ҳаддин ошти бағоят,
Ваҳки, не бор ибтидо анга, не ниҳоят,

49
Ҳумом


Ул шўх онча жаврда кўргузди иҳтимом,
Ким от чиқарди, балки анга ушбу эрди ком.

50
Хилол


Кўнглум ҳалок бўлди, чу ишқингни бошлади,
Охир бошинда ҳар неки бор эрди, ташлади.

51
Юсуф


Сайр ичра қачонким юзунгга етти қуёш,
Тер оқиб, анинг чеҳрасидин борди ёш.

52
Юнус


Зулф очмаки, юзунгдур манга шамъи мажлис,
Маҳв қил тун рақамин кун юзидин, эй мунис.

Туюқлар
1

Ё раб, ул шаҳду шакар ё лабдурур,
Ё магар шаҳду шакар ёлабдурур.
Жонима пайваста новак отқали
Ғамза ўқин қошиға ёлабдурур.

2

Жавр ўқин жонимға соқий ёзмади,
Васл жомидин хуморим ёзмади.
Килки қудрат сабзхатлар ишқидин
Ўзга иш оллимға гўё ёзмади.

3

Ё қошингдин неча бир ўқ кўз тутай,
Отки, ўтрусиға онинг кўз тутай.
Неча кўргач ўзга маҳвашлар қошин,
Янги ой кўрган кишидек кўз тутай.

4

Лаълидин жонимға ўтлар ёқилур,
Қоши қаддимни жафодин ё қилур.
Мен вафоси ваъдасидин шодмен,
Ул вафо, билмонки, қилмас ё қилур?


5

Бовужуд ул юз эрур гулгунасиз,
Ким кўринур оллида гул гунасиз.
Юз қизиллиқ йўқтурур, эй аҳли зуҳд,
Токи мункирсиз майи гулгуна сиз.

6

Чарх тортиб ханжари ҳижрон бу тун,
Қўймади бир зарра бағримни бутун.
Тунга бориб бизни беҳол айладинг,
Не балолиқ ёр эмиш, ё раб, бу Тун?!

7

Ўткали ул сарви гулрух соридин,
Йўқ хабар ул сарви гулрухсоридин.
Ҳажридин боғ ичра берур ёдима
Қошидин сарву гул рухсоридин.

8

Тийғи ишқинг ёрасидур бутмагон,
Дардини ҳар кнмга ойтиб бутмагон,
Ҳажр саҳросидур оҳим ўтидин
Анда гул ёхуд гиёҳе бутмагон.

9

Ваҳ, қачонға тегру ишқинг кожидин
Кўзума ҳар лаҳза ўт чақилғуси.
Басдурур кўнглумда ишқинг, ёқма ўт,
Ким ҳароратул ҳам ўтча қилғуси.

10

Ул пари ишқида бу девонани,
Эйки истарсен, келиб гулханда кўр.
Бир қадаҳ ул гулни хандон айлади,
Эй кўнгул, наззора қил, гул ханда кўр.

Фардлар
1

Улки, ҳақ боринда мақсуд истагай ҳар зотдин,
Меҳр боринда ёруғлуқ кўз тутар зарротдин.

2

Тамаъ этма, кўп ўлса эл моли,
Кўрмайин ҳақ хазинасин холи.

3

Наби шаръиға топмоқ истиқомат
Эрур соликка мушкилрак каромат.

4

Етар чу ризқинг, агар хорадур, вагар ёқут,
Ўзунгга юклама андуҳ тоғин, истаб қут.

5

Мурувват барча бермакдур, емак йўқ,
Футувват барча қилмоқдур, демак йўқ.

6

Такаллуф эрур танға фарсудалиқ,
Анинг таркидур жонға осудалиқ.

7

Музаввир макри бўлди муъжиби қайд,
Нечукким тулки лаъби боиси сайд.

8

Қотиқ эл жисмидин анбурлар олмай нақд эмас восил
Ки тоғни пора-пора қилмайин, лаъл ўлмади ҳосил.

9

Кўк баҳридин яна тамаъ ком тутмайин,
Ким қатра сув томизмас, эл оғзин қурутмайин.

10

Тиндурур бою чиғойни ҳокими равшан замир,
Ёрутур обод ила вайронани меҳри мунир.

11

Не сафо лофин урар ҳиндуйи оташдони,
Уй ёрутмас кўсов, ўн қатла ёрутсанг они.

12

Маст муғ дайри риёйи хилватимдин яхшироқ,
Ёшурун исёни зоҳир тоатимдин яхшироқ.

13

Ранжкаш бўлким, чу тортар чуғз вайрон ичра ранж,
Аждаҳодин бийми йўқ, аммо эрур уммиди ганж.

14

Эл ичра, эй ҳасуд, сени қилди ҳақ залил,
Ким ноҳақ элга зидсену ҳақ молиға бахил.

15

Халиқ ўлғон сахийдин элга бўлди икки бахшойиш,
Ҳам эҳсонидин оройиш, ҳам ахлоқидин осойиш.

16

Ёлғон демакда тажриба аввалғи субҳ бас,
Ёлғон нафас чу урди, қарорди ҳамул нафас.

17

Авлиё поясиғадур етмак,
Топмаса шукру топса базл этмак.

18

Базл ҳайвонвашлар илгидин агар истар кўнгул,
Уйладурким орзу қилғай буғу шохида гул.

19

Элни хор айлаган тамаъ, билгил,
Доимо азза ман қанаъ билгил.

20

Кўнгулга футур ўлмайин, роз очилмас,
Садаф гар бутун бўлса, гавҳар сочилмас.

21

Ғофил ўлма, назардин итса аду,
Шамъ ўчурганда ел кўрунурму?

22

Юқар ямонлиғ ангаким, кирар ямон эл аро,
Кўмур аро илик урған қилур илгини қаро.

23

Фориғ эл давронда бори қондадур,
Ким бу даврондадурур дармондадур.

24

Дунёву уқбо иккиси жамъ ўлмас, эй рафиқ,
Кимки икки кема учини тутар, бўлур ғариқ.

25

Аблах они билки, оламдин бақо қилғай тамаъ,
Ахмақ улким, олам аҳлидин вафо қилғай тамаъ.

26

Истасангким, кўрмагайсен бевафолиғ, эй рафиқ,
Қилма олам аҳли бирла ошнолиғ, эй рафиқ.

27

Жаҳон аруси учун, эйки, асру толпиндинг,
Қачон онинг бошидин кечтинг, ул замон тиндинг.

28

Улки, санга элдин эрур айбгў,
Элга доғи сендин эрур айбжў.

29

Киши айбинг деса, дам урмағилким, ул эрур кўзгу,
Чу кўзгу тийра бўлди, ўзга айбинг зоҳир айларму?

30

Киши айбин юзига қилма изҳор,
Таҳаммул айла ўз айбингға зинҳор.

31

Қотиқ кўнглунгдин оқти халқ ёши,
Ки ёмғур боисидур ёда тоши.

32

Бу кун иасими фироқи менинг-сари эсти,
Ки жонни елга бериб, васл риштасин кести.

33

Қизил тўнунг била юз хаста жонға офатсен,
Ҳадиси мухтасар айлай, қизил қиёматсен.

34

Ноз ила аввал мени фирифта қилдинг,
Эмдики, топтим фириб — шифта қилдинг.

35

Чу сен ёру жаҳон бир душманимдур,
Менинг учун жаҳон турғунча сен тур.

36

Манга эмди гўшае меҳроб ила тоат етар,
Эй кўз, ул меҳроби қошни кўрмаким, офат етар,

37

Лабингни сўзга то гўё қилибсен,
Масиҳо муъжизин иҳё қилибсен.

38

Андоқ кўрунди сабза аросинда лолалар,
Ким сабзхатлар илгида гулгун пиёлалар.

39

Не хам қошлардурурким, ҳасрати қаддимни ё қилмиш,
Не кирпиклар ўқиким, рўзгоримни қаро қилмиш*.

40

Ёр васлин топтиму меҳр ошкора қилмади,
Уйлаким ҳижрони ўртар чоғда парво қилмади.

41

Не ажаб, гар қилмасам гулранг бўйин орзу,
Ким эрур ондин димоғим ичра ўт, кўзумда су.

42

Фурқатингдин сувдурур кўнглум, хаёлинг ул судин
Уйла зоҳирдурки, зоҳирдур жамолинг кўзгудин.

43

Балойидур буки, мендин ҳамиша ёр жудодур,
Даме бу дарду балодин халос эмон, не балодур?

44

Чун илик бермаски, ўпсам ул ситамкор илгинн,
Ул киши илгин ўпайким, тутқай ул ёр илгини.

45

Элга бўлмиш руҳпарвар боғу руҳафзо баҳор,
Ёр ҳажридин манга, билмон, хазондур ё баҳор?

46

Дединг, соғиндим, эрур ашкдин юзунг гулгун,
Бегим узун яша, соғинғанинг сориғ олтун.

47

Нетай элнинг баҳоринким, манга ошуби ҳижрондур,
Кўзумга сарв ўқдур, кўнглум ичра ғунча пайкондур.

48

Истарам, шўхе чиқиб, жонимға бедод айлагай,
Сабру ҳушу ақлу имонимни барбод айлагай.

49

Неча бўлғай, эй кўнгул, ошиқлиқу афтодалиқ,
Неча кун ҳам хуштурур фориғлиқу озодалиқ,

50

Икки кўзунгу лабииг ғамидин
Мен хаста ўлуб-ўлуб тирилдим.

51

Ўқ эди, эй тонгки, оттинг жонима вуслат туни,
Бу жиҳатдин ёрума дермен сени ҳар субҳидам.

52

Белу оғзидин, дедиларким, дегил афсонае,
Бошладим филҳолким: «Бир бор эди, бир йўқ эди».

53

Сел йўлида фано даштида мужгоним эмас,
Кўз алочуқларининг дуд егон ўқларидурур.

Кўрсаткичлар
Тарихий, Адабий Ва Мифик Шахслар Исми Курсаткичи
Абдураҳмон Жомий—дебоча 7.
Абобакр— қитъа 38, 1.
Аёз — ғазал 255, 6.
Азиз — ғазал 552, 4.
Али — ғазал 301, 5.
Амир Хусрав Деҳлавий — дебоча 7.
Афридун — ғазал 19, 7; 105, 9; 256, 7; 422, 6,
Аҳмад — муаммо 2.
Баҳо — муаммо 4.
Баҳром (Гўр) — ғазал 162,6; таржиъбанд 2, 11.
Баҳром Чўбин — Луғз 9, 2.
Билқис — ғазал 257, 9.
Боқибек — қитъа 48, 1, 2,
Боқий — муаммо 3.
Боқир — муаммо 3.
Бу Али (Абу Али ибн Сино) — таржиъбанд 2, V,
Бул-Ало — ғазал 68, 8.
Бу Лаҳаб —ғазал 68, 8.
Вали — муаммо 47.
Варқа — муаммо 48.
Вомиқ —ғазал 2, 6; 29, 3; 137, 5; 451, 3; 481, 6; 564, 7; 710, 6.
Дарвеш — муаммо 16.
Довуд — ғазал 259, 6; 642, 4.
Довуд — муаммо 15.
Доро —ғазал 707, 7.
Жабраил (Жибрил) — ғазал 10, 8; 272, 6; 295, 7; 431, 5; мустазод 1, 5.
Жамшид (Жам) — ғазал 1, 3; 26, 6; 55, 9; 99, 7; 105, 8; 117 7; 169, 6; 188, 5; 256, 7 297, 7; 337, 8; 369, 6; 401, 5; 422, 6; 488, 3; 506, 8; 670, 5; 692, 7; 769, 4.
Жаъфар — муаммо 10.
Жунайд — муаммо 9.
Зайд — муаммо 19.
Зайни — муаммо 19.
Заҳир — муаммо 30.
Зиё — муаммо 27.
Зол — ғазал 54, 3.
Зоҳид — муаммо 20.
Зуннун — муаммо 17.
Идрис — мустазод 1, 6.
Искандар (Сикандар) — дебоча ғазал 19; 122, 8; 295, 7; таржиъ банд 2, II; 2, V.
Исо (Масиҳ, Руҳуллоҳ) — ғазал 14, 3; 31, 2; 49, 6; 65, 5; 71; 5; 75, 1; 83, 4; 90, 2; 92, 1; 101, 3: 117, 5; 123, 2; 129, 4; 338, 5;144, 5; 152, 4; 154, 3; 164, 3; 176, 1; 197, 5; 200, 4; 203, 6; 505, 4; 223, 2; 227, 6; 249, 5; 259, 2; 260, 3; 256, 5; 272, 7 295, 3; 308, 2; 310, 2; 314, 5; 332, 4; 354, 2; 366, 4; 369, 4;70; 416, 3; 419, 5; 439, 3; 406, 6; 424, 3; 448, 2; 457, 7; 469, 1; 535, 13; 536, 2; 538, 4; 544, 6; 548, 1; 558, 1; 563, 1; 565, 1; 577, 9; 591, 5; 607, 6; 611, 5; 622, 4; 675, 4; 681, 6; 686, 3;689, 4; 722, 3; 729, 3; мустазод 1, 2, 6; мухаммас 1, 3; 3, 7; фард 37.
Кайхусрав (Кай)—ғазал 619, 5; 692, 7; 711, 5; таржиъбанд 2, 11.
Калимуллоҳ (Мусо) — ғазал 682, 4.
Камол— муаммо 39.
Коко — муаммо 40.
Кўрагон (Абусаид Мирзо)—дебоча 4.
Лайли (Лайло)—ғазал 2,4; 18,4; 68,6; 76,5; 177,5; 230,5; 232, 5; 250, 7; 262, 1; 358, 1; 363, 3; 384, 5; 385, 5; 410, 4; 444, 4; 513, 4; 566, 3; 599, 2; 672, 6; 677, 6; 696, 3: мустазод 1, 2.
Латиф — муаммо 42.
Лоло — муаммо 41.
Лутфий — дебоча 8; ғазал 530, 6; мухаммас 1, 5; 2, 5; 3, 7; мусаддас 1, 7; 2, 7.
Мажнун —ғазал 2, 4; 18, 4; 29, 3; 33, 9; 50, 5; 51, 8; 68, 6; 74, 3 76,5; 81, 7; 91, 2; 91, 5; 105, 6; 137, 5; 177, 5; 180, 5; 185, 5: 691, 4; 696, 3: 761, 4; 764, 1192, 3; 193, 6; 197, 4; 207, 7; 227, 5; 230, 5: 250, 7; 256, 1; 12, 3; 261. 6; 262, 1; 266,; 5: 267, 7; 295, 5310, 4; 327, 5; 334, 5; 335, 7: 342, 2; 347, 5; 358, 1; 363, 3;379, 2; 384, 5; 386, 5; 403, 7; 410, 4; 432, 7; 444, 4; 451, 3: 458, 7; 481, 6; 482, 3; 484, 7; 501, 4; 505, 5; 512, 2; 513, 4; 522, 6; 526, 4; 528, 7; 531, 7; 554, 2; 557, 6; 564, 7; 566, 3; 570, 6; 593, 6;599, 2; 619, 3; 656, 7; 662, 5; 672, 6; 677, 6: 712, 2; 719, 6; 741, 7; 742, 2; 751, 7; 756, 2; 761,4;764, 1; мустазод 1, 2; мухаммас 4, 5; мусаддас 2, 3; таржиъбанд 1, VII.
Марям — ғазал 406, 6.
Маҳмуд (Ғазнавий) — ғазал 255, 6.
Маҳмуд Ҳабиб— таржиъбанд 1, IX.
Мирзо Чучук — ғазал 677, 1.
Моний — ғазал 732, 4.
Мурод — муаммо 44.
Муҳаммад (пайғамбар) —дебоча; қитъа 2,1
Муҳаммад Султон— дебоча 6.
Муҳсин — муаммо 43.
Намруд — ғазал 47, 6.
Некий — муаммо 45.
Низомул-мулк — қитъа 41, 3.
Носир — муаммо 46.
Нуҳ —ғазал 102, 5; 122, 7; 220, 7.
Нуён барлос — қитъа 39, 1.
Одам —ғазал 6, 1; 33, 4; 167, 6; 649, 7; 677, 4; 733, 4; 770, 6.
Одам — муаммо 1.
Одил — муаммо 32.
Омир — муаммо 31.
Рустам — таржиъбанд 1, IX; 2, V; луғз 7, 4.
Рустам — муаммо 18.
Садр котиб — қитъа 46, 1.
Саккокий — дебоча 8.
Салмон — муаммо 22.
Самуд — муаммо 7.
Сафий — муаммо 26.
Сафо — муаммо 26.
Саъд — муаммо 21.
Сиддиқ — муаммо 25.
Сулаймон — ғазал 7, 7; 145, 8; 220, 7; 291, 7; 506, 3; 711, 5.
Суҳайлий — дебоча 8.
Тақий — муаммо 5.
Тож — муаммо 6.
Толиб — муаммо 29.
Тоҳир — муаммо 28.
Узро — ғазал 2, 6.
Фаррух — муаммо 36.
Фарход — ғазал 2, 7; 29, 3; 47, 5; 51, 8; 72, 4; 91, 2; 114, 5; 137, 5; 180, 5; 192, 4; 203, 5; 203, 8; 207, 7; 213, 7; 225, 6; 227, 5; 256 1 2-342, 2; 347, 5; 372, 3; 451, 3; 481, 6; 484, 7; 505, 5; 512, 2; 531, 7; 558, 2; 566, 4; 570, 6; 575, 1; 593, 6; 645, 4; 668, 3; 705, 3; 710, 6; 717, 2; 738, 1; 741, 7; 760, 4; 764, I; мусаддас 2, 3.
Фарҳод — муаммо 35.
Фағфур— таржиъбанд 2, 11.
Фузайл Аёз — ғазал 301, 3.
Фузайл Бармакий — ғазал 301, 3.
Халил — дебоча 19; ғазал 1, 8; 450, 7; 545, 5; мусаддас 1, I
Хизр-ғазал 23, 6; 25, 2; 26, 6; 71, 5; 74, 3; 84 1; 101 36, 154, 6; 164, 3; 200, 6; 259, 3; 285, 6; 303, 1; 346, 3; 386, 3; 391, 6; 398, 5; 412, 6; 439 5; 446, 6; 449, 7; 459, 5; 468, 5; 469, 1; 509, 1; 565, 8; 613, 2; 756, 7; 767, 6, 8; мухаммас 1, 3.
Хожа Ҳофиз Шерозий — дебоча 7.
Холид—муаммо 13.
Хусрав (Парвез) — ғазал 144, 9; 203, 8; 372, 3; 645, 4.
Хусрав — муаммо 14,
Ширин —ғазал 2, 7; 72, 4; 225, 6; 240, 6; 558, 2; 566, 4; 645, 4.
Шоҳ — муаммо 23.
Шукруллоҳ — муаммо 24.
Юнус — муаммо 52.
Юсуф —ғазал 17, 5; 153, 5; 195, 2; 383, 1; 389, 5; 416, 3; 507, 3; 514, 8; 534, 9; 535, 3; 552, 4; 580, 3; 623, 1; 642 4; 675, 4.
Юсуф — муаммо 51.
Юсуф Хожа — китъа 47, 2.
Яъқуб —ғазал 535, 2; 642, 4.
Қайсар—таржиъбанд 2, 11.
Қосим — муаммо 38.
Қорун —ғазал 47, 6; 73, 7; 99, 7; 549, 2; 572, 8; мусаддас 2, 1 таржиъбанд 2, V; 2, IX; қитъа 8, 2.
Қубод — ғазал 117, 7; 369, 6.
Қубод — муаммо 37.
Ғайбий — муаммо 34.
Ғариб — муаммо 33.
Ҳамза — муаммо 12.
Ҳасан — муаммо 11.
Ҳассон — таржиъбанд 2, V.
Ҳилол — муаммо 50.
Ҳотам — ғазал 99, 7.
Ҳумом — муаммо 49.
Ҳусайн Бойқаро (Абулғозий, Ғозий)—дебоча 10; ғазал 9, 10; 77, 7; 126, 9; 603, 7; 698, 7; мустазод 1, 7; мухаммас 4, Р.

Географик Номлар Кўрсаткичи
Адан — ғазал 548, 4.
Ажам — ғазал 233, 9; 329, 7; 340, 7.
Арас — ғазал 407, 7.
Афранж — ғазал 94, 9.
Бадахшон — ғазал 474, 5; рубоий 35, 2.
Батҳо — ғазал 6, 7.
Бесутун — ғазал 47, 5; 213, 7.
Бобил—ғазал 17, 5.
Дажла — ғазал 431, 2.
Ирам —ғазал 617, 1; 662, 1.
Ирок —дебоча 8; ғазал 233, 9; 329, 7; 340, 7; 416, 7.
Жайхун (Ому)— ғазал 18. 1, 2; 407, 7; 46, 3; 572, 3.
Канъоя —ғазал 134, 2; 212, 6; 535, 2.
Қаъба — ғазал 6, 4; 76, 7; 113, 9; 307, 3; 316, 8; 399, 9; 412, 6; 416, 5; 440, 2; 455, 6; 459, 9; 497, 7; 501, 9; 513, 9; 578, 9; 579, 8; 708, 6; 716, 8.
Мадина — ғазал 94, 9.
Машҳад — ғазал 602, 1.
Миср —ғазал 212, 6.
Мусалло — ғазал 598, 6.
Нахшаб— ғазал 644, 1.
Неруз — ғазал 329, 7.
Нил— ғазал 431, 2.
Тун — туюқ 6, 2.
Туркистон — дебоча 8.
Уммон —ғазал 461, 4; 474, 6; 629, 3.
Хайбар — ғазал 384, 1.
Хуросон — дебоча 8; ғазал 108, 7; 416, 7; 588, 9.
Хўтан — ғазал 758, 5.
Чакар — қитъа 47, 1.
Чин —дебоча 12; ғазал 25, 1; 42, 5; 129, 2; 155, 2; 198, 1; 198, 2265, 2; 599, 5; 739, 5; 776, 2; мустазод 2, 3; мусаддас 2, 6.
Яман — ғазал 21, 4.
Ясриб — ғазал 6, 8.
Қоф —ғазал 33, 3; 47, 5; 123, 6; 206, 6; 272, 6; 538, 5; таржиъ банд 2, VII.
Ҳижоз —ғазал 233, 9; 255, 7; 324, 7; 340, 7; 416, 7.
Ҳиндустон (Ҳинд) —ғазал 157, 5; 776, 2.

Этник Номлар Кўрсаткичи
Араб — ғазал 68, 6; 90, 6; 568, 3; 578, 8.
Жуҳуд — ғазал 111, 4.
Лўли —ғазал 130, 7; 209, 9; луғз, 1, 1.
Турк —ғазал 255, 5; 555, 5; 717, 3.
Чаркас —ғазал 712, 4.


AvvalgiII- qism Keyingi
Mualifning boshqa asaralari
1 Mezon ul-Avzon (Tasvirlar) 1375
2 Sab’ai Sayyor (Tasvirlar) 1031
3 Arba’in [Alisher Navoiy] 1960
4 Арбаин - 40 четверостиший [Alisher Navoiy] 1997
5 Арбаъин [Alisher Navoiy] 766
6 Афоризмы [Alisher Navoiy] 789
7 Badoyi ul-Bidoya (I- qism) [Alisher Navoiy] 5000
8 Badoyi ul-Bidoya (II- qism) [Alisher Navoiy] 5811
9 Badoyi ul-Vasat (I- qism) [Alisher Navoiy] 5760
10 Badoyi ul-Vasat (II- qism) [Alisher Navoiy] 2538
11 Badoyi ul-Vasat (III- qism) [Alisher Navoiy] 1944
12 Бадойиъ ул-Бидоя (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1020
13 Бадойиъ ул-Васат (I- қисм) [Alisher Navoiy] 926
14 Бадойиъ ул-Васат (II- қисм) [Alisher Navoiy] 937
15 Бадойиъ ул-Васат (III- қисм) [Alisher Navoiy] 858
16 Farhod va Shirin (I- qism) [Alisher Navoiy] 1650
17 Farhod va Shirin (II- qism) [Alisher Navoiy] 5911
18 Favoid ul-Kibar (I- qism) [Alisher Navoiy] 3709
19 Favoid ul-Kibar (II- qism) [Alisher Navoiy] 1654
20 Favoid ul-Kibar (III- qism) [Alisher Navoiy] 2415
21 Фавоид ул-Кибар (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1014
22 Фавоид ул-Кибар (II- қисм) [Alisher Navoiy] 901
23 Фавоид ул-Кибар (III- қисм) [Alisher Navoiy] 850
24 Фарҳод ва Ширин (I- қисм) [Alisher Navoiy] 815
25 Фарҳод ва Ширин (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1239
26 Hayrat ul-Abror (I- qism) [Alisher Navoiy] 12106
27 Hayrat ul-Abror (II- qism) [Alisher Navoiy] 2141
28 Hayrat ul-Abror (III- qism) [Alisher Navoiy] 2014
29 Holoti Pahlavon Muhammad [Alisher Navoiy] 1937
30 Holoti Sayyid Hasan Ardasher [Alisher Navoiy] 1845
31 Ҳайрат ул-Аброр (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1086
32 Ҳайрат ул-Аброр (II- қисм) [Alisher Navoiy] 698
33 Ҳайрат ул-Аброр (III- қисм) [Alisher Navoiy] 656
34 Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад [Alisher Navoiy] 664
35 Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер [Alisher Navoiy] 809
36 Layli va Majnun (I- qism) [Alisher Navoiy] 1982
37 Layli va Majnun (II- qism) [Alisher Navoiy] 1830
38 Layli va Majnun (III- qism) [Alisher Navoiy] 4677
39 Lison ut-Tayr (I- qism) [Alisher Navoiy] 6554
40 Lison ut-Tayr (II- qism) [Alisher Navoiy] 1035
41 Lison ut-Tayr (III- qism) [Alisher Navoiy] 6014
42 Лайли ва Мажнун (I- қисм) [Alisher Navoiy] 804
43 Лайли ва Мажнун (II- қисм) [Alisher Navoiy] 782
44 Лайли ва Мажнун (III- қисм) [Alisher Navoiy] 975
45 Лисон ут-Тайр (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1231
46 Лисон ут-Тайр (II- қисм) [Alisher Navoiy] 809
47 Лисон ут-Тайр (III- қисм) [Alisher Navoiy] 783
48 Лисон ут-Тайр (Язык птиц) [Alisher Navoiy] 1565
49 Mahbub ul-Qulub [Alisher Navoiy] 2036
50 Majolis un-Nafois (I- qism) [Alisher Navoiy] 1695
51 Majolis un-Nafois (II- qism) [Alisher Navoiy] 2112
52 Mezon ul-Avzon [Alisher Navoiy] 3630
53 Muhokamat ul-Lugʻatayn [Alisher Navoiy] 7536
54 Munojot [Alisher Navoiy] 7465
55 Munshaot (Munojot) [Alisher Navoiy] 1906
56 Мажолис ун-Нафоис (I- қисм) [Alisher Navoiy] 982
57 Мажолис ун-Нафоис (II- қисм) [Alisher Navoiy] 844
58 Маҳбуб ул-Қулуб [Alisher Navoiy] 929
59 Мезон ул-Авзон [Alisher Navoiy] 985
60 Муножот [Alisher Navoiy] 993
61 Муншаот (Муножот) [Alisher Navoiy] 816
62 Муҳокамат ул-Луғатайн [Alisher Navoiy] 1153
63 Nasoim ul-Muhabbat (I- qism) [Alisher Navoiy] 4017
64 Nasoim ul-Muhabbat (II- qism) [Alisher Navoiy] 1831
65 Nasoim ul-Muhabbat (III- qism) [Alisher Navoiy] 1960
66 Navodir un-Nihoya (I- qism) [Alisher Navoiy] 2374
67 Navodir un-Nihoya (II- qism) [Alisher Navoiy] 1782
68 Navodir un-Nihoya (III- qism) [Alisher Navoiy] 1192
69 Navodir ush-Shabob (I- qism) [Alisher Navoiy] 2429
70 Navodir ush-Shabob (II- qism) [Alisher Navoiy] 1591
71 Navodir ush-Shabob (III- qism) [Alisher Navoiy] 1824
72 Nazm ul-Javohir [Alisher Navoiy] 4874
73 Наводир ун-Ниҳоя (I- қисм) [Alisher Navoiy] 966
74 Наводир ун-Ниҳоя (II- қисм) [Alisher Navoiy] 974
75 Наводир ун-Ниҳоя (III- қисм) [Alisher Navoiy] 851
76 Наводир уш-Шабоб (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1061
77 Наводир уш-Шабоб (II- қисм) [Alisher Navoiy] 765
78 Наводир уш-Шабоб (III- қисм) [Alisher Navoiy] 876
79 Назм ул-Жавоҳир [Alisher Navoiy] 779
80 Насоим ул-Муҳаббат (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1280
81 Насоим ул-Муҳаббат (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1133
82 Насоим ул-Муҳаббат (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1083
83 Притчи [Alisher Navoiy] 936
84 Qaro koʻzum (I- qism) [Alisher Navoiy] 2567
85 Qaro koʻzum (II- qism) [Alisher Navoiy] 2377
86 Qaro koʻzum (III- qism) [Alisher Navoiy] 2063
87 Қаро кўзум (I- қисм) [Alisher Navoiy] 968
88 Қаро кўзум (II- қисм) [Alisher Navoiy] 904
89 Қаро кўзум (III- қисм) [Alisher Navoiy] 899
90 Risolai tiyr andoxtan [Alisher Navoiy] 1267
91 Рисолаи тийр андохтан [Alisher Navoiy] 671
92 Sabai Sayyor [Alisher Navoiy] 10162
93 Saddi Iskandariy (I- qism) [Alisher Navoiy] 1523
94 Saddi Iskandariy (II- qism) [Alisher Navoiy] 1824
95 Saddi Iskandariy (III- qism) [Alisher Navoiy] 2984
96 Siroj ul-Muslimin [Alisher Navoiy] 2586
97 Сабъаи Сайёр [Alisher Navoiy] 1713
98 Садди Искандарий (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1371
99 Садди Искандарий (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1004
100 Садди Искандарий (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1562
101 Сирож ул-Муслимин [Alisher Navoiy] 781
102 Tarixi anbiyo va hukamo [Alisher Navoiy] 3512
103 Tarixi muluki ajam [Alisher Navoiy] 2847
104 Тарихи анбиё ва ҳукамо [Alisher Navoiy] 888
105 Тарихи мулуки ажам [Alisher Navoiy] 852
106 Vaqfiya [Alisher Navoiy] 3258
107 Вақфия [Alisher Navoiy] 810
108 Xamsat ul-Mutahayyirin [Alisher Navoiy] 2297
109 Xамсат ул-Мутаҳаййирин [Alisher Navoiy] 866
110 Gʻaroyib us-Sigʻar (I- qism) [Alisher Navoiy] 9441
111 Gʻaroyib us-Sigʻar (II- qism) [Alisher Navoiy] 2848
112 Gʻaroyib us-Sigʻar (III- qism) [Alisher Navoiy] 4235
113 Ғаройиб ус-Сиғар (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1525
114 Ғаройиб ус-Сиғар (II- қисм) [Alisher Navoiy] 818
115 Ғаройиб ус-Сиғар (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1153
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика