Ғаройиб ус-Сиғар (III- қисм) [Alisher Navoiy] |
Вов Ҳарфининг Валлоҳийят Афзоларининг Вақойии «Ғаройиб»дин 506 Вафо аҳлиға даврондин етар жавру жафо асру, Жафосидин анинг озурдадур аҳли вафо асру. Буким, аҳли вафо ноёб эрурлар андин эркинким, Бу эски тоқ аларға ёғдурур гарди бало асру. Фалак дарди иложи чиқмай андин кимса топмайдур, Магар ноёб эрур ул ҳуққа ичра бу даво асру. Гаронжонлиғни қўй, жон бер, тилар бўлсанг дури мақсуд Ки, оламда оғирдур ушбу жавҳарға баҳо асру. Фидо жонимни айлаб, олам аҳлидин тамаъ қилдим Вафо, астағфируллоҳ, қилған эрмишмен хато асру. Ризо аҳлин сиёсат тиғидин қўрқутмағил, эй шаҳ Ки, қатлингдин сенинг қўрқарға ўлмайдур гадо асру. Табиат чоҳидин руҳунгнн қутқарким, хуш эрмастур Қафас қайди аро булбулға бўлмоқ мубтало асру. Чу кавсар жоми зикри қилмади рафъ ўзлугум қайдин, Бу ранжимға ҳамоно нафъ этар жоми фано асру. Ҳавойи гулшани қудс эт, Навоийким, хуш эрмастур Зағанлар бирла бу гулшанда бўлмоқ бенаво асру. 507 Ёр мустағнию муҳлик ғами ҳижрон асру, Оҳким, қолмишам ўз ҳолима ҳайрон асру. Рахналар солди ўқунг касрати кўнглум уйига, Ул ёғин айлади бу кулбани вайрон асру. Эй рафиқ, ўқини захмимдин агар чектинг, лек Етадур жонима кўнглумдаги пайкон асру. Шайх таклифи намоз этти, вале билмаским Ишқ тийғи ярасидин борадур қон асру. Ноз этиб ғамза ўқин гар отар, эй жон, асра Ким, отар ғамза ўқин ноз ила жонон асру. Ғусса жомики бу давр ичра лаболабдур, ани Ваҳки, бот-бот тутадур соқийи даврон асру. Эй Навоий, дема иқболи бақо мушкил эрур, Фоний ўлғанға эрур ушбу иш осон асру. 508 Юзунгда май гули ё гул очилған бўстондур бу, Гулунгда қатра хўй бўстондағи судин нишондур бу. Кўзумда қатра қонлар боғлаған эрмас ҳамоноким, Назар боғида шавқингдин очилған арғувондур бу. Эмас васлинг тилаб учқан кўзум атрофида кирпик Ким, ул дарёйи қушларға қамишдин ошёндур бу. Кўнгулдин чиққон оҳим айлар афзун халқ савдосин Ки, шайдолиғ диёридин етишган корвондур бу. Қизил ранглар кўзумда кўрган англар ашк сайлинким, Оқарға келган ул йўллар била ҳар сари қондур бу. Лабиндин хастадур кўнглум дам очма, эй Масиҳ, ўтким, Иложин юз сенингдекнинг беганмас нотавондур бу. Қуюндек дашт аро кўрсанг мени, кўп қочмаким, ҳар дам Бошингға эврулур саргаштайи бехонумондур бу. Кўнгул майхона роми, хотирим хуш май батидинким, Мунга руҳ-ул-аминдур ул, анга дор-ул-амондур бу. Дема, ҳижрон туни ҳар дам етар ул ойға фарёдим, Ул ой фарёдинга етмас, Навоий, не фиғондур бу. 509 Ҳажрида кўнглумга бор ул лаъли сероб орзу, Не ажаб махмур қилса бодайи ноб орзу. Ул парий мажнуни ўлдум бу сабабдинким, эрур Зулфининг занжиридин бўйнумға қуллоб орзу. Лаълидин беҳуш бўлмоғлиқ ҳавасдур жонима, Кимга, ваҳким, бўлмағай мундоқ шакархоб орзу?! Иттим оғзин истабон мен, йўқ таманнолиғни вой Ким, адам йўлида гум қилди бу ноёб орзу. Кўрдим ум ул бут қошлари, кофирмен, ар исломи бор, Қаъба аҳли қилмаса бу навъ меҳроб орзу. Фақр кўйининг қора шоли била гулхан кулин Топқали, биллаҳки, қилман кишу синжоб орзу. Гар Навоий тарки ишқ этти ҳавас ўлтурмаким, Чин эмастур айламиш бу ишни ўйнаб орзу, 510 Ҳар ён ул юзда тер оқиздингму, Ё оқар меҳр чашмасидин су? Қолди холинг тер остида, ёхуд Дамнн асрар суға чўмуб ҳинду. Тердин ул юзга бўлмиш ўзга сафо, Қатрадин гарчи тийрадур кўзгу. Гулда шабнам ажаб худ эрмас, лек Ойда анжум ғариб эрур асру. Сенда тер, менда ашкдур юз уза, Йиғласам мен, санга келур кулгу. Уёлиб тер оқизди анжум эмас, Шоми ҳажрида торами мийну. Дер Навоийки ғайр эмас мавжуд, Турфа сўз «ло илоҳа илло ҳу». 511 Сайли ашким бирла тутмиш жумлайи оламни су, Жумлаи олам неким, бу нилгун торамни су. Айлагандек мардуми обий бурун кўз мардумин, Эмди ул навъ айламиш хайли бани Одамни су. Баҳри ашким еткурур ҳар дам қуёшқа бир ҳубоб, Уйлаким, еткурди Кайхусравға жоми Жамни су. Захмим ичра қолди пайконинг, не янглиғ буткай ул, Чунки қўймас ёраға ёпушқали марҳамни су. Истангиз кўнглумниким, саҳрода ашким сайлидин Қайда солди эркин ул бемори девонамни су. Даврдин ғамгинмен, эй соқий, қадаҳ сайлини қуй, Бўғзума то элткай кўнглум уйидин ғамни су. Эй Навоий, уйла назм эттинг бу дурри обдор Ким, ажаб йўқ рашҳасидин гар тутар оламни су. 512 Белингу зулфунг хаёлин шарҳ этармен мў-бамў, Ташнадурмен лаълинга то бордурур жонимда су. Орзу айлар лабинг оллинда жон бермакни Хизр, Хизр суйидин ўлуг умр айлагандек орзу. Шарбати лаълинг қўюб нўш айлаган ҳайвон суйи Бўлғай андоқким, қўюб ҳайвон суйин ичкай оғу. Сунбулунгни қилғали ошуфта йўл топмас насим, Баски атрофидадур шайдо кўнгуллардин ғулу. Терлаган юз қатрасидинким, юзум қонин юдунг, Ваҳ, не дейким, ишқ аро топтим не янглиғ обрў. Кўнглакинг лавнидин ўлдум, атридин топтим ҳаёт, Қайси гул баргинда бор эркин бу янглиғ рангу бў. Эй Навоий, ёр сарвақтингға етмак истасанг, Оҳу ашкингдин супур вақтинг ҳаримин, балки ю. 513 Ул ойға не ғам, тушса бу девонадин айру, Бўлмас зараре шамъға парвонадин айру. Холингни тилаб руҳум агар учса эмас айб, Бу қушқа таҳаммул қани ул донадин айру. Меҳнат қуши кўнглум уйидин чиқмаса тонг йўқ, Ким кўрган бор чуғзни вайронадин айру. Андуҳу хирад қасдим этар, войки, меҳнат Ўздин манга айрудуру бегонадин айру. Қиссамни эшиткан ўладур, ишқ аро, ваҳким, Эрмас ул оғир уйқу бу афсонадин айру. Туфроғ агар бўлса таним дайрда қилма, Эй чарх, ани соғару паймонадин айру. Масжидда Навоий гар эмас, нукта будурким, Нуқсон қилур ўлмоқ анга майхонадин айру. 514 Тутқали ламъайи рухсориға жонон кўзгу, Судурур баски қолиптур анга ҳайрон кўзгу. Чарх золи санга машшотадурурким, бўлмиш Анга гулгуна шафақ, меҳри дарахшон кўзгу. Не қатиқ кўнгли бор оёки ўшул маҳвашнинг, Рўбарўйиға келур ҳар нафас осон кўзгу. Жон эви ичра хаёлингни безар бўлса кўнгул, Пари ўлур тароғ ўқунгнунгу пайкон кўзгу. Ул парий юзига девона гар эрмас, не учун Бўлди бозорда саргаштаву урён кўзгу. Соф қил сафҳайм хотирни тилар бўлсанг файз, Акс топмоқ, гар эрур тийра не имкон кўзгу. Кўзгудек борса Навоий ўзидин не тонгким, Айлади май қуёшин соқийи даврон кўзгу. 515 Сочти гердин гул уза ул сарви гулрухсор су, Куймагим дафъиға қилди ўт уза изҳор су. Юзда хай туғёнидин гар кулса оғзи йўқ ажаб, Ғунчаға бўлмас очилмоқ, ичмайин гулзор су. Тийғи бот-бот захм урардин зор жисмим қилди заъ Замзам ўлсунким, кўп ичса еткурур озор су. Ёр аёғи туфроғидин ўзга кўрман доруе, Эй муолиж, кўзларимдинким келур бисёр су. Меҳрким, ул чеҳра аксидур недур, гар бўлмамиш Ўтлуғ оҳим шуъласидин гунбади даввор су. Ғам ўтидин, эй ҳаким, ўлмак тилармен, жомима Заҳр қўшсанг қўш валекин қотмағил зинҳор су. Хаста кўнглум оғзи захми пахталиғ пайконидин, Бор анингдекким, момуқ бирла ичар бемор су. Шаръдин айру риёзатдин сафо касб айлаган, Уйладурким соф ўлур таскин била мурдор су. Тўрт ёндин ўқи йўл қилмиш Навоий кўнглини, Ишқ савдоси учун гўё ясаптур чорсу. 516 Солса зуҳдунг тунига жоми ҳилоли партав, Субҳа анжумларин эт бода қуёшиға гарав. Тийра хилватни нетай, хилват ани билки солур, Анда соқий юзию бода қуёши партав. Ул парий ишқида қочмоқдур ўзумдин ғаразим Буки, ғам даштида Мажнундек этармен таку дав. Зулфи ҳажрида дамим дуди жаҳонни тутти, Мени савдойий ўшул зулмат аромен шабрав. Даҳр хусравлиғин улким тилади, чарх анинг Бошиға қўйди туганким, дер ўлус Кайхусрав. Файз кўз тутма риёзатда тешилмай юрагинг, Очмайин равзана уй ичра қуёш солмади зав. Эй Навоий, хуш эрур хилват, агар бўлса киши Дилбари бирла иков, бўлмаса лек анда бирав. 517 Жонда жонпарвар сўзидурму лаби хандониму, Руҳум ороми дейинму ани жоним жониму? Кўнглум ичра нишларким, санчилибдур англаман, Ништари мужгонидурму новаки пайкониму? Эй кўнгул, олам бузарда қай бири ортуғ экин Нуҳ тўфониму ашким сайлининг туғёниму? Жон олурда қайсининг саъб эрканин шарҳ айлайин, Ишқининг бедодиму, ё шиддати ҳижрониму? Неси ул гулнинг Эрам гулзоридин ортуғ эмас, Жилва айлар сарвиму, ё ғунчайи хандониму? Эйки, бердинг даҳр шўхиға кўнгул, қатлинг учун Ишвайи пайдосиму йўқ, офати пинҳониму? Қатл қилдилар Навоийни валекин билмадим, Кўнглин олдурмоқму эрди, ё кўнгул олғаниму? 518 Шоми ҳажр ўлтурди бу ношодни, сен шод ую, Қайғум этти қасди жон, сен қайғудин озод ую! Кеча гар то субҳ мониъ эрди нолам уйқунга, Чунки бўлди дафъ ул афғон била фарёд, ую. Бизни ҳижронингда сўнгғи уйқу бости, бори сен Кўз очиб ноз уйқусидин бизни қилсанг ёд, ую. Сен бағоят масту усрук, наргисинг уйқу тўла, Чунки ғунчанг дағи қилди эснамак бунёд, ую. Тун эрур кеч тонгла топқунг уйқусизлиғдин хумор, Бир замон бошинг қўюб, эй сарви ҳурийзод, ую. Ўтти ярим кечаю яхши эмас масти хароб, Кўз юмуб очқунча суҳбатни қилиб барбод ую. Эй Навоий, маст бир тун кўз оёғиға қўюб, Уйғанурға ҳашр субҳин айлабон миод, ую. 519 Ғамимниму дейин ё беғам элнинг можаросинму? Кўнгул ҳолинму ёхуд кўнглум олғаннинг жафосинму? Қатиқ ишқим балову шиддатинму айлайин тақрир, Йўқ эрса бениҳоят иштиёқим ибтилосинму? Ададсиз дарду ранжим саъб эканниму қилайин шарҳ, Сифатқа рост келмас шавқум ошуби балосинму? Кўнгулда васл боғи орзусинму баён айлай, Бағирда хори ҳижрон нўгининг муҳлик яросинму? Вафосиз ёр бепарволиғинингму сўзин айтай, Манга жавру жафо тийғин уруб, элга вафосинму? Фалак зулми, улус бедоди ё бир сарви раънонинг Менинг ҳолимни айлаб беҳаво ҳар ён ҳавосинму? Навоий, илтифот оғоз қилди ёр, билманким, Фироқидин шикоятму қилай, васл илтимосинму? 520 Назарға келгали ул икки наргиси жоду, Кўнгулда йўқтурур орому кўзда ҳам уйқу. Кўнгулки қайғу сипоҳи била низоъ этти, Не шод ўлайки, кўнгулни босиптурур қайғу. Кўзунг Хўтан кийигидур, юз узра холларинг Магарки нофасидин мушк сочти ул оҳу. Кўнгулни туз, тиласанг фойиз ўлса туз маъно, Нединки, эгри эса эгри кўргузур кўзгу. Хуш улки, дайрға борғач қадаҳни муғбача маст Юкунуб илгима берди чиқиб келиб ўтру. Чу кофир урди бу янглиғ йўлумни, дин лафзин Яна тилимга кечурсам уят эрур асру. Навоий, ўйнади жон халқдин бурун, раҳм эт, Чу қилди жалдлиқ, эмди керак анга жўлду. Ҳе Ҳарфининг Ҳумоюнвашларининг Ҳалокангизлиғлари «Ғаройиб»дин 521 Юзу кўзунгда муайян камоли сунъи илоҳ, Не юздурур бу, не кўз ло илоҳа иллаллоҳ. Жамолинг ойина ва-ш-шамси кўзгуси нозил, Кўзунг қаросиға мо зоға сурмаси ҳамроҳ. Тилинг ҳамеша ладуний улумиға нотиқ, Дом кўнглунг илоҳий румузидин огоҳ. Қамар ҳар ой боши муъжизнамой илгингдин, Қочиб бошини ўғурларки бўлур ийла дутоҳ. Чу сен сипеҳрдин ўттунг шиҳобу ҳалқайи бадр Эмаски чарх чекар кеча ҳасратингдин оҳ. Сенинг шафоатинг уммиди чун эрур мумкин, Гуноҳкор бировдурки, йўқтур анга гуноҳ. Навоий гулшанининг наргиси нужум ўлғай, Кўз учидин анга қилсанг ҳисоб вақти нигоҳ. 522 Оташин гул гарчи зийнатдур жаҳон бўстониға, Барқ эрур ҳар ел учурған барги булбул жониға. Гарчи шамъ ўлди шабистон зеби, кўрким, шуъладин Тил чиқармиштур сусаб парвоналарнинг қониға. Майки қуйғай соқийи гулрух эрур ҳайвон суйи, Ваҳки, офат сайлидур ишқ аҳли хонумониға. Най елин Исо дами тутқилки, ул бордур самум Ҳар нафас аҳли муҳаббат хотири вайрониға. Бир қадаҳ май ичмади бу дайр аҳли бехумор, То таҳаррук бўлди бу тоси нигун даврониға. Бода беранжи хумор эрмиш фано жомида, лек Ичмак ани келмамиш ҳар булҳаваснинг шониға. Ҳасрат ўлтурди мени, эй муғ, кетур жоми фано Ким, чидай олман бугундин сўнг анинг ҳижрониға. Бўлмайин фоний, муҳаббат жомин ичмакдур маҳол, Сабт этинг бу нуктани дайри фано айвониға. Ком топмай кимки ҳирмон дардиға бўлмиш асир, Истаса ҳамдард ўлтуртунг Навоий ёниға. 523 Кўнгулким, васлин истар ҳар тараф доғи ситам бирла, Эрур Юсуф харидори неча эски дирам бирла. Фиғонлиғ кўнглуму ўтлуғ дамимни саҳл тутмангким, Олибмен ишқ иқлимини бу таблу алам бирла. Итурдум оҳ ила ағёрни ул юз ҳавосидин Анингдекким, киши судин кетаргай хасни дам бирла. Қуруғ жисмимда қонлиғ захм эмастур қатъ учун ҳар ён Ки, пайванд айламишсен ул сўнгакларни бақам бирла. Туган бирла алифдин, эй мунажжим, ҳолатим кўргил, Ки, кўксум тахтайи рамл ўлди ҳар ён бу рақам бирла. Кўнгул машҳудиға чун бўлди восил бўлса бўлсун тил Агар қойил самад бирла вагар зокир санам бирла. Таайюн хирманин куйдургай аммо барқрафторе Ки, кўкдин ерча манзил қатъ қилғай бир қадам бирла. Дема кўксумда эскиргай туганларким, кўзум ҳар ён Чу тўкти қатра доғ ўлди бу сариғ сафҳа нам бирла. Қаду зулфунг била оғзинг тилаб кўз юмди оламдин, Навоийға тараҳҳум айлаким, борди алам бирла. 524 Куйди кўнглумким, недин манзил эмас жононаға Тушти ўт ганж орзусидин бизинг вайронаға. Ул парий усрук кўзин истаб биёбон тутмишам Ким, кийик бирла мудом улфат бўлур девонаға. Келдиму кўрдум юзин қайтурмен эмди ўртаниб, Шамъни кўрган нафас ёнмоқ керак парвонаға. То манга бегона бўлдунг кўнглум ўлди шодким, Ошнодин улфатинг кўпракдурур бегонаға. Чархдин йиғларсен, эй кўз, билки бўлмиш еткудек Сайли ашкингдин халал бу эртаги ғамхонаға. Эйки, истарсен бериб жон, васл топқанлар сўзин, Сафҳаға ўт сол қачон етсанг бизинг афсонаға. Эй Навоий, неча бағринг су бўлуб тўккунг сиришк, Тойири давлат чу боқмас бўйла обу донаға. 525 Ёнида эл кўрсам ўқ санчилмасунму жонима, Менки ғайратдин раво кўрман ани ўз ёнима. Захмлиқ жонимки, ишқи ўтидин хурсанд эрур, Ўт эмас ул марҳамедурким, ёқибдур жонима. Васлиға кўз маҳрам эрмастур, нетиб маҳрам бўлу Икки тар доманки, тануғлуғ берурлар қонима. Чун етар ул ойға афғоним, эрур бу дам-бадам Ким, чиқиб жон доғи ҳамраҳ бўлғуси афғонима. Ақлу жондин ишқида бегона бўлдунг, эй кўнгул, Кет худой учун, бугундин сўнг мени ҳам тонима. Тан уйин дард ўқи кўп захм этти, аммо шукрким, Кирмади ношукрлуғ сайлоби бу вайронима. Эй Навоий, кулди ул гул ашкима, бўлмай халос Йиғламоқдин, ком агар будур гули хандонима. 526 Анбари тар истаман юз узра холинг борида, Кам кўрунур янги ой мушкин ҳилолинг борида. Сийми ашким итларингнинг йўлида сарф айларам, Чун демиштурларки қозғон дўст молинг борида! Чашмайи ҳайвондин, эй жоним, су ичмайдур кўнгух Хизрваш хаттинг аро ширин зулолинг борида. Чун вафо қилмас кишига оқибат даврони ҳусн, Бас ғанимат бил вафо қилмоқ жамолинг борида. Дегасен, мискин Навоий ноласин булбул кеби Эй сабо, ул гул ҳаримиға мажолинг борида. 527 Ғамидин гарчи жон йўқ эрди танда, Тирилдим лаълидин ўлдум деганда. Кеча боғ ичра борсам бўе топман, Қадингдин сарв бирла норванда. Яшурун неча кўз солсам адамнинг Вужуди йўқтур оғзинг бор эканда. Тилар кирпикларингни зор кўнглум, Бўлур булбул ери дойим тиканда. Дема гул умрин оз, эй боғбонким, Сенингдек кўпни кўрмиш бу чаманда. Навоий гарчи ўлди лола янглиғ Ғурур доғинг била қонлиғ кафанда. Нечаким шоҳ бепарволиғ этса, Керак ўксутмаса қуллуғни банда. 528 Кўнглумнинг оҳи қатраи хуни жигар била Дудедурурки, айрилур ўтдин шарар била. Лаъл узра холу хатки, юзунг кўзгусидадур, Тўтийға ҳинду ўргатадур сўз шакар била. Ул шўх кўнглум олди солиб жисмима шикаст Бир тифлдекки, шохин ушатқай самар била. Нозуклугидин эркин, ё мен ҳасудмен, Буким анинг белин кўра олмон камар била. Дардоки, олам аҳлида бир ёр топмадим, Тун-кун ниёзи шому дуойи саҳар била. Бу ғуссадин дедимки, бўлай умрум охири Шоҳи сипеҳрқадр Муҳаммад Умар била. Эл мониъ ўлса, тушти Навоий кеби ишим Мажнун бўлуб адам йўли сари сафар била. 529 Зиҳе ҳайвон суйидек лабларингнинг ҳасрати жонда, Хатинг Хизрики, пинҳондур ва лекин оби ҳайвонда. Юзунг ҳақ нури, жисминг руҳи пок, эй руҳдек ғойиб, Сенингдек бир малак сиймо парийваш йўқтур инсонда. Ики кўзким, аросиндин чиқиб ёш ўтти бошимдин, Биайниҳ ғарқ бўлған кемалардур баҳри уммонда. Дегайсен баҳр даврида қамишлиғ ичра ўт тушмиш, Кўзум гирдида қон ёшким, югурур хори мужгонда. Эмас пайконининг равшанлиғидин бу кўнгул акси Ҳар ўқким, ул отар кўнглум эрур, албатта пайконда. Ўтуб йиллар, ул ой бир кунки кулбам сари йўл озғай, Ёмон толиъдин ул кун бўлмағаймен байтул-аҳзонда. Навоий қон ёш ичра ғарқу ёри май ичиб дойим, Дер эрмиш: зарқ айлайдур, кўрунг мен қанда, ул қанда? 530 Пардаға кирган кеби хуршиди рахшон ҳар кеча, Азми хилват айлар ул шамъи шабистон ҳар кеча. Ул кулуб аҳбоб бирла субҳдек, мен шамъвор Ўртаниб кўнглум тўкармен дурри ғалтон ҳар кеча. Бир қуёш ҳижронида урён таним гардун кеби Меҳр ўтидин кўргузур минг доғи пинҳон ҳар кеча. Гаҳ-гаҳ, эй махмури хоболуд, сўр ул хастани Ким, етар оғзиға лаълинг ёдидин жон ҳар кеча. Носиҳо, не навъ пинҳон тоат айлаким, олур Дину дониш нақдини бир номусулмон ҳар кеча. Бир кеча сўрғил мени андин бурунким, сўрғасен, Қани ул бедилки, айлар эрди афғон ҳар кеча. Чек, Навоий, нола, кўз май берсуну бағрим кабоб, Чун бўлур ул ой хаёли бизга меҳмон ҳар кеча. 531 Ул мусофирким, эрур барча сипоҳ аҳлиға шоҳ, Жисму руҳи хоксоримдур анга гарди сипоҳ. Дедилар, ул шаҳ қилур йўл азми, бу уммид ила Кўксума тирноғлар бирла чекибмен шоҳроҳ. Рахшининг жавлонини кўргач ер ўпсам мен заиф Йўқ ажаб, чун хам бўлур эрмиш итик елдин гиёҳ. Новаки бирла тўшук бўлған кўнгул аҳволини Неча шарҳ айлай десам, оғзимға келмас ғайри оҳ. Кўзда ашкимдин қочиб, кирди хаёли кўнглума, Кўп ёғиндин йўлда эл вайрона қилғандек паноҳ. Буки ҳажрингдин ўлубмен бўлмаса бовар санга, Жону кўнглумким сенинг бирладурур, басдур гувоҳ. Келса ёрутқай сипаҳ гарди Навоий кўзларин, Ул мусофирким, эрур барча сипоҳ аҳлиға шоҳ. 532 Жон олса найлай ул бути паймонгусил била, Чун бермишам кўнгулни анга ишқи дил била. Келди манга чу белини чектим, масалдурур Ким, тортса бўлур, келури бўлса қил била. Ашкимки, қон бўлуб юзум узра тушар эрур Ёшеки, майл бор анга сариғ-қизил била. Қадди ҳавосида лабидин роҳат истарам, Ичсам керак мудом чоғир муътадил била. Зулм аҳли халқ қони учун тил узатмоғи Бор уйлаким, сибоъ ичар суни тил била. Кавсар майини шаҳд уза сунъ илги томизиб, Лаълинг мухаммар айлади ул оби гил била. Доим қошингда бўлса Навоий ажаб эмас, Гул бирла булбул ўлса не тонг муттасил била. 533 Оҳким, жон бўйниға зулфунг таноб ўлди яна, Кеча тонг отқунча ишим печу тоб ўлди яна. Ишқ асир эткан жунунлуғ кўнглум иши ҳар замон, Ўтқа тушкан телба янглиғ изтироб ўлди яна. Ганжи илм эттим кўнгул кунжин, етишкач сайли ишқ, Ҳар иморатким, қилиб эрдим хароб ўлди яна. Бир ўқ урди ғамзангу итти кўнгул мажнун бўлуб, Ул бало урғанға билман, не бало ўлди яна? Гул шабистон базмида ўт ёқти, ваҳким, ғунчадин Барча булбул кўнгли ул ўтқа кабоб ўлди яна. Дедилар, ул шўх ҳар дам ошуқуб уйдин чиқар, Жон иши чиқмоқ учун, ваҳким, шитоб ўлди яна. Эй Навоий, бир сари бўлди бу ғамлар чун санга, Азми даргоҳи шаҳи олийжаноб ўлди яна. 534 Орази ёниға гул санчар жамол изҳориға, Англатур ҳуснин ани ёндоштуруб рухсориға. Эврулур бошиға жонлар, ваҳки, ҳар жон риштаси Чирмашиптур гарди Яздий меъжари ҳар ториға. Сочбоғ эрмастурки, ул кофир ғилоф айлабдурур Олам ичра куфр таъзими учун зуннориға. Кўз дуоси чун битирсиз садқаси айлаб мени, Тори жоним риштасидин тортингиз тумориға. Енг била невчун ёпар оғзин такаллум ҳолида, Лабларидин шаҳд олиб йўл очмаса гуфториға. Барг эвурмай лавн, гул сўлмай, тўкар эрмиш хазон, Боғлама кўнглунгни, эй булбул, жаҳон гулзориға. Каъбайи кўйин Навоий эврулурга заъфи бор, Бас, мададдур етса илги қасрининг девориға. 535 Насиҳат аҳли манга дерки, майни тарк эт, ваҳ, Илиг олиб келур, оғиз ичар, манга не гунаҳ? Манга май ичмак эмас ўзлугумдин, эй носиҳ, Бу ишга чанг қади долу шоҳид ўлди гуваҳ. Қилур жунуну қадаҳ манъини манга зоҳид, Дегайму телбага бу сўзни бўлмаса аблаҳ. Қадаҳ чароғини оллимға тутқил, эй соқий Ки, зуҳд зулматида асру бўлмишам гумраҳ. Бу шамъ бирла харобот сари бошла мени Ки, тийра зуҳд туни ичра ўлмайин ногаҳ. Бошимни пири харобот даргаҳида қўяй Ки, бор эшигида шоҳу гадо, гадо била шаҳ. Навоий айтур эмиш дайр аро санам зикрин, Бу исм зикрига ким қилса майл бисмиллаҳ. 536 Қил учи кўрмай оғзингдин нишона, Анга ошиқ бўлубмен ғойибона. Хатинг бош чеккали холинг кўрунмас. Кўкарди чун экин, гум бўлди дона. Баҳона қилмай эл қонин тўкарсен, Манга еткач қилурсен бир баҳона. Булут эрмаски, гардун юз яшурмиш Ки, тортар шуълайи оҳим забона. Бу жавлонким қилурсен, ваҳ, замоне, Инон чеккилки, қўзғалди замона. Фано аҳли сўзин кўп айла мазкур Ки, уйқу дафъ этар ушбу фасона. Ўтар ёринг, Навоий, арз қилким, Қадам қўйсанг яқиндур бандахона. 537 То кўрубон юзин қуёш қолғали иштиёқиға Гоҳ бошиға эврулур, гоҳ тушар аёқиға. Қошида холи ҳиндуйи кофир эрурки аҳли дин Қатли учун чиқибдурур кўз сола дайр тоқиға. Дарду балову ғуссани кўнглум аро кетурди ишқ, Дўстларин бирав кеби ким тилагай висоқиға. Васл мени чу ўлтурур, бор санга ўлмагим ғараз, Раҳм этиб, эй ажал, мени солма анинг фироқиға. Пўя қилурда чобукум учти рикобида парий, Нақш соғинма зеб учун сизған анинг жаноқиға. Толиби фақр бор эсанг барча била мувофиқ ўл, Сен киму эътироз ким аҳли замон нифоқиға. Нўши лабинг зулолидин хаста Навоий ичкали Чекса ҳаёт шарбатин, заҳр келур мазоқиға. 538 Тушти ўт кўнглум уйига оҳи дардолуд ила, Кўзда кирпик дема бу равзан, қорармиш дуд ила. Телба ит деб ҳар тараф йўлдин қочарлар аҳли ҳуш, Ўт сочиб оғзим, югурсам жисми гардолуд ила. Чарх сайр этмас, нечук субҳ истагаймен ғам туни, Жавфи чун мадрус эрур бу шоми қийрандуд ила. Юсуфум ҳажрида Яъқуб ғам ичра, мутрибо, Уйламенким, хушлуғум йўқ нағмайи Довуд ила. Дема ҳар дардингға айлай бир даво, қўйким ўлай Ким, малул ўлғунгдурур бу дарди номаъдуд ила. Шаҳ тилар давлат бақосин, мен гадо ёр оғзини, Ранжадур шоҳу гадо бир коми номавжуд ила. Эй Навоий, қилдилар дунёни рад аҳли қабул, Гар десанг мақбул ўлай, ёр ўлма бу мардуд ила. 539 Лабларингким, ҳайф эрур тенг тутмоқ ани қанд ила, Синдурур юз қанд бозорини шаккарханд ила. Токи ҳайронмен санга номус ила итмиш кўнгул Телба янглиғким, қочар эл ғофил ўлғач банд ила. Одам ул соатки жаннат ичра авлодин кўрар, Не қуванғай, дам-бадам сен нозанин фарзанд ила. Қўй насиҳат, зоҳиду ўтлуғ дамимдин ваҳм қил, Телба ит имкони йўқтурким соғалғай, панд ила. Ҳожатингни элга арз этмакка ҳожат бўлмасун, Хуш чиқишсанг лаҳзае бу зори ҳожатманд ила. Лабларинг ҳажринда юз паркандким бўлмиш кўнгул, Лаъл эрур маҳлул қон ўрниға ҳар парканд ила. Чун Навоий кўнгли синди эмди лутфунг не осиғ Ким, ушатса шишани бутмас яна пайванд ила 540 Меҳрдин дерменки, бўлсам дойим ул ойим била, Найлайинким, чарх эврулмас менинг ройим била. Ҳажр аро мендурмену пуроҳу пурхам қоматим, Ғам чериги хасму мен бу навъ ўқ-ёйим била. Аҳли мажлис куйдурур тилин кесиб, бошин узуб, Шамъ даъво қилса моҳи мажлис оройим била. Кўҳи дарду тешайи ҳижронни сўр Фарҳоддин, Англамас Хусравки, Ширин бирладур дойим била. Ҳусниға ҳар лаҳза ҳайронроқмен охир яхшидур, Ўлмасам ногаҳ бу ишқи ҳайратафзойим била. Бўлмайин дайри фано хаммори гар қилсам бадал, Шоҳиди худбин ридосин бодаполойим била. Дам-бадам мискин Навоийнинг дегил қон ютмоғин, Эй қадаҳ, гар ҳамдам ўлсанг бодапаймойим била. 541 Гар сабодек ҳамдам эрман сарви озодинг била, Бормен, эй гул, қайдаким бўлсам, сенинг ёдинг била, Ранге йўқтур чун қизил гулдин санга, эй андалиб, Эл қулоғин асру кўп ёлқитма фарёдинг била. Эйки дерсен, кўзларим кўнглунгни не навъ этти сайд, Бир кабутар нетсун охир икки сайёдинг била. Масжид ичра бутпараст ўлмоқ неча, эй пири ишқ, Дин учун кирдим фано дайриға иршодинг била. Сеҳр эрур, эй ишқким, кўнглум била пайконидин, Хирқайи жисм ичра ўту суни асродинг била. Гар итобе зоҳир этсанг ўзгаларнинг кўнглин ол, Негаким мен хўй этибмен зулму бедодинг била. Эй Навоий, телбалик тарк эткасен кўргач висол Ҳур сийратлик, малак хўлуқ парийзодинг била. 542 Ваҳки, ул шўх бориб, жонима ўт солди яна, Телмуруб икки кўзум йўлға боқиб қолди яна. Нечук ўлмай мени беморки, Исо нафасим Кўрди ҳолимнию кўрмасга ўзин солди яна. Йиғланг, эй шамъу суроҳийки, ўларимни билиб, Мутриби нағмасаро навҳа кугин чалди яна. Захме истар эди кўнглум қиличидин, гўё Илгига тийғ менинг кўнглум учун олди яна. Ақлу дин нақди фано дайри аро кирмас эгач, Май била муғбачалар йўлида сайфалди яна. Сабр элин йиғмиш эдим чиқмас эгач ул хуршид Войким, зарра кеби ҳар сари қўзғолди яна. Йўлда, эй Хизри раҳим, хаста Навоий қўлини Ким, бу йўл пўясидин бағри анинг толди яна. 543 Кўнглум оғзингнинг хаёлидинки тўлмиш ғам била, Нақд уза мумедурурким, нақш эрур хотам била. Ғам туни анжумни оҳим ўқлари захмиға чарх Ул момуқлар билки, қўймишдур ясаб марҳам била. Йиғлама, эй кўзки, бормас зулм нақши кўнглидин, Тошда қозғон хат не имконким бузулғай нам била. Ул алифдурким аёндур бир тарафдин шамраси, Қадди бир ёндин осилғон мушкбў парчам била. Шайхи ғофил кўнглин этти зарқ оҳидин қора Тифлдекким, кўзгуни қилғай мукаддар дам била. Оҳким, овора бўлдум айта олмай шаммае, Ёшурун кўнглумдаги дардимни бир ҳамдам била. Эй Навоий, гар десангким бенаволиғ кўрмайин, Ошнолиғ қилмағил жинси баний одам била. 544 Яна не ўт эдиким тушти хонумонимға, Яна не шўъла эдиким, туташти жонимға. Яна не барқ эдиким, тушкач ўртади хасдек, Бир ўт шарорасидин жисми нотавонимға. Яна не новаки мужгон эдики, қатлим учун Тиқилди кўнглума, яъники кирди қонимға. Яна ичимга магар ишқ солди ўтки, чиқар Шарарлари қотилиб оҳ ила фиғонимға. Бало ўти ёнадур тўш-тўшимдин, эй носиҳ, Эшит насиҳату зинҳор келма ёнимға. Сариғ юзумни қизил қилмади висол майи, Бу гулшан ичра баҳор ўлмади хазонимға. Навоий итти қўюб ёдгор хаста кўнгул. Дедики, еткурунг албатта дилситонимға. 545 Мени гадой қачон еттим эрса шоҳимға, Юзумни ерга қўюб шукр дей илоҳимға. Кўрушмагимга агар бўлса мултафит, бўлғай Висол тубийи жаннат била гиёҳимға. Гунаҳ йироқлиғим эрди, чу лутф мазҳарисен, Иноят айлагилу боқмағил гуноҳимға. Деди сафарда сутун бирла боргоҳимдур Кишики, боқти фалак бирла дуди оҳимға. Баҳо туганларим ўлмиш висол учун, ҳайҳот, Киши бу туҳфани сотқайму ул дароҳимға. Бузулди кўзу кўнгулдин ишим, магар тушқай Бир аҳли дил кўзи бу ҳолати табоҳимға. Навоиё, яна гар ёр юзини кўрсам, Мутиу қул бўлайин бахти некхоҳимға. 546 Кўнглума андуҳ елидин ғуборедур яна, Гўйий ани қўзғаған чобуксуворедур яна. То не гуллар очқай охир ишқ айлаб чок-чок, Ғунчадек кўнглумда буким хорхоредур яна. Оҳ дудин саҳл туттум, оҳким ул дуд аро Сабр уйин куйдургали ҳар ён шароредур яна. То лабинг ушшоқдин жон олмоқ этти ихтиёр, Жон берурга ҳар тараф беихтиёредур яна. Тонг елидин бўлди гўё сунбулунг ошуфтаким, Ҳар қаён боқсам паришонрўзгоредур яна. Ерга сочқан тер фано даштида солик жабҳаси, Гавҳари мақсудидин ҳар дам нисоредур яна. Рафъ ўлуб эрди Навойининг жунуни, эй парий, То санга тушмиш кўзи мажнун шиоредур яна. 547 Кўрадурменки борур ёру қолурмен мени гумраҳ, Бора олман, тура олман, не қатиқ ҳолат эрур, ваҳ. Ҳажридин жонима юз бийм қолайин деса андин, Хўйидин кўнглума минг ваҳм бўлайин деса ҳамраҳ. Кўюнг уммиди, юзунг ҳасрати бирла, агар ўлсам Ёвумай равзаға воллаҳ, тиламай ҳурни биллаҳ. Майға машғул ўлубон ҳажрни умдан унутурмен, Бузулур зор кўнгул, кирди эса ёдима ногаҳ. Ақл таклиф қилур кўнглумаким, тарки жунун қил, Телбадин ким бу тамаъ тутқай, агар бўлмаса аблаҳ. Шоҳу сойилға насиб ар кўпу оздур, не тафовут, Тенг насиб ўлди, чу туфроққа агар сойил, агар шаҳ. Ёр ғофиллиғидин зулфида жон берди Навоий, Сайд ўлар домда, сайёд агар бўлмаса огаҳ. 548 Ваҳки, бир бадмеҳр ўқи жонимға паррондур яна, Тиира кўнглум кулбасининг шамъи пайкондур яна. Бир парий ишқида жоннинг нуқта бирла «нун»идек, Нотавон жонимда наълу доғ пинҳондур яна. Баски пайконинг йиғилди, йиқти тан кошонасин, Бу бино су касратидин, ваҳки, вайрондур яна. Танға жузв ўлди ўқунг ул навъким, андин ани Олмоқ анбурлар била тортиб не имкондур яна. Эйки, кўнглумни дединг мажруҳ эмастур ишқдин, Кўрмадинг оёки мужгоним аро қондур яна. Чиқмишам муғ кўйидин сархуш яшун, эй чархким, Ер била тенг қилмоғинг оллимда осондур яна. Дашт аро Мажнунни кўрганлар Навоийни кўруб, Қилдилар ҳайратки, не ғули биёбондур яна. 549 Танимда заъфдурур то иситмиш ул дилхоҳ, Қуёш ҳароратидин не ажаб қуруса гиёҳ. Анинг ниҳол қади титрабон терак янглиғ, Мен эврулуб бошиға тортибон сабодек оҳ. Танини ғунча кеби тўнға чирмабон қат-қат, Валек талфасадин гулдек очилиб гаҳ-гоҳ. Гулобхонадағи гул кеби сўлуб жисми, Қилиб гулоб кеби тернинг ўртасида шиноҳ. Ётиб кўзи кеби гулгун ҳарир уза бемор, Валек мендек этиб сиҳҳат аҳлини гумроҳ. Деманки, шарбат учун яхшидур чучук жоним, Яраса садқа учун қилғасиз мени огоҳ. Навоиё, дема невчун танинг заиф ўлмиш, Танимда заъфдурур то иситмиш ул дилхоҳ. 550 Ҳайҳотким, бирав ғамидин зормен яна, Фарёдким, балоға гирифтормен яна. Эй муддаийки, орим эди таъну сўкмагинг, Фориғ дегилки, ҳар не десанг бормен яна. Дафъ ўлмиш эрди нўши лабингдин малолатим. Лутф айла, эй табибки, бемормен яна. Ҳар кеча бир қуёш ғамида ғусса тошидин, Бошдин-аёғ сипеҳрдек афгормен яна. Суфийи ақл савмаасин шукрким бузуб, Дорулфанойи ишқда хаммормен яна. Оғзим қуруб, дамим тутулуб, секридим, не тонг, Ким, телба чобукумга жилавдормен яна. Ақл итти, ҳуш кетти, кўнгул куйди, чиқти жон, Шукр эт, Навоиёки, сабукбормен яна. 551 Яна ҳар дам ишим сочмоқдурур кўз боғидин лола Ки, бўлмиш лоладек қонлиғ кўнгул паргола-паргола. Кўзунгдур фитнаву афсун саводидин қора наргис, Юзумдур меҳнату идбор доғидин сариғ лола. Умидим мазраин, дедим кўкартай ашкдин, лекин Совуғ оҳимдин ўлди ул экинга бу ёғин жола. Шафақ ичра эмас анжумки гардун жавфида оҳим Ҳарорат онча кўргуздики, эрни бўлди табхола. Маразлиқ захми кўп тандин баёне кўнглум афғони, Бузуғдин уйладурким, чуғд қилғай дам-бадам нола. Деб эрдинг, жон берай ўлсанг етишти ул маҳал, ваҳким, Гадо султонға неткай жуз гадолиғ ўтса ҳам ҳола. Навоий даҳрнинг кун юзи, тун сочиға майл этма Ки, охир умр нақдин мухтал айлар ушбу муҳтола. 552 Нилдин ҳар бир алиф ул маҳжабин рухсорида, Бир ниҳоли сарв эрур гўё Эрам гулзорида. Ишқ султони сиёсат айлади ушшоқни, Халқ жисмидур, сомон эрмас бало деворида. Тоза доғедур фиғоним ўтидин бўйнумдағи Ҳар мудаввар шакл шингарфий жунун туморида. Тавқлар бўлмиш жалий тортарға имон аҳлини Ҳалқалар занжири зулфунг риштаси зуннорида. Телбалик тоғи танимдур, бош уза жўлида соч Ҳар бири бир нотавон Мажнун жунун кўҳсорида. Тушса юз дастор бошдин, бош эгиндин, ваҳ, не тонг Ким, эрур гулранг май бошида, гул дасторида. Эй Навоий, зор жисминг нола қилмас заъфдин Уйлаким, суст ўлса, ун бўлмас муғанний торида. 553 Кўнгул қушидур анинг зулфи тобдори била, Чибинки, боғлиғ эрур анкабут тори била. Сипанд офат эмас, лолазор офат эрур, Юзинда ҳар сари хол оташин узори била. Магарки зулфида ишқ аҳлининг кўнгулларидур, Не дудким, нафасимдин чиқар шарори била. Ниҳоли васл анингдек қуруптурурки ани Кўкарта олмади кўз икки жўйбори била. Сипеҳр эмин эмас манжаниқи оҳимдин, Ўн икки буржлуғ ушбу бийик ҳисори била. Муваффақ ўлмаса тавфиқ ила, эмас мумкин Ўз ихтиёрини қўймоқ ўз ихтиёри била. Чурук сўнгакларим ўлмиш қуюн аро хошок, Бошингға эвурладурган таним ғубори била. 554 Дардини жисмим аро асрай дебон тадбир ила, Тоза доғ эрмас ўқи захмин тутубмен қийр ила. Токи шамъи анжумандур моҳи шабгардим менинг, Кўк шабистонидин ой ҳар тун қочар шабгир ила. Зулфи ичра зор жисмим ҳолатин қилсанг рақам, Эй муҳаррир, зарҳал этқайсен қора таҳрир ила. Ҳаддинг эрмастур дебон ишқим мени ёзғурмаким, Мен ҳам англармен, вале не чорадур тақдир ила. Ул парий зулфи саводин ёзғали бўлмиш давот Уйла савдойийки, асрарлар ани занжир ила. Кийр ила айланг юзумни чум қораким, умр ўтуб, Дўст кўйи азми қилдим юз туман тақсир ила. Ишқи шаръийда Навоий қатл ила топсанг халос, Билки, ўлмакдин қутулғандекдурур таъзир ила. 555 Илгин ул гулранг этибдур лола яфроғи била, Кафларин барги била, тирноғларин доғи била. Риштайи зулфи хаёлидин ҳаво қилған кўнгул Бир қушедурким, қочибдур гўйиё боғи била. Решлар кўксумда кўр, Фарҳод баҳсин қўйким, ул Қазмади мендек бало тоғини тирноғи била. Шамъ ҳамдардимдурур ҳижрон туниким мен кеби Ҳажр ўтида қоврулур ул дағи ўз ёғи била. Оташин лаълинг шаҳиди қабридин гулгун ғубор Ким, қўпор, ўтдур, эмас қон ранги туфроғи била. Бемаҳал гулбонг ила ёлқитма булбул элниким, Даҳр боғи гуллари хуштур, вале чоғи била. Лола эрмас, урди ўт гулшанға бир гул ҳажридин, Ўртаниб ҳар дам Навоий нола қилмоғи била. 556 Эрур кўнгулда сафо ишқ тоза доғи била Нечукки, кўзда ёруғлуғ эрур қароғи била. Фироқ шоми янгилмас ўқунг кўнгул йўлини Ки, борур ул сари пайконидин чароғи била. Эрур сукуту фано, ишқ лозими булбул, Не воқиф анча фиғону улуғ димоғи била. Ул ўтки ўртади парвонани, ҳамул ўтдин Кўрунгки, қовруладур шамъ доғи ёғи била. Шаҳу улус ғамию жоми Жам, хушо улким, Синуқ сафол ила дурд ичкай ўз фароғи била. Хумор аро тиладим соқийю қадаҳ юз шукр Ки, улки мен тиладим, келди ўз оёғи била. Қучарға сарв ниҳоли бири қадингдек эмас, Агар кетурса ани боғбон қучоғи била. 557 Мен масти ғарқи бодамен, аксим эмас май ичра, ваҳ, Соқийға бовар бўлмаса бехудлуғум бастур гуваҳ. Тақво ридоси бирлаким масжидға бордим дайрдин, Эй муғбача, ийнак ридо бўйнумда, гар қилдим гунаҳ. Келдим қочиб ғам хайлидин майхонаға, эй пири дайр, Тенгри паноҳинг, гар манга хум кейнида берсанг панаҳ. Дайр ичра сархуш муғбача динимни торож айлади, Айб этмангиз, гар келмаса ёдимга шайху хонақаҳ. Наззорадин ҳуш аҳлининг дастори тушмак не ажаб, Мундоғки сархуш секритур ҳар ён саманд ул кажкулаҳ. Тасбиҳни май раҳни қил, ҳар донаға майл этмагил, Гар истасанг кўнглунг қушин сайд этмагай бу домгаҳ. Май тулғининг ҳар пашшаси пиледурур хартумлуқ, Дафъ эткали дайр аҳлиға гар чекса дарду ғам сипаҳ. Юз бирла гар дайри фано йўлин супурсам важҳи бор Ким, дайр пири оллида бу навъ ўлубмен рўбараҳ. Гулхан аро остингда кул, урён бошингда ишқ ўти, Бу навъ тахту тож ила сенсен Навоий подшаҳ. 558 Хуш улким, бор эди илгимда печон сунбулунг гаҳ-гаҳ, Тутунлар чирмашур бошимға ани чун соғинсам, ваҳ. Юзунгдур поклик меҳри, кўзумдур ростлиқ айни, Анингдек юзга мундоқ кўздин ўзга кўз маозаллаҳ. Кўнгул парголасидур ҳар тараф ишқингдин ўртанган Шарарларким, чиқар оҳим ўти дуди била ҳамраҳ. Тушумда лаълию рухсоридур, уйғатманг мени гар худ Масиҳо бирла Юсуф бошим ура етсалар ногаҳ. Учуб руҳум қуши ҳар дам ҳаво айлар занахдонин, Анингдек қуш масалликким нишиман қилмиш ўлғай чаҳ. Муҳаббат кўйида буким, гадо шаҳни қилур ошиқ, Биайниҳ бор анингдекким, гадони ошиқ эткай шаҳ. Қазойи мо мазо чун фавти ҳол айлар зиҳе ҳасрат, Муваффақ улки аввалдин бўлур ўз вақтидин огаҳ. Қалам ёзған балодин муҳтариз бўлған зиҳе нодон, Муқаррар бўлмаған рўзий талаб қилғон зиҳе аблаҳ. Навоий дафтари ҳажринг ёзиб кўз тўкти хунобин, Чу очсанг сафҳа-сафҳа кўргасен қон ўтканин таҳ-таҳ. 559 Соқиё, талх ўлди айшим ҳажр бедоди била, Тут ачиғ майким, ичай Мирзо Чучук ёди била. Сипқариб жоми сипеҳр ақдоҳин айлай рез-рез, Неча чеккаймен забунлуғ чарх бедоди била. Зуҳд кўнглум кўзгусин қилмиш мукаддар, эй ҳариф, Синдурурмен тавба пири ишқ иршоди била. Бевафолиғ гар будурким, қилди ул шўх, эй кўнгул, Сарфа қилмас ошнолиғ Одам авлоди била. Ваҳки, синди нахли уммидим, хушо, ул боғбон Ким, эрур хушҳол бир навраста шамшоди била. Чун ҳудой Лайло қулоғин ёлқитур, Мажнун, не суд, Тоғни гар келтурур афғонға фарёди била. Эй Навоий, ишқ саҳросида худ қўйдунг қадам, То нечуклашкайсен ул поёни йўқ водий била. 560 Сочиб сиришк югурсам қошинг хаёли била, Сипеҳр менча эмас кавкабу ҳилоли била. Кўзунгки, мардум ила жон олур, эрур шўхе Ки, сайд айлагай элдин кўнгулни холи била. Кўнгулда қадду узоринг хаёлин эттим нақш, Бу боғни безадим сарву гул ниҳоли била. Улусни жавр ила ҳусн аҳли ўлтурур, лекин Халок этар мени ул сарв эътидоли била. Эмас ясанғали гар солмас илгидин кўзгу Ки, бўлди кўргали дармонда ўз жамоли била. Хирад кўнгул сипаҳин тўқтатай деди, ваҳким Бузулди кирпиги хайлин кўруб ясоли била. Қуёш сени кўруб андоқ уялди ўз юзидин Ки, ерга кирди тура олмай инфиоли била. Хазон каминдадур, эй булбул, ўлмағил ғофил, Дамеки даст берур айш гул висоли била. Мукаддар этса кўнгул шишасини зуҳд, не ғам, Навоиё, келу юғил қадаҳ зулоли била. 561 Ишқ аро душвордур бўлмоқ киши ҳамдарди шоҳ, Чун де олмас дардини бир йил югурса додхоҳ. Шох додимға нетиб етсунки мулки ишқ аро, Қадри олий шоҳ ила тенгдур гадойи хоки роҳ. Шоҳ мендин ишқ аро ожизроқ ўлса тонг эмас Ким, балокашлик менинг хўйимдур, анинг-иззу жоҳ. Шоҳлиқнинг дахли йўқ ишқу муҳаббат кўйида Ким, керак анда сариғ юз, лаългун ашк, ўтлуғ оҳ. Шоҳким, матлубиға қуллуқ буюрғай ишқ эмас Кимки, ошиқдур анга зору забунлуғдур гувоҳ. Сарв ила хошок агар гул ошиқидур фарқи бор, Сарвға то ўт туташқай, кул бўлур юз минг гиёҳ. Эй Навоий, сидқ ила бўлғил гадо ишқ ичраким, Тахту тожин берса, бу давлатни топмас подшоҳ. 562 Қаю ёреки бир ёри била жоми вафо чекса, Вафосинда анинг йиллар бўлур, дарду бало чекса. Мусаллам ёрлиғ ул ёрғаким, қўймағай миннат, Гар ўз ёри учун ағёрдин минг можаро чекса. Вафо аҳли тонг эрмас кўзларига тўтиё қилмоқ, Вужудум туфроғин гард айлабон боди фано чекса. Қаёнким, ул сариғ тўнлуқ борур мен зор эришканни Соғинғайлар қачон каҳбаргни бир каҳрабо чекса. Мусаввирким, қошинг чекти, ушатти хома нақш аҳли, Киши даъво не навъ этгай бирав бу навъ ё чекса. Етишкай бегумон айн-ул-яқин асрориға ҳар ким Аёғинг туфроғидин кўзларига тўтиё чекса. Борур кўюнгга ғам еб ўлгали кўнглум, не имкон манъ, Кишини бир тараф ҳам ризқ чекса, ҳам қазо чекса. Замона аҳлидин кўз тутмасун меҳру вафо подош, Киши юз йил аларға гар вафо айлаб, жафо чекса. Бу гулшан қушлариға бенаволиғ келтурур лаҳни, Навоий ҳар қачон ўз гулрухин истаб наво чекса. 563 Не эди, эй ишқ, юз тийғи бало бир зорға, Ҳажрдин минг заҳри қотил бир ҳазин беморға. Ёрлиғдин эрмас эрди қатл қилмоқ ёрни, Ул ғазабни хоссаким қилмоқ ружуъ ағёрға. Кўнглум олди гар кўнгулсизликдин ўлса юз ғамим, Уйла бедилменки, дей олман ани дилдорға. Онча пайконинг танимдин чекти ҳарён бошким, Саъбдур марҳам дағи ёқмоқ тани афгорға. Кўзлари қоним тўкарлар, эй мусулмонлар, не тонг, Кечса жонидин асир ўлған киши куффорға. Носиҳо, гар панд эшитмон биласен маъзурмен. Мен кеби девона бўлсанг бир парий рухсорға. Ужб ила тақводин ортуқ узр ила қилмоқ гунаҳ, Май қаниким, ўт солай бу пардайи пиндорға. Раҳм қил, ё рабки, исён касратидин йўқтурур, Онча фурсатким тилим эврулгай истиғфорға. Эй Навоий, ҳам замондин, ҳам замона аҳлидин Ҳар замон ғам етса юзлан кулбайи хамморға. 564 Кўйида йиғлар эдим мен зор ҳар беморға, Эмди йиғларлар бари беморлар мен зорға. Ҳажри бепоён йўлин қатъ айламак душвор эрур, Заъфдин менким юрурмен қўл таяб деворға. Телба кўнглумнинг қушидин қону юздин заъфарон, Қилсалар дафъи жунунум басдурур туморға. Ишқ пайдову ниҳон ўлтурди, лекин йўқтурур Заҳра бу ҳолимни ҳам ихфоға, ҳам изҳорға. Зулфида мен фонию тасбиҳ ила мағрур шайх, Субҳа торин бас, не янглиғ ўхшатай зуннорға. Йўқ ажаб ўлсам дағи кавсар суйи бўлғай насиб Назъ вақти солсам ўзни кулбайи хамморға. Зор ўлуб мискин Навоий нечаким чекти фиғон, Қилмади ул ой тараҳҳум бу фиғону зорға. 565 Чун куяр парвона ул шамъи шабистон ўтиға, Англағай куймакни бир тун куйса ҳижрон ўтиға. Ҳар дам ўртарлар мени ўтлуғ ики кофир кўзунг, Неча куйгаймен ул икки номусулмон ўтиға. Кўнглум ўтидин не тонг гар топса рухсоринг фуруғ. Шўх тарсо мусҳаф ўртар шайх Санъон ўтиға. Оташин лаълинг гар ашкимдин кулар эрмас ажаб, Ким кудурат баҳрдин фаҳм этти маржон ўтиға?! Гар кўнгулнинг ошкор ўтиға таскин берса ашк, Ким қила олғай илож анинг бу пинҳон ўтиға?! Шуъла ул янглиғки ўртар шохни айлаб ниҳон, Сатр келди иш бу жисми зори урён ўтиға. Ғам туни эрмас шафақдин шуълаким маҳрумлар, Куйдурурлар оҳдин гардунни хирмон ўтиға. Лаъли кўнглум ичрадур қилма тутун, эй тийра оҳ, Расм эмас чун уйда дуд этмак аён кон ўтиға. Эй Навоий, давр аёғин солма қўлдин лаҳзае, Гар десанг таскин берай ҳар лаҳза даврон ўтиға. 566 Бўлмағай эрди фалакнинг кийнаси давронида, Бўлмаса ялдо туни ошиқлиғим туғёнида. Тун балосидин қатиқроқ йўқтурур ошиққа ҳол, Хоссаким бемор ҳам бўлғай муҳаббат онида. Тийра шоми ҳажр йўқким, дўзах ўти дудидур, Не қиёмат зормен ул ҳурваш ҳижронида. Бийм эрурким шуъласи жаннатни дағи ўртагай, Бўлса бир аҳгар ўтумдин дўзах оташдонида. Гарчи ул ой кўйи ичра итларининг сони йўқ, Мендурурменким, эман кўйида итлар сонида. Сойил андоқким дирам узра дирам қўйғай, эрур Доғ уза доғи гадойингнинг тани урёнида. Май била маъшуқдин ўзга жаҳонда ҳар не бор, Топмасанг хушроқ нечаким, зор эсанг армонида. Бўлма бўстону саро қайдида олам ичраким, Йўқ вафо қилсанг назар оламсаро бўстонида. Шамъсиз тун бўлса, яъни соя дағи бўлмаса, Гар Навоий бўлса бир дам дилситони ёнида. 567 Ишқ аро ишлар тушар эрмиш кишининг бошиға Ким, қўшар эрмиш бағир парголасин қон ёшиға Қон лаби ҳажриндаким, юқти саросар, қилди лаъл Ишқ бошим узра ёғдурған маломат тошиға. Қошидин нақдин ўғурларға ҳамоно бўлди хам, Ул ёшунсун деб, тери бўркин чекиптур қошиға. Бўлди рангомизлиқ оқу қизил гулдин магар Оразинг рангин эзарда сувратинг наққошиға. Асра сийминг, эй ғаний, май берки йўқ туфроқча, Берса олам нақдини дайри фано қаллошиға. Остони зебиға тонг йўқ етурсам ашку оҳ, Гаҳ булут саққосиға, гоҳе сабо фаррошиға. Эй Навоий, таън агар қилмиш сенинг ишқингни шайх, Ўз ишинг машғули бўл, боқма анинг қилмошиға. 568 Йўқ иложим гар мени бир жавр ила ёд этмаса, Ваҳ, не бўлғай элни ҳам юз лутф ила шод этмаса. Ишқ аро, эйким, дединг, ҳар лаҳза фарёд этма, вой, Ўт туташқан чоғ бўлурму кимса фарёд этмаса?! Носиҳо, ёзғурмаким зор ўлмағай кўнглум қуши, Тенгри ул оразни гул, ул қадни шамшод этмаса. Хўбларға чун вафо йўқ, авло улдурким, кўнгул Ўзни ул қаттиғ кўнгуллугларга муътод этмаса. Яхши очилмиш баҳоринг гуллари, эй боғбон, Ғам хазони хуштур авроқини барбод этмаса. Ваъдайи васл этти, олиб жон хўйиға йўқ эътимод, Яхшироқдур гар бу савдо ичра мийъод этмаса. Мен вафода ўлдум, аммо ул жафода хўб эрур, Бевафолиғ шевасин бу жониб иснод этмаса. Бошни қутқарғай парийлар тошидин ҳар телбаким, Ёрлиғ расмида майли одамийзод этмаса. Дилбар бедодидин айлар Навоий шиква, лек Жонға бедод айлар ул бир лаҳза бедод этмаса. 569 Ишқ журмидин нетиб инкор этай халқ ичра, ваҳ Ким, эрурмен бу гунаҳ ичра бағоят бегунаҳ. Бўлса раҳбарларнинг иршоди гунаҳдин ижтиноб, Пири ишқ этмиш гунаҳ айларга бизни рўбараҳ. Ишқ агар бўлса гунаҳ менмен гунаҳкор, эй кўнгул, Тонмоғим ноҳақдурур бу ишда чун ҳақдур гуваҳ. Гар гунаҳдур ишқ кош ўлса халойиқ бегунаҳ, Мен гунаҳга қойил ўлсам кошу кўйи қатлгаҳ. Мен гадолиққа не лойиқ оллида, невчунки бор Нози ҳусн айларда ул ой ҳусну ноз аҳлиға шаҳ. Ваҳки, бағримни лаби ҳажрида тийғи фурқати Юпқа-юпқа кестию, туз септи анда таҳ-батаҳ. Гар Навоий янглиғ ўртанса не тонг парвона ҳам Ким, анинг ёридурур бир сарвқадди кажкулаҳ. 570 Лаълидин бир сўз синуқ кўнглумни айлар тоғча, Нақди жон берсам, йўқ анинг оллида туфроғча. Равзадин дўзахқа тушканнинг ўтининг шиддати, Йўқтурур куймакта ҳижронингда қўйған доғча. Барги гулдек оразингнинг шавқидин тирноғ ила Юз тараф кўксумни сўйдум, ҳар бири тирноғча. Жисмим ўлди гулбун ул гулсиз валекин тоза доғ Анда гулча касрати гулбун аро яфроғча. Най кўрунди қоматингча найшакар ширину туз, Най анинг банди белингга боғлаған белбоғча. Соқиё, кўнглумни равшан истасанг тут бодаким, Ёрута олмас нима ул шуълани бу ёғча. Эй Навоий, сен кўнгул боғин иморат қилки, бор Секкиз учмоғ жанбида анинг муҳаққар боғча. 571 Ёр ҳар базм ичра, мен хориж мушаввашлиғ била, Ваҳки дохил ҳам бўла олман сабукашлиғ била. Кирмайин базмида топсам итлари хайлиға йўл, Шод ўлай найлай иш очилмас мушаввашлиғ била. Жонни хушлуғ бирла ул кофирға бердим, негаким, Ул худ олур, қолса иш олмаққа нохушлиғ била. Эй фусунгар, қўп, магар ул васлдин қилғай илож Ким, мени девона айлаптур парийвашлиғ била. Ким фалакнинг шашдаридин эмин ўлғай буйлаким, Элтадур жон нақдини, лекин бори ғашлиғ била. Дер эсангким соя янглиғ бўлмайин туфроққа паст, Ул қуёшқа боқмағил, эй сарв, саркашлиғ била. Эй Навоий, шайхқа шайтон гар афсор урмади, Бас нега доим қилур ҳазл ул узун фашлиғ била. 572 Баҳорни нетайин, ўт менииг баҳоримға Ки, тушмагай назарим сарви гулъузоримға Юзи ўтиғаки тер шабнами қўяр юз хол, Хазондин ўлмасун офат бу лолазоримға. Дедингки, дайрға кирсанг май ихтиёр этма, Қўярму муғбачайи маст ўз ихтиёримға. Ул ой жафо тоши ёғдурмоғи била ўлсам, Борин йиғиб тўкунгуз, дўстлар, мазоримға. Ёпишти кўнглакима яра қонидин хирқам, Нечукки ул ёпишибдур тани фигоримға. Май ўти чун гули рухсорин оташин қилди, Анинг шароридин ўт тушти рўзгоримға. Май интизорида қўйдум туганлар, эй соқий, Келиб қадаҳ суйин ур доғи интизоримға. Қўюб беҳиштни майхона сари бордимким, Илож эмас эди кавсар майи хуморимға. Навоий айласа булбул кеби фиғон не осиғ, Чу раҳм қилмади ул гул фиғону зоримға. Ломалифнинг Лоларухларининг Лобаси «Ғаройиб»дин 573 Ул жигар парголаси ашкимни гулгун қилдило, Шод этай деб нотавон кўнглумни маҳзун қилдило. Ваъда айлаб жилвасин боғ ичра андоқким парий, Дашт уза овора қилмоғликқа Мажнун қилдило. Деди, васлим бирла кўптин-кўп ғамингни кам қилай, Ани кундин-кунга ўксутмактин афзун қилдило. Қутқарай деб чарх жавридин мени саргаштани, Анжуми пайкон била жисмимни гардун қилдило. Зулфиға ваҳший кўнгул сайдин гирифтор эткали, Йўқ оғиздин бор эканча ҳадде афсун қилдило. Муфлис эрдим май қилиб синғон сафолим жоми Жам, Хотирим вайронасин худ ганжи Қорун қилдило. Ким Навоийдин салоҳ истар, эрур ғофил басе, Хирқау сажжодасин ул майға марҳун қилдило. 574 Вафо ваъда айлаб жафо айладингло, Жафо ваъдасиға вафо айладингло. Менинг бирла юз тийралик зоҳир айлаб, Ўкуш тийраларга сафо айладингло. Дедингким, хатосиз отай кўнглунгга ўқ, Деб ўқ отмаған не хато айладингло. Висолингға бегона айлаб кўнгулни, Фироқинг била ошно айладингло. Дединг, эй кўнгул, ишқдин урмайин дам, Бу маънода кўп можаро айладингло. Бурун, эй фалак, кўргузуб меҳр, сўнгра Манга қисм дарду бало айладингло. Навоий, кўнгулга сиёсатлар айлай, Дебон борин охир манга айладингло. Ё Ҳарфининг Яғмойиларининг Юз Кўргузмаклари «Ғаройиб»дин 575 Зиҳе ҳар лаҳни булбул савтининг зотингға исботе, Жаҳон боғида ҳар гул яфроғи ҳуснунгра миръоте. Вужуди зарранинг мумкин эмас то собит ўлмас меҳр, Не ҳожат зарра хайлидин қуёш зотиға исботе. Бўлуб зотингда ожиз ҳар сифат ичинда мавсуфе, Анингдекким, қила олмай сифотинг шарҳини зоте. Хирад зотингда ташбиҳ эткали ҳар фикрким айлаб, Такаллум анда йўл топмай магар ҳайҳот-ҳайҳоте. Не қаҳринг заҳридин эмин бўлуб ҳар сокини масжид, Не лутфунг бодасидин ноумид аҳли хароботе. Не зарра бўлса мақбулунг қуёшдин зарра қилғандек, Қуёш ул заррадин айлаб шараф бирла мубоҳоте. Навоий зикри отингдур, умиди улки қутқарсанг, Ани от истамакдин, балки андинким, бўлур оте. 576 Жилваму айлар қизил тўн бирла ҳар ён ул парий, Ё магарким лолазор ичра кезар кабки дарий. Телбалар қатли қизил қилмиш либосин, оҳким, Бир йўли девоналар қониға кирмиш ул парий. Хулласин хуноблиғ жон риштасидин қилди чарх, Бўлди жонлар жони, ваҳ-ваҳ, ул парийваш пайкари. Оразинг нақшимудур қонлиғ кўнгулда жилвагар, Ё шафақдин бўлди толиъ офтобе ховарий. Ич шафақгун майки, гардун қотиледурким, эрур Янги ой бирла шафақ тийғу либоси аҳмарий. Қон аро кўнглум юзунг шавқидин андоқ хастадур Ким, эрур гулгун ҳарир олтида анинг бистари. Ул парий лаълида жонинг, эй Навоий, бўлди маҳв, Лаългун кисватда маҳв этгандек ўзни ул парий. 577 Сўзи ҳажринг ичра йўқ бирён кўнгулнинг тоқати, Бўлмас эрмиш куйган элнинг ўт била кўп улфати. Ашки тим-тим қонидин кулбам безанса не ажаб Ким, эрур гул баргидин булбул эвининг зийнати. Толпинур кул ичра мендек шуъла тортиб гўйиё Ким, қуёшнинг жисмиға ўт ёқти ул юз ҳасрати. Лаъли серобидин ар хат зоҳир ўлмас, айб эмас, Хизрнинг ҳайвон суйи ичкандин ўлмиш ғайбати. Ҳар сари махфий туганлиг жисм ила мунглуғ кўнгул, Сойиледурким, эрур мамлу дирамдин кисвати. Эй мусаввир, чекма нозир мендин ўзга зинҳор, Дафтари ишқим аро ёзилса ул ой суврати. Мудбире топтуқ Навоийни саломатдин йироқ, Кўрким, ул не навъу не янглиғ жаҳонда шуҳрати. 578 Тавсанинг наълидин истармен бошимға афсаре, Ҳиндудекким бошиға товусдин санчар паре. Оразингда май, май ичра оразинг зоҳир қилур, Гаҳе ахтардин шафақ, гоҳе шафақдин ахтаре. Базми айшин кўкка невчун чекмагай улким, анга Тутса руҳуллаҳ дами ҳар дам қуёшдек соғаре. Маснадим кўргилки, ҳар тун қасри тошу фаршидин, Бошқа хоро муттакодур, танға коши бистаре. Ваҳ, не лўлийвашдур ул қотилки умдан халқнинг Қонини тўкмакка ҳар бир кирпигидур ништаре. Оразинг васфи туганмас котиби сунъ айласа, Даҳр бўстонида гул яфроғларидин дафтаре. Эй Навоий, сарвдек озод бўл гар истасанг, Гул масаллиг шоҳиде, булбул кеби хунёгаре. 579 Давлат тонги юзию сочи тонг қоронғуси, Масти сабуҳ кўзларин элтиб тонг уйқуси. Булбул пари эмас, гул эрур бергали жило, Ҳар барги гулки, елдин эрур тийра кўзгуси. Гулзор даҳр шуъбадасин гўйий англамиш, Ичинда заъфарондин эмас ғунча кулгуси. Бошимни юқори қила олман бинафшадек, Кўнглумга чунки чирмашур ул турра қайғуси. Кўз баҳри ичра шиша кийиб мардум этти ғавс, Ёйилди ушбу важҳ ила юз сари инжуси. Ҳолимға ҳажр базми аро тортсам суруд, Бор навҳа мадди телба кўнгулнинг аялғуси. Қатлимға мужда бердию ўлтурди интизор, Бир умрдин сўнг элга йигит ваъда бергуси. 580 Зоҳир айлар ашк ила оҳимни ҳажринг оғуси, Гўйий мундоқ эснатур охир нафаснинг уйқуси. Ҳажри бепоён, туни муҳлик, жунунум булъажаб, Субҳ гўё мотамим тутмишки, келмас кулгуси. Куйдуруб жисмимни, бергайсен кулум бирла жило, Тийра бўлса қон ила қатлимда тийғинг кўзгуси. Мени мажнундек тутуптур дашт демангким, бу дашт Тоғлар эрдики, ҳомун қилди кўнглум қайғуси. Эй кўнгул, оҳ ўқларин ул ғамзанинг оллиға чек Ким, ўқ отмоғлиғда сендин туздур анинг қобуси. Демангиз ошиқ кўзига не ёруғлуғдур муфид, Ғам куни дилбар юзи, ҳижрон туни тонг ёғдуси. Ҳажр аро тузди Навоий васл мулкин берди ёр, Андоқ иш қилғанға мундин кам керакмас жўлдуси. 581 Ўт солур эл жониға ҳар дам совуғлуғ бирла дай, Соқиё, синмас ҳаво заҳри кетур тарёки май. Туз шабистон ичра суҳбатким, ишорат майғадур Шамъи кофурики, ости шуша музлар бирла дай. Оташин май бирла, эй соқий, қизитқил базмни, Мутрибо, ул ўтни тез этмакка ол оғзингға най. Даҳр мушкин чун ҳаво кофури пинҳон айлади, Бодайи мушкини кофурий мизож ичмай нетай. Ичкали ихфо учун тун мушкини истар ҳаким, Шукр бу кофур аро ҳам зоҳир эрмас ҳеч шай. Ул қуёш қор узра чиққач юзум узра англаман, Ашк ё кўз оқи су бўлуб оқарму, йўқса хай. Илгида майлиг сафол, усрук Навоий қор уза, Эй фалак, қил жоми Жам бирла тамошо тахти Кай. 582 Шукр лиллоҳ, эй кўнгулким, рафъ ўлуб ҳижрон туни, Ул қуёш юзин кўрармен тенгрининг қутлуқ куни. Оташин лаълинг анингдек ўртади оламниким, Ҳар тараф бир ўт туташқан жондур анинг учқуни. Меҳрдин рухсора сарғарған сайи саргаштамен, Зарра саргардонлиғин афзун қилур меҳр олтуни. Бодадин тим-тим қизармиш орази, ваҳ-ваҳ кўрунг Ким, ажаб гуллар очиптур ул малоҳат гулбуни. Шоми ҳижрон меҳнатин шарҳ айла олман заъфдин, Ул қора босқан кишидекким, анинг чиқмас уни. Ахтаредур наҳс ушшоқи бадахтар жониға, Улки ҳар ён илтирар ҳижрон тунининг шудруни. Эй Навоий, демаким уйқуни туш кўргай кўзунг, Йиғламоқ бу эрса туш кўргай магар кўз уйқуни. 583 Ғамингдин чун ажал гўр оғзида жисмим ниҳон эткай, Мазорим лавҳи дардинг шарҳини тилдек баён эткай. Қанотлиғ мўрдек жисмимни уй қилмиш ажал хайли, Магар ул навъ қушлар бу бузуғни ошён эткай. Юз очқоч эгма қаддим заъф қилди, ваҳ, не билдимким Қуёш васли янги ойимни мундоқ нотавон эткай. Оғиз бўлди кўнгулга чокию тил анда пайконинг, Не тонг бу тил оғиз бирла агар муҳлик фиғон эткай. Қиличинг суйини истар қуруған нахлдек қаддим, Ажаб эрмас қазо анинг гулин гар арғувон эткай. Дер эрдим кўйини юй ашк ила эл захми қонидин, Не билдимким, ҳам ул эл рашки-ўқ ашкимни қон эткай. Натижа куймагу ашкимдин ўзга топмағай, улким, Бу гулшан шуълаву дудин гулу сунбул гумон эткай. Тилар юз лахт қон эткай насибин даҳр деҳқони Қаю булбулниким, гул хони узра меҳмон эткай. Жигаргундур Навоий жисми қон ёшдин маҳалдурким, Қазо бу навъ лаъл учун фано тоғини кон эткай. 584 Сиҳҳатим озурда жононимда бўлғай кошки, Дарди анинг тинмағур жонимда бўлғай кошки. Нотавон кўргунча бистарда синондек қоматин, Юз синон бу чашми гирёнимда бўлғай кошки. Бўлғуча ашки равоним сайли ҳар ён жилвагар, Жилва ул сарви хиромонимда бўлғай кошки. Кўзума гар кирпигим осибидин сунмас оёқ, Барқи офат бу найистонимда бўлғай кошки. Ул оёқ озурда бўлғунча бўлуб бошим фидо, Заҳмати боштин-аёқ жонимда бўлғай кошки. Нолам ул ойға етиб жон васлидин маҳрум эрур, Жон дағи пайваста афғонимда бўлғай кошки. Эй Навоий, дема розийсенму умрунг истаса, Юз менинг умрумча султонимда бўлғай кошки. 585 Нечаким, ул ойға мендин меҳрибонроқ йўқ киши, Яхши то қилсам назар мендин ёмонроқ йўқ киши. Хасталар жониға ул бемор кўздин новаке Гар отарсен билки, мендин нотавонроқ йўқ киши. Оҳу хунобимни лаҳну бода қилмишсен гумон, Дилраболар ичра сендин бадгумонроқ йўқ киши. Аҳли ишқ озори жонин истабон тишлар лабин, Мендин ушбу қиссада, озурдажонроқ йўқ киши. Ёр этар эрмиш ватан бехонумонлар кўнглини, Шукр мендин кўйида бехонумонроқ йўқ киши. Хослар васл истагайлар, ваҳки, мен девонадин Ул парий кўйида беному нишонроқ йўқ киши. Эй Навоий, хурдаи назмингға ислоҳ истасанг, Шоҳи Ғозийдин жаҳонда хурдадонроқ йўқ киши. 586 Сенсизин базм ичра қат-қат қон, кўнгул бетоб эди, Дам-бадам жоми лаболаб чекканим хуноб эди. Ҳар муқаннад пистаким, базм ичра эрди жилвагар, Лаълингу оғзинг хаёлидин кўнгул бетоб эди. Базм эди жонбахш, май бирла ёруғ, ваҳким, манга Зулмат эрдиким, ҳаётим чашмаси ноёб эди. Ҳалқайи базм элга қайду бир мусалсал туррадин Чеккали ул базмдин жонимда юз қуллоб эди. Етти кўк жавфи тўла ғамни азалдин гўйиё Ишқ жамъ айлаб менинг жоним учун асраб эди. Сиймгун ғалтон сиришкимдурки, ҳоло бўлди қон, Буки эл шингарф дейдурлар, бурун сиймоб эди. Нўши васл ар етмаса ғам йўқ Навоийким, мудом Ҳажрдин аҳли вафо жомида заҳри ноб эди. 587 Тилармен музтар этса офати озурда жонимни, Совурса офият бирла тузулган хонумонимни. Чиқиб сархуш, чопиб абраш, қилиб жавлон, олиб майдон, Вужуд иқлимидин маҳв айласа ному нишонимни. Уруб жонимға ниши ғам, тузуб қатлим учун марҳам Хино қилса бало шоҳидлари илгига қонимни. Фироқ ичра алифдек қаддима ғам тоғини юклаб, Уҳуд остидағи дол этса жисми нотавонимни. Жунун кўйида усрук судратиб ратб-ул-лисон қилса Фано авбошиға дайр ичра бу рози ниҳонимни. Юзин айлаб қора кейнича солиб ишқ атфолин, Бори масту маланг ўйнатса ақли хурдадонимни. Навоий, не май эрдиким, ичиб оламға фош эттим, Улустин ёшурун йиллар кўнгулда асрағанимни. 588 Соқиё, тут бодаким, бир лаҳза ўзумдин борай, Шарт буким, ҳар неча тутсанг лаболаб сипқарай. Бўғзума жоме қуюб, қутқар гадолиғдин мени, Ваҳ, неча бўғзум чекиб бир журъа учун ёлборай. Бир қадаҳ май берсалар, ваҳ, ғояти ифлосдин, Неча лаъли қийматий топқан гадодек олдарай. Тортай ўзумни эваз, ким қилса эҳсон бир қадаҳ. Бу баҳона бирла ўзлукдин ўзумни қутқарай. Важҳи май жон нақдию тан доғидур, эй муғбача, Хилқатим ганжинасин юз қатла гар худ ахтарай. Жонға еттим ақл васвоси била, тенгри учун, Соқиё, жомимда афюн эзки, ботроқ телбарай. Эйки, дебсен ғайрдин айру келу чек жоми васл, Гар бу хилватда Навоий маҳрам эрмас қайтарай. 589 Бўлғай эрди юз туман, минг ранжу меҳнат кошки, Бўлмағай эрди балову дарди фурқат кошки. Елдек айларда ҳаво сайр эткали жисмим хасин Ўртагай эрди уруб бир барқи офат кошки. Хосият чун телбараб саҳроға юзланмак эмиш, Тутмағай эрдим парийлар бирла улфат кошки. Офият кунжин, дедим, истай бузулдум бир йўли, Кўнглум ичра кечмагай эрди бу ният кошки. Юз ғариб аҳвол бекасликда ҳар дам бор эмиш, Ўтмагай эрди тилимга лафзи ғурбат кошки. Жилва қилғунча тилаб товус янглиғ ганжи зеб, Чуғз янглиғ тутқай эрдим кунжи узлат кошки. Ёрдин эл рашкидин бўлдум жудо, бўлғай эди Илтифотин ғайр ила кўрмакка тоқат кошки. Демаким, жон эт фидо аҳбоб ила топқач висол, Эй Навоий, умр бергай онча муҳлат кошки. 590 Хуштурур гулгун қадаҳ давринда гулбарги тари, Хосса байрам аввали бўлғай дағи гул охири. Ҳар варақ бир номайи ишратдурур фаҳм айлагил, Тонг елидин абтар ўлмастин бурун гул дафтари. Ғунча худи бирла гул қолқониға етти шикаст, Бўлғали пайдо сариғ савсаннинг олтун шашпари. Гул адам шомиға юзланган учун занбақ гули Бор кумуш машъал доғию хурдалардур ахгари. Лола қон узра бўялиб, ўт уза анбар қўюб Бор парийхон, чиқмаған ғойиб чечаклардур парий. Нилуфар тутмиш сипеҳри ложувардий ҳайъатин, Жолалар юзинда андоқким нужуму ахтари. Ўпса лаълингни Навоий санга хуш келмас, вале Хуштурур гулган қадаҳ давринда гул барги тари. 591 Севунгил, эй кўнгул, охирки жисминг ичра жон келди, Қувон, эй жони маҳзунким, ҳаёти жовидон келди. Сафардин ул парий етти, мени маҳзунни шод этти, Кўнгулдин эски ғам кетти, тан ичра янги жон келди. Хирад, йиғ бу масофингни таҳаммул, қўй газофингни, Вараъ, тарк айла лофингники, ошуби жаҳон келди. Дамеким андин айрилдим, кўнгулни ҳамраҳи қилдим, Бугун келди кўнгул, билдимким, ул номеҳрибон келди. Келиптур ёшурун ул шаҳ, мени мажнун эман огаҳ, Парий эрмас эса бас, ваҳ, нечук кўздин ниҳон келди. Фалак боқти фиғонимға, ажал раҳм этти жонимға, Хазонлиғ бўстонимға гули боғи жинон келди. Муғанний бир навое туз, Навоий нағмае кўргуз, Аёқчи, томса тут, тўққузки Доройи жаҳон келди. 592 Икки ҳамдамким, эрур май базм аро ҳамдамлари, Топмасун биздин малолат хотири ҳуррамлари. Ою кунким базм тузгайлар фалак хиргоҳида, Зарраи саргаштадин не бўлғусидур ғамлари. Гул била насринки, чеккай бода наргис жомидин, Зулм эрур воқиъки, булбул бўлмағай маҳрамлари. Чуғздин рам айласа не айб дуррожу тазарв, Хосса бўлса мастлиғдин ўзгача оламлари. Эй табиб, ўлгумдурур гўёки ушбу кечадин, Захмлиқ кўнглумга ўқдек санчилур марҳамлари. Эй муғанний, бўлма ғофилким, забони ҳол ила, Навҳа айлайдур менинг ҳолимға созинг бамлари. Кечалар афлок невчун ёш тўкар кийиб қора, Бўлмаса мискин Навоий ҳолиға мотамлари. 593 Юз урма ҳар тараф, эй шўху зор қилма мени, Қарор тут нафасе, беқарор қилма мени. Кўзумни шамъи жамолинг фуруғи бирла ёрут, Тонг откуча кечалар ашкбор қилма мени. Худой учун яна ҳар сари бехабар борма, Фиғону нолада беихтиёр қилма мени. Тараҳҳум айлагил, эй ихтиёрсиз нола, Дамо-дам эл ичида шармсор қилма мени. Ҳаёт ранжи, ўлум ёди саъб эмиш, соқий, Бу дайр ичинда даме ҳушёр қилма мени. Мен ўзга, Вомиқу Фарҳод ўзгадур, эй ишқ, Танаъъум аҳли аро эътибор қилма мени. Қаёнки борсанг ўлармен Навоий янглиғ зор, Юз урма ҳар тараф, эй шўху зор қилма мени. 594 Эй дудоғинг шарбатида оби ҳайвон лаззати, Лаззате бўлғай, насибим бўлса лаълинг шарбати. Кечалар ҳажрингда бехудмен, менинг ҳолимғадур Шамънинг гаҳ куймаги, гаҳ ноласи, гаҳ риққати. Меҳнати ҳажрингда ишим оҳ ила фарёд эрур, Оҳ агар фарёдима етмас висолинг давлати. Лабларингнинг ҳасрати кўнглумда бўлса не ажаб, Шиша бирла боданинг бир-бирга кўптур нисбати. Оразингға, эй парий, мажнун кўнгулнинг майли бор Телба янглиғким, анинг ўт бирла бўлғай улфати. Умр эрур ишқ аҳлиға пайки насим, эй боғбон, Басдурур бу муддаоға шоҳид анинг суръати. Юзу холингдин Навоийнинг кўзидур қон аро Лоладекким, доғи бўлмиш кўз қораси ҳайъати. 595 Наргисин гул узраким, бемор этар ноз уйқуси, Мисли шўхедурки, суст эткай ани ёз уйқуси. Кўз очиб бехудлуғумни кўрмаса йўқтур ажаб Ким, манга бахт уйқуси бўлмиш, анга ноз уйқуси. Чархи сойир гўйиё ошиқдурурким, кечалар Бор анинг ҳам мен кеби кўп ашкию оз уйқуси, Бизни дафъ ўлсун дебон солмиш ўзини уйқуға, Зарқдин холий эмастур ул фусунсоз уйқуси. Ҳар тун айлар истимоъ эл қиссасин, ваҳким, келур, Менки ўз ҳолим десам, ул қиссапардоз уйқуси. Иста комил хидматин ғафлатни рафъ айлай десанг Бордур ўздин ғойиб ўлмоқ зумрайи роз уйқуси. Эй Навоий, очма ғамдин кўзки, сиррим қилди фош, Яхшироқ бедорлиғидин буйла ғаммоз уйқуси. 596 Тануредур ичим, гўё қизитқан ишқ ўти ани, Ёпиштурған кабоб ўрни анга ҳар доғи пинҳоний. Қизил раглар эмас кўз ичраким, кўз мардумин ғамзанг Анингдек нишлар урдики, оқмиш ҳар тараф қони. Эрур қаддинг хаёли гаҳ кўнгул, гаҳ кўзда гўёким, Будур ул жўйбору боғнинг сарви хиромони. Тариқи ишқ аро кўнглумдадур ҳар дам ғаме ул уй Ажаб йўл узрадурким, ўксумас бир лаҳза меҳмони. Ғамим шомин ёрутти қаддинг ул юз шуъласи бирла, Нетар кундузни улким, буйладур шамъи шабистони. Ёнар ўтлуғ кўнгулда оташин лаълинг фироқидин, Қизиқ ҳар лаългун пайкон эрур бир лаъли пайконий. Хати райҳони ичра бодайи лаълин хаёл айлаб, Учар ҳар лаҳза руҳум, соқиё, тут роҳи райҳоний. Мунунгдекким, йироқдур каъбаи мақсад ҳамоноким, Эрур манзилға етмасдин жараснинг тинмай афғони. Навоий давлати боқий тилар бўлсанг яқин билким, Эрур соликка мушкил топмоқ ани бўлмайин фоний. 597 Эй кўнгул, бердинг илигдин васлининг давронини, Билмадинг бу навъ талх эрмиш ғами ҳижронини. Гўйиё Фарҳод эрур тоғ ичраким, чексам фиғон, Ул дағи ҳамдардлиғдин тенг чекар афғонини. Тўтиёе кўз тутарменким, кетурсанг, эй насим, Кўрсанг ул бадмеҳр чобук туркнинг жавлонини. Қолди кўнглум сенда, лекин асрадим, эй қоши ё, Хаста кўнглум ўрнида хокийларинг пайконини. Не учун киймиш қизил тўн даҳр бўстонида гул, Гар оқизмоқ истамас ошуфта булбул қонини. Тийрборони ғаминг жисмимни қилди ерга паст, Ваҳки, ёмғур касрати йиқти ғаминг вайронини. Эй ажал, тенгри учун кетким биҳил қилман санга Қўймасангким, дарди-ўқ олғай Навоий жонини. 598 Ул ойки, меҳри ила оламни муҳтарам қилди, Бу телбага недин оё назарни кам қилди. Кўзум изига яқиндур мунга дағи юз шукр, Агарчи йўлида гардун қадимни хам қилди. Насиҳат этса улус тезрак бўлур ишқим, Бале, итикрак этар ўтни улки дам қилди. Фироқ шарҳини ҳар кирпигим ёзар, гўё Фалак мижамни тенгиз ичраги қалам қилди. Ул ой азимат этиб юз ғаму бало нақдин Насибим этти, ёмон бормади, карам қилди. Сипеҳр ишқда Мажнунға ёзди кўп таъриф, Муқобилида замона мени рақам қилди. Кўзумки қон аро бўлди ниҳон ажаб эрмас Ки, «айн»ға чу дам ўлди қарин адам қилди. Шукуфа сийм чиқарғач бу гулшан ичра хазон, Ҳавоға баргини сочмоқ била ситам қилди. Навоий жисмин ўқунг захми этти доми бало, Висол қушлари андин магарки рам қилди. 599 Маҳвашеким меҳридин бўлдум жаҳон овораси, Раҳм этиб бир чора қилмас ўлса ҳам бечораси. Захмлар қилдинг яна ғам нишидин, эй бевафо, Бутмиш эрди васл нўши бирла бағрим ёраси. Бевафолар кўнгли тонг йўқ лабларингга бўлса сайд Қайдаким лаъл ўлса, атрофида бўлур хораси. Юзига боққач, ажаб йўқ кўзларимга тўлса ашк, Эл кўзига ёш тўлар қилса қуёш наззораси. Дарди ҳажрингдин Навоий кўнгли, кўкси, бағридур, Ҳар бири юз пораву минг яра ҳар бир пораси. 600 Қилдим ул ой оллида ошиқлиғим изҳорини, Мен анга сиррим дедим билман анинг асрорини. Кўз қаросин ҳал қилиб ул ойға ёзғум номае, Боре бу тазвир ила кўргай кўзум рухсорини. Кўзидин то жонға етман лаълидин бермас ҳаёт, Ул Масиҳ ўлдум деганда тиргизур беморини. Ҳайфдурким, риштайи тасбиҳ қилғай аҳли зуҳд, Куфр зулфи ичра ўлган халқнинг зуннорини. Оразинг даврин чекарда гўйиё наққоши сунъ, Меҳр даври бирла тенг очмиш эди паргорини. Тўкма жоминким, бало сайли жаҳонни бузмасун, Маст кўрсанг, зоҳидо, дайри фано хамморини. Эй Навоий, шавқидин ўлсам иморат қилғасен, Туфроғим бирла муҳаббат кўйининг деворини. 601 Оҳким, ул ганж ёд этмас бизинг вайронани, Ул қуёш бир зарра ёрутмас бузуғ кошонани. Эгма қошин кўргузуб айлар манга манъи жунун, Янги ой бирла керак соғ этса бу девонани. Кўзума ул важҳдин дермен юзунг афсонасин, Ким, севарлар уйқусизлар дойимо афсонани. Ўзгалар ҳуснидин ўртанманки, гардун ҳар кеча Ёрутур минг шамъу куйдурмас бири парвонани. Чиқти жоним бодайи лаълин кўруб, эй муғбача, Ваҳ, тўла айлаб нетарсен қасдима паймонани. Билмадиким, аввал айлар нафй ранжидин халос, Нафй қилған шайх муғ кўйидаги майхонани. Ашк йўлин тут, Навоий, хоки пойи бирлаким, Ғусса бар берур қаёнким, сочсам ушбу донани. 602 Ҳар тикан бу ғунчадек кўнглумда пайкон боғлади, Эй жигар парголаси, сенсиз ичим қон боғлади. Сендин айрилмоқ кўнгулга мумкин эрмас то абад, Чун сенинг бирла азалдин аҳду паймон боғлади. Лабларингнинг шавқидин ҳар қатра қонким, тўкти кўз, Совуғ оҳимдин ҳам ул дам лаълу маржон боғлади. Деди ақлу фаҳм ани кўргач, шикебе кўзлали, Ваҳки, тун боғин яна ул шўх часпон боғлади. Қондин ўлди дард боғининг гули ҳар пахтаким, Доғима сабр илги марҳам бирла ҳар ён боғлади. Совуруб тифли хазон туфроғ ила тенг қилмаған Қайси бир гулдаста бу боғ ичра деҳқон боғлади? Иштиёқингдин Навоий ўлдию етмас санга, Гўйиё бу навъ оёғин банди ҳижрон боғлади. 603 Эй кўнгул, келким, иков бўлуб нигоре кўзлали, Сарв қадде истабон сийминузоре кўзлали. Ёрлиғ кўз тутқанимиз кўзлади чун ўзга ёр, Бизда ҳам кўз бор, бориб бир ерда ёре кўзлали. Чун ғубори маркабидин равшан айлар эл кўзин, Термуруб турғунча бориб, шаҳсуворе кўзлали. Сайри боғу дашт этарбиз ҳам яна бир ёр учун, Боғ сари кўз солали, даштсоре кўзлали. Гар анингдек шўхи шаҳрошуби офат топмасақ, Бир фақире меҳрибоне ғамгусоре кўзлали. Гарчи нопайдо эрур мақсуд, армон қолмасун Хосу ом ичра қила олғунча боре кўзлали. Эй Навоий, бўлмағунг андин булар бирла халос, Келки, ҳам васлин тилаб сабру қароре кўзлали. 604 Ғунчадек қон боғланибдур кўнглум, эй гул хирмани, Борғоли кўз жўйборидин жамолинг гулшани. Кўз қорасидин ёзай дермен битиг, ҳайҳотким, Куйдурур ғайратки, мен маҳруму ул кўргай сени. Ақл қочти кўнглум ичра сокин ўлғач дарди ишқ, Мўр манзилгоҳи эрмас аждаҳолар маскани. Кўнглум уйида ғами ториқмасун ҳар захмидин, Марҳамин ташлангки, ҳар ёндин очилсун равзани. Арғувоний ашк аро савсан масаллиг лолмен, То тўнингдур арғувоний, кўнглакингдур савсаний. Ҳар гул ушбу боғ аро кўрсанг тикан осибидин, Ғарқайи хуноб ўлуб юз чок эрур пироҳани. Ашк қонида Навоийдур сўнгак жисми била Ул муборизким, қизил жинс ичра бўлғай жавшани. 605 Ғариблиғ яна кўнглумни дарднок этти, Шикасталиғ яна кўксумни чок-чок этти. Бу барча бир сарию ёр ҳолатимни билиб, Тағофул этмаги мен хастани ҳалок этти. Дамингни асра, Масиҳоки, чиқмағай гардим, Бу дамки, кўйида жисмимни даҳр хок этти. Юзунгга улки қуёш тоби берди юз минг шукр, Қуёш кеби мени ҳам ишқинг ичра пок этти. Хуш ул дамеки, дегайлар фано ўтиға фалон Қадам қўярда не ваҳм айлади, не бок этти. Не май, не жом, мен усрук ҳамеша, гўё ишқ Таним ҳадиқасида рагларимни ток этти. Навоийни тила андин бурунки, дегайлар Адам йўлин тутуб ул зори бенаво этти. 606 Лаълингга боғланди жоним ҳажр элиндин ол ани, Зулфунгга чирмашти кўнглум қилмағил помол ани. Боғлади кўнглум манга ошиқлиғининг туҳматин, Шарт қилдим кўргач-ўқ расво қилай филҳол ани. Сендин айру хўблардин очилур кўнглум, вале Ғунча янглиғким, очарлар куч била атфол ани. Эй сабо, бағримға санчилған тиканким, англадинг, Бўлсанг ул гул бирла ҳамдам қилғасен ирсол ани. Ул алифким, нил ила чектинг узоринг ёнида, Ҳусн ичинда бирга ўн қилмиш ёнида хол ани. Бу чаман кайфийятин озодаеким қилди фаҳм, Ўн тили савсандек ўлса ҳайрат айлар лол ани. Эй Навоий, деб эдинг кўргач ани жон топшурай, Бўлса бу давлат муяссар қилмағил эҳмол ани. 607 Қани висолингга бир мендек орзуманде, Висол умиди била меҳнатингға хурсанде. Фано майин ичиб оворалиғ йўлин туттум, Насиҳат аҳли манга эмди бермангиз панде. Эрур танимдаги юз доғ бирла мунглуғ жон, Гадоки, тўниға ҳар сари солса пайванде. Сабаб бу эрди экин хилқатидин одамнинг Ки, бўлғай анга сенингдек хужаста фарзанде. Кўнгулни шўхлар андоқ талаштилар кесишиб Ки, қолмади мени бедил насиби парканде. Чоғирни оқил эсанг лаъл деб қизитма димоғ Ки, ўтни исламади гул дебон хирадманде. Ажал, Навоийни қутқаз балойи ҳирмондин Ки, ул заиф бу дард ичра асру эмганди. 608 Ўтум худ этмади ул тошбағирға таъсире, Бу ёна ўтки, топилмас бу ишга тадбире. Не турфа суврати бордурки, ҳеч суврат ила, Қазо мусаввири қилмади буйла тасвире. Шикоятим кўпу қолмас сени қачон кўрсам, Танимга тобу тилимга мажоли тақрире. Тушунда оби ҳаёт ичтим, оҳким, келмас Кўнгулга лаълини ўпмакдин ўзга таъбире. Мени муқайяд этар бўлсанг очма ҳалқайи зулф Ки, пашша қайдиға йўқ эҳтиёжи занжире. Гул ичра шабнам ила хурдадур сую дона, Магарки, қайдиға булбулнунг этти тазвире. Навоий ёрдин ар зулм эрурки, лутфича бор, Сен этмасанг керак ўз қуллуғунгда тақсире. 609 Жоним чиқадур, ҳажр ила жонон керак эрди, Кўнглум куядур, дард ила дармон керак эрди. Ғам шомида парвона сифатким, куядурмен, Бошим уза ул шамъи шабистон керак эрди. Кўз боғида юз гул очадур ишқ, валекин Юзу хатидин лолаву райҳон керак эрди. Хуш келди ҳазин кўнглум аро ғамзаларингким, Оҳ ўқлариға бир неча пайкон керак эрди. Қабримға хиром эттингу йўқ туҳфае, ваҳким, Бу хас кеби жон ичра бугун жон керак эрди. Хуш зийнати кўп номадурур умр, валекин Тавқиъи вафодин анга унвон керак эрди. Билмай сени ул гул қовар, эй зор Навоий, Сендек анга бир булбули нолон керак эрди. 610 Бўлди ийд, ул турки чобук азми майдон қилғуси, Ваҳки, эл бехудлуғи жонимни қурбон қилғуси. Барқи офат бўлғуси ҳар шуълаеким айрилур, Маркаби туйноғидин ул дамки жавлон қилғуси. Ўқ ҳунилаб ўт ёлиндек ҳар тарафким қўйса юз, Юз кўнгулни куйдуруб, юз жонни вайрон қилғуси. Ошкоро жон олиб ҳар ён қилур машғул ўзин, Элни билмас деб йигит ўзини нодон қилғуси. Шамъ эмас кўз очтилар наззораға аҳли қубур Ким, ул ой ийд оқшоми сайри хиёбон қилғуси. Субҳ майдон азми қилғач, ваҳки, йўқ ёлғуз мени Олам аҳлин ийди рухсориға ҳайрон қилғуси. Ийдгоҳ аҳли ҳужуми бирла, эй шаҳ, қилма кибр Ким, фалак бу жамъни ҳоли паришон қилғуси. Эй Навоий, рашкдин ўлдумки, ул қотил бугун Ҳар тараф бу шакл ила юзланса юз қон қилғуси. 611 Ёр ила бир хилват истарменки, ағёр ўлмағай, Балки ул хилватнинг атрофида дайёр ўлмағай. Кўзга кўнглум дардидин йиғларға имкон қолмағай Тилга дардим шарҳини айларга гуфтор ўлмағай. Элдин андоқ ёшурун истармен ул хилватниким, Кўнглум андин воқифу жоним хабардор ўлмағай. Ёр буди ичра нобуд ўлғаменким, ўртада Ўзгаликдин демаким, ўзлукдин осор ўлмағай. Буки, дерлар бордурур девор кейнида қулоқ, Ул фазо даврида кўз етгунча девор ўлмағай. Махфий асроримға бўлғай ёр лафзидин адо, Ёрдин айру валекин соҳиби асрор ўлмағай. Эй Навоий, қилма ҳар ёр оллида сиррингни фош, Бормудур имкониким, ул ёрға ёр ўлмағай. 612 Яна бало чоқинин ишқ телба жонима урди, Фано қуюни етибон кулумни кўкка совурди. Магарки, мен кеби элдин қочарни айлади варзиш, Кийиклар ичраки, Мажнун тамоми умр югурди. Мен арчи кўйида ўлдум қовунгки, телбарар охир, Чурук сўнгакни танимдин узуб, не итки, кўмурди. Ғаминг қўюб туган узра туган бу макр ила кўрким, Танимда ҳар туган ичра неча туганни ёшурди. Кўнгулда гар ўқунг итмиш яна бир ўқ дағи отким, Бу навъ топса бўлур ҳар кишики, бир ўқ итурди. Дам урмаю қадаҳ ичкилки, телба бўлмаса воиз, Недин эди урунуб, қичқирибки, оғзи кўпурди. Фироқ доғиға машъал фатиласи кетурунгким, Навоий оғзини чун купка қўйди, пок сумурди. 613 Лабинг такаллум этиб, сўзда лол қилди мени, Очилди зулфунгу ошуфтаҳол қилди мени. Юзи кўрунди, очинг эмди зулфи силсиласин Ки, ул парий яна мажнунмисол қилди мени. Оёғин ўпкали бошим йўлиға еткурдум, Фиғонки, зулфи кеби поймол қилди мени. Қоши хаёлида пайваста баски, чектим ранж, Фалак бу ғамда нечукким, ҳилол қилди мени. Бели ғамида хаёл ўлдум оҳу афғондин, Бу мўя мўй этиб, ул нола нол қилди мени. Куп оғзима қую қўй адл жомин, эй муғким, Қазо бу шевада беэътидол қилди мени. Навоий, англаки, журмумча юз умидим бор, Фақири зоҳид ўзидек хаёл қилди мени. 614 Хароб айладинг, эй ишқ, хонумонимни, Тасаввур айлаки, ўлдум, бағишла жонимни. Магарки, ишқ маломат ўтин ёрутмоқ учун Қурутти уйлаки хас жисми нотавонимни. Бу турфа кўрки, фузун бўлди лаългун ашким, Агарчи шуълайи ишқинг қурутти қонимни. Фиғонки, ўлдуму кўйида халқ ғавғоси Анинг қулоғиға еткурмади фиғонимни. Бугун танимға нишон ул ҳаётдин келибон Ки, тонгла топмағасен истабон нишонимни. Чу ишқ оятида савту ҳарф йўл топмас, Камоли ишқ итурмиш магар баёнимни. 615 Дедимки, кўзга чекай гарди раҳнавардингни, Фиғонки, топмади кўз тўтиёға гардингни. Магар замона кўзи сурма истар эркандур Ки, гард қолмади сурганда раҳнавардингни. Фироқу орзуву шавқ ҳар бири бир дард, Десамки, дардинг этай шарҳ қайси дардингни. Сафарда ёмғуру ел бўлмасун музоҳим анга, Кўз, асра ашку, кўнгул, чекма оҳи сардингни. Тўшаб самандиға фарш, эй замона, ўткардинг Сипеҳру ахтаридин сабза бирла вардингни. Кўк аблақин эгариб, эй қуёш, синон тортиб, Магар бу зарраға қилдинг аён набардингни. Навоий, эмди нишот авжи тутки, гардиши чарх Кетурди моҳи фалаксайри тезгардингни. 616 Қўзғади оҳим сўнгак бирла тани ғамнокни, Ел совурди бир овуч туфроғ ила хошокни. Демагил сиҳҳат сўзинким, кўксум узра тийғи ишқ Айлар икки чок, тикмасдин бурун бир чокни. Буки оламға ҳаводис тушти, гўё қўзғамиш Ул қуёш ҳажрида оҳим анжуму афлокни. Мен худ эттим азми масжид, эй мусулмонлар, валек Бок эмас гар кўрмасам ул кофири бебокни. Қилди чун ҳижрон мени нобуд тутма жоми васл, Заҳр чун ўлтурди зойиъ қилмағил тарёкни. Қаддидин оғзимда ҳайрат бармоғидур, зоҳидо, Ўтқа сол эмди асо, бошингга ур мисвокни. Ғайри лоф эрмас Навоий покравлиқдин ҳадис, Топмайин бир ғайр нақшидин замири покни. 617 Ишқинг ичра кўксума онча жунун тошин урай Ким, хираднинг шавкатин, тақво шукуҳин синдурай. Қилса тавсанлиғ кўнгул тортиб жунун занжириға, Ҳажр зиндонида ишқинг шаҳнасиға топшурай. Ул парий кўздин чу махфийдур ҳамеша, ваҳ, неча Истаб ани топмаса, мажнун кўнгулни ёзғурай. Ғам туни анжум кўзи янглиғ юмулмас кўз била, Ваҳ, неча гоҳе юрай, гоҳе турай, гоҳ ўлтурай. Чун не тақдир ўлса тағйир ўлмас эрмиш саъй ила, Қайғу қисмим бўлди деб ортуқси невчун қайғурай. Ул қуёшқа заррае таъсир учун йўқтур, не суд Гар тўқуз афлокни оҳим ўтидин куйдурай. Эй Навоий, истасам ўлмак не ғам эл таънидин, Боре мен ҳар навъ этиб, жононға жонни еткурай. 618 Эй кўнгул, келким, бало базмида жоми ғам тутай Ўз қатиқ ҳолимға ўлмастин бурун мотам тутай. Йиғлабон бошимға оҳим дудидин чирмаб қора, Мотамим эл сўнгра тутқунча, ўзум бу дам тутай. Олам аҳлиға неча қилдим вафо, кўрдум жафо, Эй кўнгул, кел-келки, тарки жумлайи олам тутай. Эмдиким, ишрат сурудидин очилманг, эй кўнгул, Навҳа оҳангин тузуб, бир дам сени хуррам тутай. Мастлиғдин ўзга йўқ дардим иложи, соқиё, Май кетурким, ҳам ичай, бир лаҳза ани ҳам тутай. Қўйғил, эй носиҳки, муғ дайрида ўз аҳволима, Маст лояъқил ёқам йиртиб, суруди ғам тутай. Чун жаҳон бирла жаҳон аҳлиға йўқ эрмиш вафо, Эй Навоий, мен фано сарриштасин муҳкам тутай. 619 Олса жонимни лабинг даврон тўкуб қон ёшини, Тонг эмас ул ёш ила лаъл этса қабрим тошини. Фитна таълим этмаса қошинг санга бедод учун, Хам бўлуб невчун қулоғингға кетурмиш бошини. Кўз тутар эрдим қалам кирпикларимдин боғла деб, Гар азалда кўрсам эрди сувратинг наққошини. Майл этар кўнглум қуши жон пардасин қилғай қанот, Кўргали ҳар кеча маҳрам кўйининг хуффошини. Ошиқ ўлдум, чунки май бердинг, магар эй муғбача Ишқ ўти бирла пишурмишлар пиёланг дошини. Шайху аҳли хонақаҳ, тенгри тута берсун манга Ҳақ йўлин кўргузгали дайри фано авбошини. Жон қуши қасдиға соғинғай гуруҳа бирла ёй, Эй Навоий, кимки кўрса холи бирла қошини. 620 Эй кўнгул, қўйғилки, мундин сўнг гадолиғ фан қилай, Кўйида бу фан била бир йўл бошин маскан қилай. Гаҳ бу ишратдинки, ул кўй ичрадурмен шод ўлай, Гаҳ бу меҳнатдинки, андин айру мен шеван қилай. Айламакдин танға андуҳу бало тошин ҳисор, Жонима ҳайру саломат хайлини душман қилай. Ул юзу қомат керак, ваҳ, ўзни куч бирла неча, Мойили гул айлайин ё волиҳи савсан қилай. Ёшурун ғам солди равзанлар кўнгулга, эй рафиқ, Қўйки, мен ҳам оҳ ила гардунни юз равзан қилай. Соқиё, кўз бирла кўнглумни қора қилмиш хумор, Келки, бу уйларни май хуршидидин равшан қилай. Гар Навоий маст агар махмур ўтар бу дайрдин, Бодаполодин кафан, муғ дайридин мадфан қилай. 621 Кўнглумга шўр солди биравнинг малоҳати, Ваҳким, ажаб туз ўлди яна захмим офати. Тер қатрасин юзида кўруб ишқим ўлди тез, Афзун бу судин ўлди ўтумнинг ҳарорати. Ўйнатти қошу оҳким, ул дос нўгидин Бағримнинг ўлди тоза ўнгалған жароҳати. Секритти рахшу куйди кўнгулнинг ул ўт била Жон мазраида хирмани орому тоқати. Кўнглум сўрарға келди, вале олди жонни ҳам, Мундоқ бўлурму дилшудаларнинг иёдати. Шарбати висол ё май эмиш қайси хастанинг Ким, ишқ андуҳидин ўлуптур малолати. Майға Навоий этти кўнгул шишасини зарф, Бу бўлди риндлиқ аро анинг зарофати. 622 Қилса кул жисмимни ўртаб оташин ораз гули, Ҳар овуч кул даҳр бўстонида бўлғай булбуле. Хатту рухсорин тилаб ғам шоми чексам ўтлуқ оҳ, Ҳар шарардин кўк шабистонида очилғай гуле. Зулфи савдосида ўлсам тортқай қабримда бош Ҳар гияҳдин хўшае, ҳар хўша бўлғай сунбуле. Тушта айшим субҳиға кирди бало шоми магар, Қасдима шўхе узори узра очмиш кокуле. Лаъли руҳафзосини кўрсун биравким, кўрмамиш, Руҳошом айлабон сармаст бўлғудек муле. Май ниҳон ичсам керак оғзим қўюб куп оғзига. Ким, тугатсам чиқмағай андин садойи қулқули. Эй Навоий, истасанг бўлмоқ замиринг лавҳи пок, Май суйин келтурким, ани ғайр нақшидин юли. 623 Оразинг зар ҳуққалардин, эй малоҳат машъали, Мусҳафедур ложуварду олтун анинг жадвали. Турфа оедур узоринг, кўк анга мовий либос, Анжум анинг танга-танга басма қилған зарҳали. Ҳар нафас ортар жамолингнинг сафоси кўзгудин, Кўзгунинг андоқки кулдин бўлғай афзун сайқали. Бир парийдур лолазор ичра сариғ гуллар аро Ё ул ой эгнидадур зарбафт гулгун махмали. Ҳусни атрофида, эй машшота, ҳар ён қўйма хол Ким, Хўтан мулкида ҳиндуларнинг ўлмас мадхали. Нав аруси даҳр ақдин истама, кўпким арус Охири ифрит ўлур, гарчи парийдур аввали. Эй Навоий, вусма бирла кесмадин топқан фиреб, Гар малакдурким, бўлур шайтонсифатлар маҳзали. 624 Каманд учиға еткурмас ғаму андеша айёри, Бийик чекмиш магар майхона томин сунъ меъмори. Хуморим заъфида каҳгил иси то етти маст ўлдум, Сувалмишдур магар май лойидин майхона девори. Тўла куп оғзи май хуршидидур, гўё тенг очилмиш Чекарда бу ики хуршид даврин сунъ паргори. Май ичмиш хонақаҳ шайхи, ҳаробат аҳли, айш айланг Ки, чиқмиш бахя урған хирқасидин маблағи кори. Кўрунган мосиво буди эмас балким намудедур Май устида ҳубобу мавж шаклининг намудори. Ҳубобу мавж май таҳрикидин зоҳир бўлур, лекин Сукун топқач вужуди майдин ўзга қайдадур бори. Қуёш аксимудур ҳайвон суйида ё кўрунмишдур Равоносо май ичра соқийи гулчеҳра рухсори. Фано дайрин кўнгул истарки, бир-бир пири дайр элга Тутарда бода шояд журъае сунғай бизинг сори. Навосидин фано чун ҳосил ўлди қилғасен, эй ишқ, Навоий риштайи жонин муғанний удининг тори. 625 Эмас боғ ичра сариғ лола занбақ билки, ҳар сори Янги доғ ўртаб ул гул ишқидин сарғарди рухсори. Бу ҳумрат бирла эрмас оташин гул, оқ гул эрдиким, Юзунг барқидин ўт тушти ангаким, бўлди гулнорий. Қадинг оллида бўлған жилвагар оқ савсан англаким, Кўк этти барча аъзосин сабо кожининг озори. Шажар яфроғлари ўқдек қадингнинг ҳажрида бордур Бошоғларким, чаман ашки намидин бўлди зангорий. Дема кундуз, қаронғу тун эди, чун пардадин чиқтинг, Жаҳонни қилди кундуздек юзунг меҳрининг анвори. Десамким, ҳақдурур мавжуду ашё ҳар недур нобуд, Ҳубобу мавжи баҳр узра эрур анинг намудори. Навоийнинг ақиқ ашки ол эрдики, тутмиш ранг, Суҳайли оразинг гўёки қилмиш ламъа изҳори. 626 Донайи холи узра кўр сабзайи хат нишонаси, Донайи хол эмас эрур меҳр гиёҳ донаси. Ўртанурумни ишқида билмаган, эт наззораким, Тилдур анинг баёниға кўнглум ўти забонаси. Қатлима бас баҳонаким, қилди баҳона қолмамиш, Эмди баҳона узрини қўлмоқ эрур баҳонаси. Тийра фироқ тунлари шарҳини айт демаким, Минг кеча деб туганмагай бир кечанинг фасонаси. Истама ишқ баҳрининг соҳилин, эйки ғарқасен Бир-бирига етишти чун тўш-тўшидин каронаси. Тавсан эди кўнгул майи ишқини тортқан замон, Кўрки, не ром этибдурур эмди ани замонаси. Бошиму дайр пирининг даргаҳи чун тушуптурур Ваҳм, тааққул айламас вазъ ила корхонаси. Фикри бу корхонани қилғай эди ҳалок, агар Бўлмаса ақл зойили жоми майи муғонаси. Баски, Навоий айлади дард сурудида наво, Аҳли тарабни йиғлатур мажлисининг таронаси. 627 Ишқ аҳли гўристонида қабрим чу зоҳир бўлғуси, Фарҳод анинг тошин йўнуб, Мажнун мужовир бўлғуси. Дерсен, юзум сори кўзунг кўп боқмасун гар юз будур, Ул меҳр тобидин эриб, оққунча нозир бўлғуси. Ғамзангдин ўлтурмак ишин таълим ола келмиш ажал, Бу навъ устод ўлса, ул оз чоғда моҳир бўлғуси. Хатти ғуборин демаким, бўлғуси ул юз монии, Тун пардаси ой нуриға не навъ сотир бўлғуси. Ул ғамза куфридин кўнгул навъе келур исломға Ким, тарки ислом айлабон гўёки кофир бўлғуси. Бўлғуси мутлақ шуълалар ичра самандар сайридек, Сенсиз кўнгул гулзор аро ул дамки, сойир бўлғуси. Кўнглумдаги ҳар нишдин гар бўлса бир тил, ҳар бири Юз тил била ўз ҳолининг шарҳида қосир бўлғуси. Хотирни жамъ истар эсанг аввал хавотир дафъин эт, Кимда хавотир бўлмаса осудахотир бўлғуси. Қилди Навоий қаддингга сарви сиҳий ташбиҳини, Бу табъи номавзун била бечора шоир бўлғуси. 628 Бутмади гулшан тавофи бирла бағрим ёраси, Бермади ўтумға таскин сарву гул наззораси, Бир замоне сарву бир дам гулга кўп қилдим назар, Бўлмади ул сарви гулрух фурқатининг чораси. Гул била сарв истабон гулшан сари майл айламас Даштдин ул сарви гулрухсоранинг овораси. Қадди ҳажрида ҳар оҳим дуди сарведур баланд, Юзидин айру гуледур кўкрагим ҳар пораси. Сарву гул мафтуни бўлмаким, нигору зеб учун, Синдуруб ҳар дам узар ани фалак маккораси. Сарв ўқдур, гул тикан, боғ ичра то кўз оллидин Борғали ул сарви гулрухнинг қаду рухсораси. Эй Навоий, сарву гулдин кечки, қадду юзидин Бор эмиш юз йилчилиғ йўл сарв ила гул ораси. 629 Ғам чекар жисму кўнгулни кулбайи аҳзон сари, Хасқа ўт солиб гадо элтур кеби вайрон сари. Ҳирз қолқони, дуо диръи недур, эй порсо, Чун бало тоши ёғар мен телбайи урён сари. Ёр истар ҳажру айни васл эрурким, кўнглума Бўлди майл анинг ризосин истабон ҳижрон сари. Сабза ништар, барг пайкон, гул ўт эрди жонима Ҳар қачонким, сенсизин азм айладим бўстон сари. Не футур ислом аро тушкайки, ул кофир яна Маст ўлуб, кўнглакча чиқти секритиб майдон сари. Гар харобот ичра мумкиндур сумурмак бир қадаҳ, Хизр агар ўлтурса борман чашмайи ҳайвон сари. Соқиё, тезгиндурур ҳар лаҳза бошимни хумор, Давр эвурсанг журъае сунғил бу саргардон сари. Юз Хизр умридин ортуғроқдурур минг жон бериб Бир қадам қўймоқ, муяссар гар бўлур, жонон сари. Эй Навоий, гар десангким фитна кўрмай, солмағил, Бир назар ҳар турфат-ул-айн ул кўзи фаттон сари. 630 Гарди яздий миъжар остида қошинг, эй кўркабой, Зор анингдекким кўрунгай гард ичинда янги ой. Вусмадур ул қош уза ёхуд зарофатдин кўзунг, Олди бу қурбон кўнгул қасдиға мийноранг ёй. Гар ниҳон сочинг тарар машшота келсунким, эрур Кирпигимдин шона, ашкимдин су, кўз хилватсарой. Дилраболар ичра ҳар дам кўзгуга боқмоқ недур, Ваҳки, билман, эй парий, худбинмусен ё худнамой. Оташин гул баргидин кўнглак кийибдурсен, валек, Десанг ўт солмай жаҳонға чиқмағил кўнглакча, вой. Гаҳ тутулса, гаҳ очилса кўнглум эрмас айбким, Сунбулунг дилбанд, хандон ғунчанг ўлмиш дилкушой. Эй Навоий, даҳр шўхи ошиқи бўлдунг, валек Билки, кобин нақди жондур гар бўлурсен кадхудой. 631 Бода бу мақбуллуқ зотимда мавжуд айлади Ким, мени зуҳду риё аҳлиға мардуд айлади. Май ўтининг ламъаси ўртаб вужудим хирманин, Кулларин най нағмаси бир дамда нобуд айлади. Бодадин хушнуд ўлубмен то мени жоми фано Давр элининг софию дурдиға хушнуд айлади. Майға раҳн этгил риё сажжодасин, эй шайхким, Ҳар киши бу навъ савдо айлади, суд айлади. Майға ашким лаълидин олудалиғ гар истамас, Не учун соқий лаби лаълин майолуд айлади. Одамийлиғ кўргузуб қилдинг паривашларни қул, Одам улдурким, малойик ани масжуд айлади. Эл тилар муғ кўйину истар Навоий муғбача, Азми мақсад айлаб эл, ул қасди мақсуд айлади. 632 Оҳима ёр оғзи бир дам кулмагин кам қилмади, Чун сабодин ғунча очилди яна ёпилмади. Ништари оҳим ажаб йўқ кўнглунгга кор этмаса, Тезликдин игна ҳаргиз хораға санчилмади. Қатрае томизма бизга тутқан асфар бодадин, Шамъ ўтидин, соқиё, ҳаргиз шарор айрилмади. Ишқким, ҳар бир ишида ёзди юз минг турфа халқ Турфароқ будурки, юз мингдин бири ёзилмади. Кўйида оҳим ели рафъ этти ул юз бурқаин, Ҳеч гулшанда сабодин буйла гул очилмади. Қайси жоҳилға надомат бўлғай ул олимчаким, Ҳар не билди, қилмади, ҳар неки қилди, билмади. Эй Навоий, ёр васлин истабон ул топтиким, Аҳли ҳижрон зумрасида истабон топилмади. 633 Кўнглум оҳидин табассум лаълингга фан бўлмади Уйлаким, лаъл ахгари ел бирла равшан бўлмади. Истади жисм уйи бир равзан ўқунгдин, войким, Қолмади равзан ериким, неча равзан бўлмади. Деди, бир душном учун жонингни олғумдур баҳо Ўлтурур савдоки, миоди муайян бўлмади. Эл чаманда ул парий бирла кезиб мен телбага Ваҳки, ишрат жилвагоҳи ғайри гулхан бўлмади. Оҳ ўтидин хирқани пок ўртаким, ҳар булҳавас Зарқ ашкидин этак юб пок доман бўлмади. Лофи ишқ урған кўнгул ғам дўзахидин қочмасун Ким, самандарға ёлиндин ўзга маскан бўлмади. Эй Навоий, кимни севсанг қилма зоҳирким, санга Кимдурурким, дўстлуғ фаҳм этти, душман бўлмади. 634 Май халос этти риёйий порсолиғдин мени, Шукрким, қутқарди зуҳду худнамолиғдин мени. Бўлди нобуд ўзлугум, юз шукрким, қилди халос Ҳар замон бу коргаҳда беҳаёлиғдин мени. Даҳр золин тўрт мазҳаб бирла қилдим уч талоқ, Фард қилди борий мундоқ кадхудолиқдин мени. Бўлдилар бегона аҳли зуҳд хуш давлат буким, Қилди манъ ул қавм бирла ошнолиғдин мени. Оразимдин ғусса кожининг саводин қилди ол, Шукрким, қутқарди мундоҳ юзқаролиғдин мени. Бандамен соқийғаким, бир жоми моломол ила Айлади озод юз минг мубталолиғдин мени. Тавба аҳли ёруманг мундоқки маҳрум эттингиз Дайр ичинда масту лояъқил гадолиғдин мени. Душманимсиз дўстларким, қовдингиз айлаб ҳужум, Бенаволиғ кишварида подшолиғдин мени. Эй Навоий, ҳам магар, ё муғбача, ё пири дайр Синдуруб тавбам чиқарғай бенаволиғдин мени. 635 Юзидин ўлмаса, ё раб, раво кўзум тилаги, Тазаллумум илигидур адолатинг этаги. Кўнгулда фурқат ўқи биркишибдур андоқким Киши чекарда гумон айлагай анинг сўнгаги. Чаманда ғунча эмаским, бўлушур ул гул учун Фиғоним ончаки, қон боғланиптурур юраги. Чечак нечукки, ёпар кўзни тийра айлаптур, Кўзум баҳорини гулгун сиришкнинг чечаги. Лаби хаёлида бағрим шикофини тиксам, Алифдин игна қилур, жону риштадин ипаги. Хазон чаманға шабихун келурга бўлди далил Санавбар ушбу чамандин канора айламаги. Не кўнглини бузадур дарду ғам Навоийнинг, Чу ул парийдуру бас ушбу телба кўнглидаги. 636 Кеча ҳажрингда тирикликдин малолим бор эди, Тонгға тегру айта олманким, не ҳолим бор эди. Фурқатинг бедодидин йўқ эрди бир соат мажол, Бўлса дағи йиғлар эрдим то мажолим бор эди. Тош уруб кўксумга, туфроғлар бошимға совуруб, Лек бу вақте эдиким, эътидолим бор эди. Келсам ўз ҳолимға ногаҳ бу маломатлар аро, Гоҳ ўзумдин, гаҳ улусдин инфиолим бор эди. Васл умиди кирмаса жоним аросиға гаҳе, Қайда жон элтурга боре эҳтимолим бор эди. Васл таркидин агарчи мужрим ўлдум, ваҳ, қачон, Ҳажрни бу навъ саъб эркон хаёлим бор эди. Эй Навоий, фурқатим айёми мундоқ қолмағай, Қолмади чун улки, даврони висолим бор эди. 637 Эй сабо, кўздин учур Мозандароннинг вардини Ким, қилибмен сурма Марви шоҳи жоннинг гардини. Улки аҳбобин қилур парварда айшу ноз ила, Не тонг бошим олиб кетсам қўюб ёру диёримни. Чекма заҳмат, эй табиб, эрмас чу мумкин айламак, Шарбати васл ўлмағунча дафъ фурқат дардини. Англағай дўзахда бор иссиғ-совуғ бирла азоб, Ҳажр аро ким кўрса ўтлуғ кўнглум оҳи сардини. Анжуми ашкин тўкар тонг отқуча мендек сипеҳр, Йўқламиш ул ҳам магар бир меҳри оламгардини. Эй кўнгул, васл истасанг бехуд бўлуб ғам емаким, Ком топмас кимса қилмай тарк хобу хўрдини. Ёр агар ҳижрон аро солди Навоийни йироқ, Бок эмастур васл ила гар қилса боз овардини. 638 Жунун водийсиға мойил кўрармен жони зоримни, Тилармен бир йўли бузмоқ бузулған рўзгоримни. Фалак бедодидин гарчи мени хокий ғубор ўлдум, Тилармен топмағайлар тўтиёлиғқа ғуборимни. Шак эрмас партаве тушкач уйи ҳам, рахти ҳам куймак, Чу гўристон гадойи сермагай шамъи мазоримни. Деманг қай сори азм эткунг, манга йўқ ихтиёр, охир Қазо илгига бермишмен инони ихтиёримни. Туганди ашки гулгун, эмди қолмиш заъфароний юз, Фалак зулми бадал қилди хазон бирла баҳоримни. Диёрим аҳли бирла ёрдин бошимға юз меҳнат, Не тонг бошим олиб кетсам қўюб ёру диёримнн. Ёмон ҳолимға бағри оғриғай ҳар кимсаким, кўргай Бағир парголасидин қонға булғанған узоримни. Ҳаётим бодасидин саргаронмен асру, эй соқий, Қадаҳқа заҳри қотил қуй, дағи дафъ эт хуморимни. Жаҳон таркини қилмай, чунки тинмоқ мумкин эрмастур. Навоий, қил мени озод ўртаб йўқу боримни. 639 Кўзи ҳажри мени бемор этти, Қора оғриққа гирифтор этти. Жузв-жузвимға тикиб мужгонинг Руҳум ажзосини афгор этти. Субҳ гул сафҳаларидин булбул Оразинг васфини такрор этти. Лабинг анфосидин эрдики, Масиҳ Ўлуг иҳёсида изҳор этти. Заррайи меҳри жамолинг Юсуф Топибон олам элин зор этти. Айлади зуҳду риёға иқрор Кишиким, ишқдин инкор этти. Даҳрдин топти Навоий чу малол, Масканин кулбайи хаммор этти. 640 Эй узоринг оллида шарманда меҳри ховарий, Йўқса невчун ёшунур ҳар кеча андоқким парий. Қоматингдин азми саҳро қилди гулшандин тазарв, Тоғ сари уйлаким фарёд этиб кабки дарий. Гулшани ҳуснунгға зийнат берди тердин қатралар Ким, кўрубтур бўйла гулбарг узра шабнам гавҳари. Ҳажр сўзи заъфлиғ жисмим аро бўлмиш ниҳон, Бас ажабдур бир овуч хас ичра дўзах ахгари. Сафҳайи ҳуснунгда ҳақ сиррин кўрар кўнглум аён, Тонг эмас булбулға мусҳаф ўрнида гул дафтари. Ёр базмида висол аҳли чекар жоми мурод, Давр чун ҳажр аҳлиға қисм этти меҳнат соғари. Эй Навоий, ёр зулмиға не чора, ғайри сабр, Кимса неткай сабр қилмай золим ўлса дилбари. 641 Чу ишқ илги забун айлар диловар подшоларни, Тааққул айлагилким, найлагай бедил гадоларни. Далил айтай эрурлар деб парийзоду малаксиймо, Десамким, одамий сонида эрмас бевафоларни. Вафони, эй вафосиз, элга кўргузсанг карам айлаб, Жафокаш жонима боре мусаллам тут жафоларни. Анингдек ҳушдин бегонаменким, тоний олмаслар Мени ҳам ошнолар уйлаким, мен ошноларни. Қилурға зулм ишқ аҳлини айлар жамъ ул золим, Нечукким, шоҳ эҳсон қилғали йиғқай гадоларни. Агар юз чок қилдим кўнглакимни ҳам ёмон эрмас, Фироқинг тийғидин жисмимда боғларға яроларни. Эрур муҳлик жаҳон шуғли май ичким, қутқарур ҳар дам Ўкуш вобасталиғлардин бизингдек мубталоларни. Қиёмат дашти бўлғай тийра дўзах сари юзлансам, Хито хони сипаҳ чеккан кеби бошлаб хитоларни. Агар ушшоқингга базм ичра йўл берсанг Навоийдек, Бирар соғар била ҳам ёд қил биз бенаволарни. 642 Навбаҳор ўлдию айшим гулбуни очилмади, Ком ила бир ғунчаси балким табассум қилмади. Васл жомидин улус маст ўлдилар, юз войким, Бир қадаҳ бирла хумори фурқатим ёзилмади. Эл кўзин ёрутти барқи васл, ҳижрон кожидин Қайси ўтларким, кўзумга барқдек чоқилмади. Васл гулзори аро эл масту ҳижрон даштида, Қолмади эркин тиканким, бағрима санчилмади. Лолалар кўнглумга қонлиғ доғлардур навбаҳор Ким, ватанға лоларухсорим азимат қилмади. Фурқатим саъб эрканин ишқ аҳли ичра билмагай, Ёриға улким, қўшулмоқдин бурун айрилмади. Қайда бағрим чоки муҳлик эрканин фаҳм айлагай, Улки, ҳижрон тийғи заҳролуди бағрин тилмади. Чун ўлармен сирри ишқим маҳфи ўлған яхшироқ, Билмасун эл ҳам чу ҳажри жоним олған билмади. Бир жунун ўти аро тушмиш Навоий телбаким, Бўлди куймакдин халос улким, анга қотилмади. 643 Кўзум тортар ҳамоно ёр келгай, Солур кўнглум магар дилдор келгай. Қучуштум сарв бирла тушта, гўё Буён ул қадди хуш рафтор келгай. Чу сен бординг, кўнгул ҳам кетмиш эрди, Чу келдинг, ул дағи ночор келгай. Қачонким ул парийпайкарни кўрса, Кўнгул ул сари мажнунвор келгай. Мени ул кўйдин қовмангки, булбул Гулистон жониби бисёр келгай. Кўнгул бу қатла борса хонақаҳдин, Муқими кулбайи хаммор келган. Кўнгулни бир кўз олди, ваҳ, не билдим Ким, ул соғ борғаю бемор келгай. Кўнгул жон олдуруб келди қошингдин, Не билдим буйла миннатдор келгай. Навоий борса ул ён шод борғай, Вале келса, топиб озор келгай. 644 Эврулай бошингғау беҳушу ҳайронинг бўлай, Бир замон садқанг бўлай, бир лаҳза қурбонинг бўлай. Хони васлингдин агар қовса рақибинг, рағмиға Кўнглум истардек тахайюл бирла меҳмонинг бўлай. Нетти жон топсам висолингдин лабингнинг холидек, Кўзу зулфунгдин неча масту паришонинг бўлай. Хуштурур васлинг майидин ҳар тараф хирқамда доғ, Неча, жоно, мубталойи доғи ҳижронинг бўлай? Гарчи бандангмен, мени озод қилма лутфдин Ким, қуюндек садқайи сарви хиромонинг бўлай. Танни жилванг вақти туфроғ айлай, эй чобуксувор, То бошингға эврулурга гарди майдонинг бўлай. Эй Навоий, гунгу лол истар эсам тонг йўқ сени, Тобакай озурдайи фарёду афғонинг бўлай. 645 Сурганда жафо тийғин қўл асрамадинг боре, Қонимни тўкар чоғда раҳм айламадинг боре. Юз лофи вафо урдунг, минг тийғи жафо сурдунг, Ҳар нечаки ёлбардим, ҳеч эсламадинг боре. Аҳбобни хос эттинг жон бергали лутфунгдин, Қатл эткали ҳам бизни бир истамадинг боре. Қатлимни бурун ваъда қилдинг, чу ғазаб сурдунг Баъзини бурун, сўнгра деб толғамадинг боре. Дардингға қулоқ солғум деб, маст чиқиб келдинг, Ҳолим неча шарҳ эттим сўз тингламадинг боре. Эй зоҳиди динойин, дайр ичра тутуб таскин, Зуннор ипини тортиб, хирқанг ямадинг боре. Давронға вафо чун йўқ, шукр айлаки, кўнглунгни Ул сари Навоийдек кўп боғламадинг боре. 646 Эй фалак, бир ой ғамидин асру зор эттинг мени, Пўядин тун-кун ўзунгдек беқарор эттинг мени. Токи қилдим бир парийваш дарди ишқин ихтиёр, Телбалик афғонида беихтиёр эттинг мени. Гўйиё ҳар кавкабингнинг ламъасин бир ниш этиб, Дарди ҳижрон шоми сартосар фигор эттинг мени. Гар улус ани кўрардин манъ этар ҳам хушдурур, Гарчи меҳнат хайли йўлинда ғубор эттинг мени. Ёр зулфидин мени айлаб паришонрўзгор, Тори зулфиндек паришонрўзгор эттинг мени. Найлай аниким, ёшим дур бўлди бори ҳолима Йиғламоққа уйлаким абри баҳор эттинг мени. Эй Навоий, ишқ торожиға то бўлдунг асир, Дарбадарлардек жаҳонда хору зор эттинг мени. 647 Мангаки кўрмаки ул шўхнинг муҳол ўлғай, Бўла олурки, бу кўрмак дағи хаёл ўлғай. Қуёш юзидин эмастур мисол ҳусн ичра, Магарки, оғзи анинг заррадин мисол ўлғай. Қадим ниҳоли, дединг, ҳадди эътидолдадур, Хироми ўлтурур элни, не эътидол ўлғай. Фалакнннг ойи юзунгга мушобиҳ ўлғай агар, Оғиз Суҳову Зуҳалдин юзинда хол ўлғай. Ўлукка руҳ висолингда муҳтамалдур, лек Ҳаёт кимсага сенсиз не эҳтимол ўлғай. Малолатимни фироқ ичра англағай улким, Менингдек анга бирав ҳажридин малол ўлғай. Чу мозий ўттию мустақбал ўртада эрмас, Сенгаки ҳол эмас муғтанам не ҳол ўлғай. Бу дамни ориф эсанг яхши тутки, жоҳил иши Етишмагангаву ўтганга қийлу қол ўлғай. Навоий айласа ишқингда куфру дин тарки, Қачон бу воқиа шавқ аҳлидин муҳол ўлғай. 648 Вафо кўз тутқан андин ҳушдин бегонае бўлғай, Паридин одамийлиғ истабон девонае бўлғай. Анингдек базм аро руҳум қуши кирмакка йўл топти Магар ул ҳусн шамъи гирдига парвонае бўлғай. Фароғат қасридин кўнглум агар уркуб бузуғ истар, Ажаб йўқ чуғднинг манзилгаҳи вайронае бўлғай. Ёнимни сўкти чун тийғинг сўнгаклар шаклидин кўрдум Бузуғ кўнглум уйининг фаршиға дандонае бўлғай. Дема, мендин узуб кўнгул яна бир ёр тутмишсен, Гумон қилмаки, олам ичра сендек ёнае бўлғай. Дединг, бўлсам санга меҳмон не ерни базмгаҳ қилғунг Гадойи хастаға манзил бузуғ кошонае бўлғай. Фано дайрин тилармен бўлмағай ҳеч кимса ўзлук ҳам Улуғ бирла кичикдин бир купу паймонае бўлғай. Жаҳон маккораси шўхедурур бас дилфириб охир, Не эрким, бошидин кечгай анинг мардонае бўлғай. Навоий ғамға хўй айлабдурурким, офаринишда Фалакнинг жавфидек мушкил агар ғамхонае бўлғай. 649 Ваҳ, неча ул шўх бедодин мени шайдо кўрай, Ишқидин яғмо чекай, ҳуснидин истиғно кўрай. Неча ул дурри гаромий шавқида ҳижрон туни, Кўз етишгунча сиришким сайлини дарё кўрай. Неча ул рашки ғазоли чинни истаб дашт аро, Ит кеби девона кўнглумни жаҳонпаймо кўрай. Неча бир кофир хаёлининг сипоҳи зулмидин Кишвари жон ичра диним нақдиға яғмо кўрай. Неча зуҳду офият ичра кўруб тақво элин, Ўзни ишқ ошубидин олам аро расво кўрай. Неча кўз қони ҳубобидин балийят даштида Бир юзи гулгун ғамидин лолаи ҳамро кўрай. Соқиё, ул навъ ғарқ эткил мени май ичраким, Гар дам урсам май ютай, гар кўз очай саҳбо кўрай. Элда чун йўқтур вафо саҳроға қилдим азмким, Халқ ила кўргунча кишвар ваҳш ила саҳро кўрай. Жон била азм эттим ул қотил сариким, саъй этиб, Ё Навоийдек қилай жонни фидоси, ё кўрай. 650 Эй қуёшқа кўз қамаштурғон жамолинг партави, Сарви раъноликда хушрафтор қаддинг пайрави. Қоф тоғин гар парилар маскан этмишлар не тонг, Қарилардур навжувоним ҳижлатидин мунзавий. Уйлаким Моний ишидин зойиъ ўлди нақши Чин, Ул бути Чин сувратидин бўлди нақши монавий. Ишқ илги қуввати мен хастани қилмиш забун, Эй кўнгул, не чора айлай мен заифу ул қавий. Булбул ар гулбонг урар гул сувратидин мен хамуш Ким, такаллум тахтиға кирмас адойи маънавий. Ишқ сиррин ринди дурдийкаш билур, йўқ аҳли дарс Улча авроқ узра сабт ўлмас не билгай Мавлавий. Демангиз булбул Навоийни, самандардекки, бор Назми ичра шуълайи Жомию сўзи Хусравий. МУСТАЗОД Эй ҳуснунга зарроти жаҳон ичра тажалло, мазҳар санга ашё, Сен лутф била кавну макон ичида мавло, олам санга мавло. Ҳар ён кезарам телбасифат токи яшундунг кўздин парий янглиғ, Мажнундин ўзин токи ниҳон қилмади Лайло, ул бўлмади шайдо. Урён баданим захмлари ичра эмас қон, юз пора кўнгулдур. Бу равзаналардин қиладур ҳар бири яъни ҳуснунгға тамошо. Ҳар ён назарим тушса сен оллимда турарсен, кўрмас вале ағёр. Равшандурур ушбуки, эмас қобили аъмо, наззорайи байзо. Ул нодирадинким, лақабин ҳур демишлар, ҳуснунг эрур аҳсан. Ул манзарадинким, отидур жаннати аъло, кўюнг эрур аъло. Зуҳд ичида топмади Навоий чу мақоме, эмди қилур оҳанг Ким, бўлғай улу бодау бир турфа муғанний, муғ кулбаси маъво. Ҳар гавҳари туфроғ уза бир қатра су янглиғ тушкач адам ўлғай. Гар қилмаса ишфоқ этибон Хусрави Ғозий назми сари парво. МУХАММАСЛАР 1 Ҳалқайи зулфунгда кўнглум бўлғали ғам маҳрами Ул қора қайғу билан савдода чун ортар ғами. Дер санга девонаву шайдолиғидин ҳар даме, Эй сочинг шайдо кўнгулларнинг саводи аъзами, Ҳалқа-ҳалқа руҳнинг сарманзилидур ҳар хами. Эй гули сурий жамолинг дафтаридин бир варақ, Сабзаву райҳон сенинг хаттингдин элтурлар сабақ. Чини зулфунгни очибон илгингга олсанг тарақ, Сунбулунгни тарағанда гул уза тонгдур арақ Ким, булутлуғ кечанинг албатта бўлмас шабнами. Рашкдин ҳар дам яқиндур бағрим эриб оққали, Юзунгга машшотаву кўзгуси мундоқ ёққали, Зулфунгга машғул эрур машшота зевар тоққали, Мен йироқдин жон берурмен тоқатим йўқ боққали, Юзи қаттиқ кўзгуким, бўлмиш жамолинг ҳамдами. Оғзининг рамзини мушкилдур фаровон сақламоқ, Ким адам бўлса билур ул роз пинҳон сақламоқ, Барча дилбарлардин ўлур жонни осон сақламоқ, Сен парийваш ҳурдин мушкилдурур жон сақламоқ Ким, малак ҳайрондур ул сувратқа нетсун одамий? Зулфи васлин истасам рухсори меҳрафрузидин, Йўқ ажаб чун йил келиши билгурур наврузидин. Кўзларим уйи бузулди ашки сайла андузидин, Мен бу кўз бирла уётлиғмен жамолинг юзидин Ким, келур ҳар лаҳзаву ул гўшанинг бордур нами. Атласи гардунға етти ростий ушшоқ уни Ким, қабо невчун қучар нозук танин вуслат туни. Бу ажаб сариштадур кўргил аро ерда муни, Ул баданнинг давлатидин туғди кўнглакнинг куни, Ҳусни толиъ кўрким, улдур ҳолий ички маҳрами. Эй лабинг Исо дамидек хаста жонға чорарас, Ваҳ, неча ғамзанг Навоий қатлин этгай мултамас. Ул муборак кўнглунга бўлғай муяссар бу ҳавас, Лутфини боштин яна тиргузсанг, эй Исонафас Ким, етибдур, ваҳ, ани ўлтургали ҳижрон ғами. 2 Оҳким, тарки муҳаббат қилди жонон оқибат, Бўлдум ушбу ғуссадин расвойи даврон оқибат. Қолмади махфий ғамим эл ичра пинҳон оқибат, Ёшурун дардимни зоҳир қилди афғон оқибат, Асраған сирримни ёйди сайли мужгон оқибат. Токи чекти ўқу ё қасдимға ул мужгону қош, Айлади пайконлари ҳар сари бағримни харош, Пардайи сабру саломат ёйибон, эй бағри тош, Ёшуруб эрдим бағир чокини, ваҳким, қилди фош, Ҳар тараф кўздин тарашшуҳ айлаган қон оқибат. Кўп югурдум ишқ йўлида мени гумроҳким, Билгасен ҳолимни, лекин бўлмадинг огоҳким, Ишқ аро ўлгумдурур бил, эмди, эй, дилхоҳким, Тийғи ҳажрингдин ниҳон кўксум шикофин, оҳким, Элга равшан айлади чоки гирибон оқибат, Тийрборони ғаминг ёғдурғали кўнглумга саҳм, Юз туман доғи ниҳон қўймиш эди ул хавфу саҳм, Халқ ани фаҳм этмасун деб бор эди кўнглумда ваҳм, Войким, кўксум шикофидин улусқа бўлди фаҳм, Ишқ ўти бағримда қўйған доғи пинҳон оқибат. Ул парийким, телбаларга ишқидин монанд эдим, Зулфи занжирида Мажнундек асири банд эдим. Жавриға қонеъ бўлуб васлиға ҳожатманд эдим. Шавқидин дам урмайин бедодиға хурсанд эдим, Ваҳки, бўлдум ҳажридин расвойи даврон оқибат. Орази қошида гул юз важҳ ила бордур кариҳ, Минг жиҳатдин нутқи оллинда эрур булбул сафиҳ. Кўзию зулфиға эрмас наргису сунбул шабиҳ, Гар будур кофир кўзу зуннори зулфи, эй фақиҳ, Бўлғудекмен, дайр аро масту паришон оқибат. Жонни Мажнун ул парий рухсора ёди айлади, Кўзни гирён ишқ зулми май фасоди айлади, Танни урён, ақлу дониш хайрбоди айлади, Ишқ кўйида жунунумни мунодо айлади, Ҳажр тошидин мунаққаш жисми урён оқибат. Бода ичким давр ишида эътидоле кўрмадук, Навбаҳори ҳусн аро соҳиб жамоле кўрмадук Ким, хазони умрдин анда заволе кўрмадук, Даҳр бўстони аро саркаш ниҳоле кўрмадук, Соя янглиғ бўлмаған ер бирла яксон оқибат. Шаҳлиғ эткандин не ҳосил фақр сиррин билмайин Ҳеч ким мулки бақо султони бўлғонму экин, Фонийи маҳз ўлмайин Султон Абулғозий бикин, Эй Навоий, давлати боқи тиларсен васлидин, Ани касб этмак фано бўлмай не имкон оқибат. 3 Ишқ ўтидин жисми зори нотавоним ўртадинг, Қайси жисми зорким, руҳу равоним ўртадинг, Парда ораздин олиб жону жаҳоним ўртадинг, Ваҳки, ўтлуғ чеҳра очиб, хонумоним ўртадинг, Оташин лаълингдин айтиб нукта жоним ўртадинг. Сен чу тийғи кин чекиб сабрим сипоҳи қўзғалиб, Кўнглум олиб, азм этиб, зору ҳазин жисмим қолиб, Эмдиким, кўнглум олиб, ҳижрон ўти ичра солиб, Дема, не қилдим, не қилдим нотавон кўнглунг олиб, Ўртадинг, эй қотили номеҳрибоним, ўртадинг. Фурқат ичра йўқки жоним куйди ёлғуз шавқидин Ким, куяр маҳзун кўнгул ҳам кеча-кундуз шавқидин, Неча, эй гардун, дедимким, раҳм кўргуз шавқидин, Ўтда қилдек тўлғаниб, куйганда ул юз шавқидин, Нечаким тоб урди жисми нотавоним, ўртадинг. Ўт туташмиш даҳр аро ҳар ён эмастур лолазор, Дуд эрур бўстон ичинда сунбул эрмас мушкбор, Тоғ аро ёқутдин ахгарлар ўлмиш ошкор, Кўкта зоҳирдур шафақдин шуъла, кавкабдин шарор Ким, ани, эй шуълалиқ, оҳу фиғоним, ўртадинг. Отланиб чиққандаким оламни қилғайсен хароб, Оразинг хуршидидин солдинг бари оламға тоб, Тийғ тортиб чун кўнгул сайд эткали қилдинг шитоб, Бисмил эткач сайдни андоқки, қилғайлар кабоб, Захм этиб кўнглумни чунким оқти қоним ўртадинг. Ул қуёш токим кўрунди дидайи гирёнима, Қолмади ўзлук хаёли хотири вайронима, Ҳар тарафдин тушти офат барқи хонумонима, Урғали, эй ишқи золим, барқи офат жонима, Ҳар не ўзлуктинки бор эрди гумоним, ўртадинг. То белининг, эй кўнгул, азми висоли айладинг, Токи оғзи нуктасининг қийлу қоли айладинг, Ишқ ўтида бизни бир ахгар мисоли айладинг, Эй Навоий, то белу оғзи хаёли айладинг, Бору йўқ, яъники пайдову ниҳоним ўртадинг. МУСАДДАС Субҳидам махмурлуқтин тортибон дарди саре, Азми дайр эттимки, ичгаймен сабуҳий соғаре, Чиқти соғар тўлдуруб кофирваши маҳпайкаре, Нақде дин олиб ичимга солди майдин озаре, Ваҳки, диним кишварин торож қилди кофире, Куфр элига ҳомию дин аҳлиға яғмогаре. Демаким, невчун ҳаётингдин санга йўқ ҳосиле, Ишқдин оллингда ҳар дам мушкил узра мушкиле, Чун билурсен невчун айлабсен ўзунгни ғофиле, Буйла бўлғай кимга ёри бўлса сендек қотиле, Чобуке, раъноқади, нўшинлабе, хородиле, Маҳваше насринузоре, гулрухе, сийминбаре. Дўстлар, гар халқ аро йўқ мен кеби девонае, Айламанг кўп айбким, ёнимдадур майхонае, Анда шўхким тутар ҳар дам тўла паймонае, Қайси шўхе боданўше кўзлари мастонае, Жон берурда лаълидин Исосифат жононае, Кўнгул олурда юзидин Юсуфойин дилбаре. Ул қуёш ишқидаким кўнглумга йўқтур тоқате, Шоми зулфидин агар жонимға етса меҳнате, Орази меҳриға қилсам майл эрмас ҳайрате Ким, эрур ҳар кимсаким, наззора қилса соате, Зулфи кўзларни қора қилмоққа шоми фурқате, Шоми фурқат дафъиға рухсори меҳри анваре. Майл қилман боғ аро гар бўлса гул ё сунбуле, Ёки гулдек юзда сунбулдек сочилған кокуле, Улки, андин ҳар дам айлармен фиғону ғулғуле, Гулъузоредур вале, савти нечукким булбуле, Ҳам гулистон базми ичра сарв қоматлиғ гуле, Ҳам шабистон базми иҳёсида шамъи анваре. Раҳм қилмас нотавон кўнглум анинг зори бўлуб, Чеҳра очмас кўзларимнинг ашки гулнорий бўлуб, Илтифот этмас таним ҳажр ичра бемори бўлуб, Васлидин марҳам етурмас бағрим афгори бўлуб, Оллоҳ-Оллоҳ, бўйла офатнинг гирифтори бўлуб, Найлагай бир мен кеби зори заифи абтаре. Кўҳи дардинг заъфлиқ тан бирла чектим муддате Ким, висол уммидидин кўнглумда эрди қуввате, Эмди раҳм эткилки, юзланмиш ажойиб ҳолате, Не кўнгулда қуввате қолмиш, не танда сиҳҳате, Не қарору сабру не тобу тавон, не тоқате, Не кўнгул, не жону не руҳу равон, не пайкаре. Ул замонким, бўлдум ул ой меҳриға мойил бу навъ, Билмадимким, бўлғусидур жонима қотил бу навъ, Келгусидур ишқида оллимға юз мушкил бу навъ, Айлагумдур ҳажридин майхонани манзил бу навъ, Соқиё, дилдорим ул янглиғ мени бедил бу навъ, Раҳм этиб, айлаб манга тутқил лаболаб соғаре. Ошнолиғ тарк этиб, чун ёр этар бегоналиғ, Мен қила олман саломат кўйида фарзоналиғ, Айлайин дайри фано аҳли била ҳамхоналиғ Ким, маломат жомидин ҳосил этай мастоналиғ, То бўлуб бехуд Навоийдек қилай девоналиғ Ким, тараҳҳум қилмаса, қилғай тамошо ул парий. Таржиъбанд I Кетур соқий, ул майки, субҳи аласт Анинг нашъасидин кўнгул эрди маст. Маеким қилур, қуйсалар жом аро Ўзи масту кайфийяти майпараст. Эшит саргузаштеки, бир кун манга Неча майпараст ўлдилар ҳамнишаст. Май олмоққа пири муғон жазбаси Мени чекти андоқки, моҳийни шаст. Қилиб хирқа май раҳнию зарфининг Этиб оғзини мум ила сангбаст. Келур эрдим эгнимда майлиқ сабу, Бўлуб тўққуз афлок оллимда паст Ки, огоҳ ўлуб тўш-тўшумдин қабаб Манга топтилар иҳтисоб аҳли даст. Шикастим менинг онча эрмас эди Ки, май зарфи топти орада шикаст. Чу синди сабу, чорае топмадим, Мени муфлиси ур[у], гирёни маст. Харобот аро кирдим ошуфтаҳол, Май истарга илгимда синған сафол. II Кетур, соқиё, муждае жомдин Ки, пажмурда бўлмишмен анжомдин. Бу гулшан гулига чу йўқтур вафо, Не парҳез этай жоми гулфомдин? Чу йўқ шоми ҳижрон хумориға субҳ, Ичиб англамай субҳни шомдин. Халос айлай ўзни маю нуқлнинг Сую донаси бирла бу домдин. Бўлай дайр пириға андоқ мурид Ки, ёд этмайин шайхул-исломдин. Кирай дайр аро уйла мажнуну маст Ки, кетсун хирад хос ила омдин. Солай бир алоло харобот аро Ки, чиқсун фиғон аҳли айёмдин. Хароботий ўлмоғлиғим, зоҳидо, Суол этма мен зори бадномдин. Гарав қилғали майға чун қолмади Не тасбиҳу не хирқа, нокомдин. Харобот аро кирдим ошуфтаҳол, Май истарга илгимда синған сафол. III Сафол ичра бир журъа лое манга, Эрур жоми гитийнамое манга. Кетармакка худбинлиғим ранжини, Қани бода янглиғ давое манга. Чу мен дайр пири вафосидамен, Фалакдин етишмас жафое манга. Фалакдин жафо етса, эй муғбача, Не ғам сендин ўлса вафое манга, Тариқат сулукини касб эткали, Ҳамул кунки, бўлди ҳавое манга. Бурун зуҳду тақвони айлаб шиор, Дедимким, етишгай сафое манга. Бориб хонақаҳ ичра қилдим мақом, Бу маъно худ ўлди балое манга. Боқиб хилвату зикру сажжодани, Зуҳур этти ҳар дам риёе манга. Булардин ўзумни халос айладим Ки, то ҳосил ўлғай фаное манга. Харобот аро кирдим ошуфтаҳол, Май истарга илгимда синған сафол. IV Тилармен бу дайр ичра кошонае Ки, бўлғай живорида хумхонае. Бу хумхона саҳнидағи майфуруш Сахо шевалиг пири фарзонае. Анинг қуррат-ул-айни куп оллида Илигинда паймона жононае. Суманбарлар ичра парийчеҳрае, Парийчеҳралар ичра девонае. Менга гоҳи ул берса май бирла жон, Бу қилса гаҳе қатли мастонае. Эрур телбаликдин ишим туну кун Хаёл айламак уйла афсонае. Неча муфлис истаб дедим май учун Қилали ичин оро дангонае. Эшиттимки, қилмиш яна пири дайр Харобот аҳлиға майхонае. Бугун очиб ул майкада эшигин, Берур ҳар гадо еца паймонае. Харобот аро кирдим ошуфтаҳол, Май истарга илгимда синған сафол. V Яна бўлмишам ошиқу зор ҳам, Хароботию ринду хаммор ҳам. Мубоҳот этиб дурдкашлик била, Қилиб тақвову зуҳддин ор ҳам. Суроҳийни бут айлабон оғзида, Қилидин эшиб белга зуннор ҳам. Бўлуб майға сажжодаву хирқа раҳи, Бориб нуқл учун кафшу дастор ҳам. Фано дайри ичра қаландарсифат Кезиб балки девонакирдор ҳам. Парийчеҳра атфолнинг тошидин Бўлуб сарбасар жисмим афгор ҳам. Мени ишқдин ўртаган муғбача Ки, девонавашдур, парийвор ҳам. Чу билдимки, бу навъ бирла эрур Харобот кўйида майхор ҳам. Эрур чунки якранглик шарти ишқ, Бу тақриб бирла мени зор ҳам. Харобот аро кирдим ошуфтаҳол, Май истарга илгимда синған сафол. VI Қани соқийи гулъузорим менинг Ки, жон қасди этмиш хуморим менинг. Фироқ ичра кўп меҳнату дарду ранж, Чекиптур тани хоксорим менинг. Хумор эмгагидек вале кўрмамиш Тани ғамкашу жони зорим менинг. Бу хайли бало дафъиға авло ул Ки, майхона бўлғай ҳисорим менинг. Кўпу оздин туца май пири дайр, Фидоси анинг йўқу борим менинг. Етурса қадам бошима муғбача, Эрур жавҳари жоннисорим менинг. Харобот аро кирганим, эй фақиҳ, Дейин, бўл даме роздорим менинг. Кеча хонақаҳ ичра сармаст эдим, Бугун майсиз итти қарорим менинг. Хумор айлаб ул навъ ошуфтаким, Илигдин бориб ихтиёрим менинг. Харобот аро кирдим ошуфтаҳол, Май истарга илгимда синған сафол. VII Мени май бас ошуфтаҳол айлади, Бу водийда Мажнунмисол айлади. Бошимни кўп атрофида майфуруш Узум жисмидек поймол айлади. Чоғир касрати май батидек манга Хирад булбулин гунгу лой айлади. Сабукашлигим айни идбордин Қадимни юк остида «дол» айлади. Майи лаъл олтун қазаҳ шаклидек, Юзум сариғ, ашкимни ол айлади. Қадимдин фалак офият хирқасин Чекиб раҳни жоми зулол айлади. Сипеҳр атласи дайр кўйи аро Менинг кисватим эски шол айлади. Май истарда идбору ошуфталиғ Манга жом синған сафол айлади. Харобот пири чу бир жом учун Мени мундоқ ошуфтаҳол айлади. Харобот аро кирдим ошуфтаҳол, Май истарга илгимда синған сафол. VIII Яна дурдкашмен мубоҳот учун, Бериб жон ҳавойи харобот учун. Кетур, соқиё, бода оғзимға қуй Дамеким, ўлубмен бу миръот учун. Не миръот, балким қуёшеки, файз Анга ом эрур барча заррот учун. Манга зоҳид этти басе сарзаниш Май ичмакка сарф ўлған авқот учун. Дедим: яхшироқ бода ул зуҳддин Ки, қилғай киши шуҳрату от учун. Манга бодадин бўлди нафйи вужуд, Санга зуҳд ани қилмоқ исбот учун. Бўлуб тунд масжид сари қилди азм, Мени қарғайин деб муножот учун. Муножот этиб кирди хилват аро Ясалғон риёйий каромот учун. Каромот мен қилдим ул лаҳзаким, Риё биймидин дафъи офот учун. Харобот аро кирдим ошуфтаҳол, Май истарга илгимда синған сафол. IX Яна бошламиш бода ичмак ҳабиб, Манга ичмай ўлғайму сабру шикеб. Ичармен вале қон, нединким ичар Ҳабибим била бода ҳар дам рақиб. Насиби рақибенинг ар май бўлуб, Насибим менинг бўлса қон ё насиб! Не зулмеки, гулшанда гул маҳрами Бўлуб зоғу маҳрум эрур андалиб. Не тонг боғламоқ, кофири ишқ ўлуб, Киши белга зуннору осмоқ салиб. Ёқам чок этиб кўксума тош уруб Солиб рустахез эл аро мен ғариб. Булар нафъ чун қилмади кўнглума, Лаболаб қадаҳ бирла бердим фиреб. Чу билдимки, бехудлуғумдур илож, Харобот йўлида бўлдум нишеб. Нечукким, етиб рустаме кўйиға Кирар эрди сармаст маҳмуди ҳабиб. Харобот аро кирдим ошуфтаҳол, Май истарга илгимда синған сафол. X Нечук май била бўлмасун улфатим Ки, жон қасди айлар ғаму меҳнатим. Назар айла бу коргаҳ вазъиға Ки, ортар тамошосида ҳайратим. Қуёш йўқки, бир зарра моҳиятин Топа олмади саъй ила фикратим. Не келмак аён бўлди, не кетмагим, Не мабдаъ яқин бўлди, не ражъатим. Не касби улум этти ҳал мушкилим, Не тутти илиг тақвову тоатим. Топай деб хабар ушбу мақсуддин, Туташти басе қавм ила суҳбатим. Не қилди бу дардим иложин ҳаким, Не шайх айлади дафъ бу иллатим. Не қилмоққа бир амрдин ҳосилим, Не кечмакка бу фикрдин журъатим. Менинг бошима бас қотиқ тушти иш, Чу тоқ ўлди бу дард ила тоқатим. Харобот аро кирдим ошуфтаҳол, Май истарга илгимда синған сафол. Маснавий Сано ҳаққаким, кошифи ҳол эрур, Хирад мушкилотиға ҳалол эрур, Алимеки, йўқтур бидоят анга, Азимеки, йўқтур ниҳоят анга; Ҳазар ичра бечоралар ёвари, Сафар ичра оворалар раҳбари; Не соликкаким, дашт этиб жилвагоҳ, Таваккулни айлаб анга зоди роҳ; Мусофирни йўлдин кеча гум қилиб, Ёниға анинг қумни қоқум қилиб; Аниким, қилиб ишқдин ёралиғ, Насиб айлабон анга оворалиғ; Бировга неча ғурбат изҳор этиб, Чу бир ерда кўп турғузуб, хор этиб; Биравниким айлаб бир эл ичра хор, Анга чора айлаб ул элдин фирор; Сафарни тамуғдин нишон айлабон, Тамуғ ранжин андин аён айлабон; Кўнгулсизга мушфиқ, кишисизга ёр, Умиди йўқ эл андин уммидвор. Анинг ҳамдидин сўнгра юз минг дуруд, Бари фаррухойин ҳумоюнвуруд. Наби равзасиға алайҳиссалом, Ҳам олу ҳам ашобиға бардавом Адо бўлди чун ҳамду наъту сано, Бу оворадин юз туман минг дуо. Ангаким эрур фазл авжида меҳр, Не меҳреки, бир зарра анга сипеҳр. Сафо субҳининг меҳри фархундаси, Фано шомининг шамъи рахшандаси. Карам боргоҳида маснаднишин, Адам хонақоҳида хилватгузин. Тикиб хирқалар эгнига аҳли роз, Анинг қоптани вусласидин тироз. Тўни чарху анда ўзи бир жаҳон, Жаҳонни қилиб бир тўн ичра ниҳон. Ўтук ултанги тахта наълайн анга, Бўлуб ҳар қадам ўрни кавнайн анга. Фалакдин сипоҳи фано ошуруб, Сипоҳийлиқ ичра ўзин ёшуруб. Жамол ичра тонг боши ноҳиддек, Камол ичра туш вақти хуршиддек. Вафо анга пеша, сахо анга фан, Вафову сахо кони Саййид Ҳасан. Зиҳе равзадин хулқунг ортуқ басе, Келиб боғи қадрингда тубо хасе. Чу сенсен бугун олам аҳлида фард Ки, ҳолин де олғай санга аҳли дард. Мангаким, видодингға хурсандмен, Канобингға шогирду фарзандмен. Ғаме етти чархи жафопешадин, Ҳамул анжуми хориж андешадин. Ки, бўлмоқ ватан ичра душвор эди, Кўнгулга жало дафъи озор эди. Сафар тушти оллимға беихтиёр, Қазо амрида элга не ихтиёр?! Билурмен сени ҳам сафардин қазо, Агар қайтарурға қилиб иқтизо. Қилиб авд, майли ватан айласанг, Ичиб бода азми чаман айласанг. Ўз илгингга жоми майи нобни Олиб истасанг бир-бир аҳбобни. Аларни чу май бирла шод айлагунг, Мени доғи, албатта, ёд айлагунг. Бу азмимни шоядки тафтиш этиб, Фироқим замирингға ташвиш этиб, Мени йўқлабон борча аҳбоб аро, Тилаб топмайин хайли ашоб аро, Дегайсенким, ул зори овораваш Ки, ҳижрон майидин бўлуб журъакаш, Не қилди экин чархи нобахтиёр Ки, саргашталик айлади ихтиёр? Хаёлиға ҳодис не бўлди экин? Бу азмиға боис не бўлди экин? Чу ҳолимдин аҳбоб огоҳ эмас, Дегайлар ҳадисеки, дилхоҳ эмас, Аён бўлғай оллингда ҳангомае, Битимак манга фарз эди номае, Санга ҳолатимни аён айламак, Бу азмим вужуҳин баён айламак. Манга неча навъ ўлди бечоралиғ Ки, оллимға тушти бу оворалиғ. Бир улким, чу сўздиндур инсон шариф Чу ҳайвонға сўз йўқтур улдур касиф, Кўнгул дуржи ичра гуҳар сўздурур, Башар гулшанида самар сўздурур. Эрур сўз фалак жисмининг жони ҳам, Бу зулумотнинг оби ҳайвони ҳам, Агар жон эмас, бас недурким, Масиҳ Улук тиргузур, деб каломи фасиҳ? Агар оби ҳайвон эмас бас нечук, Топар жон зулолидин анинг ўлуг. Не бўлғай анинг васфида эл сўзи Ки, ҳарнеки дерлар эрур чун ўзи. Бу сўз к-офаринишдин ашрафдурур, Анинг дағи мавзуни алтафдурур, Жавоҳир неча хўбу дилкашдурур, Вале назм силки аро хушдурур. Сўз ичраки, ёлғон эрур нописанд, Чу назм эттилар, қилди доно писанд. Мен ул менки, то турк бедодидур, Бу тил бирла то назм бунёдидур. Фалак кўрмади мен кеби нодире, Низомий кеби назм аро қодире. Не назме дер эрсам мени дарднок Ки, ҳар ҳарфи бўлғай анинг дурри пок. Етар тенгридин онча қувват манга Ки, бўлмас битирига фурсат манга. Бу майдонда Фирдавсий ул гурд эрур Ки, гар келса Рустам жавобин берур. Рақам қилди фархунда «Шаҳнома»е Ки, синди жавобида ҳар хомае. Мусалламдурур зоҳиран бу иши Ки, маъразға келмайдурур ҳар киши. Деди ўз тили бирла ул кони ганж: Ки, си сол бурдам ба «Шаҳнома» ранж. Ани дерга бўлса қачон рағбатим, Эрур онча ҳақ лутфидин қувватим, Ки, ҳар неча нутқ ўлса коҳилсарой, Битигаймен ўттуз йилин ўттуз ой. Агар хосса маъно гар ийҳом эрур, Анинг кунда юз байти ҳалвом эрур Вале айт деб, ким манга тутти юз Ки, мен юз учун демадим икки юз, Не юз, не ики юзки, бу килки тез, Аторуд била қилса зоҳир ситез, Анинг сайри бир давр охир бўла, Фалакни латойифдин этгай тўла. Бирав бўлса бир ишда бу навъ фард, Вале кўрмаса баҳра жўз ранжу дард. Бўлуб Қоф важҳи маошиға кон, Мураббийси анқоға ҳамошён, Уйи нотавон кўнгли янглиғ бузуқ, Бу уй ичра андуху ғам ер озуқ, Майи базми барча юрак қонидин, Суруди ҳазин кўнгли афғонидин, Десаким, топай эски пулдин фароғ, Топилмай жуз аъзосида янги доғ. Маишат учун орзу қилса сийм, Ани топқай, аммо эсарда насим, Киши жинси мулкида мардум гиё Дирам синфи авзоида кимиё. Киши бўлса андоғки, ўтти мақол, Бу янглиғ кишига бу навъ ўлса ҳол, Нечук майли оворалиғ этмагай, Бошин олибон бир тараф кетмагай?! Яна бир буким, зоҳир ўлмиш манго Ки, чиқмиш Xуросон элидин вафо. Вафо азм айларда бўлмиш магар Сахову мурувват анга ҳамсафар. Бу уч феъл чиққач ародин тамом, Яна бўлмиш уч феъл қойиммақом. Вафо ерида зоҳир ўлмиш нифоқ, Саҳо ўрнида бухл тутмиш висоқ. Мурувватқа бўлмиш ҳасад жойгир, Зиҳе ҳуш элу мулкати дилпазир. Не мулку не эл эмди таҳрир этай, Алар ҳолатин васф бир-бир этай. Дема мулкким, ваҳшатободи зишт, Тамуғ билгуруб ғойиб ўлғач биҳишт. Тамошосини кимки, бунёд этиб, Сипоҳону Рай мулкидин ёд этиб. Ҳисори аноу тааб маҳбаси, Сияҳчолдин тийра рўроқ басе. Иморотида ганждин йўқ асар, Хизона хароба бўлуб сарбасар. Масожидда тоат била нур йўқ, Хавониқда нон расми дастур йўқ, Ҳам авқофни садр амлок этиб, Вале кўпрагин май учун ток этиб, Ҳам эл манзилин шаҳ катакдек бузуб, Товуғ ўрниға чуғд ўлтурғузуб. Мадорисда илму салоҳу яқин Анингдекки, дайр ичра ислому дин. Кўнгул жамъи аҳли муножот аро, Анингдекки, тақво харобот аро. Элида кишиликдин осор йўқ, Шароратдин ўзга падидор йўқ. Не эл, не киши, балки шайтону дев, Келиб барчаға даъб бедоду рев. Бўлуб ломакон сатҳидин хонлари, Адам мулки буғдойидин нонлари. Қора пул учун айлабон қатл фан, Ўлуктин тамаъ айлаб аммо кафан, Не вайронда эски танобе билиб, Йилон соғиниб, ганж даъво қилиб. Қизил олтун истаб қоратоштин, Фалак гўйи бир дона хашхоштин. Тутулса бирав ўғридур деб кучун Тутубон илиг, лек кесмак учун. Ўлум келса бир зори бедил сари, Мадад айлабон лек қотил сари. Ҳирот аҳлин элтиб ҳаводис ели, Эсиб дай елидек Самарқанд эли. Бу мулк аҳли ул элга зору асир, Бўлуб наҳбу яғмо қалилу касир. Манга бу эл ичра не бир ҳамдаме Ки, бир дам иковлан дейишсак ғаме, Не шоҳеки топса ишим ихтилол, Мадиҳига кўргузгамен иштиғол. Не бир аҳли давлатдин онча умид Ки, андин наво топса бир ноумид. Не важҳи маоше муқаррар манга Ки, бўлғай фароғе муяссар манга. Не бир ҳужраким, ком топқай кўнгул, Даме анда ором топқай кўнгул. Не бир шўх васлиға ул моядаст Ки, азмим аёғиға бергай шикаст. Не ёреки, ранжимни қилғай қабул, Не зореки, ҳажримдин ўлғай малул. Етишса ўлум ранжи беморлиғ, Су бергунча қилмай бирав ёрлиғ. Су бермак неким, зоҳир айлаб ғулу, Олурға агар бўлса жонимда су. Сен эрдингки, ҳар ишда ёрим эдинг, Не ғамким, етар, ғамгусорим эдинг. Сени ҳам сипеҳри мухолифмазоқ, Ўкуш рев ила солди мендин йироқ. Биравгаки юз қўйса мунча бало, Не бўлғай анинг чораси жуз жало?! Заруратки, ясаб сафар баргини, Тушуб йўлға қилғай ватан таркини. Учунч улки, чун холиқи зулжалол Ки, ҳам ламязал келди, ҳам лоязол. Чу лавҳи вужуд узра тортиб қалам, Ики кавн тарҳиға урди рақам. Бурун чекти мундоғ сипеҳри рафиъ, Яна ёйди бу навъ арзи васиъ. Неким жилвагар қилди афлок аро, Не қилди аён арсайи хок аро. Демай етти обоу тўрт уммаҳот Ки, хилқат тўни кийди чун коинот. Эмас эрди мақсуд жуз одамий Ки, ҳақ сиррининг бўлғай ул маҳрами. Баридин ғараз гарчи инсон эди, Анга дағи мақсуд ирфон эди. Бу сўз сидқиға дағи бетаъну танз, Далолат қилур ояти «кунту канз». Хаёлимда андоғ мусаввар бўлур Ки, ул икки ишдин муяссар бўлур. Бири буки, бир жазба ҳақдин етиб, Кўнгулни яқин жомидин маст этиб, Ҳақиқат сари турктоз айлагай, Жаҳон шуғлидин бениёз айлагай. Анга қолмағай ҳам ўзидин хабар, Ўзидин неким, ўзлугидин асар. Бўлуб рафъ имкони мавжудлуғ, Топиб ҳақ вужудида нобудлуғ. Чу ҳақ топти бу нисбатидин анинг Ки, мақсуд эди хилқатидин анинг. Мушарраф қилиб ани ўз розидин, Яна ҳам ўз анжому оғозидин. Буюрдики, эл бўлғали баҳравар, Сулуку маротибға қилғай гузар. Яна бир будурким, гадо гар мулук Талаб йўлида қилғай онча сулук. Бурун муршиди комил истай юруб, Ани топқач ўзин анга топшуруб. Сулук амрида урмайин бешу кам, Анинг амридин айру дам ё қадам, Фано даштида сайри бўлғач тамом, Ҳақ андин сўнг эткай ато ул мақом Ки, бир жазб ила ошно бўлғай ул, Муқими ҳарими сафо бўлғай ул. Аларким нишони масолик дебон, Бурунғини мажзуби солик дебон. Бу бирнингки, ҳар амри марғубдур, Отин солике дебки, мажзубдур. Чу аввалғи иш бўлмади дастгир, Икинчисидин хўб эмастур гузир. Мениким, бу савдо низор айлади, Ҳавас илгида беқарор айлади. Не имконки, топқай қарору сукун, Биравким бу фикр этти ани забун. Урармен қадам токи борғунча гом Ки, бўлғай муяссар менга ушбу ком. Агар бўлса бу йўлда умрум талаф, Чу бу йўлдадур ул ҳам эрур шараф Ва гар бўлсам ўз комима баҳраманд, Зиҳе мулки жовиду бахти баланд. Хушо улки оламда гар чекти ранж, Яна олам асбобиға топти ганж. Хуш улким, агар чекса минг хори дард, Сўнги тушса илгига бир тоза вард. Не фаррухдур ул ҳажр овораси Ки, васл эткай охир анинг чораси. Эмас бўлса даврон муроди била, Фано бўлса матлуб ёди била Жанобингда улдур манга мултамас Ки, мен бенавони соғинган нафас. Сўзум айт фонийлиғ оҳи била, Мадад айла ҳиммат сипоҳи била, Бу эрди сўзумким дедим мен ғариб, Яна тенгри дийдор қилғай насиб! Қитъалар «Ғаройиб ус-Сиғар» муқаттаотининг сарсуҳанлари 1 Тенгри зоти ҳақиқатидаким, хирад мабҳуту нодондур ва аҳли хирад фартуту ҳайрон Ҳақ зотиға биравки, хирад бирла фикр этар, Отин эл ичра оқилу фарзона айлабон. Миқдорини тенгиз суйининг истар англамоқ, Лекин ҳубоб жомини паймона айлабон. 2 Расули аъзам шаънидаким, қуёшдин оламоройроқдуру нафи қилғон хуффошдин тийраройроқ Муҳаммади арабий шаъни андин аъзам эрур Ки, нуқс бўлғай улус бўлса нафйиға қойил, Қуёш ашиъъасиға ламъа андин ортуқ эрур Ки, зарра касрати бўлғай зиёсиға ҳойил. 3 Фано шарбати бобидаким, таъми заҳри қотилдуру бақойи абад нуши ул заҳрдин ҳосил Фонийи мутлақ ўлмайин солик, Анга йўқтур умиди мақсади кулл, Қора туфроқға синмаган қатра, Андин имкони йўқ очилмоқ гул. 4 Фано мақомиға еткан солик васфидаким, молдин анга зиён йўқтуру жоҳдин нуқсон Солики озодани кўрсанг ғаний, қилғай дебон Мол анинг манъи сулуки қилмағил инкор анга. Кема тийри мол аро бўлмиш муқайяд демагил, Кўрки, онча мол ўлурму мониъи рафтор анга. 5 Ўзлукдин қутулмоқ суубатида ва ананийят тарки шиддатида Эй кўнгул, тан тахтасин бу қаъри йўқ гирдобдин Истасанг соҳилға чекмак, билки, бу осон эмас, Пиру истеъдоду тавфиқ ўлмаса бўлмас бу иш, Кимдурурким, бағри бу ҳасратдин анинг қон эмас. 6 Ақлнинг барча тариқида маошни душвор билмагу жунунға қарор бермак Важҳи маош учун кишиким деса фикр этай, Қисмат ризосидин анга бегоналиқ керак. Кунжи қаноат арчи эрур салтанат валек Элдин тамаъни узгали мардоналиқ керак. Ким ишқ асири ўлсаки, мумкин эмас висол Дарду балоға ҳамдаму ҳамхоналиқ керак. Лаззоти нафс тарки самари офият берур, Лек ул шажарни эккали фарзоналиқ керак. Тажрид нуридин киши кўз ёрутай деса, Аҳбоб ҳажри шамъиға парвоналиқ керак. Гар анжуманни деса муриду мутиъ этай, Кўп нуктаву фасонада афсоналиқ керак. Ботин ҳаримида тиласа махзани ҳузур, Зоҳир уйи асосиға вайроналиқ керак. Зоҳир юзидин ар тиласа тожу иззу жоҳ, Дарду бало муҳитиға дурдоналиқ керак. Десанг халос ўлай борисидин Навоийдек, Бехудлуғу май ичмагу девоналиқ керак. 7 қаноат нақшининг ифшосию нақшбандия тариқининг адоси Қаноат тариқиға кир, эй кўнгул Ки, хатм ўлғай ойини иззат санга. Десанг шоҳ ўлай еру кўк басдурур, Бу бир тахту ул чатри рифъат санга. Фано шуъласида ёшур жисмни, Керак бўлса зарбафт хилъат санга. Етар лола буткан қоя қулласи, Мурод ўлса гулгун ҳашмат санга. Эрур бас ариғ нуктаву қон ёшинг, Дуру лаълдин зебу зийнат санга. Десанг хилватим анжуман бўлмасун, Керак анжуман ичра хилват санга. Ватан ичра сокин бўлуб сойир ўл, Сафардин агар бўлса меҳнат санга. Назарни қадамдин йироқ солмағил, Бу йўл азми гар бўлса рағбат санга. Дамингдин йироқ тутмағил ҳушни Ки, юзланмагай ҳар дам офат санга. Бу тўрт иш била рубъи маскун аро, Чалинмоқ не тонг кўси давлат санга. Бу оҳанг ила бўлғасен нақшбанд, Навоий, агар еца навбат санга. 8 Таваккул сифатию бетаваккуллар мазаммати Таваккулни улким қўюб, хотириға Тушар шоҳ оллинда қуллуқ ҳавоси, Насиби анинг бир аёқ ош эрур бас, Агар ганжи Қорун эрур муддаоси. Биравким, бўлур бир аёқ ош учун қул, Юзига керактур қазоннинг қароси. 9 Маҳлуқ мулозаматидин танфиру ғайри ҳақ мулозаматидин таҳзир Кимки маҳлуқ хизматиға камар Чуст этар, яхшироқ ушалса бели. Қўл қовуштурғуча бу авлодур Ки анинг чиқса эгни, синса эли. Чун хушомад демакни бошласа кош Ким, тутулса дами, кесилса тили. 10 Камол касбига далолату нуқсонидин изҳори малолат Камол эт касбким, олам уйидин Санга фарз ўлмағай ғамнок чиқмоқ. Жаҳондин нотамом ўтмак биайниҳ, Эрур ҳаммомдин нопок чиқмоқ. 11 Жабҳа чинининг манъики, ораз гулининг хоридуру мурод юзининг ғубори Биравким, жабҳасида чин эрур тута олмас Мурод шоҳидининг соидини коми била. Агарчи фаннида соҳиб камол эрур сайёд, Қачон балиғ тута олғай су мавжи доми била. 12 Сўзга қулоқ солмоқу оғиз очмамоқ, гавҳарни териб, ўз гавҳарин сочмамоқ Қулоқда асра гаронмоя сўзнию фикр эт Ки, дурсиз ўлса, не бўлғусидур садаф ҳоли. Сўзунгни дағи кўнгул ичра асрағилким, ҳайф Ким, уйла дуржни гуҳардин эткасен холий. Бу дуржу икки садафни тўла дур этканга, Зиҳе улувви гуҳар, балки гавҳари олий. 13 ҳидоят аҳлиға ҳаводис осиб еткура олмасдаву навойиб зарар еткура олмасда Не раҳравеки, тожи ҳидоят бошидадур, Йўқ бок анга ҳаводиси афлок тошидин, Ҳудҳудки, қўйдилар азалий тож бошиға, Тушкайму жола ёғқан ила тожи бошидин. 14 Зоҳиди риёйий кўнглидин маломат аҳли кийни риштасин узмагу саломат йўлин кўргузмак Кўрсанг, эй зоҳид, муқомирваш қаландарпешае, Бўлма кўп машғулу дунё шуғлидин қил ижтиноб. Дона ўйнаб важҳин исор эцанг андин яхшиким, Эвуруб тасбиҳу ёрмоқ судин эткайсен ҳисоб. 15 Бадасл элга мулояматдин эҳтироз кўсин урмоқу идбор аҳли суҳбатидин ижтиноб қилмоқ Юзига асли ёмоннинг кўп очма гулшани хулқ, Сияҳгилемга албатта меҳр айлама фош Ки қилмади гул иси бирла тоза руҳ жуал, Қуёш чароғиға парвона бўлмади хуффош, 16 Душмандин таҳзир қилмоқким, бийми бўлғай, хусусанким, ул душмани қадимий бўлғай Чу душман ўлди қадимий зиёнидин ҳазар эт, Агарчи нутқи равонбахши жонға роҳат эрур. Су бирла ўт аро зиддият ўлди чун азалий, Агар ҳаёт суйидурки, ўтқа офат эрур. 17 Виқор тарғибидаким, қофи қурб қофидин нишонадуру ул қоф давлат анқосиға ошёна Виқор гавҳарию ҳилм маъдани бўлакўр, Десангки, қилғай итоат санга гадо била шоҳ. Бу шева тоғда зоҳирдурурки, даврондин Қачонки тафриқа етти, улусқа бўлди паноҳ. 18 Тузлук иртиқобидаву эгрилик ижтинобида Бийик мақомиға улким тилар сабот, керак Ки, эгриликни қўюб, тузлук айласа қонун. Туз ўлса соясида эл тиниб манор кеби, Сипеҳр уйида турар қарнлар нечукки сутун. Гар эгридур ёғибон ўқу боғланиб бўйни, Бўлур қабақ йиғочидек беш-ўнча кунда нигун. 19 Ростлиқ сифатию ростравлар каромати Хиромон суда сойир бўлмоқу учмоқ ҳаво узра Ажаб эрмас, қачонким ростравлиқ қилса зода. Шиор айлаб бу ишни кема тийри, кўрки, су узра Хиром айлаб ҳавоға бодбондин солди сажжода. 20 Тазвир ашки шақоват донасию нодон ёваси идбор нишонасидур Поклар жони бўлур озурда тазвир ашкидин, Кўзгу рухсори нечукким, занг тутқай нам била. Ростлар кўнглини айлар тийра нодон ёвадин, Шамъни ул навъким, жоҳил ўчургай дам била. 21 Ниҳоний саховатда кўшиш осорию анинг жилвасида никуҳиш изҳори Сахий улдурки, навъе базл қилғай, Агар худ суфра ичра бўлса нони. Ким, ул чодир кўмачидек етишкай Гадо уйига кўзлардин ниҳоний, Фалакдек йўқки, аввал жилва бергай Қуёшнинг қурсидек оламға они. 22 Такаллуф аҳлининг дунёға шефталиғидаву дунёликка фирефталиғида Тўнни зарбафт айлабон хиффатдин учқан ҳар тараф, Йўқ ажаб гар бор эса дунё матои ком анга. Ул чибинким, кўзга олтун янглиғ эшнар хилъати, Кўпраги, билким, нажосат узрадур ором анга. 23 О3 сўз демакнинг манфаатидаву кўп сўзнинг мазарратида Навоий, тилинг асрағил зинҳор, Десангким, емай даҳр ишидин фусус. Назар қилки, ўқ оғзи тилсиз учун, Қилур тожварлар била дастбус. Неча тожвардур кесарлар бошин, Чу ҳангомсиз нағма тортар хурус. 24 Ҳинду тарбиятидаким ҳадис мазмуни била бетахаллуфдуру хилоф қилғонға баҳрае таассуф Иссиғ нафас билан ҳиндуға тарбият қилсанг, Хисоли ҳарён ўлур жаҳл тавсанин сурмак. Кўмирни ўтқа солиб лаъли оташин эцанг, Натижа бўлғай анга қайда тушса куйдурмак. 25 Лаимға таъзим ўз-ўзига ранжи азимдур, балки азоби алим Лаим фарқиға иқбол тожини қўймоқ Яқинки, бўлғусидур мужиби азоби анинг. Нутуқчи бошиға шунқор тумоғаси тонг эмас Ки, бўлғуси сабаби ранжу изтироби анинг. 26 Олий шаън эл кичик ёшлиғ эканда ҳам оламоройдуру ой бир кечаликда ангуштнамой Бийик мақомлиғ эл тифл эканда ҳам бўлмас Ки, тийра қилғай ани жаҳлу зулмат аҳли тили. Қамар чароғи агар бўлса барча бир кечалик, Не навъ ўчургай ани шабпарак қаноти ели. 27 Сахову бухл бобида нуқта сурмак ва ароларида икки восита келтурмак Дебон берган киши эрдур валекин Демай берганга эрлик бил мусаллам. Не деб, не берса билгил ани хотун, Дебон бермасни хотундин дағи кам. 28 Авом рўзасин баён қилмоқ ва даҳанбўстлар очлиғин аён қилмоқ Не рўза бўлғай ангаким, очуқ бўлуб оғзи, Даме кам ўлмағай андин калому ҳарза-калом. Ғариброқ буки, қилғай баҳонайи суннат Ки, шарбат айлагай ошом зоҳир ўлмай шом. Намоз қилмағаю қилса ҳам намоз ичра Тахайюл айламагай ғайри лавн-лавн таом. Чиқиб намоздин ўлғай таом ила мамлу Бу шарт бирлаки бўлғай таоми барча ҳаром. Димоғ топса рутубат бу навъ атъимадин Гунас бош урғуча уйғанмағай киши ноком. Кўзин чу очти яна рўза айлагай ният, Агарчи фосид эрур меъдаву сақл андом. Бу турфаким, тилагай бу қадр қабоҳат ила Ки, рўза тутмағини англағай хосу авом. Бу савм илаки малак ани ёзмағай жуз фисқ, Зиҳе малакваш сойим, зиҳе хужаста мақом. Навоиё эрур ортуқ бу емак-ичмакдин Йилон этини ебон, заҳрин айламак ошом. 29 Аччиғ су касратидин танбиҳу дарёда чучук суни анга ташбиҳ қилмоқ Уйла ғарқи майдурурлар халқ бу давр ичраким, Шарънинг айн-ул-ҳаётидин асар мафҳум эмас. Ул сифатким, баҳрнинг аччиғ суйида баъзи эл Топилур дерлар чучук су ҳам вале маълум эмас. 30 Подшоҳ муқарраби кишига эл ҳасад емак ва бу ишнинг дилпазир жиҳатин демак Шаҳға муқарраб ўлса бирав барча хайлдин, Эл барча душман ўлса анинг бирла важҳи бор. Ким хайлу шоҳ ошиқу маъшуқ эрур яқин Гулчеҳраеки, ошиқ анга бўлса бешумор. Ул барчасидин ўлса бирисига мултафит, Душман бўлурда ўзгаларига не ихтиёр. 31 Аблаҳнинг ҳарзаси интибоҳидаву эшакнинг фарёди икроҳида Умрин аблаҳ кечуруб ғафлат ила, Нукта ўрниғаки тортар харрос. Бир эшакдурки, тағофул юзидин Қилғай изҳор паёпай аррос. 32 ХЎБЛАР ВАСЛИҒА МАҒРУР БЎЛМАМОҚУ АЛАРНИНГ ИЛТИФОТИҒА МАСРУР Замона хўбларининг висоли шарбатидин, Навоиё, тилабон ком кўп чучутма мазоқ. Ки, ҳар пиёласи зимнида коминг эткай талх, Сипеҳр тутқусидур юз тағора заҳри фироқ. 33 «анносуъ ъало дини мулук» ҳадисининг тафсири Шаҳнинг афъоли этар хайлу сипоҳиға асар, Чу наби дедики, «анносу ъало дини мулук». Ҳукамо ҳам дедилар шаҳни тенгиз, хайли ариқ, Ул ачиғдур, бу ачиғ, ул чучук ўлса, бу чучук. 34 Жавоҳирсевар салотин инкоридаву анинг тошқа мушобаҳати изҳорида Шаҳо, эл жавҳари жонин чиқардинг, Жавоҳир ҳирсидин бедод этиб фош. Чу ўлгунгдур не осиғ тўкмак ани Мазоринг узра андоқким, ушоқ тош. 35 Атфолни қарилар хизматиға йўлдамоқу чучук сўз била алдамоқ Қарилар хотири нозукдур, эй тифл, Шикастидин қилиб ваҳм, ўлма густоҳ: Унуттунгмуки, атфол ўйнағанда, Синар оз майл кўргандин қуруқ шоҳ. 36 Ўз тоифадин шикояту элга яхшилиқ қилиб, ёмонлиқ кўрган ҳикоят Не толиъдурки, ҳар кимни десам ёр, Манга ул оқибат бўлур бадандеш. Биравдур гар ани десам кўзумсен, Чекар мужгон кеби қасдимға юз ниш. 37 Ул бобдаким, ҳусн қуши ашк донаси била сайд бўлмасу жон риштаси била гирифтори қайд Ул турфа қуш ҳавосида кўз тўкти дурри ашк, Жон ёйди риштасин анга айлаб ҳавойи қайд. Лекин гар инжу сочса киши дона ўрниға, Товусни қачон қилур ўргамчи доми сайд. 38 Ул мазмундаким такаллуфлуқ тўн мужиби кулфатдуру бетакаллуфлуқ адами улфат Кийиб самур ила киш қилма асру раънолиқ, Ипак либос ила тутма ғурур жоми тўла. Тийиннинг ўз туки-ўқ бўлди жониға офат, Фарисанинг паридин келди ўз бошиға бало. 39 Ложуварддин ранге кўрмаган кўкин тузмагу ул кўкта ранге кўргузмак Шоҳи сипеҳрқадр Абобакр ул шаҳе Ким, кўк равоқи даргаҳи қадриға тоқ эрур. Бу чархи ложувард уза хуршид, гўйиё Кўкбўз таковариға музаҳҳаб жаноқ эрур. Бир пора ложувард сари гўйий англади Ким, бу заифи хастаға кўп иштиёқ эрур. Ҳукм этти бир қулиғаки, таслим айласун, Гўё вусули ул киши оллинда шоқ эрур. Ердин деса қазиб чиқарай, ер эрур қатиқ, Кўк конидин десаки, олай, кўк йироқ эрур. 40 Куч била кулгудин йироқ совуқлуққа ёвуғроқ, вале куч била йиғламоқ эрур андин совуғроқ Ҳикмат аҳли оллида совуқ сифат йўқ кимсада Субҳи козибдек маҳалсиз айлагон кулгу кеби. Лек мундин кўп совуқдур ашк тўкмак зўр ила Дай елида қатра-қатра муз томизған су кеби. 41 Аноният уйин бузмоқ бобидаким, фано зовиясин тузмакдур ва ўзин кам қилмоқда ўзин кўргузмак Кимки, ўзлук иморатин бузди, Бўлди нақди фано анинг музди. Ул иморатни бузмайин солик Бўла олмас бу нақдға молик. 42 Қониъ васфидаким, «алқанўату канзун ло юфно» мазмуни била амал қилур ва ҳар неча нафъ топса қаноат қилмас Қаноат гўшасин тутқилки, чун анқо бу даъб этти, Анга қушлар ичинда қурб қофида нишимандур. Чу парворий товуғнинг оғзи тинмас туъмадин гарчи, Ўлар охир анга аввал катак зиндони маскандур. 43 Юрушда отлари заъфи таърифидаким, муаммо ичидаги отдек пайдо эмас эрдилар Бу юрушда ики улоғим бор, Лек бормен сипоҳийлиқда яёқ. Ики шатранж отидек бириси Кўтара олмай ўз еридин оёқ. Чопса шатранж хонаси хатидин. Бири ранги қорадурур, бири бўз, Секримаклик аларға беҳад шоқ. Қора ердур дағию бўз туфроқ. 44 Ул имом бобидаким, намоз қилмоқдин мақсуди жамоатдин ўзни мумтоз қилмоқ эрди Турфа иш кўрким, фалон ҳар вақтким, қилғай намоз, Анда бир иш, ғайри номашруъ, зоҳир бўлмағай. Гар қиёму гар қироат, гар рукуу гар сужуд, Ҳар не қилғай бири ўз еринда содир бўлмағай Бўлмағай ҳозир жамоатқа вале ёлғуз дағи, Қилмағай то бир жамоат анда ҳозир бўлмағай. Бовужудиким, жамоат айлагайлар барча ҳазл, То имомат қилмағай осудахотир бўлмағай. 45 тус мазорлари бобидаким вайронада ганжи мадфунға, балки садаф ичра дурри макнунға мушобиҳдурлар Авлиёуллаҳ мазори Тус вайрони аро Кўптурур, йўқ бок агар тавфида кўрса кимса ранж, Мунчаким вайрона кездим ганж бир ҳам йўқ эди, Буйла вайрон ким кўруптур анда мадфун мунча ганж. 46 Ғалат битир котиб бобида қалам сурмагу қорасининг ғалатин юзига келтурмак Фалон котиб ар хатни мундоқ ёзар, Бу мансабдин ани қўпармоқ керак. Юзин номасидек қора айлабон, Қаламдек бошин дағи ёрмоқ керак. Қорадин қораға берибон улоқ, Қаламравдин ани чиқармоқ керак. 47 Комил қаламзан сўзидаким, таърифи лозим келгайки, қалам тилин билур киши ани билгай Қиблат-ул-куттобким, дерлар ани Султон Алий, Ким қазо қилки масаллик хомаси ёзмас ғалат, Қайси қитъамники ёзди борди андин шеърлик, Эл солурлар жузвдонғаким, эрур бир қитъа хат. 48 Ҳиммат бобидаким сарвнинг сарафрозлиғиға сабабдуру ариғнинг хоксорлиғиға боис Ҳиммат аҳлики эрур тузлук аро сарв кеби, Даҳр бўстонида сарсабздуру озода. Улки, су янглиғ эрур паст ниҳоду кажрав, Чекиб афғон анга тинмаслиғ эрур омода. 49 Дилбасталиғ манъидаким васл нафъи жон тортмоқдуру ҳажр сарсари жон бермак Эй Навоий, кишига берма кўнгул, Агар ул ҳурдурур, йўқса парий, Васли нафъи буки, чеккайсен жон, Ўлтурур, лек фироқи зарари. 50 Қаламининг сияҳкорлиғининг бероҳлиғи ва ўзининг сиёҳрўлиғининг узрхоҳлиғи Илоҳий, ул рақамеким, чекибдурур қаламим, Мин-аш-шарорати ав ғайриҳо фарарту ладайк. Агар худ ўлса малиҳ ажри раҳматингдур анинг, Ва лав якуну қабиҳан, фа-минҳу, тубту илайк. Рубоийлар 1 Субҳоналлоҳи холиқи з-ул-мажду ало Ким, андин эрур тўла хало бирла мало. Гар меҳр анинг мисли дегайлар уқало, Меҳр оллида зарра янглиғ ўлғай масало. 2 Кўк пўяву сайр ила талабгор санга, Кун сорғорибон ишқда бемор санга. Ой доғ ила қуллуқ айлаб изҳор санга, Тун анжуми нақдидин харидор санга. 3 Ё рабки, иноятингни ёр айла манга, Йўқлуққа ҳидоятингни бор айла манга, Ҳам каҳфи кифоятингни дор айла манга, Ҳам дурри иноятинг нисор айла манга. 4 Шоҳеки фалак сори чу майл ўлди анга, Кўк зарфи сочарға нур кайл ўлди анга, Афлок шаҳи тобеу хайл ўлди анга, Балким, еру кўк хайли туфайл ўлди анга. 5 Жонимдағи «жим» икки долингға фидо, Андин сўнг «алиф» тоза ниҳолингға фидо, «Нун»и дағи анбарин ҳилолингға фидо, Қолған ики нуқта икки холингға фидо. 6 Бу қосид ишим оҳу фиғон айладило, Бу руқъа танимни нотавон айладило. Бу саъб хабар ичимни қон айладило, Бу қонлиғ ичим ҳалоки жон айладило. 7 Уйланса бирав торий ўлуб накбат анга, Маккораки, қалтабон сурар шаҳват анга. Зишт эрса гар элдин ёшурур раҳмат анга, Хўб эрса гар элга кўргузур лаънат анга. 8 Ким бўлса бу мотамкададек олам аро, Сайр айласа ғамсириштлик одам аро, Гар одам эрур бўлса керактур ғам аро, Оламда эса, бўлса керак мотам аро. 9 Ишқингда неча зор бўлай фурқат аро, Ецам хуш эрур базминга бир ишрат аро. Кўз икки юзунгдин олмасам суҳбат аро, Икки табонингдин уйлаким хилват аро. 10 Нўш айлар эмиш қадаҳни жонона тўла, Соқий, манга тут жоми ҳарифона тўла. Қуй, гар худ эрур сипеҳр паймона тўла, Ҳар нечаки, холий эцам, эт ёна тўла. 11 Номангки, тириклигимдин улдур матлуб Очиб ўқуғач бир неча лафзи марғуб, Кўп тўлғаниб ашк ичра ўзумдин бордим, Ул навъки, су ичига тушкай мактуб. 12 Номангки, эрур боиси иқболу тараб, Еткурса тараб мени ҳазинға не ажаб. Ёлғуз мендин кетармади ранжу тааб Ким, бўлди басе халқ ҳаётиға сабаб. 13 Бир айбға гарчи халқ қилғай мансуб, Фақр аҳлидин изтироб эмастур маҳсуб Сидқ эрса худ этмак керак ўз феълини хўб Кизб эрса, маломат дағи бордур матлуб. 14 Су кўзгусини боғ аро айларда шитоб, Сиймоб қилур эрди таҳаррук била тоб. Дай қилди бу симобни андоқ кўзгу Ким кўзгу анинг қошида бўлғай сиймоб. 15 Васлинг бўлубон жонға муяссар, ё раб, Чеҳранг қилибон кўзни мунаввар, ё раб, Нутқунг сочибон базмда гавҳар, ё раб, Ё рабки, ижобат айлагил ҳар «ё раб». 16 Маҳбубдурур гулу висоли матлуб, Кўрмак ани гулбун узра билгил маҳсуб. Базм ичра узуб кетурган эрмас марғуб, Ул навъки мажлис ичра ўлган маҳбуб. 17 Эй улки, сўзунг тушти ҳабиб оллида хўп, Мендин йўлиға бошинг қўюб, туфроғин ўп Аҳбобға ҳам бирин-бирин хидмат этиб, Арз айла, ниёз ила дуо кўптин-кўп. 18 Гардун уза базм учун мақом айлади тут, Ул базмда хуршидни жом айлади тут. Ул жом ила ишратни мудом айлади тут, Охир дами ер қуйи хиром айлади тут. 19 Гар ошиқ эсанг зебу такаллуфни унут, Яхшию ёмон ишда тахаллуфни унут. Ўткан гар эрур ёмон таассуфни унут, Келган гар эрур яхши тасарруфни унут. 20 Эй ишқ, анинг кўйида тавфи ҳарам эт, Бизни дағи ул тавфға бошла, карам эт, Бир дойира кўйи теграсида рақам эт, Гар чиқса оёғим рақамингдин, қалам эт. 21 Чун ханжари ҳажринг манга қатъ этти ҳаёт, Бори ғаму дардинг ўқини тинмайин от Ким, онча қовурсун пар ўлуб буца қанот, Тойир бўлубон еткамен охир санга бот. 22 Бўлди менинг ўлмагимга савдо боис, Савдоға ҳавойи жоми саҳбо боис. Саҳбоға дағи дайру чалипо боис, Бу барчаға ул дилбари тарсо боис. 23 Кўнглумни олибдур ул шаҳи сабздавож, Ким ғамза била олур мамоликдин бож. Боши уза мамлакат хирожи бир тож, Тожи уза гавҳари мамоликка хирож. 24 Кундуз кўрсанг ўзунгни маҳзун, қадаҳ ич, Андоқки, қуёш равшану мавзун қадаҳ ич. Ул дамки, қуёш ботти, шафақгун қадаҳ ич, Жомингни қилиб нечукки гардун, қадаҳ ич. 25 Гул вақти муяссар ўлса гулфом қадаҳ, Андин сўнг туца бир гуландом қадаҳ. Манъ айласа барча аҳли ислом қадаҳ, Қофирмен агар қилмасам ошом қадах 26 Руҳумғаки майдин эрди ҳар лаҳза футуҳ, Носиҳ тили ниши қилди ани мажруҳ. Май лойини марҳам қилайин шому сабуҳ, Ул вақтқачаки, тоза бўлғай манга руҳ. 27 Қўрқутма мени тамуғдин, эй зоҳиди ях, Жаннат манга бўлғуси дебон урма занах Ким, дўзах анинг ёди била жаннат эрур, Жаннат бори сенинг биладур дўзах. 28 Рухсори уза холларин ул дилбанд, Очти чу мени кўрди басе ҳожатманд. Айшимға ёмон кўз этмаган эмди газанд, Хоссаки, ул-ўқ бўлубтур ўт узра сипанд. 29 Ёшимға бағир қони чу эрди монанд, Кўз асради ёшдек бўлуб андин хурсанд. Турмади кўзумда еткач ул сарви баланд, Бўлмас киши фарзанди кишига фарзанд. 30 Кўнглум сайди узуб улустин пайванд, Саргаштасифатлиғ била эрди хурсанд. Қуллоби муҳаббатинг яна солди каманд Сайдеки, узуб эди расан, айлади банд. 31 Эй шарбати лаълинг оби ҳайвондин алаз, Ҳайвон суйини қўйки, чучук жондин алаз. Не жондин алаз, не оби ҳайвондин алаз Ким, ҳарнеки йўқ, андин алаз, андин алаз. 32 Будур тилагимки улки, маъбудунг эрур, Тутқай сени ул ёнки, сенинг судунг эрур. Кўнглунгга етургай улча беҳбудунг эрур, Илгингга кетургай улча мақсудунг эрур. 33 Гул зикрин эшитурмену йўқ гулдин асар, Бу боғ эшигидин истарам онча гузар Ким, топмаса гул жамолидин баҳра назар, Боре исидин еца димоғимға хабар. |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62712 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 59957 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40602 |
4 | Guliston [Sa’diy] 37047 |
5 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 24030 |
6 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23717 |
7 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23409 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19894 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18936 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14684 |