Фарҳод ва Ширин (II- қисм) [Alisher Navoiy] |
Фарҳод Ва Ширин (давом) ХХХII Фарҳоднинг мадҳуш димоғига ҳуш боғидин насим етмак ва насимдек тебраниб тоғ сори азимат этмак ва теша била тоғ бағрин ёрмоқ, балки тоғ рораларни ҳавоға учурмоқ била қиёмат қўрармоқ ва Шорур ани райдо қилиб Ширинни анинг ғами ишқи шайдо қилмоқ ва Шириннинг кўнгли хорасини анинг тешаси фикри харош қилғонин Миҳинбону маълум қилиб, тешадек тафаккур бошин қуйи солмоқ ва гоҳи дилжўйлуқ била ул бедилға кўнгул бермак, балки кўеглин олмоқ Бу маҳд алвоҳиға қилғон нигориш, Бу янглиғ қиссаға берди гузориш Ки, чун зойил бўлуб Фарҳоддин ҳуш, Ани ётқуздилар тахт узра мадҳуш. Не ул огаҳ тириклик оламидин, Не жисмида асар райдо дамидин. Қолиб бу навъ икки кеча-кундуз, Олиб гаҳ-гаҳ нафас, лек очмайин кўз. Ҳаёти қайдидин Ширин қилиб шўр, Янги жон топибон бечора Шорур. Учинчи кеча уйқу эл кўзига Ким, ул очиб кўзин, келди ўзига. Кўруб шоҳона тахту боргоҳе, Ётиб тахт узра ул андоқки шоҳе. Неча ул ҳол аро қилди тафаккур, Тафаккурдин фузун бўлди таҳайюр. Вале ёдиға бу келдиким ул ой, Дема ой, офтоби оламорой Анинг сарвақтиға солиб эди нур, Бўлуб эрди неча сўз доғи мазкур. Яқин билдики борғондур ўзидин, Парининг ё юзидин, ё сўзидин. Ҳаёдин терга бўлди абрдек ғарқ, Ул уйдин чиқти секриб ўйлаким барқ. Тафаррус қилдиким меҳри дилоро, Анинг ҳолиға қилғондур мадоро(1). Ўзи чун қатлин оғоз айлагандур, Азо бирла сарафроз айлагандур. Севунуб тоғ сари бўлди шитобон, Хижолат бирла қатъ айлаб биёбон. Етиб ориққа кўп айлаб такуру, Ҳаё теридин андоқ оқизиб сув. Топиб метини бирла тешасини, Аён айлаб равон ўз решасини. Ўзи бирла дебонким: «Ул Паричеҳр, Мени мажнунга мунча кўргузуб меҳр. Есим кетконда эъзоз айламишдур, Тараҳҳумдин сарафроз айламишдур. Анинг родоши не келгай илимдин, Ва ёхуд шукри не ўткай тилимдин. Ҳамоно бу ариғдур борча коми Ки, итмомиға кўртур иҳтимоми. Умидим улки умри тезриҳлат Мени маҳзунға бергай онча муҳлат Ки, бу комин раво қилғоймен онинг, Бу дардиға даво қилғоймен онинг». Чу бу фикр этти кўнгли янги бошдин, Чиқорди гард гардун узра тошдин. Анингдек хора чормоқ этти бунёд Ки, чиқти тоғдин гардунға фарёд. Қачон тош узра метин тез солди, Фалак тоқиға рустохез солди. Дами дуди била метини гарди, Ёшурди кўзга чархи ложуварди. Не гарду дуд, миғи дарду андуҳ, Тутуб Арман ҳудудин кўҳ то кўҳ. Дема миғ, айтқил абри баҳорон, Ёғин бирла тагарги сангборон. Ҳамул метинки тош узра бўлуб ғарқ, Дамо-дам ламъасидин кўргузуб барқ. Не соатким хароши хора айлаб, Қатиқ хорони андоқ рора айлаб Ки, болчиғ руштасин нўги итик бел, Ва ё рору била қор оритур эл. Кеча-кундуз не тинмоқ, не таёнмоқ, Не бир дам қон ютардин кўнгли қонмоқ. Тамошосиға ҳар кун хайл-бархайл, Улус ул сори туш-тушдин қилиб майл. Қилиб ҳар ким назар онинг ишига, Таҳайюр бармоғин элтиб тишига. Кўрардин йўқ камарбурларға тўймоқ, Не ҳадди ерга рушти даст қўймоқ. Анинг хороға мундоқ ков-кови. Бу сўзни бўйла тақрир этти рови Ким ул тунким Миҳинбону уйидин, Миҳинбону йўқ, ул маҳрў уйидин Келиб ўз ҳолига ул ҳуши зойил, Чиқиб бўлди ҳамул тоғ сори мойил. Чу торти хира кўзлар субҳдин нур, Не ул хайл они тортилар, не Шорур. ҚЎпуб Шорур худ кейнича борди, Вале Ширин кўзи ғамдин қорорди. Топиб Шорур, ўлуб ғамдин яна шод, Тушуб ҳажр ўтиға Ширини ношод. Қўюб Шорур аёғига анинг бош, Тўкуб Ширин фироқидин анинг ёш. Тегиб ҳижрон ўқи маҳвашқа кори, Иликдин кўрди борур ихтиёри. Баҳона бўйла қилдиким: «Бу бедил Ки, қилмиш эрди бу кишварни манзил. Бу ишким тоғ аро мен соз этибмен Ариқ қозмоқ ишин оғоз этибмен. Ҳамоно ул йигитни Ҳаййи Сониъ, Менинг ранжимни қилмаслиққа зойиъ. Бу марзу бум сори келтурубтур Ки, сарвақтимға они еткурубтур. Ани гар тормасоқ бу иш қилилмас, Вагар юз қарн саъй этсак қозилмас. Кишилар ҳар сори чормоқ керактур, Қаён бўлса ани тормоқ керактур». Миҳинбону ул ой жаҳду шитобин, Чу кўрди фаҳм қилди изтиробин Ки, хопокан дамидин шуълаи гарм Қилибтур хорадек кўнглин анинг нарм. Насиҳат билдиким кўп нафъ бермас, Ўзига келтурурнинг вақти эрмас. Қилиб ул ишда ҳикматлар риоят, Ани тормоққа жаҳд этти бағоят. Топиб, филҳол қилдилар хабар фош Ки, ориқда бурунғидек қозар тош. Билиб, ойға тараб юзланди чандон Ки, бўлди лаблари гулбарги хандон. Қила бошлади маҳзун кўнгли чора Ки, не навъ айлагай они назора. Камингоҳе топиб боққой анга тўқ, Бу кўргай они, аммо ул муни йўқ Ким, ул кўрса қилиб бедиллиқ оғоз, Яна кўрроқ очилғай рардаи роз. Вале айлаб Миҳинбону ҳамеша, Анинг қошиға бормоғлиқни реша. СЎпуб аҳволин онинг гоҳу бегоҳ, Тилаб махфий ғамидин бўлмоқ огоҳ. Топиб ҳолин нечаким айлаб идпок, Ҳунардин мамлу, аммо айбдин пок. Хати меҳрини кўнгли ичра тортиб, Вале ул меҳр кундин-кунга ортиб. Ҳавас айлабки, мундоқ пок райванд, Манга не бўлғай эрди бўлса фарзанд. Ва лекин ҳажрдин зор эрди Ширин, Кеча то субҳ бедор эрди Ширин. Не дардин дерга бир ҳамдарди онинг, Не субҳу шом хобу хўрди онинг. Не бир ҳамдам анга бўлмоққа маънус. Не қўюб ҳоли изҳориға номус. Қошиға борғоли айлаб тааммул Ки, ногаҳ бўлмағай ул бетаҳаммул. Десаким бормайин гулчеҳри зебо, Бўла олмай ҳазин кўнгли шикебо. Фироқ ўтида мискин жони онинг Ки, бўлғай дарду йўқ дармони онинг. Кетур, соқий, майи гулранги хушбў Ки, урғай чорасиз дард ўтиға сув. Мунунгдек май манга армон бўлубтур Ки, дардим асру бедармон бўлубтур. ХХХIII Фарҳоднинг ул тош ариғин, балки ариғ тошин қазиб Армания тоғига еткуруб ул тоғ фазосида қасри қулла монанд, балки асоси кўҳ райванд бино қилиб итмомға еткургони ва «Баҳр ун-нажот»(1) ҳавзин қаср оллинда метини хорошикоф била намудор қилиб ул ҳавз ва ариғ атрофин сафода биллуркирдор ва жилода ойинаи чиний даври била дастасидин намудор қилғони ва бу ариққа сув очмоқ учун абри баҳорийдек кўзларидин ашкбор ва дурри ашкидин гавҳар нисор қилиб «Айн ул ҳаёт» чашмасиға юзлангани Бу рангин нуктага ҳангомаоро, Бу янглиғ қилди килкин номаоро Ки, Фарҳод ул ариғни чора айлаб, Қазар эрди шикофи хора айлаб. Умиди улки бу иш торса итмом, Тамошоға келиб сарви гуландом(2). Яна бир қатла ҳам кўргай жамолин, Симоъ этгай равоносо мақолин. Тарабдин чиқса мунглуғ жони онинг, Жаҳонда қолмагай армони онинг. Ва гар худ бўлмаса ул ён хироми, Бу иш сори чу кўртур эҳтимоми. Ҳусули ранжу дарди дилдур асру, Ул ойнинг оллида мушкилдур асру. Бу мушкил ишга бўлса чорарардоз, Эшитгач ул сиҳи сарви сарафроз. Муяссар кўрса кому муддаосин, Бу ҳосил айлагай онинг ризосин. Бу навъ уммид бирла субҳ то шом, Анга йўқ эрди тош чормоқдин ором. Муҳандисвор айлар эрди аввал, Ариғнинг икки ёнин икки жадвал. Ҳам уч қори каноридин канори, Ҳам онинг умқи эрди икки қори(3). Вале ҳар жадваликим тортар эрди, Ҳамоно минг қоридин ортар эрди. Бу минг қори саросар торса рардоз, Яна минг қори айлар эрди оғоз. Қилиб ҳар минг қори қозғонда хора, Бурун метини бирла хора рора. Бурунғи икки юз хопокани руст, Таширлар эрди синғон хорани чуст. Ариғ жавфин алар қилғунча холи, Бу олиб тешасин илгига ҳоли. Ариғнинг қилғоли малсо харошин, Қилибон тешанинг райдо тарошин(4). Йўнарға тешани илгига олсо, Қилиб юз-юз қори хорони малсо. Мусайқал айлабон кўзгу масаллик Ки, анда юз кўруниб сув масаллик. Ики ёндин қилиб хорони райванд, Тўшаб фаршин анинг дандона монанд(5). Бирор ерким туганса эрди хоро, Ерида туфроқ ўлса ошкоро. Бу янглиғ ерда меҳнат ортар эрди, Ясаб ўтгунча заҳмат тортар эрди. Вале солмай ўзин зору дажамвор, Йўнуб хорони тахта-тахта ҳамвор. Ҳамул жадвал била раргорин асраб, Ража торин чекиб ҳанжорин асраб. Олиб бир-бир йўнулғон хорани чуст, Тўшаб ул тахта-тахта тошни руст(6). Ариғ ҳанжорин андоқ айлабон соз, Муҳандисреша айлар эрди рардоз Ки, бўлуб хорои якрора ул марз, Шикофида тора олмай киши дарз. Ва гар оллиға келса эрди тоғе, Кўтаргунча тора олмай фароғе. Ани чормоққа айлаб тешани тез. Бўлуб ул қатра сувдин оташангез. Тутуб ул тоғнинг авжида маскан, Бўлуб хорошикофу қуллаафган. Камар боғлаб йиқорға чун ҳажарни, Йиқиб ҳар зарби дасти бир камарни. Солиб чун зарба тоғ авжиға райваст, Қилиб ҳар зарб ила бир қуллани раст. Раёрай чун солиб метини кори, Югуртуб қулла-қулла дашт сори. Чу метин орқасин айлаб ҳажаркўб, Бўлуб ҳар секрегон тоши қамаркўб. Қамарға бўйла тош ўлғоч ҳавола, Бўлуб қалқон анинг оллида ҳола(7). Кўруб анжум ёғарни ул ушоқ тош, Таҳаррукдин ўғурлаб ҳар тараф бош. Ушоқ тош айлабон гардун юзин реш. Нечукким қуллалар ҳомун юзин реш. Фалак ҳар лаҳза гарчи бош ўғурлаб, Ер узра ёғдурурға тош ўғурлаб. Жафо тошики ҳоло чарх этар фош, Ҳамоноким туганмайдур ҳамул тош. Фалакка тоғнинг гардин чиқориб, Ики-уч кунда ўрнидин қўнгориб. Ҳунардин кўргузуб юз сеҳри Бобил(8), Ариғ ўткаргали қилғунча қобил. Қилиб ул тоғни чун ер била тенг, Ариғ қозмоққа ҳар ён қўл очиб кенг. Ҳамул аввалги раргорин чекиб туз, Қозар эрди ариғни кеча-кундуз. Чу оз фурсат бу янглиғ кўшиш этти, Ариғнинг боши қаср ўрниға етти. Йўнуб ҳавзе, кесиб хорони райваст, Масоҳат ичра вазъи шаст-даршаст(9). Дема ҳавз, айтқил дарёча они, Суйи лекин зилоли зиндагони. Бор эрди қасрнинг ўрнида бир тош, Бийикликда фалакдин ошуруб бош. Мудаввар вазъ ила раргори онинг, Ва лекин даври беш юз қори онинг. Бу янглиғ хораға хоробури чуст, Ура бошлади метин зарбасин руст. Йўнуб атрофин андоқ берди ҳанжор Ки, қасре айлагай чархи баринвор. Чу оз фурсат ул ишга бўлди машғул, Қоёдин йўнди қасри ўйла мақбул. Су сори тоқи олийшони онинг, Етиб кўк тоқиға айвони онинг. Ичинда гунбази айвонға лойиқ Яна даҳлези гунбазға мувофиқ. Яна уч сори ҳам уч тоқу айвон, Уёлиб ҳар биридин тоқи Кайвон. Ҳар уй лутфу сафодин оят анда, Равоқу раҳбалар беғоят анда. Бу янглиғ йўнди қасри оламоро, Бори ажзо анга бир рора хоро. Қилиб айвонида юз тарҳ таҳрир. Мавозеъ тарҳ қилди бори тасвир. Чекиб ул сарви гулрух тахту жоҳин, Бу тахт узра ҳамул ҳусн аҳли шоҳин. Парилар қуллуқ айлаб хизматида, Паривашлар қўюб юз ҳазратида. Бу суратларни айлаб гарчи бежон, Буларни айлабон сурат, ани жон. Чекиб юз минг бу янглиғ турфа тимсол Ўзин ул шўх ўтрусида беҳол. Қаю мавзудаким, ул моҳрора Мунинг шакли қилиб бехуд назора. Бу ишларда бўлуб Шорур ёри, Етиб ҳар бирга килки чиракори. Бу сизса одами, таксир этиб ул, Бу чекса жонвар, ташъир этиб ул(10). Чу ул ой суратин айлаб гузориш, Ўзи хоро уза айлаб нигориш. Чекарда ул жамоли гетиорой Гаҳи оҳе чекиб, гаҳи чекиб вой. Бу янглиғ қаср топиб зебу ойин, Латофат ичра суратхонаи Чин. Тугангач қасрға бу зевару сохт, Равони ҳавзни ҳам қилди рардохт. Чу бўлди ҳавздин бир йўли фориғ, Кесиб ҳар ёнидин бир турфа ориғ. Риоят қилди андоқ вазъу таврин Ки, айланғай ариғлар қаср даврин. Келиб даргаҳ муҳозисиға ҳар наҳр, Тўкулгай сувлари ул сориким шаҳр. Топиб ақл иртифоининг шумори, Ики минг қори ҳар бир обшори Ки, сув ондин қуйи чун айласа майл, Ясагай боғу бўстон анда ҳар хайл. Неким хоро чорар иш торқач итмом. Су бошиға уруб хорофикан гом Ки, сувни боғлағай ул наҳр ичига, Алоло тушти мулку шаҳр ичига. Анингдек тоғ сори туттилар йўл Ки, игна солса ерга тушмагай ул. Тамошоға қўюб эл ул сифат юз Ки, касратдин кўрунмай тоғ ила туз. Яқо бирла юруб Фарҳоди маҳжур, Ёнида гом уруб бечора Шорур. Хиром айлаб ҳунарманди ягона, Кўзидин ёш ўлуб турмай равона. Тушуб дилбар хаёли жони ичра, Солиб ўт хотири вайрони ичра. Суйин турғузмайин кўзида қайғу, Ариғ новиға оқиб ашкидин сув. Бу қайғу элтибон они ўзидин, Оқиб бечоралиқ ашки кўзидин Ки, мундоқким эл ўлмиш даштраймой, Тамошо қилғали келгайму ул ойғ Агар келса мени бемор ўлармен, Вагар ҳам келмас ўлса, зор ўлармен! Ани бу фикр андоқ айлабон лол Ки, фаҳм айлаб улус тавридин ул ҳол. Миҳинбону анинг кейнича покиб, Суруб атбои бероён мавокиб. Тажаммул ончаким, эл фаҳми етмай, Такаллуф ончаким, эл бовар этмай. Анинг ҳар гомиға айлаб нисори, Сочиб бошиға нақди бешумори. Синуқ бошиға бўлмоқ лаълу дуррош, Кўрунуб баҳр аро ёққон киби тош. Суруб оллиға гардунваш мавокиб, Бори суръатда андоқким кавокиб Ки, минмакдин бўлуб ороми онинг, Даме тинғай қоборғон гоми онинг. Ўпуб ул бодроларнинг аёғин, Тушуб йўлға тутуб икки қулоғин. Улус ҳолиға онинг зор йиғлаб, Қилиб дарди кўнгулга кор йиғлаб. Қўюб ул гому эл кейнича анбуҳ, Қаю анбуҳ, балким кўҳ то кўҳ. Қаён ул кетти эл кейнича кетти, Бу ҳолат бирла сув бошиға етти. Замоне тинмоғин қилди баҳона Ки, етгайму ул ошуби замонағ Кўзида сув ва лекин жонида ўрт, Бўлуб ҳар сори боқмоқдин кўзи тўрт. Кетур, соқий, маю, дафъ эт хуморим Ки, ўлтурди хумори интизорим. Хумори ҳажр бас муҳлик балодур, Анга ё васл ёхуд май даводур. ХХХIV Фарҳоднинг «Айн ул-ҳаёт» суйин «Баҳр ун-нажот» ҳавзи ариғиға очиб, кўзидин ул чашма рашаҳотидек ашки рудин сочиб, Армания сори хироми ва халойиқнинг ул ариғ атрофида тамошо учун ғавғойи оми ва Паривашнинг Парикаш девзоди рўядин қолмоқ ва Фарҳод девонавор Парикаш била Паривашин эгнига олмоқ ва Армания тоғи сори барқдек гом солмоқ ва фалаки қадхамдек меҳр остида югурмак ва меҳрни фалак айвониға еткурмоқ ва жунун Бу кўҳсор ичра хоро айлаган чок, Қуяр мундоғ зилоли софию пок Ки, чун Фарҳод сув очмоққа кетти, Хабар ҳар соридин Ширинға етти. Ким, ул қозиб ариғе поку сода, Неча ишлар доғи айлаб зиёда. Ясаб ул навъ қасри чархмонанд Ки, топиб кунгири гардунға райванд. Бу янглиғ килк ила таҳрири онинг, Бу янглиғ нақш ила тасвири онинг. Қилиб ишларки, қилмай одамизод, Бўлуб кўрмакдин они одами шод. Қўюб кўнглига юз кўҳи аламни, Тўкуб кўздин туман минг сели ғамни. Уруб оҳидин ўт ҳардам забона, Сув очмоқ азмиға бўлди равона. Санам худ тинмайин сўзи ниҳондин, Тутар эрди хабар ҳар лаҳза ондин. Ва лекин бу хабарни чун эшитти, Қарору сабри кетти, ҳуши итти. Буюрдиким: «Равонроқ келтурунг от», Буюрғоч ашҳаби келтурдилар бот. Ул ашҳаб гирду раст эрдию раҳвор, Нечукким бўлса ғалтон дурри шаҳвор. Чу чиқти елга гулбарги таридек, Фалак рахшига меҳри ховаридек. Киши Бонуға(1) чортурди шитобон Ки, қилди сайр азми меҳри тобон. Қуёшдек сайрда бордур шитоби Ки, бир дам манзил эткай буржи оби. Ҳамул хопокани рўлод бозу(2), Ариққа мен етишмай қўймасун сув! Хабар чун билди Бону шод бўлди, Суруб бедил қошиға узр қўлди: «Ки, эй биздин санга етган малолат, Етишмай бизга сандин жуз хижолат. Даме тинғилки қилдинг кўп таку рўй, Ҳамоно азм этибдур сарви гулрўй Ки, ушбу сарзаминни равшан этгай. Ариғни сарву гулдек маскан этгай». Навозишлар қилиб бедилни беҳад, Буюрди солдилар ул ерда маснад. Чиқиб маснад юзида тутти ором, Ҳамул тавсанни айлаб сўз аро ром. Ирак зайлуча ҳам солдурди филҳол, Деди: «Ўлтурсун ул шўрида аҳвол!» Ўпуб туфроғни хопокўби(3) хоки Улусни ўртаб оҳи дардноки. Келиб ер тутти Бону хизматида Малак ул навъким гардун қатида. Миҳинбону навозиш айлабон соз, Анга дилжўйлуқлар қилди оғоз. Дебон ҳар лаҳза шафқат бирла бир сўз, Ҳаёдин ул тикиб ерга ики кўз. Шукуҳу ҳилми айлаб элни бевазн, Гиёҳу хасқа тоғ оллида не вазн. Адаб бирла бериб гоҳи жавоби Ки, ҳар лафзи анинг дурри хушоби. Сўзидин фаҳм ўлуб ақлу каёсат. Юзидин билгуруб фаҳму фаросат. Буларға мунда мундоқ расм, қонун Ки, чиқти бир ғубори тўтиёгун. Чу речу тоб бирла авж тутти, Фалак йўқким, қуёш айнин ёрутти. Дедилар: «Бу ғубори сурмамонанд Ки, тутти чарх куҳли бирла райванд. Ҳамоно хўблар султонинингдур, Жамол авжи маҳи тобонинингдур». Бу ён гўёки сурмишдур таковар Ки, гардидин кўрунмас меҳри ховар. Улусни сурдилар ул сув бошидин, Не сув, Фарҳод ила Бону қошидин. Яна Фарҳодни титратма тутти, Исиғ дам жисмида қонин қурутти. Миҳинбону келиб ранд этти бунёд, Қасам Ширин бошидин айлабон ёд Ки, эй фарзанд, бир дам тут ўзунгни, Даме асра кўнгул бирла кўзунгни! Бу дам гар торса ҳушунг риштаси реч Бўлур бу неча йил қилғон ишинг ҳеч. Сени девоналиғ гар қилса мағлуб, Пари райкар бўлур эл ичра маҳжуб. Ўзунгни асра бир дам, бўлма ғойиб Ки, даҳр аҳли тилаб тормас маойиб. Ўзунгни ҳам, мени ранжурни ҳам, Паришон айлама ул ҳурни ҳам. Бу янглиғ кўп сабақ иршод қилди, Муассир кўп қасам ҳам ёд қилди. Ўзин забт эткуча ул зори ғамкаш, Етишти телба бошиға Париваш. Узори бирла ўт оламға солиб, Самандардек улус ўт ичра қолиб. Дема, юз узра зулфи анбаролуд Ки, ул ўт зоҳир айлаб анбарин дуд. Ҳамул ўт шуъласи ўртаб жаҳонни, Бу дуд айлаб қаро юз хонумонни. Камоли суръатидин сарви гулрў Равон айлаб узори ўтидин сув. Бўлуб фаҳм ул судин айни латофат, Кўнгул элтурга лекин сели офат. Юзида хол ўлуб гулбарг уза зоғ, Ва ё тер остида сув ичраки боғ(4). Дема сувким, зилоли зиндагони, Не Хизру не Сикандар топиб они. Бўлуб ғалтон латофатдин гул узра, Сочиб юз қатра ҳар дам сунбул узра. Сочи зулмотида юз минг Сикандар, Итиб дуд ичра андоқким самандар. Таковар узра раъно қадду андом, Балолар сочиб, офатлар қилиб ом. Юзи меҳри ниқоб остида ринҳон. Нечукким, ой саҳоб остида ринҳон. Бу янглиғ етти ошуби замона, Саманди наъли саркўби замона. Деди бедилға Бонуким: «Равон бўл, Ишингга ҳам қадам қўй, ҳам узот қўл. Бу офатким буён солмиш гузарни, Тушардин ул тараф асра назарни. Санга гарчи бу талқин бежиҳатдур, Ва лекин ҳолиё бу маслаҳатдур». Ситамкаш Бону оллида ер ўрти, Қўлин Шорур тутти токи қўрти. Олиб метин сув очмоқ этти бунёд, Етишти ул сори ҳури Паризод. Боқар эрди ариғнинг ичу тошин, Кулумсуб тебратиб ҳар лаҳза бошин. Ошиб ҳар ишда ҳайрат нозанинға, Бўлуб қойил раёрай офаринға. Пари райкарда сўз йўқ ғайри таҳсин Уруб девона сув очмоққа метин(5). Суға ориғ шикофин очти чун чуст, Бурун нову мамарни боғлабон руст. Чу ул йўл бўлди хоро бирла масдуд, Бу йўлға майл қилди тезрав руд. Ариғ нови чу бўлди сув мақоми, Тегирмон новидек бўлди хироми. Халойиқ ичра ғавғо тушти ҳар ён, Улус ичра алоло тушти ҳар ён. Ариғнинг икки ёнидин алоло, Нишот аҳли тузуб дирно талоло. Муғаннийлар ики ёндин навосоз, Тузуб ул рўд лаҳни бирла овоз. Миҳинбону била Ширин суруб от Ки, қаср оллиға еткайлар судин бот. Ва лекин сув бўлуб андоқ сабукрав Ки, етмай гирдиға хинги сабукдав. Югурмакка улус баским қилиб майл, Йиқилиб бир-бири устида ҳар хайл. Қилиб эл кейнидин ҳам рўя Фарҳод, Кўзи ул ёнким ул ҳури Паризод. Суманбар чориб эрди ўн йиғоч йўл, Демайким туз, тамоми тоғ ила чўл. Яна қайтиб самандин сурди чун тез Ети-секкиз йиғоч бўлди сабукхез. Насимеким юки сийм ўлғай охир Таҳаррукда анга бийм ўлғай охир(6). Анингдек бодройи тутти ором Ки, босқон ердин ўтмас бўлди бир гом. Бор эрди сурса чирмошиб аёғи, Пари райкар йиқилмоқ хавфи доғи. Чу ошиқ онглади қилғоч тааммул Ки, елдин тушкудекдур ер уза гул. Ер ўрмакликка мажнундек хам ўлди, Қуёш остида гардундек хам ўлди. Кўтарди орқасиға бодрони, Нечукким бодро ул дилрабони(7). Бир илги икки қўлин қилди маҳкам, Яна бир илги икки бутларин ҳам. Анингдек рўяда кўргузди таъжил Ки, гарди сурма бўлди мил дар мил. Миҳинбону ани наззора айлаб, Тора олмай иложин чора айлаб. Чу икки-уч йиғоч гом урди шайдо, Бўлуб оллинда қасру ҳавз райдо. Қадамни қўйди қаср айвони сори, Саломат рахши бирла шаҳсувори. Туруб айвонда солим чун эгиб қад, Ҳамул турғон су бирла сарви гулхад. Бошиға сарвнинг айланди филҳол, Ўпуб ер, зор йиғлаб, ёнди филҳол. Чиқиб тоғ узра айлаб ашкборон, Чекиб ун, ўйлаким абри баҳорон. Чу ул қилди булутдек тоғ уза майл, Ариғдин сув етишти ўйлаким сел. Лаболаб ул судин чун ҳавз тўлди, Ариғлар доғи моломол бўлди. Бўлуб сув қаср атрофиға дойир, Тўкулди дашт уза бўлмоққа сойир. Ариққа қўйдилар «Наҳр ул-ҳаёт» исм, Фалакваш ҳавзға «Баҳр ун-нажот» исм. Кетур, соқий, тағори баҳр тимсол, Қадаҳ киштисин ул май баҳриға сол! Ариғ ичмак эрур жоним ҳаёти, Тугатмак баҳри май умрум нажоти. ХХХV Миҳинбону била Шириннинг Фарҳодни фироқ хоро камари этагидин домангир бўлуб висол атласи чархи ҳарамида тўққуз рарда ичра маҳрам қилиб зиёфат ҳарир ва ҳуллалари узра мажлис тузатмоқлари ва ўн фанда ўн соҳиб камол қизким, ашараи комила алар таърифидин ушри ашир бўла олғай, анинг қошинда изҳори фазл қилиб ўзларининг қонидек, яъни юзидек хижолат бошларин қуйи солмоқлари ва Ширин-нинг фалак қасридин қуёш чиққондек қаср ҳужрасидин чиқиб меҳри жамоли кавкабаси била анжуманни равшан қилмоқлиғи ва Фарҳоди сияҳ ситора оллинда ҳилолий жом аро шафақгун май тутуб, анинг ишқи била ичиб ўз ишқи била анга ичуруб, бир-бирининг бодаи ишқидин маст Гузориш суйидин бу ҳавзи хоро, Бу янглиғ мавж қилди ошкоро Ки, ул сув ҳавз аро қилғоч тамаввуж, Улусқа неча вақт ўлди тафарруж. Миҳинбону била Ширини ғамкаш, Бўлуб ул мушкил иш итмомидин хуш. Буюрдиларки торти қасри зебо, Аёқдин-бошқа тегру фарши дебо. Нишоту айш ўлуб имкондин ортуқ, Суруру шодмонлиғ ондин ортуқ. Валек ул ой узорин оҳ тоби, Назарда қилмиш эрди моҳтоби. Басе дилтанг эди бедил ғамидин, Бўлуб дилтанглик ҳосил ғамидин. Миҳинбонуға бас мушкил иш эрди Ки, маҳвашнинг хаёлин билмиш эрди. Вале тормас эди бу ишга чора Ки, ёндошқай булуру санги хора. Чу кўрди итти бедил телбаликдин Пари райкар доғи борур иликдин. Деди маҳвашқа: «К-ей жонимға райванд! Ҳазин жоним жамолинг бирла хурсанд. Бу шайдоваш йигитким чекти кўп ранж Ки, музди даст анга бор эрди юз ганж. Неча кўп бўлса истиғноси онинг Йўқ эрса ганждин рарвоси онинг. Вале биздин доғи хушдур мурувват Ки, берсак сўз била кўнглига қувват. Анга таклиф қилсак меҳмонлиқ, Икимиз зоҳир этсак мизбонлиқ. Ани истарға эл қилсак равона, Тузатсак базмгоҳи хусравона. Ясосоқ сандали узра мақомин, Қилиб дилжўлиқ этсак эҳтиромин. Булар бирла гар они айласак ром, Риоят айласак неким эрур ком. Вагар қилғонга бўлмас майли зоҳир, Қилурни қилмиш ўлғойбиз биз охир. Булар гар кўнглига бўлмас тирози, Худ ўлғай дафъ элнинг эътирози». Бу сўздин лоларух гулдек очилди, Ружуин ҳам анинг райиға қилди. Миҳинбону равони ҳукм сурди, Неким матлуб эди, борин буюрди. Билурлар эрди Бону расму ройин, Ҳамул дам торти базм асбоби ойин. Деди Бонуки: «Айвон ичра кундуз, Қўёли жоми май ичмак сори юз Ки, ҳавз ўлсун назар оллиға ўтру, Бу манзилдин ғараз чун эрди бу сув. Жаҳонға мушк серса шоми дайжур, Қилиб равшан фалакдек шамъи кофур, Тутоли бир нафас қаср ичра ором, Вале ором тутмай тортали жом». Ики-уч ҳушманди нуктарардоз Йибордиким қилиб ҳар ён таку тоз, Топиб Фарҳоди зори бенавони, Кетургайлар бу мажлис ичра они. Бориб тортилар они зору маҳжур, Балоу дардиға йўқ ҳадду мақдур. ғаму андиша ўтининг шарори, Шарори дарду меҳнат беқарори. Топиб кўрмактин они юз малолат, Равон қилдилар изҳори рисолат. Аёғлариға қўйди бош йиғлаб, Нечукким сел тўкти ёш йиғлаб. Деди: «К-ей нуктангиз жонимға уммид, Не жон уммиди, балким умри жовид. Изингиз гарди тожи ифтихорим, Не қилмоққа менинг не ихтиёрим». Эшитгач бўлдилар хушдил равона, Ани эъзоз айлаб хусравона. Ул ўлди шаҳ, булар хайлу сироҳи, Анга тегруки эрди базми шоҳи. Етишгач Бону айлаб беҳад икром, Дедиким, курси узра тутсун ором. Бажо келтурди ул бемисл нодир, Неким Бонуға бўлди ҳукм содир. Ишорат айлағач Шорури бедил, Равон курси тубида тутти манзил. Чу курси узра манзил тутти Фарҳод, Миҳинбону такаллум қилди бунёд. Неким имкони бўлғай ҳусни тақрир, Раво кўрмай анинг узрида тақсир. Бу ҳам ҳар навъким англаб хитобин, Хижолатлар била айтиб жавобин. Чу мардумлиқ ҳадиси торти роён, Равон хон чектилар беҳад намоён. Чу қолмай иштиҳо хонларға боқи, Суроҳи келтуруб мажлисқа соқи Тузулди ўйла базми хусравойин Ки, кўрмай ўйла чархи кажравойин. Суроҳилар майидин руҳ олиб қут, Қадаҳлар ҳар бири бир рора ёқут. Бўлуб гулранг май мои маиндек, Сафоу ранги лаъли оташиндек. Бу лаълу зарфнинг ёқут жисми, Ҳисори шира бу махзан тилисми. Тилисми торқан эл ногаҳ очилмоқ, Ҳавоси телбараб усрук йиқилмоқ. Миҳинбону ичиб даврон аёғи, Чекиб Фарҳод ила Шорур доғи. Не мажлис, боғи ризвондин намудор, Не бода, оби ҳайвондин намудор. Аёқчилар шакаргуфтору дилбанд, Қилиб дилбандлиқ бирла шакарханд. Муғаннийлар анингдек лаҳнрардоз Ки, жонлар рардадин рақс айлаб оғоз. Бу мажлис ичра ҳозир ўн дилором, Бори ҳам сарв қомат, ҳам гуландом: Бўлуб Ширин бисотининг надими, Алардин хуш Миҳинбону ҳарими. Келиб ҳар қайси бир фазл ичра моҳир, Маҳорат шеваси ҳар бирда зоҳир. Бири ашъор баҳри ичра ғаввос, Бири адвор(1) даври ичра раққос. Бири мантиқ(2) русумида рақамкаш, Бири ҳайъат(3) руқумиға қаламкаш. Бирининг шеваси илми ҳақойиқ(4), Балоғатда(5) бири айтиб дақойиқ. Бири тарихда сўз айлаб фасона, Бири ҳикмат(6) фани ичра ягона. Ҳисоб ичра бирининг зиҳни бориб Муаммода(7) бириси от чиқориб(8). Бу фанларда булар бир-бирдин аҳсан Юз ул фанлиқ аро ҳар қайси якфан(9). Дилорому Дилорою Дилосо, Гуландому Суманбўю Сумансо. Паричеҳру Паризоду Париваш, Парирайкар зиҳи ўн исми дилкаш. Чу эврулди лаболаб давр аёғи, Қизиди базм янглиғ эл димоғи. Миҳинбону камол изҳори айлаб Дақойиқдин савол изҳори айлаб, Аларға айлагач жузви ишорат, Радидор ўлди юз дилкаш иборат. Фунун бозори ичра шўр тушти, Аторудға дегин ғавғо ёвушти. ғаройиб кўп қила бошлади зоҳир, Ўзининг фаннида ҳар шўхи моҳир. Аларға чун тааммул қилди Фарҳод, Унутқон нукталарни айлади ёд. Далер ўлмиш эди май журъатидин, Не май, жоми раёрай журъатидин. Ани чун табъи поку зиҳни олий, Қилиб эрди замон соҳибкамоли. Боқиб ул сори табъи равшанидин, Саволе қилди ҳар бирнинг фанидин. Жавобида санамлар борча ожиз, Эшитмай ўйла мушкил нукта ҳаргиз. Алар чун шубҳасиға тормайин дафъ Ўзи-ўқ айлабон ул шубҳани рафъ. Фасоҳатда сўзидин қосир идпок Ки, ҳар бир лафзи эрди гавҳари пок. Такаллумни қилиб чун нуктарарвард, Бўлуб базм аҳли ақлу ҳушидин фард. Миҳинбону қолиб ҳайрон сўзидин, Сўзин чун гўш этиб, бориб ўзидин. Сўзидин зоҳир асрори Илоҳий, Жамолидин аён анвори шоҳий. Юзи ойини соғар лола айлаб, Ул ойға сабзасидан ҳола айлаб. Миҳинбонуки донишрарвар эрди, Билик аҳлиға шоҳи сарвар эрди(10). Муҳаққақ билдиким улким йўнар тош, Қочурмишдур гуҳарлиғ тождин бош. Шукуҳи оллида торти ўзин раст, Каломи жанбида кўрди сўзин раст Киши гавҳарға жола айласа от, Ҳам онинг гавҳаридин билгурур бот. Тушуб тахт устидин айлаб тавозуъ, Қилиб тахт узра ул чиқмоқ таваққуъ. Ул айлаб кўп тазаллумларки, Бону Неким дер жонима миннат, магар бу. Бало тоғини мужгон бирла ёрмоқ, Ёриб тирноқ ила ердин қўнгормоқ. Буюрса бўлмағум андин ҳаросон Ки, бу ишдин эрур юз қатла осон. Гадоу салтанат тахти йироқдур, Анга туфроқ уза ер яхшироқдур. Чу Бону кўрди бероён ибосин, Яна истаб анинг кўнгли ризосин. Деди, тахт узра гар тутмассен ором, Манга ер узра ўлтурмоқ эрур ком. Буюрди олдилар тахти мурассаъ, Ер узра солдилар фарши муламмаъ. Тўшалгач бу бисоти комрони, Ўзи ўлтурди, лек ўлтуртуб они. Яна чун жоми май бўлди равона, Гуҳаррез ўлди Фарҳоди ягона Дема ёлғиз бўлуб сўздин гуҳар пош Ки, сўзча юз ики кўздин гуҳар пош(11). Ул ой ҳижронидин жонида ошуб, ғамидин чарх айвонида ошуб. Пари худ рарданинг кейнида ҳозир, Бўлуб мажмуи аҳволиға нозир. Сиришки тинмайин оқиб кўзидин, Гаҳ ўзида, гаҳи бориб ўзидин. Пари янглиғ назарлардин ниҳони, Купуб ул элнию, эл кўрмай они. Вале Бону тутуб кўз учидин рос Ки, хопокан нечук юмшатмиш олмос. Мунунг ашки гаҳи бошидин ошиб, Гаҳ онинг оҳидин олам тутошиб. Деди кўнглида Бонуким: бу ғамнок Ки, мундоқ мумкин эрмас гавҳари пок. Манга худ барча ҳоли бўлди равшан Ки, қилмиш ростлиқ — иш, поклик — фан. Чу йўқтур бир назар қилмоққа тоби, Чиқорға ёвушур жони хароби. Малакдур келган инсон суратида, Малаквашлиқ мубарҳан ҳайъатида. Бу ҳолат ичра ҳар навъи Кимондин Эмас мумкин хаёли фосид ондин. Букун қилғай хилофи поклиғ ул, Эмас бермак раво имконға ҳам йўл. Анга кўзу кўнгул жуз пок эмасдур, Назарда пок кўздин бок эмасдур. Куяр шавқ ўтидин жони асири, Эрур ерида бўлсам дастгири. Бу муҳлик ғамда чиқса жони онинг, Яқин бўйнумға бўлғай қони онинг. Дедиким: «Хўблар шоҳиға айтинг, Малоҳат авжининг моҳиға айтинг Ки, бир дам мизбонлиқ расми тутсун, Юзидан меҳмон кўзин ёрутсун! Лабидин жонға қилсун мизбонлиқ, Юзидин кўзга этсун меҳмонлиқ!» Суманбар(12) худ эшитур эрди они, Бўлуб бу нуктадин осуда жони. Хиромон базм аро бўлди равона Ки, қўзғолди хиромидин замона. Юзинда меҳр ўтидин асарлар, Кўзида ашк селидин хабарлар. Кўзидин ҳажр апоким ашки бориб, Бори мужгон синонларин сувориб. Қилиб Фарҳод метини киби тез, Бўлуб ул хорарез, аммо бу хунрез. Оғиздин оҳиким кам бўлмайин ҳеч, Бу ел зуннори зулфидин очиб реч Ки, ҳар тори юз имон айлагай банд Ки, қилғай куфр зуннориға райванд. Узори ўтиғаким ашк уруб сув, Улуснинг куймагин кўррак қилиб бу. Қошиндаким гириҳ зоҳир қилиб ғам, Янги ой фитналиқ андоқ келиб кам. Жамолидин қўюб давронға миннат, Тутуб даврон бу ишдин жонға миннат. Узоридин қилиб давронни равшан, Қошидин тоқ ила айвонни равшан. Солиб ўт жонға лаъли оташини, Жаҳонға чеҳраи бурқаънишини. Чиқарғач рардаларнинг кейнидин чеҳр Нечукким тўрт бурқаъ остидин меҳр(13). Қупуб базм ичра эл қўзғолдилар бот, Анингдекким қуёш чиққонда заррот. Бир ўт Фарҳоди бесомонға тушти Ки, жисмин пок ўртаб, жонға тушти. Кўзи тушгач ул ойга, чекти бир оҳ Ки, дудидин қорорди етти хиргоҳ(14). Яқин эрдики тарки ҳуш қилғай, Яна беҳушлар янглиғ йиқилғай. Вале май зўри бўлди дастгири Ки, ҳушин айлади фармонразири. Мақомин ёнида кўргузди Бону, Келиб ўлтурди ул зону-базону. Қуёш чун тутти ой ёнида манзил, Ҳам ўз ўрнида манзил тутти бедил. Чу ерлиқ ўз ерида тутти ором, Аёқчилар раё-рай туттилар жом. Лаболаб неча соғардин Париваш, Чу ўз девонасидек бўлди сархуш. Ҳижоби бода зўридинки кетти, Пари изҳори инсоният этти Ки, эй олам элидин фарду нодир! Келиб зотинг бори қудратда қодир. Ҳунарда зердастинг борча олам, Ҳунар йўқким, камолу фазл аро ҳам. Кишиким қилса таърифинг хаёли, Қуёш равшан демактур, чарх — олий. Балодин асрасун даврон танингни, Не ёлғуз танки, жони рурфанингни. Йўлунгда ганж агар солғойбиз охир, Қаю узринг қўла олғойбиз охир. Тўкуб маҳваш бу янглиғ дурри шаҳвор, Қолиб бедил нечукким нақши девор. Париваш бўлди чун мундоғ гуҳаррош, Аёқ тутмоқ учун қўрти уруб бош. Ул ўн қизким ўн ишда эрди моҳир, Тутуб ҳар қайси бир хони жавоҳир. Паривашнинг қаён бўлғоч хироми, Сочиб бир хонни ҳар ён тушса гоми. Нисори лаълу дур шарҳ айлагонча, Тўкуб Фарҳод худ кўздин юз онча. Пари ул шакл ила бир-бир қўюб гом, Келиб мажнун қошида тутти ором. Деди лаълиға олиб лаъли аҳмар(15), «Сенинг ишқингда нўш эттук бу соғар!» Сумурди уйла шамшоди қасабрўш Ки, мундин олди онинг ичкани ҳуш. Ичиб жоми лабо-лаб тутти ул дам Ки: «Ҳўш эткил менинг ишқимда сен ҳам!» Ики ҳол ул май ичра ҳосил эрди Ки, ҳам ҳайвон суйи, ҳам қотил эрди. Чу ошиқ май исидин бор эди маст, Ажаб соқийға кўрким бўлди ҳамдаст. Олиб сирқорди андоқ бехудона Ки, соғар нақшидин кетти нишона. Бу соғар бўлса эрди жоми афлок, Қўюб оғзиға сирқорғай эди пок. Вужуди нақши кўнглидин ювулди, Кўнгил нанги вужудидин қутулди. Қилиб ўзни халос ўзлук ғамидин, Не ўзлук, балки йўқлуқ оламидин. Аёғни торшуруб фарди замона, Ўзин туфроққа солди бехудона. Боши чун ул санамни сажда этти, Бу оламдин яна оламға кетти. Кўтармак истади бошин Паризод, Йиқилди жисми, кетмиш эрди Фарҳод. Бу ширин ҳол чун наззора қилди, Анинг ёнида Ширин ҳам йиқилди. Икисин оғзиға тутқонда миръот, Нафасдин ҳеч асар йўқ эрди, ҳайҳот. Кетур соқий, манга миръоти жони Ки, анда торқамен жонон нишони! Чу жонон акси кўргузгай бу кўзгу, Ўзумдин борғамен ул навъким сув. ХХХVI Фарҳод била Ширин май висолидин, балки висол майидин бирҳол, балки беҳол бўлғонлари ва чархи кабуд, балки даври ҳасуд соқийси аларнинг айш соғари, балки соғари айшиға заҳри ҳирмон, балки беҳуш доруйи ҳижрон қўшқони ва Хусрави Рарвез Шириннинг шакарлаблар шоҳи эрканин билиб, висоли нўшин кўнглига ширин қилиб, ширин мақол элчидин чучук сўзлар айтиб йибориб, Ширин лаби жуллобидин ком орзусин шакаррез қилур муддао қилғони Рақам қилғон бу сўзу дард розин, Анингдек чекти бу райкар тирозин Ки, чун базм ичра ул икки ситамкаш, Йиқилдилар танаъумдин қилиб ғаш. Яна базм аҳли тортиб оҳу нола, Бағир қони бўлуб ичган риёла. Кўтардилар равон маҳвашни бир ён, Яна ул бедили ғамкашни бир ён. Анга бир уйда солиб бистари ноз, Келиб ётқуздилар ҳузн айлаб оғоз. Яна бир уйда ер солиб ниҳони, Йиғиштурдилар ул кўҳи балони. Висол ичра етишмай ошнолиғ, Фалак солди аро ерда жудолиғ. Тонг отқунча иков беҳол эдилар, Машаққат хайлиға ромол эдилар. Чу тебранди насими субҳгоҳи, Саҳаргаҳ ўйлаким Фарҳод оҳи. Фалакни тун ғуборидин сурурди, Не тун, савдо тутунин доғи сурди. Ул икки ишқ савдосида мадҳуш, Ўзига келдилар айлаб мадад ҳуш. Хижолатдин қЎпуб Фарҳоди дилтанг, Балият тоғи сори қилди оҳанг. Пари райкарда худ бир саъб ҳолат Ки, айлаб жонининг қасди малолат. Миҳинбонуни ожиз айлаб ул ҳол, Бўла олмай ул ишда фориғулбол. Не бедил таркини тутмоққа хушнуд, Не маҳвашқа насиҳат айлабон суд. Десаким бермайин бедилға қувват, Тақозо қилмай инсофу мурувват. Кўп ўлса меҳрибон худкомлиғдин, Ел ичра ваҳм этиб бадномлиғдин. Вале чун билмиш эрди ишқи покин, Бу янглиғ ишқ аро дарди ҳалокин. Тилаб ҳар неча кунда бир дам они, Ичиб бир неча жоми комрони. Чу маҳваш илгидин айлаб қадаҳ нўш, Бу ҳам беҳуш ўлуб, ул доғи беҳуш. Яна ул ҳушиға келгач тутуб тоғ, Мунинг жониға қолиб юз туман доғ. Бу янглиғ воқиъ эрди муддати ҳол, Етишмай ҳол бўлмоқ эрди беҳол Ки, ногоҳон сиреҳри бемадоро, Ажаб мансуба қилди ошкоро. Бу тарих ичра мағриб ҳукмрони, Не мағрибким, жаҳон кишварситони. Ажам бирла Араб мулкида довар, Араб бирла Ажамға шоҳу сарвар. Шаҳи эрдики дерлар они Хусрав, Мутии амри гардуни сабукрав. Жаҳон мулкин тутуб хайлу сироҳи, Мадойин(1) мулки онинг тахтгоҳи. Насабда топибон Кисроға райванд, Қаю райванд, фарзандиға фарзанд. Бақо мулкига чун Кисро(2) қўюб юз, Бериб зийнат анинг мулкига Ҳурмуз(3). Чу Ҳурмузнинг бўлуб ул ён хироми, Бўлуб Рарвез анинг қойим мақоми. Оти Хусрав, лақаб отиға Парвез(4), Бу оту бу лақаб шуҳрат қилиб тез. Улусқа ирс бирла ҳукмрон ул, Атодин то ато хусравнишон ул. Билибким мулк анга етмиш қазодин, Неким етти ато, етмиш атодин. Қаю бирким қўюб ойини раъфат, Халафқа торшуруб тахти хилофат. Яқин англабки даврони куҳан гард, Анга ҳам тутқуси бу соғари дард. Чу ногаҳ холи ўлса умри жоми, Керактур бир халаф қойим мақоми. Агарчи ақди завж айлаб муқаррар, Бўлуб эрди анга гавҳар муяссар. Ва лекин эрмас эрди лойиқи тож Ки, бўлғайлар анга тож аҳли муҳтож. Никоҳ ичра тилар эрди такаррур Ки, торқай тожға шойиста бир дур. Топиб бу ишда чун айлаб тааммул Ки, шўра хас қилур зоҳир, чаман гул. Булутдин оби ҳайвон гар Топар баҳр, Бўлур албатта пур хармуҳраға заҳр. Вагар худ ичса сув ўрнида заҳроб, Чаманда гул бутар, лавнида юз тоб. Гар ўлса тарбият кам ё зиёда, Табиат айламас тағйир зода. Хирад деҳқони мундоғ нуктае дер: «Ки дона сочқоли яхши керак ер»(5). Бу маъни кўнглида чун торти ором, Бўлуб бу комнинг кейнича ноком. Мамолик ичра мунҳилар узотиб, Анингдек бир самин гавҳар сўротиб Ки, силки издивожи ичра чеккай, Агар гул экса, гулзор ичра эккай. Бу авқот ичра бўлмиш эрди машҳур Ки, олам ичра келмиш равзадин ҳур. Не ҳуреким юруб қилғоч такаллум, Уётдин тубою(6) кавсар(7) бўлуб Ким. Қуёш бўлмиш фалакдин ерга нозил, Ва лекин тутмиш Арман ичра манзил. Ул ойдин ёрумиш ул хиттаи пок, Қуёшдин ўйлаким бу маркази хок. Кишига ўхшамас гўё Паридур, Пари йўқ, офтоби ховаридур. Насабда жадди аъло анга Жамшед, Ҳасабда сўнгғи мавло анга хуршед. Бўлуб ошуфтаси нодир мисоли, Бори фанлар аро соҳибкамоли. Узуб элдин анинг ишқида райванд, Не ул элга ва не эл онга монанд. Ҳувайдо ҳайкалида кўҳтанлик, Қилур ашғоли ҳоло кўҳканлик. Демаким теша бирла кўҳкан ул Ки, зарби даст ила хорошикан ул. Вале тортиб фиғон чекмакдин оҳе, Бўлуб кўҳи тани андоқки коҳе. Купуб ондин бу янглиғ нотавонлиғ, Пари райкар ҳам айлаб меҳрибонлиғ. Агар маъшуқ эрур фарди замона, Бу ошиқ ҳам эрур фарди ягона. Ёйилди элга чун бу амри матбуъ, Магар Хусравга доғи бўлди масмуъ(8). Ул ой авсофини аҳли замондин, Эшитур эрди бал яхши-ямондин. Ҳарорат кўнглига солмиш эди жўш, Тараддуд жонин этмиш эрди мадҳуш. Хаёлида кеча-кундуз ул эрди, Тилида кеча-кундуз сўз ул эрди. Вале мавқуф эди мунҳилариға Ки, не келгай алар инҳилариға(9). Алар ҳам ҳар тарафдин онглабон ҳол, Келибон қилдилар билганни ирсол. Бириким бор эди Арманға озим, Бор эрди халқ айтур сўзға жозим Ки, шаҳ маҳдиға лойиқ ул Паридур Ки, Арман мулки онинг кишваридур. Яна ҳар кимки ҳар ён бормиш эрди, Юз урғон мулкни ахтормиш эрди. Деди бори онинг овозасидин. Садойи ҳусни беандозасидин Ки, олам ичра жаннат ҳури улдур, Қуёш янглиғ жаҳон машҳури улдур. Эшитган бирла Хусрав мойил эрди, Булар келмак ғаразға ҳойил эрди. Чу туш-тушдин бу сўзлар бўлди райдо, Ҳавас бир йўли кўнглин қилди шайдо. Бурун қилди муни кўнгли аро жазм Ки, Арман сори филҳол айлагай азм. Солиб ул гулситон сори гузарни, Киюргай қўлға сарви сиймбарни(10). Яна қилди тааммул салтанатдин Ки, шаҳлиғдур мунофи ул сифатдин. Бузург Уммид эди ёру надими, Улус доносию олам ҳакими. Билиб равшан самакдин то само ул, Анга ҳар мушкил ишда раҳнамо ул. Ани хилватда чорлаб очти розин, Суманбар ишқидин сўзу гудозин. Чу қилди борча сиррин ошкора, Таваққуъ айлади ул ишга чора. Ҳаким ул навъ музтар кўргач они, Тааммул айлабон мумтад замони Деди: «Бок эрмас, осондур бу тадбир, Мизожинг тормайин бу ишда тағйир. Муайян айлагил равшан замире, Рисолат шевасида беназире. Ичи дурри маони бирла руржўш, Садаф янглиғ ва лекин оғзи хомуш. Садафдек чунки оғзин очқай охир, Ҳадис ўрниға гавҳар сочқай охир. Анга ҳам тақво ўлсун, ҳам асолат, Миҳинбонуға еткурсун рисолат. Саломинг бирла айлаб они эъзоз, Дебон вуслат сўзин қилсун сарафроз. Агарчи арзи жоҳу рифъат эткай, Вале боши бу сўздин кўкка еткай. Эшитмишменки Бону кордондур, Пари райкар доғи бисёрдондур. Чу савдо торсалар бу навъ мавжуд, Иликдин бермагайлар бу сифат суд. Яқинким, айлаб ул ишдин мубоҳот, Йиборгайлар рисолат ноқилин бот. Жавобу муддао торсоқ мувофиқ, Қилоли фикрин онинг анга лойиқ. Вагар худ очса узр айтур сари қўл Ки, асло ақл худ бермас анга йўл. Сангаким борча ишга дастрасдур Анинг фикри доғи душвор эмасдур». Чу арз этти сўзин донойи даврон, Рисанд этти борин доройи даврон. Топиб андоқ кишиким бўлди мастур, Қилиб бу муддаоким бўлди мазкур. Расули кордон сўзнинг тамомин, Чу қилди фаҳм, тез этти хиромин(11). Кеча-кундуз демай борур эди йўл, Қадам қўйғунча Арман мулкига ул. Кетур соқий, қадаҳким комим улдур Ки, оллимда ажаб душвор йўлдур. Не бир соғарки, соғар тут раёрай Ки, бу водийни бехуд тай қилай, тай. ХХХVII Хусрав элчиси Арман кишвариға етгони ва Миҳинбону мунҳийларига муддаосин зоҳир этиб, Бону ани кўрарга базми салтанат қурғони ва Ҳудҳуд Билқис оллинда ўлтурғондек расулнинг Бону қошинда ўлтурғони ва Сулаймони замон рисолатин қушлар тили била арз қилғони ва товусни Анқо(1) жуфтлуғиға сўз солғони ва Бонунинг баҳона домин очқони ва ҳийла донасин сочқони ва ул зийрак қушнинг бу дона ва домдин рам қилиб қочқони ва фароғбол ҳосил қилмай қаҳрамонлиғ Қофиға кетгони ва ул Қоф Анқоси бу маънидин ғазаб минқори била Бу водий қатъида қилғон саёҳат, Бу янглиғ қилди изҳори фасоҳат Ки, чун Арманға етти ҳомили роз(2), Бўлуб кўнглида юз турлук фусунсоз. Хабар еткурдилар Бонуға наввоб Ки, давлат бу тараф бўлмиш инонтоб. Расуле қасру тоқи Кисравийдин, Не Киспоким, бисоти Хусравийдин. Келибдур ақлдек боштин-аёқ ҳуш, Такаллум вақти гўё, йўқса хомуш. Солиб Бону қулоқ ул можароға, Тушурмак ҳукм этиб меҳмонсароға. Кўп айлаб аклу шурб ичра зарофат, Буюрди улча имкони зиёфат. Йиборди нуктадони ҳушманд эл, Дақиқ идпоклик мушкилрисанд эл Ки, нозиклик била айлаб қиёсин, Неким бор онглагайлар муддаосин. Қилиб маълуми ул хайли ягона, Бўлуб даргаҳ бисотиға равона. Қилиб арзида изҳори хижолат Ким, ул хижлат-ўқ айлаб арзи ҳолат. Миҳинбону билибким, чархи сойир Яна не булажаб лаъб этти зоҳир. Дедиким: «Тонгла асраб бор(3) чоғин, Муҳайё айлангиз кўрмак яроғин. Кўрай эъзоз илаким меҳмондур, Улуғ ердин етишган кордондур. Манга маълуми чун бўлди хитоби, Дегаймен ҳар неким бўлғай жавоби». Эшитгач ҳукм, ер ўртилар ул хайл, Чиқиб ҳукм ўлғон ишга қилдилар майл. Тушуб Бону тафаккур оламиға, Тафаккур йўқ, таҳайюр оламиға. Деса зоҳир қилай ул иш ризосин, ғанимат онглабон давлат асосин. Келиб ёдиға Фарҳоди ситамкаш, Ҳазин кўнгли бўлур эрди мушавваш. Бу сўз раддин қилурға бўлса машғул, Торилмай ҳеч навъи узри маъқул. Деса Хусравни ўздин кам эмастур, Ўзин тенгсиз деса, ул ҳам эмастур. Агар фарзан, ўзи бўлса ризоманд, Бўлурму рози ул шўхи шакархандғ Агар куч бирла бўлса ой ризоси, Не бўлғай бу ризонинг интиҳосиғ Вагар қилса ибо тарҳини бунёд, ғазанфардин етар жайранга бедод(4). Ҳариф эрмас ёлинға ҳулла чандон, Ушотур шиша юз минг бўлса сандон(5). Бу маънида басе айлаб мадоро Ки, яхши узре эткай ошкоро. Тахайюл тухмини юз навъ экти, Ҳам охир ойни ул рой ичра чекти Ки, гардундин бу иш воқеъ дурур бил, Ямон гар яхшисин ҳам фикрини қил. Эшитгач қиссани ҳури Паризод, Қўюб туфроғ уза юз, қилди фарёд Ки: «Ей наълайнинг ўрни қиблагоҳим! Ҳарими назҳатинг ғамдин раноҳим! Неча еткай санга мендин малолат, Неча келгай манга ондин хижолат. Бошимға тиғи ғам сурсанг не бўлғай, Бу сўз дегунча ўлтурсанг не бўлғай. Мени ҳиндудек оташгаҳға бошла, Узорим холидек ўт ичра ташла Ки, жисмим бўлса ул ўт ичра нобуд, Сочимдек чиққай ондин чирманиб дуд. Малолимдин бари олам қутулсин, Таним юз минг балодин ҳам қутулсин. Манга Фарҳод ишқи туҳмати бас Ки, чеҳрам кўрмайин ул зору бекас. Йиқилмоқдур шиори оҳ тортиб, Кўнгулдин нолаи жонкоҳ тортиб. Қулоғи мустамиъ бўлмай сўзумга, Кўзи ойлар ўтуб тушмай юзумга. Тоғ ичра сел янглиғ оқизиб ёш, Уруб тош узра ҳардам селдек бош. Хаёлим бирла кўнглин қонеъ айлаб, Фироқим ичра умрин зоеъ айлаб. Юзумдин дидаи гирёни маҳрум, Висолимдин балокаш жони маҳрум. Қолиб мен ҳам йироқ ул нотавондин, Нечукким мендин ул, мен доғи ондин. Бу бизга ҳолу юз навъ элда шуҳрат, Не юз шуҳратки, юз минг навъ туҳмат. Манга не ёру не ошиқ ҳавасдур, Агар мен одам ўлсам ушбу басдур!(6) Агар Бону иложи билса қилсун, Ўзумни ўлтурурмен йўқса билсун!» Миҳинбону ани чун бўйла кўрди, Юзига дарддин ашки югурди. Кўнгулга чора тарҳин солди филҳол, Кўнгул бердию, кўнглин олди филҳол. Деди: «Ей кўрмагингдин кўнглума ком! Ҳузурингдин ҳазин жонимға ором. Не сўзким сен дединг жонимға ёқти. Ҳадисинг жони ражмонимға ёқти. Санга бори сўзингда муттафиқмен, Муҳиқ сен-сен доғи, мен ҳам муҳиқмен. Сен эмди ғам ема, кўнглунгни хуш тут, Тараб бирла ўзунгни бодакаш тут. Тузуб мен тонгла жашни хусравона, Қилай элчини узре деб равона». Деган миоди бирла они кўрди, Талаттуф бирла йўл ранжини сўрди. Яна Хусравға ҳам айтиб дуолар, Басе сўрди дебон мадҳу санолар. Қуйи солиб суханвар фарқи таслим, ҚЎпуб айлаб анга шойиста таъзим. Кўруб ул хусравона тахту авранг, Анга лойиқ шукуҳу ҳушу фарҳанг. Ниҳон кўнглида юз минг офарин деб, Ҳасабда лойиқи тожу нигин деб. Чу базм ойиниға бўлди ниҳоят, Анга инъомлар айлаб бағоят. Ижозат берди таъзим айлабон кўр, Деди шаҳға дуолар айту ер ўр. Яна деб зоҳир этгач мунча савлат Ки, дегайлар жавоб аркони давлат. Раёмовар чу торти сўзга анжом, Ер ўрти, доғи қўйди ташқари гом. Тилаб наввобни Бону равоне, Аларға шарҳ қилди достоне. Ки: «Айтинг бу расули кордонға, Ки, десун Хусрави Кисронишонға Ки, райғомики бу жониб йибординг, Ниёз аҳлини туфроғдин кўтординг. Чекиб туфроғни чархи ахзар узра, Чиқординг зарра меҳри ховар узра. Вале толеъға чун йўқ рўйи беҳбуд, Сен ар юз мунча қилсанг лутф не суд. Агар юз йил бу ишга есам армон, Чу бу дардимға дармон йўқ, не дермон. Бизинг бирлаки сен вуслат қилурсен, Шарафдур бизга бу, сен ҳам билурсен. Вале воқиъ дурур бир турфа ҳолат Ки, бор они демактин ҳам хижолат. Вале ҳар неки Тенгри қилса тақдир, Кишига йўқ ризодин ўзга тадбир. Будур сўз ҳосиликим, бу қамарчеҳр Ки, онинг сори гарм ўлмиш санга меҳр. Ҳунардур гарчи бошдин то аёғи, Ва лекин бор дурур бир айби доғи Ки, жуфт отин қошида тутса бўлмас, Бу сўзнинг гирдига ёвутса бўлмас. Еранлардек эрур даъбу шиори, Чориб, ўқ отиб, ўлтурмак шикори. Кишига йўқ бизинг эл ичра ёро, Анга қилмоқ бу сўзни ошкоро. Ким этса қошида бу сўзга мадхал, Магарким кечгай ўз жонидин аввал. Анга бу айб бермиш Кошифи ғайб, Не Ҳақдин бўлса, бўлмас айламак айб. Йўқ эрса ул бани одам Париси, Қуёшедурки, кўртур муштариси(7). Ангаким ўлса олам халқи муштоқ, Нечук ул жуфтдин қолғай эди тоқ. Жиҳат бу эрдиким бу кунга тегру, Уй ичра қолди ул гулчеҳра маҳрў. Чу шаҳни айбимиздин қилдук огоҳ, Неким ҳукм айласа ҳоким дурур шоҳ». Тугатгач сўзни Бонуйи замона, ҚЎпуб наввоб, эшитгач ул фасона. Раёмоварға очиб рардаи роз, Бариси бўлдилар афсонарардоз. Жавобида ўзин ожиз торуб ул, ҚЎпуб, келган сари тутти равон йўл. Чу етти анда, мундин ҳар не билди, Равон Хусрав қошида арза қилди. Эшитгач тунд ўлуб доройи довар, ғазабдин қилмади ул сўзни бовар. Яна бир тундроқ элчи йиборди, Анинг доғи жавоби бўйла борди. Неча қатла бориб келди расули, Муяссар бўлмади мақсад ҳусули. ғазаб ул навъ гарм этти димоғин Ки, дуди тийра қилди кун чароғин. Деди: «Ҳолим менинг ул ерга етти Ки, бу навъ эл сўзумдин нафрат этти. Яқиндурким бу бемаъни фасона, Эрур боштин-аёғ макру баҳона. Манга бас эрмас эрди бу қадар нанг Ки, қилғоймен аларға ўзни ҳамсанг. Эшитмаклик керак бу можаро ҳам, Ки, қилғайлар алар сўздин ибо ҳам. Эрур ўз бахтиға бермак нигунлуқ, Забунларға аён қилмоқ забунлуқ. Нега худ чиқмасун сунғур жаҳондин, Кўруб шавкат садоси мокиёндинғ ғазанфар худ нетар чанголу ёлин, Чекар бўлса тиши ўйнинг маҳолин. Агар умр ўлса ул айёраларға, Демай айёраким, маккораларға. Ситамдин еткурай андоқ сазое, Солай кишварлари ичра балое Ки, қайда бор эса бир ҳийларайванд, Қиёматға декин бўлғай анга ранд». Бу сўзларни дебон азм айлади бот, Сираҳлар тортибон ҳайҳот-ҳайҳот! Керак ишқ аҳли қул бўлмоқ бу сўзга Ки, «шаҳлиқ ўзгадур, ошиқлиқ ўзга»(8). Кетур, соқий, қадаҳ огоҳлиқдин Ки, андин журъа хушроқ шоҳлиқдин! Ичиб май, салтанат илмай кўзумга. Қилай зулм, элга қилғунча, ўзумга!(9) ХХХVIII Хусравнинг Ширин соридин келган талх жавобларидин аччиғланиб қалин сироҳ чекиб, Арман вилоятиға шўру ғавғо солғони ва Миҳинбону Армания қўрғонинким, ҳар буржи рифъатда секизинчи ҳисорнинг ўн икки буржидин бош ўткариб, ҳар кунгираси тўққузунчи ҳисн учиға хишт еткуруб эрди беркитгони ва Хусрав қалъа теграсин эвруларда Фарҳодни қаё устида купуб тутмоқ хаёли қилиб Фарҳоднинг тил хароши била анинг бағриға ниш сончиб, кўнглига тиғ урмоғи ва илик тоши била бошидин худин ва алами бошидин маҳчасин учурмоғи ва Хусравнинг туғи бошсиз ва боши худсиз ўрдусиға сурмоки ва черигин қўрғон сори кўчурмоки Маони хайлини қилғон мураттаб, Бу майдон ичра мундоқ сурди маркаб Ки, чун сурди сираҳ Арманға Рарвез, Низоу қаҳр тиғин айлабон тез. Не ўрдусиға бор эрди канора, Не ул ўрдунинг аҳлиға шумора. Сираҳ гарди қарортиб кун чароғин, Мушавваш айлабон гардун димоғин. Сироҳи чекти кўргузмакка бедод Ки, бермас олами бедодгар ёд. Неча кун чун манозил қатъ қилди, Черик Арман саводиға ёйилди. Хабар Бону сори еткурди ҳар хайл Ки, тутти борча Арман мулкини сел. Қаю бир селиким, дарёйи офат, Қаю дарёки, тўфони махофат. Анга худ бу иш эрмас эрди мубҳам, Бурундин ишни қилмиш эрди маҳкам. Ҳисорин рою ҳарфи қалъадори, Қилиб маҳкам нечукким кўк ҳисори. Не қўрғон, бир ҳасину берк қўрғон, Фалак ҳиснини аркидек яшурғон. Самон ошлиғ тошиғон йўл нишони, Фалак янглиғ ёнида Каҳкашони. Тутуб ҳар кунгири кейнида ором, Муборизшевае андоқки Баҳром. Чиқиб бору анга гардунға тегру, Ўтуб хандақ яна гардунға тегру. Язак қилса тутуб ул авж бора, Кеча хандақ суйи сори назора, Қуйи кавкабни кўргузгай сафодин. Кавокиб акси тушгандек самодин. Бу маҳкамлиқ била онча захира Ки, идпокида қолиб ақл хира. Суҳоваш донасин дастоси гардун, Минг йил давр этса бўлмай тортмоқ ун. Ҳамалдек қўзи юз мингдин зиёда, Уй анда сувр янглиғ пода-пода(1). Яна ҳар жинси киймак ё емакдин, Бўлуб касратда мустағни демакдин. Бўлуб Бонуйи корогаҳға реша, Ҳисор аҳлини забт этмоқ ҳамеша. Пари райкар била Бонуйи сардор, Қилиб Фарҳодни доғи хабардор. Анга зоҳир этиб ул иш қиёсин, Қилиб қўрғонга кирмак илтимосин. Парининг сўзини ул ерга солмай, Парининг хотиридин кеча олмай, Қўюб нокомдин қўрғон сори гом, Вале тошқори тутмиш эрди ором. Топиб ул қалъанинг тошида бир тош(2), Ким ул кўк қалъасидин ўткариб бош. Тутуб эрди анинг устида маскан Ки, бўлғай разм вақти хораафкан. Келиб Хусрав ҳам айлаб жаҳду таъжил, Йироқроқ тушти қўрғондин ярим мил. Ададдин кўп сироҳин чун тушурди, Тамошо айлай Арман сори сурди. Ҳумоюн мавкибида минг диловар, Анинг бирла суруб ул ён таковар. Ҳисор атрофида солиб назар тез, Бўлуб ҳар лаҳза навъи фикратангез. Назора айлар эрди ҳар замоне, Кўрар эрди ер узра осмоне(3). Не топиб олмоғи саъйида беҳбуд, Не келмакдин рушаймонлиқ этиб суд. Тутуб Фарҳод ул тош узра манзил, Нечукким дур қилур бош узра манзил. Назар Фарҳодға чун солди Рарвез, Дегил кўксига тегди дашнаи тез(4). Деди: «Ул булажабваш одамизод Ки, кўргач они кўнглум бўлди ношод; Тафаҳҳус айлангизким, не кишидур Ки, хотирни ҳазин қилмоқ ишидур». Биров фарзона сори сурди отин, Етиб Хусрав тилидин сўрди отин. Деди бедилки: «От аҳли эмасмен, Отим тутмоққа доғи арзимасмен. Қазодин ўйла туфроқ ўлди зотим, Ким ул туфроқ аро Ким бўлди отим. Ичимга ишқ ўтидин тушкали дуд, Не отим, балки зотим бўлди нобуд. Мени от англамакдин ишқ этиб ёт, Мен отдин ёту мендин ёт ўлуб от. Ва лекин даҳр аро аҳли талаввун, Адамға айлаб итлоқи таайюн(5). Қилурлар чун вужудим туфроғин ёд, Ҳамоноким атарлар хаста Фарҳод». Сўзин Хусрав қилиб бошдин-аёқ гўш, Яқин эрдики борғай мағзидин ҳуш. Эшитмиш эрди кўп авсофин онинг, Эшитгач бу каломи софин онинг. Агарчи вола этти ҳайрат они, Вале ишқ ичра ўртаб ғайрат они. Дедиким: «Нуктасидур чошнийи баҳр, Манга андин насиб эрмас, магар заҳр. Қилур рангин сўзи хотир мушавваш, Ҳамоноким йилонедур мунаққаш. Каломи нечаким софу ариғдур, Манга нуқсондин ўзга не осиғдур. Чу бор ондин ғаму меҳнат насибим, Эрурмен ошиқу улдур рақибим. Эрур кўнглида ширкат орзуси, Не ширкат, балки мулкият ғулуси. Бу хоредурки йўлдин олғулуғдур, Анинг кўси раҳилин чолғулуғдур. Қўлумға муфт солмиш они иқбол, Керакдур бўлмоқ андин фориғулбол. Чаманни чун аритсам бу тикандин, Тонг эрмас, бар емак сарву сумандин». Деди: «Беш-ўн мубориз секретиб от, Менинг оллимға они келтурунг бот». Алар чун қилдилар ул сори рарвоз, Чиқиб тош узра Фарҳод этти овоз: Ки: «Ей чобук сираҳдори диловар, Қўлунгда бахт ёру чарх ёвар. Агар Хусрав эсанг худ бил бу сўзни, Эмас эрсанг ҳам эшитгил бу сўзни: Санга мендинки келмак мултамасдур, Тариқи мултамас мундоқ эмасдур Ки, чортурдунг ўн-ўн беш раҳлавонни Ки, қилғайлар талаф бир нотавонни. Вагар худ қасду қатлим эрди мақсуд, Манга мундин зиён йўқтур, санга суд. Бу жамъи бегунаҳ қониға кирдинг, Сироҳингни ўз илгинг бирла қирдинг. Десанг бу нукта эрмас, рост ҳошо, Боқиб, Ҳақ сунъини қилғил тамошо Ки, бошдин учқусидур мили худунг, Бу тош бирлаки еткурдим дурудунг(6). Яна бир тош отиб, деди равони: «Мунгадур маҳчаи туғунг нишони». Ики тоши қилиб суръатда таъжил, Раёрай учти етгач маҳчау мил. Деди: «Ей ким, бу элга родшаҳсен, Йўқ эрсанг шоҳ, сархайли сираҳсен. Бу эрди ишқ хайли дастбурди Ки, сен кўрдунг, сироҳинг доғи кўрди. Бу элни қайтарурға амр қилғил, Йўқ эрса борча бир-бир ўлди билгил. Бу тошиким учурди худ мили, Ҳамулдур бош учурмоқнинг далили. Назар қилким сенингдек бир сираҳдор Ки, бўлғай хайли ичра минг кулаҳдор. Биров жониға қилғай қасди ноҳақ, Еваз бу навъ еткурғай анга Ҳақ Ки, бир мажнун қаёдин тош учурғай, Етиб ул тош, сендин бош учурғай. Бошингдин кечтим охир бил ғанимат, Бошинг олиб йўлунгға қил азимат Ки, мендин бўлмайин ҳеч амр ноши, Манга бўлди сенинг қасдинг хароши. Нечаким ишқдин ранжур эрурмен, Неким қилсам, санга маъзур эрурмен. Ки, Арман тоғида кин айласам фош, Яқин билким, эрур ҳар тошу бир бош. Кимон қилма бор эрсанг ишда доно, Сироҳу мулк ила бўлмоқ тавоно Ки, Ҳақ оллинда бутмас минг сираҳдин, Иш андоқким бир оҳи субҳгаҳдин. Сангаким рўзи этти родшаҳлиқ, Менинг қилди насибим хокираҳлиқ. Кўнгул айлаб сен ул шаҳлиқ била кенг, Менинг оллимда ул туфроқ била тенг. Не ишким шаҳ топиб ондин навое, Вале юз қатла ор этгай гадое(7). Жафо майдониға ҳар дам суруб от, Киши андин нечук қилғай мубоҳот. Эрур бу турфароқким тортибон тиғ, Қарортиб ерни хайлинг ўйлаким миғ. Қилиб эл мулки ичра қатлу торож, Олай деб мулк элидин тахт ила тож. Бировниким бериб мулкини барбод, Қилурсен нозанин кўнглини ношод. Шикастиға ситам ёйин қурарсен. Эшиттим, ишқ лофин ҳам урарсен. Бу бўлғай дарду ишқ ойини воҳ-воҳ, Вафоу меҳр шарти Аллоҳ-Аллоҳ! Киши ишқида зор ўлмоқ бу бўлғай, ғамидин беқарор ўлмоқ бу бўлғай!» Илик зўри била андоқ отиб тош, Қилиб тиғи забон мундоқ яна фош. Тушуб Хусравға тоши изтироби, Сўзининг ҳам тора олмай жавоби. Ёнарда эрта кунни қилмайин кеч, Ёвуқ бормоққа тормай маслаҳат ҳеч. Топиб келган сироҳидин малолат, Юз онча қалъа аҳлидин хижолат. Бу сайридин анга бўлмай раво ком, Ёниб ўрдуси сори борди ноком. ТЭшиб худин анинг Фарҳод тоши, Ичин тиғи забонининг хароши. Кетур соқий, маю, ғам хайлини енг Ки, эрмиш ишқ аро шоҳу гадо тенг! Неча ишқ ичра шаҳлиғ лаззати бор, Гадолиғларнинг ўзга ҳолати бор. ХХХIХ Хусрав Фарҳоднинг қаттиғ тошидин ражмурда ва қаттиқ сўзидин озурда келиб, Бузург Уммид била улуғ чора умидиға сўзлашиб, лутфомиз алфозға қаҳр ва шаҳдангиз каломға заҳр қотқони ва бу умид ва бийм мактубин расулдин Миҳинбону сори узотқони ва элчининг шаҳдлиқ заҳри шишаси қалъанинг хорасидин ушолғони, яъни Миҳинбонунинг хорадек маҳкам жавобларидин ожиз қолғони, доғи Хусрав Армания ҳисорин муҳосара қилғони ва қалъа дарвозалари боғланиб, хусумат эшиклари очилғони Фасона айтур устоди суханвар, Бу янглиғ тоқти сўз бикриға зевар Ки, Хусрав гарчи ул кун бўлди дилтанг, Ёниб дилтанг, уйиға қилди оҳанг. Ҳам охир қўйди кўп айлаб мароға, Бузург Уммид ила сўзни ароға. Бузург Уммид ани айлаб тарабнок, Деди: «Қайғурмағилким йўқтурур бок; Кўҳистон аҳли кўп отқай фалохан, Жунун аҳли кўп этгай ёва сўз фан. Йилон нетгай уруб ниш аждаҳони, Ит урмак бирла ёнмас корвони(1). Нечук мажнун сўзин оқил эшитгай, Жунун ўти била кўнглин эритгай. Эшитган нуктани кўнглунгга олма, Эшитсанг жуз эшитмасликка солма. Бу авлоким яна бир нуктарардоз, Бориб Бону сори ранд этса оғоз. Каломи ичра бўлғай лутфу таҳдид, Нечукким бийм бўлғай, бўлғай уммид. Шак эрмаским аён айлаб мадоро, Забунлиқ айлагайлар ошкоро. Бу иш бўлмоқлиқ авло чора бирла, Ситеза қилса бўлмас хора бирла Ки, бу қўрғон эрур маҳкам бағоят, Захира анда доғи бениҳоят. Сенингдек шаҳки хуршеди жаҳонсен, Қаю хуршед, Жамшеди замонсен. Қачон ул ён тиларсен разм солмоқ, Керактур разм солғон кун-ўқ олмоқ. Бу янглиғ фатҳ агар худ даст бермас, Ани юз йилда олмоқ мумкин эрмас. Чу бўлмас разм ила олмоқ муқаррар, Магар тадбир ила ўлғай муяссар. Эмас тадбири ҳоло мундин ўзга Ки, чеккайбиз бир иш нақшини сўзга». Фусунгар айтибон ёлғону чиндин, Чекар афъини афсун бирла индин(2). Дегач бу сўз топиб шахси сухандон, Узоттилар ани ғамгину хандон. Келиб қўрғонға ул фархунда рови, Бу янглиғ айлади сўз ков-кови Ки, шаҳким чархни ром айламишдур, Қамарға бу сўз эълом айламишдур Ки, биз фарзандлиқ тарҳини солиб, Буён келдик вафо кўсини чолиб. Бурунким тушмамиш амре апода, Қилинг андоқки, қилмишбиз ипода. Агар аввалғидектур сўз ҳисоби, Бу сўздур ул Паришон сўз жавоби Ки, сийминбарки келди меҳри офоқ, Гар ўлса сиз дегондек жуфтдин тоқ, Еранлар майлидин фард ўлса зоти, Аларға йўқса мутлақ илтифоти. Бор эрмиш телбаи хорошикофе, Сўзи боштин-аёқ саҳву газофе. Хирадға юз танаффур ҳайъатидин, Хирад аҳлиға доғи суҳбатидин. Бу шанъат бирла ул нанги замона, Уруб тун-кун фиғони бехудона. Ўзин айлаб анинг ишқиға мансуб, Қилиб ошиқ ўзин, ул ойни маҳбуб. Бу иш топиб бори оламда шуҳрат, Нечук ул ойға бўлмой ҳеч ғайрат. Ани истаб яна қошиға доим, Вафоомиз сўзлар деб мулойим. Висоли бирла айлаб кўнглини шод, ғами ҳажридин айлар эрмиш озод! Сиз айтур сўз зилоле бўлса софи, Эрур бу иш анинг бирла мунофи. Ва гар ёлғонға охир бўлса рожеъ, Бас ул сўз воқеъ, ўлмиш ғайр воқеъғ! Агар бу саҳвингизға муътарифсиз, Карам бирла кечурдук ҳам ани биз. Хатодин холи эрмас одамизод, Эрур Ҳақ ишда саҳв этмоқдин озод. Чу қилдуқ мулкунгузға меҳмонлиқ, Қилинг сиз ҳам тариқи мизбонлиқ. Ародин муртафеъ бўлсун кудурат, Кудуратсиз сафо бўлғай зарурат. Тугатти сўзни чун ровийи фаррух, Миҳинбону бу янглиғ деди росух: «Ким, улким Хусрав айтибтурки, Фарҳод Эмас сийратда мисли одамизод. Не янглиғ дегабиз бу сўз жавобин Ки, худ ул деб эшитмиш ўз жавобин. Бизингдек юз туман васф этса юз йил, Деёлмас васфининг мингдин бирин тил. Гадо дебдур, эрур ул шоҳзода, Шарафда ондину биздин зиёда. Не илму фанки бор оламда аҳсан, Бу аҳсандурки, ул бор анда якфан. Анинг ул гавҳари волоси бордур Ки, бу ўкмакдин истиғноси бордур. Яна бир буки дебтур сарви гулчеҳр, Еранларға агар бор эрса бемеҳр. Недин Фарҳод анга чун бўлди ошиқ, Эрур кўнгли анинг бирла мувофиқ. Букун Фарҳод ул озодавашдур Ки, йўқлуқ бодасидин журъакашдур. Фано ўти аро андоқки хошок, Вужуди хирманин пок ўртамиш пок. Бўлубтур ўйла Ҳақ зотида фоний Ки, йўқтур анда ўзлукнинг нишони. Бу ашъё ичра ким бўлғай мазоҳир, Кўрар мазҳарни ҳар ён бўлса нозир. Қаю мазҳарки ажмал келса мавсуф, Ажаб йўқ анда кўррак бўлса машъуф(3). Ва лекин то эрур Ширинға шайдо, Иши бўлмайдур андин ўзга райдо Ки, кўрмиш икки ё уч қатла они, Тирикликдин анга қолмай нишони. Анингдек тарки ақлу ҳуш қилмиш Ки, икки-уч кун ўлгандек йиқилмиш. Азосидин бўлуб ҳар хайл ранжон, Яна Ҳақ мавҳибат айлаб янги жон. ғараздин пок топиб они гулрух, Кўруб фархунда рухсорини фаррух, Қилур жонин анинг васли фидоси, Ва лекин кўп дурур онинг ибоси Ки, кўргач ҳуш тарк этмак ҳамондур, Келиб бу ўзидин кетмак ҳамондур. Бу маънидин тутуб гаҳ дашту гаҳ кўҳ, Заиф эгнига юклаб бори андуҳ. Эрур онинг хаёли бирла қонеъ, ғаму дарду малоли бирла қонеъ. Вале маҳвашқа онинг васли мақсуд Ки, йўқ макруҳе табъи анда мавжуд. Буким дебтур, кариҳ онинг жамолин, Не тил бирла деб эркин бу мақолинғ Ани мен айта олмон зишт ё хўб, Санга кўрмаклиги бор эрса матлуб, Бориб Тенгри учун кўп они бехост Ки, Хусрав сўзламиш эгриму ё ростғ Юзи гулзоридин чун вард тергунг, Не айтай мен, ўзинг инсоф бергунг. Буким Хусрав эрур бу ишга мойил Ки, мен бўлғаймен ўз саҳвимға қойил. Бу эрди сўзки, тақрир ўлди бир-бир, Бориб оллинда бир-бир айла тақрир. Десаким, саҳвдур, йўқ ҳеч боким, Агар чин деса ҳам бор ўзи ҳоким». Қулоқ чун элчи ул сўзларга солиб, ҚЎпуб ёнди деганлардин уёлиб. Келиб шоҳ оллида оғоз айлаб, Неким фаҳм этти шарҳи роз айлаб. Бу сўзлардин бўлуб ғолиб хижолат, Тараддуд солди Хусравға малолат. Бир улким, ҳар не айлаб эрди мақсуд, Саросар торти ёр оллинда мардуд. Бу ҳам озурда кўнглин этти мақтул, Рақиб ўлмоқ ҳабиб оллинда мақбул. Чу қилди родшаҳлик эътиборин, ғазаб олди иликдин ихтиёрин. ғазаб тиғин чиқорса родшаҳлар, Улуғ мужримча бордур бегунаҳлар. Қамишлиқ ичра чун ўт тушти ногоҳ, Қуруғ-ўл кул бўлур бўлғунча огоҳ(4). Қаёнким зоҳир этти сели бедод, Йиқорда тенг дурур вайрону обод. Чу Хусравни ғазаб мағлуб қилди, Анга ул мулк элин мағзуб қилди. Кўчуб қўрғон сори сурди самандин, Солай деб кўк ҳисориға камандин. Сираҳ азм этти ул ён фавж-барфавж Ки, чойқатти черик дарёсини мавж. Анингдек ер юзин тутти сироҳи Ки, тутқай машқ авроқин сиёҳи. Қабаб қўрғонни дарқур-дарқур ул хайл, Тушарға қилдилар тўшлуқ-тўши майл. Чу қўрғон давриға ёвуштилар бот, Сурон солиб ёнибон туштилар бот. Сурон йўқ, сур савтининг сафири, Қаю бир сурким, маҳшар нафири. Иҳота қилдилар қўрғонни бебок, Нечукким арз жирмин даври афлок. Кетур соқий, қадаҳ андоқки гардун, Шафақдек бода солиб анда гулгун. Кўрайким бу ҳисори луъбатакбоз, Яна не навъ то лаъб этгай оғоз! ХL Хусрав қўрғонни қабаб тушуб даврида яна бир қўрғон эгиргани ва Армания қўрғони аркдек Хусрав эгирган қалъанинг давриға киргони ва черикнинг Фарҳод тоши қўрқунчидин анга ёвуй олмай минг қари йироқдин тушганлари ва Хусрав анинг гирифторлиғи бобида бир ҳийлагар топиб сўз риштасин тугушганлари ва ул ҳийлагар афсун риштаси домин очиб тазвир ашки донасин сочиб ул телба қушни(1) гирифтор қилғони, балки гул иси била ул ишқ булбулининг(2) ҳушин учурғони ва Шорур сайёдни ҳалок қилиб, каминдағилар сайдни элтиб Хусравға тортқонлари Фалак ҳисни демай, луъбат ҳисори, Анингдек очти бу луъбат узори Ки, чун тушти қабаб қўрғонни Рарвез, Адоват ўти бўлди дам-бадам тез. Улошти мўржалу ерни қилиб шаққ, Черик атрофиға қоздурди хандақ. Ясаб хандақ тошида боруву бурж, Париваш қўрғонининг нақдиға дурж. Қабаб ул ҳисн даврин тошқи қўрғон, Нечукким қубба атрофини қолқон. Ҳисор аҳли доғи воқиф туну кун, Чиқармай қалъадин кундуз уну тун. Кеча лекин фиғони фош бирла, Юруб то субҳ ҳозир бош бирла(3). Тонг откунча фуруғи шамъу машъал Ёрутуб қалъани андоқки манқал. Валек ул ёнки Фарҳод эрди сокин, Черик келмак ёвуқ йўқ эрди мумкин. Тийиб аъдо сироҳин минг қоридин, Дема бир соридинким, ҳар соридин. Етиб тоши нечукким, раъд тоши, Учуб гар тегса шери шарза боши. Тошиға минг қори ерда нишона, Уруб гар худ эрур хашхош дона. Бу андин турфароқким тегса ул тош, Бўлуб Албурз тоғи бўлса хашхош. Чориб хорони беандоза ҳаддин, Отар тоши йўнуб кўррак ададдин. Бу ишлар бор эди мардуди онинг, Вале изҳоридин мақсуди онинг Аоди хайлини қўрқутмоқ эрди, Алардин ўзни солим тутмоқ эрди. Йўқ эрса йўқ эди мумкинки ул зор, Тегургай рашшанинг рарриға озор. Бировга етса эрди чархдин ранж. Бу андин кўп бўлур эрди аламсанж. Заифе чекса эрди дардлиғ оҳ, Бу тортар эрди юз минг оҳи жонкоҳ. Не мумкин эрди ул маҳзун ишига Ки, андин бир алам еткай кишига. Вале аъдони қўрқутмоқ футури, Анга жон ваҳмидин эрди зарури Ки, жонким андадур жонон вафоси, Нечук қилғай ани душман фидоси. Шукуҳидин етиб бийм аҳлиға бийм, Кўруб таслим андин аҳли таслим. Бориб дармондалар қошиға онинг, Тўкуб кўз ёши кўз ёшиға онинг. Топиб андин навозишлар гадолар, Кўруб ҳар дам наволар бенаволар. Аёққаким тикан кирса ниҳони, Тилаб мужгони бирла чекса они. Анга бу ҳолу, аммо Хусрави аҳд, Анинг дафъиға айлар саъй ила жаҳд. Туну кун айлабон онинг сўзин зикр, Бузург Уммид бирла кўп қилиб фикр Ки, шояд ишга навъи чора бўлғай Ки, Фарҳод ўртадин овора бўлғай Ки, андин бўлмаса хотир ҳаросон, Бўлур қўрғонни олмоқ ул дам осон. Анинг ҳар бир ишин ким эл қилиб фош, Таажжуб ё ғазабдин ирғотиб бош. Ҳам охир бўлди райдо нақшбозе, Не мушкил ҳийла бўлса чорасозе. Қачонким зоҳир айлаб макру талбис, Бўлуб бир фаҳми йўқ шогирди иблис. Анга шаҳ зоҳир этти муддаосин Ки, истарбиз бу мажнун ибтилосин. Агар сен айласанг бу ишга чора, БЭрурмен нақд беҳадду шумора. Фусунрардоз мундоғ сурди гуфтор Ки, они макр ила айлай гирифтор. Анингдекким, димоғидин кетиб ҳуш, Ўлук янглиғ йиқилсун ерга мадҳуш. Вале келтурмагига чора билмон, Бу ажзимдин бу ишга бора билмон. Деди Хусрав: «Сен этсанг они беҳуш, Камингаҳда қўяй мен юз зириҳрўш Ки, чорқойлар каминдин бўлғач огоҳ, Кетургайлар ани андоқки дилхоҳ». Чу мундоқ ваъда қилди шоҳи ғаддор, Ўпуб ер тебради Кимроҳи маккор. Ясаб ўзни такаллуф бирла маҳзун, Жунунсиз, лек шакли мисли мажнун. Ҳамул водида бир гул узди хушбў, Сериб барги аро беҳушдору. Равон Фарҳод сори урди гомин, Ясаб девоналар янглиғ хиромин. Чекиб ул навъ оҳи ошиқона, Дегайсен, урди ўт андин забона. Чу Фарҳод ул суруди дард эшитти, Қарору ҳуши кетти, сабри итти. Боқиб чун кўрди қаддин ўйлаким ёй, Дегайсен, кўрди девона янги ой. Етиб жониға кўнгли изтироби, Уруб кўнглиға ўт жони хароби. Деди: «К-ей дард ўтидин шуълаангез, Даминг қилғон ўтумнинг шуъласин тез. Не ҳолинг бору қайси кўйдинсен, Бу янглиғ телба, не маҳрўйдин сенғ Манга ғам тиғин урди ишқи бебок, Сенинг кўксунг недин бу навъ эрур чокғ Манга гардундин ўлди зулму бедод, Недин сен тортасен афғону фарёдғ Манга ҳажр ўтин этмиш бахт рўзи, Санга мунча нединдур ҳажр сўзиғ Менинг жисмим қилиб ишқ ўти нобуд, Сенинг оҳинг нечун зоҳир қилур дудғ» Чу торти ҳийлагар бу навъ бозор, Яна изҳор айлаб ранжу озор. Деди: «К-ей ишқ элининг родшоҳи, Бўлуб бул хайл аёғинг хокироҳи. Мени маҳзун фалон иқлимдинмен Ки, фориғ ҳар умиду биймдинмен. Мени юз ранж ила Ҳақнинг ризоси, Яна гардуни гардон иқтизоси. Бу кишвар жониби овора қилди, Биров ишқи била бечора қилди. Кўрар эрдим гаҳи ул дилрабони, Йироқтин ошкора, гаҳ ниҳони. Неча ҳажрида зору ғамкаш эрдим, Йироқтин кўрмаки бирла хуш эрдим. Букун Хусравки Ҳақ берсун жазосин, Бу кишвардин йироқ солсун балосин. Келиб бу шаҳр бўлди қалъабандон, Кириб қўрғонға ул гулбарги хандон. Мени мажнун биёбон ичра қолдим, Балову дарди ҳижрон ичра қолдим. Эрурмен чун ғариб, эл тонимаслар, Манга ҳам ошнову ёр эмаслар. Чу борсам қалъа сори зулм этиб фош, Бошимға ёғдурурлар ўқ билан тош. Эшик очилмади чун ул талабдин, Яқин эрдики ўлгаймен таабдин. Чу дардим саъбу ҳамдардим йўқ эрди, Жуз оҳи дардрарвардим йўқ эрди. Сениким ишқ дашти раҳрависен, Мазаллат кишварининг хусрависен. Эшиттим бу қаё узра ватангоҳ, Тутубсен ул сифатким тахт уза шоҳ. Келибменким санга ҳолим дегаймен, Улус фаҳм этмас аҳволим дегаймен. Чекиб ишқ илгидин ҳар лаҳза фарёд, Дегаймен ҳажр элидин ҳар нафас дод! Дегаймен ишқ ўтиға хаслиғимни, ғарибу ошиқу бекаслиғимни». Чу Фарҳод онча оҳу дарди жонсўз, Кўрибким, зоҳир этти ул сияҳрўз. Анга худ мунча ҳожат эрмас эрди, Деган юз минг фусундин бир бас эрди. Дамидин шуълалар гардунға борди, Кўзидин селлари ҳомунға борди. Фусунгар шарҳ қилғондек малолин, Мушобиҳ торти ўз ошуфта ҳолин. Чекиб ҳуй онча шўру шайн қилди Ки, ғамкаш жисми заъф айлаб йиқилди. Югурди ҳийлагар девоналардек, Йиқилғон шамъ уза рарвоналардек. Чу кўрди хастани беҳолу хомуш, Димоғига анинг келтургали ҳуш. Гулеким сермиш эрди нўшдору, ғалат шарҳ айладим, беҳушдору. Димоғиға қўюб қилди таваққуф Ки, ҳуши зойил ўлғай бетахаллуф. Анга қолмайдур эрди ҳушидан баҳр, Қуяр эрди ўлукнинг комиға заҳр. Чу ҳуши хайлин этти бўйла ғорат, ҚЎпуб фаръёд этиб қилди ишорат. Уюмуш эрди бир тош узра Шорур, Ямон туш кўрмагидин эрди ранжур. Ул ундин сесканиб, бориб қарори, Саросима боқиб Фарҳод сори. Не кўрдиғ Бориб ўздин ул малакваш, Бўлуб шайтонваше ҳар дам навокаш. Анга билдики андин бўлмиш ул рев Ки, етти ҳар тарафдин ул сурук дев. Чу фаҳм эттики бормиш илгидин иш, Йиқилмай бағриға маҳкам қилиб тиш. Тўкуб Фарҳоднинг ул ҳолиға ёш, Қўнқорди ул қаёдин бир оғир тош. Бийикрак ерда тутмиш эрди манзил, Аёғ остида ҳийлатсоз ғофил. Анингдек урди ул тош бирла они Ки, аввал мағзи, сўнгра чиқти жони. Ушолди тош бирла ул қотиқ бош, Масалдурким, «ушотур бошни тош»(4). Агар ул хастаға еткурди офот, Яна офотдин торти мукофот. Чу еттилар сурук хайли жафокеш, Бўлуб Фарҳод ҳолиға бадандеш. Бири деб судроли Хусравға тегру, Бири деб элтоли бошини айру. Чу кўрдилар жамоли жонфизойин, Унуттилар таадди расму ройин. Кўтардилар ани айлаб юз икром, Қилиб авд урдилар Хусрав сори гом. Ўлукдек ўзда йўқ Фарҳоди маҳжур, Ёвушуб ўзни ўлтурмакка Шорур. Бўлуб чун тоғ аро ул навҳарардоз, Садодин тоғ этиб ҳам навҳа оғоз. Бу янглиғким фалак айлаб ситези, Тушуб қўрғон элига рустахези. Ва лекин ёшуруб ул ишни ноком Ки, ногаҳ билмагай сарви гуландом. Ки, фаҳм этса юмуб жондин кўзини, Шаке йўқтурки ўлтургай ўзини. Алар айлаб асир ул нотавонни, Машаққат тоғида бехонумонни. Чориб Хусравнинг ўрдусиға тегру, Қаю ўрдуки, қаршусиға тегру. Тутуб жўлду олур ёрмоққа қалқон, Дегилким айламишлар тоғни талқон. Кетур соқий, қадаҳким, бенавомен, Хумори ҳажр элига мубталомен. Мени ҳолимни онглардин йироқ қил, Неча беҳуш эсам, беҳушроқ қил. XLI Фарҳодни ул хайлнинг Хусрав қошиға еткургони ва Хусрав анинг бошидан-аёғиғача салосил ва ағлол ҳукми сургони ва Бузург Уммид ҳикмат била ул бандларға муқайяд девона димоғиға ҳуш кетургони ва Хусрав ҳужжат юзидин анга сўз қотқони ва Хусравнинг саволоти шишаларин жавоблари хоролари била ушотқони ва анинг бу навъ қаттиқ сўзлари сангборонидин Хусравнинг кўнглидоғи саволлари шишасидек синиб анинг қатлиға жозим бўлғони ва ул муҳлик сўзлари ҳимояти била қатлдин қутулғони Бу бехудлиғ йўлининг ҳушманди, Бўлур бу навъ маъни нақшбанди Ки, чун Фарҳодни ул хайли чолок, Шаҳ оллиға етурдилар тарабнок. Бўлуб Хусрав ул ишдин шодмона, Ато айлаб аларға хусравона; Деди, мажнунға солдилар оғир банд, Ики илгин қилиб банд узра райванд. Мажониндек муқайяд қилди ҳосил, Бори аъзосин ағлолу салосил. Буюрдиким ҳаким ўлуб ҳамоғуш, Киюрди нотавоннинг мағзиға ҳуш. Кўзин чун очти ул мажнуни бехуд Ки, бўлмиш эрди мажнундек муқайяд. Ўзин кўрди ажойиб ҳол ичинда, Салосил қайдида, ағлол ичинда. Бошида хусравойин боргоҳи, Туруб атрофида хайлу сироҳи. Тўрида боргаҳнинг бир бийик тахт, Анинг устида бир шоҳи жавонбахт. Аёғи остида тахти Каёний, Боши устида тожи Хусравоний. Таажжуб бирла онинг сори боқиб, Бошини ирғотиб, илгини қоқиб. Қилиб гаҳ ишқи ойинида ғайрат, Етиб гаҳ ҳайкалу шаклида ҳайрат. Яқин билди чу бўлди фикратандеш Ки, не феъл айламиш чархи жафокеш. Ўзин солмай хидеви ғайратойин, ҚЎпуб ўлтурди солиб қошиға чин. Адаб бирла ҳаё расмин қилиб фош, Бурун индурди мажлис аҳлиға бош. Чу даъби йўқ эди сўрмай демак сўз, Оғиз сўздин тикиб, тикти қуйи кўз. Шукуҳидин етиб Хусравға тағйир, Қилиб ишқи ўти кўнглиға таъсир. Унутти айламакни қатлу бедод, Анга боқиб такаллум қилди бунёд. Деди: Қайдинсен, эй мажнуни Кимраҳғ Деди: Мажнун ватандин қайда огаҳ. Деди: Недур санга оламда решағ Деди: Ишқ ичра мажнунлуқ ҳамеша. Деди: Бу ишдин ўлмас касб рўзи, Деди: Касб ўлса басдур ишқ сўзи. Дедиким: Ишқ ўтидин де фасона! Деди: Куймай киши тормас нишона. Дедиким: Куймагингни айла маълум! Деди: Андин эрур жоҳ аҳли маҳрум! Деди: Қай чоғдин ўлдунг ишқ аро мастғ Деди: Руҳ эрмас эрди танға райваст. Деди: Бу ишқдин инкор қилғил! Деди: Бу сўздин истиғфор қилғил! Деди: Ошиққа не иш кўп қилур зўрғ Деди: Фурқат куни ишқи балошўр. Деди: Ишқ аҳлининг недур ҳаётиғ Деди: Васл ичра жонон илтифоти. Дедиким: Дилбарингнинг де сифотин! Деди: Тил ғайратидин тутмон отин! Дедиким: Ишқиға кўнглунг ўрундурғ Деди: Кўнглумда жондек ёшурундур. Деди: Васлиға борсен орзумандғ Деди: Бормен хаёли бирла хурсанд. Деди: Нўши лабидин торқай эл баҳрғ Деди: Ул нўшдин эл қисмидур заҳр. Деди: Жонингни олса лаъли ёдиғ Дедиким: Ушбудур жоним муроди. Деди: Кўксунгни гар чок этса бебокғ Деди: Кўнглум тутай ҳам айла деб чок! Деди: Кўнглунг фидо қилса жафосиғ Деди: Жонимни ҳам айлай фидоси. Дедиким: Ишқдин йўқ жуз зиёнбуд! Деди: Бу келди савдо аҳлиға суд. Деди: Бу ишқ тарки яхшироқдур! Деди: Бу шева ошиқдин йироқдур! Деди: Ол ганжу қўй меҳрин ниҳони! Деди: Туфроққа бермон кимёни! Деди: Жонингға ҳижрон кинакашдур. Деди: Чун бор васл уммиди хушдур. Дедиким: Шаҳға бўлма ширкатандеш! Деди: Ишқ ичра тенгдур шоҳу дарвеш! Деди: Жонингға бу ишдин алам бор! Деди: Ишқ ичра жондин кимга ғам борғ Деди: Кишвар берай, кеч бу ҳавасдин! Деди: Бечора, кеч бу мултамасдин! Деди: Ишқ ичра қатлинг ҳукм этКим! Деди: Ишқида мақсудумға етКим. Деди: Бу ишда йўқ сендин йироқ қатл! Деди: Бу сўзларингдин яхшироқ қатл. Нечаким бўлди мушкил сўз хитоби, Басе осон анга етти жавоби. Чу Хусрав кўрди бу янглиғ таҳаввур, Такаллум айламак сочқон киби дур. Бир ўт тушти ичига бехудона Ки, оташгоҳидек чекти забона Ки, мендек шаҳға мундоқ разл дуни. Аёғдин-бошқа банд ичра забуни. Ҳаётининг ниҳолиға синиб шох, Жавоб айтур не сўрсам бўйла густох. Сиёсат қилғулуқдур бу фидойи Ки, ҳар бир тоғ ила води гадойи Яна кўргузмагай бехавфу даҳшат, Салотин хизматида сўзга журъат. ғазаб бирла буюрди шоҳи ғаддор Ки, урдилар ҳисор оллинда бир дор. Кейин боғлаб қадоғлиқ қўллари руст, Бориб чекмаклик они дорға чуст. Чекилгач, ўйлаким абри баҳорон, Улус қилмоғлиғ они тирборон. Неча кун турмоқ ушбу ҳол бирла, Кўруб халқ они бу аҳвол бирла. Анинг ҳолидин олмоқ борча ибрат, Гадолар қилмасун деб шаҳға ширкат. Неча кундин сўнг ўт айлаб фурузон, Тамуғ ўти киби тафсону сўзон. Ўт ичра ташламоқлиқ ўйлаким барқ Ки, бўлғай шуъла тўфони аро ғарқ. Бу янглиғ ўтға ёндурмоғлиғ они, Кул ўлғоч кўкка совурмоғлиғ они. Бўлуб йўқ даҳр ичидин бори онинг, Жаҳонда қолмамоқ осори онинг. Бўлуб Фарҳод ул сўздин тарабнок, Кулуб дедиким: «Ей шоҳи ғазабнок! Тасаввур қилма коме тортадурсен, Адудин интиқоме тортадурсен. Ки, не ҳукм айладинг мақсудум улдур, Не келса ишқ аро беҳбудум улдур. Муродим ишқида ўлмаклик эрди, Букун мундоқ муродим Тенгри берди. Санга ҳар нечаким жойи ғазабдур, Манга бу ишда юз айшу тарабдур Ки, бу ҳижронки ҳар дам эрди ўлмак, Не ўлмак, банддин бандимни бўлмак. Адам йўлиға гарчи бошқарурсен, Бир ўлмак бирла андин қутқарурсен. Яна жонким ҳаёт озори бўлмиш, Сўнгаклар чорчўби дори бўлмиш. Бийиклик етса ул дори фанодин, Қутулғай жон бу бир дори анодин. Янаким ҳукм қилдинг тирборон, Санга ёғдурмамиш ўқ хайли ҳижрон. Мангаким ҳажр аро юз ибтилодур, Ҳамиша тирборони балодур. Сенинг бу тирборонингки етгай, Мени қутқарғай андин, ўзга нетгайғ Буким дедингки, куйдурсунлар они, Кул айлаб кўкка совурсунлар они. Фироқ ўтиға куймай сен ҳамоно, Бу ўт ичра кул ўлмайсен ҳамоно. Мениким ҳажр ўтиға солди гардун Ки, бор учқунлари дўзахдин афзун. Бу дўзахдин халос эткунгдур охир, Тараб хулдиға хос эткунгдур охир. Халилосо очиб ўтдин гулумни, Буким дебсен совурсунлар кулумни. Бу ҳам хуштурки жисми хокрайванд, Тараккуб қайдиға бўлғунча робанд. Кул ўлмоғлиғ била бўлса фаноси, Совурса ёр ишқининг ҳавоси. Бу кул мушкин булутдек торса роя, Солиб дилдор боши узра соя. Гаҳи ёғдурса ҳажр ашкин ёғиндек, Гаҳи чекса фироқ оҳин чоқиндек. Ёғин ҳам кўйи туфроғини тутса, Чоқин ҳам мулкининг тоғин ёрутса. Сиёсатларки айлар шоҳи жаббор, Менинг сори дурур ҳар сирфаким бор. Вале бу турфадурким нотавоне, ғарибе, ошиқе, озурда жоне. Ичинда ишқ ўтидин минг ошуб, Бошинда чархдин юз минг лагадкўб. Жафо бирла сиреҳри тезрафтор, Ани бир ишқ ила айлаб гирифтор. Эшитиб халқдин ишқи сўзини, Анга шоҳе рақиб этгай ўзини. Бировга кўрмай ўзин ошиқ этгай, Бу ошиқлиғда отин содиқ этгай. Йиғиб хайлу сироҳи ваҳшатангез, Чекиб гардунга юз минг тиғи хунрез. Анинг мулкига солғай қатлу торож, Бадандин бош тушургай, бошдин тож. Бу ғавғойи баланд овоза бирла, Мунингдек хайли беандоза бирла, Ҳамул гулчеҳранинг зору ғариби Ки, бу шаҳ қилмиш они ўз рақиби. Қилиб қасд ул ғариби бенавоға, Тумон минг меҳнат ичра мубталоға. Не ром айлаб ани дархост бирла, Не айлаб қатл зарби рост бирла. Ики тошидин ул янглиғ бўлуб раст Ки, юз минг хайл ила тормай анга даст. Ҳам охир кўргузуб макри ниҳони, Қилиб юз реву беҳуш айлаб они. Еси йўқлиқда айлаб макру тадбир, Аёғ-бошиға солиб банду занжир. Чу қўймай банд аро бир узвини бўш, Димоғиға кетургайлар ани ҳуш. Бу ҳолат ичра кўргузмай тараҳҳум, Итобомиз қилғай шаҳ такаллум. Савол эткай саросар таънаомиз, Итиклик ичра ҳар бир ханжари тез. Жавоб ўлғоч саволотиға вофи, Анга бўлмай муважжаҳ нукта кофи. ғариби хастаға қилғай сиёсат. Зиҳи ойини арбоби раёсат! Сиёсат йўқки, бир ўлтурмаку бас, Неча турлукки шиддат андин ўтмас. Бурунким қатл еткургай малолат, Мени ёқиндур ўлтургай хижолат Ки, одил шаҳ қилиб макру фусун ҳам, Бўлур эрмиш бу ғоятқа забун ҳам. Адолат ушбу бўлғай, лавҳашаллоҳ!2 Шижоат мунча бўлғай, боракаллоҳ! Дамеким эрмас эрдим ишқ асири, Ерим эрди хирад мулки сарири. Шуур анворидин ҳолимға рартав, Манга ул кун йўлуқса эрди Хусрав. Агар юз мунча бўлса эрди хайли, Борининг кину қон тўкмакка майли. Борининг тори умрин узгай эрдим, Йигитликни анга кўргузгай эрдим. ғурур ўти ичидин сўнгай эрди, Шижоат расмини ўргангай эрди. Бу дам ҳамки заифу нотавонмен, ғарибу ошиқу бехонумонмен. Мени тутмоққа ул кунким қилиб майл, Сироҳидин йиборди бир қолин хайл. Ўзи билгайки, ул тошеки урдум, Бошидин худининг милин учурдум. Агар қилсам эди бошин нишона, Бор эрди бошиға ҳукмум равона. Кечиб ул қавму хайли қонидин ҳам, Аларнинг қони, онинг жонидин ҳам. Омон чун торти мендин боши онинг. Бошим қасди эрур родоши онинг. Тириклик расми мендин худ йироқдур, Ўлум ҳижронда андин яхшироқдур. Қилибмен маргни ҳижронға таржеҳ, Бу сўзға ҳожат эрмас асру тавзеҳ. Вале эсса Хито сори насиме, Бу ишдин анда еткурса шамиме. Топиб Хоқон хабар оворасидин, Қаю овора, бағри рорасидин Ким, ул не навъ қолиб ғурбат ичра, Ҳамул ғурбатда юз минг шиддат ичра. Не бедод айлаб ўлтурдилар они, Солиб ўт ичра куйдурдилар они. Етишмай кимса фаръёдиға онинг, Не ишлар келди Фарҳодиға онинг. Ҳамоно тор ўлуб олам кўзига, Бу ғамдин бас кела олмой ўзига. Чекиб бебок тиғи хунфишонни, Черик бирла қаро айлаб жаҳонни. Олурға кина бирла интиқомин, Бу кишварларға кўргузгай хиромин. Чекиб мағрибда тиғи кини бедод, Тирик мушкилки қўйғай одамизод. Мадойин шаҳрин одамдин оритқай, Хито мулкиға туфроғин тошитқай. Чу осорини маҳв эткай жаҳондин, Су қуйгай анда баҳри бекарондин. Равоқу тоқ бўлғай анда ноёб, Аён бўлғай минор ўрниға гирдоб. Тугангай одам авлоди ҳисоби, Киши ўрниға бўлғай шахси оби. Ўлуб мен бегунаҳ, Хусрав гунаҳкор, Бу вайронлиққа ул бўлғай табаҳкор. Манга чарх этса юз минг кину бедод, Бу сўздин худ не навъ этгай эдим ёд. Вале Рарвезнинг нодонлиғидин, Бўлурға даҳрнинг вайронлиғидин, Таҳаммулсиз бўлуб торти сўзим тул, Халойиқ қилмасун ваҳмиға маҳмул. Сўзумни ҳар не эрди кўтаҳ эттим, Жаҳондин дўст ёди бирла кеттим. Бу сўзларни дебон қўрғонға боқти, Ўпуб ер, ўт улус жониға ёқти. Деди: «Емди қилинг неким қилурсиз, Осарсиз, гар чорарсиз, сиз билурсиз! Тугатгач, сўзни бедод айладилар, Ани Хусрав қошидин судрадилар. Анга тегруки дор урмишлар эрди, Ўтун, ўт доғи келтурмишлар эрди. Тушуб бори улус ичра ғиреви Ки, ўлгай бегунаҳ андоғ хидеви. Хабар қўрғонда бўлмиш эрди равшан Ки, мундоғ лаъб қилди чархи рурфан. Парирух3 бирла Бонудин ниҳони. Куярлар эрди эл ёд айлаб они. Кўруб дор остида жисми харобин, Ҳамул бўйниға боғланғон танобин. Ҳисор аҳли аро вайронлиғ эрди, Етиб ўлмоққа улким жонлиғ эрди. Буён Хисрав била жамъи хавоси, Хавоси демайинким, ому хоси. Қолиб ҳайрон анинг донолиғидин, Таҳаввур бирла берарволиғидин. Халойиқ йиғлабон бекаслигига, Сиёсат4 лойиқи эрмаслигига. Ебон Хусрав доғи ул ишдин афсус, Вале қўймой анинг таркига номус. Бузург Уммид дахл этмак Кўруб фарз, Тилаб хилват равони айлади арз. Ки, ўлтурмаклик они бежиҳатдур, Жунунға банду зиндон маслаҳатдур. Анга ўхшарки озроқдур гуноҳи, Таҳошисизлиғи басдур гувоҳи. Агарчи табъида девоналиғ бор, Тариқи ақлдин бегоналиғ бор. Ва лекин сўзларидур ростмонанд, Тааммул фарз эрур қилмоқ, худованд. Буюк тоғ узра гар торсоқ мақоме, Анинг ҳабсиға қилсоқ эҳтимоме. Ики-уч ойча зиндон ичра турса, Ики-уч юз нигаҳбон ичра турса. Сўзида ростлиғ гар бўлса райдо, Тирик бўлса не ғам ул зор, шайдо. Сўзи ёлғон экандин бўлсоқ огоҳ, Қила олурбиз ул дам улча дилхоҳ». Чу доно нукта сурди ҳикматомиз, Ризо берди анинг райиға Рарвез. Бор эрди ул яқинда бир бийик тоғ, Қўюб тиғи қамар рухсориға доғ. Ҳисоре анда маҳкам чархмонанд, Қилиб асрар учун журм аҳлини банд. Ясаб деви ҳамул қўрғонни ҳосил Ки, бор эрмиш анинг оти Салосил.5 Салосил қўрғони эл ичра машҳур, Анинг оти билаким қилди маъмур. Узоттилар ани ул қалъа сори Ким, ўз дилдоридек бўлғай ҳисори. Қўшуб ҳушёрваш беш юз нигаҳбон, Анингдекким бут атрофида раҳбон. Кел, эй соқий, мени мажнунни маст эт, Сочинг занжири бирла ройбаст эт. Ки, бу қайд ичра бўлса мубталолиғ, Вужудим қайдидин бўлғай раҳолиғ. ХLII Фарҳодни жунун аҳлидек Пари силсилаи ишқи била Салосил дев қўрғониға йиборганлари ва нигаҳбонлар анинг малакий сифат ва фаришта зотлиғин билиб қайдин итлоққа бадал қилиб дашт юзлари ва тоғ қулларида мутлақулинон қилғонлари ва анинг вуҳуш галасида рўя қилиб сибоъ ҳалқасида мўя қилмоғи ва туюр қаторида фориғулбол бўлуб риёҳ ғуборида Паришон ҳол кезмоки ва шом зиллида ғурбати қаро кунин равшан қилиб субҳ оллида ҳажри шоми қаросин савод қилғони ва қуёшда меҳри ўтин ёрутуб булутқа ишқ ҳавосида фарёд била ашки ёмғурин кўргузгони Бу дашт ичра ҳакими ҳушрайванд, Анингдек олди сўз мажнунидин банд Ки, чун Фарҳод ул қўрғонға борди, Нигаҳбонлар била зиндонға борди. Ани асрарлар эрди рос бирла, Йўлида қум тўшаб алмос бирла Ки, Хусрав ҳукм этиб эрдики ногоҳ, Қочурса ул эл они бўлмай огоҳ Еваз баъзисининг бўйнини урғай, Яна баъзини қўрғондин учурғай. Аларға бу таваҳҳумдин ҳамеша, Туну-кун воқиф ўлмоқ эрди реша. Ва лекин оҳу фарёдидин онинг, Ариғ авқоту авродидин онинг. Анга бўлмиш эдилар ўйла мафтун Ки, бўлғай ишқ аро Лайлиға Мажнун. Улуми хуфяким Суқроти комил Анинг ҳолиға қилмиш эрди шомил. Алардин бири бир исм эрди номи, Бу хосият ани айлаб кироми Ки, юз минг банд аро гар бўлса қойил, Қаёнким борса бўлмай банд ҳойил. Йўлида бўлса юз маҳбус дарбанд, Чу ул етгач очилғай сарбасар банд. Ани чун исм ғамдин фориғ этгай, Қаёнким истар ўлса кўнгли кетгай. Қилиб ул исм амриға итоат Ки, ожиз бўлмағай қилмоққа тоат. Ярим тунлар очиб ҳар бандким бор. Яна оллинда ҳар дарбандким бор Чиқиб айлар эди ул тоғни гашт, Матофи эрди гоҳи тоғу гаҳ дашт. Берибон тошқа кўксидин озор Ки, йиғлаб тоғ анинг аҳволиға зор. Уруб жониға тиғи лоуболи, Қилиб дард ўтидин кўнглини холи. Чекиб тоғ ичра юз афғону фарёд, Уруб ўз жониға минг тиғи бедод. Ёниб ул чоғдаким кетмай қаронғу, Ҳануз эл кўзларида сокин уйқу. Тутуб ринҳони ул банду кушодин Ки, эл фаҳм этмагайлар ул ародин. Чу бўлса эл аро бу нукта машҳур, Ҳамоно Хусрав эткай элни мақҳур. Супуб фаҳм этмай ул ишни камоҳи, Ул эл аҳволиға етгай табоҳи. Ва лекин сиррин англаб эрдилар хайл, Анинг комиға айлаб жон била майл. Билибким ул ҳумойи чархрарвоз, Бора олур қаёнким қилса андоз. Вале еб ул улус фикрини беҳад, Ўзин банд ичра қилмишдур муқайяд. Дедилар борча: «К-ей оламда нодир, Валоят нури рухсорингда зоҳир. Недин билдук ўзингни банд этибсен, Салосил қайдида хурсанд этибсен. Бизингдек халқ жони бенавоси, Сенинг бир тори мўюнгнинг фидоси. Қаёнким хотиринг истар, қадам ур, Бу маҳзун хайлни Тенгрига торшур. Нечаким етса Хусравдин ғаромат, Не бўлсоқ биз бўлуб, сен бўл саломат». Деди Фарҳодким: «Ей нотавонлар, Фалакдин мен киби озурда жонлар(1). Қачон келгай бу иш аҳли вафодин, Хусусан мен заифи мубталодин Ки, рағбат айлабон коми ҳавоға, Неча маҳзунни солғаймен балоға». Аларнинг коми ул шайдо хироми, Анинг коми алар айши мудоми. Жавонибдин бу янглиғ эрди ҳолат, Анинг кўнглиға иш эрди ҳаволат. Алар озод этиб эрдилар они, Анинг ул теграда лекин макони. Қўяр эрди гаҳи қўрғон сори гом, Тутуб бир дам алар қошида ором. Бори кўз ёрутуб фаррух юзидин, Таматтуълар олиб ширин сўзидин. Янаким ишқ ўти урди забона, Чекар эрди фиғони бехудона. Қўяр эрди ҳамул водий сари юз, Қилиб қатъ оллида тоғ ўлса, гар туз. Жунундин ким топиб табъида ором, Қошида жамъ ўлуб доим даду дом. Сулаймондек бариға ҳукми жори, Агар даштию ёхуд кўҳсори.(2) Сулаймонваш чекиб ул ерга роя Ки, қушлар тортибон бошиға соя. Қилиб ишқ ўйла шавкат раҳнамуни Ки, шери шарзани айлаб забуни. Бўлуб ул гоҳи шер устига покиб, Сибоу ваҳш анга хайлу мавокиб. Замоне бабру қарлондин бўлуб шод, Қилиб дилдор кўйи итларин ёд. Бўрига шарҳ этиб гаҳ арзи ҳолин, Тўкуб ёш, ёд этиб Юсуф(3) жамолин. Бўлуб тулкуға бу янглиғ ниёзи Ким, ул кўй итлариға берма бози. Қўлин айлаб қулонлар бўйни банди, Етиб эркин дебон ул ой каманди. Қилиб гоҳи кийиклар бирла бозор, Тилаб мушкин ғазолин йиғлабон зор. Товушқон уйқуси андин олиб ҳуш, Соғиниб дилбаридин хоби харгўш. Кўруб кабки дарининг сайру гомин, Қилиб ёд ул бути раъно хиромин. Ҳумой оллиға жисми ваҳмтакни Солибким, элт итига бу сўнгакни. Қанотларин Ўпуб кўргач ҳамома Ки, ёр оллиға мендин элт нома. Тазарв этса хиром оллида ногоҳ, Чекиб ул қадди раъно ҳажридин оҳ. Қилиб зоғ оллида афғонға оҳанг Ки, зулфидин магар касб айладинг ранг. Етиб тўти қошида ҳушини Ким Ки, лаълидин магар олдинг такаллум. Қучуб қўйни аро бағриқарони, Анга деб бағри куйган можарони. Боқиб қумри сори йиғлаб бағоят, Етиб ўз бўйни тавқидин ҳикоят. Дебон ҳудҳудға соз айлаб фиғонлар, Бошиға ўт тутошқондин нишонлар. Қилиб булбулға ул сўз ичра бир-бир, Ани ишқ ўти кул қилғонни тақрир. Чу фарёд айлабон мурғи шабовез, Чекиб ул доғи ўз афсонасин тез. Бериб юз лаҳн ила қақнусға райғом, Етиб ҳижрон ўти сўзини эълом. Саҳарким шарқдин кўргузди анвор, Яқо чок айлабон субҳи Хўтанвор. Боқиб машриқ сори бошлаб фасона, Чекиб тонг қушлари янглиғ тарона. Дебон: «К-ей субҳ, мен ишқ ичра ғамнок, Не маънидин сен айлабсен яқо чокғ Бор ўхшар мен киби меҳри ниҳонинг Ки, сориғ юздадур ашки равонинг. Менингдек ўртанур ўхшар ичинг ҳам Ки, совуғ оҳ эрур оғзингда ҳар дам. Магар жонингға еттинг ҳажр элидин Ки, мендек оҳ урарсен тонг елидин. Танимдек куймаса жисми низоринг, Туну анжум недур дуду шарорингғ Чу соҳибдардсен, дардимга раҳм эт, Тараҳҳум айлабон фарёдима ет. Саҳарким гулшан ичра гул очилғай, Гул узра турраи сунбул сочилғай. Чу гул термакка ул сарви гуландом, Қўяр гулшанда гулрухлар била гом. Совуғ оҳимни билгуртуб дамингдин, Кўзум ёшини англат шабнамингдин». Тулуъ айлаб чу меҳри оламафрўз, Дебон: «К-ей рартавинг базми ғамафрўз. Магар меҳр ўтидин мендек ҳазинсен, Недин, йўқ эрса, мундоғ оташинсенғ Магар мендек муродинг қилди радруд Ки, тебраб ҳар ён ашкингдин борур руд. Фалакдиндур магар мендек азобинг Ки, ўртанмак биладур изтиробинг. Агар йўқ ҳажр аро ўздин борибсен, Недин мен нотавондек сорғорибсенғ Жунун мендек ўтунгға қуймаса ёғ, Мақоминг нега субҳу шом эрур тоғғ Менингдек бўлмасанг қайғу ичинда, Недин гаҳ ўтдасен, гаҳ су(в) ичиндағ Бари ҳолатда чун ҳамдардим ўлдунг, Аниси жони ғамрарвардим ўлдунг. Чу ўтсанг маҳвашимнинг масканидин, Тушуб иқбол янглиғ равзанидин. Тариқи меҳрибонлиғни фан айла, Қошида куймагимни равшан айла. Юзум лавнини рангингдин аён қил, ғамим хайлини дардингдин баён қил». Саҳардин чиққуча кун бўйла ҳоли, Гаҳ онинг, гаҳ мунинг бирла мақоли. Ёйилғоч кун яна ҳар ён уруб гом, Даме бир ерда елдек тутмай ором. Дами ўти шафақнинг ҳамнабарди, Учурғондек сабо шингарф гарди. Самуми оҳидин оламға ошуб, Ўтидин нилгун торамға ошуб. Аёғиға тикилган ҳар итик тош, Аёғи орқасидин ўткариб бош. Етиб кўксига урғон хорарора, Етин йўқким, сўнгакни рора-рора. Солиб жисмиға тиғи ишқи бебок, Шикоф узра шикофу чок уза чок. Тонгиб дардиға чархи қайдрайванд, Каманд узра каманду банд уза банд. Чу ғам даштида мажнунвор йиғлаб, Унидин мурғу моҳи зор йиғлаб. Бўлуб райдо урарда тиғи мотам, Тешуклар тоғ аро, бал рахналар ҳам. Жароҳатларки солиб ханжари оҳ, Танида дард хайлиға камингоҳ. Қаядин тиғи оҳи рора элтиб, Не рора, юз тароши хора элтиб. Топиб водий аро ҳар сатҳлиқ марз, Сиришки хайлидин ҳар сори юз дарз. Дами дуди шарори кўҳ то кўҳ, Ясаб абри балоу барқи андуҳ. ғиреви тошни ражмурда айлаб, Фиғони тоғни озурда айлаб. Кўнгулдинким фиғон тинмай чиқориб, Салодин ун чекарға тоғ ҳориб. Ичарга қон қилибон лолани жом, Вале кўк жомиким бўлғай шафақфом. Тилаб ул жом аро ҳам бода то лаб, Дема бир, ҳам дамодам, ҳам лаболаб. Анинг бу бодаси хуноби андуҳ, Дема хуноб, лаъли ноби андуҳ. Кетур соқий, қадаҳ гардунни айлаб. Анга мамлу майи гулгунни айлаб. Йўқ эрса бода, қуй заҳри ҳалоҳил, Ҳаёту ҳажр мушкил келди, мушкил. ХLIII Фарҳод рўзгорининг қаролиғи, яъни ҳажр шомиға мубталолиғи ва ул шом тули ниҳоятсизлиғиким адами иборат анинг қуёшининг айни ва субҳининг дамидин бўлғай ва саводининг ғоятсизлиғиким мавти киноят анинг ҳумумининг қалби ва зулматининг этагидин бўла олғай ва мундоқ тийра тунда анинг хасдек танининг куймагиким, тутун ичра ахгардин афсона айтур эрди ва бу янглиғ қаттиғ кечада тешуклук бағрининг қонға бўялмоғиким, хора ичинда ёқути аҳмардин нишона кўргузур эрди ва мундоқ тунни шамъдек гудоз била саҳарға еткургани ва чархдек таку тоз била кундузга келтургани Бу базми ғусса ичра бодараймой, Бўлур ҳар лаҳза мундоқ мажлисорой Ким, ул андуҳ баҳрининг наҳанги, Балоу дард тоғининг паланги. Жунун водийсининг Мажнунниҳоди, Не Мажнунким, бу води девбоди. Маломат бодасининг баҳрнўши, Мазаллат тоғининг мажнунхуруши. Машаққат ғори ичра аждаҳоваш, Малолат жомидин заҳри балокаш. Фироғ ўтиға оташгоҳ кўнгли, Юз оташгаҳча чеккон оҳ кўнгли. Жаҳонни дуди оҳи тийра қилғон, Муроди субҳиға ул тун ёрилғон. Фалак баҳриға бўлғон ашки ҳамдаст, Умиди қасрин ул сел айлаган раст. Тош отқонда бало кўргач, ани ур, Қилиб ул тош мақсуди кўзин кўр. Балои ҳажр шоми дардноки, Бу тунда яъс заҳрининг ҳалоки. Еган жони фалакдин тиғи бедод, Бало афлоки, фурқат тоғи Фарҳод. Чу андоқ ҳажри бероёнға қолди, Не ҳижрон, дарди бедармонға қолди. Ўтуб кундуз бу янглиғ рўзгори, Саҳардин тунғача афғону зори. Чу бўлди шом то субҳи дилафрўз, Иши кундузгача юз дард ила сўз. Кишининг бўлса ҳар кун минг балоси, Қатиқ ул навъ эмаским тун балоси2. Анга бу ҳажр айёмида бир шом, Саводе ёйди меҳнат зулфидин дом. Не шом андуҳ мулкининг саводи, Вале қилмай Хўтан иқлими ёди. Саводи дуди оламға ёриб қийр, Вале ул қийр ҳажр аҳлиға дамгир. Бўлуб офоқ аро зулмат саботи, Итиб кўкдин қуёш оби ҳаёти. Зиё Искандари ҳоли табаҳдин, Кўруб навмид ўзин бир Хизри раҳдин. Сиреҳр ўртаб жаҳони бенавони, Кули бирла қаро айлаб ҳавони. Дема кул, ғам туни шамъиға дуда, Қарориб олам айлаб они суда. Қаронғу меҳр оташгоҳидин дуд Валек ул дуд қийри зулматандуд. Кавокиб сайр қилмоқдин муарро, Савобитдек таҳаррукдин мубарро. Фалак ётиб аёғ илгин узотиб, Ешак янглиғ қаро балчиққа ботиб. Ўзин аъмо Кўруб арбоби биниш, Қаро босқон кишидек офариниш. Еру сув қаърин истаб мурғу моҳи, Қалин мўру малахдек тун сироҳи. Ҳаётин тарк этиб меҳри ҳумоюн, Қилиб даврон ани туфроққа мадфун. Азо тутмоқ учун айлаб баҳона, Узорин чун қаро айлаб замона. Фироқ аҳлиға ҳар кавкаб қилиб тез, Шуои хатти нўгин тиғи хунрез. Кўзига субҳ шўхи сурма тортиб Ки, онинг оқини доғи қарортиб. Муаззин халқиким3 чиқмай навоси, Бўлуб бу сурмадин онинг ғизоси. Анингдек сурмадин кўзлар келиб танг, Кўрунуб кўзга олам сурмаиранг. Қаронғудин кўрунмай кўзга олам, Кўрунуб кўзга олам ўзга олам. Фалакда йўқ таҳаррукдин намуна, Агар фаҳм ўлса доғи бозгуна. Кетурмай субҳ ул оқшомға айём. Қиёмат субҳига ул навъким шом. Қанот рарвозидин хуффош ёрмай, Тилаб кўк гунбази дарзини тормай. Бўлуб зулматдин андоғ рардалар фош Ки, истаб пардасин тошларни хуффош. Қўнуб кўк сабзасида юз туман бум, Нима йўқ кўзларидин ўзга маълум. Борининг жисми тун дуди аро Ким, Очуқ кўзлар қолиб андоқки анжум. Йўқ эркандур бу янглиғ зоғ ҳаргиз Ки, бўлғай чангида минг бум ожиз. Демон тун ониким, зиндони андуҳ, Бу зиндонға қолиб ул кони андуҳ. Ани ҳижрон ғами ражмурда айлаб, Не тунким, жонидин озурда айлаб. Ямон ҳолиға золим чархи бебок, Яқосин Каҳкашондин айлабон чок. Қилиб ҳар лаҳза қасди жони ул тун, Кишига келмай андоқ бир қаро кун. Бўлуб боши машаққат тошидин реш, Машаққат тоши, балким бошидин реш. Қонаб андуҳ тоғидин аёғи, Аёғидин доғи андуҳ тоғи. Ушолиб илги ҳижрон ранжасидин, Аёғдин боши ғам ишканжасидин. Тани заъфики йўл бермай демакни, Аён айлаб тери узра сўнгакни. Ичинда шамъ ўтлуқ жони маъюс, Тери бирла сўнгок андоқки фонус. Фалак тошу ўти айлаб ситеза, Қилиб тешук-тешук, бал реза-реза. Солиб ғам тоғи ичра речу тоби, Ўзин ерларга урмоқ изтироби. Ўларда жон талошур нотавондек, Камарда боши ёнчилғон йилондек. Ажал ханжарлари жисмини даррон, Ўтуб андин ажал ғавғоси раррон. Урубон лаҳза-лаҳза тош уза бош, Бошин паргола-паргола қилиб тош. Ҳарорат андоғ айлаб жисмиға кин Ки, топиб ўтдин онинг сўзи таскин. Тани туфроққа тушгач бетааммул, Ҳамул дам жисмидин туфроғ ўлуб кул. Ани ҳар дам бу навъ айлаб баҳона, Қаро туфроққа ўлтуртуб замона. Топиб ул табда чун табхоладин баҳр, Суйидин оғзиға ҳар дам оқиб заҳр4. Замона заҳр солиб ҳар замони. Оғизда талхком этмокка они. Бу янглиғ ҳол ила ул шоми андуҳ, Анга андуҳ юклаб кўҳ то кўҳ. Ўтуб ҳижрон сироҳи хайл бар хайл, Дамо-дам боши узра ўйлаким сел. Кўрунуб минг бало ҳар дам кўзига Ки, бир соат кела олмай ўзига. Чу бўлди тоқатию сабри барбод, Чекиб фарёд қилди навҳа бунёд Ки: «Ей золим сиреҳри кинарарвард! Чиқординг ушбу хоки жисмдин гард5. Тариқи зулм ё кин мунча бўлғай, Жафо қилмоққа ойин мунча бўлғай! Ажал тиғин чекиб сурсанг не бўлди, Мени бир қатла ўлтурсанг не бўлдиғ! ғарибу хастау маҳзун эмонму, Бало водийсида мажнун эмонмуғ! Аниким Тенгри айлабтур забардаст, Бировни кўрса ғурбат кожидин раст, Керак лутфу карам бўлғай шиори, Йўқ эрса қилмағай минг зулм бори. Қаён борди сенинг озарминг охир, Қаро туфроққа меҳри гарминг охирғ! Неча жонимға мундоқ кеча бўлғай, Кеча жонимға мундоқ неча бўлғайғ Бошимға кўрки не тун келтурубсен, Демон тун, не қаро кун келтурубсенғ Қаю тун, қийргун минг деви хунхор, Мени қилдинг буларға қатл учун хор. Неча минг йил қилиб сайр эмди толдинг, Ва ё бахтим киби уйқуға қолдингғ Дегил ҳар кунги гоминг қони охир, Ҳар оқшомғи хироминг қони охирғ Магар мен оҳ ўқин отконда кори, Аёғинг бўлди ул ўқлар фигори. Агар афгор эмассен, бир қадам ур, Гар ўлмайсен, чиқорғил субҳ, дам ур. Ул ой ҳижронида ҳолимға раҳм эт, Қаро шом ичра аҳволимға раҳм эт!» Анга бу ҳолким ой бўлди толеъ, Ёрутти ерни чун хуршеди ломеъ. Басе саъй айлабон бечора қўрти, Янги ойдек хам айлаб қад, ер ўрти. Деди: «Ей тийра шомим равшан этган, Ўлар ҳолатда фарёдимға етган. Не бўлғай раҳм этиб жонимни олсанг, Ул ойнинг кўйи туфроғиға солсанг. Бўлурдектур адам сори хиромим, Анга еткурсанг охир дам саломим». Солур эрди назар кўкларга бир-бир Ки, ногаҳ кўзларига учради Тир6. Деди: «К-ей дўстлар ҳолин рақамзан, Сиреҳр авроқида доим қаламзан. Қароғим айласанг нетгай сиёҳи, Битисанг ҳолатим шарҳин камоҳи. Қачон нур ул қуёш тобидин олсанг, Қошиға чирмабон номамни солсанг». Кўрунгоч Зуҳра, ун тортиб дамо-дам, Қадин афғондин айлаб чангдек хам. Дебон: «К-ей ер уза кўкдин тарабрез, Унунг жонбахшу нағманг ишратангез. Замоне тори хунёгарлиғинг уз, Ўлармен навҳагарлик созини туз7. Ул ой базмида бўлсанг нағмарардоз, Ҳалоким навҳасин ҳам айлагил соз». Купуб тўртунчи манзарни чу холи, Дебон: «К-ей меҳрсиз гардуни оли. Қуёшингни қуёшимдек ёшурдунг, Манга ҳижрон тунин ҳаддин ошурдунг. Ёрут оламни, меҳринг зоҳир айла, Менинг бу шоми ҳажрим охир айла». Купуб бешинчи қўрғон қаҳрамонин, Дебон ул тунда ҳолининг ямонин. Анга деб: «К-ей шиоринг кину новард, Қилурда қатл тиғингдек жавонмард. Қиличинг айлабон қонимға рангин, Тирикликдин етур жонимға таскин. Таним ул кўйнинг бошиға ташла Бошимни итлари қошиға ташла. Боқиб олтинчи кўкта Муштариға. Қилиб арз ул саодат ахтариға8. Ки: «Ей буржи шараф маснаднишини, Саодат тахту тожининг амини. Дуое қилки, Ҳақ берсун муродим, Бу меҳнат шомидин бўлсун кушодим. Бошимдин ҳажр шоми дуди кетсун, Кўзумга васл субҳи нури етсун». Еттинчи қуллаға айлаб гузора Зуҳалға дер эди айлаб назора Ки: «Ей баҳри виқору кўҳи тамкин, Шиору шеванг ўлғай ҳилму таскин. Вужудунг ҳажр тоғидек гаронсанг, Аёғинг сабр шахсидек куҳанланг. Бу дардим ичра бер сабру саботе Ки, йўқ жонимда ҳижрондин ҳаёте». Яна бир ҳуққа бўлғоч дурриға дурж, Кезиб ул торам ичра бурж бар бурж. Тилаб ҳар бурж аро маҳрайкарини, Шараф меҳри, саодат ахтарини. Бўлуб чун тўққузунчи кўкка собит, Назора айлабон хайли савобит. Дебон ҳар бирга дарди ҳолидин роз. Фироқ ичра қатиқ аҳволидин роз. Қилиб анжумни оҳи дудидин Ким, Бу дуду ашкин айлаб чарху анжум. Дебон: «К-ей дурри ашкимдин нишон сиз, Бўлунг ашким дури янглиғ равон сиз. Ҳазин кўнглумки юз минг рора бўлмиш, Ҳавосида анинг овора бўлмиш. Демонким, ҳар бири бир рора қондур, Гули андуҳ баргидин нишондур. Олинг ҳар бирингиз бир рорасини, Йиғиб онинг туман оворасини. Азимат кўйига тез айланг охир, Анинг бошиға гулрез айланг охир. Демон гулбарг сочинг осмондин Ки, ёғдуртунг ёғин устига қондин. Чу ҳижрони гунаҳсиз олди жоним, Анинг кўйини тутсун бори қоним». Бу янглиғ то саҳар айлаб мароға9, Қилиб юз можаро ҳар можароға. Ўлардин бенадоматлиқлар айлаб, Ўзи бирла қиёматлиқлар айлаб. Чу борди қуввати афғон қилурдин, Ўзи ўзига қасди жон қилурдин. Яна тушти ўлукдек тарк этиб ҳуш, Азосиға бўлуб олам сияҳрўш. Яқосин мотамида субҳ этиб чок, Тўкуб анжум дурин сўгида афлок. Чу они ғам туни ўлтурди не суд, Дам урмоқ меҳридин субҳ оташолуд. Бу эрмиш расм бермак золи офоқ, Чу масмум ўлди, андин сўнгра тарёқ(1)0. Кетур, соқий, манга тарёқи жони, Демон тарёқ, оби зиндагони. Ёнгилдим чун топиб мен ҳажрдин баҳр, Тўкуб тарёқни, қуй жомима заҳр. ХLIV Фарҳоднинг банди очилғонин ва зиндондин канора қилғонин Хусрав билиб нигоҳбонларға сиёсат фикри қилиб, яна Фарҳод ишқи тоғининг тиғидин ҳисоб олғони ва ул ишни билмасга солғони ва Шириннинг ишқ аҳли суруд ва симоидин анинг марсияси навҳасин истимоъ қилғони ва симоъда важд аҳлидек бехудона йиқилғони ва Шорурнинг Фарҳод тириклиги хабарин Ширинға ҳаёт муждаси еткургани ва жонбахш дамидин жонсиз жисмиға руҳ киюргани ва Ширин киррикдин хома мураттаб қилиб ҳажр дудаси била ашкидин қаро мураккаб қилиб нома рақам уруб Шопур Фарҳод сори қадам урмоғи Бу авроқ узра сурган хомаи дард, Рақам бу навъ қилди номаи дард. Ким, ул фурсатдаким Фарҳоди бехуд, Бало қўрғониға бўлди муқайяд. Бўлуб асрор улус сирриға воқиф Ким, улдур ғайб асрориға кошиф. Фано буржида рахшон ахтар улдур, Вафо дуржида равшан гавҳар улдур. Вилоят машъалидин жонида нур, Каромат нури бирла кўнгли маъмур. Қачонким кўнгли истар очилур банд, Алар кўнгли учун ўзин қилур банд. Алар жон бирла они айлаб озод, Ҳамул озодлиғ бирла бўлуб шод. Валек ул теграда онинг матофи, Йироқ тушмас эди ҳаргиз тавофи. Ки, ул ҳолатни маълум этса Рарвез, ғазабдин бўлмағай ул элга хунрез. Валек ул қайддин онинг халоси, Алар бирла тариқи ихтисоси. Бори Хусравға зоҳир бўлди бир-бир Ки, ҳукмиға не янглиғ этти тағйир. Бурун қиндин чекиб тиғи сиёсат, Аларға айлади биғи сиёсат. Чу иш кайфиятиға бўлди толиб, Яна кўнглига бўлди ваҳм ғолиб. Ким, ул бедилдин ўлмас бўлса ғофил, Афоллоҳ(1), балки соҳибдил, не бедил. Бори ҳолиға чун қилди назора, ғаробат фаҳм бўлди бешумора. Чу эл ҳифзиға ул шайдои айём, Йироқ қўймас эмиш ул марздин гом. Деди: «Авлоки билмасликка солсам, Эшитсам ҳам эшитмасликка солсам». Топиб Фарҳодни ул риштада банд, Бу банди бирла Хусрав бўлди хурсанд. Валек ул вақтиким Фарҳоди бедил, Тутулди чора айлаб «шоҳи одил». Ўзин қўрғонға солмиш эрди Шорур, Ани айлаб ул иш андуҳи ранжур. Дема ул ранж ила бистарға тушти Ки, гулхан ичра хокистарға тушти. Иши эрди фиғону нола қилмоқ, Танин тош бирла юз раргола қилмоқ. Улус онглабки Рарвези жафокеш, Бўлуб юз макр бирла ҳийлаандеш. Тутуб Фарҳодни ғадр айлаб оғоз, Тикиб дор ўлди аввал кинарардоз. Яна не ҳийла кўргузди хаёли Ки, бедилдин қилиб майдонни холи. Ани то қай тараф овора қилди, Бу янглиғ бори дафъин чора қилди. Ҳамул ҳолатда Фарҳоди ягона, Не сўзлар бирлаким айтиб тарона. Не сўзким бўлди Хусравдин хитоби, Саволотиға не бўлди жавоби. Яна чун қатл ҳукмин қилди Рарвез, Дегон сўзлар нечукким дашнаи тез. Анинг ҳукмиға рарво қилмағони, Асосин кўзга мутлақ илмағони. Сўз ичра фаҳм ўлуб султонлиғ андин, Хитоу Чин элига хонлиғ андин. Нажоди фаҳм бўлмоқ гавҳари ҳам, Булардин фахри йўқлуқ бир сари ҳам. Бўлуб эрди халойиқ ичра машҳур, Ямон, яхши демактин эрди маъзур. Ки, эл Рарвездин мағбун эдилар, Доғи онинг учун мафтун эдилар. Деб ул маънида табъ аҳли ғазал кўр, Муғаннийлар ясаб савту амал кўр. Чекиб дард аҳли оҳин ошиқона, Тузуб ул савтлар бирла тарона. Аёлғу борчаға Фарҳод ҳоли, Суруд ул хастаи ношод ҳоли Ки, Хусравға не навъ ўлди гирифтор, Ароларида не навъ ўтти гуфтор. Бу дам ҳоли дағи мафҳум эмас, лек Ўлук ёхуд тирик маълум эмас лек. Бу янглиғ омнинг савти симои, Бўлуб ҳам эрди Бону истимои. Анга бўлмай бу ғамда ақлу ҳис ёр, Таҳайюр бирла йиғлар эрди бисёр. Бўлуб кўп ғусса ул ғамкашға зоҳир Ки, бу иш бўлмасун маҳвашға зоҳир(2) Ки, бу навъ англаса онинг сўзини, Шак эрмастурки ўлтургай ўзини. Вале гулчеҳра ғамгин эрди беҳад, Ўзинда эрди гоҳи, гоҳи бехуд. Сезиб эрдики ул ғурбат асири, Ҳамоно бўлди душман дастгири. Ёшуруб рарда ичра ҳоли зорин, Нечукким ҳуллада жисми низорин. Бу ўтдин сув бўлуб хороси онинг, Вале йўқ сўрғоли ёроси онинг. Чекиб ҳижрон аро оҳи ниҳони, Қарориб дуди оҳидин жаҳони. Магарким бир кун ул ғамноки мискин, Фироқ ичра бағоят эрди ғамгин. Чу кўнгли ҳажр тошидин синиқти, Замоне қаср томи узра чиқти. Ки, бир соат ҳавои касб қилғай, Ҳаводин ғунчадек кўнгли очилғай. Қулоғиға етушти бир ҳазин ун Ки, лаҳн айлар эди бир зори маҳзун. Ани ул нағма лаҳни зор қилди, Бузуқ кўнглига беҳад кор қилди. Қулоқ солдики абётин эшитгай, Суруд ичра мақолотин эшитгай. Анга ҳар байт бир ғамхона эрди, Бори Фарҳоддин афсона эрди. Не келтурган бошиға чархи кажрав, Неларким айлади жониға Хусрав. Баён айлаб анинг фавтин чекиб ҳўй, Демакда фавт қилмай бир сари мўй. Эшитгач маҳваш ул лаҳни ғамангез, Дегил бағриға тегди дашнаи тез. Анингдек чекти бир оҳи жигарсўз Ки, ўчти шамъи меҳри оламафрўз. Юзига бошлади урмоқ таронча, Бошин доғи уруб ерга юз онча. Секиз гул барги бирла бетааммул, Сариғ гул узра оқизди қизил гул(3). Бўлуб бармоқлари қондин ҳино ранг, Вале лаъли қурурдин каҳрабо ранг. Сиришки қони юз қонида оққон, Ҳамоноким юр эрди қон била қон. Бўлуб гулгун ҳарири чок элидин, Нечукким гул яқоси тонг елидин. Келиб гулгун ҳариру рарниёни Қолоғай чун оқиб ҳар ерда қони. Уруб гулгун яқо чок айлагунча, Бўлуб зоҳир гул ичра икки ғунча. Дема ғунча, ики райкон де они, ғам ўқи кўксидин ўткан нишони. Ики наргис аро юз қатра лола, Совуқ оҳи била гулранг жола. Очиб сунбулни гулбарги тар узра, Саводи шом меҳри ховар узра. Сочи шоминки айлаб меҳру маҳ рўш, Юзин ул сўгидин айлаб сияҳрўш. Юзи ўтида зулфи анбаролуд, Ул ўтқа чун ёғиб ашки, чиқиб дуд. Урунуб онча шўру шайн қилди Ки, заъф айлаб, эси озиб йиқилди. Боши устида Бону ашкрезон, Қарору сабри кўнглидин гурезон. Бу ҳолат ичра етти хаста Шорур, Замона зарбасидин жисми ранжур. Ер ўрти Бону оллинда қўюб бош, Сўз айтиб, шодмонлиғдин тўкуб ёш Ки: «Гардунмаснадо, анжумсироҳо, Ҳумоюн торазо, исмат паноҳо(4). Ҳамул кундинки шоҳи кишвари ишқ, Бало авжида рахшон ахтари ишқ. Десам шаҳ — шаҳ, десам дарвеш — дарвеш, ғарибу хаста Фарҳоди жигарреш. Адувнинг доми макриға бўлуб сайд, Анинг қайдиға зоҳир бўлди юз қайд. Биҳамдиллаҳ, анга қайд айлагонни, Ўкуш талбис ила сайд айлагонни. Олиб бир девкуш хопоки оттим, Жаҳаннам хиттаси сори узоттим. Кўзум чун оразидин бўлди маҳжур, Ётардим гўшаларда зору ранжур. Не суд онинг сори бўлмоққа озим, Не юзким сизга бўлғоймен мулозим. Туно кунгача эрдим зору ғамкаш, Йиқилғон бир бузуғ ичра мушавваш. Чу қўрғон ичра бўлдум асру дилтанг, ҚЎпуб ташқари чиқмоқ қилдим оҳанг. Қадам бору уза ҳар сори солдим Ки, ўзни қалъадин ташқори солдим. Ки, ул хайл ичра кезиб эртау кеч, Тора олғайму мен андин хабар ҳечғ! Кириб Рарвез ўрдусиға бу шом, Тутуб ҳар анжуман ёнида ором. Етиб ишратгаҳу ғамхоналарға, Қулоқ солур эдим афсоналарға. Ҳамоно қатъ ўлуб гардун нифоқи, Ажаб мансуба тушти иттифоқи. Ки, ҳам ушбу кун ул фарди замондин, ғарибу хастау бехонумондин. Улус ичра ҳадиси тоза эрди, Бағоят булажаб овоза эрди». Нечукким англамиш эрди яко-як, Борин сайроди андоғким чаковак. Мунга тегруки ҳоло соғ эмиштук, Ери гаҳ дашту гоҳи тоғ эмиштук. Аоди хавфидин ҳосил фароғи, Бўлуб аъдосининг чашму чароғи. Валоятдин Кўруб ҳолида рартав, Ани ваҳм айлаб ўлтурмакка Хусрав. Вале айтибки, ул бемисли айём, Агар ул марздин қўйса йироқ гом: Ани асрар улусни ўлтурурмен, Не ўлтурмакки, борин куйдурурмен. Бу ваҳму бимдин ул бедили зор Ки, Хусравдин бировға еткай озор. Ким, ул бўлғай бу озориға боис. Жафоу қатлу тимориға боис. Ҳамул тоғ теграсидин кому ноком, Тута олмас йироқроқ ерда ором. Чу мен онинг бу аҳволин эшиттим, Анга бормай равоне сизга еттим. Ким элнинг чину ёлғон сўзларидин Ки, кўрракни ясарлар ўзларидин. Билур эрдимки Бону қайғулуғдур, ғами Фарҳод тоғидин улуғдур. Яна ҳам хўблар шоҳини андуҳ Билур эрдимки тутмиш кўҳ то кўҳ. Дедимким, сизга дей аввал хабарни, Қилай хандон бурун гулбарги тарни. Яна сиздин анга ҳам кўз тутай сўз, Бориб онинг юзидин ёрутай кўз. Таваққуф сўзгаким дерсиз этайму, Йўқ эрса сўз, анга ботроқ кетаймуғ Миҳинбону бу янглиғ сўрди росух Ки: «Ей алфози хуш, дийдори фаррух. Такаллумларки лафзинг сурди дарҳам, Жароҳатлиқ кўнгулга эрди марҳам. Сенинг ҳажрингда эрдук асру ношод, Яна Фарҳод ҳажрин қилма худ ёд. Ўзунгни ҳажридин озод қилдинг, Анинг ҳажри ғамидин шод қилдинг. Недур икки қадаҳ тутқон замон нўш, Яна заҳри ҳалоҳил тутмоғинг қўш. Борур бўлсанг анга эъломимиз кўр, Сўзумиз беҳаду райғомимиз кўр. Суманбар7 ҳолатин ҳам шарҳ қилди Ки, не сўз англаб ушбу дам йиқилди. Биҳамдиллаҳки, кўрдук сени бори, Ани кўргонча бўлди эътибори». Дебон йиғлаштилар кўп ул, дағи бу, Ҳазин Шорур ила дилхаста Бону. Икавлон мунглашиб, сўзлар қилиб ёд, Етишганни фалакдин зулму бедод. Дебон Шорур ул дилхаста ҳолин, Миҳинбону дебон маҳваш малолин. Бу янглиғ қиссалар ўткунча лахте, Ётиб Ширин нечукким шўрбахте. Димоғиға тутуб ҳар дам бухурот, Ани ўз ҳолиға келтурдилар бот. Кўз очқоч кўрди Шорури ҳазинни, Яна ёд этти Фарҳоди гузинни. Бийик ун чекти андоғ бехудона Ки, афғонидин ўт чекти забона Ки: «Ей Шорур, қайдин бўйла еттинг, Келибсен фард, Фарҳодингни неттингғ Ҳамул кун меҳр кўсин урмиш эрдим, Борур чоғда санга торшурмиш эрдим. Рафиқу ёрлиқ мундоқ бўлурму, Амонатдорлиқ мундоқ бўлурмуғ Манга ўз ғойибимдин бир нишон айт, Десангким, ҳажридин ўлмай, равон айт. Гар этсанг максу, ногаҳ чиқса жоним, Яқин билким эрур бўйнингға қоним». Деди Бонуки: «Ей жонимға райванд, Лабинг лаъли келиб бағримға рарканд. Замоне изтиробинг торса таскин, Басе сўз арз этар Шорури мискин Ки, ҳар бирдин етиб юз кому роҳат, Бутар ҳам янги ҳам эски жароҳат». Эшитгач бўйла сўз шамъи Тирози, Куюб, зоҳир бўлуб ашки ниёзи. Деди: «К-ей мисли йўқ устоди наққош, Демай наққошким, ёру қариндош. Не дер бўлсанг ўзунгни тутма маъзур». Равон бунёд қилди хаста Шорур. Ишин Фарҳоднинг андоқки билди, Борин Ширин қошида арз қилди. Анга тегруки ҳоли ул тирикдур, Вале ҳажрингда ҳоли бас ирикдур. Борур эрдим анга зору жигархор, Дедим аввал сени айлай хабардор. Агар маҳвашқа йўл тормай малоли, Ики-уч нукта ёзса шарҳи ҳоли. Бориб оллинда мўжиз кўргузурмен Ки, ўлган бўлса доғи тиргузурмен. Пари райкар деди, жонимға миннат, Равон қўртию қилди азми хилват. Битиди дард ила бир турфа мактуб, Демай ҳар сатриким, ҳар лафзи марғуб. Чиқиб Шорурға торшурди филҳол, Ул олиб йўл сори гом урди филҳол. Қилиб йўл қатъини элдин ниҳони, Ангачаким эшитмиш эрди они. Етишти ул саҳарким, шоми Фарҳод Тонг отқунча қилиб жониға бедод. Бориб эрди ўзидин зору маҳжур Ки, етти қошиға фарзона Шорур. Қилиб рам теграсидин ваҳш ила тайр, Бориб қошиға ул райки сабуксайр. Кўруб андоқки они кўрмасун кўз, Не жисми ичра жон, не оғзида сўз. Чекиб афғон олиб қўйниға бошин, Юзига ул сифат ёғдурди ёшин Ки, ул янглиғ гулоб урғоч юзига, Очиб бедил кўзин, келди ўзига. Чу ул кўрди муни, бу кўрди они, Иковлон тортибон муҳлик навони. Солибон бир-бирининг бўйниға қўл, Анга гаҳ бу, мунга гаҳ йиғлади ул. Чекиб андоқ бу ошуб имтидоди Ки, қон йиғлаб аларға тоғу води. Аёғин ўрти Шорури ғамандуд, Чиқорди қўйнидин мактуби мақсуд. Олиб Фарҳод чунким очти нома, Тани заъф айлади андоқки хома. Ўқумоқ бошлағоч ул зори маҳзун, Бу эрди нома алфозиға мазмун. ХLV Шириннинг найи килки шакаррезлик, балки саҳифаи кофуриға мушкбезлик қилғони ва ҳажр қаро шоми мушкидин рўзгори тийра бўлуб ул ройиҳа ябусатидин(1) димоғи заъфи қувватин ва судои шиддатин ва номус рардалари нофасида ишқ ғаммоз мушки исин ниҳон асрамоқ суубатин рақам урғони ва Фарҳод ўқуб анинг сунбули мушкинидек речу тобдин эси озғони «Анинг ҳамди била бу номаи дард Ки, солди даҳр аро ҳангомаи дард. Вафо аҳлини қилғон мазҳари қаҳр, Солиб комиға ҳижрон жомидин заҳр. Кўруб ишқ аҳлиға куймоклик авло, Жалолият била айлаб тажалло. Уруб чун ишқ барқин бетааммул, Агар сарву агар хаским қилиб кул. Муҳаббат селиға берганда бедод, Йиқарда демайин вайрону обод. Етургач ғам елининг турктози, Ўчуб тенг машъалу шамъи Тирози. Қилиб чун меҳнат ўти дудини фош, Агар кўру агар бино тўкуб ёш. Синиб ғам тошидин еткурса кина, Агар ёқут агар худ обгина. Сомонға гар бериб ранжи ниҳони, Ҳамул коҳиваш айлаб каҳрабони. Агар булбул фиғон қилмоғи ондин, Бўлуб гул жайби чоки доғи ондин. Ҳам ондин зарра тобу изтироби, Ҳам ондин меҳри рахшон сўзу тоби. Битиб чунким бериб иншо кушоди Ким, ушбу нома йўқ, меҳнат саводи. Демон бир шамъдин рарвона сори, Самандардин бир оташхона сори(2) Ки, яъни мен заифи хастажондин, Малолат қалъасига посбондин(3). Сангаким қалъанг ўлмиш кўҳи андуҳ, ғаму дарду фироқинг кўҳ то кўҳ. Недур аҳволинг, эй зори ғарибим, Висолим давлатидин бенасибимғ Чекардин ғам тоғин ҳолинг нечукдур, Бу юкдин жисми чун нолинг нечукдур. Қатиқ ғурбат аро ҳолинг не эркин, Ачиқ фурқатда аҳволинг не эркинғ Фироқ ичра нечукдур жисми зоринг, Не янглиғ тўлғонур ўт ичра торингғ Сочим фикрида тунлар айласанг реч, Қарорурму жаҳонинг тун киби ҳечғ Қошим меҳробини ёд айлаган дам, Янги ойдек бўлурму қоматинг хамғ Кўзум фикри ичингга солса қайғу, Бало ҳар гўшадин туғён қилурмуғ Чу мужгоним ғамидин чиқса ҳўюнг, Бўлурму бир тикон ҳар тора мўюнгғ Қароғимни тахайюл айлаган чоғ, Хаёлинг шахси ўртарму янги доғғ Енгим гулбаргидин бўлғонда маҳзун, Юзунг гул-гул қилурму ашки гулгунғ Қилиб холим ғами кўнглунгга кинлар, Қўнарму ул яранг узра чибинларғ Юзум ҳажрида тўкса кўзларинг сув, Қуёш рухсориға боққунг келурмуғ Кўзунг лаълим ғамидин тўкса қон ёш, Бўлурму лаъл ул қон бирла ҳар тошғ Тилинг қилса ҳадисимдин ривоят, Ўзунг бирла қилурсенму ҳикоятғ Тишим ёдида кўнглунг чекса нола, Ёшингни совуқ оҳ айларму жолағ Замиринг қилса оғзимни таваҳҳум, Адам йўлида айларму ўзин Кимғ Занахдоним била зулфи гириҳгир, Ҳазин кўнглунгга эркин чоҳу занжирғ Қароғим дурри ашкинг қилса кавкаб, Бўлурму кўзларинг дурдин лабо-лабғ Қадим ҳижрони бўлса кинахоҳинг, Чиқорму сарв янглиғ дуди оҳингғ Хаёл этсанг хиромимдин шамойил, Равонинг чиққали бўлурму мойилғ Белимдин заъф бўлса кўнглунга ҳол, Бўлурму мўядин мў, ноладин нолғ Таним сийми ичингни қилса маҳзун, Бўлур эркин юзунг ул ғамдин олтунғ Мақоминг тоғ ё саҳрому эркин, Ёнингда бистаринг хорому эркинғ Ҳумойи ишратинг маъдум экинму, Бошингға соя солғон бум экинмуғ Кийик эркин юрурда раҳнамойинг, Қулон эркин саманди бодройингғ Шарафдин бўлғон эрмишсен Сулаймон, Менинг бирла унутма аҳду паймон!(4) Вуҳуш эрмиш сенинг оллингда ходим, Сибоъ эрмиш тобуғингда мулозим. Баҳойим тобии фармонинг эрмиш, Жаноҳи тайр шодурвонинг эрмиш. Чу сен тортинг Сулаймонлиқ мақомин, Демон қил манга Билқис эҳтиромин(5). Агар Билқисдек ёру азизинг Бўла олмон, ҳам ўлғаймен канизинг. Бир иш Билқислиққа бўлса монеъ, Сулаймонға Пари ҳам келди тобеъ. Агар Билқис бўлмоқ йўқса ҳаддим, Парилиқдин худ ўлмас қилса раддим. Не бўлғай эрди чархи зулмреша, Мени сендин жудо қилмай ҳамеша. Хироминг чоғи йўлдош ўлсам эрди, Сукунинг вақти қўлдош ўлсам эрди. Қуёш янглиғ бўлуб кундуз қарининг, Бўлуб тун соя янглиғ ҳамнишининг. Тикон кирса кафингға кинасидин, Чиқорсам эрди киррик игнасидин. Аёғ сунсанг бўлуб ғамдин харошинг, Мудом ўлса эди қўйнумда бошинг. Кўруб хору хас ўрнунгда ниҳони, Сочим бирла сурурсам эрди они. Чу билсам гарддин кўнглунгда қайғу, Ер узра ашкдин серсам эди сув. Бошингға тушса меҳнат шоми жовид, Юз очиб зоҳир этсам эрди хуршид. Агар жонингға қасд этса узун кун, Сочим еткурса эрди анбарин тун. Юзунгни олмасам эрди энгимдин, Аритсам эрди ашкингни енгимдин. Жунун таъвизиға кўрганда мойил, Қўл этсам эрди бўйнунгға ҳамойил. Тилар бўлсанг юзунг кўрмакка кўзгу, Юзум юзунгга тутсам эрди ўтру. Сув истаб тушса ўтлуғ кўнглунга жўш, Лабимдин тутсам эрди чашмаи нўш. Дамо-дам айлабон ҳамдамлиғингни, Кеча-кундуз қилиб маҳрамлиғингни. Тунунгда шамъи мажлис бўлсам эрди, Кун ўлса ёру мунис бўлсам эрди. Чу айлабтур сиреҳри тезрафтор, Сени бир ён, мени бир ён гирифтор. Киши гар кўксини юз рора қилсун, Фалак бедодиға не чора қилсунғ! Анинг бедодидин ким бўлса ношод, Қилур жониға бедод узра бедод. Неча сен бастаи банду балосен, Балолар банди ичра мубталосен. ғаму дардингча дард имкони йўқтур, Балоу меҳнатинг роёни йўқтур. Вале бўлмиш жаҳон аҳлиға маълум Ки, илгингда қотиқ хоро эрур мум. Чекарга дарду андуҳ журъатинг бор, Бало тортарға сабру тоқатинг бор. Агарчи фурқатимдин нотавонсен, Вале ҳам эрсену ҳам раҳлавонсен. Агар туғён қилур ҳижрон малоли, Қилурсен оҳ ила кўнглунгни холи. Машаққат ўти қилса жисминга кин, БЭрурсен ашк сели бирла таскин. Етишгач дард чун ҳар ён кетарсен, Фиғону рўя бирла дафъ этарсен. Агар кўксунгга урсанг ғусса тоши, Вагар жонингга меҳнат дурбоши(6). Неким қилсанг сўзи сиғмас кишининг Ки, бу таври бўлур ошиқ ишининг. Мени зору заифу рошикаста, Бошимдин то аёқ аъзо шикаста. Фироқинг тиғидин юз рора жоним, Не жоним, балки жисми нотавоним. Куюб ҳажр ўтидин жону кўнгул ҳам, Не куймакким, бўлуб юз қатла кул ҳам. Ичимга шуълаи ишқинг тутошиб, Тутошиб демаким, бошимдин ошиб. Ичимда бўлса юз ўт ошкоро, Нафас дудин урарға қайда ёроғ! Гар ўлса лаъл бирла кўзларим кон, Оқизмоқ қатрае андин не имкон. Неча хотун киши бор эрса тавсан, Бўлуб озодалиғда сарву савсан. Жамол ичра маҳи тобондин афзун, Маҳи тобонни қўйким, ондин афзун. Анга яхшики айлаб дилраболиқ, Вафо аҳлиға қилғай бевафолиқ. Ҳақ андин асрасунким ул забунваш, Бировнинг ишқидин бўлғай мушавваш. Гириҳлар ҳажрдин қошиға тушгай, Гириҳлик ишқ иши бошиға тушгай. Не ишқ ўтиға куймакликка тоби, Не андин қуртулиб жони хароби. Аёғ остиға қолса нотавон мўр, Кетурса қатлиға юз аждаҳо зўр. Чу ул бўлмиш халойиқ роймоли, Юз аждар чангида бўлғай не ҳоли. Чақилса барқ олам ичра бебок, Тура олғайму ўтрусида хошокғ Бу мушкилроқки мундоқ зору бедил Ки, бедиллиқ эрур жониға мушкил. Анга бир ён эрур юз мунча афсус, Яна бир ён ҳижоби нангу номус. Ниҳони урса тун-кун юз туман реч, Агар номуси борди борчаси ҳеч. Бағоят мушкул иш эрмиш, бағоят Ки, ошиқ нангу ном этгай риоят. Учурса оҳи етти кўк(7) ниқобин, Юзидин очмағай бурқаъ ҳижобин. Демон мендин сенинг дардинг эрур кам, Сенинг ҳам кўртурур дардинг, менинг ҳам. Вале юз мунча дарди тоза бирла, ғаму андуҳи беандоза бирла, Чу дарду ғурбатингни ёд этармен, Ҳазин жонимға юз бедод этармен. Агарчи бўлғоли ишқинг асири, Ўтар афлокдин оҳим нафири. Даме хуш урмадим афғон ичинда, Даме хуш бўлмадим ҳижрон ичинда. Олиб душман сироҳу афсаримни, Қилиб торож мулку кишваримни. Мену хайлим нечукким буми манҳус, Бўлуб бир ғор аро тоғ ичра маҳбус. Мунунгдек мулкнинг шоҳу фақири, Бўлуб бошдин-аёқ душман асири. Тутулғонлар қилиб жонини таслим, Қутулғонларни ҳар дам ўлтуруб бим. Булар элга менинг ишқим ишидин, Қулоғим ёлқибон эл қарғишидин. Қилиб жонимға қасд элдин уётим, Ўчуб Бону уётидин ҳаётим. Вале юз мунча меҳнат бўлса эрди, Не юз, минг мунча шиддат бўлса эрди, Сени кўрсам эди ногоҳ-ногоҳ, ғамим йўқ эрди биллоҳ, сумма биллоҳ(8). Бу дам ҳамким фироқингдин ўлубмен, Юз ўлгандин ҳам ортуқроқ бўлубмен. Ҳаётим васлинга уммид иландур, Умид ул раҳмати жовид иландур. Агар ҳажрингда юз йил ғуссакашмен, Агар васлинг умиди бўлса хушмен. Таваққуъ улки бу ошуфта нома Ки, бу ошуфта қилди нақши хома. Ўқуб мазмунидин олсанг ҳисобин, Карам айлаб йиборгайсен жавобин Ким, ул ҳар ғамда бўлғай ҳирзи жоним, Балоу ғуссадин хатти амоним. Чу бўлсанг ҳолима огоҳу аълам, Жавобин ҳам йибор, валлоҳу аълам». Ўқуб бу номани ул зори бадҳол, Кўп урди тоб жисми ўйлаким нол. Гаҳи бехуд чекар эрди фиғони, ҚЎпуб юз чарх урар эрди замони. Жунун осорини кўп зоҳир этти, Ўзига келди гоҳи, гоҳ кетти. Жунундин гарчи кўп бўлди нафири, Йўқ эрди нома ёзмоқдин гузири. Чиқорди нома асбобини Шорур, Мураккаб айламакка мушку кофур(9). Ўзин девона бир дам забт қилди Ким, ул дарду бало шарҳи ёзилди. Бериб Шорурни қилди равона, Ўзи дард ўти ичра қолди ёна. Югурди номабар чун нома олиб, Не навъ ўлса ўзин қўрғонға солиб(10), Етиб маҳвашнинг оллинда ер ўрти, Битикни ерга қўйди, доғи қўрти. Суманбар йиғлаю хилватқа кирди, Сародин ҳужраи меҳнатқа кирди. Очиб чунким ўқуй бошлоди они, Бу янглиғ эрди ул ғам достони. ХLVI Фарҳоднинг Ширин номаси муқобаласида хома учин метини нўгидек тез этиб, ул хома била варақ тахтасин метин хоро тахтасиға теккондек оташангез қилғонини ва Пари афсунидин ажз зоҳир қилиб, телбалардек ўзин итлар силсиласиға тортиб лоба кўргузгонини Пари райкар ўқуб, Паризадалардек изтиробқа тушуб, кўнгли қуши мажнуни сори рарвоз қилиб, ани кўрарга кўзи учқони, балки мажнуни уйқу хайлидек анинг Анинг оти била бу ғам саводи Ки, нақши килкидур олам саводи. Ёрурға ҳусн шамъи шоми дайжур, Чиқориб ишқ барқи норидин нур. Чекиб чун ишқ норининг духонин, Қарортиб дард элининг хонумонин. Қуёшдек кимнинг айлаб ҳуснин офот, Улусни қўзғабон андоқки заррот. Аниким ошиқ айлаб зарра монанд, Қилиб саргашталиклар бирла хурсанд. Ангаким бермайин ўз мулкидин баҳр, Қилиб ғурбат майин талх ўйлаким заҳр. Диёру ёр дардин қаттиғ этган, Фироқу ҳажр жомин аччиғ этган. Бировгаким бериб ғурбатда маскан, Жаҳон аҳлин қилиб жониға душман. Аниким дўстдин айлаб тарабнок, Улус душманлиғидин бермайин бок. Чиқорур элни ғам ҳангомасидин, Қилиб масрур дилбар номасидин. Бало тоғин саросар хора қилғон, Анга ишқ аҳлини овора қилғон. Муҳаббат даштини қилғон балое, Етиб ҳар мўрин онинг аждаҳое. Суруб чун нуктани ҳамд ичра лахте, Деб андин сўнг нечукким шўрбахте Ки: «Бу меҳнат ўтининг достони, Саводи ғусса дудидин нишони. Тикондин йўқки сарву ёсаминға, Томуғдин балки фирдавси баринға. Томуғни қўйки, оҳин тортқон кун, Бўлуб бир дўзах оҳидин ҳар учқун Ки, яъни мен ғариби нотавондин, Тутулғон зор кўнгли хаста жондин. Кўнгул бўлғон балойи жони онинг, Бориб жондек кўнгул олғони онинг. Ангаким йўқ ҳадим жонон демакка, Қаю жонон демакким, жон демакка. Ва лекин чун жунун маъзуридурмен, Жунун бирла жаҳон машҳуридурмен. Нединким офатим бўлғон Паридур, Пари йўқ, одамилар сарваридур. Ишим чун телбаликка торти райванд, Ажаб йўқ, сўз десам девонамонанд. Жунун аҳли ҳадиси борса ҳар ён, Бўлур зоҳир хирад аҳлиға ҳазён. Паридин ноқили афсонадурмен, Не тонг саҳв ўлсаким, девонадурмен. Ва лекин келди чун Лайли мисоли, Қилай Мажнун киби кўнглумни холи. Нигоро, маҳвашо, иффатраноҳо, Жаҳон маҳвашлариға родшоҳо! Санга ҳаддим йўқ ўлмоқ нуктарардоз, Тилармен итларингға айтмоқ роз. Недур кўюнг аро итларға ҳолат, Фароғат бирладурлар, ё малолатғ Кеча ул кўй аро қилғонда фарёд. Қилурларму бу итган итни ҳам ёдғ Йиғилиб ҳалқа урғон можапода, Мени йўқларму эркинлар аподағ Сўнгак чайнарда айлаб қаҳру кинлар, Қуруғ жисмим соғинурму экинларғ Қилурда туъма тошдин ёнчқон бош, Билурлармукин ер бошим нелар тошғ Су сори тиллари қилғон замон майл, Соғинурларму ашким суйини селғ Бўйинлариға сагбон чекса занжир, Соғинурларму занжиримни бир-бирғ Қилоданг тавқидин ҳар дам топиб завқ, Соғинурларму тушкан бўйнума тавқ?(1) Ётиб бош қўйсалар ул остонға, Қолур эркинму ер бу нотавонғағ Билибким манга не етмиш қазодин, Улурларму экин ҳар тун азодинғ Ҳинодин қўлларин кўрганда рангин, Кўзум қонин соғинурларму эркинғ Расан торса бўюнлариға райванд, Билурларму экин бўйнумда юз бандғ Булар ичра бор эрди бир заиф ит, Менингдек зору мажруҳу наҳиф ит. Тани зору сўнгак бирла бўғунлар, Машаққат ториға солиб тугунлар. Қулоқдин икки юзга рарда солиб, Юзин очмоққа итлардин уёлиб. Қилибон қуйруғин судрарни реша, Ҳориб ул юкни тортордин ҳамиша. Чибинлар жисмини мажруҳ этар чоғ, Ўлукса узра андоққим сурук зоғ. Ичимдек хаста жисмининг хароши, Бошимдек, дард туфроғида боши. Ичимда ҳажр ўқи солғонча ёра, Қўтурдин онча захми ошкора. Менинг захмимдағи қонлар ниҳони, Ниҳон айлаб анинг захмини қони. Менингдек заъф ўтидин жонида ўрт, Юзунг кўрмак хаёлидин кўзи тўрт. Вафо бобида иккимизда даъво, Муҳаббат шартида ҳам бизда даъво. Топиб ўз ҳолатин бу нотавонда, Манга улфат тутуб ул остонда. Менинг ҳолимға ул айлаб тараҳҳум, Анга ул навъким аҳли танаъум. Кўрубмен анда мардумлиғ нишони, Кўзумда индабон мардумдек они(2). Кўзум қонининг оқмоғин чу боқиб, Анинг доғи кўзумдек қони оқиб. Рафиқ эрди манга мен ҳам рафиқи, Менинг ҳолимға рифқ онинг тариқи. Не эркин заъф ичинда ҳоли, ё Раб, Бу итдекму экин аҳволи, ё Рабғ! Торорда остонингда раноҳи, Мени кўзларму эркин гоҳ-гоҳиғ! Кўнгулда ўйлаким дарди ниҳонинг Кирарменму экин кўнглига онингғ Ялар вақти жароҳатларни дарҳам, Билурму, йўқ менинг захмимға марҳамғ Аёғи кўюнга гаҳ-гаҳ етармуғ Агар етса бу итни ёд этармуғ Санга жонни фидо қилмоқ ҳавоси, Не ҳаддимким бўлай ул ит фидосиғ Сенинг ҳолинг сўрарға қайда ёро, Бас онинг ҳолин этсам ошкоро. Буким мактуб аро дурлар қилиб дарж, Латойиф нақди кўп айлаб эдинг харж. Анинг узрида ожиздур баёним Ки, ҳар ҳарфиға бўлсун садқа жоним. Деб эрдинг менда ҳам кўртур ғаму дард, Бу сўздин куйди жони дардрарвард. Менингдек юз туман минг ўлса ҳар дам, Муборак хотирингға бўлмасун ғам! Битиб эрдингки, сен гар нотавонсен, Ва лекин ғам чекарга раҳлавонсен. Агар тоғ ўлса, тешангдин нигундур, Ва гар шер ўлса, ранжангдин забундур. Манга ул зўру шавкат қайда қолмиш, Нафас урғунча қувват қайда қолмишғ Мен ул мўре дурурмен зору ожиз Ки, андоқ азж аро йўқ мўр ҳаргиз. Илайимда кесак кўҳи балодур, Кўзумга реса ришта аждаҳодур. ғамингдиндур манга тобу тавон ҳам, Эрур дардинг чекардин қути жон ҳам. Неча ишқингдин ўлса жисмима зўр, Ва лекин аждаҳони ишқ этар мўр. Ва гар худ мўр эрур ромоли онинг, Хаёл этким, не бўлғай ҳоли онингғ Рақам айлаб эдингким, тахту жоҳим, Диёру кишвару хайлу сироҳим. Мену Бону бўлубтурбиз ҳисори, Ҳисори меҳнат ичра кўҳсори. Бу сўзнинг гар жавобин айта олмон, Вале айтурда ожиз доғи қолмон. Битилган сўз эрур боштин-аёқ рост, Бу навъ эрмиш азалда Тенгрига хост. Кишига ҳар неким келгай қазодин, Давое яхшироқ йўқтур ризодин. Билурменким не келмиш кишварингға, Не бир кишварки хайлу чокарингға. Вале улким эрур хайлу сироҳинг, Мутеу банда, балким хоки роҳинг. Алардин гар бири тутсанг мени ҳам, Бири ҳам йўқки, тутсанг барчадин кам. Агар инсофни тортиб ароға, Тааммул айласанг бу можароға. Манга етган балият кўру ози, Бори бирла бўла олур мувози. Десанг меҳнатқа сен эрдинг сазовор, Аларға зулм қилди чархи даввор. Фидо бориға жони нотавоним, Не қилсанг ҳам турубдур хаста жоним. Гар эрмас мунча бирла ҳам кифоят, Менинг бўйнумға юкларсен жиноят. Йўлингда бор эсам туфроғдин кам Ва лекин чиқмадим туфроғдин ҳам. Манга ҳам бор эди эркин диёре, Диёрим хайли ичра иқтидоре. Атом шоядки хоқон эрди эркин. Неча иқлим уза хон эрди эркин. Етиб эрди экин бошимға тожи, Аёғим остиға ҳам тахти ожи. Хитоу Чин аро ўн икки минг шаҳр, Топар эрди экин ҳукмум била баҳр. Мунга лойиқ сироҳу хайлу жоҳим, Тариқи салтанатда дастгоҳим. Етиб чун ишқ хайли турктози, Ҳақиқий ишқ, йўқ ишқи мажози. Бало хайли аро бечора бўлмоқ, Диёру мулкдин овора бўлмоқ. Туман минг одами гар банда, гар хайл, Тўкуб бу сўг аро ашк ўйлаким сел. Ато бирла ано қолиб азоға, Неча минг шаҳр эли ранжу аноға. Аларни даври чарх айлаб адамвор, Менинг жисмимни худ туфроққа ҳамвор. Яна кўрким, ҳаводис тошидин дард, Чиқориб ҳар дам ул туфроқдин гард. Азалдин ишқ экан бўлса сириштим, Қазодин дарду меҳнат сарнавиштим(3). Бу ишда кимга тиғи таън уройин, Ўзумни йўқса кимни ёзғуройин Ки, юз мендек, туман андоқки Хусрав, Ҳабо бўлса, қазо оллинда бир жав. Неким бўлса қазои осмони, Кишига бўлмас иснод этмак они. Қаён эрдим, қаён чекти жунунум, Жунундин ёва сўз бўлди фунунум. Ёзарда номани ҳушумдин оздим, Жунундин ҳеч билмонким, не ёздим. Чу мен девона ўздин эрман огоҳ, Не саҳв эттим рақам, астағфуруллоҳ. Хато, афв эт қаламға бу рақамдин Ки, мажнунлар бўлур маъфу қаламдин. Қаламға чун тугонди сафҳада сайр, Сўз итмоми эдиким «тамма билхайр!»(4) Пари райкар ўқуғунча бу мактуб, Ниҳодидин чиқиб юз қатла ошуб. Танида нома чирмар ир киби тоб, Вале ул ирга тоб ул жисми бетоб. Қўюб ерга шағабдин ҳар замон юз, Қади ғамдин даме хам, бир замон туз. Чекиб гардунға оҳининг шарорин Ки, ўртаб ул шарар сабру қарорин. Бўлуб бир лаҳза кўнгли ишратандуз, Тирик эрконга Фарҳоди жигарсўз. Замоне нола тортиб фурқатидин, Чекиб во ҳасратолар ҳасратидин. Қилиб Бонуға арз ул турфа мактуб Ки, боштин то аёғи эрди марғуб. Қилиб Бону доғи кўп номадек реч, Давое тормайин ул дардиға ҳеч. Билиб ул хаста ҳолотин камоҳи Ки, бор эрмиш дури дарёи шоҳи. Икиси кўз ёшидин кўп сочиб дур, Анинг ҳолиға еб ҳар дам таҳассур. Қилиб Шорур иззу эҳтиромин, Бурунғидин бийик айлаб мақомин. СЎпуб Фарҳоднинг ҳолини бир-бир, Иков йиғлаб бу қилғон сойи тақрир. Не хуштур торса бир маҳжури жовид, Бировдин ноумид ўлғонда уммид. Навоийға талаб, ё Раб, шиор эт, Неча навмид эса, уммидвор эт! Кетур, соқий, маю бир дам ойилма! Мени ҳам дарддин навмид қилма. Умидимға мени хурсанд этгил, Умидим буки, уммидингға етгил! ХLVII Фарҳод кўнгли жароҳатлари Ширин номаси навардидағи каломи Масиҳи(1) Марям(2), балки ул коғазға чирмаб йиборган марҳамларидин ўнгалмоққа юз қўйғони ва Ширин бағри ҳароратлари Фарҳод битиги мазмунидин, балки Марям риштасиға чирмаб йиборган иситма таъвизи афсунидин таскин торқони ва бу силсилаи муҳаббатни Шорур мутаҳаррик қилғонин Хусрав англаб ани салосили меҳнатқа тортқони ва Фарҳод ҳалокиға чарх золидек тадбир қилғони ва анинг умри заволи тадбири топилғони Бу махфий нуктанинг мушкилкушойи, Бу янглиғ бўлди маъни раҳнамойи Ки, чун Шорур ул икки нотавондин Шикаста жисм ила озурда жондин Етурди бир-бирига номаи шавқ, Қизиқ бўлди яна ҳангомаи шавқ. Хабар Хусравға еттиким расуле, Расуле йўқки, жосуси фузуле. Ҳам элтур телбадин ул ойға райғом, Ҳамул ойдин бЭрур мажнунға эълом. Анингдек ишқ бозори эрур тез Ки, бўлғудек дурур юз фитна ангез. Ҳамоно даштдин девона Фарҳод, Ҳисори фитнадан ҳури Паризод. Дебон бир-бирга юз афсуну найранг, Анингдек айлагайлар бир ён оҳанг. Ки, Хусрав тормағай гардин аларнинг, Не суд ул дам емак дардин аларнинг. Агар ҳам торса тортиб кўп уқубат, Саранжомида бордур кўп суубат Ки, чу девона минса девзоде, Ёнида ул сифат ҳуронажоде. Ҳарифи эрмас онинг юз минг одам Ки, бўлғай ҳар бири иш вақти Рустам. Чу эрди маскани бу қалъа тоғи, Яланг мажнун киби боштин-аёғи. Вужуди ҳажрдин зору забун ҳам, Қади ғам тоши тортардан нигун ҳам. Олиб бир тошким аъдоға отти, Не Хусрав, бир черик кўнглин ушотти. Қачонким минса гардунрайкари тез, Қўлида чеккан ўлса тиғи хунрез. Эрур Хусравға бас андишаи хом, Қаён ул борса қўймоқ ул тараф гом. Чу бу афсонани фаҳм этти Рарвез, Тафаккур ўти тушти кўнглига тез. Ҳамул ердинки эрди хаста Фарҳод, Бу ерга тегруким ул сарви озод(3). Не йўлким бор эди айлаб каминлар, Камингаҳларда қўйди аҳли кинлар Ки, тергаб борғану келган кишини, Тафаҳҳус айлабон ҳар ким ишини. Анингдек кимса учраб йўллариға Ки, тақрир ўлди кирса қўллариға. Кетургайлар ани Рарвез учун тез, Ўзи билгай нечукким қилса Рарвез. Қазодин ул ики-уч кунда Шорур Топиб Фарҳод робўсиға дастур(4). Паривашдин яна бир нома олиб, Борур эрди сабодек рўя солиб. Чу тортилар ул эл, қилғонни матлуб, Тафаҳҳус қилғоч они, чиқти мактуб. Битик бирла ўзин Хусравға филҳол, Таваққуълар била қилдилар ирсол. Чу бу навъ иш аён қилди замона, Бўлуб Хусрав бағоят шодмона. Қилиб ул элга улким шарти эҳсон Ки, бу мушкил алардин бўлди осон. Ўқуди чун очиб ул турфа нома, Қуйи солиб бошин андоқки хома. Чиқорди ул саводи анбаролуд, Саводи хома янглиғ бошидин дуд. Саводи эрди меҳнат дудасидин, Бало бозори мушки судасидин. ғам аҳлининг саводи мотами ул. ғалат қилдим, саводи аъзами ул. Аёқдин-бошқа дарду ғам нишони, Бори меҳру муҳаббат достони. Хазони ҳажр кетмакнинг навиди, Баҳори васл етмакнинг умиди. Мидоди мушки дилжўйи муҳаббат, Келиб ҳар ҳарфидин бўйи муҳаббат. Ҳикоятлар саросар маҳрамона, Бўлуб ҳар бирда зоҳир юз нишона. Вафодинким бўлуб ҳар сўз адоси, Бўлуб ҳар сўзда бир-бирнинг фидоси. Бурунғи номалардин кўп суруб роз. Вафоу меҳр анга анжому оғоз. Вафодин ваъдау паймонлар айлаб, Бу паймонлар уза аймонлар айлаб. Бўлуб кўп зикр мактуб ичра Рарвез, Ани деб гоҳи золим, гоҳи хунрез. Битиб Арманни вайрон қилғонини, Улусқа ғорати жон қилғонини. Қилиб ишқида юз минг таъна оғоз Ки, улким, ишқ сирридин демак роз Ки, чеккай тиғу ургай ишқ лофин, Мусаллам ким тутар мундоқ газофинғ! Қулоқ ишқ аҳли солмас бўйла сўзга Ки, шаҳлиқ ўзгадур, ошиқлиқ ўзга. Керак ошиққа жон — жонон фидоси. Тилар ул қилса жонон — жон фидоси. Агар ошиқ будур, маъдум хушроқ, Висол иқболидин маҳрум хушроқ. Ҳақ андин асрасунким, бўйла ошиқ Ўзин кўргай мурод авжида фойиқ. Чу ул мақсуд билмиш ишқдин ком, Менинг васлим хаёлидур анга хом. Эрур бу ишда саъю эҳтимоми, Тамоми ҳарзау зое тамоми. Менинг жисмимда то жондин рамақдур, Ишим қўрғонда ўзни асрамақдур. Қазо қилса мени онинг асири, Ўлумдин чун кишининг йўқ гузири. Танимни айлабон ханжар била чок, Ани қилмай висолимдин тарабнок. Бу янглиғ кўп ҳадиси оташангез Ки, бир-бир ўқуди борини Рарвез. Балоу дард ўти жониға тушти, Тазалзул жисми вайрониға тушти. Агар инсоф ила айлаб тааммул, Билибким, ҳар неким ёзмишдур ул гул. Савоб иш мутлақ онинг жонибидур, Бори ишда Ҳақ онинг жонибидур. Ва лекин салтанат номусу номи, Яна сурмак ҳавойи нафс коми. Ани инсоф сори қўймайин ҳеч, Солиб кўнглига фикри реч-дарреч. Ишорат айлабон Шорурға банд, Ўзи ғам бандида Шорур монанд. Бузург Уммидни чорлаб ниҳони, Ароға қўйди ринҳон можарони Ки, бу иш андуҳидин чиқти жоним, Кўнгилдин кўз сори майл этти қоним. Манга бу дард аро бир чора қилғил, Ҳалок ўлғумдурур йўқ эрса, билгил. Ким ул девона сори деврайванд, Ўзи деву сўзи девона монанд. Бу раънони анингдек айламиш сайд Ки, дев этгай кишини озғуруб қайд. Сингурсам ғуссадин ўлмак керакдур, Ишимга борча эл кулмак керакдур. Киши кўргайму мундоқ турфа ўлмак, Улусдин йиғламоқ ўрниға кулмакғ Агар худ айласам ошубу бедод, Мунинг бирла ҳам ўлмас хотирим шод Ки, мажнунни билурмен бегунаҳдур, Гунаҳсиз қонға майл этмак табаҳдур. Каманди риштаи фикрим уз охир, Манга бу ишда бир йўл кўргуз охир. Иковлон айтибон афсона беҳад, Кўп айлаб бир-бирининг раъйини рад. Ҳам охир бўйла бўлди ишга тадбир, Қаю тадбирғ Макру реву тазвир Ки, торқайлар наҳусат интисоби Ки, бўлғай қатл анга раъйи савоби. Дегайларким бориб девона сори, Нуҳусат ўтидин урғай шарори. Дегайким, Хусрав Арман шаҳрин олди, Бори комин сиреҳр илгига солди. Иши Ширин била сурмак дурур ком, Миҳинбону била ичмак дурур жом. Қилиб Бону анга Ширинни ҳаммаҳд, Иковдурлар нечукким шаккару шаҳд. Чу ул кўрди санга Хусравни фойиқ, Анга ошиқлиғинг эмди не лойиқғ Чу сендин кетти ул, сен ҳам қўру кет, Ерига етти, сен ҳам мулкинга ет. Шак эрмас чун бу янглиғ нағма тутқай, Анинг кўнглини Шириндин совутқай. Бу сўз бирла совуб майл этса бир ён, Қурубон бошин олиб кетса бир ён. Булар андин қачонким бўлса навмид, Апода қолмағай бу ранжи жовид. Бўлур кўргузмак онча нотавонлиқ Ки, зоҳир қилғай ул ой меҳрибонлиқ. Бу ўқ гар тушмаса кўнглига кори, Қилоли ўзга тадбир ихтиёри. Бу янглиғ риштаға чун сўз тугулди, Май истаб шаҳ қадаҳ монанд кулди. Кетур, соқий қадаҳким, бир ғамим бор Ким, ул ғамдин ажойиб мотамим бор. Малолат хайли қасди жоним этмиш, Қадаҳ тутким, қўлумдин чора кетмиш. ХLVIII Золи маккора, балки Фарҳодкуши хунхоранинг тиғи забонин тез этиб, Фарҳод қатлини ангез этгони, доғи ул тоғ сори азимат этиб, Фарҳод бошиға ажалдек етгони ва анинг ҳаёт қуши қасдиға макр риштаси домин очиб, тазвир ашки донасин сочқони ва жисми қафасин марг сангборони била синдурғони ва умри булбулин ул пора-пора қафасдин учурғон Бу мотам навҳасози ўртабон доғ, Анингдек сўз юзига урди тирноғ Ки, чун ул навъ тадбир этти Рарвез, Топиб келтурдилар бир ҳийлатангез. Қади икки букулган рир золе, Фалак золи киби ҳийлат сиголе(1). Хутути макрдин юзинда юз чин, Тилига ўтмайин умрида сўз чин. Чу соз айлаб фусуну ҳийлаи шум, Қўлида хора юмшаб, ўйлаким мум. Бериб сургач фусунлиқ можарони, Атоға қизни, ўғулға анони. Қўюб кўнглин чу афсуну ҳиялға, Қуёшни айлабон ошиқ Зуҳалға. Атаб кўк рир золи хола они, Ано деб Даллат ул-муҳтола они(2). Етиб тадбир ила ул холани бикр, Ҳар оқшом Даллат ул-муҳтолани бикр. Куёвга ақдидин собит қилиб суд, Арасту бўлса айлаб они хушнуд. Қачон носозлиқ айлаб ипода, Бузуб бир сўз била юз хонвода. Нахуд фолидин аҳкоми яко-як, Жаве йўқ элга ул аҳком аро шак(3). Қилиб ҳукм ичра юз Буқротни Ким. Бисотида нахудлар мисли анжум. Урарға зулм тиғин тезҳуш ул, Демайким тезҳуш, Фарҳодкуш ул. Чу ҳозир қилдилар мажлисқа они, Дедилар борча аҳволи ниҳони. Қилиб кўп ваъда бирла кўнглини гарм, ҚЎпуб ул йўлға тушти, қилмай озарм Ки, гар Фарҳод бўлсун кўҳи рўлод, Берай афсун била бир дамда барбод. Неча кун қатъи дашт айлаб раёрай, Гаҳи дашту гаҳи води қилиб тай. Ҳам охир ешти ул тоғ узра маҳмил Ки, тутмиш эрди Фарҳод анда манзил. Равон онинг сори бўлди равона, Ясаб кўнглида юз муҳлик фасона. Ҳисоби макрини қилмоққа тавзиҳ, Осиб синдурғудек бўйниға тасбиҳ. Таҳармуз тор-руди бирла миқнаъ, Талаввун жинси жинсидин мураққаъ(4). Дегил Марям ҳарамда тормайин ком, Келибдур Тур уза тутмоққа ором. Кўруб Фарҳод ердин қўрти филҳол, Саломиға, алифдек қад қилиб дол. Савол этти келур кайфиятини, Бу келмактин не эркан ниятини. Деди қалб ояти холис намуна, Уруб ҳолиға наъли бозгуна Ки, бордурмен заифи хастажоне, Улусдин ришта узган нотавоне. Ўн-ўн беш йил мақомим хилват эрди, Ишим хилватда Ҳаққа тоат эрди. Жаҳон ичра киши бирла ишим йўқ, Ишим бу — Тенгридан ўзга кишим йўқ. Чу Арман мулкида амният эрди, Менинг ҳолимға бу кайфият эрди. Бу шоҳеким, келибтур оти Рарвез, Анингдек фитна ўтин айлади тез Ки, элдин борди завқи хонумони, Эшитмиш бўлғасен сен доғи они. Чу ул мулк аҳли бўлди мунқалиб ҳол, Манга ҳам мунқалибваш бўлди аҳвол. Ҳузури тоат анда қолмади ҳеч, Дедимким, эрта кунни қилмайин кеч. Халойиқдин йироқроқ тийра ғоре, Торай ёнида онинг чашмасоре. ғизоу қут олиб зикри ниҳондин, Кирай андоқки, ҳаргиз чиқмай ондин. Ажалдин етса умрум хайлиға зўр, Ҳамул тийра мағок ўлғай манга гўр. Кезар эрдим бу савдодин мушавваш Ки, келди кўнглума бу сарзамин хуш. Юмишмен умрдин гарчи илик мен, Вале бу тоғ аро мен то тирикмен. Вафосиздур чу хайли одамизод, Вафосизни не қилсун одами ёд. Қаро тошдин вафоу меҳр умидин Тамаъ қилмоқ бўлур, йўқ одамидин! Эшитти чун бу афсунларни Фарҳод, Бағоят бўлди андин хотири шод. Табаррук истабон туфроғин ўрти, Ниёз айлаб, оёғин доғин ўрти. Деди: «К-ей оразингда нури тавфиқ, Замиринг махзани асрори таҳқиқ. Буким даҳр аҳлиға номуттафиқсен, Муҳиқсен, биллаҳу валлаҳ муҳиқсен!(5) Вафосизлиқ жаҳон аҳлиға хўдур, Вафо элдин аларға жустужўдур. Бўлур маълумким бир амри нохуш, Замиринг бу сифат қилмиш мушавваш. Магар Арманда амре бўлди тори Ки, юқти кўнглунга онинг ғубори». Дедиким: «Ей ўғул, чиндур каломинг, Жавобин доғи чин айлай раёминг. Видоъ этмиш бу кишвардин амонлиғ, Амонлиғ ўрниға келмиш ямонлиғ. Ниҳоятдин эрур кўп анда офот, Вале буким аён бўлди бу авқот. Миҳинбону била Хусрав ярошти, Хусусият апода ҳаддин ошти. Солиб райванд ишин Хусрав ароға, Бу ҳам берди ризо ул можароға. Ики ёндин ёйиб вуслат бисотин, ғанимат билди эл айшу нишотин. Анингдек фисқ ила лаҳв ўлди ойин Ки, бўлди бартараф ислом ила дин. Қолиб май селиға ул кишвару тахт, Салоҳ аҳли ародин чектилар рахт. Чу ҳар ким борди бир ён зору ғамнок, Бу сори солди мен ғамгинни афлок. Вале бу турфароқким, ул жамоат, Унуттилар чу ойини саломат. Худо солди апода ранжи жовид, Муродидин борини қилди навмид». Танаъум шоми шамъидин бориб нур, Мубаддал бўлди мотам бирла ул сур. Ҳамул гулрухки, дерлар они Ширин, Бу маънидин экандур асру ғамгин. Чу бўлди ақд амри ошкоро, Чекиб гардунға афғон бемадоро. Ўзига қатл тиғин урди филҳол, Ўзин бу ғуссадин ўлтурди филҳол. Деди баъзики: «Нўш этган дурур заҳр Ки, бўлғай нўшидин Рарвез бебаҳр». Бори тақдир ила ул сарви навхез, Бақо мулкига солди гомини тез. Анга ошиқ эмиш бир зори ношод, ғарибе, дардманде оти Фарҳод. Фироқи ичра юб илкини жондин, Анинг ишқи била борди жаҳондин. ғамидин оҳу афғон бирла борди, Анинг васлидин армон бирла борди. Ише қилдики, келмас ул кишидин Ки, юз шаюллаҳ онинг ул ишидин. Не руҳи пок эди ул сарви чолок Ки, келди пок, охир борди ҳам пок. Чекиб Фарҳод учун оҳи ҳалокин, Анинг ёдида берди жони покин. Борур дам оғзида Фарҳод зикри, Ичинда доғи ул ношод зикри. Бори Рарвез ранжин зойиъ этти, Вале Фарҳод ёди бирла кетти. Тилидин тортибон фартут7 тиғе, Дер эрди ҳар нафас оҳу дариғе. Қилиб фартут бу афсонани биғ, Тушуб Фарҳод ичига юз туман тиғ. Узун тортиб ҳалок афсонасин бу, Тушуб онинг кўзиға сўнгғи уйқу. Совуғ дамлар била ул золи дамсард, Чиқорди кўкка ул туфроғдин гард. Дебон ҳар дам дариғи оташолуд, Фалакка чекти ул хошокдин дуд. ғиреви тортибон Фарҳоди мазлум, Деди: «Бас қилки, бўлди қисса маълум. ғараз гар жон эди, олдинг ана ҳой! Ўлук тандин не истарсен яна, вой! Кўнгул қонин ичардин тўйғил эмди, Мени ўз меҳнатимға қўйғил эмди! Дебон қўрти жаҳондин силкибон қўл, Адам даштиға ҳанжор айлабон йўл». Ёшидин тоғда солиб селрези, Демаким селрези, рустахези. Бу сели жисмининг қасрин қўнгориб, Ҳаёти хайли ҳам ул сувға бориб. Кетур, соқий, қадаҳ ул навъким сел Ки, қилғай ранги онинг қон сари майл. Анингдек май ичардин мўя тортай, Тутуб Фарҳод сўгин, рўя тортай. ХLIX Фарҳоднинг умри хайли вужуд мулкидин жало бўлғони ва ул жало Паришонлиғидин ажал хайлиға мубтало бўлғони ва ҳаёти юз ёшуруб, яъни анинг ёти бўлуб умри қуёши ботиб, яъни ул умр анга талх кўрунуб қаё тиғи била кўксин ёриб, кўнгли чокидин йиллар ёшурғон дарду андуҳ тиконларин чиқариб бехудона афсоналар била кўнглин холи этгони ва марг жомин паймона қилиб навмидлиғ ашки майи равон бўлғони ва ул фано бодасидин паймонасининг тўлғони ва ул паймонани ажал соқийлари илгидин сирқора ичгони ва соғолмас майдин жонон ёди била маст бўлуб жонидин кечгони Бу мотамнома ёзғон килки чолок, Қаро мундоқ кийиб, айлар ёқо чок Ки, чун ул ҳажр даштининг шикори, Еди бағриға андоқ захми кори Ки, ул итик қиличдин саъб ёра, Айирди бағрин айлаб икки рора. Фиғон тортиб, қўрорға майл қилди, Вале ҳар нечаким қўрти, йиқилди. Ажал яғмоси олди жисмидин зўр, Ёруғ оламни кўрди ўйлаким гўр. Қатиқ тош узра талринмоққа тушти, Сўнгаклар жисмида синмоққа тушти. Уруб тош узра маҳкам ҳар замон бош Ки, бориб бош, онсиз қолғуси тош. Етиб ҳар неки бор ашкин равона Ки, йиғлардин қутулдунг жовидона. Кўнгулдин ташлади ҳар сори марҳам, Ушотиб анда новакларни дарҳам Ки, ўтти андин ишким, ёра бутгай, Ажал райкони этган рора бутгай. Момуғлар ташлади ҳар ён тугандин, Очиб юз чашма қон мажруҳ тандин. Туганлар момуғидин ҳар ён ул тоғ, Очиб юз лола, лекин борча бедоғ. Чекиб захмини тиккон ришта ҳар ён, Солиб ул тори хуноғушта ҳар ён. Бу янглиғ рахналар бирла очиб ул, Ажал кирмакка, жон чиқмоққа ҳам йўл. Ажал кўксини рора-рора айлаб, Чиқорға хайли умри чора айлаб. Чиқиб кўнгли ўтидин дуди андуҳ, Тутуб меҳнат саҳоби водию кўҳ. Боши устида онинг зор йиғлаб, Ёмон ҳолиға мажнунвор йиғлаб. Яродин жисми сарто-сар очиб гул, Бу гуллар қатра қонлардин сочиб гул. Сочилғон гул била атрофи гулрез, Дема гулларки, ўтлар сочилиб тез. Гули зоҳир қилиб ҳар ён гули дард Топиб даврон ўтидин оташин вард. Дебон бошимни ёнч, эй чархи заркор Ким, ул эрмас букундин нори даркор(1). Кўзум ўй, эй балият қаҳрамони Ким, ул кўрмас бу кундин сўнгра они. Тилим, эй тиғи ғам, кес бетаваҳҳум Ки, эмди истамон ондин такаллум. Дамим йўлини тут, эй чархи кинхоҳ Ки, борди эмди чекмак нолау оҳ. Оёғим синдур, эй андуҳ тоши Ки, кетти рўядин эмди хароши. Танимни ғайр куйдургил демасмен Ки, бу дард ўтидин рози эмасмен! Ажал, кўксумни сарто-сар шигоф эт, Борурда ранждин кўнглумни соф эт! Тааб, кўнглумни юз минг рора айла, Адам сори борин овора айла! Фалак, бағримни қил рарканд-рарканд Ки, эмди борди ондин бизга райванд! Манга, эй ишқ, ҳамдардона бординг, Қусуре қилмадинг, мардона бординг. Бошимдин эмди, эй ҳижрон ғами, кеч, Худо ёрингки, тақсир этмадинг ҳеч! Таним туфроққа, эй ғам, муттасил қил, Неким мендин санга етмиш, биҳил қил. Тилаб қатлим бошимдин ошқил, эй ёш, Юзумга ҳар не сендин келди, шобош. Азимат айла моҳим сори, эй оҳ, Қўшай жонимни, қил ўзунгға ҳамроҳ! Боқиб саҳроға тўкти ашки софи Ки, эй дарду ғам аҳлининг матофи! Рафиқи хокию ҳамвору сода, Неким васф айласам андин зиёда. Басе кўрдунг аёғим зарбидин ранж, Басе рўям била бўлдунг аламсанж. Ёшим сели била бағрингни ёрдим, Югурмак бирла гардингни чиқордим. Бу соат меҳнатимдин фориғ ўлдунг, Биҳил қилғилки, ранжимдин қутулдунг. Бўлуб бу мотамидин дашт ғамнок Ки, водийдин яқосин айлабон чок. Боқиб қилди васият тоғ сори, Деди: «К-ей, офариниш бурдбори. Улувви қадринг айлаб кўкка оҳанг, Шукуҳи ҳилмдин зотинг гаронсанг. Етакдин нотавонларға ранаҳсен, Ҳажардин хасталарға такъягаҳсен. Санга мендин етибдур онча ётлиқ Ки, юзунгдин уётлиқмен, уётлиқ. Гаҳе бағринг бўлуб тешам ғилофи, Гаҳе жисмингда метиним шикофи. Юзунг ёшимға хунолуд гоҳе, Дамимдин бошинг узра дуд гоҳе. Бори журмумға тиғи афв сургил, Борур чоғимда афв айлаб кечургил». Фиғони бирла тоғ афғони ортиб, Садодин ҳар замон юз нола тортиб. ғамидин бағрин айлаб онча рора Ки, қондин лаъл ўлуб ҳар рора хора. Боқиб гардунға деди: «К-ей, ситамкор, Жафода кавкаби бахтимға ҳамкор. Шиоринг ҳар неча жавру жафодур, Биҳилмен, чун менинг даъбим вафодур. Агарчи сендин ўлди жонима ранж, Вале мендин ҳам ўлдунг сен аламсанж. Ҳам афғоним била ражмурда бўлдунг, Ҳам оҳим ўтидин озурда бўлдунг. Юзунгга рўядин гардим ёйилди, Қуёшинг дуди оҳим тийра қилди. Эмастур анжумунгнинг зарфишони Ки, оҳим ўқларидиндур нишони. Букун не оҳ қолди, не фиғоним, Не оҳу не фиғон, ному нишоним. Чу туфроғ ўлғуси жисми жаҳонгард, Замиринг ичра ондин қолмасун гард. Чу бўлдим йўқ, мени йўқ эрди тутқил, Агар бор эрди тутсанг ҳам, унутқил». Фалакнинг бу сўзидин дарди ошиб, Шафақдин жони ичра ўт тутошиб. Бўлуб саргашта тормай истиқомат, Анга қилғондин айлаб юз надомат. Боқиб метинға деди: «Ей асирим, Машаққат кунларида дастгирим. Етиб мендин санга кўп сарзанишлар, Вале сендин манга кўп рарваришлар. Уруб мен куч ила бошингни тошқа, Бошингни бошқаю нўгунгни бошқа. Сен айлаб сахтжонлиқ меҳнатимда, Қадам айлаб бошингдин хизматимда. Манга бу навъ зулму жавр реша, Чекиб бу меҳнатим сен доғи, теша. Букун махлас Топарсиз меҳнатимдин, Иков озод ўлурсиз шиддатимдин. Қилинг раҳмим Кўруб бу навъ ҳолим, Борур чоғда раво кўрманг малолим. Кечинг ҳар неки қилмишмен жафодин, Қўюнг жонимға миннатлар вафодин». Уруб метину теша тош уза бош, Фиғонлар мотами элдек қилиб фош. Белидин осилиб андоқки атфол, Забони ҳол ила шарҳ айлабон ҳол Ки, гар тоғу вагар ердур юрарбиз, Қаро туфроққа кирсанг ҳам кирарбиз. Кўруб атрофида даррандаларни, Яна чаррандау раррандаларни. Деди: «К-ей борчангиз кўнглумга мунис, Кеча-кундуз ҳарифу ёри мажлис. Вафо бирла мухаммар хилқатингиз, Мураккаб меҳр бирла тийнатингиз. Нифоқу ғадрдин табъингиз озод, Йўқ ул янглиғки хайли одамизод. Бўлуб маънус ранжи ғурбатимда, Келиб маълуф дарди фурқатимда. Бўлуб баъзи ичимга қуту моя, Учуб баъзи қилиб бошимға соя. Бўлуб ёлғузлуғумда қавму хайлим, Еришиб ҳар қаёнким бўлса майлим. Манга билгуртмай бекаслигимни, Диёримға қарин эрмаслигимни. Фиғонимдин Кўруб кўп саъб ҳолат, Бирингиз қилмай изҳори малолат. Манга сиздин эрур беҳад хижиллик, Не тил бирла тилай охир биҳиллик». Ул айтиб бу ҳадису йиғлабон зор, Алар фаҳм айлаб анда ўзга озор. Саросар унларини тез тортиб, Не ун, ғавғойи рустохез тортиб. Хуруш айлаб нечукким мотамийлар, Йўқ андоқким вафосиз одамийлар. Алар бирла чу фасле нукта сурди, Ажал дард ўқини жониға урди. Бу сўзлардин ўзини торти маъзул, Замоне бўлди ўз ҳолиға машғул. Туганган фаҳм этиб умри бақосин, Совуғ оҳ урди ёд айлаб атосин. Аноси ҳам кўзи оллиға келди, Кўзидин икки қонлиғ руд очилди. Фалак бошиға урди бир катора Ки, то кўксига бўлди икки рора. Деди: «Не ҳол эрур ҳайҳот-ҳайҳот; Нетар жонимни олсанг, эй ажал, ботғ! Ўлардин бурна юз ўлмак недур бу, Бошим юз тиғ ила бўлмак недур буғ Куюк танға ёлин урмоқ не эрди. Момуғ узра чоқин урмоқ не эрдиғ Булар фикри ичимдин урмайин бош, Бошим туфроқ аро киргай эди кош. Бузуғлуқ, эй фалак, кўргуздунг охир. Бузулғон хотиримни буздунг охир. Бу не инсоф эди, эй соқийи даҳр, Ўлар чоғда қадаҳ тутмоқ тўла заҳр. Ўлук бошиға тиғ урмоқ не яъни, Бир-ўқ бас, бедариғ урмоқ не яъниғ!» Чу бу шўробаға етти ниҳоят, Деди аччиғ-аччиғ йиғлаб бағоят Ки: Эй боди сабо, тенгри учун қўр, Етиб Чину Хито мулкига ер ўр! Демон, хоқон қошида бу ўғулдин Ки, ғурбат ичра ўлган хаста қулдин. Қуюндек садқа қил аввал ўзунгни, Чу бўлдинг садқа, мундоқ де сўзунгни. Ким, ул овораи бехонумонинг, Бағир хунобидин бир қатра қонинг Итиб, оламда ҳирмон бирла ўлди, Юзунгни кўрмай армон бирла ўлди. Не қонлар юқти бағридин ёшиға, Не ишлар тушти гардундин бошиға. Бўлуб афсуну макру, ҳийлатангез, Анга не зулмларким қилди Рарвез. Агар тузлук била торса ҳисобин, БЭрур эрди минг андоқнинг жавобин. Ва лекин эгриликни айлаб ойин, Ясаб юз навъ ёлғон, ўйлаким чин. Бировким хилқатин қилди қазо рост, Қилур бовар, неча сўз бўлса норост. Манга не дейки ул кофир, не қилди, Қазодин эрди қилди, ҳар не қилди. Будур комимким, Баҳроми диловар Ки, бор эрди манга ул ёру ёвар. Чериклар жамъ айлаб бемадоро, Бу ён қилса азимат ошкоро. Қиличи тўйғариб Хусравни жондин, Тиласа бегунаҳ қонимни ондин! Эшитгач шоҳ бу ўтлуғ фасона, Агар бошидин урса ўт забона. Ёмон аҳволима айлаб яқо чок, Ўзин туфроғларға урса бебок. Қўшуб йиғласа бу оворасини, Қаю овора, бағри рорасини. Бўтам деб гоҳ бўзлаб, гоҳ ўкурса, Жафо тошин синуқ кўксига урса, Ер узра тожини урмоққа қўйма, Териб тахтини синдурмоққа қўйма. Дегил мендинки, эй шоҳи жаҳонгир, Торилмас Тенгри тақдириға тадбир. Менинг ишқ эрмиш аввалдин сириштим, Яна ғурбатда ўлмак сарнавиштим. Не Ҳақ ёзғонни кўрмай чора борму, Давойи бўлмайин овора бормуғ! Бу ишга оллинга ҳукми қазо бер, Не иш Ҳақдин қазо бўлмиш, ризо бер! Мени гар умрдин чарх этти навмид, Жаҳон мулкида бўлсун шоҳ жовид. Йиқилса ҳужра, бўлсун қаср обод. Қуруса сабза, бўлсун сарв озод. Аномға бу хабардин тушса ошуб, ғамимдин хора узра бўлса саркўб. Жаҳонга ўт солиб ғавғоси ҳар ён, Етардек бўлса вовайлоси ҳар ён. Бу ваҳшиға хитоб этса «қўзум» деб, Бу бекасни соғинса «ёлғузум» деб. Анингдек бўлса шўру изтироби Ки, бўлса бартараф бурқаъ ҳижоби. Қилибон ёд ғамрарвардасидин, Югурса чиқса тўққуз рардасидин. Дебон «Ей риштаи жонимға райванд», Узорин айласа рарканд-рарканд. Сочидин бўлса юлмоқ бирла маҳжур Ки, Чинда бўлса мушк ўрнида кофур. Дамимдин дуд олиб кетгайсен охир, Халойиққа ҳижоб этгайсен охир. Дегайсен: «Ей, юзунг руҳум ғизоси, Изинг гарди кўзумнинг тўтиёси. Манга бас эрди бу дарди ғамандуд Ки, то Тенгри вужудум қилди мавжуд. Буким сен беҳад эрдинг орзуманд Ки, бўлғай мунисинг бир турфа фарзанд. ғамимдин бўлмадинг бир лаҳза дилхуш, Ҳамиша бор эдинг зору мушавваш. Гар атфол этса майли сабзау боғ, Кичикдин эрди қисмим дард ила доғ. Менинг дардимға қолиб жисми зоринг, Менинг доғимдин ўртанмак шиоринг. Тилаб ёқут, лахти хора тортинг, Тилаб хуршед, оташрора тортинг. Улуғ бўлғон сойи бечора бўлдум, Диёру мулкдин овора бўлдум. Манга оворалиғ то чарх берди, Фироқимдин ишинг ўртанмак эрди. Бас эрмас эрди умре куймакинг бас, Куюб-куюб, кул ўлдунг ўйлаким хас. Бу хусрон баски, чун ғам руди туздум, Сиришким селидин каъбамни буздум. Буким мен-мен, манга ўлмак дағи ҳайф, Улус аҳволима кулмак дағи ҳайф. Сен ар дардимдин ўлсанг ранжфарсой, Манга ул ранжу ғамдин вою юз вой! Мени розилиғингдин қилма навмид, Манга дўзах ўтини солма жовид. Вагар фаҳм этса Мулкороу Баҳром Ки, ҳолим қайда бош чекти саранжом. Қарортиб юз, чекиб қон ёш ила ҳарф, Рақам айлаб сиёҳи узра шингарф. Қаро кизлар бўюнлориға солиб Ки, юздин кизу киздин юз бўёлиб. Анингдекким кияр йиртиб либосин, Қуёш сўгида олам тун ралосин. Уруб гаҳ дашту гаҳ тоғларға ўзни, Не дашту тоғки, туфроғларға ўзни. Бер аввал қатла Мулкороға таскин, Дегил, оқил қазоға айламас кин. Манга бўлғон қазойи осмоний, Не қилғой эрдим, оё кўрмай ониғ! Яна Баҳромға еткур саломим, Чу еткурдунг саломим, де раёмим Ки, эй жоним топиб жонингға райванд, Кўкалтошу ини, шогирду фарзанд. Гар оҳингдин чиқорсанг чарх уза дуд, Не суд ондин сангау не манга суд Ки, истарсенки, теккай ерга ёним, Бўлуб хушнуд сендин хаста жоним. Не бир дам тин, не бир соат таёнғил, Не ҳарбу кина сурмакдин ўсонғил. Бу ён азм айламак жазм айла филҳол, Черик жамъ айлабон азм айла филҳол. Бу ишдин роҳати жонимни иста, Топибон қотилим, қонимни иста! Анинг бирла келур хайлимға бир-бир, Ҳадисим дафъа-дафъа айла тақрир. Дегилким, ошкороу ниҳони, Менинг ўрнумға кўрдик борча они. Неким ҳукм этса таъхир этмасунлар, Буюрғон ишда тақсир этмасунлар! Хўтан мулкики, жаннатдин нишондур Саводи узра жаннат жонфишондур. Гар анда сайр бўлса ихтиёринг, Ҳадойиқ жониби тушса гузоринг. Ҳамоно тўрт боғи равза ойин, Ичинда тўрт қасри хулд тазйин(2) Ки, бўлмиш эрди ҳукмимдин муҳайё, Гулу асмори андоқким Сурайё. Ўтарда жилвагоҳинг бўлғусидур, Эсарда хоки роҳинг бўлғусидур. Баҳорий равза сори қилсанг оҳанг, Менинг сўгум учун тўк ашки гулранг. Чу сайфий равзаға(3) майл айласанг шод, Ҳалоким нахли шоху баргин эт ёд. Хазоний равзаға(4) қилсанг хироме, Де анда бу сариғ юздин саломе. Шитойи равзани(5) қилсанг гузаргоҳ, Дамим ёд айлаб, анда чек совуғ оҳ. Яна Монийғаким наққоши Чиндур, Анга килки қазодин офариндур. Дегайсен ул маҳалким, килки таҳрир, Чекиб ул тўрт қасрим қилди тасвир; Бири Юнонға маркаб сурганимни, Қилиб разм, аждаҳо ўлтурганимни. Икинчи Аҳраманға айлабон кин, Жаҳонни қилғоним қон бирла рангин. Учунч Искандари Румий тилисмин Ки, очтим тенг қилиб ер бирла жисмин. Бўлуб тўртунч Суқротга рақамкаш Ки, ғори ичра кирдим аждаҳоваш Ки, то олам биноси бўлди бунёд, Бу янглиғ қилмади иш одамизод. Чекибтур саъй этиб бисёр-бисёр, Юдик боштин-аёқ зинҳор-зинҳор. Юғондин сўнг сўюб айвондин олдик, Ҳаририн сувға ёхуд ўтға солдик. Нечукким, фоний ўлди жисму жоним, Жаҳондин бўлди Ким ному нишоним. Ишим гардун куҳан тоқидин итсун, Мисолим чарх авроқидин итсун. Кўра олмасни билдик яхши гар дун, Менинг нақшимни девор узра гардун. Яна Қоранға ҳам мендин салом айт, Неким райғом қилғумдур, тамом айт! Дегил, ҳар тошким, тешам ушотти, Йиғиб гардун борин бошимға отти. Қачон ёғдурса гардун юз туман тош, Булар остида нетгай бир синуқ бошғ! Фалакваш тоғларким, ерга солдим, Қазодин борчанинг остиға қолдим. Манга бўлди фалак қатл айлаган чоғ, Узолғон турбатимнинг тоши бир тоғ. Ул ўттиким, дегаймен кўҳи ғаммен Ки, кўҳи ғамнинг остида адаммен. Қаю нақшимки хоро узра қоздинг, Бошида исму алқобимни ёздинг. Чекиб метин хароши хора қилғил, Отимни мен киби овора қилғил. Чу қолди тошнинг остида зотим, Бўлур гар бўлмаса тош узра отим. Яна оламда шаҳру тоғу водий, Кезиб ишқ аҳлиға қилғил муноди Ки, Фарҳод ўлди ошиқлиқ аро зор, Вале етти анга Хусравдин озор. Буким, дер эрдингиз султонимиздур, Раият биз-бизу ул хонимиздур. Букун султонингизға зулм етти, Жаҳондин нотавонлиғ бирла кетти. Керакким жамъ ўлуб тортиб сираҳлар, Тутуб сўг ўйлаким, ўлганда шаҳлар. Бурун Хусравға чун абри баҳорон, Қилиб оҳ ўқларидин тирборон. Фиғон ўтидин ўртаб кишварини, Кул айлаб тожу тахту афсарини. Бўлуб гирён бу зори бенавоға, Беринг бору йўқин сели фаноға. Вафо қасрин бу янглиғ айлаб обод, Равонимни ўзунгиздин қилинг шод. Яна Шорурға деб хайрбодим, Дегайсен: «К-ей рафиқи номуродим. Не қонким, ютмадинг ҳамдамлиғимдин, Не ғамким, чекмадинг маҳрамлиғимдин. Манга ул вақтдинким ҳамдам ўлдунг, Гирифтори балоу мотам ўлдунг. Вафо ойину шарти мунча бўлғай, Магарким Тенгри-ўқ узрунгни қўлғай. Ҳамиша воқиф ўл қабрим тошидин, Аёғинг чекма туфроғим бошидин». Чу бу ерларга еткурди навони, Етишти оғзиға озурда жони. Бўлуб мундоқ мақолотидан огоҳ, Деди: «лоҳавл», этиб «астағфируллоҳ». Бузулғон жони жонониға тушти, Бало ўти бузуқ жониға тушти. Ул ўт бир навъ куйдурди вужудин Ки, кул қилди вужуди тору рудин. Қилиб жонони отин тилга таълим, Тутуб жонон отин, жон этти таслим. ғаму дарду балоға тушти ғавғо Ки, гардун аҳлиға ёвушти ғавғо. Бу мотам ичра ишқи оташангез, Солиб бўйниға айнидин қаро киз. Қолиб дарду бало беёру мунис, Бўлуб ҳижрон туни бешамъи мажлис. Фалак мунг бирла онинг жонин олиб, Буларни доғи онсиз мунгға солиб. Сибоъ ул ҳолни айлаб назора, Қилиб Фарҳодкушни рора-рора. Кўзидин ашки ғалтонин оқузмай, Ер узра қатраи қонин томузмай. Тишу чангол ила йиртиб дамо-дам, Дема Фарҳодкушким, ўзларин ҳам. Кўруб ул зору бекас мотамидин Ки, ҳайвон беҳ вафосиз одамидин. Кетур, соқий, менга бир жоми қотил, Лаболаб айлабон заҳри ҳалоҳил. Чу тортим ишқ аро Фарҳодвашлиқ, Қилай ул жом ила Фарҳодкушлиқ! L Даҳр эви бунёдсизлиғидаким, бир тўда туфроғдурур сув ичинда ва чарх гунбади бақосизлиғидаким, бир мутаҳаррик ҳубобдурур сув устида ва бу обо ва уммаҳот зодасидинки, инсон бўлғай — вафо имкони йўқ муқтазосидин Хусрав била Миҳинбону ярашқони ва қўрғонда қабалғонларнинг тоғ ва даштқа бутрашқони ва Ширин мизожи Фарҳод ўлумидин ўлум ҳолига етган учун ани Армания тоғининг равоносо фасоси ва руҳафзо ҳавосиға йиборганлари Жаҳондин раҳрав эрсанг боғла маҳмил Ки, осойиш ери эрмас бу манзил. Недин дерлар жаҳонни рубъи маскун Ки, уч рубъидур онинг сувға мадфун. Киши ноком қайғу узра бўлғай Ки, тушган манзили сув узра бўлғай. Ҳаводис тундбоди солса бир мавж Не тонг, сув тутса ул рубъ узра ҳам авжғ! Муни маъман дема, дегил харобе, Муни маскан дема, дегил ҳубобе. Ҳубоб ар сув уза гунбазнишондур, Руф эткач ул ҳамондур, сув ҳамондур. Уеким бир нафасдин бўлса барбод, Не қўйсун оқил андоғ уйга бунёдғ! Бу янглиғ уйда яъни турса бўлмас Ки, фориғ анда бир дам урса бўлмас. Ҳубоб эрмас эрур бир тўда туфроқ, Не бўлғай сув аро туфроқ иши боқ! Бу туфроқ теграсида чархи дойир, Нечукким ошён даврида тойир. Ажаб тойирдурур чархи мутаббақ, Иши урмоқ кабутардек муаллақ(1). Кабутар гар тутар ором ўлуб ром, Анга не ром бўлмоғлиқ, не ором. Ҳамоноким эрур саҳройи оҳанг, Бу маънининг далилидур анга ранг. Кабутар йўқ, кабутархонадур ул, Дема анжумки, сочқон донадур ул. Кабутарбозин устоди қазо бил, Неким ул айласа авло, ризо бил! Кабутар сайд ўлур, сайёд эрур бу, Дема сайёдким, жаллод эрур бу. Ҳилолу меҳр онинг ташту тиғи, Қилурға қатл йўқ ҳайфу дариғи. Елидин моҳвашлар бағри рора, Нечукким зарра, беҳадду шумора. Эрур машҳурким жаллоди мағбун, Чу минг қон тўкса айлар тиғ мадфун. Буким минг кимса ҳар кундур қатили, Қуёш тиғини кўммакдур далили. Бу янглиғ минг киши қатли ишидур Ким, они деса бўлғойким кишидур Ки, борча шоҳ ё шаҳзода бўлғай, Ва ёхуд муфраду озода бўлғай. Анинг бу навъ мақтулида сўздур, Мену сендекка худ не бошу кўздур. Кишининг неча кўррак гавҳари пок, Анинг бедодидин кўррак аламнок. Чу асли пок гавҳар келди ёқут, ТЭшиб бағрини қон айлар анга қут. Қуёшким коинот андин олур нур, Қилур ҳар тун қаро туфроққа мастур. Басе соғарнинг андин қони тўлғай Ки, бир дам фосиқе хушҳол бўлғай. Етиб юз жавҳари покизани хок Ки, андин бангие бўлғай фараҳнок. Бериб бир нахлға ҳар дам шикасте, Ки, тинғай тобидин оташрарасте. Тўкуб Фарҳод қонин бемадоро Ки, Хусрав майдин ўлғай мажлисоро. Маалқисса: чу Фарҳоди жигарсўз, Фано базмида бўлди мажлисафрўз; Ўзин кўп дому дад ўлтурди ғамдин, Яна кўп хастаҳол ўлди аламдин. Уруб ҳалқа анинг даврида бори, Азосидин қилиб афғону зори. Бўлуб ул навъ атрофида сокин Ки, бўлмай эл ёвумоқ анда мумкин. Ўлар ҳолида гўё нотавоне, Ҳамул марз аҳлидин бехонумоне(2). Ани кўрмакка бормиш эрди ранжур Ки, бўлғай хизматидин шоду масрур. Етишгач фаҳм этиб ул навъи ҳолот Ки, ўтти шарҳ ила бори мақолот. Ўзин бир тош дарзи ичра солиб, Кўруб ҳолин анинг ҳайратқа қолиб. Ишин то Ҳаққа восил бўлди жони, Қилиб фаҳм, ошкорову ниҳони. Тилабким, айлабон қабрини зоҳир, Анинг боши уза бўлғай мужовир. Вале қайтиб, қилиб ашкини хунрез Ки, шеру бабр чанголин Кўруб тез. Кириб халқ ичрау овоза солиб, Хабар ҳар анжуманға тоза солиб. Чу деб бу сўзни ул афгор йиғлаб, Эшитган халқ борча зор йиғлаб. Чу бу мудҳиш хабар ҳар сори етти, Не Хусрав, балки Ширин ҳам эшитти. Мақолотин қилиб Хусрав тааққул, Тафаккур бирла кўп айлаб тааммул. Неча кун қайғудин кулгуси келмай, Неча тун ваҳмидин уйқуси келмай. Агарчи бу умид айлаб ани шод Ки, Шириндур анинг, чун борди Фарҳод. Вале бу ваҳмдин ҳар лаҳза ғамгин Ки, нетгай киниға, чарх айласа кинғ Келиб чун жаҳл ғолиб, нафс толиб, Бўлуб ул нафс жўёйи матолиб. Муни билмайки, тутқон заҳрлик жом, Қилур ҳам заҳр ошомин саранжом. Фатила доғ учун ўт солса ҳар дам, Агарчи куйдурур, лекин куяр ҳам. Йилондин кимга захми бўлса ҳодис, Ҳамул захм-ўқ бўлур қатлиға боис. Деди: «Бу иш керакмас эрди мундоқ, Чу бўлди, бўлмас ишда суст бўлмоқ». Йиборди кордонлар қалъа сори, Бериб ҳар бирга сўзнинг ихтиёри Ки, арз айлаб ситам, таслим доғи, Умид эткайлар ифшо, бийм доғи. Кўп афсунлар била бўлуб мулозим, Ики тавсанни қилғайлар мулойим. Фусунгарлар чу бу гуфтор топиб, Бориб қўрғон ичинда бор топиб; Дебон Бонуға жондин кўп санолар, Яна маҳвашқа андин кўп дуолар. Дебон Хусравдин онча меҳрибонлиқ, Ниёзу ажз бирла нотавонлиқ. Фусундин кўргузуб онча далойил Ки, Бонуни қилиб ул ишка мойил. Кириб аркони давлат ҳам ароға, Бўлуб ҳамдостон ул можароға. Дебон хилватда кўп рози ниҳони Ки, Хусравдур жаҳоннинг ҳукмрони. Насабда борча султонлар шаҳидур, Ҳасаб ичра ниҳонлар огаҳидур. Бизинг бирлаки қилмиш майли райванд, Не дербиз бўлмайин бу ишга хурсандғ Тирик бўлса эди Фарҳоди ғамгин, Қилур эрди кирой қилмоқ мунга кин. Чу ул борди, хусумат бежиҳатдур, Бу шаҳ раъйиға кирмак маслаҳатдур. Нечук қилғай бир иш аҳли маони Ки, суди озу кўп бўлғай зиёниғ! Керак Рарвез паймониға кирмак, Эрур беважҳ эл қониға кирмак. Бу кишварники зулми қилди барбод, Магар ҳам қилғай онинг адли обод! Ҳариф эрмас дурур хороға шиша, Чу тушти ўт, куяр хирмон ҳамиша. Миҳинбону бу сўзлар айлагач гўш, Кўруб маъқул, бир дам бўлди хомуш. Бу ишни доғиким Фарҳоди мазлум, Не янглиғ ўлди қилмиш эрди маълум. Анинг дардиға кўп қон ютмиш эрди, Анолардек азосин тутмиш эрди. Йўқ ул ёлғузки сарви лоларухсор, Қилиб сўгида юз раргола рухсор. Етиб минг захм жисми дарднокин, Тилаб албатта қилмоқ ўз ҳалокин. Неча қатла тилаб заҳри ниҳони, Ича олмай чу эл фаҳм айлаб они. Куярга айлаб оташгаҳ сори майл, Муяссар бўлмайин чун англабон хайл. Қўюб Бону кеча-кундуз нигаҳбон, Анингдекким, бут атрофида раҳбон. Бўлуб ожиз ул ойни асрамоқдин, Хаёлин лаҳза-лаҳза англамоқдин. Пари андоқ бўлуб девона райванд Ки, жисмидин узуб тиш бирла рарканд. Дамо-дам нолау ғавғоси тинмай, Раёрай оҳу вовайлоси тинмай. Дебон «Фарҳоду» тортиб ўйла фарёд Ки, тортиб ҳажридин фарёд, Фарҳод. Гаҳе ғурбатда ҳоли зорин айтиб, Аоди макридин озорин айтиб. Гаҳе таъриф этиб ҳусну жамолин, Виқору ҳушу фарҳангу камолин. Гаҳи деб зору навмид ўлмагидин, Чекиб ҳижрони жовид ўлмагидин. Гаҳи қўшмоқта мазлумум деб они, Асиру зору маҳрумум деб они. Хаёли бирла туну кун мақоли, Мақоли бирла ою йил хаёли. Қолиб Бону бу иш фикрида ҳайрон, Бўлуб ҳолиға ҳар дам кўнгли вайрон. Қила олмай даме бир ишга машғул Ки, муҳлик ғамдин ўлғой жони маъзул. Яна қўрғонда ҳам қолмай захира, Бўлуб эл доғи Бону бирла тийра. Кичиклар айлабон оҳу тазаллум, Улуғлар таън ила айлаб такаллум Ки, бу иш гарчи элга дилкаш эрди, Ва лекин филҳақиқат нохуш эрди. Улусқа меҳнату нокомлиғ ҳам, Жаҳон халқи аро бадномлиғ ҳам. Ямон гар яхши, ҳар не бўлди ҳодис, Анга бир турфа барно эрди боис Ки, арзир эрди гар юз мунча қилсоқ, Қаю юз мунча, гар ўлгунча қилсоқ. Чу боис бартараф бўлди ародин, Не очилғай сабабсиз можародинғ Бизинг кишварни бу шоҳеки олмиш, Басе ажзу ниёз ўртоға солмиш. Тараб бу навъким, қилмак керактур, Бу ишни муғтанам билмак керактур. Бўлуб Рарвез райванди била шод, Бу зиндондин улусни қилмоқ озод. Йўқ эрса бўлмиш элнинг тоқати тоқ, Яқиндурким бўлуб Бону била оқ(3). Бериб татвил мундоқ гуфту гўға, Очиб қўрғонни бергайлар адувға. Эшитгач бўйла ҳар ёндин такаллум, Тушуб кўнглига ҳаддин кўп таваҳҳум. Кириб Ширин қошиға очти розин, Фалакдин ошуруб сўзу гудозин Ки: «Ей жисмимға, бал жонимға райванд, Юзунгга жисму жоним орзуманд. Бир ишдурким такаллум сурса бўлмас, Нетайким они ҳам ёшурса бўлмас». Улус бу навъ дейдурлар ҳикоят, Тамомин айлади бир-бир ривоят. Деди Ширинки: «Ей қути ҳаётим, ДеКимдур, гарчи монеъдур уётим. Манга жуфт ул, улуснинг фарди эрди Ки, кўнглум қути, онинг дарди эрди. Чу кечти жуфтдин ул тоқи офоқ, Нечук мен жуфт кўзлай, ул бориб тоқғ Вафо аҳли иши мундоқ бўлурмуғ Вафо айлар киши мундоқ бўлурмуғ Фироқида букунлук-тонглалиқмен, ғамидин ўйлаким, сувсиз балиқмен. Балиқ ҳоли бу бўлғай сувдин айру Ки, толринмоқдин ўлғай истабон сув. Анинг ҳажрида толринмоқ ишимдур, Чу толриндим, ўлуб тинмоқ ишимдур. Манга чун йўқ тирикликнинг фалоҳи, Сиз айланг улча бўлғай эл салоҳи. Улусға кўп шиканжу ранж бердим, Мен арчи бермадим, боис мен эрдим. Тирикликда худ эттим элни ношод, Ўларда бори этмай зулму бедод». Миҳинбону чу торти бўйла рухсат, Чиқиб хушдил, ғанимат кўрди фурсат. Салоҳ амрида боғлаб чуст белни, Тилаб Хусрав қошидин келган элни, Деди: «Шоҳ оллиға айтинг саломим, Яна бу навъ арз айланг раёмим Ким, ул кундинки доройи замона Ки, бўлсун тожу тахти жовидона, Қилиб райванд эъломин сароғоз, Мени бу сўз била қилди сарафроз. Ўпуб мактубни қошимға қўйдум, Судоъ афсунидек бошимға қўйдум. Қилиб қосидға ойини муроот, Чиқордим чарх уза кўси мубоҳот. Ва лекин кўргузуб дилрешлиқ ҳам, Қилиб ойини дурандешлиқ ҳам. Ўзум-ўқ қилдим ўз айбимни изҳор, Шикасти гавҳари жайбимни изҳор. Не билдимким бу сўзда райб экандур, Демак ўз айбини худ, айб экандур. Бу дам ҳамким етубтур ҳукми шоҳий, Эрурмен улча мумкиндур мубоҳи. Агар шаҳ кўнглида йўқтур кудурат, Қилурбиз хизматин жондин зарурат. Вале воқеъ бўлубтур бир ажаб иш Ки, андиндур манга ранжу тааб иш Ки, бу муддатки дарбандонлиқ эрди, Фалакдин бизга саргардонлиқ эрди. Ҳароратдин ҳаво эрди шараррез, Юбусатдин ел эрди оташангез. Халойиқ касратиға йўқ таайюн, Тушуб қўрғон аро андин тааффун. Латофат жўйборининг тазарви, Малоҳат гулшанининг зод сарви. Жамол айвонида моҳи дилором Ки, бўлсун шаҳға онинг васлидин ком. Бўлуб озурда ул нохуш ҳаводин, Нишоти булбули қолмиш наводин. Ҳароратдин тушубтур бистар узра, Нечукким ахгаре хокистар узра. Қавидур ул сифат ранжу малоли Ки, бордур ҳар замон бир ўзга ҳоли. Магар шаҳ лутфи-ўқ ёварлиқ этгай, Менинг журмумға узроварлиқ этгай. Йиборгай лутф бирла номаи афв, Хато хаттиға сурғай хомаи афв Ки, эл озод ўлуб маҳбуслиқдин, Қутулғай қалъа ҳам мадруслиқдин». Уфунатдин қутулса сарви гулрух, Бўлуб хуррам ҳаводин шоду фаррух. Атиббо неча кун айлаб тараддуд, Кам ўлса дарду ранжидин ташаддуд. Шаҳ ар кўрса, азиз ўлғай азизи, Вагар худ қилса хор ўлғай канизи. Эшитганлар бу ҳарфи жонфизони, Бориб Хусравдин олиб муждагони. Нишоту айш фартидин деолмай, Эшитгач Хусрав ўз ҳолида қолмай. Башорат фартидин айлаб ишорат Ки, чолғайлар равон кўси башорат. Тарабдин ҳўю ғавғо бўлди ҳар ён, Қиёмат ошкоро бўлди ҳар ён. Яраш бирла солиб овозаларни, Очиб, руст айлаган дарвозаларни. Қаболғон эл кезиб ҳар ён ҳавасдин, Тамом андоқки қуш чиққай қафасдин. Тузуб онча нишот асбоби Рарвез Ки, ҳайрат айлабон чархи сабукхез. Ясаб бир маҳди олий хусравона, Қилиб аркони давлатни равона Ки, Бону маҳд ичинда маскан этгай, Анинг олий бисотин равшан этгай. Бўлуб Бону доғи амриға маъмур, Қилиб Хусравнинг айвонини рурнур. Ародин рафъ ўлуб кину кудурат, Нишоту айш ер топиб зарурат. Чу суҳбат бўлди гарм андоқки дилхоҳ, Санам ҳолин тафаҳҳус айлади шоҳ. Тўкуб кўз ёши Бонуйи аламсанж, Деди: «Табъида бордур заъфдин ранж. Атиббо айлабон ташхиси ҳолин, Келиб худ арз қилғайлар малолин. Вале қўрғон уфун, ул нотавондур, Бурун вожиб анга нақли макондур Ки, толибдур ҳавойи жонфизоға Ки, муътод эрди жонрарвар ҳавоға». Деди Хусравки: «Ҳар ернинг ҳавоси Ки, анфаъдур сен-ўқ сен раҳшуноси. Ишорат қилки тортиб анда маҳмил, Қуёшқа қилғил ул маъвони манзил». Деди, Арман шимоли сори тоғе Ки, авжидадур онинг қасру боғе. Басе заҳмат чекиб сув келтурубтур, Ҳамоно шаҳ доғи они Кўрубтур. Агар худ шаҳдин ўлса ҳукму фармон, Ҳамул ердур анинг кўнглига армон. Эшитгач Хусрав ўлди кўнгли ношод Ким, ул сувни кетурмиш эрди Фарҳод Ки, минг Хусрав киби юз йил чекиб ранж, Ул иш бўлмас эди гар тўкса юз ганж. Ризо, лекин зарурат бирла берди Ки, бермакда ризо бечора эрди. Равон Бону равон этти амори Ки, ойни элтибон ул равза сори. Фалакни ойға маҳмил айладилар, Чаманни гулга манзил айладилар. Қуёш ул жонфизо айвонға борди, Пари сарчашмаи ҳайвонға борди. Кетур, соқий, майиким жонфизодур Ки, бу рангин чаман бас бевафодур. Бўлай усрукки, бор оллида бир жав, Демай Фарҳоду Ширин, балки Хусрав. LI Қуёшни шафақгун аморийға солиб фалак қўрғонидин чиқорғонда саҳоб монанд аморий зайли очилмоғи ва Шеруяни бир кўрмоки заррадек саргашта қилмоғи ва Шеруяға Ширин она бўлур ваҳмидин отасин ўлтурғони ва рахши таманно анинг шабистониға сургони ва Ширин чарбзабонлиғ била анга таскин бериб, Фарҳод сўнгагин Арманиядан келтургани ва ўз ҳамоғушлиғи била ул жисмға руҳ киюргани, йўқ-йўқки, жисмин анинг жисмиға тегурганидек руҳин доғи анинг руҳиға еткургани Бу сўзда ифтитоҳ этган каломин, Бу янглиғ айлади сўз ихтитомин Ки, чиққоч қалъасидин сарви гулчеҳр, Анингдекким фалак қўрғонидин меҳр. Мақоми бўлди гулнори амори, ғазоли теграсида лолазори. ғазоле демаким, заррин ғазола, Шафақдин ҳар ён атрофида лола. Ҳарорат бирла титратмак нишони, Қуёшдек рангин айлаб заъфарони. Сурарда Армания сори маҳмил Ки, қилғай сиҳҳат айвонида манзил. Чиқиб Хусрав сироҳининг тамоми, Тамошо сори борининг хироми. Аморисиға ул ойнинг қолиб мот, Қуёш атрофида андоқки заррот. Магар ҳодис қилиб эрди ҳаводис, Ажаб шаҳзода шаҳ мулкига ворис. Шарар андоқки, бўлғай ўтқа фарзанд Башоқдекким, эрур темурга рарканд. Анинг бирла атоси табъи нохуш, Ато таври доғи келмай анга хуш. Ато ҳаргиз ўғул кўнглига боқмай, Ўғулға ҳам ато афъоли ёқмай. Бу кунким халқ чиқти бешумора, Чиқиб ул ҳам қилур эрди назора. Қуёш маҳдиға боққач тунд боде, Амори зайлиға берди кушоде. Булут чун кетти, зоҳир бўлди ул ой, Дема ой, офтоби оламорой. Кўруб Шеруя ул ҳусни жаҳонтоб, Ичига ишқ ўти солди ниҳон тоб. Бориб манзилға чун тушти дилором, Мунунг кўнглидин итти ҳосил ором. Туну кун зойил ўлди хўрду хоби, Бўлуб афзун дамодам изтироби. Чу билдиким ўлар бу ғамда бешак, Деди кўнглида «ўлмакдин тирилмак». Керак тадбир ила қилмоқ хаёли Ки, мумкин бўлғай уммиди висоли. Ато қатлиға бу иш мунҳасирдур, Бу ишга ишқ ғавғоси мусирдур. Чу ошиқ бордур ўз қатлиға бебок, Яналар қатлидин кўнглида не бок. Деди: «Хусрав агар чиқса ародин, Бўлур комим раво ул дилрабодин. Ани дафъ айласам олам менингдур, Бу меҳри оламоро ҳам менингдур. Эмас уммид ялғуз родшаҳлиқ Ким, онинг васлию юз родшаҳлиқ». Чу фикр этти бу тадбири хатони, Улусқа ваъдалар айлаб ниҳони. Ўзига чекти Хусрав қавму хайлин, Ўзи сори борининг торти майлин Ки, Хусрав зулми ҳаддин ошмиш эрди, Жафоси тунд сели тошмиш эрди. Фалак чун зоҳир этти бўйла санъат, Қилиб Шеруя бирла борча байъат Тутуб Хусравни маҳбус айладилар, Юзига рахна мадрус айладилар. Чу ул бўлди муқайяд қилдилар жаҳд Ки, қилғайлар ани туфроққа ҳаммаҳд Ки, ногаҳ узмагай ул қуш бу домин, Аларға зоҳир айлаб интиқомин. Наёмидин чиқорғай тиғи бебок, Алардин ер юзини айлагай пок. Ўғул қатл этгали оҳанг қилди, Ато қониға тиғин ранг қилди(1). Ўғул қилмади онинг қасди жони Ки, даврон истади Фарҳод қони. Агар Фарҳодқа зулм этти Хусрав, Еваз бот айлади чархи сабукрав. Анга гар бу етурди тиғи бедод, Мунга даврон кетурди тиғи рўлод. Тўкуб қон халқ бағри ёрасидин, Ҳам оқти қони бағри рорасидин. Агар қотил гадо, гар комрондур Ки, шаръи ишқ аро ҳам қонға-қондур. Фалак чолок эрур гар зулм чоғи, Эрур чобук мукофотида доғи. Бировғаким, бировдин етти офот, Ҳамоноким қатиғроқдур мукофот. Бировким риштае узди жафодин, Еваз тутмоқ керак кўз аждаҳодин. Ким этти кул бир учқунни ниҳони Ки, барқи қилмади кул охир ониғ! Қасос амрида даврон келди чолок, Дема давронки, сойир тўққуз афлок. Ситамдин бас иликни чекмак авло, Вафоу меҳр тухмин экмак авло. Чу мазраъ ичра сочтинг ҳар не дона, Ҳамул дона, кўтаргунг жовидона. Чу маҳсулидин ўлмас кимса қочмоқ, Керактур яхшилиқ тухмини сочмоқ Ки, Хусрав зулм тиғин урди чун тез, Ҳам урди зулм тиғи чархи хунрез. Агар Шеруя доғи этти бедод, Анга доғи фалакдин етти бедод. Чу ул бу ишни қилди бемадоро, Хилофат кўсин урди ошкоро. Чиқиб тахт узра қўйди бошиға тож, Қошида тожварлар бўлди муҳтож. Чекиб Бонуни ўткан можароға. Санам ақдида сўз солди ароға. Деди Бонуки: «Маҳваш нотавондур, Мизожида такассурдин нишондур. Агар зотиға сиҳҳат қилса ёри, Эрур ўз илгида ўз ихтиёри. Неча ул ойдин айру кишим йўқ, Вале ҳар ишки ул қилса, ишим йўқ. Ўзи бирла ҳикоят қилмоқ авло, Таманнони ривоят қилмоқ авло. Чу ошиқ жоҳил эрди, ишқ-қаттол, Санам оллиға ҳолин қилди ирсол Ки, бир кўрмак била ҳуснингни, эй ҳур, Ул ўтдин кўнглум андоғ бўлди маҳрур Ки, андин шуъла чун жонимға тушти, Қурушмоқ тандағи қонимға тушти. Манга андоқки ул ўт солди рартав, Не Фарҳод ул сифат куйди, не Хусрав. Далил истар эсанг, даъво сурубмен Ки, ишқингда атомни ўлтурубмен. Қазодин бўлғоли олам биноси, Анга тегруки бўлғай интиҳоси. Бу янглиғ ишқ жавру зулмидин реч, Манга тушган кишига тушмамиш ҳеч. Сиреҳр авроқини ахтарса бир-бир, Не ўткан иш райиға борса бир-бир. Манга арзир агарчи комронмен, Демак ишқингда расвойи жаҳонмен. Ишим расволиқ ичра бебадалдур, Улусқа то жаҳон бўлғай масалдур. Вафо қилмоқ била комим раво қил, Висолинг ваъдаси айлаб вафо қил. Ибо қилмоқлиғинг ҳам гар билурмен, Яқин бил, не қила олсам, қилурмен. Манга бу ишқ аро йўқ онча ёро Ки, ваъданг бирла қилғаймен мадоро». Раёмовар чу еткурди бу райғом, Бориб ўз ҳолидин сарви гуландом. Ўзига зулфи янглиғ урди кўп реч, Вале онглатмай они озғидек ҳеч. Тааммул бирла торти иш юзин пок Ки, бордур ул фидойи асру бебок. Тилаб жоҳ улки ўлтургай атони, Ажаб йўқ, ком учун не қилса ониғ! Деди: «Кўрмак ани мендин йироқдур, Ани кўрмакдин, ўлмак яхшироқдур. Агар торсам ўлумни кўрмай они, Бу ўлмакдур ҳаёти жовидоний». Тааммул бирла рое торти шофи Ки, бор эрди анинг фикрига вофи. Деди сўз ҳомилиға лутф этиб кўр Ки, ҳар сўзким дединг бори эрур жўб. Дегил шаҳға дуо бирла ниёзим, Дуодин сўнгра шарҳ эт ушбу розим Ки, ҳар амрики ул бўлғай қазодин, Ул ишдин ўтмамак авло ризодин. Бу эркондур қазойи осмоний Ки, Хусрав санга бергай мулки фоний. Сенинг илгингда қилса, Кирдигоринг Анинг қатлин, сенинг не ихтиёрингғ! Хирад ҳар кимгаким, Ҳақдин атодур, Бу ишда эътироз этмак хатодур. Санга бўлғон киби ишқим балоси, Манга ҳам тушмиш эрди ибтилоси. Қатиликим атонгдин кўрди бедод, Бори ишқ аҳлининг сархайли Фарҳод, Бўлуб ишқим камандининг асири, Мен онинг ишқи бандининг асири. Бу икки ишқдек ҳар лавсдин пок, Керак кўрмайдур эркин даври афлок. Менинг ишқимда этти тарки жон ул, Адам сарманзилин қилди макон ул. Анинг ҳажрида мен бемори бедил, Қушеменким, қилурлар ним бисмил(2). Эрур заъфим доғи онинг ғамидин, Ҳалоким доғи онинг мотамидин Ки, ишқимда анингдек фарди олам, Вафо бобида ғамрарварди олам. Ўлуб мен қилмасам зоҳир вафое, ғамидин тутмасам сўгу азое. Кўнгулнинг айтким, не ҳоли ўлғай, Нечук онинг ғамидин холи ўлғайғ!. Ишорат қилса шаҳ айлаб мени шод Ки, Шорур ўлса ғам қайдидин озод. Ани бир хайл ила қилсам равона, Анга тегруки ўлмиш ул ягона. Қаро кийсам, доғи тутсам азосин, Ким этсам жон аро ишқи балосин, Халос айлаб баданни меҳнатидин, Кўнгулни холи этсам фурқатидин. Бу иш бўлғоч, не шаҳ қилса ишорат, Манга худ бўлғусидур ул башорат. Туну кун соядек ёнида бўлсам, Не қилса, ҳукму фармонида бўлсам. Агар бу ишга рози бўлмаса шоҳ, Ўлук торқай мени, бўлгунча огоҳ. Бориб Шеруяға фархунда қосид, Чу қилди арз бу янглиғ мақосид. Бўлуб кўнгли бағоят шоду хуррам, Қўюб Шорурни ҳукм этти ул дам Ки, сарви лоларух қилсун дегандек, Муборак хотири не истагандек. Кўруб Шорурни моҳи Паричеҳр, Аторуд бирла қилғондек қирон меҳр. Тушуб туфроққа Шорури жигархун; Қилиб қон ёши мужгонин табархун. Чекиб девоналардек ун Паризод, Ани кўрганда Фарҳодин қилиб ёд. Замоне туттилар бир навъи мотам Ки, бўлди қийргун феруза хотам(3). Жазаъ тўфониға чун бўлди таскин, Деди Шорури меҳнаткашға Ширин. Неким Шеруядин келган мақолот, Ўзи маъруз қилғон ҳам хаёлот. Чу ул бу кайфиятдин бўлди огоҳ, Анга ўз тахти маҳдин қилди ҳамроҳ. Ики-уч юз киши айлаб мулозим, Ҳамул мақсуди сори қилди озим(4). Бухуру уду сўзу, нофаи тийб, Ниҳоятсиз қилиб шоҳона тартиб Ки, кўҳсор ичра топиб кўҳканни, Бало тоғи киби жонсиз баданни, Амори ичра солиб шоҳ монанд, Фалак маҳди ичинда моҳ монанд. Кетургайлар баданни жон қошиға, Бадан йўқ, жонни бал жонон қошиға. Бориб Шоруру ул хайли ситамкаш, Анга тегруки ул мақтули ғамкаш. Кўрубким ҳалқа урмишлар даду дом, Тутуб ул нуқтадек давр ичра ором. Булардин кўҳию даштий қилиб рам, Алар ўрнин тутуб бир дам булар ҳам. Муборак жисмини нур ичра топиб, Ҳариру ҳулла бирла они ёриб. Қилиб шоҳона бори эҳтиромин, Париваш маҳдида айлаб мақомин. Қилиб Шорури мискин нолалар кўр, Узуб ўз жисмидин рарголалар кўр. Аморини қўюб бўйниға бори, Кишидин роялар топиб амори. Фиғон бирла видоъ айлаб даду дом, Ҳамул ер теграсида топиб ором. Алар келтурдилар Арманға они, Қўюб қаср ичра маҳвашдин ниҳони. Чу бори ишни тайёр айладилар, Паривашни хабардор айладилар. Чу маҳваш билдиким не иш очилмиш, Нечук меҳмон шабистониға келмиш. Юзи ул муждадин гулдек очилди, ҚЎпуб меҳмонсароға азм қилди Ки, меҳмониға қилғай мизбонлиқ, Демайким мизбонлиқ, жонфишонлиқ. Бакуллий рафъ ўлуб ранжу малоли, Симоъ айлаб суруд айтиб висоли. Деди Бонуға: «Будур илтимосим Ки, бир дам тутмағайлар халқ росим Ки, ул ёреки маҳрум эрдим ондин, Тўюб эрдим ғамида хаста жондин. Эшитган бирлаким Ширин ўлубтур, Менинг дардимдин ул мискин ўлубтур. Вафодин қилмамиш ишқимда тақсир, Бу дам навбат манга етмиш, не тадбир. Гар ул ишқимда ҳирмон бирла кетти, Вале ишқи камолин собит этти. Манга ҳам бор эди ишқида лофе, Тилармен бўлмағай лофим газофе. Вафода ул ўз инсофини олмиш, Ул айлаб ўз ишин, иш бизга қолмиш. Умидим улки, етгай ўйла ҳолат Ки, меҳмондин манга етмай хижолат, Вафосин жонда ринҳон айлагаймен, Нисори мақдами жон айлагаймен. Агарчи бор эдим Бонуға ётлиқ, Ўлар дамда уётлиқмен-уётлиқ. Биҳиллик истабон ер ўрти филҳол, Қилурға азми хилват қўрти филҳол». Юруб уй сори, жондин юб иликни, Кириб руст этти ичкардин эшикни. Малолат қолмайин кўнглида чандон, Хиром этти амори сори хандон. Чу ул маҳд ичра кирди сарви гулрў, Кўрарким, элтмиш меҳмонни уйқу. Мунунгдек уйқуни ким кўрди жовид. Ки, уйғонмай етиб бошиға хуршед. Бу янглиғ уйқу кўргач сарви чолок, Анга ҳамхобалиқ қилди ҳаваснок. Қўюбон рўй-баррў, дўш-бардўш, Бўлуб ўз бедили бирла ҳамоғуш. Кўнгулдин шуълалиқ оҳе чиқорди, Кўзи ҳамхобадек уйқуға борди. Не уйқу, кимса андин қонмас уйқу, Қиёматқа дегин уйғонмас уйқу. Бу бўлса уйқу, уйғонмоқ не яъниғ! Мунунгдек уйқудин қонмоқ не яъниғ! Кетур соқий, қадаҳ тутқил манга қўш Ки, бўлдум гулрухум бирла ҳамоғуш. Бир уйқу бўлсун ул майдин радидор Ки, бўлгайбиз қиёмат субҳи бедор. LII Шириннинг Фарҳод ишқида жон берганин билиб, Миҳинбону доғи жони ширин таркин қилиб, бу ҳолатда Баҳроми диловарнинг Чин мулкидин келгани ва бу вақойиъ ваҳшатидин ёруғ жаҳонға қаронғу гўрни таржиҳ қилғони ва Шеруяи золим амволидин Фарҳод учун радди мазолим қилиб, Арманда родшоҳи одил тайин этгани ва Чин била Мағрибзамин черикларига ижозат бериб қайтариб, ўзи зоҳир салтанати таркин этгани ва маънавий салтанатқа етгани Бу мотамхона ичра навҳарардоз, Бу янглиғ этти лаҳни навҳа оғоз Ки, чун маҳваш ул уй ичра кириб чуст, Эшикларни кийирдин боғлади руст. Миҳинбону била хайлу табори, Неча чектилар онинг интизори. Санам қўймоди уйдин ташқари гом, Ёрилғунча жаҳонға рардаи шом. Таҳаммулсиз бўлуб уй сори бориб, Эшик очилмоғондин сўнг қўнгориб. Амори сори қўйдилар қадамни, Очибон рарда, кўрдилар санамни Ки, Фарҳоди била ётиб ҳамоғуш, Қўюбон рўй-баррў, дўш-бардўш. Кўзию қоши узра, кўзу қоши, Сари мў бўлмайин зоҳир таҳоши. Кетиб ул фурқати беҳадду ғоят, Бўлуб рўзи висоли бениҳоят. Ўлук ошиқ била маъшуқи бежон, Нечукким сарв бирла ишқречон. Қучуб ўз ошиқин маъшуқи маҳкам, Нечукким, ошиқ ўз маъшуқини ҳам. ғалат қилдим, бўлуб Фарҳоду Ширин, Риёзи жаннат ичра ишратойин. Фалакда иккисининг руҳи поки, Қолиб туфроққа икки жисми хоки. Чу Бону кўрди мундоқ турфа ҳолат, Анга худ бор эди жондин малолат. Чиқиб гардун сори афғони онинг, Фиғони бирла чиқти жони онинг. Чу Ширин жони эрди, онсиз ўлди, Дамеким ўлди онсиз, жонсиз ўлди. Магар жон кейнича чиқти фиғони Ва ё чиқти фиғони бирла жони. Анинг нахли ҳаёти доғи синди, Замона кўнгли андин доғи тинди. Ажаб навъ ўлдилар ул нотавонлар, Фидо бу навъ ўлмакликка жонлар. Эшиттимким, ҳамул ақшом гуруҳе, Риёзат бирла қозғолғон шукуҳе. Ададда қирқ ул хайли кироми, Бу янглиғ туш Кўрубтурлар тамоми Ки, жаннат ичра боғе осмонча, Мунунгтак боғ аро қасре жаҳонча. Ҳамул дилкаш чамандин руҳ олиб қут, Ҳам ушбу қаср ўлуб бир дона ёқут. Сафову зийнати имкондин ортуқ, Неким васф айлагайлар ондин ортуқ. Анинг таърифида кетмак не ҳожат, Киши учмоқни васф этмак не ҳожат. Бу қаср айвони ичра нурдин тахт, Бу тахт узра ҳариру ҳулладин рахт. Чиқиб ул тахт уза Фарҳоду Ширин, Нечукким гулшан ичра сарву насрин. Жамолу зийнату зебу сафода, Бўлуб юз ончаким, дори фанода. Анинг сори ато бирла ано ҳам, Келиб Бону мунунг сори яно ҳам. Жамолу мулку жоҳи ҳар бирининг, Бўлуб оламда бўлғоннинг бири минг. Алар сўрғон эмишким бу жамоат, Не қилмишлар экин тақвию тоат Ки, бу қаср ичра манзил айламишлар, Мунингдек роя ҳосил айламишлар, Деб эрмиш хозини жаннатки, Фарҳод Жаҳонда ишқ тарҳин солди бунёд. Анингдекким кечиб султонлиғидин, Жаҳон мулки ичида хонлиғидин, Муроду орзудин тортибон қўл, Ҳавойи нафс сори тутмайин йўл, Бўлуб маъшуқидин ҳирмон била хуш, Балову меҳнати ҳижрон била хуш, Вужудин ўртаб оташнок ишқи, Солиб ўт олам ичра пок ишқи. Кечиб аввал диёру хонумондин, Вале сўнгра жаҳондин, балки жондин. Ўтар дам ўйла фоний бўлди мутлақ Ким, ул ишқини боқий айлади Ҳақ. Вужудин ўртаб ул сўзу гудози, Ҳақиқатқа бадал бўлди мажози. Тутуб соқийи ваҳдат жоми тавфиқ, Насиби айлади Ҳақ роҳи таҳқиқ. Бақо шаҳрида султонлиққа етти, Ҳақиқат мулкида хонлиққа етти. Анинг дардида кўрганлар вақоеъ Ки, қилдилар муроду ком зоеъ. Кечиб иқболи бероёнларидин, Илик бори юдилар жонларидин. Алар ранжини ҳам Ҳақ зоеъ этмай, Мунга хижлатларини шоеъ этмай. Ато бирла ано ўлмишлар эрди, Фироқинда фано бўлмишлар эрди. Яна Ширин киби маъшуқи чолок, Анинг ҳижронида Бонуйи ғамнок. Буларнинг ҳам анинг коми учун Ҳақ, Қилиб бори гуноҳин маҳв мутлақ. Бориға баҳри раҳмат рўзи этти, Бу янглиғ боғи жаннат рўзи этти. Бериб бу қасри давлатни муаббад, Риёзи хулдни тутти мухаллад. Булар айлаб анга жонларни райванд, Анинг васли била жаннатқа хурсанд. Вале ваҳдатда жони поки онинг. Бўлуб Ҳақ бирла истиҳлоки онинг. Бу туш кўрганлар уйғонғоч ҳамул дам, Бўлуб воқиф бу ишдин аҳли олам. Чу даҳр авроқин ахтардим бағоят, Бу янглиғ доғи тортим бир ривоят Ки, ошиқлиқ аро Фарҳоди маҳжур, Чу бўлди борча олам ичра машҳур. Етишти аҳли куфру динға доғи, Хабар борди Хитоу Чинға доғи. Вале ул хитта авзоиға тақдир, Солиб эрди басе табдилу тайғир. Анинг ҳажрида Хоқон ўлмиш эрди, Кичик қардоши хоқон бўлмиш эрди. Ано доғи ани истарга жозим Бўлуб эрди фано мулкига озим. Вале ул вақт Баҳроми диловар, Наҳанге эрди қон ичра шиновар. Қиличи суйи дарёйи махофат, Бўлуб жавҳарлар анда мавжи офат. Фалак баҳромиға гар кўргузуб кин, Кўрунуб оллида Баҳроми чўбин(1). Фалак рахшин забун айлаб саманди, Зуҳал қаддин нигун айлаб каманди. Қаронғу кеча чиққач ўқи ёдин, Ўтуб етти фалакдин, йўқ Суҳодин. Тутуб Чину Хито аҳли мусаллам Ки, иш вақти эмас Фарҳоддин кам. Валек ул сойир элдин жовидона, СЎпуб Фарҳод ҳолидин нишона; Чу ул иш тутти шуҳрат Ҳинд то Рум, Хито аҳлиға доғи бўлди маълум. Бу сўз етган замон Баҳроми бихрад, Хито хониға бор эрди сираҳбад. Вале Фарҳодсиз бор эрди ранжур, Нечукким ёрсиз Фарҳоди маҳжур. Чу хон ҳам бор эди Фарҳодға аъм, Анинг соридин эрмас эрди беғам. Келиб хон оллида арз этти Баҳром Ки, бу янглиғ хабар бўлмиш дурур ом. Ки: «Мағриб сори мулки Арман отлиғ, Бор эрмиш юз Эрам андин уётлиғ. Бу мулк ичра бор эрмиш бир Паризод Ки, бўлмиш ишқидин девона Фарҳод. Агар ҳукм этса хон лутфу атодин, Чериклар жамъ этиб Чину Хитодин Азимат айлабон Мағриб заминға, Етурсам ўзни Фарҳоди гузинға. Торилса, қилсам ул ҳолиға тадбир, Йўқ эрса, кўрсам улким бўлса тақдир». Ижозат берди хон, ройин Кўруб хўб Ки, ваҳми бор эди Баҳромдин кўр. Деди: «Ул худ ўлубтур, бу ҳам итсун. Қаёнким, хотири майл этса, кетсун!» Ижозат торти чун фархунда Баҳром, Черик тортиб замоне тутмай ором, Келиб Мағриб заминға кўч-баркўч, Қилиб элнинг ики кўчича бир кўч. Чу Арман сори солди зилли иқбол, Тилаб ул элни таҳқиқ айлади ҳол. Мукаррар кўп қилиб сўрмакда тадқиқ, Анингдекким, бор эрди қилди таҳқиқ. Уруб дард ўти кўнглидин забона, Ҳамул мадфан сори бўлди равона. Қилиб таъжил, етти хотири реш, Ҳамул дам гўйиё чархи жафокеш. Улус Фарҳод сўгин қилмай охир, Бу икки мотам этмиш эрди зоҳир. Чекиб воҳасрато ул кишвар аҳли, Фазаъ ичра нечукким маҳшар аҳли. Бировни истади Баҳроми ранжур Ки, ҳолат фаҳм қилғай келди Шорур. Эшитмиш эрди онинг васфини ҳам, Гузин Фарҳодға эрканни ҳамдам. Ҳам эшитмиш эди Шорури мискин, Ани Фарҳоднинг дардиға таскин. Ториштилар чу бир-бирни сўрушуб, Басе йиғлаштилар кеб-кеб кўрушуб. Билиб Баҳром чун сўрмоқ қилиб фан Ки, ул гунбаз дурур ёриға мадфан. Кириб, гунбазға кўкдин войи ошиб Ки, кўк гунбазлариға ўт тутошиб. Қилиб бир навъ шеванларки ул бум Ериб оҳи ўтидин ўйлаким мум. Жаҳонға ўт солиб бир кеча-кундуз, Дебон Фарҳод аёғиға қўюб юз Ки: «Ей жондин мени навмид қилғон, Балоу меҳнатим жовид қилғон. Кўзум чиқсун, сени кўргунча мундоқ, Кесилсун тил, сўзунг сўргунча мундоқ. Нелар келмиш бошингға ғурбат ичра, Не ғурбатлар чекибсен шиддат ичрағ! Насибинг сўзу оҳе бўлғон эрмиш, Танинг кўҳи чу коҳе бўлғон эрмиш. Қани ул аждаҳоға сурмак охирғ Қани ул Аҳраман ўлтурмак охирғ Қани улким, чу бўлғоч кинға мойил, Булутни чарх этиб оллиға ҳойилғ Қани тиғингдин ўлмоқ тоғ аро дарзғ Қани гурзингдин ўлмоқ дашт аро ларзғ Фироқ айёми товшолғон эмишсен, Бас оғир уйқуға қолғон эмишсен. Кўзунг очиб, кўтаргил бошинг охир Ки, келмиш бир ҳазин қўлдошинг охир! Не уйқудурки етти кўкка ҳўюм, Жаҳонға ўрт солди гуфту гўюм. Етиб гардунға ун сесканмагинг йўқ, Тушуб оламға ўт тебранмагинг йўқ. Кўз очмассен, дебон: «келган қулумдур», Масал чин бўлдиким: «Уйқу – ўлумдур! Менингдек қул санга оламда мавжуд, Сен аъдо зулмидин бу навъ нобуд. Бу ишнинг тоқати мендин йироқдур, Муни кўргунча ўлсам яхшироқдур. Сенинг қонингға тортиб тиғи кинни, Тенг этсам ер била Мағриб заминни. Қазиб тоғини дарёсиға солсам, Тенгиз суйини саҳросиға солсам. Билоди баҳр ичинда бўлса ноёб, Миноридин нишонлар бўлса гирдоб. Туман минг қоннинг ўлсам размсози, Сенинг қонингға бўлғайму мувозиғ! Булардин тормасам руҳунгни хушнуд, Бу қонлардин манга не бўлғуси судғ Нетай мундин нари тиғу камарни, Бошимға тож янглиғ дардисарниғ Зириҳни не қилай, хафтонни найлай, Ўқу ёни нетай, қалқонни найлайғ Не деб ўзни хаёл айлай диловар, Недин айлай ҳавас минмак таковарғ Не деб эмди қилай майдонға оҳанг, Бошимғаму урай гурзи гаронсангғ Не навъ эмди тутай базм ичра ором, Не кўнглум бирла тортай лаългун жомғ Манга ҳажрингда май заҳр ўлди, биллаҳ, Тарабдан умр бебаҳр ўлди, биллаҳ! Насибим ғуссау дард айладингло, Вужудум туфроғин гард айладингло!» Анга бу навҳалар бирла ўкурмак, Иш элга ашкидин хуноба сурмак. Бўлуб ул дард бирла навҳарардоз, ғамин Шорур ёнида ҳамовоз. Чу бу ошуби бир дам торти ором, Ўпуб ер, қўйди уйдин ташқари гом. Йиборди кимсаким, Шеруя келсун, Неким сўрсам, жавобин арз қилсун! Агар торсам они ҳар журмдин пок, Қилай лутфу карам бирла тарабнок. Вагар худ бегунаҳлиғинда шакдур, Билай ул дамки, не қилмоқ керакдур. Бўлуб Шеруя ул маънидин огоҳ, Таваҳҳумдинки, сургай кина ногоҳ. Шаҳ оллиндаки қоҳирлик ишидур, Гунаҳсизроқ, гунаҳликроқ кишидур. Агарчи ул доғи шоҳ эрдию тунд, Темур тиғин қаё тиғи қилур кунд. Қилиб Шорур иҳзорин таваққуъ, Анинг оллинда кўп қилди тазарруъ. Деди: «Бу сўз аро сенсен гувоҳим Ки, Фарҳод амрида йўқтур гуноҳим. Анга ҳар кимниким қотил билибмен, Атом ҳам бўлсаким, қатлин қилибмен. Муни Баҳром шоҳ оллинда қил арз, Вале билким қилибмен хизматин фарз. Агар тутса мени келмакда маъзур, Не ҳукм этса бўлай жон бирла маъмур. Ани кўрмакда ғолибдур ҳаросим, Сенинг оллингда будур илтимосим Ки, бу маънидин ўткоргайсен они, Карам йўлиға бошқоргайсен они. Эрурмен гар бу навъ этсанг мурувват, Қиёматқа дегин мамнуни миннат». Чу они кўрди Шорур асру мазлум, Келиб аҳволин этти шаҳға маълум Ки: «Мен йўқ, балки Тенгридур гувоҳи Ки, бу ишларда йўқ онинг гуноҳи. Вале келмакда ожиздур бағоят, Манга қилсанг бу келмакни иноят. Неким ҳоли десанг, жон бирла қилсун, Не сўнгра аҳду паймон бирла қилсун». Кўруб Шорурға ул қиссани ком, Анинг келмоклигидин кечти Баҳром. Деди: «Лекин бу кишвар аҳли таъйин Қила олмоса неким қилса тахмин Ки, то Хусрав черик чекмиш бу сори, Не нуқсон бўлмиш андин элга тори. Ҳам онча важҳ андин элга етсун, Ани еткургач ўз мулкига кетсун. Вале аҳд айласунким, етса филҳол, Яна бир онча андин қилсун ирсол». Дегач Шорур ҳукм ул нотавонға, Эшитгач ҳукм, миннат қўйди жонға. Неким эл истади тўкти хизона, Хизона сарф этиб бўлди равона. Яна онча йибормакка қилиб аҳд, Ани ҳам еткуруб кўп айлабон жаҳд. Йиғиб Арман элин фархунда ҳоким, Қилиб Фарҳод учун радди мазолим Ки: «Хусравдин не ишким бўлди ҳодис, Кишиким деса Фарҳод эрди боис; Неким арз этса нобуду зиёндин, Олиб заъфини, хушнуд ўлсун ондин». Бу сўздин шўру ғавғо тушти ҳар ён, Фиғон бирла алоло тушти ҳар ён Ки: «Ҳақдин боримизнинг илтимоси Бу эрдиким, анинг бўлсоқ фидоси. Чу биз йўлида сўз жондин дегайбиз, Не бўлғай молким, ондин дегайбиз. Эмас эл ройи бирла ҳукми тақдир, Неким тақдир анга бўлмиш не тадбир. Дуосиға ҳамиша муштағилбиз, Не қилмиш ҳар не қилмиш ҳам биҳилбиз». Муҳосибларға таъйин этти филҳол Ки, ул эл ичра қисмат торти амвол. Тузарга мулк аро ҳашмат асосин, Тилаб эл ичра Бону ақрабосин. Бировниким, топиб бориға фойиқ Ки, бўлғай салтанат амриға лойиқ. Қилиб Арман элининг родшоҳи Ки, бўлғай кишвар аҳлининг раноҳи. Қилиб ул адл ойинини бунёд Ки, адлидин бўлуб вайронлар обод. Не ерким бузди беандоза Хусрав, Ани айлаб иморат тоза хусрав. Бериб Баҳром анга ҳашмат асосин, Ливоу тожу ганжи беқиёсин. Топиб ҳам мақдамидин тахт роя, Солиб ҳам боши узра чатр соя. Анинг султонлиғин чун шоҳи Баҳром, Нечукким истабон айлаб саранжом, Тўкуб Чин аҳлиға кўп нақд ила ганж, Қўлуб кўп узрларким, кўрдунгуз ранж. Етинг аҳлу аёлингизга ёниб, Диёру мулку молингизға ёниб. Алар ҳам чун Кўруб бу навъ сурат, Басе йиғлаб, вале ёниб зарурат. Деди: «Хоқонға элтинг бўйла эълом Ки, торти бир-бирин Фарҳоду Баҳром». Алар чун туттилар хушлуқ сори йўл, «Қаёнким бор эсанг сен доғи хуш бўл». Сираҳни чун бу сўз бирла узотти Таайюн банд ила қайдин ушотти. Етиб Фарҳоднинг қабрини зоҳир, Улу Шорур бўлдилар мужовир. Фано туфроғиға чун бўлдилар раст, Бақо файзи ета бошлоди райваст. Қўюб шаҳлиқ, чу қилди хоки раҳлиқ, Чу яхши боқти, худ ул эрди шаҳлиқ. Навоий фоний ўл, истар эсанг ком, Нечукким бўлдилар Фарҳоду Баҳром! Кетур соқий, манга жоми фано бер, Нечаким они сирқорсам, яно бер! Магар қилғай мени бу жом райваст, Алар янглиғ фано туфроғиға раст! LIII Салтанат шажарасининг самараси ва хилофат боғининг шажараси, ҳидоят авжида манзил этган, тамаллуқнинг ниҳоятиға етган, риё қасри бунёдин қўнқорғон, балоғат айвонида от чиқорғон, яъни султонзодаи олам Абулфаворис Шоҳғариб(1) Баҳодир халлада давлатуҳу(2) мадҳида бир неча сўз сурмак ва насиҳатомиз нукталар арзға тегурмак, умид улким бу шоҳвор дурларни туфроғдин олғай ва адосида қулоқ солғай, балки ул гаронмоя гавҳарларни қулоққа солғай Жаҳон боғики, рашки нақши Чиндур, Қаю Чин, ғайрати хулди бариндур. Бу боғ ичра киши қилса тааммул, Топар ҳар бир чаман саҳнида юз гул Ки, бўлғай ҳар бирида рангу бўйи Вале йўқ рангу бўдек гуфту-гўйи. Гули хандонда гар бўлса табассум, Вале булбул киби йўқтур тараннум. Гулеким бўлса рангу бўйи онинг, Ҳам ўлса нуктаи дилжўйи онинг. Намудор ичра гулкирдор бўлса, Такаллум ичра булбулвор бўлса. ғариб ўлғай ниҳоятдин зиёда, Бу янглиғ гулким ўлғай шоҳзода. Қаю шаҳзода ул кони малоҳат, Такаллум вақти дарёйи фасоҳат. Фасоҳат бобида шаҳға қариб ул, Бори шаҳлар фасиҳи Шоҳғариб ул. Зиҳи нутқунг такаллум вақти жонбахш, Масиҳо янглиғ анфосинг равонбахш. Не маъни бўлса диққатдин ниҳонинг, Ҳал айлаб они табъи хурдадонинг. Кичик ёшда қилиб табъинг шумора, Хирад ририни тифли ширхора. Сенинг зотингғадур бу сўз фуруғи, Кичик ёшдин улуғларнинг улуғи. Эрурда кавкаби бахтинг янги ой, Эрурсен бадр янглиғ оламорой. Қачонким бадрлиғ торса ҳилолинг, Қуёшдин бўлғай ортуқроғ камолинг. Янги ой бадрлиқдин келди маҳжур, Қуёшдин ҳар кеча касб этмаса нур. Қуёшлиқ истасанг касби камол эт, Камол ар касб этарсен, бемалол эт. Киши таълимдин торса малолат, Топар илм аҳли оллинда хижолат. Киши фарзан авону золим ўлса, Ва лекин нуктадону олим ўлса. Басо зоҳид кишиким ом ичинда, Анга муҳтож ўлур ислом ичинда. Бировким қилса олимларға таъзим, Қилур гўёки райғамбарға таъзим. Ҳадис ўлмиш набийдин бўйла ҳодис Ки, олим келди райғамбарға ворис, Кишиким бўлса олам родшоҳи, Анинг умматлиғидиндур мубоҳи. Бировким илм ила бўлди баруманд, Ангаким ворис ўлди – бўлди фарзанд. Эрурсен шоҳ — агар огоҳсен сен, Агар огоҳсен сен — шоҳсен сен. Чу бўлди нуктадин огоҳ тўти, Ани дерлар халойиқ шоҳ тўти. Вале товуским, минг зевари бор, Не зеварким, бошида афсари бор. Бу афсар бирла шаҳ дЭмаслар они Ки, бор асли ямон Ҳиндустони. Билик шоҳ айласа ҳайвоннинг отин, Не тонг, гар шоҳ қилса кимса зотинғ Шаҳеким, илм нурин торти зоти, Анинг то ҳашр қолди яхши оти. Сикандар торти чун илму ҳунарни, Не янглиғ олди кўргил баҳру барни. Анингдек салтанат аҳли кўп эрди, Қаю бирга бу навъ иш даст бердиғ Ики минг йил ўтуб юз минг хирадманд, Бўлуб ҳикматлари бирла баруманд. Темурхон(3) наслидин султон Улуғбек(4) Ки, олам кўрмади султон анингдек. Анинг абнойи жинси бўлди барбод Ки, давр аҳли биридин айламас ёд. Валек ул илм сори торти чун даст, Кўзи оллинда бўлди осмон раст. Расадким боғламиш — зеби жаҳондур, Жаҳон ичра яна бир осмондур. Билиб бу навъ илми осмоний Ки, андин ёзди «Зижи Кўрагоний»(5). Қиёматға дегинча аҳли айём, Ёзорлар онинг аҳкомидин аҳком. Билик гарчи кўрунур кўзга зийнат, Вале шаҳларға бордур ўзга зийнат. Вагар илм ичра бўлмай бирга қонеъ, Баридин баҳравар бўлсанг не монеъ. Гузар қил ҳар неча илм ўлса ҳосил, Чу дин илмиға етсанг айла манзил. Шаҳ улдурким, шиори илми диндур, Нединким илми дин илм ул-яқиндур(6). Улум ичра ўқусунг юз туман фасл, Тамоми фаръу, дин илми эрур асл. Бу дин илмики хомам қилди таҳрир, Эрур фиқҳу ҳадису сўнгра тафсир. Чу такмил ўлди бу уч илм сен бил, Яна ҳар илм майлин қилма, ё қил. Ва лекин тиббу ҳикмат ҳам эрур хўб Ки, сиҳҳатдур киши жисмида матлуб. Қаю жисмеки онинг сиҳҳати йўқ, Қилурға Тенгри амрин қуввати йўқ. Бировким рахта бирла сувни ютқай, Ўзунг деким, не янглиғ рўза тутқай. Нетиб қилғай сафодин саждае фош, Тўшакдин улки олмас лаҳзае бош. Ул уч дин илмию бу бир бадандур, Булар муҳтожи яхши, гар ёмондур. Кўрардин бу улум ўлғач калоли, Муборак табъинга етса малоли. Равон тарих сори рағбат айла, Салотин бирла азми суҳбат айла. Жаҳондин кўрки кимлар ком олибдур, Бу эски дайр кимлардин қолибдур. Қани Таҳмурасу(7) Жамшиду, Заҳҳок(8) Ки, ҳар бир олди олам мулкини покғ Назар қилким, олиб неттилар охир, Неким борин солиб кеттилар охир. Алар худ кеттилар гар кеч, агар бот, Вале қолди алардин даҳр аро от. Бу от гар яхшидур, ёхуд ёмондур, Қилурға они боис кўр, не фандур. Қаю фанким шуруъ этмаклик онда, Кишидин яхши от қолғай жаҳонда. Қила олғонча ул бўлсун шиоринг Ки, яхши от қолғай ёдгоринг. Чу дин илмиға комил бўлди ройинг, Ҳал этти хотири мушкилкушойинг. Эмас ҳожат не қил деб кимсадин ранд Ки, ҳам олимсен ул дам ҳам хирадманд. Назар қилким не амру наҳй этар Ҳақ, Ҳақ амру наҳйидин бош чекма мутлақ. Не ким қил деб турар фавт этмагил ҳеч, Неларким қилма дебтур борчадин кеч. Вагар ҳикматқа бўлса илтифотинг Ки, бўлсун Нуҳ умрича ҳаётинг. Бурун қил ўз мизожингға тааммул, Не ҳоли бор эконни англа билкул. Чу таҳқиқ англадинг ҳикмат мусирдур, Мунгаким не муфиду не музирдур(9). Муфид ашёға дойим иштиғол эт, Вале бор ишда майли эътидол эт. Неким бўлса музир, бўлғил ҳаросон Ки, бўлғай табъинга мушкиллар осон. Неким бўлса мизожингға гуворо, Анга кўп майл қилма ошкоро. Бу сўзни аҳли ҳикмат деб дурур хўб, «Ямондин оз беҳким, яхшидин кўр»(10). ғизо бўлса муфиду табъ роғиб, Бас эт табъинг ҳануз ўлғонда толиб. Бу доғи тормағунча ҳазми комил, Баданни қилма ортуқ юкка ҳомил. Агар ҳайвон суйидур ғайри мақдур, Эрур гар меъда қилмас ҳазм, маъзур. Бу янглиғ ҳикмат ойинида чуст ўл Ки, дойим комрону тандуруст ўл. Вагар тарих сори айлагунг майл, Муни билгачки не иш қилди ҳар хайл. Салотинеки бўлдилар жаҳонгир, Не янглиғ қилдилар ҳар ишда тадбир. Қаю зулм айлади, қай бир адолат, Не ишга айлади ҳар бир далолат. Не ишдин мамлакат обод бўлди, Қаю ишдин улус барбод бўлди. Недин торти мамолик истиқомат, Не ишдин элга юзланди саломат. Черик ойини не ишдин тузулди, Адувнинг хайли не ишдин бузулди. Не навъ иш бирла торти дин иши суд, Не ишдин охират торти зиёнбуд. Не иш ҳар шоҳнинг бўлди сифоти Ки, қолди олам ичра яхши оти. Топибдур дафъа-дафъа борча таҳрир, Чу солғунгдур назар бориға бир-бир. Шак эрмас англабон равшан замиринг, Анга майл айлагай ройи муниринг Ки, бу оламда борча судунг ўлғай, Яна оламда ҳам беҳбудунг ўлғай. Нечукким, шоҳ тормиш дину дунё, Санга ҳам етгай ушбу икки маъно. Бу икки ишни гар қилсанг таваққуъ, Не ишким шаҳ қилур, қилғил татаббуъ. Бу маъниларки хомамдур рақамкаш, Агар худ келмайин табъингға нохуш. Шак эрмастурки, ҳангоми ҳавойиж, Амалға келтуруб, торқунг натойиж. Етурса нафъи куллий ҳар бир иршод, Менинг руҳум дуодин қилғасен шод. Санга бу ранд ҳар дам нафъ бергай, Дуо қилсанг манга ҳам нафъ бергай. Кетур соқий, маю кўнглумни шод эт. Қадимий қуллуғум ҳаққини ёд эт! Ишим чун ранд бермактур раёрай, Эшит ранду манга тут бир қадаҳ май. LIV Бу нома итмомиға хома тузмакдин таронасозлиғ ва бу ҳангома ихтитомида саъй кўргузмакдин фасонарардозлиғ ва башарият иқтизоси била ҳадсиз лоф зоҳир қилмоқдинким ўз нафйиға «Ло»(1)дурур — уёлмоқ ва яримчуқ даъво кўргузмакдинким ўз манъиға «даъ»(2)дурур — хижолатқа қолмоқ ва бедилона ажзға тушмакдин ғоятсиз иззат кўрмоқ ва дилсўхтавор фақр кўргазмак била ниҳоятсиз фараҳ тормоқ, «Алҳамдулиллоҳил-лази ваффақани мин ифтитоҳиҳи ило ихтитомиҳи; ва саллалоҳу алайҳи ва олиҳи ва асҳоби киромиҳи»(3) Манга чун фикрати хуршедсоя, Бу олий торам узра берди роя Ки, гардун қалъасиға рахш сурдум, Қуёшни гарди маркабдин ёшурдум. Кумайтим(4) рўя чун гардунға солди, Аторуд килку сандуқи ушолди. Анингдек чирмадим Биржисдин(5) тож Ки, боши тайласонға(6) бўлди муҳтож. Фалакдин ерга сочдим онча анжум Ки, офоқ ўлди ул анжум аро Ким. Қолиб анжум аро бу дори шеван, Дирам остида ул янглиғки, махзан. Не ахтар, ҳар бири Биржису Ноҳид(7), Не Биржису қаю Ноҳиду хуршид. Сиреҳр авжи уза чун роя тортим, Қуёш жирми била оламни ёртим. Бори оламни тутқоч меҳр нури, Ёруди эл кўзи андин зарури. Басорат аҳли неким туттилар кўз, Нечукким ком эди, ёруттилар кўз. Вале чун кўри модарзод етти, Бу бероён зиёнинг нафйин этти. Кўзиким анга кундуз, кеча бўлғай, Муайяндур жаҳонда неча бўлғай(8). Қуёшким солди олам ичра ёғду, Етишти рашшадин анқоға тегру. Вале юз мунча гар нур ўлса маълум, Не маълум айлагай хуффош ила бумғ Даниларға бировким зарфишондур, Ешак оллиға тўкмак заъфарондур. Не торқай кўралак шамъ ўтидин завқ, Керак рарвона куйгай кўргузуб шавқ. Гуликим даҳр боғин гулшан айлар, Насими кўз чароғин равшан айлар. Нечаким рангу бўйи жонфизодур, Жуал хайлиға атридин вабодур. Жуал кўнгли учун боғ ичра булбул, Деёлғаймуки, руҳафзо эмас гулғ Жуал андоқки, лўлийи сияҳрўй, Ясар райваста саҳро даштида гўй. Ани элтурда нақди жон масаллик, Нигун айлар бошин чавгон масаллик. Бу гўй ўлмиш дури ғалтони гўё, Дема дур, балки нақди жони гўё. Анинг табъи аро бўлғонни марғуб, Десунму сору булбулким эрур хўбғ Жуалға хирмани гул рангу бўйи, Бил андоқким, анинг булбулға гўйи. Вале ҳар кимсаким табъи мудиқдур, Билур бу иккидин қай бир муҳиқдур(9). Ҳамул булбул букун менменки, афлок Қуше фаҳм айламас мендек шағабнок(10). ғами ишқ ичра минг афғони онинг, Ҳар афғонида минг достони онинг. Бу гулшан булбули бўстонсаройи, Дема бўстонсаро, дастонсаройи. Навоий, ҳаддин ошти сўзда лофинг, Билинди айни воқеъдин газофинг. Бу даъви дастгоҳин бир замон йиғ, Чу даъви ичра маъни йўқ, не осиғғ Қўяй бир лаҳза шоирлиқ шиорин, Чин айтай ўз шиорим йўқу борин. Мен ул туфроғменким, чархи бебок, Натижа бермас ондин ғайри хошок. Йўқ улким гарддек эл фарқин олмиш Ки, хас янглиғ аёғ остиға қолмиш. Лагадкўби замондин юз малоли, Бўлуб олам элининг роймоли. Нечаким эл аёғидин топиб кўб, Қуюндек тушмайин ҳолиға ошуб(11). Машаққат хайлидин бўлғон сойи раст, Етиб ул хайл-хайли даст-бардаст. Гаҳиким сарсари меҳнат етиб тез, Қилиб ажзосин онинг ваҳшатангез. Ҳаводис тундбоди қўзғолони Қазиб бир дамда бунёдидин они. Айириб бир-биридин узв-узвин, Демаким узв-узвин, жузв-жузвин. Ҳавойилар киби бечора айлаб, Мақоми аслидин овора айлаб. Уруб гаҳ тоғу гаҳ ҳомунға они, Чекиб хасдек гаҳи гардунға они. Қилиб ел хайлидек бир дам жаҳонгард, Бухор ажзоси янглиғ осмонгард(12). Чекиб ел ҳўйидин афғонин онинг, Олиб саргашталиғдин жонин онинг. Ҳаводис тундбоди чун бўлуб суст, Қаро туфроққа они ташлабон руст. Чу элтиб осмон узра жаҳондин, Яна туфроққа отиб осмондин. Ҳамоно кўкка чекмактин хаёли, Буким, ургай яна туфроққа ҳоли. Туганмай чархдин бу ранжу ошуб, Яна етиб ҳаводисдин лагадкўб. Бало даштида мундоғ бир овуч хок Ки, мунча кин анга еткургай афлок. Аёғ остида коҳи дардрарвард, Яна бир лаҳза бош узра бўлуб гард. Чу таскин давлатидин топибон баҳр, Қаро туфроққа ўлтуртуб ани даҳр. Бу туфроқ торса ҳам бир ерда ором, Не торқай хасдин ўзга андин айём. Бу хас ҳам йўқки, андин зода бўлғай, Сукуну сайр аро балким қўшулғай. Натижа берса бу туфроқ ила гард, Хасу хошок ўлур, йўқ сабзау вард. Бўлур ул навъ туфроқ ҳамки деҳқон, Ичи фикрида боғлаб юз гиреҳ қон. Бериб сурмак била жисмиға хориш, Юзига бал хутутидин нигориш. Чекиб ҳифзи учун даврида девор, Қилиб дойин ҳисори оҳанивор. Сочиб ҳар навъ гулдин дона анда, Чу сочти гом қўймай ёна анда. Етишмай анда ёт элнинг аёғи, Не ёт элким, узуб ёт ўтни доғи. Ўтурмай(13) вақтидин бир лаҳза суйин, Тамаъ айлаб бу сувдин обрўйин. Топиб мунча навозиш қил тааммул Ким, ул туфроқ невчун бермасун гул. Муқаррардур очилмоқ қилса оҳанг, БЭрур бир ранг гул йўқ, балки юз ранг. Бўлуб оламға зийнат рангу бўйи, Чиқиб булбулларининг ҳою ҳўйи. Мени хокига ҳам чархи сабукгом, Сукун манзилгаҳида берса ором. Тараддуд меҳнатидин шод қилса, Улус бедодидин озод қилса. Маҳол уммид ила ҳар бир жафокеш, Дамо-дам урмаса бағримға юз ниш. Бўлуб минг ғусса ўқиға нишона, Замирим бўлмаса занбурхона. Топиб таскин жафогарлар ҳужуми, Терукдин тинса кўнглум марзу буми. Чу кўрмай ком шаҳдин ҳар табаҳкор, Мени қилмоса оллинда гунаҳкор. Биров бўлса шаҳ оллинда муотаб, Мени қилмоса ул ишда мухотаб. Бўлуб мундоқ ғаму ранжимдин огоҳ, Тараҳҳум айласа аҳволима шоҳ. Нишотим боғида бир фикр қилса Ки, гоҳе ғунчадек кўнглум очилса. Йигирми тўрт соат кеча-кундуз, Йигирми тўрт дам урсам нафас туз Ки, андин вақтима етса ҳузуре, Бировдин тормаса кўнглум футуре. Рақам қилғон Паришон номалардин, Ёзилғон рабти йўқ ҳангомалардин. Ҳамоно тезтак айлаб қаламни, Равонроқ торта олғаймен рақамни. Ҳам ўлғай бу рақамдин санъати кўр, Ҳам ўлғай санъатида диққати кўр. Вагар толеъ бўлуб куллий мададгор Ки, бўлмай ахтари бахтим ҳасадгор. Фароғат кунжида бир гўша тутсам, Мени эл, мен доғи элни унутсам. Бори ашғолдин шаҳ тутса маъзур Ки, бўлсам сўз демок шуғлиға маъмур. Яна шоҳ илтифоти бўлса гоҳ-гоҳ Ки, бўлса назм ё нозимдин огоҳ. Сўзумга гаҳ бериб ислоҳдин зеб, Гаҳи инъоми этса сўзга тарғиб(14). Деёлмасменки, Хусрав ё Низомий, Ва ё назм аҳлининг сархайли Жомий Нечукким чектилар тил ханжарини, Саросар олдилар сўз кишварини. Алар ўтрусида мен ҳам чекиб тиғ, Чекарга сўз синонин қилғамен биғ. Вале Ҳақ лутфиға элтиб раноҳи, Шаҳ иқболидин истаб такягоҳи. Деёлғайменки, кўп айлаб тазарруъ, Буларға айлай олғаймен татаббуъ Ки, арз этсам манга етмай малолат, Ҳаводоримға юзланмай хижолат. Бўлуб аҳсанта лафзи элга ойин, Етишгай шаҳдин эҳсон, доғи таҳсин. Низомий олса Бардаъ(15) бирла Ганжа, Қадам Рум аҳлиға ҳам қилса ранжа. Чекиб Хусрав дағи тиғи забонни, Юруб фатҳ айласа Ҳиндустонни. Яна Жомий ажамда урса навбат(16), Арабда доғи чолса кўси шавкат. Агар бир қавм, гар юз, йўқса мингдур, Муайян турк улуси худ менингдур(17). Олибмен таҳти фармонимға осон, Черик чекмай Хитодин то Хуросон. Хуросон демаким, Шерозу(18) Табрез(19) Ки, қилмишдур найи килким шакаррез. Кўнгул бермиш сўзумга турк жон ҳам, Не ёлғуз турк, балким туркмон ҳам. Не мулк ичраки бир фармон йибордим, Анинг забтиға бир девон йибордим(20). Бу девон тутти ул кишварни андоқ Ки, девон тузмагай дафтарни андоқ. Неча дафтар қаро қилғаймен охир, Жиҳатсиз можаро қилғаймен охир. Навоий неча дегунг сўзни ҳазён, Бу ҳазёнларни қўй, бир Тенгрига ён. Сўзинг ҳазён, магар уйқудадурсен Ки, маъни қасдидин осудадурсен. Бу ғафлат уйқусидин бир кўз очқил, Юзунгга ашк – уйқу дафъи сочқил. Уруб юзга надомат ашкидин сув, Магар кетгай кўзунгдин бўйла уйқу. Бу сув йўқ кўзни қилғай уйқудин пок, Кўнгулни доғи қилғай қайғудин пок. Демон кўзу кўнгул ҳангомасин ҳам Ки, пок этгай амалнинг номасин ҳам. Надомат ашкидин ҳар зори ғамнок, Юб этса номаи аъмолини пок. Ул ашкин абри раҳмат ёмғури бил, Не ёмғур, фазл баҳрининг дури бил. Илоҳий, сўзни чектим реч дарреч, Ҳижо тумори янглиғ сарбасар ҳеч. Кимон қилмон хатокоре ўзумча, Хато ҳам сарбасар тормон сўзумча. Ўтуб умр этмайин бир сафҳа оро Ки, бўлмай юз варақ журм ошкоро. Чу мушкафшон бўлуб хомам қароси, Бўлуб ул мушклар номам қароси. Ва лекин мен неча бўлсам хатокор, Биҳамдиллаҳ, сен эрмассен жафокор. Манга гарчи хато сондин фузундур, Санга баҳри ато ондин фузундур. Чу тушса баҳри афвунгга талотум, Ажаб йўқ юз жаҳон журм ўлмоғи Ким. Киши ўз журмидин не узр қўлғай Ким, ул дарё аро бир қатра бўлғай. Агарчи қатра бўлди эрса нопок, Бўлур ул дамки, тушти баҳр аро пок. Чу баҳри афвунг ўлса узрхоҳим, Недур мен-менки, не бўлғай гуноҳим. Карамдин айласанг журмумни нобуд, Санга йўқтур зиён, кўртур манга суд. Сўзум хўб эрса раҳмат айла ҳамроҳ, Вагар дедим ёмон: астағфируллоҳ. Биҳамдиллаҳки, бу ғам достони, Фироқ аҳлиға мотам достони. Тугатмай номаи умрумни айём, Висол айёми янглиғ торти итмом. Чу тарихи йилин онглай дедим туз(21), Секиз юз сексон эрди доғи тўққуз. Навоий сайр этиб сўз бўстонин, Рақамзад қилди чун бир достонин. Чу қолмай достондин нукта боқий, Тутуб соғар тўла бер турфа соқий. Лаболаб чун етиб ул жом райваст, Дамо-дам сўз демакда ул бўлуб маст. Вале бу достон қилғунча мастур, Кўп айтиб сўз, бағоят бўлди махмур. Кетур соқий, анга бир дўстгоний Ки, тутқай дўстларға дўст они! Манга тутқилки, сўзни кўтаҳ эттим, Тинай бир лаҳза чун манзилға еттим. Шарҳ Ва Изоҳлар I Муқаддима ўрнидаги бу боб адабий анъанага кўра, «ҳамд» – Аллоҳ таолонинг мақтовига бағишланган бўлиб, Навоий яратувчининг қудратини таърифлаб, унинг иродаси билан қаламга олмоқчи бўлган ғоявий нияти ҳақида сўз юритади. 1. Байтнинг биринчи мисраси арабча: Маънолар эшикларининг очилиши сенинг (яъни Оллоҳнинг) мақтовинг билан, деган мазмунии билдиради. Кейинги мисрада эса, шоир сўз ўйини санъатини ишлатади – «фатҳ» сўзининг икки маъносидан фойдаланади: маънолар эшикларинн кўнглимга «очиб» бер ва уларни «забт» этишни насиб қил, мазмунида қўллайди. Кейинги байтларда шоир маънолар хазинаси қулфига қўлининг калит бўлишини, шу восита билан барча умидларига етишишни тилайди, ана шу маънолар хазинасидан оламни, олам аҳлини манфаатдор этишни умид қплади. Бу байтларда «махзан», «дурафшон», «гавҳартош», «дур», каби сўзлар мажозий, яъни кўчма маънода ишлатилади. Улар мазмун, маъно билан алоқадор бўлиб, буни бадиият ҳақидаги илмда «истиора» санъати деб юритилади. II 1. Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин»и боблари сарлавҳалари бошқа достонлааридаги каби маълум ғоявий ва бадиий функцияларни бажаради. Шоир уларда асос-эътибори билан ҳар бир бобдаги етакчи ғояни изоҳлаб беради. Шунингдек, улар бадиий жиҳатдан ҳам муайян вазифани ўтаб, ўқувчининг бобда баён этиладиган воқеаларга муносабатини белгилашга хизмат қилади. Бу боб сарлавҳасида шоир араб ёзувидаги ҳарфлар ифодасига ишора қилиб, шавқ достони бўлмиш «Фарҳод ва Ширин»да сарвқадлар бўйига ўхшаш «алиф», бинафша сочлар жингалагига ўхшаш «лом»ларда «Оллоҳ» сўзи назарда тутилишини ёзади. Бинобарин, бу ерда Навоий худо таърифи берилишини баён қилади. Бу бобда шоир ёзишга киришаётган «Фарҳод ва Ширин» достонининг умумий талқини, ундаги қаҳрамонлар, персонажларнинг мухтасар тавсифини беради, «дард боғи» дея таърифланган ишқ билан алоқадор барча ҳаяжон ва изтироблар ҳақида ёзади. Шоир холиқ –яратувчи худо саноси – мақтовига киришар экан, энг аввало, у инсон кўнглини ишқ гулшани, бу гулшанда эса ишқни хазинага айлантирганлигини мадҳ этади. Ишққа «жаҳонни куйдирувчи» қудрат бахш этадиган яратувчи ҳусни, гўзаллик таърифн эса Навоий давридаги кенг тарқалган тасаввуфдаги пантеизм таълимоти тушунчаларита алоқадордир. Бу таълимот «илғор фикрли мутафаккирлар учун ҳаёт ва инсонни куйлашга кенг имконият туғдирар ва ўз даври учун тараққийпарвар йўналиш эди. Демак, Навоийнинг яратувчи гўзаллигини куйловчи илҳомли мисраларини дунё ва коинот гўзаллигннинг тавсифи деса бўлади» (Қаюмов А. «Фарҳод ва Ширин» сирлари. Тошкент. 1979. 6-бет). Бобнинг аввалги етти байтида шоир яна мажозий маънодаги «дард боғи», «лола», «гул барги», «сунбул», «оқар сув», «ғунча», «оташин вард» (Кизил гул) каби сўзлар орқали ишқ, унинг аламлари, изтироблари ҳақида сўз юритади. Буни шоир илми бадеъдаги уйғунлаштириш санъати воситасида амалга оширади. Шунингдек, бобдагн «қазо Фарҳоди амри раҳнамуни» мисрасидан то «Келиб кам зарралардин доғи Хусрав» мисрасигача бўлган қисмда «Навоий қазони Фарҳодга, осмонни Фарҳодга алоқадор Бесутун тоғига, ақлни Чин хоқонининг вазири Мулкорога ва Суқротга, туннн Хусрав Парвезнинг оти Шабдезга, қадарни Фарҳоднинг дўсти Шопурга, ажални отасини ўлдирган Парвезнинг ўғли Шеруяга, замонни Парвезнинг созандаси Нигисога ўхшатган ҳолда «ширин», «тилисм» сўзлари Бесутун, Хусрав ва унинг хонандаси Борбад номларини тилга олиб, муқаддимани достониинг мундарижасига уйғунлаштирган» (Рустамов А. Навоийнинг бадиий маҳорати, 149-бет). Айни чоқда, бу ўхшатишлар замирида шоир достон мундарижасида қаҳрамон ва персонажлар фаолиятн қайсн кўламда кечиши, улар достонда ижобий, салбий роль ўйнайдими ёки ўткинчими деган масалаларга ҳам эътиборни жалб этади. 2. Фафҳам – арабча (ундов сўз). Тушун! Англа! Диққат қил! демакдир. 3. Валлоҳу аълам– арабча: худо билувчандир демакдир. Бу байтда шоир яна ўша пантеистик таълимотларга кўра яратувчи билан яратилганлар бир-бирига ошиқ, буни идрок этиш керак, демоқчи бўлади. 4. Моарафнок – арабча: сени керагича билмаганмиз, маъносини билдиради. 5. Навоий ёзишга киришаётган достониинг персонажлари таърифини бош қаҳрамон Фарҳоддан бошлайди. Маълумки, ўз манмаларини фольклордан олган Фарҳод образи Фирдавсий «Шоҳнома”сида Афросиёбнинг жанговар сипоҳсолори сифатида тилга олинади. Даставвал бу образ Низомийнинг «Хусрав ва Ширин» достонида асосий персонажлардан бири сифатида киритилади. Низомий Фарҳоди халқ намояндаси, тошйўнар уста. У оқил ва инсонпарвар, ғоят саводли ва паҳлавон. Фарҳод гарчи достон сюжети ривожида асосий роль ўйнамаса-да, муаллифнинг етакчи ғоясини тушунишда аҳамияти каттадир. Хусрав Деҳлавийнинг «Ширин ва Хусрав» достонида эса Фарҳод олий насаб шаҳзода, тақдирга тан берувчи бахтсиз ошиқ қилиб тасвирланади. Фарҳод образини илк дафъа биринчи ўринга кўчириб талқин қилган шоир озарбайжон адабиёти тарихида Низомий анъаналарини давом эттирган, форс тилида ижод қилган Ориф Ардабилий (XIV аср) эди. Лекин Орифнинг Фарҳодида қатор манфий жиҳатлар, жиддий қусурлар мавжуд. Фарҳод ўз ҳунар ва муҳаббати ила Хусравдан жуда устун кўтарилса-да, муҳаббатга муносабати ва шахсий маънавияти жиҳатдан ундан фарқланмайдн. «Фарҳод ўзининг севгилиси Гулистонни тезда ёдидан чиқаради». «Муаллиф ўз қаҳрамони (яъни Фарҳод) ўлимини унинг Рум Қайсари ўғли Гаройни ўлдирганлиги билан алоқадор қилиб талқин қилади... Бу эса образ қимматини озайтиради» (Арасли Н. Ариф Ардабили ва онун «Фэрҳаднамэ» поемаси. Баки, 88–89-бетлар). Алишер Навоий ўз достонида Фарҳодни асосий, марказий қаҳрамон қилиб олди. Уни том маънода ижобий қаҳрамон сифатидаги янгича талқинини берди. «Фарҳод образида ўз даврининг илғор ғояларини куйлайди, халқ оммасига хос қатор олижаноб хусусиятларни идеаллаштиради» (Ҳайитметов А. Навоийнинг ижодий методи масалалари. 93-бет). 6. Хито – Чин (Хитой) мамлакатининг шимолидаги вилоят номи (Синцзян ёки Кошғар кўзда тутилади) (Фарҳанги забони точик, 471-бет). 7. Мулкоро – Навоий асарларида Чин хоқони вазирининг номи. У ғоят донишманд ва тадбиркор қилиб тасвирланади. 8. Моний – Ибн Фатак (216–276) – монийлик таълимотининг асосчиси. Шарқ ривоятларида уни машҳур наққош ва рассом деб таърифлайдилар. Унинг муқаддас китоблари ниҳоятда гўзал миниатюралар билан безатилган эмиш, монувийсоз–монийча Қилиб ишлаш; Достонда Фарҳод учун Хоқон йил фаслларига мослаб қурдирган тўрт қасрни безаган наққош устанинг номи. Бу байтда эса шоир Фарҳоднинг кўнгли қасри Моний коргоҳидек гўзал ва нақшпардоз қилиб яратилган, демоқчи. 9. Суқрот – Сократ (мил. ав. 470, 469–399) қадимги юнон файласуфи. Навоий достонда Суқротни ақл ва ҳикматда беназир бир хирадманд сифатида талқин қилади. 10. Ширин – бу ерда шоир сўз ўйини ишлатган: Навоий ўз салафлари Низомий ва Хусрав Деҳлавий Ширинни жаҳон аҳлига ёқимли, тотли образ қилиб яратдилар, демоқчи. Айтиш керакки, Ширин баъзи маъҳазлар, афсона ва достонларда гоҳ эронлик, гоҳо оромийнасаб, ё румли, ёки армани деб берилади. Низомийда у озарбайжонлик, Навоийда эса арманияликдир. Низомий Ширини ғоят гўзал ва ақлли, иродали ва мақсад йўлида изчил бўлиб, сосонийлар подшоҳи Ҳурмуз ўғли Хусрав Парвезни севади. У ҳатто Хусрав Парвез Византия қайсарининг қизи Марямга, Исфаҳон гўзали Шакарга уйланганида ҳам нечоғлик ғам-алам чекмасин ўз севгисига содиқ қолади. Уни канал қазувчилар орасидаги тошкесар Фарҳод севиб қолганида ҳам Хусравдан воз кечмайди. Охири унинг қонуний хотини бўлиб қолади. Шириннинг халқи фаровонлиги йўлида Хусравни кайфу-сафо, ҳашамдор маишатлардан қайтариш, мамлакат ва халқ тақдири билан машғул бўлишга даъват этиш каби олижаноб интилишларини Низомий мадҳ этади. Марямнинг ўғли Шеруя тожу-тахтга, Ширинга эга бўлиш мақсадида ўз отаси Хусравни ўлдирганида, Ширин эрининг жасади устида ўзини ҳалок қилади. Хусрав Деҳлавийда Ширин анча суст, севгида ҳам барқарор бўлмаган (Хусрав Парвез ва Фарҳод севгиларига жавобда иккиланади), ҳатто Фарҳод ўлимидан кейин Хусравдан ўч олиш мақсадида унинг хотинини заҳарлаб ўлдиришгача етиб боради. Бинобарин, Хусрав Деҳлавий талқинида Ширин ватани ва халқи қайғусини чеккани ўз аксини топмайди. Навоий эса Ширинни ҳар жиҳатдан мукаммал, Фарҳоднинг муҳаббатига лойиқ, унга вафодор бўлган қаҳрамоя қилиб яратади. «Навоий тасвирида у ниҳоятда гўзал ва бу гўзаллик эса унинг руҳий дунёсининг асосини ҳам ташкил қилади. Навоий Ширинни элнинг бахту саодати, юртнинг ободонлиги тажассуми сифатида ҳам тасвирлайди”. (Эркинов С. Фарҳод ва Ширин // Ўзбек адабиёти тарихи. II. 242-бет). 11. Хусрав – Шарқ халқлари оғзаки ижоди ва ёзма адабиётида кенг тарқалган образ. Унинг тарихий илдизи сосоний подшоҳларидан Хусрав II Парвез (VI аср охири) фаолиятига қадалади. Бадиий адабиётда, чунончи, Фирдавсийнинг “Шоҳнома»си, Низомийнинг «Хусрав ва Ширин»ида идеал шоҳ. Алишер Навоийда эса Хусрав мутлақо салбий қаҳрамон сифатида талқин этилади. 12. Шабдез – қора тусли от. Хусрав отининг номи. Бу байтда шу сўз орқали ҳам кеча қоронғулигига, ҳам отга ишора қилинмоқда. 13. Шопур – Эроний машҳур рассом (қ. XXXIV боб. 2-изоҳ). 14. Шеруя – Хусрав Парвезнинг ўғли. 15. Никисо – Хусрав Парвезнинг хос машҳур машшоқларидан. 16. Зуҳра – Венера, Шарқда эрта тонгда, Ғарбда кечқурун порлаб кўринадиган ёрқин юлдуз. Қадим юнонларда муҳаббат маъбудаси сифатида тасвирланган. Зуҳра баъзан Ноҳид номи билан ҳам аталади. Зуҳра гўзаллик, муҳаббат ҳамда мусиқа ҳомийси ҳисобланади. 17. Борбад – Борбуд – Хусрав Парвезнинг машҳур ҳофизи. Бадиий адабиётда умуман яхши хонандани англатади. 18. Баҳром – Мирриҳ– Марс сайёраси. Илми нужумча Баҳром ҳарбий ишлар ҳомийси саналган. 19. Бесутун – Биҳистун (Биҳиштун)–Шимолий Эронда, Ҳамадон шаҳридан 100 км. ғарбда тоғ оралиғидаги қоя. Бу қоя ривоят ва афсоналарда кўпинча Фарҳод номи билан алоқали ҳолда тилга олинади. Фарҳод шу тоғ этакларида канал қазиган, шу тоғни кесиб йўл очган қаҳрамон сифатида тасвирланади. Шоир ўз достони «Фарҳод ва Ширин»ни минглаб машҳур Бесутун ёдномаларидан юксак деб таърифлайди. Бу билан адабиётдаги муболаға санъатини қўллайди, айни чоқда “фахрия” санъатидан ҳам фойдаланади. III 1. Бу боб «Муножот» деб аталса-да, унда Навоий инсонни йўқликдаги ҳолати, сўнгра, вужудга келиши, гўдаклиги, ҳаёти тўғрисидаги фикрларни баён этади. Шоирнинг инсон яратилгач, илоҳ ихтиёрида бўлади, у тақдир белгилаган ишларнигина бажаради, бннобарин, инсон йўл қўйган хато, гуноҳлар учун айбдор эмас, унга шуларни аввалдан раво кўрган ўша яратувчи айбдордир, – дея билдирган фикрлари унинг инсон ҳимоясида нечоғлик қатъий турганлигини кўрсатади (Қаюмов А. «Фарҳод ва Ширин» сирлари, 10-бет). 2. Мустафо – арабча танланган, сараланган, сайланган демакдир. Муҳаммад пайғамбарнинг лақаби. Бу ва олдинги мисраларда Навоий илоҳга мурожаат қилиб, шу асарни яратишда мададкор бўлишни илтижо қилади, бу йўлда Муҳаммад пайғамбардан ҳам шафоат етишишини истайди. IV Бу боб анъанавий наът, яъни Муҳаммад пайғамбар таърифига бағишлангандир. 1. «Вашшамс била Валлайл» – Қуръон сураси. 2. “Ва саллаллоҳу ало шамси жамолиҳи ва зилли камолиҳи” – арабча: ва Оллоҳнинг раҳмати унинг жамолининг қуёши ва камолининг соясича бўлсин. 3. “Кофу”, “нун”– ва ҳарфларининг номи бўлиб, улар қўшилса, «кун» сўзи юзага келади. Диний таълимотга кўра, худо азалда мавжудотни пайдо қилишда шу сўз билан буйруқ берган дейилади. 4. Қурратул-айн – арабча: кўз равшанлиғи; кўз қорачиғи. маж. фарзанд. 5. «Кавн» – мавжудлик, борлик, дунё; кавнайн – икки дунё (у дунё ва бу дунё). 6. Арш – осмоннинг энг юқори жойи. 7. Курсий – бу ерда осмон маъносида. 8. Мусҳаф – Қуръон. 9. Батҳо – Макка атрофидаги тоғ оралиғида бир дара номи; маж. Макка кўзда тутилади. V Бу боб анъанавий «Меърож» (пайғамбарнинг кўкка чиқишига бағишланади. 1. Миназ-зулумоти илан-нур – арабча: зулматдан нур билан маъносини билдиради. 2. Нуран ало нур – арабча: нур устига нур, демакдир. 3. Ноҳид – қ. Зуҳра. 4. Аторуд – Уторид – Меркурий сайёраси. Форсча Дабир ҳам дейилади. У ёзувчиларнинг, санъаткорларнинг, умуман донишмандликнинг ҳомийси ҳисобланади. 5. Муштарий – Юпитер – форсча Биржис ҳам дейилади. Илми нужумда Муштарийни «Саъди акбар» (юксакликдаги жой) ва «Фалак қозиси» деб ҳам юритилган жойи, олтинчи фалакда эмиш. 6. Рафраф – қанот қоқиб. 7. «Мотағо»– Муҳаммад пайғамбар мадҳ қилинган оятдан бир сўз. 8. «Мозоғ» – Муҳаммад пайғамбарнинг кўзи ва ўзи мадҳ қилинган оятнинг бош сўзи. 9. Қоба қавсайн – икки ёй оралиғи, икки ёй оралиғича масофа. Бу ерда шоир ора яқинлигига киноя қилади. VI Бу боб сарлавҳасида Навоий ижодкор қалами таърифини ва ўз салафлари «Панж ганж» («Беш хазина») муаллифи Низомий ва «Хамса» яратувчиси Хусрав Деҳлавийларга ўз муносабатини баён қилади. 1. «Панж ганж» – буюк озарбайжон шоири Ннзомий Ганжавий (1141–1203)нинг 5 достондан иборат туркуми кўзда тутилади. Ннзомийнинг ўзи 5 достонини «Хамса» деб атамаган, ундан кейин бу соҳада қалам тебратган шоирлар, жумладан, Хусрав Деҳлавий уни биринчи «Хамса» муаллифи деб атаганлар. 2. Байязаллоҳу таоло авроқа жаройимиҳо – арабча: Оллоҳ таоло унинг гуноҳлари (битилган) варақларни оқласин (яъни, унинг гуноҳларндан ўтсин) демакдир. 3. Бу ерда шоир қаламни таърифлаб, унинг тез юрарлиги ва қора из қолдиришини учқур қора отга ўхшатади. 4. Байтнинг мазмуни: чопганида қуйруғини байроқ каби кўтаради. Унинг бошдан оёғи қулоғидек тилингандир. Бу ўринда шоир қамиш қаламнинг хат ёзиш жараёнидаги ҳолатини тасвирламоқда. Айни чоқда, «қалам» сўзининг луғавий маъноси (кесилган, кесик)дан киноя ишлатиб сўз ўйинидан фойдаланади. 5. Бу байтда қора сиёҳда битилган ҳарфлар қимматбаҳо қора мунчоқ тошга ўхшатилади. 6. Жавф – луғ. маъноси қорин, бўшлиқ. Бу ерда қамиш қаламнинг ичидаги бўш ковак кўзда тутилади. 7. Сўз Низомий Ганжавий ҳақида боради. «Ганжа ором» иборалари орқали бу буюк шоир Ганжада дафн этилганлиги англатилади. Кейинги байтларда Навоий Низомийни хазинадорга, унинг маъноларга тўла асарларини хазиналарга ўхшатиб таърифлайди. Кимки бу хазинага ўғирлик қилмоқчи бўлса, фалак унинг бошига тошлар ёғдиради. Улар орасидан дўстлар гавҳар, душманлар эса чақиртош топадилар. Ана шу гавҳар, дурлар кўнгилга ўрнашса; уни хазинага айлантиради, дейди шоир. 8. Ҳиндуйи зод – Навоий Ҳиндистонда яшаб ижод этган, Низомийдан сўнг «Хамса» яратган Хусрав Деҳлавий (1253–1325)ни кўзда тутади. 9. Хизр – афсоналарга кўра, «Оби ҳайвон» (тириклик суви)ни топган ва ундан ичиб, ҳамиша тирик юрадиган сирли кароматлар соҳиби. Адабиётда Хизр ғойибдан пайдо бўлиб, йўлдан адашган мусофирларга кўмак этувчи ҳам деб тасвирланади. Хизр яшиллик ва идрок тимсоли ҳисобланади. Бу ерда бир неча ташбиҳ ишлатилган. Шоир Хусрав Деҳлавийни ана шу Хизр пайғамбарга, Ҳиндистонни қора тунга ўхшатади. Бунда халқининг ранги қора бўлганига ҳамда Хизр зулмат ичида ҳаёт булоғини топганлнгига ишора қилинади. Хусрав Деҳлавийнинг равон шеърияти ана шу афсонавий ҳаёт булоғига нисбат берилади. 10. Чашмаи ҳайвон – тириклик суви чиқадиган афсонавий булоқ. Уни қора зулмат мамлакатидан Хизр қидириб топган, дейдилар. 11. Қақнус – афсонавий қуш. Унинг тумшуғида кўп тешиклар бор бўлиб, улардан таралган ҳазин овозлардан мусиқа яралар эмиш. Навоий «Лисон ут-тайр» достонида Қақнуснинг гўзал тасивирини беради. Унга кўра, Қақнус Ҳиндистонда бўлар, баланд дарахтлар бошига ин солар экан. Бу қуш умри бўйи хас-хашак, чўп, териб, катта хирмон йиғар, ҳаётининг охирида шу хирмон устида ҳазин оҳанг билан сайрар экан. Унинг дилкаш навосини эшитган бутун ўрмондаги қуш ва ҳайвонлар йиғилар экан. Охири Қақнус шундай аламли бир нола қилар эканки, ундан хирмонга ўт туташиб кетар ва шу ўтда ўзи ҳам ёниб кетар экан. Хирмон кули остидан янгн бир Қақнус боласи пар ёзиб чиқар секин-секин парвоз қилиб, яна ўша отаси шуғулланган иши – хас-чўп теришга уннаб кетар экан. Навоий бу ерда Хусрав Деҳлавийни Қақнусга, унинг шеъриятидаги мусиқийликни, дил ўртовчи ҳазинликни Қақнуснинг сайрашига ўхшатади. 12. “Маҳ то ба моҳи» – айнан: «балиғдан ойгача» деган мазмунии билдиради. Бу ибора «ердан кўккача» маъносида ишлатилади. 13. Бу ўринда Навоий Низомий Ганжавийдек улуғ шоир достонларига жавобан «Хамса» ёзишлик осон иш эмас, демоқчи бўлади. Кейинги байтларда шоир Низомийни филга, Хусрав Деҳлавийни ҳам гарчи кичикроқ эса-да, филга ўхшатади. Уларнинг шавкат ва қувватидан мадад тилайди. Узини эса ҳайқирувчи филга ўхшатади, у сўз ўрмонини эгаллаб олишни орзу қилади. 14. Бу бобдан бошлаб, деярли ҳар бир боб шоирнинг соқийга мурожаат тарзида ёзилган асосан 2 байтли (баъзан 3 байт), агар таъбир жоиз бўлса, миниатюр «соқийнома»лар бериб боради. «Бундай парчалар шоирнинг ҳар бир бобда тасвирланган воқеа ёки муаммога муносабати, хулосаси ҳамда ички кечинмаларини ифода қилувчи бир восита – лирик лавҳалардир» (Исоқов Ё. Навоий лирикасининг асосий жанрлари. Ўзбек адабиёти тарихи, II том, 101-бет). Баъзан эса шоир бу хилдаги лирик чекинишларда кейинги бобда қаламга олинадиган воқеа ёхуд масалаларга ишора ҳам қилади. Бу ерда соқийга мурожаат қилиб шоир: ҳар икки шоир (Низомий ва Хусрав Деҳлавий) ёди учун қўш жом – икки пиёла қадаҳ келтир. Уни ичиб Жомий майининг мадҳига киришай,– дейди. 15. Жомий (1414–1492) – форс-тожик адабнётининг улуғ му-тафаккир намояндаси Абдураҳмон Жомийнинг нисбаси ва тахал-лўси. Жомий Навоийнинг яКин дўстн, ҳамкори эди. Навоий ундан фақат адабий ва илмий жиҳатдангина маслаҳат олмай, балки ва-зирлик лавозими тақозоси билан давлат ишларида, сиёсий ва иж-тимоий фаолиятида ҳам маслаҳатлар олиб . туради. «1476– 1477 йиллар орасида у Жомнйни ўзига пир сифатида танлагаа эди. Бу уларнинг дунёқарашидаги яКинлиКии кўрсатувчи энг ха-рактерли моментдир» (Ҳайитметов А., Мирзааҳмедо-в а М. Алишер Навоийнинг ҳаёт йўли. Қ. Узбек адабнётн тарихи. II том. 63-бет). Жоми£ ўлимидан кейин Навоий унинг хотирасига бағишлаб махсус «Хамсат ул-мутаҳаййирин» (Ҳайратланганлар бешлиги) асарини ёзган. VII 1. Бу боб сарлавҳасидан унинг Абдураҳмон Жомий мадҳига бағишлангани маълум бўлади. 2. Зиндапили Жоми (XI–XII) – Жомда туғилган машҳур-мутасаввуф шоир Абу Наср Аҳмад бинни Абдулҳасаннинг лақаби. Унинг тахаллуси «Аҳмади Жомий» бўлган. Навоий у билан Абдураҳмон Жомийни таққослаб, Низомий ва Хусрав Деҳлавийларнинг шеъриятдаги иқтидори икки филча бўлса, Жомийнинг кучи юз филча, тасаввуф бобида эса Зиндапилнинг ўзига тенг, дея муболағали таърифлайди. 3. Нафъйи вужуд – тасаввуф истилоҳи –«ўзликни йўқотиш” демакдир. 4. Икки жахон – бу дунё ва охират маъносида. 5. Олами кубро – айнан: улуғ олам, бутун коинотни англатади. Тасаввуфда эса инсон, инсон қалби демакдир. Шоир Жомий камолотини назарда тутмокда. 6. Мақсади ақсо – айнан: энг олис, қарийб етиб бўлмас мақсад; бу ерда инсон ва унинг юраги, қалби мазмунига эга. 7. Олами суғро – айнан: кичик олам, тасаввуфда эса бу дунё кўзда тутилади. 8. Бу ва кейинги байтларда Навоий Жомийни денгизга, унинг асарларини денгиздаги дурларга, қаламини гавҳар сочувчи, ичи шакар билан тўла найшакарга ўхшатади. Сўнгра уни дуо қилиб, мадҳиялар ўқийди. VIII Бу бобда Навоий достонни ёзишга нималар сабаб бўлганини баён этади. Унинг эътирофича, бу достонни яратиш орзуси – таманноси пайдо бўлгач, бепоён дурру гавҳарлар денгизига чўмади,. яъни кўп мутолаа қилади, ўйлайди. 1. Қоқум хори ила нақб келтурмак – айнан: қоқум (яъни майин жунли) ҳайвоннинг туки билан чуқур қазимоқ. Шоир бу иборани қийин машаққат билан амалга ошади, деган маънода ишлатади. 2. Зарурий бўлди авзоиға тағйир – айнан: унинг авзоини ўзгартиш зарур бўлди. Навоий бу мисрада ўз асарини салафлар достонидан бошқача, фарқли қилиб яратиш фикри зарур туғилганини билдиради. 3. Навоий «Фарҳод ва Ширин» достонини ёзишга ундаган сабаблардан бири – ўзининг муҳаббат севгиси бўлиб, бу ишқнинг алам ва изтироблари эди. Шоир кейинги байтларда ўз маҳбубаси, у туфайли ўзига етишган азобу уқубатлар баёнини беради. 4. Байтнинг мазмуни – шоир кўнгил қўйган маҳбубасининг овозаси Фаранг (Европа), Хито (Кошғар) ва Чин (Хитой)га ҳам етиб борган эди, яъни Ғарбда ҳам Шарқда ҳам маълум эди, демоқчи бўлади. 5. Байтнинг мазмуни – менда бу ғамдан ақлу ҳуш қолмаган бир пайтда ғойибдан нидо (ориг.– суриш) келди, дейди. Кейинги байтларда ана шу нидони шарҳлаб шоир: Ахир сен бу ғамларга гирифтор бўлишдан аввал қаламинг ўткирлашиб қолган, Хизрга ўхшаб, қоронғи зулматдан тириклик сувини халққа сочган эдинг яъни яхши асарлар билан халқни баҳраманд қилган эдинг, деб ёзади. 6. Бу байтда «Ҳайрат ул-аброр” режаланиб, ёзиб тугатилгани айтилади. Кейинги байтларда Навоийнинг машаққат билан меҳнат қилиб, дур ва жавоҳирларга тўла хазинага эришгани, яъни тер тўкиб ижод қилиб, бебаҳо асарлар яратгани таърифланади. 7. Байтнинг мазмуни: ғойибдан келган нидо шоирни телбаликни вайроналарда қолдириб, яна бир ганж сори қўл сунишга, яна бир кон қазишга, яъни янги бир асар ёзишга киришишга даъват этади. Кейинги байтларда кон қазиш учун Фарҳод билан ҳамсуҳбат бўлиш, унинг қайроқ тошида тешани тезлаб олиб, иш бошлаш лозимлиги маслаҳат кўрилади. 8. Бу байтда сўз «Хамса» достонларидан бири («Ҳайрат ул-аброр») ёзилгани, энди иккинчисига («Фарҳод ва Ширин») киришиши ҳақида бормоқда. 9. Ҳотиф– ғойибдан овоз берувчи. 10. Пир – айнан: Қари, кекса; маж. бирор диний – руҳоний гуруҳнинг бошлиғи, раҳбари, сўфийлар бошлиғи. Бу ерда шоир Жомийни кўзда тутади. 11. Бу ва кейинги байтлардан Жомий ҳам биринчи ҳотиф айтгакларини таъкидлагани, уларни шоир қабул қилгани ва дуо олиб ўз ҳужрасига равона бўлгани англашилади. IX 1. Бу боб сарлавҳасида Навоий достонини ёзишга киришар экан, асарнинг режасини тузиб олгани, турли афсоналар, тарихий манбаларнн кўриб чиққани, шу мавзуда ёзилган достонларда йўл қўйилган хатоларнн тузатиб, ўз ғояларини қай тарзда ифода этимоқни ният қилганини ёзади. Бунда у ғоят образли қилиб: «Маъно нафосатлари матоъини ғойибдан келган савдогарлардан ҳаётим нақдини бериб, латофат уйининг келинчаклари учун сотиб олмоқ ва жон ипи ва киприк игнаси билан намойиш ва оро либосини тикиб, бу бокиралар қадларига солиб жилвалантирмоқ»,– дея баён қилади (Навоий. Фарҳод ва Ширин. Насрий баён муаллифи Ғафур Ғулом, матнни айрим тўлдиришлар билан қайта нашрга тайёрловчи Ҳайитметов А. 13-бет). 2. Бу байтнинг мазмуни: менга юлдуздек кулиб турган толеим юқори манзил – «Хамса»чилик яратишдек юксакликдан жой тайёрлади. Кейинги байтларда бу жойни фаришталар келиб ўз парлари билан супургани, осмон юлдузларидан кўз ёши тўкиб, у ерга сув сепгани ҳақида сўз юритар экан, шоир Шарқ шеъриятидаги ёпиқ истиора санъатидан фойдаланади. 3. Шарқда махсус мажмар (мижмар) деб аталган манқалга қора рангли дарахт чўплари – удни ташлаб, ёқимли ҳид таратиш одати қадимдан мавжуд. Ҳиндистоннинг Қумор деган шаҳарида эса энг яхши уд бўлар экан. Бу байтда шоир ана шунга ишора қилмоқда. Кейинги байтларда Навоий қаламни йўниб, ёзишга киришар экан, саодат ва иқбол кириб келиб уни муборакбод этганлари таърифланади. 4. Бу байтда шоир «тупроқ кўтарсанг, катта тепадан кўтар», кейинги байтда эса «тупроқ олсанг олтин бўлсин» каби халқ мақолларини ишлатиб, шеъриятдаги «ирсоли масал» санъатини қўллаган. 5. Насри тойир–айнан: бургут; маж. бургутга ўхшаб кўринувчи. юлдузлар туркумининг номи. Уни «Уқоб» ҳам деб юритилади. Бу ерда шоир достон ёзишга киришар экан, ҳатто осмондаги юлдузлар туркуми – насри тойир ҳам ҳиммат қанотини қоқиб гардун қоронғулигида сайр қила бошлади, дейди. 6. Бу ва кейинги байтларда Навоий ёзилажак асари янги бўлиши лозимлигини, аввал шу мавзуда яратилган достонларни такрорламаслик кераклигини таъкидлайди. Бошқача қилиб айтганда, шоир ўзига асос мақсад қилиб, адабиётга янгилик беришни ният қилиб олганлигини билдиради. Бу соҳада қалам тебратганлар назм денгизидан ажойиб дурлар қўлга киритганини, лекин анча олий қиммат дурлар ҳамон қолиб ётганини баён этиб, уларни олиб чиқиш ва ўз дилрабо асаримга безак қилиш менга муяссар бўлди, – дейди. 7. Бу байт мазмунида Навоий ўз достонининг рангларга бой, ундаги воқеалар ҳам, қаҳрамонлар ҳам ғоят оташин бир тарзда, таъсирчан қилиб яратилганлигини билдиради. 8. Бу ва кейинги байтларда шоир ушбу жомдан май ичганлар, яъни шу мавзуда достон ёзганларнинг барчаси Хусравнинг маддоҳи бўлиб қолдилар. Улар унинг мулкига, расм-русмлари, қўшинию имкониятларини Шабдез отининг учқурлигию Борбад исмли хонандасининг сайраши, Шопур деган яқинининг узлуксиз ҳийла-фириблари, Бузург Уммид номли вазирининг хушомадгўйлиги унинг (яъни Хусравнинг) гоҳ Марям (Рум қайсарининг қизи), гоҳо Шакар (Исфаҳон гўзали) исмли хотинларн ҳузурида ором олишию Ширинга шоҳона ошиқлик изҳор қилишини мадҳ этдилар. Уни ҳақиқий муҳаббат ойини бўлган дарду бало, азобу изтироблардан бегона бўлган эрка бир шоҳ сифатида талқин қилдилар. Тўғри, улар ора-сира Фарҳод ҳақида ҳам сўз юритдилар. Уни шунчаки тоғлардаги бир тошйўнар қилиб, Ширин васлида елиб-югургани учун Хусрав томонидан ўлдирилганини баён қилдилар, – дейди. Кўринадики, уларда Фарҳод образи эпизодик характерга эга. 9. Бу байтда Навоий ўз салафларидан бошқача йўл тутганини, асос эътибори билан меҳнатнома (меҳнат – машаққат, ранж, алам маъносида) мазмунини шарҳ этганлигини уқдиради. 10. Навоий Фарҳод ҳақида ҳазин бир достон яратиб, унда Фарҳод ва Ширинни тараннум этишни муносиб кўргани бу ва кейинги байтдан англашилади. Бинобарин, Навоий ўз салафларидан бутунлай бошқача йўл тутади. «Хусрав образини тамомил салбий қилиб беради ва ҳаёт логикасига мос деб топади. Навоий эксплуататор табақаларнинг кирдикорларини, уларнинг ижтимоий башарасинн фош этишда ўз салафларига нисбатан жуда олдинга кетди, адабиётда халқчилликни ҳар томонлама чуқурлаштириб,. гуманизм байроғини жуда баланд кўтарди» (Ҳайитметов А. Навоийнинг ижодий методи масалалари. 68-бет). 11. Ашраф – шу мавзуда қалам тебратган шоир. Навоий у ҳақда ўзининг «Мажолис ун-нафоис» асарида қуйидагиларни. ёзади: «Дарвешваш ва номуродшева киши эрди. Ва кийиз бўрк устига қурчуқ чирмар эрди. Ва эл била дағи омизиши оз эрди. Кўпрак авқот «Хамса» татаббуъиға сарф қилур эрди, то ул китобни тугатур тавфиқи топти. Воқиан ўз хурди ҳолиға кўра ямон бормайдур...» (Навоий. Мажолис ун-нафоис. Илмий-танқидий матн. 1961. 13-бет). 12. Навоий бу мавзуда яна бир номаълум шоир қалам тебратганини ёзади. Адабиётшуносликда Навоий кўзда тутаётган шоир XIV аср ярмиларида Шимолий Озарбайжоннинг Ардабил вилоятида яшаб ижод қилган Ориф Ардабилий бўлиши эҳтимол, деган (Орасли Н. Мухтэсэр Азэрбайчан эдэбийати тарихи. I. 118 с.) масалани биринчи бўлиб Ҳ.Орасли кўтариб чиққан эди. Кейинчалик Ориф Ардабилин ва унинг «Фарҳоднома» асарини махсус тадқиқ этган Ҳ. Орасли бу тўғридаги фаразияни тасдиқловчи ва баъзи шубҳа уйғотувчи фактларни келтиради (Орасли Н. Ариф Ардэбили ва онун «Фэрҳаднамэ» поемаси, 157–159-бетлар). X Бу боб Султон Ҳусайн Бойқаро мадҳига бағишланади. 1. Шоҳ Ғозий – бу ерда Султон Ҳусайн Бойқаро (1438–1506)нинг лақаби, бошқа ҳукмдорларга нисбатан ҳам қўлланилади. 1469 й.дан умри охирига қадар Хуросонда ҳукмронлнк қилган Ҳусайн Бойқаро Алишер Навоийнинг мактабдош дўсти эди. У «Ҳусайний» тахаллуси билан шеърлар ёзган, соҳиби девон шоир ҳам бўлган. Ҳусайн Бойқаро қаламига насрий «Рисолаи Ҳусайн Бойқаро» ҳам мансуб. Унда Ҳусайн Бойқаро Навоийнинг лирик шеъриятига ва «Хамса»сига юксак баҳо беради, шундай улкан санъаткор, улуғ инсон билан бир давр, бир давлатда яшаш бахтига мушаррафлигидан, айниқса у билан дўст бўлганлигидан шукроналар айтади. Навоий ҳам ўзининг «Мажолис ун-нафоис», «Муҳокамат ул-луғатайн» ва девонлари дебочаларида Ҳусайн Бойқаро ижодини, унинг ўзбек тили ва шеърияти равнақига қаратилган фаолиятини алоҳида таъкидлаб ўтади. 2. Ҳайдар – айн. шер демакдир; пайғамбарнинг куёви Алининг лақаби. Шоир бу ерда жанг майдонида Ҳусайн Бойқаронн шерга ўхшатмоқда. 3. Жамшид – Эроннинг афсонавий шоҳларидан. У қурол-аслаҳа, ипак ва ранглар ихтиро қилган, улкан бинолар қурдирган экан. Унинг даврида одамлар фаровон яшаган, хасталик нима, ўлим нима билмаган эмиш. Бунда кибр-ҳавога берилиб кетган Жамшидни жазолаш учун худо истилочи Заҳҳокни юборган, у Жамшиднн арра билаи икки бўлиб ташлаган эмиш. Бадиий адабиётда кўпинча Жамшиднинг сеҳрли жоми қаламга олинади. Гўё унда Жамшид ўз замонида истаган одам ва жойларни кўра билар экан. Навоий Ҳусайн Бойқарони ана шу Жамшид тахтига ўтирган деб таърифламоқда. 4. Каён – қадим афсонавий Эрон шоҳлари сулоласининг умумий номи. Фирдавсий «Шоҳномаси»да қаламга олинган Каюмарс, Кайқубод, Кайковус, Кайхусрав каби шоҳлар шу сулолага мансубдир. Шоир Ҳусайн Бойқарони ана шундаги олий насаб шоҳларнииг жомидан май ичган, – дейиш билан унинг олий насабига ишора қилмоқда. XI Боб Ҳусайн Бойқаронинг ўғли Бадиуззамон Мирзо мадҳига бағишланади. 1. «Халладаллоҳу мулкаҳу ва аббада давлатаҳу» – «Худо мулкини ва давлатини абадий қилсин» (Шоҳ исмидан кейин айтиладиган ёки ёзиладиган ибора). Бадиуззамон Мирзо – Ҳусайн Бойқаронинг катта ўғли. Отаси ўлгандан кейин (1506) Хуросон тахтига ўтиради ва Шайбонийхон келганда унга қарши урушда мағлубиятга учраб (1507 й. 20 май), Шоҳ Исмоил сафавий ҳузурига қочади. Усмонли турк султони Султон Салим Шоҳ Исмоил билан урушиб Табризни ишғол қилгач (1514), Бадиуззамонни Истанбулга олиб кетади, У ерда кўп ўтмай Бадиуззамон вабо касалидан вафот этади. Қабри Айюб Ансорий қабристонида. Алишер Навоий бу шаҳзодага катта умидлар боғлаган эди. У билан Султон орасида низолар пайдо бўлганида Навоий уларни муросага келтириш учун, ўғилнинг ота измида бўлиши учун тинмай ҳаракатлар қилган эди. Навоийнинг «Муншаот» таркибидаги қатор мактублари, достонларидаги бағишловлар бу фикрга далилдир. 2. “Насрун миналлоҳ” – арабча: ёрдам Оллоҳдандир. 3. Биржис (Буржис) – Муштарий – Юпитер сайёраси. Бу байтда шоир шаҳзодани таърифлаб, унинг юзини қуёшга, юзидаги терларни Зуҳра ва Муштарийларга нисбат беради. 4. Боғи нав – Ҳирот атрофидаги гўзал боғлардан бири. XII Бу боб сарлавҳасида Чин хоқонининг таърифи берилади, унинг бефарзанд экани ва Фарҳоднинг туғилиши ҳақида сўз кетиши баён этилади. 1. Адам шабистонидин вужуд гулшаниға келгани – айнан: йўқлик қоронғи кечасидан борлиқ гулшанига келиши, яъни дунёга келиши, туғилиши. 2. Афридун – Фаридун – қадимги Эрондаги пешдодийлар сулоласига мансуб подшоҳ. Навоийнинг «Тарихи мулуки Ажамда ёзишича, баъзи манбаларда уни Жамшид набираси, бошқаларида эса Тахмурас (Жамшиднинг ака ёки укаси) авлодидан деб қайд қилинади. Фаридун золим ва одамхўр шоҳ Заҳҳокка қарши темирчи Кова – Коваи оҳангар исёнига қўшилиб Заҳҳокни ўлдиради. Навоий Фаридунни «яхши ахлоқли ва одил» эди деб таърифлайди. Фаридун ўзининг хазина – бойлиги билан машҳур. Бу ерда шоир Фарҳоднинг отаси Чин хоқони фазилатларини Фаридунга ўхшатади. 3. Қорун – ниҳоятда катта бойликка эга афсонавий шахс, лекин у ўта хасис бўлган эмиш. Диний ривоятларга кўра, у Мусо пайғамбар айтганларига амал қилмаган, бунинг учун худо бутун бойлиги, хазина, саройлари билан ер қаърига киритиб юборган эмиш. Бадиий адабиётда Қорун давлатмандлик ва хасислик рамзи каби ишлатилади. Бу ерда Чин хоқони хазинаси Қорунникидан юз минг марта ортиқ эди, деб таърифланади. 4. Кишвардиҳ – айнан: мамлакат берувчи. Бу байт мазмунида «қарам», «тобе» маъносида келади. 5. Кишварситон – айнан: мамлакат олувчи. Бу ерда «ҳукмдор» маъносини англатади. 6. Бу ва кейинги байтда шоир образли қилиб: – даврон хоқон бармоғига шундай бир узук тақдики, бу узукнинг кўзида оташин лаъл парчаси ёниб тургандек эди. Унинг юзида ишқ сирлари ёзилган, ичида эса дард, аламлар тумори ўйиб битилган эди, – дейди. Навоий шундай қилиб, Фарҳоднинг дунёга келишидаёқ уни ишқ нури ва оташи билан йўғрилган, ана шу ишқ изтиробларига маҳкум этилган эди, дея ўқувчиларини огоҳлантириб ўтади. 7. Сиёвуш – қадимги афсонавий қаҳрамон, Эрон шоҳи Кайковуснинг ўғли. Фирдавсийнинг «Шоҳнома»сида ёзилишича, уни паҳлавон Рустам тарбиялаган. Сиёвушга ўгай онаси Судоба ошиқ бўлпб қолади. Сиёвуш уни рад этганда Судоба тухмат қилади. Оташпараст (ўтга, оловга толпинувчилар) одатига кўра, Сиёвушнинг отаси унинг поклигини исботлаш учун оти билан гулхандан ўтказади. Шу ондаёқ аланга гулшанга айланади. Сиёвуш Туронга, унинг подшоҳи Афросиёб паноҳига қочади. Афросиёб қизи Фарангизни бериб, Сиёвушни ўзига куёв қилиб олади, лекин кейичалик саройдаги фитналар натижасида ундан бадгумон бўлиб, бошинн кестиради. Шарқ поззиясида «Сиёвуш қони» тушунчаси жуда кўп учраб туради. Бу байтда шоир Фарҳоднинг поклиги, дард элининг шоҳи эканлигини таъкидлаш учун гўё уни Сиёвушнинг ўт ичида сайр қилиб юрганида туғган фарзандидек, деб таърифлайди. XIII Бу боб сарлавҳасида Фарҳоднинг дунёга келгач, чеҳрасида муҳаббат излари намоёнлиги, кўнгли эса ғаму дардларга тўла эканлиги, у шижоат билан йигитлик машқларини ўрганганлиги баён этилади. 1. «Ал-асмоу танзилу мин ас-само» – арабча: исмлар осмондан тушади, демакдир. 2. Хуш, худ, бехуд, дархўрд, сархуш, нохуш каби «вов» ёки «замма» билан ёзиладиган сўзлардаги «вов»ни «вови маъдула», яъни «ўзгартирилган вов» дейилади. Шу сўзлардаги бу ҳарфни «алиф» (а)га айлантириб, «хаш», «хад», «бехад», «дарард», «сархаш», «нохаш» қабилида талаффуз қилиш мумкин. Лекин ёзувда «вов» сақланади. 3. Бу ва юқоридаги уч байтнинг мазмуни: унинг, яъни Янги туғилган гўзалнинг (юзида шоҳлик ёғдуси, нури) фар кўзга ташланиб тургани сабабли бу нурдан еру кўк ёришиб кетди.. «Ҳиммат», «Иқбол» ва «Давлат» (бу сўзларнинг аввалидаги ҳарфлар « » « »«») юз кўрсатиб, шу ёғдудан зийнат топдилар. Бу жавҳарлар, яъни қимматбаҳо маънолар гўдакка тааллуқли деб тушунилгач, уларни бир-бирига қўшилса, «Фарҳод» ( ) исми -келиб чиқади. Бу санъат Шарқ поэзиясида муаммо деб аталади. Кейинги мисрада яна шу муаммо йўли билан «ёғду» () ни байт ҳодийси (яъни ) тўғри йўлга солди (улар бириктирилиб ном чиқарилди) ва шаҳзодага дарҳол «Фарҳод» номи қўйилгани айтилади. 4. Бу ва аввалги уч байтда Навоий дейдики, ишқ гўдакнинг покиза зотини кўргач, «Фироқ», «Ҳажр», «Оҳ» билан «Дард» (араб ёзувида «Фарҳод» исмидаги қисқа «а» ҳарфи ифода этилмайди, у «фатха» орқали талаффуз қилинади) сўзларидан биринчи ҳарфларини бириктиради ва «Фарҳод» исмини чиқаради. Бу билан шоир бу номнинг яна бир тузилиш таркиби ва унинг зимнидаги маънони баён этади. 5. Мофиззамир– арабча, айнан: замиридаги; бу ерда «кўнглидаги» маъносида келган. 6. Абжад – қадимги араб алифбосининг сирасини кўрсатувчи саккизта шартли сўзнинг биринчиси ва шу уйдирма сўзлар бирикмасининг номи. Бундаги ҳар бир ҳарф маълум бир сон қийматига ҳам эга бўлгани учун ҳарфлар тартибида алифбо эмас, балки рақамларнинг ўсиб бориши назарга олинган. Ўша даврда, кейинлар ҳам мактабларда «абжад»ни махсус тахтага ёзиб, болаларга ҳарф танитилган ва ҳарфларнинг сон миқдори ёдлатилган. Шоир шунга ишора қилмоқда. 7. Суҳо – Ҳулқар туркумидаги хира кўринадиган юлдузнинг «оми. Бу ерда шоир Фарҳоднинг мерганлигини таърифлаб, шундай хира Юлдузни ҳам нишонга ола олар эди, – дейди. 8. Турки фалак – маж. Мирриҳ – Марс сайёраси. Мирриҳ Шарқ адабиётида уруш, жангчилик ҳомийси маъносида Баҳром ҳам дейилади. Шоир Фарҳоднинг жанговарлик яроғларини моҳирлик билан эгаллаганини мақтаб, у ўқ отганда Мирриҳ ҳам офарин ўқийди, демоқчи. 9. Албурз – Эльбурс тоғи. Шоир бу ўринда ҳам иғроқ санъатини ишлатиб Фарҳод ўз гурзиси билан унинг чангини чиқариб юборади, дейди. 10. Баҳром – қ. Мирриҳ. 11. Ҳут – айнан: катта балиқ; маж. ўн иккинчи офтоб буржи (зодиак)нинг номи, февраль–март ойларига тўғри келади. 12. Асад – айнан: арслон; маж. офтоб буржларидан бешинчисининг номи, июль–август ойларига тўғри келади. Бу ва олдинги байтларда Навоий яна ўша иғроқ санъатини,ақлга номувофиқ, ҳаётда мумкин бўлмаган муболағани ишлатади. Фарҳод ханжаринииг зарбидан Ҳутнинг бағри эзилиб сувга айланиб кетиши, панжаси билан Асаднинг бўйнини узиб олиши мумкин, деб таърифланади. 13. Рўйинтан – айнан: бронза танали; Фирдавсийнинг «Шоҳнома»сига кўра, Эрон шоҳларидан Асфандиёрнинг лақаби. Унинг танасига зарба етказиб бўлмас экан. Шоир Фарҳоднинг танасини, унинг кучини Асфандиёрдан ортиқ деб таърифламоқда. XIV Бу боб сарлавҳасидан Фарҳоднинг йигитлик чоғларида ўйнаб-кулиш ўрнига ғам-андуҳ чекиб, булбулдек фиғон қилиши, бундан дилтанг бўлган хоқон ўғлини овутиш учун тўрт қаср бино қилиш режасини тузгани маълум бўлади. 1. Бу ва аввалги уч байтнинг мазмуни: найрангбоз ўйинчилар бевафо осмонга ўхшаб кўкнинг айлана муҳра (бу ерда «муҳра» найрангбозларнинг жомчалар остида яширадиган соққалари маъносида ишлатилган) ўғирлаган эдилар. Улар ўз найрангларини кўрсатар эканлар, фалак ҳар лаҳзада ўн марта панд ер (яъни ғайратланар) эди. Улар тунни ёритиб, кундузни қоронғилатар, сувдан ўт ёндириб, ўтдан сув чиқариб сепар эдилар. Шуълали ўтдан исириқ кўкартириб, ўргимчакнинг торига темирчининг сандонини осиб қўяр эдилар. Шоир бу ўйинчилар санъатинн куй-қўшиқлар шод эта олмаган, аксинча, уни янада дарду ғам гирдобига солган Фарҳодни бироз бўлса-да, кўнглини очиш учун намойиш қилинганлигини ғоят маҳорат билан таърифлайди. 2. Байтнинг мазмуни: яна бир ёзлик қаср қурилса, у нозу неъматларнинг бўстон саройи бўлса. 3. Байтнинг мазмуни: яна бир куз фаслига мослаб қаср қурилса, унинг бўёқлари хазон рангидек сариғ бўлса. 4. Байтнинг мазмуни: яна бир қишлик қаср қурилса, унга оқ рангли Хитой матолари тўшасалар. XV Бу бобда Навоий Хоқоннинг вазири Мулкоро афсонавий Эрам боғига монанд 4 қаср қурилишига саркор ва меъморлар тайин қилиб, иш бошлаб юборгани, Фарҳоднинг эса ҳунармандлар санъатини томоша қилиб, тоштарош Қоран ишидан ҳайратга тушиб, унинг санъатини ўрганиш иштиёқида ёнгани баён этилади. 1. Эрам – Эрам, жаннатга ўхшаш гўзал ва хушҳаво боғнинг номи. Уни Од қабиласидан афсонавий золим Шаддод барпо қилган, дейилади. 2. Қоран – достондаги тоштарош устанинг номи. 3. “Кан-нақши фил-ҳажар» – арабча: «тошга ўйилган нақшдек” маъносини англатади. 4. Боний – достондаги меъморнинг номи. 5. Бу байтда шоир баланд ҳавоза устидаги роза – бинокор устани фалакдаги Зуҳал юлдузига ўхшатмоқда. Навоий бу тўрт қаср қурилишини шундай маҳорат билан тасвирлайдики, ишнинг режаланишидан то бинолар қад кўтаргунга қадар бўлган меҳнат жараёнини ҳаётий, реал тарзда тасаввур қилиш мумкин. Муҳандису меъмор, наққошу тошкесар, пахсачилару ғиштчилар, темирчилару рассомлар, ишбошилару пардозчиларни, уларнинг мўъжизакор меҳнатини шоир алоҳида таърифлайди. Айниқса, ишнинг қизғинлиги, ҳамма ўз ўрнида муайян иш билан ёниши, елиб-югуриши, меҳнат жараёни ҳақида катта, қайноқ меҳр билан сўз юритилади. 6. Кўҳи-Қофи – бутун ер юзини ўраб турадиган афсонавий тоғнинг номи. 7. Шоир бу ва кейинги байтларда Фарҳоднинг Қораннинг санъатига қойил қолиб, унинг теша ва тошга пардоз берувчи метини нима сабабдан ҳеч бир зарар топмай осонликча тошларни йўниб, ўйиб гул ва нақшлар солаётгани ҳақидаги саволига Қораннинг берган жавобини баён этади. Ҳамма гап уларни ясашда сув беришга боғлиқ экан, бу сирни эса доно уста ҳеч кимга ошкор қилмас экан. Фарҳод катта иштиёқ ва завқ билан Қоран санъатини кузатиб туриб ўрганиб олади ҳамда ўзи унинг ёнида астойдил ишга тушиб кетади. XVI Бу боб сарлавҳасида Фарҳоднинг Қорандан тошйўнарлик, Монийдан наққошликни, бошқа ҳунар ва санъатларни бутун нозикликлари билан ўргангани, тўрт қаср қурилиши тугалланиб, уларда Хоқон Фарҳод учун базмлар тузгани ҳақида сўз кетади. 1. Бу ва аввалги байтнинг мазмуни зилзила пайтида тоғ остин-устун бўлиб кетганидек, тун қоронғулиги чекинганида, қизил қуёш тоғ устида тахт қурди. Субҳ – тонг фалакни мармарранг қилди. Қуёш осмон чўққисига кўтарилганда томоша қилгани Жамшид (шоир Фарҳодни кўзда тутади) отланди, яъни эрталаб тонг отгач, Фарҳод (яна Қоран санъатини кўргани) қурилишга отланди. 2. Бу байт мазмунидан: Фарҳод тош йўниш санъатини шу қадар эгаллаб оладики, юзта Қоран унинг қошида шогирддек туйиларди, – деган маъно англашилади. 3. Қаламзан – наққош Моний кўзда тутилади. 4. Корфармо – айнан: иш буюрувчи; бу ерда Фарҳод кўзда тутилади. 5. Навоий ҳар бир қаср боғида бир ҳавз (ҳовуз) бунёд этилгани, улар ҳар фаслга монанд қилиб безакланганини ёзади. 6. Байт ул-ҳарам – айнан: хос уй, ўз аҳли бўлмаган кишилар киритилмайдиган ичкари ҳовли; маж. Каъба. Бу ерда қаср Каъбадек покиза ва гўзал демоқчи шоир. 7. Маъкулу машруб – арабча: ейиладиган, ичиладиган (яъни емиш ва ичмиш) маъносида. XVII Бу бобда Фарҳоднинг тўрт фаслда тўрт қасрда тузилган базмларда асло кўнгли очилмагани, Хоқоннинг унга илож қила олмагани баён этилади. 1. Бу байтда образли қилиб кундуз ва кечанинг баробар келиши, Наврўз байрами кунларига ишора қилинади. 2. Шоир бу байтда унинг мазмунини тўлароқ ва латофатлироқ очиш учун «гулнор” сўзининг икки мазмуни, яъни анор гул ва арабча «нор» – ўт, олов сўзи бирикмасидаги «ўтли гул» маъносидан ғоят ўринли фойдаланган. Бу санъатни Шарқ шеъриятида «ийҳом» деб аталади. 3. Бу ва кейинги байтда шоир дарахтни товусга, япроқларни эса тўтининг патига ўхшатади, баъзи япроқлар қушнинг қовурсун деган майда патчалари обкаш – энг ингичка томирлардан сув шимса, бошқаси Хизрга ўхшаш яшил рангли шоҳлик тожини боши узра қўйганлигини таърифлайди. 4. Байтнинг мазмуни: норанж дарахти (яъни апельсин дарахти) олтиндан хазина яратиб (яъни олтин ранг мевалар солиб), баргидан сариқ либос кийган эди. 5. Байт мазмуни: шамол сув ичида олтин сочувчилик қилди, (яъни) сув юзига сарғайган хазон тўкди. 6. Бу байт мазмуни: хазон наққоши боғ саҳнини олтин билан қоплаш (зарҳал қилиш) учун боғдаги (дарахтларнинг) баргларини зарга айлантирар (яъни хазон қилар) эди. 7. Бу ва кейинги 5 байтда Навоий қиш фаслининг ғоят гўзал тасвирини беради. Байтлар мазмуни: ел дарахтлар баргшш совургач, совуқ сув симобини мармарга айлантирди. Ҳаво ҳам булутдан кулранг пўстин кийди, булут ҳам ҳавога симоб сочди. Қаҳратон қишнинг заргаридек, тиниқ сув болаларига кумуш лавҳалар тайёрлаб берди. Булутдан томган ҳар қатра сув совуқнинг зўридан оламга марварид доналари бўлиб ёғилар эди. Ариқнинг сув олинадиган жойи ҳалқумдай бўлиб, совуқ унинг оғзидан тўкилган сўлакайини ханжарга айлантирди. Осмон тундан кўмир қилиб, кечқурунлари унга шафақдан ўт ёқиб турарди. 7. Бу ва кейинги байтнинг мазмуни: совуқ иссиқликнинг ҳароратини камайтирди, оловдан учқун учирмай қўйди. Ўтдан қолган қизиқ қўрнинг синжобчалик (яъни силовсин, мўйи ўсиқ, олмахон терисидан тикилган пўстин) ҳам иссиғи йўқ, ёниб турган шуъла эса олтойича (яъни, олтой қизил тулкисининг терисидан ишланган пўстин) ҳам илиқлик бермас эди. 8. Бу ва кейинги байтларда Навоий Фарҳоднинг яна ўша куйдирувчи дардли оҳлар тортиб, ано – ғам-аламларга тўла жонни ўртовчи нолалар қилгани, биров йиғласа у ҳам зор-зор йиғлагани, эл озоридан кўнгли ортиғроқ озор топгани..., биров ишқдан ҳикоя бошласа, у такрор-такрор эшитишни истагани, ҳажрдан сўз бошланса, икки кўзидан қонли ёшлар оққани ҳақида ёзади. Хуллас, Хоқон ўғлини кўнгли учун нимаики қилган бўлса, хато эканини тушунади ва бундан ҳайрон қолиб саросимага тушади. XVIII Бу боб сарлавҳасида шоир Хоқоннинг подшоҳлик тожини Фарҳодга бермоқчи бўлгани, унинг эса отасидан узр сўраб рад этгани баён қилинади. 1. Бу байтнинг мазмуни: бу мамлакат устида шоҳлик ноғорасини чалган зот сўз сипоҳига шундай тартиб беради. Бу ерда ушбу достонни куйлаётган шоир шундай ҳикоя қилади, демоқчи. 2. Бу ва кейинги байтнинг мазмуни: Бургут ва Куйканак (Илвасин – майда парранда овлайдиган қушларнинг бир тури)ни тутиб, овга солсалар унинг ишини буниси қила олармиди. Агар арса – шахмат тахтаси бўм-бўш қолса ҳам ундаги шоҳ донаси ўрнини байдақ – пиёда эгаллай олармиди?! Бу сўзларни Фарҳод Хоқоннинг тож таклифига жавобан айтади. 3. Бу ва кейинги 10 байтда Фарҳод узрхоҳлик билан: – мен ҳали ёшман, вазифа эса улуғ. Шу чоққача барча ишлардан ғофил, ёлғиз айшу-ишрат билан банд эдим. Энди шоҳ иноят қилса-ю мен бирор кичик хизматга жиддийроқ машғул бўлсам, унинг ривожи ва касодини тушуниб етсам, хатоларимни тузатиб турилса, маълум тажриба орттиргач, ҳар қандай ҳукм бўлса, бажонидил бажарсам, – дейди. XIX 1. Ойинаи Искандарий – Искандар ойнаси. Афсонага кўра, Искандар томонидан темирга сайқал бериб яратилган ойина. Гўё унда Жамшиднинг жомидагидек, шу аснода бўлаётган нарсаларни кўрса бўлар экан. Искандар (356–323) эрамиздан аввал яшаган македониялик Филиппнинг ўғли. Жуда ёшлигиданоқ ҳарбий салоҳият пайдо қилиб, Эрон, Арабистон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларни ишғол қилган. Бадиий адабиётда Искандарга бағишланган асарлар жуда кўп. Жумладан, Низомий, Хусрав Деҳлавий, Жомий ва Навоийларнинг махсус достонлари шулар жумласидандир. Уларда Искандар қудратли ҳукмдор, идеал шоҳ тимсолига айланган. 2. Бадиий адабиётда «Искандар ойнаси» тушунчаси кўп ишлатилади. Бу боб сарлавҳасида шоир Хоқоннинг Фарҳодни ўз хазинасига олиб киргани, унинг эса олтину жавоҳирларга назар солмай Искандар ойнаси билан қизиққани ва ойнада ажойиб нарсалар кўрингани ҳақида ёзади. Бу байтда Навоий инсон тафаккурига юксак баҳо беради. Фарҳод тилидан айтилган мисраларда инсон ниманики бунёд этишга қодир бўлса, унга фикрлаш замирида эришади, деган фалсафий тушунча ифодаланади. 3. Афлотун – Платон – асл номи Аристотель (мил. ав. 428/ /427. Афина – 348/347) – қадимги юнон файласуфи, антик фалсафадаги объектив-идеалистик оқимнинг асосчиси. 407 йилларда Сократ (Суқрот) билан танишиб, унинг энг яқин шогирди бўлиб қолган. Афинада машҳур файласуфлар мактаби – «Платон академияси»ни яратган. Хамсанавис шоирлар Ивкандар атрофидаги олим, мутафаккирлар орасида Афлотунга айрича ўрин ажратган-лар, уни донишмандлар раҳбари сифатида таърифлаганлар. Бу ерда Навоий Искандар ойинасини ҳар бири Афлотунга тенг келадиган 400 нафар доно олимлар яратган, дейди. 4. Байт мазмуни: Хоқоннинг ҳикмати бўлган бу кўзгуда ажиб бир тилсим яширингандир. 5. Бу ва кейинги байтларда кўзгуда яширинган тилсимни очиш учун уч манзилни ўтиш лозим: биринчисида аждаҳо, иккинчисида Аҳраман, учинчисида янада мушкулроқ сир бор. Уларни енгиб ўтилса, тўртинчи манзил келади, унда тоғ ва ичида ғор бор. Ғорда Суқрот яшайди. Агар у тирик бўлса, барча мушкулларни очиб беради, агар оламдан ўтган бўлса унинг руҳига сиғинилса, мақсад ҳосил бўлади, деган мазмун баён этилади. 6. Буқрот – Гиппократ (мил. ав. 460–375)–машҳур юнон ҳакими, илмий тиббиётнинг асосчиларидан бири. Унинг «Китоб ал-фусун» («Афоризмлар») номли китоби жуда машҳур. «Гиппократ қасамёди» – шифокор бурчи ва хулқ-атворининг қисқача таърифи шу олим қаламига мансуб деб ҳисобланади. Бу ерда Навоий Суқрот ҳакимни билимдон, донишмандликда замонасининг Буқроти деса бўлади, – дея таърифламоқда. XX Бу боб сорлавҳасида Фарҳоднинг Юнон мамлакатига боришга азм этгани, Хоқон Мулкоро билан кенгашиб, Фарҳодни олиб Юнонга қўшин тортмоққа қарор қилгани баён этилади. 1. Байтнинг мазмуни: Бугун шоҳ (яъни Хоқон) замоннинг энг ақлли кишисидир, унинг порлоқ кўнгли давлат машъалидир. 2. Дастур – бу ўринда «вазир», маъносида ишлатилган. 3. Байтнинг мазмуни: қўшин тўплакадиган вақтни ва жойни тайин қилиб, тавочи ҳар гарафга бу ҳақда жар солдирди. XXI Бу сарлавҳада Фарҳоднинг мақсадларига йўл топиш учун Хоқоннинг Юнонга қўшин сургани ва у ерда мамлакат донишмандлари билан биргаликда Суҳайло ҳаким ғорига ва барчалари Суқрот ғорига етишганларини маълум қилади. 1. Суҳайло – бу исм Суҳайл номли ёруғ юлдуз номидан олинган (аст. Конопус). Ўрта аср мунажжимлари бу юлдуз яхши таъсир кўрсатади, деб биладилар. Бу ерда Юнондаги машҳур донишманд ҳакимнинг номи. У ҳам Суқрот каби ғорда яшайди. 2. Жомосп – қадимги Эроннинг афсонавий донишманди ва мунажжими. Уни Луқмоннинг шогирди деб биладилар. Келажак воқеаларидан хабар қилувчи «Жомоспнома» номли китобни шу донишмандга ннсбат- берадилар. Навоий Суқрот ғорига кетаётганларга Суҳайло «Жомосп»дан Фарҳодга юлдузи баланд деган хушхабар етказганини баён қилади. 3. Байтнинг мазмуни: мақсадим мамлакатларни фатҳ этиш эмас, балки таҳликали жойларни енгиш эди. 4. Байтнинг мазмуни: абадий саодат ҳамроҳлик қилиб Аторид ёнига ой билан қуёш келдилар. Бу ерда Навоий истиора санъатини ишлатади. У Суҳайло ҳакимни Аторид, Фарҳодни ой, Хоқонни эса қуёш деб атамоқда. 5. Бу ва кейинги байтларда Суҳайло тилидан – Жомоспнинг ўлимидан кейин ҳакимлар унинг айтганларини ёзиб қолдиришларидан менга аёнки, минг йилдан сўнг Чиндан Юнонга бир Фарҳод деган йигит келади. У анча қийинчиликлардан сўнг Искандар тилсимини очади. Аммо унгача Фарҳод аждарни ўлдириши керак, шунда бебаҳо хазина чиқади. Сўнгра девни (яъни Аҳраманни) қатл этиши керак, буни бажарганда Сулаймон пайғамбарнинг узугини қўлга кпритади. Тилсимни очганида Жамшид жомига эга бўлади. Буларнн Фарҳод Хоқонга бағишласин, унга эса Суқротни кўриши ва Искандар ойнаси кифоядир, – дейди. 6. Сулаймон ҳотами – Сулаймон – Таврот бўйича Соломон подшоҳ, исломда Сулаймон пайғамбар. Диний ривоятларга қараганда, унга худонинг муқаддас, яширин ва сирли исми маълум бўлган ва бу сўз (исми аъзам) унинг ҳотамига – узугига нақшланган – ўйиб ёзилган экан. Бу узук воситасида Сулаймон фақат одамларга эмас, балки ҳайвонлар, ҳашаротлар, инсу жинсларга ҳам ўз ҳукмини ўтказа олар экан. Шарқ адабиётида унинг Сабо (Навоийда Саибо) диёри маликаси Билқис билан ошиқ-маъшуқлиги ҳамда сеҳрли узуги қаламга олинади. Навоий ўзининг «Тарихи анбиё ва ҳукамо” асарида Сулаймон ҳақидаги ривоятларга кенг ўрин ажратади (қ. Алишер Навоий. Асарлар. 15-том, 224–231-бетлар). 7. Самандар – майда бир жонивор. Афсоналарга кўра, у оловда туғилиб, олов ичида яшар эмиш. Бу ерда Суҳайло ҳаким Фарҳодга аждар билан олишув пайтида ўт-оловдан сақланиш учун бир идишда самандар ёғини беради. Ундан бадан ва қўлларга суркалса, ўт таъсир қилмаслиги баён этилган. 8. Бу ва кейингн 5 байтнинг мазмуни: тилсимни қандай очиш ҳақидаги барча азиз чин сўзлар бир кумуш тахта устига ёзилган бўлиб, у дев бўйнига осиғлик туради. Ундаги тилсимдан Жамшид жомини топасан. Жом атрофидаги Искандари Румий нақшлаб кетган ёзувларни ўқисанг Суқрот ҳаким ҳақидаги маълумотларни билиб оласан. 9. Байтнинг мазмуни: Унга (яъни Фарҳодга) бу хил ишларни тушунтиргач, Суҳайло жонини Тангрига топширди. XXII Бу боб сарлавҳасидан Фарҳоднинг аждаҳо водийсига боргани, уни тор-мор қилиб, аждаҳо ғоридан Афридун хазинасини топгани ва барча бойликни отаси ва қўшинига совға қилганн маълум бўлади. 1. Бу ва кейинги байт мазмуни: Қараганда унинг (яъни аждаҳонинг) икки кўзи худди нефтнинг ўтли булоғидек эди. Бурун тешиклари ваҳшат тандирига, балки нефть мўрисига ўхшарди. Шоир бу ерда муболаға санъатини қўллаб, аждаҳонинг даҳшатли қиёфасини тасвирламоқда. 2. Бу ва кейинги байт мазмуни: Фарҳод чаққонлик билан осмон камалагидек ёйига найзадек ўткир ўқни жойлади ва аждар оғзига шундай отдики, ҳатто гурди анжум – юлдузлар паҳлавони Миррих ҳайратланиб унинг қўлини ўпди. 3. Бу ва кейикги икки байг мазмуни: бу ғор осмон каби юмалоқ, агар унинг марказ нуқтасини аниқ топа олсанг, у ерда қора тош кўмилган, тошнинг вазни минг ботмондан оғирдир. Қиличинг учи билан атрофини очиб, қўлларинг билан уни ўрнидан қўзғат. 4. Зулфиқор – ҳазрат Алининг икки дамли, ғоят кескир афсонавий қиличи. Шоир бу ерда Фарҳоднинг аждаҳо ғори ичида топган хазинасидаги бир қилични Зулфиқорга ўхшатмоқда. 5. Байт мазмуни: унинг (яъни қиличнинг) ёнида қуббаси фалак қуёшидек порлоқ бўлган бир қалқон бор эди. Кейингн байтларда шоир қалқон қуббасида Сулаймон ўз узугидаги каби исми аъзам ўйдиргани, қиличда ҳам бир исм ёзилган бўлиб, қиличнинг ўткирлиги ўшандан эканлиги ва қилич гуноҳсизларга зарба етказмаслиги, ёмонларни, ёвузларни эса аёвсиз иккига бўлиб ташлаши ҳақида фикр юритади. XXIII Бу боб сарлавҳаси Фарҳоднинг Аҳраман номли дев яшайдиган ўрмонга от сургани ва уни ўлдириб, Сулаймон узугини қўлга киритганидан дарак беради. 1. Рустам – Фирдавсий «Шоҳнома”сидаги бош қаҳрамонлардан. У Золнинг ўғлидир. Рустамнинг дунёга келиши ва унга исм қўйилиши ҳақида Фирдавсий шундай ҳикоя қилади: Золнинг хотини Рудоба оғир ҳомила кўтаради. Ой-куни яқинлашганида дард бошланиши билан ҳушидан кетади. Саросимага тушган Зол афсонавий қуш Симурғ воситасида жарроҳ топиб келади. Жарроҳ онанинг ёнини кесиб, болани олади. Ҳушига келган Рудоба фарзандини кўриб хурсанд бўлади ва оҳ тортиб (яъни азобу дардлардан халос бўлдим маъносида) «Рустам” – дейди. Онанинг оғзидан биринчи чиққан ана шу сўзни болага исм қилиб қўядилар. Ўзининг баҳодирлиги, адолатпарварлиги ва тўғрилиги билан Шарқ адабиётида анъанавий образга ҳамда мардлик рамзига айланиб кетган. Бу ерда Навоий Фарҳоднинг Аҳраманни ўлдирганини Рустамнинг Мозандаронда Аржанг девни тор-мор қилганига ўхшатмоқда (Бу ҳақда қаранг: Фирдавсий. Шоҳнома. 1 китоб. Олтинчи саргузашт, Ш. Шомуҳамедов таржимаси, 353– 357-б.). 2. Мозандарон – Эрондаги тарихий вилоят. IX–XII асрлар манбаларида Табаристон номи билан юритилган. 3. Байтнинг мазмуни: Рустамдек қаср томон юрди. Эшикда рахшини маҳкам боғлади. Байтдаги рахш сўзи Рустамнинг афсонавий отининг номига ишора бўлиб, бу ерда шоир истиора санъатидан истифода этади. 4. Бу байтда Навоий Аҳраманни ўлдиргач, унинг қасрига кириб бориши, қаср ичида тоза, ҳали инсон боласи кўрмаган бир уйга юзланиши ҳақида ёзиб, ғоят гўзал ташбиҳ ишлатади – уйнинг ораста, тозалигини гинасиз одамларнинг кўнглига ўхшатади. Кейинги байтларда Навоий уйда Фарҳоднинг ёқутдан ишланган қандил кўрганини, унинг ичига яширилган Сулаймон узугини топганини ва қандилга «кимгаки бу узук муяссар бўлса, унда ёзилган исмни ўқиганида ғойибдан овоз келиб Искандар тилсими сирларидан хабардор этади», – деб ҳикоя қилади. 5. Бу байтда Навоий ташбиҳ санъатини ишлатиб қандил шуъласини Муштарийга, ёруғини эса шамъи ховарий – шарқ шамъи, яъни қуёшга ўхшатади. 6. Бу ва кейинги байтнинг мазмуни: осмон Рустами қуёш қиличини кўтарди ва замон Оқ девининг бўйнига солди. Уни мушкул ҳолга солиб, ҳалок этди, девнинг оҳи – фарёди эса жаҳонни қоронғи қилди. Шоир бу байтда: худо қуёшнинг нурлари билан кундузни тугатди, ғира-шира тушди ва ҳамма ёқни тунга чўктирди, деган оддий фикрни истиора санъати воситасида жуда образли қилиб билдиради. XXIV Бу боб сарлавҳаси Фарҳоднииг Суқрот тоғи тилсимини очишга отлангани, бир булоқ бошида Хизр билан учрашгани ва унинг таълими натижасида дунёни кўрсатадиган жомни қўлга киритгани ҳақида маълумот беради. 1. Бу ва кейинги икки байтнинг мазмуни: (Фарҳоднинг) қаршисида осмондек кенг кўкаламзор кўринди, унинг ўртасида қуёш янглиғ булоқ оби ҳаёт чиқариб турар, бу сувнинг ҳар қатраси жондек (ёқимли) эди. Қирғоғида кўк билан тенг бир дарахт бор эдт. (Булоқ) сувинн тириклик суви, (дарахтни) Хизр пайғамбар деса бўлар эди. Шоир бу ерда Хизрнинг оби ҳайвон – тириклик суви топгани ҳақидаги ривоятга ишора қилади. 2. Навоий халқ китоблари, саргузашт адабиёт анъанасига кўра Хизр тилидан Фарҳодга тилсимни очиш учун қаерга, қандай қилиб неча минг қадам йўл босиш, йўлда нималарни енгнб ўтиш лозимлигини баён этиб келиб, бу байтдан бошлаб темир жисмли пайкар – ҳайкални тасвирлайди. Навоий ёзади: у одамга жуда ҳам ўхшар, қўлида ўткир ўқ тортилган темир ёйни ушлаб турар эди. Бошидан оёқ совутга ўралган бу темир одам ич-ичидан ёниб турарди. Кўринадики, қанчалик ҳайратланарли бўлмасин XV аср Навоийси ҳозирги давр тушунчасидаги робот тасвирини яратган. 3. Бу ва кейинги байтнинг мазмуни: эшик очилган замониёқ, садо ўчди (Фарҳод кўрган дарвозасинн очиш учун Хизр ўргатганидек белгиланган бир тошни қаттиқ тепганида баланд садо чиққан эди) ҳалиги совутли ҳайкал ёйига ўқ тортиб чиқиб кела бошлади. Бунинг устига яна юзта совут кийган (ҳайкаллар) ўқ отмоққа тайёр эди. 4. Шид – хуршед, қуёш демакдир. 5. Бу ва кейинги тўрт байтнинг мазмуни: (Фарҳод) эшик очиб-ичкарига қадам қўйган эди, уйнинг тоқида порлаб турган бир жом кўринди. Ёрқинликда қуёшдек, балки Жамшид жомидек эди. У гўё жаҳон ичидаги қуёшдек порлаб, жаҳонни ўзида акс эттириб турган кўзгу эди. Унда сирли ҳаёт ва дунёнинг ҳолати равшан кўриниб турарди. Ташқари томонида ернинг маркази, ичида эса тўққиз фалак айланаси жилва этарди. Навоий тасвирлаган бу «Жоми Жам”нинг тасвири баъзи белгилари билан «маълум даражада ўша глобус ва карталарни эслатади» (Ҳайитметов А. Табаррук излар изидан. 63-бет). XXV Бу боб сарлавҳасида Фарҳоднинг Хоқон ва Мулкоро билан бирга Суқрот ҳаким билан учрашганлари ва уни топишда жаҳонни кўрсатувчи жомидан фойдаланганлари маълум қилинади. 1. “Кониян минкон” – арабча: кон бойлиги кондан, деган маънони билдради. 2. Сайрафий – арабча: «сарроф» сўзидан, заршунос, қимматбаҳо тошларни баҳоловчи. 3. Бу ва кейинги байтда, тонгни Суқротга, нур унинг жамолига, қуёш устурлобга, осмон қоғоз варағига ўхшатилиб, шу бобнинг ўзига мувофиқ ва бошқа боблардагидан тамоман фарқ қиладиган тонг тасвирини беради (Рустамов А. Навоийнинг бадиий маҳорати. 131). 4. Бу ва кейииги байтларда Навоий Суқрот яшайдиган жойнинг манзарасини беради. У ғоят қуюқ бўёқларда образли қилиб жуда баланд маҳобатли, ўркачли тоғ, унда ўсиб ётган улкан дарахтлар, тоғ чўққиларидаги қорлару, унинг бағрида юрган ҳайвонлар, чашмалару ғорлар, дарёларни таърифлайди. Бу шоирнинг пейзаж тасвиридаги романтик услубига ёрқин мисолдир. 5. Сидра – сттинчи осмондаги афсонавий дарахт. 6. Пайғора – ғор. 7. Устурлаб (астролябия) – Шарқ астрономиясида қуёш ва юлдузларнинг юксаклигини ўлчайдиган асбоб. Бу ерда шоир Суқрот ғоридаги ўргимчакларни шу асбобга ўхшатмоқда. 8. Бу ва кейинги байтлардан маълум бўлишича, Суқрот Хоқонга икки жавҳар иноят қилади: бири – унинг умри узун бўлииши, кўп ўлкаларни фатҳ этиши, беҳад бойликларга эга бўлиши ҳақидаги башорат; иккинчиси – бир муҳра (соққага ўхшаган нарса) бўлиб, хасталик юзланганда оғизга олиб айлантиргач, сувини ютилса, дард чекинади, куч-қувват пайдо бўлади, одам яшариб кетади. 9. Бу байт мазмунида Суқрот Мулкорога: – олдингизда бир хатар бор, у аносирнинг (арабча: тўрт унсур бўлиб, сув, ўт, шамол ва тупроқ) иккитаси – шамол ва сув туфайли юз беради, дейилади. 10. Нуҳ – диний ақидаларга кўра, жуда узоқ умр кўрган пайғамбар, уни баъзи манбаларда Одами Соний (яъни иккинчи Одам Ато) ҳам дейилади. Ривоятларда келтирилишича, Нуҳ даврида 40 кеча ва 40 кундуз сел ёғади ва бутун дунёни тутиб кетади. Шунда у ўз яқинларини, тарафдорларини ва ҳар ҳайвондан бир жуфтдан кемага солиб олади. Дунё сувга ғарқ бўлади, ёлғиз Нуҳ кемаси омон қолади. Тошқин чекилганда Нуҳ кемаси Арарат тоғининг бир чўққисида қолади. Гўё Нуҳнинг ўғиллари дунёдаги асосий қабилаларни яратган эмишлар. Шоир бу ўринда Суқрот тилидан Фарҳодга қарата гарчи ҳаётинг Нуҳ умрича бўлса ҳам ўлим барҳақ, дейди. 11. Мажозий ишқ – зоҳирий инсоний ишқ. 12. Ҳақиқий ишқ – тасаввуфда Худога бўлган муҳаббат назарда тутилади. 13. Байтнинг мазмуни: Фарҳод ундан айрилиб фарёд чекди, у эса Сулайҳо каби узун йўлга тушди. Яъни Суқрот ҳам Суҳайлодек ҳаётдан кўз юмди. 14. Бу мисра икки маънони англатади: биринчиси – қуёшдек порлоқ Суқрот дафн этилди; иккинчиси – қуёш ботди, кун қайтди. 15. Луқмон – баъзи тарихий манбаларда пайғамбарлар, баъзиларида эса ҳакимлар сирасида келтирилади. Ривоятларга қараганда, ранги қора хабаш бўлган. У кимнингдир қули бўлиб, озод бўлиши ҳақида бир қанча ривоятлар бор экан. Жумладан, Луқмоннинг хожаси – қўй сўйиб яхшироқ аъзосини пишириб кел деб буюрибди. Луқмон қўйнинг юрак ва тилини келтирибди. Бошқа сафар хожаси – қўй сўйиб ёмонроқ аъзосини пишириб кел, – дебди. Луқмон яна юрак ва тилни келтирибди. Хожа бунинг маъносини сўраганда Луқмон дебди: кўнгул нолойиқ феъл-атвордан, тил кераксиз сўзлардан бери бўлса улардан яхшироқ аъзо йўқдир, агар бўлмаса, улардан ёмонроғи йўқдир. Луқмон ҳикматларидан 4000 таси йиғилган экан. Шундан иккитасини доим ёдда сақлаб иккитасини унутиш керак эмиш. Чунки аввалги иккиси – ўзи қилган яхшиликлар, кейинги иккитаси бошқалар қилган ёмонликлар ҳақида эмиш. Қадимги манбалар Луқмон билан боғлиқ баъзи ривоятларни мил. ав. VI асрда яшаган юнон масалчиси Эзопга нисбат берадилар. Шоир бу ерда Луқмоннинг хабашлигига ишора қилиб, мажоз яратади ва тун қоронғилиги ҳақида фикр юритади. XXVI Бу боб сарлавҳасида Фарҳоднинг ўз мамлакатига қайтгани ва ойнада Арман водийси ва Ширин жамолини кўриб ҳушидан кетгани баён этилади. 1. Бу байтда шоир от устидаги гўзал Ширин хатти-ҳаракатини шатранж доналари (шахмат) ва уларнинг юришларига ўхшатиб гўзал образ яратади: У гўё қуёш билан шатранж ўйнаётгандек руҳ ва от билан юриб, уни – қуёшни ҳар соатда юз марта мот қилар эди. 2. Баҳром – достонда вазир Мулкоронинг ўғли, Фарҳоднинг эмикдоши ва яқин сирдош дўсти. 3. Бу ва кейинги икки байт мазмуни: (қайта ҳушига келган Фарҳод яна кўзгуга қараса) унинг юзи аввалгидек қоронғи эди. Уни ясаган донишманд шундай тилсим ишлатган эдики, кўзгуга қараган одам қандай шакл кўрса, кейин бошқа кўринмас, тилсими бузилиб қолар эди. 4. Бу ва кейинги байт мазмуни: (Фарҳод) ҳамма нарсани ўйлаб кўргач, ақл қонуни билак ишга киришмоқча бўлди; лекин у билмадики, ишқ бедодлик қилса, юзлаб ақл ва билимнинг қонун-қоидалари барбод бўлиб кетади. XXVII Бу боб сарлавҳасида Фарҳоднинг ишқ ўтинн яшира олмагани, ранги сарғайиб кетганидан ҳакимлар денгиз саёҳатини маслаҳат кўрганлари баён этилади. 1. Байтнинг мазмуни: ҳар қандай одам кўрса, маълум қилар эдики, бу хоро – тошни, ўт – олов мум қилиб юборибди. Шоир бу ерда истиора санъатини ишлатган, «хоро» сўзидан Фарҳод кўзда тутилади. 2. Бу ва кейинги байт мазмуни: (Фарҳодга) шундай ҳолатлар юз берган экан (яъни унинг ранги сарғайгани, ҳарорати кўтарилгани ва ҳ. к.), улар димоғининг юбсиъа – қуришига сабаб бўлган. Энди мизожини ҳарорат ва қуришлик забт этибдими, унинг иложи денгиз (яъни тескари, зид – димоғни юмшатиш, ҳароратни тушириш) – муолажадир. 3. Шаръий – узунлик ўлчови, бир шаръий – 2–3 км. Бу ва кейинги байт мазмуни: (Фарҳод денгиз саёҳати таклифини эшитгач) денгиздек қалби жўшиб кетди, оғзи кема оғзидек очилди, лекин сўзсиз эди. Хаёли денгиз мавжларига занжирдек уланиб, уларга яна юз минг хаёллар уланди. XXVIII Бу боб сарлавҳасида Хоқон ва Фарҳоднинг катта кемага тушиб, денгизда сузишлари, қаттиқ шамол кўтарилиб кемани чўктириб юборгани, Хоқон ва Мулкорони тўлқинлар Чинга ташлагани, Фарҳоднинг эса денгизда бир тахта устида қолиб кетгани баён этилади. 1. “Ва изал-биҳору фужжират” – арабча, (агар) денгизлар тўлиб-тошса маъносида. 2. «Ва изал – жиболу суййират» – арабча, (агар) тоғлар силжиса маъносида. 3. Байтнинг мазмуни: (Кемаларнинг) учи осмондаги Ҳут (балиқ) ва Савр (ҳўкиз) санчигудек, туби ҳам ер остидагн ҳўкиз ва балиғни янчигудек эди. Шоир бу ерда илми нужумга кўра Ҳут (Балиқ) ва Савр (Ҳўкиз) деб аталувчи қуёш буржларига ҳамда қадимги диний эътиқодга биноан ер гўё катта ҳўкизнинг, ҳўкиз эса балиқнинг устида туради, деган ақидага ишора қилмоқда. Кеманинг учи ва тубини баланд ва чуқурлигини бу хилда таърифлаш шеъриятидаги «ғулув» санъатига яққол мисолдир. 4. Жирми хок – ер курраси. Шоир денгиздаги кемалар ва одамларни қораси ер куррасидек туйиларди, дейди. 5. Далв – илми нужумда ўн икки бурждан ўн биринчиси. Бу ерда шоир денгиздаги балиқларнинг сув ичишини осмондаги Ҳутнинг фалак буржидан сув ичганига ўхшатади. 6. Байтнинг мазмуни: сувнинг мавжи гўё симдан тўқилган совуту уни (балиқ) омбурдек оғзида тутиб кетаётгандек эди. 7. Байтнинг мазмуни: қоронғилик тушди, денгизнинг ҳам даҳшатли тўлқинлари майда мавжларга айланди. Шоир бу оддий фикрни шундай ўхшатишларда беради: Тун қора пўстини (киш) остида оқ рангли майин мўйна пўстин кийган (қоқум) кунни-яширганида, долғалар (талотум)ни денгиз силовсин (синжоб), (яъни майин мўйи ўсиқ олмахон) қилди қўйди. Байтдаги «киш»,_ «қоқум», «синжоб» сўзлари «истиора» санъатига биноан «қора пўстин», «оқ мўйна пўстин», «майин» («майда») сўзлари ўрнида-ишлатилган. 8. Шоир бу икки мисрада «моҳият» ва «камоҳи» сўзларида сўз ўйини қилган. Моҳият арабчада «ҳақиқат» маъносида келганидек, тожикча балиқ маъносида бўлган «моҳи» сўзига нисбат берилганда. ««балиқлиғи» маъносини ифода қилади, шунингдек: «камоҳи» сўзи арабчада «ўзича» ва «таги тубигача» демак бўлганидай, арабча ўхшатиш ҳарфи «к» билан тожикча балиқ маъносида бўлган «моҳи»дан қўшма сўз қилиб олганда ҳам «балиқдай» деган маънони беради. Шоир мана шу икки сўзни, шу иккала маънода ишлатган ва ҳар иккала маънода шеърнинг мазмуни тўла чиққан» (изоҳ С. Айнийники. Қ. Алишер Навоий. Хамса, Тошкент, 1941, 111-бет). 9. Шоир бу мисрада Суқротнинг ел ва сув хатари ҳақида айтганларига ишора қилмоқда. XXIX Бу боб сарлавҳасида Фарҳоднинг тахта устида Яман мамлакати томон сузиб бориб, савдогарлар кемасидагиларни халос қилгани, кема қароқчилар ҳужумига учрагани, Фарҳод уларни енггани ва Шопур билан дўстлашгани баён этилади. 1. Яман – Арабистон ярим оролининг жанубидаги мамлакат. 2. Шопур – Низомийда бу образ Хусравнинг қиссахони, Ширин билан Хусрав муносабатларида воситачи, кўмакчи сифатида талқин қилинган. Хусрав Деҳлавийда ҳам Шопур Хусрав билан бирга юрувчи, унга турли ажойиб-ғаройиботлар ҳикоя қилиб юпатиб юрувчи шахс. Хусравга Шириннинг расмини кўрсатиб, Армания ўлкасига бирга кетган ҳам Шопурдир. Навоийда эса Шопур Фарҳод билан тасодифан учрашиб содиқ дўстига айланиб қолган, моҳир наққош ва инсонпарвар шахс сифатида талқин этилади. 3. Тойиф– Ҳижоздаги бир шаҳар номи. 4. Қорураи нафт– нефть солинган шиша идиш. 5. Фурза– арабча: кўрфаз, қўлтиқ. 6. Яман ўзининг табиий бойлиги ақиқ (қимматбаҳо қизғиш тош, ҳақиқ ҳам дейилади) билан машҳур бўлган. Шоир бу байтда Яманда денгиз қароқчиларидан қутулганлари шарафига савдогарлар уюштирган бир базмда шу қадар тоза май (майи ноб)лар тортилдики, Яманда ҳатто ақиқлар ҳам бунчалик сероб эмас, демоқчи бўлади. 7. Наъли бозгуна урди – мақол тарзидаги ибора бўлиб, айнан: наъл (тақа шаклидаги тамға)ни тескари қоқмоқ; маж. чалғитиш, алаҳситиш демакдир. Шоир эл қатори ўз кори ҳоли билан машғул юрган Фарҳоднинг ишини тақдир тескарилаб, чаппалаштириб юборди, дейди. XXX Бу боб сарлавҳаси Фарҳоднинг Шопур раҳнамолигида Ямандан Арман мамлакатига жўнагани, Арманияда тоғ қазиётганларнинг оғир меҳнатини кўриб, уларга кўмаклашиб ишга тушиб кетгани ва бу ҳақда Меҳинбону ва Ширинга хабар етгачи ҳақида дарак берилади. 1. Бу ва аввалги байт мазмуни: лекин тош шу қадар қаттиқ эдики, юз марта теша урилса ҳам фойдасиз, бир нўхатчалик, нўхат у ёқда турсин, кўкнори уруғичалик ҳам тош учмас, кесилмас эди. 2. Қори – узунлик ўлчови, қулоч. 3. Руҳул-амин – арабча: ишонч руҳи. Шоир бу ерда тоғ қазувчиларнинг Фарҳодга унда олий сифатлар кўриб мурожаат қилишларини таърифлайди. Бу ва кейинги байтда шоир қатор сифатлаш санъатини ишлатади: (шеър илмида буни «сифатчини» деб аталади) руҳ ул-аминдек пок гавҳар, малак, олий гуҳар ва ҳ. к. 4. Ҳисн – кадимги яҳудийлар яшаган Мадинага яқин қишлоқнинг номи. Бу сўз асосан паноҳгоҳ қўрғон, истеҳком, қалъа маъносида ишлатилади. Шоир бу ерда Меҳинбону саройини кўзда тутмоқда. 5. Баъзн тадқиқотчилар Меҳинбону Ширининг аммаси, деб ёзадилар. Бу байтда у Ширинга хола (хоҳарзода – опа ёки сингилнинг фарзанди) эканлиги аниқ айтилади. 6. Айн ул-ҳаёт – айн. ҳаёт булоғи. Бу ерда шоир таърифича, Ширин келиб, кўнгил очиб кетадиган булоқнинг номи. 7. Йигоч– ёғоч, бу ерда узунлик ўлчови маъносида бўлиб, бир йиғоч – тахминан саккиз км.дан ортиқроқ. 8. Байтнинг мазмуни: машаққат зўрлигадан йигитларни кўрганлар чол (қори–қари), дейди, лекин қазилган ер эса икки-уч юз қулоч (қори) келади. Шоир бу ерда «тажнис санъатидан истифода этади. 9. Байтнинг кейинги мисрасида шоир фойдасиз ва имконсиз иш учун уринишнинг беҳудалиги ҳақида сўз юритади. У «Оҳани сард куфтан» (совуқ темирни ўйиш) деган халқ мақолидан фойдаланиб, «ирсоли масал» санъатини ишлатади. 10. Байтнинг мазмуни: темирчидан дам билан кўра олди, белига чарм партуғ (танура) боғлади. 11. Бу ва аввалги байт мазмуни: тоғ камарини қазиш учун керак бўлган бир неча гурзи ва бир неча асбоб чархлайдиган тош (сунбода) тайёрлади. Уларнинг барчасига Қорандан яширинча ўрганиб олганидек, яхшилаб сув берди. 12. Байтнинг мазмуни: у қўлининг зарби билан теша урганда, овози (ориг. фаррасти) ўн ёғоч масофага етар эди. Шоир бу ерда «ғулув» санъатини қўллаган. 13. Бу ва кейинги байт мазмуни: тоғ қазувчилар ҳам, бу ишларни бошқарувчилар (ориг. кор фармов) ҳам Меҳинбону қошига бориб, кўрмаган одамнинг бу ишларга ақли инонмайди дея ха бар қилмоқчи бўлдилар. ХXXI Боб сарлавҳасида Фарҳоднинг тоғни пора-пора қилаётган тешаси овозини эшитган Шириннинг унинг қошига келиши, Фарҳод Ширинни кўриши билан ҳушидан кетгани, Шопурнинг бундан беҳад куйиб ёнгани ва Фарҳодни саронга олиб кетишгани баён этилади. 1. Ҳавво – диний ривоятларга кўра, инсониятнинг онаси – Момо Ҳаво. Шоир бу ерда Меҳинбонуга Ҳавога ўхшатади. Унинг Ширин хонасига келишини Момо Ҳавонинг жаннатда макон тутганига нисбат беради. 2. Жанибат – подшоҳлар бирор ерга дабдаба билан чиққанда эҳтиёт учун бирга олиб юриладиган от. Бу ерда шоир умуман от суришни, отда боришликни кўзда тутмоқда. 3. Байтнинг мазмуни: ариғни қазиш учун юз ганж сарфлаган эдим, суви келмасдан бурун қўл ювиб эдим. Шоир бу ерда «истиора» санъатини ишлатиб, «қўл ювмоқ»ни «воз кечмоқ», «қўл тортмоқ» маъносида келтиради. Айни чоқда шоир суви йўқ ариқдан қўл ювиш тушунчаси билан эса «мумтанеъ» санъатини вужудга келтиради. 4. Бу байтда шоир Ширинни – париваш, унинг отини девпайкар – дев гавдали деб таърифлайди. Бу от унга Ширин мингач, парикаш – парини олиб борувчи бўлди, дейди, Натижада байтнинг икки мисрасида шоир «талозум» санъатини яратади. 5. Гулгун – Ширин отининг номи. Бу байтда шоир «от» сўзини икки маънода (ном ва от) ишлатиб, «иҳом» санъатини қўллайди. От сўзининг ҳар иккала маъноси ҳам байт мазмунини яхши очишга хизмат қилади. 6. Бу байт мазмуни: жаҳон боғида унингдек (яъни Гулгун дек) тез юрар от йўқ эди. У гулбаргини элтувчи сабодек елар эди. Шоир бу ерда Шириннн гулбаргга, отини эса сабога ўхшатиб, «ташбиҳ» санъатинннг ажойиб намунасини яратади. 7. Хинг – бўз от. Хинги бодпой – елдек тезюрар от. Шоир Шириннинг оти Гулгунни назарда тутмоқда. 8. Шу ердан бошлаб, 44 байтда Навоий Шириннинг гўзаллигини таърифлайди. Бунда шоир турли бадиий воситалардан ғоят кенг фойдаланади. Бу шеърий парча шоирнинг портрет яратиш маҳоратига ёрқин далилдир. 9. Тунг – идиш маъносини билдиради. Бу ерда шоир Шарқда машҳур бўлган Ҳиндистон новвоти солинган шаккар идиш деб Шириннинг оғзини таърифламоқда. 10. Зод – озод сўзининг қисқартирилгани. Шоир бу ерда Фарҳодни таърифлаб, уни бу барно йигитгина эмас, тақдир хазон бўлиш аламини раво кўрган бўстондаги озод сарвдир, дейди. XXXII Бу боб сарлавҳасида Фарҳод ҳушига келгач, тоққа чиқиб ариқ қазиш ишларини давом эттиргани, Ширин кўнглида Фарҳодга нисбатан ишқ пайдо бўлгани ифодаланади. 1. Байтнинг мазмуни: Фаросат билан Фарҳод билдиким, дил безатувчи (яъни, Ширин)нинг меҳри унинг ҳолига қараб иш тутибди. 2. Бу ва кейинги 4 байтнинг мазмуни: (Фарҳод) тошга метин урганида фалак тоқига қиёмат солгандек бўларди. Унинг ёниқ нафаси ва метини кўтарган гард зангори осмонни кўздан яшириб юборарди. Гард ва дудгина эмас, балки дард ва андуҳнинг қора булути тоғ-тоғ бўлиб Арман атрофини тутиб кетган эди. Уни қора булут ҳам демай, баҳор булути деб, ёғин билан кўтарилган дўл тош бўрони десак ҳам бўлади. Тошга урилаётган метиннинг ялтираши бамисоли чақмоқ эди. Шоир Фарҳоднинг тоғда ариғ қазиш меҳнати тасвирини ташбиҳ ва муболаға санъатлари воситасида беради. 3. Хорокан – тош йўнувчи – бу ерда Фарҳод кўзда тутилади. 4. Камингоҳ – хилват жой; байт мазмунича, Ширин бир хилват жой топиб Фарҳодни яширинча кўргиси келади. XXXIII Бу боб сарлавҳасида Фарҳоднинг ариқ қазиб, қаср бунёд этгани, «Баҳр ун-нажот» ҳовузини ковлаб, атрофида боғ барпо қилгани ва буларни кўргани Меҳинбону ва Ширинларни келгани баён этилади. 1. «Баҳр ун-нажот» – айнан: нажот денгизи. Ширин учун Фарҳод қазиган катта ҳовузнинг номи. 2. Сарви гуландом – айнан: гул юзли сарв. Ширин кўзда тутилади. 3. Бу ва аввалги бир байтнинг мазмунн: муҳандислик қилиб у аввал ариқнинг икки ёнига икки чизиқ тортди, уни қирғоқдан қирғоққа уч қулоч, чуқурлигини эса икки қулоч (қилиб режалади). 4. Байтнинг мазмуни: (Фарҳод) ариғни ғадир-будир жойларини текислашда тешасининг тош тарошлаш санъатини намойиш қиларди. 5. Байтнинг мазмуни: (Фарҳод) икки томондан тошларни бир-бирига улаб, унинг фаршннн (ётқизилишини) дандонага ўхшатиб, кунгурали териб борар эди. 6. Бу ва аввалги икки байтнинг мазмуни: лекин (Фарҳод) толиқиш ва хориқишга берилмай, тошни тахта-тахта қилиб текис йўниб, ҳалиги режа тортилган чизиқдан, қоидадан чиқмай (ишлар эди), у йўнилган тошларнн илдам олар, тахта-тахта қилиб тайёрланганларини тўшаб, маҳкамлаб борар эди. 7. Бу ва аввалги байт мазмуни: (Фарҳоднинг) тошни майдалайдиган метинидан сачраган тошлар ойгача етарди. Бу учар тошлардан ой атрофидаги гардиши қалқондек бўлган эди. 8. Байтнинг мазмуни: ариқ ўтказиш ишига киришган (Фарҳод) юз Бобил сеҳрини намойиш этди. Бу ерда шоир Бобил – Юпитер сайёраси номидан иҳом санъати воситасида унинг бошқа маъносига ишора қилиб кучли, зўр ва ниҳоятда чаққонлик деган мазмунда ишлатади. 9. Байтнинг мазмуни: тинмай тош кесиб, бир ҳовуз ҳам бунёд қилди, унинг кенглик ўлчови ҳар томондан 60 қулочдан эди. 10. Бу ва аввалги бир байтнинг мазмуни: бу ишларда унга Шопур ёрдам берар, унинг моҳир қалами ҳар бир (расмга) оройиш берар эди. Бу одамнинг расмини чнзса, у пардоз берар, бу жониворни тасвир қилса, у парқанотлар ясар эди. 11. Чин суратхонаси – машҳур афсонавий рассом ва наққош Монийнинг «Аржанг» номли санъаткорона безатилган қасри, кошонаси (баъзи манбаларда уни китоб ҳам дейилади) кўзда тутилади. XXXIV Бу боб сарлавҳасида «Баҳр ун-нажот» ҳовузига сув очилгани, бу воқеани олқишлаган халқнинг қувончли шовқин-сурони, Шириннинг оти юрмай қолганида Фарҳод уларни кўтариб ариқ ва ҳовуз тепасига элтгани ҳикоя қилинади. 1. Бону – Меҳинбону кўзда тутилади. Кўпинча Навоий Меҳинбонуни шундай атайди. 2. Хорокани пўлод бозу – пўлат билакли тоғ қазувчи. Шоир Фарҳодни назарда тутмоқда. 3. Хорокуб – тоғ қўпорувчи. Фарҳод кўзда тутилади. 4. Бу ва кейинги уч байтда шоир ариқ очилишини кўргани Ширин от устида терлаб-пишиб елиб келаётганини таърифлаб дейди: Ширин юзидаги хол гулбарг устига қўнган зоғга ўхшар, терлар эса боғни сув босгандек эди. Уни шунчаки сув эмас, на Хизрга, на Искандарга насиб этмаган тириклик суви деса бўлади. Латифликда терлар гул устидаги шабнам каби донадона бўлиб, сунбул устига ҳар нафас улардан юзтаси тўкилиб турар зди. Сочининг қоронғилигида юз минг Искандар тутун ичида қолган самандардек кўзга илинмас эди. 5. Байтдаги пари пайкардан мақсад Ширин, девона эса, Фарҳод бўлиб, бири мақтовдан бўлак сўз топа олмайди, иккинчиси метин уриб сув очишликка тутинади. 6. Бу ва кейинги байтда шоир истиора санъатини ишлатиб, Ширин минган отни насим ел деб, унинг суворийси – Ширинни кумуш деб таърифлайди. 7. Шоир бу байтда ҳам истиора санъатини қўллайди. Фарҳод Шириннннг отини бодпо – елқадам, ўзинн дилрабо деб атайди. Фарҳоднинг уларни елкасига кўтариб, қаср ва ҳовуз ёнига элтиб қўйганини баён этади. XXXV Бу боб сарлавҳаси Меҳинбону ва Шириннинг Фарҳод шарафига зиёфат базми тузганлари, ўнта ҳар соҳада иқтидорли бўлган канизак қизларнинг хизматда бўлгани, Ширин қўлидан май ичган Фарҳоднинг ишқ туғёнидан ҳушдан кетиши баён этилади. 1. Адвор – музика илмининг бир соҳаси: музика назарияси; Шарқ музикасининг эски нота усули. 2. Мантиқ – мантиқ илми, логика. 3. Ҳайъат – Шарқда астрономия фани. 4. Ҳақойиқ («ҳақиқат» сўзининг кўплиги) илми – мавжудот ҳақиқатлари ҳақидаги илм. 5. Балоғат – адабиёт назариясига оид бўлиб, бадиий сўз санъатини, шоирлик маҳорати сирларини ўрганувчи илм. 6. Ҳикмат– фалсафа фани, баъзи тадқиқотчилар физика ва табииёт илми деб ҳам ҳисоблайдилар. 7. Муаммо – арабча: беркитилган, яширинган; Шарқ шеъриятида жанр турларидан бири. Муамно мисра, бир ёки икки байтдан иборат бўлиб, унда бирор сўз, кўпинча атоқли от ҳарфлари яширинган ёки шунга ишора қилинган бўлади. Уни махсус қоидага асосан рамз, имо, ишора, киноя, ўхшатиш, баъзи сўзларни бошқа тилдаги синонимини танлаш, тескари айлантириш ёки «абжад» ҳисоби ва ҳ. к. йўллар билан топиб олиш, ечиш керак. Муаммо айтиш ва уни ечишга бағишлаб махсус рисолалар ҳам битилган. Айниқса XV асрда – Навоий даврида муаммо кенг тарқалган. Бу ҳақда, жумладан, Жомий учта, Навоий битта рисола ёзганлар. 8. Муаммода от чиқармоқ – шоир «от чиқориб» иборасини икки маънода ишлатади. Бири – машҳур бўлмоқ, донг таратмоқ; иккинчиси – муаммода яширинган номни чиқариш, муаммони ечиш. 9. Байтнинг мазмуни: бу фанлардан уларнинг ҳар бири бош қасидан мақтовли, шу фаннинг юзлаб устасидан буларнинг биттаси моҳирроқ эди. Навоий бу ва юқоридаги беш байтда ўз замонасида равнақ топган фанлардан ўнтасида Меҳинбону саройидаги ўн канизак донг таратганини мадҳ этади. Бундан англашиладики, шоир яратган ҳар жиҳатдан мукаммал Меҳинбону, Ширин, Лайли, Дилором каби аёллар образлари қаторида фанда эътибор қозонган комила ва фозила бўлган Шириннинг ўнта надимаси борлиги давр адабиётида ҳам катта янгилик эди. 10. Шоир бу байтда Меҳинбонунинг яна бир юксак фазилатини таърифлайди: у илмпарвар, илм аҳлига бошчилик қилар эди. Сўз асносида Навоий Меҳинбону донолик билан Фарҳоднинг олималар билан суҳбатига, ўзини тутишига разм солиб, унинг оддий тошйўнар йигит эмаслигини, балки билим ва заковат эгаси бўлган олнжаноб шахс эканлигини англаб олганини таъкидлайди. 11. Бу байтда шоир Фарҳоднинг сўз бошлагани, у фақат сўз гавҳарларвни сочдигина эмас, балки кўзларидан ҳам гавҳарлар сочди деб ёзар экан, истиора санъатини қўллайди, гавҳар сочилишини кўз ёшлари ўринда ишлатади. 12. Суманбар – оқбадан гўзал; бу ерда Ширин кўзда тутилади. 13. Тўрт бурқаъ остидан меҳр – айнан: тўрт осмон остидан қуёш (чиқиши). Бу ерда Ширин тўрт қават парда остидан чиқиб келишини қуёш чиқишига ўхшатилган. Қадимги астрологияда таъкидланишнча, қуёш тўртинчи осмонда турар эмиш. 14. Етти хиргоҳ – етти осмон маъносида ишлатилган. Шоир Ширинга кўзи тушган Фарҳод шундай бир оҳ торттики, етти осмон унинг дудидан қорайиб кетди дер экан, муболага санъатининг иғроқ туридан истифода қилади. 15. Лаълиға олиб лаъли аҳмар – бу мисрадаги биринчи «лаъл» – лаб, иккинчиси – қизил май маъносида ишлатнлган. XXXVI Бу боб сарлавҳасида Фарҳод ва Ширин висол майидан беҳол бўлганларини кўрган ҳасадчи даврон уларнинг хурсандлик қадаҳларига ҳижрон заҳарини қўшгани– Хусрав Парвез Ширинга совчилар юборгани баён этилади. 1. Мадойин – арабча «Мадина» (шаҳар) сўзининг кўплиги. Араб Ироқидаги Фирот дарёси бўйидаги қадимги шаҳар. 2. Кисро – сосонийлар табақасидан бир подшоҳнинг номи. Бу ерда шоир Хусравни унинг набираси, деб таърифламоқда. 3. Ҳурмуз – Хусрав Парвезнинг отаси. 4. Парвез– луғавий маъноси: музаффар, бахтиёр; Хусравнинг лақаби. 5. Бу байтда шоир Хусравнинг юқоридаги байтларда ифодаланган асосий муддаоси – яна бир уйланиб тожу тахтига ярашиқли, бошқа ворислардан афзалроқ фарзанд кўриш ниятини тасдиқлаш учун ирсоли масал санъатини қўллайди. «Уруғни яхши ерга сочиш керак» деган ҳикматли сўз орқали мақсад очиб берилади. 6. Тўбий, тубо – диний эътиқодга кўра жаннат дарахти деб тасаввур қилинадиган гўзал дарахт. Унда ҳамиша хушбўй ва хилма-хил мевалар пишиб турар экан. Бу ерда келишган қомат кўзда тутилади. 7. Кавсар – жаннатдаги сероб ва суви мазали чашма эмиш. 8. Байтнинг мазмуни: халқ орасида бу хил ёқимли гап-сўз ёйилгач, улар Хусрав қулоғига ҳам етиб келди. Шоир бу ерда Фарҳод ва Ширин орасидаги ошиқ-маъшуқлик ҳақидаги гапларни назарда тутмоқда. 9. Байтнинг мазмуни: лекин (Хусрав) совчиларга нималар маълумлигини, улар қандай хабар келтиришини билмас эди. 10. Бу байтдаги «гулситон» Арман мамлакатини, «сарви сиймбар» Ширинни англатади. Шоир бу ўринда ҳам истиора санъатини қўллайди. 11. Бу байтдаги «расули кордон» айнан: ишбилармон элчи» маъносини англатади. Шоир Хусрав Парвезнинг вазири Бузург Уммидни шундай деб атамоқда. Унга Арманга бориб, Хусрав мақсадидан Меҳинбонуни огоҳ этиш ҳукм қилинади. XXXVII Бу боб сарлавҳасида Хусрав элчиси Меҳинбонуни мақсадда воқиф этгани, бунга Меҳинбону ҳар хил баҳоналар билан жавоб қилгани ва элчи келтирган хабардан Хусрав ғазаби баён этилади. Шоир сарлавҳада талмеҳ санъати асосида Шарқ афсоналаридаги Билқис, Сулаймон образлари орқали ҳамда ташҳис санъати воситасида Анқо, товус образлари билан Хусрав, Меҳинбону, Ширинга алоқадор фикрларни ифода қилади. 1. Анқо – афсонавий қуш, балки қушларнинг подшоҳи. Гўё у Қоф тоғида яшар эмиш. 2. Ҳомили роз – айнан: сир ташувчи; бу ерда Хусравнинг элчиси (совчи) кўзда тутилади. 3. Бор – дарбор, сарой; бу ерда қабул маъносида ишлатилган. 4. Байтнинг мазмуни: агар (Меҳинбону совчиларга) ибо билан бошқача муомала қилай деса, йиртқич шер жайронга зулм қилиши мумкин. Шоир бу ерда истиора санъати воситасида Хусравни ғазанфар – йиртқич шер, Ширинни – жайрон деб атамоқда. 5. Байтнинг мазмуни: оловга нозик ипак мато яқин тура олмагандек, (темирчи) сандони юз мингта бўлса ҳам шишани синдириб юборади. Бу ўринда шоир Меҳинбонудан рад жавоби олгудек бўлса, Хусравнинг ҳар қандай йиртқичлик қилишдан тоймаслигини таъкидламоқда. 6. Бу байтда ифодаланган Шириннинг совчиларга жавоби Навоий достони бўйича бош хат бўлиб ўтувчи инсонийлик, инсонпарварлик ғоясининг аниқ ва равшан далилидир. 7. Бу байтда шоир Ширинни Меҳинбону тилидан таърифлаб, уни одам наслининг париси, муштарийдек сайёралари кўп бўлган қуёш деб атайди. Байтдаги «муштарий» икки маънода ишлатилган. Бири – сайёранинг номи (форсча уни «Биржис» ҳам дейдилар); иккинчиси – харидор маъносидир. 8. Бу байтнинг иккинчи мисраси орқали Навоий ирсоли масал санъатини қўллаб, ишқ-муҳаббат билан подшоҳлик бошқа-бошқа тушунча, деган ғояни ифода қилади. Айни чоқда, унинг зимнида шу мавзуда достонлар яратган ўз салафларига ўткир киноя ҳам ётади. Чунки улар Хусравни Шириннинг ҳақиқий ошиғи ва шавкатли шоҳ сифатида талқин қилганлар. Бу ўринда яна шоирнинг достон аввалидаги «Бўлуб Ширинга ошиқ подшоҳвар» (яъни Ширинга подшоҳча ошиқ бўлди) деган истеҳзоли мисрани эслаш жойиздир. 9. Бу байт мазмунига сингдирилган фикрда Навоийнинг умуман салтанатга, жоҳил салтанат эгаларига бўлган очиқ нафрати ўз аксини топган. XXXVIII Бу боб сарлавҳасида Хусравнинг Ширин томонидан келган жавоблардан аччиғланиб, Арманияга қўшин тортгани, Фарҳодни қоя устида кўриб, уни тутмоқчи бўлгани, Фарҳод сўзларидан Хусрав қалбига тиғ санчилгани баён этилади. 1. Бу байт мазмуни: юз мингдан ортиқ қўй-қўзи ҳамалдагича, қорамоллар эса савр каби пода-пода эди. Шоир бу ерда Меҳинбону ўз қўрғонида қамал пайтидаги эҳтиёж учун қўй ва моллар сақлагани ҳақида ёзиб, қўйлар сонини ҳамал – қадимги нужум фанича ўн икки бурждан ўн биринчиси (уни қўй шаклида тасаввур қилинади)даги юлдузлар миқдорига, қорамолларни эса савр – ўн икки буржнинг иккинчиси (ўй–ҳўкиз шаклида фараз қилинади. Юлдузларига нисбат беради. Шоир бу ерда ғоят усталик билан ташбеҳ санъатини қўллайди. 2. Бу байтдаги биринчи «тош» сўзи «ташқари», иккинчиси «тош» маъносида ишлатилган. 3. Иккинчи мисрадаги «ер узра осмон» ибораси Меҳинбонунинг қалъасини англатади. 4. Байтнинг мазмуни: Парвез Фарҳодга кўз ташлаши билан кўксига дашнаи тез – ўткир тиғли ханжар теккандек бўлди. 5. Байтнинг мазмуни: лекин оламаро саботсиз одамлар мени беному нишонга чиқариб қўйганлар. Бу ерда сўз Хусрав олами Фарҳоддан отини сўраганда қилган жавоби устида кетмоқда. 6. Бу ва кейинги байтнинг мазмуни: бошингдан (бир тош билан) мили худингни – урушда кийиладиган қалпоқнинг узайиб чиққан учини учириб юбораман, буниси билан эса сенга салом йўллайман; яна бир тош билан эса байроғинг бошидаги ярим ойни нишонга оламан. Бу сўзларни Фарҳод Хусравга қарата айтади. 7. Байтдаги «наво» сўзи баҳра, ҳузур-ҳаловат маъносида ишлатилган. XXXIX Боб сарлавҳасида Хусрав вазири Бузург Уммид билан маслаҳатлашгани ва Меҳинбонуга нома юборгани, унинг қатъий жавобларидан ожиз қолган Хусрав Армания қўрғонини қамал қилгани баён этилади. 1. Бу байтда шоир ирсоли масал санъатига мурожаат қилади. Хусравнинг Фарҳоддан устунлигини далиллаш мақсадида «ит ҳурар – карвон ўтар» мақолини ишлатади. 2. Бу байтда ҳам Навоий ирсоли масал санъатини қўллаб, «афсун бирла илонни индан чиқариш мумкин» мақолини ишлатади. Хусравнинг Фарҳодни афсун – сеҳр, авраш билан банд этишликка жазм қилинганлигига ишора қилинади. 3. Бу ва аввалги икки байт мазмуни: унинг зотида ҳақ шундай яширинганки, унинг ўзлигидан нишона қолмаган. Ким бундай нарса (яъни ишқ) ичида ўзини кўрса, ҳар томонда ҳақнинг зуҳурини кўради. Шунинг учун ҳам зоҳир бўлган нарсанигина эмас, гўзал деб мақталган (кимса)ни қаттиқ севиб қолган бўлса ажаб эмас. Сўз Меҳинбонунинг Фарҳодни таърифлаб, Хусравга берган жавоби устида кетмоқда. 4. Байтнинг мазмуни: ногоҳ қамишзорга ўт тушса, «ҳўл-қуруқ баробар кул бўлади». Бу ерда ҳам шоир ирсоли масал санъатидан фойдаланади. 5. Мисрадаги: сур савтининг сафири – айнан: сурнай (ёки карнай) овози маъносини англатади. Маж.: диний тушунчага кўра, қиёмат куни Исрофил деган фаришта сур чалиб, ўликларни тирилтирар, яна бир чалганда қайтадан ўлднрар экан. Шоир бу ерда талмеҳ санъатини усталик билан қўллайди. ХL Боб сарлавҳасида Хусравнинг Меҳинбону қўрғонинн қамал қилгани, унинг лашкарлари Фарҳод ирғитган тошларга бардош бера олмаганлари, бир ҳийлагар кўмагида Фарҳодни банд этиб, Хусрав ҳузурига олиб келганлари хабар қилинади. 1. Телба қуш–Фарҳод кўзда тутилади. 2. Ишқ булбули–яъни Фарҳод. 3. Бу ва аввалги байт мазмуни: қўрғон аҳли туну кун ҳамма нарсадан воқиф, кундузлари овоз чиқармас эдилар. Лекин кечаси эса «ҳозир бўл» {эҳтиёт бўл) дея фиғон билан шовқин солардилар. 4. Бу байтда Шопур (Фарҳодга беҳуш қиладиган дори сепилган гулни ислатиб, ўзидан кетказган ҳийлагар бошига тош билан уриб ўлдиргани ҳақида ёзади ва ирсоли масал санъатага кўра «Бошни тош ушатади», мақолини ишлатади. ХLI Бу боб сарлавҳасида беҳуш Фарҳодни Хусрав ҳузурига келтирганлари, унинг бошдан-оёқ занжирбанд этилиши, Бузург Уммид Фарҳодни ҳушига келтириши, Хусрав саволларига Фарҳоднинг жавоблари, ўткbр сўзлари туфайли унинг омон қолиши хабар қилинади. 1. Халил – луғ маъноси: дўст, муҳиб, ёр, Иброҳим пайғамбарнинг лақаби. Бу ерда шоир пайғамбарнинг ўтдан гул ундирншини таърифламоқда. 2. Лавҳашаллоҳ – арабча: агар Ооллоҳдан қўрқса, маъносида. 3. Шоир бу байтда истиора санъатини қўллаб, Ширинни парирух деб атамоқда. 4. Бу байтдаги сиёсат сўзи “жазо” маъносида ишлатилган. 5. Салосил – «силсила»нинг кўплиги; занжирлар, тизмалар. Бу ерда тоғ устидаги қўрғоннинг номи. ХLII Бу боб сарлавҳасида Фарҳодни Салосил қўрғонига қамаб қўйилиши, у ерда қаттиқ қийинчиликлар тортиши баён этилади. 1. Салосил қўрғонида Фарҳодни қўриқлаб турганлар унга банддан озод этиш, Хусравдан қандай жазо етишса шунга рози эканликларини билдиришганида Фарҳод бу ва кейингн 2 байтда уларга жавоб қайтариб: вафо аҳли –ҳақиқий ошиқ бундай қилмайди, дейди. «Фарҳод... шундай оғир вазиятда ҳам ақл билан иш кўриб олижаноблик қилади, ўзи туфайли бошқаларни балога солишни истамайди, бундай озодликдан воз кечади» (Ҳайитметов А. Навоийнинг ижодий методи. 100-бет). «Ўз бахти деб уларни ўтга ташламайди. Одамийликка одамийлик билан жавоб беради» (Эркинов С. Навоий «Фарҳод ва Ширин»и ва унинг қиёсий таҳлили, 121-бет). 2. Бу ва кейинги байтда Навоий ташбиҳ санъатнни ишлатиб, Фарҳоднинг ҳайвонлар, қушлар билан дўстлашиб кетганини Сулаймон пайғамбарга ўхшатади. 3. Юсуф – шоир бу ерда Фарҳоднинг бўрига ўз аламларини айтиб дардлашишини тасвирлар зкан, бўри ҳақида сўзлаб Юсуфи Канъонни ёдга олади. Ривоятга кўра, Юсуфнннг оғалари уни чоҳга ташлаб, кўйлагини қонга белаб, Юсуфни бўри еди, – деб оталарига элтадилар. Навоий бу ерда иҳом санъатидан фойдаланади. Зероки, юқоридаги мазмун асосий мақсад эса-да, байтда биринчи идрок этиладиган маъно Фарҳоднинг Юсуфдек гўзал чиройи бор Ширинни ёдлашидир. 4. Навоийнинг бу байтдан бошланадиган нидо санъати асосида Фарҳод қалби ҳаяжонлари ва руҳий изтиробларини ифода этувчи унинг субҳга, қуёшга мурожаати ниҳоят юксак даражада бўлиб, идеал ошиқнинг таъсирли ва самимий ички туйғуларидир. Бундай хусусиятлар Навоий ижодий методининг, асосан, романтик характерда эканлигини кўрсатади, унинг ижодини жаҳон адабиётидаги энг буюк романтиклар ижоди билан туташтиради (Ҳайитметов А. Навоий ижоди методи масалалари. 107-бет). XLIII Боб сарлавҳасида Фарҳоднинг қора кунга қолганлиги, ҳажр шомида қийналганлиги баён этилади. 1. Бу ва кейинги байтда шоир истиора санъати асосида Фарҳоднинг аянчли аҳволини, чекаётган азобларини тасвирлаб, уни ғам-андуҳ денгизининг наҳанги, бало ва дард тоғининг йўлбарси, жунун водийсининг Мажнуни, Мажнунигина эмас, бу водийнинг дев-шамоли – қуюни деб атайди. 2. Бу ва кейинги байт мазмуни: ҳар куни агар киши минг балони тортса ҳам, у балолар тун балосидек қаттиқ туйилмайди. Унга (яъни Фарҳодга) бу ҳажр кунларида ҳар бир шом қоронғулиги машаққат зулфидан (сиртмоқ) ташлар эди. 3. Муаззин халқи – азон айтувчи (сўфи)нинг бўғзи демакдир. 4. Байтнинг мазмуни: бу иситма ораснда у (яъни Фарҳод) ўз лабидаги учуқдан баҳра олар, учуқ зардобидан оғзига ҳар дамда заҳар томиб турар эди. 5. Шу байтдан бошлаб, Фарҳрд золим фалакка хитоб қилиб, тақдирдан нолийди. Бу ўринда «сипеҳр» фақат илоҳий маънодаги «тақдир», «фалак» тушунчасини эмас, балки ундан кенг маънони, жамият ва мавжуд муҳит тушунчаларини, ундаги зулмни туғдирувчи тартиб ва қоидаларни ҳам англатади (Ҳайитметов А.Навоий ижодий методи масалалари, 109бет). 6. Тийр – Аторуд (Меркурий) сайёраси, юлдузи шундай деб ҳам аталади. 7. Бу байтда шоир Зуҳра юлдузига хитобан: бир пастгнна мусиқанг торини туз; мен ўларга етдим. Ҳазин (йиғлоқи) куйингни бошла, дейди. 8. Саодат ахтари – бахт юлдузи демакдир. Бу ерда Ширин кўзда тутилади. 9. Байтнинг мазмуни: у (яъни Фарҳод) тонгга қадар ерга юмалаб, ҳар можаро устига юз можаро қилди. 10. Бу ва аввалги байтнинг мазмуни: модомики, ғам туни уни ўлдирган экан, тонгнинг оловли қуёши ҳақида сўзлашдан не фойда. Маккор фалакнинг одати шу эмишки, у аввал заҳарлаб, сўнгра заҳарга қарши дори беради. ХLIV Бу боб сарлавҳасида Фарҳоднинг занжирсиз зиндон атрофларида юрганини эшитган Хусрав унинг қўриқчиларини жазоламоқчи бўлгани, Фарҳоднинг ҳаёт эканлигидан хабар топган Ширин унга нома йўллагани баён этилади. 1. Афоллоҳ – арабча: худонинг ўзи сақласин (ёки оллоҳ кечирсин, маъносида). 2. Байтдаги ғамкашдан – Меҳинбону, маҳвашдан – Ширин кўзда тутилади. Бу шоирнинг истиораларига яхши мисолдир. Байтнинг мазмуни: У (яъни Ширин) ҳеч ўйламай саккизта бармоғи (шоир уларни гул барглари деб атайди) билан (тимдалаб) сариғ юзи узра қонлар (шоир уларни қизил гулга ўхшатади) оқизди. Бу ҳам фавқулодда истиоралардир. 3. Бу байтда Шопур Меҳинбонуга мурожаат қилиб, шундай таърифлайдн: эй осмон курсисида ўтирган, сипоҳлари юлдузларча (беҳисоб), муборак юзли, иффат пардасини ёпинган (малика). 4. Бу нидо санъатига ёрқин мисол бўла олади. 5. Биҳамдиллаҳ – арабча: худога шукур. Бу ва кейинги байтнинг мазмуни: худога шукрки, уни (яъни Фарҳодни) ҳийла ва макрлар бнлан асир этган одамни девни ўлдира оладиган бир тош билан уриб, жаҳаннам юртига жўнатдим. 6. Байтнинг мазмуни: у (яъни Шопур) англаган нарсаларнинг ҳаммасини бир-бир тўрғай (чаковак)дек сайраб (сўзлаб бера бошлади). 7. Суманбар – Ширин кўзда тутилади. ХLV Боб сарлавҳасидан Шириннинг Фарҳодга мактуби, унн ўқиб беҳуш йиқилиши, Фарҳоднинг жавоб хати маълум бўлади. 1. Ройиҳа ябусати – ёқимли ҳиднинг шиддати. 2. Байтнинг мазмуни: (бу мактубни) бир шамдан парвонага демайман самандардан бир гулхан (оташхона)га (йўллайман). Шоир бу ерда афсонавий самандар деган жонворнинг ўт ичида яшашлигига ишора қилади. Айии пайтда Навоий ҳам талмеҳ, ҳам истиора (гулхан Фарҳод самандар – Ширин) санъатларини қўллайди. 3. Бу байтдан Шириннинг Фарҳодга ёзган мактуби бошланади. Мактубни Шарқ пэзиясидаги нома жанрининг ажойиб намунаси санаш мумкин. Унда сўз ифодасини топган ҳижрон ва унинг аламли изтироблари ёлғиз Ширингагина эмас, шунингдек, ўрта аср феодал даври хотин-қизларига ҳам тааллуқлидир. Айни чоқда, бу мактубда Навоий ижодига хос реалистик элементлар ўз аксини топгандир. Унда Ширинга хос бўлган гўзал фазилатлар, чунончи: оқилалик, софдиллик, вафодорлик юксак маҳорат билан таърифланади. 4. Бу байтда Фарҳоднинг ваҳший ҳайвонлар ва қушлар билан дўстлашиб кетганлигини назарда тутиб, Ширин Фарҳодни Сулаймонга ва афсоналардагн Сулаймоннинг барча жониворлар устидан ҳукмронлик қилишига ишора қилади. Навоий бу ўринда талмеҳ санъатидан истифода этади. 5. Байтда Ширин ўзини Сулаймоннинг севгилиси Билқисга ўхшатади. 6. Меҳнат дурбоши– бу ерда машаққат калтаги маъносида ишлатилган. 7. Етти кўк – илми нужумга кўра осмон етти иқлимга бўлинади. Гўе улар бир-бирининг устига жойлашган бўлиб, ҳар қайсисига бир сайёра ҳукмронлик қилар эмиш. 8. Биллаҳ, сумма биллаҳ – арабча: Худо ҳақи, яна Худо ҳақи (қасам маъносида). 9. Байтнинг мазмуни: Шопур хат [ёзиш] учун кераклн буюмларни: сиёҳ учун мушкин ва оқ [қоғозни] чиқарди. 10. Байтнинг мазмуни: Нома элтувчи (яъни Шопур) номани олиб югурди, бир амаллаб қўрғонга ҳам кирди... Бу ерда шоир иштиқоқ санъатига кўра нома ва шу сўздан ясалган номабар (хат элтувчи) сўзини ишлатади. Айни чоқда истиора санъатини қўллаб, Шопур исми ўринда номабар сўзини ишлатади. ХLVI Боб сарлавҳасида Фарҳjд хатини ўқиган Шириннинг изтиробга тушгани ва унинг кўнгил қуши севгилиси томон қанот қоққани баён этилади. 1. Фарҳод ўз мактубида Ширинга мурожаат қилиб, ғоят хокисорлик билан унинг итлари ҳолини сўрайди. Жумладан, бу байтда дейдики: (улар) бўйинларидаги қилода – тасмангдан завқланган пайтларида менинг бўйнимга солинган ҳалқани эслайдиларми? 2. Бу ва кейинги байтнинг мазмуни: унда (яъни Фарҳод таърифлаётган бир заиф, мажруҳ ит) меy одамийлик нишонини кўриб, кўз қорачиғимдек сақлар здим. У кўзим қони оқишини кўрса, ўз кўзларидан қон оқизар эди. Шоир биринчи байтда иштиқоқ санъатини қўллайди; мардум, мардумлиғ сўзларини ишлатади. Иккинчи байтда эса илтизом санъатига кўра кўз қони оқмоғи, «кўзумдек қони оқиб» ибораларини бир байт доирасида такроран зикр этади. 3. Бу ва кейинги икки байтнинг мазмуни: азалдан қисматимга севги битган ва тақдир дарду машаққатни (пешонамга) ёзган экан, бунинг учун мен кимга таъна қилай, ўзимдан бошқа кимни ёзғурай? (Ахир) юзлаб мен, минглаб Хусравнинг йўқ бўлиб кетиши қазо олдида бир дона арпачалик ҳам эмас. 4. Тамма билҳайр – арабча: яхшилик билан тамом бўлди. 5. Байтнинг мазмуни: унинг (яъни Шириннннг) тани хатни боғлайдиган тоб ипдек (чирмашди). Аммо хаста жисмига шу ип тобдек таъсир қилган. Бу байтда шоир нозик сўз ўйини ишлатади. Биринчи мисрадаги «тоб» мактубларни устидан ўраб қўядиган ипак тасмани англатади: иккинчи мисрада эса тасмадек ўралиб кетган Шириннинг жисмида тоб ҳарорат бетоблиги (хасталиги) эди, деган маънони билдиради. Шу билан бирга, шоир бу байтда иштиқоқ (тоб, бетоб) тажнис (тоб – ип ўрайдиган нпак тасма; тоб – ҳарорат) ва илтнзом (тоб, тоб, бетоб) санъатларини моҳир лик билан қўллайди. ХLVII Боб сарлавҳасида Фарҳод кўнглидаги жароҳатлар Ширин мактубидаги ҳаётбахш сўзлардан тузала бошлагани, Ширин барри ҳароратлари ҳам Фарҳод хати мазмунидан таскин топгани, булар орасидаги муҳаббат занжирини Шопур ҳаракатга келтираётгани, Хусрав билиб қолиб уни азоб занжирига солгани ва Фарҳодни қатл этиш учун чора-тадбир қидирганн баён этилади. 1. Масиҳ – Исо пайғамбарнинг лақаби. Диний афсоналарда Исонинг ўз нафаси билан ўлганларни тирилтириш, жон бағишлаш қобилиятига эга бўлган, дейилади. Шарқ шеъриятида севгилини ва унинг лабларини жонбахшликда Масиҳ, Масиҳо (Исо)га ўхшатилади. Бу ерда Навоий Ширин мактубида битилган сўзлар ҳаётбахшлигини Масиҳ нафасига ташбиҳ қилмоқда. 2. Марям – диний афсоналарга кўра, Исо пайғамбарнинг онаси. 3. Бу ва кейинги икки байтнинг мазмуни: «У (яъни Хусрав) бечора Фарҳод турган ердан тортиб сарвқомат Ширин жойлашган ергача бўлган масофанинг ҳаммасига пистирмалар ясатди ва бу пистирмаларга ашаддаий ёвларни жойлаштирди. Улар ҳар бир ўтган-кетган одамни тергаб, уларнинг ишларини текшириб туришларн керак эди» (Алишер Навоий. Фарҳод ва Ширин. Насрий баён, 119-бет). 4. Бу ва кейинги икки байт мазмуни: тасодифан, ўша 2–3 кун орасида Шопур Фарҳодни кўришга йўл топиб, париваш (яъни Ширин)дан яна бир нома олиб, сабодек елиб бораркан, ўша (Хусрав) одамлари ўз истаганларини тутдилар. Тинтув қилганларида ёнидан хат чиқди. ХLVIII Боб сарлавҳасида маккора кампир Фарҳод бошига ажалдек етишиб, унинг ҳаётига қасд қилгани баён этилади. 1. Байтнинг мазмуни: қадди икки букилган (бу) қари кампирнинг ҳийла-найранги фалакникига ўхшар эди. 2. Байтнинг мазмуни: осмон маккораси уни хола, Даллатул муҳтола эса уни она деб атар эдн. Бу ерда шоир афсоналарда ўз айёрлиги, макр ва ҳийлалари билан ном чиқарган аёл номини келтириш билан талмеҳ санъатини ишлатади. 3. Байтнннг мазмуни: (маккора кампир) ўзининг фол очадиган нўхат доналаридан бирма-бир ҳукмлар чиқара бошласа, эл унинг ҳукмларига заррача (айнан: арпа донасича) шак келтирмай (ишонарди). 4. Бу ва кейинги байтнинг мазмунн: (маккора кампирнинг) юз пардаси ҳаромзодалик, қаллоблик ипидан тўқилган, либоси ҳар хил рангли латталардан қуроқ қилиб тикилган (яъни қуралган) эди. Гўё Марям ҳарамда мақсадига эриша олмай Тур тоғига ором олиш учун келган, десанг бўлади. Шоир бу ерда диний ривоятлардаги Исо пайғамбарнинг Марямдан дунёга келиши билан боғлиқ ҳикояга ишора қилмоқда. Бунинг учун у талмеҳ санъатини қўллайди. Айни чоқда маккора кампир Марямга, Фарҳод турган тоғ эса Арабистондаги муқаддас Тур тоғига ўхшатилади. 5. Байтнинг мазмуни: сен дунё одамлари билан ноиттифоқ экансан, бунда ҳақлисан, худо ҳаққи, ҳақлисан. 6. Бу ва кейинги икки байтнинг мазмуни: никоҳ амри ошкоро бўлгач, [Шириннинг тинимсиз афғонлари кўкка етди. У ўзига ўлим тиғини уриб, бу ғуссадан ўзини ўлдирди. Баъзилар: у Парвез унинг болидан бебаҳра бўлсин деб заҳар ичган, – дедилар. 7. Фартут – айван: жуда қариб қолган. Бу ерда маккора кампир кўзда тутилади. ХLIХ Боб сарлавҳасида Фарҳоднинг қоя тош учи билан кўксини ёриб, йиллар мобайнида кўнглида тиғизланиб ётган ғам-андуҳларини чиқариб ташлагани ва жонони ёди билан жонидан кечгани баён этилади. 1. Шу байтдан бошлаб шоир нидо санъатини қўллаб Фарҳоднннг чархга, ғам тиғи, андуҳ тоши, ажал, қийноқ, азоб, ҳижрон ғами, тоғ, метин, ҳайвонлар ва ҳ. к.ларга мурожаат этиб нолалар билан васият қилганини жуда таъсирли мисраларда тасвирлайди. 2. Бу ерда Фарҳод учун юртида йил фаслларига монанд қилиб бунёд этилган тўрт боғ ва тўрт қаср ёдга олинади. 3. Сайфий равза – ёз фасли учун яратилган боғ (ичида қасри билан). 4. Хазоний равза – кузлик боғ (қасри билан). 5. Шитойи равза – қишлик боғ (қасри билан). 6. Байтнинг мазмуни: йиртқич ҳайвонлар у ҳолин (яъни Фарҳоднинг ўлимини) кўриб, Фарҳодни ўлдирганни (яъни маккора кампирни) бурда-бурда қилиб юбордилар. L Бу боб сарлавҳасида даҳрнинг вафосизлиги сабабли Хусрав ва Меҳинбонунннг ярашганлари, қўрғон ичида, қамалда ётганларнинг тарқалиб кетганлари, Фарҳод ўлимидан ўлар ҳолга етган Ширинни Арманиянинг баҳаво тоғига юборганлари баён этилади. 1. Байтнинг мазнуни: табақаларга (бири иккинчиси устида жойлашган етти иқлим кўзда тутилади) бўлинган осмон ажойиб қушдирки, унинг иши кабутардек муаллақ учмоқдир. Шоир кейинги байтларда ўзининг яратувчи ҳақидаги жуда дадил фикрларни бнлдиради. Оламни кабутарга, яратувчини кабутарбоз сайёдга нисбат бериб, уни жаллод деб атайди. 2. Бу ва кейинги байтларда Навоий бир нотавон ва бехонумон киши Фарҳодни кўрнш ва уни хизматида бўлиш учун келиб етганини, бу пайт Фарҳод жон бераётиб, нолалар қилганини, ўзини бир тош орасига олиб эшитганини баён этади. У шахс Фарҳод қабринм кўтариб, у ерда мужовир (мозорда яшовчи) бўлади ва халқ орасида кўрганларинн ҳикоя қилиб юради. Бундан Ширин ҳам хабар топади. 3. Байт мазмуни: (агар Парвез қамалдаги халқни озод қилмаса), уларнинг тоқати тоқ бўлиб, Бонудан юз ўгирадилар (айнан: Бону билан оқ бўладилар). Шоир бу ерда халқ орасида кенг тарқалган «Оқ бўлмоқ» иборасини қўллайди. 4. Бу байтда шоир Меҳинбонунинг тадбиркорлик билан Хусрав юборган одамларга муомаласини баён этиб, у юборган мактубни ўпиб, судоъ афсуни, яъни бош оғриғини даф этиш учун ёзилған тумордек бошимға қўйдим, дейди. 5. Бу икки байт Навоий истиораларига ёрқин мисолдир: Фарҳод ўлимидан кейин хастаҳол Ширинни тоғ тепасида Фарҳод қурган қасрга юборадилар. Шоир икки байтда моҳирлик билан 8 марта истиора санъатини қўллайди: фалак – тоғни, ой – Ширин, чаман – боғ, гул – Ширин, Қуёш – Ширин, жонфидо айвон – қаср, пари – Ширин, чашмаи ҳайвон – Фарҳод қазган ариқни англатади. LI Боб сарлавҳаси Шириннинг сафар вақтида унга Шеруянинг кўзи тушиб қолишлиги ва Хусравни ўлдириб, Ширинни ўзига сўратиши, Ширин эса уни мулойим сўзлар билан юпатиб, тоққа равона бўлиши ва Фарҳоднинг сўнгакларини шу ерга келтириб, уларни қучоқлаб жон беришини баён этади. 1. Бу ва кейинги байтларда шоир Шеруя отаси жонига қасд қилиб, уни қатл этдигина эмас, балки даврон ундан Фарҳод қонини истади, кимки бировга зулм ўтказса, албатта унга жазо етишади. Модомики, шундай экан, шоир яхшилик уруғини экиш даркор, деган фикрни илгари суради. 2. Байтнинг мазмуни: унннг (яъни Фарҳоднинг) ҳажрида мен (яъни Ширин) бемормен, бедилмен. Бамисоли чала сўйилган бир қушдирмен. 3. Байтнинг мазмуни: улар (яъни Ширин ва Шопур) бирмунча вақт шундай мотам тутдиларки, феруза (рангли) осмон қурум босгандек қорая бошлади (яъни кеч тушиб қолди). 4. Бу ва кейинги байтларнинг мазмуни: (Ширин) икки-уч юз кишини қўшиб (Шопурни) ўз мақсадига кўра йўлга солди, уларга кўплаб, хуш исли тутатқи, оловда хўшбўй чиқарадиган ёғоч, мушку атрлар берди. Улар тоғ ичидан кўҳкан, яъни Фарҳодни топиб, Ширин кажавасига солиб келтиришлари лозим. 5. Бу ва кейинги уч байт мазмуни: (Ширин) кўрсаки, (Фарҳод) уйқуда, у ҳам шундай уйқуни ҳавас қилди. Унинг юзига юзини, танига танини қўйди, ўз севгилиси билан ҳамоғуш бўлди. Шунда дилидан бир оловли оҳ чиқарди-ю, кўзи Фарҳодники каби уйқуга толди. Бу шундай уйқу эдики, унга ҳеч ким қонмаган, қиёматгача уйғонмас уйқу эди. Бу байтларда шоир истиора (сарви чолок – Ширин, бедил – Фарҳод) ва ружуъ (уйқу – не уйқу...) санъатларини қўллайди. LII Боб сарлавҳасида Шириннинг Фарҳод ишқида жон бергани, буни эшитиб Меҳинбону ҳам ҳаётдан кўз юмгани, Чин мулкидан келган Баҳром Шеруянинг молларини зиён-захмат кўрганларга бергани ва Арманга одил подшоҳ тайин қилиб, ўзи барча лашкарларни қайтариб, салтанатдан юз ўгиргани баён этилади. 1. Аввалги байтларда Навоий Фарҳоднинг дўсти Баҳромни мақтайди. Бу байтда эса шоир агар у осмондаги Баҳром (Марс)га душманлик кўрсатса, осмондаги Баҳром Баҳроми Чўбиндек бўлиб қолади, дейди. Бу ерда Навоий сўз ўйини ишлатиб, ҳам сайёрани, ҳам қадимги Эрон подшоҳларидан Ҳурмузнинг лашкарбошиси Баҳроми Чўбинга ишора қилади. 2. Бу ва кейинги байтнинг мазмуни: хон Фарҳодга амакивачча бўлгани учун ҳам унинг ташвишинн чекар эди. Баҳром келиб, халқ орасида (Фарҳод ҳақида) маълум бўлган гапларни хонга шундай арз қилди. 3. Шу байтдан бошлаб 26 байтда шоир Баҳромнинг Фарҳод мозори устида қилган нолаларини баён этади. Нидо санъати асосига қурилган бу ҳаяжонли монолог ғоят самимий, таъсирли ва халқона чиққан. 4. Бу ерда «Ло» «ку» юкламаси ўрнида ишлатилган: «айла дингло” дегани айладинг-ку маъносини англатади. LIII Боб сарлавҳасидан уни Султон Ҳусайн Бойқаронинг ўғли Шоҳ Ғариб Мирзо мадхи ва унга Навоий бир неча насиҳатлар бағишлагани англашилади. 1. Фаворис – «форис»нинг кўплиги; суворий, шер, демакдир. 2. Абул Фаворис – Шоҳ Ғариб Мирзо (Ҳусайн Бойқаронинг ўғли)нинг лақаби. Халлада давлатуҳу – (арабча дуо), «худо давлатнни абадий қилсин», демакдир. Бу ибора шоҳлар, шаҳзодаларнинг исмидан кейин айтилади ёки ёзилади. 3. Темурхон – Амир Темур, Темурланг (13369.4, Шаҳрисабз – 1405. Ўтрор ш.) – Ўрта Осиёда йирик феодал давлат арбоби, саркарда. Темурнинг ўнг қўли ва ўнг оёғи майиб бўлган, оқсоқланган. Шунинг учун уни Темурланг (оқсоқ Темур) дейишган. Қабри Самарқандда Гури Мир мақбарасида. 4. Улуғбек (лақаби, асл номи Муҳаммад Тарағай; 1394. Султония ш. (ҳозирги Эронда) 1449. – Самарқандлик буюк ўзбек астрономи ва математиги, давлат арбоби. Темурнинг набираси, отаси Шоҳруҳ даврида 17 яшар Улуғбек Мовароуннаҳр ва унга ёндош вилоятларнинг тўла ҳукмдори қилиб тайинланади. Кейинчалик (1414) унинг давлатига Хоразм ҳам қўшилди. 1447 й. Шоҳруҳ вафотидан кейин Улуғбек Шоҳруҳ тасарруфидаги Хуросон билан Мовароуннаҳрни бирлаштириб, кучли давлат тузмоқчи бўлди. Лекин реакцион кучларнинг қаттиқ қаршилигига дуч келди. 1449 йили Улуғбек сиёсатидан норози ўғли Абдуллатифнинг розилиги ва руҳонийларнинг фатвоси билан Самарқанд яқинидаги қишлоқда қатл этилди. Самарқандда дафн қилинган (Гури Мирда), Улуғбек даврида, айниқса, Самарқандда ҳунармандчилик, меъморчилик, илм-фан, савдо-сотиқ равнақ топди. Улуғбек мусиқа илми ва адабиёт билан ҳам шуғулланган. Алишер Навоий «Мажолис ун-нафоис» номли тазкирасида Улуғбек фаолиятига юксак баҳо беради ва унинг шеърларидан намуна келтиради. 5. «Зичи Кўрагоний» – Улуғбекнинг ўз расадхонасида олиб борган астрономияга оид кузатишлари асосида тузилган жадваллардан иборат асари. Унинг махсус назарий қисми – муқаддимаси жуда кўп тилларга таржима қилинган. 6. Илм ул-яқин – ҳар нарсанинг моҳият ва кайфиятини билиш, очиш. 7. Таҳмурас – милоддан аввалги Эрондаги пешдодийлар сулоласининг учинчи ҳукмрони. Афсоналарда уни Марвда куҳандиз, Хуросон, Нишопур ва Исфаҳонда Мағриз ва Сорийяни барпо қилган (мил. ав. 830 й.), дейилади. Навоий «Тарихи мулуки Ажам”да ёзишича, рўза тутишлик ундан суннат қолган. Форсча китоб ёзишлик ва бўз тўқишликни Таҳмурас ихтиро қилган. У ҳар кимнинг бирор севган одами бўлса, унинг сувратнни чиздириб, шу билан хурсанд бўлар экан. Шундан бутпарастлик келиб чиққан экан. 8. Заҳҳок – қадимги афсоналарга кўра, Жамшиддан сўнг тахтга ўтирган ўта зулмкор подшоҳ. Унинг икки елкасида иккита мараз (иллат, яра; бошқа ривоятда икки илон) бўлиб, унинг оғриғига одамзод мағзи (мияси)дан бўлак нарса таскин бера олмас экан. Шу сабабли ҳар куни икки гуноҳкорни ўлдириб, мағзини унга берар, агар гуноҳли одам топилмаса, журба ташлаб халқ орасидан икки кишини қатл қилар эканлар. Бир куни журба исфаҳонлик оҳангар – темирчи Кова ўғилларидан бирига тушиб қатл қилинади. Сўнгра яна бир ўғлига тушади. Дарғазаб Кова одамларни йиғиб, Заҳҳокка қарши исён кўтаради. Улар темирчилар сахтиёни – партуғини байроқ қилиб, Заҳҳок устига отланадилар. Ковага Жамшиднинг набираси (бошқа ривоятда Таҳмурас наслидан Обитин ўғли) Фаридун келиб қўшилади ва Заҳҳокни ўлдиради. 9. Бу ва кейинги байтнинг мазмуни: нима фойдали, нима зарарли эканлигини ҳикмат ажратиб беришлигини аниқ англаганингдан кейин, фойдалилари билан шуғуллан. Лекин ҳамма ишда ҳам ўртани тутишга майл қил. 10. Бу байтда шоир ирсоли масал санъатини қўллайди: у юқоридаги байтдаги ўз муддаоси – мизож майл кўрсатган нарсага ортиқча ружуъ қилмаслик лозим, деган фикрни тасдиқлаш учун «яхшининг кўпидан ёмоннинг ози яхши» мақолини келтиради. LIV Боб сарлавҳасида шоир бу достонни тугаллаш, ундаги воқеа – ҳодисаларни охирига етказишга ғайрат кўрсатганини баён этади. 1. «Ло» – арабча; йўқ, эмас, деган маънони, инкорни англатади. «даъ» – арабча: ташла, йўқ қил, демакдир. 2. «Алқамду лиллоҳиллази ваффақани мин ифтитоҳиҳа ило ихтитомиҳи ва саллалоҳу алайҳи ва олиҳи ва асҳоби кирамиҳт – арабча: мени бошлаб тугатишимга муваффақ қилган Оллоҳга мақтовлар бўлсин, Муҳаммадга, унинг эҳтиромли яқинлари, сирдошларига Оллоҳ раҳмати бўлсин, демакдир. 3. Кумайт – қора тўриқ (от), бу ерда шоирнинг қалами кўзда тутилади. Навоий бу ўринда истиора санъатини ишлатади. 5. Биржис – қ. Муштарий сайёраси. 6. Тайласон – ридо (дарвешларнннг устига ёпинадиган либоси). 7. Ноҳид – қ. Зуҳро юлдузи. 8. Бу фасл аввалидан шу байтга қадар Навоий ўзининг қандай қийин ва шарафли ишни бажарганини (яъни янги достонни ёзиб туталлаганини) бадиий маҳорат билан тасвирлаб беради. Кейинги байтларда эса шоир уни тушуниб етмаган, бинобарин, қадрлай олмаган «кўри модарзод» (яъни «туғма кўрлар», «бойқуш», «кўршапалак», «данийлар» (яъни пасткаш одамлар), «қора қўнғиз» (гул исидан ҳалок бўладиган) кабилардан нолийди. 9. Байтнинг мазмуни: лекин ҳар ким, агар нозикфаҳм бўлса, бу икковининг (яъни юқоридаги байтларда тасвирланган қора қўнғиз ва булбулнинг хушбўй гулдан таъсирланишда қайси бири ҳақ эканини билиб олади. Шоир бу ерда бадиий адабиётнинг нозиклиги, унинг жонбахшлигига ишора қилади. 10. Бу ва кейинги икки байтда Навоий фахрия усулидан фойдаланиб ўзининг қандай шоир эканлигини таърифлайди. Бу ўринда гўзал истиора, ташбиҳ ва ифодали ружуъ санъатларини қўллайди. 11. Байтда шоир литота санъатини қўллаб, ўзини туфроқ деб атайди, туфроқ бўлганидаям элнинг оёқларн остида янчилиб (байтдаги «кўп топмоқ» – янчилмоқ, эзилмоқ маъносида ишлатилган) кетган, қуюн каби аҳволи тўс-тўполон туфроқ, деб ёзади. 12. Байтнинг мазмуни: ел тўдасидек бир дам жаҳонни кездиради, (яна бир дам) буғ бўлагидек осмонни айлантиради. Бу ерда шоир ўзи ҳақида сўзлаб, юқорида айтилганидек ўзини тупроқ билан тенглаштиради ва ҳодисаларнинг қаттиқ эсган совуқ шамоли тупроқни не кўйларга солишини тасвирлайди. 13. Ўтурмай – бу ерда ўткармай маъносида ишлатилган. 14. Бу ва бундан аввалги байтларда Навоий ўзининг аҳволи руҳиясини очиб беришга интилади. Саройдаги тескари кучлар, унга муттасил турли масалалар юзасидан мурожааат қилиб турувчи саноқсиз одамлардан чарчаганлиги, – ҳеч бўлмаса “24 соат ичида 24 марта осуда нафас олишга” нақадар орзуманд эканлигини баён этади. Айниқса, «фароғат бурчагида» севимли иши – ижод билан машғуллик қилиш истагини ёниқ мисраларда билдиради. 15. Бардаъ – Арран ҳокимиятининг қадимий пойтахти. X асрнинг иккинчи яримларида руслар томонидан талон-торож қилингач, ўз мавқеини йўқотган. Кейин пойтахт Ганжага кўчирилган. 16. Навбат урмоқ – феодал шоҳлари ўз ҳукмронлиги ҳақида эълон қилган пайтда катта ноғора (кўпинча, «ковурго») деб аталган ноғорани) чалдирганлар. Бу ерда Навоий рамзан Жомийнинг адабий ҳаётдаги шуҳратига ишора қилади. 17. Навоий бу байтда «юз» ва «минг» сўзларини икки маънода ишлатади: бири сон, адад маъносида, иккинчиси – қадимги ўзбек қабилаларининг номи. 18. Шероз – Эроннинг жануби ғарбидаги шаҳар (1750–94 йилларда Эроннинг пойтахти ҳам бўлган). 19. Табриз, Тавриз – Эроннинг шимолий ғарбидаги шаҳар. Ҳозир Эрон Озарбайжонининг маъмурий маркази. 20. Бу ва аввалги 7 байтда Навоий «фахрия» санъатини қўллаб, агар Низомий Бардаъ, Ганжа ва Румда машҳур бўлса, Хусрав Ҳиндистонда шуҳрат қозониб, Жомий эса Ажам ва Арабда донг таратган бўлса, бутун туркигўй халқлар меники бўлди, мен нафақат Хитойдан Хуросонгача бўлган ерларни, балки Шерозу Табриз, ҳатто туркманларни фармон билан эмас, асарларим (жумладан, девонларим) билан забт этдим, дейди. AvvalgiII- qism Keyingi |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62712 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 59957 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40602 |
4 | Guliston [Sa’diy] 37047 |
5 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 24029 |
6 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23717 |
7 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23409 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19894 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18936 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14684 |