Мажолис ун-Нафоис (I- қисм) [Alisher Navoiy]

Мажолис ун-Нафоис (I- қисм) [Alisher Navoiy]
Мажолис ун-Нафоис (I- қисм) [Alisher Navoiy]
Муқаддима
Бисмиллоҳир-Раҳмонир-Раҳим
Юз ҳамд ангаким ясаб жаҳон бўстони, Айлаб юзу зулфидин гулу райҳони. Қилди ясағоч бу боғи руҳафзони Назм аҳлин анинг булбули ҳуш илҳони.
Ва дуруди номаъдуд ул хулосаи маъдум ва мавжудғаким(1):


То тахти фасоҳат авжида топти нишаст,
Ҳам назмки этти зумраи табъпараст,
Ҳам нозимининг поясига берди шикаст,
Ҳам назмини қилди қаро туфроққа паст.
Хурдабинлар хизматида ва хирадойинлар ҳазратида маъруз улким, назм каломи рутбаси рифъатиға ушбу далил басдурким, анинг муқобиласидаким, араб фусаҳоси балоғат зеварлари била намойишлиқ ва фасоҳат гавҳарлари била оройишлиқ назм раънолариға жилва берурлар эрди ва даъво кўси овозасии фалакка еткурурлар эрди. Ҳазрати малики алломнинг(2) каломи муъжиз низоми(3) Жабраили(4) ҳужаста фаржом воситаси била хайр-ул-аном алайҳиссалавоту вассалламға(5) нозил бўлди. Бас назм илми қойиллари ва шеър фани комиллариким, дақойиқ дурри покининг баҳри уммони ва маоний лаъли оташнокининг кони бўла олғанлар, бас шариф хайл ва азиз қавм бўлғайлар, бу жиҳатдиндурким, аларнинг номин отлари ва киромий сифотлари замон саҳойифидин ва даврон сафойиҳидин маҳв бўлмасун деб тасниф аҳли таълифларида ва таълиф хайли таснифларида фусули ороста ва абвоби пийроста қилибдурлар ва ўз китобатлариға бу жамоат зикридин зеб берибдурлар. Ул жумладин бири ҳазрати маҳдуми, шайх ул-исломи мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомий(6) (мадда зилли ва иршодаҳу)(7) дур.


Улким бу тўқуз фалакни ақл этса хаёл,
Дарёи улумиға топар қатра мисол,
То чашмаи табъи даҳр аро очти зулол,
Ҳайвон суйи янглиғ айлади моломол.
Мундоқ бузургвор олий миқдор «Баҳористон»(8) отлиғ китобидаким, секкиз равза очибдур ва секкиз равзаи жаннат алар хижолатндин эл кўзидин ихтифо пардасиға қочибдур ва они Султони Соҳибқирон(9) оти зевари била музайял ва алқоби гавҳари била мукаллал қилибдур, бир равзасини бу мавзун наволиқ балобил ва матбуъ садолиғ анодил гул бонгидин рашки нигорхонаи Чин(10) ва ғайрати фирдавси барин қилибдур ва Амир Давлатшоҳким(11), Хуросон мулкининг асил мирзодалари орасида фазл ва дониш зевари била баҳраманд, фақр ва қаноат тожи била сарбаланддур, ҳам Султонн Соҳибқирон отиға «Тазкират уш-шуаро»(12) отлиғ китоб битибдур, воқеан басе заҳмат тортибдур ва бу тоифани яхши жамъ қилибдур. Бу бобда яна дағи расоил ва кутуб бор. Аммо барчасидан бурун ўтган шуаро ва эрта кечган фусоҳонинг оти мазкур ва сифоти мастурдур ва бу хужаста замон ва фархунда даврон шуаро ва хуштаъблариким, Султон Соҳибқирон юмни давлатидин ва натижаи тарбиятиднн шеърнинг кўпрак услубида, батахсис ғазал таврида барчадин дилосороқ ва нишот афзороқдур, таркиби салосат ва латофатин бурунғиларга еткурадурлар ва маъни назокат ва ғаробатин улча шарти бор, бажо келтурадурлар, отлари ул жамоат зумрасида бўлмоқдин маҳрум ва сўзлари ул тартиб ва қоидада номаълум учун шикаста хотирға ва синуқ кунгулға андоқ келдиким, бир неча варақ битилгай ва бу аср шуароси била бу давр зурофаси отин анда сабт этилгай, то бу ниёзмандлар ҳам бурунғи шуаро акобири зайлида мазкур бўлғайлар ва бу пайравлар ҳам ул раҳбарлар хайлиға қўшулғайлар. Бу жиҳатдин Султон Соҳибқироннинг ҳумоюн валодатлари(13) замонидин рўзафзун давлатлари даврониғачаким, қиёматғача барқарор ва олам инқирозиғача пойдор бўлғай, улча фақир эшитибмен, аммо хизматлариға етмаймен ва улча хизматлариға етибмен, аммо ҳоло бу фано дор ул-ғуруридин бақо дор ус-суруриға интиқол қилибдурлар(14) ва улча ҳоло бу фаррух замонда намояндадурлар(15) ва ул ҳазрат зоти малакий сифотиға мадҳ сарояндадурлар, жамъ қи-лилғай ва ҳар қайсининг натойижи табъидин бирор нима нишона нўсунлуқ ёзилғай. Чун бу мақсудға етилди, они секкиз қисм этилди ва ҳар қисми нафис бир мажлисға мавсум бўлди ва мажмуъиға «Мажолис ун-нафоис»(16) от қўюлди.


Бу туҳфаки, хушмен ибтидоси бирла,
Ҳам назм латойифи адоси бирла,
Уммид буким, умр вафоси бирла,
Хатм айлагамен шоҳ дуоси бирла.
Аввалги Мажлис
Жамоати маходим ва азизлар зикридаким, бу фақир аларнинг шариф замонининг охирида эрдим ва мулозиматлари шарафига мушарраф бўлмадим
Ул жумладин, солики атвор ва кошифи асрор, яъни: Ҳазрати Амир Қосим Анвор(1) (қуддиса сирруҳу(2))дур. Ҳар неча аларнинг рутбаси шоирлиқ поясидин юқорироқдур ва валоят аҳли(3) зумрасида васфдин тош-қарироқ, аммо чун ҳақойиқ ва маориф адосида(4) назм либоси дилпазирроқ учун илтифот қилур экандурлар, таяммун жиҳатидан бу мухтасарни аларнннг шариф исмлари била ибтидо қилилди.
Мирнинг асли Озарбайжондиндур ва мавлуди Сароб отлиғ кентдиндур. Йигитликларида шайх Садриддин Ардабилий(5) (қуддиса сирруҳу)ға мурид бўлдилар ва суфия одоб ва тарийқин андин такмил қилиб шайх ишорати била Хуросонға келдилар ва оз вақтда халойиқ Мир хизматиға фирифта бўлуб ғавғо қила бошладилар. Подшоҳи замон Мирга ихрож ҳукми қилди. Балх ва Самарқанд сари бориб, муддате бўлуб, яна дор ус-салтанат азимати қилдилар, яна Чиғатой мирзодалари, балки улус озадалари мурид бўлнб, ҳужум қила бошладилар. Равишлари пок эрди ва нафаслари оташнок. Эл бағоят алар назмлариға мойил ва шеърларин ўқумоқ ва битимакка роғиб бўлдилар. Ҳар ойинаким, девон жамъ қилурға бу амр боис бўлди ва «Анис ул-ошиқин»(6) отлиғ мухтасарроқ маснавий ҳам назм қилдилар ва таржеъ(7) дағи дедилар ва табаррук жиҳатдан икки матлаъ битилур, бири буким:


Ишқи ту ки сармояи мулки ду жаҳон аст,
Алминнату лиллаҳки, маро бар дилу жон аст(8).
Яна бири буким:


Риндему ошиқему жаҳонсўзу жома чок,
Бо давлати ғами ту зи фикри жаҳон чи бок(9).
Бу фақир аввал назмеким, ўрганибмен, бу сўнгги матлаъдур. Ҳамоно уч ёш била тўрт ёшнинг орасида эрдим, азизлар ўқумоқ таклифи қилиб, баъзи ҳайрат изҳор қилурлар эрди ва маснавийлари ҳазрати мавлоно Жалолиддин Румий(10) (қуддиса сирруҳу) маснавийларининг вазнидаким «рамали мусаддас» дерлар воқеъ бўлубтур, бу мисраъким:


Буд дар Табриз саййидзодае(11).
андиндур, гўёки мақсад ўзларидур ва таржеъларининг банди бу байтдурким:


Туи асли ҳама пинҳону пайдо,
Ба афъолу сифоту зоту асмо(12).
Ва ул ҳазратнинг муббрак марқади Жом вилоятида Харжурд қасабасидадур. Ва фақир ҳам ул остона жорўбкашларидинмен(13). Вафотлари санаи хамса ва салосина ва самона миада(14) воқеъ бўлубдур.
Мир Махдум — Ҳазрати Мир Қосимға(15) халифа ва фарзанд ва маҳбуб масобасида эрди, отаси Маккадин Имом Али Мусо ар-Ризо(16) зиёратиға Машҳадға келди, Қайтиб Нишопурға етганда кадхудо бўлуб мутаваттин бўлди. Ва анга уч фарзанд тангри иноят қилди, кичикраги Мир Махдум эрдиким, оти Сайид Муҳаммаддур, шаҳрга таҳсилға келди ва зоҳир улумин такмил қилғон чоғда ҳазрати Мир Қосимнинг зуҳур ва шуҳрати вақти эрди, ул ҳазрат хизматиға етгач мурид ва вобаста бўлди ва ҳазрат Мир анинг тарбият ва такмилиға машғул бўлдилар ва азим риёзатлар буюруб қаттиқ хизматларға ружуъ қилдилар. Чун Мир Махдум поктийнат ва соҳибдавлат йигит эрди, ул хизматларни андоқ қилдиким: «Ман хадима худима»(17) мазмуни била ҳазрат Мир Қосим анга Мир Махдум от қўйдилар ва доим ҳазрати Мир Қосим ани азиз ва мукаррам тутар эрдилар. Бу матлаъ анингдурким:


Мутриб, бизан таронаву соқий биёр жом
Хунаш ҳалол онки бигуфтаст: «май ҳаром» (18).
Ва мазори Нишопур вилоятида Меҳрободдадур.
Ҳофизи Саъд — Мир Қосим муридларидандур Чун лоуболиваш ва шўхтабъроқ киши эрди. Хирий шаҳрининг лаванд ва ичкучи йигитлари анга мусоҳиб бўлур эрдилар. Бу жиҳатдин алардин ноҳамвор маошва беандом атвор зоҳир бўлур эрди. Ҳазрати Мирғамаълум бўлғоч, они ўз суҳбатидин маҳрум қилиб хонақохдин ихрож қилдилар ва буюрдиларким, ҳужрасини бузуб туфроғин тошқари ташласинлар. Ул маҳалда Ҳофизи Саъд бу ғазални айттиким, бу матлаъ ул ғазалдиндур:


Маро дар олами ринди ба расвои алам карди,
Дилам бурдию жонамро надими сад надам карди(19).
Ва андин сўнгра Ҳофиз мардуд бўлуб, мулозамат давлатига мушарраф бўла олмади. Ва Ҳофиз ҳамул ҳирмонда оламдин ўтти.
Хожа Абдулвафойи Хоразмий (қуддиса сирруҳу) кибори авлиёдиндур. Хоразм халқи ғоят малакий сифотлиғидин Хожани «ер фариштаси» дерлар эрди ва Хожа улуми зоҳирий ва ботинийни такмил қилиб эрди. Ва тасаввуфда яхши мусаннофоти бор ва машҳурдурким, улуми ғариба ҳам билур эрди, аммо андин зоҳир, бўлмас эрди, балки ғояти таважжуҳ ва истиғроқдин парво ҳам қилмас эрди. Адвор ва мусиқий илмида дағи маҳорати бор эрдиким, рисоласидан маълум бўлур. Хожа авсофини ҳар киши битир бўлса, алоҳида бир китоб битмак керак, маълум эмаским, бир китобда ҳам сиқғайму ё йўқ. Бир рубоийси била ихтисор қилоли.


Бад кардаму эътизор бадтар зи гуноҳ,
Зеро ки дар ин ҳаст се даъвии табоҳ,
Даъвии вужуду даъвии қуввату ҳавл,
Лоҳавла вало қуввата илло биллоҳ(21).
Хожа ҳам Хоразмда оламдин ўтти ва муборак марқади ҳам Хоразмдадур.
Мавлоно Ҳусайн Хоразмий — Xожа Aбулвафо (қуддиса сирруҳу)нинг зоҳир илмида шогирди эрди ва ботин илмида муридидур. Мавлоно ўз замонининг машоҳиридиндур ва «Мақсади ақсо» (22) анинг таснифидур. Ва Мавлоно Жалолиддин Румий (қуддиса сирруҳу) маснавийсиға шарҳ битибдур ва «Қасидаи бурда»(23) ға ҳам хоразмийча туркий тил билан шарҳ битибдур. Ўзга мусаннафоти ҳам бор. Аммо ахлоқ ва сифоти ботин илмида ёруғлик топқоннинг мунофисидур. Ва Мавлоно Шоҳрух(24) мирзо замонида бир ғазал учун такфир қилиб, Хоразмдин Ҳирийға келтурдилар. Чун донишманд ва истилоҳ билур киши эрди ҳеч нима собит қила олмадилар. Қайтиб яна ўз мулкига кетти. Ва ул ғазалнинг матлаи будурким:


Эй дар ҳамин олам пинҳон туву пайдо ту.
Ҳам дарди дили ошиқ, ҳам асли мудово ту(25).
Мавлонони Тансўфи булоғида (Хоразмда) ўзбек шаҳид қилди ва қабри Хожа Абулвафо (қуддиса сирруҳу) қабрининг оёғи саридур.
Шайх Озарий — Исфаройинда зуҳур қилди ва шеъри шуҳрат тутти ва куҳулат синнида майли сулук сари тушти. Ҳажи муборак сафариға бориб, сайр расми била Ҳннд сари мутаважжиҳ бўлди. Анда кўп акобир ва машойих хизматиға мушарраф бўлуб ул мулк салотини анга мурид ва муътақид бўлдилар ва дебтурларким, Гулбарга подшоҳи Шайхқа бир лак ярмоқ таклиф қилди, аммо ўз расмлари бирла бош ерга қўймоқ, таклифи ҳам кўргузди. Шайх ул важҳқа бош эндурмади ва бу байтни айттиким:


Мани турк, ҳинду жифаи жайпол гуфтаам,
Боди бурути жуна ба як жав намехарам(26).
Ва Ҳинддин қайтғандин сўнгра Исфаройинда гўша ихтиёр қилиб тоатқа машғул бўлди ва баъзи кутуб, мисли «Ажойиб уд-дунё» ва «Жавоҳир ул-асрор»(27) Шайхнингдур. Ўзга мусаннафоти ҳам бордур. Ва девони ҳам машҳурдир. Ва бу матлаъ анингдурким:


Боз шаб шуд чашми ман майдони гирья об зад,
Сайли ашк омад шабихун бар сипоҳи хоб зад(28).
Ва шайхнинг қабри ҳам Исфаройинда ўз масканида — ўқдурур ва Ҳожи Авҳад Муставфийким, фазойили шарҳдин мустағнийдур, Шайхнинг вафоти таърихин (29) лафзи топибдур. Бу фақир Мавлоно Тўти Туршизий фавтиға лафзи тарих топиб эрдим, маълум бўлурким бир тарихда ўтубдурлар.
Мавлоно Котибий(30) — ўз замонининг беназири эрди. Ҳар навъ шеърғаки, майл кўргузди, анга маонийи ғариба кўп юзланди, батахсис, қасоидда балки ихтироълар ҳам қилди ва кўп яхши келди. Ва маснавийлари ҳам мисли «Тажнисот» ва «Зул-баҳрайн» ва «Зул-қофиятайн»(31) ва «Ҳусн ва ишқ» ва «Носир ва Мансур» ва «Баҳром ва Гуландом» бор. Аммо ғазалиёт ва қасоид девони машҳурроқ ва яхшироқ воқеъ бўлубдур. Охири умрида «Хамса»ға татаббуъ бунёд қилди ва анда даъволар зоҳир қилибдур. Гўё бу сабабдин итмомиға тавфиқ топмади. Бу фақирнинг хаёлиға андоқ келурким, Мавлоно Котибийда шеър салиқаси онча бор экандурким, бизнинг Султон Соҳибқирондек сухандон подшоҳ анга мураббий бўлса эрди ва умри дағи бирор нима вафо қилса эрди кўп элнинг кўнглин шеър айтмоқдин совутқай эрди. Аммо толеъи заъфидин бу мазкур бўлғон икки давлатқа мушарраф бўлмади. Ҳар тақдир била инсоф улдурким, анинг асридин бу кунгача анга ғолиби маҳз шеърнинг-барча услубида киши йўқтур. Анинг яхши сўзи кўпдур. Аммо ғазалиётида бу матлаи яхши воқеъ бўлубдурким:


Зи чашму дил бадани хокиям дар оташу об аст,
Ба чашм бину ба дил раҳм кунки, кор хароб аст(32)
Ва қасоидида ҳам бу матлаъ хуб воқеъ бўлубтурким:


Эй рост равии қазо, ба камони ту чун хаданг
Бар таркаши ту чархи мурассаъ думи паланг(33).
Ва маснавийсида кеча бориб кундуз келур таърифида ҳам бу бир байт анингдурким:


Шабпара аз гунбази ферузагун
Рафт ба ферузаи гунбаз дарун(34)
Ва Мавлоно Астрободда тоун марази(35) била ўтти, ўтар ҳолда бу қитъани айтиб эрдиким:


Зи оташи қаҳри вабо гардид ногаҳон хароб
Астрободки, хокаш буд хушбўтар зи мушк,
Андар у аз пиру барно ҳеч кас боқи намонд,
Оташ андар беша чун афтад на тар монад, на хушк(36).
Ва мазори Астрободда Нўҳ Гўрон деган гўристондадир.
Мавлоно Ашраф(37) — дарвешваш ва номуродшева киши эрди. Ва кийиз бўрк устига қурчуқ чирмар зрди. Ва эл била дағи омизиши оз эрди. Кўпроқ авқот «Хамса» татаббуъиға сарф қилур эрди; то ул китобни тугатур тавфиқи топти, воқеан ўз хурди ҳолиға кўра ямон бормайдур. Афв фазилатида «Хамса»сидин бу байт яхши воқеъ бўлубтурким:


Ба назди касе к-ў ба дониш меҳ аст,
Зи мужримкуши журмбахши беҳ аст(38).
Бу ғазал матлаи дағи анингдурким:


Хоҳамки, чўби тийр шавам, то ту гоҳ-гоҳ
Бар ҳоли ман зи гўшаи чашме куни нигоҳ(39).
Хожа Исматулло — Мовароуннаҳр бузургзодаларидандур. Зоҳир илмин такмил қилғондур. Ғоят хуштабълиғидан ўзин шеърға мансуб қилиб девони машҳур бўлди. Ва Халил Султон(41) отиға яхши қасидалари бор. Бу матлаъ Хожанингдурким:


Дил кабобест к-аз у шўр барангехтаанд,
Ваз намакдони Халилаш намаке рехтаанд(42).
Ва Халил Султон ашъорининг девони таърифида рангин қасидаси бор. Матлаи будурким:


Ин баҳри бегаронки, жаҳонест дар бараш,
Ғаввоси ақли кулл набарад пай ба гавҳараш(43).
Ва Хожанинг қабри Бухорода ўз ҳужрасидадир.
Мавлоно Хаёлий — Бухородин ва Хожа Исматуллонинг шогирдидир. Бу матлаъ анингдурким:


Эй тийри ғаматро дили ушшоқ нишона,
Халқе ба ту машғул, ту ғойиб зи миёна(44).
Иккинчи байти дағи яхши воқеъ бўлибтурким:


Гаҳ муътакифи дайраму гаҳ сокини масжид,
Яънеки, туро металабам хона ба хона(45).
Ўзи хуш хулқ ва хуш тавр йигит эрмиш, ҳамоноки қабри Бухородадур.
Мавлоно Бисотий — Самарқанддиндур. Шўх табъи бор эрмиш, аммо бағоят омий эрмиш. Бу матлаъи машҳурдурким:


Дил шишаву чашмони ту ҳар гўша барандаш,
Мастанд, мабодоки, баногаҳ шиканандаш(46).
Бу байти ҳам хуб воқеъ бўлубтурким:


Аз хурўши чангу даф васли ту мехоҳад дилам.
З-он ки дар ҳар пўсте бошад худоро дўсте(47).
Қабри Самарқанддадур.
Мавлоно Яхъё Себак(48) — Хуросон мулкининг рангин фозили эрди, кўп улум ва фунунда моҳир эрди. Саноеъ ва аруз фанида барча эл ани мусаллам тутарлар эрди. Анинг табъи диққатини ҳар киши билай деса «Шабистони хаёл» деган китобини кўрсун. Аввал «Туффоҳий» тахаллус қилур эрди. Сўнгра «Фаттоҳий» ҳам тахаллус қилди. Аммо «Хуморий» ва «Асрорий» ҳам тахаллус қилибдур. «Фаттоҳий» тахаллус била бу матлаъ анингдурким:


Эйки, даври лола соғар холи аз май мекуни,
Рафт умр, ин доғи ҳасратро даво кай мекуни(49).
Ва «Асрорий» тахаллус била Хожа Ҳофиз(50) татаббуида бу байт анингдурким:


Арраи барги канаб, эй бангиён, з-он тез шуд,
То бурад бехиниҳоли ақлу имони шумо(51)
Бу фақир аруз фанида восита била Мавлононинг шогирдимен(52). Иншооллоҳким, ўз ерида келгай. Мавлоно дарвешваш ва қонеъ киши эрди. Гўшае ихтиёр қилғон жиҳатидин латойифи табъи озроқ шуҳрат тутти. Сана исно ва хамсина ва самона миада(53) оламдин ўтди.
Мир Ислом Ғаззолий(54) — Ҳужжат ул-ислом Имом Муҳаммад Ғаззолий (қуддиса сирруҳу) авлодидиндур. Зоҳир улумин такмил қилди ва лекин фоний сифат ва бетакаллуф киши эрди. Ва тибб ва ҳикматда маҳорати бор эрди. Салотин ва ҳукком мажлисиға борур эрди. Ғояти латофати табъидин назмға дағи иштиғол кўргузур эрди ва анинг назмда камоли Ҳаким Анварийнинг(55) бу қасидаси жавобидаким:


Чу муроди хешро бо мулки Рай кардам қиёс(56).
Маълум бўлурким, Алоуддавла Мирзо(57) мадҳида айтибдурким, ҳар байти боштин оёқ ул замоннинг бир таърихидур. Мир Балхда Ҳазораспийлар чоғида бор экандур, Султон Абу Саъид(59) Мирзо чоғида оламға видоъ қилди.
Сайид Али Ҳошимий — Сайид Ҳошимий насаб ва хуштабъ йигит эрди. Абдуллатиф Мирзо(60) мулозаматида бўлур эрди. Ва сипоҳийлик ҳам қилур эрди. Ва шўх табъға бу байт шоҳиди адилдур.


Дар биёбонин адам будам ба фикри он даҳан,
Шуд падид он хатти сабзу гашт Хизри роҳи ман(61).
Қози Муҳаммад Имомий — мутадаййин ва хуштабъ киши эрди. Хуросоннинг қозиюл-қузотлиғ мансабида мутаммаккин бўлди. Ва назмға гоҳи машғул бўлур эрди. Ашъори Ҳирий шаҳрида эл орасида бор. Бу матлаъ анингдурким:


Гуфтамаш гул-гул баромад ранги рухсорат зи мул,
Ғунчаи у дар табассум шудки, аз гулҳо чи гул(62).
Ва қабри Ҳирийда Имом Қузотнинг гўристонидадур.
Мавлоно Муҳаммад Олим — Самарқанд уламосидин Улуғбек Мирзо(63) била ҳамсабақ ва мусоҳиб эрди. Аммо бағоят далер ва шўхтабъ ва хийра киши эрди. Баҳсда кўп гўстохона сўзлар ва жавоблар айтур эрди. Салтанати азим уш-шоъний таҳаммул қила олмади. Самарқанддин анга ихрож ҳукми бўлуб Ҳирийга келди ва мунда Мавлононинг мақдамин ғанимат туттилар ва сокин бўлди. Бу матлаъ анингдурким:


Мо сияҳ бахтему бад рўзему ахтар сўхта,
Шамъи мақсуде ба умри хулд шабе нафрўхта(64).
Ва Мавлоно ҳам Ҳирийда мадфундур.
Мавлоно Қудсий — ҳирийликдур, ширингўй киши эрмиш. Ва оғзида лақва марази бор эрди, андоқким оғзидин сув борур эрди ва забт қила олмас эрди, бу бобда дебдурким:


Бу вужуди чунин даҳанки, марост,
Шеър гўямки, об аз у бичакад(65).
Бу матлаъ дағи анингдурким:


Эйки, манъам мекуни аз дидани он гулъузор,
Ҳолати дилро намедони, маро маъзур дор(66).
Мавлоно Руҳий Ёзирий — Хуросон афозилининг дохилидур. Табъи хуб ва сулуки марғуб киши эрди.
«Булбул била гул» ва «Шамъ била парвона» орасида мунозара битибдур. Анда кўп диққат кўргузубтур. Сарахс вилоятидин нари Дарун ва Езирғача кўпрак табъ аҳли анинг замонида анга шогирд эрдилар.
Бу матлаъ анингдурким:


Намехоҳамки, кас ёбад зи сирри ҳолам огоҳи,
Ва гарна оламе сўзам ба як оҳи саҳаргоҳи(67).
Мавлоно Соҳиб Балхий — бовужуди шеър фанида маҳоратлик киши эрди, адвор ва мусиқий илмида комил эрди. Ўз ғазалларини ўз амалларига боғлабдурким, анинг фазойилиға далолат қилғай. Ул жумладин, «Чаҳоргоҳ» амалидирким, машхурдур. Дерларким, Жўги Мирзо(68) мажолисида ул амалдин ўзга нима айттурмас экандурки, бу ғазалга боғлабдур:


Ҳамчу субҳ аз меҳри рўят мезадам дамҳои сард,
То расам рўзе ба кўят дил басе шабгир кард(69).
Ва Хожа Салмоннинг(70) маснуъ қасидасиға жавоб дебтурким, андин кўп истеъдод маълум бўлур за яна бир қасидаси жавобида бу матлаъ хуб воқеъдурким:


Зи қомати ту ба олам қиёмате бархост,
Қиёматест қадат гар бувад қиёмат рост(71)
Ва ғазалиётида бу матлаъ машҳурдурким:


Туи кони намаку мо шўрбахтон,
Худо ин дод мороу туро он(72).
Ва табъида тамаъ муфрит учун бовужуди фазойил эл қошида иззати камрак эрди. Ошпаз била нонвой-дин ош ва нон тилаб ер эрди. Бу ғаразға айтқон қитъасидин бир байт будурурким:


Магаси мурда буд қайлаи рўи ошам,
Шубуши зинда буд кунжуди рўи нонам(73).
Мазори Балх навоҳисидадур.
Мавлоно Сиймий — Нишопурдиндур, кўп фазли бор эрди. Шеър ва муаммо ва иншо ва хатда асридағи бу фан аҳли мусаллам тутар эрдилар. Бир кун даъво била икки минг байт айтиб битигани машҳурдур. Ва муҳрига бу байтни айтиб қоздурубдурким:


Як рўз ба мадҳи шоҳи покиза сиришт
Сиймий ду ҳазор байт гуфту бинавишт(74).
Ҳар ойинаким, бу байтдин бошқа эл ичида ғазали-дин бир озроқча бор.
Мавлоно Али Оҳий — Машҳаддиндур. «Хамса» муқобаласида неча маснавий айтибдурким, чун муқобалаға келтурса, гўёки бўлмас. Ул жиҳатдин шуҳрат тутмайдур. «Хаёл ва висол» отлиғ китобида бир байти бор, магарким, мулҳими ғайб анинг тилига ўз шеъри бобида солғондурким:


Шеъреки бувад зи нукта сода,
Монад ҳама умр як савода(75).
Мавлоно Али Шиҳоб — туршизликдур. Султон Муҳаммад Бойсунғур(76) мулозими эркандур, ҳам равон, ҳам пухта айтур эркандур. Ул замон шуароси андин ёмон айтурлар эрмиш. Ва Мавлоно Сиррий анинг ўғлидурким, ўз ерида мазкур бўлғай. Бу матлаъ анингдурким:


Чу парда аз рух чун офтоб бардори
Ба жону дил кунадат муштари харидори(77).
Муҳаммад Али Шуғоний — вазирзодадур, табъи хуб воқеъ бўлғон жиҳатдин назмға кўп машғул бўлур эрди, бу байт анинг ашъоридиндурким:


Чунон ғариқи маям, соқиёки, аз гили ман
Агар гуле бадар ояд шароб аз у бичакад(78).
Мавлоно Толеъий — ҳам Султон Муҳаммад Бойсунғур модиҳи эрди. Табъи ғаробат сори майллиқ шоирдур.
Имоми жин ва инс Али ибни Мусо ар-Ризо мадҳида қасида айтибдур, матлаи будурким:


Хишти ин меҳри зар андудеки, бар сақфи самост,
Баҳри фарши равзаи Султон Али Мусо Ризост(79).
Мавлоно Тусий — масалгўй ва ғазалгўй эрди. Шеъри басе омфириб эрди. Узун умр топти, ҳамоноки ёши юзга етти. Бу матлаи машҳурдурким:


Зиҳи нўши лаби лаълат ҳаёти. жовидони ман,
Ба дандон мегази лабро чи мехоҳи зи жони ман(80).
Бу матлаъ ҳам анингдурким:


Маро бошед, эй хубон, худоро,
Худоро дораму боқи шуморо(81).
Ироқда оламдин ўтти.
Бобо Савдоий(82) — Боварддиндур. Аввал «Ховарий» тахаллус қилур эрди. Ғайби оламдин анга жазаба еттиким, ақли зойил бўлуб, элдин чиқиб бош-аёғ яланг девоналардек тоғу даштда кезар эрди. Ўз ҳолига келиб эл орасиға киргандан сўнгра, «Савдоий» тахаллус қилди. Бойсунғур Мирзо отиға қасойиди бор. Ғазални дағи навъи айтнбдур. Бу матлаъ анингдурким:


Анбарат холу рухат варду хатат райҳон аст,
Даҳанат ғунчаву дандон дуру лаб маржон аст(83).
Умри сексондин ўтти ва қабри Боварднинг Суккон отлиғ кентидадур. Икки ғариб ўғул ёдгор қўюб борди.
Мавлоно Зоҳидий — Бобо Савдоийға муосир эрди. Амир Хусравнинг(84) «Дарёи аброр»ига татаббуъ қилибдур ва Мавлоно Котибийнинг «Тажнисот»иға ҳам маъразға келибдур. Ва муножотида анинг бу банти яхши тушубдурким:


Зуҳраро чанг ё рубоб ки дод,
Лаъл дар санг, ё раб, об ки дод? (85)
Мавлоно Амирий — турк эрди ва туркча шсъри яхши воқеъ бўлубдур, аммо шуҳрат тутмабдур. Ва бу байт анинг «Даҳнома» сндиндур:


Не емакдин, не уйқудин солиб сўз,
Емакдин тўюб уйқудин юмуб кўз.
Ба форсийда шайх Камол(86) татаббуъи қилибдур. Бу матлаъ анингдурким:


Рўзи қисмат ҳар касе аз айш бахши худ ситонд,
Ғайри зоҳид к-ў риёзатҳо кашиду хушк монд(87).
Анинг қабри Бадахшон сари Арҳанг Саройдадур.
Мавлоно Бадахший — фозил киши эрмиш, Улуғбек Мирзо замонида Самарқандда шуаро ани хушгўйлиқға мусаллам тутубдурлар. Ва Мирзонинг дағи кўп илтифоти бор эрмиш. Бу матлаъи машҳурдурким:


Эй зулфи шаб мисоли туро дар бар офтоб,
Аз шаб ки дид сояки уфтад бар офтоб!(88).
Мавлоно Толиб Жожармий — Шерозда нашъу намо топибдур. Ва қабри ҳазрати Хожа Ҳофизнинг оёғи сари эрди. Бу рубоийсини қабри тошиға битиб эрдиларким. Фақири ҳақир ёд туттумким:


Дар кўчаи ошиқи ба паймон дуруст,
Мегуфт ба ман аҳли диле рўзи нахуст,
Толиб маталаб касе ки у ғайри ту жуст,
Ту толиби у бошки, у толиби туст(89).
Мавлоно Бурундуқ — надимваш ва ҳаззол киши эрмиш. Султон Бойқаро(90) бинни Умаршайх хизматида бўлур эрмиш ва ул замон шуароси анинг тилидин қўрқуб, анинг жонибини кўп риоят қилур эрмишлар ва ани устод лафзи била хитоб қилур эрмишлар. Ва бу матлаъ анингдурким:


Лаби ширини ту бо тунги шакар мемонад,
Дури дандони ту бо иқди гуҳар мемонад(91).
Мавлоно Жунуний — ҳирийлиқдур. Шеъри ёмон эрмас экандур. Аммо назмда табъи ҳажв ва ҳазл сари мойил эркандур. Хожа Ҳофиз Шарбатий била анинг орасида низоъ воқеъ бўлди ва ул мунозаатни ҳажв қилди ва халойиқ ул ҳажвни ёд туттилар ва яхшироқ шеърлари бу жиҳатдин бартараф бўлди ва ул ҳажв чун машҳур эрди битмак муносиб кўрунмади. Бу матлаъ анингдурур:


Эй аҳли жунунро ба каманди ту забуни,
З-он рўй дар он ҳалқа забун аст жунуни(92)
Мавлоно Орифий — бағоят фозил ва хушгўй шоир эрди. Замон аҳли ани Салмони Соний дерлар эрди, ҳам шеъри муносабатидин, ҳам кўзлари заъфидин. Ва Салмоннинг кўзи оғриғонда айтқон қасидасиғаким, матлаъи бу дурурким:


Дардоки, дард кард саводи басар хароб,
Айём кард чашмаи чашми маро сароб(93).
Мавлононинг дағи кўзи оғриғонда жавоб айтибдур. Бу байти хубтурким:


Бар палаки сурхи дидаи ман доруи сафед,
Бошад биайниҳ намаки суда бар кабоб(94).
Ва «Гўй ва чавгон» мунозарасида ҳам маснавийси бор, рангин айтибдур. От таърифида бу икки байт андиндурким:


Чун гўи сипехр гирд басти,
Майдон-майдон чу гўй жасти.
Ҳар гоҳки, дар арақ шуди ғарқ,
Борон буди-ю дар миён барқ(95).
Ғазал девони ҳам бор. Бу матлаъ анингдурким:


Аҳд кардамки, наёям ба дар аз майхона,
То ба-дон дамки, маро пур нашавад паймона(96).
Қабри Ҳирий шаҳридадир.
Мавлоно Сулаймоний — Бобур Мирзо(97) хизматида бўлур эрди. Ва бадиҳани равон айтур эрди. Аммо Ҳазрати Хожа Ҳофизнинг бу матлаи жавобидаким:


Ёд бод он ки сари кўи туам манзил буд,
Дидаро равшани аз хоки дарат ҳосил буд(98).
Анинг бу матлаи ёмон воқеъ бўлмайдурким:


Ҳалли он нуктаки, бар пири хирад мушкил буд.
Озмудем, ба як журъаи май ҳосил буд(99).
Сўнгғи байти будурким:


Гуфтам аз мадраса пурсам сабаби ҳурмати май,
Дари ҳар каски, задам бехуду лояъқил буд(100).
Ва машҳур мундоқдурким, бу абъёт Мавлоно Ҳаким табибнинг хотуни Меҳринингдур(101). Ва бу фақир сиққа элдин эшиттимким, Сулаймонийнингдур, валлоҳу аълам!(102)
Мавлоно Қадимий — нақорачиликка машҳурдур, аммо табъи назмларда мулоним эрди, бу матлаъ анингдурким:


Бе жамолаш дидаи равшан чи кор ояд маро,
Равшани дар дида аз дидори ёр ояд маро(103).
Сўнгғи байти яхшироқ воқеъ бўлубдур:


Оҳ аз он соатки, ногаҳ дар раҳе пеш оядам,
Муддате боядки, то дил бар қарор ояд маро(104).
Мавлоно Масиҳий — Кушанж вилоятидин эрди. Покиза рўзгор ва мусулмонваш киши эрди. Дерларки, Макка зиёрати давлатиға мушарраф бўлди. Ва табъи шўх эрди. Яхши ашъори бор. Бу матлаъ анингдурким:


Моро ба жафо кушта пушаймон шуда боши,
Хуни дили мо рехта пазмон шуда боши(105).
Дерларки, Каъба сафарида Мавлоно бодияда хорғон маҳаллидаким, муғайлон ниғочи кўланкасида оёғидин тикон суғурурға машғул экандур, қофила шўх табъларидин бири бу байтни дебтурким:


Аз ранжи раҳи дуру сархори муғайлон,
Аз омадани Каъба пушаймон шуда боши(106).
Мавлоно Ҳожи Абулҳасан — туркдир, аммо толиби илмлиққа машғул бўлуб, бирор нима модда ҳосил қилибдур, чун табъи хуб эрди, шеър айтурға машғул бўлди. Бу туркча матлаъ анингдурким:


Келибтур ул гулу бир ҳафта туруб борадур,
Бу ўт кўнгулга тушуб жонни куйдуруб борадур.
Муаммо фанида дағи яхши эрди. исмиға бу латиф муаммо анингдурким:
Мавлоно Қутбий — Султон Масъуд Мирзо(107) мулозими эрди. Шўх табъ киши эрди. Туркий ва форсий шеърда жалд эрди. Бу туркча матлаи машҳурдурким:


Ғунча гар нисбат қилур ўзига дилдор оғзини,
Эй сабо ели, тўла қон айла зинҳор оғзини.
Мавлоно Наимий — Мавлоно Қутбийға қаробатдур. Ёмон табъи йўқ эрди. Туркий назмларга табъи мулойим эрди. Ва Султон Соҳибқирон остонасида бўлур эрди. Чун қобилияти бор эрди ва сидқ ва ихлоси била қуллуқ қилур эрди. Кўп илтифот топти, оқибат садорати олий мансабқа сарафроз бўлди. Бу матлаъ анингдурким:


То адамдин бўлди пайдо мунчаким ҳусну жамол,
Сен паривашдек яратмабдур башардин зулжалол.
Ҳамул ҳазратнинг қазоқлиғида яра еб оламдин ўтти.
Мавлоно Зайн — киссадўзлуқ санъатиға мансуб эрди. Ва ўз замонинннг шўх табъларидин бир ани тутарлар эрди. Бу мақтаъ анингдурким:


Бо Зайнки, манъат кунад аз мардуми ножинс,
Бегона чунонеки, ғами хеш надори(108).
Мавлоно Муҳаммад Жомий — Ҳазрат Мавлавий Махдуми Нураннинг(109) иниси эрди. Зоҳир улумин такмил қилиб эрди. Ахлоқ ва сифоти дарвешона ва сулук равиши бехешона, адвор ва мусиқий илмида моҳир ва сойир фазлиётда комил эрди. Ул оғоға иниликка лойиқ ва тарийқи алар тарийқи била мувофиқ эрди. Бу рубоий аларнингдурким:


Ин бодаки, ман бе ту ба лаб меорам,
Не аз паи шодию тараб меорам.
Зулфи сияҳи ту рўзи ман карда сиёҳ,
Рўзи сияҳи хеш ба шаб меорам(110).
Қабри ул ҳазратнинг манзилларида қутб ус-соликин Мавлоно Саъдиддин Кошғарий(111) (қуддиса сирруҳу)нинг суфасида, анинг аёғи сари воқеъдурур.
Мир Шоҳий(112) — сабзаворлиқдур. Асли сарбадорлардин бўлур. Бойсунғур Мирзо мулозаматида бўлур эрди. Оти Мир Оқмаликдур. Фароғатдўст ва хушбош киши эрди. Анинг шеърини чошни ва салосат ва якдастлик ва латофатида таъриф қилмоқ ҳожат эрмас. Ғазали агарчн оздур, аммо барча халойиқ қошида писандида ва мустаҳсандур. Фақир агарчи ани кўрмадим, аммо анинг била фақирни орасида эълом ва ирсол воқеъ бўлди. Мулк подшоҳи отамни ҳукумат расми билан Сабзаворға юбориб эрди ва Мир Шоҳийни Астрабод ҳокими тилаб Журжон мамоликига элтиб эрди. Астрабодда анга қазо етиб наъшин Сабзаворға келтурдилар ва обо ва аждоди дахмасида халойиқни ўтру чиқориб ани охират ерига дафн қилдилар. Астрабодда айтқон икки матлаи туганмай қолғон эрдиким, васият қилғондурким, Хожа Авҳад аларни тугатсун деб, бири будурким:


Харобем аз дили бераҳм гаҳ-гаҳ ёд кун моро,
Саги кўи туем охир ба санге шод кун моро(113).
Яна бири буким:


Ту шаҳрнёри жаҳон, мо ғариби шаҳри туем,
Ватан гузоштаи бехонумон зи баҳри туем(114).
Хожа Авҳад иккаласин тугатти ва девониға битилди ва шаҳр шуаросиға марсия таклифи қилдиким, айттилар. Бу бир байт ул марсия абъётидиидурким:


К-ў бишав зеру забар аз ашку оҳам Сабзавор,
З-онки шаҳри шоҳ бе Шоҳий намеояд ба кор(115).
Мавлоно Муштарий — астрободлиғдур. Ўз вақтида машоҳирдин эрди. Бу матлаъ анингдурким:


Соқий агар маям надиҳад дар ҳавон гул.
Дасти ман асту домани соқию пои гул(116).
Мавлоно Али Дардўзд ҳам астрабодлиғдур. Бу матлаи машҳурдур ва яхши воқеъ бўлубдурким:


Гузашт умру намеорам аз шароб гузаштан.
Ки, маст хоҳам аз ин олами хароб гузаштан(117).
Мавлоно Толеъий — камардўзлиққа мансубдур. Бу матлаъ анингдурким:


Ёрам зи ғамза тийру зи абру камон кашид.
Аз рўи хуб ҳар чи расад метавон кашид(118).
Мавлоно Муҳйи — Бойсунғур мирзо мулозаматида бўлур эрмиш. Бу матлаъ анингдурким:


Бо рухат дам зи сийм натвон зад,
Бўса онжо зи бийм натвон зад(119).
«Мажолис ун-нафоис»нинг аввалғи мажлисининг итмоми
Бу валоятосор гуруҳ ва бу фасоҳатшиор анбуҳларнинг руҳлариниким, халойиқ руҳи аларнинг жонпарвар нафасларидин тозадур ва улус осойиши аларнинг руҳбахш каломларидин беандоза. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло саҳоби иноятидин файз ёмғури селобиға ғариқ қилсун ва мағфирати соиқасидин руҳ шуъласи анвориға ҳариқ этсун. Ва аларнинг руҳониятидин Султони Соҳибқирон ҳумоюн табъиғаким, фасоҳат баҳрининг самин гавҳаридур, нур ва сафолар берсун, ва балоғат бўржининг мунир ахтаридур, сурур ва зиёлар еткурсун. Рубоий:


Ё рабки, бу шоҳким улус хонидур,
Табъ аҳлию зеҳн хайли султонидур.
Не хону не султонки, жаҳон жонидур,
Бер умр ила давлат, улча имконидур.
Иккинчи Мажлис
Ул жамоати азизлар зикридаким, фақир алардин баъзининг мулозаматиға кичикликда етибмен ва баъзининг суҳбатига йигитликда мушарраф бўлибмен, алар ситта ва тисъина ва самона миа(1) тарихидаким, бу мухтасар битиладур, бу фано домгоҳидин бақо оромгоҳига борибдурлар
Ул жамоадин:
Мавлоно Шарафиддин Али Яздийдур(2) — Мавлононинг соҳибкамоллиғи олам аҳли қошида мусалламдур. Шоҳрух султон бузуғлиғида фақирнинг волиди жамоати касир била рўзгор ҳаводиси фитнасидин Хуросондин қочиб, Ироққа борурда Тафтғаким Мавлононинг мувалладидур, ярим кеча етиб тушдилар. Иттифоқо манзил аларнинг хонақоҳи эшикида воқеъ эрди, тонг отқонда, андоқким, ўюни атфол даъби бўлур, ул жамоатнинг атфоли ул хонақоҳға ўйнағали кирдилар ва фақир ҳам алар била эрдим, тахминан олти ёшимда бўлғай эрднм, ва Мавлоно бир раҳбада ўлтуруб эрмишлар, тушган жамоатнинг кайфиятин маълум қилмоқ учун атфолдин бирини тиладилар. Фақир алар сори борурға муваффақ бўлдум. Ҳар неким сўрдилар жавоб айтдим. Табассум қилиб таҳсин қилдилар, дағи сўрдиларким, мактабға борибмусен? Дедимким: борибмен. Дедиларким: не ергача ўқибсен? Дедимки: «таборак» сурасиғача. Дедиларким: бу жамоат атфолидин биз тилаганда, сен келиб биз била ошно бўлдунг, сенинг учун фотиҳа ўқули деб ўз фотиҳалариға мушарраф қилдилар. Ҳамул замон фақирнинг волиди ва ул хайл улуғлари келиб, Мавлоно хизматида анвои ниёзмандлиғлар қилғондин сўнгра, фақирға андоқ шуур ҳосил бўлди ангаким, «не киши эр-кандурлар».
Ва алар мусаннафотидин улча машҳурдур: «Қасидаи Бурда» шарҳи ва «Асмоуллоҳ»(3) шарҳи ва «Зафарнома» тарихидур ва муаммо фанини алар тадвин қилдилар, анда ҳам «Ҳулал»(4) ва «Мунозара» ва «Мунтахаб» аларнинг таснифидур. Ва Мавлоно ҳиммат ва базл бобида таърифдин мустағний эрдилар. Табаррукан бир матлаълари битилдиким:


Суфий, мабош мункири риндони майпараст,
К-андар пиёла партаве аз акси дўст ҳаст(5)
Ва Мавлононинг қабри Тафтда ҳамул хонақоҳда-ўқдур.
Ҳожа Авҳад Муставфий — анинг лақабин «Кадуд» ҳам дерлар. Ўз асрининг ягонаси эрди. Кўпроқ улум ва фунунни билур эрди, батахсис улуми ғарибани, аммо фалакиётда шуҳрати бор эрди. Бу фақир ул бузруквор суҳбатиға етар эрди, кўп илтифотлари бор эрди. Ва шеърда дағи девон тартиб қилибдур, яхши қасойидлари бор. Бу матлаъ анингдурким:


Эй зи бўстони жамолат чашму жонро зебу зайн,
Гашта бар наргис ҳаводори чашмат фарзи айн(6).
Ва бу қасидани Султони Соҳибқирон отиға музайял қилибдурким:


Шод бош, эй дилки, бар мо сояи раҳмат фиканд,
Офтоби осмони салтанат Султон Ҳусайн(7).
Ва Хожа Сабзаворда сокин эрди ҳам анда-ўқ оламдан ўтди ва қабри ўзи бўлур масканида-ўқдур.
Мавлоно Абдулваҳҳоб — донишманд ва зуфунун киши эрди ва Машҳад шаҳрида кози эрди.
Иншо фанида беназир эрди. Имод қўрғони китобасида «Ирама зот-ил имодиллати ламу юхлақу мислуҳа фил билоди»(8) оятин битибдур.Машҳаднинг шуаро на зурафоси қозиға шогирд эрдилар.
Ул зурафодин бири «Мақлуби муставий»(9) санъатида алфозин топиб қозиға арз қилибдур. Ул оз тааммул била алфози била жавоб берибдурким, бу иши таърифдан ташқаридир.
Қабри Машҳадда-ўқ воқеъдур».
Хожа Фазлуллоҳ Абуллайсий — Самарқанд акобиридиндур. Фақиҳ Абуллайс авлодидандур. Фиқхда ани Абу Ҳанифаи Соний(11) дерлар эрди ва арабиятда Ибн Ҳожиб(12) каффасида тутарлар эрди.
Сайид Шариф(13)нинг шогирди эрди ва Сайид ўз хатлари била улуми дарс айтурға ижозатномалар анинг учун битиб эрди. Фақир икки йил аларнинг қошида сабақ ўқуб эрдим, анча илтифотлари бор эрдиким, «фарзанд» дер эрдилар.
Бовужудким, Самарқанднинг аълами уламоси эрди, шеър ва муаммоға дағи мойил эрди.
Бу матлаъ аларнингдурким:


Қади чун сарви ту жон аст маро, балки равон,
Сўям, эй сарв, равон шавки, фидо созам жон(14).
Хожа Самарқандда тангри таоло раҳматиға борди ва ўз хонақоҳида жаддининг гунбазида мадфундур.
Мавлоно Улои Шоший — донишманд киши эрди. Хуш табълиқға барча халойиқ анн мусаллам тутар эрдилар.
Муаммода Самарқанд аҳли ани Мавлоно Шарафиддин Яздий муқобаласида мазкур қилурлар эрди. Фақир Самарқандға борғонда аёғи синиб, соҳиб фирош эрди. Иёдатиға бордим, қошида ўлтуруб, андин ҳосил бўлур битиб анга тутабердим.
Қошидин чиққонда фақирнинг ҳолатин сўруб, ким эрканимни маълум қилғондин сўнгра бу муаммониким, фақирнинг оти андин ҳосил бўлур, айтиб битиб, бир шогирдидин висоқимға юбориб, эрди.
Ва Мавлоно ҳамул заъд била оламдин ўтди ва қабри Самарқандда — ўқдур.
Мавлоно Муҳаммад Табодгоний(15) — Шайх Зайниддин(16) хулафосидиндур. Ўз замонининг муқтадоси эрди. Хонақоҳи бор эрди ва қалин муридлар ва элнинг ружуи Мавлоно сари кўп эрди ва «Қасидаи Бурда»ни мухаммас қилибдурур ва ҳазрати муқарраби борий Хожа Абдуллоҳ Ансорий(17)нинг «Манозил ус-сойирин» (18)иға шарҳ битибдур ва фазл ва камоли шарҳдин ташқаридур. Ҳар қачон самоъға кирса эрди, бовужуди улким, усул қоидаси била ҳаракоти мувофиқ эрмас эрди, аммо халойиқға андоқ асар қилурким, кўп эл йиғлар эрдилар. Бу матлаъ Мавлононингдурким:


Онҳоки, ба жуз қомати сарват нигаронанд,
Гар рост бигўи ҳама кўтаҳ назаронанд(19).
Ҳирий шаҳрида оламдин ўтти ва қабри Хиёбоидадурким, анда хонақоҳ ясабдурлар ва ўғли Ҳамидиддин ва сойир суфия ул хонақоҳда сулук ва ибодатга машғулдурлар.
Шайх Садриддин Равосий — ул дағи Шайх Зайниддин хўлафосидиндур. Шайх зебо ва раъно эрди. Шакли дилписанд ва ҳақойиқ ва маориф айтмоғи дилфириб эрди. Шариф суҳбатиға фақир мушарраф бўлдум. Бадахшон шоҳиғаким, анга мурид бўлуб эрди, «Фусус» (20) дарс айтур эрди, кўпглумни басе сайд қилди. Замон подшоҳи ҳам шайх мулозаматиға етар эрди, ўзга халойиқға худ не еггай!
Мунча корхонаи шайхлиқ била назмға дағи иштиғол кўргузар эрди. Бу матлаъ ҳазрати Шайхниигдурким:


Зиҳи аз оразат чашми маро нур,
Ҳамеша аз жамолат чашми бад дур(21).
Шайх Ҳирий шаҳрида оламдин ўтти ва наъшин Шуғонға элттилар ва анда мадфундур.
Мир Ҳайдар Мажзуб — Дарвозаи Хуш тошида Имом Фахр(22) мазори бошида сокин эрди. Йигитлигида зоҳир улумин такмил қилиб эрди, ҳамул вақтда анга жазаба етиштиким, ақли зойил бўлди. Гоҳики, ўз ҳолиағ келса эрди, уламо билан улум баҳсин андоқ қилур эрдиким, барча мусаллам тутар эрдилар Муважжаҳ сўзлайдурганда, орасида сўзи паришон бўлур эрди ва хаёли жунун вақтида хотам ус-салтанатлиққа росих бўлуб эрди ва халқни ўз навкарлигига даъват қилиб хуруж қилур сўзин айтур эрди. Назмида ғариб абёт воқеъ бўлур эрди. Бу байт анингдурким:


Лабу дандони он маҳ бо чи монад,
Чу қанде бар биринжи дона-дона(23).
Мавлоно Муҳаммад Араб — ул ҳам донишманд киши эрди. Димоғи ҳабт қилди ва хаёли Мир Ҳайдар хаёли борғон сори борди. Дойим салтанат сўзини мазкур қилур эрди, то улким чин ё ёлғон Мавлонони мунга муттаҳам қилдиларким, уйидин хуруж аслаҳаси пайдо бўлубтур деб, чун азиз ва мусин киши эрди, подшоҳи замон анга шаҳардин ихрож ҳукми буюрди. Ул ердин Сийистонға борди ва сўзи ҳам ушбу ранг эрди, ўзининг подшоҳлиғи қоидасида «Шоҳнома» айтибдур. Бу байт ул абётдиндурким:


Касе маҳрами шаҳ ба жуз шоҳ нест,
Зи аҳволи шаҳ жуз шаҳ огоҳ нест(24).
Мазори Сийистонда — ўқдур.
Мир Муфлисий — Машҳад содотидиндур. Табъи хуб эрдиким, анга жазаба етиштиким, ақли зойил бўлди. Илкига ва бармоқларига ҳалқалар солур эрди. Дойим ўз-ўзи бирла сўзлашур эрди. Ҳуши борида яхши абётлар айтиб эди. Аммо жунун вақтида бу байтни кўп ўқур эрдиким:


Балои маргу андуҳи қиёмат,
Чу чанбар сохт моро нахли қомат(25).
Ва бу тахаллуси ҳам эл ичида машҳурдир.


Халқ гўяд Муфлисий девона шуд,
Ложарам девонаги аз муфлисист(26).
Ва қабри Машҳадда Хожа Хизр лангаридадур.
Мавлоно Абдулқаҳҳор — донишманд киши эрди. Ҳирий шаҳрининг мутааййин хуш табъларидин эрди. Мавлононинг хаёли кимёгарликка тушиб кўп нима зоеъ қилди ва ҳеч нима ҳосил қила олмади.
Кўп ўт пуфлагандин модда қулоғи сори иниб кар бўлуб эрди. Аммо хуб абёти бор эрди.
Мир Хусравнинг жавобида бу матлаъ анингдурким:


Рашкам ояд он чи бар дилҳо хаданги ёр кард
Тийри уро ғайр хўрду дар дили ман кор кард(27).
Қабри Имоми Фахрдадир.
Мавлоно Абдураззоқ(28) — Мавлоно Абдулқаҳҳорнинг инисидур. Хуш муҳовара киши эрди, зоҳир улумин такмил қилиб эрди ва фазлиёти ҳам яхши эрди. Хусусан тарих илмиким, анда мусаннафоти бор ва машҳурдир. Ва ҳар киши бу фанда анинг маҳоратин билай деса ўз тарихидин била олур. Бу матлаъ анингдурким:


Боз абрў кард боло турки тийрандози ман,
Оламеро кушту дорад ин замон андози ман(29).
Қабри оғоси ёнида Имоми Фахрдадир.
Мир Ёдгорбек — «Сайфий» тахаллус қилур эрди. Хуросоннинг асил ва мутааййин мирзодаларидиндур. Аммо мулозамат тарийқни тарк қилиб, гўша ихтиёр қилди. Фониваш ва бетакаллуф киши эрди, жузъий мустағалоти ҳосили била қаноат қилиб эрди. Бу тоифа доим анинг теграсида эрдилар. Ҳеч нимасин булардин аямас эрди. Яхши матлаълари бор, жумладин бу матлаъ анингдурким:


Дар барат пироҳани каттон зи таҳрики насим,
Ҳаст чун кисаи ларзанда бар болои сийм(30).
Бу матлаъ ҳам анингдурким:


Сарви ман сабз асту ширин, рост ҳамчун найшакар,
Чун ба болои қабои барг най бандад камар(31).
Қабри обо ва аждоди гўристонида—Сарипулдадир.
Мавлоно Тўтий — асли Туршиз вилоятидиндур. Бобур Мирзо мулозаматида тарбият топти. Яхши шакллик ва яхши хулқлик йигит эрди. Қасидада Мавлоно Котибийға татаббуъ қилур эрди. Анинг мавъиза қасидасиғаким, матлаи будур:


Агар ба чашм ақолим сабъа ганжи зар аст,
Чу нек дар нигари аждаҳои ҳафт сар аст(32).
Яхши жавоби бордурким:


Жаҳонки, ҳужраи шаш тоқу хонаи ду дар аст,
Зи чор рукни бисоташ фиғони алҳазар аст(33).
Ғазаллари яхшидур. Бу матлаъ анингдурким:


Гўшаи хумхона аз лаъли равон ганжи сафост,
Шакли чанг аз баҳри дафъи ғам даҳони аждаҳост(34).
Ул йигитликда фавт бўлди. Улча қобилияти бор эрдиким, агар ҳаёт топса, хуб назмлар андин қолғай эрди. Фавтининг тарихи Шайх Озарийнинг зикрида ўттиким, фақир лафзи била пайдо қилиб эрдим. Қабри Хиёбондадур.
Мавлоно Вайсий — котибликка машҳур эрди, аммо шеър ҳам айтур эрди. Асру содава гўл киши эрди. Фақир, балки кўпроқ ёронлар таажжуб килурлар эрдиким, оё ул бу навъ содалиғ била назм нечук айтур эркин, аммо ғазаллари ёмон эрмас ва девони ҳам бордур. Бу матлаъ анингдурким:


Рафтам ба сайри боғу тавофи бунафшазор,
Омад зи ҳар бунафша маро бўи зулфи ёр(36).
Сафар ихтиёр қилди ва ул сафарда охират сафари олиға тушти.
Мавлоно Соғарий(37) — Соғар вилоятидиндур. Ҳирот шуароси силкида эрди. Маоши ўткунча тамаввули бор эрди. Аммо имсоки ғолиб эрди.
Ҳазрат Махдумий Нўран Макка сафариға азимат қилғонда, Вайсий ва Соғарий иккаласи мулозаматда борур изҳори қилдилар.
Аммо Вайсий эшаги йўк баҳонаси била ва Соғарий яна бир баҳона била ул сафардин қолдилар ва Амир Суҳайлий(38) бу қитьани алар учун айтти ва эл ичида басе шуҳрат туттиким:


Вайсию Соғарий ба азми ҳарам,
Гашта буданд ҳар душон сафари,
Лек аз он роҳ ҳар ду во монданд,
Он як аз бе харию ин зи хари(39).
Мавлоно Соғарий агарчи бад шеър эрди, аммо бу матлаи хуб тушубдурким:


Чашми дурбори ману абри баҳор аст яке,
Нолаи зори ману савти ҳазор аст яке(40).
Ҳирийда фавт бўлди. Қабри ҳамоноки Хиёбон навоҳисидадур.
Мавлоно Фасиҳ Румий — донишманд киши эрди. Жўги Мирзо хизматида бўлур эрди ва анинг боғоти, қасрларининг китобалари Мавлононинг ашъоридур. Хожа Салмоннинг маснуъ қасидасиға татаббуъ қилибдур. Ўз хўрди ҳолиға ёмон айтмайдур. Ва Ҳазрат Шайхнинг(41) «Махзан ул-асрор»иға жавоб айтибдур, бу байт «розни ниҳон асрар» бобида анингдурким:


Ҳар нафас к-аз ту касе бишнавад,
Бешак аз у ҳамнафасе бишнавад(42).
Мавлононинг қабри Ҳирийдадур.
Шайх Камоли Турбатий — кўп диққатлик, табълик киши эрди. Хожа Ҳофиз ғазалларидин кўп мухаммас қилибдур. Хуросоннинг муттааййин, рангин зурафосидин эрди.
Фақирнинг ани кўрарга кўп орзум бор эрди, ошнолиғ бу навъ воқеа бўлдиким, Султон Абу Саид Мирзо замонида Машҳадда ғариб ва хаста бир буқъада йиқилиб эрдим. Қурбон вақфаси бўлди, оламнинг ақсо билодидин халқ имом равзаси тавофиға юз қўйдилар. Расмдурким, мусофирлар муттааййин буқъа гаштига ҳам борурлар, ул буқъадаким, фақир йиқилиб эрдим, жамоати маволиваш эл сайр қилиб, деворда битилган абётни ўқиб, бир байт устида баҳсга туштилар. Бир улуғроқ кишиким, ул жамоат анга тобеъ эрдилар, ул жамоатни илзом қилди. Фақир заъф ҳолида ул жамоат жонибидин сўз айттим. Анга дедиларким: бу бемор йигит ҳам бир сўз айтадур. Ул улуғроқ киши худ Шайх Камол эрмишким, зиёратга келган эрмиш, бошим устига келиб, мабҳасни ораға солди. Фақир жавоб бергач, ўз сўзидан қайтиб, таҳсинлар қилиб, ҳолимни тафаҳҳус қилди. Эрса ул ҳам фақирни эшитган экандур ва кўрар ҳаваси бор экандур. Хушвақт бўлуб дилжўйлуғлар қилиб, қошимда ўлтурди.
Мунинг устида ҳам сўзлар айтилди, Манзилига бориб, туҳфа ва табаррук ва савғот йўсуни била юборди ва то анда эрди, дойим келур эрди. Шайх била ошнолиғ тақриби бу навъ воқеъ бўлди.
Шайх Маккадин келгандин сўнгра Турбатда фавт бўлди ва қабри ҳам андадур.
Дарвеш Мансур — сабзаворлиғдур. Дарвеш ва парҳезкор ва муртоз киши эрди. Кўпроқ авқот сойим эрди, аруз ва саноеъда Мавлоно Яҳъё Себак шогирди эрди. Икки аруз тасниф қилди ва маснуъ қасида айтибдурким, матлаи будурким:


Бас давидам дар ҳавои васли ёр,
Кас надидам ошнои асли кор(43).
Тарсеъ санъати(44) покиза воқеъ бўлубдур. Тасаввуф илмида Ҳофиз Али Жомийшогирди эрдиким, анинг таърифида ақл қосирдир ва тасаввуфда бу рубоий Дарвешнингдурким:


Мавжуд чу заррае ба худ натвон кард,
Бисьёр ҳадиси неку бад натвон кард.
Эжод чу бе қабул мумкин набувад,
Онро ки қабул кард рад натвон кард(45).
Фақир арузни Дарвеш қошида ўқубмен. Ва Дарвеш қирқ била эллик ёш орасида оламдин ўтти ва қабри Хожаи Тоқдадур.
Ҳофиз Али Жомий — ўз замонининг соҳиб камоли эрди, батахсис тасаввуф илмида. Ва Махдумий Нуран «Нафаҳот ул-унс»(46) да анинг Шайх Фаридиддин Аттор(47) (қуддиса сирруҳу)нинг бу қасидасиғаким:


Эй рўй дар кашида ба бозор омада,
Халқе ба-дин тилисм гирифтор омада(48)
шарҳ битиганин зикр қилибдурлар.
Ва қироат илмида жамеи қурро анинг шогирдлигига мубоҳат қилурлар эрди. Ва фақир ҳам неча сабақ ўқубмен.
Қабри Шайх Баҳоуддин Умар(49) (қуддиса сирруҳу)нинг ҳазирасидадур.
Мавлоно Муҳаммад Муаммоий — ани Ҳирий эли «Пири Муаммоий» дерлар эрди. Зариф киши эрди. Мир Хусравнинг ашъор ва рисоласин ва сойир мусаннифотин андин кўпроқ киши жамъ қилмабдур эрди. Ул вақт муаммо фанида зурафо анинг шогирди эрди.
Қабри Ҳирийдадур.
Саййид Камол Качкул — Балхда сокин эрди. Саёҳат кўп қилғон киши эрди. Ул етмаган ер оз бўлғай эрди. Анинг ҳолатида кўп таажжуб маҳаллидур. Машҳур мундоқ эрдиким, анинг беш юз минг байти бор ва бир қасида айтибдурким, андин ўн икки минг байт маснуъ истиҳрож қилса бўлур. Аммо улча фақир кўрдум, Ҳазрат Хожа Абу Наср Порсо(50) (қуддиса сирруҳу) фавт бўлғонда марсия айтиб эрдиким, неча байтининг ҳар мисраи Хожа фавтиға тарих эрди ва неча байти мустағрақ тарих эрди, ва неча байти ҳар байт уч ва тўрт тарих эрдиким, байт маъносиға футур йўл топмайдур эрди(51). Бу ишлар башар шавқидин ташқари учун ани дерлар эрдиким, аторудни истихрож қилибдур(52). Ёши тўқсондин ўтиб эрди(53). Бу матлаъ анингдурким:


Эй равшани аз нури рухат дидаи жонро,
Бар хок нишонда қади ту сарви равонро(54).
Ҳамоноки қабри Балхда, Амир Сурх мазори навоҳисидадур.
Хожа Муайяд Девона — Ҳазрати Шайх авлодидиндур. Ўзи ошуфтадимоғ киши эрди. Аммо назми равон ва салис воқеъ бўлур эрди. Анга салтанат даъвоси бор эрди. Ҳамул иш устига ани зоеъ қилдилар. Бу матлаъ Хожа Ҳофиз жавобида анингдурким:


Чашм дорем аз он шамьи саодат партав —
Ки, жаҳонро бидиҳад равшани аз сари нав(55).
Гўё ани талаф қилғонда сўнгокин топмадиларки, бир ерда қўйғайлар.
Хожа Муайяд Меҳна — Ҳазрат Шайх Абусаид Абулхайр(56) (қуддиса сирруҳу)нинг набираларидиндур. Йиллар мазор бошида шайх эрди ва зоҳир улумин такмил қилиб эрди ва ваъз мажолиси бағоят гарм ва пуршўр воқеъ эрди. Ва Хожа самоъни дағи муассир қилур эрди. Салотин Хожани таъзим қилурлар эрди. Бу матлаъ анингдурким:


Аз маҳи рўи ту оинаи жон сохта анд,
В-андар оина жонро нигарон сохта анд(57).
Хожанинг мазори бузургвор жадди гунбазидадур.
Мир Имод Машҳадий — «Мусавий» тахаллус қилур эрди. Донишманд ва хуш хулқ ва хуш табъ киши эрди. Машҳад шуароси анинг хизматиға йиғилур эрдилар. Ва ҳар не деса итоат қилурлар эрди. Ва муаммо фанида ҳам маҳорати бор эди. Ва Шайх Камолнинг(58) жавобида бу байт айингдурким:


Гуфт бо чашмат бигу: то жуз хаёли рўи мо,
Сурати дигар наёрад дар назар, гуфтам:
«Ба чашм» (59).
Шоҳ Бадахшон — «Лаълий» тахаллус қилур эрди. Хуш табъ ва мусулмонваш киши эрди. Аларнинг хонаводаси қадим хонавода эрди, неча минг йил эрдиким, Бадахшон мулкининг салтанати, аларнинг хонаводасидин ўзга хонаводаға интиқол топмайдур эрди. Султон Абу Саид Мирзо аларни мустаъсал қилди ва мулку молларини эгаллади. Бу матлаъ Шоҳнингдурким:


Мо ба савдои ту тарки жону сар хоҳем кард,
Коми жон ҳар дам зи лаълат пур шакар хоҳем кард(60)
Шоҳ мазкур бўлғон подшоҳ илкида шаҳид бўлди ва дерларки, мазори Шайх Зайниддиндадур (Валлоҳу аълам).
Ибн Лаълий — Шоҳ Лаълийнинг ўғлидур. Хуш бош ва хуш табъ подшоҳзода эрди. Соҳиб вужудлўқ ва шўхлуқ андин кўп нақл қилурлар. Бу матлаъ анингдурким:


Эй зи лаъли оташинат дар дили гулиор нор,
Ғайри дил бурдан надори, эй бути маккор, кор(61).
Ул ҳам отасининг қотилиға мақтул бўлди.
Мавлоно Абдусамад Бадахший ҳам Бадахшондиндур. Султон Абусаид Мирзо замонида Ҳирига келди. Подшоҳ анга ўз тарихин буюрди. Маснавийгўй ва мусанниф киши эрди. Бир байтида тажнис хаёл қилиб, қофиясин ғалат қилиб эрди, фақир ани воқиф қилғач филлоҳ муттанаббиҳ бўлди ва изҳори миннатдорлиғ ҳам қилди ва бу иш анинг била фақир орасида ошнолиққа сабаб бўлди. Тўй таърифида ва гўяндалар зикрида анинг маснавийсидиндурким:


Зи моҳи ҳаё-ҳўй то моҳ буд,
Сари овозашон, жокам оллоҳ буд(62).
Қабри дерларки Кўҳистондадур.
Мавлоно Юсуф Шоҳ — «Котиб» тахаллус қилур эрди, китобат фанида мутааййин киши эрди ва Ҳирий шаҳрида зурафо зумрасида ўзин дохил тутар эрди, аммо фақир ва яхши киши эрди. Бу матлаъ анингдурким:


Эй жудо гаштаки дури зи бари ҳамнафасон,
Мо дар ин шаҳр ба-дин рўзу ту дар шаҳри касон(63).
Ҳирий шаҳрида оламдин риҳлат қилди ва қабри ҳам Ҳирийдадур.
Хожа Абу Исҳоқ — Хожа Муайяд Меҳнанинг ўғлидир. Толиби илм ва хуш табъ йигит эрди. Аммо бадхўй ва мутакаббир ҳам бор эрди. Меҳнада баъзиға айтқон марсиядин бу бир байт анингдурким:


Кашид аз дасти мо саҳрои Хозар домаки гулро,
Ба саҳрои қиёмат дасти мову домани саҳро(64)
Қабри ҳам отаси мазоридадур.
Саййид Козимий — хуш табъ ва сабук руҳ киши эрди ва табъи ҳазлға мойил эрди. Подшоҳ ҳазратидин Хожаи Жаҳонға рисолатқа бориб андин келурда Ироқда қолди. Андин фақирға бир икки руқъаси келди. Аммо ўзи Шерозда фавт бўлубтур деб шуҳрати бор. Сипоҳийликда жалд киши эрди ва шеъри равон воқеъ бўлур эрди, қасидаси Бобо Савдоий таври тушар эрди. Бу матлаъ анингдурким:


Субҳ аз уфуқ чу раъяти байзо баровард,
Оҳам алам ба авжи сурайё баровард.
Шукри худо ки қозии шаҳри Ҳари наям,
Дар силки одами сифатонам харе наям(65)
Mualifning boshqa asaralari
1 Mezon ul-Avzon (Tasvirlar) 1264
2 Sab’ai Sayyor (Tasvirlar) 942
3 Arba’in [Alisher Navoiy] 1819
4 Арбаин - 40 четверостиший [Alisher Navoiy] 1643
5 Арбаъин [Alisher Navoiy] 686
6 Афоризмы [Alisher Navoiy] 692
7 Badoyi ul-Bidoya (I- qism) [Alisher Navoiy] 4174
8 Badoyi ul-Bidoya (II- qism) [Alisher Navoiy] 4637
9 Badoyi ul-Vasat (I- qism) [Alisher Navoiy] 4031
10 Badoyi ul-Vasat (II- qism) [Alisher Navoiy] 2217
11 Badoyi ul-Vasat (III- qism) [Alisher Navoiy] 1650
12 Бадойиъ ул-Бидоя (I- қисм) [Alisher Navoiy] 893
13 Бадойиъ ул-Бидоя (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1207
14 Бадойиъ ул-Васат (I- қисм) [Alisher Navoiy] 831
15 Бадойиъ ул-Васат (II- қисм) [Alisher Navoiy] 842
16 Бадойиъ ул-Васат (III- қисм) [Alisher Navoiy] 749
17 Farhod va Shirin (I- qism) [Alisher Navoiy] 1453
18 Farhod va Shirin (II- qism) [Alisher Navoiy] 4869
19 Favoid ul-Kibar (I- qism) [Alisher Navoiy] 3070
20 Favoid ul-Kibar (II- qism) [Alisher Navoiy] 1267
21 Favoid ul-Kibar (III- qism) [Alisher Navoiy] 2043
22 Фавоид ул-Кибар (I- қисм) [Alisher Navoiy] 925
23 Фавоид ул-Кибар (II- қисм) [Alisher Navoiy] 814
24 Фавоид ул-Кибар (III- қисм) [Alisher Navoiy] 756
25 Фарҳод ва Ширин (I- қисм) [Alisher Navoiy] 725
26 Фарҳод ва Ширин (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1114
27 Hayrat ul-Abror (I- qism) [Alisher Navoiy] 9679
28 Hayrat ul-Abror (II- qism) [Alisher Navoiy] 1892
29 Hayrat ul-Abror (III- qism) [Alisher Navoiy] 1683
30 Holoti Pahlavon Muhammad [Alisher Navoiy] 1763
31 Holoti Sayyid Hasan Ardasher [Alisher Navoiy] 1620
32 Ҳайрат ул-Аброр (I- қисм) [Alisher Navoiy] 984
33 Ҳайрат ул-Аброр (II- қисм) [Alisher Navoiy] 625
34 Ҳайрат ул-Аброр (III- қисм) [Alisher Navoiy] 585
35 Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад [Alisher Navoiy] 586
36 Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер [Alisher Navoiy] 728
37 Layli va Majnun (I- qism) [Alisher Navoiy] 1816
38 Layli va Majnun (II- qism) [Alisher Navoiy] 1664
39 Layli va Majnun (III- qism) [Alisher Navoiy] 4442
40 Lison ut-Tayr (I- qism) [Alisher Navoiy] 6252
41 Lison ut-Tayr (II- qism) [Alisher Navoiy] 894
42 Lison ut-Tayr (III- qism) [Alisher Navoiy] 5298
43 Лайли ва Мажнун (I- қисм) [Alisher Navoiy] 724
44 Лайли ва Мажнун (II- қисм) [Alisher Navoiy] 697
45 Лайли ва Мажнун (III- қисм) [Alisher Navoiy] 887
46 Лисон ут-Тайр (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1059
47 Лисон ут-Тайр (II- қисм) [Alisher Navoiy] 734
48 Лисон ут-Тайр (III- қисм) [Alisher Navoiy] 718
49 Лисон ут-Тайр (Язык птиц) [Alisher Navoiy] 1449
50 Mahbub ul-Qulub [Alisher Navoiy] 1892
51 Majolis un-Nafois (I- qism) [Alisher Navoiy] 1562
52 Majolis un-Nafois (II- qism) [Alisher Navoiy] 1975
53 Mezon ul-Avzon [Alisher Navoiy] 3353
54 Muhokamat ul-Lugʻatayn [Alisher Navoiy] 7194
55 Munojot [Alisher Navoiy] 7103
56 Munshaot (Munojot) [Alisher Navoiy] 1767
57 Мажолис ун-Нафоис (II- қисм) [Alisher Navoiy] 756
58 Маҳбуб ул-Қулуб [Alisher Navoiy] 815
59 Мезон ул-Авзон [Alisher Navoiy] 887
60 Муножот [Alisher Navoiy] 893
61 Муншаот (Муножот) [Alisher Navoiy] 726
62 Муҳокамат ул-Луғатайн [Alisher Navoiy] 1069
63 Nasoim ul-Muhabbat (I- qism) [Alisher Navoiy] 3751
64 Nasoim ul-Muhabbat (II- qism) [Alisher Navoiy] 1641
65 Nasoim ul-Muhabbat (III- qism) [Alisher Navoiy] 1816
66 Navodir un-Nihoya (I- qism) [Alisher Navoiy] 2170
67 Navodir un-Nihoya (II- qism) [Alisher Navoiy] 1540
68 Navodir un-Nihoya (III- qism) [Alisher Navoiy] 1085
69 Navodir ush-Shabob (I- qism) [Alisher Navoiy] 2048
70 Navodir ush-Shabob (II- qism) [Alisher Navoiy] 1331
71 Navodir ush-Shabob (III- qism) [Alisher Navoiy] 1624
72 Nazm ul-Javohir [Alisher Navoiy] 4559
73 Наводир ун-Ниҳоя (I- қисм) [Alisher Navoiy] 821
74 Наводир ун-Ниҳоя (II- қисм) [Alisher Navoiy] 870
75 Наводир ун-Ниҳоя (III- қисм) [Alisher Navoiy] 753
76 Наводир уш-Шабоб (I- қисм) [Alisher Navoiy] 902
77 Наводир уш-Шабоб (II- қисм) [Alisher Navoiy] 677
78 Наводир уш-Шабоб (III- қисм) [Alisher Navoiy] 764
79 Назм ул-Жавоҳир [Alisher Navoiy] 704
80 Насоим ул-Муҳаббат (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1091
81 Насоим ул-Муҳаббат (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1041
82 Насоим ул-Муҳаббат (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1000
83 Притчи [Alisher Navoiy] 858
84 Qaro koʻzum (I- qism) [Alisher Navoiy] 2086
85 Qaro koʻzum (II- qism) [Alisher Navoiy] 1812
86 Qaro koʻzum (III- qism) [Alisher Navoiy] 1685
87 Қаро кўзум (I- қисм) [Alisher Navoiy] 868
88 Қаро кўзум (II- қисм) [Alisher Navoiy] 822
89 Қаро кўзум (III- қисм) [Alisher Navoiy] 793
90 Risolai tiyr andoxtan [Alisher Navoiy] 1123
91 Рисолаи тийр андохтан [Alisher Navoiy] 598
92 Sabai Sayyor [Alisher Navoiy] 9484
93 Saddi Iskandariy (I- qism) [Alisher Navoiy] 1372
94 Saddi Iskandariy (II- qism) [Alisher Navoiy] 1538
95 Saddi Iskandariy (III- qism) [Alisher Navoiy] 2632
96 Siroj ul-Muslimin [Alisher Navoiy] 2395
97 Сабъаи Сайёр [Alisher Navoiy] 1559
98 Садди Искандарий (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1263
99 Садди Искандарий (II- қисм) [Alisher Navoiy] 924
100 Садди Искандарий (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1315
101 Сирож ул-Муслимин [Alisher Navoiy] 710
102 Tarixi anbiyo va hukamo [Alisher Navoiy] 3336
103 Tarixi muluki ajam [Alisher Navoiy] 2614
104 Тарихи анбиё ва ҳукамо [Alisher Navoiy] 778
105 Тарихи мулуки ажам [Alisher Navoiy] 778
106 Vaqfiya [Alisher Navoiy] 3144
107 Вақфия [Alisher Navoiy] 724
108 Xamsat ul-Mutahayyirin [Alisher Navoiy] 2086
109 Xамсат ул-Мутаҳаййирин [Alisher Navoiy] 798
110 Gʻaroyib us-Sigʻar (I- qism) [Alisher Navoiy] 7279
111 Gʻaroyib us-Sigʻar (II- qism) [Alisher Navoiy] 2184
112 Gʻaroyib us-Sigʻar (III- qism) [Alisher Navoiy] 3235
113 Ғаройиб ус-Сиғар (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1372
114 Ғаройиб ус-Сиғар (II- қисм) [Alisher Navoiy] 710
115 Ғаройиб ус-Сиғар (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1071
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика