Лисон ут-Тайр (II- қисм) [Alisher Navoiy]

Лисон ут-Тайр (II- қисм) [Alisher Navoiy]
Лисон ут-Тайр (II- қисм) [Alisher Navoiy]
LXXVIII
Қушларнинг ёъл кайфиятин Ҳудҳуддин саволи ва онинг жавоби
Берди Ҳудҳуд қавмга мундоқ жавоб
Ким: «Бу янглиғ онглангиз ройи савоб.
Ким бу ёълда ишқдур кулли сифат,
Ишқ аҳлидин йироқдур маслаҳат.
Қимки ошиқдур — анга жондин не бок,
Куфр олиб бермак имондин не бок.
Гар керак ошиққа ўз жононидин,
Саҳл эрур кечмак жаҳону жонидин.
Жон эрур ошиқ ёълида садди роҳ,
Уйлаким бўлғой биров ёълинда чоҳ.
Фард эрур ошиқ тану жондин доғи,
Лқлу ҳушу куфру имондин доғи.
Ишқ оламсўз эрур, жонсўз ҳам,
Шавқ ўтидин куфру имонсўз ҳам.
Ошиқ ўлғон кечти нангу номдин,
Миллату имондину исломдин.
Лозими ишқ ўлди шавқу сўзи дард,
Барқ янглиғ пўяи гетинавард.
Кимга дарду ишқ муставлидурур,
Тарки жон этмак анга авлидурур.
Кимки жонон сори онинг ройи бор,
Жонға офат эца не парвойи бор.
Ишқ иши ғам шоми дарду сўздур,
Шамъ анга оҳи жаҳонафрўздур.
Дард келди ишқ сўзидин нишон,
Дард бўлмай ошиқ ўлмас жонфишон
Мутрибо, туз бир суруди дарднок,
Соқиё, бедардлиғдин мен ҳалок.
Дард жомин тут мени зор этгудек,
Ишқ дарди кўнглума кор этгудек.
То они нўш айлабон жондии кечай,
Ақлу ҳушу дину имондин кечай.
Куфр дайри ичра маъво айлайин,
Азми зуннору чалипо айлайин.
Пири дайр оллида айлаб ўзни маст,
Куйдуруб мушаф, бўлойин бутпараст.
Ишқ дайри ичра айлаб ўзии хос,
Жонни имон нангидин айлай халос.
Дайр аро асмои ноқус айлайин,
Бут сужудинда заминбўс айлайин.
Белга маҳкам боғлабон зунгюрни ,
Уздин айлай шодмон куффорни».
LXXIX
Ҳикоят
Шайх Санъон восили даргоҳ эди,
Кўнгли ғайб асроридин огоҳ эди.
Каъбада автод ила ақтоб аро,
Уйла эрдиким наби ашоб аро.
Халқ иршодига росих эрди ул,
Каъбада шайхул-машойих эрди ул.
Остонининг гадойи шоҳлар,
Қуллуғиға муфтахир огоҳлар.
Ҳар дуоким қилса бир ғамгин учун,
Қўл очиб хайли малак омин учун.
Чеҳраи мақсуд онинг ўтрусида
Жилва айлаб кўнглинииг кўзгусида.
Тўрт юз олида ашобу мурид,
Ҳар бир андоғким Жунайду Боязид,
Чархи аълоға шукуҳидин шикаст,
Арши аъзам ҳиммати оллинда паст,
Дуди офатдин қарорса оламе,
Ерубон этгач дуосидин даме.
Кимки бўлса бир балога мубтало,
Ул дуо қилғоч, бўлуб дафъи бало.
Воридоти аршдин пайғомдек,
Воқеоти ваҳй ила илҳомдек.
Ҳарна кўрса воқеа таъбир анга,
Кўргани-ўқ юзланиб бир-бир анга.
Неча тун бир туш анга кўргуздилар,
Риштаи сабру қарорин уздилар.
Уйғониб ҳолига истиғфор эди,
Юмса кўз ул тушга-ўқ такрор эди.
Ким матофи эрди бир бегона бум,
Айласа маълум, ул бум эрди Рум.
Онда бир дайр ичра эрди зору маст,
Мастликдин дайр элидек бутпараст.
Чун бу туш бўлди мукаррар, ганжи роз —
Деди: «Бўлмас бу балодин эҳтироз.
Кимсага маъво ҳарамдур ё куништ,
Кўрмай ўлмас улча бўлса сарнавишт.
Ботроқ ул кишварға азм этмак керак,
Ҳар қаён тортар қазо — кетмак керак.
Чунки бўлса бизга ул маъво насиб,
Бошимизға ҳарна келса, ё насиб».
Қилди чун ўз ҳолиға наззорае,
Тоимади бормоқдин ўзга чорае.
Юз ҳарамга қўйди соҳиб инқитоъ,
Қилди юз ошуб ила тавфи видоъ.
Қилди чун минг ҳузн ила тавфи ҳарам,
Рум иқлими сари қўйди қадам.
Топтилар ашоб чуи огоҳлиғ.
Ул сафарда қилдилар ҳамроҳлиғ.
Ёълни қатъ айлар эди пири тарийқ,
Тўрт юз аҳли тарийқ эрди рафиқ.
Шайхнинг кўнглиға савдолар тушуб,
Ким ани зоеъ қилурға ёвушуб.
Ҳар замон бир иавъ ўлуб андешаси,,
Ёъқ бажуз андеша онинг пешаси.
Ҳолида ашоб тағйир англабон.
Ҳуш ила сабрини бир-бир англабон.
Хослар айлаб савол ул ҳолдин,
Воқиф ўлмай ул ғариб аҳволдин.
Ким саволеким қилиб, тоимай жавоб,
Шайхтин кўпрак аларда изтироб.
Бу сифат ёъл қатъ этиб мақсад сари,
Қайси мақсад — шиддати беҳад сари.
То қадам қўйдилар ул кишварға тез,
Шайх кўнглунда вале юз рустахез.
Ҳар нафас бир буқъани айларда сайр,
Маръи ўлди ногаҳон бир турфа дайр.
Тоқи онинг чарх тоқи бирла жуфт,
Жуфту тоқи ичра кўп рози нуҳуфт.
Тоши андуҳу балият тоғидин,
Кирпичи дарду бало туфроғидин.
Зебу кошисиға юз тарҳи тааб,
Кўргузуб юз навъ нақши булажаб.
Ғурфалардин фитналар наззорагар,
Қилғоли бечорау, ёъқ чорагар.
Ишқ айнидин ёруқ ҳар равзани,
Лек ул равзан балолар маекани.
Кунгуридин рахналар имон сари,
Ишқ шайиининг намудори бари.
Таъбия ҳар кунгурида тошлар,
Ишқ тиғидин кесилган бошлар.
Аҳли дин бошиға паррон қилғали,
Олам узра сангборон қилғали.
Фитна хайлига мамар дарвозаси,
Фитнагар тоқи сипеҳр андозаси.
Ҳалқаи занжирида юз минг фунун,
Ҳалқаи савдоу занжири жунун,
Ишқ ўтидин онда юз оташкада,
Ҳар бирида юз туман савдозада.
Дайр узра тийра дуди ҳайъати
Зоҳир айлаб куфру исён зулмати.
Дайр мундоқ кўрмайин то қилди сайр,
Куфру имон аҳлиға бу эски дайр.
Шайх жисмидин бориб ул эрда тоб,
Кўнглини бетоқат айлаб изтироб.
Заъф муставли бўлуб ҳар дам анга,
Жилва айлаб ўзга бир олам анга.
Нозир эрди ҳар тараф ошуфтавор,
Бир тараф тушти кўзи беихтиёр.
Манзаре, ондин осилғон бир тутуқ,
Бир қуёшқа ул бўлуб қавси уфуқ.
Елдин ул бурқаъ чу бўлди бартараф»
Ул қуёш анвори тушти ҳар тараф.
Не қуёшким, юз қуёш девонаси,
Ҳусни шамъи даврида парвонаси.
Пайкари руҳи мусавеардин мисол,
Руҳға ҳар лаҳза ондин ўзга ҳол.
Ҳур суратлиғ паризоди ажаб,
Гулжабинлиғ сарви озоди ажаб.
Руҳни ошуфта айлаб ҳайъати,
Юз ажаб суратга солиб сурати.
Суратидин мунфаил ҳуру пари,
Талъатидин офтоби ховари.
Юзи нурафшон, сочи зулматфишон,
Нуру зулмат куфру имопдин нишон.
Юз уза зулфин чу мушкафшон қили
Зулмат ичра нурни пинҳон қилиб.
Сочи нур аҳлиға зулмат олами,
Аҳли савдонинг саводи аъзам.и.
— Қоши савдойи улусқа янги ой,
Янги ой девонаға ҳайратфизой.
Қоши тоқи ичра офатлиғ кўзи,
Дайр тоқида анингдекким ўзи.
Кирпиги кўз даврасида ҳар тараф,
Фитна хайлидин кўзи даврида саф.
Кўзки бўлди холи онинг остида,
Нуқта ёзилғон балонинг остида.
Ул бало остида, юз устида хол,
Иккисининг нуқтасидин бил мисол.
Ғайб сирридин бериб оғзи нишон,
Узи ғайб аҳлидек, аммо бенишон.
Лаъли жони хасталарнинг марҳами
Нутқида Исои Руҳуллоҳ дами.
Ул муфарриҳ мояси ёқут ўлуб,
Бу нафасдин хаста жонға қут ўлуб,
Ҳам занахдонида юз минг жон асир,
Чоҳида юз Юсуфи Канъон асир.
Зулфидин солса чиқорурға каманд,
Кўпрак айлаб бу каманд ул элни банд,
Тавқи ғабғаб ул зақан остида нун,
Обиҳайвопға ҳубоб, аммо нигун.
Ҳам қадининг нахлиға жон жилваси,
Ҳам хироми обиҳайвон жилваси.
Кўз била лаъли ажаб санъат тузуб,
Ҳар печа ул ўлтуруб, бу тиргузуб.
Жисму гулгун кўнглоки гул узра гул,
Кўрмагидин тобсиз юз минг кўнгул.
Кўпглак узра неча ҳулла ранг-ранг,
Санъатида жон чекиб Руму Фаранг.
Ҳулла ранги нечаким қотил бўлуб,
Атридин юз жон яна ҳосил бўлуб.
Кофири қотил кўзига барча ком,
Буки — дин аҳлиға солғон қатлиом.
Кимки айлаб сочи зуннорин хаёл,
Дину имопини айлаб поймол.
Ҳусну лутфи жон аро эр тутқудек,
Бир аёқ сув бирла балким ютқудек.
Шуълаи ҳусни солиб давронға ўт,
Оташин лаълидин аммо жоиға ўт.
Топиб оташгоҳ ишқин аҳли ҳуш,
Порсосўзандау зуҳҳодкуш.
Қаср уза бу шакл ила тарсо қизи,
Бал қуёш айвонида Исо қизи.
Шайх кўнглига чоқилғоч ўйла барқ,
Шуъла дарёсиға жони бўлди ғарқ.
Асради ўзни кўп истиғфор этиб,
Оғзида «Лоҳавл»пи такрор этиб.
Шўх очқоч шуълаи рухсорини,
Уртади «Лоҳавлу» истиғфорини.
Вўлмиш эрди жисми туфроққа нигун,
Бир дам ул уйга асо бўлди сутун.
Орқасин қўйди даме деворға,
Ҳайрат айлаб ул ғариб осорға.
Ҳам асо, ҳам жисмиға этти шикаст,
Ҳолидин бордию бўлди эрга паст.
Тушти жони покфаржомиға ишқ,
Кирди қондек этти андомиға ишқ.
Гоҳ беҳол эрди, гоҳ ўз ҳолида,
Лол ўлуб ашоб анинг аҳволида.
Ҳайрат айлаб бир-бирига боқибон,
Бош қуйи айлаб, овучлар қоқибон.
Ҳолиға оқшомғача ҳайрон қолиб,
Балки ўз ҳолиға саргардон қолиб.
Тун саводи қилди чун кунни қаро,
Зулмати куфр ул сифатким дайр аро.
Ул қаро кун бошига келган қори,
Рўзгори ҳам қаро тобеълори —
Қолдилар муғ дайрининг туфроғида»
Қайси туфроғким, балият тоғида.
Шайхнинг олиға келди ўйла кун,
Ким киши кўрмайдур андоғ тира тун,
Кўкка ёйиб пардаи идборлар,
Ҳарён ахтардин қоқиб мисморлар.
Чарх ашкин оқизурға дуд этиб,
Кўкнинг атрофини қийрандуд этиб.
Топнбон гардун таҳаррукдин фароғ,
Уридин тебраимай ул янглиғки тоғ.
Чарх дард аҳлиға бедод айлабон,
Тоғ-тоғ андуҳ ижод айлабон.
Даҳрни ул тоғларда ёшуруб,
Юз тумаи минг тошлар ҳам ёғдур>б.
Кўзларин гардун қилиб ахтарфишон,
Шайх аҳволиға мотамдин нишон.
Барча даҳр аҳлиға бу мотамсаро —
Кийдуруб онииг азосида қаро.
Шайх мазлуму гирифтору наҳиф,
Тушмаган иш бошиға тушган заиф.
Ишқи золим зулмидин зору низор,
Дайр туфроғида ётиб хору зор.
Ишқ ёқиб жисм ила жониға ўт,
Куфр солиб дину имониға ўт.
Ашк аро ётиб, вале оғзи қуруб,
Кўнгли ўти шуъла оғзидин уруб.
Ишқ айлаб рўзгорин ҳам қаро,
Тун худ айлаб ёъқу борин ҳам қаро.
Юз бало жониға чуи бўлди насиб,
Дер эди ҳолиға йиғлаб ул ғариб.
Ким: «Бўлар ҳар лаҳза ранж афзун мапга,
Не эдиким қилдинг, эй гардун, манга!
Офиятдин ишқ сори бошладинг,
Юз ёнар ўт ичра олиб тошладинг.
Кўзга аввал кўргузуб меҳри мунир,
Ёшуруб, ғам шомиға қилдинг асир.
Қайси шоми ғамки, кўк жавфи аро,
Офариниш оразин қилдинг қаро?
Дўзахи ғам дуди оламни тутуб,
Шуъласин кўнглум ўтидин ёрутуб,
Оллоҳ! Оллоҳ! Не кечадур бу кеча!
Саъб мундоғ, ё раб, ўлғайму кеча?!
Уткарибмен кўп суубат кечалар,
Қўрмадим мундоғ уқубат кечалар!
Тун эмас — дўзах ўтининг дудидур,
Е фалакнинг оҳи қийрандудидур.
Бўйла тун, ё раб, намудор ўлмасун,
Анда ҳеч одам гирифтор ўлмасун.
Билмон, оё тун балосинму дейин,
Манга тушган кун балосинму дейин!
Жисму аъзову ҳавосу ақлу ҳуш
Ишқдии бўлдилар андоғ пардапўш.
Ким дегайсенким бири мавжуд эмас,
Ишқ бедодида жуз иобуд эмас.
Пайкаримда онча ёъқ тобу тавон,
Ашкдек кўйида бўлғунча равон.
Ғлнима қувват ёъқ оича урғоли,
Тош уза ғам фартидин синдурғоли.
Кўз қони ул ой юзига солғучи
Ул қуёш анворидин иур олғучи.
Юз қани суртарға ул даргоҳға,
Қул тазарруъ айлагандек шоҳға!
Қўл қани кўксумға хоро урғудек,
Бошима туфроғлар совурғудек!
Ҳуш қони айлагунча ўзии забт,
Бермагунча ёъл димоғ уйига хабт.
Қони ақл этгунча иш тадбирини,
Қилғучи вайрон кўнгул таъмирини?
Қони сабр этгунча дардим чорасин,
Е даво қилғунча бағрим порасин?-
Ғам эгунча ҳолима қони кўнгул,
Ким эрур ҳоло ўлук сони кўнгул.
Бир нафас ургунча бори жон қани,
Ким кўнгулдек ҳам топа олмон ани.
Манга бу ёъл не балолиғ ёъл эди,
Ҳар неким андин батар ёъқ — ул эди,
Кош ҳаргиз бўлмағай эрдим тирик,
Умрни кўргунча бу янглиғ ирик.
Нетти эца эрди бир барқи хатар,
Қўймаса эрди вужудумдин асар.
Дўстлар, нетти мадад эткурсангиз,
Жамъ ўлуб мен зорни ўлтурсангиз
То қутулса даҳр оримдин менинг
Даҳр эли афғону зоримдин менинг.
Жонима, ашоб, тиғи қатл урунг,
Куйдуруб, ҳарён кулумни совурунг.
То жаҳонда бўйла расво бўлмайин,
Бир ўлай, юз қатла ҳардам ўлмайин!»
Ҳолиға ашоб ҳайрон йиғлабон,
Ҳардам онинг дардидин қон йиғлабон.
Бўлубон жамъ ул гуруҳи мустаманд.
Шайхқа ҳар бир бериб бир навъ панд.
Шайх аларнинг пандини фаҳм этмайин,
Нукта маънисиға доғи этмайин.
Ақл мезони била қилди хитоб,
Ишқ таврида топиб ондин жавоб.
Бири деб: «К-ей муршиди арбоби дин;
Хоки роҳииг сурмаи аҳли яқин.
Кимса ёълинда бўлур бу воридот,
Узни забт этган топар хайру нажот».
Деди: «Эй фарзад, де ўзлук қани,
Токи мен ҳам забт қилғайман ани».
Бири дебким: «Бу эрур шайтон иши,
Зикр ила ондин топар махлас киши».
Шайх деб: «Жамъият анда шарт эрур,
Мен паришонман — не хосият берур».
Бири деб: «К-ей муқтадои аҳли роз,
Бу бало дафъига вожибдур намоз».
Шайх дебким: «Урма бу маъннда дам,
Гелбадурмен, телбага ёъқтур қалам».
Бири дебким: «Қўп, таҳорат айлагил,
Элга тоатқа ишорат айлагил».
Шайх деб: «Ёъқ кўз ёшимдин ўзга сув,
Қон келур ҳардам боғирдин кўзга сув».
Бири дебким: «Ғусли пок айлаб кўнгул,
Фориғ эт ғамдинки — будур тўғри ёъл».
Шайх дебким: «Ғарқаи баҳри фано —
Бўлмишам, мендин на истарсан яно?»
Бири деб: «Тасбеҳингға машғул бўл,
Бу паришон ҳолдин маъзул бўл» .
Шайх деб: «Тасбеҳ узди торни,
Чекти андо риштаи зуннорни».
Бири деб: «Мисвокка қил илтижо,
Оғзинга солиб кетур суннат бажо».
Шайх деб: «Мисвок агар қилсам ҳавас,
Ажзу ҳайрат бармоғи оғзимда бас».
Бири деб: «Саҳве агар тутти вужуд,
Узриға туфроғ ўпур қилғил эужуд».
Шайх дебким, оқизиб қон ёшни,
«Олмоғумдур бу эшикдин бошни».
Бири дебким: «Румға бўлди сафар,
Каъбани қилмоқ керак эмди мақар».
Шайх дебким: «Онда қилғонни талаб,
Мунда топдим, ие чекай ул ён тааб».
Бири дебким: «Юзланиб саҳро сари,
Вақтидур азм айласа Батҳо сари».
Шайх дебким: «Мунда топтим они ман,
Рум борида нетай Батҳони мап».
Бири дебким: «Чун сафар бўлди тамом,
Айламак хуштур ватан сори хиром».
Шайх дебким: «Гўиёким зул-минан
Бизга дайр эткандурур асли ватан».
Бири дебким: «Чун машойихқа бу иш —-
Еца, бизга этгай асру сарзаниш».
Шайх дебким: «Ёъқ алар бирла ишим
Ким харобот ичрадур истар кишим».
Бири дебким: «Важду ҳолотинг қани?
Зуҳд ила покиза авқотинг қани?»
Шайх дебким: «Дайр аро ҳолот эрур,
Ким туфайли ўйла юз авқот эрур.
Ул кеча ул қавм уруб юз печу тоб,
Шайх аҳволиға айлаб изтироб.
Таъна айлаб, Шайх парво этмайин,
Пандлар айтиб бирига этмайин.
То саҳар дайр аҳли ғавғо айлабон,
Аҳли дин ҳолин тамошо айлабон.
Ҳазл этиб дин аҳли ойини била,
Кўп мубоҳат айлаб ўз дини била.
Аҳли дин бирла тамасхурлар қилиб,
Уз тариқита тафохурлар қилиб,
Тенг тутуб андешаи гумроҳ ила,
Лот лосин лои иллаллоҳ ила.
Ул улусға бу шақоват бир сари,
Дайр аҳлидин шамотат бир сари.
Шайх ашоби била ашоби дайр,
Хоҳ шаръдин нукга айтиб, хоҳ хайр.
Шайх дайр ашобиға имдод этиб,
Гарчи дии аҳлиға хижлатлар этиб.
Тонг ёруқ бўлғунча мундоқ тира ҳол,
Ул мусулмонларға эткурди малол.
Чун ёруғлуқ тиралиғни қилди паст,
Чолдилар ноқус хайли бутпараст.
Чарх кўргузди қуёш анворини,
Уйлаким тарсо қизи рухсорини.
Дайр аҳлиға узалди можаро,
Шайх ишқи бирла аҳволи аро.
Куфр аро тушти ажаб жамъияте,
Дайр аҳли миллатиға қуввате.
Дин элининг хижлати ҳаддин ошиб,
Шайхни ташлаб, уётдин торқошиб.
Шайх маҳзал бўлди дайр атфолиға,
Ким куларлар эрди онинг ҳолиға.
Ул ғарибу ошиқу зору қари,
Ёъл уза ётиб кўзи манзар сари.
Босиб ўтган эл қилиб изо анга.
Ёъқ вале юз ончадин парво анга.
Меҳнатидин ғойибу ҳозирға раҳм,
Шиддатидин мўъмину кофирға раҳм.
Лек тарсозодаи офоқсўз,
Шайхни ул навъ қилғон тирарўз.
Дин тариқидин мубарро айлаган,
Куфр дайри ичра расво айлаган.
Пардадин айлаб назар зори сари,
Ешурун боқиб гирифтори сари.
Ғафлат айлаб чун кўруб помолини,
Узига келтурмай онинг ҳолини.
Қасди дину ғорати жон айлабон,
Лек ўзни гўлу нодон айлабон.
Фурқатидин Шайх жони ўртаниб,
Балки пайдоу ниҳони ўртаниб.
Кундуз — оқшомғоча бағри чок-чок
Кеча тонг отқунча фурқатдин ҳалок.
Ҳар нафас бир ойдин ортиб меҳнати,
Бу эди бир ойга тегру ҳолати.
Чунки ҳаддин ўтти ранжу дарданга,
Туфроқ ўлди жисми ғампарвард анга,
Кофири золимсиришти ишзагар
Ена ул манзардин ўлди жилвагар.
Ут солиб оламға ҳусну нозидин,
Сўрди ўз афтодасининг розидин —
Ким: «Аё ислом элига роҳбар,
Дину ислом аҳлиға иршодгар.
Чун санга Каъба тавофи эрди фан,
Дайр эшигинда недин туттунг ватан?
Сени дерлар дин элига дастгир,
Куфр дайриға недин бўлдунг асир?
Манзилида бир кеча аҳли сафар
Туца таскин, тонгласи айлаб гузар,
Шайхким, бир ой сукун фан айламиш,
Дайр туфроғини маскан айламиш.
Куфр дайрида бўлур ором анга,
Зулмат аҳлидин ие эркин ком анга?»
Шайх кўргач ул жаҳоноро жамол,
Истимоъ этгач бу руҳафзо мақол.
Жумла аъзосиға қўйди заъф юз,
Гоҳ эгулди жисми, гоҳи бўлди туз.
Ҳуш итиб, сустайди ўздин бехабар,
Жисмида қолмай ҳаётидин асар.
Дайр эли айлаб гумонким, ўлди ул,
Минг йил ўтганлар била тенг бўлди ул,
Бир кеча-кундуз ўлуклардек ётиб,
Ул санам ҳолиға бошин ирғотиб.
Ҳолиға ҳайрат қилиб куффор ҳам,
Раҳм этиб ул қотили хунхор ҳам,
Келдилар бошиға аҳли куфру дин,
Уйла комил ишқиға деб офарин.
Бошини туфроқдин айлаб бийик,
Қилдилар маълумким, эрмиш тирик.
Ишқидин эл кўнглига таъсир ўлуб,
Ул санам ҳолиға ҳам тағйир ўлуб.
Қўйди мақтули боши узра аёғ,
Хастара мақсуд иси тобғоч димоғ.
Очти ул гулчеҳра рухсорига кўз,
Не юзида рангу, не оғзида сўз.
Муддате ул навъ гунгу лол эди,
Нукта сурмакдин тили беҳол эди.
Ҳолиға келтурди чун завқи висол,
Кофири золим яна қилди савол.
Ким: «Чу сўрдуқ Шайх ҳоли суратин,
Онглоли деб ҳолати кайфиятин.
Зарқ ила Шайх ўзни беҳуш айлади,
Нуктадин оғзини хомуш айлади.
Эмди ўз ҳолидадур, бердик жавоб,
Улча биз аввал анга қилдук хитоб».
Шайх оҳ урдию бўлди ашкрез,
Деди:— «Зй кўнглумга солғон рустахез,
Чун сўрорсен — арз қилмай найлайин,
Не такаллуф бирла пинҳон айлайин.
Махфий асрордин ўтубдур чун бу иш,
Дерман эмди, беркитиб бағримга тиш.
Дайр аро бу навъким зор ўлмишам,
Ишқ бандиға гирифтор ўлмишам.
Ҳар бало жонимғаким ҳодис дурур
Оразинг кўрмак анга боис дурур.
Турфа манзардин чу ҳуснунг бўлди фош,
Уйлаким, тўртинчи манзардин қуёш.
Не таҳаммул қолди, не тоқат менга,
Ақлу ҳуш итти ҳамул соат манга.
Мужмал ўз ҳолимни изҳор айладим,
Сени дардимдин хабардор айладим.
Чорам эцанг ҳам сенга осон эрур,
Қатл қилсанг ҳам ҳаёти жон эрур.
Уйлаким, арз айладим — ҳолимни бил,
Сен билурсен — қатл қил ё раҳм қил».
Деди шўх:— Эй муршиди олий сифот,
Аҳли ислом ичра ёъқ эрмиш уёт.
Сен киби ислом элига муқтадо,
Не паришон нукталар қилдинг адо?
Не ҳаё фаҳм ўлди сендин, не адаб,
Сен ажаб, деган сўзунг сендин ажаб.
Кимки бўлса аҳли ишқ, эй пешво,
Бил ани маҳзи адаб, кони ҳаё.
Бетаҳоши сўз демак мундоқ табоҳ
Тифллардин келмагай, эй пири роҳ.
Шайхлиқ таврида отинг ёъқмудур?
Оқ соқолингдин уётинг ёъқмудур?
Чун санга тўқсону юзга этти ёш,
Ҳам қари демак бўлур, ҳам ссни ёш.
Еш эсанг, кирмайдурур ақлинг ҳануз,
Қориғон дегай харифлиқтин бу сўз.
Еш эмассан, қорию мабҳут сен,
Ақлу ҳушунг зойилу фартут сен.
Не иборатлар адо қилдинг дегил,
Жинси инсондин бу келмас бори бил.
Ҳеч шак ёъқтур манга, эй булҳавас,
Ким бу сўзда тилу кўнглунг бир эмас.
Ишқни махфий тутарлар аҳли роз,
Фош этардин кўп қилурлар эҳтироз.
Хосса маъшуқ олида қилмоқ аён,
Бўйла тунду беҳижоб этмак баён.
Дарди ишқ ойини мундоғму бўлур,
Зуҳд эли тамкини мундоғму бўлур?»
Деди сўзлар маҳваши фаррух жамол,
Ким ҳарифин зоеъ этти инфиол.
Кўп хижолат бирла Шайхи номурод
Деди:—«Эй инсон сифатлиғ ҳурзод.
Ишқким зору забун этмиш мени,
Ақл олиб маҳзи жунун этмиш мени.
Эл на ҳуш этгай тамаъ девонадин,
Е адаб савдо била афсонадин.
Гар жунундин бетаҳоши сўз дедим,
Афв қилғилким, ўзумда ёъқ эдим.
Чун неким шарҳ айладим — бор эрди рост,
Муътарифмен ҳар не қилсанг бозхост.
Не такаллуф бирла сўзлай, эй ннгор,
Чун таним зор ўлмишу кўнглум фигор.
Улча бор эрдим — дедим сўрғон замон,
Неча ёшурсам ҳамондур, сўз ҳамон.
Чунки ошиқ ман эмасману дейин
Ер васли истамасманму дейин!»
Шайх чун деган сўзидин ёнмади,
Узру афсун жониби айлонмади.
Шўхи саркаш деди: «Эй, жоҳил сиришт,
Рози ўлсанг, ҳарна ўлса сарнавишт.
Ким менинг васлим таманно айламиш,
Ихтиёр этмак керактур тўрт иш:
Май ичиб, зуннор олиб бўлғонда маст,
Куйдуруб мушафни, бўлмоқ бутпараст.
Ишқнинг бу тўрт эрур шукронаси,
Ёна икки иш эрур журмонаси.
Ким зрур бу тўрт такбири фано,
Ул икки бу тўрт ифпоси яно.
Хукбонлиғ келди бир йил ёнаси,
Бўлмоқ оташгоҳ ўти девонаси.
Шайх агар бу дайр аро ошиқ эса,
Ишқининг даъвосида содиқ эса.
Бу эди шукрона ҳам, журмона ҳам,
Кўп балолар борму мундни ёна ҳам,
Гар менинг васлим санга матлуб эрур,
Ҳамнишин бўлмоғлиғим марғуб эрур.
Бу деганларни қабул этмак керак,
Васл кўйида нузул этмак керак.
Гар ҳариф эрмассен ушбу ишга ҳеч,
Ёълға азм эт, эрта кунни қилма кеч».
Деди Шайх:—«Эй хаста жоним офати
Уртаган кўнглумни ишқинг ҳирқати.
Шуълаи шавқунг вужудум ўртаган,
Барқи ишқинг тору пудум ўртаган.
Мен ғарибу ошиқу девонаман.
Ҳушу ақлу сабрдин бегонаман.
Неки амр эца пари рухсора ёр,
Ошиқи девонаға не ихтиёр!
Ҳарне матлуб ўлса, ҳокимсан — буюр,
Қилмасам — тиғи жафо бўйнумға ур!»
Шайх чун сўзни бу эрга қилди банд,
Қилди шўху барча дайр аҳли писанд.
Дайр ичин фирдавсойин қилдилар.
Кўп такаллуф бирла тазйин қилдилар.
Тўрида тахт урдилар гардунасос,
Зебу зийнат онда беҳаду қиёс.
Шўх тарсо чиқти онда шавқнок,
Шайх они кўргач бўлуб ҳар дам ҳалок.
Шайхни келтурдилар мажмаъ аро,
Қилғоли имони рухсорин қаро.
Бир-бири узра ўкулди дайр эли,
Хоҳ иқомат хайли, хоҳи сайр эли.
Бода куп-куп онда ҳозир қилдилар,
Нуқл кўп-кўп доғи зоҳир қилдилар.
Савти ноқусу навойи арғунун
Шайх дини мотамиға тортиб ун,
Бўлди сокин ҳар тарафдин бир кашиш,
Ким бу навъ ўлмайдур эрди ҳаргиз иш.
Шўъла келтурдилар оташгоҳдин,
Мушаф истаб муршиди огоҳдин.
Чун муҳайё бўлди зуннору салиб,
Қўпти юз афсун била ул дилфиреб.
Тахтидин тушти туман минг ноз ила,
Келди Шайх оллиға юз эъзоз ила. ъ
У.лтуруб бир габраки жом этти нўш,
Ким кўруб шайх этти тарки ақлу ҳуш<
Бодадин соқийга юзлангач тараб,
Яна пур қилди қадаҳни лаб-балаб.
Деди: «Ич ложуръа, эй улвий жаноб,
Журъа қолса, билки, эрмастур ҳисоб»,
Кому ноком олди Шайхи ишқбоз
Майниким, тутмиш эди ул дилнавоз.
Сочиб ашк, ул майни нўш айлар чоғи,
Юб илик ислому имондин доғи.
Чекти андоғким, бошидин чиқти дуд,
Май ўтиға бўлди кул будунабуд.
Шайхқа чун туттилар май неча давр,
Ишқ айлай бошлади ақлиға жавр.
Бода чун ҳушини нокор айлади,
Муддаои васл изҳор айлади.
Шўхи тарсо сўз бу навъ этти баён
Ким шароитдин бири бўлди аён.
Деди Шайх: «Эй шўх, не қолди — дегил,
Ҳарне матлуб ўлса мендин истагилъ
Деди маҳваш куфр эли ашрофиға,
Борча моҳир шева куфр авсофиға.
Куфрни имонга тақдим эттилар,
Анга ул миллатни таълим эттилар.
Хирқаи иршоддин урён бўлуб,
Кимки ул ҳолат кўруб, гирён бўлуб»
Бердилар май ҳавзи ичра ғусли пок,
Ғўта урди шайх ҳам беваҳму бок.
Куфр эли хилъатларин эткурдилар,
Шайхқа бошдин-аёғ кийдурдилар.
Белиға маҳкам тангиб зуннорни,
Кофир айлаб солики атворни,
Чектилар бутхонага хору дажам,
Маст қилди сажда бут олида ҳам.
Ҳам муламмаъ хирқани куйдурдилар,
Ҳам «Каломуллоҳ»ни ўтқа урдилар.
Ҳам бўлуб жоми дамо-дам бирла маст,
Ҳам қилиб мастона ўзни бутпараст.
Ҳеч расволиқ жаҳонда қолмади —
Ким анинг бошиға гардун солмадн.
Каъба пири мушкилин ҳал қилди ишқ,
Дайр атфолиға маҳзал қилди ишқ.
Уйнабон дайр ичра атфоли фаранг,
Муқтадои дин била масту маланг,
Ҳар дам ўзни билмай ул фархундапай,
Узига келгач, тутарлар эрди май.
Масти лояъқил эди ул туну кун,
Ким не кун маълум ўлур эрди, не тун.
Оқибат чун ишқ туғён айлади,
Бир саҳар фарёду афғон айлади —
Ким:—«Аё кўнглумға солғон изтироб,
Хилқатим маъмурасин қилғон хароб.
Ишқи чун бунёди бедод айлаган,
Дину имонимни барбод айлаган.
Куфр элининг дини мундоғму бўлур,
Аҳду қавл ойини мундоғму бўлур?
Бўйла эл комин раво қилмоқ керак,
Ваъдаға мундоғ вафо қилмоқ керак?
Ҳарне кўнглунг истади — сурдунг манга,
Юз туман барқи бало урдунг манга.
Қайси коминг эрдиким эткурмадим,
Қайси шартингни бажо келтурмадим,—
Ким вафо вақти тағофулдур ишинг,
Васл иши ичра такосулдур ишинг.
Ҳам ғарибу ҳам қари, ҳам хастамен,-
Куфр занжири била побастамен.
Қеча-кундуз майға тутмушсен мени,
Ваъда қилғондин унутмушсен мени.
Уйла даъвига бу навъ исботдин
Қўрқмассанму Маноту Лотдин?»
Шўх тарсо деди: «Урма таъна кўп,,
Шартниким қилдинг, итмомиға қўп.
Бўлди тўрт иш васлнинг шукронаси,
Икки қолмиш ишқнинг журмонаси.
Будур ул журмона, эй фахри изом,
Ким бу дайр атрофида бир йил тамом —
Хотирингни солмайин икроҳға,
Кеча ўт ёққойсен оцҳгоҳға.
Кундуз ўзни тутмағайсен нотавон,
Қим тўнғуз кутмакка бўлғайсен равон.
Тунга тегру хукбонлиғ қилғасен,
Ул жамоатга шубонлиғ қилғасен.
Йил тугангач қилғасен азми висол,
Мен муҳайё айлабон базми висол.
Куфр ойини била сур этгамен,
Васл ила жонингни масрур этгамен.
Гар қўя олмас эсанг бу ёълға гом,
Ишқ ойинида бўлсанг нотамом,
Тарк айлаб куфру дин айлаб қабул,
Дайрдин кет, каъбаға қилғил нузул.
Неча кун айш этганингни муттасил,
Ким май ичтинг, мен санга қилдим биҳил.
Эски куйган хирқадин сен доғи кеч,
Тору пудидин такаллум қилма ҳеч.
Айласанг даъво баҳо, сен доғи ол,
Ёълда харж айларга чун ёнингга сол.
Қил гумон ҳар неки кўрдунг — кўрмадинг,
Е ҳавас дайриға маркаб сурмадинг».
Шайх солғоч маҳваш алфозиға гўш,
Ишқ туғён айлабон, чекти хурўш,
Деди: «Эй жонимда ишқинг шиддати,
Хотирим ороми, кўнглум қуввати.
Ҳарна комингдур, қулунгмен, ҳукм қил,
Қилмасам, қатлимдин ул дам сўз дегил,
Лек мазкур айлама ҳижрон сўзин,
Васл нузҳатгоҳидин ҳирмон сўзин».
Қўптию деди: «Сурукни келтурунг,
Қўйни чўпон жонибиға эткурунг.
Ҳам мадад айлаб мени гумроҳға,
Лутф этиб ёълбошланг оташгоҳға.
Қўйни ҳам чўпонга восил қилдилар,
Сўнгғи комин доғи ҳосил қилдилар.
Шайх кундуз галадин огоҳ эди,
Кеча манзилгоҳи оташгоҳ эди.
Кеча тонг отгунча ўт ёқмоқ иши,
Куфр ўтин равшан этмак варзиши,
Субҳ чиққоч дайрдин ноқус уни,
Ким ёрур эрди қаро зулмат туни.
Дуд ила кулдин чиқиб мажнун мисол —
Ким жунун гулханга қилғай поймол,
Ун чекиб ноқус оҳанги била,
Куфр элининг шевау ранги била,
Келтурур эрди тўнгузлар сори юз,
Теграсида юздин ортуғроқ тўнгуз.
Ул бу зулматқа гирифтору асир,
Қавму хайликим эди фармонпазир —
Қилдилар кўп чораву тадбир анга,
Бир сари мў қилмади таъсир анга.
Махласига тоимайин имконға ёъл,
Тарқади мажмуу, ёлғуз қолди ул,
Каъбада матвори ўлдилар бори,
Ҳар бири бориб уётдин бир сори.
Шайхқа бор эрди бир фоний мурид
Ишқ жомидин уруб ҳал мин мазид.
Солику қатъ айлаган кўп марҳала,
Ҳодий ул азм айласа ҳар қофила.
Шайх айлар чоғда гўё азми Рум,
Анга маскан эрди ўзга марзу бум.
Чун сафардин қайтиб ул фархунда пай,
Қаъба азмиға мароҳил қилди тай.
Ёълдин-ўқ кўргузди азми хонақоҳ,
Шайх атрофида истай деб паноҳ,
Хонақоҳ эрди харобу, пири ёъқ.
Тўрт юз аҳли вараъдин бири ёъқ.
Яхши тафтиш этти чун ул ҳолни,
Дедилар анга бори аҳволни.
Рум сори Шайхнинг азм этганин,
Бошиға андин не ишлар этганин.
Чун халифа эрди Шайх ашобиға,
Кимсалар тарқотти ўз аҳбобиға.
Барчасин жамъ айлади ҳиммат била,
Сўрди Шайх аҳволини диққат била.
Дедилар туш бирла Рум иродини, .
Дайр ила тарсо қизи бедодини.
Ишқ ичинда беқарор ўлмоғлиғин,
Ҳолида беихтиёр ўлмоғлиғин,
Бода ичмак, ринду маст ўлмоғни ҳам,
Тарк этиб дин, бутпараст ўлмоғни ҳам,
Маскан этмак ДОРИ оташгоҳни,
Утқа ҳам солмоқ «Каломўллоҳ»ни,
Ким нечук зуннорни тортиб туруб,
Боғлади белиға тўрт айландуруб.
Кеча оташгоҳ ўтин ҳоло ёқар,
Бўлди чун кундуз тўнгузларни боқар.
Деди соҳибдарди ринди бохабар:
«К-ей ҳамиятда тўнгузлардин батар,
Шайхким пир эрдию, сизлар мурид,
Борчага иршодидин беҳбуд умид.
Фақр аро шарти иродат келди бу —
Дим не қилса муршиди фархундахў,
Хайлу ашоби ташаббуҳ айламак,
Тенгрига лекин таважжуҳ айламак.
Гар тааллуқ бўлса, гар таж-рид анга,
Қарне қилса айламак тақлид анга,
Сиз вафосизларға фақр атвори ҳайф,
Аҳли тақво хирқау дастори ҳайф.
Офият вақти уруб лофи газоф,
(Гушти иш чун ўзни тутқайсиз маоф.
Шайхингизга бевафолиқ бошлабон,
Қиблангизни дайр ичинда тошлабош
Тенгридин ёъқ биму, элдин ҳам уёт,
Ким бу иш тушқонда қайтиб барча бот.
Келгасиз ўз муқтадонгизни қўюб,
Хизматидин, балки шаклидин тўюб.
Узни тутқойсиз салоҳандеш ҳам,
Бир-бирингизни дебон дарвеш ҳам.
Зуҳду тасбеҳу ридонгиздин уёт,
Кафшу дастору асонгиздин уёт.
Бўлса эрди шайхқа сакбонлиғ иш;
Қилса эрди бир неча ит парвариш,
Чархдин этканда бу янглиғ жафо,
Кўрмагайму эрди итлардин вафо?
Баъзи ица, баъзи қолғай эрдилар,
Узни атрофиға солғай эрдилар.
Хасми бирла гаҳ тутушқойлар эди,
Мотамиға гаҳ улушқойлар эди,
Одами бўлса вафо андин йироқ,
Ит вафо бобида андин яхшироқ.
Сизда гар бўлса эди мардоналиқ,
Даъвийи ихлос аро фарзоналиқ,
Шайҳқа тушканда бу янглиғ бало,
Ким биров ишқиға бўлдимубтало,
Ул ўзига ҳар жафо қилғон чоғи,
Вожиб эрди қилмоқ они сиз доғи.
Зоҳир айлаб барчангиз бедардлиғ;
Кўргузуб фақр ичра юз номардлиғ.
Лоф аро эрмен деган эрму бўлур
Келмас ишни илкидин дерму бўлур?
Ҳар неким деб ул сўзи жонларга қут,
Солиб оғзиға алар муҳри сукут.
Қилди чун бу навъ аларга сарзаниш,
Деди: «Ўлтурмоқ била очилмас иш».
Қўбтию қилди азимат Румға,
Дину имонсўз марзу бумға.
Ул жамоат ҳам қилиб қўлдошлиқ,
Кому ноком эттилар ёълдошлиқ.
Еттилар чун қатъ этиб ёзи ябон,
Анда бордиларки шайхи хукбон.
Не асар ислому имон кешидин,
Не нишон ақли салоҳандешидин.
Ошиқи мажнун, майдин маст ҳам,
Дарди бехудлиқ била ҳамдаст ҳам.
Тонимай ул хайлдин қойтарди юз,
Қилди юз ул ёнки, ул хайли тўнгуз.
Солики раҳрав бу иш кўргач юруб,
Шайх учун кўнгли бузулди оҳ уруб.
Ашки ҳасрат тўкти кўп рухсориға,
Деди боқиб ул жамоат бориға —
Ким: «Худо ҳамду саносин айтингиз,
Бу маҳалда турмай эмди қайтингиз.
Уйла шайхи муршиди соҳиб камол
Хийра ишқ ошубидин бўлмиш не ҳол!»
Енибон шаҳр ичра топиб муъбади,
Даҳр зулм этган улусқа мақсади.
Тенгри даргоҳида ринди покбоз
Кечаю кундуз тўкар эрди ниёз.
Иш анга — қилмоқ муножоту дуо,
Айлабон шайхиға махлас муддао.
Чун бу мақсудиға содиқ эрди ул,
Сидқ аҳлиға мувофиқ эрди ул.
Кўб дуо қилди, чу айлаб изтироб,
Тенгри ҳам қилди дуосин мустажоб.
Бир кеча ашки ниёз айлаб равон,
Бўлмиш эрди йиғламоқтин нотавон.
Субҳ бўлди заъфдин беҳол ўзи,
Кўз юмуб очқунча ёпилди кўзи.
Кўрдиким: фархунда нуре бўлди фош,
Нур аросидин тулўъ этти қуёш.
Не қуёшким, юз қуёш ҳайрон анга,
Заррадек меҳрида саргардон анга.
Анбиё хатми, рисолат хотими,
Саййиди олам расули Ҳошими.
Ким келур эрди табассум айлабон,
Лаъли жонпарвар такаллум айлабон.
Чун бу навъ бўлди аён ул ганжи роз,
Ерга тушти нотавон айлаб ниёз:
К-ей рисолат мулкида соҳиб сарир,
Лутф ила афтодаларға дастгир.
Ҳожат эрмас ҳожатим қилмоқ баён,
Ким эрур равшан замирингға аён.
Деди юз минг лутф ила шоҳи расул,
К-ей очилғон боғи уммидингға гул.
Сидқ ила туз нийятингға офарин!
Саъю олий ҳимматингра офарин!
Онча зоҳир айладинг ажзу ниёз,
Ким тараҳҳум бирла ҳаййи корсоз —
Айлади ажзу ниёзингни қабул,
Нолау сўзу гудозингни қабул.
Тенгри махфий ҳикмати изҳорида,
Сайр даштида, сулук атворида
Солик олида қўюптур воридот,
Ким ўзин қутқормай ондин ёъқ нажот.
Шайхингизға вориде эрди қави
Кўрмаган ондоқ бу пайдо раҳрави
Ҳақ нажот этти каромат, шод бўл,
Шукр айлаб қойғудин озод бўл.
Чун санга юзланди кўп ранжу тааб,
Ҳақ бў лутф айларга сен бўлдунг сабаб.
Шарҳ қилди чун расулаллоҳ бу роз,
Шодлиғ ашкин тўкуб соҳиб ниёз.
Чекти ҳўю зойил ўлди ҳуш анга,
Ажздин бўлди хирад мадҳуш анга,
Чун насими субҳ эсти мушкрез,
Бўлди тун мушки уза кофурбез.
Нотавоннинг кўнглига юзланди ҳуш,
Секрибои қўбти, тушуб мағзига жўш.
Чун худо фарзин адо кўргузди туз,
Қўбтию қўйди худовандиға юз.
Сўрдилар ашобу огоҳ бўлдилар,
Бори ул раҳравға ҳамроҳ бўлдилар.
Пўя айларда эди ошуфтаҳол,
Сабзау сув узра андоқким шамол. ,
Қатъ айлаб гаҳ нишебу гаҳ фароз,
Ул маконғачаки шайхи ишқбоз. .
Шайхқа ҳам дафъ ўлуб гумроҳлик,
Етмиш эрди ғайбдин огоҳлиқ.
Гулшани тавфиқдин эсган насим,
Кўнглига таъсир этиб эрди азим. ,
Ҳам хижолат ашкин айлаб ошкор,
Ҳам чекиб оҳу надоматдин шарор.
Ташлаб эрди кисвати куффорни,
Узмиш эрди боғлабон зуннорни. ;
Куфр солғон тира кўнглига футур,
Еткуруб эрди ҳидоят шамъи нур. . .
Бўйла ҳолатда этишди ул гуруҳ
Кўнглига этти, алар этгач, шукуҳ.
Шайхқа тағйир олор кўрган замон,
Бўлдилар юз шукр айлаб шодмон.
Дедилар: «К-ей муршиди соҳиб вусул,
Муждаки, бўлди мададкоринг расул!»
Шайх чун воқиф эди ул ҳолдин,
Сўз деди хайлиға ул аҳволдин.
Қучти истаб раҳрави фарзоиани,
Якжиҳатлиқ бобида мардонани.
Деди: «Эй фархунда фарзандим менинг,
Риштаи жонимға пайвандим менинг,
Сидқ аро ҳолингни тағйир этмадинг.
Ерлиқ бобида тақсир этмадинг.
Ғзни не тил бирла айлай узрхоҳ —
Ким бу сидқнинг узрини қўлғай илох»
Сочиб ул ҳам шодмонлик ёшини,
Пир аёғидин кўтармай бошини.
Барча айлаб изтиробу иатирор,
Тобқуча ошуфта хотирлар қарор.
Муттафиқ бори деди: «К-ей муқтадо,
Чун насиб этти бу давлатни худо.
Бу хатарлиқ бумдин кетмак керак,
Қаъба водисиға азм этмак керак».
Шайх кийди хирқа, айлаб ғусли пок,
Бўлдилар аеҳоб бори завқнок.
Сидқ бирла айлабон азми ҳарам,
Бодия қатъиға урдилар қадам.
Шайх чун азм айлабон Батҳо сори.
Келдук энди маҳваши тарсо сори.
Ноз уйқусида эрди ул пари,
Кўрди тушким инди меҳри ховари
Шўҳқа эткурди Исодин паём:
«К-ей вафо бобида хому нотамом!
Шайх Санъон муршиди аҳли замон —
Ким сенинг дайрингға бўлди меҳмон.
Мезбонлиқнинг тариқин билмадинг,
Уйла меҳмонға неларким қилмадинг.
Дайрнинг меҳмонлиғин тарк этти ул,
Мезбонлиққа ҳарамға кетти ул.
Бот этиб, бўлғил мушарраф диниға,
Узрунг айтиб, кир анинг оиниға».
Уйқудин уйғонди чун тарсо қнзи,
Бўлмоқ истаб шайх аёғининг изи.
Келди не қилғонлари чун ёдиға,
Тушти ўтлар хотири ношодиға.
Оҳ уруб қўбтию қилди ёълга азм,
Каъба эҳромиға айлаб ўзни жазм.
Ашкдин анжум тўкуб гардун киби,
йиғлабон Лайливаши Мажнун кибн.
Тез борур эрди борғон сори эл,
Элтгандек тоза гул баргини эл.
Солур эрди гомини беҳолваш,
Нарх анинг қилғонларидин кинакат.
То биёбон ичра ошти шиддати,
Ғолиб ўлди ваҳму биму ҳайрати.
Заъфу ожизлиқ анга кўргузди юз,
Ким ниҳояциз эди водию туз.
Деди: «Е раб, ожизу саргаштамен.
Кўзу кўнглум қониға оғуштамен.
Ожизу бечорадурмен, раҳм қил,
Бекасу оворадурмен, раҳм қил.
Гарчи жуз журму гуноҳим ёъқ менинг,
Сендин узга ҳам паноҳим ёъқ менинг».
Ёлғизу бекаслиғиға йиғлади,
Чорасин билмаслиғиға йиғлади.
Нозанинга онча шиддат берди даст,
Ким қилиб заъф ўлди туфроғ узра паст
Чун йиқилди ҳуши зойил бўлди пок,
Етти туфроғ узра хору дарднок.
Кашф бўлди Шайхи олижоҳға,
Ҳам муриди раҳрави огоҳға.
Бўйла ишким, қўйди юз маҳваш сори,
Қайси маҳваш — ожизу ғамкаш сори.
Енди Шайху ринди болодаст ҳам,
Ул гуруҳ ичра баланду паст ҳам.
Ғофил элнинг ҳар бирида юз хаёл,
Ким не эркин, ё раб, ул ёнмоққа ҳол.
Токи этти Шайх ила ул аҳли роз,
Андаким ётмиш эди уд сарвиноз.
Гарчи Шайх ул ишда кўнглин солмади,
Йиғламоқни лек асрай олмади.
Нозанин бошин қўюб қўйниға тез,
Юзда бўлди кирпикидин ашкрез.
Чунки гулбарг узра сочилди гулоб,
Наргис очилдики, эрди масти хоб.
Шайхнинг қўйнида кўргач бошини,
Тўкти рухсориға ҳасрат ёшини.
Заъфдин оҳиста чиқти ноласи,
Юз уза сочиб бағир парголаси.
Деди:— «Эй тақвошиори динпаноҳ,
Қайси тил бирла бўлойин узрхоҳ.
Тош отар тифли лаимишум бахт,
Соя солур бошиға олий дарахт.
Бош чекиб гулбунда юз минг нўги хор,
Гул очиб ҳар хордин абри баҳор.
Гарчи журмум ҳадду поёндин фузун,
Лутфу эҳсонинг сенинг ондин фузун.
Беадаблиғларки қилдим, билмишам,
Афвунг олдида сияҳрў келмишам.
Ҳар неким қилдим, ямон қилдим, ямон,
Мен ямон, кешим ҳамоп, диним ҳамон.
Дегай эрдим ҳазратингда неча роз,
Умр ўтар таъжилу фурсат асру оз».
Зоҳир этти шавқи исломини ҳам,
Исои руҳиллоҳ эъломини ҳам.
Деди: «Қилдим ҳарза гуфторимни бас,
Арз қил имонки, қолмиш бир нафас».
Шайх ашк айлаб равон рухсориға,
Арзи имон этти тарсо ёриға,
Ошнолиқ.тобқоч имондин ниҳон,
Оҳ уруб Шайх оллида тобшурди жон.
Солди дин аҳли аро ғавғо яна,
Чектилар фарёду вовайло яна.
Куфр ила дин ичра фаҳм ўлди сабаб,
Вулъажаб иш зоҳир ўлди, булъажаб.
Ишқ аро бу навъ ўлур аъжуба кўб,
Кўргузуб аъжубалиқ мансуба кўб.
Ишқ баҳредурки ёъқ поён анга.
Ҳар ҳубоби гунбади гардон амга.
Оламедур ишқ, лекин бас васеъ,
Торамедур ишқ, лек асру рафеъ.
Чархни айлар Суҳо анда нигун,
Пашша айлар анда анқони забун.
Ишқ ўтидин эца ногоҳ бир шарар,
Еткурур юз барқдин кўпрак зарар.
Баҳрдин ҳар қатра айлаб беҳижоб,
Даҳрни сели балб бирла хароб.
Ишқ тиғи қилса юз минг қатлиом,
Не қасосу не дият, не интиқом.
Ишқдин кўргач юз офат жониға,
Чора тутмоқ бўлди миннат жониға.
Кўр таажжуб ишқнинг бўстонидин,
Обу ранги бегунаҳлар қонидин.
Урса бир кирпик туман минг жонға неш,
Билки будур ҳиндуйи қотилға кеш.
Зойил айлар нуқтаи зойид мисол!
Юз туман кўз мардумин бир турфа хол.
Ишқ мулкида гадоу шоҳ бир,
Дайр ичида раҳбару гумроҳ бир.
Ишқ аро дарду балодин ўзга ёъқ,
Зулму бедоду жафодин ўзга ёъқ.
Шайхни андоқки шайдо этти ишқ,
Олам аҳли ичра расво этти ишқ.
Сўнгра мендин солмади ғавғосини,
Кимса кўнгли мулкиға яғмосини.
Ҳолим андин кимса гар ортуқ демас,
Ортуқ эрмас, бўлса ҳам ўксук эмас.
Кел, Навоий, сўзни ҳоло хатм қил,
Ишқ аро изҳори даъво қилмағил.
Бир неча кун ўмрдин тобсам амон,
Шарҳи ишқим назм этай бир достон.
Анда билгай кимгаким инсофдур,
Ким сўзум чинмудурур ё лофдур.
Шайхқа алқисса этти чун фароғ,
Дайр ишидин Каъбаға айлаб яроғ.
Ерни дафн этти ишқ айвонида,
Дину имон аҳли гўристонида.
Каъбадин андоқки қилди азми дайр,
Дайрдин ҳам Каъбаға кўргузди сайр.
Тенгрига арз этти узри момазо,
То ани ҳам ёриға қўшти қазо.
LXXX
Қушлар пешволиққа қуръа солиб, Ҳудҳуд отиға тушгони
Бу ажаб сўзни эшитгач ул гуруҳ,
Келдилар барча ҳаётидин сутуҳ.
Ишқ олди қўлларидин ихтиёр,
Шавқ ўтидин бўлди барча беқарор.
Қатъ этарлар эрди ёъл ондоқки барқ,
Ғарбдин бир ҳамл аларға эрди шарқ.
Барча ўз саъйи била таъжил этиб,
Ҳар нафас бир хавфлуқ водий этиб.
Бўлса баъзи ул қотиғ ёълға ҳариф,
Бор эди баъзи доғи зору заъиф.
Ойрилурлар эрди, қолурлар эди,
Узни ҳар манзилда солурлар эди.
Қавм орасидаки сардор ўлмади,
Қавм ҳолидин хабардор ўлмади.
Қавмнинг ҳоли паришон бўлғуси,
Барча ўз ҳолиға ҳайрон бўлғуси.
Қўйниким сув, ўтқа бошқармас шубон,
Ул сурукни айлагил зоеъ гумон.
Ҳар жамоатқаки ёъқтур пешво,
Ёълға эрмастур қадам қўймоқ раво.
Чун ёъл эрди ҳам қатиқу ҳам йироқ,
Ул жамоат барча айлаб иттифоқ.
Дедиларким: «Бизга сардоре керак,
Ақлойин ҳушкирдоре керак.
Ким бори қушларға бўлғай ҳоким ул,
Қим эрурбиз биз заифу саъб ёъл.
Раҳраве, ёъл мушкилидин огаҳе,
Хайлға ҳам раҳбару ҳам ҳамраҳе».
Сойир қушлар лаиму ашроф ҳам,
Чектилар Ҳудҳудға бу ишни рақам.
Чуи анга бу ишта урдилар сало,
Айлади табъи ҳукуматдин ибо.
Дедиким: «Мен хайлга ёъл бошқорай.
Билганимча қавмнй олиб борай.
Ўзга таклиф эцангиз моло ютоқ,
Бим эрур, тушкай орамизда фироқ».
Қилмади Ҳудҳуд чу бу ишни қабул,
Узгалар худ бор эди жамъи жаҳул.
Кўрдиларким, барча абтар бўлди иш,
Қуръа солмоққа муқаррар бўлди иш.
Қуръа солиб ҳар бирининг зотиға,
Тушти ул дам ъқуръа Ҳудҳуд отиға.
Онга узр айтур фасона қолмади,
Ёъқ демоқликка баҳона қолмади.
Чуи анга кўп эрди боридин билик,
Байъатиға бердилар барча илик.
Пешволиғ айлагач Ҳудҳуд қабул,
Борчасиға муддао топти ҳусул.
Дедилар: «Биз тобеъу, сен — пешво,
Айлоли коминг неким бўлғай раво.
Сен сипоҳсолору, биз барча — сипоҳ,
Ёълда пайравбиз, не қилсанг рў ба роҳ».
LXXXI
Водий бошиға этиб қушларни ҳайрат забун этиб, бир қушнинг саволи
Чун аларға Ҳудҳуд ўлди пешво,
Ёълни қатъ айларға қилдилар ҳаво,
Урдилар чунким неча кун болу пар,
Еттилар водий бошиға ул ҳашар.
Бениҳоят водие бўлди падид,
Ким кўрунгач, уздилар жондин умид.
Меҳнат онда ҳадду ғоятдин фузун,
Ҳажр шомидек ниҳоятдин фузун.
Умр ила жон офати наззораси,
Қатъ қилмоқдин ёъқ ўзга чораси.
Жонларига тушти ҳавлу ҳайбати,
Ким демактин кўпроқ эрди шиддати,
Водие эрди халойиқ этмаган,
Вусъатини ҳеч қуш қатъ зтмаган.
Барчага сустайди жисму пару бол,
Бир қуш ул дам қилди Ҳудҳуддин савол -
Ким, недин холи экин оё бу ёъл,
Фикр этиб мундоқ жавобин берди ул.
Ким эрур холи улус ғавғосидин,
Шоҳ иззу жоҳу истиғносидин.
LXXXII
Ҳикоят
Ҳилватидин чиқти бир кун Боязид,
Ким ул эрди қобили ҳилмин мазид.
Кеча ойдин тобидин равшан эди,
Чарх анжум вардидин гулшан эди.
Баҳри ахзардин кавокиб" тобяок,
Ҳар бири рахшандалиқдин дурри пок.
Тортибон афлоки олий боргоҳ,
Рифъату вусъат тузуб бу коргоҳ.
Ақл ожиз сайр ила оромида
Ҳуш қосир вазъ ила андомида.
Бўйла даргоҳ ичра пири бохабар,
Кўрмади махлуқ жинсидин асар.
Неча қилди саъй ила жўяндалиғ,
Шаҳру тоғу дашт аро пўяндалиғ.
Кимсадин мутлақ нишоие тоимади,
Уздин ўзга нотавоне тоимади.
Деди холи недин эркин, ё илоҳ,
Дард ила шавқ аҳлидин бу боргоҳ.
Бунда ул кўнглига ҳотиф айлади,
Жонини бу навъ воқиф айлади.
Ким эрур бу даргаҳи иззу жалол,
Ҳар киши ёъл тоимағи ёъқ эҳтимол.
Шаҳ ҳарими иззининг поёни ёъқ,
Ҳар гадо маҳрамлиғи имкОни ёъқ.
Умрлар жон чексалар аҳли талаб,
Бири бу давлатқа этмоқдур ажаб.
LXXXIII
Водий суубатидин қушлар Ҳудҳуддин саволот қилғони ва онинг жавоб айтмоғи
Нукта бу янглиғки сурди раҳшинос,
Роҳрав қушларга юзланди ҳарос.
Ким ниҳояциз балоға туштилар,
Ғояти ёъқ ибтилоға туштилар.
Ёъл кўрунур эрдию поёни ёъқ,
Дарди муфрит эрдию дармони ёъқ.
Ранж ўти кўкка чекар эрди алам,
Аршни куйдургудек, курсини ҳам,
Уйла секрир эрди истиғно эли,
Синғудек бу гунбади хазро бели.
Бўйла ёълни ул неча афтода қуш,
Жисм бирла жонлари меҳнатқа тўш,
Қатъ қилмоқ қайда бўлғай эҳтимол,
Ким хаёлин эца ҳам бўлғай маҳол.
Жонлари чун қолмади ул бим ила,
Жамъ ўлуб бориси юз таслим ила.
Кўргузуб Ҳудҳудқа кўп ажзу ниёз,
Дедилар: «К-ей пешво-ю сарфароз.
Чун сени ҳақ бизга қилди муқтадо,
Ажзимизни фарздур қилмоқ адо.
Сен чу бу ёълдин эрурсен бархабар,
Доғи биз бероҳларға роҳбар.
Бизга мушкуллар дурур бу азм аро,
Ким эрур фарз они қилмоқ можаро.
Ҳар биримиз санга арз этмак сўзин,
Ранжу меҳнатдин халос этмоқ ўзин.
Сен борининг мушкилин ҳал айламак,
Шарҳида сўзни муфассал айламак.
Нукта тафсилида бўлмоқ дурфишон,
Сўзни сойилга қилиб хотирнишон.
Хотиридин шубҳани рафъ айлабон,
Кўнглининг мажҳулини дафъ айлабон.
Жамъ этиб кўнглин бори ашколидин,
Қутқориб ҳар навъ мушкил ҳолидин.
Тафриқа қўймай кўнгулда қил учи,
Ким керактур тинч ёъл қатъ эткучи.
Бир нафас бир маъман ичра ўлтуруб,
Хайл кўнглин ҳар хатардин тиндуруб.
Мушкулин ҳар ким санга қилса хитоб,
Ҳаллида сен ҳам анга айтиб жавоб.
Қолмоғондин сўиг кўнгулларда хатар,
Ҳеч хотирда хавотирдин асар,—
Жамъ хотир бирла қилмоқ ёълға азм,
Бу улуқ мақсадға тутмоқ ўзни жазм.
Ёъқса ёъл бир кун икки кунлук эмас,
Бал киши поёниға эттук демас.
Бўйла ёъл қатъида жамъ ўлмай кўнгул,
Шубҳа бирла бормори мушкил дегул».
Пешвоға тушти маъқул ул мисол,
Деди: «Жамъ ўлдик бори аҳли савол»,-
Илтимосин хайлнинг айлаб қабул,
Бир бийик манзил топиб қилди нузул.
Қўндилар онинг била хайлу сипоҳ,
Нукта сурди муршиди ирфонпаноҳ.
LXXXIV
Бир қушнинг саволи
Деди: «Сўрдик кимда бўлса мушкиле?»
Бўйла сўз солди ароға сойиле:
«Ким, аё бу хайлдин бўлғон азиз,
Чун сену биз барчамиз бир жинсбиз.
Тенгдурур чун боримизға болу пар,
Сеи нединсен — бохабар, биз — бехабар?
Бу тафовутни саросар шарҳ қил,
Ким недиидур — бизга равшан айлагил».
LXXXV
Ҳудҳуднинг жавоби
Утруда бу бўлди Ҳудҳуднинг сўзш
«Ким манга тушмиш Сулаймоннинг кўзи.
Ҳақ таолоким анга айлаб назар,
Ҳам расул айлаб эди, ҳам тожвар.
Жинну инсу ваҳшу тайр устида шоҳ
Айлаб эрди они лутф айлаб илоҳ.
Бўйла соҳиб давлати соҳибсарир —
Илтифотин топти мен янглиғ ҳақир.
Ондин ўлди бу қадар иззат манга,
Бош уза бу афсари рифъат манга.
Кимга-ким айлар назар аҳли сафо,
Ул назар туфроғни айлар кимё».
LXXXVI
Шайх Нажмиддини Қубронинг сўзи ва итга тушган кўзи
«Шайх Нажмиддин Кубро-қутби даҳр,
Бир назардин кимгаким эткурса баҳр,
Ерубон нури вилоятдин кўзи,
Узлугидин ойрилур эрди ўзи.
Бу сифатда этти ул эрга иши,
Ким вали бўлди кўзи тушкан киши.
Сукр вақти солди чун бир кун назар,
Ул назардин бўлди бир ит баҳравар.
Ошнолиғдин этишти чошни,
Тортиб итлик сийратидин бошни.
Юз қўюб шайх олида қилди ниёз,
Барча итлар узра бўлди сарфароз.
Ҳар қаён шаҳр ичра қилса эрди майл,
Итлар эрди гирдида андоқки хайл,
Қайда ўлтурса эди итларга шоҳ,
Ҳалқа эрди даврида хайлу сипоҳ.
Чун қазодин бошиға этти ажал,
Шайх эшигинда қозибон бир маҳал —.
Дафн этиб қабрин намудор эттилар,
Қабрин инсондек падидор эттилар.
Итлар айлаб мотамида кўп фиғон,
Қабрининг даврида туттилар макон.
Юз қўюб қабриға ҳоло аҳли роз,
Кўргузурлар сидқ юзидин ниёз.
Бу дам ул Xоразмда мавжуд эрур,
Кишвареким ҳокими беҳбуд эрур.
Бўлмағай оламда мундин турфа сўз,
Ким саодат аҳли итга солса кўз,
Еткурур итга натижа ул назар,
Зотиға солур кишиликдин асар.
Итгаким этгай валидин тарбият,
Қушқа ҳам тонг ёъқ набидин тарбият.
Не кишилик ким иноятдин нишон,
Нашъаи нури валоятдин нишон.
Қушқа ҳам бўлса паямбар лутфи туш,
Не ажаб бўлса мутеъи барча қуш.
Собиқан ҳам қисса ўтмиш бу қабил,
Сидқиға ашоби каҳф этти далил.
Чун иноят айласа ҳаййи мужиб,
Итгаву қушқа не тонг эца насиб».
LXXXVII
Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи
Яна бир сойил деди тортиб нафир:
«К-ей бори қушларға сархайлу амир.
Ёъл қотиқдур, меқ заифу нотавои,
Пашша Анқоға бўла олмас равон.
Ҳар нафас бу ёълда юз меҳнатдурур,
Ҳар дам анда юз туман шиддатдурур.
Ақбалар онда балият тоғидин,
Гардлар кўзга ажал туфроғидип.
Ели ўзни тоғ уза чун эткуруб,
Тошни туфроғ янглиғ совуруб.
Шерға этмас бу ёъл азмиға зўр,
Не қила олғай заифу хаста мўр».
LXXXVIII
Ҳудҳуднинг окавоби
Деди Ҳудҳуд: «К-ей наҳифи мустаманд
Ҳимматинг пасту ўзунг дуну нажанд.
Тан нечаким бор эса пасту дижам,
Ҳиммат ар бўлса бийик — ондин не ғам
Чун ки бу иш келди бешак ишқ иши,
Кимки ошиқ эрмас, ул эрмас киши.
Чун бино бу ишға ишқ ўлдию бас,
Қайда қилғай майлини ҳар булҳавас.
Ошиқ элга нотавонлиғдур нишон,
Ишқдин бехонумонлиғдур нишон.
Нотавонлиғ ошиқ элга пешадур,
Балки жон тарки мудом андешадур.
Бору ёъқдин ўзни фоний айламак,
Нр ишқин жовидоний айламак.
Ҳар кишига ишқу ҳиммат бўлса ёр,
Буняу тан заъфиға не эътибор.
Бор анга ишқ ичра жон бермак мурод,
Ишқ қайдидиндурур барча кушод.
Ишқ аро ўлмакдурур мақсуд анга,
Жонға нуқсон ўлмоғидин суд анга.
Кимгаким дунёғадур вобасталиқ,
Еца ул андешадин дилхасталиқ.
Кимсага бу заъф мустаҳсан эмас,
Аҳли ишқ ул заъфни аҳсан демас.
Ишқдии ҳар кимга заъфу тоб эрур,
Ул мурод ойиниға асбоб эрур.
Ишқдин чунким мурод ўлмак эмиш,
Бордур ўлмакка яқин заъф ичра иш,
Заъфки жон таркига бўлғай сабаб,
Бўлса ондин ижтиноб эрур ажаб.
Ишқ аро жон тарки чун матлубдур,
Ҳар не онинг боиси марғубдур.
Заъфнинг поёни бўлса тарки жон,
Уйла ўлмакка фидо жону жаҳон.
Сен жаҳон мулкида минг йил.бўлди тут,
Дарду ҳасрат бирла охир ўлди тут.
Бўлмас эрмишсен худ ўлмакдин йироқ,
Бу талабда боре ўлмак яхшироқ.
Ёрдин ўлмак агар уммид эрур,
Бил ҳаётедурки ул жовид эрур».
LXXXIX
Шайх Абу Саид Абул Xайр ҳикояти
Миҳна шайхиким бу ёълии қилди сайр,
Ер васлидин насиби бўлди хайр.
Аввалида ишқнинг бас зор эди,
Юз балият тиғидин афгор эди.
Заъф тоимиш эрди истило анга
Заъфдин иш оҳу вовайло анга.
Ишқ барқидин эди жонида ўт,
Ул шарардин жисми вайронида ўт.
Тун анга уйқу-ю кун ороми ёъқ,
Ишқ андуҳидин ўзга коми ёъқ.
Кундуз онинг зикру фикри ёру бас,
Ҳажридин даъби фиғону зору бас.
Кеча бўлмас эрди шаҳру боғ аро,
Узни тортар эрди дашту тоғ аро.
Ул даманда бор эди вайронае,
Чуғз қасридек бузуғ кошонае.
Онда чоҳе бор эди беҳад амиқ,
Суйида шахси нашот ўлғон ғариқ.
Осилиб ул чоҳ ичинда сарнигун,
Ишқ истилосидин зору забун.
Тонгға тегру иш анга оҳу фиғон,
Қатра-қатра кўзидин томғунча қон.
Улмак истаб ишқ арову тоимайин,
Ул таманнодин кўзини ёимайин.
Бу балият жисмини нол айлабон,
Ноласи жонини бадҳол айлабон.
Ҳажр аро йиллар бу янглиғ чекти ҳол,
То этишти оғзиға жоми висол.
Ишқ аро будур эрапларнинг иши,
Улмайин тоимас бу давлатни киши».
ХC
Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи
Деди бир қушким:— «Қилибмен кўп гуноҳ,
Бу уятдин асру ҳолимдур табоҳ.
Зоеъ айлабту.р мени олудалиғ,
Қўймас ул ёълға бу ғам фарсудалиғ.
Чун нажосатдин жабиндур лавспок,
Анга не нисбатдурур Симурғи пок.
Пок васлиға керактур поклик,
Ёъқки, лавси журм аро бебоклик.
Ул ориғ, менда ориғсизлиғ сифот,
Васлини истарға монеъдур уёт».
XCI
Ҳудҳуднинг жавоб айтқони
Деди Ҳудҳудким:— «Эрурсен муътариф,
Ким ишинг бўлмиш гупоҳдин мунҳариф.
Даҳр худ эрмас иқомат манзили,
Кимки бор охир ўлумдур ҳосили.
Бу гунаҳ бирла гар ўлмак истасанг,
Халқ аҳволиға кулмак истасанг.
Билки бас нодону ғофил бўлғасен,
Аҳли ақл олида жоҳил бўлғасен.
Бу гунаҳдин оримоқ эттинг ҳавас,
Ул доғи осон эрур, эй булҳавас.
Тавбадур они оритмоққа илож,
Зулмати исён аро будур сирож.
Журм лавсидин киши маъсум эмас,
Бўйла исмат кимсага маълум эмас.
Одам авлодини қилмайдур илоҳ,
Уйлаким ондин бош урмайдур гуноҳ.
Бўлмаса сендин гуноҳ, эй бехабар,
Афву раҳмат кимга бўлғай чорагар.
Журмдин улким юзи бўлғай сариғ,
Тавба айлар ул сариғлиғни ориғ.
Баҳри раҳмат мавжга кирган замон,
Пок ўлурсан мен киби юз минг равон».
XCII
Одам Сафий алайҳиссалом ҳикояти
«Хайли инсоннинг отоси Булбашар,
Ким они халқ этти ҳаййи додгар.
Бошига қўйди ҳидоят афсарин,
Тожига тикти нубувват гавҳарин.
Қилдилар топқоч бу янглиғ иззу жоҳ,
Туфроғин хайли малойик саждагоҳ.
Авжи гардун хоки роҳ ўлди анга,
Боғи жаннат жилвагоҳ ўлди анга.
Бу сифат софийваши олий ҳасаб,
Ким Сафий келди анга ҳақдин лақаб.
Чупки тақдир этди ҳаййи зулжалол,
Журму исён бирла бўлди тираҳол.
Онча рифъат бирла ул масжудлуқ —
Кетти-ю бўлди иши мардудлуқ.
Кўксига рад панжасин эткурдилар,
Равзаи жаннатдин они сурдилар.
Юзқаролиғлар анга айлаб насиб,
Тушти Ҳиндистон саводида ғариб.
Қарнлар ҳижронда эрди ашкрез,
Солиб оҳу ноласидин рустахез.
Жони ўртанган замон андоқки хас,
Тавба ул ҳолига бўлди чорарас.
Боғи раҳматдин яна эсти насим,
Бўлди юз минг ранжу меҳнатдин салим.
Тавбасига дастгир ўлди қабул,
Айлади ҳурмат ҳаримида нузул.
Ондоқ элга эца бу банду кушод,
Сен ким ўлғайсен заъифи номурод?
Тавба қилғил доғи беҳбудунгға эт,
Ёълга айлаб азм, мақсудунгға эт».
XCIII
Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи
Яна бир сойил деди: «К-ей зеби тож,
Менда воқеъдур талаввуилуқ мизож.
Ҳар сифатда келди табъим норасо,-
Гоҳ фосиқмен, замоне порсо.
Гоҳ матлубум харобот аҳлидур,
Гоҳ марғубум муиожот аҳлидур.
Гаҳ ҳарам тавфида мен яздонпараст,
Дайр ичинда, гоҳ бут олдинда паст.
Истиқомат ёъқтурур ҳолимда ҳеч,
Бу жиҳатдандур ичимда печ-печ.
Бу талаввуни мизожи шум ила,
Бу сифатлиқ одати мазмум ила,—
Бўйла ёълғаким керак якранглиғ,
Узни тоимасмен саҳиҳ оҳанглиғ».
XCIV
Жавоб
Деди Ҳудҳудким: «Бу бемаъни шиор
Филҳақиқат барчанинг зотида бор.
Ким бориға ҳамнафасдур нафсу руҳ,
Басталиғ бирдин этар, бирдин футуҳ.
Улдур эрким, салб этиб нафсоният,
Ғолиб этгай зотиға руҳоният.
Ҳар кишида бу шараф биззот эрур,
Ул киши поку шариф авқот эрур.
Гар талаввун бўлса зоти шеваси,
Сен киби бўлса таҳаттук меваси.
Бу мараз тоимиш риёзатдин илож,
Ким кишига мустақим ўлгай мизож,
Нафсдин ҳар кимгаким бу бим эрур,
Чора муршид олдида таслим эрур.
Бўйла иллатларға муршиддур табибъ,
Ким халойиқ пир дерлар, эй лабиб.
Толиби соликка иллатлар бўлур,
Нафс хайлидин мазаллатлар бўлур,—
Ким анга феъли замойнмдур лақаб,
Мубтало бўлур аага аҳли талаб.
Пир ҳар бирга қилур навъе даво,
Ким бориб иллат, тонар толиб Шйфо.
Ул маразлардин бу доғи биридур,
Ким риёзатлар онинг тадбиридур.
Сен доғи бу ишга ўзни чоғласанг,
Бир қотиқлиққа белингни боғласанг.
Уйладур умидким, бир лутфи хос —
Гар таҳаттукдин сени қилғой халос.
Бу талаблардин тарабнок ўлғосен,
Ҳақ ёълинда раҳрави пок ўлғосен.
XCV
Ҳикоят
«Зумраи таҳқиқ софий машраби,
Восили ҳақ Бу Туроби Нахшабий.
Бир муриди ҳолига солиб назар,
Зебу зийнатдин топар эрди асар.
Хирқасида вуслалар эрди ориғ,
Ранглар онда қизил, ёшил, сориғ,
Майл кўп нафсига раънолиғ сори,
Кисвати фақр ичра зеболиғ сори.
Кўп риёзатлар буюрди пир анга,
Ул такаллуф тоимади тағйир анга.
Кўрдиким дафъ ўлмас эрди бу сифат,
Муршиди комил буюрди оқибат:
Ҳар кун ўз нафси била разм айламак,
Доғи доруссалхқа азм айламак.
Бир сабадга қўйнинг ич-олотини.—
Солибон иҳшоу қозуротини,
Бош уза они қўюб, маҳкам тутуб,
Меҳнату ранжидин онинг қон ютуб,
Қатралар ҳарён томиб дасторидин,
Они ўткаргай Насаф бозоридин.
Нафсиға онинг этиб мундоқ инод,
Неча кун бу иш чу топти имтидод.
Хирқасида қолмади зеболиғи,
Бошидин чиқти бори раънолиғи.
Бу машаққат қилди чун нафсйн ҳалок,
Муршиди комил буюрди ғусли пок.
Ул мараздин бўйла -қутқорди они,
Ул хатардин бўйла ўткорди они.
То мақоми бўлди айвони вусул,
Ҳарне матлубиға юз қўйди ҳусул.
Сен доғи нафсингға қўй бир навъ ранж,
То насибинг бўлғай онинг музди ганж.
Ёъқ эса ўзунгпи зоеъ бўлди тут,
Бу талаввун дўзахида ўлди тут».
XCVI
Яна бир кушнинг Ҳудҳуддин саволи
Деди бир сойилки: «Эй фархундахў,
Нафси золимдур манга беҳад аду.
Ҳар не амр эцам қилур зоҳир хилоф,
Иртикобидин тутар ўзни маъоф.
Бўйла ёълда душман ўлса ул манга,
Тай нечук бўлғай бу қаттиқ ёъл манга»,
XCVII
Ҳубҳуднинг жавоби
Деди Ҳудҳуд: «К-ей забуни ҳирскеш,
Нафс зулми айлаган кўнглунгни реш.
Нафснинг маҳкуми бўлғон туну кун,
Узга бу ҳангомани қилғои узун.
Нафс не амр эца бўлғон зердаст,
Ул бийиклик қилса, қилғон ўзни паст.
Урмағон ул амр қилмай бир нафас,
Ҳосил айлаб ҳар не ул этган ҳавас.
Умр онинг фармони бирла сарф этиб,
Ул таманно айлаган сори кетиб.
Бир эшакдек бошинга афсар уруб,
Нафсни ўз орқанг узра миндуруб.
Ул қаён сурса, уриб гом ул тараф,
Қайда турса, топиб ором ул тараф.
Тифл эконда худ онинг зори эдинг,
Лаҳв ила ғафлат гирифтори эдинг.
Чун йигит бўлдунг ҳам ондин ёнмадинг,
Лаҳзае ўз ҳолиигга айлонмадинг.
Қариғонда худ этишти варзишинг,
Фисқу исёнда тамом ўлди ишинг.
Умрунг ўтти ғафлату исён била,
Етти ўлмак юз туман армон била.
Тенгри амрин умр ўтуб ёд этмадинг,
Шева жуз излолу ифсод этмадинг.
Даҳр аро ёъқ сен киби зоти ажаб,
Умр ўтиб ўткарган авқоти ажаб.
То тирик эрдинг — бу эрди ғафлатинг,
Бўйла ўлсанг, кўр, не бўлғай ҳолатинг»,
XCVIII
Ҳикоят
«Подшоҳе маст эди, бебок ҳам,
Золиму ғоратгару саффок ҳам.
Нафси золим ҳар неча маъмур этиб,
Қилмоғида ул ўзин маъзур этиб.
Бир кун айлар эрди жоми айш нўш,
Кўрдиким борурлар икки жандапўш.
Бир-бирига иккиси ёру рафиқ,
Ҳамдаму ҳамрозу ғамхору шафиқ.
Шаҳ тилаб қилди бирисидин савол,
Ул бирининг ҳолидин сўрди мақол:
«Ким буким келди сенинг ҳамкисватинг
Зоҳир этким — анга недур нисбатинг?»
Деди: «Нисбат иккимизда ёрлиғ,
Ҳамдаму ҳаммашрабу ҳамкорлиғ».
Масти ғофил деди:— «Эй соҳиб тариқ,
Ойтким, мен яхшироқ ё ул рафиқ?»
Дедиким: «Улча манга бўлмиш аён,
Иккингизнинг ҳолини айлай баён.
Чунки бўлдунг иккисидин бархабар,
Сен ўзунг ҳукм айлагил, эй тожвар.
Сен агарчи бир улусқа шоҳсен,
Тенгри ёълунда, вале гумроҳсен.
Ҳар не ҳақ дебтур — хилофидур ишинг,
Кеча-у кундуз бу бўлди варзишинг.
Ул агарчи бўлса дарвешу гадо,
Тенгрининг амрини хуб айлар адо.
Ҳақ ёълидин ташқари қўймас қадам,
Балки ҳақ амридин урмас айру дам.
Сен шоҳ, аммо нафсқа зору ҳақир,
Ул гадоу нафсни айлаб асир.
То тириксиз иккингизга ҳол — бу,
Ул гадо, сен шоҳға минвол — бу.
Улсангиз, худ шоҳ — улдур, сен — гадо —
Ким, сен эрдинг маст, ул — аҳли иқтидо»:
Нуктани бу навъ сургач пири роҳ,
Сескониб ул уйқудин уйғонди шоҳ.
Маст эди, этти анга ҳушёрлиғ,
Уйқусиға қўйди юз бедорлиғ.
Шоҳлиғ зарбафтидин юзланди ор,
Ташлаб они, жанда қилди ихтиёр.
Кўнглига ҳақдин этиб огоҳлиғ,
Билдиким, дарвешликдур шоҳлиғ.
XCX
Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи
Деди бир сойилки: «Иблиси лаин
Қасдим айлар, зоҳир айлаб макру кин.
Уз ҳузурумға мени қўймас даме,
Келтурур кўнглумга ҳардам оламе.
Бошима ҳар лаҳза солур бир хаёл,
Ким эмас ондин қутулмоқ эҳтимол.
Чуики ёъқ ондин қутулмоғлиғ менга,
Чорадур маъмури бўлмоғлиғ манга.
Уйла музтармен онинг васвосидин,
Ким забундур ақл онинг эҳсосидин».
C
Жавоб
Деди Ҳудҳуд:—«Токи нафсингдур қарин,
Анга бор иблис шогирди камин,
Нафс онча кўнглунга солур ғурур,
Еткурур онча замирингға футур.
Ким они шайтон кўруб ҳайрон қолур,
Водии ҳайратда саргардон қолур.
Қайси ишдинким этар нафсингға ком,
Топар ондин комиии шайтон мудом.
Нафс ҳукми бирлаким қилсанг ҳар иш,
Иржаюр ул комдин шайтонга тиш.
Демаким, шайтонға бўлмишмен залил,
Ул сенинг нафсингни айлабтур вакил.
Ҳар не ул қилмоқ керак нафсииг қилур,
Ҳар неким шайтон билур, ул ҳам билур.
Ҳар не дунёға тааллўқдур умур,
Сарбасар шайтонға дохилдур зарур.
Нафсинг андоқ ҳаққу мулк этмиш ани,
Ким эрур дарж анда юз шайтон фани.
Нафсинг онча кўргузур талбисни,
Ким қилур шарманда юз иблисни.
Сенки, ёр ўлдунг бу янглиғ нафс ила,
Не учун шайтондин эткайсен гила».
CI
Ҳикоят
Келди Xарақоний қошиға бир мурид,
Уз сулуку тоатидин ноумид.
Дедиким: «Иблис пурфанлик қилур,
Кўнглума ҳар ишда раҳзанлик қилур,
Ҳам намозимга этар ондин қусур,
Зикру тасбеҳимға доғи юз футур».
Муршиди комил деди:— «К-ей зулмкеш,
Тиғи жавруиг бирла шайтон кўнгли реш
Онда ҳам сендин шикоятлардурур,
Жавру зулмунгдин ривоятлардурур.
Дер манга қисм этмиш аввалдин илоҳ,
Макр ила эл ҳолини қилмоқ табоҳ.
Роҳзанлиқ айламак исён сари,
Бошламоқ ёъл водии нуқсон сари.
Сен муриде айламишсен тарбият,
Ким анга мендин фузундур бу сифат.
Ҳар қачон келдим бу шаррун-носға,
Ким солай кўнглини бир васвосға.
Қайси мункарким манга мақбул эди,
Кўнгли, кўрдумким, анга машғул эди.
Ҳар тахайюлким манга эрди маҳол,
Хотирида эрди мамлу ул хаёл.
Айламакни санга талқинлар басе,
Бизни шайтон қилди таҳсинлар басе.
Раҳмат ушбу макр ила тазвиринга,
Ким дегай шайтонки: Раҳмат пиринга».
Деди: «Шайтон айламиш туҳмат манга,
Ул берур ҳар лаҳвга рағбат манга».
Деди шайх: «Асанту бу янглиғ маош,
Ким санга шайтон била бўлғай талош.
Мен арода бўлғамен ҳукм эткучи,
Ерғу айлаб, узрунгузға эткучи.
Ҳам санга юз қатла шайтондин уёт,
Ҳам анга сен шуми нодондин уёт».
CII
Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи
Деди бир сойилки: «Эй фаррух жамол,
Кўнглума беҳад муҳаббат солди мол.
Ҳам висоли жонима солур нашот,
Ҳам унидин кўиглум айлар инбисот.
Бир нафас гар бўлмаса илкимда сим,
Ҳажридин жонимга бор ўлмакка бим».
CIII
Жавоб
Деди Ҳудҳуд: «К-ей ҳақиқатдин йироқ,
Жонинга қўйғон дирам доғи фироқ.
Ҳирс жоми айлаган кўнглунгни маст,
Сен бўлуб ул мастлиғдин зердаст.
Бу не сўз бўлғайки, зикр этгай киши,
Ким эмас, бу одамийларнинг иши.
Одамийлиғнинг бу иштин ори бор,
Ким бу сичқонға эрур даъбу шиор.
Ерни қазмоқ айлабон кўп эҳтимом,
Туфроқ ичра хору зор айлаб мудом.
Нақб уруб уйларга ҳирси шумдин,
Жон чекиб бу хислати мазмумдин.
Ҳар нафас бир уй сари солиб тўшук,
Иогаҳон чиққач каминдан бир мушук.
Айлаб они сайд ишратлар била,
Туъма айлаб ҳирсу рағбатлар била.
Еб шараҳдин жисми бирла қонини,
Ит нечукким сифлалар сичқонини.
Е йилон янглиғки, ганж айлаб ҳаво,
Йиллар ўлғай туфроғ ичра мубтало.
Чарх мундоқ айлагай подошини,
Ким кўрунгач, ёнчқойлар бошини.
Е йилон бўл ёки сичқон, эй нажис,
Мунча худ бордур сенинг зотингда ҳис.
Ким аларга бўйла бўлса оқибат,
Билгасенким яхши эрмас бу сифат.
Сийм севгонким, анга побаст ўлур,
Шавқидин онинг ажойиб маст ўлур.
Уйладурким жоҳилу нодон маст,
Сиймдин бут айлаб, ўлгай бутпараст.
Жаҳл бирла тарки ислом айлаган,
Узга дўзах азмин анжом айлаган.
Токи бўлғай даҳр боғида тирик,
Рўзгор андоқки бу янглиғ ирик.
Сийм учун юз ҳирсу шайдолиғ била,
Улмагай охир бу расволиғ била.
Мен сени сичқон демай, Қорун тутай,
Ёъқ йилон, алҳақки, Афридун тутай.
Оқибат борин чу солиб кеткасен,
Неттилар ул хайлким, сен неткасен.
Бу таманнони чиқарғил бошдин,
Бошни қутқар бу қаттиқ тошдин.
Эр эсанг мақсуди асли кўзлагил,
Ҳар неким сўзларсен — ондин сўзлагил.
Қилма ул ишким этиб нуқсон санга,
Охири бўлғай вуболи жон санга».
CXIV
Ҳикоят
«Басра шаҳрида лаиме бор эди,
Бебасарлиғ фаннида динор эди.
Майли жамъ айларга динору дирам,
Ул сифат ғолибки, Ҳотамға — карам.
Кўп машаққатлар била дуни лаим,
Вир-бир узра жамъ айлар эрди сийм.
Ончаким жамъ ўлди бир махзан анга,
Ер тубида айлади мадфан анга.
Бовужуди мунча нақд ул дунхисолъ
Тўниға тикмиш эди гардун мисол —
Беадад махфий дирамлар ҳирси шум,
Кундуз андоқким фалак ичра нужум.
Ким булардиндур манга тан қуввати,
Уйлаким тан қуввати — жон сиҳҳати.
Иттифоқо бир кун ўлди манзили,
Мол савдосиға дарё соҳили.
Сув қироғинда эб ул моли ҳаром,
Молнинг савдода судидин таом.
Бўлди дарёда иликни юрда хам,
Чун оғирлик қилди бир сори дирам.
Тушди дарёға лаими дунсиришт,
Чекти қаърига они ул феъли зишт.
Толпиниб кўп зоҳир этти изтироб,
Ким биров солғай онинг сори таноб.
Махласиға майл кўргузгунча хайл,
Кўпрак этти баҳрпинг қаърига майл.
Чун оғир эрди дирамдин лангари,
Сув тубин тутти садафдек гавҳари.
Сиймдин этти бу офат жониға,
Тушти яғмо махзани пинҳониға.
Сийм йиғмоққа натижа бўлди бу,
Сен онинг савдосидин илкингни ю(в)в
Мутлақ онинг сори майл этма яно,
Ким талотумда эрур баҳри фано».
CV
Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи
Деди бир сойилки: «Эй улви хиром,
Масканимдур бир биҳиштосо мақом.
Ҳар шажар онда келиб тўби мисол,
Ҳар тараф кавсар киби равшан зулол.
Суйи руҳафзо, ҳавоси жонфизо,
Саҳнида мавжуд танпарвар ғизо.
Боғи жаннатдек фазосидур васеъ,
Уртада қасри биноси бас рафеъ.
Қаср ичи наққошликдин зарнигор,
Тошида наққошлиғ гавҳарнигор.
Қаср аро бир хисраве оромгир,
Сурати хуш, сийрати хотирпазир.
Бўйла гулшан ичра манзилдур манга,
Бўйла шоҳнинг васли ҳосилдур манга.
Менсиз эрмас бир дам онинг мажлиск,
Туну кун менмен рафиқу муниси.
Бу тарабларни қўюб, айлаб ҳаво,
Истамак Симурғ бўлғайму раво?!»
CVI
Жавоб
Деди Ҳудҳуд:—«К-ей хаёлинг барча ҳеч,
Шарҳида бу қилу қолинг барча ҳеч.
Гарчи зебо гулшану дилкашдурур,
Кўзга сув бирла ҳавоси хушдурур.
Онда тўбиваш йиғочлар жилвасоз,
Гуллари юз лавн бирла ишвасоз.
Ҳам вафосиз келди насрину гули,
Ҳам бақосиз сарв бирла сунбули.
Чун баҳориға хазон солур шикаст,
Бўлур ул гуллар қаро туфроққа паст.
Қасрини ҳам чарх чун даврон қилур,
Хаста ошиқ кўнглидек вайрон қилур.
Шохиға доғи жафои рўзгор,
Тахта узра тахтдин берур қарор.
Боғиға гулчеҳралардек ёъқ вафо,
Шохиға бадмеҳрлардек ёъқ бақо.
Сендин онда ким десун худ, эй заъиф,
Бир тикан баргига эрмассен ҳариф.
Эр эрсанг Қофи бақоға азм қил,
Авжида бир шоҳ васли истагил.
Ким бу гулшанға камол ондин дурур,
Ҳам хазону ҳам завол ондин дурур.
Шоҳға зебу фар жамолидин онинг,
Азлу фавти ҳам жалолидин онинг.
Қасрии обод айлаган ҳам ҳикмати,
Сўнгра вайрон доғи қилғон қудрати».
CVII
Ҳикоят
«Бир қаландар бор эди мабҳуту данг,
Субҳу шом онинг ғизоси эрди банг,
Тарк аҳлидек намудори онинг,
Журъадонда лекин асрори онинг.
Чун ғизо эб ўзни айлар эрди лол,
Айш анга қилмоқ хаёлоти маҳол.
Тушти кўпрак бир кун ул нофеъ ғизо,
Мунтасбеъни чекти бир вайрон аро.
Такя солди бир бузуғ деворға,
Сойир ўлди олами асрорға.
Кўрди ўзни бир назаҳ гулшанда шод,
Теграсида жамъ асбоби мурод. .
Маскани қасри биноси бас қавий,
Зеби опинг коргоҳи Монавий.
Узи бир тахт устида Жамшедваш,
Ёнида гулчеҳраи хуршедваш.
Айш этиб ул хисрави олий мақом,
Топиб ул гулчеҳрадин ҳар лаҳза ком.
Бу хаёлот ичра ул кошонада,
Етмиш эрди гўшаи вайронада.
Ким бузуғнинг гўшасидин бир чаён,
Ниши нўгида ажал заҳри аён.
Чиқти ул вайрон тавофин майл этиб,
Санчар эрди ниш ҳарёиким этиб.
Нўшлабдин ком олурда ҳарзакеш,
Ул чаёндин эрнига санчилди неш.
Қичқириб қўпти қаландар беқарор,
Зоҳир айлаб изтиробу изтирор.
Не гулу гулшан эди, не қасру тахт,
Не ёнида маҳваши ферузбахт.
Ул хаёлоти топиб бори халал,
Еб ва лекин эрнига ниши ажал.
Билди ҳарне қилғони эрмиш хато,
Қилмади суде пушаймонлиғ анго.
Санга ҳам мутлақ ҳам адноқ келди ҳол,
Ёъл димоғингға топиб фосид хаёл.
Чун ажал нишин эбон сесконғосен,
Ғафлатинг уйқусидин уйғонғосен.
Ҳар неча қилсанг фиғоиу зорлиғ,
Қилғуси ёъқ бир сари мўе осиғ.
Онглағунгким кимдии ўлмишсен йироқ,
Қолгуси жонинг аро доғи фироқ».
CVIII
Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи
Яна бир сойил деди: «К-ей беназир,
Айламиш бир ишқ кўнглумни асир.
Кўрмасам маъшуқ рухсорин даме,
Тийрадур ул дам кўзумга оламе.
Бир нафас онсиз қарорим ёъқ турур,
Дарду ғамда ихтиёрим ёъқ турур.
Ррази наззораси комим менинг,
Васлидин кўнглумда оромим менинг.
Ондоқ онинг бирладур улфат манга,
Ким эрур онсиз гумон шиддат манга.
Қилмасам лаҳиии замоне истимоъ,
Жисмдин руҳум қуши айлар.видоъ.
Кўнглум онинг фурқатининг хастаси,
Жоним онинг васлининг вобастаси.
Фурқатидин жонима бедод эрур,
Туну кун кўнглум иши фарёд эрур.
Ойрила олмасмен ондин бир замон,
Ондин ойрилмоқ ҳамон, ўлмак ҳамон.
Ул санам ишқин нечук тарк эткомен,
Ойрилиб ондин қаёне кеткомен?»
CIX
Жавоб
Деди Ҳудҳуд: «К-ей ишинг сўзу гудоз,
Солибон кўнглунгга ўт ишқи мажоз.
Тушконинг ишқи ҳақиқийдин йироқ,
Уртаган кўнглунг аро доғи фироқ.
Асли ёълдин кўнглунг эткон ижтиноб,
Фаръ сори азмни кўрган савоб.
Чашмаи ҳайвондин ўтган хушклаб,
Биркадин дафъи аташ қилғон талаб.
Дурри яктодин қилиб ғофил кўнгул,
Жола сори айлаган мойил кўнгул.
Меҳри ховар нуридин қилғон удул,
Шамъу машъал партавин этган қабул.
Сурати зоҳир била топқон фиреб,
Тоимағон маъни жамолидин насиб.
Ҳусни зоҳирнииг не навъ ўлғай иши,
Юзда балғам бирла қон оройиши.
Юзини васфин дединг ҳури чигил.
Балғаму қондин эса оқу қизил.
Ҳусни зоҳирнинг вафоси ёъқтурур,
Ҳам саботу ҳам бақоси ёъқтурур.
Ошиқу шайдо бўлурға арзимас,
Ишқидин расво бўлурға арзимас.
Ким анга боқий эмастур хўблуқ,
Ориятдур шаклида маҳбублуқ.
Гар бу кундур хўб, тангло хўб эмас,
Хўбким бу навъдур, марғуб эмас.
Они севким, ҳусни бўлғай баркамол,
Бўлмағай мумкин қуёшиға завол.
Юз туман минг сендек ўлса ошиқи,
Бўлмағай ошиқлиғининг лойиқи.
Берсалар ишқ аҳли юз жон ҳар бири,
Ҳусни юз минг мунчаға қилғай гари»,
CX
Ҳикоят
«Бор эди шахсе Арастуға мурид,
Ҳалқаи дарсида ул эрди муъид.
Айлабон они ҳакими аржманд,
Жумлаи шогирдлар ичра писанд.
Анга махфий илмларни ойтибон,
Тифл экоидин олида улғойтибон.
Тўрт юз ҳикмат элидин аълам ул,
Барчадин оргуқ, Арастудин кам ул.
Қўнглида мундоқ хаёл айлаб ҳаким,
Ким Скандарга они қилғай надим.
Ким ўзи бир сориким қилса хиром,
Бўлғой ул фарзанддек қойим мақом.
Ҳикмат ичра нуктаи мавзун била
Сўз дегай мажлисда Афлотун била.
Борур эрди ёъл била .бир қатла ул,
Урди кўнглига бировнинг ишқи ёъл.
Куфр дайридин чиқиб маҳпайкаре,
Кофири сангиндили сийминбаре.
Ноз ила юз динни яғмо қилғучи.
Ҳикмат аҳлин зору шайдо қилғучи.
Ул ҳаким ўлғоч гирифтори онииг,
Кўнглини кўрди ажаб зори онинг.
Боғлаб онинг васлиға этмакка бел,
Саъйлар айлаб ароға солди эл.
Токи кўп харж айлабон ажносу нақд,
Ром этиб ул дилрабони қилди ақд.
Эмдиким ул бут васли берди даст,
Куфр аҳли янглиғ ўлди бутпараст.
Кеча-ю кундуз кўз ондин олмайин,
Вола ўлди сафҳаға кўз солмайин.
Бўлди ул маҳвашқа андоқ шифта,
Ким сабақ баҳсидин ўлди кифта.
Айлабон устод онинг наззораси,
Деди, айлай панд бирла чораси.
Берди истаб кўп насиҳат бирла панд,
Бўлмади панд ул балоға судманд.
Кўрди илму ҳикмати зоеъ бўлур,
Неча йиллиқ заҳмати зоеъ бўлур.
Неча фикр этти ҳакими беиазир,
Кўрмади ул иш давосидин гузир.
Махфий ондин ўзни тутти чораға,
Берди муҳлик доруе маҳпораға.
Ким йиқилди оҳу афғон тортибон,
Дам-бадам ул нотавонлиғ ортибон.
Чоралар қилди йигит — суд этмади,
Ул санамдин нотавоилиғ кетмади.
Ожиз ўлғач чорадин ул дардманд,
Келди устод оллиға зору нажанд.
Бош қуйи солиб малолатлар била,
Шарҳи ҳол этти хижолатлар била.
Кўрди чун устод андоқ эҳтиёж —
Келдиким беморға қилғой илож.
Дедиким: «Қўп, сен бу кун хизматқа бор,
Тур Скандар ҳазратида бандавор.
Мен мудово айлайин беморинга,
Еткурай сиҳҳат париваш ёринга».
Ул қабул айлаб равони тутти ёъл,
Сунди устоди илож айларга қўл.
Мушиле соз этти беҳад зўрманд,
Бердиким они сумурди мустаманд.
Деди маҳрамларғаким, воқиф турунг,
Ташт элтиб ул эшикда ўлтурунг.
Ҳар неким хориж бўлур — тўкманг они,
Бир ино ичра солиб асранг они.
Чиққоч ойтиб сўзлар ул олий маҳал,
Қилди мушил доғи бунёди амал.
Қилди юз мажлисча ихрожи мавод,
Ултуруб эрди эшикда устод.
Хастанинг тобу тавони қолмади,
Жисмида бир қатра қони қолмади.
Балғаму сафрову савдо бирла қон
Дафъ ўлуб, бўлди суманбар нотавон.
Кечқурун қилғоч йигит азми висоқ,
Деди доноким:—«Кириб ёрингға боқ!»
Киргач, истар эрди шўхи дилкаши,
Кўрдиким ётмиш кариҳи нохуше.
Тонимай деди:— «Менииг ёрим қанн,
Сарв бўйлуқ лола рухсорим қани?»
Эшитиб кирди ҳакими кордон,
Ақли куллдек олими бисёрдон,
Деди: «Топширгон инони келтуруиг,
Нозанинни ошиқиға эткурунг».
Борибон келтурдилар чун зарфни,
Қим эшитмиштур бу янглиғ ҳарфни.
Мухталиф ахлот ила мамлу эди,
Муҳлику макруҳ лавни бу эди.
Деди: «Олғилким паризодинг будур,
Гул жабиилиқ сарви озодинг будур.
Будур улким мубтало бўлмиш эдинг,
Ошиқу вола мунга бўлмиш эдинг».
Ул йигит устоддин бўлди хижил,
Кўргач они устоди музмаҳил.
Деди:— «Эй фарзанд, кўрдум эҳтиёж,
Ёъқ анга, билким — санга қилдим илож.
Сен доғи ошиқсану маҳбубунг ул,
Зору шайдо айлаган матлубунг ул.
Бўйла ошиқлиқдин, эй олуда зот,
Пок ишқ аҳли қошиндадур уёт!»
CXI
Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи
Яна бир сойил деди тортиб фиғон:
«К-ей сен ўлғон воқифи сирри ниҳон.
Ёълда жонимга ўлумдин бим эрур,
Жон бурун манзилда-ўқ таслим эрур.
Хавф муставли яқин беҳад заъиф,
Бўйла ёълга найлаб ўлғайман ҳариф?»
CXII
Жавоб
Деди Ҳудҳуд: «К-ей наҳифи хастадил,
Неча қолғунг олам ичра — фикр қил.
Кимки келди — оқибат борғусидур,
Кўксини тиғи ажал ёрғусидур.
Зи ҳаёт ўлмак учундур оқибат,
Бўйла таҳқиқ этти аҳли маърифат.
Ёъқки ориф, кимки ёъқтур ўйла кул,
Бу муҳаққақ амрдин ғофилдур ул.
Минг йил ўясанг даҳр аро ё бир замон,
Ким ажал охир санга бермас амон.
Авлиё бу вартаға бўлмиш асир,
Анбиёға бу юришдин ёъқ гузир.
Ваҳм қилмоқдин қутулмоқ ёъқтурур,
Қайғуруб озод бўлмоқ ёъқтурур.
Ришва бермак бирла ёъқ озодлиғ,
Ҳам қилур тиғи ажал жаллодлиғ.
Ииғламоқ бирлаву ёлбормоқ била,
Чора ёъқтур жуз бу ёъл бормоқ била.
Зоҳиду фосиқ била шоҳу гадо,
Қилмайин бўлмас бу ёъл қатъин адо.
Қўрқмоғдин кимсага ёъқ фоида,
Ғайри кўрмаклик ҳумуми зоида.
Ҳеч навъ ўлмас чу ўлмакдин гузир,
Авло улким, бўлғосен фармонпазир».
CXIII
Ҳикоят
«Нақлдурким, авжи рифъат кавкаби,
Меҳтари аъзам Сулаймони наби —
Бир кун эрди тахт уза оромгир,
Олида деву пари фармонпазир.
Жинси махлуқот инсу ваҳшу тайр,
Кўрмай онинг хизматидин ўзни ғайр.
Нофиз ул бориға фармони онинг,
Ом мажмуъига эҳсони онинг.
Турмиш эрди олида бир аҳли ҳуш,
Ҳуш они айлаб тафаккурдин хамўш.
Бўйла ҳолатда этишти бир малак,
Қобизи арвоҳу жаллоди фалак.
Қнлди пайғамбарға таъзиму салом,
Сўнгра арз эттики: «Эй фахри киром!
Асру махфийдур илоҳи ҳикмати,
Ким эрур онда хираднинг ҳайрати.
Бу азизеким қошингда бу замон —
Турмиш, ўлмактин анга ёъқтур гумон.
Умриға тўлмиш ажал паймонаси,
Ҳукм этмишким, бўлуб ҳамхонаси —
Ҳам бу соат қатл тиғин солғомен,
Ҳинд иқлимида жонин олғомен.
Ушбу ишда ғолиб ўлмиш ҳайратим,
Дам-бадам ортар ўзумга ваҳшатим».
Ул бу маънида такаллум деб равон
Қим наби олида турғон нотавон.
Келди эр ўптиу тўкти пас ниёз,
Сўнгра деди: «Ё расули сарфароз
Бу кун ўз ҳолимға ҳайронмен басе,
Марг ваҳмидин паришонмен басе.
Чора қилким бўлмайин бу мулк аро,
Ким кўзумни ваҳм айлабтур қаро.
Елга амр этти Сулаймон ул нафас —
Қйм: «Они элт андаким — қилғай ҳавас!
Қайси эрдаким деса, бергил қарор,
Дафъ қил кўнглидин онинг изтирор».
Ел они олиб учурди тунду тез,
Бори аъзосиға солиб рустахез.
Ким ишорат қилди Ҳиндистон сари,
Онда этгач, ўтмади ондин нари.
Деди: «Бу эрда манга ором бер,
Ким эрур бўлмоққа матлубум бу эр».
Тушти рокиб, борди рахши тезтак,
Узни эткурди бу ҳолатда малак.
Тенгри сунъиға дебон кўп офарин,
Они ҳам қилди ёноларға қарин.
Ел била ҳамтаклик эца гар киши,
Руҳ қабзи келди Азроил иши».
CXIV
Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи
Яна бир сойил деди: «К-ей покзод,
Жумлаи умримда кўрмаймен мурод.
Доимо ғам бирла элтибмен басар,
Шодлиғдин менда ёъқ эрмиш асар.
Ёъл борурға хотири хуррам керак,
Даҳр ранжидин малолат кам керак.
Чун мени ғампарвар этмиш рўзгор,
Ҳар замон бир ғам била жоним фигор.
Не кўнгул хушлуғ била ёъл қатъ этай,
Кўнгли хушлар қайда кеца, мен кетай».
CXV
Жавоб
Деди Ҳудҳуд: «К-ей нажанди ғамсиришт,
Зотинга ғамдин баҳоиа сарнавишт.
Бўйла водий қатъида беиштибоҳ,
Ғамни этмишлар эранлар зоди роҳ.
Ёъл ғами келмиш эранларнинг иши,
ёълда ғамсизни киши демас киши.
Ғамдин айларлар эранлар шодлиғ,
Бу муқайядлиғ дурур озодлиғ,
Ғам эридур меҳнатободи жаҳон,
Онда ҳар навъ элга бир ғамдур аёи.
Олам аҳли кўнглида олам ғами,
Худ будур кўпрак бани одам ғами.
Лек аларким келдилар аҳли яқин,
Ёъл ғамидин келдилар доим ҳазин.
Кимсага аввалғи ғам мамнуъдур,
Одамидин сўнгғи ғам матмуъдур.
Гар бурунғидин эсанг зору нажанд,
Ёълдин ўзни шод қил, эй мустаманд.
Сўнгғидин ғамгин эсанг — қил шодлиғ,
Ким кўнгул ондин топар ободлиғ.
Ғамдин айлар шодлиғ аҳли видод
Бор аларг-а номурод ўлмоғ мурод.
Ёъл ғамидур мақсаду мақсуд учун,
Ким эр ул ғамии кўпгул беҳбуд учун.
Ондаким ёъқтур бу ғам — эр эрмас ул,
Зод ғамдин топти қатъ этган бу ёъл».
CXVI
Ҳикоят
«Мисрда бор эрди олийҳиммате,
Олами маънида соҳибдавлате.
Ишрат асбоби бори тайёр анга,
Не хаёл эцанг юз ул миқдор анга.
Жаннатосо қаср ичинда манзили,
Ҳурваш маҳбуб онинг ҳаммаҳмили.
Лек ул олий сифати пок зот
Бор эди бу барчаға беилтифот.
Дарду ғам эрди анга ёру надим,
Ҳажр зиндонида Юсуфдек муқим.
Дедилар: «К-ей кўнглунг андуҳ бирла жуфт,
Бизга равшан айла бу рози нуҳуфт!
Ким муҳайё бори асбоби нашот,
Ким кўнгулға бўлғай ондин инбисот.
Хотиринг нечун даме хуррам эмас,
Ғамдин ўзга кўнглунга ҳамдам эмас?»
Деди: «Ёъл аҳлиға зиндондур жаҳон,
Негаким матлуби кўздиндур ниҳон.
Иш будурким айлагай қатъ ушбу ёъл,
Кўнглининг матлубига этгунча ул.
Кимса зиндонда қачон хуррам бўлур,
Байтул-еҳзонда нетиб беғам бўлур.
Менки айру ёрдин дармондамен,
Гар Эрам боғидамен — зиндондамен.
Бўлмағунча васл гулзориға хос,
Бўлмағум ғам хорхоридин халос».
CXVII
Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи
Яна бир сойил деди: «К-ей беназир,
Мен онинг амриғамен фармонпазир.
Муитазирмен амр ила фармониға,
Ёъқ муқайяд қаҳр ила эҳсониға.
Ҳарне амр эца —топар мендин ҳусул,
Ул билур гар рад қилур, ёхуд қабул.
Не буюрса ул ишимдур ёзу қиш,
Ёъқ манга радду қабули бирла иш.
Амриға иқдом одатдур манга,
Чун адо қилдим саодатдур манга».
CXVIII
Жавоб
Деди Ҳудҳуд: «Хўб сўздур бу сўзунг,
Хўброқким, демагай они ўзунг.
Кимсага бу ёълда ҳаййи лоязол,
Бу тариқ ичра насиб этмиш камол.
Ким онинг фармониға бўлғай мутеъ,
Келди бу ёълда онинг жоҳи рафеъ.
Амридин чеккон бўюн мардуд эрур,
Боргоҳи иззидин матруд эрур.
На ҳумоюнфол мақбул бандадур,
Ким онинг фармониға афкандадур.
Амриға тоат эрур коми онинг,
Ёъқ, бу ишсиз бирдам ороми онинг.
Лек ҳар неча итоат айласа,
Амру ҳукми бирла тоат айласа,
Бу иши бирла мубоҳот айламас,
Кибрни жониға офот айламас.
Тоат эца озу кўп ё боту кеч,
Бори-ю ёъқи эрур оллинда ҳеч.
Бўлмаса мақбул кирдори онинг,
Балки тенг бўлса ёъқу бори онинг.
Қилмаса ўзни тафохурдин азиз,
Тоатиға кўрса қиймат бир пашиз,—
Улдурур гўйи саодат элтгон,
Нафъи тақвоу ибодат элтгон.
Бар эган ўз тоату тақвосидин,
Баҳравар бўлғон бу иш маъносидин»,
CXIX
Ҳикоят
«Тенгри Одамни яратмасдин бурун,
Руҳ шамъин танға қотмасдин бурун —
Ким малойик хайлига эрди ҳужум,
Тоату тақвода одобу русум.
Бориға сарвар Азозил эрди бас,
Муршиду мушкиллариға чорарас.
Неча минг йил ўйла тоат айлади,
Тенгри амриға итоат айлади —
Ким эрур васфида онинг нутқ лол,
Ақл оллинда эрур амри маҳол.
Нақл мундоқдурки, сатҳи хокда,
Ёна бу олий тўқуз афлокда —
Қолмамиштур сажда қилғунча макон,
Ким юз онда қўймамиш ул нотавон.
Тенгри чун Одамни махлуқ айлади,
Узни ошиқ, они маъшуқ айлади.
Амр қилдиким малойик сарбасар,
Сажда қилсунким, будур — хайрулбашар.
Чун малойикка бу амр этти илоҳ,
Қилдилар Одам жанобин саждагоҳ.
Ул неча минг йил ибодат айлаган,
Амр ила тақвоу тоат айлаган.
Чун ғурур этти ишига ошкор,
Хайл аро рад қилди они кирдикор.
Кўнглидин олиб ибодат завқини,
Солдилар бўйниға лаънат тавқини.
Неча минг йил бўлдиким мардуд эрур,
Неча минг йиллик иши нобуд эрур,
Онглаким, бу ёълда қилмайдур илоҳ —
Узни кўрмакликдин ортуғроқ гуноҳ.
Узни кўрмак — тоатин кўрмакдурур,
Қилғонин кўнглига келтурмакдурур».
CXX
Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи
Яна бир сойил деди: «К-ей сарфароз,
Кимки бўлса ҳақ ёълинда покбоз.
Нафъи онинг не экан — изҳор қил,
Чун манга мубҳамдурур — шарҳ айлагил
Ким бу ёълда— мен эрурмен покбоз.
Борни ўйнабмен тўкуб ажзу ниёз».
CXXI
Жавоб
Деди Ҳудҳудким: «Бу иш душвор эрур,
Саҳл этар тенгри ангоким ёр эрур.
Топса бу давлатни ҳар олийниҳод,
Мундин ортиқ ёъқтурур бу ёълга зод.
Яъни бу ёъл зодидур безодлиғ,
Зоду тўша қайдидин озодлиғ.
Лек онинг шарти будурким, роҳрав —
Ҳарнеким бору ёъқини жав-бажав.
Тоату зуҳду зиёну судини,
Ҳақ ёълннда буд ила нобудини —
Жамъ этиб солгай фано ўтиға поқ
Куйдуруб, кул айлаб, они завқнок.
Кулии совурғай ҳавоға сарбасар,
Ул сифатким қолмағай ондин асар.
Сўнгра кўнглига солиб афғон эли,
Ул чаманга эстуруб найсон эли.
Қилғонин мутлақ чиқорғай кўнглидин,
Ҳар не қилмиш эрди — борғай кўнглидин,
Чун вужудин бу сифат қилди адам,
Сўнгра бу ёъл азмиға урғай қадам.
Улки дерларким, сулук аҳлига ёъл
Бир қадамдур яхши воқиф бўлса ул —
Ул қадам будурки, ёъқу-борини —
Уртагайким, қўймағай осорини.
Бу қадам қўйғоч, этар матлубға,
Ҳажр бориб, қовушур маҳбубға».
CXXII
Ҳикоят
«Улки бу ёълда иши таслим эди,
Иби Адҳам шоҳ Иброҳим эди.
Ҳақ ёълинда муршиди дин эрди ул,
Покбозу пок ойин эрди ул.
Ким бу ёълда мулку тахту кишварин —
Уйнади, ташлаб бошидин афсарин.
Жанда кийди кўргузуб юз минг ниёз,
Ёълға тушти шоҳи ринди покбоз.
Балхдин азми Нишопур айлади,
Они вайрон, муни маъмур айладя.
Бу макон бўлди чу ул гавҳарга кон,
Етти йил бир тоғ аро қилди макон.
Онда султон сойимуд-даҳр эрди куи,
Ул сифатким қойимул-лайл эрди тун.
Жамъ этиб водийда кундуз хасу хор,
Бир қучоқ боғлар эди мардонавор.
Эгнига боғлаб бориб бозорға,
Сотар эрди шом учун ифторға.
Бас риёзатдин ҳилол ўлмиш эди,
Жисми ул янглиғки нол ўлмиш эди.
Бир кун эгнида ўтун, жисмида ранж,
Шаҳрга борур эди ул кони ганж.
Тўстилар ёълини ақтоби замон,
Қилғоли онинг сулукин имтиҳон.
Урди бир юмруғ бири бўйнига руст,
Деди ул фақру фано таврида чуст —
Ким: «Ониким сен тилайсен қолди ул,
Балхдин мен бу тараф тутқонда ёъл».
Дедиларким: «Нотамом эрмиш ҳануз,
Бу ўтун остида хом эрмиш ҳануз.
Балх онинг чиқмайдур эрмиш ёдидин-
Ким бош урди хотири ношодидин.-
Неча йил чекса бу янглиғ ранжу дард,
Мулкнинг ёдидин ўлғай кўнгли фард».
Иил ўтуб ёна ул икки-уч ҳариф,
Топтиларким борур эрди ул наҳиф.
Яна бир мушт имтиҳонға урдилар,
Озмун шартин бажо келтурдилар.
Чиқмади бу қатла султондин нафас,
Мумтаҳанлар бўлдилар фарёдрас.
Дедилар топиб ул ойин бирла ком —
Ким сулук ичра иши бўлмиш тамом.
Шукрлар бу ишта ифшо эттилар,
Узни султонға падидор эттилар.
Бир-бириға ҳамдаму дамсоз ўлуб,
Каъба азми қилдилар ҳамроз ўлуб.
Шаҳға андин сўнгра итти шоҳлиғ,
Роҳравлар эткуруб огоҳлиғ.
Ғайр ёди кўнглида то бор эди,
Парда янглиғ монеъи асрор эди.
Кўнглидин билкулл чу зойил бўлди ул,
Парда қўпқоч пешгаҳға топти ёъл.
Бу фаноға кимки топти дастрас,
Они дерлар покбоз, эй булҳавас».
CXXIII
Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи
Яна бир сойил деди: «К-ей ҳушманд,
Менда бордур ҳиммати беҳад баланд,
Гар бийик ҳимматнинг элга нафъи бор,
Манга нафъ ўлмоқ керактур ошкор.
Мен заифу ҳимматим асру қавий,
Сўз бу маънида не айтур маънавий».
CXXIV
Жавоб
Деди Ҳудҳудким: «Бу даъвонг ўлса жўб,
Топқунг ондин ушбу ёълда нафъ кўп.
Паст элнинг гар бийикдур қиммати,
Бор онинг хўрдида иззу рифъати.
Гавҳар ўлди ҳиммату одам — садаф,
Бу садафқа ул гуҳардиндур шараф.
Ҳиммат ўлса, маснаду жоҳ ўлмасун,
Мулку мол ончаки дилхоҳ ўлмасун.
Кимки ёъқдур нақддин перояси,
Билки ҳиммат бас дурур сармояси.
Кимсага ҳеч ишта гар этмас илик,
Бок ёъқ гар ҳиммати бўлса бийик.
Эрга ҳимматдин берур юз эътибор,
Жоҳу мулку ганжнинг не дахли бор.
Мол ўлуб ғар ёъқ кишининг ҳиммати,
Маъни аҳли олида ёъқ иззати.
Кимки бўлғай ҳиммати олий анга,
Бар берур бу ҳиммат иқболи аига.
Шаҳға ҳикмат паст агар берди худо,
Хушроқ ондин ҳиммати олий гадо.
Подшаҳким, бўлса ҳиммат ичра паст,
Келди ҳимматлиғ гадодин зердаст.
Одамининг зеби ҳимматдин дурур>
Нафснинг таъдиби ҳимматдиндурур.
Ласт ҳиммат гар топар бахти балаид,
Мудбири кўҳидек эрмае аржманд.
Минг адад қўй бирла муздури шабон,
Музд олиб қўйларға бўлмиш посбон.
Чун бўридин қўйға эца тумтароқ,
Ул шабондин онда бир ит яхшироқ.
Улки ганжи бору ёъқ ҳиммат анга,
Бу шабону қўйғадур нисбат анга.
Га.нжға ул бир нигаҳбон беш эмас,
Уйлаким ул қўйға чўпон беш эмас.
Ринди соҳиб ҳимматонда чун этар,
Ул сурукни бир гадоға базл этар.
Риндга ҳиммат била бўлса карам,
Нақди анжумдур анга харлси дирам».
CXXV
Ҳикоят
«Бўйла сўз манқул эрур ахбор аро,
Ҳиммат аҳли ҳолидин осор аро.
Ким қиёматким эрур ёвмун-нушур,
Онда ҳар ким қабридин айлаб зуҳур.
Зоҳиду фосиқ гадоу муҳташам,
Арсаи маҳшар аро қўйғой қадам.
Шайхи Жом ул муршиди олий мақом,
Зинда Пили мастдек айлаб хиром.
Дўзах аҳли сори чун қилғай гузар,
Солибон ибрат кўзи бирла назар.
Кўргач анда элга гуногун азоб,
Ҳиммати баҳриға тушкай изтироб.
Тенгрига изҳори ҳожот айлагай,
Бўйла ойини муножот айлагай.
Ким илоҳий, аҳли дўзахни тамом,
Ҳарне бўлғай шайху шобу хоеу омш,
Борчанинг қилғон гуноҳин афв қил,
Ёрлақаб, лутф айлаб озод айлагил.
Санга бу лутфу карам осон эрур,
Бу улус бору ёъқи яксон эрур.
Гар мунга рози эмассен — бер манго,
Уйла жисмиким томуғ бўлғай тўло.
Гар санга бўлса азоб этмак ғараз,
Мен бўлай бу нотавонларға эваз.
Ринди соҳиб ҳиммати олий жаноб,
Чун шафоатда бу навъ этгай хитоб.
Бу сифатким зоҳир ўлғай кўшиши,
Анга лойиқ ҳақдин ўлғай бахшиши.
Чун ҳумои ҳиммати очқай қанот,
Юз туман минг халқ топқайлар нажот».
CXXVI
Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи
Яна бир сойил деди: «К-ей, поксайр,
Кимсада инсоф бўлғай, борму хайр?
Ҳақ манга инсоф қисмат айламиш,
Қути жоним бўйла неъмат айламиш.
Бу сифатқа улки бўлса нисбати,
Борму ул ҳазратда онинг қурбати?»
CXXVII
Жавоб
Деди Ҳудҳудким: «Бу нақледур ҳасан,
Борча эл олинда мустаҳсан бу фан.
Одамиға яхши кўп авсоф эрур,
Лек аларнинг ашрафи инсоф эрур.
Кимгаким инсоф ёъқ — инсон эмас
Мунсиз атворида жуз нуқсон эмас.
Бу сифат келди эранларнинг иши,
Бўйла давлатқа этишмас ҳар киши.
Одам эрмас улки ноинсоф эрур,
Одам инсоф истамас — аммо берур.
Истамаслар элдин инсоф аҳли ҳақ.
Ким аларга келди.мунсифлиғ сабақ.
Бермай инсоф, улки инсоф истади,
Узни ноинсоф мутлақ айлади».
CXXVIII
Ҳикоят
«Хожаи динпарвари олий насаб,
Ким отига Порсо эрди лақаб.
Макка сайрин оллида жазм айлади,
Каъбаи исломга азм айлади.
Хожа Бу Наср эрди хизматкор анга,
Ходиму фарзанду хосу ёр анга.
Чун мушарраф бўлдилар мақсудқа,
Шукр зоҳир айлабон маъбудқа.
Қилдилар ҳарнеки фарз эрди адо,
Халқнинг ҳажжини айларга дуо.
Ким қабул этгай ҳақ айлаб иттифоқ,
Хожани мажмуъ кўрдилар йироқ.
Олти юз минг раҳнаварди ҳақшунос,
Хожаға кўргуздилар бу илтимос.
Соҳиби «Қудсия»ву «Фаслул-хитоб»,
Ул жамоатқа деди мундоқ жавоб:
«Ким манга бу ишки тортибсиз рақам,
Мен худ ондин тошқари қўймон қадам.
Гар мунга бонсдурур фазлу камол,
Олами инсоф аро беқилу қол.
Мендан ансабдур бу иш Бу Насрға,
Ким дуо қилғай бу аҳли асрға».
Чун бу янглиғ они таъриф айлади.
Эл дуосин анга таклиф айлади.
Хожанинг инсофин ул эҳсон била,
Эл қабул айлаб саросар жон била.
Хожа Бу Наср этти минбарни макон,
Эл дуосин айлабон вирди забон.
Тенгри олдида муножот айлади;
Халқ учун изҳори ҳожот айлади.
Хожа минбарнинг тубин айлаб мақом,
Сидқ ила омин дер эрди бардавом.
Етгач охирға дуо бирла савол,
Деди сойил: «К-ей илоҳи зулжалол.
Кўрмасанг лойиқ дуо ойинини,
Қилмағил зоеъ онинг оминини?»
Олти юз минг халқдин чиқти нафир,
Зор йиғлаб ҳам сағиру ҳам кабир.
Офаринлар деб алар авсофиға,
Ҳам атову ҳам ўғул инсофиға.
Мундин аҳсан кимсага ёъқтур сифат,
Онгламас они жуз аҳли маърифат».
CXXIX
Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи
Яна бир сойил дедиким: «Хайл аро —
Бандаға густохлиғ борму раво?
Сидрағаким келди олий шохлиғ,
Гар қуше қилса аён густохлиғ.
Журъати жанбида бўлғайму уқоб,
ёъқса истиғноға бўлғайму ҳисоб?»
CXXX
Жавоб
Деди Ҳўдҳудким: «Буким қилдинг савол,
Сен жавобинда бил онинг икки ҳол.
Кимсаким густох ўлур шоҳ оллида,
Е керак махсус даргоҳ оллида.
Узлугининг қайдидин бўлғай халос,
Узга уллуқ бирла берган ихтисос.
Ҳарне бу дер ул дегандекдур яқин,
Буллуқу уллуқ бўлиб рафъ ўртодин.
Мунда зоҳирда агар журъатдурур,
Лек маъни ёълидаи ваҳдатдурур.
Ё керактур ишқ савдосида паст,
Ошиқи ошуфтаву мажнуну маст,
Ким муҳаббат қилмиш ўлғай они зор,
Бўлғай ойтур ҳолида беихтиёр.
Не инод ўлғай, не кибр оида ғараз,
Жуз муҳаббатким анга ёъқтур эваз.
Уйла ҳақ машъуфи бўлғай мутлақ ул,
Ким дей олмағай ҳадисе жуз ҳақ ул».


AvvalgiII- qism Keyingi
Mualifning boshqa asaralari
1 Mezon ul-Avzon (Tasvirlar) 1375
2 Sab’ai Sayyor (Tasvirlar) 1031
3 Arba’in [Alisher Navoiy] 1960
4 Арбаин - 40 четверостиший [Alisher Navoiy] 1997
5 Арбаъин [Alisher Navoiy] 766
6 Афоризмы [Alisher Navoiy] 789
7 Badoyi ul-Bidoya (I- qism) [Alisher Navoiy] 5000
8 Badoyi ul-Bidoya (II- qism) [Alisher Navoiy] 5811
9 Badoyi ul-Vasat (I- qism) [Alisher Navoiy] 5760
10 Badoyi ul-Vasat (II- qism) [Alisher Navoiy] 2538
11 Badoyi ul-Vasat (III- qism) [Alisher Navoiy] 1944
12 Бадойиъ ул-Бидоя (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1020
13 Бадойиъ ул-Бидоя (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1344
14 Бадойиъ ул-Васат (I- қисм) [Alisher Navoiy] 926
15 Бадойиъ ул-Васат (II- қисм) [Alisher Navoiy] 937
16 Бадойиъ ул-Васат (III- қисм) [Alisher Navoiy] 858
17 Farhod va Shirin (I- qism) [Alisher Navoiy] 1650
18 Farhod va Shirin (II- qism) [Alisher Navoiy] 5911
19 Favoid ul-Kibar (I- qism) [Alisher Navoiy] 3709
20 Favoid ul-Kibar (II- qism) [Alisher Navoiy] 1654
21 Favoid ul-Kibar (III- qism) [Alisher Navoiy] 2415
22 Фавоид ул-Кибар (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1014
23 Фавоид ул-Кибар (II- қисм) [Alisher Navoiy] 901
24 Фавоид ул-Кибар (III- қисм) [Alisher Navoiy] 850
25 Фарҳод ва Ширин (I- қисм) [Alisher Navoiy] 815
26 Фарҳод ва Ширин (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1239
27 Hayrat ul-Abror (I- qism) [Alisher Navoiy] 12106
28 Hayrat ul-Abror (II- qism) [Alisher Navoiy] 2141
29 Hayrat ul-Abror (III- qism) [Alisher Navoiy] 2014
30 Holoti Pahlavon Muhammad [Alisher Navoiy] 1937
31 Holoti Sayyid Hasan Ardasher [Alisher Navoiy] 1845
32 Ҳайрат ул-Аброр (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1086
33 Ҳайрат ул-Аброр (II- қисм) [Alisher Navoiy] 698
34 Ҳайрат ул-Аброр (III- қисм) [Alisher Navoiy] 656
35 Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад [Alisher Navoiy] 664
36 Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер [Alisher Navoiy] 809
37 Layli va Majnun (I- qism) [Alisher Navoiy] 1982
38 Layli va Majnun (II- qism) [Alisher Navoiy] 1830
39 Layli va Majnun (III- qism) [Alisher Navoiy] 4677
40 Lison ut-Tayr (I- qism) [Alisher Navoiy] 6554
41 Lison ut-Tayr (II- qism) [Alisher Navoiy] 1035
42 Lison ut-Tayr (III- qism) [Alisher Navoiy] 6014
43 Лайли ва Мажнун (I- қисм) [Alisher Navoiy] 804
44 Лайли ва Мажнун (II- қисм) [Alisher Navoiy] 782
45 Лайли ва Мажнун (III- қисм) [Alisher Navoiy] 975
46 Лисон ут-Тайр (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1231
47 Лисон ут-Тайр (III- қисм) [Alisher Navoiy] 783
48 Лисон ут-Тайр (Язык птиц) [Alisher Navoiy] 1565
49 Mahbub ul-Qulub [Alisher Navoiy] 2036
50 Majolis un-Nafois (I- qism) [Alisher Navoiy] 1695
51 Majolis un-Nafois (II- qism) [Alisher Navoiy] 2112
52 Mezon ul-Avzon [Alisher Navoiy] 3630
53 Muhokamat ul-Lugʻatayn [Alisher Navoiy] 7536
54 Munojot [Alisher Navoiy] 7465
55 Munshaot (Munojot) [Alisher Navoiy] 1906
56 Мажолис ун-Нафоис (I- қисм) [Alisher Navoiy] 982
57 Мажолис ун-Нафоис (II- қисм) [Alisher Navoiy] 844
58 Маҳбуб ул-Қулуб [Alisher Navoiy] 929
59 Мезон ул-Авзон [Alisher Navoiy] 985
60 Муножот [Alisher Navoiy] 993
61 Муншаот (Муножот) [Alisher Navoiy] 816
62 Муҳокамат ул-Луғатайн [Alisher Navoiy] 1153
63 Nasoim ul-Muhabbat (I- qism) [Alisher Navoiy] 4017
64 Nasoim ul-Muhabbat (II- qism) [Alisher Navoiy] 1831
65 Nasoim ul-Muhabbat (III- qism) [Alisher Navoiy] 1960
66 Navodir un-Nihoya (I- qism) [Alisher Navoiy] 2374
67 Navodir un-Nihoya (II- qism) [Alisher Navoiy] 1782
68 Navodir un-Nihoya (III- qism) [Alisher Navoiy] 1192
69 Navodir ush-Shabob (I- qism) [Alisher Navoiy] 2429
70 Navodir ush-Shabob (II- qism) [Alisher Navoiy] 1591
71 Navodir ush-Shabob (III- qism) [Alisher Navoiy] 1824
72 Nazm ul-Javohir [Alisher Navoiy] 4874
73 Наводир ун-Ниҳоя (I- қисм) [Alisher Navoiy] 966
74 Наводир ун-Ниҳоя (II- қисм) [Alisher Navoiy] 974
75 Наводир ун-Ниҳоя (III- қисм) [Alisher Navoiy] 851
76 Наводир уш-Шабоб (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1061
77 Наводир уш-Шабоб (II- қисм) [Alisher Navoiy] 765
78 Наводир уш-Шабоб (III- қисм) [Alisher Navoiy] 876
79 Назм ул-Жавоҳир [Alisher Navoiy] 779
80 Насоим ул-Муҳаббат (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1280
81 Насоим ул-Муҳаббат (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1133
82 Насоим ул-Муҳаббат (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1083
83 Притчи [Alisher Navoiy] 936
84 Qaro koʻzum (I- qism) [Alisher Navoiy] 2567
85 Qaro koʻzum (II- qism) [Alisher Navoiy] 2377
86 Qaro koʻzum (III- qism) [Alisher Navoiy] 2063
87 Қаро кўзум (I- қисм) [Alisher Navoiy] 968
88 Қаро кўзум (II- қисм) [Alisher Navoiy] 904
89 Қаро кўзум (III- қисм) [Alisher Navoiy] 899
90 Risolai tiyr andoxtan [Alisher Navoiy] 1267
91 Рисолаи тийр андохтан [Alisher Navoiy] 671
92 Sabai Sayyor [Alisher Navoiy] 10162
93 Saddi Iskandariy (I- qism) [Alisher Navoiy] 1523
94 Saddi Iskandariy (II- qism) [Alisher Navoiy] 1824
95 Saddi Iskandariy (III- qism) [Alisher Navoiy] 2984
96 Siroj ul-Muslimin [Alisher Navoiy] 2586
97 Сабъаи Сайёр [Alisher Navoiy] 1713
98 Садди Искандарий (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1371
99 Садди Искандарий (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1004
100 Садди Искандарий (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1562
101 Сирож ул-Муслимин [Alisher Navoiy] 781
102 Tarixi anbiyo va hukamo [Alisher Navoiy] 3512
103 Tarixi muluki ajam [Alisher Navoiy] 2847
104 Тарихи анбиё ва ҳукамо [Alisher Navoiy] 888
105 Тарихи мулуки ажам [Alisher Navoiy] 852
106 Vaqfiya [Alisher Navoiy] 3258
107 Вақфия [Alisher Navoiy] 810
108 Xamsat ul-Mutahayyirin [Alisher Navoiy] 2297
109 Xамсат ул-Мутаҳаййирин [Alisher Navoiy] 866
110 Gʻaroyib us-Sigʻar (I- qism) [Alisher Navoiy] 9441
111 Gʻaroyib us-Sigʻar (II- qism) [Alisher Navoiy] 2848
112 Gʻaroyib us-Sigʻar (III- qism) [Alisher Navoiy] 4235
113 Ғаройиб ус-Сиғар (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1525
114 Ғаройиб ус-Сиғар (II- қисм) [Alisher Navoiy] 818
115 Ғаройиб ус-Сиғар (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1153
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика