Вақфия [Alisher Navoiy] |
Вақфия Бисмиллоҳир-Раҳмонир-Раҳим Улум ҳақойиқи, балки ҳақойиқ улумининг фасиҳ каломлик ва саҳиҳ ҳадислик мударрислари кашшоф табъ, мутолеидин маоний таволеини баён лавомеъи била рубъи маскун маъмурасининг мураббаъ ҳужраларидағи мавзун адолиғ ва матбуъ алқолиғ талабасининг замирлари мушкулотиға ва хаёллари мисбоҳиға изоҳ қила олмоқликларининг боиси ул бўла олғайким, ҳидояторо авроқлари бидоятин ва дироятосо сабоқлари нихоятин ул олам кимёи ҳамди ва жавоҳир шукри била мулаххас ва мунаввар қилурларким, одамни «Салотуллохи алайҳи ва лақад каррамно бани одам»(1) икроми била мукаррам қилиб ва илми адам ул-асмў ташрифи бирла мушарраф этиб, малакут оламннинг муқарнас токлиқ ва муқаддас равоқлик мадрасасида каррубийлар(2) ифода ва истифодаси учун ижлос қилди. «Субхонака ло аъламин лино илло мо алламатина иннака анта-л-алим ул ҳакими»(3). Назм: Анга ҳамдким илмлари тайб эрур Ва шул илм ила олам ул-ғайб эрур. Алимики, бир зарра илмида фош Бидоят спеҳрида юз минг қуёш. Ҳакимеки, бир қатраи хикмати Тузатти муҳиту фалак ҳайъати. Ва бўстони фаслида кўйғач кўнгул Ўзин тифла мактаб кўриб ақли кулл. Шабистони илмида жинну малак Ўчуб гунгу лол, уйлаким шабпарак. На умме-ки, сургач шараф хомаси, Қилиб они кавнайи алломаси Не олимки, илмиға мағрур этиб Қабул аҳлидин они маҳжур этиб. Жаҳон мадрусин тўрт тоқ айлабон Анга кўкни тўққуз равоқ айлабон. Тошида мўхандис Зуҳал пайкари Ичида мударрис бўлуб Муштарий. Таоли-лиллоҳ уд қодири зулжалол Ки, ҳам лам язал келди ҳам ло язал. Аён улча мавжуду маъдум анга Азал то абад илми маълум анга «Жалли субҳанаҳу ва азуму шаънуҳу ва илайҳи ғайриҳу»(4) фунун дақойики, балки дақойиқ фунунининг мутаввил маоний аёнлиқ ва мухтасар баёнлиқ муҳаддислари ниҳоди зеҳн бадри машорикидин аҳодис масобиҳини ифода шамойили била сипеҳр мадрасасининг тоқи остидағи ва ҳар хонақоҳи суффаси устидаги «Утубул илма ва лав бачинни»(5) амри билан саъй қадамин талаб бодиясиға қўюб, умид ажзосин фақр жузвдониға солиб, тажарруд кутубин таҳаммул орасиға кўтариб ҳар кун бир манзил ва ҳар ой бир шаҳр мароҳилин қатъ қилған мубтадийлар, «Ал уламоу варасату ал-анбиё»(6) олий маротиби умиди била машаққат тунлари афтода тирсакларин фалокат бўрёсиға қўйиб, сабр қўлларин шикасталиқ энгагига сутун этиб, заъф димоғин савдо чироғи дуди била мушавваш этиб, жаҳл кўзин амал варақларига йитқан мунтаҳийлар тафҳим ва таълимиға муваффақ бўлур учун сабаб бу бўлғайким, балоғат жавоҳири била мурассаъ луғотларин ва фасоҳат завоҳири била мукаллал нукотларин ул маҳбуб оқибат Маҳмуд(7) наъти била музайян ва мужалло қилурларким, улувви даражотдин «Уламоу умматий к-анбиё бани Исроила»(8) таронаси била тараннум тузди ва самувви рифъатдин «фазлу олими алал обиди к-афзалу ало аднокум»(9) фасонаси била такаллум кўргузди. Назм: Лий маъа Оллоҳнинг сарфарози, Қоба қавсайн маҳрами рози(10). Тахти остида фарши у адно Тожи устида дурримо авҳо. Сочи тобида лайлат ул-меърож Шоми меърожи чарх бошиға тож. Ул шаҳи жин, инс хайли анинг Балки кавнайн ўлуб туфайли анинг. Қайси тил бирла, ё баний уллоҳ, Сени таъриф этай мене гумроҳ Мадҳи зотингда ҳақ дебон лавлок Лам якун золика-л-уллувви сивок Ҳам магар ушбу тавр хийла била, Мадҳи зотингни дер васила била. Айта ҳам олмасам сифотингни, Қилғамен зикр тилға отингни. То нажотимға ул мадад бўлғай, Не мададким, улуғ писанд бўлғай. Ёраб, ул ҳодийи сабул ҳаққи, Ёраб, ул хотами расул ҳаққи. Ким сени зору бебизоатни Ўртаған журм ўтиға тоатни. Этма маҳрум анинг итоатидин Қилма навмед анинг шафоатидин. «Ва саллолоҳу алайхи ва ало олиҳит таййибийн ва ашобуҳ ут-тоҳирийн ва мин тобъиҳум ажмаийн ило явмиддин(11). Аммо ҳамду сано вазойифи ва наъту дуо шароитидин сўнгра жон мазраасин ва кўнгул ҳадиқасин улум талабиға вақф этган воқифлар ҳазратида ва бу мазраа ва ҳадиқа муҳсулин фунун касбида сарф этган сорифлар хизматида маъруз ва марфуъ улким, азали азалдаким, мавжудот раънолари адам шабистонидин вужуд гулистониға жилвасоз бўлмайдур эрдилар ва маҳлуқот зеболари йўқлуқ хилватидин борлуқ саҳросида арбада оғоз қилмайдур эрдилар. Назм: Адам шомида йўқлуқ хилватида Анинг уйқу масти эрди Одам Ки, ойини ҳаёти кирмас эрди Тушига, бал анга йўқ эрди туш ҳам. Куннинг хўтани ғаддор сипоҳи туннинг занги шиор черики шабихунидин фориғ ва шомнинг мушкбуй сипоҳ жардалари субҳнинг мўғилжабин чобуксувори турктозидин эмин, на фалак бинафшазориға кавокиб жолалари жилвасоз ва на кавокиб жололариға қуёш ўти ҳароратидин гудоз, на булбулнинг ғунчадек қонлиғ кўнглида гул ишқи хорхоридин асар ва на парвонанинг ўтлуғ жонида шамъ шавқи шароридин хабар. Назм: На кўк эдию на кўк ичра ёр, на ер узра мулк, На мулк ичида диёру на ул диёрда ёр. «Коналлоҳу ва лам якун мааҳушайъан»(12). Чун Ҳақ субҳоно ва таолонинг ҳикмати болиға ва қудрат шайиъаси «Аннамо амараҳу изо ирода шайъан ан яқуллаҳу кун фаякун»(13)ишорати била жамеъ маҳлуқотни ғайб шодирвони кейнидин шаҳодат майдони фазосиға сурди «кунту каназон махфийян фаажабту ан аърафа фа халафат ул ҳаққу» башорати бирла андоғ зоҳир бўлдиким, бу мавжудот қобилияти қадиға вужуд кисватин солмоқдин мақсуд инсон вужуди эрдиким, «ҳам-марту тийнату одама биядий ба арбаина сабоҳан»(14) бу маъниға машъардур. «Инна аразно ал-амоната ало-с-самовати валарзи вал жабола фаабайна ан яхмалинаҳо»(15) даъвийға шоҳид, аммо нечукки ваҳҳоблиғи тақозоси бу навъ мавҳибат ва жамолият қилди. Қаҳҳорлиғи доғи буларнинг акси муқтазо - қаҳр ва жалолият бўлди. Ҳар ойинаким, «Ҳаллақул инсона мин тафовутин»(16) амри лозим келди. Андоғки, Мусо салавотул-лаҳу алайҳи-р-раҳмон(17) илкидаги қуёш ўтрусида фиръавн тийралиғи зуҳурға келди. Ҳазрати «Муҳаммад арабий саллоллоҳу алайҳи вассаллам»(18) илми айнул ҳаётининг муқобиласида бу жаҳл зулмати жилва ва зуҳур қилди. Рубоий: Деҳқони азалки, тузди бу турфа чаман, Қилмади анинг барча наботини ҳасан. Бир сари агар экти гулу сарву суман Ўзга сари тикти хасу хошоку тикан. Аммо корхона васиъатидин матнуъ халойиқ ғояциз ва халқ касиратидин мухталиф фирқа ниҳояциз ва фирқ ихтилофидин шунъа мазоҳиб бисёр ва мазоҳиб шунъасидин кабиҳа афъол бешумор, мутасаввар учун ҳикмати илоҳий ва инояти номутаноҳий жаҳолат зулматиға тушган гумроҳлар илайиға ҳидоят шамъин тутуб, туз йўлға раҳнамолиғ қилмоқ учун залолат кудуратида қолғон номасиёҳлар олдиға иноят машъалин ёрутиб, сироти мустақим кўргузмак учун баъзи масъуд фотиҳалик саодатпайвандлар ва Маҳмуд хотималиқ давлатмандларнинг фархунда фарқлариға нубувват тожин қўюб, шариф эгниларига ҳидоят хилъатин солиб, муборак белларига рисолат камарин боғлаб, бу халойиқ орасида сарафроз ва мўъжизапардоз қилдиким, «Ҳаққи жалли субҳона»(19) адо амрин «Жаннот тажарри мин тахтиҳо л-анҳори»(20) ваъдаси умиди била, навоҳисин «Ано жаално фи аънокуҳум аълолан»(21) вайди бийми била аларға ирсол қилғонлар. Ҳар ким таслим юзин қабул туфроғига қўюб, уларнинг амри наҳйиға иймон келтуруб, тоатлариға амал қилса, «Ан аллазина омину ва амал ус-солиҳоти фа лаҳум адри ғайри мамнунин»(22) ҳидоё ва ниамидин бархўрдор бўлғай ва ҳар ким шайтони васовис ва нафсоний ҳавоҳис ғалабасидин далил тиламакка залил ва бурҳон истамакка алил бўлса, улар кунсдин равшанроқ мўъжиза бобида яди байзо кўргўзгайлар ва ясихус сукут(23) эъжози зуҳурида ояте бўлғайлар. Байт: Не оят, не каломки, аҳлу фазлу камол Эрур анинг киби бир ҳарфнинг адосида лол. Андоғки, калимдаи «фаатоу би суратин мин мислиҳи»(24) андин хабар берур ва агар жаҳллари беморлиғи бу навъ шофиъ муолижалари бирла шифо топса ва савдолари муддаоси бу тавр кофий муомалалари била кифоят бўлса, биз-зарура уларнинг қиблаи иқбол ва каъбаи аммолдек рисолатлари даргоҳиға боққайлар ва илтижо илкин нажот халқасиға уруб, мақсуд эшигин қоққайлар. Умидки, «Ман қараи бобан ложжу ва лаж-жу»(25) ҳукми била юзлариға мақсуд эшиги очилғай ва бошлариға мурод гавҳари сочилғай ва ҳар ким хилқат нопоклиғидин ва тийнат иллатноклиғидин бовужуди бу навъ содиқи расул ва сидқи расойил ва мустақими сабил ва рости далойил рисолат ганжи муҳаррамларининг рози ва нубувват сирри ҳамдамларининг эъжози або саҳбосидин сархушроқ, истибкор ҳавосидин саркашроқ бўлуб, Расул ҳавориқин саҳарға тушурса ва анбиё мўъжизотин иродат бирла шаъбадаға индурса, «Аш шақийю мин шақийюн фибатни уммийҳу»(26) далили бирла дунёда шақовати мухаллад ва уқбода азоби муаббад бўлғай «фа улаика ун нори -ҳум фиҳо холидувна»(27). Назм: Худойки сунъ ошкор айлади Ки, йўқдин халойиқни бор айлади. Чу тийнатларин қилди тахмир ўзи Ёмон яхшиси доғи тақдир ўзи. Бу бир гар савоб этти, ул бир табоҳ Арода буларға не эркин гуноҳ? Ким ул бирни ўртар жалолияти. Бу бирни севаргай жамолияти. Киши буйла ногоҳ савол этмайин, Саволин муважжаҳ хаёл этмайин. Ки, сирри илоҳий не билмас киши Киши фаҳмидин тош эрур ҳақ иши. Керак буйла сўзни хифо айламак Бу маъни била ихтифо айламак Ки, тенгрига чун мавж уруб баҳри худ Жомеъи халойиқға берди вужуд. Ғазаб ҳаминон қилди, раҳмат дағи. Яратти томуғ, доғи жаннат дағи. Ғазаб раҳм учмоқ томуғ хилқати Қилурдин бу эрди икин ҳикмати. Ки, қаҳр ила раҳмат ёйиб эл аро Тўло айлағай ики меҳмонсаро. Навоий, сўзунгдин малул ўлди эл Узун сўзки қўй, ҳарф бошиға кел. Ва айзан бо вужуди «Инна оллоҳу ало кулли шайъи муҳит»(28)ки ҳеч зарраи зарротдин ва ҳеч шаййи ашёдин эмаским, Ҳаққи субҳона бир лаҳза, балки бир турфат ул-айни уларнинг сирри алойинасидин воқиф бўлмағай. Иброҳим(29) саловот ур-раҳмони алайҳининг вужуди гулбуниға ёнар ўтни гулзор, балки гулнор қилди(30) ва Юнус(31) алайҳиссаломнинг зоти гавҳариға дарё қаърин, балки балиқ қурсоғин садаф этти. Намруд(32)нинг дилосо димоғидин жабборлик фосид моддаси дафъиға пашша нишин этитти ва Од қавминипг шамъи жаҳолатин учургали, балки хирмани ҳаётин совурғали ел хайлин тебратти. Бу навъ адл ва интиком бўлатурғач бовужуди анбиё раҳнамолиғи яна оламнизоми ва халойиқ ороми учун олийжоҳ салотин ва анжумсипоҳ ҳавоқинни оламда қаҳрамон ва халойикға ҳукмрон этти. «Атийъу оллоҳу ва атийъу-р-Расул ва улуввал-л амри минкум амрий»(33), била улуҳият аа нубувват маротибидин сўнгра салтанат мартабасига тартиб берди. Ҳар қайси ўз замони пайғамбарининг дини ривожи ва ўз аҳли насибасининг шаръи тақвиятида сайъи тамом ва эҳтимом мо ло калом кўргузгай ар ва жиҳод камарин ижтиҳод белиға боғлаб, уд шаръ куфраси ва-ул ислом фижраси дафъиға кушеш қилғайлар ва адл суйи била мулк бўстониға нусрат бергайлар ва сиёсат қиличи била кишвар ҳаримидин фитна ва ошуб шахсининг бўйнин юғай, то сойир риоё амну омон маходида мураффатул ҳол ва қофаи бароё лутфу эхсон ва афтонида фориғулбол бўлғайлар. Назм: Алминнату-ллоҳи таборак ва таоло(34) Ким биза етишти бу сифат мансаби воло. Ким, тенгриликка ул ҳолиқни парастиш қилурбизким, ҳар замон эли ҳар нениким, тенгри дедилар мисли кунас ва ўт ва бут ва бўзов ва ғайри барча анинг маҳлуқидурлар ва анбиёдин ул наби динидадурурмизким, барча анбиё шариатиға қалам тутмаған илки била Батлон(35) рақами чекти ва китоблариға насх хати тортти. Салотиндин ул султони султоннишон замонида, балки олий остонида қуллуқға машғулмизким, |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62712 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 59957 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40602 |
4 | Guliston [Sa’diy] 37048 |
5 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 24030 |
6 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23717 |
7 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23409 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19894 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18936 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14684 |