Муҳокамат ул-Луғатайн [Alisher Navoiy] |
Муқаддима Такаллум аҳли хирманининг хўша чини ва сўз, дурри самини махзанининг амини ва назм гулистонининг андалиби нағма саройи, яъни Алишер алмутахаллас бин-Навоий... мундоқ арз қилурким, сўз дурредурким, анинг даръёси кўнгулдур ва кўнгул мазҳаредурким, жомии маонийи жузв ва кулдур. Андоқки, даръёдин гавҳар ғаввос воситаси била жилва намойиш қилур ва анинг қиймати жавҳариға кўра зоҳир бўлур. Кўнгулдин доғи сўз дурри нутқ шарафиға соҳиби ихтисос василаси била гузориш ва оройиш кўргузур ва анинг қиймати ҳам мартабаси нисбатиға боқа интишор ва иштиҳор топар. Гавҳар қийматиға нечукки, маротиб усру кўпдур, ҳаттоки, бир дирамдин юз тумангача деса бўлур. Қитъа: Инжуни олсалар муфарриҳ учун, Минг бўлур бир дирамға бир мисқол. Бир бўлур ҳамки, шаҳ қулоққа солур: Қиймати мулк, ибраси амвол Сўз дуррининг тафовути мундин доғи беғоятроқ ва мартабаси мундин ҳам бениҳоятроқдур. Андоқки, шарифидин тўлган баданға руҳи пок этар, касифидин ҳаётлиқ танға заҳри ҳалок хосияти зуҳур этар. Қитъа: Сўз гавҳаридурки, рутбасининг Шарҳидадур аҳли нутқ ожиз. Андинки эрур хасис муҳлик, Кўргузгуча дурур Масиҳ муъжиз[1]. Ва бу сўзнинг танаввуи тааққулдин нари ва тасаввурдин ташқаридур. Агар муболағасиз ижмол юзидин қалам сурулса ва ихтисор жонибидин рақам урулса, этмиш икки навъ била тақсим топарида худ ҳеч сўз ёъқтурки, этмиш икки фирқа каломиға далолат қилғай; аммо улча тафсилийдур. Улдурким, рубъи маскуннинг этти иқлимидин ҳар иқлимда неча кишвар бор ва ҳар кишварда неча шаҳр ва қасаба ва кент ва ҳар даштда неча хил-хил саҳронишин улус ва ҳар тоғнинг қўлларида ва қуллаларида ва ҳар баҳрнинг жазойирида ва савоҳилида не тавойиф бор[2]. Ҳар жамоат алфози, ўзгаларидин ва ҳар гуруҳ иборати ёналаридин мутағаййир ва бирнеча хусусият била мутамайяздурки, ўзгаларда ёъқтур. Андоқки, туюр ва баҳойим ва субоънинг тиллариким, ҳар-бирининг ўзгача хуруш ва такаллумлари бор ва ғайри мукаррар наво ва тараннумлари. Аммо чун алфоз ва иборатдин мурод маънидур ва мазкур махлуқотдин мақсуд инсондур ва ул мазҳари маоний ва баён, сўз анинг сўзидадур ва такаллум анинг каломида борур. Эмди келдук сўз баёниға ва калом достониға: Мунча мутанаввиъ шаҳр ва қуро ва жибол ва саҳро ва беша ва даръё халқиким, битилди ва танаввуъ ва тағайюрини шарҳ этилдики, мажмуида маъни адосида алфоз тилга келур ва ул алфоздин маъни фаҳм бўлур. Барчасидин араб тили фасоҳат ойини била мумтоз ва балоғат тазъйини била муъжиза тироздурким, ҳеч такаллум аҳлининг мунда даъвоси ёъқтур ва сўзи сидқ ва иши таслим- ўқдурким, малики аллом жалла ва алонинг каломи муъжиз низоми ул тил била нозил ва расул (алайҳис-салавот вас-салом)нинг аҳодиси саодат анжоми ул лафз била ворид бўлубдур. Ва авлиёйи кибор ва машойихи олий миқдор (қаддасаллоҳу асрораҳум) кўпроқ ҳақойиқ ва маорифки сурубтурлар ва маоний зеболарин тақрир либосиға киюрупдурлар ул фархунда иборат ва ул хужаста алфоз ва ишорат била воқиъ бўлубтур... Мундин сўнгра уч навъ тилдурким, асл ва муътабардур ва ул тиллар иборати гавҳари била қойилининг адосиға зевар ва ҳар қайсининг фуруи бағоят кўптур. Аммо туркий ва форсий ва ҳиндий асл тилларнинг маншаидурки, Нуҳ пайғамбар (салавотуллоҳу алайҳ)нинг уч ўғлиғаким, Ёфас ва Сом ва Ҳомдур этушур. Ва бу мужмал тафсили будурки, Нуҳ (алайҳиссалом) тўфон ташвиридин нажот ва анинг маҳлакасидин ҳаёт топти, олам маъмурасида башар жинсидин осор ва инсон навъидин намудор қолмайдур эрди. Ёфасники, таворих аҳли Абут-турк битирлар, Xито мулкига йиборди ва Сомники, Абул-фурс битирлар Эрон ва Турон мамоликининг васатида воли қилди ва Ҳомники, Абул-ҳинд дебдурлар Ҳиндистон билодиға узатти. Ва бу уч пайғамбарзода авлод ва атбои мазкур бўлғон мамоликда ёйилдилар ва қалин бўлдилар[3]. Ва Ёфас ўғлонники, Абут-туркдур, тарих аҳли иттифоқи била дебдурларки, нубувват тожи била сарафроз ва рисолат мансаби била қардошларидин мумтоз бўлди. Ва уч тилки, туркий ва форсий ва ҳиндий бўлғай, бу учовнинг авлод ва атбои орасида шойиъ бўлди... Чун арабий тил ва мақол била калом ва ҳиндий алфоз била музахрафоти нофаржом, бири ғояти шараф ва улви манзиладин ва бири ниҳояти наҳусат ва дунувви мартабадин орадин чиқтилар. Қолди туркий алфоз била мақсуд адоси ва форсий иборат била калом маъноси. Андоқ малум бўлурки, турк сортдин тез фаҳмроқ ва баланд идрокроқ ва хилқати софрок ва покроқ махлуқ бўлубтур ва сорт туркдин тааққул ва илмда дақиқроқ ва камол ва фазл фикратида амийқроқ зуҳур қилибдур ва бу ҳол туркларнинг сидқ ва сафо ва туз ниятидин ва сортларнинг илм ва фунун ва ҳикматидин зоҳир дурур. Ва лекин тилларида камол ва нуқсон ҳайсиятидин фоҳиш тафовутлардурки, алфоз ва иборат вазъ қилурда турк сортқа фойиқ келибдур ва ўз алфозида ишорат, иборатиға мазиятлар кўргузуптурки, ўз маҳалида иншоолло мазкур бўлғай. Яна туркнинг мулоямати табъининг сортдин ортуғлуғиға далиле мундин возиҳроқ ва шоҳиде мундин лойиҳроқ бўла олурмуким, бу икки тоифанинг йигити ва қариси, балки улуқдин кичик бориси орасида ихтилот алас-савиядур. Ҳар миқдорки, бу бирининг у бири била амизиш ва гуфтугузори бор, ул бирнинг ҳам бу бир била ҳамонча такаллум ва гуфтори бор. Ва сорт орасида аҳли табъ ва дониш ва зумраи илму зиҳн ва бийниш кўпроқдур. Ва гурк элида ажлоф ва сода эл сортдин зиёдадур. Аммо туркнинг улуғдин кичигига дегинча ва навкардин бегига дегинча сорт тилидин баҳраманддурлар. Андоқким, ўз хурд аҳволиға кўра айтаодурлар, балки баъзи фасоҳат ва балоғат била ҳам такаллум қилурлар. Ҳатто турк шуаросиким, форсий тил била рангин ашъор ва ширин гуфтор зоҳир қилурлар, аммо сорт улусининг арзолидин ашрофиғача ва омисидин донишмандиғача ҳеч қайси турк тили била такаллум қила олмаслар ва такаллум қилғоннинг маънисин ҳам билмаслар. Агар юздин, балки мингдин бири бу тилни ўрганиб сўз айца ҳам ҳар киши эшица билур ва анинг сорт эканини фаҳм қилур ва ул мутакаллим ўз тили била ўз расволиғиға ўзи иқрор қилғондекдур. Ва туркнинг асли хилқатда сортдин табъи мулойимроқ эрканга мундин булъажаброқ тонуғ ёъқдурки, ҳечқайси мунинг муқобаласида дам ура олмаслар ва сорт биажмаиҳим агар турк иборати адосида ожиздур, муҳиқ ҳам бор. Невчунки, турк алфози возии усру кўп вақтда муболаға изҳори қилиб, жузвий мафҳумот учун алфоз вазъ қилибдурки, соҳиб вуқуф киши то зоҳир қилмас, инонса ҳам бўлмас[4]. Андоқки: қувормоқ ва қуруқшамоқ ва ушармак ва жийжаймоқ ва ўнгдаймок ва чекримак ва дўмсаймоқ ва умунмоқ ва ўсанмоқ ва итирмак ва эгармак ва ўхранмак ва ториқмоқ ва алдамоқ ва арғадамоқ ва ишастмак ва игланмак ва айланмоқ ва эрикмак[5] ва игранмак ва овунмоқ ва қистамоқ ва қийнамоқ ва қўзғалмоқ ва соврулмоқ ва чайқалмоқ ва девдашимоқ ва қийманмоқ ва қизғанмоқ ва никамак ва сийланмоқ ва танламоқ ва қимирдамоқ ва серпмак ва сирмамак ва ганоргамак ва сиғриқмоқ ва сиғинмоқ ва қилимоқ ва ёлинмоқ ва мунгланмоқ ва индамак ва тергамак ва теврамак ва қингғаймоқ ва шиғалдамак ва синграмоқ ва яшқамоқ ва исқармоқ ва кўнгранмак ва сухранмоқ ва сийпамоқ ва қораламоқ ва сурканмак ва куйманмак ва интрамоқ ва тушалмак ва мунғаймоқ ва танчиқамоқ ва танчиқолмоқ ва кўруксамак ва бушурғанмоқ ва бўхсамоқ ва киркинмак ва сукадамак, бўсмоқ, бурмак, турмак, томшимоқ, қаҳамоқ, сипқормоқ, чичаркамак, журканмак, ўртанмак, сизғурмоқ, гурпаклашмак, чупрутмоқ, жирғамоқ, бичимоқ, қикзанмоқ, сингурмак, кундалатмак, қумурмак, бикирмак, кўнгурламак, кинаркамак, кезармак, дўптулмоқ, чидамоқ, тузмак, қазғанмоқ, қичиғламоқ, гантирамак, ядамоқ, қадамоқ, чиқанмоқ, кўндурмак, сўндурмак, суқлатмоқ. Бу[6] юз лафздурки, ғариб мақосид адосида тайин қилибдурларки, ҳеч қайси учун сорт тилида лафз ясамайдурларки, барчаси муҳтожун илайҳдурки, такаллум чоғида киши анга муҳтож бўлур. Кўпи андоқдурки асло анинг мазмунин тафҳим қилмоқ бўлмас ва баъзиники, англаца бўлғай, ҳар лафз тафҳими учун неча лафзни таркиб қилмағунча бўлмас, ул дағи арабий алфоз мадади била. Ва турк алфозида бу навъ лафз кўп топилур. Масалан, бу мазкур бўлғон юз лафздин бир нечага машғуллук қилиб собит қилали, то хасм муқобалада илзом бўлсунки, ўзгаларни мунга қиёс қилсун. Шуаро акобиридинки, баъзи «май» таърифида муболаға қилибдурлар, ва бу муътаддун биҳ амредурки, май ичмоқ қавоидида сўз кўп суруп, зарофат ниҳояциз зоҳир қилурлар. Бири сипқармоқ лафзидурки, муболаға мундин ўтмас. Туркча назмда бу матлаъ бордурким. Байт: Соқиё, тут бодаким, бир лаҳза ўзумдин борай, Шарт булким, ҳар неча туцанг лабо-лаб сипқарай. Оё! бу сипқарай лафзи мазмуниға этганда, форсий шеърда не илож қилғайлар. Ва томшимоқ ки, ғоят; завқдин бот ичмас ва лаззат топа-топа, оз-оз ичар. Бу ғариб маъни адосида туркчада бу матлаъ борким, Байт: Соқий чу ичиб, менга тутар қўш: Томший-томший ани қилай нўш. Ва бўхсамоқ лафзи адосида турк бу матлаъни дебдурки, Байт: Ҳажри андуҳида[7] бўхсабмен, била олман нетай, Май иложимдур қўпуб дайри фаноға[8] азм этай. Форсийгўй турк беклар ва мирзодалар бўхсамоқни форсий тил била тиласаларки, адо қилғайлар. Ва шеърнинг бино ва мадори ишққа эврулур ва ошиқлиқда йиғламоқдин куллийрақ ва доимийроқ амр ёъқтур ва анда танаввуъ бор: йиғламсинмоқ мазмунидаки, турк мундоқ дебдурки, Байт: Зоҳид ишқин десаки, қилғай фош, Йиғламсинуру кўзига келмас ёш. Ва инграмоқ ва синграмоқким, дард била яшурун оҳиста «иғламоқдур ва ораларида тафовут оз топилур. Туркчада бу матлаъ борким, Байт: Истасам давр аҳлидин ишқингни пинҳон айламак, Кечалар гаҳ инграмакдур одатим, гаҳ синграмак. Форсийда бу мазмунки бўлмағай, шоир не чора қилғай? Ва сиқтамоқким, йиғламоқда муболағадур, турк бу нав адо қилибдурки, Байт: Ул ойки, кула-кула қироғлатти мени, Йиғлатти мени демайки, сиқтатти мени. Яна бийик ун билаки, иътидолсиз ошуб[9] била йиғлағайлар, ани ўкурмак дерлар ва туркчада ул маънида оу матлаъ борким, Байт: Ишим тоғ узра ҳаръён ашк селобини[10] сурмакдур. Фироқ ошубидин ҳардам булут янглиғ ўкурмакдур. Чун ўкурмак муқобаласида форсий тилда лафз ёъқтур, форсийгўй шоир мунингдек ғариб мазмун адосидин маҳрумдур. Яна йиғламоқнинг ўкурмаки муқобаласида иничкирмак дағи бор ва ул инчка ун била йиғламоқдур ва ул турк лафзида бу навъ таркиб била адо топибдурким, Байт: Чарх зулмидаки, бўғзумни қириб йиғлармен, Игирур чарх (урар) инчкириб йиғлармен. Аммо йиғламоқта ҳой-ҳой лафзин (адода) ўзларин туркийгўйларга шарик қилибдурлар ва бу лафз ҳам аслан туркий услубдур, ва фақирнинг бу мақтаи[11] машҳурдурким, Байт: Навоий ул гул учун ҳой-ҳой йиғлама кўп, Ки ҳе дегунча не гулбун[12], не ғунча, не гул бор! Яна турк алфозида қимсанмоқ ва қизғанмоқ икки ғариб лафздурки, анинг адоси бу байтда борки, Байт: Узорингни очарға қимсанурмен, Вале эл кўрмагига қизғанурмен. Форсийгўй шуаро мундоқ хўб мазмун адосидин маҳжур[13]дурлар: Ошиқ аёғиға тикан кирмакка алар «хор» лафзи била таарруз[14] қилибдурлар. Аммо чукурки муълимроқдур[15], бу лафзлари ёъқтур ва бу туркчада мундоқ адо топибдурким, Байт: Чўкурларким, сенинг ёълингда тевралмиш аёғимға, Чекиб ул кўй гардин сурма тортармен қароғимға. Яна ишқ тариқида маҳбуб наззораси муяссар бўлса, ошиқнинг ниёз юзидин телмурмаги усру муносиб ишдур, ва бу лафз аларда ёъқтур, ва мунунгдек лафзлари ҳам ёъқтур ва бу туркчада мундоқ дийилибдурки, Байт: Тўкадур қонимни ҳар дам кўзларинг боқиб туруб, Ким неча юзумга боққайсен йироқдин телмуруб. Яна турк лафзининг маҳбуб жонибидин ясанмоғи муқобаласида сорт лафзида ороста ва оройиш лафзи бор. Аммо безанмак муқобаласида демайдурлар ва ул ясанмоғнинг муболағасидур ва ани мундоқ дебдурларким, Байт: Эрур бас чу ҳусну малоҳат сенга, Ясанмоқ, безанмак не ҳожат сенга. Ва хўбларнинг кўз ва қошлари орасинки, қабоғ дерлар, форсийда бу узв[16]нинг оти ёъқтур. Маснавий[17]да бир жамоат хўб таърифида мундоқ дейилибдурким, Байт: Менгизлари гул-гул, мижалари хор, Қабоғлари кенг-кенг, оғизлари тор. Яна ишқ атворидаким, ашк ва йиғламоқ муқобаласида оҳ ва иссиғ дам умда[18]дур. Турклар дамни чоқинға, оҳни илдиримға нисбат бериб дебдурларким, Байт: Фироқинг ичра улус ўртамакка, эй моҳим, Чоқин дурур дамиму илдирим дурур оҳим. Сорт тилида чоқин ва илдиримдек мутааййин ва муътабар икки нимаға от қўймайдурурлар ва араб тили била барқ ва соиқа била адо қилибдурлар. Ва ҳусн таърифида улуғроқ холғаким, турклар менг от қўюптурлар, алар от қўймайдурлар. Турк бу таърифни бу навъ адо қилибдурким, Байт: Анингким, ол энгинда менг яратти, Бўйи бирла сочини тенг яратти. Агар[19] бирин-бирин алфоз вазъидаким, алар тақсир қилибдурлар, таарруз қилилса, сўз узар. Невчунки, кўп воқиъдур. Яна шеърда барча табъ аҳли қошида равшан ва мажмуъ фусаҳо оллида мубарҳандурки, тажнис ва ийҳом бағоит куллийтур. Ва бу фархунда иборат ва хужаста алфоз ва ишоратда форсидин кўпроқ тажнис омиз лафз ва ийхом ангез нукта борки, назмға мужиби зеб ва зийнат ва боиси такаллуф ва санъатдур. Масалан: от лафзики, бир маъниси аламдур, яна бир маъниси маркабдур ва яна бир маъниси амрдурки, тошни ё ўқни от, деб буюрғайлар. Бу тажнисда мундоқ дейилибдурким. Байт: Чун парию ҳурдур отинг, бегим, Суръат ичра дев эрур отинг, бегим, Ҳар хадангиким, улус андин қочар, Нотавон жоним сари отинг, бегим. Ва бу икки байтки, тажниси томдур, ҳам турк шуароси хос сасидурки, сортда ёъқтур ва муни туюғ лерлар. Ва мунинг таърифин «Мизонул-авзон» отлиғ арузга битилибдур, анда қилилибдур. Яна ит лафзи ва анда доғи бу навъ уч маъни бор, андоқки Байт: Э рақиб, ўзни анга туцанг ҳам ит, Бизга раҳм айлаб унинг кўйидин ит. Гарчи бор дезахча ишқинг шуъласи, Бизни ўз илгинг била ул сори ит. Ва туш лафзида ҳам бу навъ уч маъни бор. Ва яна ён лафзида ва ёқ лафзида ҳам бу ҳолдур ва бу навъ лафзики, анда уч маъни бўлғай, ҳад ва ҳаср[20]дин кўпрак топилур. Ва хили лафз ҳам топилурки, тўрт маъниси бўлғай, андоқки, бор лафзики, бир маъниси мавжудлуғдур ва бир маъниси амрдур борувға ва бир маъниси юкдур ва бир маъниси самардур[21]. Ва андоқ лафз ҳам топилурки, беш маъниси бўлғай: соғин лафзидекки, бир маъниси ёд қилмоққа амрдур ва бири сутлук қўй отидур ва ишқ масти ва мажнуни ва бемори муқобаласида соғин деса, ҳар бирига итлоқ қилса бўлур. Яна андоқки, туз лафзики неча маъни ирода қилса бўлур. Бири тузки, ўқ ё найзадек нимани дерлар- Яна — туз ҳамвор[22] даштни дерлар. Яна туз—рост кишини дерлар. Яна туз—созни тузмакка амр қилмоғни, яна туз — икки киши орасида мувофақат солмоғни (дерлар). Яна туз — бир мажлис асбобини ҳам деса бўлур. Ва кўк лафзин ҳам неча маъни била истиъмол қилурлар. Бири кўк—осмонни дерлар. Яна кўк оҳангдур. Яна кўктеграда кўкламдур. Яна кўк қадоғни ҳам дерлар. Яна кўк сабза ва ўлангни доғи дерлар. Бу навъ алфоз ҳамки, уч маъни ва тўрт маъни ва ортуғроқким, ирода қилса бўлғай, кўп борки, форсий алфозда андоқ ёъқтур. Ва маъруф ва мажҳул қофияда «вовий», «ёйий» ҳамки, форсий ашъорда воқиъ бўлур, икки ҳаракатдин ортуқ бўлмас[23], «вовий»; андоқки хўд ва дуд на зўр ва нур, ва «ёйий»; андоқки: пир ва шер. Ва туркий алфозда бу маъруф, мажҳул ҳаракат тўрт навъ топилур ҳам «вовий» ва ҳам «ёйий»си. «Вовий»си андоқки, ўтки шайъи муҳриқдур[24] ва ўт мурур[25] маъниси била ва ўт муқаммирға бурд жиҳатидин амр[26], ва ўтки боридин ириқ[27] ҳаракатдур, каллани ўтға тутуп, тукин аритур маънидадур. Яна бир мисол: тўрки, домдур[28] яна тўрки, андин дақиқроқ[29]дурки, қуш ўлтур йиғочдур, тўрки, андин дақиқроқдур: уйнинг тўридур ва тўрки, барчадин ирикдур: тўрлуғни ё эшикни тўрмак ўйдур. Ва ёйий мисол уч ҳаракатдин ортуқ топилмас безки сорт «қадуд»; дер ва бизки «мо»; ва наҳну[30] маъниси биладур ва бийзки «дарафш»; дерлар. Яна бир мисол: Терки, термак маъниси биладур. Терки, андин дақиқдур, улдурки, сортлар ани «арақ»; ва «хай»; дерлар. Ва тир ки, боридин ириқдур, ўқ маъниси биладур. Ва бу навъ алфоз кўп, уч ҳаракат била вазъ қилибдурларки, ҳоло шойиъдур. Ва неча ҳуруфқа иборат вусъати учун, балки қофия суҳулати учун бир-бирига ширкат берибдурлар. Ул жумладин бири, «алиф» била «ҳо» орасида муносабат ва мушоракат берибдурларки, бир лафзни ҳам охири алиф лафз била қофия қилса бўлур[31]. Андоқки, «аро» лафзин «саро» ва «даро» била қофия қилса бўлур, «сара» ва «дара» била ҳам қофия қилса бўлур. Яна бир мисол: андоқки «ядо» лафзин «садо» била қофия қилса бўлур, «бода» била ҳам қилса бўлур. Ва «вов» била «замма»[32] орасида ҳам ул навъ ширкатдур. Андоқки, «ерур» лафзин «ҳур», «дур»[33] лафзи би-ла қофия қилса бўлур, «ғурур» ва «зарур» лафзи била ҳам жойиздур. Ва «ё» била «касра»[34] орасида доғи бу навъдур. Андоқки, «оғир» ва «боғир» алфозин «содир» ва «қодир[35]» алфози била қофия қилса бўлур, «таъхир» ва «тағйир» алфози била ҳам бўлурки, форсий алфозда бу суҳулатлар[36] ёъқтур. Ва бу алфоз возиълари кўп нимада жузъиётқа таарруз қилиб, ғариб мазмун ва мафҳумлар учун алфоз вазъ қилибдурлар[37]. Андоқки, баъзи масодирда[38] ўтти. Яна ғизо[39] ва ҳар таомки, эса бўлур, эгулук дерлар, ва сорт элннинг кўпи, балки барчаси эмакни ҳам ва ичмакни ҳам «хўрдани»лафзи била адо қилурлар. Ва улуқ қардош ва кичик қардошни иккаласин «бродар» дерлар ва турклар улуғни — «оға» ва кичикни «ини» дерлар, ва алар улуғ, кичик қиз қардошни ҳам «хоҳар» дерлар. Ва булар улуғни — «егачи» ва кичикни «сингил» дерлар. Ва булар отанинг оға-инисин «опаға» дерлар. Ва онанинг оға-инисин — «тағойи» (дерлар). Ва алар ҳечқайсиға от таъйин қилмайдурлар ва араб тили била «ем»; ва хол дерлар ва кўкалтошни туркча тил била дерлар. Ва атка ва энагани ҳам бу тил била айтурлар. Бир мутааййин нимаким «оқ уйдур», анга «ҳаргоҳ» от қўюптурлар. Аммо анинг ажзосининг[40] кўпини турк тили бил айтурлар. Андоқки, тунглук ва узук ва тўрлуғ ва босруғ ва чиғ ва қанот ва кўзнак ва увуғ ва боғиш ва бўсаға ва эркина ва ало ҳозал-қиёс[41]. Ва ов ва қушки, салотин одоб ва русумида ҳар қайси бошқа мутааййин ишитур, икаласин, «шикор» дерлар. Ва овда умдаки[42] кийикдур, турк анинг эркакин «ҳуна» ва тишисин «қилчоқчи» дер. Яна суйқуннинг ҳам эркакин «буғу» ва тишисин «марал» дер. Сорт оҳу ва гавазндин ўзга нима демас. Ва бир шўру шайнлиғ[43] овки, тўнғуз овидур, анинг ҳам эркагини «қобон», тишисин «мегачин» ва ушоғин «чўрпа» дерлар. Ва сорт барчасин «хук» ва «гуроз» лафзи била айтур. Ва келдук қушқаки, анда муқаррар ва машҳур илбосун ўрдакдур. Ва сорт эл илбосунни худ билмас. Тоғи турк ўрдакнинг эркагин «сўна» ва тишисин «бўрчин» дер. Ва сорт мунга ҳам от қўймайдур. Ва нар ва мода иккаласин «мурғоби»дер. Ва ўрдакнинг анвои билур қушчилар қошида, масалан, жўрка ва эрка, суқтур ва олмабош ва чокирқанот ва темурқанот ва алдалдаға ва олапука ва боғчол ва бу ёъсунлуқ дерларки, этмиш навъ бўлурким, сорт борисин мурғоби-ўқ дер. Ва агар бир-биридан мутамайяз қилса[44], туркча от била-ўқ айтур. Яна от анвоидаки, тубучоқ ва арғумоқ ва яка ва ёбу ва тоту ёъсунлиқ—борини туркча-ўқ айтурлар. Ва отнинг ёшин дағи кўпракин туркча айтурлар. Бир қулунни «курра» дерлар. Ўзга: той ва ғўнан ва дўнан ва тулан ва чирға ва ланға дегунча фасиҳроқлари туркча дерлар ва кўпраги муни ҳам билмаслар. Ва отнинг иярин агарчи «зин» дерлар, аммо кўпрак ажзосин, мисли: жибилгир ва ҳано ва тўқум ва жорлиғ ва уларчоғ ва ғанжуға ва жилбўр ва қушқун ва қантар ва туфак ва тўқа ёъсунлуқ кўпин туркча айтурлар ва қамчини агар «тозёна» дерлар, аммо булдургасин ва чубчурғасин туркча айтурлар. Ва жиба ва жавшан ва кўҳа ва қолғандуруқ ва қорбичи ва кечим ва оҳа ёъсунлуқ уруш асбобин ҳам турк тили била айтурлар. Ва маъҳудий албисадин[45] мисли: дастор ва қалпоқ ва наврўзий ва тўппи ва ширдоғ ва дакла ва ялак ва ёғлиғ ва терлик ва қур ёъсунлуғ—нималарни борисин турк тили била айтурлар. Егулуклардин агарчи қўй мучаларидин баъзиға от қуюптурлар, аммо орқани ва ошуғлуғ иликни ва ён сўнгакни ва қобурғани ва иликни ва ўрта илик ва бўғузлағуни туркча айтурлар. Ва яна баъзи эмаклардин қаймоғ ва қатлама ва буламоғ ва қурут ва улоба ва манту ва қуймоғ ва уркамочни ҳам туркча айтурлар. Ва қимизни ва сузмани ва бохсумни ва бўзани дағи туркча айтурлар. Яна тутмоч ва умоч ва кумоч ва толғонни ҳам туркча айтурлар. Ва бу навъ жузъиётқа машғуллуқ қилса бағоят кўп топилур. Аммо куллийрак калимотни адо қилали: араб тилининг сарфий истилоҳининг абвобида бир бобдурки, анга — муфоала боби от қўюптурларки, лафз бир мазкур бўлур, аммо икки киши феълиға муштамилдурки, бир навъ воқиъ бўлғай. Андоқки, «муораза» ва «муқобала» ва «мушоара» ва «муколама» ва куллий бобдур ва мунда азим фавоид ҳосил. Ва форсийгўйлар мунча фасоҳат ва балоғат даъвоси била бу фойдадин маҳрум. Аммо турк булағоси бу фойдаға таарруз қилибдурлар. Ва масдарға бир «Шин» ҳарфи илҳоқ «илмоқ била ул мақсудни топибдур[46]. Андоқки, «чопишмоқ» ва «топишмоқ» ва «қучушмоқ» ва «ўпушмак» ва бу шойиъ лафздур. Ва бу лафз[47] возии азизларға жойи таслим ва таҳсиндурки, бағоят хўб қилибдурлар. Ва бу фасоҳат била сорт, фусаҳосидан тамом сижилибдурлар. Яна арабий сарф истилоҳда икки мафъуллуқ феъллар борки, анинг адоси доғи муътабар ва куллийдур. Андин доғи сортлар орий қолибдурлар. Ва атрок анга ҳам хўброқ важҳ била мутобаат қилибдурлар. Арабий андоқки, «Аътайту Зайдан дирҳаман», бу таркибда уч лафз мазкур бўлур. Алар лафзға бир ҳарф ортурғон била мунга ўхшаш бир замирни ортурубтурлар, бағоят мухтасар ва муфид тушубтур[48]. Андоқки, югурт ва қилдурт ва яшурт ва чиқарт. Яна бир адолари борки, баъзи алфознинг сўнгғида «ч, и» ки, «чи» лафзидур, орттурлар, ё мансабнинг ё ҳунарнинг ё пешанинг[49] изҳори учун; форсийда ёъқтур, балки алар ҳам туркча айтурлар. Мансабда андоқки, қўрчи, ва сувчи ва хизоначи ва керак-яроғчи ва чавгончи ва найзачи ва шукурчи ва юртчи ва шилончи ва ахтачи ёъсунлуғ кўптур. Ҳунар ва пешада андоқки, қушчи ва борсчи ва қўруқчи ва тамғачи ва жибачи ва ёърғачи ва ҳалвочи ва кемачи ва қўйчи. Андоқки, қуш ҳунарида доғи бу истилоҳ бордур, андоқки, қозчи ва қувчи ва турначи ва кийикчи ва товушқончики, сорт лафзида ёъқтур. Ва алар мазкур бўлғонларнинг кўпин туркча айтурлар. Яна бир навъ иборат ва адолари борким, бировдин бир ишни гумон элтмак била ул ишни ул кишига нисбат гуна[50] берурлар, ёъқки, таҳқиқ юзидин, балки мазанна[51] ва гумон ҳайсиятидин[52], аммо мунда диққат[53] кўптур Андоқки: борғудек ва ёрғудек ва келгудек ва билгудек ва айтқудек ва қайтқудек ва урғудек ва сўрғудек ва бу форсийда бўлмас. Ва баъзи алфознинг охирида бир «чим» ҳарфи васл қилурлар[54] ва анинг била ул фиълда суърат ёъсунлуқ ирода қилурлар. Андоқки, тегач ва айтгач ва борғоч ва ёрғоч ва топкоч ва сотқоч, яна бир «ре» ҳарфики, баъзи лафзнинг охириға илҳоқ қилурлар, андин муболаға ва саъй ирода қилурлар, андоқки, билакўр ва қилакўр ва кетакўр ва этакўр. Ва яна бир ранг ё бир сифатнинг шумули холиға муболаға учун анинг аввалида аввал ҳарфиға бир «п» ё «мим» изофа қилиб, ул шайъға зоид қилурлар; «п» мисоли: оп-оқ қап-қаро, қип-қизил, сап-сариғ, юп юмалоқ, яп-ясси, опочуғ, чуп-чуқур, бу навъ хили ҳам топилур, «мим» мисоли: кўм-кўк, ям-яшил, бўм-бўз[55]. Яна бир «вов» ва «лом» баъзи лафзға илҳоқ қилиб бир махсус сифатқа таъйин қилурки, салотиннинг хоҳ разм асбоби учун ва хоҳ базм жиҳоти учун муътабардур[56]. Андоқки, ҳировул, қаровул ва чингдовул ва янковул ва сўзивул ва патовул ва китповул ва ясовул ва баковул ва шиғовул ва дақавул ким, алар мундин улвий[57]дурлар. Яна баъзи лафзға бир «лом» илқоқ қилурларким, ул шайнинг ул сифатда русухиға[58] далолат қилур. Андоқки, қаҳол ва ясол ва қабол ва тунқол ва бирқол ва тўсқол ва севарғол. Бу алфоз ва иборатда бу навъ дақойиқ кўпдурким, бу кунга дегинча ҳеч киши ҳақиқатиға мулоҳаза қилимағон жиҳатдин бу яшурун қолибдур. Ва ҳунарсиз туркнинг ситам зариф[59] йигитлари осонлиққа бўла форсий алфоз била назм айтурға машғул бўлубтурлар. Ва филҳақиқат агар киши яхши мулоҳаза ва тааммул[60] қилса, чун бу лафзда мунча вусъат[61] ва май- донида мунча фушат[62] топилур. Керакким[63], мунда ҳар навъ сухангузорлиғ ва фасиҳгуфторлиғ ва назмсозлиғ ва фасона пардозлиғ осонроқ бўълғай ва воқиъ осонроқдур. Андин сўнграким, турк тилининг жомиияти[64] мунча далоил била собит бўлди, керак ердиким, бу халқ орасидин пайдо бўлғон табъ аҳли салоҳият ва табъларин ўз тиллари турғоч, ўзга тил била зоҳир қилмаса эрди ва ишга буюрмасалар эрди. Ва агар иккаласи тил била айтур қобилиятлари бўлса, ўз тиллари била кўпрак айцалар эрди, ва яна бир тил била озроқ айцалар ерди. Ва агар муболаға қилсалар, иккаласи тил била тенг айцалар эрди. Бу иҳтимолға худ ёъл берса бўлмаским, турк улусининг хуштабаълари мажмуи сорт тили била назм айтқайлар ва билкул турк тили била айтмағйлар, балки кўпи айта олмағайлар ва айцалар ҳам сорт турк тили била назм айтқондек фасиҳ турклар қошида ўқуй ва ўткара олмағайлар ва ўқусалар ҳар лафзлариға юз айб топилғай ва ҳар таркиблариға юз эътироз ворид бўлғай. Бас бу ҳайсиятлардин андоқ малум бўлурким, бу тилда ғариб алфоз ва адо кўпдур. Муни хуш оянда тартиб ва рабоянда таркиб била боғламоғининг душворлиғи бор. Мубтадий табъи ул назмни душворлиғ била боғламоқдин кўфт топиб, мутанаффир бўлур ва осонроқ сари майл қилур. Чун неча қатла бу навъ воқиъ бўлди, табъи хўй қилди. Чун табиат муътод бўлди, ўз муътодин қўюб ғайри муътодғаким, мушкилроқ ҳам бўлғай, майл қилмоғи мутааззирдур. Яна улким, фаҳм жинси ожизларни ҳам мойил, балки муштағил ушбу навъға кўрар ва иймон ва расм аҳли тариқидин чиқмоғни мунссиб кўрмас, ва бу навъ била қолур. Ва мубтадиға яна одатдурким, табъидин ул нима бош урса, чун ўз зодаи табъи ўзига маҳбуб эканга мажбулдур, тиларки, ани бу фан аҳлиға арз қилиб жилва бергай. Чун бу фан аҳли форсийгўйдурлар ва турк алфозидин баҳраманд эмаслар, табъи ул жонибдин иъроз қилиб, бу фанға машғул эл сари майл кўргузур. Эмдики майл кўргузди, муносабатлар топиб ҳам бу хайлдин бўлур. Андоқки, бу замонда бўлубтур. Бори ҳар тақдир билаки бор, бовужуд турк алфозннинг форсийға мунча мазияти ва нафс амрда мунча диққати ва вус’ати назм тариқида шойиъ эмас эрди ва китмон ниҳон хонасиға тушуб эрди, балки матрук бўлурға ёвушуб эрди [65]. Бу хоксорға сабо авоилидаким, оғиз ҳуққасидин бирор гавҳар зоҳир бўлабошлар, ул гавҳарлар ҳануз назм силкига кирмайдур эрдиким, замир даръёсидин назм силкига тортилғон гавҳарлар табъ ғаввоси саъйи била оғиз соҳилиға келабошламоқ кўргузуп эрди. Чун мазкур бўлғон қоида бидаким, адо топти—майл форсий сари бўлди. Аммо чун шуур синниға қадам вўюлди, чун ҳак субҳонаҳу ва таоло табъға ғаробат сари майлни зотий ва диққат ва душворписандлиққа шуруъни жибиллий қилиб эрди, турк алфозиға доғи мулоҳазани лозим қўрулди — оламе назарға келди, ўн саккиз минг оламдин ортуқ; анда зеб ва зийнат сипеҳри табъға малум бўлди, тўққуз фалакдин ортуқ; анда фазл ва рифъат махзани учради, дурлари кавокиб гавҳарларидин рахшандароқ ва гулшани ёълуқти, гуллари сипеҳр ахтаридин дурахшандароқ; ҳарими атрофи эл аёғи этмакдин масун ва ажноси ғаройиби ғайр илги тегмакдин маъмун. Аммо махзанининг йилони хунхор ва гулшанининг тикани беҳад ва шудгор. Хаёлға келдиким, ҳамоноки, бу йилонлар неши наштаридин табъ аҳли хирадмандлари бу махзандин баҳра топмай утуптурлар. Ва кўнгулга андақ эврулдиким, гўё бу тиканлар сарзаниши зараридин назм хайли гулдастабандлари бу гулшандин базм тузгуча гул иликлай олмай ёъл тутуптурлар. Чун бу тариқда ҳиммат олий эрди ва табъ бебок ва лоуболий, ўтарга қўймади ва тамошосидин тўймади. Ул олам фазосида габъ сипоҳи турктозлиғлар тузди, ва ул сипеҳр ҳавосида хаёл қуши баланд парвозлиғлар кўргузди ва ул ганж жавоҳиридин замир сайрафиси ниҳояциз қийматлиғ лаъл ва дурри самин олди. Ва ул гулшан раёҳинидин кўнгул гул чини ҳад ва ғояциз накҳатлиғ гул ва ёсман қўйниға солди. Чун бу мувоҳиб била ғинолар ва бу ғанойим била истиғнолар муяссар бўлди, мунинг натойижи гуллари рўзгор аҳлиға беҳад ва микдор очилабошлади ва бошлариға беихтиёр сочи-ла киришти. Ул жумладин бири - «Ғаройибус-сиғар» девонидурким, кичик ёшда таҳририм гузориш ва таҳриримдин ннгориш топибдурким, маоний ғурабосидин ғариб алфоз либосиға киюрупмен ва халқ кўнглин ул ғарибстон аҳли ўти била кўйдуруп мен [66]. Яна «Наводируш-шабоб» девонидурки, йигитлик авойилида баёним килкидин намойиш девониға ва оройиш бўст;ониға кирибдурким, ул наводир тамошосидин йигитлик мулкида ғавғо солибмен, ва мулк йигитлари кўнглидин ором ва қарорни олибмен. Яна «Бадойиул-васат» девонидурким, умр авсатида ҳаёлим хомаси анинг зебиға нақшбандлиғ ва зийнатиға сиҳрпай-вандлиғ қилибдурким, ул бадиълар воситасидин шайдо кўнгуллар эшигин ишқ тоши била қоқибмен ва ул уйга фитна ва офат ўтин ёқибмен. Яна «Фавоидул-кибар» девонидурким, ҳаёт авохирида тахайюлум хомаси ани рашки нигорхонаи чин ва ғайрати хул-ди барин қилибдурким, анда улуғларға фоидалар зулолин еткурупмен ва ҳаваслари шуъласиға насойиҳ зулолидин сув урупмен. Бу тўрт девон овозасин чун рубъи маскунға эткурупмен, «Хамса» панжасиға панжа урубмен. Аввалким, «Ҳайратул-аброр» боғида табъим гуллар очибдур, Шайх Низомий руҳи «Махзанул- асрор» идин бошимға дурлар сочибдур. Яна чун «Фарҳод ва Ширин» шабистониға хаёлим юз тутубтур. Мир Xусрав дами «Ширин ва Xусрав» ўтидин чароғимни ёрутубтур. Яна чун «Лайли ва Мажнун» водисида ишқим пўя уруб, Xожа Ҳимматин «Гавҳарнома»сидин нисоримға гавҳарлар эткуруптур. Яна чун «Сабъаи Сайёра» расадин замирим боғлабтур, Ашраф «Ҳафт пайкар»ининг этти ҳурвашин пешкашимға яроғлабтур. Яна чун «Садди Скандарий» асосин хотирим муҳандиси солибдур, Ҳазрати Махдум «Хираднома»сидин кўси ислоҳ ва имдод чолибдур. Бу «Хамса» шуғлидин чун фароғат топибмен, тахайюлум гети навардин салотин таърихи даштиға чопибмен, чун нома саводи зулматидин «Зубдатут-таворих» адосин тузупмен, салотин ўлган отин бу ҳайвон суйи била тиргузупмен. Чун «Насойимул-муҳаббат» нафаҳоти баёнидин килким файзрасон бўлубтур, авлиё-улло муқаддас руҳи файзидин олам тўлубтур [67]. Чун «Лисонут-тайр» илҳони била тараннум тузупмен, ҳуш тили ишорати била ҳақиқат асрорин мажоз суратида кўргузупмен. Чун «Насрул-луолий» хазойини таржимасиға, эттим, «Назмул-жавоҳир» била маъни абкорин ҳуллаларин мурассаъ эттим. Чун «Мизонул-авзон» баҳрларида ғаввос бўлдум, ул миъёр била Насири Тусий узрин қўлдум. Яна доғи расойилға қалам сурупмен ва мукотибға рақам урупменки, форсий сиҳрсозлар ва паҳлавий афсона пардозлар ҳам анда авроқ ороста ва ажзо пироста қилибдурларким, дом ҳакам адолат юзидин кўз солса ва бурунғи форсий ва сўнгғи туркий латойиф ва дақойиқидин баҳра олса, ҳукм сўрар замонида ва ҳар қайсининг мартабасини таъйин қилур овонида умидим улдур ва хаёлимға андоқ келурким, сўзум мартабаси авждин қуйи инмагай ва бу тартибим кавкабаси аъло даражадин ўзга эрни беганмагай. Бу сўзлардин хасм мундоқ билмасун ва муддаий бу навъ гумон қилмасунки, менинг табъим турк алфозиға мулойим тушган учун таърифида муболаға изҳор қилурмен, ва форсий иборатқа муносабатим озроқ учун инкор ва нафйиға исрор кўргузурменким, форсий алфоз истийфосин ва ул иборат истиқсосин киши мендин кўпроқ қилмайдур эркин ва салоҳ ва фасодин мендин яхшироқ билмайдур эркинким, умрум гулшанининг тоза баҳорининг таровати чоғи ва ҳаёт равзасининг наврас сабзазорининг назоҳати вақтиким, ўн беш ёштин қирқ ёшқачадурки, инсон хайлининг табъи булбули ҳар гул жамолиға шефта ва руҳи парвонаси ҳар шамъ ҳусниға фирефта бўлур, вақт бу авқотдур. Ва бу авқотда кўп ғариб воқиъ ҳодисдурки, ул воқиа биров ҳусн ва нозин ё ўз ишқ ва ниёзин шарҳ этарга боис бўлур. Ва бу ҳол ғазал тариқида мунхацирким, ё айтурға мутааммил бўлулғай ё ўқуриға муштағил. Ўқуриға давовиндин бу фақир мутолаасиға кўп машғул бўлмағон девон оз эркин. Батахсис ишқ ва дард аҳлининг раҳбар ва пешрави Амир Хусрав Дшлавий девониким, ошиқлиқда дард ва ниёз ва сўз ва гудоз тариқин ул мунташир қилди ва онинг ишқи машъалидин бу партав олам тийра хокданиға ёйилди. Яна ҳақиқат аҳлининг сархайл ва сарафрози Xожа Ҳофиз Шерозий нукот ва асроринки, анфоси руҳул-қудсдин нишон айтур ва руҳулло анфосидин асар эткурур [68] Яна бу фақирнинг пири ва устози за тариқат аҳлининг соҳиби иршоди, жамиъ аҳлуллонинг муқтадо ва шайхул-исломи... Мавлоно Абдурраҳмон Жомийнинг руҳпарвар латойифи ва руҳ густар заройификим, андин ҳар ғазал калваҳйил-мунзал ва ҳар рисола кал-аҳодисин-набийи мурсал олий шон ва рафи макондурким, алардин ҳар лафз қийматда дурри саминдин обдорроқ ва ҳирқатда лаъли оташиндин барқ кирдорроқ. Ва иккаласи мазкур бўлғон азиз каломи муъжиз низомидин анда чошни ва насиб ва ўз ишқ ва камолоти ва ниҳояти ҳолоти мунга изофаки, ҳозо шайъун ажиб! Барчасиға кўп қатла утупмен, балки кўпин ёд тутупмен, ва қасойид ва ғазалиётларининг ғариб ва латофатин билибмен, балки ғариброқ ва латифроқлариға татаббуъдағи қилибмен. Қасойиддин Амир Xусравнинг «Даръёйи аброр»иким, машҳур мундоқдурки, дер эмиш бўлғайки, «юз минг байтдин ортуғ девонларим ғазалиёти ва қасойид ва маснавийларим абёти агар олам саҳифасидин ююлса ва даврон сафиҳасидин маҳв бўлса, ва бу қасида қолсаки, анда маъни истийфоси вофийдур, бу фан аҳлиға ме-нинг фазойилим далилиға кофийдур». Матлаи машҳурдурким, Назм: Кўси шаҳ холию бонги ғулғуллааш дарди сараст Ҳар ки қониъ шуд бахушку тар, шаҳи баҳру бараст. Бу шеърға Ҳазрати Махдумий Нуран жавоб айтубдурлар, ва отин «Лужжатул-асрор» битибдурлар. Ва матлаи будурким, Байт: Кунгури айвони шаҳ каз кохи кайвон бартараст, Рахнҳо дон каш бадевори ҳисори дин дараст ки, агар ул даръёйи абрордур, бу абри баҳордурки, мартабада андин баландроқ ва баҳрада андин фойдамандроқдурки, анинг устига соя солурға ёйила олур ва бошиға дур афшонлиғ доғи қилаолур. Фақир иккаласи бузургвори рафиъ миқдорға ниёзмандлиғ ва гадолиғ юзидин татаббуъ қилибмен ва отин «Туҳфатул-афкор» деб мен. Ва матлаи будурким, Байт: Оташин лаъле ки, тожи хусравонро зевараст Ахгаре баҳри хаёли хом пухтан дар сараст [69]. Ва кўп маъни ангез иборот ва таъмия амез ишорот изофа қилибменки, бу фан аҳлининг моҳирлари мусаллам тутуптурлар. Ва ҳар «ишига бу бобда тараддуд бўлса Ҳазрати Маҳдумий Нураннинг «Баҳористон» отлиғ китобинким, ани «Баҳористони ҳаёт ва нигористони нажот» деса бўлур, бу матлаъни битибдурлар ва иетишҳод юзидин таърифин айтибдурларки, бу маншури давлат сипеҳр тақиға осилса эри бор ва бу туғройи саодатни Муштарий бўйниға овиза қилса мужиби мубоҳот ва ифтиҳордур. Ул китобни олдик ва бу маҳаллини топиб назар солдик ва билдикки, улча мен таърифида таҳрир қилибмен, тақсир қилибмен. Яна Мир Xусравнинг «Миръотус-сафо» отлиғ қасидасиғаким, халлоқул-маоний Xоқоний Шервоний татаббуи қилибдур ва матлаи будурким, Байт: Дилам тифласту пири ишқ устози забон лонаш, Саводулважҳ сабақу, масканат кунжи дабистонаш. Ва Ҳазрати Махдумий Нуран анинг жавобида «Жилоур-руҳ» отлиғ қасидани дебдурлар ва матлаи будурким, Байт: Муаллим кист, ишқу кунжи хомўши дабистонаш, Сабақ нодонию доно дилам тифли сабақхонаш. Ва фақир ҳам «Насимул-хулд» қасидасин икаласи бузургворға татаббуъ қилибмен ва матлаи будурким, Байт: Муаллим ишқу пири ақл дон тифли сабақхонаш. Пайи таъдиби тифл инак фалак шуд чархи гардонаш. Бу қасидаға доғи кўп маоний гавҳари дарж ва умр нақди харж бўлубдур [70]. Яна «Руҳул-қудс» қасидасин баланд овоза қилибменки қудсийлар руҳин андин тоза қилибмен ва матлаи бу дурурким, Байт: Зиҳи бахомаи қудрат мусаввар ашъё, Ҳазор накши ажаб ҳар замон азў пайдо. Яна «Айнул-ҳаёт» қасидаси зулолин эткурупменки, ғафлат аҳлининг ўлук баданлариға жон киюрупмен ва матлаи будурким, Назм: Ҳожибони шаб чу шодирвони савдо афгананд, Жилва дар хайли бутони моҳ сиймо афгананд. Яна «Минҳожун-нажот» қасидасида ҳидоят тариқин тузупмен ва залолат аҳлиға нажот шаҳроҳин кўркузупмен ва матлаи будурким, Байт: Зиҳи аз шамъи рўят чашми мардум гашта нуроний, Жаҳонро мардуми чашм омади аз айни инсоний. Яна «Қувватул-қулуб» қасидасинки, килким сабт этибдур, ҳақиқат ёълида заъфлиғ кўнгулларга ул қутдин қувват этибдур ва матлаи будурким, Байт: Жаҳонки, марҳалаи танги шоҳроҳи фаност, Дарў масоз иқоматки, роҳи шоҳу гадост. Бу олти қасида ҳамд ва наът ва сано ва мавъизатдур ва аҳли тасаввуф ва ҳақиқат тили била маърифат. Яна зоҳир шуароси тариқида ҳам тўрт қасидаки, «Фусули арбаа»ға мавсумдур ва андин тўрт фасл: ҳарорат ва бурудат ва рутубат ва ябусати кайфияти маълум, хомам рақам қилибдурки, тўрт фасл хосияти асаридек рубъи маскунға ёйилибдур [71]. Яна суханпардоз устози олий шон Xожа Калимиддин Салмонки, қасида майдонининг чобук суворидур ва ўз замонининг беназир сухангузори, машҳурдурки, чун маснуъ қасидаси тартибиға қалам сурубтур, ўн секкизда итмом эткурубдур. Воқиан иши қилибдурки, назм аҳли анинг тааммуқида ҳайрон ва тааммулида саргардондурлар. Тарсиъ санъатиким, матлаъдин ўзга байтда бўла олмас, ул қасиданинг агарчи мустахраж матлаи ростдур, аммо асли матлаъда аввалғи мисраънинг бир лафзида тахаллуф қилибдур ва матлаи будурким, Байт: Сафойи сафвати рўят бирехт оби баҳор Ҳавойи жаннати кўят ба бехт мушки татор. Бу матлаъға татаббуъ қилғон кўп суханварлар ва назм густарлар чун муқобалада дебдурлар, лат эбдурлар. Бу фақирнинг матлаи будурким, Байт: Чунон вазид ба бўстон насими фасли баҳор, Казон расид ба ёрон шамими васли нигор. Басорат аҳли мулоҳаза қилсалар билурларки, бу матлаъ-тарсиъға воқиъ булур, айбдин муарро ва мурассаъға келур, эътироздин мубарродур. Бу навъ шеърнинг таъкид ва муболағаси учун яна бир рубоий ҳам дебменки, то Xалил бинни Аҳмад рубоий қоидасин вазъ қилибдур, тарсиъ санъатида рубоий айтилғон эшитилмайдур, балки ёъқтур ва ул будурким, Байт: Э рўйи ту кавкаби жаҳон оройи, Ве бўйи ту ашҳаби равон осойи. Бе мўйи ту, ёраб чунон фарсойи Гисўйи ту чун шаби фиғон афзойи. Яна форсий ғазалиёт девони Xожа Ҳофиз тавридаким, жамиъ сухан адолар ва назм пиролар назарида мустаҳсан ваъ матбуъдур, тартиб берибменким, олти мингдин абёти адади кўпракдурки, кўпрак ул ҳазрат шеъриға татаббуъ воқиъ бўлубтур. Ва баъзи Ҳазрати Шайх Муслиҳиддин Саъдий (қуддиса сирруҳу)ғаким, ғазал таври мухтариидур. Ва баъзи Мир Xусравғаким, ишқ оташкадасининг шуъла ангезидур ва дард ғарибхонасининг ашкрези. Ва баъзи Ҳазрати Махдум Нуранғаким, камол авжининг меҳри ломиидур ва мазкур бўлғон азизлар ҳолотининг жомники, бу девон халойиқ орасида шойиъдур ва рўзгор аҳлининг табълари ул сари рожиъ ва анда куп турлук дилкаш адолар ва дилпазир маънолар воқиъдирки, тафсили бу фақирдин муносиб эмас. Ва анда ҳар навъ назм аснофидин, мисли: муқаттаот ва рубоиёт ва маснавий ва таърих ва луғаз ва ул жумладин беш юзга яқин муаммоким, кўпи Ҳазрати Махдумий Нуран муборак назариға етибдур ва ул ҳазратнинг ислоҳ ва таҳсини шарафин касб этибдурким, хомамдин рўзгор сафҳасиға ёзилибдур ва қаламим лайл ва наҳор авреқида нақш қилибдур [72]. Булардин доғи бошқа, йигитлигим замони ва шабоб айёми овонида кўпрак шеърда сиҳрсоз ва назмда фусун пардоз шуаронинг ширин ашъори ва рангин абётидин эллик мингдин ортуқ ёд тутупмен ва алар завқ ва хушҳоллиғидин ўзумни овутупмен ва салоҳ ва фасодлариға фикр айтибмен, ва махфий дақойиқиға таамул ва тафаккурлар била этибмен, ва форсий алфез айб ва ҳунари мулоҳазаси идрокида табим ўзин солмайдур, балки ул водий қатъида килким равандаси тез гомлиғ била қадам урмағон эр қолмайдур. Ва ўттуз йилдин ортуқ ва қирқ йилға яқиндурким, Хуросон мулкиким, фазлу камол аҳлиға олам мамеликининг мисри муаззами ва саводи аъзамидур, бу мулкнинг жамиъ назм аҳли шуаройи ширин каломи ва фусаҳойи вожибул- иҳтироми ҳар не ҳар маъни билаким, авроқ юзига оройиш ва ҳар алфоз билаким, ажзо изориға намойиш берибдурлар, бу фақир суҳбатиға эткурубдурлар ва бу заиф оллинда ўткарибдурлар ва ҳак ва ислоҳ илтимосин қилибдурлар, ва хотирға қилғон нуктаки, айтилибдур, инсоф юзидин мусаллам тутуптурлар ва агар баъзи ибо қилибдурлар далойил била аларға хотир нишон қилилибдур, андин сўнгра қабул қилиб, ўзларин шокир ва мамнун билибдурлар. Ва басо маоний аҳли хурдадонлар ва дақойиқ хайли дақиқ баёнларки, Анварий ва Салмон шеърида ҳар бири бирининг жонибин тутуб баҳслар қилиб, сўзлари бир-биридан ўтмагандин сўнгра бу фақир оллиға муҳокама учун келтуруптурурлар ва ҳар не ҳукм топиб дурурлар мусаллам тутуб, муноқашалари бартараф бўлубтур. Ва ғазалда Мир Шоҳий ва Мавлоно Котибий ва алар ғайри тарафидин доғи бу ёъсунлуқ ва маснавийда ҳазрат Шайх Низомий ва Мир Xусрав Деҳлавий жонибидин доғи бу дастурлуғ кўп ноқиъ бўлупдур [73]. Барчадин куллийрок санад буким, ҳазрати иршод паноҳи... Нуранки,... форсий сўзда жамиъ алар сўзидин юқорироқ сўз ёъқтур, кўпрак кутуб ва расоил ва ғазалиёт ва касойиддаки, маоний гавҳарларин назм силкига кийдурур эрдилар ва замир ниҳонхонасидин анжуман тамошогоҳиға жилва берур эрдилар, анинг мусваддасин бурунроқ бу фақирға илтифот ва эътикод юзидин берур ердиларким: «Бу авроқни ол ва боштин оёғига назар сол, хотирингға ҳар не айтқудек сўз келса айт», деб ва ҳар неишорат бўлғониким, мазкур бўлди, зоҳир қилсам мақбул тушар эрди. Бу даъвоға далил буким, ўндин ортуқ кутуб ва расоилда ул ҳазрат бу фақирнинг отин мазкур қилибдурлар. Ва кўпи табъ ва идрок ва мунга муносиб нималарга нисбат бериб, мастур қилибдурлар. Бу қабул назари асаридин бир қарндин ортуқ султонус-салотин сипеҳр ойин суҳбатларида ва фирдавс тазъйин хидматларидаким, аҳли каломдин ва мақолдин фазл ва камол зумрасининг мажмаидур ва илм ва фазлнинг манбаидур, бу фақирнннг сўзига мартаба рафиъ ва мақола васиъ эрди, ва ўзига сўз жиҳатидин азим эътибор ва оўзига ўз жиҳатидин бийик поя ва миқдор. Ва султонус-салотинки, мазҳари лутфи илоҳий ва мазҳари анвори ҳақойиқи номутаноҳийдур ва фархунда замири: улум гавҳарининг даръёси ва хужаста хотири хоксор бандалар зотининг кимиёсидур, бу тойифанинг кўпрак истилоҳ ва қавоидидин олий мажлисда сўз ўца мухотаб бу фақир, фасоҳат ва балоғат аҳли натойижи табъидин ҳар не мазкур бўлса мушорун илайх бу ҳақирни қилур эрдилар. Ва ул миқдор бу туфроғнинг рутбасин фалакка еткуруп ва онча бу зарранинг поёсин қуёшдин ошуруп эрдиларким, ўзларининг хуршед файз табъларидин зуҳур қилғон рисолаки, ўз гавҳаррез қаламларидин нигориш топибдур ва ўз камоҳии ҳолатлари кайфиятида гузориш сурати тутупдур, бу бойри бандаларини назм тариқининг барча навъида таърифлар битиб, «соҳибқирон»лиқ лақаби била сарафроз қилибдурлар ва бемисл ва анбозлиғ васфи била мумтоз этибдурлар ва муқаррардурки, ҳумоюн табълари замон мушкилотининг миъёридур, фархунда зиҳнлари олам дақойиқининг ҳаллоли ва соҳиб асрори. Бандаи-хоксор агарчи туфроғдин ўксук эрдим, аммо ул қуёш тарбияти била ранго-ранг гуллар очтим ва бу афгандаи беиътибор агарчи заррадин камроқ эрдим, ул саҳоб тақвияти била гуногун дурлар сочтим ва дилсўз абъётим муножот аҳлиға ошуб ва ғавғо солди ва базм афрўз ғазалиётим хароботийларға оҳ ва вовайло солди. Ҳосили калом андин сўнграким, мунча қавий далоил ва азим шавоҳид била бу фақирнинг вуқуфи, балки маҳорати бу фаннинг форсий ва туркий назмида собит ва равшан бўлди, агар бирни яна бирга таржиҳ қилсам керакки, бу тойифадин ҳеч кишига мусаллам тутуп сидқ демакдин ўзга мақол ва мажол бўлмағай. Батахсиски, мунча бурҳони қотиъ била ҳам қатъ топқай ва истишҳодга бу мусвадданинг ҳам лафзи ёъқки, ҳар ҳарфи фаръёд урғайлар ва ғавғо кўтаргайлар [74] Яна бир куллия бу ким, то мулк араб хулафоси ва салотинида эрди, фалак ул вақтда назм дабириға араб тили била жилва берди, андоқки, Ҳассон Собитдек ва Лақитдек маликул-калом сухан гузорлар ва маъний офарин фасоҳат шиорлар пайдо бўлдилар ва ўз тиллари била назм адосининг додин бердилар. Бу муносабат била араб салотини доғи Иброҳим Маҳдийдек ва Маъмун халифадек ва булардин ўзга ҳам салотинзодалар ғарро назмлардин қасойид айттилар ва фавоид зоҳир қилдилар. Чун мулкдин баъзи ақолим ва кишварда сорт салотини мустақил бўлдилар, ул муносабат била форсийгўй шуаро зуҳур қилдилар. Қасидада Xоқоний ва Анварий ва Камол Исмоил ва Заҳир ва Салмондек ва маснавийда устози фан Фирдавский ва нодири замон Шайх Низомий ва жодуйи ҳинд Мир Xусравдек ва ғазалда мухтарии вақт Шайх Муслиҳиддин Саъдий ва ягонаи аср Xожа Ҳофиз Шерозийдекки, буларнинг таърифи юқорироқ чун шаммаи сурулупдур ва васфлариға қалам урулупдур. Сўзни узотмоқ ҳожат эмас ва калом татвилин маъни аҳли мустаҳсан демас. Ва бу муносабат била сорт салотинидин ҳам Султон Туғрулдек ва Шоҳ Шижоъдек олий қадр подшоҳлар ва рафиъ мартаба анжум сипоҳлар рангин абъёт ва ширин ғазалиёт айттилар ва замонларида машҳур бўлди ва рўзгорлари авроқида адастур. То мулк араб ва сорт салотинидин турк хонлариға интиқол топди, Ҳалокухон замонидин султони соҳибқирон Темур Кўрагон замонидин фарзанди халафи Шоҳрух Султоннинг замонининг охириғача турк тили била шуаро пайдо бўлдилар. Ва ул ҳазратнинг авлод ва аҳфодидин ҳам хуш табъ салотини зуҳурға келди: шуаро Саккокий ва Ҳайдар Xоразмий ва Атоий ва Муқимий ва Яқиний ва Амирий ва Гадойидеклар. Ва форсий мазкур бўлғон шуаро муқобаласида киши пайдо бўлмади, бир Мавлоно Лутфийдин ўегаким, бирнеча матлаълари борким, табъ аҳли қошида ўқуса бўлур. Ул жумладин бири будурким, Байт: Улки ҳусн этти баҳона элни шайдо қилғали, Кўзгудек қилди сени ўзини пайдо қилғали. Ва салотиндин ҳам ўлгуча табъ асари ҳеч қайсидин зоҳир бўлмади ва варақ юзига нақш қилғуча нима қолмади, Султон Бобирдин ўзгаким, бу матлаъ алар табъи асаридурким [75]. Байт: Неча юзунг кўруб ҳайрон бўлайин, Илоҳи мен сенга қурбон бўлайин. То бу вақтқачаким,... Абулғози Султон Ҳусайн Баҳодирхон... Рубоий: Ким то фалак офоқ уза давр қилур, Анжум гули ҳар тун бу чамандин очилур, Не шоҳ анинг зоти киби ёд билур, Не табъ анинг табъидек истаб тапилур. Дигар: То ким фалак эврулур давом ўлсун анга Иқбол бисотида мақом ўлсун анга Ҳам нутқ била жонбахш калом ўлсун анга Ҳам назм каломи мустадом ўлсун анга. жаҳонбонлиқ тахтида мақом тутти ва кишвар ситанлиқ мас-надида ором топти,— мулк силкига амният гавҳарларин чекти, ва жаҳон мазъраида жамъият доналарин экти, чун салим қалби гавҳари кони масний эрди ва мустақим зиҳни мавриди файзи субҳоний, калом аҳлиға тарфия ва ибтиҳожлар ва калом хайлиға равнақ ва ривожлар даст берди. Ва ҳар илмда муфид таълифлар ва ҳар фанда мунтиж таснифлар қилдилар ва ғариб расойили маънавий зуҳур қплдп ва ажиб давовин ва ғазал ва қасойид ва маснавий ёйилди. Ва ўз шариф табъ ва латиф зиҳнларидин доғи, агарчи ҳам форсий демакка қодир ва ҳам туркча айтмоққа моҳир эрди, аммо асли табъ иқтизоси ва шойиъ такаллум муносабати адоси била туркий девон тадвиниға майл қилдилар ва дилпазир абъёт ва беназир ғазалиёт тартиб бердилар... Ҳосилки, туркча тил била бу навъ девонки, мазкур бўлди ва таърифи бу сифат ва ойин билаки, мастур бўлдикпм, бу ёъсунлуқ ғаройиб ёъқки, салотини мукаррами доро ҳашамдин, балки шуаройи қудсий нафаси масиҳ дамдин воқиъ бўлмайдур ва ораға кирмайдур, воқиъ бўлди ва ората тушти ва анинг зулоли ҳаётининг файзи қуёш чашмасидин ўтгали ёвушти ва бу тоифанинг бебаҳралари бу руҳ нақдидин баҳраёб ва лаб ташналари бу оби ҳаётдин сероб бўлдилар. Бовужуд бу султонус-салотиннинг кимиё асар хотири за хуршед осор замири доғи мунга мойилки, турк нозимлари ўз алфозлари била шеърға машғуллуқ қилғайлар ва кўнгул ғунчаси доғидинки, печлар чирманибдур баҳор насимидек анфос била гулдек очилғайлар. Ва илтифот ва иҳтимом юзидин баъзи маънилар топиб назм қилурға ҳукмлар ҳам жори бўлди ва сўз услубиға таъйинлар ва адосиға таълимлар ҳам изҳори бўлди [76]. Турк улуси анинг хуш табъ беклари ва мирзодалари ва соҳиби зиҳн пок табълари ва озодалари андоқки, керак машғуллуқ асбобин туза олмадилар ва ул навъ табъ натижаси кўргуза олмадиларки, андин хушгўйлуқ умиди туца бўлғай, балки бу умидни аларнинг рўзгори ҳолиға ёвуца бўлғай. Турфароқ букум, бу навъ подшоҳи сухандон тарғиби ва талқини ва иҳсони ва таҳсини қоидаи мутобаат ва мувофақатни унутуб ва жоддаи нофармонлиғ ва залолатни тутуб кўпи, балки бориси форсийға мойил бўлдилар ва ул тил била назмға қойил. Бу иш мундин ўзга бўлаолмаски, турк тили таърифида андоқки, юқорироқ мазкур бўлди: бовужуд алфоз касрати ва иборот вусъати ва маоний ғаробати ва адо салосати дилпазир боғламоқта суубат бор, ва дилписанд тартиб бермакта табъ ранж ва уқубат топар, лозим қурунди турк тили шарҳида бирнеча варакқа зеб-оройиш бермак ва анда ҳазрати султонус-са-лотин мулоямати табъ ва маҳорати зиҳнларин шарҳ этмак ва ҳумогон раъйлари тартиб берган девон бобида бирнеча сўз густохлиғ юзидин сўрмак ва ул ҳазрат камоли донолик ва вуқуф тавонолиғ ниҳоятидин бу фан ашобиға ва бу фазл арбобиға таълимлар бериб ва талқинлар қилиб, булар ул ҳазратнинг дақиқ сўзин ё англамай, ё англасалар буюрулғон ёъсун била амал қилмай, ё қилаолмай. Ва бу заифи хоксор ул ҳазратнинг қудсий нафаси посини асрап ва вожибул-изъон ҳукмлариға итоат ва фармонбардорлиқ қилиб, кўнглумдин ва тилимдин келганча ва қаламим ва илигимдин қувват фаҳм қилғанча ул ҳазратқа бовужуд бандалиғ ва ул бандалиғ била саодатмандлиғ ва фархундалиғ — шогирдликка доғи ўзумни мушарраф ва аржуманд ва мубоҳий ва сарбаланд қилдим. Ва йиллар турк тили ва назми қоида ва услубида билмаганларимни сўруп ва мушкилларимни ҳаллоли мушкилотим тобуғида арзға эткуруп, фойдалар топиб, куллий натижалар кўрдум. Ул ҳазратнинг таълими ва тарбияти била ва раҳнамойлиғи ва тақвияти била ишим ул эрга эттиким, ул ҳазрат ўз пок табълари натижасидин зоҳир бўлғон рисолаки, ўз маориф нигор килки таҳрири эрди ва ўз латойиф осор нутқи тақрири, алқобимни юқори адо қилдимки, не унвон била сабт қилдиларки, мукаррар қилмоқ ҳожат эрмас [77] Бу бандаға ҳам чун бу навъ азим давлатки, ҳақ субҳонаҳу ва таолонинг «Ал-мутакаллим» деган исмиға мазҳарият бўлғай ва халойиқ орасида такаллумда ақрон ва амсолдин имтиёз ва еътибор ва улуғ от била овоза ва иштиҳорғаки, ул ҳазратнинг иноят ва иҳтимомлари боис бўлди, ва юқори мазкур бўлғон давовин ва маснавий ва сойир кутуб ва расойили маънавийки, то олам биносидур бу тойифадин ҳеч кимга ижтимои даст бермайдур ва ихтирои муяссар бўлмайдур, даст берди ва муяссар бўлди. Агарчи борчани ул ҳазратнинг шариф исмиға мухайял ва ҳумоюн алқобиға музайял қилибмен, буларни сойир ииоятлар муқобаласида тутуп «Ал-мутакаллим» исмиға мазҳариятим узриға туркий ва сорт луғати кайфияти ва ҳақкқати шарҳида бу рисолани жамъ қилиб битидим. Ва анга «Муҳокаматул-луғатайн» от қўйдум, то турк эли тнли фасоҳат ва диққати ва балоғат ва вусъатики, ул ҳазрат бу тил ва иборат била назм бисоти тузупдурлар ва масиҳо анфоси ва ҳизр зулолидин ўлук тиргузмак тариқин олам аҳлиға кўргузупдурлар, зоҳир қилдим. Ва хаёлимға мундоқ келурким, турк улуси фасиҳлариға улуғ ҳақ собит қилдимки, ўз алфоз ва иборатлари ҳаҳиқати ва ўз тил ва луғатлари кайфиятидин воқиф бўлдилар ва форсийгўйларнинг иборат ва алфоз бобида таън қилур сарзанишидин қутулдилар. Алар доғи ранж ва машаққатим муқобаласида, чун бу махфий илмдинки, зоҳир қилибмен, вуқуф топсалар, умид улким, бу фақирни хайр дуоси била ёд қилғайлар ва руҳумни анинг била шод қилғайлар [78]. Рубоий: Бу номаки, ёзди қаламим тортиб тил Таърихин анинг жумодиюл-аввал бил, Куннинг рақамини чоршанба килғил, Тўққуз юз йилдин ўтуб эрди беш йил[79]. Китобда Мисол Ва Далил Тариқасида Келтирилган Сўзлар Рўйхати (Алифбе тартибида) айланмоқ айтқудек алдалдаға арқа арғумоқ атка ахтачи баковул безанмоқ биз, бийз бикирмоқ билакўр билгудек бирқол бичимоқ бор борсчи борғоч борғудек босруғ бохсум боғиш боғчол буламоғ булдурга бурмоқ бурчин бушурғанмоқ буғу бўза бўмбўз бўсмоқ бўсаға бўхсамоқ бўғузлоғу гавазн гангирамоқ ганоргамоқ гуроз гурпиклашмоқ дакла дақовул дастор девдашимоқ дўмсаймоқ дўнон дўптулмоқ егулук етакўр ёбу ёдамоқ ёлинмоқ ён ён сўнгак ёоғоч ёрғудек ёшурт ёшқамоқ ёқ ёғлиғ жавшан жарлиғ жиба жибачи жибилгир жийжаймоқ жилбур жирғамоқ журка журканмоқ зин игирмоқ илбосун илдирим илик игланмоқ игранмоқ ннграмоқ ингранмоқ индамоқ ини ннкамок исқормоқ инчкирмак ит ишонмоқ йиғламсинмоқ ёърғачи кезармоқ, гезармок келгуде кемачи керак-яроқчи кечим кетакўр кийик кийикчи киноркамоқ киркинмоқ китповул кумоч кундалатмоқ курра кўзанак кўк кўкалтош кўмкўк кўмурмоқ кўнгранмоқ кўнгурдамоқ кўндурмоқ кўруксамоқ кўҳа ланға марал мегачин менг менгиз монту мунгланмоқ мунғаймоқ мурғоби наврузий найзачи овунмоқ олапуха олмабош оп-очуғ оп-оқ опоға орғадамоқ от ошуғлуғ илик оқ уй оға оҳа оҳу питовул сап-сариғ севарғол серпмок сизғурмоқ сийланмоқ сингил сингирмоқ синграмоқ сипқармоқ сирмамок сиқтамоқ сиғинмоқ сиғриқмоқ соврулмоқ сотқоч соғин сувчи судамоқ суйқун сурма сурғудек сухранмоқ суқлатмоқ суқтур сўзовул сўна сўндурмоқ тамғачи танламоқ татмоч тағойи теврамоқ тегач телмурмок темур қанот тер тергамоқ терлик товушқончи той толғон томшимоқ тончиқамоқ тон иқолмоқ топишмок топқоч торимоқ тоту тубучоқ туз тулон тунглук тунқол турмоқ турначи тусқол туфак тушалмоқ туюғ тўзмоқ тўнғуз тўппи тўр тўрлуғ тўқа тўқум узук уларчоғ улоба умоч умунмоқ ургамоч урғудек ушормоқ уюшмоқ увуғ хазоначи хор хук чавгончи чайкалмоқ чекримоқ чидамоқ чингдовул чирға чичаркомок чиқонмоқ чиқорт чиғ чопишмоқ чоқин чоқир қанот чубчурға чупрутмоқ чуп-чуқур чўкур чўрпа шилончи ширдоғ шиғалдамоқ шиғовул шукурчи егармак егачи енага ерикмок ерка еркана етгач югурт юп-юмалоқ юртчи ясовул ясол яка ялак ям-яшил янковул яп-ясси ясанмоқ ўкурмоқ ўнгдаймок ўрдак ўрта илик ўртанмоқ ўсанмоқ ўт ўхранмок қабоқ қабол қадамоқ қаймоғ қайтқудек қалчоқчи қамчи қанот қантар қаровул қатлама қаҳол қаҳамоқ қизғанмоқ қийманмоқ қийнамоқ қикзанмоқ қилакўр қилдурт қилимоқ қимиз қимирдамоқ қимсанмоқ қинғаймоқ қип-қизил қистамоқ қичиғламоқ қобурға қобон қозчи қозғонмоқ қолпоқ қолғондуруқ қарбичи қувормоқ қувчи қуймоғ қурут қуруқшамоқ қучушмоқ қушчи қушқун қўзғалмоқ қўр қўрчи қўруқчи қўй мучаси қўйчи ғанжуға ғўнон ҳалвочи ҳано ҳировул ҳуна Асарда Келтирилган Киши Исмлари Абдурраҳмон Жомий, Нурул-миллати вад-дин, мавлоно Абул-фурс (Сом) Абулғози Султон Ҳусайн баҳодурхон Абул-ҳинд (Ҳом) Абут-турк (Ёфас) Алишер Навоий Алмутакаллим (Навоий) Амирий Анварий Атоий Ашраф Бобир, Султон Гадоий Ёфас Заҳир Иброҳим Маҳдий Калимиддин Салмон, хожа Камол Исмоил Котибий, мавлоно Лақит Лутфий, мавлоно Мир Шоҳий Маъмун Xалифа Муслиҳиддин Саъдий, шайх Муқимий Навоий Насир Тусий Низомий, шайх Нуҳ пайғамбар Саккокий Салмон Сом Соҳибқирон (Навоий) Султон Тўғрул Темур Кўрагон, соҳибқирон Фирдавсий Халил бинни Аҳмад Хожа Xофиз Шерозий Хожа Ҳимматий Хоқоний Ширвоний, халлоқул-маоний Хусрав Деҳлавий, амир Шоҳрух султон Шоҳ Шижоъ Яқиний Ҳазрат Махдум (Жомий) Ҳайдар Xоразмий Ҳассон Собит Ҳом Китоб Номлари Кўрсаткичи Айнул-ҳаёт — Навоий Бадойиул-васат — Навоий Баҳористон — Жомий Гавҳарнома — Xожа Ҳимматий Даръёйи аброр — Амир Xусрав Девон — Амир Xусрав Деҳлавий Жилоур-руҳ — Жомий Забдатут-таворих — Навоий Лайли ва Мажнун — Навоий Лисонут-тайр — Навоий Лужжатул-асрор — Жомий Маснуъ касида — Xожа Калимиддин Салмон Махзану-асрар — Низомий Мизонул-авзон—Навоий Минҳожун-нажот — Навоий Миръотус-сафо — Мир Xусрав Муҳокаматул-луғатайн — Навоий Наводируш-шабоб — Навоий Назмул-жавоҳир — Навоий Насимул-хулд — Навоий Насойимул-муҳаббат — Навоий Насрул-луолий Руҳул-қудс — Навоий Сабъаи Сайёра — Навоий Садди Скандарий— Навоий Туркий Девон — Султон Ҳусайн Туҳфатул-афкор — Навоий Фавоидул-кибар — Навоий Фарҳод ва Ширин — Навоий Фусули арбаа — Навоий Хамса — Навоий Хираднома — Жомий Ширин ва Xусров — Мир Xусрав Қувватул-кулуб — Навоий Ғазалиёт девонн — Навоий Ғаройибус-сиғар — Навоий Ҳайратул-аброр — Навоий Ҳафт пайкар — Ашраф Луғат А Абвоб — боблар, эшиклар (боб сўзининг кўплиги) Абдолваш — қаландар табиат, дарвиш сифат, авлия. Абёт — байтлар (байт сўзининг кўплиги) Абкор — қизлар, тоза, кўл тегмаган Абнойи жинс — қариндош-уруғ, тенгқур маъносида Абр — булут; абри баҳор - баҳор булути Абтар, абтарваш — думи юлиқ, кесик, иши нотамом, иши юришмаган. Абуттурк — турк отаси Абулфурс — форслар отаси Абулҳинд — ҳинд отаси Авбош — саёқ, дайди, паст, тентак табиат. Авло — яхшироқ Авойил — бошларда, бошдароқ (аввал сўзининг кўплиги) Авориз — ҳодисалар, тасодуфлар, тўсиқлар Авохир — охирлар, охирроқ (охир сўзннинг кўплиги) Авроқ — варақлар (варақ сўзининг кўплиги) Авсат — ўрта Авсоф — сифатлар Авсотун-нос — ўртача, ўрта табақадаги киши Авқот — вақтлар (вақт сўзининг кўплиги) Авқоф — вақфлар (вақф сўзининг кўплиги) Адам — ёъқлик Адвор — музика назарияси Адил — баравар, тенг Адимул-мисол — мисли ёъқ, ўхшаши ёъқ Адо — ифода; адо этиш—ифодалаш, айтиш, сўзлаш Ажз — ожизлик, кучсизлик Ажзо — бўлаклар (жуз сўзининг кўплиги); ажзо пироста — жузлари тайёрланган Ажлоф — қуйи, паст (одамлар) Ажнос — жннслар (жинс сўзининг кўплиги) Аз ранг — рангдан, гўзалликдан Азим — улуғ, катта; азим фавоид—катта фойдалар. Азл қилмоқ—ўриндан, ишдан, мансабдан олмоқ Азм этиш — интилиш, уриниш, қасд қилиш Азҳар — зоҳирроқ, очиқроқ, равшанроқ Айём — кунлар Айёш — маишатпараст Акмал — комилроқ, тўлиқ Акобир — каттаконлар, буюклар, улуғлар Алам — киши ёки бирор нарсанинг оти, исми; байроқ; дард Аллассавия — баравар, тенг Албиса — либослар, кийимлар (либос сўзининг кўплиги) Алмутакаллим — сўзловчи, сўз эгаси Алмутахаллас — тахаллусланган, номланган, лақаб қўйилган Алоҳозалқиёс — шунга ўхшашлар, шунинг кабилар Алфоз — сўзлар (лафз сўзининг кўплиги) Алқоб — лақаблар (лақаб сўзининг кўплиги) Амал — куй Амвол — моллар (мол сўзининг кўплиги) Амжод — энг шарафли, энг улуғ Амин — ишонилган, хазиначи, пойлоқчи Амирул-умаро — амирлар амири, буюк амир Амик — чуқур Аъмолиқ — кўрлик Аморат — амирлик Аморат девони — амирлик маҳкамаси Амр — буйруқ, иш Амсол — мисоллар, тенглар, ҳамъёшлар (мисл сўзинннг кўплиги) Анбар — хушбўйлик Анбиё — пайғамбарлар Анбоз — шерик, жуфт Анвои ниёзмандлик — бениҳоят зорланиш Андалиб — булбул Андуҳ — ғам, кулфат . Анжуман — мажлис, йиғин Аноният — ўз сўзлик, ўжарлик, эгоизм Анодил — булбуллар Анфос — нафаслар Арабият — арабча Арбаин — қирқ, «чилла» Аржуманд — азиз, баланд даражали Арза дошт — ариза бериш, арз қилиш, ариза Арса — майдон Арзол — паст табақалар, тубанлар, разиллар Асноф — синфлар, гуруҳлар, косиблар Асолат — асиллик Асрор — сирлар Асфар — сариқ Ашоб — эгалар; суҳбатдошлар Атвор — феъл-ҳаракат, кўриниш, юриш-туриш. Атиббо — табиблар Атбоъ— тобиълар, қарашлилар Аторуд, Иторид — юлдуз номи (Меркурий планетаси), қалам аҳлларининг ҳомиси эмиш. Атрок — турклар (турк сўзининг кўплиги) Атфол—болалар (тифл сўзининг кўплиги) Афганда—ожиз, кучсиз Афзо — орттиручи Афзун — ортиқ Афозил—фозиллар, олимлар Афсонапардоз — афсона айтучи, гўзал сўзловчи Ахтар — юлдуз Ашк — кўз ёши Ашкрез — кўз ёши тўкучи Ашъор — шеърлар (шеър сўзининг кўплиги) Ашроф — юкори табақа, оқсуяклар Ашрофи олий—подшоҳ ҳузурида юқори бир мансаб Ақида — эътикод, ишонч Ақолим — иқлимлар, қитъалар Ақро — яқинлар Ақсо билод — узоқ шаҳарлар Аҳли бийниш — кўзли, ҳушёр; кўз эгаси Аҳфод — кейинги авлод, наваралар, фарзандлар Б Бад —ёмон Бадзабон — тили ярамас Бадиъ — гўзал Бадмаош — хулқи ёмон, бузуқи Бадиҳа — ўйлаб турмасдан, дарҳол шеър ёки сўз айтиш, экспромт. Баёз — оқ Бажид—жиддий Базл—ҳиммат, қўли очиқлик, ғайрат Базм афрўз — базмни қизитучи Балият — азоб, қийналиш Балобил — булбуллар Балоҳат — зиҳни пастлик, ақли заифлик Балоғат — бадиийлик, гўзаллик, ихчамлик Бар — мева, самара, натижа Барин — олий, юксак Барот — ёрлиқ, ёзув, санад, ҳужжат Барқ — чақмоқ, барқ кирдор — чақмоққа ўхшаш Барҳам — бирга, коришиқ Басират — кўриш, зийраклик Басо — кўпгина, талай Басорат — очиқ, ўткир кўз, басорат аҳли — очиқ, ўткир кўз эгаси. Баст — хурсандчилик Батаваққуф—тўқташ блан, секин-аста Батахсис — хусусан Бақо — боқилик, абадийлик Баҳли—овчиларнинг қуш қўндирадиган чарм қўлқопи Баҳойим — тўрт оёкли ҳайвонлар Баҳр — даръё; баҳри уммон — улуғ денгиз Беандом — номаъқул. нолойик, ярамас Бебок — кўрқмас, ботир Бедод — зулм Беназир—мислсиз, тенгсиз Бесомон — камбағал, нарсасиз Бетаайюн — бетаъйин Бехешона — бехудлик, ўзида ёъқлик Беша — ўрмон, дарахтзор Беҳижоб — пардасиз, уят Биажманҳим — жамълари, ҳаммалари Биайниҳи — айнан, худди ўзидай Бизоат — сармоя; кобилият; билим Бийм — қўркув Билкул — бутунлай Билод — шаҳарлар Бино—қурулиш, тузилиш, бино ва мадор—тузилиш ва бориб тақалган жой Бисот — майдон, жой; мол, сармоя Биттабъ—табиат, характер бўйича Бодия —чўл, дашт Бок — зарар, зиён Ботин — ич, ички Боҳир — равшан, белгилн, аниқ Бузургвор — ҳурматли, улуғвор Бузургзода — улуғ киши боласи Булъажаб — қизиқ, ажойиб Булағо — сўз усталари Бурудат — совуқлик Бурҳон — далил; бурҳони қотиъ —кескин далил Буқъа—жой, ўрин, бино Буқоъ—буқъалар, бинолар V Важҳи маош—кун кечириш маблағи Важди ҳол — кўнгил роҳати, ҳузур Вазъ—қўйиш, қўйилиш; тарз, равиш Вазорат — вазирлик Вале — лекин, броқ. Валодат — туғилиш Валоят—валилик, авлиялик, каромат кўрсатучилик Варақулхаёл — наша, банг Васат — ўрта Васила — восита Васл қилиш — қўшуш Васф—баён қилиш, мақташ Вақфа — туриш, тўқташ Висоқ — уй, турар жой Вобаста — боғланган, боғли Вожиб — лозим; вожибул-иҳтиром—ҳурмати лозим бўлган, ҳурматли; вожибул-изъон — бўйсуниш лозим бўлган; вожибурриоя — риоя қилинишн, қараб турилиши лозим. Возиҳ—очиқ, равшан Воли — ҳоким Волид — ота Волида — она Вофий — тўлиқ, этарли; вафоли Воқиф — хабардор Вузу — таҳорат Вусъат — кенглик Вуқуф—хабардорлик Г Гавҳари зебанда — ярашадиган, безайдиган гавҳар Газанд — зиён, зарар Ганж — хазина. Гарм ва пуршўр — қизғнн ва серғавғо Гису — кокил, чоч Гудоз — эрнш; эритучи. ёндиручя Гузида атвор — хўш хулқ демак Гузориш — ўтказиш Гулбонг—булбул овози, сайраши. Гулбун — кизилгул дарахти Гуна-гуна — ранг-баранг Гуруҳа камон — тўгарак, айланма камон Густохона, густохлиқ — беадаблик, қўполлнк, ҳурмацизлик Гуфтор — сўз, сўзлашиш, суҳбат Гўянда — ҳикоячи, қисса айтучи Гўша — бурчак, чет жой Д Даъб — одат Давовин—девонлар, тўпламлар (девон сўзининг кўплиги) Дайр — бутхона; дунъё, майхона Дайри фано — ёъқлиқ дунъёси Далир — ботир, юракли, кўрқмас Далоил — далиллар (далил сўзининг кўплиги) Дарафш — бигиз Даръёйи аброр—яхшиликлар даръёси Дарж - қистириш, қўшиш Дарзилик — тикучилик Дафъи малолат—малоллик, зерикишни ёъқ қилиш Дафина — кўмуғлиқ хазина Дақиқ — нозик, ингичка (кўплиги—дақойиқ) Девонхона — маҳкама Дилжўйлиқ—кўнгил сўрашлик Дилпазир—кўнгилга ёқимли Дилписанд — кўнгилга ёқимли Дилфириб — кўнгилни алдовчи Дирам — ақча, танга Диққат — нозиклик, ингичкалик Дом — тузоқ, овчилар тўри Дониш — билим Дорус-салтанат — пойтахт Дорул-қазо — қозихона Дохил—кирган Доруға— шаҳар бошлиғи Дудмон—насл, оила, донгдор насл Дунув—паст; дунуви мартаба—мартаба пастлиги Дур — марварнд. инжу; дурафшон — дур сочучи; дурри самин—қийматли дур Дурахшанда — тобланучи, ярқировчи Дуруд — мақтов Душвор — қийин оғи; душворписандлиғ—қийинлиқни энгучи маъносида Ё Ёрмоқ—ақча Ёсман - гулнинг оти; ранги: қизил, оқ сариғ, гунафша Ж Жавониб—томонлар Жавор — атроф, доира Жавҳар — қийматбаҳо тош Жадвал тортмоқ—кутоб варақлари атрофига чизиқ тортмоқ Жадд — бобо Жазаба — сўфиларнинг зикр-самоъда ўзини ёъқотиш даражага бориши Жазоир — ороллар (жазира сўзининг кўплиги) Жайб — ёқа; чўнтак Жалд — чаққон Жаъли — сохта Жало — ватандан кетиш, кўчиш Жалодат — ботирлик, кучлилик Жамият—тўпланиш; тўлалик; кенглик Жамоати касир—кўп киши, тўда Жибиллий — аслида бор, табиий Жибол — тоғлар (жабал сўзининг кўплиги) Жовидон — абадий Жода, жодда — ёъл, кўча Жоду — сиҳр; жодуйи ҳинд—ҳинд жодугари (устаси) Жойиз — мумкин, ижозат берилган Жомабоф—тўн тўқучи Жомиъ — тўпловчи; жомии маоний—маъноларни жамъловчи, тўпловчи, ўз ичига олучи Жониб — томон Жорўбкаш — хизматкор маъносида Жузъ—майда бўлак; жузъий мафҳумот— кичик, майда маънилар; жуз ва кул—майда ва бутун Жузъий — майда, бир қисм, озгина Жузъиёт — майда нарсалар Жумлатул-мулк—мол-мулк ва барча нарсада ишонилган, ихтиёр берилган демак. Жунун — жиннилик З Забун — ожнз, заиф. хор Забон—тил, забон баст—тили боғли Заду хўрд — уруш, муштлаш Зайл—етак, охир Зайлуча — палос, гилам Зайн —зийнат, безак Залолат — кўрлик, адашганлик Зам — қўшиш Замир — кўнгил, ич Зариф, зарифваш — нозик, ёқимли, нозик акллч Заройиф -ажойиб Зарофат—донолик, зийраклик, хуштабълик Заъф — кучсизлик Зевар—зийнат, безак Зин—егар Зиҳи— қандай яхши, офарин Зоид — ортиқча, зоид қилиш—орттириш Зойил бўлмоқ — ёъқ бўлмоқ; кетмоқ Зоҳид — дунъёдан кечган, сўфи Зулжалол — азамат, шавкат эгаси Зулол — ширин ва тиниқ сув Зулқофиятайн—икки қофияли Зумра — гуруҳ, тўда, кишилар Зурафо — зарифлар, нозик ақллилар Зуфунун — кўп ҳунар эгаси Зуҳд — зоҳидлик, тақводорлик I Ибра—иътибор, қиймат Ибтидо — бошлаш Ибтиҳож — хурсанд, тик Идбор — бахцизлик (иқбол сўзининг қаршиси) Иёдат — касал кўриш Ижмол — қисқалик, қискача Ижтимоъ—жамълаш, тўплаш; тўпланиш Изом — катталар, улуғлар; сўнгаклар Ийдгоҳ — ҳайит номоз ўқиладиган, байрам ўтказиладиган жой Иктисоб — касб қилиш, қўлга киритиш Иктиро— кифояланнш Илзом — ишонтириш, жанжалда энгиш Илик, илк—қўл Илтизом — ўзига лозим кўриш, ўзини мажбур қилиш Илҳон — сайраш, яхши овоз Имдод — ёрдам Имсок — ўзини сақлаш, бахиллик Имтидод — чўзилиш Имтило — тўлиш, тўлалик; тўқлик, тўйиш Инзиво - чекилиш, четга чиқиш Инкор — тониш, мункир бўлиш Интишор — тарқалиш, ёйилиш Интиқол — кўчиш, бир жойдан-бир жойга кўчиш Иншо фани — насрий асар, проза Инқитоъ—кесилиш, қатъ бўлиш, узилиш Инҳироф — четланиш, четга чикиш; тушкунлик Иъроз қилиш — олиниш, совуниш, қайтиш Ирфон — билиш, таниш Иршод — юл кўрсатиш Иснод — бир нарсани бир нарсага суянтириш, нисбат бериш, манбаъга суяниб ўз сўзини қувватлаш Исрор—туриб олиш (сўз устида) Истийфо — кўлга киритиш, қамраб олиш Истилоҳот — истнлоҳлар, терминлар Иститоат — куч, қувват, қудрат Истихрож — чиқариш, чиқариб юбориш, натнжа чиқариш Истишҳод — далил келтириш Истиқрор — қарор топиш Истиқсо — кўп талаб қилиш ва суруштириш Истиғно — тортиниш, ихтиёжсизлнк Истиғроқ — ҳаммани ўраб олиш Иътндол — муътадил, нормал, ўрта Иътироз — қаршилик Итлоқ қилиш — қўлланиш Итмом — охир, сўнг, тамомлаш Итноб — кўп сўзлик, чўзилиш, кераксиз тафснлот Ихрож — чиқариш, ҳайдаш, чиқариб юбориш Ихтилот — аралашиш Ихтисор — қисқартиш Ихтифо — яширинлик, махфийлик Иштибоҳ — шубҳа Иштиғол — шуғулланиш Иштиҳор — шуҳрат қозониш Иясиз — эгасиз Иҳонат — паст кўриш, ҳақоратлаш Иҳтисоб — тергаш, кузатнш; санаш К Кавкаба — юлдуз Кавокиб — юлдузлар; бирлиги - кавкаб Кадхудо—ега, уй эгаси, эркак Калимот — сўзлар Калом — сўз Каломи муъжиз — муъжизали сўз Касрат — кўплик Касрати нишот — кўп шодлик Касрати ҳасаб— аҳволнинг ҳар томонлама яхшилиги, этуклиги Каффа — палла, торози палласи Кибари син—ёши улуғлик Килк—қалам Киромий — қадрли, қийматли Кисва — кийим Киссадўзлик санъати — ҳамиён тикиш ҳунари Китмон — ёпиш, бекитиш Китоба — ёзув, тошга қазилган ёзув Китобат — ёзиш; хат, мактуб Кишвар—ўлка, мамлакат; Кишвар ситан—мамлакат олучи Комил — тўлик, этук Косагар — коса ясовчи, идиш-оёқ ясовчи Кофий — кифоя, этарли Кошиф — очучи, кашф қилучи Коҳин — мажусийларда дин бошлиғи; фолбин Куллия — якун, хулоса Кулоғ — қарға, қузғун Кунгур — кунгира Кунж — бурчак Кутуб — китоблар Кушта — ўлган Куҳулат—қарилик Кўс — катта ногара Кўфт топиш — зерикиш, қийналиш L Лаванд — маишатга берилган ёлқов, ишъёқмас, бевош, дайди. Лавн — ранг, тус Лажож — ўжарлик Лайл — кеча, тун Лаъл — қийматли қизил тош Латойиф — латифалар, қизнқ сўзлар Латофат — нозиклик, нафислик Лафз—сўз (оғиздан чиққин сўз) Лақва марази—сўлак оқиш касали Лисон — тил Ложарам — бинобарин, ноилож, албатта Лойиҳ — очиқ, равшан Лоубалий — бепарво Лоюадду — ададсиз, саноқсиз Лоюҳсо — беҳисоб Луғаз — чийстон М Мавзун — вазнли, тартибли Мавъиза — ваъз, насиҳат Мавлуд — туғилган, янги туғилган ёш бола Маволий — дўст, эга маъноларида бўлган «мавлавий, мавло» сўзларининг кўплиги; муътабар кишилар номи олдидан кўпинча «мавлоно» шаклида қўлланилади. Маволиваш - мавлави табиат, фозиллар Маврусий — миросга тегишли, мирос. Мабҳутлиқ — ҳайратда қолиш, ҳайронликда қолиш Мадорис — мадраса сўзининг кўплиги Маъдум—ёъқ, ёъқ бўлган маъносида, мавжуднннг қаршиси Мажбул — яратилган табиий Мажлуби солик — сўфилик ёълидаги, жазабали Мажоз — сўзни ўз маноъсида ишлатмасдан, ўхшатиш ёъли блан ишлатиш Мажолис — мажлислар, йиғинлар Мажҳул — белгисиз, ноаниқ; маълумнинг қаршиси Мазбут — забт қилинган, қўлга олинган, қамраб олинган Мазорот — мазорлар Маъзул — азл қилинган, туширилган, ўрнидан олинган Макотиб — мактублар, хатлар, ёзншмалар (мактуб сўзининг кўплиги) Малик — подшо, маликул-калом — сўз подшоси Малики аллом — кўп билучи подшоҳ Малоҳат — тузлилик, мазали, ёқимли; қора тўридан келган одам, ялтироқлик Мамдуҳ — мадҳ қилинган, мақталган Мамолик — мамлакатлар, ўлкалар (мамлакат сўзининг кўплиги) Мамлу — тўла, тўлатилган Мамлук — қул маъносида Маъмун — таъминланган; омон, сақланган Маъмура — обод жой Маниш — кишининг табиати, феъли, характер; бузург маниш — улуғ табиат, улуғвор. Маносиб — мансаблар Маншаъ — келиб чиққан жой Маншур — фармон, ёрлиғ; маншури давлат—давлат фармони, ёрлиғи Манқабат — мадҳлаш, мақташ, мақтов Маоний — маънолар (маъни сўзининг кўплиги) Маош — кун кечириш, тирикчилик воситаси Маъраз — ҳол, аҳвол Марбут — боғланган, боғлиқ Мардуд — рад қилинган, қабул килинмаган, қайтарилган Маръи — риоят қилинган, эътиборга олинган Маркаб — миииладиган нарса, от-улов Маротиб — мартабалар, даражалар Маъруз — арз қилинган, ўртага қўйилган, арз Марқад — қабр, гўр, мазор Марғуб — ёқимли Масалгўй — қисса, достон айтучи Масокин — уй жойлар; мискиилар, ғариблар. Маслук — босилган, юрилган, синашта (ёъл). Маснад — таянч; тахт; юқори даража Масоба — даража, қатор Масриф — сарф, чиқим Масрур — шод, севинчли Мастур — ёзилган Масх — бир шаклдан бошқа шаклга ўзгариш; қути учиш Матбуъ — пайравлик қилинган, иярилган; ёқимли Матлаб — мақсад Матлуб — талаб қилинган, коракли Маъфу — афв этилган, кечирилган Матъун — таънага учраган, айбланган Мафъул — тўлдурғич (сарфий термин) Мафҳум — мазмун, маъни Махзан — хазина Махмур — хумори, мастликдан ксйинги бетоблик Маходим — махдумнинг кўплигн Машойих — шайхлар Машоҳир— машҳур сўзшшнг кўплиги, шуҳратлилар Машмумот — хушбўй нарсалар, ҳидлар. Машоғил — машғулот Машраб — феъл, мизож Машъуф — берилган Мақдур — қудрат, куч-қувват Мақсоди маънавий — маънавий мақсадлар Мақтул — қатл килинган, ўлдирилган Маъюб — айбдор Маҳалли музояқа — танглик, сиқилиш пайти, жойи: сиқиладиган пайт Маҳди улъё — подшоҳнинг бош хотини Маҳди — ёъл кўрсатучи; 12 нчи имомнинг оти Маҳз — соф, холис Маҳжур — айрилган, ажратилган Маҳзун — ғамгин қайғули Маҳлака – ҳалокат, қўрқунч ўрин Маҳолот — бирлиги: маҳол, муҳол; имконсиз Маҳфуза — сақланган, муҳофазали Менг - каттароқ хол Меҳтар — катта, буюк Миод — ваъданинг вақти ва жойи Мода - урғочи Моломол — лиқ тўла, лиммалим Моҳи тобон — тобланучи, тўлин ой Муаддаб — адабли, тарбияли Муадди — адо қилучи, этказучи Муаддо — адо қилинган, ўталган; мафҳум, мундарижа Муъжиб — такаббур, худбин Муаззам садр — буюк садр Муарриф — танитучи, билдиручи, таърифловчи Муарро — яланғоч, холи, бўш Муассир — таъсирли Мубаддал — олмоштирилган Мубки — йиғлатучи Мубошир — бошқаручи Мубоҳи — фахрланучи Мубоҳот — фахр, фахрланиш Мубтади — янги бошловчи, ўқишга янги кирган Муаднй - бирор воқиага судровчи, сабаб бўлучи Муважжаҳ — важҳи; эътеборга лойиқ, маъқул Муваллад — туғилган жой Мувоадат — ваъдалашиш Мудовот — бирор ишга давом этиш Муфрит — ўрта даражадан ошган, ҳаддан ошган. Мужа — киприк Мужаллид — муқовачи, муқовасоз Мужаррад — яланғоч, соф, холис, аралашмаган, турмиш кўрмаган: бўйдоқ Мужиб — сабабчи Мужиби баст — шодлик келтиручи Мужиби ажаб — ажаблантиручи Мужид — ижод Мужовир — қўшни, қўшнилик қилучи, бирор муқаддас мазор яқинида турувчи Мужтамиъ — тўпланучи Музайял — илова қилингаи, тўлдирилган, шарҳланган Музахрафот - чинга айлантирилган ёлғонлар, беҳуда сўзлар Музд — иш ҳақи Музтариб — изтиробли Мукаллал — тож кийдирилган, безалган, зийнатланган Мукаррам — ҳурматлн, азиз Мукнат — куч-қуват Мукобара — кибрланиш, ўзини юқори тутиш Мулзам — мунозарда энгилган, жим бўлган Мултафат — илтифот қилинган, яхши муомала қнлинган Мулоямат — мувофиқлик, уйғунлик, юмшоқлик, нозиклик Мулҳими ғайб - ғойибдан илҳом олгучи. Мунбасит — ёйилган, кеигайган, кўнгли очиқ, шод Мунофи — зид, қаршиси, акси Мунсиф — инсофли Мунтаж — натижали Мунташир — тарқалган Мунфаил — таъсирланган, хижолат бўлган Мунхалиъ — кетказилган, сидирилган Мунқатиъ — кесилган, тамом бўлган Мунҳариф — ўзгарган, ўзгаручан Муолажа — даволаш Муорир — асрдош Муоф — кечирилган, афв этилган Мураххас— рухсат қилинган Муртакиб — киришган, шуғулланган Муртоз — ёмонликдан сақланучи Муршид — ёъл кўрсатучи, пийр Мусаллам — мақбул, маъқул Мусаннафот — тасиифлар, асарлар, ижодлар Мусалсал — бир-бирига занжир каби кетма-кет боғланган Мусанниф— асар ёзучи, автор Мусин — ёши катта Мусофарат мусофирлик, сафарга чиқиш Мусоҳиб — ҳамсуҳбат, суҳбатдош Муставжиб— сазовор, лойиқ, муносиб Муставли — ёйилган, қопланган Мустазҳир — суянган, таянчли, орқа килган Мустаманд — аламли, қайғули, иҳтиёжли Мустаъсал — ёъқ қилиб юборилган Мустағалот — вақф қилинган эр Мустағни - муҳтож эмас, эҳтиёжсиз, бадавлат Мустаирақ — ўраб олган, ялпи Мустаҳсан — маъқул кўрилган, ёқтирилган, мақталган Мутааззир — қилиниши қийин ва имконсиз Мутаайин — аниқ; белгили, танилган Мутааллақ — муносабатли, боғланишли, қарашли Мутабаррак — табаррук, қутлуғ Мутаважжиҳ — таважжуҳ этган, бир томонга ёъналган Мутавалли — вақф ишларини бошқаручи Мутаваттин — бирор жойни ватан қилиб туриб қолган Мутавори — яширинган, яширин Мутадаййин — диндор, тақводор Мутадовилот — мадрасада ўқиладиган расмий дарс китоблари Мутаоқаб — орқама-орқа, кетма-кет Муталаввин — ранг-баранг тобланучи, қарорсиз Мутамаддун алайҳ — ўзига ишонилган, эътинод қилингаи Мутамаккин - ўрнашган, макон қилган, бир жойда турғун Мутанаббиҳ — огоҳланган, ҳушёр Мутаанни — оғир, сабрли, вазмин Мутараддид — тараддудда бўлган, бирор нарсага қарор бермаган Муътариз — этироз қилучи, қарши Муътариф — эътироф қилучи, танучи, бўйнига олучи Мутасаввар — тасаввурланган Мутасарриф — тасарруф этучи, бирор нарсага эгалик қилучи Мутахаййила — хаёлга келтириш, хаёл, фикр кенглиги Мутахаллиқ — бирор феъл, характер, қобилиятига эга Муътақид — эътиқодли, ишончли, ишонучи Мутағаййир — ўзгарган, ўзгаручи Мутояба — ҳазил-мазоқ Мутойиб — ҳазл қилучи Муттасиф — бирор сифатга эга Муттафиқ — бирлашган, иттифоқ Муттақи — тақво қилучи, диний буйруқларни бажаручи Муттаҳам — туҳмат қилинган Муфавваз — топширилган Муфид — фойдали Муфрит — ўрта даражадан ўтучи, ҳаддан ошучи Мухотаб қилмоқ — хитоб қилмоқ, ундамоқ Мухтариъ — ихтироъчи, ўйлаб топучи Мухтасар — қисқача Мушарраф — шарофатли, шарафли Мушк — хушбўйлик Мушорун илайҳ — ишорат қилинган, мазкур Мушриф — яқин; назоратчи Муқайяд — боғланган, қайд қилинган Муқарраби борий — худонинг яқини Муқобала — қаршилик Муқтадо — орқасидан эргашилган, раҳбар Муқтазо — тақозо қилган, зарурий, керакли Муғайлон — бир хил тиканли бута Муҳаввал — ҳавола этилган, топширилган, ўзгартилган Муҳаққар — таҳқирланган, арзимас, кичик, пастак Муҳовара — сўзлашув, суҳбат Муҳоварот — гап-сўзлар, суҳбатлар Муҳофазат — сақлаш, қўриқлаш Муҳтасиб — текширучи, тош-торозини назорат қилучи Мўълим — аламли, оғритучи Н Наввоб— ноиблар, подшоҳ номидан гапиришга ҳақли бўлган катта мансабдор Нависанда — ёзучи Наво — куй, сайраш, тирикчилик керак-ярақлари Наводир — камъёб, қизиқликлар (бирлиги — нодир) Навоҳи — атроф, томонлар Наврас — янги этилган, майса Надимваш, надимшева — суҳбатдош, ҳамдам, ўртоқ. Наёбат — ноиблик Назир —тенг Назм — шеър, тизма, назмсозлиғ—шеър айтиш Назойир — назиралар Назокат — нозиклик, ингичкалик Назофат — тозалик Назоҳат — ёмонликдан узоқ бўлиш, покизалик Накҳат — яхши ҳид Накўҳида — маломат қилинган, ёмон, хунук Намудор — кўриниш Нар — эркак Насойиҳ — насиҳатлар (бирлиги—насиҳат) Натоиж — натижалар (бирлиги — натижа) Нафй — ёъқ дейиш, кетказиш Наъш — тобут; ўлик Нашаст — ўтириш Нашотлиқ — шодлик Наштар — кишидан қон олишда қўлланадиган тиғча, ништар Нашъу намо — ўсиб-униш, кун кечириш Нақшбандлиғ — наққошлик Нақшбурлиғ — ўймакорлик Нағмасаро — сайровчи, сайроки Наҳну — арабча: «биз» демак Наҳор — кундуз Наузу биллоҳ — паноҳ тилаймиз худодан, худо сақласин Нафаҳот — яхши ҳидлар Неш — найза Нигориш — нақш солиш, ёзиш Ниёз — зорланиш, эҳтиёж Ниёзманд — сўровчи, истовчи, муҳтож Низом — тартиб, қоида Никот — тушунилиши қийин нозик сўзлар Нифоқ — икки юзлилик Нишот, нашот — шодлик, севинч Нодир — камъёб, ягона Нодиран — камдан-кам, баъзан, аҳёнда Нозил — инган, тушган Номавзун — ўхшовсиз Номаъдуд — беҳисоб Номурод шева — тилагига эришалмаган, бахциз Номутаноҳи — ниҳояциз, сўнгсиз Нофаржом — ишининг охири ёмон Ношойиста — нолойиқ Ноҳамвор — номаъқул, ярамас; ноқулай Нукта — яшириқча айтилган яхши сўз, нозик сўз Нўш — ичиш Нуҳусат — наҳслик О Обдор — сувли, ўткир, маъноли Обо — ота-боболар Овиза — осинлиқ; овиза қилиш - осиш Овон — вақт, замон, пайт Одамизода — одам сифат, одми Озодавош — эркнн табиат Олида, олдида — олдида, ҳузурида Олий шон — юқори даражали Олуфта — олифта, сатанг, ринд Омизиш — аралашиш Ом фириб — кўпчиликни алдовчи Орий — ташқари, холи, яланғоч Ораз — юз, чеҳра Оройиш — безаш, зийнатлаш, ясаниш Ороста — безалган, ясанган Осор — асарлар (асар сўзининг кўплиги) Оташнок — ўтли, қизғин, алангали Оташкада — аслда ўтга чўқинучилар ибодатхонаси, бу эрда ўтхона, олов сочучи маъноснда Офариниш — яратилиш Офият — соғлик, тинчлик, эсонлик Офоқ — уфуқлар (уфуқ сўзининг кўплиги), олам, дунъё Ошуб — ғавғо, тўпалон, фитна Ошуфта — берилган, ошиқ Оғоз — бошлаш, бошланғич П Пайрав — эргашучи, изидан боручи Пандназир — насиҳатпи қабул қнлучи Парвоначи — подшоҳлар ҳузурида бир мансаб Паргола — парча, бўлак Парчам — зулф, кокил Пеш салот — бошловчи, олдинда юручи маъносида Пийроста — безалган, тартибга солинган Писандида — мақулланган Пойдор — асосли Пургўйлик — кўп гапиручнлик, эзмалик Пуркор — ишчан Пўя уриш — қадам ташлаш Р Рабоянда — ёқимли, ўзига тортучи Рабт — боғлаш, боғланиш Раванда — ўтучи, кетучи Равза — боғ Равзаи жинон - жаннат боғи Раёҳин — райҳонлар, умуман ҳидлн кўкат, гул, май Разм — уруш Ранж — меҳнат, машаққат Расойил — рнсолалар, брошюралар (бирлиги — рисола) Раъс — бош Рафиъ— юқори; рафиъ миқдор—юқори даража Рахшанда — тобланучи Рашод— тўғри ёълда кетиш; рашод талқин—тўғри ёълга ундаш Рақам — ёзув, рақам уруш—ёзиш Раҳба—бўш эр, саҳн Раҳнамойлиқ — раҳбарлик Реш — яра Ринд, риндваш — табиати нознк, ҳеч нарсани ёқтирмайдиган, тажанг, инжиқ. Рисолат — элчилик Рифъат — юқорилик Риҳлат — кетиш, жўнаш; ўлиш Рожиъ — қайтучи, тегишли Роз — сир Рози ниҳон — яширнн сир Рой — фикр, хаёл Росих - малакали, асосли, маҳкам Роғиб — рағбатли, мойил Рубъи маскун — дунъёнинг одамлар яшайдиган қуруқлик қисми маъносида Рубоиёт - тўртликлар Ружуъ — қайтиш, чекиниш, берилиш Русух — маҳкам туриш Рутба — даража, мартаба Рутубат — нам, намгарлик Рушд — тўгри ёълда бўлиш, балоғатга эришиш. Руқъа — хат, мактуб Рўзғор ҳаводиси — турмуш ҳодисалари. С Сабақ — дарс Сабо — шамол (шарқ томондан эсучи) Сабт этиш—ёзиш, қайд қилиш Сабукруҳ — энгилтак Савод — қора, қора ранг Саводи аъзам — улуғ мамлакат, шаҳар Савоҳил — қирғоқлар (бирлиги — соҳил) Савқ—табъ маъносида Садорати олий — олий садолик мансаби Саъй — ҳаракат, ғайрат, тиришиш Сайд — ов Сайраф — яхши-ёмоннн ажратучн, сарроф Салим табъ — соғлом фикрли Салим фитрат — табиати соғлом Салис — равон, текис Салиқа — завқ, интилиш Салосат — очиқлик, аниқ ва равшанлик Салотин — султонлар. подшоҳлар (бирлиги — султон) Салоҳ — яхши, тузук Салоҳият — қобилият Самар — мева; юк; мол Самоъ — эшитиш. ашула-музика; эшонларнинг зикрн Санад — далил, ҳужжат Санойиъ — санъатлар Сарнигун — боши қуйи, остин-устин- Сарафроз — боши юқори, буюк, юқори кўтарилиш Сарзаниш — таъна қилиш, ўпкалаш, миннат қилиш Сариул-калом — тез айтучи, тез сўзловчи Саромад — олдинги, пешқадам Сароянда — куйловчи Сархуш — ўта маст Сарчашма — булоқ боши Сарфитна — фитна боши, фитна қўзғатучи Сафина — кема; тўплам, девон Сафиҳ — ақлсиз, тентак Сафиҳона — ақлсизларча Сафҳа — саҳифа, бет Сағирус-син — кичик ёш Саҳв — янглиш Саҳоб — булут; саҳоби гавҳарпош—гавҳар сочучи булут Саҳойиф — саҳифалар, бетлар Саҳҳоф — муқовачи; китобфуруш Сибоъ — йиртқич ҳайвонлар. Сиёҳ жарда — қорамтил, қорача Сижиллот — маҳкама дафтар ва санадлари ўрами Сийрат — кишининг феъл-атвори Силк — қатор, тизим Син — ёш Сипаҳ — аскар Сипаҳбуд — сар аскар, аскар бошлиғи Сипаҳдор — қўмондон. Сипеҳр — осмон Сипоҳий — жангчи, аскар Ситез, ситеза — низоъ, жанжал, душманлик, кураш, зўрлаш, зулм. Сичилиб — ажралиб, фарқ қилиб Сиқа эл — ишончли кишилар Сигари син—кичик ёшлик Собит қилмоқ — исбот қилмоқ Содот — сайидлар Сойир— бошқа; сайр қилучи Соимуд-дахр — доимий рўза тутучи Соиқа — яшин Сокин— туручи, турғин Солик — ёъл тутучи. бирор маслакни ушловчи Сомонлиқ — тинч, интизомли Сор—сўзга қўшилиб «ўхшаш, намо» маъноларида келади. Соғар— май қадаҳи, пиёла Соҳиб—ега; соҳиб вуқуф—онг эгаси, тўғри тушувчи, хабардор; соҳиби ихтисос—ихтисос эгаси. Соҳибқирон—бахтли, энгучи, қаҳрамон, Амнр Темурга берилган лақаб; шоирликда юксак ўрин тутгани учун Навоийга ҳам бу лақабни берилган. Судур — мансаб номи Сулук — ёъл, ёъл тутиш, бирор маслакни ушлаш Сумум — заҳарлар; самум — иссиғ шамол. Сунъ — яратиш Супориш — топшириқ Суроҳн — май идиши Суруд — қўшиқ, музика, ўйин-ашула Суфрат — сариғлик Суубат — қийнлик, оғир пик. Сухан—сўз, сўзлашиш; сухангузорлиғ—сўз айтучилнк; сухан пардоз—сўз устаси; суханвар— сўзамол. Сухандон — сўзга уста, сўзамол, санъаткор Суюрғол — подшоҳ томонидан ўз яқинига бериладиган эр-сув, мулк. Суҳулат — энгиллик, осонлик. Сўз — куйиш; сўзу гудоз—қуйиш-ериш, ёниш Сўзнок—кўйдиручн, аламли Т Таайюн — аннқлик Тааллум — ўрганнш, илм олиш Тааммул қилиш — ўйлаш, фикрлаш Тааммуқ — чуқур қараш Таарруз — иътироз қилиш, қаршилик Таақкул — ақлга келтириш, ўйлаш, фикрлаш. Табл боз — овда қуш солиш вақтида чолиналиган кичкина довул Табобат — табиблик, даволаш Табъ осори — қобилият белгилари Табъ параст — шоир, шеър айтучи маъноснда Табх — овқат пишириш Таважжуҳ — бирор томон ёки нарсага ёъналиш Таваккул — таваккал, худога сиғиниш Тавлият — мутаваллилнк, вақф ишига қараш вазифаси Тавойиф — халқлар, қабилалар, груҳлар (бирлнги: тоифа) Таворих — тарихлар (бирлиги: тарих) Таворуд — тасодифан бир-бирига тўғри келиш, мос тушиш Тавочи — хабарчи, чопар Тавфиқ — мувофиқ, мувофақат, уйғун, уйғунлик Тавҳид — бнрлаштириш, бир бўлиш Тадвин — девон тузиш, тўплаш Тадфин — дафн қнлиш, кўмиш. Тажаммул — ҳашамат, савлат, гўзаллик Тажарруд—яланғочлик, ялғизлик, ҳамма нарсадан айримлик, бўйдоқлик Тажнис — шеърда шаклдош сўзлар қўллаб турли маъноларни ифодалаш, туюғ Тажнис омиз — тажнисли Тажҳиз — жиҳозлаш, тайёрлаш Тажҳил—бирор кишини билмасликка нисбат бериш, билмасликда айблаш Тазйин — зийнатлаш Тазҳиб қилмоқ — олтин копламоқ Тай қилмоқ — юрмоқ, кезмоқ Такаллум — сўзлашиш; такаллум аҳли — сўз аҳли, ёзучи Такмил — тўлдириш Талаф — ёъқ бўлиш, ҳалок бўлиш Таълиф — тузиш, асар ёзиш. Тамаввул — мўллик, бойлнк Таъмия амиз — муаммоли Танаввуъ— турлантириш, турлаш Таназзул — иниш, пастга тушиш Тананд — ўта ялқов Тараннум — куйлаш, сайраш. Тараҳҳум — раҳм килиш Таржиҳ килиш — бир нарсанн бир нарсадан устун қўйиш Тариқ — ёъл Таркиб — боғлаш, қўшиш. Тароват — тозалик, ҳўллнк Тарсиъ — бирор нарса устига қийматли тошлар ўтқазнш; шеърда биринчи-ёълдагн сўзлар билан иккинчи ёълдаги сўзларни вазндош, қофиядош қилиш. Тарфия — осойиш, тннчлик, тинчлик бериш, хушвақт қилиш Тасаннун — суннийлик мазҳабига кириш Тасарруф — эгаллаш, эгалик килиш Тасниф — синфларга ажратиш, тузиш, тўплаш Татаббуъ— пайравлнк қилиш, эргашиш Татвил — чўзиш, узайтириш Тафаҳҳус — синчкилаб текширнш Тафҳнм — фаҳмлаш, тушуннш; тафҳим қилмоқ—фахмламоқ Тахайюл — хаёлга келтириш, ҳаёт Тахаллуф - хилоф қилиш, бажармас Тахсис — хусусан Такфин — кафанлаш, кафан. Ташвир — ташвиш. Ташниъ — айблаш, сўкиш Таяммун — табаррук, қутлуғ санаш Тақарруб — яқинлик, яқинлашиш Тақвият— қувватлаш, ҳимоя қилиш Тақвим — илм ҳайъат ва нужумни ўз ичнга олган календаръ Тақриб — якинлашиш. Тақрир — қарор бериш, оғзаки айтиш. Тақсир - камчилик Тағайюр - ўзгариш Тағйир — ўзгартиш Таҳассур - ҳасратланиш, қайғириш Таҳаттук — бесабрлик, расволик Таҳвилдор — хазиначи Таҳсил — ҳосил қилпш, илм олиш Таҳсин — мақташ Тийр андозлиқ — ўқ отиш, мерганлик Тийра рўзғор — аҳволн танг, турмушн ёмон Тиловат — Қуръон ўқнш Тираз — нақш, безак Тифл — ёш бола Тозъёна — қамчи Тоун — вабо Тул — узун Тумон — ўн минг Турбат - қабр Турктоз — талон, торож Турфа — қизиқ Туфулият — болалик, ёшлик Туюғ — шеър парчаларида (ҳар ёълнинг охирроғида) шаклдош сўзлар келтириб, ҳарбиридан бошқа маъни ифодалаш санъати (тажнис) Туюр - қушлар, парандалар (бирлиги тайр) Туғро — нишон, белги, тамға Тўтиё — кўзга тортиладиган сурма У Ужб — шуҳратпарастлик, манманлик. Убудият — бандалик, қуллик Узв — аъзо Узлат — чекиниш, кишилардан қочиш Узор, изор — қулоқ орқаси, юзнинг рухи Улвий — юқори; улви мартаба — юқори мартаба; Улви насаб — юқори, олий насаб Улум – илмлар Улуми ботиний — ички илмлар, тасаввуф билимлари Улуми зоҳирий — юзадаги илмлар малум фанлар Улус — халқ Умда — ишонурли, таянч, асос Уммон - дарё номи, умуман дарё Уср — қийин, қаттиқ Усру, асру - жуда, кўп, бениҳоят Ушоғ – бола Уқубат — азоб. Ф Фавоид - фойдалар Фазойил — фазилатлар (фазлнинг кўплиги) Фазул — эзма Файз расон — файз эткаручи Фалак — осмон Фано домгоҳи — ёъқлик дунъёси. Фано дорул-ғурури - ёъқлик ғурур уйи, дунъё маъносида Фаржом — Охир, хотима, натижа Фарид — ягона Фарсуда — эскирган, тўзнган Фархунда - яхши, гўзал, қутлуғ Фасиҳ — адабий, гўзал; фасиҳ гуфторлиғ—бадиий; гўзал сўзлик Фасона — афсона; фасона пардозлиғ—афсона айтучилик Фасоҳат — ихчамлик, сўзда бадиийлик; фасоҳатойин—фасоҳатли, гўзал ва ихчам сўзловчи Фикрат — фикр, ўй, фикрлаш Филвоқиъ - ҳақиқатан Филжумла - қисқаси Филҳақиқат — ҳақиқатан Филҳол — дарҳол Фирдавс — боғ; жаннат; фирдавс тазийн—жаннатга ўхшаш безалган Фирифта - алданиш, алданган Фирош — тўшак Фироқ — айрилиқ, этишолмаслик Фнрқа — халқ, миллат маъносида Фиқҳ - диний ҳуқуқ, шариат қоидалари Фоиқ — устун, юқори Фони - фано (ёъқ) бўлучи Фони машраб — фони (сўфи) табиат Фориғ—бўш, қутилган Фохиш - ёмон Фузало — фозиллар, илм аҳллари Фунун — фанлар; ҳунарлар Фуруъ - шохобча; (фаръ сўзининг кўплиги) Фусаҳо — фасиҳлар; бадиий сўз эгалари Фусул - фасллар Фусун — афсун X Хабис — ёмон, ярамас Хаданг — ўқ Хазойин - хазиналар (бирлиги хазина) Хайл - тўда, груҳ Хаймадўз — чодирдўз Халаф - кейиндан келучи, фарзанд, авлод Халлоқ — яратучи, халлоқул-маоний—маънилар яратучи (шоир Xоқонийнннг лақаби) Хамрий—майхўр, ичучи Харвор— оғирлик ўлчови (тах. 18 1/2 пуд.) Харгоҳ — чодир Хароботий — майхона, Киморхонага мансуб кнши (девона) Хасм — карши томон, душман Хатиб — хутба ўқучи, минбарда ваъз сўзловчн Хиффат — энгиллик, энгилтаклик Хожавор — такаббурлик блан Хонзода — оила. хонадон Хоксор — тупроққа ўхшаш, камтар Хома — қалам Хорижи мабҳас — мавзиъдан ташқари Хор — тикон Хосса — хусусият Хотам — узук, муҳр Хоҳарзода — сингил боласи. жиян Худ оройлиқ — ўзни безаш Худрайлиқ — ўз сўзлик, ўжарлик Хук — тўнғуз Хулафо—халифалар, ноиблар, ўринбосарлар Хурдабин - майда нарсаларни кўручи, зийрак Хурдадон — нозик фаҳм, фаросатли Хуруж — чиқиш Хутба — минбарда сўзланадиган нутқ, ваъз Хубасо — хабислар, ёмонлар, ярамаслар Хутут — хатлар, ёзувлар Хуш машраб — яхши табиатли Хуш муҳовара — яхши сўзли, суҳбати ширин Хушнавис — яхши ёзучи, хушхат Хушрафтор — яхши юришли Хужаста — қутлуғ Хўрд — ҳол, аҳвол Ч Чавгон — тўп ўйинида ишлатиладиган учи эгри таёқ /гўй ва чавгон/ Чарх — осмон; йигирадиган чарх; ғилдирак Чатргоҳ — чодир қурилган жой Чеҳра - юз, башара; чеҳра кушой—юзи очиқ, ёқимли, келишган Чобук—чакқон; чобук сувор — чавандоз Чолок — чаққон Чошни—маза, таъм Чоғир — май, ичкилик Ш Шааф — дўстлик, берилиш Шабаранг — қора мунчоқ ранглн Шабгун — кечасига ўхшаш қора, қопқора Шабистан — кечаси ётиладиган ётақ; подшоҳларнннг ичкари ҳовлиси Шабоб — ёшлик Шавоҳид—шоҳидлар; далиллар /бирлиги: шоҳид/ Шайъ — нарса; шайъи муҳрик - куйдуручн нарса Шайдо — берилган, девона Шаммаи — бироз Шариф — яхши, шарофатли Шарр — ёмонлик Шаҳроҳ — кенг ва катта ёъл Шаҳкор — эпчил ҳаракат; шаккок Шефта — ошиқ, ҳушсиз, берилган Шиграф — катта, яхши, ажойиб Шигоф — ёриқ Шиканжа — исканжа, азоб Шикасталик — синиқлик, дудуқлик Шикор — ов Шойиъ — тарқалган, ёйилган; шойиъ бўлд и—ёйилди Шокир — шукр қилучи, рози Шомма — ҳидлик, ҳисси шомма—ҳид билиш сезгисн Шоҳвор — подшоҳлик. шоҳона, аъло даражада Шуаро — шоирлар (бирлиги шоир) Шуъбадабозлиқ — найрангбозлик, ҳийлакорлик Шуъла ангез — шуъла сочучи Шуур — англаш, тушуниш, шуур синни—англаш, тушуниш ёши Шуруъ — киришиш Шўру шайи — тўпалон, ғавғо Э Эврулиш — туюлиш, айланиш Эълом ва ирсол — билдириш ва этказиш Эрдам — фазилат; мардлик; ҳарбий маҳорат Эътидол — ўртача, нормалъ Ю Юбусат — қуруқлик Юмн — қутлуғ, муборак, баракат Я Якдаст — равон, силлиқ Як калама — бутунлай, батамом, ёппасига Ясол — аскар сафи, тузуми, отряд Ясоқ — жазо, ҳукм маъносида Ў Ўкмоқ — мақтамоқ Ўксук — кам, оз Ўксулмак — камаймоқ Қ Қаболжот— санад ва муҳрли қоғозлар Қавий — қуватли Қавоид — қоидалар; бирлиги қоида. Қазия — иш, масала Қазо—қозилик; вақт-соат, тақдир Қазоқлиғ — қочқинлик. дарбадарлик Қаламзан — ёзучи, котиб Қаламрав — бирор подшоҳ ёки амирнинг қўлости Қари — 10 йил, 30 йнл, бир аср маъналарида келади Қаробат — яқинлик, қариндошлик Қасаба — шаҳарча, катта қишлоқ Қатъ топиш — кесилиш, узулиш Қиблатул-куттоб — котибларнинг илғори маъносида Қироат илми—қуръонни тўғри ва қоидага мувофиқ ўқиш Қозиюл-қузот — бош қози, қози калон Қойил — сўзловчи. Қуббатул-ислом - ислом гумбази Қосир — камчиликли Қудсий — пок, покиза, Қулла — чўққи; қуллаи гардунхарош—осмонга этучи Қуро - қишлоқлар; бирлиги қаръя. Қурро — корилар Қурчук - кигиздан ишланган кулоҳ (бўрк) устидан дарвешлар чулғаб юрадиган жун салла. Қут — озиқ Қўлмоқ — истамоқ, сўрамоқ, узрин қўлдим — узрни сўрадим. Ғ Ғаввос сув остига шўмғучи (водолаз) Ғазалиёт — ғазаллар Ғавр — таг, ост Ғазалфурушлик— иш сотучилик Ғайбат — ғойиб бўлиш Ғайри мукаррар — такрорланмайдиган Ғайри муътод — одатдан ташқари, одатланилмаган Ғаним — қарши, душман Ғариб мақосид — қизиқ мақсадлар. Ғаноим — ғаниматлар, ўлжалар Ғаробат — қизиқлиқ, камъёблик Ғаробатжўй — ажиб, қизиқ нарсалар қидиручи Ғаройиб — ажойиб, қизиқ Ғаромат — пушаймонлик Ғино - бойлик Ғурабо — ғариблар, фақирлар (ғариб сўзининг кўплиги) Ҳ Ҳабиб — дўст, севиклп Ҳавоши — ҳошиялар, шарҳга боғланган шарҳлар Ҳад — чек, чегара Ҳадиқа — боғ Ҳажр — айрилиқ Ҳаззол — қизиқчи Ҳайвон суви — тириклик суви Ҳайсият — жиҳат Ҳакам — ҳукм қилучи, ўртадаги даъвони битиручи Ҳак — тарошлаш, текшириш Ҳакимваш — ҳакимнамо Ҳаллол — ҳал қилучи Ҳаллул-мушкилот — мушкилларни (қийинчиликларни) ҳаъл қилучи Ҳаловат — ширинлик Ҳамвор — текис Ҳамида — яхши, гўзал Ҳамной — ёълдош, шерик маъносида Ҳарим - атрофи ўралган, ҳовли Ҳариф — ҳамкасб, ўртоқ, дўст Ҳарорат — иссиқлик Ҳасаб — шахсий қадр-қиймат, фазилат Ҳасби ҳол — баёни ҳол Ҳаср — ўраб олиш, махсуслик, тегишли бўлиш Ҳақир — қадрсиз, кичик, ҳақирул-жусса—кичик гавдали Ҳақойиқ — ҳакиқатлар Ҳақшунослик – ҳақ таниш Ҳилм — юмшоқлик Ҳирмон – маҳрумлик, умидсизлик Ҳирфа — касб, ҳунар Ҳирқат— куйиш, куйдириш Ҳодийи тавфиқ — инсофга ёъл бошловчи Ҳозиқ — моҳнр, эпчил Ҳозо шаиъун ажиб — арабча ундов гап, «бу қизик иарса», демак Ҳоло — ҳозирда Ҳофиза — эслаш, унутмаслик, ёдда сақлаш қувваси Ҳувайдо — ошкор, очиқ, намоён Ҳудқа - қуюқ чанг, кўзга қора кўриниш Ҳузабр - кучли, шижоатли Ҳукком— ҳокимлар Ҳуллабофлиғ — ипакли мата тўқучилнк Ҳулъя, ҳиля, - яхши кийим, безак Ҳумоюн — қутлуғ, шарафли Ҳумрат — қизиллик Ҳуққа — марварид ва кийматли тошлар солинадиган қутича ↑ Сўз аҳли хирмонининг бошоқчиси ва сўз қийматбаҳо тошлари хазинасининг пойлоқчиси ва назм гулистонининг сайроқи булбули; яъни Навоий деб тахаллусланган Алишер шундай арз қиладики, сўз бир дур бўлиб, унинг даръёси кўнгилдир. Кўнгил шундай бир ўрин бўлиб, унда майда ва йирик маънолар тўплангандир.Бу шунга ўхшайдики, гавҳар даръёдан ғаввос воситаси блан чиқазилади, унинг киймати эса, тошига қараб маълум бўлади. Сўз дури ҳам кўнгилдан сўзга печан киши воситаси блан нутқ шарафига эришади, унинг қиймати ҳам ўзининг даражасига қараб шуҳрат қозонади ва ҳамма ёкқа ёйилади. Нечунки, гавҳар қиймат юзасидан жуда кўп даражаларга бўдинади, ҳатто бир дирамдан юз тумангача деса бўлади.«Марваридни доривор учун олганда, майда-майда қилиниб, бир мисқолини бир дирамдан сотилади. Агар подшоҳ кулоққа соладиган бўлса, бутун ҳолида олинади, демак, қиймати мулклигига ва эътибори моллигига қараб бўлади».Сўз дурининг айирмаси бундан ҳам чексиз ва даражаси бундан ҳам ниҳояциздир. Шундайки, яхши сўздан ўлган баданга тоза руҳ этади, ёмон сўздан тирик танга ўлдуручи заҳар хосияти пайдо бўлади.«Сўз шундай гавҳардирки, мартабасини аниқлашдан нутқ эгалари ожиздирлар: мартабаси — ёмон сўзнинг ҳалок қилучанлигидан тортиб, яхши сўз блан Исонинг муъжиза кўрсатишига қадар боради». ↑ Бу жумла Истамбул ва Қўқон босмадарида қуйидагича бузиб берилган: «Ҳар хайлда неча кишвар бор, ва ҳар кишварда неча шаҳр ва қасаба ва кент бор; ва ҳар даштда неча хил саҳронишин улус ва ҳар тоғида неча тавойиф бор». ↑ Сўзнинг турлари шу кадар кўпки, ўйлаш ва тасвирлаб чиқиш мумкин эмас. Агар муболаға қилмасдан юзаки баён килинса ва қишалиқ блан ёзиб чиқилса, этмнш икки навъга бўлиниб, этмиш икки хил халқнинг сўзига айланишида ҳеч бир сўз ёъқ, лекин бундан ҳам кўпдир. У, шундайки, эр юзининг этти иқлимининг ҳар бирида неча мамлакат бор, ҳарбир мамлакатда неча шаҳар, шаҳарча ва кент бор ва ҳар даштда неча хил саҳронишин халқ, ҳарбир тоғнинг камарларида ва юқорисида, ҳарбир даръёнинг оролида ва қирғоғида неча гуруҳ одамлар бор.Ҳарбир жамоанинг тиллари ўзгаларидан ва ҳар гуруҳнинг сўзлашувлари яна бирларидан ўзгача ва бирнеча хусусиятлар блан фарҳлидирки, бу айирма ўзгаларда ёъқдир.Шунданки, қушлар, ҳайвонлар ва йиртқичларнинг овоз чиқаришларида ҳарбирининг ўзгача қичқириқ ва айтимлари ҳамда қайталанмайдиган наво ва хонишлари бор. Аммо сўз ва гапдан мақсад маъни ва мазкур махлуқлардан мақсад инсондир ва у — маъни ва нутқнинг эгасидирки, шунинг учун, бизнинг сўзимиз унинг сўзи устида боради.Энди сўзни баён қилишга киришайлик: юқорида турлилиги ва бир-биридан айирмаси айтилган турли шаҳар, қишлоқ, тоғ, ўрмон. ва даръё халқларининг ҳаммасида маънини сўзлар орқали ифода қилинади ва у сўзлардан маъни англанади.Бу тилларнинг барчасидан араб тили нафислик блан ажралган ва бадиийлик безаги блан муъжиза кўрсатучандирки, бунда ҳечбир тил аҳлларининг даъвоси ёъқ, сўзи, тўғри, дейиш ва иши таслим бўлиш, халос.Чунки билучан буюк подшоҳ (худо)нинг муъжизали сўзи ўша тилда инган ва пайғамбарнинг саодатга элтучи ҳадислари ўша тилда айтилгандир. Буюк авлиёлар ва баланд даражали машойихлар сурган ҳақиқат ва маърифатларини, таҳрир кийимига кийинтирган маъни гўзалларини кўпроқ ўша муборак ибора ва қутлуғ сўз ва ишоралар блан адо қилибдирлар.Бундан сўнгра уч навъ тил, борки, булар ҳамма тилларнинг аслидир ва бу тилларнинг ҳарбири ўз гапиручиларининг сўзлашувларига мосдир. Бу тилларнинг шахобчалари бениҳоят кўпдир. Аммо турки, форси ва ҳинди тиллари асл тилларнинг чиқиш ўрнидирки, Нуҳ пайғамбарнинг уч ўғли: Ёфас, Сом ва Ҳомга бориб этишади.Бу қиска сўзнинг тафсили шуки, Нуҳ тўфон фитнасидан халос топганда ва унинг ҳалокатидан қутулганда, дунъё юзида башар жинсидан асар ва инсон навъидан намуна қолмаган эди. Бу вақтда Ёфсани — уни тарихчилар Абут-турк деб ёзган—Хитой мамлакатига юборди. Сомни — уни Абул-фурс деб ёзганлар — Эрон ва Турон мамлакатларининг ўртасига ҳоким қилди. Ҳомни эса — уни Абул-ҳинд деб отаганлар — Ҳиндистон мамлакатига узатди. Бу уч пайғамбарзоданинг авлодлари ва ўзларига қарашлилари мазкур мамлақатларда ёйилдилар, у эрларда зичланиб кетдилар. ↑ Абутурк деб аталган Ёфас тарихчиларнинг бир оғиздан айтишига кўра, пайғамбарлик тожи блан устун ва елчилик мансаби блан қардошларидан имтиёзли бўлди. Уч тил: турки, форси ва ҳинди тиллари бу учовининг авлод ва қарамлари ўртасида тарқалди. Араб тили блан сўзлаш ва ҳинди сўзлар блан волдираш масаласи — бири ғоятда шараф ва юқори даражадан ва бири ниҳоятда наҳслик ва паст мартабадан — орадан чиқди. Энди турки сўзлар блан мақсад ифодаси ва форси ибора блан сўз маъноси масаласи қолди. Маълум бўлишича, турк сарт (форс)дан кўра тезфаҳмроқ, тушунчаси юқорирок, яратилиш жиҳатидан софроҳ ва тозароқ бўлган. Сарт туркка камол (етуклик)да чуқурроқ тушунчали бўлиб этишган. Бу ҳол эса, турк қараганда фикрлашда ва илмда нозик нуқталарга эришучан, фазл ва ростлик, софлик ва тўғри ниятидан, сартларнинг илм, фан ва ҳикматидан маълумдир. Броқ тилларида ортиқлиқ ва камчилик жиҳатидан зўр фарқлар борки, турклар сўз тузишда сартларга устўн келганлар ва ўз сўзларида белгилар ишлатишда ортиқлик кўрсатганларки, биз буни худо хоҳласа, ўз жойида айтурмиз. Яна туркнинг сартга қараганда юмшоқ кўнгуллиликда ортиқлиғига бундан кўра очиғроқ далил ва равшанроқ гувоҳ бўлиши мумкинмики, бу икки халқнинг йигити ва қариси, балки каттадан- кичиги—бориси орасида аралашиш баббаробардир. Бу бири блан у бири ўртасида ҳарқанча аралашиш, ўзаро сўзлашиш бўлса, у бирининг ҳам бу бири блан ўшанча англашиш ва сўзлашиши бор. Сартлар орасида кобилият, билим аҳллари ва илм, зиҳн ҳамда ўткир кўз эгалари кўпроқдир. Турк халқида тўнг ва содда диллар сартдан кўра ортиқроқдир. Аммо туркнинг каттадан кичигигача, хизматкоридан бегигача сарт тилидан баҳраманддирлар. Шундайки, ўз тирикчиликларига оид аҳволлар устида сўзлаша олурлар, балки баъзилари адабий равишда сўзлашаолурлар. Ҳаттоки турк шоирлари форси тилида рангдор шеърлар ва ширин ҳикоялар юзага чикараолурлар. Аммо сарт халқининг қуйи табақасидан юқори табақаларигача, саводсизидан билимдонигача ҳеч қайсиси турк тилида сўзлаша олмайди ва сўзлаганнинг сўзига ҳам тушунолмайди. Агар юздан, балки мингдан бири бу тилни ўрганиб сўзлашабошласа, эшитган киши билиб қолади — унинг сарт эканини тушуниб олади... Туркнинг асл яратилишида сартдан кўра юмшоқ кўнгулли эканига бундан ҳам равшанроқ белги ёъқки, ҳечким бунинг қаршисида дам ура олмас. Сартларнинг ҳаммаси агар туркча сўзлашда ожизлик қилсалар, хақлари ҳам бор Чунки турк сўзларини яратучи жуда кўп вақтда муболағалар қилиб майда ифодалар учун сўзлар ясабдирки, то билучи киши англатмаса, бундай нарсаларга ишониш ҳам мумкин бўлмайди. ↑ Қ. б. — эрикмак сузи тушиб қолган. ↑ Бу юзта сўзни ингичка мақсадларни ифодалаш учун белгилабдирларки, буларнинг ҳечбири учун сарт тилида сўз ясамабдирлар. Лекин буларнинг барчасига кишининг эҳтиёжи тушади, сўзлашиш чоғида киши унга муҳтож бўлади. Буларнинг кўпи шундай сўзларки (форсчада), унинг мазмунини асло англатиб бўлмайди. Баъзисини англаца бўлади, лекин бир сўзни тушунтириш учун бирнеча сўзни тизмагунча бўлманди, Бу ҳам арабча сўзлар ёрдами билан бўлади. Турк тилида бу хил сўзлар кўп топилади. Масалан, юқорида мазкур бўлган юзта сўздан бирнечаси устида шуғулланиб, исбот қилайлик, токи даъвогар қаршилик кўрсатганда уялиб қолсин, шунинг блан бошқаларини ҳам бунга солиштирсин. Шоирларнинг катталаридан баъзилари «май» таърифида муболаға қилибдирлар. Бу нарса одат бўлиб кетганки, май ичмоқ қоидалари тўғрисида кўп сўзлар юргузиб, ниҳояциз хуш табълик кўрсатадилар. ↑ Ҳажр андуҳи — айрилиқ қайғиси. ↑ Дайри фано — ёъқлик дунъёси. ↑ Иътидолсиз ошуб — ҳаддан ортик ҳаяжон, тўлғаниш. ↑ Ашк селоби — кўз ёши сели. ↑ Мақтаъ — шеърнинг охири (матлаънинг қаршиси) ↑ Гулбун — гул дарахти. ↑ Маҳжур — маҳрум маъносида. ↑ Таарруз қилмоқ — тўқинмоқ. ↑ Муълим— аламли, оғритучи. ↑ Узв — аъзо. ↑ Маснавий — иккилик, яъни бир байтда икки мисраънинг қофиядош бўлиб келиши. ↑ Умда — муҳим. ↑ Агар улар (форслар) бажаролмаган сўз ясаш тўғрисида бирин-бирин тўхталаберилса, сўз узайиб кетади, чунки бу жуда кўпдир.Яна, барча шоирлар қошида равшан ва ҳамма сўз усталари олдида аниқ маълумдирки, шеърда «тажнис ва ийҳам» (мисралар охнрида жинсдош, шаклдош сўзлар ишлатиб, турли маънилар чиқариб, сўз ўйини қилиш) қоидаси умумлашгандир. Бу чиройлик ибора ва гўзал белгиларда форсидан кўра (туркчада) кўпрок тажнисни билдиручи сўз ва ийҳамни англатучи нуқталар борки, бу назм (тизма сўз)ни безантиради ва санъатли килади.Масалан: «от» сўзини олайлик, исм (бировнинг исми), минадиган от, тошни ёки ўқни от, деб айтилгандаги буйрук маъноларида келади. ↑ Ҳад ва ҳаср— чек ва чегара. ↑ Самар— мева. ↑ Ҳамвор — текис. ↑ 21 Маъруф— (белгили) ва мажҳул (белгисиз) қофиядаги «вовий (ў, у) ва «ёйий» (и, э) қофиялар форсий шеърларда келса ҳам, икки белгидан (ў-у, и-е) ортиқ келмайди. ↑ Шайъи муҳриқ — ёндиручи нарса. ↑ Мурур — ўтиш. ↑ Муқаммирга бурд жиҳатидан амр— қиморбозга ютиш жиҳатидан буйруқ. ↑ Ириқ — нозик, ингичка. ↑ Дом — тузоқ. ↑ Дақиқроқ — нозикроқ, ингичкароқ. ↑ «Мо» форсча, «наҳну» арабча кўплик, кишилик олмоши (биз). ↑ «Ва бу нав»... — бу хилда кўп сўзларни уч ҳаракат (уч хил унли) блан ясабдирларки, ҳозирда ҳам тарқалгандир. Жумлани кенгайтириш ва қофияни осонлаштириш учун бирнеча ҳарфни бир-бирига шерик килибдирлар. Шу жумладан «алиф» блан «ҳо» (алиф—о; ҳо—сўз охирида келадиган а демак) орасида шериклик ва муносабат пайдо қилибдирларки, бир сўзнинг охирини алиф (а) блан қофия қилса бўлади. ↑ «Вов» — қалин «у» унли товуши (ундош «в» га ҳам айтилади) «замма» эса — ингичка «у» товушининг белгиси. ↑ Араб ҳарфи блан ёзганда «ҳур», «дур» сўзида вов (у) ёъқ, «заммали» сўздир. ↑ «ё» — «и» унли товуши («й»га ҳам айтилади), «касра» эса — пнгичка «и» товушининг белгисидир. ↑ «Содир» ва «қодир» сўзларида «ё» (й) қўйилмайди, «касрали»дир. ↑ Суҳулат — энгиллик. ↑ «Ва бу алфоз...» — Бу сўзларни ясовчилар кўп жойларда жуда майда нарсаларга тўхталиб, қизиқ мазмун ва маънилар учун сўзлар яратибдилар. ↑ Масодир — масдарлар. ↑ Ғизо — эгулук. ↑ Ажзо — жузлар. ↑ Ва ало ҳозал қиёс—ва шунга ўхшашлар. ↑ Умда — аҳамиятли. ↑ Шўру шайн — тўпалон ва ғавғо. ↑ Мутамайяз қилса — ажраца. ↑ Маъҳудий албиса— маълум кийимлар. ↑ Аммо йирикроқ сўзлар тўғрисида айтайлик: араб сарфи атамасининг бобларида бир боб борки, уни «муфоала боби» деб атайдилар. Бунда бир сўз айтилса ҳам, икки кишининг иш-ҳаракатини ўз ичига олади, ўзи бир хилда келади, масалан «муораза» (арз қилишмоқ), «муқобала» (қаршилашмоқ), «мушоара» (шеър айтишмоқ), «муколама» (сўз айтишмоқ), бу кенг боб бўлиб, бунда кўп фойдалар бор. Форсча ёзучилар шунча усталик ва моҳирлик даъвоси блан бу фойдадан маҳрумдирлар. Аммо туркнинг сўз усталари бу фойдага қўл узатиб, масдарга бир «шин» («ш») ҳарфи қўшиш блан ўша мақсадни топганлар. ↑ «Ва бу лафз...» — Бундай сўзларни ясаган улуғларга, шундай яхши иш қилганлари учун, раҳмат айтиш керак. Бу усталик блан сортнинг сўз усталаридан тамом устун чиқибдирлар. ↑ Яна араб сарфи атамасида икки мафъуллик (икки ишловчили) феъллар борки, унинг ишлатилиши ҳам муътабар ва кенгдир. Бундан ҳам сортлар четда қолганлар, турклар эса бунга ҳам жуда яхши равишда иярганлар. Масалан, арабча: «Аътайту зайдан дирҳаман» (Зайдга ақчани бердим) таркибида уч сўз бор, улар (турклар) сўзга бир ҳарф ортдирганларидек, араблар, бир замир (ҳарф)ни ортдирганлар, бунинг блан жуда ихчам ва фойдали бўлиб чиққан. ↑ Пеша — ҳунар. ↑ Гуна — ўхшаш, дек. ↑ Мазанна — шубҳа, шак. ↑ Ҳайсият — жиҳат. ↑ Диққат — нозиклик. ↑ «Чим» ҳарфи васл қилмоқ — «ч» ҳарфи қўшмоқ. ↑ Яна бир ранг ёки бир сифатни аслидан ортдириш учун аввалидаги биринчи ҳарфига бир «пе» («п») ёки «мим» («м») кўшнб, у нарсада ортиқлиқни билдирадилар. ↑ Яна бир «вов» («в») ва «лом» («л»)ни баъзи сўзга қўшиб, бир махсус сифатни белгилайдилар, бундай сўзлар подшоҳларнинг уруш асбоблари ёки базм ишларида қўлланади. ↑ Улвий — юқори. ↑ Русух — маҳкам туриш. ↑ Ситам зариф — бечора, хушфеъл. ↑ Тааммул — фикрлаш, ўйлаш. ↑ Вусъат — кенглик. ↑ Фушат — очиқлиқ. ↑ Керакки, бу тилда ҳар навъ сўз айта олиш, гўзал нарсалар ёзиш, шеърлар яратиш ва чиройли ҳикоялар ижод қилиш осонроқ бўлади, воқиъда ҳам осонроқдир. ↑ Жомиият — тўлиқлик. ↑ Бас, юқоридаги сабаблардан шундай малум бўладики, бу тилда ажойиб сўзлар ва ифодалар кўпдир. Буни ёқимли тартиб ва ўзига тортучи таркиб блан боғламоқ (тизмоқ)нинг кийинлиги бор. Янги бошловчининг кўнгли у шеърни қийинлик блан боғламокдан задаланиб, нафратланади ва энгиллик сари майл қилади. Шундай иш бирнеча марта воқиъ бўлгач, табиати унга тортилиб қолади ва одатланган нарсасини қўйиб, мушкул бўлган ва одатланмаган нарсага майл қилмоқ оғир бўлади. Яна шуниси ҳам борки, фаҳмли кишилар ушбу хилдаги ишга кучсизларнинг ҳам мойил, балки машғуллигини кўргандан кейин замоннинг расм ва одатидан четга чиқмоқни муносиб кўрмас ва шу ёълда қолар. Янги бошловчида яна шундай одат борки, табъидан бирор нарса бош урса, яъни ижод қилса, у ижоднинг ўзига севимли булиши табиий, уни ҳунар эгаларига арз қилиб, чиройлик кўрсатишни истайди. Ҳунар эгалари форсича куйловчи бўлганларидан ва турк тилидан баҳрасиз эканликларидан, унинг табъи у томондан қайтиб, бу ҳунар блан машғул кишилар сари майл қилади. Шу томонга майл қилгандан кейин, турли ёъллар орқали шу гуруҳдан бўлиб қолади. Чунончи, бу замонда шундай бўлгандир. Ҳарқандай бўлса бўлсин, ҳар ҳолда турк тилининг форсига қараганда бу қадар ортиқлиги ва ҳақиқатда мунча нозиклик ва кенглиги шеър соҳасида ёйилмаган ва бекикликнинг яширин уйига тушиб қолган эди, балки ташландиқлик ҳолига яқинлашган эди. ↑ Бу камина ҳали ёшлик чоғимда, оғиз қутичасидан бироз гавҳар кўринабошлаб, у гавҳар ҳануз назм (шеър) ипига тизилаолмаган пайтда, кўнгил даръёсидан назм ипига тортилган гавҳарлар табъ ғаввоси ҳаракати блан оғиз соҳилига келабошламоқни истаб қолди, лекин юқорида айтилган қоидага мувофиқ форсичага томон бурулди. Аммо тушуниш ёшига қадам қўйилганда, тангри аслда табъимизда ғаройиб нарсаларга майлни ва нозик ҳам қийин нарсаларни англашга киришишни табиий қилгани учун, турк сўзлари устида ҳам мулоҳаза юргизишни лозим кўрилди. Бу ҳолда шундай бир олам намоён бўлдики, ўн саккиз минг оламдан ортиқроқ. У эрда табъга зеб ва зинат осмони малум бўлдики, тўққуз фалакдан ортиқроқ. У эрда фазилат ва юқорилик хазинаси учрадики, марваридлари юлдузлар гавҳарларидан кўра ялтироғичроқ; бир чаманзор ёълуқдики, гуллари кўк юлдузларидан кўра очилганроқ. Бу хазина ва чаманзорнинг атрофи эл оёғи этишдан асралган ва қийматбаҳо нарсалари бошқаларнинг қули тегишидан сақланган эди. Аммо хазинасининг илони қонхўр ва чаманзорининг тикони сон- саноқсиз эди. Xаёлга келдики, ҳамоно, табъ аҳллари (шоирлар) бу илонларнинг найзасидан қўрқиб, бу хазинадан баҳра ололмай ўтган эканлар ва кўнгилга шундай туюлдики, гўё, назм тўдасининг гулдаста боғловчнлари бу тиканлар санчилиши зараридан ҳадиксираб, бу чаманзордан гулни қўлга киритолмай ёъл тутган эканлар. Бу ёълда ҳиммат олий ва табъ ботир ва парвосиз бўлган учун, ўтиб кеталмадик ва тамошосидан тўялмадик. У олам теварагида табъ қўшуни хужумга киришди ва у осмон ҳавосида хаёл куши юқори учишлар кўрсатди, у хазинанинг қийматбаҳо тошларидан кўнгил саррофи ниҳояциз қийматли лаъл ва марваридлар олди, кўнгил гул теручиси у чаманзордаги гуллардан сон-саноқсиз ҳушбўй гуллар териб қўйнига солди. Бу олинган ҳадялар оркали бой.тик ва ғаниматлар блан кўнгил тўқлиғи муяссар бўлгач, бу натижаларнинг гуллари замон аҳлига бениҳоят ва бемиқдор очилабошлади ва бошларига беихтиёр сочилаберди. Шу ижодлардан бири: «Ғаройибус-сиғар» («Болалик қизиқликларн») девони — кичик ёшликда ёзилган ва таҳририм орқали зийнат топгандирки, бундай ажойиб маъноларни қизиқ сўзлар либоси блан кийинтирибман ва халқ кўнглини ундаги ғарибистон аҳли ўти блан куйдурибман. ↑ Яна: «Наводируш-шабоб» («Йигитлик нодиралари») девони — бу, йигитлик даврларимда қаламим баёнидан намойиш йиғинига ва безаниш гулзорига киргандирки, у ажойиботлар тамошоси орқали йигитлик дунёсига ғавғо солибман ва дунъё йигитлари кўнглидан ором ва қарорни олибман. Яна: «Бадойиул-васат» («Ўрта ёш бадиалари») девони — буни хаёлим қалами умримнинг ўрталарида безашга наққошлик ва пардозлашга сиҳрбозлик қилгандирки, у бадиалар орқали шайдо кўнгиллар эшигини ишқ тоши блан қоқибман ва у уйга фитна ва тўпалон ўтини ёқибман. Яна: «Фавоидул-кибар» («Қарилик фойдалари») девони — уни ҳаёлим қалами тириклигим охирларида чин суратхонасининг рашкини келтиручи ва жаннатга тенглашучи қилибдирки, унда улуғларга фоидалар тоза сувини етказибман ва ҳаваслари шуъласига насиҳатлар зулолидан сув урибман. Бу тўрт девон овозасин бутун дунъёга эткизганимдан сўнг, «Хамса» панжасига панжа урибман. Биринчидан: «Ҳайратул-аброр» («Яхшилар ҳайратланиши» боғида табъим гуллар очиб, Шайх Низомий «Махзанул-асрор»и («Сирлар хазинаси»)дан бошимга марваридлар сочилибдир, Яна — «Фарҳод ва Ширин» шабистонига ҳаёлим юз тутганда, Мир Xусрав нафаси «Ширин ва Xусрав» ўти блан чироғимни ёритибдир. Яна: «Лайли ва Мажнун» водисида ишқим кезиб, Xожа Ҳимматий «Гавҳарнома»сидан кенг ёълимга гавҳарлар еткизгандир. Яна: кўнглим «Сабъаи сайёра» («Етти учар юлдуз») расадини боғлаб, Ашраф «Ҳафт пайкар»идан этти ҳур юзлини ҳузуримга тақдим этибдир. Яна хотирим муҳондиси «Садди Искандарий» асосини солиб, Жомийнинг «Хираднома»си орқали тузатиш ва ёрдам нагорасини чалибдир. «Хамса» ни ёзиш ишидан бўшаганимдан кейин, хаёлимнинг дунъё кезар отини подшоҳлар тарихи даштнга қараб чопибман, шундай қилиб ёзув қораси зулматидан «Зубдатут-таворих» («Тарихлар хулосаси»)ни чиқазиб, подшоҳларнинг ўлган номини бу тириклик суви блан тиргизибман. «Насойимул-муҳаббат» («Муҳаббат шаббодалари») ҳидлари баёнидан ҳаламим яхшиликлар келтиргач, авлиёларнинг муқаддас руҳи фойзидан дунъё тўлибдир. ↑ «Лисонут-тайр» («Қуш тили») овози блан қўшиқ айтиб, ҳақиқат сирларини қуш тили ишорати блан мажоз суратида кўрсатибман. «Насрул-луалий» («Марваридлар сочмаси») хазиналарининг таржимасига этганимда, «Назмул-жавоҳир» («Жавҳарлар тизмаси») блан яъни қизларининг кийимларини безантирдим. «Мизонул-авзон» («Вазнлар торозиси») даръёларида ғаввос бўлиб, бу ёъл блан Насир Тусийдан узр тиладим. Яна тағин бундан бошқа рисоллар устида қалам тебратганмян ва турли мактублар ёзганман, худди шунингдек форси сўз усталари ва афсоналарга пардоз беручилар ҳам варақлар безаганлар ва тайёрлаганлар, агарда дона ҳакам тўғрилик блан кўз солиб, бурунги форси ва сўнги туркининг юмшоқлик ва нозикликларидзн баҳра олиб, ҳарбирининг баҳосини ва даражасини аниқлаган вақтида, умидим шундай ва хаёлимга бундай келурки, сўзимнинг мартабаси юқориликдан қуйиға инмас ва бу тизмаларим (ижодларим) юлдузлари энг олий даражадан ўзга эрни қилмас. Бу сўзлардан хасм (қарши) бундай англамасми ва даъвогар бунда гумон қилмасинки, табъим турк тилига мос тушгани учун, уни мақташда муболаға кўрсатмакдаман ва форси тилига муносабатим озроқ бўлгани учун уни инкор қилиш ва ёъққа чиқаришга тиришмоқдаман. Форси сўзларни ва ибораларни ҳечким менчалнк кўпроқ ўзлаштирмайди ва қўлга олмайди, яхши ва ёмонини ҳечким мендан кўра яхшироқ билмайди. Умрим боғи тоза баҳорининг қирчиллама чоғи ва ҳаёт боғчаси янги ўсган сабзазорининг тобига келган вақти ўн беш ёшдан қирқ ёшгачадир, бу пайтда кишилар тўдасининг кўнгил булбули ҳар гул жамолига берилган ва руҳи парвонаси (капалаги) ҳар шамъ ҳуснига алданучан бўлади, вақтнинг яхшиси мана шу вақтлардир. Бу вақтларда кўп қизиқ воқиалар юзага келади, у воқиа бировнинг ҳуси ва нозини ёки ишқ ва умидини баён этишга сабаб бўлади. Бу ҳол ғазал (ишқий шеърлар) ёъли блан бўлади, киши ё ўзи ижод қилади, ёки бошқаларникини ўқиш блан машғул бўлади. Шоирларнинг девонларидан мен мутолааси блан шуғулланмаган тўплам жуда оз; хусусан, ишқ ва дард аҳлининг раҳбари ва илғори Амир Xусрав Деҳлавийнинг девони ошиқликда дард ва зорланиш, куюнишни у тарқатди ва унинг ишқ машаласидан тушган ёруғлик қоронғи дунёнинг ҳамма эрига ёйилди. Яна ҳакиқат аҳлининг сархили ва қадрлиси Xожа Ҳофиз Шерозийнинг тоза руҳдан нишон беручи нафасидан чиққан ингичка ва нозик сирларини ўкудим. ↑ Яна бу фақирнинг пири ва устози, тариқат аҳлининг тўғри ёъл кўрсатучиси, худога якинларнинг ёъл бошловчиси ва шайхул-исломи Абдураҳмон Жомийнинг руҳпарвар латифаларини ва жон боғишловчи асарларини ўқиганман, у кишининг ҳарбир ғазали худодан инган ваҳйдек ва ҳарбир рисоласи пайғамбарнинг ҳадисидек юқори даражали ва юксак ўринлидир. Ҳар сўзи қийматда асл марвариддан юксакроқ ва тобланишда ўтли лаълдан кўра ёнучанроқдир, бунда юқорида мазкур бўлган икки азизнинг муъжизали сўзидан таъм ва баҳра бор, бунга ўзининг ишқ этуклиги ҳамда этишган кайфияти қўшиладики, бу жуда кизиқ нарса! Мана шуларнинг барчасини кўп қатла ўқиб ўтганман, балки кўпини ёдлаганман. қасида ва ғазалларининг ингичка нуқталаринн ва нозикликларини билганман. Балки қизиқроқ ва нозикроқларига пайравлик қилганман. Қасидалардан Амир Xусравнинг «Даръёйи аброр»ини текширганман. Бу қасида тўғрисида шундай сўз машҳурдир, Амир Xусрав: «Кўз минг байтдан ортиқ бўлган девонларимнинг ғазаллари, қасида ва маснавийларимнинг байтлари дунъё юзидан ювулиб кеца ва замон бетидан ўчиб ёъқ бўлса, лекин бу қасидам қолса (бунинг ўзи ҳамма мазмунни ўз ичига олганлигидан) шунинг ўзи менинг фазилаларимга далил бўлаолади», деяр экан. У қасиданинг бошланмаси машҳурдир: «Подшоҳ ноғорасининг ичи бўшу, шовқун-суронн бош оғриғидир. Ҳўл-куруққа қаноат қилган киши даръё ва қуруқликнинг подшоҳидир» Бу шеърга қарши ҳазрати Махдумий (Жомий) дарҳол жавоб айтибдирлар ва, отини «Дужжатул-асрор» («Сирлар теранлиги») деб ёзибдирлар. Бошланмаси бундай: «Подшоҳ сарой айвонининг жимжимаси энг юқоридаги юлдузнинг пештоқидан юксак бўлганда ҳам, билгилки, ундан дин қалъасининг деворига рахна пайдо бўлади». Агар у (Хусрав шеъри) яхшилар даръёси бўлса, бу баҳор булутидирки, мартабада ундан баландроқ ва баҳрада ундан фойда беручанроқ бўлиб, соя солиш учун унинг устига ёйилаолади ва бошига марваридлар ҳам сочаолади. Фақир юқори мартабалик улуғларнинг ҳар икковларига муҳтожлик ва гадолик юзидан пайравлик қилибман ва отини «Туҳфатул-афкор» («фикрлар совғаси») дебман, бошланмаси шундай, «Подшоҳлар тожини зинатловчи ёлкинли лаъл тоши Уларнинг бошида хом хаёлларни пиширучи ўтдир». ↑ Бунда кўп маъни беручи ибора, муаммога ўхшаш (бекитиқчи) ишоралар қўшганманки, бу фан аҳлининг .моҳирлари қойил қолибдирлар. Ҳар кишининг бу хусусда шубҳаси бўлса, ҳазрати Махдумнинг (Жомийнинг) «Баҳористон» номли китобини кўрсин, у китобни «ҳаёт баҳористони ва нажот наққошхонаси» деса бўлади, ана ўша китобда бу бошланмани битибдирлар ва уни далил юзасидан келтириб мақтабдирларки, бу давлат ёрлиғини осмоннинг пештоқиға осилса арзийди ва бу саодат тамғасини Муштари юлдузи бўйнига илиб қўйилса фахрланиш ва шодликка сабаб бўлади. У китобни олдик, бу жойини топиб кўздан кечирдик ва билдикки, мен бошда таърифлаб ёзганману, лекин таърифимда камчилик қилибман. Яна Мир Xусравнинг «Миръотус-сафо» (Тозалик ойнаси») номли қасидасига халлоқул-маоний (маънилар яратучи) Xоқоний Шервоний пайравлик қилганднр. Бошланмаси бундай: «Кўнглим ёш боладир, ишқнинг пири тил ўргатучи муаллимдир, юз қоралик ундаги дарс бўлиб, мискинлик мактабнинг бурчагидир». Ҳазрати Махдумий унинг жавобида «Жилоур-руҳ» («Руҳ равшанлнги») номли қасидани айтибдирлар ва бошланмаси бундай: «Муаллим ким? — Ишқдир, хомушлик (жимлик) бурчаги унинг мактабидир, ундаги дарс—нодонлик бўлиб, дона дилим мактабнинг сабақ ўрганучи боласидир», Фақир ҳам «Насимул-хулд» («Жаннат шамоли») қасидаси блан ҳар икки улуғларга пайравлик қилибмен, бошланмаси будир: «Муаллим ишқдир, ақлнинг пири сабоқ ўқучи боладир, болага одоб бериш учун фалак айланучи чарх бўлди». Бу қасидага ҳам кўп маънилар гавҳари киритилган ва умр маблағи сарф қилингандир. ↑ Яна «Руҳул-қудс» («Тоза руҳ») қасидасининг овозасини кўтарибман, бунинг блан қудсийлар (пок кишилар) руҳини тоза қилибман, бошланмаси будир: «Қандай яхшики, қудрат қалами блан нарсалар тасвирланди, у қаламдан ҳар замон минг хил қизиқ нақшлар пайдо бўлади». Яна, «Айнул-ҳаёт» («Ҳаёт чашмаси») қасидаси тиниқ сувини этказиб, ғафлат аҳлининг ўлук баданларига жон киргизибман, бошланмаса будир, «Кеча посбонлари қора чодирларини тўшаганларида, ой юзли гўзалларга жилва ташлайдилар». Яна, «Минҳажун-нажот» («Қутулиш ёъли») қасидасида тўғрилик ёълини тутиб, адашганларга қутулишнинг катта ёълини кўрсатибман, бошланмаси будир: «Кишиларнинг кўзи нурланди юзинг равшанлигидан, Жаҳон кўз қорачиғи бўлдинг, айни инсонликдан». Яна, «Қувватул-қулуб» («Юраклар қуввати») қасидасини каламим битиб, ҳақиқат ёълида кучсизлик килган кўнгилларга ўша қуватдан озиқ этибдир, бошланмаси бундай: «Жаҳон — фано катта ёълининг тор манзилидир, У эрда турма, чунки шоҳ ва гадонинг ўтар ёълидир». Бу олти қасида: ҳамд, наът, сано, ваъз ҳам тасаввуф ва ҳақиқат аҳли тили блан айтилган маърифатдан иборатдир. Яна, оддий (тасаввуфчилардан ташқарига) шоирлар ёъли блан иссиқ, совуқ, намгарлик ва қурғоқлик аҳволлари билинадиган тўрт фаслли «Фусули арбаа» («Тўрт фасл») номли қасидани каламим ёзган ва тўрт фасл хосиятининг таъсирига ўхшаш бутун дунъёга ёйилгандир. ↑ Яна сўз пардозчиси улуғ устоз Xожа Калимиддин Салмон қасида майдонининг чавандози ва ўз замонининг мислсиз сўз устасидир, машҳурдирки, санъатли қасидасини тузишда қалам суриб, ўн саккиз ёшида тамомлабдир. Ҳақиқатан шундай иш килибдирки, назм аҳли унинг тагига этишда ҳайрон ва унинг устида фикр юрутишда саргардондирлар. Тарсиъ (шеърда бир мисрадаги ҳамма сўзларни иккинчи мисрадаги сўзлао блан оҳнагдош, қофиядош қилиб келтириш) санъати бошланмадан кейинги байтларда бўлаолмайди, у касиданинг вазнга солиниши тўғри бўлса-да, аммо асл бошланмада аввалги ёълнинг бир сўзида келишмаганлик бордир. Бошланма шундай: «Юзинг софлиги баҳорнинг юзи сувини тўкди, жаннатдек жойингнинг ҳавоси хушбўй ҳид тарқатди». Бу бошланмага тақлид қилган кўп сўзчанлар ва назмчилар унга қарши айтган бўлсалар ҳам, лекин лат егандирлар. Бу фақирнинг бошланмаси шудир: «Боғчага баҳор фаслининг майин шамоли шундай эсдики, Ундан оғайниларга севиклининг ёқимли иси этишди». Ўткур кўз эгалари мулоҳаза қилсалар биладиларки, бу бошланма тарсиъ ёъли блан айтилган бўлиб, айбдан холи ва тарсиъ санъатига тўғри келади, ҳамда бунинг устида ҳечким қаршилик кўрсатмайди. Бу хилдаги шеърнинг таъкид ва муболағаси учун яна бир рубоий ҳам айтганман. Рубоий қоидасини яратган Xалил бинни Аҳмаддан тортиб, тарсиъ санъати блан рубоий айтилгани эшитилмаган, балки ёъқдир. У рубоий шудир: «Эй, сенинг юзинг жаҳонга зийнат беручи юлдуздир, Эй, сенинг ҳидинг хушбўйликда жоннинг роҳатидир, Сенинг сочингсиз кишига афтодалик кетади, Қора кокилинг худди фиғонли кечага ўхшайди». Яна сўз усталари ва назмчилар томонидан яхши ва маъқул деб топган Xожа Ҳофизнинг ёъли блан форсича ғазаллар девони тузганманки, бандлари олти мингтадан кўпроқдир, бу ғазалларнинг кўпроғида у ҳазратнинг шеърига тақлид воқиъ бўлгандир. Баъзисида ғазал ёълининг яратучиси Шайх Муслиҳиддин Саъдийга ва баъзисида ишқ ўтхонасининг шуъла сочучиси ва дард ғарибхонасининг ёш тўкучиси Мир Xусравга ва баъзисида этуклик юксаклигининг нурли қуёши ҳазрати Махдумга пайравлик воқиъ бўлгандир. Юқорида айтилган азизларнинг аҳволлари тўпланган бу девон халойиқ ўртасида ёйилган ва замон аҳлининг табълари у асарга қаратилгандир. Унда кўп турли дилкаш ифодалар ва кўнгилга ёқучи маънолар бордирки, тафсили бу фақирдан муносиб эмас. У девонда ҳархил назм турларидан, муқаттаот, рубоиёт, маснавий, тарих, луғоз ва шу жумладан беш юзга яқин муаммо тилимдан тирикчилик саҳифасига ёзилган ва қаламим кеча-кундуз варақларига нақш қилгандир, буларнинг кўпи Ҳазрати Махдум (Жомий) назарига этишиб, у хазратнинг тузатиш ва мақташлари шарафига эришгандир. ↑ Булардан бошқа, йигитлигим замони ва ёшлигим кунлари даврларида кўпрак шеърда ўйин кўрсатучи ва назмда афсунбозлик қилучи шоирларнинг ширин шеърларидан ва рангдор байтларидан эллик мингдан ортиқроғини ёдлаганман. Уларнинг завқ ва қувончидан ўзимни овутибман. У шеърларнинг яхши ва ёмон томонлари устида фикр юрутибман. Махфий нозикликларига ўйлаш ва фикрлаш орқали этишибман. Форси сўзларнинг айб ва ҳунарини ўйлаб, тушунишда табъим ўзини қайтармайди, балки у водини кезишда қаламим чопари ёърғалик блан қадам эткизмаган эри қолмагандир. Ўттиз йилдан ортиқ ва қирқ йилга яқиндирки, билим ва ҳунар аҳли олдида дунъё мамлакатларининг буюк шаҳри ва улуғ ўлкаси бўлиб танилган Хуросон мамлакатининг барча назм аҳли, ширин сўзли шоирлари, ҳурматга лойиқ адиблари, ҳар мазмунда варақалар юзида берган знйнатлари ва ҳар турли сўзлар блан жузълар юзасида қилган безакларини бу фақир суҳбатига этказган ва бу кучсиз ҳузуридан ўтказган, яхши-ёмонини ажратиш ва тузатишни илтимос қилган, хотирга келган нуқталарни айтилганда, инсоф юзасидан қабул қилгандирлар. Агар баъзилари тортинган бўлсалар, далиллар блан эсларига туширилган. Шундан сўнг қабул қилиб, ўзларини рози ва хурсанд билгандирлар. Зарраларни кўручи кўпгина маъни аҳллари ва ингичка нуқталар устида сўз юрутучи нозикфаҳм гуруҳлар Анварий ва Салмон шеъри устида икки томон бўлишиб баҳслашганда, бир-бирларига сўз ўтказолмагандан кейин, бу фақир олдига муҳокама учун келтириб турар ва ҳарқандай бир ҳукм топганларида таслим бўлиб, жанжаллари бирёқлиқ бўлгандир; Ғазалда Мир Шоҳий ва Мавлоно Котибий ва бошқалар тўғрисида бу ёъсинда, маснавийда ҳазрати Шайх Низомий ва Мир Xусрав Деҳлавий тўғрисида ҳам бу мазмунда кўп воқиъ бўлгандир. ↑ Барчасидан муҳимрок ҳужжат шуки, тўғри ёъл кўрсатучи ҳазрат Жомий, форси сўзда у кишининг сўзидан кўра юқорироқ сўз ёъқдир, кўпроқ китоб, рисола, ғазаллар ва қасидаларда маъни гавҳарларига назм ипига таққан ва кўнгил махфий уйидан халойиқ тамошогоҳига жилвалантирганларида, ўшаларнинг қораламасини илгарироқ бу фақирға илтифот ва ишонч юзасидан берар ва: «Бу варақларни ол, бошдан-оёқ қараб чиқ ва хотирингга ҳарқандай айтадиган сўз келса айт», дер эдилар. Юқорида айтилгандек, мулоҳазаларимни айцам, мақбул тушар эди. Бу даъвога далил шуки, ўндан ортиқ китоб ва рисолаларида ул ҳазрат бу фақирнинг отини мазкур қилибдирлар ва кўпида фаҳм, идрок ва шунга муносиб сўзларга нисбат бериб, ёзибдирлар: Бу яхши қараш таъсири блан сўз аҳлларидан адиб ва шоирлар гуруҳининг йиғин жойи ва илмнинг манбаи бўлган подшоҳлар подшоҳининг кўкка этар суҳбатларида ва жаннат зийнатли хизматларида ўттизтан ортиқ бу фақирнинг сўзига юксаклик ва эркинлик, ўзига суҳбатидан улуғ эътибор ва сўзига ўзи жиҳатидан буюк мартаба ва даража берилар эди. Худо илтифотининг эгаси ва бепоён ҳақиқат нурларининг манбаи, муборак кўнгли илмлар гавҳарининг даръёси ва гўзал хотири тупроққа тенг бандалар зотининг кимъёси бўлган подшоҳлар подшоҳи олий мажлисида бу гуруҳнинг атама ва қоидалари тўғрисида сўз бўлганда, кўпроқ бу фақирга хитоб қилар, адиб ва шоирлар ижоди тўғрисида бирар нарса айтилса, сўзни бу каминага қаратар эдилар. Бу тупроқнинг мартабасини осмонга шунча кўтариб, бу зарранинг қадрини қуёшдан шу қадар ошириб эдиларки, ўзларннинг қуёшни равшанлантиручи табъларидан юзага чиқиб, ўз гавҳар сочучи қаламларидан нақш топган ва ўзларининг аҳволлари кайфиятини батамом тасвирлаган рисолаларида бу байри қулларини шеър ёълининг барча соҳасида мақтаб ёзиб, соҳибқиронлик лақаби блан фахрлантирган ва мислсиз, тенгсиз каби сифатлар блан имтиёзлантиргандирлар. Аниқдирки, олий табълари замон мушкилларининг ўлчови, муборак зеҳнлари олам нозикликларининг ҳал қилучиси ва сирларини билучисидир. Бу камтар банда агарчи тупроқдан тубан бўлсам ҳам, аммо ул қуёшнинг тарбиялари блан ранг-баранг гуллар очдим ва бу беиътибор агарчи заррадан камроқ эсам ҳам, ул булутнинг қувватлашлари блан турли-туман дурлар сочдим ва дилсўз байтларим ёлворучилар ўртасида фитна ва ғавғо солди, базмни қизитучи ғазалларни ишқ аҳлларига оҳ ва вовайло солди. Сўзнинг қисқаси, мунча кучли далиллар ва буюк шоҳидлар орқали, бу фаннинг форсича ва туркча шеъри бобида бу фақирнинг маълумотлилиги, балки моҳирлиги аниқ ва равшан бўлгандан кейин, агар бирини бошқа бирига ортиқ кўрсам, бу тоифанинг кишиларидан ҳечкимсага таслим бўлиш ва «тўғри» дейишдан бошқа сўз ва мажол қолмаса керак. Xусусан, мунча қатъий далил блан аниқлангач, шоҳидлик юзасидан бу қораламанинг сўзи эмас, балки ҳар ҳарфи фаръёд урадилар ва ғавғо кўтарадилар. ↑ Яна бир хулоса шуки, мамлакат араб халифалари ва султонлари қўлида экан, фалак у вақтда шоирларга араб тилида жилваланди, чунончи, Ҳассон Собит ва Лақитдек сўз подшоҳи сухандонлар ва маъни яратучи гўзал сўз эгалари пайдо бўлдилар ва ўз тилларида шеър айтишнинг додини бердилар. Бу муносабат блан араб подшоҳларидан Иброҳим Маҳдий, Маъмун халифадек ва булардан бошқа подшоҳлар ва подшоҳзодалар шеърлар ва қасидалар айтдилар, фойдалар келтирдилар. Дунъёнинг баъзи иқлим ва ўлкасида сорт подшоҳлари мустақил бўлгандан кейин, шу муносабат блан форсигуй шоирлар пайдо бўлдилар. Қасидада: Xоқоний, Анварий, Камол Исмоил, Заҳир ва Салмон; маснавийда фан устозн Фирдавсий, замонининг нодири Шайх Низомий ва ҳинд ҳунарманди Мир Xусрав; ғазалда ўз вақтининг яратучиси Шайх Муслиҳиддин; ва асрининг ягонаси Xожа Ҳофиз Шерозий кабилар этишди. Буларнинг таърифи юқорида бир озгина айтилган ва сифатлари тўғрисида қалам урулгандир. Сўзни чўзмоқнинг ҳожати ёъқ, узундан-узоқ сўзлашни маъни аҳли яхши ҳнсобламайди. Бу муносабат блан сорт подшоҳларидан ҳам султон Туғрул ва Шоҳ Шижоъдек юқори қадрли подшоҳлар ва баланд мартабали юлдуз сипоҳлар рангдор байтлар, шнрин ғазаллар айтдилар, асарлари ўз замонларида машҳур бўлди ва турмушлари варақларида ёзилди. Мамлакат араб ва сорт султонларидан турк хонларига ўтгандан сўнг, Ҳалокухон замонидан сўнгра султон соҳибқирон Темур-Кўраган замонидан тортиб фарзанди Шоҳрух султон замонининг охиригача турк тилида ёзучи шоирлар, шу жумладан ул ҳазратнинг авлодларидан ҳам хуштаб подшоҳлар пайдо бўлдилар. Шоирлардан Саккокий, Ҳайдар Xоразмий, Атойи, Муқимий, Яқиний, Амирий ва Гадоий каби. Лекин юқорида айтилган форси шоирлар қаршисига чиқаоладиган, ёлғиз Мавлоно Лутфийдан ўзга киши пайдо бўлмади, у кишининг табъ аҳли қошида ўқуса бўладиган бирнеча бошланмалари бор. Подшоҳлар ичидан ҳам, султон Бобирдан бошқа, ҳечқайсисидан шеърий асар юзага чиқмади ва варақ юзига нақш қиларли бирор нарса қолмади… ↑ То бу вақтгачаки... Абулғози Султон Ҳусайн Баҳодирхон..: подшоҳлпк тахтига ўтургач ва мамлакат сўровчилик ўринда ором топгач, мамлакат ипига тинчлик гавҳарларини тизди, жаҳон экинзорига жамъият уруғларини экди. Соғ қалби маънилар конининг гавҳари... бўлгани учун, сўз аҳлини юқори даражага кўтариш ва ривожлантириш юз берди. Ҳар илмда фойдали асарлар, ҳар фанда натижали ёзишмалар яратдилар, қизиқ китоблар ва ажойиб девон, ғазал, қасида ва маснавий каби шеър турлари юзага чиқди ва ҳамма ёққа ёйилди. Ўзлари ҳам, гарчи ҳам форси, ҳам турки тилида айтмоққа қодир бўлсалар-да, аммо асл табъларининг тортиши ва шу тилнинг тарқалган бўлиши муносабати блан турки тилда девон яратишга майл қилдилар ва кўнгулга ёқучи байтлар, тенгдоши ёъқ ғазаллар туздилар. Айтиб ўтилган, бунда кўрсатилган сифат ва тартибда таърифи ёзилмаган ва бошқа подшоҳлар, балки пок нафасли шоирлар томонидан воқиъ бўлмаган бу хилдаги туркча девон юзага чиқди ва орага тушди, унинг тоза ҳаётининг файзи қуёш чашмасидан ўтиб кетди ва бу тоифанинг бебаҳралари бу руҳ озиғидан баҳраманд ва лаб ташналари бу тириклик сувидан сероб бўлдилар. Шунинг блан бирга подшоҳлар подшоҳининг муборак хотири, қуёшдай равшан кўнгли шунга ҳам мойилки, турк шоирлари ўз тилларида шеър айтишга машғуллик қилсинлар ва қатма-қат бўлиб чирмашган кўнгил ғунчалари баҳорнинг ёқимли шамолига ўхшаш нафаслар блан гулдек очилсинлар. Илтифот ва ғамхўрлнк юзасидан баъзи сабаблар топиб шеър айтишга ҳукмлар ҳам жорий бўлди, сўз услубини белгилашлар ва айтилиши устида таълимлар изҳор қилинди. ↑ Турк халқининг ҳуш табъ беклари, мирзадолари ва қобилиятли зиҳн эгалари бу ёълда керак даражада машғуллик қилолмадилар ва у хилда ижод натижаларини кўрсатаолмадилар, улардан яхши айтаолиш умидини қилса бўлар, балки бу умидни уларнинг турмуш аҳволнга яқинлаштирилса бўлар эди. Қизиқроғи буки, биларман подшоҳнипг бундай тарғиб ва ундаши, мурувват ва мақташига ияриш ва мувофиқлашиш қоидасини унутиб, бош тортиш ва адашиш ёълини тутиб, кўпи, балки бориси форсига мойил ва у тил блан шеър айтучи бўлдилар. Бунинг сабаби шундан ўзга бўлаолмас: турк тили таърифида юқорида айтилгандек, агарчи сўзлар кўп, ибора (жумла қурулиши) кенг, маънолар ажойиб, айтилишда равонлик бўлса-да, кўнгилга ёқучи қилиб тузишда қийинлик бор ва дилтортар қилиб тартиб беришда табъ меҳнат ва азоб чекар. Турк тили шарҳида бирнеча бетни безаш ва пардозлашни, унда ҳазрат султон табъларининг ёқимлилиги ва зиҳнларининг маҳоратини шарҳ этмоқни ва олий раъйлари тартиб берган девон тўғрисида беадаблик қилиб бирнеча сўз айтмоқни лозим кўрилди. Ул ҳазрат бориб турган донолик ва бениҳоят чуқур тушуниш юзасидан бу фан эгаларига ва билим арбобига таълимлар берган ва бу ёълда ундаганлар, лекин булар ул ҳазратнинг нозик сўзини ё англамай, ё англасалар ҳам буюрулган ёъсунда амал килмай, ёки қилаолмай келдилар. Бу камтар ул ҳазратнинг пок нафаси хотирасини сақлаб, ижроси лозим бўлган ҳукмларига бўйсуниб ва фармонбардорлик қилиб, кўнглимдан ва тилимдан келгунча, қаламим ва қўлимда куч бор деб сезгунча ул ҳазратга қуллик қилиб ва у қуллиқ блан ўзимни саодатли ва хурсанд сезиб, ҳатто шогирдлик блан ўзимни шарафли, азиз, фахрли ва боши кўкка этган деб билдим. Йиллар бўйича турк тили ва назми қоида ва услуби тўғрисида билмаганларимни сўраб, қийинчиликларимни, мушкулларимни ҳал қилучи ҳузурида арз қилиб, буюк фойдалар топиб, зўр натижалар кўрдим. Ул хазратнинг таълими ва тарбияси блан, ёъл кўрсатиши ва қувватлаши блан ишим ул эрга этдики, ўз пок табълари натижасидан чиққан ўз маорифпарвар қаламлари таҳрири ва ўз ёқимли нутқларининг ёзмалари бўлган рисолаларда, юқорида айтганимча, менинг лақабларимни қандай номлар блан ёзганларки, қайтариб айцҳннинг ҳожати ёъқ. ↑ Бу бандага ҳам худонинг исми бўлган «Алмутакаллим» («сўзчан») унвонига эга бўлиш, халойиқ орасида сўзчанликда тенгдош ва қурдошларимдан фарқ ва эътиборга, улуғ ном блан овоза ва шуҳратга эга бўлиш ул ҳазратнинг марҳамат ва ғамхўрликлари орқасида юз берди. Юқорида мазкур бўлган ва то шу дамгача бу гуруҳдан ҳеч кимга тўплаш юз бермаган ва ихтирои муяссар бўлмаган девон, маснавий ва бошқа китоб ва рисолаларни тузиш ва ижод қилиш мумкин ва муяссар бўлди. Агарчи барча нарсани ул ҳазратнинг шарафли исмига боғлаган ва олий лақабларига қўшган бўлсам ҳам, буларни бошка марҳаматлари қаршисида қилиб, «Алмутакаллим» исмига эришувимга узр айтиш юзасидан туркий ва сорт тили орасидаги аҳвол ва ҳақиқатни изоҳлаб, бу рисолани туздим ва унга «Муҳокаматул-луғатайн» («Икки тил муҳокамаси») деб от қўйдим, Бунинг блан турк тилининг ўткурлик ва нозиклигини, этуклик ва кенглигини... кўрсатдим. Xаёлимга шундай келадики, турк халқининг сўз усталари олдида улуғ вазифани бажардим, бунинг блан улар ўз сўзлари иборатлари ҳақиқатидан ва ўз тил ва луғатлари кайфиятидан хабардор бўлдилар ва форсигўйларнинг нутқ ва сўз бобида қилиб келган таъна ва сарзанишларидан қутулдилар. Улар ҳам шунча меҳнат ва машаққатлар блан юзага чиқарганим бу махфий илмдан хабардор бўлсалар, умидим шуки, бу фақирни яхши дуо блан ёд қилғайлар ва руҳимни анинг блан шод қилғайлар… ↑ Рубоийда айтилишича, асарнинг ёзилиш тарихи жумодил-аввал ойи чоршанба куни, 905 ҳижрий йилидир. Бизнинг ҳозирги ҳисобимизча, 4 декабръ, 1499-нчи йил бўлади (ойнинг нечанчиси экани кўрсатилмагани учун биринчи чоршянба олинди). |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62712 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 59957 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40602 |
4 | Guliston [Sa’diy] 37047 |
5 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 24029 |
6 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23717 |
7 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23409 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19894 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18936 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14684 |