Рисолаи тийр андохтан [Alisher Navoiy]

Рисолаи тийр андохтан [Alisher Navoiy]
Рисолаи тийр андохтан [Alisher Navoiy]
Рисолаи Тийр Андохтан[1]
Бисмиллоҳир-Раҳмонир-Раҳим
Алҳамду лиллоҳи раббил оламин вас-салавот-уссаллам ало расулиҳи Муҳаммади ва олиҳи ажмаин[2].
«Ҳар ким тарк қилса тийрандозлиқни ўгриғондин сўнг бас тарк қилмиш бўлғай менинг суннатимни, ул мендин эмас».
Аммо хабарда андоқ келтирурким, чун Ҳазрати Одам Сафий[3] (салавоту лиллоҳи алайҳи) дунёга келгондин сўнг Худойи таоло анинг гуноҳин бағишлади. Эрса Жаброил[4] (алайҳиссалом)га амр бўлдиким, Одамға дехқончиликни ўгротгил. Жаброил (а. с.) келиб айди: – Ё Одам, Худойи таоло санга айди, андин сўнг амр қилдиким, деҳқончилиқ қилсун. Чун Одам (а с) бу пайғомни эшитти, эрса қабул қилди. Ва Жаброил (а. с.) уруғ олиб келди ва Одам (а. с.) сочти ва ерни мола қилди. Қазоға қарғалар келиб, эккан буғдойни ковлаб олиб ея бошлади. Одам (а. с.) андоқ кўруб, муножот қилиб айдиким: – Илоҳи, менинг, экканимни зоеъ қилмагил. Бас, Худойи таоло Жаброил (а. с.) дин Одами Сафийға бир ёй ва неча ўқ йиборди. Чун Одамға ўқ отмоқни ўгротти. Андин сунг буюрдиким, Одам бу ўқни қарғалар сари отгил. Бас, Одам (а. с.) отти ва хато қилди. Жаброил табассум қилиб айтди: – Яна бир ўқ отғил. Бу кезикда отган урди. Жаброил (а. с.) шодмон бўлди. Одам (а. с.) сўрдиким: – Эй Жаброил, аввал отқонимда нега табассум килдинг ва сўнг отқонимда нега шодмон булдунг? Жаброил (а. с.) айди: – Ул табассум анинг учун қилдим ва сўнг шодмон бўлдумким, агар аввалғи ўқунг қарғаларға тегса эрди фарзандларинг илгидин қиёматқача ҳеч нимарса халос бўлмағай эрди. Ва яна билгилким, ўқ отмоқ Худойи таолонинг лутфи эрур ва Одами Сафийнинг мўъжизасидур. Билгилким, ўқ отмоқлиқнинг савоби бисёрдур. Аммо андоқ баён қилоли то сизга маълум бўлғай.
Хабарда андоқ келтирурким, Пайғамбар (а.с.) ўқ отмоқнинг фазилатин бисёр этти. Эрса саҳобалар (ризвон аллоҳи таоло алайҳим ажмаин) таажжуб қилиб сўрдиларким: – Ё Расулуллоҳ, тийрандозлиқнинг савоби не миқдордур? Расулуллоҳ (с. а. в.) буюрдиким: – Агар тийрандозлиқни бийик савобин айтсам халқ касбу тижоратидин қолғайлар. Ва ўқ отмоқдин ўзга иш қилмағайлар. Аммо бир соат ўқ отмоқ савоби билан эллик йилғи тоатнинг савоби баробар турур. Ва Расул (а. с.) айдиким: – Ҳар мўъминким, нишонаға ўқ отса Худойи таоло анга беҳиштийлар савобин бергай ва агар нишонга тегса, беҳиштнинг эшикин анга очиб, ҳурни анга ақд қилғай.
Андоқ ривоят қилурким, Панғамбар (а. с.) саҳобалар бирла бир кун борур эрдилар. Саъди Ваққос[5] фарзандлариға ўқ отмоқ ўгротур эрди. Ҳазрати Пайғамбар (а. с.) замоне нишонагоҳга боқиб турдилар. Баякбор бир йигит пайдо бўлди, илгида ўқ ва ёй. Бу йигит келиб бир ўқ отти, эрса Пайғамбар (а. с.) басе шодмон бўлди. Андин сўнг саҳобалар (р. а. а.) сўрдиларким: – Ё Пайғамбари Худо, не сабабқа шодмон бўлдингиз?
Пайғамбар (а. с.) айдиларким: – Ул сабабдин шодмон бўлдум: ул йигит келур эрди – ғарқи гуноҳ эрди. Чун ўқ отти, эрса барча гуноҳларидан пок бўлди ва гуноҳлари тўкулди.
Хабарда андоқдурурким, Пайғамбар (а. с.) буюрди, ҳар ерниким, масжид қилур бўлсалар қирқ йил бурун фахр қилур эрмишким, мени масжид қиладурлар. Ва ҳар ердаким, ўқ отар бўлсалар саксон йил бурун фахр ва мубоҳот қилур эрмишким, мени нишонагоҳ қилиб, бир кун ўқ отганлар.
Амир ул-мўъминин Али[6] (карамаллоҳу важҳуҳи) гоҳо ўқ келтирур эрди, бош ва оёғларни ёланг қилиб, дуруд айтур эрди. Бир кун Саъди Ваққос ўқ отар эрдиким, Жаброил (а. с.) келди ва Ҳазрати Пайғамбар а. с.) Саъди Ваққос бирла туруб эрдилар, Пайғамбар (а. с.) айдилар: – Эй Саъди Ваққос, менинг учун бир ўқ отқил. Ва Жаброил (а. с.) айди: – Ё Расулуллоҳ, Саъди Ваққосға айтғил менинг учун ҳам бир ўқ отсун. Чун Ваққос бу икки ўқни отмоқдин сўнг Пайғамбар (а. с.) айди: Бир ўқ Худойи таолонинг номи учун отқил. Саъди Ваққос яна бир ўқ отти. Андин сўнг саҳобалар (р. а. а.) бориб, нишонагоҳдин ўқларни келтурдилар. Аммо ул ўқким, Худойи субҳонаҳу таоло оти учун отиб эрдилар, топмадилар. Жаброил (а. с.) келиб айди: – ё Муҳаммад, Худойи таоло айдиким, ул ўқни топмасунлар, анинг учунким, ул беҳиштда Саъди Ваққосқа ер олиб анда турди.
Манқулдурким, Шайх Шафиқи Балхий[7] (р. т. а.) назъ ҳолинда қўпуб ўқ-ёй келтуруб, бир неча ўқ отти, эрса ёронлари кўруб шодмон бўлдиларким, Шайхнинг аҳволи яхшидур. Шайх (қ. с.) айдиким: – Эй ёронлар, билингларким, менинг ҳолим охир бўлубтур. Аммо андоқ хаёл қилдимким, бир тоат қилайин ва ҳеч тоат бу маҳалда ўқ отмоқдин беҳрок кўрмадим. Билгилким, ўқ отмоқ савоби кўп ва масъаласи бисёрдур. Аммо мухтасар қилдук. Бо эҳтиром анжомид, ба итмом расид ин нусхаи шариф дар дасти бандаи заиф Фатхуллоҳ ал-котиб.



↑ Алишер Навоийга нисбат берилган (Қаранг: Бертельс Е. Э-Навои. М.; Л., 1948; Семенов А. А. Навоий қўлёзмалари тавсифи. Тошкент, 1940) бу ғоят кичик асар аштархонийлардан Абдулазизхон (1645 – 1680) китобхонасига мансуб бир мажмуа таркибида мавжуд, дейилади. Ушбу сатрлар муаллифининг Урфон Отажон билан ҳаммуаллифликда ёзган мақоласида рисоланинг мазмун ва моҳияти ёритилар экан, унинг Навоий қаламига мансублиги ҳақида баъзи далил ва мулоҳазалар билдирилади (Қаранг: «Тафаккур» журнали. 1995 й. 3/4-сон. 120 – 124-бетлар).

↑ Тарж. а.: Бутун олимларнинг парвардигорига ҳамду санолар бўлсин, Оллоҳнинг расули ва унинг оила аъзоларига дуои саломлар бўлсин!

↑ Одам – Оллоҳ яратган биринчи инсон. «Абулбашар» куняси, «Сафиуллоҳ» (Оллоҳнинг соф қули) лақаби. Халқда Одам Ота деб юритилади. Бу ерда Одам жаннатдан қувилгач,. Оллоҳ унга деҳқончилик қилишни, буғдой экишни буюргани ҳақида сўз кетади.

↑ Жаброил – Оллоҳ билан пайғамбар ўртасидагн воситачи, ваҳий келтирувчи тўрт фариштанинг бири. Унинг «Руҳ ул-амин» лақаби бор.

↑ Саъди Ваққос – Муҳаммад пайғамбар саҳобаларидан бири.

↑ Амир ал-мўъминин – Алн ибн Абу Толнб (661 йилда қатл қилинган). Исломда «Хулафо ар-рошидин» (тўғри йўлдан борувчи халифалар), халқ орасида «чорёрлар» деб аталувчи тўрт халифанинг тўртинчиси, Муҳаммад пайғамбарнинг куёви ва амакиваччаси. Исломдаги икки асосий оқимдан бири «шиа» (арабча «гуруҳ» демакдир)ни Али ташкил қилган. «Амир ал-мўъминин» Ҳазрат Алининг лақабидир. Навоий Ҳазрат Алининг «Наср ул-лаолий» (насрий гавҳарлар) номли асарида жамъланган ҳикматларининг ҳар бирини бир рубоийда талқин қилган (268 та) ва асарига «Назм ул-жавоҳир» (назмий-шеърлар жавҳарлар) деб ном берган. Адабиётда Али ажойиб саркарда ва жасур шахс сифатида таъриф қилинади.

↑ Шафиқи Балхий – машҳур шайхлардан. Фаридуддин Аттор Иброҳим Адҳам тариқатини олган эди, деб ёзади («Тазкират ул-авлиё», 232-6.). Шафиқи Балхий 174/790 – 791 йилда. Мовароуннаҳрда дунёдан ўтган.
Mualifning boshqa asaralari
1 Mezon ul-Avzon (Tasvirlar) 1375
2 Sab’ai Sayyor (Tasvirlar) 1031
3 Arba’in [Alisher Navoiy] 1960
4 Арбаин - 40 четверостиший [Alisher Navoiy] 1997
5 Арбаъин [Alisher Navoiy] 766
6 Афоризмы [Alisher Navoiy] 789
7 Badoyi ul-Bidoya (I- qism) [Alisher Navoiy] 5000
8 Badoyi ul-Bidoya (II- qism) [Alisher Navoiy] 5811
9 Badoyi ul-Vasat (I- qism) [Alisher Navoiy] 5760
10 Badoyi ul-Vasat (II- qism) [Alisher Navoiy] 2538
11 Badoyi ul-Vasat (III- qism) [Alisher Navoiy] 1944
12 Бадойиъ ул-Бидоя (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1020
13 Бадойиъ ул-Бидоя (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1344
14 Бадойиъ ул-Васат (I- қисм) [Alisher Navoiy] 926
15 Бадойиъ ул-Васат (II- қисм) [Alisher Navoiy] 937
16 Бадойиъ ул-Васат (III- қисм) [Alisher Navoiy] 858
17 Farhod va Shirin (I- qism) [Alisher Navoiy] 1650
18 Farhod va Shirin (II- qism) [Alisher Navoiy] 5911
19 Favoid ul-Kibar (I- qism) [Alisher Navoiy] 3709
20 Favoid ul-Kibar (II- qism) [Alisher Navoiy] 1654
21 Favoid ul-Kibar (III- qism) [Alisher Navoiy] 2415
22 Фавоид ул-Кибар (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1014
23 Фавоид ул-Кибар (II- қисм) [Alisher Navoiy] 901
24 Фавоид ул-Кибар (III- қисм) [Alisher Navoiy] 850
25 Фарҳод ва Ширин (I- қисм) [Alisher Navoiy] 815
26 Фарҳод ва Ширин (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1239
27 Hayrat ul-Abror (I- qism) [Alisher Navoiy] 12106
28 Hayrat ul-Abror (II- qism) [Alisher Navoiy] 2141
29 Hayrat ul-Abror (III- qism) [Alisher Navoiy] 2014
30 Holoti Pahlavon Muhammad [Alisher Navoiy] 1937
31 Holoti Sayyid Hasan Ardasher [Alisher Navoiy] 1845
32 Ҳайрат ул-Аброр (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1086
33 Ҳайрат ул-Аброр (II- қисм) [Alisher Navoiy] 698
34 Ҳайрат ул-Аброр (III- қисм) [Alisher Navoiy] 656
35 Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад [Alisher Navoiy] 664
36 Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер [Alisher Navoiy] 809
37 Layli va Majnun (I- qism) [Alisher Navoiy] 1982
38 Layli va Majnun (II- qism) [Alisher Navoiy] 1830
39 Layli va Majnun (III- qism) [Alisher Navoiy] 4677
40 Lison ut-Tayr (I- qism) [Alisher Navoiy] 6554
41 Lison ut-Tayr (II- qism) [Alisher Navoiy] 1035
42 Lison ut-Tayr (III- qism) [Alisher Navoiy] 6014
43 Лайли ва Мажнун (I- қисм) [Alisher Navoiy] 804
44 Лайли ва Мажнун (II- қисм) [Alisher Navoiy] 782
45 Лайли ва Мажнун (III- қисм) [Alisher Navoiy] 975
46 Лисон ут-Тайр (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1231
47 Лисон ут-Тайр (II- қисм) [Alisher Navoiy] 809
48 Лисон ут-Тайр (III- қисм) [Alisher Navoiy] 783
49 Лисон ут-Тайр (Язык птиц) [Alisher Navoiy] 1565
50 Mahbub ul-Qulub [Alisher Navoiy] 2036
51 Majolis un-Nafois (I- qism) [Alisher Navoiy] 1695
52 Majolis un-Nafois (II- qism) [Alisher Navoiy] 2112
53 Mezon ul-Avzon [Alisher Navoiy] 3630
54 Muhokamat ul-Lugʻatayn [Alisher Navoiy] 7536
55 Munojot [Alisher Navoiy] 7465
56 Munshaot (Munojot) [Alisher Navoiy] 1906
57 Мажолис ун-Нафоис (I- қисм) [Alisher Navoiy] 982
58 Мажолис ун-Нафоис (II- қисм) [Alisher Navoiy] 844
59 Маҳбуб ул-Қулуб [Alisher Navoiy] 929
60 Мезон ул-Авзон [Alisher Navoiy] 985
61 Муножот [Alisher Navoiy] 993
62 Муншаот (Муножот) [Alisher Navoiy] 816
63 Муҳокамат ул-Луғатайн [Alisher Navoiy] 1153
64 Nasoim ul-Muhabbat (I- qism) [Alisher Navoiy] 4017
65 Nasoim ul-Muhabbat (II- qism) [Alisher Navoiy] 1831
66 Nasoim ul-Muhabbat (III- qism) [Alisher Navoiy] 1960
67 Navodir un-Nihoya (I- qism) [Alisher Navoiy] 2374
68 Navodir un-Nihoya (II- qism) [Alisher Navoiy] 1782
69 Navodir un-Nihoya (III- qism) [Alisher Navoiy] 1192
70 Navodir ush-Shabob (I- qism) [Alisher Navoiy] 2429
71 Navodir ush-Shabob (II- qism) [Alisher Navoiy] 1591
72 Navodir ush-Shabob (III- qism) [Alisher Navoiy] 1824
73 Nazm ul-Javohir [Alisher Navoiy] 4874
74 Наводир ун-Ниҳоя (I- қисм) [Alisher Navoiy] 966
75 Наводир ун-Ниҳоя (II- қисм) [Alisher Navoiy] 974
76 Наводир ун-Ниҳоя (III- қисм) [Alisher Navoiy] 851
77 Наводир уш-Шабоб (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1061
78 Наводир уш-Шабоб (II- қисм) [Alisher Navoiy] 765
79 Наводир уш-Шабоб (III- қисм) [Alisher Navoiy] 876
80 Назм ул-Жавоҳир [Alisher Navoiy] 779
81 Насоим ул-Муҳаббат (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1280
82 Насоим ул-Муҳаббат (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1133
83 Насоим ул-Муҳаббат (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1083
84 Притчи [Alisher Navoiy] 936
85 Qaro koʻzum (I- qism) [Alisher Navoiy] 2567
86 Qaro koʻzum (II- qism) [Alisher Navoiy] 2377
87 Qaro koʻzum (III- qism) [Alisher Navoiy] 2063
88 Қаро кўзум (I- қисм) [Alisher Navoiy] 968
89 Қаро кўзум (II- қисм) [Alisher Navoiy] 904
90 Қаро кўзум (III- қисм) [Alisher Navoiy] 899
91 Risolai tiyr andoxtan [Alisher Navoiy] 1267
92 Sabai Sayyor [Alisher Navoiy] 10162
93 Saddi Iskandariy (I- qism) [Alisher Navoiy] 1523
94 Saddi Iskandariy (II- qism) [Alisher Navoiy] 1824
95 Saddi Iskandariy (III- qism) [Alisher Navoiy] 2984
96 Siroj ul-Muslimin [Alisher Navoiy] 2586
97 Сабъаи Сайёр [Alisher Navoiy] 1713
98 Садди Искандарий (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1371
99 Садди Искандарий (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1004
100 Садди Искандарий (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1562
101 Сирож ул-Муслимин [Alisher Navoiy] 781
102 Tarixi anbiyo va hukamo [Alisher Navoiy] 3512
103 Tarixi muluki ajam [Alisher Navoiy] 2847
104 Тарихи анбиё ва ҳукамо [Alisher Navoiy] 888
105 Тарихи мулуки ажам [Alisher Navoiy] 852
106 Vaqfiya [Alisher Navoiy] 3258
107 Вақфия [Alisher Navoiy] 810
108 Xamsat ul-Mutahayyirin [Alisher Navoiy] 2297
109 Xамсат ул-Мутаҳаййирин [Alisher Navoiy] 866
110 Gʻaroyib us-Sigʻar (I- qism) [Alisher Navoiy] 9441
111 Gʻaroyib us-Sigʻar (II- qism) [Alisher Navoiy] 2848
112 Gʻaroyib us-Sigʻar (III- qism) [Alisher Navoiy] 4235
113 Ғаройиб ус-Сиғар (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1525
114 Ғаройиб ус-Сиғар (II- қисм) [Alisher Navoiy] 818
115 Ғаройиб ус-Сиғар (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1153
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика